Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Nizom_Power of Innovation

Nizom_Power of Innovation

Published by Davroon Nuriddinov, 2021-02-22 13:14:43

Description: Nizom_Power of Innovation

Search

Read the Text Version

2021 йил ” Ж________ . с£/ сонли буйруққа 4- илова Кўргазма доирасидаги “Ромег о£ шпоуаИоп” танлови тўғрисида Низом I. Умумий қоидалар 1. Инновацион ғоялар ва лойиҳаларни саралаб олиш, ёшларни қўллаб- қувватлаш “Ром^ег о£ тпоуайоп” танлови (кейинги ўринларда-Танлов) қисқа муддатли Кўргазма доирасидаги Танлов бўлиб, ҳудудларнинг робототехника соҳасидаги салоҳиятини намоён этиш, мазкур соҳадаги истиқболли лойиҳаларни дастлабки босқичда аниқлаш ва уларни хар томонлама қўллаб-қувватлашга, прототип яратишга ва ўз навбатида, лойиҳани амалиётга жорий этишга қаратилган. Шу билан бирга “Рохуег о£ шпоуайоп” танлови тўғрисидаги Низом Республикамиз ҳудудларида ўтказилиши кўзда тутилаётган инновацион ғоялар кўргазмасида инновацион ишланмалари билан иштирок этувчи қатнашувчиларнинг робототехника йўналиши бўйича энг яхши инновацион ечимларини аниқлаш бўйича Танлов ўтказиш шартлари, ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш тартибини белгилайди. 2. Танлов қатнашчилар ўртасида робототехника йўналишида илмий-техник ижодкорлик ва ихтирочиликни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш ҳамда янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. 3. Кўргазмада иштирок этаётган қатнашчиларнинг лойиҳаларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш учун 1-иловага мувофиқ тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотлар, мутахассислар ҳамда олимлардан иборат, етти кишидан кам бўлмаган таркибдаги Танлов комиссияси (кейинги ўринларда-Комиссия) тузилади. II. Танловни ўтказиш тартиби, муддатлари ва шартлари 4. Танлов иштирокчиларининг ишланмаларини баҳолаш учун Комиссия аъзолари орасидан унинг раиси ва котиби сайланади. 5. Кўргазмада ўзининг лойиҳалари билан қатнашаётган бир ёки бир неча жисмоний шахслардан иборат жамоалар ва уларнинг ишланмалари Комиссия котиби томонидан рўйхатга олинади. Танловда иштирок этувчи номзодлар рўйхати Кўргазманинг биринчи кунида иштирок этаётган иштирокчилардан ва эркин изланувчилар орасидан шакллантирилади. Рўйхатга шу куни соат 1300 гача Кўргазма ўтказилаётган павильон(лар)да мавжуд бўлган иштирокчилар киритилади. 6. Комиссия котиби рўйхатга олинган ишланмалар тўғрисидаги маълумотларни Комиссияга улар билан танишиш, баҳолаш ва натижаларни умумлаштириш учун тақдим этади. 7. Комиссия аъзолари Кўргазма ўтаётган павильон(лар)га бориб, инновацион ишланма ва унинг тақдимот материаллари билан жойида танишиб, объектив баҳолаш учун лозим бўладиган ахборот ва маълумотларни олади. 8. Танловда иштирок этаётган ҳар бир лойиҳани кўриб чиқиш бўйича Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Баён юритилади ва Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қўйилган баллар қўшиб умумлаштирилади. 9. Танловда иштирок этадиган лойиҳалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- Кўргазмада иштирок этаётган ишланманинг амалда мавжудлиги ҳамда унинг ишлашини кўрсатиб бера оладиган, у ҳақида тушунча ва тасаввурга эга бўлиш учун етарли бўлган прототипи ёки ишчи (жумладан кичрайтирилган) нусхасининг намойиш этилиши; - Танловда иштирок этадиган ишланмалар робототехника соҳасидаги янги ҳамда замонавий ишланмаларга оид бўлиши. 10. Танловда иштирок этаётган лойиҳалар бўйича масъул комиссия ишига зарур ҳолларда фан, техника ва бошқа соҳалардаги (кўриб чиқилаётган ишланмалар бўйича холис) профессорлар ва мутахассислар маслаҳатчи сифатида жалб қилиниши мумкин. И.Танлов иштирокчиларининг ишланмаларини баҳолаш, натижалари бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлаш Комиссия томонидан Кўргазманинг биринчи кунида амалга оширилади. 12. Танлов натижалари, иштирокчилар, ғолиблар ва уларнинг ишланмалари тўғрисидаги маълумотлар Комиссиясининг баёнида кўрсатилади ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. 13. Танлов комиссиясининг баёни, танловга оид йиғилган материаллар ва маълумотлар Комиссия котиби томонидан Ташкилотчининг масъул вакилига Кўргазманинг биринчи кунида соат 1600 га қадар тақдим этилади. 14. Натижалар Комиссия томонидан баён билан тасдиқланиб, Ташкилотчининг масъул вакилига тақдим этилганидан сўнг, якуний (ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб) ҳисобланади ва комиссия қарори бўйича Ташкилотчи изоҳ бермайди. 15. Танлов натижалари ва ғолибларини эълон қилиш ҳамда тақдирлаш маросими Ташкилотчи томонидан Кўргазманинг иккинчи куни амалга оширилади. 16. Ташкилотчи Кўргазма иштирокчиларини танловнинг талаб ва шартлари тўғрисида хабардор қилади, танлов якунлари бўйича ғолибларга хабар беради ва уларни тақдирлашни ташкил этади. 17. Ташкилотчи томонидан илгари ўтказилган танловда мукофот ва совринли ўринларни эгаллаган новаторлик ечимлари Низомга мувофиқ ўтказиладиган танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. 18. Комиссияси аъзолари, Ташкилотчи ва ҳомийлик қилувчи ташкилотларнинг ходимлари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. III. Ишланмаларни баҳолаш мезонлари 19. Танловда иштирок этиш учун ажратиб олинган ишлар қуйидаги меъзонлар асосида, ҳар бир меъзон учун алоҳида 10 баллик тизим бўйича баҳоланади: - ишланманинг янгилиги; - ишланманинг якунланганлиги; - ижтимоий аҳамияти; - замонавий технологиялар ва янги материаллардан фойдаланилганлиги; - халқаро ва миллий кўргазма, танловларда иштироки ёки патентланганлиги. 20. Танлов иштирокчилари Комиссия аъзоларига лойиҳанинг амалий ва ижтимоий аҳамиятини тушунтириб бера олиши ҳамда якунланганини кўрсатиш учун ундан фойдаланиш тартибини намойиш этиши лозим. 21. Лойиҳанинг янгилигини ва замонавийлигини кўрсатиш мақсадида унинг аналоглари билан солиштириш имконини берувчи маълумотларни, стендлар ёки бошқа қурилмаларда тест ва синовдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот беришлари лозим. Агар ишланма кўргазма ва танловларда иштирок этган ёки патентланган бўлса бу ҳақда тегишли маълумотлар тақдим этилади. 22. Сўнгги 2 йил ичида халқаро ва миллий кўргазма, танловларда иштирок этган ёки интеллектуал мулк объекти сифатида муҳофаза ҳужжатини (саноат мулки объектларига патент) олган новаторлик ечимлари уни баҳолашда инобатга олинади.

IV. Танлов ғолибларини мукофотлаш 23. Танловда ўзининг новаторлик ишланмалари билан иштирок этаётган 31- ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари қуйида кўрсатилган миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар: 1-ўрин - 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм; 2-ўрин - 10 000 000 (ўн миллион) сўм; 3-ўрин - 5 000 000 (беш миллион) сўм. 24. Мукофот ҳар бир ишланма учун, унинг муаллифлари сонидан қатъий назар, белгиланган қийматда берилади. Агар икки ва ундан ортиқ муаллиф иштирокида яратилган ишланмалар ғолибликни қўлга киритса, уларнинг ҳар бирига мукофот суммаси улар томонидан баёнда (яратишда иштирок фоизи) кўрсатилган фоизларда, кўрсатилмаган ҳолатларда эса тенг миқдорларда тақсимланади. 25. Мукофотлаш танловда ғолиб бўлган жисмоний шахсларнинг банк пластик карточка ҳисоб-рақамларига пули ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 26. Танловни ўтказиш ва унинг ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ сарф- харажатлар Ташкилотчи ва Инновацион ишланмаларни жорий қилиш илмий-амалий марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда ҳомийлик қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган маблағлар ва совғалари асосида амалга оширилади. 27. Ҳомийлар тақдим этган қимматбаҳо буюм ва/ёки эсдалик совғалар Ташкилотчи ёки ҳомийлар билан келишилган тартибда ғолибларга ва имкони бўлган ҳолатларда эса юқори кўрсаткичларга эга, фаол иштирокчиларга ҳам (рағбатлантирувчи совға сифатида) топширилади. 28. Ушбу Низом, Танлов тўғрисидаги маълумотлар ва унинг натижалари Ташкилотчи ва унинг тизимидаги ташкилотлар расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook