Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2021 йй. якунлари юзасидан ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2021 йй. якунлари юзасидан ҳисоботи

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-01-05 06:44:06

Description: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2021 йй. якунлари юзасидан ҳисоботи

Search

Read the Text Version

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2021 йил якунлари юзасидан ҳисоботи Тошкент – 2021 й.

МУНДАРИЖА 1. Узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар .........................................................2 2. Вазирликнинг биотехнология, сунъий интелект, водород технологиялари, мис саноати, тупроқшунослик бўйича устувор вазифалари. ............................................................3 3. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар .....................................................................................................................8 4. Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар ..............................................10 5. Инсон капиталини ривожлантриш борасида амалга оширилган ишлар .........................12 6. Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ...................................................................................................................17 7. Илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни, халқаро техник кўмак ва грантларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ........................................................................................................................................................20 8. Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ................................................................................................25 9. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш ҳамда стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ...................................................................................................................27 10. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар.................................................................31 12. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар...37 13. “InnoWeek.Uz 2018-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги натижалари бўйича .....................................................................................................................................................................38 14. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатларнинг ижро ҳолати............................................................................................................................................38 15. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ........................39 1

1. Узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар 2018-2021 йилларда илм-фан ва инновацион фаолиятга оид жами 75 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат – 2 та Қонун, 5 та Президент Фармони ва 26 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 35 та қарори ва 7 та фармойиши қабул қилинди. Натижада соҳада рақобат, манфаатдорлик ва жавобгарлик муҳити шаклланди. Шунингдек, вазирлик томонидан 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармон лойиҳаси, 3 та қарор лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва вазирлик ва идоралар билан келишилиб (project.gov.uz), Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Жаҳон мамлакатларининг инновацион ривожланиш тенденцияларини белгилаб берадиган ГИИ рейтинги бу йил 2021 йилнинг 20 сентябрь санасида эълон қилинди, унда Ўзбекистон ГИИ рейтингида 132 давлат орасида 86 ўринда қайд қилинди. Мамлакатимизнинг рейтингдаги ўтган йилдаги ўрнидан 7 поғонага, 2015 йилдаги ўрнидан эса 36 поғона юқорилади. 2021 йилда рейтингда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи ўрта даромад ва паст даромад) бўлиб Ўзбекистон ўз гуруҳида (қуйи ўрта даромад) 34 давлат орасида 10- ўринни эгаллади. Мамлакатимиз мазкур гуруҳ мамлакатлари орасида “Бошқарув институтлари сифати” (94-ўрин), “Инсон капитали ва тадқиқотлар” (72-ўрин), “Инфратузилма” (72-ўрин) ва “Ички бозорнинг ривожланиш даражаси” (24-ўрин) йўналишларида етакчи ўринларни эгаллади. Инновацион ривожлантиришнинг стратегияси доирасида Ўзбекистон бўйича халқаро рейтинларга илм-фан ва инновация соҳалари бўйича статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда “Илм-фан (илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари) соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубий низоми” ҳамда “Инновация соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубий низом” ишлаб чиқилди ва 2021 йил 31 мартдаги 1-қ/қ-сон қўшма қарорлар билан тасдиқланди. Шунингдек, Глобал инновацион индекс (ГИИ) кўрсаткичлари бўйича масъул вазирлик ва идораларни услубий таъминлаш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида ГИИ бўйича барча керакли тавсифий ва таҳлилий маълумотларни олган расмий веб-саҳифасида (https://mininnovation.uz/uz/activities/2910) индекснинг методологияси юкланди. Вазирлик томонидан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан “Ўзбекистон Республикаси миллий илм-фан, технология ва инновацион сиёсати (2021-2030)” хужжатига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда умумлаштирилди. 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармонини 6-банди ижроси юзасидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган 140 та ташкилотлардаги раҳбар ўринбосарларнинг бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифаси юклатилди ва уларнинг базавий лавозим маошига ҳар ойда 30 фоиз миқдорида устама тўланиш тизими жорий этилди. Шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмалар 130 та ташкилотларда ташкил этилди ҳамда тегишли бўлинмаларни фаолияти мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №545-сон қарори ижроси доирасида 70 тадан ортиқ давлат бошқаруви 2

органлари ва хўжалик бирлашмалари, тармоқ ташкилотлар инновацион фаолият соҳасида уч йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 2019-2020 йилларда Вазирлик Тараққиёт стратегияси маркази, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, БМТ Тарақиёт Дастури билан ҳамкорликда биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови ўтказилди. Ушбу танлов якунлари бўйича 168 та номзод Стратегиянинг 5 та йўналишида иштирок этишди ва Инновацион хафталик «Innoweek» доирасида танлов ғолибларига 8 та 3-ўринга 2 млн.сўм, 3 та 2-ўринга 10 млн. сўм ва 4 та 1-ўринга 20 млн. сўмдан, жами бўлиб 126 млн. сўмлик пул мукофотлари ғолибларга тақдим этилди. Инновацион ривожлантириш тизимини рақамлаштиришга оид ишлар бўйича: а) Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи ва таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) яратилди, унда 41 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд бўлган 170 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирди. б) “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган “Илмий-техник” ахборот тизимини ias.gov.uz электрон платформаси жорий этилиб, илмий ташкилотлар модулида 284 та ОТМ ва ИТМлар тўғрисида тўлиқ маълумот (29 та юқори турувчи вазирлик ва идоралар, 144 та олий таълим муассасалари, 111 та илмий тадқиқот муассасалари) уларнинг раҳбарияти ва фаолияти тўғрисида, илмий ходимлар модулида 415 та ходимлар, илмий нашрлар модулида 1062 та мақола ва тезислар, патентлар модулида 85 та интеллектуал мулк обектлари, Илмий нашрлар модулига 1062 та мақола ва тезислар, ҳамда 1616 та лойиҳалар реестри ва лойиҳага доир ҳужжатлар тизимга жойлаштирилди. в) Республика илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” nsp.gov.uz доменида ишга туширилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигатори бўйича 134 та соҳа ташкилоти тўғрисида маълумотлар базалари \"Инновацион фаолият бўйича навигатор\" модулида navigator.uzmip.uz доменида жойлаштирилди. г) 2021 йил март ойидан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларига илмий лойиҳаларни электрон тартибда қабул қилувчи www.grant.mininnovation.uz электрон платформаси ишга туширилди, мазкур платформада ҳисобот даврида жами 3490 та тематик мавзулар тақдим этилди. д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4851-сон қарорига мувофиқ “Электрон қўнғироқ”, “Брайль дисплейи”, “Брайль алифбоси асосида мобил қурилма”, “Автоном тиббий ассистент”, “Ақлли ҳасса” лойиҳалари жорий этилди. Мазкур лойиҳалар бўйича ишланмаларнинг прототиплари яратилиб, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими соҳаларида жорий қилинди. 2. Вазирликнинг биотехнология, сунъий интелект, водород технологиялари, мис саноати, тупроқшунослик бўйича устувор вазифалари. 2.1 Биотехнология соҳаси бўйича Мамлакатнинг биохавфсизлигини таъминлаш ва коронавирус инфекциясига қарши курашда илмий ва инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида: Биринчидан, “ZF-UzVac-2001” коронавирус инфекциясига қарши самарали 3

курашиш ва унинг патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган умумий қиймати 16,4 млрд. сўм бўлган 12 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди. SARS-CoV-2 инфекциясига қарши 6 турдаги маҳаллий вакцина тайёрланиб, ҳайвонларда килиник олди синовлари бошланди. Шунингдек, Коронавирус инфекциясини аниқловчи тест- диагностикумлар яратилди. Шунингдек, Илғор технологиялар маркази томонидан Давлат санитар- эпидемиология назорати марказига “COVID-19” коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 200 минг дона тест беғараз тақдим қилинди. Иккинчидан, Биотехнология соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб- қувватлаш мақсадида “Биотехнология ва биология фанлари” бўйича Илмий- техник кенгаш ташкил этилди. Ҳисобот даврида биотехнология ва биология соҳасида вазирлик Хайъати томонидан 67 та 101,0 млрд. сўмлик фундаментал, мақсадли ҳамда инновацион лойҳалар молиялаштирилди. Учинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Микробиология институтининг хитойлик олимлари ва Zhifei Longcom компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Хитойлик олимлар билан ҳаммуаллифликда SARS- CoV-2 инфекциясига қарши янги вакцина – “ZF-UzVac-2001” яратилди ва уни тижоратлаштириш натижасида мамлакатимизда 16,2 млн. дозада вакциналар ишлаб чиқарилиб, аҳолига эмланиш учун етказиб берилди. Маълумот учун: Ҳисобот даврида Ўзбекистонга 21.5 млн. доза ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси Хитойдан келтирилди. 2021 йил 11 декабрь куни Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан 1 млн. дозаси мамлакатимизга беғараз тарзда тақдим этилди. Тўртинчидан, Илғор технологиялар марказида GMP (халқаро ишлаб чиқариш амалиёти стандарти) талаблари асосида биотехнологик тажриба-ишлаб чиқариш майдони, Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораториясини, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораториясини ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилди. Бешинчидан, Вазирлик хузуридаги Илғор технологиялари марказида 03.00.03-Молекуляр биология, молекуляр генетика, молекуляр биотехнология, 03.00.12-Биотехнология мутахассисликлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти (PhD) ташкил қилинди, 03.00.12-Биотехнология ихтисослиги бўйича 2019-2021 йилларда стажёр- тадқиқотчи, таянч докторантура ва докторантурага жами 25 нафар изланувчи қабул қилинди. Олтинчидан, InnoWeek.Uz-2020 халқаро инновацион ғоялар кўргазмаси доирасида Biogenetic компанияси томонидан ишлаб чиқилган хона ҳавоси ва бошқа юзалардаги бактерия, микроблар ва COVID-19 туркумига мансуб вирусларни зарарсизлантирувчи маҳсус қурилмани харид қилиш бўйича 400 млн. сўмлик шартнома имзоланди. Вазирлик томонидан “COVID-19” коронавирус инфекциясига оид умумий қиймати 36,3 млрд. сўм бўлган жами 19 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди, натижада: 1. Вирусга қарши ўзбек олимлари томонидан яратилган Рутан препарати “COVID-19”ни даволаш протоколига киритилди; 2020 йил 9 июнда 19 500 дона «Рутан» дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этилди. 2. Коронавирус инфекциясини патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологиялари ишлаб чиқилди ҳамда клиник синовлардан ўтказилди; 4

3. “COVID-19” инфекциясига қарши 6 турдаги янги маҳаллий вакциналар яратилди ва клиник олди синовларига етказилди, иккита маҳаллий вакцина ЖСС ташкилоти томонидан номзод вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилди. SARS-CoV-2 инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилиб, ойига 500 минг дона тўплам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2.2. Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш бўйича Вазирликда сунъий интеллект технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқотлар қўллаб- қувватлаш учун умумий қиймати 31,1 млрд. сўмлик 17 та лойиҳа молиялаштирилди. Иккинчидан, Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш мақсадида эълон қилинган танлов бўйича вазирлик ва идоралар томонидан жами 43 нафар номзодлар тавсия этилди, ҳозирда мазкур номзодлар махсус эксперт гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Учинчидан, Республикамизни позициясини “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси”да (Government Artificial Intelligence Readiness Index) юқори поғоналарга кўтариш мақсадида хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда индекс кўрсаткичлари таҳлили услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, вазирлик ва идораларга иш фаолиятида фойдаланиш учун юборилди. Тўртинчидан, Сунъий интеллект соҳасида мақсадли квотани ошириш бўйича вазирлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан таклифлар олиниб, умумлаштирилиб сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 28 та мақсадли квоталар (таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та) ажратилди. Бундан, таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та қабул квотаси ажратилди. Бешинчидан, 2021 йил 24 ноябрда “InnoWeek.uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Сунъий интеллект технологик ривожланиш асоси” мавзусида 20 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий иштирокчилар иштирокида халқаро конференция ўтказилди. 2.3. Водород технологиялари соҳасида 1. Водородни олиш, сақлаш, транспортировка қилиш соҳаларидаги илғор хорижий тажриба таҳлил қилиниб, Водород энергетикаси технологиялари илмий- амалий марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди ва таклиф асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5063-сон қарори қабул қилинди. 2. Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий марказини лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, соҳада хорижда фаолият юритаётган компания ва илмий муассасаларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқларида “яшил” водород технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тажриба-синов қурилмаларини барпо этишга таъсирчан имтиёзларни жорий қилиш, хорижлик олимларни жалб қилиш учун водород энергетикаси илмий соҳасида бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзулари бўйича таклифлар ҳамда 2022-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси водород энергетикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Энергетика вазирлигига киритилди. 3. Водород технологияларини ривожлантириш йўналишида вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 5

6 млрд.сўмлик 5 та амалий, қўшма ҳамда фундаментал лойиҳалар молиялаштирилди. 4. “InnoWeek.Uz-2021” – инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 2021 йил 25 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида водород энергетикаси, кайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергия самарадорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ва конференция доирасида мамлакатда водород энергетикасининг ривожланиши ҳолати бўйича йиллик ҳисобот тақдимоти ўтказилди. 2.4. Кон-металлургия саноати (мис) ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5159-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида Мис саноати кластерларини ва иқтисодиётни инновацион ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Иккинчидан, 2021 йил 24 июнь куни ўтказилган форсайт тадбирида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасида қўшма қарор ва “Йўл харитаси” имзоланди, ҳамда лойиҳаларни тенг шерикликда молиялаштиришга келишилди. Тадбирда 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидан 52 нафар олимлар иштирок этишди. Учинчидан, Кон-металлургия саноати корхоналарининг фаолиятини илмий- тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан узвий боғлиқликда ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шунингдек, Мис кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Тўртинчидан, “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан ишлаб чиқилган Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Технологик марказини ривожлантириш Концепцияси, шунингдек “Олмалиқ КМК” АЖ Ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ёнидаги Ноёб металлар ва қотишмалар Илмий-технологик марказини ривожлантириш Концепцияси ҳамда “Навоий КМК” ДК томонидан ишлаб чиқилган “Инновацион марказни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, лойиҳаларга тегишли таклифлар тақдим этилди. Бешинчидан, Мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кластерлар ва кластер сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Миллий мис ҳунармандчилик (мисгарлик) маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Олтинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассисларининг “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга ташрифи давомида мис саноатини ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинди. Мис ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда техноген чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Еттинчидан, Кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича жами 9,17 млрд. сўмлик 10 та лойиҳалар пакети шакллантирилди. Шу жумладан, “Фан ва тараққиёт\" ДУК негизида импорт ўрнини босувчи кўпикли флотореагентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш лойиҳаси 1,6 млрд. сўмга молиялаштирилди. Саккизинчидан, Мис саноати кластери доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш ҳамда 6

илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида 21 та лойиҳадан иборат “Мис саноатидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган бажарилиши 2021-2023 йилларга мўлжалланган тажриба-конструкторлик ва илмий- тадқиқот лойиҳалари портфели” шакллантирилди ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган Вазирлар Маҳкамасининг “Мис саноати кластерлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига киритиш учун тақдим этилди. 2.5. Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича 2021 йилда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан жами 12 та инновацион лойиҳалар тақдим этилган бўлиб, уларнинг 11,9 млрд. сўмлик маблағ ажратилди Тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, Чуст туманида Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ нинг “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораториясининг намунавий моделини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси 884 млн. сўм ажратилди. Лойиҳа бўйича тупроқни 10 дан ортиқ параметрларини аниқлаш мақсадида Германия давлатидан лаборатория ускуналари сотиб олинди. Иккинчидан, 2021 йилда Бухоро вилояти олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан жами 9 та инновацион лойиҳалар тақдим этилган ва уларнинг 7 тасига 2,9 млрд. сўм маблағ ажратилган. Бухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш учун зарур индикаторлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шунингдек, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Учинчидан, Фарғона вилояти Фурқат туманидаги шўрланган ерларнинг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган \"Шўрланган тупроқ\" мобиль иловаси яратилди. Тўртинчидан, Олтинсой туманида тупроқ унумдорлигини аниқлаш бўйича мобиль клиника хизматини ташкил этиш\" лойиҳасига 1,3 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Бешинчидан, Хоразм вилоятида “Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос, серхосил ва экспортбоб маҳаллий қовун навлари бирламчи уруғчилигини ривожлантириш” йўналишидаги инновацион лойиҳага 2,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу лойиха 2021-2022 йилларда амалга оширилади. Олтинчидан, Қорақалпоғистон Республикасида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан жами 21 та амалий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилган ва шундан жами 16,4 млрд. сўмлик 11 та лойиҳа молиялаштирилмоқда. Жумладан, “Қорақалпоғистон экстремал сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроқни экишга тайёрлаш технологияси ва экишни бирлаштирувчи техник воситалар комплексини яратиш” (1,8 млрд сўм), “Қорақалпоғистон Республикасини тиббий-географик вазиятини яхшилашда нозогеографик хариталарни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш” (0,9 млрд. сўм), “Орол бўйи шароитида ем-хашак экинларининг шўрга чидамли ва ҳосилдор маҳаллий янги навларини яратиш” (1,0 млрд. сўм) сингари лойиҳалар молиялаштирилган. 7

3. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар 3.1. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш борасида: Биринчидан, 2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Миллий офис билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди. Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Мазкур кўргазмада 27 та ташкилот, жумладан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 12 та ОТМ ва ИТМ ҳамда 15 та тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 113 та маҳсулот намойиш этилди. Кўргазмада намойиш этилган ишланмалар орасидан 23 та истиқболли лойиҳа танлаб олинди. Ҳудудлар иқтисодиётидаги муаммолар ечимига ҳамда соҳаларни инновацион ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 3,1 млрд. сўм бўлган 5 та шартнома имзоланди. Иккинчидан, 2021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон шаҳрида , 21-24 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятида, 27-30 сентябрь кунлари Андижон вилоятида Олий таълим муассасаси талабалари ва иқтидорли ёшлари иштирокида инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси ва кўргазма доирасида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони ҳамда 15-24 ноябрь кунлари “Сунъий интеллект — технологик ривожланиш асоси” шиори остида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонининг Республика босқичи ташкил этилди. Мазкур ташкил этилган 4 та марафонда 8 та соҳа бўйича жами 286 нафар иштирокчидан иборат 106 та жамоа ўзининг 106 та лойиҳалари билан қатнашишди ҳамда марафон оҳирида ғолиб бўлган 29 та жамоага “Энг яхши технологик ечим” ва “Энг яхши дастурий таъминот” йўналишлари бўйича жами 480 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар. Миллий офиси томонидан 2021 йилнинг 21 август куни Ёшлар академияси аъзолари томонидан яратилган аэростат қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи 46 минг метр баландликка олиб чиқилди ва жараён тўғридан-тўғри видеолавҳалар билан ёритиб борилди. Technoways технологик ривожланиш марафонида ғолиб бўлган Novo Robotics стартапи томонидан яратилган умумий қиймати 94 млн. сўмлик 9 та роботлар, Arm-manipulator стартапининг 112 млн. сўмлик робот-қўл манипулятори тегишли тармоқларга жорий этилди. Учинчидан, 2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта- тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар. Ярмарка доирасида ҳудудий илмий тадқиқот институтлари билан агрокластерлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва хизмат кўрсатиш бўйича умумий қиймати 2 403,61 млн. сўмлик 63 та шартнома имзоланди. Тўртинчидан, Республикамиз ҳудудлари бўйлаб умумий қиймати 3,2 млрд сўмлик 1 630 та “Сунъий интеллектга асосланган Миллий интелектуал камералар” технологияси жорий қилинди ҳамда бугунги кунда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бешинчидан, Андижон тажриба-кўргазма майдончасида куз-қиш мавсумида доривор ўсимликлар кўчатларини етиштириш мақсадида 109 минг АҚШ доллари 8

қийматидаги Жанубий Кореянинг замонавий технологиялари асосидаги инновацион энерготежамкор иссиқхонаси трансфер қилинди. 3.2. Инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш бўйича: Ҳисобот даврида ҳудудларда 8 та технопарк, 1 та бизнес-инкубатор, 1 та бизнес-акселератор, 1 та коворкинг марказ, 3 та ўқув марказ ва 2 та инновацион полигонлар фаолият юритмоқда. Биринчидан, “DMC клиникаси”нинг Тошкент шаҳрида фаолиятини ташкил этиш учун 5 млн АҚШ доллари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги филиалини ҳам ташкил этиш учун 200 минг АҚШ доллари инвестиция қилинди. Клиникада 5000 нафар бемор даволаниши, 800 нафар беморда жарроҳлик амалиётини амалга ошириш ва 18 нафар мутахассисларни иш билан таъминлаш имконияти яратилди. Юртимизда биринчи марта Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида телемедицинага асосланган “Muynoq telemedicine clinic” замонавий инновацион клиникаси ташкил этилди. Инновацион телемедицина клиникаси барпо этишга 2,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Клиника АҚШнинг илғор компаниялари асбоб- ускуналари билан жиҳозланди. Натижада тумандаги 200 минг аҳоли ва қўшни туманлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда телемедицинага асосланган илк инновацион клиникада беморларни масофадан туриб даволаш ва ташхис қўйиш имконияти яратилди. Иккинчидан, Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди. Бугунги кунга келиб, Бизнес-акселераторда жами 431 нафар ёшларга касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш бўйича хизматлар кўрсатилган. Натижада жорий йил март ойида 56 млн. сўм миқдоридаги маблағлар жалб қилинди. Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Тошкент давлат техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланди. Бугунги кунда мазкур марказ учун Россия, Туркия, Хитой ва бошқа чет эл давлатлардан учун замонавий лаборатория асбоб-ускуналари олиб келинди. Ушбу ўқув марказда 40 дан ортиқ лойиҳалар йўлга қўйилиши режалаштирилган, ҳусусан, ҳозирги кунда IТ технологиялари ва дастурлаш, биотехнология, робототехника ҳамда энергетика йўналишлари бўйича бир қанча лойиҳалар саралаб олинган. Тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республикада ёшлар технопарклари қурилиш ишлари ҳамда моддий техник базасини шакллантириш мақсадида 42,7 млрд. сўм миқдорида маблағ йўналтирилади, 30 та янги ишчи ўринлари яратилди. Ёшлар технопаркларида умумий қиймати 2,8 млрд. сўмлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, саноат, қурилиш, биология, чорвачилик каби турли соҳалардаги реал муаммоларнинг ечимини топиш, инновацион, технологик, илмий билимларини оширишга қаратилган, жами 12 та стартап лойиҳалар шакллантирилган Қорақалпоғистон Республикасида қиймати 8,6 млрд. сўмлик Нукус ёшлар технопарки, Сирдарё вилоятида қиймати 7,8 млрд. сўмлик Сирдарё ёшлар технопарки ҳамда Навоий вилоятида қиймати 9,6 млрд. сўмлик Навоий ёшлар технопаркида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бешинчидан, Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга 9

хизмат қиладиган Ёшлар технопарки барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди. Технопаркда коворкинг маркази, бизнес инкубатор ва стартап акселераторлар фаолият юритади. Бундан ташқари, ёшлар технопаркида 3D моделлаштириш, робототехника, мехатроника бўйича тўгараклар ўтказилмоқда. Олтинчидан, Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳудудида ёшлар технопарки ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди. Тошкент ва Андижон вилоятларида Ёшлар технопаркларида 20 та янги ишчи ўринлари яратилган. Оҳангарон ёшлар технопаркида 100 нафар ёшларга акселерация дастури ташкил этилган. Андижон ёшлар технопаркида 50 та ёшга акселерация дастури йўлга кўйилди. Шунингдек, Республикани ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопаркларини ташкил этиш белгиланган. Ҳозирда Навоий, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қароколпоғистон Республикасида технопарклар қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 2022 йил якунига қадар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан умумий қиймати қарийб 66 млрд. сўмлик жами 7 та ёшлар технопарклари барпо этилиши режалаштирилган. 4. Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгаши йиғилиши Баёнлари билан тасдиқланган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ 2018-2020 йилларда Жамғарма даромадлари 551,4 млрд.сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, шундан 622,2 млрд.сўм (112 %)га ижро этилган. 2021 йил якунига қадар 284,6 млрд. сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга (15.12.2021 йил ҳолатига) қадар 282,3 млрд. сўм (99,2%)га ижро этилди. Харажатлар бўйича 2018-2020 йилларда Жамғарма харажатлари 551,5 млрд.сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, шундан 370,4 млрд.сўмлик (67,0%) харажатлар амалга оширилган. 2021 йил якунига қадар 284,6 млрд. сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга (15.12.2021 йил ҳолатига) қадар 201,5 млрд. сўм (70,8%)га ижро этилди. Илғор хорижий тажрибалар асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси механизми жорий этилди. Янги тартиб сифатида, якуний маҳсулот ва молиялаштириш ҳажми аниқ бўлган тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси мунтазам равишда эълон қилинмоқда. 2018-2020 йилларда янги механизм асосида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган 1-35 тур давомида 16 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 765,7 млрд сўм бўлган жами 498 та (шу жумладан 16,1 млрд сўмлик 20 та ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган ва бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган) амалий ҳамда инновацион лойиҳалар мавзулари бўйича танловлар эълон қилинди. 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган амалий ҳамда иннновацион лойиҳалар танлови учун вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан умумий қиймати 2,77 трлн. сўм бўлган жами 1217 та тематик мавзулар қабул қилинди. 10

Келиб тушган таклифлар асосида умумий қиймати 296,0 млрд. сўм бўлган жами 260 та мавзулар доирасида (197 та амалий ва 63 та инновацион) илмий- тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилиб, лойиҳалар танловининг 38-56-турлари давомида танловлар эълон қилинди. Шундан 45 та мавзу эса илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган лойиҳалар танловининг навбатдаги турларида эълон қилиш учун тайёрланди. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларига илмий лойиҳаларни электрон тартибда қабул қилувчи www.grant.mininnovation.uz электрон платформаси ишга туширилди ва 2021 йилнинг март-декабрь ойларида мазкур платформа орқали 1126 та лойиҳалар қабул қилинди. 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида вазирлик Ҳайъати йиғилишларида жами 427 та лойиҳа кўриб чиқилган бўлиб, шундан умумий қиймати 485,668 млрд. сўмлик 318 та лойиҳалар молиялаштирилди ва 30 та лойиҳани қайта кўриб чиқиш ва қайта шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2021 йил январь-декабрь ойлари мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган 154 та лойиҳа, жумладан: 96 та амалий, 42 та инновацион ва 16 ҳалқаро (Ўзбекистон-Беларусь) лойиҳаларнинг бажарилиши мониторинг қилинди. Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг ягона реестрини шакллантириш мақсадида 2017-2020 йилларда бажарилган 5406 та лойиҳалар ҳисоботларидан 4259 таси электрон реестрга киритилди ва уларга махсус ID рақамлар берилди, қолган 581 та лойиҳаларни йиғиб олиш бўйича ташкилот раҳбарлари билан тегишли ишлар олиб борилмоқда. 4.2. Бажарилаётган лойиҳалар бўйича: Ҳисобот даврида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 904,1 млрд. сўм бўлган 643 та лойиҳаларнинг бажарилиши таъминланди. Шу жумладан: 478,8 млрд. сўмлик 361 та амалий, 153,9 млрд. сўмлик 143 та инновацион, 180,2 млрд. сўмлик 57 та фундаментал, 10,1 млрд. сўмлик 3 та мақсадли ва 80,9 млрд. сўмлик 79 та халқаро лойиҳалар бажарилди. Умумий қиймати 80,9 млрд. сўмлик 79 та (“Ўзбекистон-Ҳиндистон”, “Ўзбекистон-Хитой” ва “Ўзбекистон-ЕАПИ”) халқаро қўшма лойиҳалар бажарилмоқда: 2018-2020 йиллар давомида халқаро илмий ҳамкорлик доирасида Германия, Россия ва Беларусь Республикалари билан жами 17,4 млрд. сўмлик 44 та қўшма илмий лойиҳа молиялаштирилди. Шундан, “Ўзбекистон-Россия” (17 та лойиҳа – 3,4 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Беларусь” (15 та лойиҳа – 7,6 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Германия” (6 та лойиҳа – 0,6 млрд.сўм) ва “Ўзбекистон-Туркия” (6 та лойиҳа – 5,8 млрд сўм) бажарилди. Бундан ташқари, 2021-2022 йиллар давомида Хитой, Ҳиндистон ва ЕАПИ (Евроосиё давлатлари) билан ҳамкорлик доирасида 79,6 млрд. сўмлик 95 га яқин халқаро илмий лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилган (режалаштирилган). Хусусан, “Ўзбекистон - Хитой” (20 та лойиҳа – 16,7 млрд сўм), “Ўзбекистон - Ҳиндистон” (23 та лойиҳа – 20 млрд.сўм), “Ўзбекистон - ЕАПИ” (2 та лойиҳа – 1,9 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Россия” (20 та лойиҳа – 17,0 млрд сўм), “Ўзбекистон-Туркманистон” (5 та лойиха – 4,0 млрд сўм), “Ўзбекистон- Беларусь” (15 та лойиҳа – 12,0 млрд сўм), “Ўзбекистон-Эрон” (10 та лойиҳа – 8,0 млрд сўм). 4.3. Илмий техник кенгаш фаолияти бўйича: Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, илмий лойиҳаларнинг молиялаштирилишини ва натижадорлигини ошириш мақсадида давлат буюртмаси асосида тижоратлаштириш имконияти юқори, 11

аниқ натижа ёки маҳсулотга йўналтирилган лойиҳаларнинг мунтазам танловлари жорий қилинди. Шунингдек, илмий лойиҳаларни Илмий-техник кенгашлар томонидан экспертиза қилиш жараёнлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Илмий-техник кенгашларни очиқ муҳокамаси” ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илмий лойиҳаларни экспертиза қилиш учун 19 та йўналишдан иборат бўлган 470 та аъзодан иборат Илмий техник кенгаш (ИТК) ташкил қилинган, 2021 йил декабрь ҳолатида 293 маротаба йиғилишлар ўтказилиб, жами 915 та лойиҳалар муҳокама этилди ва 431 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Илмий техник кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, кенгашларга топширилаётган лойиҳаларни бевосита соҳа мутахассисларидан иборат таркибда муҳокама этишини ташкил этиш мақсадида “Ветеринария ва чорвачилик” йўналиши бўйича янги ИТК ташкил этилди. Шунингдек, Илмий-техник кенгашлар олимлар ва соҳа мутахасисларининг таклифлари асосида амалдаги “Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар” ҳамда “Кимё фанлари” йўналиши бўйича ИТКларга бирлаштирилиб, “Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнология” йўналиши бўйича янги илмий-техник кенгаш фаолияти йўлга қўйилди. “Иқтисод ва ҳуқуқ” йўналишидаги Илмий техник кенгаш соҳа мутахассисларини таклифлари асосида ажратилиб, “Иқтисод” йўналишидаги ҳамда “Ҳуқуқ” йўналишидаги 2 та мустақил ИТК ташкил этилди ва кенгашлар сони 19 тага етказилди. 5. Инсон капиталини ривожлантриш борасида амалга оширилган ишлар Биринчидан, Давлат бошқарув органларида раҳбар кадрларни тайёрлаш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Тараққиёт” республика танлови ўтказилди. Танлови доирасида 8335 нафар иштирокчи орасидан 150 нафар истиқболли бошқарув кадрлари танлаб олиниб, уларнинг 41 нафари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланди. 22 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларида инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъул раҳбар ўринбосари тайинланди. Иккинчидан, 2018 йил октябрида Халқаро Вестминистр университетида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган университетлар инновациялар бўйича проректорлари, Фанлар Академияси таркибидаги илмий тадқиқот Институтлари инновациялар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг ўтказилди. 2018 йил ноябрида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Буюкбритания элчихонаси билан ҳамкорликда Тошкент ш. инновациялар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва ОТМлар проректорлари иштирокида “инновацион менеджмент” курси ва 16 ноябрда халқаро “давра суҳбати” ўтказилди. Учинчидан, Сурхондарё вилояти давлат ташкилотлари, тадбиркорлар ва ОТМлар учун “Инновацион менежмент” семинар-тренингининг ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ўқув дастури Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан келишилди. 2020 йилнинг октябрида Давлат бошқаруви академияси, Сурхондарё вилояти хокимлиги билан ҳамкорликда “инновацион менежмент” ўқув курслари ўтказилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоятидаги 400 га яқин Олий таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этишди. Тўртиндан, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида вазирлик янги биносида “Инновациялар ва бошқарувда ечимлар Лабораторияси” хонаси ташкил 12

этилди. Инновация вазирлиги янги биносида мазкур Лаборатория хонасини ташкил этишга БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 70 минг АҚШ долларга яқин маблағ йўналтирилди. 2019-2020 йиллар Ушбу лабораторияда 10 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилди, унда 500 га яқин вазирлик ва идоралардан иштирокчилар қатнашишди, 3 та муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб борилди. БМТ ТД билан ҳамкорликда 2 маротаба “Инновациялар куни” ўтказилди. Унда 10 та халқаро экспертлар вазирлик ва идораларнинг 200 дан ортиқ давлат хизматчилари тренингларда иштирок этишди. Бешинчидан, Вазирлик томонидан COVID-19га чалинган бемор билан охирги 14 кун ичида алоқада бўлган шахсларни тезкор аниқлаш ва карантинга олишни самарали ташкил этиш учун “Birga Yengamiz” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, Инновация вазирлиги “NazzAR” қўшимча реаллик дастурининг онлайн намойиши ўтказилди. АКТ вазирлиги, “Ўзипаксаноат” уюшмаси ва ҳусусий сектор билан келишган ҳолда гиламчилик тарихи ва тўқиш жараёнларини ўз ичига олган маълумотлар ушбу дастурга жойлаштирилди. Олтинчидан, Тиббиёт таълимида замонавий инновацион технологияларини жорий этиш, масофавий таълимни ривожлантириш, амалиёт дарсларини кўпайтириш орқали талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган мотивациясини ривожлантириш ҳамда уларни самарадорлигини ошириш мақсадида Португалиянинг “Take The Wind” компанияси томонидан яратилган “Body Interact” платформаси республиканинг олий таълим муассасаларининг профессор- ўқитувчилари ва талабаларига 3 ойга бепул фойдаланиш имконияти яратилди. Еттинчидан, “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №4242-сон Қарори қабул қилинди. Унга асосан эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар томонидан тез ёрдам хизматларини чақириши учун Ягона диспетчерлик хизмати фаолияти 2019 йилнинг 1 июлдан йўлга қўйилди. Саккизинчидан, “Жўшқин Гужарат – 2019“ Халқаро инвестицион саммити доирасида Инновация вазирлиги ва Bharat Biotech компанияси ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикасига ушбу вакцинанинг 1 дозасини 0,85 АҚШ долл. нархида етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Ўтган давр мобайнида ротавирусга қарши вакциналарнинг 30 фоизи UNICEF вакцинация дастурининг ҳамкори Глобал вакцинация ва иммунизация альянси (GAVI) томонидан молиялаштирилиши ҳисобига вакцинанинг 1 дозаси 2,29 АҚШ долл. нархда харид қилинган. Тўққизинчидан, Бизнес ва инновациялар интеграцияси учун шарт- шароитлар яратиш мақсадида Илғор технологиялар маркази ташаббуси билан табиий фанлар соҳасидаги стартап лойиҳалари учун «CAT Science Accelerator» акселератори яратилди. 2019 йил январь ойидан бошлаб Илғор технологиялар маркази стартапларни ривожлантириш бўйича халқаро инновацион марказлар тармоғига GIST ҳамкори сифатида кирди. 5.1. Таълим тизимини ривожлантириш бўйича: Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ва талабалар ўртасида “Билимдонлар” онлайн интеллектуал ўйинини ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал 13

салоҳиятини намоён этиш мақсадида вазирлик томонидан “Болаларни инновацион иншо ва видеолар” танлови ташкил этилди. Танлов 2 йўналишда ўтказилди, унга 4-14 ёшгача бўлган болалар қатнашдилар ва жами 41 та иш келиб тушди. Танлов ғолиблари Ёшлар академиясининг ғоялар генератори платформаси аъзолигига қабул қилинди ҳамда “JuniorCode” (болалар учун дастурлаш) курсида бепул ўқиш имконияти берилди. 2020 йилнинг 1 февралидан 20 мартига қадар Россия Сколково инновация марказининг «ЯКласс» дастури Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Юнусобод туманидаги 9-сонли мактабда пилот лойиҳаси сифатида ишга тушурилди. Дастурда жами 322 нафар ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. «ЯКласс» компанияси лойиҳаси қиймати 5 474 АҚШ долларни ташкил этади. 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Wiley ахборот ресурсларига синов муддатли уланишни таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди. “Clarivate Analytics” вакиллари билан вазирликка Web of Science платформасига киришни таъминлаш бўйича дастлабки музокаралар ўтказилди. Springer Nature нашриётининиг тўлиқ матнли илмий манбаларига боғланиш бўйича Тошкент шаҳридаги бир қанча ташкилотлар ва Самарқанд шаҳридаги ОТМлар учун семинар ҳамда вебинарлар ўтказилди. Фарғона шаҳрининг 10 та мактабида “Ақлли мактаб” дастурий таъминоти муваффақиятли жорий этилди. Ҳозирда ушбу янгиликни бошқа мактабларга жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 5.2. Олий таълим тизимида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар бўйича: 66 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 28 та филиалларида жами 94 нафар илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар (филиал директори ўринбосари) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланди. Олий таълим муассасаларида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ташкил этилиб, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари ҳисобига 2018-2020 йилларда 44 млрд сўм шакллантирилди. Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларнинг ҳисоботларини қабул қилиш тартиби, фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштиришга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар фаолиятини натижадорлигини баҳолаб боришнинг автоматик тизими prorektor.mininnovation.uz ишлаб чиқилди ҳамда жорий йил 1 октябридан тест режимида ишлай бошлади. Бугунги кунда республикада 105 та олий таълим муассасасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 08/1-822-сон кўрсатмаси асосида Олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ва инновацион фаолияти ўрганилди. Жами 126 та олий таълим муассаса (филиал)ларининг 85 нафар проректорлар фаолияти Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасидаги тест синовлари асосида ўрганилди ва рейтинги аниқланди, ўрганиш натижаси юзасидан маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Маълумот учун. жами 44 та, шундан 5 нафар проректорлари турли сабабларга кўра, 16 та лавозим вакант бўлганлиги, 23 та илмий ишлар ва инновациялар бўйича прореткор лавозими мавжуд бўлмаган хорижий ОТМлар (филиаллари) ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланмади. 14

Ўтказилган натижаларига кўра юқори (балл олган) ўринни эгаллаган 10 нафар раҳбар ўринбосарлари “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, йил охиригача 30 нафар раҳбар ўринбосарлари хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилиши режалаштирилган. 5.1. Илмий даражали кадрлар тайёрлаш бўйича: Олий таълимдан кейинги таълим ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ВМҚ-696-сон қарори қабул қилинди. Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари сони 10 фоизга оширилди. Натижада 2019 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1 093 нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 1 546 нафарга (шундан 1433 таси таянч докторантура, 113 таси докторантура) етказилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан қарийб 1,4 баробар (423 тага) кўпдир. 2021 йил учун республика бўйича жами 1 800 нафар докторантурага қабул квоталари учун ўрин ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўп. Шундан, таянч докторантурага 1 555 нафар, докторантурага 141 нафар ўрин ажратилди. Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидаги илмий ва илмий педагогик кадрлар етишмовчилигини олдини олиш мақсадида биринчи маротаба мақсадли докторантурага қабул йўлга қўйилди. Жорий йилда биринчи марта 2021 йил учун мақсадли докторантурага 104 нафар изланувчига қабул квотаси бўйича жой ажратилди. Шундан, мақсадли таянч докторантурага 102 нафар, мақсадли докторантурага 2 нафар ўрин ажратилди. Олий таълим муассасаларида илмий даражали кадрлар тайёрлаш 2021 йил учун республика бўйича жами 3 728 нафар докторантурага қабул квоталари юзасидан буюртма шакллантирилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўп (2020 йилда буюртма 3 003 нафарни ташкил этган). Жумладан, 2022 йил учун илмий ва таълим ташкилотлари бўйича таянч докторантурага 3 314 нафар ва докторантурага 286 нафар қабул квоталари ажратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сонли қарори ижроси юзасидан Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 33 та мақсадли квоталар ажратилди. Шу билан бирга, 2022 йил учун мақсадли докторантурага 297 нафар изланувчига қабул квотаси бўйича жой ажратилди. Шундан, мақсадли таянч докторантурага 284 нафар, мақсадли докторантурага 13 нафар ўрин ажратилди. Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёни 107-бандидаги Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий- тадқиқот институтларида 2022 йилда мақсадли докторантурага 50 та квоталар ажратиш топшириғи ижроси юзасидан жами 67 та мақсадли докторантурага қабул квотаси ажратилди.Бундан ташқари, стажёр-тадқиқотчиликка жами 500 нафар ўринга қабул квотаси ажратилди. 15

2021 йилнинг 10-15 март кунлари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган “Инновацион менежмент” махсус курси бўйича ўқув- тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу курсда Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги барча ОТМ ва ИТМ, ташкилот, идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиларлари ҳамда тадбиркорлар ва ОАВ вакилларидан иборат, 600 нафар илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 5.2. Ягона электрон тизим жорий этиш бўйича: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 606-сон қарори билан олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги барча жараёнларни Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали амалга оширилиши белгиланди. Мазкур электрон тизим орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган бўлиб, унга 41 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтларида мавжуд бўлган 170 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирган. Айни пайтда ушбу сайтда жами 7699 нафар таҳсил олаётган изланувчилар бўйича маълумотлар базаси жамланган. Шу билан бирга, мазкур тизимда “Очиқ маълумотлар” бўлими яратилган бўлиб, унда изланувчиларнинг ҳимоя қилиш ҳолатини ташкилотлар, ҳудудлар, йиллар, ихтисосликлар, кўринишда маълумотларни олиш имконияти яратилган. 5.3. Олимларни стажировкага юбориш бўйича: Илмий стажировкаларини ташкил этиш бўйича 2019-2020 йилларда 80 та олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг 231 нафар ёш олимларини 21 та хорижий давлатларга (Россия, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва бошқалар) илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 6,1 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган. Илмий стажировкаларини ташкил этиш бўйича 2021 йилда 440 та ёш олимлардан 152 таси танлаб олиниб, жорий йилда пандемия туфайли 69 нафар ёш олимларни 15 та Россия, АҚШ, Туркия, Буюк Британия ва бошқалар) очиқ хорижий давлатларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилди, улар учун жами стажировкаларга юбориш мақсадида 3,0 млрд. сўм молиялаштирилди. Шунингдек, 2021 йилда 101 нафар ёш олимларни 20 та хорижий давлатларга (Австрия, Испания, Италия, Германия, Франция, Польша, Малайзия, Босния ва Герцоговиня, Словения, Украина, Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Бельгия, Қатар, Швейцария, Россия, Беларусь) илмий стажировкага юбориш бўйича танловларда ғолиб сифатида маъқулланган бўлиб карантин чекловлари бартараф этилгач илмий стажировкаларга юборилади. 5.4. Олимларнинг инглиз тилида билим ва кўникмалари оширилмоқда. Илмий-техник ахборот маркази (Марказ) томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассаларининг 200 нафар тадқиқотчи олимлари учун бепул “English for Science” академик инглиз тили ўқув дастури ташкил этилди. Шунингдек, вазирлик ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар ҳисобот даврида маҳаллий олимлар томонидан илғор илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланишнинг сифатли ўсишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги “Springer Nature” компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 105 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари учун “link.springer.com” халқаро маълумотлар базасидан эркин 16

фойдаланиш имконияти яратилди. Ҳозирда платформада 5216 та олим ва тадқиқотчилар рўйхатдан ўтган. Ҳисобот даврида, “Springer Nature” нашриёти билан ҳамкорликда жами 17 та вебинарлар ўтказилди. Ушбу вебинарларда Ўзбекистон ОТМлар ва ИТМларидан жами 2 074 та тадқиқотчи ва олимлар иштирок этишди. 6. Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди. Умумий ҳисобда 2019-2021 йилларда ёшларнинг лойиҳаларини қўллаб- қувватлашга қаратилган 6 та йирик танловлар ташкил этилди. Уларда умумий ҳажми 35 млрд сўм бўлган 115 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 567 та янги иш ўринлари яратилди. Ёшлар академиясига иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш юзасидан республикамиз барча ҳудудларида 25 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси аъзолари сони 2600 нафарга етди. Республикамиз вилоятларида 15 нафар лидерлар танлаб олинди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви aкадемияси биносида Ёшлар академияси фаолияти билан таништириш ва уни тарғибот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, шунингдек, 120 нафар ёш олимлар, университет вакиллари ва иқтидорли ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Шунингдек, Ёшлар академиясининг плафтормаларига ҳудудлардан иқтидорли ёшларни жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда вилоятларда учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда олий таълим муассасаларида фаолият юритувчи ва таҳсил олувчи 1200 нафардан ортиғ иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва ўқитувчипрофессорлар иштирок этишди. Ёшларда инновация ва технологик билимларга бўлган интилишни қўллаб- қувватлаш мақсадида мунтазам равишда робототехника мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Хусусан “International Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақаси ҳамда “RoboCUP” телевизион мусобақаси ташкил этилди. Мусабақа ғолибларига Хитойда ўтказиладиган “Asian Science Camp” тадбирида қатнашиш ҳамда Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга кириш ҳуқуқи берилди. Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги илк халқаро робототехника мусобақаси ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Ғолибларга 21 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари ва совғалар топширилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган “International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этиб, умумий ҳисобда 7 та медални (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медал) қўлга киритишди. COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 2020 йилнинг апрель-май ойларида уч босқичли “Covid-19 Challenge 2020” инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танлови ташкил этилди. Ушбу танлов 6 та йўналишда ташкил этилиб, унга 600 дан ортиқ лойиҳалар қабул қилинди. Танловнинг якуний босқичида 17

6 та энг истиқболли лойиҳалар танлаб олиниб, ҳар бирига 100 млн сўм грант маблағлари ажратилди. Ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар академияси томонидан 30,2 млрд. сўмлик амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. 2018 йилда ёш олимларнинг илмий лойиҳаларини молиялаштиришга жами 5,4 млрд. сўм, 2019 йилда 9,1 млрд. сўм маблағ ажратилган. Республикамизнинг чекка ҳудудларида мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга ушбу йўналишлар бўйича таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасининг концепцияси, жиҳозлар рўйхати ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда 30 июнь – Ёшлар кунида старт берилди. Ҳозирги кунга қадар “TexnoBus” платформаси Оҳангарон шаҳри, Олмазор, Қибрай ва Сардоба туманига ташриф буюриб, ушбу ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Шунингдек, 2021 йилда TECHNOBUS технологик мобил платформаси орқали ёшларга келажак касблари бўйича дастлабки билимларни бериш мақсадида Республиканинг Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Бўка, Оққўрғон, Паркент, Чиноз, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига ташриф буюрилди. Натижада 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди. “Q-box” мосламаси. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан харид қилинган 100 дона “Q-Box” мосламаси учун марказ томонидан контент ишлаб чиқилди ва республикамизнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактаблар, ОТМлар ва жамоат жойларига ўрнатилди. Иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёшларни креатив фикрлашга ўргатиш ҳамда иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Инновация вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда умумий мукофот жамғармаси 210 млн.сўм бўлган “Ёшлар илм-фан учун!” креатив видеороликлар танлови ташкил этилди. Танлов доирасида қабул қилинган 1 400 та видеороликлардан “Буюк аждодлар мероси” номинацияси бўйича 109 та, “Энг яхши анимацион ролик” номинацияси бўйича 51 та, “Замонавий технологиялар” номинацияси бўйича 47 та видеоролик саралаб олинди. Ҳар бир йўналиш бўйича 5 нафардан ғолиб танлаб олинди ва эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди. Инновацион фикрлайдиган янги авлод ёшларини тарбиялаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди. 2019-2020 ўқув йилида ушбу мактабларда 500 нафар ўқувчи таҳсил олади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синф ўқувчиларига мўлжалланган “География” дарслиги 506 минг нусхада чоп этилди ва унинг интернетда веб-сайти яратилди. Таълим муассасаларида мавжуд ҳамда электрон шаклга ўтказилган китобларнинг фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун “QR-book” платформаси яратилди. 2020 йилда илм-фаннинг устувор йўналишлари бўлган математика, геология, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро даражада энг фаол ёш олимларни рағбатлантириш мақсадида йил якунига қадар “Scopus” халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори хирш индексига эга ёш олимларга Ёшлар академияси томонидан 100,0 млн. сўм миқдорида мукофот пуллари берилади. Шу муносабат билан, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни “Elsevier” компаниясининг Илмий-тадқиқотлар йўналиши раҳбари Дмитрий Султанов билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш олимлар учун халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос жиҳатларини батафсил тушунтириш, юқори рейтингли нуфузли журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича 18

маҳорат дарслари ва тавсиялар бериш мақсадида “Elsevier Academy” томонидан семинар-тренинг ва вебинарлар ташкил этилади ва нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарори билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди. 2019-2020 йилларда республика миққиёсида 828 та лойиҳалар кўриб чиқилган бўлиб, якунида Республика Комиссияси аъзолари томонидан ҳар бир ҳудуддан энг муносиб 28 нафар номзодлар «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ғолиби деб топилди. “InnoWeek.Uz-2020” доирасидаги Россиянинг “Евросиё инжиниринг компания”си билан ҳамкорликда биринчи “World youth innovation forum – 2020” – Халқаро ёшлар инновация форуми ташкил этилди. Унда АҚШ, Германия, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Непал ва Қозоғистон каби мамлакатлардан жами 24 та хорижий маърузачиларнинг иштирок этишди. Уч кун давом этган форумда умумий ҳисобда 5100 нафарга яқин ёшлар онлайн тарзда қатнашишди. Экспертлар ёш тадбиркорлар билан мулоқотда бўлдилар ва тақдим этилган ғоя ва таклифларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бердилар. “InnoWeek.Uz-2020” доирасида ташкил этилган биринчи “World youth innovation forum – 2020” – Халқаро ёшлар инновация форуми доирасида мукофот жамғармаси 300 млн сўмга тенг “Энг яхши лойиҳалар” танлови ташкил этилди. Ушбу танловга 5 та йўналиш бўйича 115 та лойиҳа келиб тушди. Лойиҳалар 2021 йил 14 январь кунига қадар кўриб чиқилади ҳамда 2021 йил 18 январда саралаш натижаларига кўра 15 нафар ғолиблар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси маблағлари ҳисобидан тақдирланади. Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида умумий қиймати 50 млрд. сўм «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» танловларига эълон қилинди. 2021 йилда “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли доимий республика танлови ташкил этилди. ZOOM платформаси 10 та ҳудуддан 30 нафар иштирокчи Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқарилгани айтиб ўтилди.Танловнинг 3 та йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 млн. сўм грант пуллари билан тақдирланди. Ёшлар академияси томонидан «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танлови ташкил этилди, ушбу танлов якунида 10 та лойиҳа умумий қиймати 467 млн. сўм билан рағбатлантирилди. Ёшлар академияси томонидан “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар”га мувофиқ “Ҳар бир ёшга бир гектар” 200 нафар ёшлар молиявий рағбатлантирилди ва ер майдони ажратилди. Ёшлар академияси \"Shinsedae\" ёшлар маркази ва \"Yaran Consulting\" компанияси билан ҳамкорликда “2020 йилги 20 та энг яхши стартап” лойиҳалар танлови ғолиблари учун стартап лойиҳалар акцелерацияси дастуриш ташкиллаштирилди. Ёшлар академияси томонидан мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳалар бўйича, шунингдек сунъий интеллект соҳаси бўйича муаммонинг ечимига қаратилган ”Urban.Tech Uzbekistan” ҳакатон мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича танлов комиссия томонидан энг юқори баҳоланган лойиҳалар муаллифларига 37.5 млн сўм миқдорида мукофот, эсдалик совғалари ва сертификатлар ҳамда лойиҳаларини янада 19

ривожлантиришлари учун “Бўлажак олим” танловида иштирок этишга йўлланмалар тақдим этилди. 2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида «Бўлажак олим» танлови доирасида илмий ғоя ва стартап лойиҳалар бўйича таклифлар қабул қилиш бўйича эълон берилди. Танлов якунларига кўра стартап лойиҳалар бўйича 150 та ариза қабул қилинди. Техник ва молиявий экспертиза якунлари бўйича 25 та стартап умумий қиймати 8.4 млрд. сўм га молиялаштирилди. Шунингдек, умумий қиймати 3.2 млрд. сўм бўлган 49 та илмий ғояни эгаларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинди. 2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида “Академик ҳаракатчанлик” дастури доирасида лойиҳалар қабул қилиш бўйича эълон берилди ҳамда дастурда иштирок этиш бўйича 13 нафар иштирокчиларнинг дастурлари молиялаштирилди. Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланишга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан тавсия этилган 44 нафар номзодларнинг лойиҳалари ва ҳужжатлари республика комиссияси аъзолари томонидан якка тартибда кўриб чиқилди. Комиссия қарорига мувофиқ ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан, умумий 14 нафар энг юқори балл тўплаган номзодлар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Вазирлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йилнинг 15- 24 ноябрь кунлари республикадаги инноватор ёшларни жалб этган ҳолда уларни лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Technoways” — технологик ривожланиш марафони ўтказилди. Марафонда республикадан жами 100 нафар ўз лойиҳаларига эга иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Марафон давомида иштирокчилар малакали мутахассислар томонидан стартапларни жорий этиш, энг яхши лойиҳаларни яратиш, ғоядан стартапгача бўлган босқичлар ва стартапларнинг бозордаги ҳолати каби мавзуларда семинар- тренинглар, маърузалар ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Марафон якунида 8 та энг яхши лойиҳа муаллифларига 15 млн сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди. Турк дунёси болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “InnoWeek.uz” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ёшларнинг робототехника соҳасидаги интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Халқаро робототехника мусобақаси IRC-2021 (International Robotics Challenge- 2021) ташкил этилди. Ушбу мусобақа 2021 йил 24-26 ноябрь кунлари ташкил этилиб, 20 га яқин мамлакатдан 8 ёшдан 22 ёшгача бўлган 118 нафар қатнашчилар иштирок этишди. Мусобақа якунида ҳар бир ёш тоифасида бўйича ғолибларга мукофотлар, сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 7. Илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни, халқаро техник кўмак ва грантларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар I. Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича: Вазирлик томонидан 2019-2020 йилларда амалга оширилган умумий қиймати 251,4 млн. АҚШ доллари бўлган 50 та инвестиция лойиҳалари доирасида 39,6 млн. АҚШ доллари инвестициялар жалб қилинди. Шундан, 2019 йилда 15,1 млн. АҚШ доллари, 2020 йилда 24,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 20

Мазкур жалб қилинган инвестиция маблағларининг 18,2 млн. АҚШ долларини хорижий инвестициялар, 19,4 млн. АҚШ долларини – ички инвестициялар ва 2,0 млн. АҚШ долларини – кредит маблағлари ташкил этди. 2021-2023 йилларда умумий қиймати 223,6 млн. АҚШ долларлик 36 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилмоқда. Жумладан: 2021 йил Инвестиция дастурида манзилли рўйхатга киритилган 60,0 млн. АҚШ долларлик 2 та, қўшимча 126,0 млн. АҚШ долларлик 17 та, Яшнобод технопаркининг 37,6 млн. АҚШ долларлик 17 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар якуни бўйича 200 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 3443 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Корхоналар томонидан 2021 йил давомида 2,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Жорий йилда барча лойиҳалар бўйича 13,5 млн. АҚШ доллари жалб қилиниб, белгиланган режа 5 бараварга ортиғи билан бажарилди. Шундан 7,0 млн. АҚШ долларини хорижий инвестициялар, 2,1 млн. АҚШ долларини – ички инвестициялар ва 3,9 млн. АҚШ долларини – кредит маблағлари ҳамда 500,0 минг АҚШ долларини – халқаро молиявий институтларнинг кредит маблағлари ташкил этди. 1. Манзилли дастурга киритилган лойиҳалар бўйича Жорий йилнинг якуни билан манзилли рўйхатга киритилган 2 та инвестиция лойиҳаси бўйича 3,5 млн. АҚШ доллари жалб қилиш прогноз қилинган бўлиб, ҳақиқатда ушбу кўрсаткич 2,0 млн. АҚШ долларини (“Доривор субстанцияларни синтез қилиш бўйича ўзбек-хитой тиббий технологик паркни ташкил этиш” лойиҳаси – 1,5 млн. АҚШ доллар, “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизациялаш” – 0,5 млн. АҚШ доллар) ташкил этди. 2. Қўшимча лойиҳалар бўйича Вазирлик томонидан шакллантирилган 17 та қўшимча инвестиция лойиҳалари бўйича жорий йилнинг якуни билан 9,7 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 3. Яшнобод технопарки лойиҳалари бўйича. Яшнобод технопарки резидентлари томонидан умумий қиймати 37,6 млн. АҚШ долларилик 17 та инвестиция лойиҳаси бўйича ҳисобот даврида 1,8 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. II. Ташқи беғараз кўмак ва грант маблағлари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига 2021–2023 йилларда жами 27,5 млн. АҚШ долларлик 20 та лойиҳаларни амалга оширилмоқда. Йил якуни билан ташқи беғараз кўмак лойиҳалари доирасида 0,35 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. Миллий офиси лойиҳалари бўйича. Шунингдек, Миллий офис томонидан халқаро ташкилотлардан жами 448 000 АҚШ доллари миқдоридаги жумладан, UBTECH – 40 000, Watergen – 55 000, TIKA – 108 000, USAID – 245 000 АҚШ доллари миқдоридаги беғараз кўмак маблағлари жалб этилди. III. Ҳудудларда янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш оид инвестицион келишувлар бўйича: 1. Қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самародорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “FOSSTIM, RIZOKOM” биоўғит ишланмасини “Green Bio Tech” ҚК инновацион компания тузиш орқали тижоратлаштирилиб ишлаб чиқариш йўлга қўйилди хамда 4,403,4 млрд. сўмлик 27 824,68 минг литр “FOSSTIM, RIZOKOM” ва “Серхосил” биоўғити ишлаб чиқарилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилди; 21

2. “Биосолвент” препарати лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Innovatsion Bio Texnologiyalar” МЧЖ ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш тўлақонли йўлга қўйилди ва 430,0 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилди; 3. Сирдарё вилояти Боёвут туманида 120 гектар майдонда Биоорганик кимё институтининг “ДАГ-1” препарати синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди ҳамда 100 млн. сўм биоўғит сотилди; 4.Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти “Агрорудалар асосида ўғитларнинг янги турлари” ишланмаси натижаларига асосан “ASR YAXSHINIYAT“ МЧЖга йилига 1 млрд сўмлик ва “OYXON SADULLAYEVA” фермер хўжалигига 20 млн. сўмлик маҳсулот етказиб бермоқда. 5. Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” уруғчилик корхонаси (лойиҳа умумий қиймати 4,5 млрд сўм) ташкил этилиб, вазирликнинг 2,38 млрд. сўмлик грант маблағлари эвазига замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 6. Сирдарё вилоятида хорижий инвесторни жалб этган ҳолда “Пенг-шенг кластери” ва “Бек-кластер” негизида уруғчиликка ихтисослашган кластер, Наманган вилоятида “Момиқ сочиқлар уруғчилик кластери” фаолиятини йўлга қўйиш асосида қишлоқ хўжалигига хусусий инвестициялар жалб этилди. 7. Вазирлик ташаббуси билан йилига камида 1000 дона вирусдан ҳоли кўчатларни етказиб бериш орқали токзорларни тизимли равишда янгилаб бориш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази томонидан “Оқ дум” ва “Қизил дум” узум нави кўчатлари “In vitro” усулида етиштирилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилмоқда. 8 Самарқанд вилояти Ургут туманида саноат каннабиси етиштириш лойиҳаси доирасида 2021 йил 10 майда “Agromiss Global Urgut” МЧЖ ташкил этилиб, Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги №677-Қ-сон қарорига асосан Ургут туман \"Ваткан\" агрофирмаси ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан “Agromiss Global Urgut” МЧЖга \"Саноат усулида каннабис етиштириш\" учун 450,0 гектар ер майдони ажратилди. 9. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Аральская артемия» қўшма корхонаси (Муйноқ тумани) ўртасида 2020 йил 8 июнда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш олиб борилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 3,3 млн. доллар бевосита инвестиция жалб қилинди. 10. Ҳиндистоннинг “Nath Bio-Genes” компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 14 июль санасида Ҳиндистоннинг “Nath Bio- Genes” компанияси ва фуқаро Ш.К.Мирзаев таъсис келишуви асосида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида “Nath Bio-Genes Central Asia” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди. Унинг ер майдонида пахта, шоли, маккажўхори ва сабзавотларнинг гибрид ва супер элита уруғлари етиштирилади (Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги 14-сон қарорининг 7-бандига асосан). 11. Хоразм вилоятида “KIVA SESAME” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси негизида мойли экинларнинг (кунжут, седана, ер ёнғоқ ва зиғир) экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Урганч туманида 280 гектар майдонда кунжут плантациялари ташкил этилиб, кунжут экилган. Ташаббускор томонидан кунжутни қайта ишлаш йўлга қўйилмоқда. 12. Венгриянинг «AgroFeed Kft», «Babolna Tetra Kft» компаниялари вазирлик билан ҳамкорликда Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари билан инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда инвестиция киритиш бўйича ўзаро манфаатли келишувлар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан мазкур компаниялар билан ҳамкорликда республикага парранда кросларини келтириш бўйича ишлар келишилмоқда. 22

13. Ўзбекистон Республикаси Халкаро Уруғчилик Федерациясига (ISF) аъзо бўлди.Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини “Uzbek seeds” миллий бренди логотипи ишлаб чиқилди ва Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинди. 14.Уруғчилик соҳасида ривожланган хорижий давлатлар – Хитой, Ҳиндистон, Япония, Германия, Туркия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Озарбайжон ва Козоғистон давлатларининг уруғчилик соҳасидаги йирик компаниялари, илмий-тадкикот муассасалари билан тижорат, малака ошириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилди. 15. Ҳисобот даврида Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларига 1,2 млн. АҚШ долларлик 963 тонна уруғлик пахта ҳамда биринчи марта 9 350 АҚШ долларлик 10 тонна уруғлик шоли “Uzbek Seeds” бренди остида экспорт килинди. 16. Жаҳон банкининг 3 млн. АҚШ долл. грант маблағлари асосида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Мураббийлик ва бизнес инкубация” компонентини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, компонентни амалга ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳозирги кунда режалаштирилган ишларни амалга ошириш мақсадида Accelerator компанияни аниқлаб олиш учун тендер эълон қилинган. Шунингдек, Андижон тажриба-кўргазма майдонига Жаҳон банкининг 440 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари эвазига 2 та ишлаб чиқариш ангарлари қурилмоқда, 3 турдаги доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган ускуналар ҳамда 1 та чорвачилик учун ем-гранула олиш линияси хориждан трансфер қилиниши режалаштирилмоқда. 17. “UzVC миллий венчур фонди Ўзбекистон венчур капитали уюшмаси (UZVCA) билан биргаликда Ўзбекистонда биринчи “Ўрта-осиё венчур форуми”ни ўтказди. Ушбу форумда маҳаллий Венчур фондлар, акселераторлар ва инновацион соҳанинг иштирокчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва АҚШ мамлакатларининг венчур фондлари қатнашди. Форум давомида қўшма фондлар яратиш ва стартапларни биргаликда молиялаштириш мақсадида Qaztech Ventures ва UzCard Ventures компания раҳбарлари билан ўзаро англашув меморандумларини имзолади. 18. Муйноқ туманида “JASMINE GOLD GROUP” МЧЖ ва “BINZHOU CITY SHENGYING AQUATIC PRODUCTS CO., LTD” (Хитой) компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган «Аральская артемия» қўшма корхонаси билан биргаликда умумий қиймати 2,0 млн. АҚШ доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 1,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. 19. «Аральская артемия» қўшма корхонаси табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш бўйича илмий-амалий тадбирларни ўтказмоқда. Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш ва туристлар сонини оширишга қаратилган “Оролдаги боғим” стартап лойиҳаси 310 млн. сўмга молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишларида аҳолининг иштирок этиши мақсадида янги краудфандинг платформаси (аҳоли молиялаштируви механизми) яратилди ва www.aralforest.org веб-сайти ишга туширилди. 20. Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси лойиҳасини амалга ошириш юзасидан БМТ Тараққиёт Дастури, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик Келишув имзоланди ва ишлар йўлга қўйилди. 23

2020 йил июнь ойида “Орол денгизи минтақасининг шўрланган ерларида инновацион стартап танлови” эълон қилинди. Танловни молиялаштириш учун вазирликнинг 50 минг АҚШ доллари ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) 50 минг АҚШ доллари маблағлари ажратилди. 21. Вазирлик ҳамда Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) ва Европа Иттифоқи (Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Руминия, Словения, Италия) мамлакатларидан жалб қилинган шериклар билан ҳамкорликда Европанинг \"Горизонт-2020\" илмий тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича саккизинчи доиравий дастури томонидан эълон қилинган \"Марказий Осиёда ўрганилмаган кичик гидроенергетика потенциалига йўналтирилган инновацион ва барқарор гидроэнергетика ечимларини намойиш этиш\" (ID: LC-SC3-RES-34-2020 ) танловига лойиҳа аризаси топширилди. Линчёпинг университети (Швеция) қўшма консорциумнинг координатори этиб тайинланди. 22. USAID агентлигининг “Power the Future” дастури доирасида Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш имкониятини ўлчаш ҳамда тестлар ўтказиш, таҳлил қилиш анжомларини жорий қилиш мақсадида 45 минг АҚШ доллари қийматидаги қуёш электростанциялари қурилиш майдонидаги қуёш энергиясини ўлчаш станцияси ва 200 минг АҚШ доллари қийматидаги шамол электростанциялари қурилиш майдонидаги шамол салоҳиятини ўлчаш имконини берувчи LIDAR технологиялари трансфер қилинди. 23. Вазирлар Маҳкамасининг 884-сон қарорига мувофиқ Андижон тажриба- кўргазма майдонига қарашли 8.0 га экин майдонида 2020 йилда амарант, стевия, расторопша, хельба доривор ўсимликлари етиштирилди. Экин мавсуми якунида 4.3 тоннадан ортиқ амарант дони, 600 кг расторопша дони, 300 кг дан ортиқ хельба дони, 500 кг стевия барги олинди ҳамда 10 000 туп она стевия кўчатлари етиштирилди. Кўргазма майдонида етиштирилаётган доривор ўсимликларни сув билан таъминлаш мақсадида қиймати 55 млн сўмга тенг бўлган электр энергия сарфламасдан суғориш имконини берувчи “Инновацион чархпалак” технологияси жорий қилинди. Мазкур қурилма орқали гидравлик зарбадан фойдаланган ҳолда сувни юқорига электр энергия ва ёқилғи сарфланмасдан камида 10 метр баландликка кўтариш имкониятини беради. 24. Миллий офиси томонидан Наманган вилояти Чуст туманидаги олис мактабларга 8 тўплам офлайн инновацион кутубхона платформаси (Q-box) технологияси жорий қилинди. Мазкур инновацион кутубхона платформаси (Q-box) Чуст туманидаги 5500 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшларнинг интернет тармоғига уланмасдан ўзига керакли дарслик ва адабиётлардан фойдаланиш имкониятини яратди. 25. Вазирлик ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси томонидан Навоий вилоятининг Конимех, Учқудуқ ва Томди туманлари Халқ таълими бўлимилари орқали 73 та мактабларга “Мамлакатимизнинг тарихий ва маданий объектлари бўйлаб “3D саёҳат”, болаларда ватанпарварлик руҳини уйғотувчи миллий мазмундаги компьютер ўйинлари ҳамда “QR” кодли инновацион аудиокитоблардан иборат “Инновацион тўпламлар” етказиб берилди. Мазкур “Инновацион тўпламлар” орқали бугунги кунда Конимех, Учқудуқ ва Томди туманларидаги 50 минг нафардан ортиқ ўқувчи- ёшларга мамлакатимизнинг тарихи ҳамда маданий обидалари тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконияти яратилди. 24

8. Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар 8.1 Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқлари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. “Олмалиқ КМК” АЖнинг энг асосий муаммоларидан бири бўлган техноген чиқиндиларини қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан олтин, кумуш, рангли ва ноёб металларни ажратиб олиш технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари мутахассислар ва олимлар иштирокида муҳокама қилинди ва лойиҳаларни тенг улушларда молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва 11 та муаммо бўйича илмий лойиҳа мавзулари шакллантирилди. 2. 2021 йил 8 сентябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўртасида “Паст кучланишли электр тармоқларидаги техник йўқотишларни камайтиришга қаратилган пилот лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳудудий электр тармоқлари тизимида инновацион экотизимни шакллантириш бўйича” ҳамкорлик Меморундуми имзоланди ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилди ва лойиҳани амалга ошириш учун тегишли ҳудудда қуввати 400 кВа бўлган ва 198 нафар истеъмолчи уланган трансформатор танлаб олинди. 3. Нишон туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури ҳамда “Йўл харита”га асосан туман иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини ривожлантиришга оид умумий қиймати 19,7 млрд. сўмлик 11 та лойиҳа шакллантирилиб (Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 11,5 млрд. сўм маблағлар ажратилиши белгиланган), 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 7 та лойиҳага жами 7,6 млрд. сўм ажратилди 4. Республикада водород энергетикаси инфратузилмасини барпо этиш, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида илмий ва амалий изланишларнинг натижадорлигини ошириш, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, шунингдек, республикани «яшил» иқтисодиётга ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси водород энергетикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. 5. “Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг республика ягона энергия тизимига таъсирини ўрганиш” лойиҳаси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. - энергетика соҳаси мутахассислари учун энергия тизимини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини башоратлаштиришда қўлланиладиган Plexos ва DigSilent Power Factory дастурий таъминотларида тренинглар ўтказилмоқда; - грант маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 257,5 минг АҚШ долларига тенг қуёш ва шамол салоҳиятини ўлчайдиган замонавий қурилмалар олиб келинди; - “Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбалари генерациясини прогноз қилиш ва тезкор-диспечерлик бошқарувига прогнозларни интеграция қилиш” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Семинарда хорижий мутахассисларнинг онлайн-тренинглари ташкил этилди. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги 2021 йил 29 июлда ПҚ-5202- сон қарор имзоланди. Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасини- экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш” масалаларига бағишланган халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги резолюция қабул 25

қилинди. Унга асосан 2021 йил 22 ноябрь куни “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. 7. Конференция доирасида Германиянинг Марказий Осиё барқарор инновациялар бюроси (CASIB) билан “CLIENT II” молиялаштириш дастури доирасида минтақани ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион лойиҳалар танловини эълон қилиш ва келажакда уларни биргаликда молиялаштириш, шунингдек Ўзбекистонда СASIB инновацион бюроси фаолиятини ривожлантириш юзасидан тадбирларни кўзда тутувчи хамкорлик меморандуми имзоланди. 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ- 5047-сонли қарорининг 1-иловаси 20-бандида белгиланган топшириққа асосан “Янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва оширишга қаратилган илғор технологияларни қўллаш бўйича Миллий онлайн-танлов ташкил этиш тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди ва Мазкур Низомни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ўртасидаги Қўшма қарор билан тасдиқланди. Танлов бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳайъат таркиби шакллантирилди ва Миллий онлайн- танлов эълон қилинди. 9. Металлургия соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини жадаллаштириш, илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги илмий ишланмаларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 24 июнь куни ўтказилган форсайт тадбирида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасида қўшма қарор ва “Йўл харитаси” имзоланди. Тадбирда 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассаларидан 52 нафар олимлар иштирок этишди. Ҳамкорликда шакллантириладиган илмий-тадқиқот мавзулари бўйича лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзметкомбинат” АЖ маблағлари ҳисобидан тенг шерикликда молиялаштиришга келишилди. 10. Ислом тараққиёт банки Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 275 минг АҚШ доллари ажратди ва “KPMG Audit” МЧЖ билан 2020 йил 1 май куни тузилган шартнома доирасида 3- этап ишлари якунланди ва кўрсатилган хизматлар учун 113 359,00 АҚШ доллари тўлови Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштирилди. 11. \"САТРЕПС-2О2О\" дастури (Япония) доирасида Оролбўйи ҳудудида лойиҳани амалга ошириш юзасидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япониянинг бир қатор олий таълим муассасалари олимлари билан учрашув ташкил этилди. JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида 2021 йил 29 сентябрь куни лойиҳани амалга ошириш юзасидан Техник ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. 12. Оролбўйи халқаро инновация марказида Хитой Фанлар Академияси Синьцзян Экология ва география институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот тажриба майдони ташкил этилди ва Хитойдан сувни тежовчи технология ускуналари келтирилди. Шунингдек, Хитойлик ҳамкорлар томонидан лаборатория ускуналари, механизмлар ва керакли инвентарларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. 13. Chahbani Technologies компанияси (CHAHTECH SA, Тунис) билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизимини жорий этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида БМТ ТД дастури ва Оролбўйи маркази ўртасида 19.07.2021 йил PO/0515/21-сонли шартнома имзоланди. БМТ ТД ва Chahbani Technologies компанияси ўртасида ускуналарни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди ва тегишли маблағ ўтказиб берилди. Тунисдан суғориш тизимининг 3600 дона тупроқ ости суғориш диффузор 26

мосламалари олиб келинди. Тажириба-синов ўтказиш учун Оролбўйи маркази ёнида 2 та иссиқхона қурилди. 2022 йил февраль ойида Тунисдан доктор Чахбани келиши ва тупроқ ости суғориш тизимини ўрнатиш режалаштирилган. 14. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Гидрометеорология илмий-текшириш институти томонидан 2021-2023 йиллар давомида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари бўйича умумий қиймати 3,65 млрд. сўмга тенг 7 та лойиҳа мавзуси илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. 9. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш ҳамда стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар 9.1. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, 2018-2021 йилларда жами 228,8 млрд. сўмлик 372 та илмий ишланмани тижоратлаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 217,3 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 210,9 млрд. сўмлик маҳсулот сотилган ҳамда 17,9 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилган. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 3 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар тўғрисида” видеоселектор мажлиси 95-сонли баёнининг 26-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ ташкилотлари ва ҳудудлар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштириш Форуми ўтказилиб, унда ҳудуд иқтисодиётида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий ишланмаларни жорий қилиш, илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда янги тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича 15,6 млрд. сўмлик 36 та шартомалар имзоланиб, хозирги кунда 2,9 млрд. сўм маблағлар тегишли ташкилотларга ажратилган. Тармоқ ва истеъмолчи ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ўртасида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, янги буюртмалар бериш, соҳага инновацияларни жорий қилишни молиялаштириш мақсадида 5,66 млрд. сўмлик 12 та шартомалар имзоланиб, хозирги кунда имзоланган шартнома ва иш режалар бўйича 11,310 млрд. сўм тегишли ташкилотларга ажратилган. Мазкур шартномалар тўлиқ амалга ошиши натижасида газ таъминотида қўлланиладиган “Одорант” кимёвий реагенти маҳаллийлаштирилади ва йиллик 300 минг АҚШ долл. валюта сарфи тежалади, тоғ-кон саноатида радиоактив радон миқдорини аниқлаш учун радонометр ишлаб чиқарилади, олеин кислотасини олиш технологияси жорий қилинади, саноат оқава сувларини цианид ионларидан тозалаш технологияси жорий қилинади, қўшимча уран олиш технологияси жорий қилинади ва уран ишлаб чиқариш ҳажми эса 15 %га оширилади, металлургия тармоғида халқаро стандартларга жавоб берадиган электрод қопламалари ишлаб чиқарилади ва маҳсулот таннархи ўртача 30-50 % пасаяди, автомобил йўлларида қўлланиладиган юқори чидамли бетон ишлаб чиқариш технологияси жорий этилади. Тижоратлаштириш кузги Форум доирасида 125 та ташкилот, шу жумладан, инновацион ҳудудлар томонидан 362 та инновацион маҳсулот ва технологиялар намойиш этилди. Жумладан, Тижоратлаштириш баҳорги форуми доирасида 27

молиялаштирилган лойиҳалар натижалари бўйича 44 та инновацион маҳсулот, технология ва янги ишланмаларнинг прототиплари ва саноат намуналари намойиш этилди. Натижада 15 турдаги инновацион маҳсулотларни сотиш бўйича 5,5 млрд сўмлик 10 та шартномалар имзоланди. Мисол учун, тижоратлаштирилган янги ишланмалар – чорва ҳайвонлари касалликларига қарши полевалент вакцина (150 млн сўм), сабзавот экинларининг янги навдор уруғлари (400 минг АҚШ доллари), қуёш радиацияси, шамол тезлиги, ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик миқдорини ўлчаб борувчи метеостанция (65,5 млн сўм), маҳаллий пробиотик озуқа-ем (80 млн сўм), пахта сепаратори (70 млн сўм) каби инновацион маҳсулотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Кузги форум якунлари бўйича инновацион ҳудудларда фаолият юритилаётган 80 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган 230 турдаги инновацион маҳсулотлар тақдимоти ўтказилиб, 28,9 млрд сўмлик 50 та шартномалар имзоланди ва 88 та натижадорлиги юқори ишланмалар иштирок этди. Учинчидан, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳамда тижоратлаштиришгача тайёрлаш мақсадида 102,1 млрд. сўмга тенг 137 та лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди, шундан молиялаштирилган 44 та лойиҳага тармоқ ва хусусий сектор томонидан 35,718 млрд. сўм маблағлар жалб қилиниши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар молиялаштириш доирасида 42 та янги инновацион корхоналар ташкил қилиниб, 2021 йилда 603 та янги ишчи ўрни яратилди. Тўртинчидан, илмий-тадқиқот муассасаларини истеъмолчи ташкилотларга бириктириш натижасида 17 та илмий-тадқиқот муассасаларига бириктирилган 15 та вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари илмий тадқиқот муассасаси масъуллари билан учрашув ўтказилди, илмий-технологик тараққиётни қўллаб- қувватлаш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. “Йўл харита”сига асосан илмий ташкилотларга тармоқлар томонидан жами 143,9 млрд. сўм маблағлар ажратилиши бўйича келишувларга эришилди. Жорий йил ҳолатига 52,8 млрд. сўм маблағ тегишли илмий ташкилотларга ўтказилиши таъминланди. Бешинчидан, илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш, уларнинг амалий самарадорлик ва натижадорлигини, “буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” узвийлигини таъминлашга қаратилган инновацион ишланмаларнинг маҳсус Портали (http//:portal.spcenter.uz) ишга туширилган. Ушбу порталдан фойдланувчиларни рўйхатга олиш ва тегишли шахсий кабинетлар орқали ишлашга асосланган бўлиб, фойдаланувчилар “Буюртмачи”, “Инвестор” ва “Тадқиқотчи” категорияларига ажратилган. Ҳозирда “Тадқиқотчи” базасида 607 дан ортиқ инновацион ишланмалар мавжуд. Шунинг “Буюртмачи” базасида тармоқ корхоналари муаммолари ва уларни ечиш учун илмий ишланма ва инновацияларга бўлган буюртмалар 167 тага етди. Олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855 сон қарорига мувофиқ келтирилган 14 та илмий-тадқиқот институтларининг 24 та илмий ишланмалардан сотилган махсулот ва кўрсатилган ҳизматлар учун илмий-тадқиқот институтларига 56,1 млрд сўм келиб тушган. 9.2.Стартап лойиҳаларни қўллаб-қўвватлаш бўйича 2018-2021 йилларда жами 73,8 млрд сўмлик 94 та стартап лойиҳани молиялаштириш учун шартнома тузилган. Молиялаштирилган стартап лойиҳаларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимидаги улуши соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 18,7 млрд. сўмлик 20 та, ахборот технологиялари соҳаси бўйича 15,7 млрд. сўмлик 19 та, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 15,2 млрд. сўмлик 23 та, транспорт ва энергетика соҳаси бўйича 10,2 млрд. cўмлик 12 та, қурилиш соҳаси бўйича 4,9 млрд 28

сўмлик 7 та, озиқ-овқат соҳаси бўйича 3,3 млрд. cўмлик 5 та бошқа соҳа-тармоқлар бўйича 5,8 млрд. сўмлик 8 та лойиҳани ташкил қилмоқда. Мазкур стартап лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида жами 778 та янги ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, Бизнес ва инновациялар интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Илғор технологиялар маркази ташаббуси билан табиий фанлар соҳасидаги стартап лойиҳалари учун «CAT Science Accelerator» акселератори яратилди. 2019 йил январь ойидан бошлаб Илғор технологиялар маркази стартапларни ривожлантириш бўйича халқаро инновацион марказлар тармоғига GIST ҳамкори сифатида кирди. 9.3. Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ 2018-2021 йилларда жами 376 та илмий- тадқиқот лойиҳалари ҳамда 140 та тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказилди. 2. Шунингдек, юқоридаги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган “Стартап лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган турли хил йўналишдаги 164 дан ортиқ стартап лойиҳалари тегишли тартибда экспертизадан ўтказилди. 3. Ҳисобот даврида Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 майда 438-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар учун ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби”га асосан грантларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича жами 22 та хулоса тайёрланиб, жами 56,9 млн. сўм миқдорида хўжалик шартномалари имзоланди ва ушбу маблағ вазирлик ҳисоб рақамига туширилди. 9.4. Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида инновацион технологияларни жадал жорий этиш бўйича: Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Биринчидан, “Яшнобод” инновацион технопаркида резидент мақомига эга 57 та корхона ўз инновацион лойихалари билан экстерриториаллик асосида фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг январь ойи ҳолатига “Яшнобод” инновацион технопаркида 37 та резидентлар рўйхатга олинган бўлиб, йил мобойнида 20 та янги инновацион лойиҳаларга резидентлик мақоми берилди (йил бошига нисбати 98 % ошди). 2021 йил якунига қадар резидентлар сонини 60 тага етказиш режалаштирилган ва қўйилган топшириқлар 100 % га бажарилади ва хозирги кунга келиб резидентлар томонидан 643 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, йил бошига нисбатан 237 тага кўпайди. Шунингдек, “Яшнобод” инновацион технопаркининг резидентлари томонидан 2019-2021 йиллар давомида жами 615,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва ички бозорга сотилди, шу билан бирга 4,9 млн. АҚШ доллари 29

миқдорида маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларига экспорт қилинди. Ушбу инновацион лойиҳаларнинг ихтисослашуви - қурилиш, ахборот-коммуникация технологиялари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергия тежовчи қурилмалар, ёнғинга-қарши кураш, машинасозлик, робототехника, кимё саноати ва бошқа йўналишларда самарали ишларни амалга ошириб келишмоқда. Бундан ташқари резидентлар томонидан 9.5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилган. “Яшнобод” инновацион технопаркининг экстерриториаллик тамойили асосида Наманган вилояти “Чуст инновацион технопарки” филиали томонидан 10 та инновацион лойиха резидентлик мақомига эга бўлди. Ҳозирги кунга келиб резидентлар томонидан 79 та ишчи ўрин яратилди ва 236 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 2021 йил 12 июндаги “Яшнобод” инновацион технопарки Дирекциясида “Янги илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш бизнес- инкубатори” фаолиятини ташкил этилиши юзасидан №20-сонли қарорига мувофиқ, технопарк таркибида “Бизнес-инкубатор” фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими шакллантирилди. Мутаҳассислар жамоаси тузилди ва ўқув-амалий дастури ишлаб чиқилди. Дастур ҳақида технопарк вебсайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон берилди. Натижада 120 дан ортиқ аризалар келиб тушди, шундан 50 та лойиҳа саралаш босқичидан ўтиб, “Бизнес-инкубатор” ўқув-амалий дастурига қабул қилинди. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги 684-сон қарори билан “UzVC миллий венчур фонди” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 29 мартдаги 57-П-сон буйруғига мувофиқ Жамият устав капиталидаги маблағларни ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, Буюк Британиянинг «Sturgeon Capital» компанияси ғолиб деб топилиб, мазкур компания томонидан 25,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши кўзда тутилган. Учинчидан, Бектемир туманида ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқариладиган “Chirana Asia” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида ишлаб чиқарилган 10 та сунъий вентиляцияси аппаратлари Тожикистон Республикасига экспорт қилинди. Тўртинчидан, “Maya International” МЧЖ ҚК ва “Андижон сув таъминоти” ўртасида 2021 йил 1 июнда \"Суньий йулдош технологияси ердамида ер ости сув кувурларидаги куринмас носозликларни аниклаш\" бўйича шартнома имзоланди. 10 кун давомида Кушма корхона ишчи ходимлари томонидан 62 та асфальт тагида колиб, аник жойи кўринмаган сув қудуклари аниқланди. 12 та сув қувурларидаги носозликларнинг аниқ жойи кўрсатилиб ортиқча асфальт йўлларнинг бузилиши, ишчи кучи ва механизмларнинг ортиқча ишлаши олди олинди. 18 км сув қувурларининг йўналиши, диаметри, чуқурлиги бўйича хариталари чизилди. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти Ургут тумани коммунал соҳага трансфер қилинган сув қувурларидаги ичимлик суви сизиб чиқишини сунъий йўлдош орқали аниқлаш ишлари бошланди. Бешинчидан, Миллий офиси томонидан умумий қиймати 1,318 млрд. сўм бўлган корхона ва ишлаб чиқарувчи (инноватор) ўртасида 5 та шартномалар имзолашига кўмаклашди. Шунингдек, Автоном тиббий ассистент, Электрон қўнғироқ, Ақлли ҳасса, Брайл дисплейи, Брайл алифбоси асосида мобил қурилма каби ишланмаларнинг прототиплари яратилди ва ушбу прототиплар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими соҳаларида жорий қилинди. 30

Олтинчидан, Миллий офиси томонидан Навоий вилоятининг Конимех, Учқудуқ ва Томди туманлари Халқ таълими бўлимилари орқали 73 та мактабларга “Мамлакатимизнинг тарихий ва маданий объектлари бўйлаб “3D саёҳат”, болаларда ватанпарварлик руҳини уйғотувчи миллий мазмундаги компьютер ўйинлари ҳамда “QR” кодли инновацион аудио китоблардан иборат “Инновацион тўпламлар” етказиб берилди. Мазкур “Инновацион тўпламлар” орқали бугунги кунда Конимех, Учқудуқ ва Томди туманларидаги 50 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшларга мамлакатимизнинг тарихи ҳамда маданий обидалари тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконияти яратилди. Еттинчидан, Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Халқаро молекуляр аллергология марказида 282 дан ортиқ аллергенларни ДНК-чип технологияси ёрдамида таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилди. Аллергенларни аэробиологик мониторинг тизими технологиясининг трансфери амалга оширилди. Ушбу гул чанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари сайти – www.polleninfo.org орқали мунтазам кузатиб борилмоқда. Марказ томонидан Италиянинг “Lanzoni s.r.l.” компанияси томонидан 10 та гул чанги қопқонлари олиб келинди ва республикамизнинг 8 та ҳудудида ўрнатилди, қўшимча 2 та гул чанг қопқонлари республикамиз вилоятларида ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳисобот даврида ALEX BOX (Aвстрия) чиплари ёрдамида қон зардобидаги аллерген миқдорини аниқлаш учун 972 нафар бемор Наманган, Андижон, Фарғона ва Бухоро вилоятида кўрикдан ўтказилди. 10. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора- тадбирларни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида халқаро даражада 80 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди, 1-ярим йил якунларига нисбатан 25 фоизга кўпроқ. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда 7 та меморандум ва шартномалар имзоланди. Шунингдек, бугунги кунга қадар 1 та республика президенти, 6 та давлат элчиси ва бошқа кўплаб юқори мартабали меҳмонлар билан учрашувлар ташкил этилди. Биринчидан, Инновацион ривожланиш вазирининг Татаристон Республикаси Президенти билан, Буюк Британия, Миср, Италия, Венгрия, Қозоғистон, Исроил, Норвегия, Эстония каби давлатларнинг элчилари, юқори мартабали меҳмонлардан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши бош котиби Б.Амреев, Қозоғистон бош вазири ўринбосари Е. Тугжанов, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири П. Сийярто, БМТ Европа иқтисодий комиссияси Котиби ўринбосари Д. Мариясин, ЮНЕСКО ҳудудий раҳбари А. Макаригакис, “Сколково” жамғармаси раиси А. Дворковичлар билан учрашув ва музокаралари ташкил этилди. Учрашувларда Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Ушбу учрашувлар доирасида қуйидаги келишувларга эришилди: - Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўшма стартап лойиҳалар танловини ўтказишга келишиб олинди ҳамда умумий 2 млн. евро миқдордаги жамғарма шакллантирилди. - Исроил ҳукуматининг “МАШАВ” дастурида (Исроилнинг инновация, илм ва технология тажрибаси) иштирок этиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг 10 нафар вакиллари учун ўқув дастури ташкил этилишига келишиб олинди ва жорий йил июль ойининг ўрталарида гуруҳ Исроил давлатига юборилишга келишилди. 31

Шунингдек, Исроил элчихонаси томонидан инновацион суғориш тизими бўйича пилот лойиҳани вазирлик биносида ташкил этишга келишилди; - Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда 250 минг Евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш бошлаб юборилди; - Ҳиндистон элчихонаси билан ҳамкорликда вазирлик вакиллари учун лойиҳаларни бошқариш ва амалга ошириш бўйича 10 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу семинар-тренинг натижасида 20 нафар вазирлик ҳодимлари соҳа бўйича билим ва тадбир сўнгида тегишли сертификатларга эга бўлдилар. Иккинчидан, Хитойнинг «ZhifeiLongcom» компанияси билан коронавирусга қарши вакцинани клиник синовлардан ўтказиш, хитойлик меҳмонларнинг ташрифини амалга ошириш ҳамда вакцинанинг 21,5 млн. дозасини Ўзбекистонга олиб келиш бориш жараёнида иштирок этилди. Шунингдек, Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда “ZF-UZ-VAC-2001” вакцинасининг ишлаб чиқиралиши ва технологиялар трансферини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди. Учинчидан, Ҳисобот даврида 5 та икки томонлама ҳужжат имзоланишига эришилди. Жумладан, Тожикистонга Олий даражадаги ташриф давомида Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандуми, Грузия инновациялар ва технологиялар агентлиги, Венгрия тадқиқотлар, ривожланиш ва инновациялар миллий офиси билан Англашув меморандумлари имзоланди. Тўртинчидан, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Венгрия ва Ўзбекистон Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрига ташрифи ташкил этилди. Хизмат сафари натижасида Венгрия тадқиқотлар, ривожланиш ва инновациялар миллий офиси билан қўшма илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш, вазирлик экпертлари Венгрияга ташрифини амалга ошириш ҳамда ёш олимлар учун стажировкаларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Бешинчидан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида фан, техника ва инновациялар бўйича қуйи қўмита йиғилиши ўтказилди ҳамда илм-фанни ривожлантириш ва шу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва бошқа соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Олтинчидан, ШҲТ мамлакатлари ўртасида телемедицина бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “ШҲТ телемедицина концепцияси” ишлаб чиқилди, келишилди ва юқори турувчи инстанцияларга юборилди. Тасдиқлангандан сўнг ШҲТ аъзо мамлакатларига кўриб чиқиш ва келишиш учун юборилди. Еттинчидан, Инновациялар ва технологиялар трансфери доирасида халқаро ҳамкорлик бўйича Миллий офис 3 та ташкилот билан (Жаҳон банки, TİKA ва USAID агентлиги) ижтимоий, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларига инновацияларни жорий қилиш, хорижий технологияларни трансфер қилиш, ҳудудларнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 780 АҚШ долл. миқдорида ташқи беғараз кўмак маблағлари жалб қилинди. Саккизинчидан, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон - Татаристон қўшма стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва Татаристоннинг етакчи университетлари ҳамда “Иннополис” махсус иқтисодий зонасида «Инновацион менежмент» йўналишида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилиб, Татаристон томони вакиллари “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафталигига таклиф этилди. 32

Тўққизинчидан, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ва ЮНЕСКО билан биргаликда Ўзбекистоннинг илм-фан, инновация ва технологик ривожланиши сиёсатини (policy) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича келишувга келинди. Ўнинчидан, Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази билан Марказ томонидан олиб борилган музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Осиё- Тинч океани технологиялар трансфери маркази (APCTT) аъзолигига қабул қилинди. Инновациялар миллий офиси Бош директори О. Тўйчиев АРСТТга аъзо давлатлар ўртасида бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди. 2020 йилда Осиё ва Тинч океани ижтимоий-иқтисодий комиссиясининг 76-сессияси онлайн платформада, 2021 йилнинг 1-2 декабрь кунлари 17-сессияси гибрид форматда муваффақиятли тарзда ўтказилди. Жами 2 та сессияда 51 та аъзо давлат, 3 та ассоциация аъзоси, 8 та кузатувчи давлат иштирок этди. Маълумот учун: Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг расмий веб-саҳифасида Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан яратилган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар http://test.mininn.uz/ ҳаволаси билан жойлаштирилди. - 2018-2021 йилларда Инновация вазирлиги томонидан жами 50 га яқин халқаро тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 2019 ва 2020 йилларда «The Global Education and Leadership Foundation» жамғармаси (Ҳиндистон) билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати” (Entrepreneurship World Cup)нинг миллий саралаш босқичи ўтказилди. 2019 йилги натижага кўра “Agroport Jizzakh” корхонаси ғолибликни қўлга киритди. Саудия Арабистонининг Эр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг халқаро супер-финалида саралаш босқичларида 187 мамлакатдан 102,938 нафар стартапчилар жамоасидан 10 талик жамоа қаторига кирди. 2020 йилда 2 та Imron ва Proteus лойиҳалари миллий босқичда ғолиб деб топилиб, кейинги босқичга йўл олди. 2019 йилда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Government innovation”, “Future Foresight” семинар-тренинглари ташкил этилди. Унда 80 дан ортиқ давлат ташкилотлари, жами 400 га яқин давлат ҳизматчилари иштирок этишди. 2020 йил 4 январда “Янгиланаётган Ўзбекистонга авлод кадрлари” собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларнинг биринчи Халқаро конференцияси ташкил этилди. Вазирлик томонидан “Мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва устуворликлари” мавзусида 4-секция иши ташкил этилди. 2020 йил 7-9 январда Жаҳон банкининг “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини Фарғона водийсининг 3 та вилоятида халқаро банк мутахассислари ва лойиҳа аъзолари иштирокида тарғибот тадбирлари амалга оширилди. 2020 йил 7 февраль куни Амити университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Жаҳон банки эксперт гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида «Рақамли шаҳарни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан «ақлли шаҳри» лойиҳасининг бош стратеги Жон-Сун Хван ва турли идора вакиллари иштирок этди. 2020 йил 18 февралда Инновация вазирлиги, ЮНЕСКО ва Ислом Тараққиёт Банки ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги миллий семинар ўтказилди, унда 40 яқин вазирлик, идоралар ва 10 яқин халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 2020 йил 27 февралда “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Илғор технологиялар марказида Ўзбекистонлик ёшлар учун стартап лойиҳалар билан ишлашда Финляндия тажрибаси бўйича мастер класс ўтказилди, унда 70 нафарга яқин ёшлар, стартапчилар иштирок этишди. 33

2020 йил 21 майида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Инновацион стартап ва акселерация лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича видеоконференция ташкил этилди. 2020 йил 11 апрель ва 6 май The Volkswagen Foundation фонди томонидан эълон қилинган \"Between Europe and the Orient – A Focus on Research and Higher Education in/on Central Asia and the Caucasus\" грант дастури учун грант сўровномасини тайёрлаш бўйича чет эллик эксперт С.Макаров иштирокида икки босқичли онлайн мастер-класс ташкил этилди. 2020 йил 8 ва 15 июнь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи бўйича Резолюциясини қабул қилиш юзасидан “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Концепцияси лойиҳаси БМТ Тараққиёт Дастури Бош офиси ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қайта ишланди ҳамда концепция вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида онлайн-конференцияда муҳокама қилинди. Инновация вазирлиги Франциянинг “SAINT-GOBAIN” компанияси билан ҳамкорликда республикамизнинг архитектура ва дизайн соҳаларида таҳсил олаётган бакалавр/магистр талабалари учун “МУЛЬТИКОМФОРТ 2020” танлови ташкил этилди. 2020 йил 10 июлида Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида ўзбекистонлик ҳамда исроиллик мутахассислари иштирокида COVID-19 пандемияси шароитида илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинди. 2020 йил 3 ва 22 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексга киритилгани муносабати билан Халқаро интелектуал мулк ташкилоти вакиллари иштирокида халқаро конференция ташкил этилди. 2020 йилнинг 15-16 сентябрда Инновация вазирлиги ташаббуси билан энергетика, хусусан қайта тикланувчи энергия йўналишида илғор хорижий тажрибани ўрганиш йўналишида онлайн-семинар ўтказилди. 2021 йил 22 ноябрда “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Халқаро конференцияда жами 375 нафар, шу жумладан конференция тадбирларида – 137 нафар ва халқаро конференция веб-сайти орқали онлайн равишда – 238 нафар қатнашчилар,31 нафари халқаро ташкилотлар ва хорижий далатлардан таклиф этилганлар, 25 нафари вазирлик ва идоралар вакиллари, 54 нафари илмий тадқиқот институтлари, ташкилотлар ходимлари ва 10 нафари ОАВ вакиллари иштирок этишди. Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан Western Digital, UzAuto Motors PowerTrain, Yaran Consalting, Profi Training, Pak-Vartanyan & Partners, Siymo, VRonica ва бошқа кўплаб маҳаллий ва халқаро компаниялар мутахассислари иштирокида 50 та веб-семинарлар ўтказилди. 11. Вазирлик томонидан ҳудудларда амалга оширилган ишлари юзасидан Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган 13 та туманлар рўйхати тасдиқланди. Ҳисобот даврида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳокимликлар ва ташаббускорлар билан ҳамкорликда инновацион туманлар учун умумий қиймати 165,9 млрд. сўм бўлган ҳамда 1743 та янги иш ўринларини ташкил этишни кўзда тутган 182 та инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг декабрь ҳолатига умумий қиймати 125,9 млрд. сўмлик 137 та лойиҳа молиялаштирилди. Жумладан: 34

– бевосита вазирлик томонидан 93,5 млрд. сўмлик 86 та лойиҳа ҳамда тадбиркорлар иштирокида 5,9 млрд. сўмлик 13 та лойиҳа; – маҳаллий бюджет ҳисобига 6,6 млрд. сўмлик 34 та лойиҳа; – ташаббускор тадбиркорлар томонидан 26,2 млрд. сўмлик 38 та лойиҳа молиялаштирилди. Натижада 1290 та янги иш ўринлари яратилди ва 80 та корхоналарда 230 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ҳамда 30 дан ортиқ маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ва молиялаштирилган қишлоқ хўжалигидаги (40,3 млрд. сўмлик 44 та), саноатдаги (35,2 млрд. сўмлик 38 та) чорвачилик соҳасидаги (13,9 млрд. сўмлик 15 та), соғлиқни сақлаш соҳасидаги (11,3 млрд. сўмлик 12 та), ахборот технологиялари соҳасидаги (7,55 млрд. сўмлик 9 та) ва бошқа соҳаларга тегишли (17,6 млрд. сўмлик 19 та) лойиҳалар ички ва ташқи бозорда талабгор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги йўналишдаги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Вазирлик томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ҳудудларда инновацияларни ривожлантириш, инновацион экотизимни ва илм-фанга асосланган иқтисодиётни шакллантириш асосида инновацион фаол корхоналар сонини ошириш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Иккинчидан, Вазирликининг ҳудудий бошқармалари фаолияти ташкил этилди ва 64 та (98,5 фоиз) тажрибали мутахассислар ишга қабул қилинди. Ишга қабул қилинган ходимларни малакасини ошириш борасида 2021 йил 9-11 июнь кунлари вазирликда ҳудудий бошқармалар ходимлари учун “Ҳудудларни инновацион ривожлантиришдаги долзарб вазифалар” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди. Учинчидан, белгиланган 13 та вилоят туманларни инновацион ҳудудга айлантириш бўйича Ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мазкур дастурларга асосан ҳар бир туманни салоҳиятидан келиб чиқган ҳолда инновацион ҳудудга айлантириш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, мазкур 13 та туманни ривожлантириш концепцияси лойиҳалари ишлаб чиқилди. Тўртинчидан, туманларни инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан 13 та туманларнинг логотип танловлари ўтказилди, ҳозирда барча инновацион туманда танлов якунланиб, уларни ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилди. 1.2. Яккасарой туманида “маҳаллабай” тизими асосида амалга оширилган ишлари тўғрисида: Вазирлик томонидан Яккасарой туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш юзасидан тумандаги Конститутция, Ракат, Муқимий, Рактбоши, Мерос, Муҳандислар ва Тепа маҳаллаларида зарурий ишлар бажарилда. Ҳисобот даврида “маҳаллабай” тизими бўйича қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ишларга жами 657,7 млн. сўм маблағлар йўналтирилди. Хусусан: 1. Конституция маҳалласи Тафаккур кўчасидаги 29 ва 30-уйлар ўртасида “Болалар майдончаси” ва “Спорт майдончаси” қуриб берилди (260 млн. сўм). 1. Ракатбоши маҳалласида 2 та (126 666 млн. сўмлик) “Хизмат кўрсатиш контейнери” ўрнатилди ва 8 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. 3. Ракат махалласининг маъмурий биносида ташкил этилган “Инновация техномаркази”да қўшимча pyc, япон ва хитой тили ўқув курсларини йўлга қўйилди ҳамда техномарказ компьютер ва мебеллар билан жиҳозланди (41 млн. сўм). 4. Муқимий маҳалласида жойлашган 144-сонли умумий ўрта таълим мактабига мактабда мавжуд бўлмаган ва ёшлар учун зарур бўлган спорт анжомлари (волейбол, баскетбол коптоклари, стол тенниси анжомлари ва бошқалар) 500 та китоб ҳамда девайзерлар (6 млн. сўм) тақдим этилди. 35

5. 7 та маҳаллалар кутубхоналари учун (50,0 млн. сўмлик) 2100 та китоблар ҳамда 300 тадан ортиқ QR-кодли электрон китоблар олиб келинди ва тақдим этилди. 6. Мерос маҳалласидаги 100-мактабга информатика фани учун компьютерларга юқори даражада эҳтиёж бўлганлиги сабабли 16 та комюьтер тўплами тақдим этилди (32 млн.сўм). 7. Тепа МФЙ биносига янада қулайлик ва етарли шароитларни таъминлаш мақсадида (40,0 млн. сўмлик) зарурий мебель жиҳозлари, жумладан 1 та кондиционер, 6 та шкаф, 30 та стул, 1 та телевизор, 2 та гилам ва бошқалар ўрнатилди. 8. Муқумий МФЙ маъмурий биносида ташкил этилган ўқув курси учун етарли шароитларни таъминлаш мақсадида (12,0 млн. сўмлик) зарурий компьютер тўпламлари тақдим этилди. 9. Мерос ва Ракатбоши маҳаллаларида 2 тадан ва Тепа маҳаллада 1 та “Болалар майдончаси” (15,0 млн сўмлик) таъмирлаб берилди. 10. Муҳандислар ва Ракатбоши МФЙларда яшовчи 2 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича 58 млн.сўмлик кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир қаторда “Темир дафтар”га киритилган 12 та фуқароларга 12 млн. сўм миқдорида, “Аёллар дафтари”га киритилган 3 та фуқароларга 3 млн. сўм миқдорида ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 та фуқароларга 2 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. “Темир дафтар”га киритилган 4 та, “Аёллар дафтари”га киритилган 24 та ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 15 та фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан аҳолини касб ҳунарга ўқитиш бўйича 2 нафар “Темир дафтар”га, 2 нафар “Ёшлар дафтари”га ва 1 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар ўқишга юборилишига эришилди. Бундан ташқари, 7 та маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг атрофлари ободонлаштиришга 300 та ҳашарчилар жалб қилинди, 90 тонна ҳажмда чиқиндилар, шох-шабалар чиқариб ташланди, 40 та махсус техникалар жалб қилинди. Шу билан бирга мазкур маҳаллалардаги 200 та дарахтларга шакл берилди ва оқланди ҳамда 300 тупдан ортиқ гуллар экилди. Шу билан бир қаторда, вазирлик томонидан 7 та маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳамда ёшларда инновацион кўникмаларни шакллантириш бўйича 16 та учрашувлар ўтказилди. Жумладан, 5 та ташаббус ҳамда “Ёшлар билан 100 кун” лойиҳаси доирасида умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи ёшлари билан “Вазир соати”ни ўтказиб, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга интерактив карталар, дивайзерлар ва китоблар тақдим этилди. Шунингдек, вазирлик томонидан \"Технобус\" технологик мобил таълим платформаси Муқимий МФЙда жойлашган 144-сонли, Мерос МФЙда жойлашган 100-сонли ҳамда Ракатбоши МФЙда жойлашган 73-сонли умумий ўрта таълим мактабларига олиб борилди ва 200 нафар мактаб ўқувчилари платформа билан яқиндан танишди ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари томонидан ўқувчиларга робототехника, юқори технологиялар ҳамда инновацион фаолиятга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, Конституция МФЙдаги “Бобур” номли истироҳат боғи ҳудудига 300 тадан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди 36

12. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар 12.1. Вазирлик томонидан Фанлар академияси институтлари ва илмий ташкилотлари билан қуйидаги ишлар амалга оширилди. Proofreading Service. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилги давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ПФ-5953-сон Фармони иловасининг 175-банди ижросини таъминлаш мақсадида Proofreading Services хизмати ташкил этилди. 2020-21 йилларда таҳрирлаш учун келиб тушган жами 2293 та мақоладан техник талабларга мос келувчи 370 та мақола саралаб олинди ва Springer Nature мутахассислари томонидан белгиланган талабларга мослаштирилди ҳамда тегишли сертификат тақдим этилиб, шундан, 47 та мақола нуфузли ҳорижий журналда чоп этилди. Республикамиздаги 105 та олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига Springer Nature компаниясининг электрон ресурсларидан (2 минг дан ортиқ илмий журналлар, 4 млн. дан ортиқ мақолалар ва лаборатория тадқиқотларининг 58 минг дан ортиқ баённомалари) фойдаланиш имконияти яратилган. Шунингдек онлайн платформасидан фойдаланиш бўйича 100 дона махсус калитлар илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларига тарқатилди. 2021 йилнинг 10-13 ва 23-26-август ҳамда 15-18 ва 27-30-сентябрь кунлари Шарқий Европа, Марказий Осиё, Исроил, Россияда “Springer Nature”ни ривожлантириш бўйича менеджери Виктор Куцйи ҳамда “Springer Nature” компаниясининг Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондаги расмий вакили Александрова Ирина Алексеевна томонидан ўтказилган вебинарларда Инновациялар Миллий офиси масъул ходимлари иштироки этишди. Шунингдек, “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонининг 3-бандида топшириқ ижроси юзасидан Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар раҳбарларини вазирлик ва Давлат бошқаруви академиясида билан ҳамкорликда 2021 йил 28 мартдан 2 апрелга қадар бир хафталик янги тайинланган институтни раҳбар ва ўринбосарлари, жами 50 нафар вакиллари ўқитилиб, малакаси оширилди. Ўзбекистонда мавжуд илмий-техник ва тадқиқот лабораторияларини ягона электрон базасини яратиш бўйича инновацион лойиҳаси доирасида Республикада мавжуд олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий лабараторияларининг моддий техник базасини шакллантириш ва маълумотларни тўплаш бўйича 201 та (бундан олий таьлим муассасаси – 106 та ва илмий тадқиқот муассасаси – 95 та) муассасалардан маълумотлар базаси тўпланди. Ушбу муассасалардан 3187 та лаборатория жихозлари ва 974 та сарф материаллар тўғрисида маълумотлар базаси шаклантирилди. 12.2. Илмий тадқиқот институтлари учун лаборатория асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича: Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун 122 турдаги лаборатория асбоб-ускуналарини харид қилиниши бўйича 2018-2020 йилларда 100,4 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган. Илмий ташкилотлар учун 2021 йил 13 декабрь кун ҳолатига 48 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари хариди бўйича 36,5 млрд. сўм молиялаштирилди. 2021 йил якунига қадар илмий-тадқиқот муассасалари учун 214 турдаги 74,2 млрд. сўмлик лаборатория асбоб-ускуналари харид қилинади. 37

Харид қилинган илмий лаборатория асбоб-ускуналарида ишлаш методикасини ўзлаштириш мақсадида 20 нафар илмий ходимлар етакчи хорижий илмий ташкилотларга стажировкага юборилди. Шунингдек, жорий йилда Бухоро давлат университети учун умумий қиймати 57,0 минг АҚШ долл. бўлган 1 турдаги асбоб-ускуналар молиялаштирилган. Бундан ташқари умумий қиймати 2.6 млн. АҚШ долл. бўлган 68 турдаги лаборатория асбоб- ускуналари бўйича танлов савдолари якунларига кўра шартномалар тузиш жараёни амалга оширилмоқда шунингдек, тузилган шартномалар комплекс экспертизадан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, умумий қиймати 1.3 млн. АҚШ долл. бўлган 94 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари бўйича танлов савдолари амалга оширилмоқда. 13. “InnoWeek.Uz 2018-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги натижалари бўйича InnoWeek.uz инновацион ғоялар хафталиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “InnoWeek.Uz – 2018”, “InnoWeek.Uz – 2019”, “InnoWeek.Uz – 2020” ҳамда “InnoWeek.uz-2021” инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилди. “InnoWeek.Uz” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги 4 йиллик тадбирларида жами 50,9 мингдан (2021 йилда 14,7 минг) ортиқ иштирокчилар ва 723 та (шундан 2021 йилда 380 та) ташкилотлар, жумладан, 108 та давлатдан 316 нафар (2021 йилда 124 нафар) хорижлик меҳмонлар қатнашдилар. Халқаро интерактив ярмаркада жами 2 670 та (2021 йилда 1 350 та) инновацион маҳсулотлар тақдим этилди. 2021 йилда Хафталикнинг www.innoweek.uz онлайн платформасига 30 та мамлакатдан жами 4 382 та кузатувчилар ташриф буюрган бўлиб, шулардан 2 972 нафари бевосита кўргазмани томоша қилишди. Ҳафталик доирасида ўтказилган Халқаро инновация-инвестиция форуми ҳамда халқаро конференцияларда 35 нафар хорижий ва 90 нафардан ортиқ маҳаллий маърузачилар ўз маъруза билан иштирок этишди. 2021 йилда Ҳафталикда 44 та янги лойиҳа натижалари, 200 дан ортиқ махсулотлар ва 2022 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган инновацион ишланмалар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Яшнобод технопарки резидентларининг 154 та инновацион маҳсулотларини тақдимоти натижасида 52,2 млрд. сўмлик маҳсулотни сотиб олиш бўйича 26 та шартномалар имзоланди, вазирлик томонидан молиялаштирилган 70 дан ортиқ стартап лойиҳаларининг 60 дан зиёди ўзларининг тайёр махсулотлари билан кўргазмаларда қатнашишди. Биргина 2021 йиллик ҳафталик якунида тижоратлаштириш лойиҳалари бўйича инновацион ҳудудларда фаолият юритилаётган 80 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган 230 турдаги инновацион маҳсулотлар тақдимоти ўтказилиб, 28,9 млрд сўмлик 50 та шартномалар имзоланди ва 88 та натижадорлиги юқори ишланмалар иштирок этди. “InnoWeek.uz-2021” инновацион ғоялар ҳафталигида маҳаллий ва хорижий компаниялар ва технопарклар ўртасида 63,5 млн АҚШ доллари миқдорида 18 та ўзаро англашув меморандумлари имзоланди 14. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатларнинг ижро ҳолати 2018-2021 йилларда вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 1524 та, Вазирлар Маҳкамасининг 4722 та, Олий Мажлис 38

палаталарининг 451 та, “ХДФУ” грифи остида 1502 та топшириқ ва ҳужжатлари, вазирлик ва идораларнинг 36916 та таклиф ва мурожаат хатлари рўйхатдан ўтказилди ҳамда ўрнатилган тартибда ижросини таъминлаш чоралари кўрилди. Ҳужжатларда белгиланган тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг хатларига жавоб бериш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида вазирлик томонидан жами 26022 та (шундан, 591 таси “ХДФУ” грифли) хатлар чиқарилди. Ҳисобот даврида вазирлик томонидан тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жами 1371 та ички буйруқ, 63 та қўшма қарор, 173 та йиғилиш баёнлари, 133 та чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – “project.gov.uz” портали орқали келган 651 та ҳужжат лойиҳаласи келишиб берилди. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 33 та ҳужжат лойиҳаси регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2021 йил 30 сентябръ холатида вазирлик Ҳайъатининг 100 маротаба йиғилиши ўтказилди. “Ijro.gov.uz” тизим орқали вазирликка келиб тушган Ўзбекистон Републикаси Президентининг фармонлари доирасида 565 та топшириқ, қарорлари доирасида 1889 та топшириқ, фармойиши доирасида 6 та топшириқ ва Баёналари доирасида 399 та, жами 2859 та топшириқ ижроси таъминланди. 2018-2021 йиллар давомида Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2914 та та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлардан 769 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 2145 таси вазирликка тўғридан-тўғри келиб тушган. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ва кўриб чиқилган мурожаатлар сони Вазирликка келиб тушган жами 2914 та мурожаатнинг 1808 таси қаноатлантирилган, 926 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган, 8 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 162 таси тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга юборилган, 10 та мурожаат ўз муддатлари бўйича кўриб чиқилмоқда. 2018-2021 йиллар давомида Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмоновнинг шахсий ва сайёр қабули ташкил қилиниб, 953 та жисмоний ва юридик шахслар барча мурожаатларига ижобий ечим топиб берилди. Шунингдек, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”ни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш штаби орқали Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 73 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси оператив тарзда кўриб чиқилиб, мурожаатлар тўлиқ қаноатлантирилди. 15. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши 2018-2021 йилларда Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган 120 та тадбир (матбуот анжумани, брифинг, конференция, пресс-турлар ва бошқалар) ўтказилди. Ушбу тадбирлар ҳақида телевидение, радио, газета, журнал, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 960 тадан ортиқ материаллар жойлаштирилган, эфирга узатилган. Вазир, вазир ўринбосарлари, ахборот хизмати раҳбари ҳамда бошқа масъул ходимларнинг 137 расмий баёнот ҳамда интервьюлари босма ва электрон 39

нашрларда эълон қилинган. Соҳавий фаолият бўйича тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун 1350 дан ортиқ хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланган ҳамда ушбу материаллар 75 тадан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВларда эълон қилиб борилган. Вазирлик ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 9 та ижтимоий сўровнома ўтказилди. Ижтимоий тармоқларда 35 та онлайн эфир ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазирлигининг веб-сайти, шунингдек, “Telegram” (6114 та пост) ва “Facebook” (5475 та пост) ижтимоий тармоқларидаги @mininnovation расмий канали ҳамда fb.com/mininnovation.uz расмий cаҳифаси ҳар куни янгиланади. www.mininnovation.uz расмий веб-сайтида 943 та янгилик жойлаштирилган, 59 та танловлар эълони берилган. Илмий-техник ахборот маркази “Telegram” каналида 770 дан ортиқ янгилик ва “Facebook” саҳифасида 512 дан ортиқ янгилик, шулардан 38 та видео-материаллар чоп этилди. Миллий офис “Telegram” каналида 796 дан ортиқ янгилик ва “Facebook” саҳифасида 1160 дан ортиқ янгилик, шулардан 130 та видео-материаллар узатилди. Ёшлар Академияси “Telegram” каналида 409 дан ортиқ ва “Facebook” саҳифасида 351 дан ортиқ янгилик, расмий веб-сайтида 94 та янгилик чоп этилди. Дунёда ва Ўзбекистонда СОVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича кундалик дайжест ҳамда водород энергетикаси, мис саноати, узумчилик ва виночилик ривожланиши бўйича дайжестлар вазирлик ва Илмий-техник ахборот маркази “Telegram” каналларида ва “Facebook” саҳифаларида чоп этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) телеграм-каналида мунтазам равишда кунлик дайжестлар эълон қилиниб борилди. Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовлари ва умумий вакцинация жараёнларига бағишланган “Vaksinauz” Телеграм канали, Фейсбукда саҳифаси ва vaccination.uz сайти ишга туширилди. “Telegram” каналида 1120 дан ортиқ янгилик ва 85 та савол-жавоб пости, “Facebook” саҳифасида 1050 дан ортиқ янгиликлар чоп этилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан “Иннонигоҳ” кўрсатуви йўлга қўйилиб, унинг учта сони вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида чоп этилди. Шунингдек “Иннотўлқин” эшиттиришининг учта сони ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. ИТКларнинг ҳар бир мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда ёритиб борилди. ИТК аъзолари республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатлари ҳам нашр қилиб борилди. Жами 80 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди. Шунингдек, Илғор технологиялар маркази нашрларида ҳисобот даврида 81 та илмий мақола, шу жумладан 47 та хорижий мақолалар чоп этилган (шу жумладан Nature, Nature communications, Scientific reports), шундан 32 та мақола SCOPUS ва бошқа халқаро маълумотлар базасида ва 34 та мақола маҳаллий илмий журналларда; шунингдек республика 34 та ва халқаро 89 та конференцияларда 123 та тезис, 2 та патентга талабнома берилган. Чоп этилган илмий мақоларлар бўйича: 2018-2021 йилларда мамлакатимиздаги миллий газета ва журналларда инновацион фаолиятга оид 30 та мақола чоп этилди. Шунингдек, \"Илм-фан ва инновацион ривожланиш\" илмий журналининг 2018-2021 йиллар давомида 21та сони нашрдан чиқди, унда жами 297 та илмий мақолалар нашр қилинди. Шунингдек, таҳририят томонидан 2021 йилнинг январь ойида Сovid-19 пандемиясига бағишланган махсус сон ҳам тайёрланди. Журналнинг ушбу махсус сонида 11 та илмий-таҳлилий мақола чоп этилди. 40

Бундан ташқари, журналларнинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” телеграм каналларини кенг миқёсда тарғиб қилиш мақсадида илмий марказлар ҳамда 35 та олий ўқув юртларининг телеграм каналлари билан боғланиб, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” корхонаси томонидан 2018 йилда 10 дан ортиқ, 2019 йилда 30 дан ортиқ, 2020 йилда 100 дан ортиқ ва 2021 йилда 200 дан ортиқ илмий адабиётлар жумладан, дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар нашр қилинди ҳамда 2018 йилда 125 млн., 2019 йилда 450 млн., 2020 йилда 1.5 млрд. ва 2021 йилда 1,9 млрд млн. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. 41