Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Romitan Kogon Hisobot

Romitan Kogon Hisobot

Published by Отабек Жалолов, 2023-08-04 09:37:39

Description: Romitan Kogon Hisobot

Search

Read the Text Version

РОМИТАН ВА КОГОН ТУМАНЛАРИДА 2023-ЙИЛ 26- АПРЕЛДАГИ 135-СОНЛИ ҚАРОРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲИСОБОТИ (4-АВГУСТ ҲОЛАТИДА)

Бухоро давлат университети талабалари малакавий амалиётларини ташкил этиш тўғрисида Когон тумани: 189 нафар 3-курс талабаси 12-июндан 3-июлгача, 17-июлдан 7- августгача (жами 6 ҳафталик) Когон туманида Б.Нақшбанд ва Саййид Мир Кулол зиёратгоҳлари (12 талаба гид сифатида, 15 талаба хизмат кўрсатиш объектларига), “Пойкент” меҳмонхонаси (15 нафар), “Чорчинор” ресторани (10 талаба), “Сардоба” ресторани (6 талаба), хостеллар (12 талаба) ва оилавий меҳмон уйларига (9 талаба) амалиётларни ўтамоқда. Ромитан тумани: \"Ан-Нур Зойир Травел\" МЧЖ 15 нафар талаба, \"Шерин Травел\" МЧЖ 15 нафар талаба, \"Ромитан Сарвиноз Саёҳат\" МЧЖ 18 нафар талаба, Бухара десерт оасис – инноватсион кластерга 20 нафар талаба.Амалиёт жараёнинин олиб борилаётгани юзасидан амалиёт раҳбарлари кунлик ҳисобот ҳамда фото лавҳаларни тақдим этишяпти.

Ромитан ва Когон туманларида ташкил этилган махсус курслар тўғрисида Курсларни Ромитан туманида Гидларнинг малакасини ошириш маркази директори, и.ф.н. С.С. Рўзиев ҳамда меҳмонхона хўжалигини юритиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга И.Давронов каби туризм соҳаси амалиётчи ўқитувчилари олиб боришди. Ҳ.Ҳ.Зиявитдинов томонидан Когон туманида туризм соҳаси вакиллари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Курс тингловчиларга хорижий, ички ва маҳаллий туристларга овқатлантириш хизматларини кўрсатишда ресторан офитсиантларининг сифатли хизматларини ташкил этишнинг илмий- амалий усуллари ўргатилмоқда. Курсларга 100 нафар тингловчи жалб этилди.

Флаер, турпакет, видеоролик ва бошқа тарқатма материалларни тайёрлаш ҳолати 4 тилда (ўзбек, инглиз, француз ва немис) 15 та турпакет яратилди. Жумладан: Букҳара десерт – $ 60, Ҳелло Когон - $600, Қўҳна Бухоро сирлари – 1 000 000 сўм, Баҳоуддин Нақшбанд – 125 000 сўм, Ромитан Бухара десерт оазис – бир кунлик, 550 000 сўм, Когон шаҳри – 1 800 000 сўм, Ромитан янги сайилгоҳи – 250 000 сўм. Испан, итальян, япон, хитой, араб тилларига таржима қилиш ишлари бошланган. Когон ва Ромитан туманларидаги туристик обектлар, диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, ресторанлар, ҳунарманд уйлари, агротуристик обектлар, гастрономик туризм жойлари ҳақида маълумот берувчи 38 турдаги флаерлар тайёрланди.

Илмий тадқиқот ишлари, мақсадли амалий лойиҳалалар тайёрлаш тўғрисида 8 нафар докторант ва мустақил изланувчининг диссертацияларида Когон ва Ромитан тумани бўйича илмий изланиш олиб бориш учун мавзулар бириктирилди. 9 нафар Туризм ҳамда Зиёрат туризми мутахассиликлари бўйича 1-курс магистрантлари Когон ва Ромитанда зиёрат ва табобат туризмларини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.

“Визит Бухара электрон платформасини яратиш”; “Ногиронлиги бор шахслар учун интерфаол харитани яратиш”; “Бухоро вилояти табиий-рекреaцион ресурсларини туристик мақсадларда баҳолаш ва вилоятнинг табиий-рекреaцион туристик харитасини яратиш” каби мавзуларда мақсадли амалий, инновaцион лойиҳалар тайёрланди, вазирлик илмий техник кенгашида муҳокамадан ўтказилди. Visit-Bukhara

2023-йил 16-июнь куни “Туристик ҳудудларнинг замонавий контенти: муаммо ва инновaцион ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ташкил этилгани тўғрисида Когон ва Ромитан туманлари туризм салоҳиятини тарғиб этиш масаласида оид янги илғор ғояларни қўлга киритиш мақсадида Илмий – амалий конференция ташкил этилди. Ипак ва зираворлар фестивали доирасида ташкил этилган, “Туристик ҳудудларнинг замонавий контенти: муаммо ва инновaцион ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманида 100 нафар хорижий ва маҳаллий тадқиқотчилар, талабалар қатнашди.

Хорижий меҳмонларни жалб қилиш: Хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим муассасалари билан академик туризм ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Индонезиянинг Гунадарма университети ректори Маргианти хоним бошчилигида университет профессорлари ва Индонезия Профессорлар ассоцияциси аъзоларидан иборат 93 кишидан иборат делегация 2023 йилнинг 19-26 июль кунлари Бухоро давлат университети ректори О.Хамидовнинг таклифига биноан меҳмон бўлишди.

Индонезия делегацияси учун Бухоро давлат университети Туризм ва меҳмонхона хўжалиги кафедраси етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент-Самарқанд- Бухоро йўналишида юқори даражадаги саёҳатлар ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар нафақат таълим муассасалари, шунингдек зиёрат туризми объектларига ташриф буюриб, мамлакатнинг зиёрат туризми бўйича имкониятлари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.

Бухоро давлат университети педагог-ходимларининг 2023-ЙИЛ 26- АПРЕЛДАГИ 135-СОНЛИ ҚАРОРИга оид илмий-оммабоп мақолалар (муносабатлар)нинг ОАВларида эълон қилинганлиги тўғрисида Исми шарифи Мавзу Ҳавола Ахматова Моҳигул Эргаш қизи Туризм соҳасини ривожлантиришда https://telegra.ph/TURIZM-SOHASINI- транспорт инфратузилмасининг аҳамияти RIVOJLANISHIDA-TRANSPORT- Бекзод Шерзодович Шарипов Бухоро вилоятида инклюзив туризм INFRATUZILMASINING-AHAMIYATI-04-11 Бухоро Давлат Университети Зиёрат туризми инфратузилмасини шакллантириш, соҳани https://telegra.ph/Buxoro-viloyatida-inklyuziv- turizm-infratuzilmasini-shakllantirish-sohani- мутахассисслиги 1-курс магистранти янги босқичга чиқариш гарови Илмий рабар: Нутфилло Салимович Ибрагимов yangi-bosqichga-chiqarish-garovi-04-04 Бухоро Давлат Университети, и.ф.д., доцент Файзиева Сайёра Развитие сферы услуг - основа благосостояния https://telegra.ph/RAZVITIE-SFERY-USLUG--- Ергашева Азиза Фармановна народа Республики Узбекистан OSNOVA-BLAGOSOSTOYaNIYa-NARODA- Юлдашев Камол Шарифович RESPUBLIKI-UZBEKISTAN-03-30 Туризм соҳасида кадрларни тайёрлашнинг https://telegra.ph/TURIZM-SOHASIDA- долзарб масалалари KADRLARNI-TAYYoRLAShNING-DOLZARB- MASALALARI-03-30 Бухоро вилоятида мустақил туризмни https://telegra.ph/BUXORO-VILOYaTIDA- ривожлантиришнинг аҳамияти ва истиқболлари MUSTAQIL-TURIZMNI- RIVOJLANTIRIS’hNING-AHAMIYaTI-VA- ISTIQBOLLARI-03-31


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook