ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ²УЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАДªИªОТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ВА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ 1
Мундарижа 3 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 4 Олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган услубий- меъёрий (малака талаби, ўқув режа ва ўқув дастур) ҳужжатларни техник экспертизадан ўтказиш ва ижросини мониторинг қилиш 7 Таълим сифатини ошириш ва норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш 9 Олий таълим муассасаларини дарслик, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар билан таъминлаш 13 Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ташкил этиш 15 Иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш ва республика фан олимпиадаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш 19 Халқаро ҳамкорлик 21 Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолият 23 Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар билан таъминлаш 25 Олий таълим тизими муаммоларини ўрганиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар 28 Семинар-тренинглар 30 Ижтимоий сўровлар 31 Олий таълим тизимига оид илғор тажрибаларни оммалаштириш 33 Хизмат сафари ва топшириқлар ижросини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доира- сида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қаро- рига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази сифатида ташкил этилди. Марказнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди. олий таълим тизимининг давлат таълим стандартлари асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар, малака талаблари ва таълим дастурларини таҳлил қилиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш; таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиёт- ларини таҳлил қилиш, тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш; давлат намунасидаги қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, элек- трон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш; олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини муво- фиқлаштириш; олий таълимни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани тадқиқ қи- лиш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш. Марказда 12 та бўлим фаолияти ташкил этилган. Бўлимлар томонидан Марказ- га юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оши- рилмоқда. Марказ жамоаси 1 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фалсафа фан- лари доктори (PhD), доцент ва 6 нафар фалсафа фанлари доктори (PhD)дан иборат. Марказда 2 та «13.00.01 – Педагогика назарияси» ва «13.00.07 – Таълимда менежмент» ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш ташкил этилди. Айни вақтда Мар- казда 2 та таянч докторант ва 10 дан ортиқ тадқиқотчилар олий таълимни риво- жлантириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази Тошкент шаҳри 2-Чимбой кўчаси, 96-уйда жойлашган. 3
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН УСЛУБИЙ-МЕЪЁРИЙ (МАЛАКА ТАЛАБИ, ЎҚУВ РЕЖА ВА ЎҚУВ ДАСТУР) ҲУЖЖАТЛАРНИ ТЕХНИК ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ИЖРОСИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ Таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва мунтазам такомиллаштириб бориш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Марказ томонидан доимий равишда таълим йўналишлари ва мута- хассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари экспер- тизадан ўтказилмоқда. Ҳар йили реал меҳнат бозори эҳтиёжи ва талаблари ўрганилиб иш берувчи кор- хоналар ва кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик учун малака талаблари, ўқув режалари ишлаб чиқилади. 4
2020/2021 ўқув йилида: 2021/2022 ўқув йилида: РЎМЕТАЖКЛАААЗЛКИААЛРТДИАИЛЭ: АКСБЛПМАЕАРРЛТИИАЭВКЗКАААСДЎТПҚААЕУНЛРВАТБИЛЗААДРИАНВАЎЎРМТЎЕТКҚАЖКАУЛАЗВААЗИЛКРИЛАЕАЛДЖРТДИИААИ:ЛЭЛ: АКАСБРЛПИАЕРРТИИВЗААДЎҚАУНВ 261 та бакалавриат таълим йўналишлари; 671 та бакалавриат таълим йўналишлари; 559 та магистратура мутахассисликлари. 638 та магистратура мутахассисликлари. ЎҚУВДАСТУРЛАРИЎЭҚКУСВПЕДРАТСИТЗУАРДЛАНРИ ЭКЎСҚПУЕВРТДИАЗСАТДУАРНЛАРИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛДИ: ЎТКАЗИЛДЎИТ:КАЗИЛДИ: 8314 та бакалавриат таълим йўналишлари; 1085 та бакалавриат таълим йўналишлари; 2171 та магистратура мутахассисликлари. 48 та магистратура мутахассисликлари. Ўқув жараёЎнқиугав жтаартаёбнииқга эттаитшбиқучэутниш учЎуқнурвесжпуабрлаиёкнаиоглаийттаатъблииқм этиш учун республика олий таълим ммуаусассассааслаалраиргиага еткраезсипбубблеиркиалдоил.ий таълим муассасаларига етказиб берилди. етказиб берилди. 2022/2023 ўқув йилида: МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ВА ЎҚУВ РЕЖАЛАРИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛДИ: 407 та бакалавриат таълим йўналишлари; 335 та магистратура мутахассисликлари; қўшимча педагогик тайёрлов дастурининг 27 та ўқув режалари. ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛДИ: 436 та бакалавриат таълим йўналишлари. Ўқув жараёнига татбиқ этиш учун республика олий таълим муассасаларига етказиб берилди. Мувофиқлаштирувчи соҳа кенгашлари Олий таълимнинг меъёрий-услубий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва таълим жараёнига татбиқ этиш тизимини такомиллаштириш, кредит-мо- дуль тизими асосида ташкил қилинган таълим жараёни сифатини ошириш мақсадида етакчи олий таълим муассасалари ҳузурида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича малакали мутахассис ва профессор-ўқитувчилардан иборат 26 та таълим соҳалари бўйича Мувофиқлаштирувчи соҳа кенгашлари ташкил қилинди. «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Клас- сификатори» ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган «Таълим- нинг халқаро стандарт классификацияси» (ТХСК-2011) ҳамда кадрлар истеъмолчилари ва таълим муассасалари мутахас- сислари таклифлари асосида такомиллаштирилди. 5
26 ТА ТАЪЛИМ СОҲАЛАРИ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ СОҲА КЕНГАШЛАРИ: – Таълим – Муҳандислик иши – Санъат – Ишлаб чиқариш ва ишлов бериш – Гуманитар фанлар – Архитектура ва қурилиш – Тиллар – Қишлоқ хўжалиги – Ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб – Ўрмон хўжалиги фанлар – Балиқ хўжалиги – Журналистика ва ахборот – Ветеринария – Бизнес ва бошқарув – Соғлиқни сақлаш – Ҳуқуқ – Ижтимоий таъминот – Биологик ва турдош фанлар – Хизмат кўрсатиш соҳаси – Атроф муҳит – Гигиена ва ишлаб чиқаришда меҳнат – Физика ва табиий фанлар муҳофазаси – Математика ва статистика – Хавфсизлик химати – Ахборот-коммуникация технология- – Транспорт хизмати лари Халқаро тажриба асосида ўқув-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш Халқаро тажриба асо1с3идтааў(қ2у0в2-1мейъиёрлидйа ҳ5ужтаж,а2т0ла2р3нйиитладкаом8илтла)аштатъилриимш.соҳаларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари нуфузли рейтингларда юқори ўринлар- 13 та (2021 йилда 5 та, 2023дайитулрдгаа8нтхао)ртиажълоилмийсотҳааъллаирминмиунагссўақсуавл-мареъиёнриинйг тҳауъжлжиамтлдаарситурла- нуфузли рейтингларда юқроириасўорсииндлаатрадкаотмуирлгалнашхотрииржилодлии.й таълим муассасаларининг таълим дастурлари асосида такомиллаштирилди Ўқув режалардаги номутаха- сисилик фанлар қисқартирилди, танлов фанлар миқдори кўпай- 90 77 Ўқув ртеижраилладридагива нхоомруитажхастиасжилриикбаси 80 62 кфтмаииажрнқирлдтиаоирбрлдааиқдссаТииионас.снкқи9ўладпра0Тосатаваоийн(яс3ртфлниии7оагдрл,вни5аидлилфа%д,фаритя)наианнлнгглуааилвачрчоаруавкин, иффкх4раауоиу8ннррчтллис(уиаа2жнррл0идш%ии.) 70 48 (20 у%чу) нда6н(29,05 (%37) ,д5а%н 1) 8га(ч7а,,5к%ур) сгача, 60 50 54 48 44 54 иши учмуанла6ка(2в,и5й%ам) адлаинёт18уч(у7н,56%(2),5 %) 50 44 гача, мдалаанк3ав4и(й14ам%а)лгиаёчтаувчауняку6ни(2й,5дав- 40 43 %) данла3т4ат(т1е4ст%ац)иягасчиа(бвиатияркувнимйала- 30 37 давлат кааттиешстиа)циуячсуин (4би(1ти,6ру%в) мдаалнак6а (2,5 20 биўшлиг)ануч%бкуер)нлегд4гаии(члт1а,ам6нби%дўқил)д.годаранни к6бре(ел2дг,5иил%тан)мдгииақ.чда ори 10 11 4 3 0 ТДИУ ТДТУ ТВЧДПИ ТДАУ ТТА Аввалги ҳолат жами фанлар Кейинги ҳолат жами фанлар Янги фанлар “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификатори” ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган “Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси” (ТХСК- 2011) ҳамда кадрлар истеъмолчилари ва таълим му6ассасалари мутахассислари таклифлари асосида такомиллаштирилди.
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА НОРМАТИВ- МЕТОДИК ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Таълим сифатини ошириш ва норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш, ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш борасида қатор ишлар амалга оширмоқда. Марказ томонидан республикадаги 114 та олий таълим муассасаларидаги Таълим сифа- тини назорат қилиш бўлимларига методик ёр- дам кўрсатиб келинмоқда. Олий таълимда сифат мониторингини юритиш ва баҳолаш механизмини такомиллаштириш, халқаро сифат стандартлари- га мослашиш, сифат кафолати бўйича илғор хори- жий тажрибани амалиётга татбиқ этиш юзасидан методик тавсиялар бериб борилмоқда. 2023 йилдан бошлаб ҳар чоракда ками- да 5 та олий таълим муассасасининг таълим сифати ҳолати ўрганилиб, ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёр- лаш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида олий таълим муассасалари билан таълим сифати- ни таъминлаш бўйича мунтазам консульта- тив алоқа йўлга қўйилди. Буюк Британия тажрибаси асосида талаба- лар умуммиллий сўровномаси методология- си ишлаб чиқилди. Таълим сифатини талаба- ларнинг қониқиш даражасига кўра баҳолаш тизимининг назарий-методологик асоси яра- тилди. Ушбу лойиҳани республика миқёсида амалиётга жорий қилиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 7
UK Quality Code «Олий таълимда Буюк Британия сифат кодекси»нинг жами 7 та ҳужжати ўзбек тилига таржима қилинди. for Higher Education Ушбу ҳужжат намунасида мамалакатмизда олий таълим сифатини кафолатлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари- Advice and Guidance ни такомиллаштириш мақсад қилинган. «Сифат кодек- си» олий таълимнинг барча жабҳаларида амал қилини- Student Engagement ши зарур бўлган талабларни ўз ичига олади. Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO 21001:2018 «Таълим ташкилотлари – Таълим ташки- лотларини бошқариш тизимлари – Фойдаланиш бўйича йўриқномага эга талаблар» номли стандарти таржима қилинди. Ушбу стандарт олий таълим ташкилотлари учун бошқарувни самарали ташкил этиш борасидаги талабларни белгилайди. Олий таълим муассасалари- нинг таркибий тузилмалари, ўқув жараёни ва таълим сифатини ушбу стан- дартга мослаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Марказ томонидан олий таълим соҳасидаги касбларнинг стандартлари ишлаб чиқилмоқда. 2021-2022 йилларда 24 та олий таълим соҳаси- даги касбий стандартлар ишлаб чиқилди ва ама- лиётга татбиқ қилинди. Мазкур стандартларнинг ишлаб чиқилиши тегишли касблар ва лавозимлар учун зарур бўлган талабларни белгилаш ҳамда улардан фойдаланиш имконини беради. Марказ томонидан Тошкент давлат педагоги- ка университети, Жиззах давлат педагогика уни- верситети, Навоий давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус дав- лат педагогика институти ҳузурида ташкил этил- ган «Мактабгача ва умумий ўрта таълим тизими малакани баҳолаш марказлари» фаолияти муво- фиқлаштириб борилмоқда ҳамда уларга мунта- зам равишда ташкилий-методик ёрдам кўрсатил- моқда. 8
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ДАРСЛИК, ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИ ВА МАХСУС АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ Олий таълим муассасаларининг малака талаблари, ўқув режа ва фан дастур- лари асосида фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш ва чоп этиш ишлари мувофиқлаштирилмоқда. Ўқув адабиётларни тайёрлаш Профессор-ўқитувчилар томонидан 2020-2023 йиллар давомида фанлар бўйича жами 16 мингдан ортиқ янги авлод ўқув адабиётлари тайёрланди. Жумладан, ижтимоий-гуманитар фанлардан 3,2 минг, техника фанла ридан 4 мингдан ортиқ, ахборот техно- логиялари бўйича фанлардан 1,1 минг, ишлаб чиқаришга оид фанлардан 2,3 минг, қишлоқ хўжалиги фанларидан 1,5 минг ва қолган йўналишлар бўйича 3,9 мингга яқин янги авлод ўқув адабиётлари тайёрланди ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этилди. 9
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ИЛҒОР Т ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ ЯРАТИШ ҲОЛАТИОЛИИЛЙҒТОАРЪТЛЕИХМНОНЛИОРГИИВАЯОХЛБЖАОЛРРОНАДТНИА-РВТТЕ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСА ЎҚУВ АДАБИЁТТАЛЙАРЁИРНЛИАНЯРГААНТИЎШҚУҲВОЛААДТАИБИЁТЛАРИ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИНИНГ УМУ 12 290 1 ўқув 1 134 23 адабиётлари (12 535 6 ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОННОИМДДАНА фонди ТАЙЁРЛАНГАН ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ 2022 илмий 12 290 НОМДА 3АР6М021ум9у2афмдо3ианбдйиниёфтолоам 2020 (24 119 406 ну 2020 22002221 АРМ умумий фонди: бадиий 2 718 номда ўқув 5 095 но3м6д01а9ў2қ3унвомда 3 адабиёт фонди адабиёти нашрга 2021 адабиё(2т4и1н19аш40р6ганусха) 2 718 нотмадйа ёўқрулванди: 5 095 номда ўқув тайёрланди: адабиёти нашрга ў4қу4в7на7даашнбоирмёгтадиатаўйқёуа–трвад1йла7аёб6адри2нлаёндатбонииимд:нёдиаат:шидраграслик–– 1 762 номда дарслик хорижий 3 333 номда ўқув тайёрла–н8ди2:6 номда дарслик 4 адабиётлар – 826 но–мд1а8д8а5рснлоимк да ўқ4у4в77 номда фонди – 1 885 номқдўалўлқаунвма нашрга тайёр–ла1н2д6и7: номда–д3а3р33слноимкда ўқув қўлланма қўллан–м7а номда бошқа – 1 267 номд–а3д1а8р8слниок мда ўқувқўқлўлланлмаанма бошқа 668 23 (3 868 7 – 7 номда тбуоршдқаа ги ада–б2и2–ён3то18м8данобмо–шда2қ2аўқтнуувордқмўадлгилааабндмоашабиқёат турдаги адабиёт 5 адабиётлар турдаги фонди адабиёт МАРКАЗМЛААШРКГААНЗМЛААБШЛАГАҒЛНАРМҲАИБСЛОБАИҒДЛААНР ҲИСОБИДАТНАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛТААРЪИЛБЎИЙМИЧЙАЎНАЛИШЛЎАҚРУВИФБАЎНЙЛ НАШР ЭТНИАЛШГАРН ЎЭҚТУИВЛАГДААНБИЎЁҚТУЛАВРАИДАБИЁТЛТААРЙИЁРЛАНГАН ЭЛЕКТТАРЙОЁНРЎЛҚУАВНАГДААНБЭИЁЛТЕЛКАТРРИОН ЎҚУАВДААБДИАЁ ТАЪМИНЛАН 8 8млрд. 313 номда 313 номда 43 номда 432022 60 номда 602022 н 49 650 нусхадаги сў4м9ли6к50 нусхадаг2и021 сўмликмлрд. 2021 номда сўмлик 2 млрд. 956 млн. 2 млрд. 956 млн. сўмлик 171 номда – Ҳуқуқ – Ахборот технологиялари 29 630 нусхадаги сў12м79л1 и6нк3о0мндуасхадаги–– Архитектура ва қурилиш – Ҳуқу–қМуҳандислик – Ахборот тех 2 млрд. 800 млн. Бизнес ва бошқарув – Архи– Стеоғклтиуқрнаи всааққлаушрилиш – Муҳандисл – Соғлиқни с 90 номда 2 млрд. 800 млн–. Ссаўнмълаит вка маданият – Бизн– еБисзвнаесбвоашбоқшарқаурвув – Бизнес ва б – Санъ– аХотрвиажмийадтиалнлиарят – Хорижий ти 22 500 нусхадаги – Спорт – Туризм – Туризм 2 млрд. 250 млн. сў9м0линкомда – Физика – Спорт 22 500 нусхадаги 2 млрд. 250 млн. сўмлик – Физика Ўқув адабиётларни экспертизадан ўтказиш 2022 йил июнь ойидан бошлаб ўқув адабиётларни экспертизадан ўтка- зиш ва нашрга рухсат бериш жараёнида инсон омилини камайтириш, жа- раённинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда ушбу тизимни тў- лиқ рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган adabiyot.edu.uz электрон платформаси амалиётга жорий қилинди. Ҳозирги вақтга қадар тизим орқали профессор-ўқитувчилар томонидан жойлаштирилган 4 176 номдаги ўқув адабиётлари экспертизадан ўтка зилди, экспертлар томонидан ижобий хулоса берилган 2 749 номдаги ўқув адабиётлари нашрга рухсат берилди. 10
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти билан 2023/2024 ўқув йили бошлан- гунга қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи талабалар учун педагогика, психоло- гия, тарих, математика, филология, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хорижий тил, санъат ва маданият, спорт, физика ихтисосликлари бўйича 12 номда (1 500 нусхада) 967 млн. сўмлик ўқув адабиётларини Брайль ёзувида чоп этиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. «Энг яхши дарслик» танлови Профессор-ўқи- тувчилар ўртасида ахборот технологи- ялари, педагогика, иқтисод, сунъий ин- теллект, математи- ка, физика, муқобил энергия каби фан- лардан тайёрланган ўқув адабиётлар ўр- тасида «Энг яхши дарслик» танлови ташкил этилмоқда. Танлов таълим йўна- лишларининг энг муҳим 25 та фанла- ридан ўтказилади. Танлов якунларига кўра, ҳар бир фан бўйича 1 ўринни олган дарсликлар марказлашган маблағлар ҳисобидан нашр этилади ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш учун барча давлат олий таълим муассасалари ва филиаллари- га етказилади. Давлат хизматларини ривожлантириш Олий таълим муассасаларидаги адабиётларни чоп этишга рухсатнома бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётларни чоп этишга 11
рухсат беришни давлат хизматлари асосида ташкил этишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига (project.gov.uz) идоравий келишув учун жойлашти- рилди. (ID-83385 (В-1)) Ушбу қарор билан қуйидагилар тасдиқланиши белгиланмоқда: таълим ташкилотлари учун давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига мувофиқ тайёрланган ўқув адабиётларини чоп этишга рухсат беришни давлат хизмати асосида ташкил этиш тартиби; ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашрга рухсат олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби; чоп этишга рухсат берилган ўқув адабиётларига электрон шакл- даги QR-кодли нашр рухсатномаси бериш; ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнида ишти- рок этувчи мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш. 12
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Марказ томонидан олий таълим тизимидаги барча ахборот-ресурс марказлари фаолияти мувофиқлаштирилмоқда ва ахборот-кутубхона тизимини рақамлаштириш, янги ўқув адабиётлари билан таъминлаш, ОЛфИойЙдаТлАаЪнуЛвчИиМлаНргИа РсиИфВаОтЖлиЛаАхНбоТрИотР-ИкуШтуТбАхоДнаҚИхҚизОмТаЛтиАнРиИкВўрАсатиш иИшЛлҒарОиРамТаЕлХгаНоОшЛирОиГлИмоЯқЛдаА. РНИ ТАТБИҚ ЭТИШ МАРКАЗИ ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ \"ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА\" ПЛАТФО АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИНИНГ УМУМИЙ ФОНДИ (UNILIBRARY.UZ) 1 ўқув ўқув адабиётлари моно адабиётлари фонди 181 267 номда 8 53 1 134 237 номда илмий мақолалар дисс (12 535 698 нусха) 19 497 номда 19 53 илмий 1 004 120 номда 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ бадиий адабиётлар ва бошқа адабиётлар 2 адабиётлар (4 373 819 нусха) ПЛАТФОРМА фонди ФАОЛИЯТИ ТЎЛИҚ 6 165 номда ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ ЖАМИ 228 44 АРМ умумий фонди: бадиий 595 905 номда ПЛАТФОРМА ФОНДИ ДОИМИЙ РАВИШДА Умумий ўқ БОЙИТИБ БОРИЛМОҚДА ВА HEMIS адабиётла 3 601 923 номда 3 адабиётлар (2 242 700 нусха) ДАСТУРИГА ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА 55.5 % ни т (24 119 406 нусха) фонди ўқув АРМДА ЮРИТИЛАЁТГАН ҲУЖЖАТ шрга хорижий 199 427 номда – жамлама китоби; – китобхонларни ҳисобга Чо а дарслик – инвентар китоби; олиш дафтари; в а ўқув 4 адабиётлар (1 098 399 нусха) – йўқолган ва ўрнига қабул фонди – китоблар учун чўнтакча хар қилинган адабиётларни (кармашка); 2,7бошқа қайд этиш китоби; – каталог карточкаси; – китоб формуляри; – китобхон формуляри. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАР5 адабиётлар фонди 668 234 номда (3 868 790 нусха) АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИ ЎҚУВ ФАНЛАРИ КЕСИМИДА “Олий таълим мусссасслари Ахбор АЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА марказлари тўғрисида”ги намуна ЪАЛНИГМАНМЭУЛАЕСКСТАРСОАНЛЎАҚРУИВ АДАБИЁТЛАРИ АДАБИЁТЛАР БИЛАН ишлаб чиқилди мавзулардаД ЛАРИНИНГ УМУМИЙ ФОНДИ ТАЪЎМзИбНеЛкАиНстГоАнНЛИРКеҲспОуЛбАлТиИкаси Презид1е0нтиданнингортиқ 2кквқ0уўўа2трйз1уиаибрлйхлдОиоии8Бнллг.оа2иис”2.йм64а9адт%даепаъклбҳлиаауёибтзтфмрлудар,ораир: гфдмиаааснПиҚняхв–а1гоффаУ6дом9аи0унармм7-оаииАлс0йлаРнорМинняо“МтЎэҳтвЭқратзиииамебалллнецкрелдкиоииокиийрнйястлргўлтирлаилоакхонарггбднрааоатарҳшмоатрик-ликйлулитилэуйтиби▪▪х“лоINижднкиуFанатOҳвумаLбефIхлBротаанUтлмаZаис 43 номда 2022 60 номда ўқув 1170 867 номда адабиётлари фонди (12 535 698 нус–хАа)хборот технологиялари ектура ва қурилиш – Муҳандислик ▪ йўқолга с ва бошқарув – Соғлиқни сақлаш ўқув адабиётлари 11 718 та,монографиял ар“Энг яхши дарасдлиакб”иёт т ва маданииялтмий 1–0Б0и4з1н2е0снвоамбдоашқарув Эадлае2бк4итрё6отлн6а5шр3:актлада,ги ПРОФЕССОР- “Энг яхши ў▪қукв-иустлоуббхийо (4– 3Х7о3р8и19жниуйсхтаи) ллар ЎҚИТУВЧИЛАР 2 адабиётлар – Туризм 92и.1л9м%ий мақолалар фонди 31 031 та,ЎРТАСИДА қўлланма” дафтари 41 783 та, аў“рЭқнувг-ямхештоидии▪нкнкқоўивлатлцоаинбомлнаа” а ТЎАТдКНАиЛЗОсИсВЛеЛАрАЁРтТaГАцНиял бадиий ▪ китоб ф 3 адабиётлар 595 905 номда бадиий адабиётлар ва бошқа адабиётлар ▪ каталог фонди (2 242 700 нусха) ▪ китобхо 6 165 та. хорижий 199 427 номда ДАВЛАТ 1О3ЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ (1098 399 нусха) АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ 4 адабиётлар фонди бошқа 678 924 номда Умумий адабиётлар (3 868 790 нусха) фонди 1970 нафар
Ахборот-ресурс марказлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси- нинг «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони- ни таъсис этиш тўғрисида» 2020 йил 22 декабрдаги 803-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилда 7 нафар, 2022 йилда 3 нафар ҳамда 2023 йилда 3 нафар Ахбо- рот-ресурс маркази ходимларига «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тантанали равишда топши- рилди. Хорижий ўқув адабиётларини харид қилиш ишлари таҳлили Сўнгги уч йил давомида ОТМлар томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 17 766 номда 67 378 нусхада хорижий адабиётлар харид қилиш ишлари ташкил этилди. Барча олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари Scopus, ScienceDirect, «EBSCO» каби халқаро илмий маълумотлар базаларига уланди ва улардан фойда- ланиш бўйича шарт-шароитлар яратилди. Халқаро элек- трон илмий маълумотлар базаларидан самарали фойдала- ниш бўйича доимий равишда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Инновацион кутубхона технологияларини жорий этиш бўйича АҚШ, Буюк Бри тания, Финляндия, Франция ҳамда Осиё давлатлари олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолияти ўрганилди. Чет эл тажрибасини ўрганиш, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини такомиллаштириш ва тажриба алмашиш мақсадида ахборот-ресурс марказлари раҳбар-ходимлари Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистон Республикаларига хизмат сафарига юборилди. 14
ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА-ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ВА РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДА ЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЎТКАЗИШ Олий таълим тизимида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшларни қўл- лаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оши- рилмоқда. Республикамиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўрта- сида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ва унда ғолиб бўлган талаба- ларни тақдирлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича АҚШ, Япония, Хитой, Германия, Австралия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Скандинавия давлатлари, Россия Федерацияси ва Қозоғистон каби хори жий мамлакатлар тажрибаси ўрга- нилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижа- дорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сонли, 2020 йил 6 октябрдаги «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада та- комиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-инду- стрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4851-сонли ҳамда 2021 йил 19 мартдаги «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ- 5032-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили мактаб ўқув- чилари ва талабалар ўртасида «Математика», «Кимё» ва «Биология», «Физика» ҳамда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанлари бўйича республика 15
2023 йилнинг 20 июнь куни талабалар ўртасида Ўзбекистон миллий универ- ситетида «Кимё» ва «Биология», Самарқанд давлат университетида «Физика» ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетида «Информатика ва ахбо- рот технологиялари» фанлари бўйича республика фан олимпиадаси ўтказилди. Республика фан олимпиадасида иштирок этиш учун «Биология» фанидан 162 нафар, «Физика» фанидан 125 нафар, «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан 230 нафар, «Кимё» фанидан 115 нафар, жами 632 нафар талабалар olimpiada.edu.uz платформасидан рўйхатдан ўтишди. Республика фан олимпиадасининг якунларига кўра фанлар бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари тегишли мутахассисликлар бўйича магистратура босқи- чига тўғридан тўғри кириш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жорий йилнинг апрель-май ойларида умумтаълим мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида «Физика» «Математика», «Кимё» ва «Биология», ҳамда «Ин- форматика ва ахборот технологиялари» фанлари бўйича республика фан олим- пиадаси ўтказилди. Республика фан олимпиадаси «Кимё» ва «Биология» фанлари бўйича 23 та олий таълим муассасасида, «Физика» фани бўйича 19 та олий таълим муассасасида, «Ин- форматика ва ахборот технологиялари» фани бўйича 13 та олий таълим муассасаси- да, «Математика» фани бўйича 3 та олий таълим муассасасида ўтказилди. 16
Олимпиада якунларига 69 нафар ўқувчи кимё ва биология йўналиши, 57 на- фар ўқувчи физика йўналиши, 39 нафар ўқувчи информатика ва ахборот техно- логиялари йўналиши ҳамда 9 нафар ўқувчи математика йўналишида тегишли олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз ўқишга кириш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамла- катимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллашти- риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармони асосида 2022 йил 18 октябрда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбек тили ва адабиёти фанидан халқаро олимпиада ташкил этилди. Халқаро олимпиадага 10 га яқин давлатдан 45 нафар чет эллик талаб- горлар иштирок этишди. Жумладан, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Афғонистон, Қозоғистон, Тожи- кистон, Япониядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ўзбек тилини ўр- ганаётган талабалар иштирок этди. Уларнинг билим, кўникма ва малакалари Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. 2021 йилдан бошлаб, ТДЮУ, ТДИУ, ТАТУ, ТМИ, ИНХА, Турин политехника университети, Фискал институти ва Бош прокуратура академияси тала- балари ўртасида молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиада ташкил этилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 10 октябрида Россиянинг Сочи шаҳри- да бўлиб ўтган молиявий ҳавфсизлик бўйича II Халқаро олимпиадада ТДИУ, ТДЮУ, ТАТУ, Тошкент молия ҳамда Фискал институтидан жами 10 нафар талаба Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Мазкур олимпиадада МДҲ ҳамда БРИКС ташкилотларига аъзо 12 та давлатнинг 500 нафар талаба ҳамда ўқувчилари иштирок этиб, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида куч синашди. 17
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойининг 3 дека- дасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилади. Мазкур халқаро олимпиадада Марказий Осиё давлатлари, МДҲ давлатла- ри, Туркий тилли давлатлар билан бир қаторда Осиё, Европа, Африка қитъа ларидаги 20 дан ошиқ давлатдан 40 дан ошиқ терма жамоалар иштирок этиши кутилмоқда. 18
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК Халқаро тажриба асосида илғор технологияларни олий таълим тизимига татбиқ этиш бўйича хорижий ташкилотлар ҳамкорлик алоқалари ўрнтилди. Erasmusнинг Ўзбекистондаги миллий офиси билан ҳамкорлик ўрнатилди. Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхо- наси билан ҳамкорлик ўрнатилди. Германиянинг (CHE) Олий таълимни ривожланти- риш маркази билан ҳамкорлик ўрнатилди. Малайзиянинг Миллий олий таълим тадқиқотлари институти билан ҳамкорлик ўрнатилди. Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 31 январь куни «Буюк Британия олий таълим муассасаларида сифат кафолатлари қандай таъминланади?», 2023 йилнинг 24 февраль кунида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида «Олий таълим муассасаларида самарали бошқарув механизмларини жорий этиш қанчалик муҳим?», 2023 йилнинг 27 март куни ташкил этилган «Институционал мустақиллик бу мутлақ мустақиллик дегани эмас» номли вебинарлар ташкил этилди. 19
Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Миллий офиси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик Меморандуми асосида, биргаликдаги амалий ишларни ўзи- да акс эттирган «Йўл харита»си тасдиқланди. Жорий йилнинг 22 май куни Канада- нинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Ле- Клер (Alison LeClaire) хоним билан бўлиб ўтган учрашувда шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги даврда олий таълим бошқарувига қўйиладиган янгича талаб лар, олий таълим муассасаларини тран- формация қилиш ва уларда смарт тех- нологияларни жорий этиш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида халқаро илмий ҳамкорликни чуқурлаштириш ма- салалари муҳокама этилди. Германиянинг Олий таълим маркази (ЧE) билан янги авлод ўқув адабиётлари- ни яратиш юзасидан Германия нашриёт- ларининг тажрибасини ўрганиш юзаси- дан учрашув ташкил этилди. 20
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТ Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ишларини такомиллаштириш ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш ишлари ташкил этилди. Жумладан, вазирликнинг 2020 йил 26 октябрдаги 558-сон буйруғи билан вазирлик тизимида коррупция қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва «комплаенс назорат» тизимини жорий этилишини мувофиқлаштиришга масъул бўлинма этиб белгиланди. Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлимлари ташкил этилди. Вазирликнинг барча таркибий тузилмалари ва олий таълим муассасалари маъмурий ходимлари, хизмат кўрсатиш, техник ходимлари ҳамда профессор-ўқитув- чиларига манфаатлар тўқнашуви бўйича декларация шаклидаги ариза-анкеталарни тўлдириш тизими йўлга қўйилди. Олий таълим муассасалари тала- балари ва профессор-ўқитувчилари томонидан коррупция ҳолатлари ҳақи- да аноним хабар қилиш имконини берувчи @anticoredu расмий телеграм боти фаолияти йўлга қўйилди. Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс- назорат тизимини янада такомиллаштириш, бўш иш ўринларига номзодларни ишга қабул қилиш, одоб- ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, манфаатлар тўқна- шувини бошқариш, коррупциявий жиноятлар ҳақида хабар бериш тартиби ҳамда давлат харидларини амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари- ни ўзида ифодалаган 18 та ички идоравий ҳужжатлар халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. «Коррупция ва унга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш» мавзусида 4845 маротаба, шундан 2396 та профилактик мазмунидаги давра суҳбатлари, 678 та семинар-тренинг ва 1771 та учрашувлар ўтказилди. Коррупциянинг салбий оқибат- ларини акс эттирувчи 328 та видеоролик ва тарғибот материаллари тайёрланди. 21
Олий таълим муассасаларида ижодий (касбий) имтиҳонларни ҳамда олий таълим муассасаларини битиришда якуний давлат аттестация синовларини топширишда шаф- фофликни таъминлаш ва коррупциявий хавф- хатарларни бартараф этиш бўйича қўшма баёнот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан имзоланди. International Anti-Corruption Academy томонидан ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсла- рида олий таълим муассасалари коррупцияга қарши кура- шиш ва комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлимлари бошлиқларининг иштироки таъминланди. Қонун ижодкорлиги, қонун ва қарорлар лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича 40 га яқин норматив ҳуқуқий ҳуж- жатларга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этилди. 22
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ҚАТЪИЙ ҲИСОБДАГИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини диплом бланкалари билан таъ- минлаш, таълим муассасаларига берилган диплом бланкалари ҳисобини юритиш ва уларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ҳамда диплом дубликат- ларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Охирги 3 йилда олий таъ- 2020 йил 2021 йил 2022 йил лим муассасаларига 385 минг 483 дона, академик лицейларга 53 минг 247 дона академик ли- цейларга, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига 1070 дона диплом бланкала- ри билан таъминланди. Бундан ташқари «Темурбеклар макта- би» ҳарбий-академик лицейлари учун 1437 дона битирувчи ва аъ- лочи кўкрак нишонлари тайёрла- ниб топширилди. 23
Фаолиятни рақамлаштириш ва фуқароларга давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ду- бликатини бериш буйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъ- мурий регл аментини тасдиқлаш ҳақида»ги 395-сонли қарори асосида диплом дубликатларини бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди. Диплом дубликатларини олиш истагини билдирган фуқаро- ларга учун бир қанча қулайликлар жорий этилди: диплом дубликатини олиш учун онлайн ариза бериш имкония- ти жорий қилинди; сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар бер илади; тайёр бўлган диплом дубликатларини фуқароларнинг яшаш манзилиги етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди; 2 минг 643 нафар фуқарога диплом дубликатлари берилди. Марказ бюджетига туширилган тушумлар Диплом дубликатларини бериш давлат хизмати орқали Марказ бюджетига 567 млн 163 минг 316 сўм маблағ туширилди. 24
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТАДҚИҚОТЛАР Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан доимий равишда олий таълим муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилда 80 яқин таҳлилий ҳужжат, 2023 йилнинг биринчи ярмида НТИРИМ25ШазткауТртАтааҳдлДқиилҚқиойИтлҳаҚуржОожлаТитй,Л2тАа1ълтРиамИмтеиъВзёирАмиийд-ҳаутқауъқлииймҳсуижфжааттилнаироишшилраибшгчаихқиизлмдаит. И ТАТБқиИлмҚоқдЭа.ТИШ МАРКАЗИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ ВА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ МЕНТ 18206гга таҳлилий ҳужжатлар яяқиинн тайёрланди ОЛИЙ ТАЪЛИМ 5905 ггаа таҳлилий ҳужжатлар ТИЗИМИНИ яяққиинн реализация қилинди ТАДҚИҚ ҚИЛИШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ 2Т5ИЗИМИГА ОИД ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ОММАЛАШТИРИШ “Ўзбекистонда олий таълим” журналининг
Хорижий давлатларда- ги университетларнинг иш берувчилар билан олиб борадиган ҳамкорлик ало қалари қиёсий таҳлил қи- линди. Таҳлил давомида Канаданинг Макмастер университетида (McMaster University), АҚШнинг Жон- сон ва Уэльс универси- тети (Johnson and Wales University), Филадельфияда жойлашган Дрексел университетида (Drexel university), Франция Нефть институти мактаби (French Institute of Petroleum School or IFP School), Буюк Британиянинг Саутгемптон Бизнес мактаби университет (The University of Southampton Business School) лари тажрибалари ўрганилди. Таҳлил натижалари юза- сидан олий таълим муассасалари учун методик қўлланма ишлаб чиқилди ва олий таълим муассасаларига етказилди. Олий таълим муассасаларида амалиётларнинг ташкил этилиши бўйича хорижий тажриба таҳлил қилинди. Таҳлил давомида Буюк Британиянинг Бат университети (The University of Bath), Сингапур мил- лий университети (National University of Singapore), Франциянинг CentraleSupélec университети, Оман- даги Германия-Иордания университети (German- Jordanian University), Шанҳайдаги Хитой-Герма- ния амалий фанлар университет (Chinese-German University of Applied Sciences) лари тажрибалари ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича таклиф- тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда фаолиятда қўллаш бўйича олий таълим муасссаса- ларига юборилди. Дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўқув-меъёрий ҳужжатлари қиёсий таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида Буюк Британиянинг Каслик университети (Holy Spirit University of Kaslik), Ливан- даги Баламанд университети (University of Balamand), Италиянинг Падова Университети (University of Padova), Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мак- таби (London School of economics and Political Sciences «LSE»), Лондон Империал коллежи (Imperial College 26
of London), Лондондаги Қироллик колле- жи (King’s college London), Kent universitetida (University of Kent), Қиролича Мери универ- ситети (Queen Mary university), Ланкастер университет (University of Lancaster) лари та- жрибалари ўрганилди. Ўқув-меъёрий ҳуж- жатларнинг қиёсий таҳлил асосида таклиф ва тавсиялардан олий таълим тизими ўқув меъёрий (малака талаблари, ўқув режала- ри ва дастур(Силлабус)лари) ҳужжатларини ишлаб чиқилишида фойдаланилди. Кредит-модуль тизимида профес- сор-ўқитувчилар юкламасининг тақсимла- ниши бўйича тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот жараёнида Европа, АҚШ ва Осиё қитъа- ларининг нуфузли рейтингларда юқори ўринларда турган ва дунё ҳамжамияти тан олган университетлар тажрибалари ўрга- нилди Хусусан, Американинг Жорж Мей- сон университети (George Mason university), Эстониядаги Таллин технология универси- тети (Tallin university of Technology), Американинг Миссоури университети (University of Missouri), Австралиянинг Маккуари университети (Macquarie University), Хитойнинг Чжэцзян университети (Zhejiang university), Бирлашган Араб амирликларидаги Шар- жа университети (University of Sharjah), Американинг Теннесси давлат университет (Tennessee state university) лари чуқур таҳлил қилиниб, таҳлил натижалари хизматда фойдланиш бўйича олий таълим муассасаларига етказилди. Хорижда хусусий ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ташкилотлари фаолияти ўрганилди. Ушбу тадқиқотда АҚШ, Европа Иттифоқи мам- лакатлари, Буюк Британия, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор ривожланган мамла- катларда хусусий ва давлат олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолашга масъул ташкилотларнинг ишлаш механиз- ми таҳлил этилди. Ўрганиш натижасида таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди. 27
СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР Олий таълим муассасалари фаолиятида илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларидан кенг фойдаланиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, таълим жараёни сифатини изчил ошириб бориш, ўқитишнинг самарали шакллари ва усуллари ҳамда замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш мақсадида доимий равишда олий таълим муассасасалари масъул ходимлари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан жорий йил- нинг 10-26 июнь кунлари 26 та таълим соҳалари бўйича Мувофиқлаштирувчи соҳа кенгашлари ташкил этилган 15 та олий таълим муассасалари билан биргаликда семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинар-тренингларда олий таълим муасса- салари ректорлари, ўқув ишлари бўйича проректорлар, ўқув-услубий бошқарма ва бўлим бошлиқлари, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиқлари ҳамда мутахассис кадрлар тайёрловчи кафедра мудирлари иштирок этишди. Семинарларда таълим йўналишлари учун малака талаби, ўқув режа ва фан да- стурини ишлаб чиқиш бўйича тушунтиришлар берилди. Таълим соҳалари бўйича ташкил этилган семинарларда кадр истъемолчилари ва иш берувчи соҳа корхоналар фаол иштирок этди. 28
2022/2023 ўқув йилида олий таълим тизимида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришвафойдаланишсамарадорлигиниошириш,рақамлитехнологияларни жорий этиш, ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш ишларини тўғри ташкил этиш бўйича 10 маротаба семинар- тренинг ташкил этилди. Олий таълим сифатини ички баҳолашга масъул – Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш учун мунтазам равишда семинар- тренинглар ташкил этилмоқда. Ушбу семинар-тренингларда олий таълим бўйича Европа стандартлари, таълим сифати мониторингини самарали ташкил этиш, халқаро рейтинглардаги иштирокни кучайтириш, миллий рейтинг тизимини такомиллаштириш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилмоқда. Хусусан, БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси кўмагида «KPMG Audit» (Ўзбекис тон) аудиторлик компанияси ва унинг хорижий экспертларини жалб қилган ҳолда «Таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини кучайтириш» лойиҳаси доирасида педагоглар учун «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари», «Ўзбекистон Республикаси олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг амалдаги тизими», «Олий таълимда коррупция хавфлари ва уларни камайтириш чоралари» ва «Манфаатлар тўқнашувини бошқариш» мавзуларида 30 дан ортиқ семинар- тренинглар ташкил этилди. 29
ИЖТИМОИЙ СЎРОВЛАР Талабалар, профессор-ўқитувчилар, иш берувчилар ва ота-оналар фикр ларини ўрганиш асосида таълим сифатини ошириш, ўқув-методик шарт- шароитларни яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида сўровномалар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йилда 10 маротаба, 2023 йилнинг биринчи ярмида 6 маротаба сўровнома ўтказилди. Сўровномалар якунлари бўйича чора-тадбирлар тайёрланиб, ижроси таъминланмоқда. Мустақил таълимни ташкил этиш ҳолатини ўрганиш бўйича 25 минг нафардан ортиқ талабалар ҳамда 1100 нафарга яқин профессор-ўқи- тувчилар иштирокида сўровнома олиб борилди. Талабалар ўртасида уларнинг ўқув адабиётлари билан ишлаш ҳо- латини ўрганиш мақсадида 25809 нафар талабалар ўртасида сўровно- ма ўтказилди. Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъ минланганлик ҳолатини, қайси ўқув адабиётларига эҳтиёж юқорилигини аниқлаш ҳамда уларнинг мазмунини таҳлил қилиш мақсадида 11 мингдан ортиқ профессор- ўқитувчилар ва талабалар иштирокида онлайн сўровнома ўтказилди. Олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида кор рупцияга қарши кураш, ҳуқуқий саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида 25 мингдан ортиқ талабалар ўртаси да сўров ўтказилди. Сўровнома натижалари таҳлил қили ниб, хизматда фойдаланиш учун олий таълим муассасала рига юборилди. 30
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ОИД ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ОММАЛАШТИРИШ «Ўзбекистонда олий таълим» журна- «Ўзбекистонда олий таълим» жур- нали чоп этилмоқда. Журналда олий таълим тизимига оид долзарб маса- лалар муҳокамаси, илғор технология- ларга асосланган таҳлиллар, тадқиқот ишлари, халқаро тажрибага бағишлан- ган илмий-таҳлилий мақолалар ўрин олмоқда. «Ўзбекистонда олий таълим» журна- ли Олий аттестация комиссияси томо- нидан иқтисодиёт, юридик, филология, педагогика ва сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгорлар- нинг диссертация ишлари юзасидан илмий натижаларини чоп этиш тав- сия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилди. Журнал бир йилда 4 маротаба чоп этилади. 31
«Таълим, фан ва инновация» журнали Ўзбекистон Республ икаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази муассис- лигида «Таълим, фан ва инновация» журнали ҳам чоп этилмоқда. Журналда мамлакатимиз илм- фан намояндалари, зиёлилар ва олимлар, профес- сор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар томонидан ил- мий-таҳлилий мақолалар чоп этилмоқда. Журнал бир йилда 6 маротаба чоп этилади. Олий таълим муассасалари учун методик қўлланмалар Марказ томонидан 2022 йилда олий таълим- ни кредит-модуль асосида ташкил этиш, таълим сифатини баҳолаш, олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, таълим муас- сасаларини нуфузли ташкилотлар рейтингининг ТОП-1000 талигига киритиш, иш берувчилар ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги, жаҳоннинг илғор электрон илмий-таълим манба- ларидан фойдаланиш, талабалар мустақил таъли- мини ташкил этиш каби энг муҳим 20 та мавзуда методик қўлланмалар тайёрланди. Методик қўл- ланмалар олий таълим муассасаларига тарқатилди ва уларнинг электрон вариантларини QR-код орқали юклаб олиш имконияти яратилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда ҳам Марказ томонидан олий таълим тизи- мини такомиллаштиришга қаратилган 20 та долзарб мавзу бўйича методик қўлланмалар тайёрланмоқда. Жумладан Олий таълимга ISO Олий таълимга суъний Таълим муассасаларига «Smart universitet» талабларини жорий этиш интеллектни жорий қилиш тамойилларини жорий этиш 32
ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги топшириқлари ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида таълим сифатининг ҳолати, ижодий имтиҳонларни юқори савияда ўтказиш ўқув йилига тайёргарлик, ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганиш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш, маҳаллалар иш фаолиятига кўмаклашиш бўйича марказ раһбарияти ва ходимлари доимий равишда хизмат сафарларига юборилмоқда. 2020 йилда 28 нафар ходим; 2021йилда 34 та ходим; 2022 йилда 59 та ходим; 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 37 та ходим хизмат сафарига юборилган. 33
Электрон тизимлар орқали келиб тушган топшириқлар ижросини таъминлаш 1 IJRO.GOV.UZ электрон тизими бўйича ijro.gov.uz электрон тизими бўйича 2020-2022 йиллар ва 2023 йил- нинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 186 та топшириқ ижро- си таъминланди. 2 TASK.EDU.UZ электрон тизими бўйича task.edu.uz электрон тизими бўйича 2020-2022 йиллар давомида жами 2945 та топшириқ ижроси таъминланди. 3 MF.IJRO.UZ электрон тизими бўйича mf.ijro.uz электрон тизими бўйича 2020-2022 йиллар ва 2023 йил- нинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 6736 та топшириқ ижроси таъминланди. 4 EDO.IJRO.UZ электрон тизими бўйича edo.ijro.uz электрон тизими бўйича 2023 йилнинг биринчи ярим йил- лиги давомида жами 611 та топшириқ ижроси таъминланди. 34
Search
Read the Text Version
- 1 - 34
Pages: