Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети томонидан Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Фарғона вилояти Риштон тумани, Наманган вилояти Чуст ва Янгиқўрғон туманларининг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ЯНГИ ТУРИСТИК ДАСТУРЛАР
Бойсун, Риштон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари 2021 йил 2022 йил 11 та туристик объектлар мавжу киритилмаган. Ички Хорижий Ички Хорижий Бойсун туманида экстемал туристлар туристлар туристлар туристлар гастрономик туризм, Риштон тан туризм, Чуст экотуризм, зиёрат Бойсун 30 000 14 000 50 000 20 000 туманининг соғломлаштир Риштон 120 000 10 000 156 000 16 000 имкониятларидан етарлича фойда 200 000 10 000 250 000 15 000 Чуст Туманларнинг туристик сало тармоқларида деярли тарғибот қил Янгиқўрғон 160 000 12 000 200 000 15 000 Туманларда гид-экскурсавод 4 та туманнинг туристик имкониятлари саёхатчиларга сифатли туристик ўрганилди туманда жами 12 та туроператор гид-экскурсаводлар етишмайди. ЙЎЛ ХАРИТАлари ишлаб чиқилди “Monuments of Buddhism” бўйича Ҳинди Бойсунда 13 та, Чустда 12 та, Янгиқўрғонда 10 халқаро конференция ўтказиш, тарғибот қи та ва Риштон 12 та таристик объектлар тўғрисида маълумотлар базаси яратилди. 15 та Гастрономик ва этнографик т Маълумотлар базаси orientours.uz, tsuos.uz маршрутлар ишлаб чиқиш; платформасига жойлаштирилди. 500 та талабаларининг туманга саё 12 та туристик пакетлар ишлаб чиқилди. челленжлар ташкил қилинади; 4 та туманни туризм салоҳиятини оширишга Риштонда “Шарқ тиллари мактаби” ташк қаратилган илмий-тадқиқотларнинг мавзулари Бойсун, Риштон, Янгиқўрғон ва Чус Маданият ва туризм вазирлиги билан бирга тасдиқланди. 4салоҳиятини кўрсатиб берадиган та моб 2 та курс мутахассислари учун қисқа муддатли Университетнинг хорижий ҳамкорлар ўқув курчларининг ўқув режалари ва дастурлари фольклори ва туристик объектларининг ишлаб чиқилди (гид экскурсавод, мехмонхона учун таклиф этиш; хизмати). Малайзия ва Индонезия, Тайланддан 20 (Султон Увайс Қароний қабри зиёрати тарғ
ида туризмни ривожлантириш истиқболлари уд туристик машрутларга 2023 йил 2022 йил нисбатан , экотуризм, этно ва Ички Хорижий Ички Хорижий ниширувчи ва ўрганувчи туристлар туристлар т туризм ва Янгиқўрғон туристлар туристлар риш туризми туризм аланилмаяпти Бойсун 75 000 25 000 50 000 20 000 оҳияти жаҳон ахборот Риштон 220 000 20 000 линмаган. 156 000 16 000 д этишмаслиги сабаб, Чуст 300 000 22 000 250 000 15 000 имконияти паст. (Тўртта рлар фаолият юритсада, Янгиқўрғон 240 000 20 000 200 000 15 000 истон ассоциацияси билан ТДШУ туризм, журналистика, тарих ва этнология йўналиши илиш; талабалари учун замонавий амалиёт базасини яратилади туризм бўйича янги тур Бойсун, Риштон, Чуст ва Янгиқўрғон туманларини туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича 50 та мавзуда илмий ёҳатлари, видео-контент асосланган ечимлар яратилади. кил қилиш; Бойсун, Риштон, Чуст ва Янгиқўрғон туманларига ташриф т туманининг туристик буюрувчи туристларнинг ўртача қолиш муддати 2 кундан 3 кунгача узайтирилади биль илова ишлаб чиқиш; ри туман этнографияси, Бойсун, Риштон, Чуст ва Янгиқўрғон туманларида 4 та г тарихи билан танишиши туристик кластер ташкил этилади 00 та турист жалб қилиш Бойсун, Риштон, Чуст ва Янгиқўрғон туманларида камида 15 та туристик хизматлар турларини кўрсатиш йўлга ғиботи). қўйилади. Туристик объектлар видеороликлари шарқ тилларига таржима қилинади
РИШТОН ТУМАНИНИНГ ТУРИСТИК ХАРИТАСИ Тумандаги туризмга йўналтирилган МФЙлар: 1. “Қалайнов” МФЙ 2. “Қози-Ахрор” МФЙ 3. “Зар-ариқ” МФЙ 4. “Хўжа-илғор” МФЙ 5. “Гумбаз” МФЙ 6. “Марказ” МФЙ 7. “Тураобод” МФЙ 8. “А.Навоий” МФЙ 9. “Топиволдиев” МФЙ 10. “Фаровонлик” МФЙ 11. “Оқ-ер” МФЙ 12. “Сарой” МФЙ
РИШТОН ТУМАНИ ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИ ХЎЖА ИЛҒОР ВА МУЛЛА ИСМАТИЛЛОҲ ҚОРИ ЗИЁРАТГОХИ Манзили: Риштон тумани, Хўжа Илғор МФЙ Даври: XIX аср Майдони: 3000 кв.м Тавсиф: Мулла Исматиллоҳ қори зиёратгоҳи 1888 йил Риштон туманида деҳқон оиласида туғилган Мулла Исматиллоҳ қори номига берилган бўлиб, бу инсон ҳозирги Хўжа илғор МФЙ ҳудудида чўлларни ободонлаштириб, боғлар яратган, қурилиш соҳаси бўйича уста дурадгор бўлган. Чуқур диний илмга хам эга бўлиб, ҳаттоки ўзининг ўлимидан олдин таъзия хабарини араб алифбосида ўз қўллари билан ёзиб қолдирган. Мақбаралар, чиллахона ғори яхши ҳолатда сақланмоқда. Ушбу маҳаллага маҳаллий ва хорижий туристлар асосан “Хўжа Илғор ва Мулла Исматуллоҳ қори” зиёратгоҳига ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Хўжа илғор маҳалласида 338 та хонадон, 529 та оила ҳамда 1683 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 65 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
2. ҲАЛҚАРО КУЛОЛЧИЛИК МАРКАЗИ Манзили: Риштон тумани, М.Топволдиев МФЙ Даври: ХХI аср Тавсиф: Халқаро кулолчилик маркази 2020 йилда қуриб битказилган бўлиб, ушбу масканда кулолчилик йўналиши бўйича музей, кулолчилик устахоналари мавжуд. Ушбу маҳаллага маҳаллий ва хорижий туристлар ушбу икки масканга ташриф буюришади. МФЙ паспорти: М.Топволдиев маҳалласида 419 та хонадон, 642 та оила ҳамда 2163 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 60 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
3. ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ Манзили: Риштон тумани, Оқ ер МФЙ Даври: XXI аср Тавсиф: Ҳунармандчилик марказида кулолчилик йўналиши бўйича музей, кулолчилик устахоналари мавжуд. Ушбу маҳаллага маҳаллий ва хорижий туристлар ушбу икки масканга ташриф буюришади. Объектнинг ҳолати: қурилиш ишлари олиб борилмоқда МФЙ паспорти: Оқ ер маҳалласида 519 та хонадон, 994 та оила ҳамда 2934 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви хизмат кўрсатиш, деҳқончилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 45 фоизи хизмат кўрсатиш йўналиш билан шуғулланиб келади.
4. “CORON-R” УСТАХОНАСИ ВА МУЗЕЙИ, Р.УСМОНОВ УСТАХОНАСИ ВА УЙ МУЗЕЙИ Манзили: Риштон тумани, Марказ МФЙ Тавсиф: Ушбу масканларда кулолчилик йўналиши бўйича машҳур кулоллар томонидан ташкил қилинган устахоналар ҳамда улар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси яъни музейлари жойлашган. Ушбу масканларга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан кулолчилик йўналиши бўйича ишларни кўриш учун ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Марказ маҳалласида 421та хонадон, 629 та оила ҳамда 1985 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 65 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
5. АКАДЕМИК-УСТА КУЛОЛ ШАРОФИДДИН ЮСУПОВНИНГ КУЛОЛЧИЛИК УСТАХОНАСИ ВА МЕҲМОН УЙИ Манзили: Риштон тумани, Гумбаз МФЙ Тавсиф: Ушбу масканда кулолчилик йўналиши бўйича уста кулол Шарофиддин Юсупов томонидан ташкил қилинган устахона ҳамда улар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси яъни музейи ҳамда меҳмон уйи жойлашган. Ушбу масканга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан кулолчилик йўналиши бўйича ишларни кўриш учун ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Гумбаз маҳалласида 283 та хонадон, 320 та оила ҳамда 1104 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 45 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
6. ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ Манзили: Риштон тумани, Қалайнав ва Тўраобод МФЙлар Тавсиф: Ушбу икки маҳаллаларнинг ҳар бирида Ҳунармандчилик марказлари барпо қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу икки маскан фойдаланишга топширилгандан сўнг, маҳаллий ва хорижий туристларнинг туманимизга ташрифи кўпаяди ҳамда аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилади. Ушбу масканларда кулолчилик йўналиши бўйича музей, кулолчилик устахоналари барпо этилмоқда. Объектнинг ҳолати: қурилиш ишлари олиб борилмоқда МФЙ паспорти: Қалайнав маҳалласида 734 та хонадон, 998 та оила ҳамда 4033 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви хизмат кўрсатиш, деҳқончилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 45 фоизи кулолчилик йўналиш билан шуғулланиб келади. Тўраобод маҳалласида 654 та хонадон, 1158 та оила ҳамда 4064 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви хизмат кўрсатиш, деҳқончилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 60 фоизи кулолчилик йўналиш билан шуғулланиб келади.
7. “SAID & CERAMICS” ОИЛАВИЙ КОРХОНАСИНИНГ УСТАХОНАСИ ВА МУЗЕЙИ Манзили: Риштон тумани, Қози Ахрор МФЙ Тавсиф: Ушбу масканда кулолчилик йўналиши бўйича Саиджон кулол томонидан ташкил қилинган устахона ҳамда улар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси яъни музейлари жойлашган. Ушбу масканларга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан кулолчилик йўналиши бўйича ишларни кўриш учун ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Қози Ахрор маҳалласида 1014 та хонадон, 1374 та оила ҳамда 4657 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 60 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади
8. УСТА КУЛОЛ АЛИШЕР НАЗИРОВ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН КУЛОЛЧИЛИК УСТАХОНАСИ ҲАМДА УЙ МУЗЕЙИ Манзили: Риштон тумани, Зар ариқ МФЙ Тавсиф: Ушбу масканда кулолчилик йўналиши бўйича Алишер кулол томонидан ташкил қилинган устахона ҳамда улар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси яъни музейлари жойлашган. Ушбу масканларга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан кулолчилик йўналиши бўйича ишларни кўриш учун ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Зар ариқ маҳалласида 314 та хонадон, 534 та оила ҳамда 2046 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 52 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
9. “ҲАЛИМБОЙ+САЛИМБОЙ” МЧЖГА ҚАРАШЛИ ЧОЙХОНА ВА МЕҲМОНХОНА Манзили: Риштон тумани, Фаровонлик МФЙ Тавсиф: Ушбу масканда замонавий меҳмонхона ташкил қилинган бўлиб, маҳаллий ва хорижий меҳмонлар айнан мана шу масканда меҳмон бўлишади ва ушбу масканда чойхона ҳам ташкил қилинган. Ушбу масканларга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан чойхона палов тановул қилиш учун хам ташриф буюришади. МФЙ паспорти: Фаровонлик маҳалласида 236 та хонадон, 360 та оила ҳамда 1144 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви хизмат кўрсатиш ҳамда деҳқончилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 70 фоизи ушбу йўналишлар билан шуғулланиб келади.
10. “MINGBOSHI KERAMIK” ОИЛАВИЙ КОРХОНАСИНИНГ УСТАХОНАСИ ВА МУЗЕЙИ Манзили: Риштон тумани, А.Навоий МФЙ Тавсиф: Ушбу масканда кулолчилик йўналиши бўйича Шокиржон кулол томонидан ташкил қилинган устахона ҳамда улар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси яъни музейлари жойлашган. Ушбу масканларга маҳаллий ва хорижий туристлар айнан кулолчилик йўналиши бўйича ишларни кўриш учун ташриф буюришади. МФЙ паспорти: А.Навоий маҳалласида 380 та хонадон, 456 та оила ҳамда 1529 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Маҳалланинг асосий ихтисослашуви кулолчилик йўналиши бўлиб, аҳолининг 75 фоизи ушбу йўналиш билан шуғулланиб келади.
ЧУСТ ТУМАНИ ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИ БИБИ ОНА ЗАЁРАТГОҲИ Бронза даврига оид Чуст манзилгоҳи яъни Бибиона ёдгорлигининг ҳозирги кундаги сақланиб қолган ер майдони 4,05 гектарни ташкил этади. Археологик ёдгорлик ҳудудида қади-мий шифобахш булоқ мавжуд бўлиб, ушбу булоқ Бибиона-қайнар булоқ номи билан машҳур.Башарият тарихининг ибтидоий босқичларида вужудга келган илк деҳқончилик маданиятлари ҳақида гап юритилганида, олимлар Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудини ҳам тилга олишади. Кейинги йилларда республикамизнинг турли жойларидаги қадимги манзилгоҳлардан топилган талай моддий-ашёвий, далилий топилмалар бу фикр-хулосаларнинг тўғри эканини исбот қилди. Бу маданият дастлаб ва энг кўп ўрганилган ёдгорликларнинг номи билан Чуст маданияти деб аталади. Энг биринчи ўрганилиб фанга киритилган Чуст
даври ёдгорликларининг Фарғона водийсидан топилган харобалари тарихий – археологик ва хронология жиҳатидан сўнгги бронза (жез) даврига мансубдир. Чуст ёдгорлиги асосан эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликнинг охири – биринчи минг йилликнинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу манзилгоҳлар ичида энг машҳури ва яхши ўрганилгани Чуст маконидир. Бу ёдгорлик Чуст шаҳридан икки километр шимолда, Ғовасой соҳилида жойлашган кўҳна тепалик, яъни кўҳна кент, қишлоқ харобасидир. Халқ тилида Буонамозор номи билан юритиладиган бу манзилгоҳ дастлаб 1950 йилда археолог М.Э.Воронец томонидан тадқиқ қилинган. 1951-61 йилларда археолог В.И.Спришевский томонидан ўрганилди. Сўнгра 1974-82 йилларда Ю.А.Заднепровский раҳбарлигида қидирув ишлари олиб борилди. 1982-84 йилларда Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигида ўзбекистонлик ва петроградлик олимлар томонидан 500 квадрат метрдан ортиқ майдон очиб ўрганилди. Бу ёдгорликдан 2 йиллик қазишмалар вақтида 80 та чуқур ўра-омборлар очилди ва археология фани учун ғоятда қимматли маълумотлар қўлга киритилди. Буонамозор харобасини текширган олимлар унинг ёшини турлича талқин қилиб келмоқ-далар. Сўнгги тадқиқотлар натижасида Буонамозор ёдгорлигининг ёши милоддан аввалги X-VIII aсрларга оид, деган хулосага келинди. Тадқиқот натижаларига кўра, ибтидоий одамлар, хусусан, деҳқончилик билан шуғулла-нувчи аҳоли орасида ер, сув, қуёшга муносабат жуда кучли бўлган. Буонамозордаги қадимий булоқ ҳам илоҳийлаштирилган бўлиб, одамлар диққатини ўзига қаратади, яъни «Бибиона мозори» деб ном олгани ҳам ана шу булоқни муқаддаслаштириш ва илоҳийлаштириш билан боғлиқ бўлса керак. Буонамозор аҳолиси ибтидоий жамоа тузумида яшаганлиги ҳақиқатга яқин туради. Бинобарин, бу даврда эркаклар оғир юмушларни бажарганлар, аёллар эса жамоада катта роль ўйнаб, жамоани бошқарганлар.
МАВЛОНО ЛУТФИЛЛОҲ МАЖМУАСИ Мавлоно Лутфуллоҳ ҳозирги Поп тумани Чодак қишлоғида 1487 йилда туғилган. Аввал Чодакдаги хонақоҳда, кейин Махдуми Аъзам Косоний билан биргаликда Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида таҳсил олган. Сув қурилиши иншоотлари бўйича йирик олим бўлиб етишган. Бундан ташқари, тасаввуф таълимотини тўла ўзлаштириб, бу таълимотнинг Фарғона водийсидаги ташвиқотчиларидан бирига айланган. ХVI асрда яшаб ижод қилган Убайдулло Самарқандий ўзининг «Пир Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий» номли китобида бу инсон ҳақида тўла маълумот берган. Чуст шаҳар маданият ва истироҳат боғидажойлашган Мавлоно Лутфуллоҳ мажмуи Фарғона водийсидаги Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси, дин арбоби, халқ орасида машҳур мироб, табиб, ва сиёсий арбоб сифатида
танилган шахс ҳурмати учун халқ томонидан барпо этилган бетакрор ёдгорликдир. Зиёратга келувчилар Мавлоно Лутфуллоҳ қабрини тавоф қилиб, руҳи покига тиловат қиладилар. Аслида Мавлоно Лутфуллоҳнинг ҳақиқий қабрлари турган жой бузилиб кетганлиги учун аниқ эмас. Боғдаги қабр эса, рамзий ҳисобланади. Поп туманидаги Чодак қишлоғида Мавлоно Лутфуллоҳ номи билан боғлиқ ҳовли бўлиб, у жойда Мавлоно Лутфуллоҳ яшаган одмигина қадимий уй сақланиб қолган. Ҳовлидаги яна бир уйда эса қабр мавжуд бўлиб, уни ҳам Мавлоно Лутфуллоҳнинг қабри дейишади. Эҳтимол Чустдаги қабрлар бузилганда, унинг жасадини Чодакдаги уйига кўчириб олиб бориб, қайта дафн қилинган бўлиши мумкин. Шайх Мавлоно Лутфуллоҳ ҳар тарафлама кенг қамровли билим эгаси бўлганлиги, адолатпарварлиги туфайли халқ орасида катта ҳурмат-эътибор қозонган эди. Бу инсон қатор масжид ва мадрасалар курилишига, қақраб ётган ерларга сув чиқариш, ариқлар қазишга бош бўлади. Ривоятларга кўра, шайх ҳассаси билан чизиб берган жойдан албатта сув чиқа бошлаган. Боғ ҳудудидаги барча булоқлар шу инсон шарофати билан вужудга келган деган ривоятлар ҳам мавжуд. Халқ сувсизликдан азоб чекканда, албатта шайхга мурожаат қилишган. Бу инсон ҳамиша камбағал деҳқонлар оғирини енгиллаштиришга ҳаракат қилар, одамлар орасида келиб чиққан зиддиятларни ақл–идрокка таяниб бартараф этишга чорларди. Шайх бу ердаги барча диний маросимларга бош-қош бўларди ва давлат ҳуқмдорлари ҳам у билан бамаслаҳат иш қўришарди. Шайхнинг жуда кўплаб шогирдлари бўлиб, улар шайх ҳомийлигида Ислом таълимотини Ўрта Осиёнинг турли бурчакларида, Ҳисор, Бадахшон, Фарғона водийси ва Афғонистонда тарғиб қилади. Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий бир умр халқ ғамини еди, одамларни яхшиликка, биродарликка чақирди. У тасаввуф ва дунёвий илмларни чуқур эгаллагани боис халқ орасида улуғ аллома сифатида элга танилди. Бу меъморий мажмуа қадимда мадраса, масжид, мақбара, хонақоҳ ва минорадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда сақланиб қолган минорани ХIХ аср охирларида уста меъмор Мулла Қирғиз ўз шогирдлари билан таъмирлашган. Мезанали миноранинг баландлиги 17 метр, минора қурилишида ғишт-арзик, оҳак, кошин, ганч ва бошқа қурилиш ашёлари ишлатилган.1971-1972 йилларда наманганлик наққош усталар томонидан масжиднинг сақланиб қолган айвонидаги рангли безаклар ва нақшлар қайта таъмирланди.
ХЎЖА АБДУРАҲМОН ИБН АВФ МАЖМУАСИ Масжид зиёратгоҳ Чуст тумани Тошқўрғон қишлоғида жойлашган бўлиб, 1908-1910 йилларда уста Йўлдош Отабоевва Усмон Ҳалиловлар томонидан қайтақурилган. Деворлари қўшсинчли, томи текис. Фасад қисми айвондан иборат. Масжид ичида чиллахона қолдиқлари сақланиб қолган. Ҳозирда масжид биноси муқаддас қадамжо сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бу зиёратгоҳнинг ташкил топган вақти аниқ эмас. Мажмуанинг ер майдони 1,97 гектардан иборат. Мажмуада масжид биноси, қабр, чиллахона, булоқ ва қадимий дарахтлар мавжуд. Шунингдекбу ердаги чинор дарахтида ажойиб табиат мўъжизасини кўриш мумкин. Икки чинорнинг биттадан шохи бир-бирига бирлашиб ўсиб, йўғонлашиб қолган. Мажмуадан унча узоқ бўлмаган жойда, мажмуа таркибидан ўрин олган - Сумбулмозор жойлашган. Ўрта Осиё, хусусан Фарғона водийсида ислом дининитарғиб этишда фаоллик кўрсатган, одамларни эзгулик ва меҳр–оқибатга чорлаган, мусулмон оламининг азиз зотларидан бири Хожа Абдураҳмон ибн Авфшарафига тикланган рамзий қабр, мақбара ва масжид мавжуд.
Ҳабашистонга кетишни истаган 11 эркак ва 4 аёлдан иборат бўлган биринчи гуруҳ Маккадан яширин равишда чиқиб, Қизил денгиз бўйлаб кетди. Уларнинг ичида Усмон ибн Аффон ва хотини, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Масъуд бор эдилар. (Диншунослик-82 бет). Милодий 623-625 йилларда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) вафотларигача қара- моқларида бўлганлар. Кунларнинг бирида 5 ёшли Хожа Абдураҳмон агар менинг отам бўлган- ларида туя олиб берган бўлар эдилар, мен туяни миниб сайрга чиққан бўлардим,деганларида, Пайғамбаримиз (с.а.в.) боланинг кўнглига қараб: «Мен туя бўлсам минасизми?» - деяелкаларигаминдириб олган эканлар. Шунда бола: «Агар туя бўлсангиз, нега авф-авф демаяпсиз?»– деганида, Муҳаммад (с.а.в) икки марта «авф-авф» деган эканлар. Шунинг учун Хожа Абдураҳмонга«Авф» нисбати қўшиб айтилади.Ҳозирги кунда бу ерга кўплаб зиёратчилар келибтуришади. Масжиднинг чап томонида чиллахона олдидаги булоқни ҳовузга айлантирилган. Суви чучук ва шифобахш ҳисобланади. Турли ҳудудлардан доимо келиб турувчи, зиёратчилар билан гавжум масканлардан бири. Келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.Демак сайёҳликни бемалол йўлга қўйса бўладиган ҳудудлардан бири.
КЎКТЎНЛИ ОТА МАСЖИДИ Чуст шаҳар Хўжаобод маҳалласида, Чуст–Ғова автойўлининг ўнг қирғоғида жойлашган. Хонақоҳли, айвонли масжид бўлиб, унинг шифтлари, тўсинлари, вассажуфт ва устунларидаги ўймакор ва рангли безаклар яхши сақланиб қолган. Унинг ҳовлисида Кўк тўнлик отанинг қабри жойлашган. “Кўк тўнли ота мақбараси ва Ворисбой масжиди” мажмуаси Кўк тўнли ота (Муҳаммад Забонбой) Чуст тумани азиз авлиёлар, дин пешволари ва халқ орасида обрў топган олимлар юртидир. Албатта, ўзбек халқининг тарихи ислом дини тарихи билан чамбарчас боғланган бўлиб, ўзбек халқини оламга танитган ота боболаримиз асосан Қуръон ва Ҳадис илми билимдонлари бўлишган ва ҳозирги кунда ҳам уларнинг ёзган китоблари мусулмон дунёсида асосий манбаъ ҳисобланади. Ҳурмат билан тилдан тилга кўчиб келаётган “Кўк тўнли” ота халқ орасида юрган манбаъларга асосан Жиззах томонда туғилган деган тахмин юради. Жиззах шаҳридан 55 километрлар, Зомин шаҳарчасидан 5 километрлар чамаси узоқликда, Зоминдан тоғ оша Бахмалга борадиган тоғ йўлининг шундайгина ёқасида жойлашган “Кўк тўнли” ота зиёратгоҳи жойлашган. Ёдгорлик тошида у ерга дафн этилган шахс «Вазир Соҳиб Забонбой, 1209 йил вафот қилган» номи ўйиб ёзилган. Ушбу мозор 2006 йил археолог Тўра Эргашев томонидан топилган. Хоразм хони, тарихчи Абулғози Баҳодирхоннинг турк халқлари ҳукмдорлари тўғрисидаги “Шажараи тарокима” солномасида Кангли
қишлоғининг «Кўк тўнли» тахаллусли йўлбошчиси ҳақида келтирилган, “Қанғли халқининг хонининг оти “Кўк тўнли” бўлганлиги айтилади. “Кўк тўнли ота” – “Кимки шу туфроққа ихлос билан бир таёқ суқса, ёки бир уруғ қадаса-ю кўкармаса ва ё унмаса мен заминман, мен заминман, мен замин!” – деган машҳур иборанинг эгаси сифатида талқин этилади. Республикамизнинг жуда кўп жойларида “Кўк тўнли” ота зиёрат манзиллари мавжуд бўлиб шулардан бири Чуст шаҳридадир. Ривоятларга кўра Чустда дафн этилган “Кўк тўнли”ота Вазир Соҳиб Забонбойнинг ўғиллари тасаввуфий тариқат пешвоси (Пир) Муҳаммад Забонбой бўлиб, у киши баъзи тахминларга асосан 109 йил, баъзи тахминларига асосан 120 йил умр кўриб 1267 йилда вафот этганлар дейилади. Демак ривоятларга кўра “Кўк тўнли” ота битта одам эмас, у кишининг фарзанлари ҳам бўлиб, “Кўк тўнли” тахаллуси отадан болага ўтиб келган деган хулосага бориш мумкин. Чунки уларнинг вафот этган йиллари орасида 58 йил фарқ бор. Кўк тўнли ота (Муҳаммад Забонбой)ни ХI-ХII асрларда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Ҳожа Аҳмад Яссавий билан ҳамсуҳбат бўлганлар ва шогирд саналган ҳам дейишади. Тарихий маълумотларга кўра Хожа Аҳмад Яссавий 1041йилда Ҳозирги Қозоғистон Республикасининг Сайрам қишлоғида Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган ва 1167 йилда 126 ёшида вафот этган, ҳисоблаб қарасак Кўк тўнли ота 1147 йил туғилган бўлсалар, Кўк тўнли ота 20 ёш бўлганларида Аҳмад Яссавий оламдан ўтган эканлар, демакки тахминлар ва ривоятлар бир-бирига мос келаяпти. Ўша даврда 20 ёш бу энг гуркираган ва илмий фаолият кучайган давр бўлган, чунки Хожа Аҳрор Вали Мавлоно Лутфуллоҳга шогирд бўлганларида 23 ёшда эдилар. Бошқа тариқат илми олимлари ҳам Қуръонни 5-6 ёшли болаликларидаёқ тўлиқ ёд олишган, демак бу тахминларга асос бор албатта. Аҳоли “Кўк тўнли” отага ихлос қилиб, унинг дуосидан кўк йўтал ва шунга ўхшаш давоси қийин бўлган касалликларга даво топишган. Оғасарой қишлоғида ҳам кўк йўтал касалига чалинганлар кийимини осиб қўйса шифо топиши айтилган қадимий тут дарахти бўлиб бу дарахт тарихи ҳам “Кўк тўнли ота”га боғланади. Чустда дафн қилинган “Кўк тўнли” ота ҳурмати учун Хўжаобод маҳалласининг бойларидан бири Ворисбой (тахминий 1830-1915) томонидан айнан кўк йўтал касалидан шу зоти Шарифга ихлос қилиб соғайгани сабабли унинг қабри олдига 1888-1904 йилларда масжид қурдирилган. Ворисбой Чустнинг саҳоватпеша бойларидан бўлиб, у камбағал оилада туғилган, ўзининг меҳнатсеварлиги сабабли ёшлигида маҳалла чўпони бўлиб аҳолини чорвасини боқиб юрган. Ҳалол хизматлари туфайли бора-бора ўзининг қўй эчкилардан иборат бир нечта подалари бўлишига эришган тўққиз фарзанднинг отаси ўз саҳовати билан ном чиқарган бойлардан бири бўлган.1924 йилдан совет тузуми бойлар ва илм аҳлини репрессия қилиши сабабли унинг фарзанлари отасидан мерос қолган (бугунги кундаги Давлат архиви ўрнида) жойдан Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларига қочиб кетишга мажбур бўлишган. Ворисбойнинг ҳозирги кунда яшаб келаётган эвараларидан бири Чуст темир йўл станцияси олдидаги кўчада яшайдиган Олимжон ота Бойбоевдир.
Совет даврида масжиднинг ҳовлисининг асосий қисми сил касалликлари диспансери ва поликлиника сифатида фойдаланиб келинган. “Кўк тўнли” ота қабрларини оёқ томонига “Сил касалликлари диспансери” қилиниши сабаби ҳам айнан ул зоти Шарифнинг ҳурматлари юзасидан касаллар(сил, кўк йўтал касалликлари ҳаммаси бир тоифадаги ўпка касаллиги эканига эътибор беринг) шифо топгани эмасмикин. Мустақиллик шарофати билан 90 йилларда Хўжаобод маҳалласининг сармоядор ҳожи оталаридан Луфуллоҳ ҳожи ота Маҳкамов раҳбарлигида “Кўк тўнли” ота қабри ва масжид таъмирланиб масжид фаолият кўрсата бошлади. Масжид 1998 йилгача фаолият кўрсатиб келди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1-майдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги 618-I-сонли қарорнинг янги таҳририга асосан адлиядан қайта рўйхатдан ўтказиш кечикиб кетиши сабабли масжид фаолияти тўхтаб қолган эди. Маҳаллий тоифага мансуб бу тарихий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120сонли қарорига асосан, “Азизлар юрти” хайрия жамоат фонди ташаббуси ва таклифига асосан отасининг издоши Ҳафзуллоҳ ҳожи ота Маҳкамов раҳбарлигида маҳалла аҳолиси ушбу мақбара ва масжид биносини қайтадан таъмирланиш ишлари якунланиб, зиёратгоҳ ва масжид қайта тикланди. Туманимизда шундай саховатли ҳожи оталаримиз ва ўз тарихини қадрлайдиган халқимиз борлигидан фахрланасан. Бугунги кунда туманимизда “Бибиона”, “Хожаи Дод” ва “Кўк тўнли ота” зиёратгоҳлари ва “Ворисбой масжиди”нинг обод бўлиши ва ҳаётга қайтиши яна халққа хизмат қила бошлаши, Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг зиёратгоҳ ва тарихий обидаларга алоҳида эътибор қаратиши ҳамда туризмнинг ривожлантиш бўйича олиб бораётган сиёсатининг туманимизда изчиллик билан бажарилаётганининг ёрқин мисолидир1. 1 Собирхон Муминов, “Азизлар юрти” хайрия жамоат фонди раиси
ОТЧОПАР ЭШОН ХОНАҚОҲИ Чуст шаҳар Пансада маҳалласида жойлашган бўлиб, тахминан 1850 йилларда қурилган. Ушбу зиёратгоҳ масжид, чиллахона, ҳужралардан иборат 7х17 метрли ўлчамдаги обидадир. Зиёрат-гоҳ ҳовлисида Қуддусдан келиб қолган азиз авлиё, қароматпеша эшон-лардан Сўфи Қурбонбоқий Эшон (Шерсувор), Мирсаидхон Эшон, Мирайимхон Эшон (Отчопар Эшон бува) қабрлари мавжуд. Отчопар Ҳозирда бу хонақоҳ тўғрисида Мулло Мир Раҳим ҳожи мутавалли мулло Саид Нишон томонидан ёзилган вақфнома ва бир қанча тарихий маълумотлар сақланиб қолган. Отчопар Эшон бува томонидан Макка шаҳрида Чуст такяси, яъни меҳмонхона қуриб қолдирилган бўлиб, бу ҳақда у кишининг авлодларида ҳужжатлар сақланиб қолган.
ҒОВА ҚИШЛОҒИ (ДЕВОРИЙ СУРАТЛАР) Ғова қишлоғи Наманган вилояти, Чуст туманининг шимолий қисмида, қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудудда тоғ оралиғида жойлашган. Тиниқ ва зилол сув оқувчи Ғовасой, мусаффо ҳавоси билан Ғова қишлоғи узоқ йиллардан буён водий аҳлининг дам олиш, ҳордиқ чиқариш масканига айланиб улгурган. Бу ерда аҳоли асосан деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик ва асаларичилик билан шуғулланади. Қишлоқ ҳудуди катта қисми тоғ билан туташиб кетгани, қишлоқ ўртасидан сой оқиб ўтгани ва аҳоли томонидан кўплаб дарахтлар экилгани ҳудуднинг салқин ҳавосини таъминлайди. Шу боисдан ҳам ёзнинг иссиқ кунларида Андижон, Фарғона ҳамда Наманганнинг бошқа туманларидан ва Чуст туманининг бошқа қишлоқларидан ҳам Ғовада дам олиш учун келишади. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал дейишганидек, Ғова қишлоғини ҳам ўз кўзингиз билан кўришни тавсия этамиз.
ЧУСТ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ Наманган вилоятининг Чуст тумани ўзининг пичоқ ва дўппилари билан билан азалдан дунёга машҳур бўлиб келган. Уларни тайёрлаш сирлари авлоддан авлодга ўтиб келади. Чуст дўппидўзлик санъати қарийб уч ярим минг йиллик тарихга эга. Чуст тумани “Камарсада” маҳалласи дўппидўз ҳунармандлар маҳалласидан бири. “Дўппи нусхалари орасида энг қимматбаҳо ва нафиси “Сатин дўппи” ҳисобланади. Уни тайёрлаш бошқа дуппиларга нисбатан катта машаққат ва узоқ вақт талаб қилади”. Бундан ташқари, Чуст шаҳри ўзининг яна бир бойлиги – пичоқлари билан ҳам эл орасида машҳур. Чуст пичоқлари кўпдан бери шаҳарнинг бренди ҳисобланиб келади. Анъанавий пичоқчилик санъати авлоддан авлодга ўтиб келади.
ТЕШИКТОШ ВА ЖУН БУВА МАЖМУАСИ
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИ 1. ОҚТОМ САҲОБА ЗИЁРАТГОҲИ Янгиқўрғон тумани, Оқтом қишлоғида жойлашган. Табаррук ва машҳур зиёратгоҳлардан бири. Қишлоқнинг номланиш тарихи ҳам, шу улуғ зот Аҳтам саҳоба зиёратгоҳи номи билан боғлиқ. Ҳижрий 1329 йилда Саид хожа Саҳобнинг мулла «Амири Аҳтам саҳоба» номли ёзилган рисоласи бор эди. Яъни «Ҳувал мустаъон. Амир Аҳтам саҳоба разиялоҳу анҳу, ба иҳтимомли Мулло Сайидхожа саҳҳоф». Рисоладаги маълумотларга кўра, Аҳтам саҳоба VIII асрнинг бошларида, Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларидан бири бўлган ва кейинчалик юртимизга келиб қолган эди. Кейинчалик жангда шаҳид бўлади. Аҳтам саҳобанинг бошларини таналарига қўшиб, ушбу қабристонга қайта дафн этилган. Аҳтам саҳобанинг тўрт ўғиллари бўлган, дейишади. Оқтом қабристонидаги муборак уч қабрнингўртасида ота, икки ёнларида эса икки ўғиллари жой олишган экан. Мақбара ичидаги қабртошларда эса қуйидаги «Бу қабр Зайнаб Раҳмат қизиникидир. Оллоҳ уни, ота-онасини ва барча муслим ва муслималарни то қиёматгача раҳмат қилсин», «Бу қабр (донишманд) Ҳошим Аҳмад Маҳмудникидир. Аллоҳ уни, ота-оналарини ва муслим ва муслималарни раҳмат қилсин», «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Бу қабр Абдураҳмон бин Умар
валфақиҳникидир. Аллоҳ ундан ва барча муслим ва муслималардан рози бўлсин» ёзувлар сақланиб қолган. Мақбара ичида бир нечта қабр тошлари сақланиб қолган бўлиб, улар ўрта асрларга оид археологик ёдгорлик ҳисобланади. Ўлка тарихини илмий асосда ўрганиш учун бебаҳо ёзма ашё сифатида қабртошларнинг аҳамияти каттадир.Чунки Оқтом қишлоғидаги ушбу қадимий қабристон ҳам ўзининг бағрида илк ўрта асрларга оид археологик ашёларни сақлаб ётибди. Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, сўнгра эса маҳаллий тоифадаги сайёҳлик йўналишини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўларди. Аҳтам саҳоба зиёратгоҳини ўзбек ва қирғиз халқларининг ажралмас дўстлик ришталаридан бири деса бўлади. 2003 йилда ушбу зиёратгоҳни ҳомийлар томонидан қайта тикланиб таъмирланди ва маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда ободонлаштирилди. 2. НАНАЙ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган Ўнғор тоғи ҳақида турли афсоналар юради. Айнан шу тоғ Қирғизистон ва Ўзбекистонни ажратиб туради. Машҳур қўшиққа айланган Наманган олмаси мана шу ерларда етиштирилади. Шунингдек, баҳор келиши билан одамларнинг тилидан тушмайдиган Нанай қишлоғи ҳам шу ерда жойлашган. Нанай қишлоғи худуди – 440 гектар, туман марказидан 45 км узоқликда жойлашган. Атрофдаги қишлоқларда одамлар асосан боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Тоғ ёнбағрида Мамай, Қизилёзи, Заркент, Порамон, Нов каби ўзбек ва қирғиз қишлоқлари жойлашган.
Нанай қишлоғи ҳақида эшитмаганлар бўлмаса керак. Айнан шу тоғ бағрида жойлашган Нанайга бутун мамлакатдан дам олувчилар келади. Шунга яраша дам олиш масканлари ҳам кўп. Нанай ва Мамай топонимлари мўғул саркардаларининг номи билан боғланади. Машҳур рус академиги шарқшунос ва турколог Василий Бартолд ўз вақтида мана шу ҳудудларда яшаб, илмий ишлар билан шуғулланган.
Нанай қишлоғи тоғли ҳудудларда жойлашга қишлоқ марказидан сой оқиб ўтади ёз ойари кунига 300-500 нафар дам олувчи сайёҳлар ташриф буюради. Ушбу ҳудуднинг тоза хавоси ва табиати эко, агро, гастро туризм кенг ривожланишига асос бўлади. Нанай қишлоғи бир вақтнинг ўзида 2500 нафар сайёҳни қабул қила олади. Шундан 150 та уй меҳмонхонаси 1500 нафар сайёҳга, бошқа дам олиш масканлари эса 1000 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга. “Айни дамда Нанай қишлоғида қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида экстремал туризм, спорт ва отда сайр хизмати, 10 та овқатланиш шохобчаси, 10 дан ортиқ савдо нуқтаси ташкил этилди. Бундан ташқари, қишлоқда 20 тага яқин гастрономик хонадон, шунингдек, ҳунарманд (уй) фаолияти йўлга қўйиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш белгиланган” 3. “Диёр” дам олиш маскани Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида жойлашган “Диёр” дам олиш маскани Нанай қишлоғининг шимолий қисми Қирғизистон Республикасининг Караван қишлоғи билан чегарада жойлашган. Дам олиш маскани ҳудудида 10 дан ортиқ котедж типидаги дам олиш уйлари, кемпинглар, чўмилиш хавзаси, умумий овқатланиш жойи , сайёхлар учун саёхат йўлакчаси фаолият кўрсатади. Шунингдек дам олиш масканида, манзарали дарахтлар ва скамейкалар безаб туради.
4. “Ўнғор” дам олиш маскани Янгиқўрғон тумани Қизилёзи қишлоғида жойлашган “Ўнғор” дам олиш маскани ва тематик овқатланиш маскани Ўнғор тоғи ёнида жойлашган. Табиатнинг ўзгача гўзаллиги дам олиш масканига янада чирой бахш этади. Дам олиш масканида чўмилик хавзаси, тематик оақатланиш, сайр йўлакчаси, ўтов, дам олиш уйи, овқатланиш жойлари, Ўнғон тоғи ён бағрида ташкил этилган шаршара ва кичик ғордан иборат. Дам олиш ва тематик овқатланиш маскани бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ дам олувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. 5. “Gulinoza Gulizebo” ОК мехмон уйи Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида жойлашган “Gulinoza Gulizebo” ОК мехмон уйи ва тематик овқатланиш “Бешбармоқ” маскани Қирғизистон Республикасининг Караван қишлоғи билан чегарада жойлашган.. Мехмон уйи табиатнинг ўзгача ташкил этилганлиги дам олиш ва тематик овқатланиш учун ташриф буюрадиган сайёхларга ўзага завқ бағишлайди. Мехмон уйида, тематик оақатланиш “Бешбармоқ”, сайр йўлакчаси, кемпинг, ёзги дам олиш сўрилари, декаратив дарахтзордан иборат. Мехмон уйи ва тематик овқатланиш маскани бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ дам олувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Тошкентда ўтказилган II-Миллий мехмондўстлик тадбирида мехмон уйи “Hotel Business Forum-2023” тадбирда энг хавфсиз оилавий мехмон уйи
номинациясида “Gulinoza Gulizebo” ОКнинг мехмон уйи энг хавфсиз мехмон уйи деб топилди. 6. “TOURISAT CENTER GOLDEN HOUSE” ОКнинг мехмонхона ва тематик овқатланиш “Бешбармоқ” маскани Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида жойлашган “TOURISAT CENTER GOLDEN HOUSE” ОКнинг мехмонхона ва тематик овқатланиш “Бешбармоқ” маскани Нанай қишлоғининг шимолий қисмида жойлашган. Мехмонхона 3 қаватли бўлиб, дам олувчи сайёхлар учун барча қулайликлар яратилган. Бундан ташқари, сайёхларни тематик овқатланиш учун шарт- шароитлар яратилган. Мехмонхона бир вақтнинг ўзида 50 та сайёхга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мехмонхонада бир қатор ўзбек миллий таомлари тайёрлаш билан бир қаторда тансиқ таом “Бешбармоқ” тайёрлаш йўлга қўйилган.
7. Нанай Бек савдо” МЧЖнинг дам олиш ва тематик овқатланиш “Бешбармоқ”-маскани “Нанай Бек савдо” МЧЖнинг дам олиш ва тематик овқатланиш “Бешбармоқ” маскани Нанай қишлоғининг жойлашган. Дам олиш маскани асосан ўтовлар билан жихозланган бўлиб, 4 фасл учун ҳам қулай шароитлар яратилган. Хар бир ўтов бугунги кун талаблари даражасида жихозланган бўлиб, дам олувчи сайёхлар учун барча қулайликлар мавжуд. Бундан ташқари, сайёхларни тематик овқатланиш учун шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, дам олиш маскани Нанай қишлоғидан оқиб ўтувчи сой бўйича жойлашганлиги сабабли табиатининг сўлимлиги, дам олувчиларни ўзига жалб қилади. 8. ОҚТОМ ҚИШЛОҒИ Оқтом қишлоғи бундан 400 йил аввал ташкил топган деган қарияларни фикри бор .Ривоятларга қараганда қишлоқнинг Оқтом деб ном олишига сабаб “Пайғамбарларимиз Ҳазрати Али унинг дўсти Аҳтам Сахоба овга чиқадилар. Улар кўп йўл юриб дам олиш учун ўтиришганда Хазрати Али уйқуга кетади. Шу вақтда Ахтам Сахобаларининг олдидан бир оху югуриб ўтади . Ахтам Сахоба отига миниб охуни қувиб кетаётиб, душман Мақотил ва унинг лашкарларига дур илади. Мақотил Ахтам Сахобага Хазрати Алини ўлдирмоқчи бўлиб қидириб келаётганини айтади”. Шунда Ахтам Сахоба иккиланмай дўсти Алини қутқариш мақсадида мен Алиман деб жавоб беради. Улар тенгсиз жангга киришади.Жанг узоқ вақт давом этиб Ахтам Сахоба холдан тояди. Бу фурсатдан фойдаланган
душманлар унинг бошини танасидан жудо қилади. Бирқанча фурсат ўтгандан кейин Хазрати Али уйқудан турса дўсти ёнида йўқ, қиличидан ыон томиб турган эмиш…. Дўстига бирор хол бўлганини сезган Али дўстини излаб йўлга равона бўлади. Нихоят дўстини жасадини топиб шу ерга дафн этади. 9. ҚОРАПОЛВОН ОТА ЗИЁРАТГОХИ Янгиқўрғон тумани Қораполвон қишлоқ худудида жойлашган. Қораполвон қишлоғи 1300 йиллик тарихга эга. Қораполвон хақида “Сафед Булон қиссаси” рисоласида берилган аниқ маълумотлар жуда қимматлидир.Китобда келтирилишича,VII аср 80 йилларида пайғамбаримиз Муҳуммад алайхис саломнинг набиралари (Зайнаб исмли қизларининг ўғли) Шох Жарир (Муҳуммад Ибн Жарир Ибн Абу Толиб) ислом динини тарғиб қилиш мақсадида Фарғона водийсига лашкар тортиб келган. Араб қўшинига қарши махаллий ҳукмдорлар ва ахоли ўн икки йил қаттиқ курашадилар. Арабларни жангда енголмаган Иҳшид ва Карвон Бас ҳийла йўлига ўтиб, 2700 араб аскарини жума намозини ўқиётганларида бошларини танларидан жудо қилганлар. Шу сабабли бу масжидни “Қирғин масжид” деб аталган. Мағлуб бўлган Шоҳ Жарир Арабистонга қайтиб кетади. Унинг бир қисм салафлари шу атрофдаги худудларда макон танлаб яшаб қоладилар. Қораполвондаги Қораполвон ота шулар жумласидандир. Орадан 40 йил ўтгач, бу ерга Шох Жарирнинг ўғли Шоҳ Фозил келади. У қирғинда шаҳид бўлганлар суякларини йиғдириб, қайта дафн этдиради. Бунда Қораполвон алохида ҳизмат кўрсатади. Унинг иштирокида шаҳид бўлганлар номлари тошларга битилади.Манбаларга таянган холда шуни айтиш мумкинки, сахобаи тобеинлардан саналмиш бу кишининг асл исми Ҳоло бўлган. Қора танли (хабаш) ва барваста, бақувватлиги учун Қораполвон деб аташган. Бу азаз одам ўз даврида ҳалол мехнати билан савобли ишларни амалга оширган. У 1300 йил аввал хозирги Қораполвон худудида истиқомат қилган ва шу ерга дафн этилан. Шундай буён, қишлоқ “Қораполвон” деб юритилади.
10. СУЛТОН УВАЙС ҚАРОНИЙ ЗИЁРАТГОХИ Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи Чортоқ туман марказидан 35 км узоқликдаги Балиқли кўл қишлоғида жойлашган. Зиёратгоҳда ислом оламининг табаррук авлиёларидан бири Султон Увайс Қаранийнинг мақбаралари мавжуд. Увайс ибн Амир ал Қароний – ислом ва суфизмда жуда ҳурматли шахс ҳисобланади. У, Муҳаммад Пайғамбар (САВ) даврларида яшаб ўтган. Бу авлиё одам ўзининг бутун умрини дунё бўйлаб саёҳат ва исломни тарғибот қилиш билан ўтказган. Увайс Қаронийнинг умри ва ўлими кўплаб афсоналарга сабаб бўлган. Айтишларича унинг Сиффа жангида ўлимидан сўнг еттита султон Қарониюни ким дафн этишини ҳал қила олишмаган экан. Ҳар бир султон тобут тайёрлаб қарашса уларнинг ҳар бирида авлиё ётган экан. Мусулмон оламида Қароний дафн этилган бир неча жой мавжуд. Шундай жойлардан бири Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган. Афсонага кўра, у бу ерларга исломни тарғибот қилиш учун келган. Бундан ташқари Қаронийнинг онаси ҳам шу ерда дафн этилган дейишади. У ўлаётган вақтда авлиё уни ювиш учун анча вақт сув топа олмаган экан, шунда Қароний аллоҳдан сув сўраб мурожаат қилиб қўли билан қуруқ ерга уради у урган жойда муқаддас булоқ пайдо бўлади. Бу жойдаги Мозор, 12-13 асрларда барпо этилган ва вақт ўтиши билан бу эрда, масжид, мақбара ва музейини ўз ичига олган катта меъморий мажмуа пайдо бўлган. Сўнгги йилларда бу эрда кенг кўламли қайта қуриш ишлари олиб борилди. Мажмуа ҳудуди ва унга туташ қисм ободонлаштирилди, кутубхона ва ҳаттоки меҳмонхона қурилди. Бугунги кунда мажмуада зиёрат маросимларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган. Асосий кириш рамзий дарвоза билан безатилган. Марказий қисмида сув омбори жойлашган, масжид ва
мақбаранинг қад ростлаган бинолари шу қадар моҳирлик билан безатилганки, улар қушлар учадиган баландликдан қараганда ўйинчоқларга ўхшаб кўринади. Президент 2017 йил 7 июль куни Увайс Қараний зиёратгоҳига ташриф буюрганларидан сўнг, зиёратгоҳнинг 6 гектар майдонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, 1500 турдан ортиқ манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди. 1400 ўринга мўлжанланган масжид ва таҳоратхона, мақбара ёнида айвон, замонавий меҳмонхона, миллий музей ва кутубхона, 3 та фаввора, дам олиш айвонлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди. Увайс Қараний зиёратгоҳининг жанубий томонида оналари Биби Наима она зиёратгоҳи жойлашган. Биби Наима она зиёратгоҳида ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 4 гектар майдон ободонлаштирилиб, 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди. Буларнинг барчаси зиёратгоҳнинг кўркига кўрк бағишлаб турибди.
11. Биби Она” ёдгорлиги ва “Биби Наима Она” мақбараси Наманган вилояти, қадимдан ўзининг бой тарихи ва муқаддас зиёратгоҳлари билан машҳурдир. “Биби она” ёдгорлиги, бу ердаги барча зиёратгоҳларнинг дебочаси ҳисобланади. Бу ерда, кеч бронза даврига тегишли бўлган “Бибионамозор” археологик ёдгорлиги жойлашган. Қадимий ёдгорлик ҳудудида, “Биби Она-қайнар булоқ” муқаддас булоғи жойлашган. Булоқ ёнида, ёдгорликнинг қадимий тарихини тасдиқловчи кўплаб топилмалар топилган. “Бибионамозор”, гуллаб-яшнаётган водийдаги баландликда, Гавасой дарёси яқинида жойлашган. Бу жойлар, ХХ – аср ўрталарида археологлар М.Э. Воронтсов, В.И. Спришевский, Ю.А. Заднепровскийлар томонидан ўрганилган. Академик аҳмадали Асқаров раҳбарлиги остида ҳам ёдгорликнинг 500 квадрат метрдан ортиғИ ўрганилган. Тадқиқотлар, уиниг пайдо бўлиш вақти, эрамиздан аввалги Х-ВИИИ асрлар эканлигини аниқлашга ёрдам берди. Булоқ атрофида, қадимий деҳқончилик гуллаб яшнаган ва айнан шу сабабли бу ерлар қадимдан мйқаддас жойлар ҳисобланган дейишади олимлар. Афсонада айтишларича, Биби Она малик абўлган унинг ними билан аталган сув эса шифобахш хусусиятларга эга. Булоққа, бутун мамлакатдан кўз касалликлари ва ҳаттоки бепуштликдан даволаниш учун ҳам келишади. Қишлоқдагиларнинг айтишича, агар инсон булоқ сувига тўлиқ чўмса,барча ёмон хаёллардан қутулиб хотиржамликка эришар экан.
Яна бир зиёратгоҳ - Биби Наима Оначортоқ туманида жойлашган. Бу ерда тиниқ сувли ҳовуз жойлашган бўлиб унинг сувининг тиниқлигидан тубидаги қум доналарини ҳам кўриш мумкин. Ҳовуз шаклида йирик қўл кўринишини пайқаш мумкин дейишади. Ҳовуз, Авлиё Султон Увайс қаронийнинг онаси - Биби Наима Она мақбарасининг қуйи қисмида жойлашган. Ушбу тарихий ёдгорлик, XII-XIII асрларда барпо этилган. Яқинда, зиёратгоҳ ҳудудида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Зиёратгоҳ ҳудуди ободонлаштирилди ва зиёрат маросимларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилди.
БОЙСУН ТУМАНИНИНГ ТУРИСТИК ХАРИТА
БОЙСУН ТУМАНИ ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИ 1. ЗОВ БОШИ Зовбоши – Бойсун туманининг тоғли ҳудудидир. Ушбу маданий ҳудудда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва “Idealist” компанияси томонидан анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи 3 та кичик - маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади. Бойсун баҳори халқаро фольклор фестивали ўтказиладиган Паданг кенгликларининг юқори қисмида жойлашган. Зовбоши ҳудуди орқали Бойсун туманининг гўзал табиати бор жозибаси билан кўринади 2.Бойбўлоқ Бойбўлоқ – Осиёдаги энг чуқур ғор Бойбулоқ бўлиб, у Бойсун туманида, Ҳисор тоғ тизмасининг Сурхондарё қисмида жойлашган. Маҳаллий аҳоли бу ерлардаги тоғларни алоҳида-алоҳида номлаб, Бойсунтоғ, Чўлбайир ва Девортоғ деб ҳам аташади. Бу тоғларда бир нечта ғорлар бор. Улар орасидаги энг машҳурлари Хўжа Ғур-Ғур Ота, Вишневский ва Бойбулоқ. Бойбулоқнинг чуқурлиги 1415 метр. Ғорни ўрганган Россия, Франция ва Швейцария ғоршунослари унинг бундан ҳам чуқур эканлигини айтишиб, Ўзбекистоннинг ер ости Жомолунгмаси, деб таърифлашади. Ғоршунослар Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари уланган эҳтимолий йўлакни излашмоқда. Ғорлар жойлашувига қараганда улар битта бўлиши керак. Аммо ичкарида ғор йўлаклари баъзан жуда тор ва кўпи ҳали топилмаган. 1415 метр
чуқур Бойбулоқ ва қарийб 750 метрлик Вишневский улангани исботланса, улар дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлади. Лекин буни ўрганиш ўта қийин кечиоқда. Аввало бу ғорларга кириш жойи 3-4 минг метр баландда жойлашган. Бойбулоқ оғзи жуда кичик ва кўримсиз. Битта эчки сиғади. Одам ўрмалаб кириши мумкин. Шу туришида унинг Осиёдаги энг чуқур ғори эканига ишониш қийин. Аммо ғор оғзига эгилишингиз билан юзингизга ўта совуқ ҳаво уфуради. Изланишлар жараёнида мутахассислар Бойбулоқда кўл ва дарёларни топишган, қор ҳам борлигини қайд этишган.
3. Дарбанд қишлоғи Дарбанд қишлоғи – Сурхондарёнинг Бойсун туманида жойлашган. Дарбанд сўзи форсчадан дар — эшик, дара; банд — мустаҳкам, берк, тўсиқ деган маъноларни англатади. Қишлоқ қадимдан катта аҳамиятга эга, транзит вазифасини бажарган. Қишлоқ орқали ўтган йўл Бухоро амирлиги даврида амирликнинг ғарбий қисмини шарқий қисми билан боғловчи энг яқин йўл ҳисобланган. 1929 йилда Термизга темирйўл олиб келинганидан сўнг қишлоқ ҳудудидан ўтган йўл ўз аҳамиятини йўқотган. Лекин ҳозирда ҳам қишлоқ ҳудудидан ўтган йўл Қашқадарё ва Сурхондарёни боғловчи йўллардан бири. Дарбандда учта дара бор, биринчиси Дарбанд дараси, иккинчи дарани кўпчилик Дарбанд канёни деб атайди. Учинчиси эса Бузрукдара, яъни буюк дара деб аталади. Дарбандга келишнинг энг афзаллик тарафи, поездда боришингиз билан қишлоққа тушасиз, яъни поезддан тушиб яна қанчадир йўл юриб манзилга боришга ҳожат йўқ. Энг яхши тарафи — ҳар куни поезд бор, ҳафтада икки кун водийдан ҳам поезд боради.
4. Темир дарбоза Бутун Марказий Осиёдаги энг сирли жойлардан бири, Бойсун туманида, Дарбанд қишлоғи ҳудудида жойлашган машҳур Темир дарвоза тоғ довонидир. Антик давр ва ўрта асрларда Темир дарвоза асосий ўтиш жойи, муҳим стратегик жойни эгаллаган ҳудуд бўлган, чунки у орқали кўплаб савдо карвонлари ва ҳарбий қўшинлар ўтган. Бу Бухоро, Самарқанд ва Чоч (Шош)дан Бақтрия ва Ҳиндистонга, Ҳиндистон ва Бақтриядан эса Марказий Осиёнинг марказий шаҳарларига қайтишнинг энг қисқа йўли эди. Темир дарвоза ҳақида туркий, сўғдий манбаларда ҳамда, хитой, араб тарихчилари ва географларининг ёзма манбаларида бир неча бор тилга олинган. 630-йилда сайёҳ Сюантсзанг ўз ёзувларида дарани темир билан қопланган ва икки баргли дарвозалар билан қулфланган мудофаа йўлаги сифатида тасвирлаган. Машҳур араб географи Ал- Ёқубий ИХ асрдаги Сўғд шаҳри ҳақида гапириб, бу парчани ҳам эслатиб ўтади. Бошқа бир Хитой йилномасида шаҳар, маьбад ва Темир дарвоза ҳақида сўз боради, улар ўз номини ранг ва темирдан олган. Араб адиби ва тарихчиси Ибн Арабшоҳ дарвозани “Кагалгар” деб атаган, хусусан, бу ҳудудда Амир Темурнинг амир Ҳусайн билан бўлган жанги ҳақида батафсил ҳикоя қилади. Унинг икки шеърида Сўғдиёна дарвозаларини Алишер Навоий ва Бобур “Бобурнома” асарида тилга олган. Дарвозадан испан дипломати ва саёҳатчиси Руй Гонсалес де Клавихо ўтди. У Амир Темур ҳузурига учрашиш учун Мовароуннаҳрга кетаётиб, ўзининг “Самарқандга Темур саройига саёҳат кундалиги”да (1403- 1406) ўзининг дарвозадан ўтган саёҳатини батафсил тасвирлаб берган: “Ертаси куни, душанба куни биз баланд тоғ этагида дам олаётган эдик, унинг тепасида ғиштдан моҳирона қурилган, кўплаб нақшлар ранг-баранг кошинлардан ясалган хоч шаклидаги гўзал бино турарди. Бу тоғ жуда баланд, лекин унинг йўлаги бор, уни инсон қўли билан ясаганга ўхшайдиган ёриқ бўйлаб кесиб ўтиш мумкин: икки томондан баланд тоғлар кўтарилиб, текис ва жуда чуқур. Бу довоннинг ўртасида қишлоқ бўлиб, унинг тепасида баланд тоғ тўпланган. Тоғлардаги бу йўлак эса Темир дарвоза деб аталади ва бу минтақада бундан бошқа йўлак йўқ. У Самарқанд подшоҳлигини Кичик Ҳиндистон томондан ҳимоя қилади. Самарқанд эрларига эса ундан бошқа ўтиш йўли йўқ; худди шундай, Самарқанд салтанати аҳолиси Ҳиндистон ерларига фақат шу йўлак орқали кира олмайди. Бу Темир дарвоза Сенор Тамурбекга тегишли. Ва улар ҳар йили унга катта даромад келтирадилар ». Бундан ташқари, Руй Гонсалес де Клавихо Дарбанд қишлоғига яқинроқ жойлашган яна бир Темир дарвозани эслатиб ўтди. Кейинчалик академик Эдуард Ртвеладзенинг хулосасига кўра, Темир дарвозалар табиий тузилмалардан ҳам, сунъий равишда яратилганлардан ҳам шаклланган бутун мудофаа иншоотлари мажмуасининг умумий номи бўлиб, улар Бузгалахон дараси ва ҳозирги Дарбанд қишлоғи орасидаги ҳудудни эгаллаган. Дарани тарихчилар, геологлар ва
ёзувчилар: Николай Маев, Иван Мушкетов, Олга Пославская, Дмитрий Логофет, Михаил Массон ўрганишган. Археологлар қазиш ишлари олиб бориб, қадимий манзилгоҳлар, ўрта аср карвонсаройининг пойдевори, Кушонлар салтанатининг мудофаа девори каби ёдгорликларни топдилар. Тарихчи Эдуард Ртвеладзе томонидан қилинган энг қизиқ хулосалардан бири Македонский Александрнинг рафиқаси Роксананинг отаси - Оксиартнинг ушбу ҳудуддаги бошпана жойи ҳақидаги хулосадир. “Сўғд қояси”да у македонияликлар томонидан Сўғдиёнадаги бўлиб бўлмас табиий қальаларни эгаллаб олиш вақтида яширинган. Искандар айнан Дарбандда Бақтрия маликаси Роксана билан тўй ўтказган, деган фикр ҳам бор. У гўзал ва гуллаб-яшнаган қиз сифатида тасвирланган, Искандар зиёфат пайтида айлана рақсга тушганида уни севиб қолган. Бир неча минг йиллар давомида сирли Сурхондарё босқинчилар, саёҳатчилар ва кашфиётчиларнинг эътиборини тортди. Ўзбекистоннинг энг жанубий минтақаси ўзининг қадимий обидалари, табиий диққатга сазовор жойлари ва маданий мероси билан ўзига хосдир.
5.Паданг кенглиги Сурхондарёнинг Бойсунидаги Паданг қишлоғини эшитганмисиз? Бойсундан чиқишда ўша машҳур Омонхона қишлоғига етмасдан чапга кирилади. Паданг қишлоғидан 8 км нарида магнитли тоғ бор. Бир қараганда, баландликка чиқилаётгандек кўринадиган бу қияликда тезлик узатмаси нейтрал ҳолатга қўйилса ва тормоз босилмаса, баландликдан тушиб келаётган машина яна орқага кетади. Йўлга сув қуйилса — у ҳам тепага қараб оқади. Бу ҳудуд – Паданг аномалияси номи билан машҳур Таъкидлаш жоизки, бу каби ноёб ҳодисаларга Исроил (Бейт-Шемеш), Иордания (Иблис дараси), Ҳиндистон (Ладхак), Ўрта Урал (Невьян тумани) ва Жанубий Корея (Чежудо)да ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.
Search