CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES ОЛИЙ ТАЪЛИМ,ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ хУЗУРИДАГИ \"ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ\" ФАОЛИЯТИ ВА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХИСОБОТИ
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES МУНДАРИЖА 2 Марказ ХаҚида2 8 Экспериментал биофизика лабораторияси 11 Биотехнология лабораторияси 16 Хужайра техно2логиялари лабораторияси 20 Фудомика лабораторияси 23 Геофизика ва наноминералогия лабораторияси 28 Физик-кимёвий тадҚиҚотлар усуллари лабораторияси 33 CAT Science Accelerator 34 FABLAB Makersapce 1
Марказ ҳақида 2018 йил апрел ойидан Илғор технологиялар Маркази илмий- тадқиқот муассасаси мақомида Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибига киритилган. Марказ вазирликнинг технологик майдончаси бўлиб, у олимлар, инноваторлар ва тадбиркорлар, барча иштирокчилар ва умуман Ўзбекистон Республикаси учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қўшма ечимлар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Илм-фанга асосланган технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер и борасида тубдан янги ёндашиш - Марказнинг асосий хусусияти ҳис обл анади. Марказнинг асосий мақсади: истиқболли ғоялар ва инновацион ишланм ал арни шакллантиришга ёрдам бериш, шунингдек, ускуналар ва инфратузилмани алмашиш орқали юқори технологияли ишлаб чиқаришларни комплекс қўллаб- қувватлашдир. Марказ тадқиқот ва инновациялар соҳасида юқори стандартларни қўллашда етакчилик қилишни мақсад қилган. Мамлакатни инновацион экотизимини ривожлантириш ва янги “инновацион фикрловчи“ ёшларни тайёрлашни, шу жумладан, фан соҳасида гендер тенглигини қўллаб-қувватлашни таъминлашда технологик майдонча бўлиб хизмат қилади. Асосий фаолияти бўйича: Марказ тузилмасида 7 та илмий лаборатория: биотехнология, экспериментал биофизика, физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари, геофизика ва наноминерология, фудомикс, хужайралар технологиялари, Big Data миллий лабораторияси, шунингдек, 2 та бўлим – тижоратлаштириш ва технологияларнинг трансфери бўлими ва янги ахборот технологиялари тадқиқотлари ва илмий-техника аҳбороти таҳлили бўлими фаолият кўрсатмоқда. Илғор технологиялар маркази физика ва наноматериаллар, биотехнология, биофизика, биокимё, инсон генетикаси, ҳужайра ва тўқималар муҳандислиги, геофизика ва наноминерология, маълумотларнининг катта массивларини таҳлил қилиш, шунингдек, фудомикс - янги илмий йўналиш соҳасида тадқиқотлар олиб боради. Ҳозирги вақтда Илғор технологиялар марказининг штатида 168 киши, шу жумладан 141 тадқиқотчи, шу жумладан 17 фан доктори, 24 фан номзоди ва PhD, 40 ёшгача – 69,4 % киши ишламоқда. 2
Илмий салоҳият: Илмий фаолият натижасида 250 та дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди, улардан 143 таси халқаро иқтибослар рўйхатига киритилган (жумладан, Nature, Nature communications, Scientific reports каби етакчи илмий журналларда), ҳозирда Марказ Nature журналларида нашр этилган нашрлар сони бўйича бутун республика бўйича етакчи ҳисобланади, ҳамда 13 та дарслик ва монографиялар нашр этилган, 4 та патентга талабнома берилган. 2020 йил апрел ойида Ўзбекистонда тарқалган коронавирус геномининг генетик кетма-кетлиги биринчи марта ўрганилиб, халқаро маълумотлар базасига киритилди.Илғор технологиялар маркази лабораторияларида 13 та инновацион маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқилди. Эришилган ютуқлар Хитой Фанлар Академияси Микробиология Институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. ” компанияси билан ҳамкорликда ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси учинчи клиник тадқиқотлар ўтказилди, оммавий қўлланилишига рухсатнома олинди (жами синов жараёнида Ўзбекистондан 7000 кўнгиллилар иштирок этди). COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 2 турдаги маҳаллий вакциналар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан RENOVAK- Protein ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Илмий маҳсулотларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида Марказ томонидан “C.A.T. Science Accelerator\" ва инкубатор (2018 йил 11 центябрдаги 721-сонли ВМҚ,) ташкил этилган. 2019 йилдан 2023 йилгача 5 та акселерация босқичи ўтказилди, унда 60 та жамоа иштирок этди, 8 та муваффақиятли финалчи жамоалар молиялаштирилди. Ҳозирда акселерация дастурининг 5-тури давом этмоқда. 33
CENTER FOR ADVANCED Фан, таълим ва инновацияларнинг интеграцияси: TECHNOLOGIES ИТМ ходимлари томонидан ОТМ талабалари учун Мар каз лабораториялари фаолият йўналишлари бўйича 12 та фан бўйича маъруза ва лаборатория машғулотлари ўтказилмоқда. Педагогик кадрлар малакасини ошириш доирасида ТДТУ профессор- ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида “Илмий-инновацион фаолият” курси бўйича маърузалар ўтказилмоқда.Молекуляр генетика йўналиши бўйича хорижий мутахассислар учун тренинг ўтказилди.Марказ базасида ёш мутахассислар тайёрлаш вазифалари доирасида 160 та бакалавриат ва 86 та магистрлик диссертациялари ишлари бажарилди, республика олий қув юртларининг 1-3-курсларининг 554 нафар талабалари учун ёзги мактаблар ўтказилди, 68 нафар докторантлар ўзларининг диссертация ишларининг тажриба қисмини Марказ лабораториялари базаларида бажаришди. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Марказда олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил этилган ва 4 та мутахассислик бўйича кадрлар (таянч докторантура,стажёр-тадқиқотчилар ва мустақил изланувчилар) тайёрланмоқда: Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида 8 та таянч докторантура, 6 та стажер-тадқиқотчи ва 6 та мустақил изланувчи илмий ишларни амалга оширмоқда.Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Буюк Британия, АҚШ, Дания, Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Россия ва Беларуснинг етакчи илмий марказларида ходимлар учун амалиёт мунтазам ташкил этилмоқда. Жами 2018-2023-йилларда Марказнинг 44 нафар ходими қисқа муддатли илмий стажировкадан ўтди.10 та номзодлик ва 3 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.Фаол фаолияти учун Марказнинг 8 нафар ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди 2019-2022 йилларда \"Фан ва инновация\" халқаро ёш олимлар анжумани 4 марта ўтказилди. Анжуманларда Ўзбекистон, Россия, Беларусъ, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Германия, Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШ ва Япония олимлари иштирок этди. 4
Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда коронавирус пандемияси 2020-йил март ойи ўрталарида қайд этилди. Натижада, юртимизда SARS-CoV-2 вирусини аниқловчи ПЗР тест системаларига эҳтиёж ошиб кетди. Айни шу сабабдан марказ ходимлари қисқа муддатларда вирус аниқлаш учун ПЗР тест системасини ишлаб чиқдилар. Кейинчалик ишлаб чиқилган тест система Биотест Lab компанияси томонидан ишлаб чиқарилиб, 2020-2023 йил оралиғида жами 40 000 та тест тўплами бутун Ўзбекистон Шунингдек, бўйлаб етказилиб берилди. олимларимиз Ўзбекистонда тарқалган коронавирус штаммларини аниқлаш ‘Genomic surveillance’ 4 бўйича ҳам тадқиқотлар олиб бориб, юртимиза делта ва омикрон штаммларининг мавжудлиги ва уларнинг тарқалишини ўргандилар. 4 Пандемия даврида вакциналарни ишлаб чиқиш ўта долзарб эканлиги яна бир марта намоён бўлди. Шу сабабдан, ҳам олимларимиз вируснинг ташқи S оқсилининг ретсепторга боғланувчи домени асосида рекомбинант вакцина антигенини олиш технологиясини ишлаб чиқдилар. 5
Эришилган ютуқлар CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Ўзбекистонда коронавирус инфексиясига қарши рекомбинант асосга эга бўлган вакцина ишлаб чиқилиб, вакцинанинг хавфсизлиги ва иммуногенлиги преклиник тадқиқотларда ўрганилди. Марказ ишланмалари \"Dubai EXPO 2020\" халқаро кўргазмасида (2022 йил 26-30 март) тақдимоти бўлиб ўтди. 6
Ёшлар ютуқлари CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Лабораторияда тайёрла нган мактаб ўқувчиларидан Биология халқаро олимпиадаларида жами 7 та медал қўлга киритилган, Биотехнология ёзги мактабларида 45 дан ортиқ талабалар амалий кўникмаларга эга бўлишган. 7
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Экспериментал биофизика лабораторияси Илмий фаолият йўналишлари Экспериментал биофизика лабораторияси асосий эътибори касалликлар ривожланишининг молекуляр механизмларини патология моделлари яратиш орқали ўрганиш (ин силико, ин витро, ин виво), янги биорегуляторларни излаш, шу жумладан биоинформатика усуллари ёрдамида ҳужайра нишонларибилан молекуляр ўзаро таъсири Чарышникова Оксана механизмларини аниқлаш, моддаларнинг Лаборатория мудири биологик фаоллигини текшириш ва уларнинг таъсирининг молекуляр механизмини аниқлашга қаратилган. 8
Экспериментал биофизика лабораторияси Лаборатория ходимлари Ходимларининг умумий сони 31 нафар. Шулардан 1 нафар фан доктори ва 5 нафар PhD ишламоқда, 10 нафар ходим бакалавр ва магистр даражасига эга. 4 нафар таянч докторанти ўз илмий ишини олиб бормоқда. Ходимларининг умумий сони 31 нафар. Шулардан 1 нафар фан доктори ва 5 нафар PhD ишламоқда, 10 нафар ходим бакалавр ва магистр даражасига эга. 4 нафар таянч докторанти ўз илмий ишини олиб бормоқда. Ёшлар билан амалий машғулотлар Лаборатория илмий ходимлари ёш олимларни илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш, ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари магистрант ва PhD докторантларининг илмий ишларига йўл-йўриқ ва маслаҳат бериш, шунингдек, бакалавриат талабаларининг амалиёт ўташларига кўмаклашиш орқали ёшлар билан тизимли иш олиб боради. Лаборатория базасида ҳар йили ишлаб чиқилган оригинал ўқув дастурлари асосида биофизика бўйича ёзги мактаблар ўтказилади. 9
Лойиҳалар Амалий лойиҳа PZ-2021030217 Лойиҳанинг асосий ғояси: «Инсон ва ҳайвонларнинг патологик ҳолатлари ва касалликларининг ин витро ва ин виво имитацион моделларини яратиш » 2021-2024 йиллар, лойиҳа раҳбари PhD, Баев А.Ю. Ёшлар лойиҳаси AL-21091556 Лойиҳанинг асосий ғояси: «Паркинсон касаллигининг ҳужайра моделини ишлаб чиқиш» 2023 йил, лойиҳа раҳбари МД, Небесная К.С. Амалий лойиҳа I-IRV-2021-463 Лойиҳанинг асосий ғояси: «Биотехнологик махсулотларнинг илмий ишланмаларини яратиш жараёнларини мониторинг қилиш учун рақамли платформа ишлаб чиқиш » 2021 – 2023 йиллар, лойиҳа раҳбари б.ф.н., Левицкая Ю.В. Амалий лойиҳа AL-36-2105821c Лойиҳанинг асосий ғояси: «Инсон ва хайвонлар патологик ҳолатлари ва касалликларининг ин силико имитасион моделларини ишлаб чиқиш» 2022-2025 йиллар, лойиҳа раҳбари Dsc, Раззоков Ж.И. 180
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES БИОТЕХНОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Илмий фаолият йўналишлари Биотехнология лабораторияси қуйидаги йўналишларда илмий фаолият олиб боради: одам ва ўсимликларнинг молекуляр генетикаси, ген муҳандислиги, микробиология. Абдуллаев Алишер Лаборатория мудири 11
БИОТЕХНОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Лаборатория ходимлари Лаборатория фаолиятига 35 дан ортиқ тадқиқотчилар жалб этилган, жумладан, 2 фан доктори, 5 фан номзоди, 8 таянч докторант ва 5 нафарстажёр-тадқиқотчи ҳамда университет талабалари ҳам фаолият олиб бормоқдалар. Ёшлар билан амалий машғулотлар Лаборатория университетлар билан фаол иш олиб бормоқда. Лаборатория ходимлари раҳбарлигида бакалавр ва магистрлик диссертациялари доимий равишда олиб борилмоқда, ёзги мактаблар ва тренинглар ўтказилмоқда. Шунингдек, ходимларимиз мактаб ўқувчиларини биология фанидан халқаро олимпиадага тайёрламоқда. 12
БИОТЕХНОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Фаолият Илғор технологиялар марказида генетик технологиялар соҳасида дунёнинг етакчи компанияси бўлмиш Хитойнинг BGI group компанияси билан биргаликда ҳомиладор аёлларнинг ноинвазив пренатал скрининги (НИФТЙ) янги туғилган чақалоқларни неонатал скрининг (НБС) катталар ва болалар ирсий касалликлари скрининги ўтказиш режалаштирилган. Илғор технологиялар марказида генетик технологиялар соҳасида дунёнинг етакчи компанияси бўлмиш Хитойнинг BGI group компанияси билан биргаликда ҳомиладор аёлларнинг ноинвазив пренатал скрининги (НИФТЙ) янги туғилган чақалоқларни неонатал скрининг (НБС) катталар ва болалар ирсий касалликлари скрининги ўтказиш режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга ошириш учун қон, плазма, тўқималар, ДНК кўринишидаги биологик намуналар (одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) тўпланган. Келгусида Марказ негизида аҳолининг турли генетик тадқиқотларини ўтказиш, жумладан, уларнинг геном бўйича тавсифини ўтказиш учун маҳаллий ДНК банкини ташкил этиш режалаштирилган. Бу халқаро грантлар олиш, етакчи хорижий экспертлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш истиқболларини очади. 13 nanomineralogi
Лойиҳалар FZ-2019121924 «Молекулар- генетик маркерлар ёрдамида бактериал куйиш, кал-мараз ва ун шудрирнг касалликларига чидамлилик гени бўлган махаллий олма навларини аниқлаш». Лойиҳанинг асосий ғояси: бошқа экинлар геномик даражада характерланади ва уларнинг генетик хилма-хиллиги касалликларга чидамлилиги билан тавсифланади. Фермер хўжаликлари ва иссиқхоналар учун мевали экинлар наслчилик материалининг турли патогенларга генетик чидамлилигини аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатилади. PZ-202103029 «2-тип қандли диабетга мойилликни эрта ташҳислаш учун СНП- маркерларни генотиплаш асосида тест-системалар ишлаб чиқиш» . Лойиҳанинг асосий ғояси: 2-тип қандли диабет касаллигини бир неча юз локусларини NGS методи ёрдамида ўзбек популяциясини мақсадли секвенлаш учун скрининг панел ишлаб чиқилади. FZ-201811215 «Ҳужайра компонентлари асосида юрак-қон томир касалликларини эрта ташхислаш учун биомаркерлар панелини яратиш». Лойиҳанинг асосий ғояси: Лойиҳанинг асосий ғояси: 2-тип қандли диабет касаллигини бир неча юз локусларини НГС методи ёрдамида ўзбек популяциясини мақсадли секвенлаш учун скрининг панел ишлаб чиқилади. 14
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES IRV-2021-468 «Ген муҳандислиги асосида рекомбинант браззеин оқсилини олиш технологиясини яратиш». Лойиҳанинг асосий ғояси: Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатимизда шакар ўрнини босувчи браззеин оқсилини олиш технологиясини яратиш ва бу оқсилдан янада фойдаланиш имконини беради. Бу кенг кўламли ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин, шунингдек, стартап лойиҳасини яратиш ва бошланғич компанияни муваффақиятли тижоратлаштириш. А-СС-202202114 “COVID-19 ташхиси қўйилган беморларда касалликнинг аниқланиши, ривожланиши ва ўлимга олиб келувчи тенденсияларни машинали ўрганиш ёрдамида маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш”. Ишлаб чиқилган башорат модели қуйидагиларга имкон беради: беморларда Covid-19 касаллигининг оғирлигини башорат қилиш ва шахсийлаштирилган даволанишни танлаш, муҳим биомаркерларни аниқлаш, шунингдек, бошқа касалликлар учун ўхшаш башорат моделларини ишлаб чиқиш ва уларни тиббиётда қўллаш имкониятини яратади. 15
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES ҲУЖАЙРА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЛАБОРАТОРИЯСИ Илмий фаолият йўналишлари Лабораториянинг илмий қизиқишлари ўзак ҳужайралар (гематопоетик, мезенхимал, фибробласт) банкини ташкил этиш, илмий ва тиббий мақсадлар учун сертификатланган инсон ва ҳайвон ҳужайралари линиясини яратиш, сақлаш ва тўлдириш, ҳужайра биотиббиёт маҳсулотларини, шу жумладан реконструктив ва алмаштириш терапияси учун муҳандислик тузилмалари учун тўқималарни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш. 16
ҲУЖАЙРА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЛАБОРАТОРИЯСИ Илмий ишланмалар Инсон ва ҳайвон ҳужайралари банки Тўқималарга хос мезенхимал ўзак ҳужайралари Чарв ёғи Киндик ичакги ва платсента Суяк илиги Гематопоетик ўзак ҳужайралари Киндик Қони Бирламчи ҳужайра култураси Тери Фибробластлар Кардиёмиёситлар Нейронлар Абадийлаштирилган ҳужайра култураси -CHO, Hek 293, Vero ва бошқалар 17
Лойиҳалар «Ўзак хужайралар банкини яратишга мўлжалланган технологик платформа яратиш». Лойиҳа раҳбари Чарышникова О. С. Лойиҳанинг асосий ғояси: Организмдан бўлак ўстирилган ўзак хужайралар негизида, янги терапевтик восита ишлаб чиқишга йўналтирилган биотиббий хужайра технологияларини ривожлантириш учун юқори технологик илмий ишлаб- чиқариш платформасини ташкил этиш. Стоматология, онкология, онкогемотология, травматология ва жарроҳлик учун ўзак ҳужайралари ва тўқима муҳандислик тузилмалари асосида маҳсулотлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш. Лойиҳа раҳбари Н. А. Циферова. Лойиҳанинг асосий ғояси: Соматик ва мезенхимал ўзак ҳужайраларига асосланган тўқима муҳандислик конструкцияларидан фойдаланган ҳолда зарарланган инсон аъзолари ва тўқималарининг регенерациясини рағбатлантириш учун инновацион биотиббиёт ҳужайрали маҳсулотлар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш. 18
ҲУЖАЙРА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ CENTER FOR ADVANCED ЛАБОРАТОРИЯСИ TECHNOLOGIES Ташриф Ўзак хужайра банки концепцияси, шунингдек, хужайра мухандислиги сохасидаги ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевга 2021-йил 19- октябр куни Тошкент шахрининг Олмазор туманида \"INNO\" инновацион технопарки очилишига бағишланган учрашувда маълум қилинди. 19
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES ФУДОМИКА ЛАБОРАТОРИЯСИ Фаолият Фудомика - бу озиқ-овқат маҳсулотларини ва умуман озиқ-овқат тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун замонавий биотехнологиялар ва биоинформатикани қўллашга асосланган илмий йўналиш. Бу соҳа озиқ-овқат таркибий қисмларининг кимёвий, биокимёвий ва метаболом хусусиятларини ва уларнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганади, бу озиқ-овқат жараёнларини оптималлаштириш ва овқатланиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш учун инновацион маҳсулотларни яратиш имконини беради. Метаболом ва геном профил қонуниятларини фудомикс ёндошувига асослангам озиқ-овқат хавфсизлигини оширишга ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган индикаторлари сифатида ўрганиш. 20 nanominera
Фаолият F-2021-156 «Метаболом ва геном профил қонуниятларини фудомикс ёндашувига асосланган озиқ- овқат хавфсизлигини оширишга ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилишга йўналтирилган индикаторлари сифатида ўрганиш» Лойиҳанинг асосий ғояси: Ишлаб чиқилган таҳлил усуллари ва стандарт операцион жараёнлар озиқ-овқат сифатини назорат қилиш тизимида қўлланилади. Ишлаб чиқилган парҳез тавсиялари турмуш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон аҳолиси орасида овқатланиш ва шахсийлаштирилган тиббиётда қўлланилиши мумкин. Шунингдек, доимий озиқ-овқат скрининги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифати ва технологиясини янада яхшилаш учун аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сифатини баҳолашга ёрдам беради. ERASMUS-EDU-2022- CBHE“ECAMPUZ– Ўзбекистон олимлари учун озиқ-овқат фанлари ва технологиялари бўйича Европа жаҳон истеъдодлар лагери– ERASMUS-EDU-2022- CBHE” Лойиҳанинг асосий ғояси: халқаро лойиҳа Европа Иттифоқи ҳамкорлигида молиялаштирилади. Лойиҳа Ўзбекистонда озиқ- овқат саноати соҳасида “Барқарор ўсиш ва иш ўринларини яратиш” (“Билимлар учбурчаги, инновация” кичик тоифаси) билан боғлиқ миллий устуворликларни ҳал қилиш учун салоҳиятни ошириш, барқарор воситаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган. 21 nanominera
REP-25112021/127 Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркибини ва уларнинг инсон соғлиғига таъсирини чуқур ўрганиш Лойиҳанинг асосий мақсади: масс-спектрометрия ёрдамида Ўзбекистонда истемол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини молекуляр таркибининг кенг кўламли банкини яратишдан иборат. Юзлаб маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлар таркибини ўрганиш орқали лойиҳамиз мамлакатда ўлимга олиб келувчи асосий сабабилардан бири бўлган юрак-қон томир касалликлари кўпайиши билан боғлиқ бўлган устувор сабабларга аҳамият беришга интилади. Лойиҳа, шунингдек, озиқ-овқатнинг инсон саломатлигига таъсирини молекуляр асосларини тушуниш учун, озиқ-овқат ва инсон био-суюқликларида номаълум молекулаларнинг аниқлаш ва уларнинг маълумот базасини яратиш ва маҳаллий озиқ-овқатларнинг соғлиққа таъсирини ўрганишга қаратилган. Бекзод Ҳакимов - Фудомикс лабораторияси маслаҳатчиси. Копенгаген университети профессори. Дания 22
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES ГЕОФИЗИКА ВА НАНОМИНЕРАЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Илмий фаолият йўналишлари Лабораториянинг мақсади геология соҳасининг илмий ва инновацион фаолиятини ривожлантириш учун шарт шароитлар яратиш, шунингдек, лаборатория базасининг илмий ва инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини Илҳом Aлимухамедов таъминлашдан, жумладан илғор Лаборатория мудири инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. 23
ГЕОФИЗИКА ВА НАНОМИНЕРАЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Лаборатория ходимлари Лаборатория ходимлари илмий ва амалий лойиҳаларда кўп йиллик тажрибага эга. Лаборатория фаолиятида 3 нафар фан доктори ва 7 нафар фан номзоди иштирок этмоқда, 23 нафар ходим бакалавр ёки магистр даражасига эга. 40 ёшгача бўлган ходимлар сони 15 киши. Лабораторияда 8 нафар аёл ишлайди. Ёшлар билан амалий машғулотлар Лаборатория ходимлари геология соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича фаолият олиб бораётган етакчи Олий ўқув юртлари билан фаол ҳамкорлик олиб боради. Ёзги мактаблар ва амалиётлар ҳар йили, маърузалар ва амалий машғулотлар кўринишида йил давомида ўтказилади. Бундан ташқари, Геофизика ва Наноминералогия лабораторияси ўқув жараёнига замонавий технологияларни интеграциялашда иштирок этади. 24
ГЕОФИЗИКА ВА НАНОМИНЕРАЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ Фаолият Лабораторияда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш билан Кесмнинг юқори қисмини бирга, геологиянинг турли муаммоларини 3Д ҳал қилиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Aйни пайтда фан, таълим ва геологик моделини қуриш ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали олимлар ва тадқиқотчиларни ҳамкорликка жалб этиш учун зарур шарт- шароит яратилмоқда.Aкадемик, университет ва саноат фанлари билан ҳамкорликнинг самарали шакллари йўлга қўйилди, қўшма илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. археологияда геофизика чизиқли объектларни текшириш хавфли геологик жараёнларни бино ва иншоотларнинг (кўчкилар, карстлар ва бошқалар) сейсмик мониторинги ўрганиш 2265 nanominera
Лойихалар IL-5221091401 «Бино ва иншоотларнинг сейсмик таъсирга қаршилик танқислигини баҳолаш учун аппарат дастурий комплекс яратиш Лойиҳанинг асосий ғояси: бино ва иншоотларнинг сейсмик чидамлилиги йўқлигини баҳолаш учун маҳаллий аппарат-дастурий комплексни ишлаб чиқишдан иборат. Ривожланиш самарадорлиги, маҳаллий шароитга мослашуви ва хорижий ҳамкасбларга нисбатан арзонлиги билан ажралиб туради. AЛ-21091412 «Ўзбекистоннинг интрузивлари (карбонгача): нодир ва рангли металлар рудасининг наноминералогик ва геокимёвий мезонлари бўйича истиқболли ҳудудларни аниқлаш». Лойиҳанинг асосий ғояси: Ўзбекистондаги карбонгача бўлган интрузиялар (плутоник ва субвулканик) қимматбаҳо ва асосий металларнинг руда таркибини аниқлашнинг самарали усуллари ва мезонларини ишлаб чиқишга қаратилган. AЛМ-202109013 «Археологик ёдгорликларни тадқиқ этишда инновацион геофизик, биологик, физик-кимёвий технологияларни қўллаш (Далварзинтепа, Қоратепа, Хайрабодтепа ва Лойлаган мозор-қўрғони мисолида)» 26
Лойиханинг асосий ғояси: Тадқиқот объекти тупроқ қатлами билан яширинган археологик объектлар ва геофизик майдонлар ўртасидаги алоқаларни аниқлашдир. Тадқиқотнинг мақсади - археологик ёдгорликларни ўрганишда геофизик, биологик, физик-кимёвий усулларни қўллаш, текширилаётган объектларнинг тарихий маълумотларини тиклашдир PZ-202008288 «Геология йўналишида таълим олаётган талабаларга амалий машғулотларни ўтказиш учун геофизика фанидан рақамли дастурлар мажмуасини яратиш» Лойиҳанинг асосий ғояси: талабалар томонидан геологик муҳитда физик майдонларнинг тарқалиш жараёнларини кўргазмали тасвирлаш учун геофизик усуллар бўйича лаборатория ва амалий ишлар мажмуасини ишлаб чиқиш. REP-24112021/70 «Ўзбекистон яшил иқтисодиёти учун кам углеродли технологияларни ресурслар билан таъминлаш». Лойиҳанинг асосий ғояси: янги дала ва лаборатория натижалари билан бирлаштирилган эскирган маълумотларни махсус ArcGIS платформамизда сақланадиган энергия муҳим элементлар конларининг янги геомаълумотлар базасига бирлаштиришдан иборат. 27
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари лабораторияси Илмий фаолият йўналишлари Физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораторияси замонавий даражада фундаментал ва амалий лойиҳаларни амалга Назаров Хамдам ошириш, шунингдек, инновацион (лаборатория мудири) ишланмаларни ишлаб чиқиш учун етарли салоҳият ва имкониятларга эга. Шунингдек лаборатория саноатнинг турли соҳаларида, ишлаб чиқаришда, фанда, тиббиётда, қишлоқ хўжалигида ва ҳоказоларда ишлаб чиқариладиган мураккаб ноорганик ва органик бирикмаларнинг элементар, фазавий, молекуляр ва микроструктуравий таҳлилларини тадқиқ этишнинг комплекс аналитик усулларини такомиллаштириш билан ҳам шуғулланади. Лабораторияда маълум функционал хоссаларга эга бўлган материалларни олиш ва ўрганишнинг физик асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек, электромагнит вакорпускуляр нурланишнинг кўп компонентли материаллар билан ўзаро таъсирига асосланган усуллар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳам тадқиқотлар олиб борилади. 28
Физик-кимёвий тадқиқотлар CENTER FOR ADVANCED усуллари лабораторияси TECHNOLOGIES Ҳодимлар Лабораториямизда 2 нафар фан доктори, 6 нафар фан номзоди, 12 нафар бакалавр ёки магистр даражасига эга ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шулардан 40 ёшгача бўлганлар ходимлар сонининг 40% ни ташкил қилади. Ёшлар билан амалий машғулотлар Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари лабораторияси илм-фан соҳасида кадрлар тайёрлашда етакчи олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилади. Ёзги мактаб ва ўқув амалиёт дарслари доимий тарзда ташкилллаштириб, лаборатория ҳодимлари томонидан олиб борилади. 29
Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари лабораторияси Фаолият Бизнинг фаолиятимиз тадқиқотларнинг техник му-аммоларини биргаликда ҳал қилиш ва замонавийтехнологияларнинг трансфер жараёнларида ишти-рок этиш, шунингдек, маҳсулотларни сифатини назорат қилиш ва технологик комплекс- ларни модернизация қилиш мақсадида илмий ишларни бажаришдан иборат. Бундан ташқари бизнинг жамоамизнинг фаолияти ёшлараро тренинг ва вебинарлар орқали замонавий қурилма- ларда ишлаш кўникмаларни ривожлантириб уларга тўғри мотивация бериш ва жамовий мақсадга эришишга йўналтирилган. Келгусидаги режалар 30 •Биологик парчаланадиган полимерларни тадқиқ қилиш учун синов лабораториясини ташкил этиш. •Шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаси,йирик саноат объектларида атроф-муҳит ўзгаришини ўрганиш бўйича кўчма лаборатория ташкил этиш. •Клинкерни мураккаб қўшимча биланн механик фаоллаштириш асосида олинган цементдан юқори унумдорликка эга янги авлод бетонини яратиш. 9
Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари лабораторияси Қилинаётган ишлар CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Юқори температурали ўта ўтказувчан материаллар (тасма) нинг мик ро тузилишини комплекс тадқиқ қилиш ва уларнинг ток ўтказувчанлик хусусиятларини ошириш усуллари. Физик-кимёвий усуллар ва лазер нури таъсирида металл оксидларида ривожланган сирт шаклланиш жараёнларини тадқиқ қилиш Водород энергетикаси учун ярим ўтказгичли фотокаталитик материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш Энергия ресурсларинни тежовчи инновацион қурилиш материалларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш. 9 31
Лаборатория хизматлари CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES EVO MA10 SEM Carl Zeiss сканерловчи электрон микроскоп ёрдамида материалларнинг сирт морфологиясини ўрганиш, локал элемент таркибини аниқлаш ва элементларнинг тақсимланишининг тасвир кўринишини ифодалаш; Металл ва қотишмалар, кукунли ноорганик материаллар, юпқа қатламларнинг рентген фазаларини XRD Empyrean (PANalytical) қурилмасида таҳлил қилиш; ICP—MS iSAP—Qc (Thermo Scientific) қурилмаси ёрдамида кўп компонентли намуналарнинг масса/ зарядининг стандарт намуналарга нисбати бўйича сифат ва миқдорий таҳлил қилиш; паст ва юқори молекуляр оғирлидаги моддаларни хроматографик ажратиш ва уларни Agilent 5977А масс детекторли Agilent 7890B газ хроматографида идентификация қилиш; UV-3600 SE (Shimadzu) спектрофотметри ёрдамида моддаларнинг оптик ютилиш, ўтказиш ва қайтариш спектрларини таҳлил қилиш (185 нм дан 3300 нм гача); 9 32
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES CAT Science Accelerator Фаолият Ушбу стартап акселератор юқори технологияларга эга Илмий стартап кичик компаниялар учун лойиҳаларни амалга Илғор технологиялар маркази оширишда реал амалий қошида мавжуд инфратузилма, ёрдам кўрсатиш мақсадида бинолар, лабораториялар ва CAT Science Accelerator ускуналарни имтиёзли дастури яратилди. шартларда тақдим этган ҳолда ишлайди. CAT Science Accelerator 5.0. дастурининг 5-роунди 2023- йилда ишга туширилди. 33
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES MAKERSPACE-FABLAB Фаолият Илмий семинарнинг ўзига Илмий устахона зарур илмий хос жиҳати шундаки, барча маҳсулотлар ва қисмларни индивидуал мустақил ишлаб лабораториялар ўз чиқариш имкониятини беради. Устахонада КНК дастгоҳи билимлари ва ишланмалари (ЧПУ-станок), 3Д принтер, 3Д сканер, лазерли кесгич ва билан ўртоқлашадилар. электрон платаларни ясаш дастгоҳи мавжуд. Марказнинг акселерация дастури доирасида MAKERSPACE илмий устахонаси илмий маҳсулотлар прототипларини яратиш учун стартап акселератори иштирокчилари билан ишлайди. Ускуналар бошлангич ўз ғояларини амалга ошириши учун танланган. 34
Халқаро журналларда чоп CENTER FOR ADVANCED этилган мақолалар TECHNOLOGIES Натижалар 35 12 та хорижий мақолалар 13 та маҳаллий мақолалар 29 та тезис: 22 та республика миқёсида 7 та халқаро 1та монография 2 та ўқув қўлланма 2 та муаллифлик қўлланмаси
Ёзги мактаб CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES Марказда хар йили ОТМ талаба ёшлар учун ёзги мактаб дастури ишлаб чиқилган.Унга кўра талабалар ўқув амалиёти ҳамда амалий машғулотлар бўйича хар бир лабораторияда сохага оид йўналиш бўйича ўқитилади.Бунга кўра ёз ойларида лабораториялар ёзги мактаб йўналиши бўйича расмий веб сайтларда қабул ҳақида эълон қилишади. 36
XХoАriЛjiҚyАvРaОmВaАhМaАlliҲyАhЛaЛmИЙkorlar CENTER FOR ADVANCED ҲАМКОРЛАР TECHNOLOGIES HAMKORLAR 37
CENTER FOR ADVANCED TECHNOLOGIES 38
Anhui Zhifei longcom Копенгаген Университети BGI компанияси Хитой Фанлар Хитой Фанлар академияси Шинжон академияси экология ва география институти Шинжон экология ва география институти nanomine 39
www.cat-science.uz [email protected]
Search
Read the Text Version
- 1 - 41
Pages: