Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore ФТИ буйича Миллий сиёсат 2022-2030

ФТИ буйича Миллий сиёсат 2022-2030

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-05-16 04:38:41

Description: ФТИ буйича Миллий сиёсат 2022-2030

Search

Read the Text Version

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЛМ-ФАН, ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ СИЁСАТИ (2022-2030 йй.) ЮНЕСКО/ИТБнинг «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида НАЦИОНАЛЬНАЯ ПОЛИТИКА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В ОБЛАСТИ НАУКИ, ТЕХНОЛОГИЙ И ИННОВАЦИЙ (2022-2030 гг.) В рамках проекта ЮНЕСКО/ИБР «Укрепление инклюзивной системы науки, технологий инновации в Узбекистане» THE NATIONAL POLICY OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN IN THE FIELD OF SCIENCE, TECHNOLOGY AND INNOVATION (2022-2030) Within the framework of the UNESCO/IsDB project \"Strengthening an inclusive system of science, technology and innovation in Uzbekistan\"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЛМ-ФАН, ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ СИЁСАТИ (2022-2030 йй.) Тошкент – 2022 й.

Ўзбекистон Республикасининг Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.) Асл матн, рақамлар ва таҳлиллар ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги экспертлари томонидан марказий давлат ва маҳаллий ижро органлари маълумотлари асосида тайёрланган. Ушбу материал ЮНЕСКО/ИТБнинг «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида тайёрланган. (UNESCO-IsDB project UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments (GO→SPIN) towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation (STI) Systems for the Sustainable Development Goals) Муаллифлар: Элчи C., Цой А., Бобохонов А., Назруллаев Н., Абдувалиев А., Аминов Ф., Мусаева Р., Бобомуродов С., Зарипов Х., Мирзакаримов Ж., Раҳимов Ф. Ушбу нашрда қўлланилган белгилар ва тақдим этилган материаллар ЮНEСКО томонидан бирон бир мамлакат, ҳудуд, шаҳар ёки унинг ҳокимият органларининг ҳуқуқий мақоми ёки унинг чегараларини делимитация қилиш ёки чегаралар тўғрисида ҳар қандай фикр билдиришни англатмайди. Ушбу нашрда келтирилган ғоялар ва фикрлар муаллифларга тегишлидир; улар ЮНEСКОга тегишли эмас ва Ташкилот уларни ўз зиммасига олмайди. 2

Қисқартмалар АИС (S3) Ақлли ихтисослашув стратегиялари АКТ Ахборот ва коммуникация технологиялари БРМ (SDGs) Барқарор ривожланиш мақсадлари БМТТД (UNDP) Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ЮНЕСКО Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти БИ (IoT) Буюмлар интернети ГРИ Гендер ривожланиш индекси ГТИ Гендер тенгсизлиги индекси ЕМА Eвропа ва Марказий Осиё EТТБ Европа тикланиш ва тараққиёт банки ЖИМТ Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ИҲТТ Иқтисодий ҳамкорлик ва таррақиёт ташкилоти ИТТКИ (R&D) Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалар ИРВ Инновацион ривожланиш вазирлиги ИТИ Инсон тараққиёти индекси ИМ Интеллектуал мулк ИВМ (FTE) Иш вақти меъёрлари КЎБК Кичик ва ўрта бизнес корхоналар COVID-19 Коронавирус касаллиги 2019 МИТ Миллий инновацион тизим МФА Миллий фан агентлиги МФТТО Миллий фан ва технологиялар трансфери офиси МФТТТ Минтақавий фан ва технологиялар трансфер тармоқлари МБ (M&E) Мониторинг ва баҳолаш НТ Нодавлат ташкилоти ОТБ Осиё тараққиёт банки СИ Сунъий интеллект ТРСЯИХ Тадқиқот ва ишланмаларга (ТРСЯИХ) ялпи ички харажатлар ТМТ Таълим ёки меҳнатдан ташқарида ТКТД Техник ва касбий таълим дастури 3

ФТ Фан ва технология ФТИ Фан, технология ва инновация ФТММ (STEM) Фан, технология, мухандислик ва математика ХМТ Халқаро меҳнат ташкилоти Халқаро студентларни баҳолаш дастури PISA Харид қобилияти паритети ХҚП (РРР) ЮНЕСКО Статистика институти ЮСИ (UIS) Ялпи ички маҳсулот ЯИМ 4

Мундарижа Қисқартмалар ......................................................................................................................... 3 Кириш....................................................................................................................................... 6 1. Халқаро ва минтақавий ҳолат ........................................................................................ 7 1.1. ФТИ соҳасидаги сиёсатга янгича назар.................................................................. 9 1.2. Марказий Осиёда ФТИнинг ҳозирги ҳолати ....................................................... 10 2. Мамлакатдаги ҳолат........................................................................................................ 12 2.1. Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) эришишдаги ўзгаришлар ..... 13 2.2. Ўзбекистонда ФТИнинг ҳозирги ҳолати .............................................................. 15 3. Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати бўйича баёноти .......................... 23 3.1. ФТИга қарашлар ..................................................................................................... 23 3.2. ФТИ сиёсатининг асосий тамойиллари ............................................................ 23 3.3. ФТИ сиёсати мақсадлари ........................................................................................ 25 3.4. ФТИ сиёсати асосий тамойиллари ва устувор вазифалари.............................. 25 А. ФТИ соҳасида сиёсатнинг 1-тамойилли: ФТИ тизимини мустаҳкамлаш ва бошқарув .......................................................................................................................... 27 В. ФТИ сиёсатида 2-тамойил: ФТИ соҳасида тўлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш................................................................................................................ 30 C. ФТИ сиёсатида 3-тамойил: Мавжуд далилларга асосланган сиёсатни амалга оширишга эришиш. .......................................................................................................... 35 4. Сиёсатни амалга ошириш, уни мониторинг қилиш, баҳолаш ва қайта кўриб чиқиш ..................................................................................................................................... 38 Фойдаланилган манбалар .................................................................................................. 39 Асосий тушунчалар таърифлари ...................................................................................... 40 5

Кириш Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш ҳамда инклюзив ва барқарор ривожланишга эришиш учун Фан, технология ва инновацияларга (ФТИ) сармоя киритиш тарафдори. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2016- йил якунидан бошлаб бозор иқтисодиётини ташкил этиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширмоқда. ФТИ ушбу ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг асосий негизи ҳисобланади. Ушбу ФТИ сиёсати келгуси ўн йил ичида мамлакатнинг ФТИ мақсадларига эришиш учун асос яратади. Шунингдек, COVID-19 инқирозидан муваффақиятли тикланишда, мамлакатда инклюзив, адолатли ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун шароит яратишда ФТИдан фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу ФТИ соҳасидаги Миллий сиёсат ЮНЕСКО ва Инновацион ривожланиш вазирлиги (ИРВ) билан мувофиқлаштирилган ҳолда, Ўзбекистон инновацион тизимининг асосий миллий ва минтақавий иштирокчиларини ўз ичига олган ҳолда шакллантирилган. Сиёсатни ишлаб чиқиш жараёни 2020 йилда Ўзбекистонда ФТИ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ваколатли ташкилот ИРВ билан ҳамкорликда ЮНЕСКО нинг“GO-SPIN” методологиясидан фойдаланган ҳолда Ислом тараққиёт банки молиявий кўмаги билан мамлакатда ФТИ ҳолати бўйича шарҳ тайёрлашдан бошланган. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида тадқиқотлар ва инновацияларни таҳлил қилиш ва режалаштириш”1 номли нашр ушбу Сиёсатнинг асосини ташкил қилади. Умуммамлакат бўйича яратилган ФТИ ҳолати шарҳи нашр этилгандан сўнг, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш мақсадида жойларда кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилди. Мазкур тадқиқот мамлакатнинг ФТИ билан боғлиқ эҳтиёжларини, муаммоларини ва имкониятларини аниқлаш мақсадида ИРВ мувофиқлаштируви асосида ҳудудларга ташрифлар, интервюлар ва семинарларни ўз ичига олди. Мазкур ҳужжатнинг дастлабки икки бўлимида глобал, минтақавий ва мамлакатнинг ҳозирги ҳолатига умумий шарҳ берилади. Учинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати бўйича баёнотини ўз ичига олади ва ФТИ сиёсатини шакллантирувчи асосий қарашлар, тамойиллардан бошланади. Кейинги ўринларда, келгуси ўн йил учун сиёсатнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифалари келтириб ўтилган. Сўнгги бўлимда Сиёсат мониторинги ва баҳоланишини амалга ошириш келтирилган. 1https://unesdoc.unesco.org/ark:/48223/pf0000374566 6

1. Халқаро ва минтақавий ҳолат Дунё ҳамжамияти 2020 йил бошидан буён COVID-19 пандемияси оқибатидат турли муаммоларга дуч келмоқда. Жумладан, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар пандемия оқибатида юзага келган оғир ижтимоий ва иқтисодий таъсирларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқдалар.2 Пандемия кўпчилик инсонларнинг ҳаётига ва мулкига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, аёллар ва ёшлар ҳолатига акс таъсири яққол кўринмоқда. Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) келтирган статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда глобал бандликда йўқотишлар 2019 йилга нисбатан 114 миллион иш ўринларига тенг бўлди.3 Иш жойидаги йўқотишлар эркакларга нисбатан аёлларда 5% га, ёшларда эса катта ёшдагиларга нисбатан 8.7% га юқори бўлди. Инқироз, шунингдек, тармоқлараро ўзаро муносабатларга ҳам, саноатнинг ўзига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. ХМТ маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ишлаб чиқариш каби соҳалар пандемия туфайли катта йўқотишларга учраган бўлса да, бир қатор юқори малакали хизматлар соҳаларида (ахборот ва коммуникация, молиявий ва суғурта фаолияти кабилар) иш ўринлари ижобий ўсишга эришди. Таъминот ва қиймат занжирлари, шунингдек, ишлаб чиқариш тармоқлари сезиларли даражада салбий таъсир кўрди, кичик ва ўрта бизнес корхоналари (КЎБК) ҳам турли хил муаммоларга дуч келишди. БМТ маълумотларига кўра, COVID-19 инқирози 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибига эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга зарар етказди ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) эришиш кўп соҳаларда тўхтаб қолди ёки ортга қайтди.4 Юқоридагиларга экологик ва иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар ҳам қўшилди. Ҳароратнинг ошиши, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинларининг кўпайиши, сув манбаларининг қисқариши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг пасайиши, сув тошқини ва тупроқ эрозияси5 туфайли шаҳарларда юзага келаётган соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бутун дунё ҳамжамиятига катта ташвиш ва хавф туғдирмоқда. Мазкур таҳдидлар барча мамлакатлар томонидан ҳамкорликда ўзаро тезкор чораларни кўришни талаб этмоқда.6 Орол денгизи минтақасидаги экологик ҳалокат ва сув ресурсларининг қисқариши туфайли Марказий Осиё минтақасида экологик муаммолар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5%, Амударё ҳавзасида 15% камайиши кутилмоқда. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда чучук сув танқислиги Ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 11% пасайишига олиб келиши мумкин7. 2https://www.un.org/en/coronavirus 3https://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/@dgreports/@dcomm/documents/briefingnote/wcms_767028.pdf 4https://www.un.org/development/desa/dpad/publication/un-desa-policy-brief-81-impact-of-covid-19-on-sdg-progress-a- statistical-perspective/ 5https://climate.nasa.gov/effects/ 6https://www.un.org/sustainabledevelopment/climate-change/ 7 https://uzdaily.uz/ru/post/63355 7

ФТИ юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда асосий восита сифатида кўрилмоқда. Очиқ фан, очиқ инновациялар, инновацион бизнес моделлар, таълимий инновациялар, тоза энергия ва яшил технологияларни яратишга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар – бугунги ва эртанги куннинг муаммоларини ҳал қилиш учун алоҳида эътибор ва катта сармоя талаб қилувчи муҳим соҳалардир. Бундан ташқари, Тўртинчи Саноат инқилобида (Industry 4.0.) янги технологияларга асосланган сўнгги ишланмалар, жумладан сунъий интеллект (СИ), буюмлар интернети (БИ) ва машинавий ўрганиш (МЎ) имкониятлар билан бирга, муаммоларни ҳам юзага келтиради, айнан шу масалалар ишлаб чиқилаётган стратегияда ва сиёсатда ўз аксини топиши керак.8 БМТ экспертларининг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик 10 йил давомида минтақавий Ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида икки баробарга ошириши мумкин9. Бу механизмлар минтақа давлатларининг саноат, сармоявий, интеллектуал салоҳиятидан бевосита фойдаланиш, шунингдек, унинг бутун минтақада барқарор ривожланишини таъминлаш имконини яратади. Минтақа давлатлари турли соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллаштириш тарафдори эканликларини билдиришмоқда. 2018 йилдан буён Марказий Осиё давлатлари Раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиб келиниши барча даражадаги, шу жумладан, фан ва инновация соҳаси вакиллари ўртасидаги муносабатларни яқинлаштириш ва алоқаларни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда. 2021 йил июль ойида Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар”10 мавзусидаги халқаро конференциянинг ўтказилиши минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Конференция якуний қўшма Баёнотида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари қаторида иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика ва технологик инновациялар, биринчи навбатда, «яшил» технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш зарурлиги қайд этилди. Умуман олганда, ФТИ Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари даражасидаги деярли барча учрашувлар кун тартибидаги асосий мавзулардан бирига айланмоқда. Юқори даражадаги бундай эътибор ўзаро ривожланиш ва тажриба алмашиш, жумладан, ФТИ соҳасида ҳамкорликда олинадиган натижалардан биргаликда фойдаланиш бўйича янги имкониятларни яратади. 8https://unctad.org/system/files/official-document/ciid43_en.pdf 9 https://review.uz/post/akramjon-nematov-v-regione-centralnoy-azii-vedetsya-poisk-novx-form-vzaimovgodnoy-kooperacii 10 https://strategy.uz/index.php?news=1341&lang=ru 8

1.1. ФТИ соҳасидаги сиёсатга янгича назар Бугунги кунда мамлакатлардан COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал этиш учун ФТИ соҳасидаги сиёсатга янгича назар билан ёндашишни талаб етмоқда. ИҲТТ юзага келган чақириқларга ўз вақтида жавоб қайтариш ва барқарор, инклюзив ва мослашувчан тикланиш бўйича саъй-ҳаракатларни самарали йўналтириш учун ФТИ сиёсатида олтита асосий йўналишни белгилайди:11 a) Узоқ муддатли, юқори хавф ва инновациялар билан боғлиқ тадқиқотларни қўллаб- қувватлаш ва жамият манфаатларини (масалан, соғлиқни сақлаш) ҳимоя қилувчи ёки илмий юқори салоҳиятга эга бўлган Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик (ИТТК) хизмат қилувчи инновацион саъй-ҳаракатларни улар энг керак бўлган соҳаларга йўналтириш орқали чора-тадбирларни бошқариш; b) COVID-19 ва барқарор тараққиётга ўтиш каби мураккаб муаммоларни ҳал қилишда катта ўрин тутувчи турли фан ва тармоқлараро тадқиқотларни фаоллаштириш ва тарғиб қилиш, интизомий ва иерархик тузилмаларни қайта кўриб чиқиш; c) Янги технологияларни, хусусан муҳандислик биологияси ва робот технологияларини, масъулиятли инновация тамойиллари ва инновацион жараёнларнинг дастлабки босқичларида қўллаб-қувватлашни ўз ичига оладиган янада кенг кўламли вазифалар, жумладан, соғлиқни сақлаш барқарорлиги каби вазифалар билан бирлаштириш; d) Инқирозларга ва иқлим ўзгариши каби муаммоларга муносиб равишда ечим топиш қобилиятини ошириш учун таянч докторант (PhD) ва фан докторлари (DSc) етиштириб чиқарувчи таълим соҳаларини ислоҳ қилиш; ёш тадқиқотчиларнинг камчиликларини бартараф этиш ва рақамли технологиялар ёрдамида тадқиқотлар олиб борувчи янги олимлар қатламини тайёрлаш ва мутахассисларнинг илмий- тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш; e) ФТИ соҳасида халқаро ҳамкорлик механизмларининг мавжудлиги, илмий ҳамкорлик учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш ва ундан олинадиган фойдани адолатли тақсимланишини таъминлаш учун ишончни мустаҳкамлаш ва умумий қадриятларни белгилаш; f) ФТИ соҳасида юқори марраларни кўзловчи дастурларидаги вазифаларни бажариш учун сиёсат доираси ва имкониятларини янгилаб бориш; тез ўзгарувчан муҳитда мослашувчанлик, динамик мослашиш ва ўрганиш қобилияти орқали барқарорликни оширишга сиёсий эътиборни кучайтириш; манфаатдор томонларни ва фуқароларни сиёсат барқарорлигини яхшилаш бўйича ушбу саъй-ҳаракатларга жалб қилиш ва уларни яхшилаш учун ФТИни қўллаб-қувватлаш сиёсатига сармоя киритиш. 11https://doi.org/10.1787/75f79015-en 9

1.2. Марказий Осиёда ФТИнинг ҳозирги ҳолати Марказий Осиё мамлакатлари умумий тарих ва маданиятга эга. Минтақа дунёдаги такрорланмас ҳудудлардан бири бўлиб, Ўрта асрларда унда буюк алломалар яшашган ва ўз илмий мактабларини яратишган, бунинг натижасида Уйғониш даври юзага келиб, шу орқали жаҳон илм-фани ва таълими ривожига улкан ҳисса қўшган. Марказий Осиё минтақаси Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транспорт оқимлари чорраҳасида жойлашган бўлиб, ҳозирги босқичда тобора стратегик аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Дунёнинг бошқа минтақаларида бўлгани каби, COVID-19 оқибатида юзага келган инқироз Марказий Осиё минтақасига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. EТТБ маълумотларига кўра, Марказий Осиё иқтисодиёти ривожланиш прогнози ўсиш томонга қайта баҳоланганига қарамасдан, минтақа иқтисодиёти нотекис тикланмоқда. Минтақа иқтисодиёти 2021 ва 2022 йилларда 4,5 %га ўсиши, экспортчиларга фойда келтирадиган хом ашё нархларининг ошиши, шунингдек пул ўтказмаларининг тикланиши кутилмоқда.12 ЮНEСКО илм-фан бўйича ҳисоботида13 ФТИ билан боғлиқ минтақавий ҳолат ва тенденциялар таҳлил қилинган. Ҳисоботда Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон)да Илмий- тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятларининг (ИТТК) сурункали кам молиялаштирилиши, малакали кадрларнинг хорижга чиқиб кетиши оқибатида илмий жамоатчиликда касбий инқироз кузатилаётгани қайд этилган. Минтақа давлатлари Ҳукуматлари томонидан тадқиқот ишларини фаоллаштириш учун қилинган астойдил ҳаракатларга қарамасдан, 2018 йилда тадқиқот ва ишланмаларга ялпи ички харажатлар (ТРСЯИХ) минтақадаги барча мамлакатларда ЯИМнинг 0.15% дан камроқни ташкил этди. Ижобий ўзгариш сифатида, 2015-2018 йилларда Марказий Осиё давлатларида докторант тадқиқотчилар сонини ортганини келтириш мумкин. Шунга қарамасдан, Марказий Осиё олимлари орасида ҳамкорлик чекланган ҳолда сақланиб қолмоқда: ЮНEСКО илм-фан бўйича ҳисоботига кўра, фақат қирғизистонлик ва туркманистонлик олимлар қозоғистонлик ҳамкасбларини ўзларининг бешта энг асосий ҳамкорлари қаторига киритади. Минтақа олимлари асосан россиялик ҳамкасабалари билан ҳамкорлик қилишади. Халқаро “Education First English Proficiency Index 2020” маълумотларига кўра, ҳозирги кунда универсал илм-фан тили бўлган инглиз тилидан чекланган даражада фойдаланиш, илм-фан ривожланиши учун тўсиқ сифатида қаралмоқда, чунки минтақада инглиз тилини билиш даражаси камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, минтақадаги тадқиқотчиларнинг аксарияти ҳали ҳамон давлат ва академик соҳаларда иш олиб бормоқда, гарчи Қозоғистон ва Ўзбекистонда тадқиқотга сарфланадиган харажатларнинг 40% тижорат корхонлари хиссасига тўғри келади. Бизнес ва илмий жамоатчилик ўртасидаги маданий тафовут муаммолардан яна биридир. 12 https://www.ebrd.com/documents/comms-and-bis/rep-report-final-29-june.pdf 13 UNESCO (2021) UNESCO Science Report: the Race against Time for Smarter Development. (forthcoming) 10

Технологияларга бўлган талабнинг йўқлиги давлат бюджети учун оғир юк бўлиб, технологик жиҳатдан иқтисодиёт қолоқлигини келтириб чиқармоқда, шунингдек, илмий ҳамжамиятнинг ишлаб чиқариш тармоқлари билан ўзаро алоқаларининг чекланганлиги эса, илм-фаннинг иқтисодиётнинг реал сектори эҳтиёжларидан ажралиб қолишига олиб келмоқда. Шунингдек, Ҳисоботда инновацияларни ва инновацион ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарнинг инвестиция киритиш ва кредит жалб этиш учун жозибадор бўлган объектга айланишига тўсиқ бўлаётган омиллар сифатида корхоналар учун мураккаб солиқ юкларининг мавжудлиги, ва аксинча, солиқ имтиёзлари ва кредитларнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилган. Шунга қарамай, Марказий Осиё ҳукуматлари ФТИ соҳасида сиёсатни турли воситаларини ишлаб чиқиш, жумладан, технопарклар яратиш ва уларга солиқ имтиёзлари бериш орқали мазкур вазиятни ўзгартириш учун амалий чоралар кўрмоқда. Марказий Осиё олимлари ва муҳандислари аввалги даврга нисбатан бугунги кунда кенг қамровли ва фаол халқаро хамкорликни амалга оширишмоқда. Ҳукуматлар томонидан “яшил” молиялашга имконият яратилиши, тадқиқотчиларнинг мавқеи ва ойлик маошларининг оширилиши, танлов асосида тадқиқотларга грант маблағлари ажратилиши, замонавий илмий-тадқиқот ускуналари олиб келиниши, шунингдек, Беларус, Хитой, Ҳиндистон ва Корея Республикасидаги институционал ҳамкорлар билан қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларининг олиб борилиши каби тадбирлар ижобий ўзгаришлар сифатида қайд этилмоқда. 11

2. Мамлакатдаги ҳолат Ўзбекистон 34,2 млн. аҳолига эга ва 2020 йилда аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 1751 АҚШ долларига тенг, ўртача даромаддан паст даромадга эга бўлган мамлакат ҳисобланади.14 Аҳолининг 14,9 миллионга яқининг ёши 24 паст бўлиб15, аҳолининг 50,8% (17,9 млн киши) шаҳарда ва 49,2% (17,4 млн киши) қишлоқ жойларда истиқомат қилади. 16 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, давлат раҳбари биринчи марта 2016-йил сўнгида, янги президент сайланиши билан ўзгарди. Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимини эгаллагач, 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегияси доирасида бозор иқтисодиётига асосланган жамият барпо этишга ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган ислоҳотлар ташаббуси билан чиқди. Мамлакатнинг узоқ муддатли мақсади - 2030 йилга қадар аҳоли жон бошига даромадни камида икки баробарга ошириш ҳамда камбағаллик ва тенгсизликни камайтириш орқали юқори даромадли мамлакатга айланишдир. Ушбу мақсадга мувофиқ, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ва бандликни рағбатлантириш, шу жумладан, ёшлар ва аёллар ўртасида, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, экспорт таркибини ўзгартириш бўйича муҳим саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Шу кунга қадар мамлакат автомобил, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда давлат томонидан олиб борилган саноат сиёсати доирасида ривожланган. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиёти халигача хом-ашё маҳсулотлари (олтин, пахта, табиий газ, уран ва нефт) экспортига қарамлигича қолмоқда.17 Барча сайъи-ҳаракатлар инновацияларга асосланган ўзгаришларга эришиш йўлида қилинаётган жараёнлар билан қўллаб- қувватланмоқда. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш Стратегияси таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тадқиқотлар сифатини ошириш ва ФТИга инвестицияларни кўпайтириш орқали ФТИни ривожлантиришга қаратилди. COVID-19 инқирози Ўзбекистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиб, ЯИМнинг 2019 йилнинг биринчи ярим йилида 5,8% ўсишига нисбатан қарийб нолга тенг бўлишига ва ишсизлик даражасини эса 2020 йилнинг иккинчи чорагида 15% ўсишига олиб келди. Ҳукуматнинг оқибатларнинг олдини олиш борасидаги ҳаракатлари пандемиянинг иқтисодий, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаларига салбий таъсирини юмшатишга қаратилди. Бизнесни ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 миллиард АҚШ долларига тенг Жамғармага эга Инқирозга қарши дастур қабул қилинди.18 Жаҳон 14https://www.worldbank.org/en/country/uzbekistan/overview 15 http://uis.unesco.org/en/country/uz 16 https://stat.uz/ru/press-tsentr/novosti-goskomstata/17362-demografik-holat-2021-yil-yanvar-dekabr-2 17 https://www.adb.org/sites/default/files/linked-documents/04_UZB%20CPS_LD_ISGA.pdf 18 https://sustainabledevelopment.un.org/memberstates/uzbekistan 12

банки таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари ижобий бўлиб, ислоҳотлар иқтисодиётда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва хусусий секторни ўсишга йўналтиришда давом этмоқда.19 2.1. Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) эришишдаги ўзгаришлар Ўзбекистон 2018 йилда 16 та миллий БРМ ва шунга мос равишда 125 та аниқ мақсадларни белгилаб олди. БРМни амалга ошириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиб, бу эса БРМга эришиш учун асосий йўл сифатида тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: − 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар; − 2022-2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси; − 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби; − барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда тармоқлараро мувофиқлаштириш ва интеграциялашган ёндашувни таъминлаш мақсадида эксперт гуруҳларининг янгиланган таркиби. Шунингдек ҳужжатда қуйидаги вазифалар қўйилди: − 2030 йилгача мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш; − аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя хизматлари сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоя чоралари доирасига муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш; − озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш; − соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш; − умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш; − барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш. 19 https://www.worldbank.org/en/country/uzbekistan/overview#economy 13

2019 йил йилда Ўзбекистоннинг инсон тараққиёти индекси (ИТИ) 0.720 ни ташкил этиб (2000 йилдаги 0.599 кўрсаткичга нисбатан ўсди), бу кўрсаткич мамлакатни 189 та давлат орасида 106 ўринни эгаллашига ва юқори инсон тараққиёти тоифасига кирувчи давлатлар қаторига киришига сабаб бўлди. 2019 йилда мамлакатнинг ИТИси юқори инсон тараққиёти гуруҳидаги мамлакатлар учун ўртача қийматдан пастроқ бўлиб, 0.753ни ташкил этди, Европа ва Марказий Осиё (ЕМА) мамлакатлари учун ўртача кўрсаткич 0.791ни ташкил этди. ЕМА минтақасида Ўзбекистон Републикаси Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари билан тенглашди, улар 120 ва 125-ўринни эгаллашган.20 2018 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 11,4 фоизи камбағаллик даражасида бўлиб, 2019 йилда кунига $1,90 даромадга эга бўлган аҳолининг улуши 19,7%ни ташкил этган.21 Ҳисоб китобларга кўра, 2020 йилда COVID-19 сабабли мамлакатда камбағаллик даражаси ошган. Репродуктив саломатлик, ҳуқуқ ва имкониятлар ҳамда иқтисодий фаолликни кенгайтиришни ўзида акс эттирувчи Гендер тенгсизлиги индекси (ГТИ) бўйича Ўзбекистон 2019-йилги Индексда 0.288 кўрсаткич билан 162 давлат орасида 62 ўринни эгаллади.22 Гендер тенглигини таъминлаш бўйича эришилган ютуқларга қарамасдан, гендер тенгли юзасидан вазифаларини тақсимлаш ва аёлларни меҳнат бозорида ажратиш ҳамда қарор қабул қилувчи ва бошқарув лавозимларининг юқори сегментларида мавжуд ассиметрия каби муаммолар сақланиб қолмоқда.23 Ҳукумат аёллар ролини мустаҳкамлаш ва гендер тенглиги тўғрисидаги қонунни қабул қилиш орқали аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, парламентда аёллар улушини икки баробар (2020 йил 32%)24 оширишга, давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг барча даражадаги раҳбарлик лавозимларига аёллар номзодларини илгари суришга устувор аҳамият бермоқда.25 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисининг сўзларига кўра, раҳбарлик лавозимларида хотин-қизлар улуши 27%, сиёсий партияларда 44%, олий таълим соҳасида 40%, тадбиркорлик соҳасида 35%га етган. 6 нафар аёл маҳаллий маъмурият раҳбари (Ҳоким), бир нафари элчи лавозимига тайинланди26. Ушбу саъй- ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш Стратегияси тасдиқланди. Ўзбекистон иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш масаласига асосий эътиборини қаратмоқда.27 Ҳукумат томонидан 2015 йилда энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди, шунингдек, комиссия билан ишлаш учун Иқтисодиёт вазирлиги таркибида энергия самарадорлигини ошириш департаменти 20 http://hdr.undp.org/sites/default/files/hdr_2020_overview_english.pdf 21https://www.adb.org/countries/uzbekistan/poverty 22http://hdr.undp.org/sites/default/files/Country-Profiles/UZB.pdf 23https://www.adb.org/sites/default/files/linked-documents/04_UZB%20CPS_LD_ISGA.pdf 24 “According to the results of the parliamentary elections at the end of 2019, [women] accounted for 32% of deputies of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis, 25% in the Senate. According to this indicator, Uzbekistan entered the top 50 countries (out of 190), ahead of almost all post-Soviet countries.” (https://parliament.gov.uz/ru/events/opinion/33984/ 25 https://sustainabledevelopment.un.org/memberstates/uzbekistan 26 https://www.gazeta.uz/ru/2021/05/29/gender-equality 27 https://sustainabledevelopment.un.org/memberstates/uzbekistan 14

ташкил этилди. 2019 йилнинг июнида Париж битими имзоланганидан сўнг, Ўзбекистон ҳукумати яшил иқтисодиётга ўтиш Стратегиясини тасдиқлади. Аниқ мақсадлар сифатида 2025 йилга қадар муқобил энергия ишлаб чиқариш улушини 19.7% га ошириш, 2030 йилга қадар 25та қуёш электр станцияларини қуриш ва яшил энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хусусий инвестицияларни жалб қилиш белгилаб олинди. Қуёш ва шамол энергетикаси соҳасида халқаро ташкилотлар, хусусан, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки28 ҳамда икки томонлама ҳамкорлик доирасида Россия, Франция, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва БАА билан бир қанча инвестициявий режалар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 2021 йилнинг апрел ойида \"Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида\"ги29 қарор қабул қилиниши билан қайта тикланувчи энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилди, шунингдек, мазкур қарорда Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ҳамда муқобил ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича идоралараро Комиссияни ташкил этиш тасдиқланди. 2.2. Ўзбекистонда ФТИнинг ҳозирги ҳолати Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ФТИ соҳаси муҳим рол ўйнайди, ўз ўрнида инновацион ривожланишга эришиш кучли сиёсий ирода ва юқори даражадаги мажбуриятни талаб этади. Мамлакат Президенти томонидан: 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили”, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, 2021 йил эса “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Сўнгги беш йил ичида Президент Ш.M. Мирзиёев олимлар билан ўндан ортиқ марта учрашди ва ФТИни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига бағишланган бешта алоҳида Ҳукумат йиғилишини ўтказди. 2020 йилда Ўзбекистонда янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс (Биринчи Ренессанс – IX-XII асрлар ва Иккинчи Ренессанс – XIV-XV асрлар) асосларини шакллантиришга қарор қилинди30. Давлат сиёсатининг диққат марказида қуйидаги вазифалар турибди: COVID-19 пандемияси шароитида мамлакат соғлиқни сақлаш ва виртуал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш; олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтларида докторантлар сонини оширишга инвестицияларни жалб қилиш; товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини яратишга қаратилган тизимли ислоҳотларни давом эттириш; давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва янги экспорт бозорларига чиқиш ва бошқалар шулар жумласидан.31 28 UNESCO (2021) UNESCO Science Report: the Race against Time for Smarter Development. (forthcoming) 29 https://cis-legislation.com/document.fwx?rgn=132238 30 https://uza.uz/ru/posts/vystuplenie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirziye-30-09-2020 31 http://www.indiplomacy.com/tag/oliy-majlis/ 15

Қисқа муддат давомида олиб борилаётган янги сиёсатнинг таъсири ИТТКИ самарадорлигида хали кўзга кўринмаган бўлса да, инновацион ўсиш йўлида қилинаётган ишлар 2020 ва 2021 йиллардаги Глобал инновацион индексда ўз аксини топди. ЮНEСКО статистика институти (ЮСИ) маълумотига кўра, 2008–2017 йилларда тадқиқот ва ишланмалар ялпи ички харажатнинг (ТРСЯИХ) 0.2%ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда эса 0.1%га пасайиш кузатилди32. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг умумий сони (миллион аҳолига нисбатан) 2009 йил 572.98 дан 2018 йил 476.18 га камайиши кузатилди. Айнан шу даврда умумий тадқиқотчилар сонида аёлларнинг улуши 40.69% дан 38.27% гача камайган. 2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги” Фармони қабул қилинди33. Фармонда улкан мақсад сифатида 2030 йилга қадар республикани Глобал инновацион индекс баҳолаш рейтингида етакчи 50 та давлатлар қаторига киритилиши белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун илмий тадқиқотлар сифатини ошириш; таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон университетларини халқаро рейтингларда (QS World University Rankings, Times Нigher Education или Academic Ranking of World Universities) 1000 та юқори поғонадаги университетлар қаторига киритиш кўзда тутилган.34 2021 йилда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта мамлакатнинг тўртта университети QS «World University Rankings»нинг Европа ва Марказий Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги энг яхши университетлар рейтингига кирди: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (251-300); Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400); Самарқанд давлат университети (351-400); Тошкент давлат техника университети (351-400)35 . Шунингдек мамлакатда ФТИни янада ривожлантиришга қаратилган иккита миллий стратегик ҳужжат ишлаб чиқилди: Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожланиш Стратегияси. Биринчи ҳужжат – Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги 6097-сон қарори билан тасдиқланди ва у мамлакатда илм-фанни қуйидаги йўналишларда босқичма-босқич ривожлантириш режасига асосланади: − илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улушини ошириш, давлат ва хусусий секторнинг тенг иштирокини таъминлаш; − ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш орқали илмий ташкилотлар тадқиқотчиларининг ўртача ёшини 39 га етказиш; 32 http://uis.unesco.org/en/country/uz?theme=science-technology-and-innovation 33 https://www.lex.uz/docs/3913188 34 https://www.topuniversities.com/university-rankings/eeca-rankings/2021 35 https://www.topuniversities.com/ 16

− олимлар тадқиқотларини мамлакатда ва хорижда нашр қилиш ва патент фаоллигини ошириш; − миллий илмий лабораторияларни ташкил этиш ва фаолиятини яхшилаш; − юқори қўшимча қийматга эга бўлган илм-фанга асосланган ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш; − иқтисодиётнинг реал секторида илм-фан ютуқларини оммалаштириш. Иккинчи ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг 2022-2030 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегияси. Стратегиянинг асосий мақсади – мамлакатда креатив иқтисодиётни шакллантиришда янги ишчи ўринлари яратишдан то иқтисодий қиймат (капитал) яратишгача бўлган “инновация–капитал–инновация” узлуксиз (циклик) инновацион экотизимни ривожлантиришдир. Мазкур ҳужжат мамлакатни ГИИ рейтингида дунёнинг 50 етакчи давлати қаторига киришга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади: − инновацион фаолиятни бошқаришдa инсон капиталини янада ривожлантириш; − стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш; − иқтисодиётнинг инновацион эҳтиёжларини рағбатлантириш; − инновацион фаол корхоналар улушини ошириш; − ҳудудларнинг инновацион фаоллигини ошириш; − инновацион кластерларни ташкил этиш; − капитални “тубдан янгиловчи” инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш. Юқоридаги ҳужжатларда келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ҳукумати илмий-тадқиқот соҳалари учун инсон капиталини ривожлантиришга, фан ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлашга, инновацияларни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга, илм-фан ва АКТ инфратузилмасини ривожлантиришга, таълим тизимини такомиллаштиришга, рақобатни ривожлантиришга ва маъмурий тўсиқларни камайтиришга қаратилган Миллий инновацион тизимни (МИТ) ривожлантириш ва сиёсат воситаларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни фаол амалга оширмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон 2020 йилги Глобал инновацион индекси (ГИИ) рейтингида, узоқ йиллик танаффусдан сўнг, 93 мамлакат орасида 131- ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида эса 4-ўринни эгаллади36 (2015 йил Ўзбекистон ГИИ рейтингида 140 давлат орасида 122 ўринни эгаллаган эди). Мамлакат 2021 йилги ГИИ рейтингида яна 7 поғона юқорилаб, 132 давлат орасида 86 ўринни эгаллади. Мамлакат қуйидаги субиндекслар бўйича юқори ўринларни қайд этди: инновацияга харажатлар (81), инсон капитали ва тадқиқотлар (77), инфратузилма (72) ҳамда ички бозор ва бизнеснинг ривожланиши (27). Ўзбекистон учун нисбатан ижобий бўлган кўрсаткичлар “Табиий фанлар ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” (7), 36 https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/en/wipo_pub_gii_2020.pdf 17

“Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” (8), ва “Капитални ялпи тарзда тўплаш” (8) ҳисобланади. ФТИга асосланган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун 2017 йилнинг ноябр ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги (ИРВ) ташкил этилди, ушбу сиёсатни шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун эса 2019 йилнинг ноябр ойида Фан ва технологиялар бўйича Республика Кенгаши ташкил этилди. Бундан ташқари, Фанлар Академиясида инфратузилмани такомиллаштириш, иш шароитларини яхшилаш ва олимларнинг мақомини ошириш орқали тадқиқотларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. ФТИ ахборот ва маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш миллий тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда ФТИ сиёсатини ишлаб чиқиш амалиётини бошлаш мақсадида 2019 йил декабрида ИРВ ҳузурида Илмий-техник ахборот маркази ташкил этилди. Дастлабки даврда Инновацион ривожланиш вазирлиги ФТИни қўллаб-қувватлашга қаратилган учта Жамғармани бошқарди: “Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”, “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси” ва “Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси”. 2021 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6198-сон Фармони билан ушбу фондлар бирлаштирилиб “Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” деб қайта номланди. Сўнгги йилларда Ҳукумат томонидан ФТИга ажратилаётган маблағлар кўпайтирилмоқда, норматив-ҳуқуқий база мустаҳкамланмоқда, кадрлар салоҳияти оширилмоқда, янги инфратузилма объектлари жорий этилмоқда, илмий-тадқиқот ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда, хусусий сектор билан лойиҳаларни қўшма молиялаштириш механизмлари жорий этилмоқда. Илмий-инновацион фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича 75 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ҳаётга татбиқ этилди, жумладан: − Ўзбекистон Республикаси қонунлари – 2 та; − Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари – 5 та; − Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари – 26 та; − Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари – 35 та; − Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари – 7 та. Илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга доир норматив ҳужжатлар, хусусан, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги37 ва “Инновацион фаолият тўғрисида”ги38 қонунлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим. 37 ЗаконРеспубликиУзбекистан №ЗРУ-576 «Онаукеинаучнойдеятельности» от 29.10.2019 г. // https://lex.uz/ru/docs/4571492 38 ЗаконРеспубликиУзбекистан №ЗРУ-630 «Обинновационнойдеятельности» от 24.07.2020 г. // https://lex.uz/ru/docs/4910448 18

Инновацион ривожланиш вазирлиги саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда илм-фан ва инновацияларга давлат харажатлари сезиларли даражада ошди. Илмий-инновацион фаолият билан боғлиқ тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш учун охирги тўрт йилда давлат бюджетидан 1,488,3 млрд сўм (2018 йилда 198 млрд сўм, 2019 йилда 347,7 млрд сўм, 2020 йилда 428,6 млрд сўм, 2021 йилда 514 млрд сўм) йўналтирилди. Ёш авлодда олимлик касбига қизиқиш ортиб бормоқда. 2017 йил июль ойидан бошлаб мамлакатимизда фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc) тайёрлаш бўйича икки босқичли олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими жорий этилди. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун ажратилган квоталар сони мунтазам оширилмоқда (2017 йил – 1 028: PhD – 927, DSc – 101, 2018 йил – 904: PhD – 836, DSc – 68, 2019 йил – 1 093: PhD – 1 009, DSc – 84, 2020 – 1 846: PhD – 1 430, DSc – 116, стажёр тадқиқотчи – 300, 2021 – 2 241: PhD – 1 657, DSc – 143, стажёр тадқиқотчи - 441; 2022 йил – 4 100: PhD – 3 314, DSc – 286, стажёр тадқиқотчи – 500). Умуман олганда, Ўзбекистонда илмий-инновацион фаолият билан Фанлар академиясининг 38 та илмий-тадқиқот институти, вазирлик ва идораларга қарашли 77 та ихтисослаштирилган илмий ташкилотлар, шунингдек, 135 та олий таълим муассасалари қошидаги тадқиқот институтлари шуғулланишмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг 18 та устувор йўналиши бўйича 400 дан ортиқ академик, профессор ва фан докторларини бирлаштирган Илмий-техник кенгашлар ташкил этилиб, уларнинг таркиби доимий равишда янгиланиб турилади. Сўнгги уч йилда 1000 дан ортиқ олимлар Илмий-техник кенгашлар фаолиятига жалб этилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан ҳудудларда НТИ фаолиятини кучайтириш чоралари кўрилди, жумладан, вилоят ҳокимликларига илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича ваколатлар юклатилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли ва вилоят иқтисодиётининг реал сектори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, илмий-инновацион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича танловлар ўтказмоқда. Шунингдек, инновацион ҳудудларга айлантирилган туманлар рўйхати тасдиқланди (жами 13 та туман), ИРВ тузилмасида барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармалари ташкил этилди. Барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик давлат ташкилотлари раҳбар ўринбосарларининг бирига инновацияларни жорий этиш бўйича (Chief Innovation Officer) алоҳида топшириқ берилди. Жаҳон илғор амалиёти ва муваффақиятли хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги босқичда ФТИ ривожланиши кўп жиҳатдан ушбу соҳага хусусий сектор ва инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ. Ушбу мақсадда Ўзбекистонда илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва саноат ташкилотлари билан биргаликда молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилди. «UzVC» Миллий венчур жамғармаси ташкил этилди. Унинг 19

асосий мақсади инновацион ғоялар ва стартап экотизимни қўллаб-қувватловчи инновацион инфратузилмани яратишдан иборат. Технопарклар ва бошқа инновацион инфратузилма объектларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш каби билвосита чора-тадбирлар ҳам кўрилмоқда. Бугунги кунда мамлакатда технопарклар, бизнес-инкубаторлар, бизнес акселераторлар, инновацион марказлар ва полигонлар каби 15дан ортиқ инновацион инфратузилма объектлари фаолият кўрсатмоқда. Янги инновацион, стартап лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида 2018 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб C.A.T. Science Accelerator илмий стартап акселератор ташкил этилди. Акселератор доирасида ёш олимларга тадбиркорлик, ўз лойиҳаларини тижоратлаштириш, стартаплар учун бизнес моделлар ва лабораториялар яратиш, дастлабки 2-3 йил давомида инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби кўникмалар ўргатилмоқда. Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилди. Ёшлар академияси аъзолари сони бугунги кунда 2800 нафарга етди. Бундан ташқари, сўнгги уч йил давомида ёш тадқиқотчилар учун халқаро стажировка дастури йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар Вазирлик кўмагида 783 нафар ёш олим- тадқиқотчилар хорижда қисқа муддатли (икки ойлик) илмий стажировка ўташди. Илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш йўналишида 2018–2021 йилларда умумий қиймати 228,8 миллиард сўмлик 372 дан ортиқ инновацион ишланмалар тижоратлаштирилди, 235,3 миллиард сўмлик илм-фанга асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Мамлакат иқтисодиётига илмий ҳажмдор янги технологияларни тезкор жорий қилиш учун технологиялар трансфери амалиётга киритилди. Бугунги кунга қадар хориждаги илғор технологиялар трансфери асосида умумий қиймати 3,3 млн. АҚШ долл. бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш мақсадида, 2021 йил апрель ойида Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (кейинги ўринларда — Миллий офис) ташкил этилди. Инновацион стартап лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Стартаплар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатда стартап экотизимини шакллантириш учун асос бўлади. 20

Ҳукумат мамлакатни халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда илғор халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликни жадаллаштирди. Миллий ФТИнинг жаҳонга интеграциялашувининг муҳим омилларидан бири - халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришдир. Бугунги кунга қадар ФТИни ривожлантириш йўналишида Жаҳон банки (ХТТБ), Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД), ЮНEСКО, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазирлик Жаҳон банки билан ҳамкорликда иккита лойиҳа – “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш”39 ва “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш”40 лойиҳаларини амалга оширмоқда. Асосий мақсад – ИТТКИ ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни тижоратлаштириш соҳасида, шунингдек, ҳудудий инновацион экотизимларни мустаҳкамлаш йўналишларида давлат, илмий ташкилотлар ва хусусий секторнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборат. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда “Замонавий инновацион марказлар – 2022” техник ёрдам лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа GIZ ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти тарихида инновациялар соҳасидаги биринчи лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа инновацион марказлар ходимлари ва инновацион тизимнинг асосий иштирокчилари малакасини ошириш, илғор халқаро тажрибалар асосида инновацион марказларни бошқариш концепциясини ишлаб чиқиш ва аҳолининг инновациялардан хабардорлигини оширишни назарда тутади. Шу ўринда ИРВнинг COVID-19га қарши курашдаги фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. ЖССТ томонидан пандемия эълон қилинганидан кейин, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. компанияси ва Хитой Фанлар академияси Микробиология институти билан улар томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг дори воситаларини синовдан ўтказишда бевосита иштирок этиши натижасида Ўзбекистон вакцина ҳаммуаллифи сифатида тан олинди. Ўзбекистондаги клиник синовлар ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ ҳамда халқаро клиник амалиётда қўлланиладиган GСР (Зарур клиник амалиёт) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилди. 2021 йил 1 март куни Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси Ўзбекистонда DV/X 08646/03/21 регистрация рақами билан тиббий амалиётда фойдаланиш учун расман рўйхатга олинди. 2021 йил 15 март куни эса ушбу вакцина Хитойда рўйхатга олинди.41 39 https://www.worldbank.org/en/news/loans-credits/2020/10/28/modernizing-uzbekistan-national-innovation-system-project 40 https://projects.worldbank.org/en/projects-operations/project-detail/P166305?lang=en 41 https:// mininnovation.uz/ru/news/2975 21

Умуман олганда, умуммиллий мақсадларга мувофиқ, жадал ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатда илм-фан ва инновациялар соҳасини бошқаришнинг яхлит тизими яратилди. Ушбу тизим қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) Вазирлар Маҳкамаси; 2) Инновацион ривожланиш вазирлиги; 3) вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосарлари; 4) Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари; 5) ОТМларининг фан ва инновациялар бўйича проректорлари; 6) Илмий-тадқиқот институтлари директорларининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосарлари. Шундай қилиб, ўтган вақт мобайнида республикада илмий-инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, мамлакатнинг инновацион салоҳиятини шакллантириш ва янада такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди, соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий асослари тубдан янгиланди ҳамда дунё илм-фани ва инновацион ривожланиши тенденциялари асосида замонавийлаштирилди. Хусусан, олимларнинг жамиятдаги мавқеи оширилиб, моддий ва маънавий рағбатлантиришда катта ижобий натижалар қўлга киритилди, ёшларнинг инновацион фаолиятдаги фаол иштироки таъминланди, илм-фан ва инновацияларни молиялаштиришнинг жаҳон тажрибалари асосидаги самарали ва шаффоф механизмлари жорий этилди. Илм-фан ва илмий фаолият ҳамда инновацион фаолиятнинг чегаралари, элементлари ва иштирокчилари аниқ белгилаб олинди. Шу билан бир қаторда, кейинги 10 йилда инновацион тизим ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ва инновацияларни рағбатлантириш, хусусий сектор томонидан илм-фанга қизиқишни оширишда илғор тажрибага эришиш, шунингдек, инновацион салоҳият ва самарадорликдаги минтақавий номутаносибликларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш кутилмоқда. 22

3. Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати бўйича баёноти 3.1. ФТИга қарашлар 2030 йилга келиб, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан долзарб тадқиқотлар ва инновациялар орқали ўз ривожланиш мақсадларига ва БРМларга эришган мамлакатга айланади. 3.2. ФТИ сиёсатининг асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикасида ФТИ сиёсатини шакллантиришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 1. ФТИ сиёсати Ўзбекистон учун 2030 йилга келиб, аҳоли жон бошига даромадни икки баравар кўпайтириш, камбағаллик ва тенгсизликни камайтириш орқали юқори ўрта даромадли мамлакатга айланиш мақсадига эришишнинг асосий воситаларидан биридир. Бу, шунингдек, миллий ва минтақавий даражадаги илғор тадқиқот ва инновацияларга стратегик сармоя киритиш, қашшоқликни бартараф этишга ва барқарор ривожланиш траекториясини қўллаб-қувватлашга қаратилган технологик ечимлар ва инновацияларни ишлаб чиқиш ва тарқатишга ёрдам берадиган тадқиқот ва инновацион экотизимни яратиш орқали БРМга эришиш учун асосий воситадир. 2. ФТИ соҳасидаги сиёсат Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда асосий сиёсат ва воситалар белгиланган Aддис-Абеба ҳаракатлар дастурини42, шунингдек ФТИ масалалари кўриб чиқилган ва иқлим ўзгаришлари билан юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳароратни 2°Cдан 1.5°C га пасайтириш бўйича технологияларни ривожлантиришга асосланган чора- тадбирларни кучайтиришга қаратилган Париж битимини43 қўллаб-қувватлайди ва унинг талабларига мос келади. 3. COVID-19 инқирози шароитида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “Prescriptions for a healthy, green recovery” дастурини44 амалга ошириш фақатгина ФТИни жорий этиш орқали амалга ошириш мумкинлиги тан олинди. Шу сабабли, ФТИ сиёсати COVID-19 пандемиясидан кейин тез ва барқарор тикланишга эришиш, ўз навбатида келажакдаги инқирозлар ва тебранишларга қарши барқарорликни мустаҳкамлашга, қаратилган бундан ташқари, иқтисодий фаолликни рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва тенгсизликни камайтиришга йўналтирилган воситаларни, механизмларни, технологиялар ва инновацияларни излаб топиш ва кенгайтириш учун шароит яратишга қаратилган. 42 https://sustainabledevelopment.un.org/index.php?page=view&type=400&nr=2051&menu=35 43 https://unfccc.int/process-and-meetings/the-paris-agreement/the-paris-agreement 44 https://www.who.int/news-room/feature-stories/detail/who-manifesto-for-a-healthy-recovery-from-covid-19 23

4. ФТИ сиёсати бугунги кун эҳтиёжларини қондиришда фуқароларнинг фаровонлигига ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга асосий эътибор қаратиб, айни пайтда, келажак авлодларнинг ҳам эҳтиёжларини қондириш имкониятини сақлаб қолади. Унда иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорликнинг ўзаро боғлиқлиги, агар улардан бири заиф бўлса, тизим тўлиқ барқарор бўлмаслиги тан олинади. 5. ФТИ сиёсати инновацияларга кенг қамровли қарашни қўллаб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари (ижтимоий инклюзивлик), қолоқ корхоналар (саноат инклюзивлиги) ва ҳудудлар (ҳудудий инклюзивлик) дуч келадиган эҳтиёж ва муаммоларни қондириш учун эътиборни ижтимоий ва инклюзив инновацияларга қаратган ҳолда, жамиятнинг ва иқтисодиётнинг барча қатламларини инновацион жараёнларда иштирок этиш ва ундан фойда олиш имконини беради.45 6. ФТИ сиёсати барча манфаатдор томонларни уни амалга ошириш жараёнига жалб қилиш ва илмий ҳамжамият, барча кўринишдаги хусусий сектор корхоналари ва жамиятни инновацияларнинг манбаи сифатида, ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган. 7. ФТИ сиёсати тўртинчи саноат инқилобидан (Industry 4.0) ва илғор технологияларнинг ўзгариш салоҳиятидан фойда олиш учун асос яратади, шу билан бирга, иш ўринларига ва ахлоқий муаммоларни хал этишга салбий таъсирларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўради. 8. ФТИ соҳасида сиёсат кўпроқ ва барқарор таъсир кўрсатиш учун мувозанатли сиёсатлар тўплами яратилишини ва сақланишини таъминлайди. У ўз навбатида, ФТИ соҳасидаги барча давлат ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчиларни, ФТИ соҳасидаги сиёсат воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда ўзаро вазифалар такрорланишини, параллелизм ва самарасизликни олдини олиш учун биргаликда фаолият юритишини талаб этади. 9. ФТИ сиёсат воситалари Миллий инновацион тизимнинг барча манфаатдор томонларини қамраб олади. Шундай қилиб, улар тадқиқотчилар ёки технологик корхоналари билан чекланиб қолмай, балки барча соҳалардаги микро, кичик ва ўрта корхоналар, шунингдек, қуйи поғонадаги новаторлар учун мўлжалланган. Сиёсатнинг воситаларига инклюзивлик ва атроф-муҳит билан боғлиқ кўрсаткичлар ва мақсадлар киради. 10. ФТИ сиёсати иқтисодий, ижтимоий ва экологик устуворликларга мувофиқ молиявий ресурсларни аниқроқ тақсимлаш, айниқса, қашшоқликни тугатиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, яшил технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш ҳамда ёшлар ва аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини 45 https://en.unesco.org/inclusivepolicylab/learning/inclusive-innovation-policy 24

кенгайтиришга алоҳида эътибор берган ҳолда, ФТИ учун узоқ муддатли, мунтазам ва аниқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилган. 11. ФТИ сиёсати минтақавий, минтақалараро ва глобал ҳамкорлик ва шерикликка қаратилган бўлиб, у барча манфаатдор томонларни, нафақат ташкилотлар, балки алоҳида шахслар, шу жумладан, диаспорани ҳам қамраб олади. Глобал ФТИ экотизимига интеграциялашув йўлида кўп томонлама ташкилотлар (хусусан, ЮНEСКО, БМТТД, ЕИҲ, ЕТТБ, ХТТБ, ИТБ ва ОТБ) билан самарали халқаро шериклик ва муваффақиятли ҳамкорликни ўрнатиш ФТИ сиёсатининг мақсадларига эришиш учун зарурий шарти ҳисобланади. 3.3. ФТИ сиёсати мақсадлари ФТИ сиёсати Ўзбекистон Республикаси миллий ривожланиш сиёсатининг ажралмас қисмидир. 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган асосий мақсадлар қуйидагилардан иборат:46 − Глобал инновацион индексидаги етакчи 50 мамлакат қаторидан жой олиш. − Инсон тараққиёти индексида юқори 50 мамлакатлар орасидан жой олиш. − Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик (ИТТК) индекси интенсивлигини 1%га ошириш (2018 йилда 0.1%). − ТРСЯИХда хусусий сектор улушини 50% га ошириш (2018 йилда 40%). − Тадқиқотчилар сонини (Бир миллион аҳоли сонига нисбатан) 1000 тага ошириш (2018 йилда 476,18). − Илмий-тадқиқот соҳасида гендер тенглигига эришиш (2018 йилда тадқиқотчи- аёллар улуши 38.27% ни ташкил этган). − Илмий-техник журналларда мақолалар сонини 1000 тага ошириш (2018 йилда 353,91та). − Патент аризаларини (резидентлар томонидан) икки баробарга ошириш (2019 йилда 374 та). 3.4. ФТИ сиёсати асосий тамойиллари ва устувор вазифалари Ўзбекистоннинг ФТИ сиёсати учта муҳим тамойилга асосланади: − ФТИ тизимини мустаҳкамлаш ва бошқарув. − ФТИ соҳасида тўлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш. − Мавжуд далилларга асосланган сиёсатни амалга оширишга эришиш. 46 Baseline data are from the UIS and World Bank. 25

Ушбу тамойилларнинг ҳар бири 2030 йилга қадар ФТИ сиёсатини амалга ошириш концепцияси учун бирдай муҳим аҳамият касб этади. Компонентлар бўйича ушбу сиёсатнинг устувор вазифалари қуйидаги жадвалда кўрсатиб, изоҳлаб ўтилган. 1-жадвал. Ўзбекистон Республикаси ФТИ соҳасидаги сиёсатининг асосий тамойиллари ва устувор вазифалари 1-тамойил: 2-тамойил: 3-тамойил: ФТИ тизимини ФТИ соҳасида тўлиқ чора- Мавжуд далилларга мустаҳкамлаш асосланган сиёсатни амалга тадбирлар комплексини оширишга эришиш ва бошқарув амалга ошириш Миллий илм-фан Тадқиқот ва ФТИ сиёсатини ишлаб чиқиш агентлигини ташкил этиш инновацияларнинг ва амалга ошириш учун иқтисодий, ижтимоий ва экологик аҳамиятини мавжуд салоҳиятни ошириш ошириш, ижодий (креатив) ва кўникмаларни иқтисодиётни шакллантириш ривожлантириш Илмий тадқиқот Хусусий секторда Илмий-тадқиқот институтларини юқори инновацияларни институтлари ва самарали ташкилотларга рағбатлантириш, университетлар учун қиёсий таҳлил ва рейтинг айлантириш ўзгартирувчи самарадорлигини баҳолаш инновацияларни тизимларини ташкил этиш ривожлантириш Технологик воситачилар ва Тадқиқот ва инновациялар Технологияларга бўлган хизмат кўрсатувчи учун инсон капиталини эҳтиёжларни баҳолаш, компанияларни ривожлантириш, ФТИ прогнозлаш ва сканерлашни мустаҳкамлаш соҳасига ёшларни фаол жалб жорий қилиш Ҳудудий “ақлли этиш ихтисослашув” Халқаро стандартларга мос стратегияларини қўллаб- Самарали ФТИ статистикани юритиш инфратузилмасини барпо қувватлаш Ҳудудларда бенчмаркинг Ҳудудий инновация этиш тизимини жорий этиш марказлари бошқарувини ва мувофиқлаштиришини Жамоавий ва инклюзив Сиёсат ва унинг такомиллаштириш инновацияларни воситаларини амалга рағбатлантириш оширишни тизимли Очиқ илм-фаннинг барқарор мониторинг қилиш ва тизимини яратиш Илмий тадқиқот ва инновацияларни мукофотлаш баҳолаш ва танловлар орқали рағбатлантириш 26

А. ФТИ соҳасида сиёсатнинг 1-тамойилли: ФТИ тизимини мустаҳкамлаш ва бошқарув Миллий ФТИ фаолиятини такомиллаштириш ва кутилаётган ижтимоий, иқтисодий ва экологик натижаларга эришиш ФТИ тизими ва бошқарувининг сифати ва мукаммаллигига боғлиқ. Ўзбекистон сўнгги тўрт йил давомида миллий ФТИ тизимининг асосий институтларини яратиш бўйича кенг қамровли ишларни бажариб келмоқда. ФТИ сиёсати амалга ошириладиган давр мобайнида мамлакат инновацион ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланадиган тизимнинг тўлиқ ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Ушбу мақсадларга эришишда сиёсатининг устувор вазифалари қуйидагилардан иборат: i. Миллий илм-фан агентлигини (МИФА) ташкил этиш: Миллий ФТИ тизимлари яхши ишлаётган ва юқори ФТИ кўрсаткичларига эга бўлган ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги муваффақиятли моделларга мувофиқ, фанлараро илмий дастурларни амалга ошириш бўйича Ишчи орган (Миллий илм- фан агентлиги - МИФА) ташкил этилади. МИФА илмий тадқиқотлар соҳасида сиёсатни амалга ошириш воситаларини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади ва ихтисослашади. МИФА дунёдаги муваффақиятли ишлаётган моделлар асосида лойиҳалаштирилиб ходимлар билан тўлдирилади ҳамда ИРВ назорати остида ўз фаолиятини юритади. У халқаро институтлар ва экспертлар билан чамбарчас боғланган бўлади, халқаро миқёсда мавжуд бўлган билим, тажриба ва маблағлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг жадал ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш учун ҳизмат қилади. Сиёсат воситаларининг таъсири, асосан, уларни амалга ошириш сифатига, шунингдек, Ҳукумат ҳаракатларига бўлган ишончга боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, МИФАга татбиқ этилган лойиҳалар мустақил халқаро экспертлар томонидан баҳоланади. Натижага йўналтирилган сиёсий воситаларни амалга ошириш учун МИФАга етарли миқдорда маблағ ажратилади. Давлат илмий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун унга махсус ваколатлар ва стратегик имкониятлар берилади. ii. Илмий-тадқиқот институтларини юқори самарадорликка эга ташкилотларга айлантириш: Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларини ислоҳ қилиш жараёни жадаллаштирилади ва якунланади, бу институтларни тадқиқот ишларида натижадорликка интилиши ва иқтисодий, ижтимоий ва экологик аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, натижаларини тижоратлаштириши, шунингдек, қўшимча хизматлар кўрсатиши орқали ўзларининг аҳамиятини оширишини кафолатлайди. Трансформация жараёни, шу жумладан, уларнинг илмий-тадқиқот инфратузилмасини янада такомиллаштиришни, тадқиқот дастурлари ва фаолиятини иқтисодиёт, жамият ва атроф-муҳит эҳтиёжларига мос равишда қайта йўналтиришни, ИТТКИни, инновацияларни, билим ва технологиялар трансферини самарали бошқариш учун 27

менеджерлар ва тадқиқотчиларнинг салоҳияти ва малакасини оширишни, шунингдек, тадқиқотчилар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларининг янги авлодини тайёрлашни ўз ичига олади. Ушбу жараёнда, асосий эътибор таълим ва илмий тадқиқотларнинг илғор даражасини таъминлашга, ёшларнинг илмий-техникавий ижодини ривожлантиришга қодир бўлган етакчи олимларни, илмий жамоаларни, илмий ва илмий-педагогик мактабларни қўллаб-қувватлашга қаратилади. iii. Технологик воситачилар ва хизмат кўрсатувчи компанияларни мустаҳкамлаш: Ўзбекистонда билим, технология ва инновацияларни яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида миллий ва минтақавий даражада технологик воситачилар ва сервис компаниялари кучайтирилади. Миллий ва минтақавий экотизимларда манфаатдор томонларга ёрдам бериш ва улар ўртасидаги тафовутни қисқартириш учун асосий эътибор тармоқ ва соҳавий нодавлат ташкилотларига (НТ), кластерларни мувофиқлаштириш бўлинмаларига ва илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга ихтисослашган хусусий компанияларга қаратилади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тўртинчи саноат инқилоби даврида технология воситачилари ва хизмат кўрсатувчи компаниялар мураккаб технологик ечимларни биргаликда яратишда, манфаатдор томонларнинг кенг доираси талаб ва таклифини боғлашда муҳим роль ўйнайди ва шунинг учун ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий аҳамиятга эга.47 Шу мақсадда, технологик воситачиларга очиқ инновациялар ва рақамли трансформациялар орқали ечимларни ишлаб чиқиш ва тарқатишда зарур имкониятлар яратиб берилади. ФТИ воситачилик тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бу – билим ва технология узатиш тузилмалари ҳисобланади. Шу мақсадда ИРВ томонидан тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ва илмий-тадқиқот институтлари ва университетлардаги билимларни иқтисодиёт ва жамиятга тарқатишни енгиллаштириш мақсадида Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (Миллий офис) ташкил этилди. Параллел равишда инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери бўйича ҳудудий марказлар тармоғи (ИТТҲМТ) яратилади, маълум ҳудудларда синовдан ўтказилгандан сўнг, уларнинг Миллий офис билан фаолияти мувофиқлаштирилади. Миллий офис ўз минтақаларидаги жамият, хусусий компаниялар ва давлат сектори эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган ваколат ва воситалар билан таъминланади, улар ФТИ ёрдамида ҳал қилиниши керак ҳамда талаб ва таклиф томонлари ўртасида боғловчи вазифасини ўтайди. Миллий офис тадқиқот институтлари, университетлар, стартаплар ва ташкил этилган компанияларнинг тадқиқот натижалари, инновациялари, хизматлари ва имкониятлари каталоги ва 47 https://stip.oecd.org/assets/TKKT/CaseStudies/49.pdf 28

веб-порталини яратади ва юритади, улар иқтисодий ва ижтимоий қиймат ярата олади ва талаб ва таклиф талабларига мос келади. iv. Ҳудудий “ақлли ихтисослашув” стратегияларни қўллаб-қувватлаш: Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва сифатидаги ҳудудий тафовутларни камайтириш, иқтисодий ўсиш ва технологик ривожланишни жадаллаштириш, шунингдек мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳудудий инновацион экотизимлар ривожлантирилади ва мустаҳкамланади. Шу мақсадда, алоҳида ҳудудларнинг салоҳияти ва кучли томонларини, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ва ривожланишни мувофиқлаштиришни фаоллаштиришни ҳисобга олган ҳолда, “Ақлли ихтисослашув” (АИ) стратегиялари48 ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу жараён давлат ва хусусий сектор ташкилотлари, илмий- тадқиқот ва таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, кенг жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни тақозо этади. АИ учун намунавий модел сифатида халқаро илғор тажрибадан фойдаланилади.49 v. Ҳудудий инновацион марказлар фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш: Ҳудудий инновацион марказлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ҳудудларни инновацион ривожлантириш агентлиги (ҲИРА) ташкил этилади. ҲИРА ҳудудлардаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг “ақлли ихтисослашув” стратегияларини ҳисобга олган ҳолда технологияларни ривожлантириш ва инновация дастурларини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ихтисослашган давлат органи бўлади. ҲИРАнинг асосий мақсади ҳудудларни ривожлантиришга кўмаклашиш учун минтақавий ФТИлар самарадорлигини ошириш, уларга бизнес, давлат органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари билан ҳамкорликда ўзининг кучли ва салоҳиятли томонларига эътибор қаратиш имконини беришдан иборат бўлади. Шу билан бирга, ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаларига ўз ҳудудларидаги жамият, давлат ташкилотлари ва хусусий корхоналар эҳтиёжларни аниқлаш учун зарур бўлган, НТИ ёрдамида қаноатлантирилиши лозим бўлган ваколатлар ва воситалар тақдим этилади. ФТИ соҳасидаги ҳудудий тафовутларни қисқартириш учун ҲИРА ҳудудий инновацион экотизимларни ривожлантиради ва мустаҳкамлайди. Шунингдек, ҳудудларда интеллектуал мулк объектларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш механизми жорий этилади. Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида халқаро стандартлар даражасидаги қонун ҳужжатлари мавжудлигига қарамасдан, ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳали ҳам сустлигича қолмоқда, бу эса ушбу соҳадаги бутун қонунчилик тизимининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳам маҳаллий, ҳам хорижий компанияларнинг илмий-тадқиқот ва ишланмаларга сармоя киритишга бўлган қизиқишини, 48 «Умная специализация» подразумевает выявление сильных сторон и развитие конкурентных преимуществ регионов на основе существующей структуры региональной экономики. https://s3platform.jrc.ec.europa.eu/s3concept 49 https://s3platform.jrc.ec.europa.eu/what-is-smart-specialisation- 29

шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон компаниялари билан технологиялардан биргаликда фойдаланиш истагини камайтиради. Бу, ўз навбатида, суд тизими фаолиятини кучайтиришни (шу жумладан, патент вакиллари, судьялар ва адвокатларни тайёрлаш) ва тизимнинг ушбу соҳадаги салоҳиятини сезиларли даражада оширишни тақозо этади. vi. Очиқ илм-фаннинг барқарор тизимини яратиш: COVID-19 инқирози даврида сиёсатчилар илм-фаннинг очиқ ва шаффоф бўлиши кераклигини янада яхшироқ тушуниб етишди. Ўз очиқ илм-фан тизимини яратишда Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг “Очиқ илм-фан бўйича тавсияларига”50 амал қилади ва унда фаол иштирок этади. Бундан ташқари, пандемия даврида тўпланган тажриба ва билимлар инклюзив ва мослашувчан тизимни яратиш учун қўлланилади.51 В. ФТИ сиёсатида 2-тамойил: ФТИ соҳасида тўлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Бугунги кунда Ўзбекистонда тадқиқотчилар ва стартапларга қаратилган сиёсат воситалари қўлланилмоқда, бунда асосий эътибор тижоратлаштиришга қаратилган. Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ушбу сиёсатни кучайтириш режалаштирилган. ФТИ сиёсати қамраб олган даврда турли мақсадли гуруҳлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мувозанатли сиёсат мажмуасини яратишга устувор аҳамият берилади. Бу борада сиёсат воситалари нафақат илмий тадқиқот иштирокчилари ёки технологик стартапларга, балки хусусий секторга (айниқса, КЎБК) ва қуйи даражадаги новаторларга ҳам йўналтирилади. ФТИ соҳасида барқарор инфратузилмани яратиш ва инсон капиталига сармоя киритиш кенг қамровли сиёсатнинг асосини ташкил этади. Сиёсат воситаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва уларнинг керакли таъсир кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ва маъмурий такомиллаштиришлар амалга оширилади. Ушбу мақсадларга эришишда ФТИ сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: i. Тадқиқот ва инновацияларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик аҳамиятини ошириш, ижодий (креатив) иқтисодиётни шакллантириш: ФТИ фаолиятида назарда тутилган мақсадларга эришиш учун ижтимоий, иқтисодий ва экология билан боғлиқ муаммоларни ечимига қаратилган мақсадли сиёсий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва тадбиқ қилинади. Бу чора-тадбирлар, биринчи навбатда, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашуви; барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти, яшил энергия ва сув; инсон саломатлиги ва фаровонлиги; инклюзив ва инновацион таълим, барқарор қишлоқ жойлари ва шаҳарлар ривожланишини таъминлашга қаратилган инновацион ечимларни ишлаб чиқишга йўналтирилади. 50https://en.unesco.org/science-sustainable-future/open-science/recommendation 51http://www.oecd.org/coronavirus/policy-responses/why-open-science-is-critical-to-combatting-covid-19-cd6ab2f9/ 30

Юқорида санаб ўтилган йўналишларга қаратилган сиёсат воситалари янада жадал ва манзилли қўллаб-қувватланади ва улар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бевосита Вазирлар Маҳкамаси мувофиқлаштирувида амалга оширилади. Асосий мақсад – янги иш ўринларини яратишдан то иқтисодий қиймат яратишгача бўлган барча асосий босқичларни ўз ичига олган ижодий (креатив) иқтисодиётни шакллантириш жараёнида узлуксиз (циклик) «инновация-капитал-инновация» экотизимини ривожлантириш. Қўллаб-қувватланадиган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар фанлараро бўлиб, кенг ва юқори таъсирга эга бўлади ва аниқ белгиланган муддатларда амалга оширилади. Сиёсат воситалари доирасида қўллаб-қувватланадиган лойиҳалар Ўзбекистондаги тадқиқотчилар ва инновияларни жорий этувчилар, шунингдек, Ўзбекистон ташкилотлари ва халқаро ҳамкорлар, жумладан, хориждаги ватандошлар ўртасида кўптомонлама иштирок ва ҳамкорлик қилишга қаратилади. Бу жараёнда инновациялар учун давлат харидларидан ҳам фойдаланилади. ii. Хусусий секторда инновацияларни рағбатлантириш, ўзгартирувчи инновацияларни ривожлантириш: Иқтисодиётни ўзгартириш ва рақобатбардош ва динамик ўсишга тайёр хусусий секторни ривожлантириш заруриятини инобатга олган ҳолда корхоналарнинг инновацион фаоллиги рағбатлантирилади, уларнинг инновацион малакаси ва маҳсулдорлиги оширилади. Хусусий сектор инновацияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари барча соҳалар ва ўлчамдаги корхоналарга, шу жумладан, стартапларга қаратилган бўлиб, мақсадли бенефициарларнинг эҳтиёжлари ва фаолият йўналишига қараб турли воситалардан (грантлар ва имтиёзли кредитлар) фойдаланади. ИҲТТ маълумотларига кўра, “турли имтиёзлар инновацияларни кенгроқ ижтимоий эҳтиёжларга йўналтириш учун восита сифатида етарли эмаслиги, шунинг учун фундаментал тадқиқотлар ва ҳақиқий маҳсулот ёки жараённи ишлаб чиқиш чегарасидаги билимга инвестицияларни йўналтириш учун мақбул бўлмаган воситалар” эканлигини ҳисобга олиб, солиқ имтиёзлари эҳтиёткорлик билан қўлланилади52. Хусусий молиялаштириш усулларини ривожлантириш зарур базавий шарт-шароитларни яратиш ва Жамғармаларни ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш, венчур молиялаштириш, краудфандинг, уруғлик инвестиция жамғармаларини, шунингдек, бизнес фаришталарнинг миллий ва ҳудудий тармоқларини яратиш орқали рағбатлантирилади. Шунингдек асосий эътибор янги маҳсулотлар ва/ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва/ёки тақдим этишга, анъанавий маҳсулотлардан бутунлай фарқ қиладиган янги бозорларни яратишга хусусиятига эга бўлган ўзгартирувчи инновацияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Аксарият ҳолларда бундай инновациялар катта миқдордаги инвестицияларни талаб этади, лекин кўплаб янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ФТИ сиёсати доирасида саъй-ҳаракатлар Давлат- хусусий шериклигини (ДХШ) ривожлантиришга йўналтирилади. Бу қуйидаги чора- тадбирларни амалга оширишни тақозо этади: давлат, тадбиркор, илм-фан ва жамиятнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайдиган қулай иқтисодий ва норматив-ҳуқуқий муҳитни яратиш; давлат ва хусусий тадбиркорлик манфаатлари ўртасидаги 52 https://doi.org/10.1787/25186167 31

номутаносибликни бартараф этиш; кичик ва ўрта бизнес субъектларини мақсадли дастурлар ва инновацион лойиҳаларда иштирок этишга жалб қилиш; илм-фанга асосланган тармоқларда рақобатни ривожлантириш учун монополияга қарши чораларни ишлаб чиқиш. ДХШ соҳасида зарур кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш учун илмий ташкилотлар, ДХШ тузилмалари ходимлари ва мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртлари ходимлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилади. iii. Тадқиқот ва инновациялар учун инсон капиталини ривожлантириш, ФТИ соҳасига ёшларни фаол жалб этиш: Инсон капитали одамларнинг билим, кўникма ва қобилиятлари асосида шаклланади ва мамлакатнинг энг муҳим бойлиги ва тадқиқот, технологик ривожланиш ва инновацияларни ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Ўзбекистон инсон капиталини, айниқса, барқарор ривожланишга эришиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларга эга ёш аҳоли қатламини ривожлантиришга инвестицияларни зудлик билан оширади. Таълим тизими болаларга XXI аср учун зарур бўлган ижодкорлик, танқидий ва инновацион фикрлаш, муаммоларни ҳал қилиш, тадбиркорлик, АКТ ва рақамли саводхонлик, мулоқот ва ҳамкорлик кўникмаларини ўргатишга қаратилади. Таълим мақсадлари, шунингдек, мажбурий таълим даврида инглиз тилини билиш даражасига эришишни ҳам ўз ичига олади. Мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари юқори сифатли таълим бериш учун ўқитилади, тегишли ресурслар билан таъминланади, таълим соҳасидаги инновацияларга устувор аҳамият берилади. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар таълим тизимининг барча бўғинларини қамраб олади, жумладан, ТКҲТ (Техник ва касб-ҳунар таълими ва таълим) тизими илғор халқаро тажрибага мувофиқ модернизация қилинади. 2030 йилга бориб аҳолини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказиш бўйича белгиланган давлат режаларини инобатга олган ҳолда, асосий саъй- ҳаракатлар инновацион компаниялар яратиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, шунингдек, жаҳонга машҳур технология компаниялари сармояларини жалб қилиш орқали олий ўқув юртлари битирувчилари учун юқори технологияли, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратишга йўналтирилади. Бундан ташқари, битирувчи курс талабаларини ФТИ соҳасига оммавий жалб қилиш чоралари кўрилади. Уларни давлат грантлари ҳисобидан амалга оширилаётган илмий- тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилиши, уларнинг стартап ташаббус ва лойиҳалари кенг қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади. Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, хорижда таҳсил олган, хорижий илмий- тадқиқот институтлари ва компанияларида фаолият юритаётган, чет тилларини билиш билан бирга бой хорижий тажриба ва кенг алоқаларга эга бўлган ватандошларни мамлакатга жалб этишни назарда тутувчи “1000 та истеъдод” Давлат дастурини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур ташаббус ўз навбатида, миллий кадрларнинг қимматли фондини шакллантиришга хизмат қилади. Бу амалиётни Ўзбекистонда амалга ошириш учун мамлакатда қулай жозибадор меҳнат шароитларини яратиш билан бир қаторда АҚШдаги Кремний водийсига (Silicon Valley), 32

Кореядаги (Daedeok Science Town), Хитойдаги (Zhongguancun) ўхшаш илмий- инновацион шаҳарча (Ulugbek Science-innovation Town)ни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Ёшлар, шу жумладан хеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшлар (NEET) учун рақамли кўникмаларга ва тадбиркорликка эътибор қаратган ҳолда махсус таълим ва ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Танланган университет кафедраларига Тўртинчи саноат инқилоби билан боғлиқ бўлган янги технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган инсон ресурсларини ривожлантириш вазифаси юкланади. STEM-таълимини тарғиб қилиш ва ёшларни ФТИ ва тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятга жалб этиш бундан кейин ҳам ҳукумат ва таълим ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб қолади. Қизларни STEM фанларини ўрганишга жалб қилиш, хотин-қизларнинг ФТИга асосланган олий таълим, илмий тадқиқот ва тадбиркорлик фаолиятида иштирокини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. ФТИ сиёсати қамраб олган давр мобайнида тадқиқотчиларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Таълим, малака ошириш ва мартаба оширишни қўллаб-қувватлаш орқали бўлажак тадқиқотчилар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларини тайёрлаш учун мустаҳкам пойдевор яратилади. Илмий-тадқиқот ва инновацияларнинг асосий йўналишлари бўйича муҳим тадқиқотчилар жамоасини яратиш мақсадида аспирантлар ва докторантлар сони ва сифати оширилади. Тадқиқотчилар ва институт раҳбарларининг инглиз тилини билиш даражасини ошириш учун умуммиллий ўқув дастури амалга оширилади. Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ишларида мукаммалликка эришиш ва ривожланиш муаммоларини самарали ҳал этиш учун кўникма, билим ва малакаларни мустаҳкамлаш мақсадида тадқиқотчиларнинг миллий ва халқаро ҳаракатчанлиги рағбатлантирилади ва қўллаб-қувватланади. Илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ўзларининг бошқарув малакаларини ошириш мақсадида қисқа муддатли алмашинув дастурлари ва ўқув ташрифларида иштирок этадилар. Илмий-тадқиқот муассасалари халқаро грант дастурларида иштирок этишлари рағбатлантирилади ва тадқиқотчиларга бунинг учун зарур йўл-йўриқ, ўқитиш ва техник ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, хусусий сектордаги бошқарув гуруҳлари, ходимлар ва тадқиқотчилар учун инновацияларни бошқариш ва ИТТК бўйича кўникма ва малакаларини бойитиш учун салоҳиятини ошириш дастурлари амалга оширилади. Ушбу дастурлар нафақат расмий ўқитиш, техник ёрдам ва мураббийлик дастурларини, балки илмий муассасалар ва корхоналар ўртасида билим ва тажриба алмашиш чораларини ҳам ўз ичига олади. iv. Барқарор ФТИ инфратузилмасини яратиш: Ўзбекистон илмий тадқиқотга, инновацияларга, таълим ва билимлар учун мавжуд инфратузилмани янгилашга, шунингдек, барқарор ўзгаришлар учун зарур бўлган янги инфратузилмани барпо этишга сармоя киритишда давом этади. Ушбу жараёнда жисмоний ва технологик доиралардан ташқарида бўлган инфратузилманинг барқарорлиги ва фойдалилигини таъминлаш учун кўп ўлчовли тузилмадан фойдаланилади ва фойдалилик, ҳаётийлик, очиқлик, самарадорлик, бардавомлик, молиявий барқарорлик, яхлитлик, бошқарув, шаффофлик, барқарорлик ва атроф-муҳитни 33

муҳофаза қилиш, ижтимоий ва бошқарув жиҳатлари ва БРМ билан боғликликни ҳисобга олади.53 Асосий эътибор ишлаб чиқилаётган “ақлли ихтисослашув” стратегиялари асосида ФТИ инфратузилмасининг ҳудудий тақсимланишига қаратилади. Кенг соҳали инфратузилмага етарли инвестициялар киритилади. Ҳамма учун ҳамёнбоп интернет ва бошқа АКТ инфратузилмасидан фойдаланиш устувор вазифа бўлади. Самарадорликни ошириш воситалари сифатида муҳим бўлган рақамли технологиялар, жумладан, сунъий интеллект, машинавий ўрганиш, буюмлар интернети ва блокчейн каби ривожланаётган технологиялардан фойдаланилади. Илғор халқаро тажрибадан54 келиб чиқиб, Ўзбекистонда илмий-тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш бўйича миллий “йўл харитаси” ишлаб чиқилади. “Йўл харитаси” Ҳукумат учун миллий устувор йўналишларни белгилаш ва зарур маблағларни ажратиш учун режа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, у ҳудудий “ақлли ихтисослашув” стратегиялари билан боғлиқ бўлади. Технопарклар, инновацион марказлар ва бизнес-инкубаторлар каби мавжуд инновацион инфратузилма объектларининг ишлаб чиқариш хажмлари, самарадорлиги ва натижадорлиги баҳоланади ва фойда келтириш даражасини ошириш учун такомиллаштирилади. Янги инфратузилмалар ҳар бир турдаги инфратузилмага бўлган эҳтиёжлар ва имкониятларни чуқур баҳолаш асосида яратилади. Илмий ва инновацион инфратузилма объектларидан жамоавий фойдаланиш имконияти яратилади. Миллий инфратузилмани модернизация қилишнинг сифати экспорт ва иқтисодиётни диверсификация қилишнинг устувор йўналиши бўлади. Халқаро стандартларга мувофиқ метрология, калибрлаш ва синовдан ўтказиш бўйича лаборатория мажмуалари ва жиҳозларини яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. Иқтисодиёт тармоқларининг технологик эҳтиёжларини қондириш, инновацион кластерлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича буюртмаларни шакллантириш, янги ёки такомиллаштирилган ишланмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этишга кўмаклашиш, уларни ташқи бозорларга чиқаришни рағбатлантириш ва бошқалар орқали инновацион фаолият субъектларининг салоҳиятини бирлаштириш учун инновацион кластерларни шакллантиришга алоҳида чора-тадбирлар кўрилади. v. Оммавий ва инклюзив инновацияларни рағбатлантириш: қишлоқ аҳолиси ва кам даромадли аҳоли (айниқса, қашшоқлик даражасидан паст бўлганлар) 53 http://www.oecd.org/finance/Sustainable-Infrastructure-Policy-Initiative.pdf 54 https://www.esfri.eu/national-roadmaps 34

қатламининг зарур товарлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва кам таъминланган гуруҳларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида, ФТИ сиёсати воситалари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Маҳаллий ва инклюзив инновацион дастурлар лойиҳаларни ишга тушириш ва амалга ошириш имконияти бўлган олимлар, фуқаролик жамияти институтлари, ижтимоий тадбиркорлар ва фуқароларга ҳамда ушбу мақсадли гуруҳлар учун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантиришга қаратилади. Ушбу дастурлар аёллар ва ёшларни асосий фойдаланувчи сифатида белгилаб, уларга ўз келажагини бошқаришга имкон беради. vi. Илмий тадқиқот ва инновацияларни мукофотлаш ва танловлар орқали рағбатлантириш: номинациялар мақсадли аҳоли гуруҳининг турли қатламларини (масалан, ёш тадқиқотчилар, кичик ва ўрта корхоналар, йирик компаниялар, қуйи босқичдаги новаторлар, ёш тадбиркорлар ва инноватор аёллар ва бошқалар) қамраб олиш мақсадида инклюзив ва хилма-хил бўлади. Ҳудудларни ФТИ асосида ривожланиш жараёнида фаол иштирок этишга ундаш учун барча мукофотлар ва танловлар ҳудудий хусусиятга эга бўлади, ҳудудий мукофот ва танловлар ғолиблари эса республика миқёсида беллашадилар. Ҳудудий ва миллий мукофотлар ва танловлар жуда кўзга кўринган ва жозибали бўлиб, давлат томонидан энг юқори даражада қўллаб-қувватланади. Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ва инноваторлар, шунингдек, L'Oréal-ЮНEСКО “Илм-фанда аёллар” халқаро мукофоти каби халқаро мукофотларда иштирок этиш ва/ёки номзод бўлиш учун таклиф қилинади. Шунингдек, мамлакатда Миллий фан куни белгиланиши мумкин. C. ФТИ сиёсатида 3-тамойил: Мавжуд далилларга асосланган сиёсатни амалга оширишга эришиш. ФТИ сиёсатини амалга оширишни соддалаштириш, ҳисобдорликни таъминлаш ва доимий такомиллаштиришни рағбатлантириш учун далиллар ва қайта алоқа механизмлари ва тизимлари жорий этилади. Бунда, халқаро талабларга мос келадиган ИТТКИ ва инновациялар статистикасини, шунингдек, ГИИ каби халқаро рейтинг тизимлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тайёрлашга устувор аҳамият берилади. Ушбу компонент бўйича тадқиқотлар сиёсат ва унинг воситалари учун масъул бўлган ташкилотлар бошқарув ходимларининг кўникмалари ва малакаларини ривожлантириш орқали илгари сурилади. Бу жараёнда ЮНEСКО, билан фаол ҳамкорлик давом эттирилади, шу жумладан, ЮНEСКО Статистика Институти (UIS), ЮНEСКО кафедралари, марказлари тармоғи ва БМТнинг ФТИ бўйича БРМга эришиш учун ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳи билан, бу ўз навбатида мазкур халқаро ташкилотларнинг билимлари, тажрибаси ва воситалари ҳамда БМТ ривожланиш тизими доирасидаги қўшимча ваколатлар ва ресурслардан фойдаланиш имконини беради. 35

Ушбу мақсадларга эришишда ФТИ сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: i. ФТИ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мавжуд салоҳиятни ошириш ва кўникмаларни ривожлантириш: ФТИ сиёсатини амалга оширишнинг муваффақияти сиёсат ва унинг воситалари учун масъул бўлган ташкилот раҳбарияти ва ходимларининг салоҳияти ва малакасига боғлиқ бўлади. Миллий ва ҳудудий инновацион экотизимларнинг вазирликлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг сиёсатга оид лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича салоҳиятни ошириш юзасидан тадбирлар доимий равишда амалга оширилади. Ушбу тадбирлар нафақат ўқитиш ва техник ёрдам, балки халқаро ва миллий ходимлар алмашинуви ва мобиллик дастурларини ҳам ўз ичига олади. Ушбу саъй-ҳаракатлар ФТИ сиёсати ва дастурларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича қисқа ва узоқ муддатли курсларни таклиф қиладиган академик дастурни яратиш орқали қўллаб-қувватланади. ii. Илмий-тадқиқот институтлари ва университетлар учун солиштирма таҳлил ва рейтинг самарадорлигини баҳолаш тизимларини ташкил этиш: таълим соҳасидаги тадқиқотларни доимий равишда такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибани илгари суришни рағбатлантириш учун иккита солиштирма таҳлил ва рейтинг самарадорлигини баҳолаш тизимлари ишлаб чиқилади: бири илмий-тадқиқот институтлари, иккинчиси университетлар учун. Мезон ва кўрсаткичлар нафақат институционал самарадорликни ва ижтимоий, иқтисодий ва атроф-муҳитга таъсирни аниқлайди, балки университет/тадқиқот институтлари ва бизнес ўртасидаги илмий соҳадаги алоқаларни ва ўзаро ҳамкорликни ривожланиш даражасини, шунингдек, кўп тармоқли ва фанлараро тадқиқотлар ҳамда ўқитишни баҳоловчи мезонлар ва кўрсаткичларни ўз ичига олади. iii. Технологияларга бўлган эҳтиёжларни баҳолаш, прогнозлаш ва сканерлашни жорий қилиш: Ривожланишни, янги имкониятларни ва юзага келувчи муаммоларни прогнозлаш учун келажакдаги тенденциялар таҳлил қилинади ва стратегик прогнозларга асосланган тадқиқотлар ўтказилади. Бу, сиёсатни белгиловчи шахсларга жамият эҳтиёжлари ва ФТИ сиёсати воситаларининг устувор йўнадишларини яхшироқ тушуниш имконини беради. ФТИ соҳасида илғор ишланмалар, технологик янгиликлар, пайдо бўлаётган инновациялар ва истиқболли ихтироларни аниқлаш учун мунтазам равишда технологик сканерлаш ўтказилади. Ушбу тадқиқотлар натижалари хусусий сектор, тадбиркорлар ва тадқиқотчиларга ҳам етказилади. Бундан ташқари, ўзгарувчан эҳтиёжлар тўғрисида маълумотлар ва хабарларни тўплаш ва улардан сиёсатда фойдаланиш учун ФТИ соҳасида сиёсат воситаларининг бевосита ва билвосита бенефициарлари ўртасида эҳтиёжларни баҳолаш юзасидан даврий тадқиқотлар ўтказилади. iv. Халқаро стандартларга мос статистикани юритиш: Ҳукумат ЮНEСКО Статистика Институти (UIS) билан ҳамкорликда халқаро талабларга мос келадиган статистик маълумотларни тўплаш ва нашр этиш тизимлари ва механизмларини жорий этади. 36

ИТТКИ ва инновациялар, шунингдек, рақамли трансформация, интеллектуал мулк ва Глобал инновацион индексига киритилган мезонлар каби, ФТИнинг бошқа соҳалари бўйича маълумотлар мунтазам равишда тўпланади. Жумладан, илмий натижаларни оммалаштириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун миллий даражада илмий журналларнинг маълумот базаси шакллантирилади. v. Ҳудудларда бенчмаркинг тизимини жорий этиш: “Ақлли ихтисослашув” стратегиялари ишлаб чиқилганидан ва ҳудудларда ФТИ фаолиятини баҳолаш ва доимий такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ҳудудий ФТИ маълумотларини тизимли йиғиш жараёни бошланганидан сўнг, ҳудудий қиёсий таҳлил қилиш тизими яратилади ва жорий этилади. Бу тизимини ишлаб чиқишда ҳудудларда инновацион фаолият натижаларини баҳолаш бўйича халқаро тажриба ўрганилади.55 vi. Сиёсат ва унинг воситаларини амалга оширишни тизимли мониторинг қилиш ва баҳолаш: далилларга асосланган ФТИ сиёсатини ишлаб чиқишга ўтиш, амалиёт ва самарадорликни ошириш, шунингдек хисобдорликни таъминлаш мақсадида қатъий, тизимли мониторинг ва баҳолаш (МБ) Ўзбекистонда сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ажралмас қисмига айланади. МБ тизимлари илғор халқаро амалиётга амал қилади (яъни мустақил ва мунтазам равишда ўтказилиши керак бўлган дастлабки, ўрта муддатли ва кейинги баҳолашлар) ва сиёсат ёки дастурларни такомиллаштириш, қайта йўналтириш ёки бекор қилиш бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнида муҳим восита сифатида фойдаланилади. 55 https://ec.europa.eu/growth/industry/policy/innovation/regional_en 37

4. Сиёсатни амалга ошириш, уни мониторинг қилиш, баҳолаш ва қайта кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Мониторинг сиёсатни амалга оширишнинг бутун даври давомида маълумотларни тизимли йиғиш орқали амалга оширилади. Баҳолаш вақтида кириш маълумотлари, тадбирлар, чиқиш маълумотларини ФТИ соҳасидаги сиёсатнинг якунига ва амалга оширилишига таъсири ўрганилади. Мониторинг мустақил равишда, маълум бир даврлар оралиғида ўтказилади. Баҳолаш сиёсат қандай амалга оширилганлигини тушунишга; режалаштирилган ва амалда бажарилган ишлар ўртасидаги фарқларни, шунингдек уларнинг сабабларини аниқлашга; амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ва ёрдам берувчи омилларни аниқлашга; натижалар ва унга таъсирларни намойиш этишга, шунингдек келажакда бажариладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришга қаратилган бўлади. ФТИ сиёсати Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан миллий ва ҳудудий манфаатдор томонлар билан келишилган ҳолда ва тўпланган маълумотлар асосида кўриб чиқилади. ФТИ соҳасидаги сиёсатнинг 3-тамойилида келтириб ўтилганидек, қайта кўриб чиқиш турли далил ва манбалардан фойдаланган ҳолда, миллий ва глобал даражадаги ўзгаришларни ҳисобга олиб, ҳар уч йилда бир марта амалга оширилади. 38

Фойдаланилган манбалар ADB, Country Partnership Strategy: Uzbekistan, 2019–2023, https://www.adb.org/sites/default/files/linked-documents/04_UZB%20CPS_LD_ISGA.pdf Cornell University, INSEAD, and WIPO (2020). The Global Innovation Index 2020: Who Will Finance Innovation? Ithaca, Fontainebleau, and Geneva, https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/en/wipo_pub_gii_2020.pdf EBRD, Regional Economic Prospects, https://www.ebrd.com/what-we-do/economic-research-and- data/rep.html ILO (2021) ILO Monitor: COVID-19 and the world of work. Seventh edition, 25 January 2021, https://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/@dgreports/@dcomm/documents/briefingnote/wcms_7 67028.pdf) NASA, The Effects of Climate Change, https://climate.nasa.gov/effects/ OECD (2021), OECD Science, Technology and Innovation Outlook 2021: Times of Crisis and Opportunity, OECD Publishing, Paris, https://doi.org/10.1787/75f79015-en OECD, Sustainable Infrastructure Initiative, http://www.oecd.org/finance/Sustainable-Infrastructure- Policy-Initiative.pdf Rossi, F., Caloffi, A., Colovic, A., Russo, M. (2020),”Public innovation intermediaries and digital co- creation. Research contribution to the OECD TIP Co-creation project”. Accessible online [as of 9/12/2020]: https://stip.oecd.org/stip/knowledge-transfer/case- studies UNESCO (2020). Mapping Research and Innovation in the Republic of Uzbekistan. S.Elci. GO-SPIN Country Profiles in Science, Technology and Innovation Policy, vol. 10. United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization: Paris. https://unesdoc.unesco.org/ark:/48223/pf0000374566 UN, COVID-19 Response, https://www.un.org/en/coronavirus UN, Goal 13: Take urgent action to combat climate change and its impacts, https://www.un.org/sustainabledevelopment/climate-change/ UNCTAD (2019, Structural transformation, Industry 4.0 and inequality: Science, technology and innovation policy challenges, https://unctad.org/system/files/official-document/ciid43_en.pdf UN/DESA Policy Brief #81: Impact of COVID-19 on SDG progress: a statistical perspective, https://www.un.org/development/desa/dpad/publication/un-desa-policy-brief-81-impact-of-covid- 19-on-sdg-progress-a-statistical-perspective/ UNDP, Human Development Report 2020; The Next Frontier:Human Development and the Anthropocene, Uzbekistan, http://hdr.undp.org/sites/default/files/Country-Profiles/UZB.pdf UNESCO (2021) UNESCO Science Report: the Race against Time for Smarter Development. (forthcoming) WHO Manifesto for a healthy recovery from COVID-19: Prescriptions for a healthy and green recovery from COVID-19, https://www.who.int/news-room/feature-stories/detail/who-manifesto- for-a-healthy-recovery-from-covid-19 39

Асосий тушунчалар таърифлари Баҳо Амалга оширилаётган ёки тугалланган лойиҳа, дастур ёки сиёсат, унинг дизайни, амалга оширилиши ва натижаларини тизимли ва объектив баҳолаш. Мақсад - мақсадларнинг долзарблиги ва уларнинг бажарилиши, ривожланиш самарадорлиги, натижадорлиги, таъсир ва барқарорлигини аниқлаш. Баҳолаш ишончли ва фойдали маълумотларни тақдим этиши керак, шунда олинган натижалар ижрочилар ва донорлар томонидан қарор қабул қилиш жараёнида хисобга олиниши мумкин. «Баҳолаш» атамаси, шунингдек, сиёсат ёки дастурнинг қиймати ёки фаолиятнинг аҳамиятини аниқлаш жараёнини ҳам англатади. (ИҲТТ таърифи) Гендер тенглиги Соф рақамли тушунча; ИТТКИ статистикаси нуқтаи назаридан, аёллар тадқиқотчиларнинг умумий сони 45% дан 55% гача бўлган қисмини ташкил қилганида гендер тенглигига эришилади. Таълимда гендер тенглигига эришиш ўғил болалар ва қизларнинг - ўзларининг ёш гуруҳларига нисбатан - бир хил улуши таълим тизимига кириб, унинг турли даврларида қатнашишини назарда тутади. Дастлабки баҳолаш Ривожланишга аралашув амалга оширилишидан олдин амалга ошириладиган баҳолаш. (ИҲТТ таърифи) Дастур, сиёсат воситаси ва сиёсат чоралари Олдиндан белгиланган бюджет, аниқ мақсадли гуруҳ ва мақсадлар, амалга ошириш қоидалари ва тартиби, мониторинг ва баҳолаш тузилмасига эга бўлган кўп йиллик фаолиятни тавсифлаш учун бир-бирининг ўрнида ишлатиладиган атамалар. Илм-фан соҳасида сиёсат Ушбу атама қуйидагилар учун зарур бўлган фаолиятни англатади: илмий тадқиқотларни рағбатлантириш, миллий режалар ёки стратегияларга мос келадиган илмий мақсад ва вазифаларни аниқлаш ва танлаш, фанни ривожлантириш, узатиш ва қўллаш усуллари ҳамда воситаларини тартибга солувчи стандартларни белгилашда мулоҳаза юритиш; белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ресурсларни тўплаш, ташкил этиш ва улардан фойдаланиш; шунингдек, сиёсатни қўллаш натижасида олинган натижаларни кузатиш ва баҳолаш. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари (ИТТКИ) Бу атама фундаментал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни, ҳам ИТТКИ бўлинмаларидаги расмий ИТТКИ, ҳам норасмий ёки даврий ИТТКИни ўз ичига олади. Инклюзив инновациялар Аҳолининг чекланган қатлами учун яшаш имкониятларини яратадиган ва оширадиган сифатли маҳсулот ва хизматлардан арзон фойдаланиш имкониятини оширишга ёрдам берадиган ҳар қандай инновация. (Жаҳон банкининг таърифи) 40

Инновация Янги ёки сезиларли даражада яхшиланган маҳсулот (товар ёки хизмат), жараён (масалан, янги маркетинг усули) ёки янги ташкилий усулдан (масалан, бизнес амалиётида, иш жойини ташкил этишда ёки ташқи алоқаларда) фойда олиш. Инновация ва такомиллаштиришнинг фарқи шундаки, инновациялар мавжуд маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларга ёки фан ва технологиянинг исботланган ва янги ютуқлари комбинациясига янги маҳсулотлар, жараёнлар ёки хизматларни ишлаб чиқишга сезиларли даражада (қўшимча эмас) таъсир кўрсатади (иқтисодий, ижтимоий ва экологик). Инновация деганда маҳаллий даражада янги нарса сифатида тушуниш керак. Инновациялар импорт технологияларини маҳаллий шароитга мослаштиришни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Ижтимоий инновация ҳам худди шундай бўлиб у, ҳам ижтимоий эҳтиёжларни қондиради, ҳам янги ижтимоий муносабатлар ёки ҳамкорликни яратади. Бошқача айтганда, булар жамиятни ўзгартирувчи, унинг ҳаракатланиш салоҳиятини оширадиган янгиликлардир. ФТИ соҳасида кам ривожланган ва орқада қолаётган давлатларга тегишли бўлган инновацияларнинг муҳим тури бу - Инклюзив инновациялардир. Ушбу тушунча доимий равишда ва кенг қамровда аҳолининг чекланган гуруҳларига яшаш учун имконият яратадиган ва кенгайтирадиган сифатли маҳсулот ва хизматлардан арзон фойдаланишни кенгайтиришга ёрдам берадиган ҳар қандай инновацияни англатади. Ушбу турдаги инновациялар асосий товар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширишга, шу билан ҳаёт сифатини яхшилашга ва бевосита имконияти чекланган аҳоли қатламининг эҳтиёжларига қаратилган билимларни яратиш, эгаллаш, мослаштириш, ўзлаштириш ва тарқатиш орқали иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга, авваламбор “пирамида асоси”, яъни кунига икки доллардан кам даромад оладиганларга қаратилган56. Инновацион сиёсат Технологияни маҳаллийлаштириш ва бозорга янги маҳсулот ва хизматларни олиб чиқишга ёрдам берувчи сиёсат воситалари ва тегишли институтлар тўплами. Инновацион сиёсат импорт технологияларни маҳаллий шароитга мослаштиришни ўз ичига олиши мумкин. Инновацион сиёсатни турли хил тавсифлаш мумкин, масалан, “таклиф билдирувчи томон” ва “талаб билдирувчи томони” ўртасидаги ва “миссияга йўналтирилган” сиёсат ёки “кенг ёйишга йўналтирилган” сиёсат ўртасидаги фарқ. Сиёсат воситаларига молиявий воситалар (масалан, илмий-тадқиқот ва ишланмалар бўйича солиқ имтиёзлари, экспорт имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва ҳ.к.), шунингдек, қонун ва мажбурий бўлган қоидалар каби тартибга солувчи воситалар (масалан, автомобилларда болалар хавфсизлигини таъминлаш воситаларидан фойдаланиш) киради. Инновацион сиёсат инновацияларнинг кўп турларини ўз ичига олади. Инновациялар, хусусан, қуйидагилар 56 Всемирный Банк (2013) 41

билан тавсифланиши мумкин: инновация тури - технологик (маҳсулот ва жараён) ёки технологик бўлмаган (ташкилий ва маркетинг); инновация усули - инноваторнинг ўзи (стратегик ва даврий), технология модификатори ва технология фойдаланувчиси; ва ижтимоий-иқтисодий таъсир - босқичма-босқич, ҳалокатли ёки радикал. Интеллектуал мулк (ИМ) Ақлий фаолият маҳсулотларига: ихтиролар, адабий ва бадиий асарлар, рамзлар, номлар, савдода ишлатиладиган тасвирлар ва чизмалар киради. ИМ икки тоифага бўлинади: патентлар, фойдали моделлар, товар белгилари, саноат намуналари ва манбанинг географик кўрсаткичларини ўз ичига олган саноат мулки; адабий ва санъат асарлари - романлар, шеърлар ва пьесалар, фильмлар, мусиқий асарлар, тасвирий санъат асарлари - расмлар, фотосуратлар, ҳайкаллар ва меъморий дизайнлар кабиларни ўз ичига олган муаллифлик ҳуқуқи. Муаллифлик ҳуқуқига ижодкор- ижрочиларнинг ўз чиқишларига, фонограмма яратувчиларнинг ўз ёзувларига бўлган ҳуқуқлари, шунингдек, радио ва телевидение дастурларидаги эшиттиришларнинг ҳуқуқлари киради. Кейинги баҳолаш Тугаллангандан кейин ривожланишга аралашувни баҳолаш. Бундай баҳолаш тугагандан сўнг дарҳол ёки тугагандан сўнг кўп вақт ўтгач амалга оширилиши мумкин. Мақсад муваффақият ёки муваффақиятсизлик омилларини аниқлаш, натижалар ва таъсирларнинг барқарорлигини баҳолаш ва бошқа аралашувлар учун ишлатилиши мумкин бўлган хулосалар чиқаришдир. (ИҲТТ таърифи) Миллий инновацион тизимлар (МИТ) Ушбу атама саноат, ҳукумат ва академик доиралар ўртасидаги билим оқимлари ва муносабатларининг мураккаб ва интерактив тармоғини англатади, у инновациялар ва фан ва технологияларни ривожлантириш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун тизимли равишда ишлайди. Мамлакатнинг инновацион самарадорлиги кўп жиҳатдан ушбу МИТ субъектлари билимларни яратиш ва улардан фойдаланишнинг жамоавий тизимининг элементлари сифатида бир-бири билан қандай боғлиқлигига, шунингдек улар фойдаланадиган технологияларга боғлиқ. (ИҲТТ таърифи) Мониторинг Раҳбариятга ва асосий манфаатдор томонларга мақсадларга эришиш даражаси ва ажратилган маблағлардан фойдаланишдаги тараққиёт кўрсаткичларини доимий равишда ишлаб чиқишга аралашувни таъминлаш учун маълум кўрсаткичлар бўйича маълумотларни тизимли тўплашдан фойдаланадиган доимий функция (ИҲТТ таърифи). Патент Янги, ноаниқ ва тижорат мақсадларида қўлланилиши мумкин бўлган ихтиролар учун талабнома берувчиларга қонун томонидан берилган мутлақ ҳуқуқлар мажмуи. Патент чекланган вақт (одатда 20 йил) учун амал қилади, бу вақт мобайнида патент эгалари ўз ихтироларидан эксклюзив асосда тижорат мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Ўз навбатида, талабнома берувчилар ўз ихтироларини шу соҳадаги бошқа 42

мутахассислар ихтирони такрорлай оладиган тарзда оммага ошкор қилишлари шарт. Патент тизими инноваторларга ўз инновацион фаолиятларидан фойда олиш имконини берувчи вақт билан чекланган эксклюзив қонуний ҳуқуқлар бериш орқали инновацияларни рағбатлантиришга мўлжалланган. Сиёсатда чора-тадбирлар мажмуи Тўғридан-тўғри ва билвосита дастурларнинг комбинациясини назарда тутади, улар орқали мақсадли гуруҳларга молиявий ва номолиявий ёрдам кўрсатилади. Тадқиқотчилар Янги билимлар, маҳсулотлар, жараёнлар, усуллар ва тизимларни ишлаб чиқиш ёки яратиш, шунингдек, тегишли лойиҳаларни бошқариш билан шуғулланадиган мутахассислар. Ташқи баҳолаш Донор бўлмаган ва амалга оширмайдиган ташкилотлар, ташкилот ва/ёки алоҳида шахслар томонидан ривожланишга аралашувларни баҳолаш. (ИҲТТ таърифи). Технология Илмий билимларни маҳсулот ишлаб чиқариш ва/ёки хизматлар кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, ёки, илмий билимларни амалий мақсадларда қўллаш. Технология сиёсати Технология сиёсатининг асосий шарти шундан иборатки, ҳукуматлар технологик ўзгаришлар тезлиги ва йўналишига таъсир кўрсатиш орқали ижтимоий фаровонликни яхшилаш учун давлат сиёсатини амалга ошириши мумкин. Ўрта муддатли баҳолаш Баҳолаш аралашув даврининг ўрталарида амалга оширилади (ИҲТТ таърифи) Фан Маълумотлар ва хабарлар олинадиган билимларни шакллантирадиган ёки яратадиган жисмоний ёки моддий дунёни (табиий фанлар) ва жамиятни (ижтимоий фанларни) тизимли ўрганиш. Фан, технология ва инновация (ФТИ) Фан инновациялар ривожланадиган янги технологияларга олиб келадиган интеграциялашган ҳаёт тизими. Ҳаракатларни инновацион усуллар асосида бажариш илм-фанни ўзгартиришга ва уни ривожлантиришга, шунингдек, қандай ва қандай технологиялар пайдо бўлишига ва ўз навбатида инновацион жараёнга таъсир қилишига таъсир қилади. ФТИ соҳасида сиёсат даврийлиги ФТИ соҳасида сиёсатни белгиловчилар муаммолар ва эҳтиёжларни, сиёсат муқобилларини аниқлаш, энг кучли таъсир кўрсатадиган сиёсат вариантларини 43

танлаш, танланган сиёсат вариантларини амалга ошириш, натижалар ва таъсирларни кузатиш ва баҳолаш жараёнига ишора қилади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) мамлакат иқтисодий фаолиятининг муайян давр (ой, чорак, йил) давомидаги умумий натижаларини тавсифлайдиган кўрсаткич. Мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар (чет эл ва қўшма корхоналари ҳам шу ҳисобга киради) томонидан жами ишлаб чиқариш омиллари билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг бозор қийматларидаги ифодаси бўлиб, унинг миқдори миллий ҳисоблар тизими асосида ҳисоблаб чиқилади. 44

НАЦИОНАЛЬНАЯ ПОЛИТИКА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В ОБЛАСТИ НАУКИ, ТЕХНОЛОГИЙ И ИННОВАЦИЙ (2022-2030 гг.) Ташкент – 2022 г. 45

Национальная политика Республики Узбекистан в области науки, технологий и инноваций (2022-2030 гг.) Исходный текст, статистические данные и анализ были подготовлены экспертами ЮНЕСКО и Министерства инновационного развития Республики Узбекистан на основе материалов, предоставленных центральными государственными и местными исполнительными органами. Материал подготовлен в рамках проекта ЮНЕСКО/ИБР «Укрепление инклюзивной системы науки, технологий и инновации в Узбекистане». (UNESCO-IsDB project UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments (GO→SPIN) towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation (STI) Systems for the Sustainable Development Goals) Авторы: Элчи C., Цой А., Бобохонов А., Назруллаев Н., Абдувалиев А., Аминов Ф., Мусаева Р., Бобомуродов С., Зарипов Х., Мирзакаримов Ж., Рахимов Ф. Используемые обозначения и представление материалов в настоящем издании не подразумевают выражения какого-либо мнения со стороны ЮНЕСКО относительно правового статуса какой-либо страны, территории, города или района или их властей, либо относительно делимитации границ или рубежей. Идеи и мнения, выраженные в настоящем издании, принадлежат авторам; они необязательно принадлежат ЮНЕСКО и не налагают на Организацию никаких обязательств. 46

Сокращения и аббревиатуры АБР Азиатский банк развития ВВП Валовый внутренний продукт Валовые внутренние расходы на научно-исследовательские и ВРНИОКР опытно-конструкторские разработки Всемирная организация интеллектуальной собственности ВОИС Европа и Средняя Азия ECA Европейский банк реконструкции и развития EБРР Индекс гендерного неравенства ИГН Индекс гендерного развития ИГР Искусственный интеллект ИИ Информационно-коммуникационные технологии ИКТ Интеллектуальная собственность ИС Индекс человеческого развития ИЧР Мониторинг и оценка МиО Министерство инновационного развития МИР Международная организация труда МОТ Малый и средний бизнес МСБ Научно-исследовательские и опытно-конструкторские разработки НИОКР Национальная инновационная система Наука и технологии НИС Национальное научное агентство НиТ Национальный офис по внедрению инноваций и трансферу ННА технологий Неправительственная организация НОВИТТ Наука, технологии и инновации Организация экономического сотрудничества и развития НПО Паритет покупательной способности НТИ Программа развития Организации Объединенных Наций ОЭСР Региональные центры по внедрению инноваций и трансфера ППС технологий ПРООН Цели устойчивого развития РЦВИТТ ЦУР 47

ЭПЗ Эквиваленты полной занятости ЮНЕСКО Организация Объединенных Наций по вопросам образования, науки и культуры COVID-19 Инфекционное заболевание, вызванное коронавирусом IoT Интернет вещей NEET Не в сфере образования, трудоустройства или обучения Международная программа по оценке образовательных PISA достижений учащихся Стратегии избирательной специализации S3 Наука, технологии, инженерия и математика STEM Техническое и профессиональное образование и обучение TVET Статистический институт ЮНЕСКО UIS 48

Содержание Сокращения и аббревиатуры ............................................................................................ 47 Введение................................................................................................................................. 50 1. Глобальный и региональный контекст ...................................................................... 51 1.1. Новый взгляд на политику в области НТИ ......................................................... 52 1.2. Текущее состояние НТИ в Центральной Азии.................................................... 53 2. Страновой контекст........................................................................................................ 56 2.1. Прогресс в достижении ЦУР ................................................................................... 57 2.2. Текущее состояние НТИ в Узбекистане................................................................ 59 3. Заявление о политике Республики Узбекистан в области НТИ ........................... 67 3.1. Видение по НТИ......................................................................................................... 67 3.2. Принципы Политики в области НТИ ................................................................... 67 3.3. Цели Политики в области НТИ.............................................................................. 69 3.4. Основные направления и приоритеты Политики в области НТИ ................ 69 А. Политика в области НТИ – Компонент 1: укрепление системы НТИ и управления........................................................................................................................ 71 B. Политика в области НТИ – Компонент 2: Внедрение полноценного комплекса мер в области НТИ ................................................................................................................ 74 C. Политика в области НТИ – Компонент 3: Достижение реализации политики на основе фактических данных .......................................................................................... 80 4. Реализация политики, ее мониторинг, оценка и пересмотр.................................... 82 Список литературы ............................................................................................................. 83 Глоссарий............................................................................................................................... 84 49


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook