Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Кино санъати журнали (2)

Кино санъати журнали (2)

Published by Mukhammadkhon Yusupov, 2020-10-09 04:23:44

Description: Кино санъати журнали (2)

Search

Read the Text Version

УРУШ САҲНАЛАРИ «ИЛХАҚ» ФИЛЬМИ САБАБ ПРЕМЬЕРА БЕЛАРУСДА ОЛИНДИ НОМАЪЛУМ ФАКТЛАР ЯҚИН ОЧИЛИШИ МУМКИН “Илҳақ” фильми фақат Ўзбеки- Айни пайтда суратга стонда суратга олиниши режа- Зулфия Зокированинг ки- олиш жараёнларини лаштирилган эди, аммо сценарий чик фарзанди Юсуфжон деярли ниҳоясига жанговар саҳналар билан тўлди- Холматов урушга кетганида етди. Бир пайтнинг рилди, шу мақсадда ижодий гуруҳ уйланмаган ёш йигит бўла- ўзида монтаж ишла- Беларусга ташриф буюрди. Филь- ди. Зулфия ая фарзандлари ри олиб борилмоқда. мнинг ҳарбий саҳналари Беларус орасида айни шу фарзанди- Фильм Тошкент пойтахти Минск шаҳрида суратга ниг тақдирига кўпроқ куюн- вилоятининг Сўқоқ, олинди. Беш ўғилнинг барчаси ган. Сабаби, унинг ортидан Паркент, Заркент, қаҳрамонлик билан жанг қили- зурриёд қолмаган эди. “1942 Қизилтоғ ҳудудлари, шади ва турли жойларда ҳалок йил Ленинград қамали чоғи- “Ўзбекфильм” ҳамда бўлишади: бири Ленинград яқи- да ўзининг танки ичида ёниб “Белорусфильм” па- нида, бошқаси Украина заминида, кетган, деган хабар келади вильонларида суратга учинчиси Беларусда, тўртинчиси ва Ленинград вилоятининг олинди. Тақдимот 9 – Варшава яқинида. Фильм ижод- Псколёв қабристонига дафн май, Иккинчи жаҳон корлари бу воқеаларнинг барча- қилинган” деган маълумот урушида қозонилган сини Минскда, Киров номидаги сценарийга киритилган. ғалабанинг 75 йилли- завод ҳудудида бирлаштиради. Аммо суриштирувлар на- ги куни бўлиб ўтади. тижасида Юсуфжон Холма- товнинг Псколёв қабристо- нидаги рўйхатда йўқлиги маълум бўлди. Шу сабаб фильм ижодкорларида Юсуф Холматов ва қолган барча фарзандларнинг қабрлари- ни топиб, фильмда бу ҳақда маълумот бериш истаги туғилди. KINO SAN’ATI 51

Ўлмас Алихўжаев Ўзбекистон халқ артисти (1983). Тошкент Давлат театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган (1964). 1962–96 йиллар «Ўзбекфилм»да актёр. 1996 йилдан «Ўзбеккино»компаниясида бўлим бошлиғи. 40 дан ортиқ филмда суратга тушган. 01/06 Ўзбек болалар киноси бисотидан 09/06 сара фильмлар намойиши 19/06 25/06 «Аччиқ данак» фильмининг 29/06 45 йиллиги «Осмондаги болалар»га 17 йил! Фильм намойиши ва ижодкорлари билан учрашув Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаевнинг 110 йиллик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Хасанов 70 ёшда ИЮНЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 ИЮНЬ Ўзбек киносида ўзига хос йўналиш ва характерга эга ижодкор Ёлқин Тўйчиев қисқа вақтли танаффусдан сўнг ўзининг навбатдаги «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмини суратга олди. Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамда “Fox music cinema» киностудияси ҳамкорлигида суратга олинди. Картина Сурхон воҳасининг Бойсун тоғларида тасвирга туширилди. Фильмнинг ижодий жамоасига қарайдиган бўлсак, жамоада Ёлқин Тўйчиев ўзининг бир гуруҳ ҳамфикрлари, оператор Баҳодир Йўлдошев, рассом Бектош Ражабов, картина директори Шавкат Ризаев, продюсер Дониёр Агзамов ҳамда иккинчи режиссёр Нодира Зуфаровалар билан бирга ишлаган. Фильм 2019 йилнинг сентябр-октябр ойларида суратга олинди. Янги киноасар Ёлқин Тўйчиевнинг навбатдаги муаллифлик фильми бўлиб, режиссёр ушбу картинасида Баҳром Матчонов, Маржона Ўлжаева, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Анвар Ҳамроқулов, Санобар Ҳақназарова, Комил Шокиров каби маҳоратли ва ёш актёрлар ансамблидан фойдаланган.

2020 54 KINO SAN’ATI

МУКОФОТ Бу йилги \"Оскар\" мукофоти тақдирлаш маросими ҳар йилгидан-да эртароқ бўлиб ўтди – 9-февраль. Бу янгилик бизни тақдимот давомида кутиб турган “сюрпризлар” учун илк “огоҳлантирув қўнғироғи” бўлганлигини эса кейинроқ англаб етдик… Бу сафар киноишқибозлар учун бу юксак мукофотга номзод сифатида кўрсатилган барча филмларни кўриб чиқишга улгуриш учун ҳам нисбатан кам вақт қолди. Шунга қарамай, бир қатор номинацияларда ким ғолиб бўлишини аввалдан тахмин қилиш қийин бўлмади. Бироқ баъзи номинациялар оддий томошабинлардан тортиб кўпчилик киномутахассисларни ҳам ҳайратга солишга эришди. 2020

2020 ЭНГ ЯХШИ ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ ЭРКАК РОЛИ УЧУН “Оскар-2020”да ким ғолиб бўлишини аввалдан тахмин қилса бўладиган иккита номинация бор эди. Шулардан бирин- чиси – “Энг яхши иккинчи даражали эркак роли”. Бред Питт ушбу роли учун худди шу номдаги номинация бўйича учта йи- рик кинофорумда тақдирланиб улгурганди: “Олтин глобус”, “Ки- нотанқидчилар танлови” ва “Киноактёрлар гилдияси мукофоти”. Қолган тўрт нафар номзодларнинг барчаси бу номинация бўйича ўтган йиллар давомида “Оскар” соҳиби бўлишган. Гарчи бу факт доим ҳам якуний натижага таъсир этавермаса-да, Питт- нинг “Кунлардан бир кун… Голливудда” фильмидаги ижроси қу- вноқ, қатъий ва ёрқин чиққанлигини инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли унга узоқ кутилган олтин ҳайкалча насиб этди. ЭНГ ЯХШИ ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ АЁЛ РОЛИ УЧУН Худди Бред Питт сингари, актриса Лора Дёрн ҳам ўзининг “Никоҳ тарихи” фильми- даги роли учун мазкур номинация бўйича барча нуфузли киномукофотларга лойиқ кўрилганди. Эътиборлиси, айни шу фильм- да рол ижро этган актриса Скарлет Ёханссон жорий йилда яна “Энг яхши аёл роли” номи- нациясига ҳам лойиқ кўрилганди, аммо ҳар иккисида ҳам мукофот унга насиб этмади. Бошқа номзодлар – Флоренс Пью ва Ма- риса Томейлар эса ҳали “Оскар”га муносиб даражада ижро кўрсатишга улгуришмади. 56 KINO SAN’ATI

ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК РОЛИ УЧУН Айтиш мумкинки, мазкур номинацияда Хоакин Феникс- нинг ғалаба қозониши ҳеч кимда шубҳа уйғотмаган эди. У йиллар давомида мунтазам равишда юқори даражада- ги актёрлик маҳоратини намойиш қилиб келди. Шунга қарамасдан, ҳалигача бирор марта “Оскар”га муносиб кўрилмаган эди. У бош ролни ижро этган “Джокер” фильми нақ 11 номинация бўйича илгари сурилди ва ундаги бош роль ижроси ҳамма кинотанқидчилар томонидан юксак баҳоланди. Феникснинг асосий рақиби – Адам Драйвер ўзининг “Никоҳ тарихи”даги ижроси билан ға- лабадан четда қолди. Аммо киноакадемиклар уни эътиборга олиб қўйган бўлишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Балки, келгуси йил- ларда Драйверни мукофатлашар... ЭНГ ЯХШИ АЁЛ РОЛИ УЧУН Яна бир ёрқин ижро ва яна бир олдиндан тахмин қилинган ғалаба. Рене Зелвегер ҳозиргача бирор марта ҳам энг яхши эктри- са сифатида эътироф этилмаган ва, ниҳоят, унинг навбати келди. Унинг маҳорат билан ижро этган Джуди Гар- ленд (шу номли фильмдан) образи унга ғалаба келтирди. Албатта, фильмнинг ўзини “шедевр” деб аташга тил бор- майди, аммо ундаги Зелвегернинг ижроси том маънода беқиёс. Рене бунгача мазкур роли учун барча мукофотларни қўлга киритиб улгурганди, шу сабабли унинг “Оскар”даги ғалабаси ҳеч ким- ни ҳайрон қолдирмади. 2020

ЭНГ ЯХШИ ОРИГИНАЛ СЦЕНАРИЙ Бу номинацияда эса ғолибни тахмин қилиш осон эмасди. Жаноб Тарантино ва унинг “Кунлардан бир кун… Голливудда” фильми учун жиддий рақиблар бор эди – “Пичоқларни олиб…” ва “1917”. Албат- та, Жанубий Корея маҳсулоти бўлган “Паразитлар” фильми ҳақида ҳам унутиш адолатдан эмас. Бу йили унинг муваффақияти шу қадар салмоқли бўлдики, “Паразитлар”нинг “Энг яхши халқаро фильм” номи- нациясидаги ғалабаси кафолатланган эди. Ноа Баумбахнинг “Никоҳ тарихи” учун ёзган ёз- ган сценарийси ҳам эътиборга лойиқ. Квентин Тарантино сценарийнавис сифатида “Оскар” соҳиби бўлганига кўп бўлмади – етти йил аввал “Озод Джанго” учун. Балки шунинг учун муко- фотни якунда “Паразитлар” илиб кетди. Аммо маз- кур мукофот “Паразитлар”нинг тарихий ғалабаси учун ҳали шунчаки дебоча эди… ЭНГ ЯХШИ РЕЖИССЁР Мазкур номинация ҳам муносиб номзодлар билан тўла эди. Тарантино аввал бу номинация бўйича ғолиб бўлмаган, “Паразитлар” режиссёри Пон Жун Ҳода ҳам яхшигина имкониятлар бор эди. Якунда айнан кореялик режиссёрга омад кулиб боқди. Агар “1917” фильми ўзининг мукаммаллиги учун кўпроқ опе- ратор маҳоратига қарздор деб ҳисобласак, “Паразитлар” тўлалигича режиссёр пешо- на тери маҳсули эди. 2020 Сем Мендес “1917” учун “Олтин глобус”- га муносиб кўрилди. Аммо кўриб туриб- мизки, мазкур жа- бҳада яккаҳоким- ликка даъво қилиш учун бу ғалаба етарли эмас экан. 58 KINO SAN’ATI

ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМ 2020 Энг нуфузли номинация. Номзоди кўрсатилган тўққизта фильмнинг барчаси ҳам ғалабага муносиб! “Жажжи хонимлар” янги йил байрами арафасида чинакам хитга айланди. “Джокер” эса, худди “Ир- ландиялик” сингари энг кўп номина- циялар бўйича кўрсатилди. Аммо ғалаба қозониш эҳтимоли юқори баҳоланган уч фильм бошқа эди: “Паразитлар”, “Кунлардан бир кун… Голливудда” ва “1917”. Таран- тинонинг фильми “ўта шахсий” деб баҳоланган бўлса, “1917”нинг техник мукаммаллиги унинг бадиий қадрига соя солгандек кўринади. Юқоридаги ҳар икки нуқсондан холи бўлган “Па- разитлар” йилнинг энг яхши фильми деб топилди. KINO SAN’ATI 59

Хусан Шарипов Ўзбекистон халқ артисти (1991) Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). 1959 —91 йиллар Муқимий театрида актёр (1986—87 йлар директор). 1990—95 йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида бадиий сўз устаси, 1995—97 йиллар Ўзбекистон театр 18/05 «Амирликнинг емирилиши» 22/05 фильмининг 65 йиллиги Ўзбек дубляж санъатига бағишланган кеча ИЮЛЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 ИЮЛЬ Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми тайёр бўлди. Фильм синопсисига кўра, бегона мамлакатдаги 17 йиллик маҳкумликдан кейин озодликка чиққан Кашмира Ватанига қайтади. Унинг уйи тинч-хотиржам ва у ҳамиша шундай бўлиб қолади... Кашмира орзиқиб қайтган уйида ҳеч нарса ўзгармаган бўлишини истайди, аммо келиши билан у кутмаган ва тайёр бўлмаган воқеалар содир бўла бошлайди. Киноасар сценарийсини Умид Ҳамдамов ёзган. Оператор – Азизбек Арзиқулов. Картинада бош ролни Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, фильмда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Анвар Назаров, Бекзод Абдумухитов, Нафиса Тошматова, Севара Ҳамроқулова, Дониёр Ҳафизов ва бошқа актёрлар иштирок этган. «Рангсиз тушлар» фильмининг премъераси 2020 йил бошида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ИНТЕРВЬЮ РЕЖИССЁР ПОН ЖУН ХО «ПАРАЗИТЛАР» ХАКИДА: ТАРАККИЁТ ТУШУНЧАСИ ЗАРАРЛИ “ПАРАЗИТЛАР” “ПАРАЗИТЛАР” у муваффақият қозонмайди. ФИЛЬМИНИНГ ЖАНРИ КИМЛАР? Биздан аввалги ва биздан кей- Мен ҳазилларни яхши кўра- инги кўпчилик кишилар каби... Мен ҳар доим жанрли ман. Ростини айтсам, мен Чунки оддий арифметик ҳи- фильмларни суратга олишни умуман бой эмасман. Менинг соб-китоб қилинганда ҳам бу хоҳлайман ва шу билан бирга уйимда \"паразитлар\" яшири- кошонани сотиб олиш учун унинг чегараларини бузишни надиган жой йўқ – у жуда ки- унга 547 йил керак бўлиши яхши кўраман. Сохта камта- чик. Мен зўрға ўрта синф қат- аёнлашади. Бошқа томондан ринликсиз мен сизга танқидчи- ламига кирсам керак. Аммо эса балки тақиқланган нарсани ларнинг гапларини айтишим мен масъулиятни ҳис қила ола- айтарман: нима учун яшаш ша- мумкин. Яқинда америкалик ман. Ахир, ҳар ҳолда имтиёз- роитлари мунтазам ошиб бо- дўстим менга унинг мақоласи- ларга эгаман. Мен буни ҳадеб риши, энг кам иш ҳақи, турли ни юборди. Мақола муаллифи такрорлашни хоҳламайман, нафақалар ўсиши керак? Агар \"Паразитлар\" жанрини \"Пон лекин кўряпсизки, қашшоқ- ҳозир ҳар бир кишида учта мо- Жун Хо\" деб номлаганини ёза- лик бугун давом этмоқда. Биз бил телефон бўлса, бу тараққи- ди. Мен ўзимга ўзим жанрман. бу ҳолни бундан яхшироқ бўл- ёт эмас. Тараққиёт тушунчаси Жиддий айтадиган бўлсак, ме- майди, деб тан олишимиз ва зарарли утопия. Аммо давлат нинг фикрлашим шунақа: ме- қабул қилишимиз керак. Пес- энди ўз фуқароларига ғамхўр- ланхолия жаҳл билан, кулгу эса симизмга ўта берилмасдан ай- лик қилмайди. Айтгандай, мен кўз ёшлар билан ёнма-ён тура- тадиган бўлсак: катта эҳтимол ҳеч қачон тизим мени ҳимоя ди. Ва шу маънода \"паразит- билан вазият яхшиланмаса қилишига ишонмаганман. Биз лар\" – бу ижтимоий-сатирик керак. фақат ўзимизга ишонишимиз хоррор. Мен ўзимнинг ақлли Фильм сўнгида ўғил отасига мумкин, чунки ўзимиздан бо- фикрларимни қадимги грекча кун келиб у мана шу ажойиб шқа ҳеч ким бизга муҳтож эмас кўйлакка ўрамаган маъқул, деб уйни сотиб олишни ваъда қи- ва ҳеч ким биздан қарздор эмас. ҳисоблайман. Камроқ патети- лади. Аммо биз унга ишонмай- ка, кўпроқ динамика! миз. Биз катталар биламизки, 62 KINO SAN’ATI

БОЛАЛАР ОБРАЗИ Р ежиссёр Пон МЕН УЧУН МУХИМ Жун Хонинг – Болаларга кўп урғу бериш ғала- “Паразитлар”и ти туйилишини тушунаман. Аслида, бадавлат бир оилага ҳаммаси оддий: катталар томонидан ишга кириб олиш айтилиши мумкин бўлмаган баъзи ниятида ҳеч нимадан фикрларни болалар тилидан сўзлаш қайтмайдиган, осонроқ. Акс ҳолда, дарҳол “Ци- қоронғу ертўлада низм!”, «Мизантропия!», “Уялмайсан- яшовчи фирибгарлар ми?”, деган қичқириқлар бошланади. оиласи ҳақидаги Лекин бу гапларни болалар айтса, трагикомик фильм. бариси соддаликка ёки ҳатто Худо Картина дастлаб Канн томонидан юборилган бир илҳом- кинофестивалида ланишга йўйилади. Кейин, болалар Гранприни қўлга ҳали тизимнинг бир қисмига айла- киритган эди, нишмаган, улар жамият олдида маж- яқинда эса “Оскар” буриятларга эга эмаслар, бу эса мен мукофотининг тўртта учун жуда муҳим. номинациясида “ПАРАЗИТЛАР” ғолиб бўлди. КЎЧИРИЛГАН ФИЛЬММИ? KINO SAN’ATI 63 Жордан Пил томонидан суратга олинган \"Биз\" фильмининг трейле- рини кўриб, ҳайратда қолдим – Пил фильмининг меники билан ўх- шашликлари кўп. Мен 2013 йилда \"Паразитлар\" сценарийсини ёздим. Пилга эса фильмининг ғояси қачон келганини билмайман. Лекин мен ба- рибир синфий жиҳатга унчалик урғу беравермайман. Ҳаётни битта жанр ёки фалсафа мактаби доирасида ту- шунтириш имконсиз ва Пилда жанр- лилик метафорани янада оғирлашти- ради. Мен эса бароккода олишни истамайман, абсурдизм менга сюр- реализмдан яқинроқ. Менинг «ноу- хау»им — ҳеч нарсадан кўп қон чиқа- риш. Ҳаёт – бу қон. Сизни сўришади, ўз навбатида сиз бировнинг энерги- ясини сўрасиз. Яъни, бир томондан, менинг фильмим \"Биз\" га қараганда анча содда. Бошқа томондан мен ўз хулосаларимда универсалроқман: барча айбдор, барча – паразит.

Яйра Абдуллаева Ўзбекистон халқ артисти (1964). Лизахоним Петросованинг қизи. Тошкент санъат институтини тугатган (1950). Ижоди Гавҳар Раҳимова раҳбар- лигидаги фронт концерт бригадасида бошланган (1945). 1950-йилдан Ҳамза театрида. 14/08 Ўзбекистон халқ артисти 20/08 Яйра Абдуллаева 90 ёшда /08 27/08 «Маҳаллада дув-дув гап» фильмининг 60 йиллиги Ўзбекистон кино музейига ташриф Ёшлик экрани. (60-70-йиллар киносаҳифаларини варақлаб) АВГУСТ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 АВГУСТ «Танҳо қайиқ» фильми Орол фонида инсон қалбидаги фожиаларни кўрсатади Кинорежиссёр Нозим Тўлахўжаев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига «Танҳо қайиқ» бадиий фильмини суратга олди. Киноасар сюжетига кўра, Орол бўйидаги кимсасиз овулда кекса бир қайиқсоз ёлғиз яшайди. У теварак-атрофдаги овуллардан бекорчи ёш-ялангни ёнига олиб, уларга ота-боболардан қолган бу қадимий касбни ўргатади ва шу баробари чин инсонийликдан сабоқ беради. Денгиз эса юзлаб чақирим нарига кетиб қолган. Лекин қария бир кунмас-бир кун унинг сувга тўлишига ишонади. Бу шунчаки орзу ёхуд ҳавойи ишонч эмас. Чолнинг қатъий фикрича, «бунинг учун биз - одамлар ҳалол, инсофли ва олижаноб яшамоққа аҳд қилсак, кифоя». Фильм ижодкорларининг таъкидлашича, Орол фожиаси бир баҳона, асар аслида инсон қалбининг дағаллашиб, қуриб-саёзлашиб борувидан пайдо бўладиган фалокатлар ҳақида. Картинада Ражаб Адашев, Гулсанем Абатбаева, Бунёд Раҳматуллаев, Мурод Насимов, Озодбек Хуррамов, Сарвар Илҳомов, Бобур Йўлдошев, Шодия Абдуқодирова, Дилором Каримова каби актёрлар рол ижро этган. «Танҳо қайиқ» бадиий фильмининг постановкачи оператори – Оскар Бахтеев, постановкачи рассоми – Шуҳрат Абдумаликов, бастакори – Дмитрий Янов-Яновский.

O’ZBEKISTON KINOARBOBLARI IJODIY UYUSHMASINING OLTIN HUMO MILLIY KINOTAQDIMOTI 2020 OLTIN Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси 2020 йилда иккинчи бор “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотини ўтказади. Кинотақдимотда 2019 йил 1 январдан 31 декабргача премьераси бўлиб ўтган давлат ва нодавлат студияларининг тўлиқ метражли, бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлари қатнашишади. 66 KINO SAN’ATI

\"Олтин Ҳумо\" миллий кинотақдимотида иштирокчилар 17 номинация бўйича тақдирланадилар. «Ўзбек кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун» «Олтин Ҳумо» махсус мукофоти; ЭНГ ЯХШИ ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ; HUMOЭНГ ЯХШИ АНИМАЦИОН ФИЛЬМ; ЭНГ ЯХШИ КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ; ЭНГ ЯХШИ ОВОЗ РЕЖИССЁРИ; ЭНГ ЯХШИ ГРИММ РАССОМИ; ЭНГ ЯХШИ МОНТАЖ ИШИ; ЭНГ ЯХШИ ЛИБОС БЎЙИЧА РАССОМ ИШИ; ЭНГ ЯХШИ РАССОМ ИШИ; ЭНГ ЯХШИ КИНО БАСТАКОРИ; ЭНГ ЯХШИ СЦЕНАРИЙ; ЭНГ ЯХШИ ОПЕРАТОРЛИК ИШИ; ЭНГ ЯХШИ РЕЖИССЁРЛИК ИШИ; ЭНГ ЯХШИ АЁЛ РОЛИ; ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК РОЛИ; ТОМОШАБИН МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ФИЛЬМ; ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМИ. KINO SAN’ATI 67

01/09 Шукур 15/09 Бурхонов 22/09 25/09 Ўзбекистон халқ артисти (1940). 28/09 1928 йилдан Ҳамза театрида ишлаган. 1930-йиллар кўпроқ ўз замондошлари ролларини ижро етди: Ҳамза асарларидаги Ғофир («Бой ила хизматчи»), Одилбек («Холисхон») образларида актёрнинг янги қирралари очилди. Уруш йиллари Олеко Дундич («Олеко Дундич»), Баттол («Муқанна»), Жалолиддин («Жалолиддин Мангуберди»), урушдан кейин генерал Собир Раҳимов («Генерал Раҳимов»), Максимов («Денгизчилар учун») каби ролларни ўйнади. Ватан ишқи. Ватанпарварлик, она юрт мавзусидаги туркум фильмлар намойиши Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳоновнинг 110 йиллиги «Еттинчи жин» фильмининг 45 йиллиги Режиссёр, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Аҳмаджон Унарбоев 70 ёшда «Ўзбек киноси дурдоналари қаҳрамонлари ёш актёрлар қиёфасида» номли кўргазма СЕНТЯБРЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 СЕНТЯБРЬ «101-рейс» картинаси Ўзбекистондаги илк “фильм-катастрофа” деб баҳоланмоқда «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида «101-рейс» номли бадиий фильмни суратга олиш ишлари тугалланган. Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига уйғун мавзуда суратга олинган бу асар Ўзбекистонда суратга олинган илк “фильм- катастрофа” деб баҳоланмоқда. Фильм-катастрофа экстремал ҳодиса фонида юз берадиган воқеа акс этган фильм ҳисобланади. КиноасарсценарийсиниШоҳсанамСуфиеваҳамдаАкромШахназаровларёзишган. Картина “Ravshan Norbayev pictures” киностудияси томонидан суратга олинди. Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, жасур учувчи Зархўжа Саидазимовнинг 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган теракт сабабли юзага келган ҳалокатли вазиятдаги жасорати ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм ижодкорлари берган маълумотга кўра, 2001 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудуди бир муддат ëпиб қўйилди. Ўшанда 180 нафар йўловчини ташиëтган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Boing-757» учоғи 101-рейс экипажи муаммога йўлиққан. Картина ана шу муаммо ва унга ечим топган ўзбек учувчисининг жасорати ҳақида.



ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИЛК ФИЛЬМ КАТАСТРОФА 2020 йилда \"Ўзбеккино\" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган ўндан ошиқ фильмларнинг премьераси бўлиб ўтиши кутиляпти. Уларнинг ҳар бири ўзбек киноси учун алоҳида янги бир олам. Баъзи картиналарнинг қаҳрамонлари ёки воқеалари ҳақида биринчи бор фильм ишланаётган бўлса, бошқалари жанр жиҳатидан ўзбек кино дунёси учун тамомила янгилик. Ана шундай фильмлардан бири катта қизиқиш билан ку- тилаётган \"101-рейс\" кинокартинаси.

Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига уйғун мавзуда суратга олинаётган киноасар ўзбек киносидаги илк “фильм-катастрофа” деб баҳоланмоқда. 72 KINO SAN’ATI

ФИЛЬМ-КАТАСТРОФА ЭКСТРЕМАЛ ҲОДИСА Ф О Н И Д А Ю З Б Е РА Д И ГА Н В О Қ Е А А К С Э Т ГА Н ФИЛЬМ ҲИСОБЛАНАДИ. KINO SAN’ATI 73

Киноасар сценарийсини ëзувчи Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида драматург Шоҳсанам Сафиева ҳамда Акром Шах- назаровлар ёзишган. Картина “Ravshan Norbayev pictures” киностудияси томо- нидан суратга олинмоқда. 74 KINO SAN’ATI

2001 йилда АҚШнинг Нью- Йорк шаҳрида содир этил- ган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Амери- ка ҳаво ҳудуди бир муддат ëпиб қўйилади. Ўшанда 180 нафар йўловчини ташиëт- ган \"Ўзбекистон ҳаво йўл- лари\"нинг \"Boing-757\" учоғи 101-рейс экипажи муаммога йўлиққан. Киноасар ана шу муаммо ва унга ечим топган ўзбек учувчисининг жасора- ти ҳақида ҳикоя қилади. Картинада бош қаҳрамон ро- лини Ҳошим Арслонов ижро қилган. Шунингдек, фильмда Лола Элтоева, Умид Искандаров каби халқимизнинг севимли ак- тёр-актрисаларини янгича қиё- фада кўришимиз мумкин. KINO SAN’ATI 75

01/10 Пўлат 14/10 Саидкосимов 21/10 28/10 Ўзбекистон халқ артисти (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1954). 1954— 57 йиллар Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд театрида, 1957 йилдан Ҳамза (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма) театрида актёр. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. Устозга таъзим. Кино соҳасидаги устоз ва мураббийлар учун байрам тадбири Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаевнинг 110 йиллиги Кинорежиссёр, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Ғиёс Шермуҳаммедов 85 ёшда «O’zbekmultfilm day» паради ОКТЯБРЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 ОКТЯБРЬ «Муҳаббат баҳори» бадиий фильми премъерасига яқин қолди. Фильмда икки ижодкор – Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ифода этилади. Фильм сценарийси муаллифлари – Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов. Айни кунларда постановкачи режиссёр Иброҳим Расулов, операторлар Равшан Асқаров, Темур Абдуллаевлар томонидан суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу фильм воқеалари Қўқон, Жиззах, Тошкент вилояти ва Қримда бўлиб ўтади. Картинада шоир Ҳамид Олимжон ролини Ҳамза Ҳасанов, шоира Зульфия ролини эса Шаҳноза Ҳожимуродова ва София Турсунбоева (ёшлигини) ижро этишмоқда. «Муҳаббат баҳори» бадиий фильмида Меҳриддин Раҳматов, Абдурайим Абдуваҳобов, Шафоат Раҳматуллаева, Отабек Ҳақбердиев, Фарғона ва Қўқон театри актёрларини турли ролларда кўришимиз мумкин. Фильм воқеалари 1920- 1944 йилларни ўз ичига олади.

КИНО ТАРИХИ ДЕВОНОВНИ КИМЛАР ŒЛДИРГАН? Матн: Баҳром ИРЗАЕВ, «Қатағон қурбонлари хотираси» ХУДОЙБЕРГАН музейи катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди ДЕВОНОВНИНГ 140 ЙИЛЛИГИГА Худойберган Девонов 1879 йили Хива шаҳрида туғилган. Отаси Нурмуҳаммад девон аввал Қадам ясовулбошининг котиби бўлиб, Бодирхон қишлоғида катта мулкларга эгалик қилган. Кейинроқ Хўжайлига ҳоким этиб тайинланган, Хива хонлигида яхшигина мавқеи бор инсон эди. Худойберган дастлаб эски мактабда таълим олди, 1889 йилдан эса соатсоз устага шогирд тушди. Бу унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборди. Хива яқинида немис менонитлари қишлоғи бўлган. 1901 йилдан Худойберган немис менонитларидан Вильгельм Пеннер билан танишиб, ундан фотоаппаратда сурат олиш ҳунарини ўрганади. Кейин бу ишнинг шайдосига айланади. 1903 йили Полвонниёз ҳожи Юсупов билан бирга Москвага бориб, соатсозлик ва фото асбоб-анжомларини олиб келади. Шу билан ижодий фаолиятини бошлаб юборади. Тез орада Девоновнинг бу ажиб ҳунаридан барча хабардор бўлади. 1907 йил охирида Исломхўжа бошлиқ хивалик элчиларнинг Петербургга қилган сафарида фотограф сифатида қатнашади. Петербургда бир неча ой қолиб, кинооператорлик касбини чуқур эгаллайди. 1908 йил баҳорида “Патэ” киноаппарати, бир неча фотоаппарат ҳамда граммофон билан қайтади. Шу йили Худойберган Девонов Хивада Ўрта Осиёдаги биринчи фото-кинолабораторияни ташкил этади. Бу ўзбек киноси тарихида алоҳида кун сифатида тарихда қолди. 78 KINO SAN’ATI

Худойберган Девонов- йили Хоразмда биринчи нинг «Халқ сайиллари» қурултой томонидан Дав- деб номланган биринчи лат назорати нозири, 1921 кинолавҳаси ҳам тахми- йил бошида Хоразм Халқ нан шу йилларда суратга Совет Республикаси қоғоз олинган. Хива хонлиги корхонасига бошлиқ, 1922 ҳудудида яшаган ўзбек, йилнинг июль ойида Хо- туркман, қорақалпоқ, рижий ишлар комиссари қозоқларнинг маданий этиб тайинланди. 1923 ва маиший-этнографик йил Москвада очилган ҳаёти манзаралари тас- Қишлоқ хўжалиги кўргаз- вир этилган. Ўтган аср масига Хоразм бўлимини бошидаги инсонларнинг уюштириш учун юбори- қиёфалари, кийим-кеча- лади. ХХСР III қурултойи- клари, файтон аравала- да Девонов молия нозири ри, кураш тушишлари, этиб тайинланади. Унинг дорбозлик, хўроз ва ит “Тежалган 1 тийин 1 сўм- уриштириш сингари ни, тежалган 1 сўм эса хазинага 10 сўмни олиб миллий ўйин ва томошалар тарихга муҳрлаган. келади. Агар биз биринчи бўлиб танга пулни чиқара бошласак, бошқа республикалар ҳам Биринчи ўзбек киноператори Урганч, Хива, бизга эргашишга мажбур бўлишади”, деган Тошсоқа, Тошҳовуз, Хўжайли, Тўрткўл сингари эди. Шундан сўнг Хоразм Республикасининг шаҳар ва туманларни кезиб, диққатга сазовор мато ва қоғозга босилган пуллари билан бир- жойларни, аҳолининг деҳқончилик ишлари- га “ХХСР” – “ХНСР” тамғаси босилган тан- ни кинотасмага кўчиришга интилган. Қўлбола га-чақа пуллари ҳам зарб этила бошлади. кинотеатрларда намойиш этилган бу лавҳалар 1925 йили Тошкентда киностудия ташкил томошабинларда зўр таассурот қолдириб, янги этилиши билан Худойберган Девонов бирин- санъат – кинематографияга катта қизиқиш уй- чилардан бўлиб таклиф этилади ва унга Хо- ғотган, ҳайратини оширган. разм воҳасида рўй бераётган во- қеаларни суратга олиш вазифаси топширилади. Кўп ўт- Шу орада Хива хонлигида тарихий ўзгари- май, Москвадаги “Совкино” бирлашмаси ҳам шлар юз беради. 1910 йил 7 августда Муҳаммад Девонов билан ижодий алоқа ўрнатиб, уни Раҳимхон II вафот этгач, ўғли Асфандиёрхон студиянинг Ўрта Осиё бўйича мухбири этиб тахтга чиқади. 1912 йили Асфандиёрхон Росси- тасдиқлайди. яга сафарида яна Девоновни олиб кетади. Бу гал 1928 йил 3 августда Хоразмда Девонов та- ҳам шимол ўлкасидан қуруқ қайтмайди. Янги валлудининг 50, ижодий фаолиятининг 25 киноленталар ва фотоаппаратлар билан юк хал- йиллиги кенг нишонлангани ҳақида маълу- таси тўлади. мотлар кўп учрайди. Бу унинг ҳурмати халқ орасида юксак бўлганидан далолат беради. Худойберди Девонов 1913 йили Туркис- Шу муносабат билан Хоразм округ Ижроия тон шаҳарлари бўйлаб ижодий сафарга чиқа- қўмитаси, Округ маориф шўъбаси ва Округ ди. “Хива ва хиваликлар”, “Ўрта Осиё меъмо- сиёсий онг-билим шўъбасининг унга йўл- рий бойликлари”, “Туркистон кўринишлари” лаган табрикномасида “миллий чегарала- сингари қисқа метражли фильмларни яратади. Худойберган Девонов 1916 йили “Ёш хива- ликлар” сафига киради. 1917 йили Асфанди- ёрхондан ҳуррият олиб, Мажлис ташкил қи- линганда ҳақиқий аъзо бўлиб сайланади. 1920 KINO SAN’ATI 79

нишдан аввал таълим-тарбия техникумида туширади. Айни пайтда “Узбекис- танская хусусий фотограф шўъбаси очиб, 13 та иш- правда” (ҳозирги “Правда Востока”), “Қизил чи-деҳқон йўқсул болаларига фотограф ил- Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) ва мини ўргатгани”, “ўз ёнида сақлаб, бир неча “Инқилоб қуёши” сингари нашрларнинг фо- шогирдларни етиштиргани”, “улуғ байрам- томухбири сифатида ҳам жонбозлик кўрсат- ларни, муҳим экин маъракаларини картинага гани маълум. 1932 йилдан Хива район фото олиш билан шуғуллангани” ва бошқа ишлари бўлими мудири бўлиб ҳам ишлаган. 1936 йил алоҳида эътироф этилади. Дарҳақиқат, Дево- 23 апрелда Хоразм вилоят ижроқўми унинг нов ташаббуси билан, Хоразм мактабларида 35 йиллик фотография соҳасидаги хизматла- фотография фан сифатида ўқитила бошлаган, рини инобатга олиб, шахсий нафақага тав- бунинг натижаси ўлароқ шу йилларда Хо- сия этади. 1936 йил 25 июлда шу тавсиянома размда истеъдодли ёш фотографлар авлоди асосида Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлари етишиб чиққан. совети раиси Файзулла Хўжаев Худойберган Девоновга 500 сўм миқдорида шахсий нафақа Худойберган Девонов Ўзбек давлат киноси белгилаш ҳақидаги қарорга имзо чекади. ҳамда “Союзкиножурнал”нинг ижодий буюртмаси билан Хоразм ҳаётига оид бир Девонов фаолияти ўрганилган айрим из- қатор сюжетларни суратга олади. Хусусан, ланишларда унинг қамоққа олинган куни 1929 йилнинг ўзида “Ишчи аёллар”, “Шўр- деб 1937 йил 30 ноябрь санаси кўрсатилган. кўл”, “Кўза”, “Чиғир”, “Тузкон”, “Дегиш офати”, Аслида бу тўғри эмас. Хоразм округ бўлими “Хоразм далаларида”, “Пахта карвони” синга- бошлиғи Калмиков томонидан Девонов Хива ри ҳужжатли фильм ва сюжетларни тасвирга хони министрининг ўғли, Муҳаммад Раҳим- 80 KINO SAN’ATI

хон ва Асфан- Терговчилар кекса, бунинг устига, хаста диёрхоннинг Девоновни тинмай сўроққа тутар ва тур- фотографи, ХХ- ли қийноқларга соларди. Ёзилган баённо- СРнинг Молия мада унга инглиз жосуси Жунаидхон би- нозири бўлган лан алоқада бўлгани, 1934 йилдан бошлаб аксилинқилоб- Файзулла Хўжаев ва Давлат Ризаев раҳбар- чи унсур деб лик қилган аксилинқилобий ташкилот- ЎзССР ЖКнинг нинг аъзоси сифатида инглиз разведкаси 66-моддаси би- фойдасига жосуслик билан шуғулланган лан айбланган каби кўплаб айбловлар тиркалади. Ваниҳо- ва 1937 йил 17 ят барчаси тугайди, улар маъшум ниятига август куни қа- етишади. 1938 йил 5 октябрь куни соат ўн- моққа олинган. лар атрофида “учлик” суди Девоновни олий Шу куни унга жазога ҳукм этади. Суднинг сўнгги қаро- тегишли, Янги рида у қўйилган айбларнинг бирортасини Урганч шаҳри тан олмагани, Файзулла Хўжаевга тақдим Ленин кўчаси этган 30 суратидан жосуслик мақсадида 18-уйда Отаниёз фойдаланганидан хабари йўқлигини айт- Шокиров, Ҳасан Читкаров гувоҳлигида тин- гани ҳам акс этган. Иккинчи ҳужжатда эса тув ўтказилади ва кўплаб ҳужжатлар, китоб Худойберган Девонов 4 октябрь куни тун- ва ёзишмалар олиб кетилади. Эртаси 19 ав- да, яъни суддан бир кун олдин отилгани густ куни Хива шаҳри 4-маҳалладаги уйида қайд қилинган. У ҳолда эртаси куни “уч- ҳам тинтув ўтказилиб, Девоновнинг турмуш лик” кимни суд қилган?.. ўртоғи Бекажон ва Карим Отажонов холис сифатида имзо қўйган. 90 варақдан иборат Ҳа, ўзбек кинематографияси асосчиси ёзишмалар, 230 дона фотосурат ва қўшотар Худойберган Девонов шу тариқа жисман йўқ ов милтиғи олиб кетилган. қилинди. Бироқ у ижодий ишларида, кино- лавҳалари ва фотосуратларида яшамоқда. Де- 1937 йил 18 август куни ўтказилган илк мак, ҳамон тирик, ҳамон барҳаёт. сўроқда Девоновдан ижтимоий келиб чи- қиши, отаси, оила аъзолари, турмуш ўртоғи Бекажон Отажонова (56 ёш), ўғли Машарип Худойберганов (40 ёш), опаси Энажон Дево- нова (70 ёш) ва синглиси Ўғил Девонова (41 ёш) ҳақида сўрайди. 1937 йил 16 декабрь куни Тошкентда ўтка- зилган сўнгги сўроқда Худойберган Девонов ҳеч қачон аксилинқилобчи бўлмагани, жо- суслик қилмаганини қатъий таъкидлайди. Тергов жараёнида тинимсиз қийноқлардан сўнг соғлиғи бутунлай ёмонлашганди. 1938 йил 19 январдан “камерада сақлаш мумкин эмас” деган тиббий маълумотнома асосида Яланғочдаги палатали лагерга юборилади. KINO SAN’ATI 81

08/11 Мелис 18/11 Абзалов 30/11 1938-йил 18-ноябрда Янгийўлда таваллуд топган. 1961-йил Тошкентдаги Островский Театр Институтини битирган. 1962-йил „Ўзбекфилм“да ишлашни бошлаган. Aбзалов 1961-йил Тошкент давлат санъат институтини тугатган. 1961-1962-йиллар Ёш томошабинлар театрида актор бўлиб ишлаган. 1962-1965-йиллар „Ўзбекфилм“ киностудиясида режиссор ассистенти, кейинчалик режиссор ва актор, 1989-йилдан „Ватан“ киностудиясининг бадиий раҳбари бўлиб фаолият юритган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулҳумор Мўминова 60 ёшда Ёш киноижодкорлар Кинолабораторияда Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевнинг 110 йиллиги НОЯБРЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 НОЯБРЬ Сценарий муаллифлари – М.Мўминова ва Р.Саъдиев Постановкачи режиссёр – Р.Саъдиев Фильмда Россия. Қозоғистон, Тожикистон, Сурия, Миср давлатларидан ҳамда ўзбекистонлик таниқли актрисалар Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабовалар иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида Ҳолливуднинг машҳур актёри Ғассон Маъсуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний ва Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов қатнашган. Фильмнинг асосий ғояси бугунги кунда дунёдаги долзарб муаммолардан бири бўлган наркотрафикка қарши кураш ҳақида.

ТААССУРОТ УМИД «ФИЛЬМЛАРҲАИМДМАМИОЗВ: ЖАХОНГА Ўзбек кинематографияси халқаро эътироф қозонмоқда. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан режиссёр Умид Ҳамдамов суратга олган “Иссиқ нон” бадиий ЧИКА фильми шу йил 1–8 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган “Киношок” халқаро фестивалида гран-при ва икки номинация ғолиби бўлди. Эсингизда бўлса, ОЛАДИ» букартина“ОлтинҲумо”миллий тақдимотида ҳам бош совринга муносиб кўрилган эди. Ўтаётган йил росманасига кетмони учган кинорежиссёр Умид ҲАМДАМОВ таассуротларини биз билан бўлишди. 84 KINO SAN’ATI

ШУБХАДАН ҚУТУЛДИМ МЕНИ ТУШУНИШДИ “Фильмларим бугунги томошабинга керакмикан”, деган савол қийнарди мени. Фестивалда “Иссиқ нон” фильмининг ҳеч “Иссиқ нон” катта экранга чиққанидан бир эпизод, ҳеч бир деталини назардан қо- сўнг ҳам иккиланишлардан қутула ол- чирмадилар, ҳар бири картинага бежиз кири- мадим. Ростини айтаман, баъзиларнинг тилмаганини таъкидладилар. Масалан, бош салбий муносабатидан кейин бу услубда қаҳрамон Зулфиянинг қийинчилик билан бошқа фильм олмасликка қарор қилган бўлса-да, ҳеч ким босмаган йўллар (нарвон, пайтларим бўлган. “Киношок” халқаро тепаликлар)дан юриши ва охири ҳамма қа- фестивали давомида эса кўпгина савол- тори эски издан кетиши яхши топилма эка- ларимга жавоб топдим. Менга айниқса нини уқтиришди. Сценарий ёзаётгандаёқ ёққани, киномунаққидлар кун бўйи на- шуни ўйлаганман, шунга урғу бериш учун мойиш этилган картиналар тўғрисидаги фильм давомида бошқа бирор қаҳрамоннинг фикрларини томошабинлар олдида гапи- юрган йўли кўрсатилмаган. Албатта, ўринли ришади, кечки анжуман чоғи эса фильм- танқид, жўяли эътирозларни ҳам эшитдик, лар батафсил таҳлил қилиб берилади. Шу ўзимиз учун хулоса қилдик. пайтда режиссёр ўз асари ҳақида ҳақиқий баҳони эшитади. Юзхотирчилик, та- БУ УСЛУБДА БОШҚА ниш-билишчилик кетмайди. Мутахас- ФИЛЬМ ОЛМАСЛИККА сислар муҳокамасидан кейин боя кўрган фильмингиздаги воқеалар, ранглар, эпи- ҚАРОР ҚИЛГАН зодлар ўзгача тус ола бошлайди. Шу маъ- ПАЙТЛАРИМ БЎЛГАН. нода Анапада ўтган ҳар бир кун мен учун катта мактаб бўлди. KINO SAN’ATI 85

УЯТЛИ КАДРЛАР БИЗНИНГ ЮТУҒИМИЗ КЕРАК...МИ? ҲАЁСИЗ КАДРЛАРНИ КЎРСАТМАЙ ТУРИБ ҲАМ Келин образида кўрсатилган ЯХШИ КИНО ИШЛАШ шарқона ахлоқимиз хорижлик кино- МУМКИНЛИГИНИ ТУ- мутахассисларни тамомила мафтун ШУНТИРА ОЛГАНИМИЗ этди. Уларнинг айтишича, жувоннинг ДЕБ ЎЙЛАЙМАН. ҳаёт зарбаларига хокисорлик, ваз- минлик билан жавоб бериши аввали- га томошабиннинг ғашини келтира- ди, аммо фильм давомида беихтиёр уни яхши кўриб қоласиз... Бунинг са- баби шуки, фестивалга келтирилган аксар киноасарларда яланғоч саҳна- лар бор эди. Кўпчилик ижодкорлар, ҳатто қўшни республикалардаги ҳам- касбларимиз ҳам худди шундай бўли- ши керакдек табиий қабул қилар экан. Бизнинг ютуғимиз ҳаёсиз кадрлар- ни кўрсатмай туриб ҳам яхши кино ишлаш мумкинлигини тушунтира ол- ганимиз деб ўйлайман. ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИМИЗ УВОЛ КЕТЯПТИ Халқаро фестивалларда қатнашиш бўйича тажрибасизлик бугунги ўз- бек кинематографиясининг энг кат- та муаммоларидан экан. “Киношок” давомида мутахассислар фақат МДҲ билан чекланиб қолманг, фильмла- рингизни Европа ва Америкага олиб чиқинг, деб маслаҳат беришди. Қатна- шишимиз мумкин бўлган кинофести- валларни бирма-бир санаб ўтишди ҳатто. Чиндан ҳам, айрим картинала- римизни аввал дунё миқёсида намой- иш қилиб, кейин ўзимизда тақдимоти ўтказилса, икки томонлама натижага эришиш мумкин. Халқаро эътироф қозониш – бир. Қолаверса, томоша- бинларимиз хорижда шов-шув бўлган картиналарни бошқача эътибор би- лан кўришади. Ҳозир тарғибот яхши йўлга қўйилмаганидан кўпгина яхши фильмларимиз увол кетяпти. 86 KINO SAN’ATI

НАРИ СУРИНГ ҲАДИКНИ Англадимки, дунё киносини миллий ўзлигимиз билан забт қилишимиз мумкин экан. Инсон кўзи ғуборланиб, қалби қо- тиб бораётган бир пайтда бизники каби самимий, тоза руҳда- ги фильмлар замонавий кинематографияга бошқача ҳаво олиб киради. Фақат ҳадикни бир четга суриб, хориж билан алоқаларни кучайтиришимиз керак. Кинофестиваль ниҳоя- сига етмасданоқ бир пайтлар ёзиб қўйилган, иккиланишла- рим туфайли қоғозда қолиб кетаётган киносценарийларимни экранга кўчириш ҳақида жиддий ўйлай бошладим. KINO SAN’ATI 87

Хамза Умаров Ўзбекистон халқ артисти (1967). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида (194851) ўқиган. 1950—86 йиллар Муқимий театрида, 1987 йил январ—августда Ҳамза театрида, сўнгра «Ўзбекфилм» киностудиясида ишлаган. «Aрмуғон» спектаклидаги Жаъфар унинг саҳнада яратган илк образидир. 08/12 Қомусимиз– бахтимиз! 06/12 Мавзуга оид ҳужжатли фильмлар 17/12 намойишини 18/12 28/12 Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев 80 ёшда Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаровнинг 95 йиллиги Лутфулла Саъдуллаев ва Гулчеҳра Саъдуллаева таваллуд кунлари Кинонинг туғилган куни. Ака-ука Люмьерларнинг «Поезднинг келиши» сюжетини намойиш ДЕКАБРЬ 2020

ПРЕМЬЕРАЛАР2020 ДЕКАБРЬ Сценарий муаллифи ва режиссёр – Зулфиқор Мусоқов Бутун умрини асл санъат, бадиий ижодга сарфлаб, жамиятда ҳам, фарзандлари олдида ҳам қадр тополмаган, энг катта орзуси – умр бўйи ёзиб, кўз қорачиғидек асраб юрган сценарийсини хотинининг соғлигини тиклаш учун маблағ керак бўлганда сотиб юборган кинодраматургнинг қисмати, ижодкор ҳаётининг ибратли ва оғир заҳмати, бадиий ижоднинг рангин олами ҳақида.

МУЛОҲАЗА КИНОДА АЁЛ ИЖОДКОРГА ЎРИН БОРМИ? 90 KINO SAN’ATI

KINO SAN’ATI 91

“ҚАНИ ЭНДИ ЎҒИЛ БОЛА БЎЛСАМУ, ЁҚАЛАШИБ КЕТСАМ” Болалигимда ота-онам мени турли тўгаракларга олиб боришарди. Физика, математикадан тортиб рақс машғулотларигача. Лекин ҳеч бирини кўнгилдагидай эплай олмаганман. Аслида кичкиналигимдан кинолар- га меҳрим бошқача эди. Шу сабабми, барибир кинога МАХЛИЁ тортиб кетарди кўнглим- АСҚАРАЛИЕВА нинг бир чети. Лекин бу ҳақда уйдагиларга айтишга РЕЖИССЁР уялардим... Мени тўгарак- ма-тўгарак судраб юри- шлар жонларига тегдими, ниҳоят, менга ўзинг истаган касбни танла дейишди. Ўша пайтда санъат олийгоҳи- га топшираман деганимда, оиламдагиларнинг жим бў- либ қолгани ҳали ҳам кўз олдимдан кетмайди. Аммо қаршилик қилишмади. Икки ойдан сўнг ўқишга кирганимда ҳам суюниш- мади. Бу ғалати кайфият оиламизда биринчи ишим- ни экранда кўргунларига қадар давом этган. Бирин- чи ишимни кўрганларидан сўнггина улар энди кинода ижод қилиб кета олишимга ишонишган. 92 KINO SAN’ATI

Ўқишга кирганимиздан Суратга олиш жараёнларида қийналишим рост. сўнг, мендаям ҳаммадаги Қиз бола бўлганингиз учун сизни авайлашлари, каби эйфория бўлган, ал- айтган топшириқларингизни сўзсиз қилишлари батта. Лекин устозлари- мумкин. Лекин кези келганда, қиз бола-ку, нима миздан бири “Кино оддий ҳам келарди қўлидан дейишлари бор. Бир сафар дунё эмас, бу ерда кўнгил шундай бўлган. Фильм съёмкасида бир рассом би- бўшлик кетмайди. Юлдуз- лан ишлай бошлаганман. У эса иккинчи кундан лик, машҳурликлар ортида кейин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз йўқолиб қол- қандай икир-чикирлар, ях- ган. Ўйлаганманки, у агар ўғил бола бўлганимда бу ши-ёмон гаплар борлигини ишни қилмаган, ҳеч йўқ огоҳлантирган бўлар эди. билганингизда дийдангиз Мана шунақа кичик-кичик муаммочалар бўлгани қотади. Фильм суратга ола- сабаб балки бугун ўзбек киносида аёл режиссёр- сиз. Гоҳида ноҳақликлар- лар саноқлидир. Аксарият аёл режиссёрларнинг га дуч келасиз. Ана шунда фильмларида биринчи ўринда туйғулар туриши- олдингизда икки йўл бўла- ни сезганман. Бу ёмон нарса эмас, менимча. Чунки ди. Кинода қоламанми ёки инсоният ҳақида айтилган рост гаплар ҳар доим тинчгина оддий ҳаётга қай- қадрли ва қимматли бўлиб келган. Аёл киши эса таман. Агар ўша паллада туйғулар борасида хатто кинода ҳам алдай олмай- санъатни танласангиз, сиз ди. Шу сабабдан ҳам қанчалик қийин бўлмасин, чиндан ҳам киночиман дея кино дунёсига аёл режиссёрлар керак. оласиз”, деб уқтирганди. Айни пайтда ана шу палла- KINO SAN’ATI 93 га етиб келгандекман. Аммо атрофимда бўлаётган ҳар қандай гап-сўз, қийинчили- кларга қарамай, мен кинони танладим! “Баъзан шундай пайтлар бўла- дики, ҳамма нарса бир сенинг бошингга ёғилиб келаётгандек туйилади. Носамимий муноса- бат, ноҳақликларга чидай ол- майман. “Қани энди ўғил бола бўлсаму, ёқалашиб кетсам”, дейман шундай пайтлар. Сўнг устозимга телефон қиламан. Гўё бошқа қиз ҳақида гапираётган- дек муаммони айтаман. Шунда устозим, кучли бўлиш керак, қиз бола кино дунёсида кучли бўлишга мажбур, дейди. Шунда кўз ёшларимни артганча, яна съёмка майдонига қайтаман.

БИЗ Кўпинча бир хил туш кўраман. ЭРКАК Тушимда доим ёмон сценарий ёзиб ИЖОДКОРЛАР қўяман. Қўлимда эса ундан бошқа материал бўлмайди, ноилож шу ҲИС сценарий асосида фильм ишлай- ҚИЛМАГАН ман. Ва қўрққанимдек у кўришга арзимайдиган ёмон картинага ай- АЙРИМ ланади. Балки бу ўнгимда менга НАРСАЛАРНИ кўпинча ишончсизлик билан қа- рашлари таъсиридир. Ҳа, деярли СЕЗА ҳамма менга аввалига ишончсиз- ОЛАМИЗ лик нигоҳлари билан қарайди. Су- ратга олиш майдончасига келган Томошабин икки соатли актёрлар, гоҳида актрисалар ҳам бутун бир фильмни мени таништиришганида энг аввал кўриши учун кадр ортида “шу қизми муаллиф?!”, дейишади юзлаб инсонлар ҳа р а к а т ҳайрат ва иккиланиш билан. Ал- қилишади, минглаб жараён- батта, кейинчалик фикрлари ўзга- лар юз беради. Гоҳида бутун ради, назаримда. Аммо уларнинг бошли уй, шаҳарлар қурила- ҳайрати ва ишончсизликлари қиз ди. Ёки аксинча, атай қурил- болалигим учунлигини ҳис қилиш ган декорациялар, ўнлаб ма- бироз аламли... шиналар биргина кадр учун жувонмарг бўлади. Ҳа, томо- Хорижда ўтказиладиган кино шабинни фильм ичига олиб фестивалларга борганимда аёл кириш, унда яшаши учун ижодкорлар кўплигини кузатаман. киноижодкор суратга олиш Ва уларни ҳеч ким айрича қабул жараёнида бор кучини ишга қилмайди. Уларга ишонишади. солади. Лекин аслида асил Аммо бизда бироз бошқача. “Кўч- ижодкорда фильм учун жон- ки” номли сценарийимни ўқиб куярлик анча аввал бошла- берганимда, эшитувчилар “Сен ўзи нади: ўқишдан, ўрганишдан, кичкинагина бўлсанг, қорли жой- кинони яхши кўришдан... ларда съёмка қила оласанми” де- Бугунги ёш киноижодкорлар ган гапни айтишди. Шунда уларга буни яхши англашади. Шу қараб, “Мен фильм ишлашим учун боис ўзларидан қониқмаёт- жисмоний бақувват бўлишим шарт эмас”, деб жавоб бергандим. Балки МАФТУНАганларини, кўпроқ шароит бунга сабаб бизда эркак ижодкор- кераклигини баралла айта ларга ўрганиб қолишганидир. АЛЛОКУЛОВАолишади, жаҳон тажрибаси- Биз эркак ижодкорлар ҳис қил- маган айрим нарсаларни сеза ола- миз. Улардан фарқли равишда дун- ёни пушти рангларда кўрамиз. Бу ожизлик эмас, бу кино дунёси учун янги об-ҳаво! Шунданми, кинога аёл ижодкор, аёл сценарист, аёл режиссёрлар керак дея оламан. Бу- нинг учун эса бизга озроқ ишонч, озроқ имконият ва озроқ кенглик керак, холос. 94 KINO SAN’ATI СЦЕНАРИСТ

Фильмларим учун осмондан мавзу олишни ёмон кўра- ман. Мени қийнаётган саволларни сценарийга туширар- канман, қаҳрамон учун атрофдан прототип қидираман. Одамларни кузатаман. Негадир чет элга чиққанимда бошқа миллат вакилларида кўпроқ характерлар кўзга ташланади. Балки, бу одамларимизга кўзим ўрганиб қол- ганидандир. Шунинг учун ҳам хорижда кўпроқ бўлгим, ўргангим келади. Бироқ баъзан имконият, баъзан эса қиз бола ижодкор бўлганим панд беради. Бу касбни танла- ётганимда оилам қаршилик қилмаган, аксинча, санъат соҳасида ишлашни исташимни айтганимда хурсанд бў- лишган. Аммо кечки съёмкалар, баъзи пайтлардаги дои- мий ўйланишлар ичида асабий юришларим уларнинг ҳам сабрини анчагина синайди. Ва бу гоҳида, муҳим палларда қўллаб юборишларига тўсқинлик қилади. Мен эса бундай пайтлар уларга қаршилик қила олмай қоламан... Кино дунёсида тенденциялар доимий ўзгаришда бўлиб туради. Масалан, бир неча йиллар аввал тушлар, рамзлар орқали фикрни етказиш бутун дунё киносида етакчилик қилган бўлса, кейинчалик картинада бош қаҳрамоннинг ўзи биринчи планга чиқди. Айни пайтда эса кино олами- га реализм кириб келган. Кинода қаҳрамоннинг кечаси, эртаси ҳақида эмас, бугуни борлигича ҳикоя қилиниши керак. Чет элдаги фестивалларда иштирок этиш менга сценарий ёзишда шу каби нарсаларни инобатга олиш ке- раклигини ўргатди. Биз яратаётган фильмлар яхши, хат- то айримлари қайсидир мукофотларга даъвогарлик ҳам қила олиши мумкин, ғоя, мазмун жиҳатидан. Лекин дунё миқёсида етарлича эътироф этилмаяпмиз. Сабаби дунёда бугун тенденция қанақа ўрганмаймиз. Ўргансак ҳам кеча трендда бўлган шаклда берамиз, улгурмаймиз, дунё илга- рилаб кетган бўлади то биз кино яратгунга қадар. Оқибат, айтмоқчи бўлган гапимизни эшитишмайди, кўришмай- ди... Бизни тан олишларини истасак, сўзимизни эмас, ус- лубимизни ўзгартиришимиз керак, назаримда. Ижоднинг ўзига хос сеҳри бор. У сизни бутун бўйингиз билан қамраб олади. Ва сиз вақт ўтиб кетганини сезмай қоласиз. Агар бу сеҳрга берилиб кетсангиз, ҳамма нарса- ни қурбон қилишингизга тўғри келади. Лекин совуқ ақл билан уни бошқариш, ўзингизга бўйсундириш мумкин. Шу маънода туйғуларга берилувчан нозик жинс вакилла- рига бу жараён қийин кечади деб ўйлаш мумкин. Лекин менинг назаримда бунинг учун эркаклардан кўпроқ куч сарфлаш шарт эмас. Чунки аёллик ожизлик эмас, балки, ақл ва куч билан бирга нафосат билан мақсадга нарсага эришиш имкони бу. KINO SAN’ATI 95

АКТРИСА Илк ролимни қўлга ки- БЎЛИШ ритиш осон бўлмаган. Кино- га жуда қизиққанимдан кўп ЎЗЛИГИНГДАН фильмларда суратга тушиш КЕЧИШ учун кастингларда иштирок ДЕГАНИ этардим. Бир гал отлар ҳақида- ЭМАС ги фильмга ташқи кўринишим тўғри келиб ролга тасдиқлан- дим. Ўша пайтдаги хурсанд- чилигимни тасаввур қила ол- майсиз. Бироқ режиссёрнинг от минишни биласизми, деган саволи устимга қуйилган муз- дек сув бўлди гўё. Уларга от ми- нишни билмаслигимни, аммо вақт беришса, ўрганишимни айтдим. Бир ой муддат бериш- ди. Лекин икки ҳафтадан сўнг бошқа бир от минишни яхши биладиган қизни ролга олиш- ганини айтишиб, узр сўраш- ди. Ана ўшанда биринчи бор актрисага фақат чиройнинг ўзи камлик қилишини англаб етгандим... Кейинчалик кино ола- мига кириб келганимдан сўнг, у ҳақида ўйлаб юрган кўп ҳақиқатларим ўзгарди. Масалан, кўпчилик ўйлага- нидек, киноижодкорлар ан- чагина бадавлат бўлишади, деган “ҳақиқат”... Кўряпманки, ҳақиқий киноижодкор кино- дан пул ишлашни эмас, кино яратишни ўйлар экан. Фойда кўришни ўйлаб ишлаётган одамми, демак, у санъатни яхши кўрмайди. Съёмка майдонларида кўпроқ нарса ўрганишга ҳа- ракат қиламан. Режиссёрлар сиздан доимий маҳорат та- лаб қилишади. Бошқа нарса эмас. Кадрда хунук кўриниш- дан эмас, кераксиз, бесўнақай кўринишдан қўрқиш керак, дейишади. Чиндан ҳам шун- 96 KINO SAN’ATI

дай. Ахир, ҳар доим ҳам мали- РАЙХОН калар ролини ўйнамайман-ку! АСАДОВА Оддий меҳнаткаш аёл ролида тирноқларимни ўстириб, ҳо- АКТРИСА зиргина гўзаллик салонидан чиққан танноздек кўриниш берсам, ким қаҳрамонимнинг қайғуси ёки қувончига ишона- ди?! Шу сабабдан суратга олиш майдонида Райхонлигимни унутиб, қаҳрамонига айла- нишга ҳаракат қиламан. Кино оламида аёл ижодкор учун бир қадар осон, бир қа- дар қийин. Қийинлиги – кун бўйи олинадиган съёмкалар кеч оқшомга қадар давом эти- ши мумкин. Бундан ташқари, истаймизми-йўқми одамлари- миз актрисалар ҳақида турли гап-сўзлар юришига ўрганиб қолган. Бу қотиб қолган “сте- реотип” гўё. Ана шу нарсани ўйласам, оғриқ беради. Асли- да ҳаммаси тамоман бошқача. Аслида киноижодкорлар бир оила бўлиб ишлашга ҳаракат қиламиз. Мен фильмида сурат- га тушган ҳар бир режиссёр, операторидан тортиб, ишчи гуруҳгача аёл ижодкорларни авайлашга, кўнглига қарашга ҳаракат қилишади. Тўғри, баъ- зан тортишувлар, кўнгил оғри- тишлар бўлиб туради. Лекин ўшанда ҳам хис қилиб тураа- сизки, сизни авайлашаётгани- ни. Осон деганим шу. Осонки, суратга олиш жараёнида ҳам сизга аёллигингизни ҳис қилиб туриш имконини беришади. Шу боис айта оламанки, актри- са бўлиш ўзлигингдан кечиш дегани эмас. Турли гап-сўз, бўҳтонларга эса аёлларга хос майин табассум билан жим ва мағрур туриб жавоб бериш керак! KINO SAN’ATI 97

98 KINO SAN’ATI

KINO SAN’ATI 99

ХУШХАБАР “Мен ўзбеклигимдан, ўзбек актёри эканимдан фахрланаман. Халқимиз менга инсоният учун олий қадриятлар ичида яшаш бахтини берди. Ўзбек киносининг дунё миқёсида танилишига озгина бўлса ҳам ҳиссам қўшилган бўлса, бундан бахтиёр бўламан. Ва ушбу мукофотни ўзбек халқига бағишлайман”. Рустам Сагдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 100 KINO SAN’ATI


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook