Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил якунлари юзасидан ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил якунлари юзасидан ҳисоботи

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-01-05 06:42:03

Description: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил якунлари юзасидан ҳисоботи

Search

Read the Text Version

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил якунлари юзасидан ҳисоботи Тошкент – 2021 й.

МУНДАРИЖА 1. Вазирликнинг биотехнология, сунъий интелект, водород технологиялари, мис саноати, тупроқшунослик бўйича устувор вазифалари. ..................................................2 2. Узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар .........................................................5 3. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар .....................................................................................................................7 4. Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар ................................................9 5. Инсон капиталини ривожлантриш борасида амалга оширилган ишлар .........................10 6. Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ...................................................................................................................13 7. Илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни, халқаро техник кўмак ва грантларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ........................................................................................................................................................14 8. Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ................................................................................................16 9. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш ҳамда стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ...................................................................................................................18 10. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар.................................................................22 12. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар...26 13. Жорий йил 22-27 ноябрь кунлари “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги натижалари бўйича .........................................................................................................27 14. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатларнинг ижро ҳолати............................................................................................................................................27 15. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ........................29 1

1. Вазирликнинг биотехнология, сунъий интелект, водород технологиялари, мис саноати, тупроқшунослик бўйича устувор вазифалари. 1.1 Биотехнология соҳаси бўйича Мамлакатнинг биохавфсизлигини таъминлаш ва коронавирус инфекциясига қарши курашда илмий ва инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида: Биринчидан, Коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш ва унинг патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган умумий қиймати 16,4 млрд. сўм бўлган 12 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди. Иккинчидан, Биотехнология соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб- қувватлаш мақсадида “Биотехнология ва биология фанлари” бўйича Илмий- техник кенгаш ташкил этилди. Ҳисобот даврида биотехнология ва биология соҳасида вазирлик Хайъати томонидан 67 та 101,0 млрд. сўмлик фундаментал, мақсадли ҳамда инновацион лойҳалар молиялаштирилди. Учинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги би лан биргаликда Микробиология институтининг хитойлик олимлари ва Zhifei Longcom компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Хитойлик олимлар билан ҳаммуаллифликда SARS- CoV-2 инфекциясига қарши янги вакцина – “ZF-UZ-VAC2001” яратилди ва уни тижоратлаштириш натижасида 17,2 млн. дозада вакциналар ишлаб чиқарилиб, аҳолига эмланиш учун етказиб берилди. 2021 йил 11 декабрь куни Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси мамлакатимизга беғараз тарзда тақдим этилди. Маълумот учун: Ҳисобот даврида Ўзбекистонга 21.5 млн. доза ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси Хитойдан келтирилди. Шу билан бир қаторда, SARS-CoV-2 инфекциясига қарши 6 турдаги маҳаллий вакцина тайёрланиб, ҳайвонларда килиник олди синовлари бошланди. Шунингдек, Коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилди. Шунингдек, Илғор технологиялар маркази томонидан Давлат санитар- эпидемиология назорати марказига “COVID-19” коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 200 минг дона тест беғараз тақдим қилинди. Тўртинчидан, Илғор технологиялар марказида GMP (халқаро ишлаб чиқариш амалиёти стандарти) талаблари асосида биотехнологик тажриба-ишлаб чиқариш майдони, Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораториясини, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораториясини ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилди. Бешинчидан, Вазирлик хузуридаги Илғор технологиялари марказида 03.00.03-Молекуляр биология, молекуляр генетика, молекуляр биотехнология, 03.00.12-Биотехнология мутахассисликлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти (PhD) ташкил қилинди, 03.00.12-Биотехнология ихтисослиги бўйича 2019-2021 йилларда стажёр- тадқиқотчи, таянч докторантура ва докторантурага жами 25 нафар изланувчи қабул қилинди. Шунингдек, вазирлик томонидан “COVID-19” коронавирус инфекциясига оид умумий қиймати 36,3 млрд. сўм бўлган жами 19 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди, натижада: 1. Вирусга қарши ўзбек олимлари томонидан яратилган Рутан препарати “COVID-19”ни даволаш протоколига киритилди; 2. Коронавирус инфекциясини патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологиялари ишлаб чиқилди2ҳамда клиник синовлардан ўтказилди;

3. “COVID-19” инфекциясига қарши 6 турдаги янги маҳаллий вакциналар яратилди ва клиник олди синовларига етказилди, иккита маҳаллий вакцина ЖСС ташкилоти томонидан номзод вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилди. SARS-CoV-2 инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилиб, ойига 500 минг дона тўплам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1.2. Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш бўйича Вазирликда сунъий интеллект технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқотлар қўллаб- қувватлаш учун умумий қиймати 31,1 млрд. сўмлик 17 та лойиҳа молиялаштирилди. Иккинчидан, Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш мақсадида эълон қилинган танлов бўйича вазирлик ва идоралар томонидан жами 43 нафар номзодлар тавсия этилди, ҳозирда мазкур номзодлар махсус эксперт гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Учинчидан, Республикамизни позициясини “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси”да (Government Artificial Intelligence Readiness Index) юқори поғоналарга кўтариш мақсадида хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда индекс кўрсаткичлари таҳлили услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, вазирлик ва идораларга иш фаолиятида фойдаланиш учун юборилди. Тўртинчидан, Сунъий интеллект соҳасида мақсадли квотани ошириш бўйича вазирлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан таклифлар олиниб, умумлаштирилиб сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 28 та мақсадли квоталар (таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та) ажратилди. Бундан, таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та қабул квотаси ажратилди. Бешинчидан, 2021 йил 24 ноябрда “InnoWeek.uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Сунъий интеллект технологик ривожланиш асоси” мавзусида 20 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий иштирокчилар иштирокида халқаро конференция ўтказилди. 1.3. Водород технологиялари соҳасида 1. Водородни олиш, сақлаш, транспортировка қилиш соҳаларидаги илғор хорижий тажриба таҳлил қилиниб, Водород энергетикаси технологиялари илмий- амалий марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди ва таклиф асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5063-сон қарори қабул қилинди. 2. Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий марказини лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, соҳада хорижда фаолият юритаётган компания ва илмий муассасаларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқларида “яшил” водород технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тажриба-синов қурилмаларини барпо этишга таъсирчан имтиёзларни жорий қилиш, хорижлик олимларни жалб қилиш учун водород энергетикаси илмий соҳасида бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзулари бўйича таклифлар ҳамда 2022-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси водород энергетикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Энергетика вазирлигига киритилди. 3. Водород технологияларини ривожлантириш йўналишида вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 6 млрд.сўмлик 5 та амалий, қўшма ҳамда фундаментал лойиҳалар 3

молиялаштирилди. 4. “InnoWeek.Uz-2021” – инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 2021 йил 25 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида водород энергетикаси, кайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергия самарадорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ва конференция доирасида мамлакатда водород энергетикасининг ривожланиши ҳолати бўйича йиллик ҳисобот тақдимоти ўтказилди. 1.4. Кон-металлургия саноати (мис) ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5159-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида Мис саноати кластерларини ва иқтисодиётни инновацион ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Иккинчидан, 2021 йил 24 июнь куни ўтказилган форсайт тадбирида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасида қўшма қарор ва “Йўл харитаси” имзоланди ҳамда лойиҳаларни тенг шерикликда молиялаштиришга келишилди. Тадбирда 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидан 52 нафар олимлар иштирок этишди. Учинчидан, Кон-металлургия саноати корхоналарининг фаолиятини илмий- тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан узвий боғлиқликда ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шунингдек, Мис кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Тўртинчидан, “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан ишлаб чиқилган Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Технологик марказини ривожлантириш Концепцияси, шунингдек “Олмалиқ КМК” АЖ Ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ёнидаги Ноёб металлар ва қотишмалар Илмий-технологик марказини ривожлантириш Концепцияси ҳамда “Навоий КМК” ДК томонидан ишлаб чиқилган “Инновацион марказни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, лойиҳаларга тегишли таклифлар тақдим этилди. Бешинчидан, Мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кластерлар ва кластер сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Миллий мис ҳунармандчилик (мисгарлик) маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Олтинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассисларининг “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга ташрифи давомида мис саноатини ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинди. Мис ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда техноген чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Еттинчидан, Кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича жами 9,17 млрд. сўмлик 10 та лойиҳалар пакети шакллантирилди. Шу жумладан, “Фан ва тараққиёт\" ДУК негизида импорт ўрнини босувчи кўпикли флотореагентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш лойиҳаси 1,6 млрд. сўмга молиялаштирилди. Саккизинчидан, Мис саноати кластери доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро 4

ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида 21 та лойиҳадан иборат “Мис саноатидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган бажарилиши 2021-2023 йилларга мўлжалланган тажриба-конструкторлик ва илмий- тадқиқот лойиҳалари портфели” шакллантирилди ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган Вазирлар Маҳкамасининг “Мис саноати кластерлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига киритиш учун тақдим этилди. 1.5. Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича Тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 2021 йилда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан жами 12 та инновацион лойиҳалар тақдим этилган бўлиб, уларнинг 11,9 млрд. сўмлик маблағ ажратилди Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида Чуст туманида Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ нинг “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораториясининг намунавий моделини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқилди. Унда тупроқни 10 дан ортиқ параметрларини аниқлаш мақсадида Германия давлатидан лаборатория ускуналари сотиб олинди. Фурқат туманидаги шўрланган ерларнинг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган \"Шўрланган тупроқ\" мобиль иловаси яратилди ва Бухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш учун зарур индикаторлар тизими ишлаб чиқилди. Мисол учун: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 2. Узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар Вазирлик томонидан 2021 йил давомида 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони, 4 та қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 та қарори ва 1 та фармойиши қабул қилинди. Хусусан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралда ПҚ-4996- сонли “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартда ПҚ-5032-сонли “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198- сонли “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сонли “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелда ПҚ-5063-сонли “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 53-2-сонли (маҳфий қарори) қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 24-08/1-539-сонли “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 545-сонли қарори қабул қилинди. Шунингдек, вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармон лойиҳаси, 3 та қарор лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва вазирлик ва идоралар билан келишилиб (project.gov.uz), Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Инновацион ривожлантиришнинг стратегияси доирасида Ўзбекистон бўйича халқаро рейтинларга илм-фан ва инновация соҳалари бўйича статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда “Илм-фан (илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари) соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубий низоми” ҳамда “Инновация соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубий низом” ишлаб чиқилди ва 2021 йил 31 мартдаги 1-қ/қ-сон қўшма қарорлар билан тасдиқланди. Шунингдек, Глобал инновацион индекс (ГИИ) кўрсаткичлари бўйича масъул вазирлик ва идораларни услубий таъминлаш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида ГИИ бўйича барча керакли тавсифий ва таҳлилий маълумотларни расмий веб-саҳифасида (https://mininnovation.uz/uz/activities/2910) индекснинг методологияси жойлаштирилди. Жаҳон мамлакатларининг инновацион ривожланиш тенденцияларини белгилаб берадиган ГИИ рейтинги бу йил 2021 йилнинг 20 сентябрь санасида эълон қилинди, бунда Ўзбекистон Республикаси ГИИ 2021 йилдаги рейтингида 132 давлат орасида 86 ўринда қайд қилинди. Мамлакатимизнинг рейтингдаги ўтган йилдаги ўринга нисбатан 7 поғонага, 2015 йилдаги ўринга нисбатан 36 поғона юқорилади. Мазкур рейтингда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи ўрта даромад ва паст даромад) бўлиб Ўзбекистон ўз гуруҳида (қуйи ўрта даромад) 34 давлат орасида 10-ўринни эгаллади. Мамлакатимиз мазкур гуруҳ мамлакатлари орасида “Бошқарув институтлари сифати” (94-ўрин), “Инсон капитали ва тадқиқотлар” (72-ўрин), “Инфратузилма” (72-ўрин) ва “Ички бозорнинг ривожланиш даражаси” (24-ўрин) йўналишларида етакчи ўринларни эгаллади. 6

Вазирлик томонидан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан “Ўзбекистон Республикаси миллий илм-фан, технология ва инновацион сиёсати (2021-2030)” хужжатига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда умумлаштирилди. 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармонини 6-банди ижроси юзасидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган 140 та ташкилотлардаги раҳбар ўринбосарларнинг бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифаси юклатилди ва уларнинг базавий лавозим маошига ҳар ойда 30 фоиз миқдорида устама тўланиш тизими жорий этилди. Шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмалар 130 та ташкилотларда ташкил этилди ҳамда тегишли бўлинмаларни фаолияти мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №545-сон қарори ижроси доирасида 70 тадан ортиқ давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, тармоқ ташкилотлар инновацион фаолият соҳасида уч йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мамлакатнинг инновацион ривожлантиришни рақамлаштиришга оид ишлар бўйича: а) Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи ва таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) яратилди, унда 41 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд бўлган 170 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирди. б) “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган “Илмий-техник” ахборот тизимини ias.gov.uz электрон платформаси жорий этилиб, илмий ташкилотлар модулида 284 та ОТМ ва ИТМлар тўғрисида тўлиқ маълумот (29 та юқори турувчи вазирлик ва идоралар, 144 та олий таълим муассасалари, 111 та илмий тадқиқот муассасалари) уларнинг раҳбарияти ва фаолияти тўғрисида, илмий ходимлар модулида 415 та ходимлар, илмий нашрлар модулида 1062 та мақола ва тезислар, патентлар модулида 85 та интеллектуал мулк обектлари ҳамда 1616 та лойиҳалар реестри ва лойиҳага доир ҳужжатлар тизимга жойлаштирилди. в) Республика илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” nsp.gov.uz доменида ишга туширилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигатори бўйича 134 та соҳа ташкилоти тўғрисида маълумотлар базалари \"Инновацион фаолият бўйича навигатор\" модулида navigator.uzmip.uz доменида жойлаштирилди. г) 2021 йил март ойидан бошлаб вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларига илмий лойиҳаларни электрон тартибда қабул қилувчи www.grant.mininnovation.uz электрон платформаси ишга туширилди, мазкур платформада ҳисобот даврида жами 3 490 та тематик мавзулар тақдим этилди. 3. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар 3.1. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш борасида: 7

Биринчидан, 2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди. Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Мазкур кўргазмада 27 та ташкилот, жумладан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 12 та ОТМ ва ИТМ ҳамда 15 та тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 113 та маҳсулот намойиш этилди. Кўргазмада намойиш этилган ишланмалар орасидан 23 та истиқболли лойиҳа танлаб олинди. Ҳудудлар иқтисодиётидаги муаммолар ечимига ҳамда соҳаларни инновацион ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 3,1 млрд. сўм бўлган 5 та шартнома имзоланди. Иккинчидан, 2021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон университетида Миллий офиси томонидан “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичи ташкил этилди. Марафон охирида танлов ғолиблари сифатида 2 та йўналишда 6 та жамоа аниқланди ва 1-ўрин учун 30 млн. сўм, 2-ўрин учун 20 млн. сўм ва 3-ўрин учун 10 млн. сўм, жами 120 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар. Шунингдек, Миллий офиси томонидан жорий йилнинг 21-24 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятида ва 27-30 сентябрь кунлари Андижон вилоятида ҳудудий инновацион ишланмалар кўргазмаси ва унинг доирасида “Technoways” технологик ривожланиш марафони ҳудудий босқичи ташкил этилди. Марафон якунида “Энг яхши технологик ечим” ва “Энг яхши дастурий таъминот” йўналишлари бўйича энг яхши 15 та лойиҳага (ким) умумий ҳисобда 240 млн. сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирландилар. Бундан ташқари, 15-24-ноябрь кунлари “Сунъий интеллект — технологик ривожланиш асоси” шиори остида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонининг Республика босқичи ўтказилди. Мазкур танловда иқтидори ёшлар, олий таълим муассасалари талабалари ва стартап лойиҳалар эгалари 8 та соҳа бўйича жами 51 та лойиҳа билан иштирок этди ҳамда ғолиб бўлган 8 та лойиҳа эгаларига жорий йилнинг 24 ноябрида “InnoWeek.uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида умумий ҳисобда 120 млн. сўм миқдорида пул мукофотлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Учинчидан, 2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта- тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар. Ярмарка доирасида ҳудудий илмий тадқиқот институтлари билан агрокластерлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва хизмат кўрсатиш бўйича умумий қиймати 2 403,61 млн. сўмлик 63 та шартнома имзоланди. 3.2. Инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш бўйича: Биринчидан, 2021 йилнинг 30 декабрь ҳолатига ҳудудларда 8 та технопарк, 1 та бизнес-инкубатор, 1 та бизнес-акселератор, 1 та коворкинг марказ, 3 та ўқув марказ ва 2 та инновацион полигонлар фаолият юритмоқда. Иккинчидан, Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди. Бугунги кунга келиб, Бизнес-акселераторда жами 431 нафар ёшларга касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш бўйича хизматлар кўрсатилган. 8

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Тошкент давлат техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланди. Бугунги кунда мазкур марказ учун Россия, Туркия, Хитой ва бошқа чет эл давлатлардан учун замонавий лаборатория асбоб-ускуналари олиб келинди. Ушбу ўқув марказда 40 дан ортиқ лойиҳалар йўлга қўйилиши режалаштирилган, ҳусусан, ҳозирги кунда IТ технологиялари ва дастурлаш, биотехнология, робототехника ҳамда энергетика йўналишлари бўйича бир қанча лойиҳалар саралаб олинган. Тўртинчидан, Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган Ёшлар технопарки барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди. Технопаркда коворкинг маркази, бизнес инкубатор ва стартап акселераторлар фаолият юритади. Бундан ташқари, ёшлар технопаркида 3D моделлаштириш, робототехника, мехатроника бўйича тўгараклар ўтказилмоқда. Бешинчидан, Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳудудида ёшлар технопарки ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди. Тошкент ва Андижон вилоятларида Ёшлар технопаркларида 20 та янги ишчи ўринлари яратилган. Оҳангарон ёшлар технопаркида 100 нафар ёшларга акселерация дастури ташкил этилган. Андижон ёшлар технопаркида 50 та ёшга акселерация дастури йўлга кўйилди. Шунингдек, Республикани ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопаркларини ташкил этиш белгиланган. Ҳозирда Навоий, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қароколпоғистон Республикасида технопарклар қурилиш ишлари амалга оширилмоқда, 2022 йил 7 та вилоятда. Ёшлар технопаркларини ташкил этиш режа жадвалига асосан Бухоро, Наманган, Фарғона Хоразм, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида Ёшлар технопарклари ташкил этиш режалаштирилган. 4. Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган амалий ҳамда иннновацион лойиҳалар танлови учун вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан умумий қиймати 2,77 трлн. сўм бўлган жами 1217 та тематик мавзулар қабул қилинди. Келиб тушган таклифлар асосида умумий қиймати 296,0 млрд. сўм бўлган жами 260 та мавзулар доирасида (197 та амалий ва 63 та инновацион) илмий- тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилиб, лойиҳалар танловининг 38-56-турлари давомида танловлар эълон қилинди. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларига илмий лойиҳаларни электрон тартибда қабул қилувчи www.grant.mininnovation.uz электрон платформаси ишга туширилди ва 2021 йилнинг март-декабрь ойларида мазкур платформа орқали 1126 та лойиҳалар қабул қилинди. 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида вазирлик Ҳайъати йиғилишларида жами 427 та лойиҳа кўриб чиқилган бўлиб, шундан умумий қиймати 485,668 млрд. сўмлик 318 та лойиҳалар молиялаштирилди, шундан30 та лойиҳани қайта кўриб чиқиш учун қарорлар қабул қилинди. 9

2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган 154 та лойиҳа, жумладан: 96 та амалий, 42 та инновацион ва 16 ҳалқаро (Ўзбекистон-Беларусь) лойиҳаларнинг бажарилиши мониторинг қилинди. 4.2. Бажарилаётган лойиҳалар бўйича: 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 904,1 млрд. сўм бўлган 643 та лойиҳаларнинг бажарилиши таъминланди. Шу жумладан, 478,8 млрд. сўмлик 361 та амалий, 153,9 млрд. сўмлик 143 та инновацион, 180,2 млрд. сўмлик 57 та фундаментал, 10,1 млрд. сўмлик 3 та мақсадли ва 80,9 млрд. сўмлик 79 та халқаро лойиҳалар бажарилди. Умумий қиймати 80,9 млрд. сўмлик 79 та (“Ўзбекистон-Ҳиндистон”, “Ўзбекистон-Хитой” ва “Ўзбекистон-ЕАПИ”) халқаро қўшма лойиҳалар бажарилмоқда: а) “Ўзбекистон-Хитой” халқаро қўшма илмий лойиҳалар танловига тақдим этилган 61 та лойиҳадан ҳамкорликдаги экспертиза натижаларига кўра умумий қиймати 19,4 млрд. сўм миқдоридаги 20 та лойиҳа молиялаштирилди; б) “Ўзбекистон-Ҳиндистон” халқаро қўшма илмий лойиҳалар танловига тақдим этилган 137 та лойиҳадан ҳамкорликдаги экспертиза натижаларига кўра умумий қиймати 27,3 млрд. сўм миқдоридаги 23 та лойиҳа молиялаштирилди; в) Ўзбекистон-ЕАПИ” илмий лойиҳалар танловига келиб тушган 37 та лойиҳадан ижобий хулоса олган умумий қиймати 3,0 млрд. сўм миқдоридаги 2 та илмий лойиҳа молиялаштирилди; г) Ўзбекистон-Туркия” илмий лойиҳалар танловига келиб тушган 38 та лойиҳадан ижобий хулоса олган умумий қиймати 3,8 млрд. сўм миқдоридаги 4 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. д) Ўзбекистон-Беларусь” илмий лойиҳалар танловига келиб тушган 70 та лойиҳадан ижобий хулоса олган умумий қиймати 27,7 млрд. сўм миқдоридаги 2 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. 4.3. Илмий техник кенгаш фаолияти бўйича: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илмий лойиҳаларни экспертиза қилиш учун 19 та йўналишдан иборат бўлган 471 та аъзодан иборат Илмий техник кенгаш (ИТК) ташкил қилинган, 2021 йил декабрь ҳолатида 293 маротаба йиғилишлар ўтказилиб, жами 915 та лойиҳалар муҳокама этилди ва 431 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Маълумот учун. 2021 йил 1-ярмида 112 маротаба йиғилишлар ўтказилиб, жами 328 та лойиҳалар муҳокама этилган ва 203 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Илмий техник кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, кенгашларга топширилаётган лойиҳаларни бевосита соҳа мутахассисларидан иборат таркибда муҳокама этишини ташкил этиш мақсадида “Ветеринария ва чорвачилик” йўналиши бўйича янги ИТК ташкил этилди. Шунингдек, Илмий-техник кенгашлар олимлар ва соҳа мутахасисларининг таклифлари асосида амалдаги “Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар” ҳамда “Кимё фанлари” йўналиши бўйича ИТКларга бирлаштирилиб, “Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнология” йўналиши бўйича янги илмий-техник кенгаш фаолияти йўлга қўйилди. “Иқтисод ва ҳуқуқ” йўналишидаги Илмий техник кенгаш соҳа мутахассисларини таклифлари асосида ажратилиб, “Иқтисод” йўналишидаги ҳамда “Ҳуқуқ” йўналишидаги 2 та мустақил ИТК ташкил этилди ва кенгашлар сони 19 тага етказилди. 5. Инсон капиталини ривожлантриш борасида амалга оширилган ишлар 10

Бугунги кунда республикада 105 та олий таълим муассасасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 08/1-822-сон кўрсатмаси асосида Олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ва инновацион фаолияти ўрганилди. Жами 126 та олий таълим муассаса (филиал)ларининг 85 нафар проректорлар фаолияти Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасидаги тест синовлари асосида ўрганилди ва рейтинги шакллантирилди. Маълумот учун. жами 44 та, шундан 5 нафар проректорлари турли сабабларга кўра, 16 та лавозим вакант бўлганлиги, 23 та илмий ишлар ва инновациялар бўйича прореткор лавозими мавжуд бўлмаган хорижий ОТМлар (филиаллари) ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланмади. Рейтингда юқори ўринни эгаллаган 10 нафар раҳбар ўринбосарларига “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди ҳамда 2022 йилга 30 нафар раҳбар ўринбосарларни хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилиши режалаштирилди. 5.1. Илмий даражали кадрлар тайёрлаш бўйича: Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари 15 фоизга оширилди. Натижада 2020 йилда жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1 546 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1 800 нафарга етказилди. 3-жадвал 3728 1800 3003 1546 2020 й. 2021 й. 2020 й. 2021 й. Таянч докторантура ва Таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети докторантурага қабул квоталари ҳисобидан қабул квоталари юзасидан буюртмалар сони Олий таълим муассасаларида илмий даражали кадрлар тайёрлаш 2021 йил учун республика бўйича жами 3 728 нафар докторантурага қабул квоталари юзасидан буюртма шакллантирилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўп (2020 йилда буюртма 3 003 нафарни ташкил этган). Жумладан, 2022 йил учун илмий ва таълим ташкилотлари бўйича таянч докторантурага 3 314 нафар ва докторантурага 286 нафар қабул квоталари ажратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сонли қарори ижроси юзасидан Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 33 та мақсадли квоталар ажратилди. Шу билан бирга, 2022 йил учун мақсадли докторантурага 297 нафар изланувчига қабул квотаси бўйича жой ажратилди. Шундан, мақсадли таянч докторантурага 284 нафар, мақсадли докторантурага 13 нафар ўрин ажратилди. Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган 11

топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёни 107-бандидаги Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий- тадқиқот институтларида 2022 йилда мақсадли докторантурага 50 та квоталар ажратиш топшириғи ижроси юзасидан жами 67 та мақсадли докторантурага қабул квотаси ажратилди.Бундан ташқари, стажёр-тадқиқотчиликка жами 500 нафар ўринга қабул квотаси ажратилди. 2021 йилнинг 10-15 март кунлари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган “Инновацион менежмент” махсус курси бўйича ўқув- тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу курсда Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги барча ОТМ ва ИТМ, ташкилот, идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиларлари ҳамда тадбиркорлар ва ОАВ вакилларидан иборат, 600 нафар илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 5.2. Ягона электрон тизим жорий этиш бўйича: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 606-сон қарори билан олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги барча жараёнларни Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали амалга оширилиши белгиланди. Мазкур электрон тизим орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган бўлиб, унга 41 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтларида мавжуд бўлган 170 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирган. Айни пайтда ушбу сайтда жами 7699 нафар таҳсил олаётган изланувчилар бўйича маълумотлар базаси жамланган. Шу билан бирга, мазкур тизимда “Очиқ маълумотлар” бўлими яратилган бўлиб, унда изланувчиларнинг ҳимоя қилиш ҳолатини ташкилотлар, ҳудудлар, йиллар, ихтисосликлар, кўринишда маълумотларни олиш имконияти яратилган. 5.3. Олимларни стажировкага юбориш бўйича: Илмий стажировкаларини ташкил этиш бўйича 2021 йилда 440 та ёш олимлардан 152 таси танлаб олиниб, жорий йилда пандемия туфайли 69 нафар ёш олимларни 15 та Россия, АҚШ, Туркия, Буюк Британия ва бошқалар) очиқ хорижий давлатларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилди, улар учун жами стажировкаларга юбориш мақсадида 3,0 млрд. сўм молиялаштирилди. Шунингдек, 2021 йилда 101 нафар ёш олимларни 20 та хорижий давлатларга (Австрия, Испания, Италия, Германия, Франция, Польша, Малайзия, Босния ва Герцоговиня, Словения, Украина, Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Бельгия, Қатар, Швейцария, Россия, Беларусь) илмий стажировкага юбориш бўйича танловларда ғолиби сифатида маъқулланган бўлиб карантин чекловлари бартараф этилгач илмий стажировкаларга юборилади. 5.4. Олимларнинг инглиз тилида билим ва кўникмалари бўйича. Илмий-техник ахборот маркази (Марказ) томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассаларининг 200 нафар тадқиқотчи олимлари учун бепул “English for Science” академик инглиз тили ўқув дастури ташкил этилди. Шунингдек, вазирлик “Springer Nature” компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 105 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари учун “link.springer.com” халқаро маълумотлар базасидан эркин 12

фойдаланиш имконияти яратилди. Ҳозирда платформада 5216 та олим ва тадқиқотчилар рўйхатдан ўтган. Ҳисобот даврида, “Springer Nature” нашриёти билан ҳамкорликда жами 17 та вебинарлар ўтказилди. Ушбу вебинарларда Ўзбекистон ОТМлар ва ИТМларидан жами 2 074 та тадқиқотчи ва олимлар иштирок этишди. 6. Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар 2021 йил якуни бўйича TECHNOBUS технологик мобил платформаси орқали ёшларга келажак касблари бўйича дастлабки билимларни бериш мақсадида Республиканинг Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Бўка, Оққўрғон, Паркент, Чиноз, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига ташриф буюрилди. Натижада 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди Шу билан бир қаторда, Ёшлар академияси томонидан қуйидаги танловлар ўтказилди. Хусусан: Биринчидан, Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида умумий қиймати 50 млрд. сўм «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» танловларига эълон қилинди. Иккинчидан, “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли доимий республика танлови ташкил этилди. Танловнинг 3 та йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 млн. сўм грант пуллари билан тақдирланди. Учинчидан, Ёшлар академияси томонидан «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танлови ташкил этилди, ушбу танлов якунида 10 та лойиҳа умумий қиймати 467 млн. сўм билан рағбатлантирилди. Тўртинчидан, Ёшлар академияси томонидан “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар”га мувофиқ “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 200 нафар ёшлар молиявий рағбатлантирилди ва ер майдони ажратилди. Бешинчидан, Ёшлар академияси \"Shinsedae\" ёшлар маркази ва \"Yaran Consulting\" компанияси билан ҳамкорликда “2020 йилги 20 та энг яхши стартап” лойиҳалар танлови ғолиблари учун стартап лойиҳалар акцелерация дастури ташкил этилди. Олтинчидан, Ёшлар академияси мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳалар бўйича, шунингдек сунъий интеллект соҳаси бўйича муаммонинг ечимига қаратилган ”Urban.Tech Uzbekistan” ҳакатон мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича танлов комиссия томонидан энг юқори баҳоланган лойиҳалар муаллифларига 37.5 млн сўм миқдорида мукофот, эсдалик совғалари ва сертификатлар ҳамда лойиҳаларини янада ривожлантиришлари учун “Бўлажак олим” танловида иштирок этишга йўлланмалар тақдим этилди. Еттинчидан, 2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида «Бўлажак олим» танлови доирасида илмий ғоя ва стартап лойиҳалар бўйича таклифлар қабул қилиш бўйича эълон берилди. Танлов якунларига кўра стартап лойиҳалар бўйича 150 та ариза қабул қилинди. Техник ва молиявий экспертиза якунлари бўйича 25 та стартап умумий қиймати 8.4 млрд. сўм га молиялаштирилди. Шунингдек, умумий қиймати 3.2 млрд. сўм бўлган 49 та илмий ғояни эгаларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинди. 13

Саккизинчидан, 2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида “Академик ҳаракатчанлик” дастури доирасида лойиҳалар қабул қилиш бўйича эълон берилди ҳамда дастурда иштирок этиш бўйича 13 нафар иштирокчиларнинг дастурлари молиялаштирилди. Тўққизинчидан, “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланишга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан тавсия этилган 44 нафар номзодларнинг лойиҳалари ва ҳужжатлари республика комиссияси аъзолари томонидан якка тартибда кўриб чиқилди. Комиссия қарорига мувофиқ ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан, умумий 14 нафар энг юқори балл тўплаган номзодлар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўнинчидан, Вазирлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йилнинг 15-24 ноябрь кунлари республикадаги инноватор ёшларни жалб этган ҳолда уларни лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Technoways” - технологик ривожланиш марафони ўтказилди. Марафонда республикадан жами 100 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Марафон давомида иштирокчилар малакали мутахассислар томонидан стартапларни жорий этиш, энг яхши лойиҳаларни яратиш, ғоядан стартапгача бўлган босқичлар ва стартапларнинг бозордаги ҳолати каби мавзуларда семинар- тренинглар, маърузалар ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Марафон якунида 8 та энг яхши лойиҳа муаллифларига 15 млн сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди. Ўн биринчидан, Турк дунёси болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “InnoWeek.uz” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ёшларнинг робототехника соҳасидаги интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Халқаро робототехника мусобақаси IRC-2021 (International Robotics Challenge- 2021) ташкил этилди. Мазкур мусобақада 20 га яқин мамлакатдан 8 ёшдан 22 ёшгача бўлган 118 нафар қатнашчилар иштирок этишди. 7. Илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни, халқаро техник кўмак ва грантларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар I. Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича: Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021-2023 йиларда умумий миқдори 223,6 млн. АҚШ долларлик 36 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилмоқда. Маълумот учун: 2021 йил 9 ойликда умумий қиймати 173,6 млн. АҚШ долл. тенг 28 та лойиҳани ташкил этган. Жумладан: Инвестиция дастурида манзилли рўйхатга киритилган 60,0 млн. АҚШ долларлик 2 та, қўшимча 126,0 млн. АҚШ долларлик 17 та, Яшнобод технопаркининг 37,6 млн. АҚШ долларлик 17 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар якуни бўйича 200 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 3443 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Корхоналар томонидан 2021 йил давомида 2,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Жорий йилда барча лойиҳалар бўйича 13,5 млн. АҚШ доллари жалб қилиниб, белгиланган режа 5 бараварга ортиғи билан бажарилди. 1. Манзилли дастурга киритилган лойиҳалар бўйича Жорий йилнинг якуни билан манзилли рўйхатга киритилган 2 та инвестиция лойиҳаси бўйича 3,5 млн. АҚШ доллари жалб қилиш прогноз қилинган бўлиб, ҳақиқатда ушбу кўрсаткич 2,0 млн. АҚШ долларини (“Доривор субстанцияларни синтез қилиш бўйича ўзбек-хитой тиббий технологик паркни ташкил этиш” 14

лойиҳаси – 1,5 млн. АҚШ доллар, “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизациялаш” – 0,5 млн. АҚШ доллар) ташкил этди. 2. Қўшимча лойиҳалар бўйича Вазирлик томонидан шакллантирилган 17 та қўшимча инвестиция лойиҳалари бўйича жорий йилнинг якуни билан 9,7 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 3. Яшнобод технопарки лойиҳалари бўйича. Яшнобод технопарки резидентлари томонидан умумий қиймати 37,6 млн. АҚШ долларилик 17 та инвестиция лойиҳаси бўйича ҳисобот даврида 1,8 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. Маълумот учун: 2021 йил 9 ойликда Яшнобод технопарки резидентлари томонидан умумий қиймати 37,6 млн. АҚШ долларлик 17 та инвестиция лойиҳаси бўйича ҳисобот даврида 1,4 млн. АҚШ доллари жалб қилинганди. II. Ташқи беғараз кўмак ва грант маблағлари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига 2021–2023 йилларда жами 27,5 млн. АҚШ долларлик 20 та лойиҳаларни амалга оширилмоқда. Йил якуни билан ташқи беғараз кўмак лойиҳалари доирасида 0,35 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 7.3. Ҳудудларда янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш оид инвестицион келишувлар бўйича: 1. Самарқанд вилояти Ургут туманида саноат каннабиси етиштириш лойиҳаси доирасида 2021 йил 10 майда “Agromiss Global Urgut” МЧЖ ташкил этилиб, Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги №677-Қ-сон қарорига асосан Ургут туман \"Ваткан\" агрофирмаси ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан “Agromiss Global Urgut” МЧЖга \"Саноат усулида каннабис етиштириш\" учун 450,0 гектар ер майдони ажратилди. 2. Вазирлик ва Муйноқ туманидаги «Аральская артемия» қўшма корхонаси ўртасида 2020 йил 8 июнда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш олиб борилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 3,3 млн. доллар бевосита инвестиция жалб қилинди. 3. Ҳиндистоннинг “Nath Bio-Genes” компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 14 июль санасида Ҳиндистоннинг “Nath Bio- Genes” компанияси ва фуқаро Ш.К.Мирзаев таъсис келишуви асосида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида “Nath Bio-Genes Central Asia” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди. Унинг ер майдонида 34 хил уруғ навлари, жумладан, пахта, шоли, маккажўхори ва сабзавотларнинг гибрид ва супер элита уруғлари етиштирилади 4. Хоразм вилоятида “KIVA SESAME” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси негизида мойли экинларнинг (кунжут, седана, ер ёнғоқ ва зиғир) экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Урганч туманида 280 гектар майдонда кунжут плантациялари ташкил этилиб, кунжут экилган. Ташаббускор томонидан кунжутни қайта ишлаш йўлга қўйилди. 5. Венгриянинг «AgroFeed Kft», «Babolna Tetra Kft» компаниялари вазирлик билан ҳамкорликда Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари билан инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда инвестиция киритиш бўйича ўзаро манфаатли келишувлар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан мазкур компаниялар билан ҳамкорликда республикага парранда кросларини келтириш бўйича ишлар келишилди. 15

6. Ўзбекистон Республикаси Халкаро Уруғчилик Федерациясига (ISF) аъзо бўлди.Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини “Uzbek seeds” миллий бренди логотипи ишлаб чиқилди ва Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинди. Уруғчилик соҳасида ривожланган хорижий давлатлар – Хитой, Ҳиндистон, Япония, Германия, Туркия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Озарбайжон ва Козоғистон давлатларининг уруғчилик соҳасидаги йирик компаниялари, илмий- тадкикот муассасалари билан тижорат, малака ошириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳисобот даврида Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларига 1,2 млн. АҚШ долларлик 963 тонна уруғлик пахта ҳамда биринчи марта 9 350 АҚШ долларлик 10 тонна уруғлик шоли “Uzbek Seeds” бренди остида экспорт килинди. 7. Андижон тажриба-кўргазма майдонига Жаҳон банкининг 440 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари эвазига 2 та ишлаб чиқариш ангарлари қурилмоқда, 3 турдаги доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган ускуналар ҳамда 1 та чорвачилик учун ем-гранула олиш линияси хориждан трансфер қилиниши трансфер қилинди. 8. “UzVC миллий венчур фонди Ўзбекистон венчур капитали уюшмаси (UZVCA) билан биргаликда Ўзбекистонда биринчи “Ўрта-осиё венчур форуми”ни ўтказди. Ушбу форумда маҳаллий Венчур фондлар, акселераторлар ва инновацион соҳанинг иштирокчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва АҚШ мамлакатларининг венчур фондлари қатнашди. Форум давомида қўшма фондлар яратиш ва стартапларни биргаликда молиялаштириш мақсадида Qaztech Ventures ва UzCard Ventures компания раҳбарлари билан ўзаро англашув меморандумларини имзолади. 8. Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар 8.1 Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. “Олмалиқ КМК” АЖнинг энг асосий муаммоларидан бири бўлган техноген чиқиндиларини қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан олтин, кумуш, рангли ва ноёб металларни ажратиб олиш технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари мутахассислар ва олимлар иштирокида муҳокама қилинди ва лойиҳаларни тенг улушларда молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва 11 та муаммо бўйича илмий лойиҳа мавзулари шакллантирилди. 2. 2021 йил 8 сентябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўртасида “Паст кучланишли электр тармоқларидаги техник йўқотишларни камайтиришга қаратилган пилот лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳудудий электр тармоқлари тизимида инновацион экотизимни шакллантириш бўйича” ҳамкорлик Меморундуми имзоланди ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилди ва лойиҳани амалга ошириш учун тегишли ҳудудда қуввати 400 кВа бўлган ва 198 нафар истеъмолчи уланган трансформатор танлаб олинди. 3. Нишон туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури ҳамда “Йўл харита”га асосан туман иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини ривожлантиришга оид умумий қиймати 19,7 млрд. сўмлик 11 та лойиҳа шакллантирилиб (Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 11,5 млрд. сўм маблағлар ажратилиши белгиланган), 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 7 та лойиҳага жами 7,6 млрд. сўм ажратилди 16

4. Республикада водород энергетикаси инфратузилмасини барпо этиш, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида илмий ва амалий изланишларнинг натижадорлигини ошириш, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, шунингдек, республикани «яшил» иқтисодиётга ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси водород энергетикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. 5. “Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг республика ягона энергия тизимига таъсирини ўрганиш” лойиҳаси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. - энергетика соҳаси мутахассислари учун энергия тизимини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини башоратлаштиришда қўлланиладиган Plexos ва DigSilent Power Factory дастурий таъминотларида тренинглар ўтказилмоқда; - грант маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 257,5 минг АҚШ долларига тенг қуёш ва шамол салоҳиятини ўлчайдиган замонавий қурилмалар олиб келинди; - “Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбалари генерациясини прогноз қилиш ва тезкор-диспечерлик бошқарувига прогнозларни интеграция қилиш” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Семинарда хорижий мутахассисларнинг онлайн-тренинглари ташкил этилди. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги 2021 йил 29 июлда ПҚ-5202- сон қарор имзоланди. Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасини- экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш” масалаларига бағишланган халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги резолюция қабул қилинди. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ- 5047-сонли қарорининг 1-иловаси 20-бандида белгиланган топшириққа асосан “Янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва оширишга қаратилган илғор технологияларни қўллаш бўйича Миллий онлайн-танлов ташкил этиш тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди ва Мазкур Низомни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ўртасидаги Қўшма қарор билан тасдиқланди. Танлов бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳайъат таркиби шакллантирилди ва Миллий онлайн- танлов эълон қилинди. 8. Металлургия соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини жадаллаштириш, илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги илмий ишланмаларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 24 июнь куни ўтказилган форсайт тадбирида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасида қўшма қарор ва “Йўл харитаси” имзоланди. Тадбирда 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассаларидан 52 нафар олимлар иштирок этишди. Ҳамкорликда шакллантириладиган илмий-тадқиқот мавзулари бўйича лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ маблағлари ҳисобидан тенг шерикликда молиялаштиришга келишилди. 9. Ислом тараққиёт банки Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 275 минг АҚШ доллари ажратди ва “KPMG Audit” МЧЖ билан 2020 йил 1 май куни тузилган шартнома доирасида 3- этап ишлари якунланди ва кўрсатилган хизматлар учун 113 359,00 АҚШ доллари тўлови Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштирилди. 17

10. \"САТРЕПС-2О2О\" дастури (Япония) доирасида Оролбўйи ҳудудида лойиҳани амалга ошириш юзасидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япониянинг бир қатор олий таълим муассасалари олимлари билан учрашув ташкил этилди. JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида 2021 йил 29 сентябрь куни лойиҳани амалга ошириш юзасидан Техник ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. 11. Оролбўйи халқаро инновация марказида Хитой Фанлар Академияси Синьцзян Экология ва география институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот тажриба майдони ташкил этилди ва Хитойдан сувни тежовчи технология ускуналари келтирилди. Шунингдек, Хитойлик ҳамкорлар томонидан лаборатория ускуналари, механизмлар ва керакли инвентарларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. 12. Chahbani Technologies компанияси (CHAHTECH SA, Тунис) билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизимини жорий этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида БМТ ТД дастури ва Оролбўйи маркази ўртасида 19.07.2021 йил PO/0515/21-сонли шартнома имзоланди. БМТ ТД ва Chahbani Technologies компанияси ўртасида ускуналарни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди ва тегишли маблағ ўтказиб берилди. Тунисдан суғориш тизимининг 3600 дона тупроқ ости суғориш диффузор мосламалари олиб келинди. Тажириба-синов ўтказиш учун Оролбўйи маркази ёнида 2 та иссиқхона қурилди. 2022 йил февраль ойида Тунисдан доктор Чахбани келиши ва тупроқ ости суғориш тизимини ўрнатиш режалаштирилган. 13. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ИНТEЛА (АҚШ) компанияси ўртасида 2021 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллект соҳасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. 14. Вазирлик томонидан Гидрометеорология илмий-текшириш институти томонидан 2021-2023 йиллар давомида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари бўйича умумий қиймати 3,65 млрд. сўмга тенг 7 та лойиҳа мавзуси илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. 9. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш ҳамда стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар 9.1. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш ҳамда стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратишни мувофиқлаштириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, 2021 йил IV чорак якуни бўйича жами 153,2 млрд. сўмлик 248 та илмий ишланмани тижоратлаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 136,9 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 131,3 млрд. сўмлик маҳсулот сотилган ҳамда 16,3 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилган. Иккинчидан, Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари вазирликда олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ ташкилотлари ва ҳудудлар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштириш Форуми ўтказилди, бунда ҳудуд иқтисодиётида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий ишланмаларни жорий қилиш, илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда янги тадқиқот ишларини ташкил 18

қилиш бўйича 15,6 млрд. сўмлик 36 та шартомалар имзоланиб, хозирги кунда 2,9 млрд. сўм маблағлар тегишли ташкилотларга ажратилган. Тармоқ ва истеъмолчи ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ўртасида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, янги буюртмалар бериш, соҳага инновацияларни жорий қилишни молиялаштириш мақсадида 5,66 млрд. сўмлик 12 та шартомалар имзоланиб, хозирги кунда имзоланган шартнома ва иш режалар бўйича 11,310 млрд. сўм тегишли ташкилотларга ажратилган. Мазкур шартномалар тўлиқ амалга ошириши натижасида газ таъминотида қўлланиладиган “Одорант” кимёвий реагенти маҳаллийлаштирилади ва йиллик 300 минг АҚШ долл. валюта сарфи тежалади, тоғ-кон саноатида радиоактив радон миқдорини аниқлаш учун радонометр ишлаб чиқарилади, олеин кислотасини олиш технологияси жорий қилинади, саноат оқава сувларини цианид ионларидан тозалаш технологияси жорий қилинади, қўшимча уран олиш технологияси жорий қилинади ва уран ишлаб чиқариш ҳажми эса 15 %га оширилади, металлургия тармоғида халқаро стандартларга жавоб берадиган электрод қопламалари ишлаб чиқарилади ва маҳсулот таннархи ўртача 30-50 % пасаяди, автомобил йўлларида қўлланиладиган юқори чидамли бетон ишлаб чиқариш технологияси жорий этилади. Тижоратлаштириш кузги Форум доирасида 125 та ташкилот, шу жумладан, инновацион ҳудудлар томонидан 362 та инновацион маҳсулот ва технологиялар намойиш этилди. Жумладан, Тижоратлаштириш баҳорги форуми доирасида молиялаштирилган лойиҳалар натижалари бўйича 44 та инновацион маҳсулот, технология ва янги ишланмаларнинг прототиплари ва саноат намуналари намойиш этилди. Натижада 15 турдаги инновацион маҳсулотларни сотиш бўйича 5,5 млрд сўмлик 10 та шартномалар имзоланди. Кузги форум якунлари бўйича инновацион ҳудудларда фаолият юритилаётган 80 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган 230 турдаги инновацион маҳсулотлар тақдимоти ўтказилиб, 28,9 млрд сўмлик 50 та шартномалар имзоланди ва 88 та натижадорлиги юқори ишланмалар иштирок этди. Учинчидан, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳамда тижоратлаштиришгача тайёрлаш мақсадида 82,301 млрд. сўмга тенг 115 та лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди, шундан молиялаштирилган 36 та лойиҳага тармоқ ва хусусий сектор томонидан 35,718 млрд. сўм маблағлар жалб қилиниши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар молиялаштириш доирасида 42 та янги инновацион корхоналар ташкил қилиниб, 2021 йилда 603 та янги ишчи ўрни яратилди. 5-жадвал Тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари доирасида яратиладиган ишчи ўринлари Тўртинчидан, 17 та илмий ташкилотларга бириктирилган тармоқ корхоналари томонидан жорий йилда 12,658 млрд. сўм илмий ташкилотларга 19

ўтказилиши таъминланиб, жами 51,9 млрд. сўм ажратилди. 9.2.Стартап лойиҳаларни қўллаб-қўвватлаш бўйича Стартап экотизимини ривожлантиришда даставвал ёшлар онгида “стартап” маданиятини шакллантириш ва кенг тарғиб этиш ишлари амалга оширилди. Нафақат Тошкент шаҳрида балки вилоятлардаги таълим муассасаларида амалий семинар ва давра суҳбатлари, хусусан “Теchnoways” технологик марафонлари орқали стартап маданияти тарғиботлари олиб борилди. Тошкентдаги Вебстер университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент педиатрия- тиббиёт институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети каби олий таълим муассасаларида 10 га яқин амалий семинарлар, мастер-класс ва тренинглар ташкил этилди. Мазкур тадбирларга талаба-ёшлар билан бир қаторда профессор-педагоглар ҳам жалб қилинди. Қозоғистоннинг КазАИД ва Исроилнинг МАШАВ халқаро тараққиёт агентликлари билан бирга стартаплар учун акселерация дастурлари амалга оширилди. 2021 йилда маҳаллий ва халқаро танловлари доирасида жами 38,8 млрд сўмлик 55 та стартап лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилган. Молиялаштиришга тавсия этилган стартап лойиҳаларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимидаги улуши қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 9,9 млрд. сўмлик 15 та, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 5,9 млрд. сўмлик 9 та, ахборот технологиялари бўйича 9,1 млрд. сўмлик 12 та, транспорт ва энергетика соҳаси бўйича 6,1 млрд. cўмлик 8 та, озиқ-овқат соҳаси бўйича 2,1 млрд. cўмлик 3 та, бошқа соҳа-тармоқлар бўйича 5,6 млрд. сўмлик 8 та лойиҳани ташкил қилмоқда. Мазкур стартап лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида жами 604 та янги ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган. 2021 йилнинг 28 октябрида Янги истиқболли йўналишлар бўйича стартап лойиҳалар танлови эълон қилинди. Аризалар қабул қилиш 1-25 ноябргача давом этди. Танловга 150 дан ортиқ аризалар келиб тушди ва техник экспертиза босқичига йўналтирилди. Шунингдек, “Бўлажак олим” ва “Энг яхши 20та стартап лойиҳа” танловлари орқали 9 млрд сўмлик 33 та стартап лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилган. 9.3. Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ жами 376 та илмий-тадқиқот лойиҳалари ҳамда 140 та тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказилди. 2. Шунингдек, юқоридаги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган “Стартап лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган турли хил йўналишдаги 164 дан ортиқ стартап лойиҳалари тегишли тартибда экспертизадан ўтказилди. 3. Ҳисобот даврида Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 майда 438-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар учун 20

ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби”га асосан грантларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича жами 22 та хулоса тайёрланиб, жами 56,9 млн. сўм миқдорида хўжалик шартномалари имзоланди ва ушбу маблағ вазирлик ҳисоб рақамига туширилди. 9.4. Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида инновацион технологияларни жадал жорий этиш бўйича: Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, 2021 йил декабрь ҳолатига “Яшнобод” инновацион технопаркида резидент мақомига эга 57 та корхона ўз инновацион лойихалари билан экстерриториаллик асосида фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг январь ойи ҳолатига “Яшнобод” инновацион технопаркида 37 та резидентлар рўйхатга олинган бўлиб, йил мобойнида 20 та янги инновацион лойиҳаларга резидентлик мақоми берилди (йил бошига нисбати 98 % ошди). Технопарки резидентлари томонидан 154 турдаги 302,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, ҳозирги кунга келиб резидентлар томонидан 597 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, йил бошига нисбатан 237 тага кўпайди. Шу билан бирга, “Яшнобод” инновацион технопаркида 2,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинди. Ушбу инновацион лойиҳаларнинг ихтисослашуви - қурилиш, ахборот-коммуникация технологиялари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергия тежовчи қурилмалар, ёнғинга-қарши кураш, машинасозлик, робототехника, кимё саноати ва бошқа йўналишларда фаолият юритмоқда. “Яшнобод” инновацион технопаркининг экстерриториаллик тамойили асосида Наманган вилояти “Чуст инновацион технопарки” филиали томонидан 10 та инновацион лойиха резидентлик мақомига эга бўлди. Ҳозирги кунга келиб резидентлар томонидан 79 та ишчи ўрин яратилди ва 236 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилди. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги 684-сон қарори билан “UzVC миллий венчур фонди” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 29 мартдаги 57-П-сон буйруғига мувофиқ Жамият устав капиталидаги маблағларни ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, Буюк Британиянинг «Sturgeon Capital» компанияси ғолиб деб топилиб, мазкур компания томонидан 25,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши кўзда тутилган. Учинчидан, Бектемир туманида ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқариладиган “Chirana Asia” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида ишлаб чиқарилган 10 та сунъий вентиляцияси аппаратлари Тожикистон Республикасига экспорт қилинди. Тўртинчидан, “Maya International” МЧЖ ҚК ва “Андижон сув таъминоти” ўртасида 2021 йил 1 июнда \"Суньий йулдош технологияси ердамида ер ости сув кувурларидаги куринмас носозликларни аниклаш\" бўйича шартнома имзоланди. 10 кун давомида Кушма корхона ишчи ходимлари томонидан 62 та асфальт тагида колиб, аник жойи кўринмаган сув қудуклари аниқланди. 12 та сув қувурларидаги носозликларнинг аниқ жойи кўрсатилиб ортиқча асфальт йўлларнинг бузилиши, ишчи кучи ва механизмларнинг ортиқча ишлаши олди олинди. 18 км сув қувурларининг йўналиши, диаметри, чуқурлиги бўйича хариталари чизилди. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти Ургут тумани коммунал соҳага трансфер қилинган сув қувурларидаги ичимлик суви сизиб чиқишини сунъий йўлдош орқали аниқлаш ишлари бошланди. 21

Бешинчидан, Миллий офиси томонидан Навоий вилоятининг Конимех, Учқудуқ ва Томди туманлари Халқ таълими бўлимилари орқали 73 та мактабларга “Мамлакатимизнинг тарихий ва маданий объектлари бўйлаб “3D саёҳат”, болаларда ватанпарварлик руҳини уйғотувчи миллий мазмундаги компьютер ўйинлари ҳамда “QR” кодли инновацион аудио китоблардан иборат “Инновацион тўпламлар” етказиб берилди. Мазкур “Инновацион тўпламлар” орқали бугунги кунда Конимех, Учқудуқ ва Томди туманларидаги 50 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшларга мамлакатимизнинг тарихи ҳамда маданий обидалари тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконияти яратилди. Олтинчидан, Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Халқаро молекуляр аллергология марказида 282 дан ортиқ аллергенларни ДНК-чип технологияси ёрдамида таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилди. Аллергенларни аэробиологик мониторинг тизими технологиясининг трансфери амалга оширилди. Ушбу гул чанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари сайти – www.polleninfo.org орқали мунтазам кузатиб борилмоқда. Марказ томонидан Италиянинг “Lanzoni s.r.l.” компанияси томонидан 10 та гул чанги қопқонлари олиб келинди ва республикамизнинг 8 та ҳудудида ўрнатилди, қўшимча 2 та гул чанг қопқонлари республикамиз вилоятларида ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳисобот даврида ALEX BOX (Aвстрия) чиплари ёрдамида қон зардобидаги аллерген миқдорини аниқлаш учун 972 нафар бемор Наманган, Андижон, Фарғона ва Бухоро вилоятида кўрикдан ўтказилди. 10. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора- тадбирларни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар Вазирлик томонидан илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида халқаро даражада 80 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди. Биринчидан, Инновацион ривожланиш вазирининг Татаристон Республикаси Президенти билан, Буюк Британия, Миср, Италия, Венгрия, Қозоғистон, Исроил, Норвегия, Эстония каби давлатларнинг элчилари, юқори мартабали меҳмонлардан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши бош котиби Б.Амреев, Қозоғистон бош вазири ўринбосари Е. Тугжанов, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири П. Сийярто, БМТ Европа иқтисодий комиссияси Котиби ўринбосари Д. Мариясин, ЮНЕСКО ҳудудий раҳбари А. Макаригакис, “Сколково” жамғармаси раиси А. Дворковичлар билан учрашув ва музокаралари ташкил этилди. Учрашувларда вазирлик фаолияти ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Ушбу учрашувлар доирасида қуйидаги келишувларга эришилди: - Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўшма стартап лойиҳалар танловини ўтказишга келишиб олинди ҳамда умумий 2 млн. евро миқдордаги жамғарма шакллантирилди. - Исроил ҳукуматининг “МАШАВ” дастурида (Исроилнинг инновация, илм ва технология тажрибаси) иштирок этиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг 10 нафар вакиллари учун ўқув дастури ташкил этилишига келишиб олинди ва жорий йил июль ойининг ўрталарида гуруҳ Исроил давлатига юборилишга келишилди. Шунингдек, Исроил элчихонаси томонидан инновацион суғориш тизими бўйича пилот лойиҳани вазирлик биносида ташкил этишга келишилди; - Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда 250 минг Евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш бошлаб юборилди; - Ҳиндистон элчихонаси билан ҳамкорликда вазирлик вакиллари учун лойиҳаларни бошқариш ва амалга ошириш бўйича 10 кунлик семинар-тренинг ташкил 22

этилди. Ушбу семинар-тренинг натижасида 20 нафар вазирлик ҳодимлари соҳа бўйича билим ва тадбир сўнгида тегишли сертификатларга эга бўлдилар. Иккинчидан, Хитойнинг «ZhifeiLongcom» компанияси билан коронавирусга қарши вакцинани клиник синовлардан ўтказиш, хитойлик меҳмонларнинг ташрифини амалга ошириш ҳамда вакцинанинг 21,5 млн. дозасини Ўзбекистонга олиб келиш бориш жараёнида иштирок этилди. Шунингдек, Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда “ZF-UZ-VAC-2001” вакцинасининг ишлаб чиқиралиши ва технологиялар трансферини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди. Учинчидан, Ҳисобот даврида 5 та икки томонлама ҳужжат имзоланишига эришилди. Жумладан, Тожикистонга Олий даражадаги ташриф давомида Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандуми, Грузия инновациялар ва технологиялар агентлиги, Венгрия тадқиқотлар, ривожланиш ва инновациялар миллий офиси билан Англашув меморандумлари имзоланди. Тўртинчидан, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Венгрия ва Ўзбекистон Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрига ташрифи ташкил этилди. Хизмат сафари натижасида Венгрия тадқиқотлар, ривожланиш ва инновациялар миллий офиси билан қўшма илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш, вазирлик экпертлари Венгрияга ташрифини амалга ошириш ҳамда ёш олимлар учун стажировкаларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Бешинчидан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида фан, техника ва инновациялар бўйича қуйи қўмита йиғилиши ўтказилди ҳамда илм-фанни ривожлантириш ва шу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, COVID-19 пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва бошқа соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Олтинчидан, ШҲТ мамлакатлари ўртасида телемедицина бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “ШҲТ телемедицина концепцияси” ишлаб чиқилди, келишилди ва юқори турувчи инстанцияларга юборилди. Тасдиқлангандан сўнг ШҲТ аъзо мамлакатларига кўриб чиқиш ва келишиш учун юборилди. Еттинчидан, Инновациялар ва технологиялар трансфери доирасида халқаро ҳамкорлик бўйича Миллий офис 3 та ташкилот билан (Жаҳон банки, TİKA ва USAID агентлиги) ижтимоий, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларига инновацияларни жорий қилиш, хорижий технологияларни трансфер қилиш, ҳудудларнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 780 АҚШ долл. миқдорида ташқи беғараз кўмак маблағлари жалб қилинди. Саккизинчидан, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон - Татаристон қўшма стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва Татаристоннинг етакчи университетлари ҳамда “Иннополис” махсус иқтисодий зонасида «Инновацион менежмент» йўналишида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилиб, Татаристон томони вакиллари “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафталигига таклиф этилди. Тўққизинчидан, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ва ЮНЕСКО билан биргаликда Ўзбекистоннинг илм-фан, инновация ва технологик ривожланиши сиёсатини (policy) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича келишувга келинди. 11. Вазирлик томонидан ҳудудларда амалга оширилган ишлари юзасидан Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган 13 та туманлар рўйхати тасдиқланди. Ҳисобот даврида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳокимликлар ва ташаббускорлар 23

билан ҳамкорликда инновацион туманлар учун умумий қиймати 165,9 млрд. сўм бўлган ҳамда 1743 та янги иш ўринларини ташкил этишни кўзда тутган 182 та инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг декабрь ҳолатига умумий қиймати 125,9 млрд. сўмлик 137 та лойиҳа молиялаштирилди. Жумладан: – бевосита вазирлик томонидан 93,5 млрд. сўмлик 86 та лойиҳа ҳамда тадбиркорлар иштирокида 5,9 млрд. сўмлик 13 та лойиҳа; – маҳаллий бюджет ҳисобига 6,6 млрд. сўмлик 34 та лойиҳа; – ташаббускор тадбиркорлар томонидан 26,2 млрд. сўмлик 38 та лойиҳа молиялаштирилди. Натижада 1290 та янги иш ўринлари яратилди ва 80 та корхоналарда 230 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ҳамда 30 дан ортиқ маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ва молиялаштирилган қишлоқ хўжалигидаги (40,3 млрд. сўмлик 44 та), саноатдаги (35,2 млрд. сўмлик 38 та) чорвачилик соҳасидаги (13,9 млрд. сўмлик 15 та), соғлиқни сақлаш соҳасидаги (11,3 млрд. сўмлик 12 та), ахборот технологиялари соҳасидаги (7,55 млрд. сўмлик 9 та) ва бошқа соҳаларга тегишли (17,6 млрд. сўмлик 19 та) лойиҳалар ички ва ташқи бозорда талабгор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги йўналишдаги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Вазирлик томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ҳудудларда инновацияларни ривожлантириш, инновацион экотизимни ва илм-фанга асосланган иқтисодиётни шакллантириш асосида инновацион фаол корхоналар сонини ошириш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Иккинчидан, Вазирликининг ҳудудий бошқармалари фаолияти ташкил этилди ва 64 та (98,5 фоиз) тажрибали мутахассислар ишга қабул қилинди. Ишга қабул қилинган ходимларни малакасини ошириш борасида 2021 йил 9-11 июнь кунлари вазирликда ҳудудий бошқармалар ходимлари учун “Ҳудудларни инновацион ривожлантиришдаги долзарб вазифалар” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди. Учинчидан, белгиланган 13 та вилоят туманларни инновацион ҳудудга айлантириш бўйича Ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мазкур дастурларга асосан ҳар бир туманни салоҳиятидан келиб чиқган ҳолда инновацион ҳудудга айлантириш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, мазкур 13 та туманни ривожлантириш концепцияси лойиҳалари ишлаб чиқилди. Тўртинчидан, туманларни инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан 13 та туманларнинг логотип танловлари ўтказилди, ҳозирда барча инновацион туманда танлов якунланиб, уларни ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилди. 1.2. Яккасарой туманида “маҳаллабай” тизими асосида амалга оширилган ишлари тўғрисида: Вазирлик томонидан Яккасарой туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш юзасидан тумандаги Конститутция, Ракат, Муқимий, Рактбоши, Мерос, Муҳандислар ва Тепа маҳаллаларида зарурий ишлар бажарилда. Ҳисобот даврида “маҳаллабай” тизими бўйича қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ишларга жами 657,7 млн. сўм маблағлар йўналтирилди. Хусусан: 1. Конституция маҳалласи Тафаккур кўчасидаги 29 ва 30-уйлар ўртасида “Болалар майдончаси” ва “Спорт майдончаси” қуриб берилди (260 млн. сўм). 1. Ракатбоши маҳалласида 2 та (126 666 млн. сўмлик) “Хизмат кўрсатиш контейнери” ўрнатилди ва 8 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. 24

3. Ракат махалласининг маъмурий биносида ташкил этилган “Инновация техномаркази”да қўшимча pyc, япон ва хитой тили ўқув курсларини йўлга қўйилди ҳамда техномарказ компьютер ва мебеллар билан жиҳозланди (41 млн. сўм). 4. Муқимий маҳалласида жойлашган 144-сонли умумий ўрта таълим мактабига мактабда мавжуд бўлмаган ва ёшлар учун зарур бўлган спорт анжомлари (волейбол, баскетбол коптоклари, стол тенниси анжомлари ва бошқалар) 500 та китоб ҳамда девайзерлар (6 млн. сўм) тақдим этилди. 5. 7 та маҳаллалар кутубхоналари учун (50,0 млн. сўмлик) 2100 та китоблар ҳамда 300 тадан ортиқ QR-кодли электрон китоблар олиб келинди ва тақдим этилди. 6. Мерос маҳалласидаги 100-мактабга информатика фани учун компьютерларга юқори даражада эҳтиёж бўлганлиги сабабли 16 та комюьтер тўплами тақдим этилди (32 млн.сўм). 7. Тепа МФЙ биносига янада қулайлик ва етарли шароитларни таъминлаш мақсадида (40,0 млн. сўмлик) зарурий мебель жиҳозлари, жумладан 1 та кондиционер, 6 та шкаф, 30 та стул, 1 та телевизор, 2 та гилам ва бошқалар ўрнатилди. 8. Муқумий МФЙ маъмурий биносида ташкил этилган ўқув курси учун етарли шароитларни таъминлаш мақсадида (12,0 млн. сўмлик) зарурий компьютер тўпламлари тақдим этилди. 9. Мерос ва Ракатбоши маҳаллаларида 2 тадан ва Тепа маҳаллада 1 та “Болалар майдончаси” (15,0 млн сўмлик) таъмирлаб берилди. 10. Муҳандислар ва Ракатбоши МФЙларда яшовчи 2 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича 58 млн.сўмлик кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир қаторда “Темир дафтар”га киритилган 12 та фуқароларга 12 млн. сўм миқдорида, “Аёллар дафтари”га киритилган 3 та фуқароларга 3 млн. сўм миқдорида ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 та фуқароларга 2 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. “Темир дафтар”га киритилган 4 та, “Аёллар дафтари”га киритилган 24 та ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 15 та фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан аҳолини касб ҳунарга ўқитиш бўйича 2 нафар “Темир дафтар”га, 2 нафар “Ёшлар дафтари”га ва 1 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар ўқишга юборилишига эришилди. Бундан ташқари, 7 та маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг атрофлари ободонлаштиришга 300 та ҳашарчилар жалб қилинди, 90 тонна ҳажмда чиқиндилар, шох-шабалар чиқариб ташланди, 40 та махсус техникалар жалб қилинди. Шу билан бирга мазкур маҳаллалардаги 200 та дарахтларга шакл берилди ва оқланди ҳамда 300 тупдан ортиқ гуллар экилди. Шу билан бир қаторда, вазирлик томонидан 7 та маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳамда ёшларда инновацион кўникмаларни шакллантириш бўйича 16 та учрашувлар ўтказилди. Жумладан, 5 та ташаббус ҳамда “Ёшлар билан 100 кун” лойиҳаси доирасида умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи ёшлари билан “Вазир соати”ни ўтказиб, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга интерактив карталар, дивайзерлар ва китоблар тақдим этилди. Шунингдек, вазирлик томонидан \"Технобус\" технологик мобил таълим платформаси Муқимий МФЙда жойлашган 144-сонли, Мерос МФЙда жойлашган 100-сонли ҳамда Ракатбоши МФЙда жойлашган 73-сонли умумий ўрта таълим мактабларига олиб борилди ва 200 нафар мактаб ўқувчилари платформа билан 25

яқиндан танишди ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари томонидан ўқувчиларга робототехника, юқори технологиялар ҳамда инновацион фаолиятга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, Конституция МФЙдаги “Бобур” номли истироҳат боғи ҳудудига 300 тадан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди 12. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар 12.1. Вазирлик томонидан Фанлар академияси институтлари ва илмий ташкилотлари билан қуйидаги ишлар амалга оширилди. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари ёш олимларнинг хорижий нашрларини кескин ошириш мақсадида ташкил этилган “Proofreading Services” порталига жорий хисобот даврида кўра жами 1 363 та мақола келиб тушди. Ушбу мақолалардан порталда келтирилган техник талабларга мос келувчи 247 та мақола саралаб олинди, ушбу мақолалар Springer Nature Ltd компанияси мутахассислари томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқилди ҳамда тегишли журнал талабларига мувофиқ таҳрир қилинди, ёзма инглиз тили матни яхшиланди, орфографик ва грамматик хатолар бартараф этилди, белгиланган техник талабларга мослаштирилди ҳамда тегишли сертификат тақдим этилди. Таҳрирланган мақолалар ва тегишли сертификат мақола муаллифларига юборилди. Бугунги кунда таҳрирланган ҳамда сертификат тақдим этилган мақолалардан жами 29 таси халқаро журналларда чоп этилди. Республикамиздаги 105 та олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига Springer Nature компаниясининг электрон ресурсларидан (2 минг дан ортиқ илмий журналлар, 4 млндан ортиқ мақолалар ва лаборатория тадқиқотларининг 58 минг дан ортиқ баённомалари) фойдаланиш имконияти яратилган. Жорий йилнинг 10-13 ва 23-26-август ҳамда 15-18 ва 27-30-сентябрь кунлари Шарқий Европа, Марказий Осиё, Исроил, Россияда “Springer Nature”ни ривожлантириш бўйича менеджери Виктор Куцйи ҳамда “Springer Nature” компаниясининг Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондаги расмий вакили Александрова Ирина Алексеевна томонидан ўтказилган вебинарларда Инновациялар Миллий офиси масъул ходимлари иштироки этишди. Шунингдек, “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонининг 3-бандида топшириқ ижроси юзасидан Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар раҳбарларини вазирлик ва Давлат бошқаруви академиясида билан ҳамкорликда 2021 йил 28 мартдан 2 апрелга қадар бир хафталик янги тайинланган институтни раҳбар ва ўринбосарлари, жами 50 нафар вакиллари ўқитилиб, малакаси оширилди. 12.2. Илмий тадқиқот институтлари учун лаборатория асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича: 2018-2021 йилларда Илмий ташкилотларни илмий лабораторияни асбоб- ускуналари билан жиҳозлаш бўйича умумий қиймати 12.2 млн. АҚШ долл. бўлган 108 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилган. Илмий ташкилотлар учун ҳозиррги кун ҳолатига 48 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари хариди бўйича 36,5 млрд. сўм молиялаштирилди. 2021 йил якунига қадар илмий-тадқиқот муассасалари учун 214 турдаги 74,2 млрд. сўмлик лаборатория асбоб-ускуналари харид қилинади. Харид қилинган илмий лаборатория асбоб-ускуналарида ишлаш методикасини ўзлаштириш мақсадида 20 нафар илмий ходимлар етакчи хорижий илмий ташкилотларга стажировкага юборилди. 26

Шунингдек, жорий йилда Бухоро давлат университети учун умумий қиймати 57,0 минг АҚШ долл. бўлган 1 турдаги асбоб-ускуналар молиялаштирилган. Бундан ташқари умумий қиймати 2.6 млн. АҚШ долл. бўлган 68 турдаги лаборатория асбоб- ускуналари бўйича танлов савдолари якунларига кўра шартномалар тузиш жараёни амалга оширилмоқда шунингдек, тузилган шартномалар комплекс экспертизадан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, умумий қиймати 1.3 млн. АҚШ долл. бўлган 94 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари бўйича танлов савдолари амалга оширилмоқда. 13. Жорий йил 22-27 ноябрь кунлари “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги натижалари бўйича “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги тадбирларда жами 14,7 мингдан ортиқ иштирокчилар ва 380 та ташкилотлар, жумладан, 108 та ташкилотлар ҳамда 131 нафар хорижлик меҳмонлар қатнашдилар. Хафталикнинг www.innoweek.uz онлайн платформасига 30 та мамлакатдан жами 4382 та кузатувчилар ташриф буюрган бўлиб, шулардан 2972 нафари бевосита кўргазмани томоша қилишди. Ҳафталик якунида 163 турдаги инновацион маҳсулотларни харид қилиш ҳамда янги ишланма ва технологияларни жорий қилиш юзасидан 83,6 млрд сўмлик 80 та шартномалар имзоланди. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий компаниялар ва технопарклар ўртасида 63,5 млн АҚШ доллари миқдорида 18 та ўзаро англашув меморандумлари имзоланди Мисол учун, Яшнобод технопарки резидентларининг 154 та инновацион маҳсулотларини тақдимоти натижасида 52,2 млрд сўмлик 26 та шартномалар имзоланди. вазирлик томонидан молиялаштирилган 70 дан ортиқ стартап лойиҳаларининг 60 дан зиёди ўзларининг тайёр махсулотлари билан кўргазмаларда қатнашишди. Ҳафталик мобайнида жами 10 та тадбирлар ташкил этилди, шу жумладан, 3 та халқаро конференция, 2 та форум, 2 та семинар, 2 та илмий анжуман ва пресс-конференция ўтказилди. 14. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатларнинг ижро ҳолати 2021 йил давомида вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 257 та, Вазирлар Маҳкамасининг 1046 та, Олий Мажлис палаталарининг 160 та, “ХДФУ” грифи остида 524 та топшириқ ва ҳужжатлари, вазирлик ва идораларнинг 8700 та таклиф ва мурожаат хатлари рўйхатдан ўтказилди ҳамда ўрнатилган тартибда ижросини таъминлаш чоралари кўрилди. 6-жадвал 8700 1046 524 257 160 Президент Вазирлар Олий Мажлис ХДФУ” грифи остида Вазирлик ва Администрацияси Маҳкамаси палаталари идоралар Рўйхатдан ўтказилган ва ижроси таъминланган таклиф ва мурожаат хатлари сони 27

Ҳужжатларда белгиланган тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг хатларига жавоб бериш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида вазирлик томонидан жами 7730 та (шундан, 252 таси “ХДФУ” грифли) хатлар чиқарилди. Ҳисобот даврида вазирлик томонидан тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жами 390 та ички буйруқ, 14 та қўшма қарор, 41 та йиғилиш баёнлари, 62 та чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. 7-жадвал 390 14 41 62 Ички буйруқ Қўшма қарор Йиғилиш баёнлари Чора-тадбирлар режалари Ҳисобот даврида вазирлик томонидан тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқлан ҳужжатлар сони Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – “project.gov.uz” портали орқали келган 274 та ҳужжат лойиҳаласи келишиб берилди. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 15 та ҳужжат лойиҳаси регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2021 йил 30 сентябръ холатида вазирлик Ҳайъатининг 59 маротаба йиғилиши ўтказилди. “Ijro.gov.uz” тизим орқали вазирликка келиб тушган Ўзбекистон Републикаси Президентининг фармонлари доирасида 132 та топшириқ, қарорлари доирасида 442 та топшириқ, фармойиши доирасида 1 та топшириқ ва Баёналари доирасида 81 та, жами 656 та топшириқ ижроси таъминланди. 8-жадвал 442 132 Президентининг 1 81 қарорлари доирасида Президентининг Президентининг Президентининг фармонлари доирасида фармойиши доирасида баёналари доирасида “Ijro.gov.uz” тизим орқали вазирликка келиб тушган ва ижроси таъминланган топшириқлар сони 2021 йилнинг 12 ойи давомида Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 881 та та мурожаат келиб тушган. Мазкур 28

мурожаатлардан 209 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 672 таси вазирликка тўғридан-тўғри келиб тушган. 9-жадвал Келиб тушган мурожаатлар сони Кўриб чиқилган мурожаатлар сони 61 209 187 672 619 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қаноатлантирилди Виртуал қабулхонаси орқали Тушунтириш берилди Тўғридан тўғри вазирликка келиб тушган Бошқа ташкилотларга юборилди Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ва кўриб чиқилган мурожаатлар сони Вазирликка келиб тушган жами 881 та мурожаатнинг 619 таси қаноатлантирилган, 187 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган, 4 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 61 таси тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга юборилган, 10 та мурожаат ўз муддатлари бўйича кўриб чиқилмоқда. Ҳисобот даврида Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмоновнинг шахсий ва сайёр қабули ташкил қилиниб, 127 та жисмоний ва юридик шахслар барча мурожаатларига ижобий ечим топиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”ни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш штаби орқали Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 73 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси оператив тарзда кўриб чиқилиб, мурожаатлар тўлиқ қаноатлантирилди. 15. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши 2021 йил январь-декабрь ойларида Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган 45 та тадбир (матбуот анжумани, брифинг, конференция, пресс-турлар ва бошқалар) ўтказилди. Ушбу тадбирлар ҳақида телевидение, радио, газета, журнал, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 460 тадан ортиқ материаллар жойлаштирилган, эфирга узатилган. Вазир, вазир ўринбосарлари, ахборот хизмати раҳбари ҳамда бошқа масъул ходимларнинг 107 расмий баёнот ҳамда интервьюлари босма ва электрон нашрларда эълон қилинган. Соҳавий фаолият бўйича тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун 850 дан ортиқ хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланган ҳамда ушбу материаллар 45 тадан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВларда эълон қилиб борилган. Вазирлик ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 5 та ижтимоий сўровнома ўтказилди. Ижтимоий тармоқларда 19 та онлайн эфир ўтказилди. Вазирлик веб-сайти, шунингдек, “Telegram” (3218 та пост) ва “Facebook” (3105 та пост) ижтимоий тармоқларидаги @mininnovation расмий канали ҳамда fb.com/mininnovation.uz 29

расмий cаҳифаси ҳар куни янгиланади. ҳисобот даврида www.mininnovation.uz расмий веб-сайтида 943 та янгилик жойлаштирилган, 59 та танловлар эълони берилган. Илмий-техник ахборот маркази “Telegram” каналида 770 дан ортиқ янгилик ва “Facebook” саҳифасида 512 дан ортиқ янгилик, шулардан 38 та видео-материаллар чоп этилди. Миллий офис “Telegram” каналида 796 дан ортиқ янгилик ва “Facebook” саҳифасида 1160 дан ортиқ янгилик, шулардан 130 та видео-материаллар узатилди. Ёшлар Академияси “Telegram” каналида 409 дан ортиқ ва “Facebook” саҳифасида 351 дан ортиқ янгилик, расмий веб-сайтида 94 та янгилик чоп этилди. Дунёда ва Ўзбекистонда СОVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича кундалик дайжест ҳамда водород энергетикаси, мис саноати, узумчилик ва виночилик ривожланиши бўйича дайжестлар вазирлик ва Илмий-техник ахборот маркази “Telegram” каналларида ва “Facebook” саҳифаларида чоп этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) телеграм-каналида мунтазам равишда кунлик дайжестлар эълон қилиниб борилди. Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовлари ва умумий вакцинация жараёнларига бағишланган “Vaksinauz” Телеграм канали, Фейсбукда саҳифаси ва vaccination.uz сайти ишга туширилди. “Telegram” каналида 1093 дан ортиқ янгилик ва 85 та савол-жавоб пости, “Facebook” саҳифасида 1050 дан ортиқ янгиликлар чоп этилди. “Иннонигоҳ” кўрсатуви йўлга қўйилиб, унинг учта сони вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида чоп этилди. Чоп этилган илмий мақоларлар бўйича: Ҳисобот даврида мамлакатимиздаги миллий газета ва журналларда инновацион фаолиятга оид 30 та мақола чоп этилди. Шунингдек, \"Илм-фан ва инновацион ривожланиш\" илмий журналининг 2021 йил давомида жами 69 та илмий мақолалар нашр қилинди. Бундан ташқари, журналларнинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” телеграм каналларини кенг миқёсда тарғиб қилиш мақсадида илмий марказлар ҳамда 35 та олий ўқув юртларининг телеграм каналлари билан боғланиб, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” корхонаси томонидан йил давомида 200 дан ортиқ илмий адабиётлар жумладан, дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар нашр қилинди ҳамда 1,9 млрд. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. 30