USN GROUP ҲАМКОРЛАРИ УЧУН БОНУСЛАР ДАСТУРИ 2023-2024
КОМПАНИЯ ҲАҚИДА БДОАНСУТСУЛРАИР USN GROUP компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 3000 дан ортиқ турдаги канцтовар маҳсулотларини улгуржи савдоси билан фаолият юритиб келади. Маҳсулотлар асосан Хитой Халқ Республикасидан импорти қилинади. Компания канцтовар бозорининг конюктурасини тўғри баҳолай олиб, ҳамкорларни талабидан келиб чиқган ҳолда арзон нархлардаги маҳсулотларни таклиф қилади. БОНУСЛАР ДАСТУРИ ҲАҚИДА USN GROUP компанияси ўз ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиқиш ҳамда умумий бизнес фаолиятини биргаликда ривожлантириш мақсадида сиз қадрли ҳамкорларимизга янги бонуслар дастурини тақдим этмоқда. Бу бонуслар дастури 12 ой давомида, қуйидаги 2 та алоҳида даврларга бўлинган ҳолда ўтказилади: Бонус дастурининг 1-даври 01.06.2023 й. – 31.08.2023 й. оралиғида. Бонус дастурининг 2-даври 01.09.2023 й. – 31.05.2024 й. оралиғида. 01
БОНУСЛАР ҲИСОБИ ЖАДВАЛИ Қуйидаги жадвалда минимал ва максимал харид суммалари, шунингдек, харид суммаларидан келиб чиқиб ажра1т5и0.л00и0н.0а0д0исўгман бонус миқдорлари келтирилган. № Минимал харид Максимал харид Бонус Максимал бонус суммаси суммаси миқдори суммаси 1 100 млн сўм 250 млн сўм 0,5% ≤ 1.250.000 сўм 500 млн сўм 1% ≤ 5.000.000 сўм 2 250 млн + 1 сўм 750 млн сўм 1,5% ≤ 11.250.000 сўм 1 млрд сўм 2% ≤ 20.000.000 сўм 3 500 млн + 1 сўм 1,250 млрд сўм ≤ 31.250.000 сўм 1,5 млрд сўм 2,5% ≤ 45.000.000 сўм 4 750 млн + 1 сўм 2 млрд сўм 3% ≤ 70.000.000 сўм 2,5 млрд сўм 3,5% ≤ 100.000.000 сўм 5 1 млрд + 1 сўм 3 млрд сўм 4% ≤ 135.000.000 сўм 4,5% 6 1,250 млрд + 1 сўм ∞ 5% ∞150.000.000 сўм ≤ 7 1,5 млрд + 1 сўм 8 2 млрд + 1 сўм 9 2,5 млрд + 1 сўм 10 3 млрд +1 сўм 02
БОНУСЛАР ДАСТУРИ 1-ДАВРИ МУДДАТЛАРИ 01.06.2023 й. – 31.08.2023 й. муддатлари оралиғида давом этади БОНУСЛАР ДАСТУРИ 1-ДАВРИДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ Қуйидаги шартлар доирасида юритилган харид чеклари бонус дастурида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади: Бонус дастурининг 1-даврида шакллантирилган харид чеклари учун сўнгги тўлов санаси (deadline) 10.09.2023 йил. Харид чекларининг сўнгги тўлов санасигача сўндирилган қисмигина бонус дастурида ҳисобга олинади. Шу билан бирга, 01.06.2023 й. – 14.07.2023 й. муддатлари оралиғида шакллантирилган чеклар учун 15.07.2023 й. гача тўлов қилинганда, тўланган сумма учун алоҳида 1% чегирма берилади. Бонус дастурининг 1-даври ўз якунига етгач 10.09.2023 й. кейин амалга ошириладиган тўловлар биринчи навбатда, аввалги чекларнинг тўланмаган қисмини қоплашга йўналтирилади ва шундан сўнг 2-даврнинг янги харид чеклари учун қабул қилинади. *Харид чеки шакллантирилган санада тўланган сумма (нақд савдо) учун – алоҳида 1% чегирма берилади. 03
БОНУСЛАР ДАСТУРИ 2-ДАВРИ МУДДАТЛАРИ 01.09.2023 й. – 31.05.2024 й. муддатлари оралиғида давом этади БОНУСЛАР ДАСТУРИ 2-ДАВРИДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ Қуйидаги шартлар доирасида юритилган харид чеклари бонус дастурида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади: Харид чеки шакллантирилган санадан бошлаб, шу чекнинг 20 кун ичида тўлови амалга оширилган қисми ҳисобга олинади. Иштирокчи томонидан кейинги амалга ошириладиган тўловлар биринчи навбатда, аввалги чекларнинг тўланмаган қисмини қоплашга йўналтирилади ва шундан сўнг санаси бўйича кейинги харид чекини сўндириш учун қабул қилинади. Бу ҳолда 20 кунлик муддат ичида тўланмаган сумма бонус дастурида ҳисобга олинмайди. Бонус дастурининг 2-даврида шакллантирилган харид чеклари учун сўнгги тўлов санаси (deadline) 20.06.2024 йил. *Аввалги харид чеклари учун қарздорлик бўлмаган ҳолда, янги харид чеки шакллантирилган санада тўланган сумма (нақд савдо) учун – алоҳида 1% чегирма берилади. 04
ЖАМҒАРИЛГАН БОНУСЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВАҚТИ Жамғарилган бонуслар, иштирокчининг талабига асосан бонус дастурининг исталган вақтида компания томонидан тақдим қилинади. Шу билан бирга, иштирокчи мазкур давр ичида жадвалнинг юқори поғонасига кўтарилса, бонус суммаси қайтадан юқори поғона фоизи бўйича ҳисобланади, шундан сўнг янги ҳосил бўлган суммадан аввал олинган бонус айирилади ва қўшимча ҳосил бўлган қолдиқ фарқ тўлаб берилади. Қуйида мисол тарзида кўринг: Иштирокчи 15.07.2023 йил ҳолатига 650 млн сўм (3-поғона) тўлов амалга оширди ва 9.750.000 сўм бонус жамғарди ҳамда жамғарилган бонус суммасини қабул қилиб олди. Шундан сўнг 10.08.2023 йил ҳолатига иштирокчининг тўлов суммаси 850 млн сўмга (4-поғона) етди ва жамғарилган бонус суммаси 17.000.000 сўмни ташкил этди. Бу ҳолда ҳисоб китоб қуйидагича бўлади: Қолдиқ фарқ = 17.000.000 – 9.750.000 = 7.250.000 сўм Жамғарилган бонуслар суммасини талаб қилиш учун сўнгги сана (deadline): 1 давр учун – 30.09.2023 й. 2 давр учун – 30.06.2024 й. 05
ЖАМҒАРИЛГАН БОНУСЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ Жамғарилган бонуслар суммаси иштирокчилар хоҳишларига кўра қуйидаги шаклларда тақдим этилиши мумкин: Нақд пул шаклида; Товар шаклида; Чет элга саёҳат (Муборак Умра зиёрати, Туркия, БАА, Миср, Малдив ороллари ва бошқа давлатлар) учун йўлланма қийматини тўлаш шаклида; Ҳитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган электромобилнинг қийматини тўлаш шаклида; USN Group компаниясига бўлган қарздорликни қоплаш шаклида. Батафсил маълумот ва бонусларни қабул қилиш учун телефон рақами: +998 (99) 917-00-55 06
usngroup.uz
Search
Read the Text Version
- 1 - 8
Pages: