Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore ИТАМ каталоги

ИТАМ каталоги

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2023-08-02 08:00:41

Description: ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

Search

Read the Text Version

1

МУНДАРИЖА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ.................................3 ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ АСОСИЙ НАТИЖАЛАРИ .......................................................................................................................4 Ахборот ресурсларини шакллантириш йўналиши................................................4 Илмий-техник экспертиза ва мониторинг йўналиши ..........................................6 Илмий ва инновацион соҳаларини таҳлил қилиш йўналиши...........................8 Илмметрия ва етакчи илмий маълумотлар базалари билан ишлаш йўналиши .......................................................................................................................... 13 Илм-фан ва инновация бўйича статистик маълумотларни рақамлаштириш йўналиши .......................................................................................................................... 16 ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ.............................................................................................22 ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР ......30 2

ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ахборот фондлари, маълумотлар базалари ва маълумотлар банкларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш, илмий-техник ахборотни маҳаллий ва хорижий манбаларини йиғиш, сақлаш ва ишлов беришга ихтисослашган республика, тармоқ, минтақавий илмий-техник ахборот ресурслари ва ташкилотларни ўз ичига олган илмий-техник ахборот давлат тизимини яратиш кўзда тутилган. Давлат илмий-техника ахборот тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмоновнинг буйруғига кўра Илмий-техник ахборот маркази 2019 йилнинг 11 декабридан ўз фаолиятини бошлади. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябридаги \"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида\"ги ПҚ-3416-сон қарорига асосан Вазирлик тузилмасига киради. Ҳозирги кунда Марказ 5 та асосий йўналишда фаолият оборади: Марказ асосий йўналишлари Ахборот Илмий-техник Илмий ва Илмметрия ва Илм-фан ва ресурсларини экспертиза ва инновацион етакчи илмий инновация бўйича шакллантириш мониторинг соҳаларини таҳлил маълумотлар базалари билан статистик қилиш маълумотларни ишлаш рақамлаштириш 3

ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ АСОСИЙ НАТИЖАЛАРИ Ахборот ресурсларини шакллантириш йўналиши 1 Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида, давлат буюртмаси асосида амалга оширилган илмий-тадқоқот лойиҳалари ҳисоботларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича вазирликнинг 15-сонли Буйруғига асосан Илмий-техник ахборот маркази ишчи орган этиб белгиланди. 2 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳузуридаги “Евроосиё стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш кенгаши” томонидан янгиланган Давлатлараро ГОСТ 7.32-2017 стандарти ишлаб чиқилган бўлиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ДС-239-сонли қарори билан жорий йилнинг 1 мартидан Ўзбекистонда ҳам ушбу янгиланган ГОСТ кучга кириб, эски ГОСТ 7.32-2001 давлатлараро стандарти 1 мартдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Ҳозирда барча Давлат буюртмаси асосида шакллантирилган Давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган лойиҳалар йиллик оралиқ ҳамда якуний ҳисоботлар янгиланган ГОСТ 7.32-2017 давлатлараро стандарти бўйича қабул қилинмоқда. 3 Республикада ягона маълумотлар базасини ташкил қилиш мақсадида 1991-2016 йилларда амалга оширилган 365 та лойиҳа ҳисоботларининг электрон шакли ОТМ ва ИТМлардан олинди. Умумий 1991-2016 йиллар оралиғида амалга оширилган 1092 та лойиҳалар ҳисоботлари электрон шакли ягона базага киритилди. 4

4 2017-2020 йиллар оралиғида амалга оширилган лойиҳалар ҳисоботлари тўлиқ рақамлаштирилиб уларнинг электрон базаси йиғилди. Унга кўра, 2017 йилда жами 715 та, 2018 йилда 1752 та, 2019 йилда 1407 та ва 2020 йилда 1098 та лойиҳа ҳисоботларидир. 5 2020-2023 йиллар оралиғида Давлат буюртмаси асосида шакллантирилган Давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг йиллик оралиқ ҳамда якуний ҳисоботлари қабул қилиниб келинмоқда. Жами 1291 та лойиҳалар ҳисоботи қабул қилинди, улардан, 91 та фундаментал, 177 та ҳорижий лойиҳалар, 243 та инновацион, 44 та инновацион Мега лойиҳа, 658 та амалий, 62 та амалий Мега лойиҳа, 10 та амалий стартап ва 6 та тажриба конструктор лойиҳаларидир. Мазкур ҳисоботларга тегишли ҳисобот материаллари тартибга солиниб, улага махсус ID рақамлар берилди ҳамда уларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилди. Амалий стартап Фундаментал лойиҳа 10 91 Амалий Мега лойиҳа Хорижий лойиҳа 62 177 Жами Инновацион лойиҳа 1291 та 243 Амалий лойиҳа Инновацион Мега лойиҳа 658 44 2020-2023 йиллар оралиғида қабул қилинган лойиҳалар ҳисоботи сони 5

Илмий-техник экспертиза ва мониторинг йўналиши 1 Давлат буюртмаси асосида шакллантирилган Давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган лойиҳаларга тегишли бўлган 694 та лойиҳа аризаси, 417 та техник экспертиза хулосаси, 486 та илмий экспертиза хулосаси ҳамда 908 та вазирлик билан тузилган шартномалар рақамлаштирилган ҳолда ягона базага киритилди. 2 Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 17 январдаги 6-сонли буйруғига асосан, “Бўлажак олим” танлови доирасида бажарилиши белгиланган илмий ва стартап лойиҳаларнинг мониторингини амалга ошириш Марказга юклатилган. \"Бўлажак олим\" танлови доирасида 73 та стартап лойиҳалар молиялаштирилган. Шунингдек, лойиҳа раҳбарлари томонидан топширилган ҳисоботлар асосида календар режада кўрсатилган ишлар бажарилиши юзасидан лойиҳалар мониторинг жараёнидан мунтазам ўтказилмоқда. 3 Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат буюртмаси асосида молиялаштирилган 861 та илмий лойиҳалар мониторинг жараёнида иштирок этилди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди: 6

• ҳар бир лойиҳанинг ҳужжатлари электрон шакллари йиғилди; • шартномада кўрсатилган календар режасининг бажарилиши таҳлил қилинди; • ҳар бир илмий лойиҳа учун мустақил эксперт хулосаси олинди; • мониторинг ўтказиш жараёнида қатнашилди; • мониторинг баёнлари тузилди. 4 Илмий экспертизани сифатли ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий экспертларнинг базаси доимий равишда тўлдириб борилади. Ҳозирги кунда маҳаллий экспертлар базаси 3185 нафар ва хорижий экспертлар базаси 92 нафарни ташкил этади. 5 Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштиришга топширилган ва дастлабки техник экспертиза натижасига кўра ижобий баҳоланган 583 та лойиха учун 1287 та эксперт хулосаси олинди ва Grant.mininnivatio.uz платформаси орқали келиб тушган 448 та лойиҳа учун эксперт хулосаси олиниб илмий экспертиза биринчи босқичидан ўтказилди ва илмий экспертиза иккинчи босқичини ўтказиш учун юборилди. Ҳар бир лойиҳага иккитадан ёки учтадан (биринчи ва иккинчи экспертлар баллари фарқи 25 дан юқори бўлган тақдирда) мустақил эксперт жалб этилган ҳолда ўтказилди. 7

Илмий ва инновацион соҳаларини таҳлил қилиш йўналиши 1 Махаллий олим-тадқиқотчиларнинг жаҳон ва Ўзбекистон илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамда белгиланган устувор илм-фан йўналишлари ривожланиш тенденциялари, илмий фаолият натижалари ва ютуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш мақсадида доимий равишда дайжестлар тайёрланиб борилади. Ҳозирги кунга қадар COVID-19га қарши вакциналар, Сунъий интеллект, Водород энергетикаси, Мис саноати, Узумчилик ва виночилик, Пахтачилик ва бошқа соҳаларининг ривожланиш тенденциялари бўйича жами 780 тадан ортиқ дайжестлар ўзбек ва рус тилларида тайёрланди ва ижтимоий тармоқларда чоп этилди. Илм-фан ва инновациялар соҳасининг ривожланиш тенденциялари бўйича дайжестлар сони Т/р Мавзуси Сони 671 1. “COVID-19га қарши вакциналар” 16 15 2. “Сунъий интеллект” 15 15 3. “Водород энергетикаси” 15 6 4. “Муқобил энергетика” 5 4 5. “Мис саноати” 3 6. “Узумчилик ва виночилик соҳаси” 3 7. “Биотехнология” 2 2 8. “Дунёдаги Фанлар Академиялари фаолияти” 2 2 9. “Spin-off тизимининг ривожланиши: хорижий тажриба” 2 1 10. “Қишлоқ хўжалиги” 1 1 11. “Пахтачилик соҳасида энг сўнгги илмий ва инновацион 1 ишланмалар” 1 12. “Тупроқшунослик” 13. “Чорвачилик” 14. “Сурдо таржимонлик” 15. “Фармацевтика” 16. “Нобел мукофоти лауреатлари” 17. “Қайта тикланувчи энергетика” 18. “Машинасозлик” 19. “Астрономия” 20. “Dubai Expo” 21. “Покистон илм-фан ва инновациялар соҳасининг ривожланиш тенденциялари” 8

22. “Эрон илм-фан ва инновациялар соҳасининг ривожланиш 1 тенденциялари” 1 1 23. “Саудия Арабистони Қироллиги илм-фан ва инновациялар 786 соҳасининг ривожланиш тенденциялари” 24. “Тадқиқотларни баҳолаш бўйича Сан-Франциско декларацияси (DORA)” Жами 2 Маҳаллий олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари лойиҳаларининг натижадорлиги таҳлили ўтказилди. Маҳаллий олимларнинг илмий- тадқиқот ва инновацион лойиҳалар доирасида олинган натижалар тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш орқали ИТИ бўйича ҳисобот ҳужжатларини сифатини, шунингдек, уларнинг тижоратлаштирилиши салоҳияти мавжудлигини аниқлаш мақсадида 1021 та лойиҳа 39 та мезон бўйича тизимли таҳлил қилинган ва натижада 146 та тижоратлаштириш имкони мавжуд лойиҳалар саралаб олиниб, “Ўзбекистон Республикаси олимларининг тижорий жозибадор илмий ишланмалари каталоги” ишлаб чиқилди. 9

3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сонли Фармони билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг бош мақсадига эришиш йўлидаги асосий вазифалардан бири – Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига киришига эришишни таъминлаш белгиланган бўлиб, мамлакатимизда илм-фан ва инновациялар соҳасининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб етакчи мамлакатлар тажрибасига асосан ҳар йили “Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги миллий маъруза”ни (кейинги ўринларда “Миллий маъруза”) тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар 2 та “Миллий маъруза” (2017-2021 йиллар ва 2022 йил учун) тайёрланиб, 1000 та нусҳада чоп этилди ва ташкилотларга бепул тарқатилди. “Миллий маърузаси”да илм-фан ва инновацияларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган, маҳаллий олим- тадқиқотчилар томонидан эришилган асосий ютуқлар ёритилган, мамлакат илм-фан ва инновациялар олдида турган долзарб муаммолар аниқланган. Шунингдек, мамлакатимизнинг Глобал инновацион индекси рейтингидаги кўрсаткичлари батафсил ўрганилиб, халқаро лойиҳалар ва хорижий ташкилотлар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот келтирилган. Илм-фан ва инновациялар экотизимининг жорий ҳолати бўйича умумий маълумот берилган ҳамда экотизим асосий иштирокчиларининг роли ва таъсири баҳоланган. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида гипотетик ривожланиш сценарийлари шакллантирилган, ўсиш нуқталари ва хатарлари аниқланган. “Миллий маъруза”ни ишлаб чиқиш жараёнида бир неча тадқиқот усуллари қўлланилган, хусусан, миқдорий кўрсаткичларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, шунингдек Ўзбекистон кўрсаткичларини бошқа мамлакатлар билан таққослаш учун вақт қаторлари статистикасидан фойдаланилган. Миқдорий таҳлил учун маълумотлар манбалари сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази”, Инновацион ривожланиш 10

вазирлигининг расмий маълумотлари, шунингдек, мамлакат илм-фан ва бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларидан фойдаланилган. Сўровда мамлакатимиз илмий ҳамжамиятининг 2000 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари, илмий ҳамжамият ва бизнес вакилларининг 100 нафардан ортиқ мутахассислари ўртасида интервью ва эксперт учрашувлари шаклида фокус-гуруҳлар ўтказилган. Сифатли таҳлилни ўтказиш учун нуфузли халқаро ташкилотларнинг илм-фан ва инновациялар соҳасидаги тадқиқот натижаларидан кенг фойдаланилган. “Миллий маъруза”ни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” билан келишилган ҳолда, хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб этилиб амалга оширилди. “Миллий маъруза”нинг якуний таҳрири 2022-2026 йилларда Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи асосий материал сифатида хизмат қилади. 4 ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ЮНЕСКО ва Ислом тараққиёт банки “UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals” лойиҳаси доирасида илк бор ҳудудларнинг илмий-техник ва инновацион салоҳиятининг таҳлили ўтказилди ва китоб шаклда чоп этилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида Марказ ва ЮНЕСКО мутахассислари томонидан давлат органлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Фан, технологиялар ва инновациялар (ФТИ) соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати бўйича баёнотини, ФТИ сиёсатини шакллантирувчи асосий қарашлар ва тамойиллар, асосий йўналишлар ва устувор вазифалар келтирилган. Жорий йилнинг 19 апрель куни давлат органлари ва халқаро ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ҳокимликлари вакиллари ҳамда ОТМ ва ИТМларнинг илм-фан ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосарлари иштирокида ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон 11

Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган “Ўзбекистон Республикасининг Фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳасининг кенгайтирилган тақдимоти ўтказилди. “Миллий сиёсат”нинг кенгайтирилган тақдимоти (“Hilton” меҳмонхонаси) 12

Илмметрия ва етакчи илмий маълумотлар базалари билан ишлаш йўналиши 1 Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 16 февралдаги №41-сонли буйруғига асосан Марказ тузилмасида “Илмметрия сектори” фаолияти йўлга қўйилди. 2022 йилда Ўзбекистонда илмметрия йўналишини ривожлантириш мақсадида жаҳонда нуфузли халқаро нашриёт компаниялар билан алоқалар амалга оширилди, жумладан, “Springer Nature” (Германия), “Clarivate” (Буюк Британия), “MA Group AG” (Швейцария) ва бошқалар. 2 “Springer Nature” компанияси билан тузилган шартнома доирасида компаниянинг “Springer Link” халқаро маълумотлар базасидан Ўзбекистоннинг 150 тадан ортиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига бепул фойдаланиш ҳуқуқи доирасида ресурслардан фойдаланишда кўмаклашилди. Хусусан, илмий маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш бўйича яратилган имкониятлари мунтазам техник кўмаги ва мониторинги амалга оширилди ва жами 56 та онлайн вебинарларни ташкил этишда кўмаклашилди. 3 “Clarivate” компанияси билан тузилган шартнома доирасида 2023 йилдан бошлаб 3 йил давомида “Web of Science” халқаро маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистоннинг 170 тадан ортиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тақдим этилди. 13

“Web of Science” халқаро илмий маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича олим-тадқиқотчилар учун жами 181 та вебинар ва семинар-тренинглар ташкил этилди ҳамда мунтазам равишда техник ёрдам кўрсатилмоқда. 4 “MA Group AG” компанияси билан ҳамкорлиги доирасида синов тариқасида 2 ой давомида Ўзбекистондаги 150 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига “World Scientific Publishing” ва “Begell House” халқаро нашриётлари илмий ресурсларидан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилди. Мазкур илмий базалари ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида “World Scientific Publishing” ва “Begell House” мутахассислари иштирокида жами 36 та онлайн- семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этилди. 5 Scientific Library of Uzbekistan (sLIB.UZ) илмий журналлар ва Ўзбекистон муаллифлари мақолаларининг кенг маълумотлар базасини ўз ичига олган электрон кутубхона сайтига 200 тадан ортиқ маҳаллий илмий журналлар жойлаштиришга амалий ёрдам кўрсатилди. 6 Маҳаллий олим-тадқиқотчиларнинг ноширлик фаолиятини ўрганиш ҳамда мамлакатимизда илмметрия асосларини жорий этиш мақсадида Жаҳон Банки “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“MUNIS”) лойиҳасининг 3-компоненти доирасида 14

М.Акоев мустақил эксперт сифатида жалб этилиб, “Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ва илмий тадкикот муассасалари учун Scientometric Frаmеwоrk амалиёти” мавзусида тадқиқот амалга оширилмоқда. Жами республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ташрифлар амалга оширилиб, 2000 нафар олим билан интервью-суҳбатлар ва сўровлар ўтказилди, ҳамда уларнинг хорижий нуфузли журналларда ноширлик фаолияти таҳлил қилинди. Тадқиқот натижасида Ўзбекистон Республикасида илмметрия асосларини жорий этиш бўйича қўлланма ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 7 Сан-Францисконинг илмий тадқиқотларни баҳолаш бўйича (DORA) бошқарув қўмитаси билан ҳамкорлик ўрнатилиб, жорий йилнинг 13 январь куни Марказ DORA декларацияси аъзолигига қабул қилинди. 8 Илмметрия асосларини олим-тадқиқотчи ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 12 та ОТМ ва ИТМларда “Илмметрия ва халқаро маълумотлар базалари” мавзусида ўқув семинар-тренинглар ўтказилди. 15

Илм-фан ва инновация бўйича статистик маълумотларни рақамлаштириш йўналиши 1 Мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” яратилди ва nsp.gov.uz доменида тўлиқ ишга туширилди. Миллий илмий портал (илм-фан ва инновациялар соҳасидаги давлат бошқаруви, илмий ва инновацион инфратузилма, миллий илмий техник ахборот ресурслари, инновацион ғоялар маълумотлар базаси, олимлар учун маълумотлар, докторантура, ноширлик фаолияти, илмий стажировкалар, халқаро грантлар дастурлари) модулларини ўз ичига олади. Миллий илмий порталда интерактив харита кўринишида Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигатори бўйича 63 та соҳа ташкилоти (инвестиция компаниялари, IТ-парклар, консалтинг фирмалар, коворкинг марказлар, технопарклар, бизнес акселераторлар, иқтисодий зоналар, илмий лабораториялар) тўғрисида маълумотлар базалари жойлаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг илмий салоҳияти бўйича миллий илмий порталнинг асосий мақсади қуйидаги маълумотлар базаларини ўз ичига олади: • Илмий янгиликларни порталга мунтазам юклаб бориш; • Илмий лойиҳалар, патентлар, диссертациялар ва фанга оид статистик маълумотларни тўплаш; 16

• Мамлакатнинг барча университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг моддий-техник базаси ҳақида маълумотларни шакллантириш; • Республика миқесидаги долзарб илмий янгиликларни олиб бориш; • Қулай ва самарали тадқиқот блогини яратиш; • Ўзбекистон Республикасида ҳимояланган илмий ишлар (диссертация, тезислар, докторантлар, номзодлар, PhD) тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш; • Инновациялар ва банк патентлари билан ишлаш имконияти; • Давлат бюджетидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар маълумотлар базасини яратиш; • Давлат бюджети томонидан молиялаштирилган лойиҳалар орасидан танлаб олинган энг самарали лойиҳалар рўйхатини шакллантириш; • Чет эл нашриетлари билан тузилган шартномалар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш; • Расмий илмий маълумотларни тарқатиш ва етказиб беришда вақтни кечиктиришни минималлаштириш; • Фойдаланувчини қизиқтирган бўлимларда еки ҳужжатларда (маълумотларда) содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш ва электрон хабар бериш механизмларини амалга ошириш; • Онлайн ўқитиш тизимини жорий этиш; • Ахборот маконини шакллантириш ва тизимлаштиришга ягона йондашувни таъминлаш; • Маълумотларни қўлай ва самарали қидириш имкониятларини тақдим этиш; • Умумий ахборот ресурсларини яратиш (янгиликлар, воқеалар, асосий маълумотлар, медиа-контент); • Ғояларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш; • Ички хизматларга аризалар берилишини таъминлаш. Порталнинг янгиликлар бўлимига мунтазам энг сўнги илм-фан ва инновациялар соҳасидаги янгиликлар, илмий-техник кенгаш йиғилишлари ва вазирликнинг ҳайъат йиғилишлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6079-сон фармонининг 21-иловаси 20-бандига мувофиқ \"Инновацион фаолият бўйича навигатор\" (nsp.gov.uz/navigator) марказлашган ахборот ресурсини яратиш бўйича Миллий илмий порталида интерактив харита кўринишида Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигаторига 17

инвестиция компаниялари, IТ-парклар, консалтинг фирмалар, коворкинг марказлари, технопарклар, бизнес акселераторлар, махсус иқтисодий зоналар, эркин иқтисодий зоналар, кичик иқтисодий зоналар, илмий лабораториялар тўғрисидаги маълумотлар базалари ишга туширилди. 2 Республикадаги барча олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларини ҳамда илмий ходимларнинг илмий ишланмалари, ноширлик фаолияти, патентлари ва илмий лойиҳалари тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олувчи ҳамда илмий салоҳиятни аниқлаш мақсадида “Илмий-техник ахборот тизими” ишлаб чиқилди ва ias.gov.uz доменида тест режимида ишга туширилди. Тизим мамлакатдаги барча илмий-техник кутубхоналар, муассасалар, корхона ва ташкилотлари маълумотларни ягона маълумотлар базасида қайта ишлаш, визуаллаштириш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бундай маълумотлар базаси асосида илмий ва инновацион ривожланиш тенденцияларини сифатли ва тезкор таҳлил қилиш ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини стратегик режалаштириш, мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш мумкин. Бундан ташқари, яратиладиган портал илмий-тадқиқот муассасалари, корхона ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни соддалаштириш, стратегик режалаштириш ва илмий лойиҳалар, илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш жараёнини мониторинг ва назорат қилиш орқали баҳолаш имкониятини беради. 18

Ахборот тизимининг илмий ташкилотлар модулига 296 та муассасалар, бундан 29 та юқори турувчи ташкилотлар, 162 та олий таълим муассасалари ва 105 та илмий тадқиқот муассасалари тўғрисидаги маълумотлар базаси қўшилди. Илмий ходимлар модулига илмметрия, олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот муассасалари рейтинг тизимлари таҳлил қилиниб чиқган ҳолда 14 та мезонлар қўшилди. Ноширлик фаолияти модулига илмметрия бўйича 20 тадан ортиқ мезонлар қўшилди. Лойиҳалар модулига 1935 та лойиҳаларнинг 8 турдаги хужжатлари тўпланди ва тизимга киритилди. Ахборот тизимига олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот муассасалари рейтинг тизимларининг 35 дан ортиқ мезонлари қўшилди. Ахборот тизими Scopus ва Web of Science маълумотлар базаси, OneID-ягона идентификация тизими, my.mehnat.uz сайтлари билан интеграция қилинди. 19

3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарори 2-иловаси 26-бандига асосан Ўзбекистонда мавжуд бўлган Илмий-техник ва илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозларининг ягона электрон платформаси (SLAB) яратилди ва ҳозирги кунда slab.gov.uz доменида тест режимида ишга тушурилди. Платформа OneID-ягона идентификация тизими билан интеграция қилинди. SLAB платфромасида мамлакатимиздаги 290 га яқин илмий лабораторияси бор ташкилотлар ва 2800 дан ошиқ лаборатория қурилмалари тўғрисида маълумотлари жамланди. SLAB платформаси республика бўйича долзарб илмий янгиликлар, илм-фанга оид илмий-тадқиқот лабораториялар ва статистик манбалардан хабардор бўлиб бориш ҳамда мамлакатнинг барча ОТМ ва ИТМлар ҳамда уларнинг қурилмалар базаси, молиялашитирш манбалари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш учун хизмат қилади. Ташкилотларда мавжуд бўлган барча лаборатория ускуна ва қурилмаларининг расми, фoйдаланиш мақсади, функциялари, параметрларини ўз ичига олган паспортлари тўзилиб, улар мунтазам янгиланиб борилади. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ- 307-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг 1-иловаси 18.3-бандига мувофиқ Республиканинг барча ҳудудлари ва иқтисодий тармоқларни қамраб 20

олган “Инновацион ғоялар банки” электрон платформасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилотлар томонидан экспертиза хулосалари олинди. Мазкур лойиҳани амалга оширувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 25 мартдаги 66-сонли буйруғига асосан 77-турига киритилган танлов эълон қилинди. 5 “Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими” (phd.mininovation.uz) платформаси фойдаланувчилари учун call-хизмати ташкил этилди. Марказ томонидан яратилган ва юритилаётган электрон платформаларни ҳамжамиятда кенг татбиқ этиш мақсадида республика ҳудудлари кесимида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. 21

ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТ МАРКАЗИНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ Саудия Арабистони Қироллиги “Фан ва технология” университети (KAUST) Саудия Арабистони Қироллигининг “Фан ва технология” (KAUST) университети билан Англашув меморандуми имзоланди. Илмий-тадқиқот, ишланмалар ва инновацион лойиҳалар имкониятларини ўрганилади. Академик тармоқларни ўтказиш мақсадида олимлар алмашинуви ташкил этилади. Стажировкалар ташкил этилади. Қўшма академик илмий-техник тадбирларда иштирок этилади. 22

Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Асосий мақсад ва вазифалари, эришган натижалари ҳамда ҳамкорликни ташкил этиш имкониятлари тўғрисида тақдимотлар қилинди. Илмметрия услублари, лойиҳаларнинг экспертиза жараёни, хорижий дастурлар ва стажировкаларни ташкил этиш ва амалга ошириш тажрибалари ўрганилди. Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Марказий илмий кутубхонаси билан ҳамкорлик алоқалар ўрнатилди. “ELM” номли газетасининг 16 сентябрдаги нашрида ташриф тўғрисида мақолалар чоп этилди. 23

Туркия Илмий-технологик тадқиқотлар кенгашининг Турк академик тармоқ ва ахборот маркази (TÜBİTAK ULAKBİM) TÜBİTAK ULAKBİM маокази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Илмметрик таҳлиллари асосида маҳаллий олимларнинг h-index кўрсаткичлари таҳлилини амалга оширишда кўмаклашиш. Юқори квартильдаги илмий журналларда олимлар ва тадқиқотчиларнинг нашрлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий қилиш. Туркиянинг маҳаллий илмий журналларининг халқаро базаларга киритилиши ва халқаро платформаларда фаолиятларини ривожлантириш тажрибасини ўрганиш. ОТМ ва ИТМлар учун халқаро базалардан кенг фойдаланишни ташкил этиш. 24

Туркия ахборот ва ахборот ҳавфсизлиги илғор технологиялар маркази (TÜBİTAK BİLGEM) TÜBİTAK BİLGEM марказига ташриф амалга оширилди ва ҳамкорлик йўналишлари белгиланди: Амалга оширилаётган амалий лойиҳаларнинг натижадорлигини кенгайтириш. Яқин истиқболда TÜBİTAK BİLGEM билан ҳамкорликда илмий ва инновацион ахборот платформаларини яратиш. Россия Фанлар Академияси Бутунроссия илмий ва техник ахборот институти (ВИНИТИ РАН) ВИНИТИ РАН билан англашув меморандуми имзоланди. Илмий-техник ахборотни яратиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш. Илм-фан ва инновациялар доирасида ахборот ресурсларини алмашиш ва биргаликда фойдаланиш. 25

ВИНИТИ РАНнинг 08.02.2022 йилдаги №29-од-сонли буйруғи асосида марказ директори А.Абдувалиев “Научно-техническая информация – серия 1 и 2” номли юқори иқтибосли журналининг таҳририят ҳайъатига қабул қилинди. Қозон федерал университети (КФУ) Қозон федерал университети билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва “Йўл харитаси” расмийлаштирилди. Ўзбекистондаги профессор-ўқитувчи ва олимлар учун нашриёт фаоллигини ошириш соҳасида онлайн семинарлар ўтказиш. Ноширлик фаоллигини ошириш. Халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш. 26

Санкт-Петербургнинг Олий иқтисодий мактаби (ВШЭ) СПб Олий иқтисодий мактаби билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Илмметрик ва таҳлилий воситалардан фойдаланиш услубиётини ўрганиш. Илмий стажировка ва олимлар алмашинуви ташкил этиш. Қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларда иштирок этиш. Халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш. Хитойнинг Илм-фан ва технологиялар дипломатик тадқиқотлар маркази Хитойнинг Илм-фан ва технологиялар дипломатик тадқиқотлар маркази билан англашув меморандуми имзоланди. Маҳаллий олим-тадқиқотчиларнинг ноширлик фаоллигини ошириш. 27

Лойиҳаларга икки томонлама олимлардан иборат экспертларини жалб қилиш Халқаро даражада конференцияларни ташкил қилиш. Корея фан ва технологияларни баҳолаш ва режалаштириш институти Корея фан ва технологияларни баҳолаш ва режалаштириш институти билан англашув меморандуми имзоланди. 28

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР UNESCO-IsDBнинг \"GOSPIN\" лойихаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятининг таҳлили” Ўзбекистон ҳудудларининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини аниқлаш ва илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги миллий сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифларни ҳамда уларни амалга оширишнинг асосий воситалари ишлаб чиқилган. UNESCO-IsDBнинг \"GOSPIN\" лойихаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятининг таҳлили” 2030 йилгача ФТИ соҳасидаги мақсадларга эришиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг инклюзив, адолатли ва барқарор шарт-шароитларини яхшилаш учун ФТИдан фойдаланиш бўйича сиёсий асосий йўналишлар ва устувор вазифалари белгиланган. 29

Жаҳон банки “MUNIS” лойихаси Ўзбекистон Республикасида илмметрия асосларини жорий этиш бўйича қўлланма ва амалий тавсиялар Маҳаллий олим-тадқиқотчиларнинг ноширлик фаолияти ўрганилган ҳамда мамлакатимизда илмметрия асосларини жорий этиш бўйича қўлланма ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. “ENGLISH FOR SCIENCE” дастури натижалари 1-МАВСУМ 2-МАВСУМ Синов тариқасида 1167 номзод 240 номзод амалга оширилган Қатнашиш истагини Инглиз тилида билдирганлар суҳбат 1-босқич 2-босқич 3-босқич 4-босқич Онлайн анкета Муваффақиятли 636 номзод номзодлар 200 нафар НАТИЖАЛАР 229 120 Халқаро Scopus, WoS журналларда мақола базасида 183 100 Халқаро Халқаро грант конференцияда тезис аризаси 30

3-МАВСУМ 4-МАВСУМ 1436 номзод 360 номзод 1920 номзод 200 номзодлар Қатнашиш истагини Муваффақиятли Қатнашиш истагини Инглиз тилида билдирганлар суҳбат билдирганлар номзодлар 1-босқич 2-босқич 3-босқич 4-босқич 1босқич 2-босқич 3-босқич Онлайн анкета Муваффақиятли Суҳбатга таклиф 590 номзод номзодлар этилганлар 200 нафар 1145 номзод НАТИЖАЛАР ВИЛОЯТЛАР КЕСИМИДА 179 200 Жами 100 Тошкент 661 мақолалар 180 90 Самарқанд 334 160 Scopus, WoS 80 Жами халқаро 140 70 Фарғона 291 журналларда 120 Жами 60 Жиззах 171 100 MUNIS 50 Бухоро 84 90 40 мақолалар 80 30 60 20 Scopus/WoS 40 10 журналларида 20 0 0 Нашрлар Грант сони аризалари 31

32


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook