Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Масофавий_ўқитиш_дидактик_тизим_2020_й_QR_code

Масофавий_ўқитиш_дидактик_тизим_2020_й_QR_code

Published by elyoreb02, 2021-09-14 07:38:45

Description: Масофавий_ўқитиш_дидактик_тизим_2020_й_QR_code

Search

Read the Text Version

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Дидактик ўйинлар методи. Умумий ўйинлар назариясига кўра, мавжуд барча ўйин турларини таснифлашда уларни функционал, мавзули, конструктив, дидактик, спорт ва ҳарбий ўйинларга ажратилади. Булар­ нинг орасидан дидактик ўйинлар ўқитиш вазифаларини амалга ошириш имкониятини бериши билан алоҳида аҳамиятга эга. Дидактик ўйинлар таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Улар таълим олувчи шахсидаги ижодий имкониятларни рўёбга чиқариш ва ривожлантиришнинг амалий ечимларини аниқлаш ва амалга оширишда катта аҳамиятга эга. Дидактик ўйинлар таълим олувчиларда таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, тадқиқ қилиш, ҳисоблаш, ўлчаш, ясаш, синаш, кузатиш, солиштириш, хулоса чиқариш, мустақил қарор қабул қилиш, гуруҳ ёки жамоа таркибида ишлаш, нутқ ўстириш, тил ўргатиш, янги билимлар ўргатиш ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришга йўналтирилган ўйинларга ажратилади. Дидактик уйинларнинг асосий турлари: интеллектуал (ақлий) ва ҳаракатли ҳамда аралаш уйинлардан иборат. Бу ўйинлар иштирокчиларда ақлий, жисмоний, аҳлоқий, психологик, эстетик, бадиий, тадбиркорлик, меҳнат ва бошқа кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Дидактик уйинлар назарий, амалий, жисмоний, ролли, ишчанлик ва бошқа йўналишлар бўйича турларга ажралади. Ҳозирда компьютер воситасидаги дидактик ўйинлар алоҳида ўринга эга бўлиб бормоқда. Мисол сифатида ушбу методларнинг айримларига қисқа таърифлар бериш ва амалда қўллаш масалаларини кўриб чиқамиз. Жумладан, ишчанлик ўйини — дарс мавзуси бўйича масалаларни ҳал этиш жараё­ нида таълим олувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш орқали янги билимларни ўзлаштириш машқи ҳисобланади; ролли ўйин — дарс мавзуси бўйича масалаларни ўрганишда таълим олувчиларга олдиндан маълум ролларни тақсимлаш ва дарс жараёнида шу ролни бажаришларини ташкил этиш асосида билимларни мустаҳкамлашга йўналтирилган; компьютер воситалари асосидаги ўйинлар — тегишли ўқув фани бўйича дарс мавзусига доир мультимедиа, виртуал тренажёрлар ва бошқа электрон дастурлар асосида амалга оширишга йўналтирилади. Ролли ва ишчанлик ўйинлари мустақил методлар сифатида (мунозараларга ўхшаб) ва бошқа методнинг компоненти (масалан, лойиҳалар методининг) сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Муаммоли йўналишдаги ролли ўйинлар ва ишчанлик ўйинлари муаммонинг моҳиятига чуқурроқ тушуниб етиш, ушбу муаммоли вазиятни ўз “бошидан кечириб кўриш” ва ундан чиқишни излаш имконини беради. Натижада таълим олувчилар берилган топшириқни қалбан ҳис этган ҳолда унинг ечимини излаб топадилар. Бевосита муаммо билан боғлиқ бўлган ишчан­ лик ўйинлари зарур касбий сифатларни, мустақил фикрлашни шакллан­ тиришга ёрдам беради, вазмин ва саводли қарорлар қабул қилишга ўргатади. Ролли ўйинлар роллар бўйича ташкил қилинади, бу роллар 50

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими қайсидир касб билан албатта боғлиқ бўлиши шарт эмас. Ролли ўйинлар реал бўлган ҳамда ўйлаб чиқарилган вазиятларни моделлаштириши мумкин. Ҳар қандай ўқув ўйинининг таълимий маъноси реал шароитларда зарур бўладиган кўникмаларни шакллантириш ва янада такомиллаш­ тиришдан иборат. Масофавий ўқитишни ташкил қилишда ўқув портали ўйин муҳити бўлиб қолади, мулоқот эса, виртуал бўлади. Масофавий ўқитишда ролли ўйинлар ва ишчанлик ўйинларидан фойдаланиш учун ҳамма зарур материалларни жойлаштириладиган махсус веб-саҳифа бўлиши талаб қилинади. Ролли ўйинлар ва ишчанлик ўйинларида видеоконференция, вебинар, чат каби алоқа воситалари кенг қўлланилади. Булар, асосан, реал вақт режимида у ёки бу вазиятни моделлаштириш имконини беради. Бу каби алоқа восит­ алари билан машғулотларни ўтказиш жараёнида видео материалларни кўрсатиш ёки аудиофайлларни тинглаш учун ахборот технологияларини қўллаш мумкин. Аралаш таълим моделида ўйинни аудиторияда ўтказиш тавсия қилинади: ўйинга тайёргарлик кўриш даврида интернет-технологияларни Интернет ресурслардан фойдаланиб ахборот излаш учун, форум, чат, блогларни эса — мулоқот учун жалб қилиш мумкин. Муаммоли ўқитиш методи. Бу методлар ўқув жараёнида таълим олувчиларнинг диққатини долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини топишга қаратиш, уларнинг билиш фаоллигини ошириш ва муаммони ечиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бунда таълим олувчилар масофавий курслар ўқув жараёнида турли гуруҳларда ишлаши мақсадга мувофиқ. Тьюторнинг вазифаси ўқув жараёнини кузатиб бориш ва уларни қўйилган мақсадга эришиш учун тўғри йўналтириб боришдан иборат бўлади. Турли фанларни ўқитишда тьюторлар дарслар жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилишни ва уларни ечиш усулларини олдиндан кўзда тутишлари керак. Муаммоли вазият яратиш усуллари қуйидагилардан иборат: • тьютор таълим олувчиларга мавзу билан боғлиқ зиддиятли ҳолатни тушунтиради ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилади; • бир масалага доир турли нуқтаи-назарларни баён қилади; • ҳал этиш учун етарли бўлмаган ёки ортиқча маълумотлар бўлган ёки саволнинг қўйилиши нотўғри бўлган масалаларни ечишни таклиф этади ва бошқалар. Муаммоли вазиятни ҳал этиш даражалари қуйидагилардан иборат: • тьютор муаммони қўяди ва ўзи ечади; • тьютор муаммони қўяди ва унинг ечимини таълим олувчилар билан биргаликда топади; • таълим олувчиларнинг ўзлари муаммони қўяди ва унинг ечимини топади. 51

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Муаммоли вазиятларни ечишда қўлланиладиган усуллар қуйидаги­ лардан иборат: • муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш, таҳлил қилиш; • солиштириш, умумлаштириш; • фактларни аниқлаш ва қиёслаш; • вазиятга боғлиқ хулосалар чиқариш; • таълим олувчиларнинг ўзлари аниқ саволлар қўйиши ва бошқалар. Биз юқорида таъкидланганларни муаммоли вазиятлар таҳлили сифатида қуйидагиларни кўриб чиқишимиз мумкин. Вазиятлар таҳлили ёки аниқ вазиятлар методи (фаол муаммоли- вазиятли таҳлил методи) муайян масалаларни ёки вазиятларни (кейсларни) ечишни ўргатиш йўли билан таълим беришга асосланади. Педагогика луғатида вазиятлар таҳлили методи бизнес-таълимида энг кўп қўлланиладиган, материални ўзлаштириш даражасини ошир­ а­ диган ва ишчанлик ўйинининг ва ақлий ҳужумнинг элементи сифатида фойдаланиладиган метод сифатида таърифланган. Вазиятлар таҳлили­ нинг асосий мақсади назарий билимларни амалиётда қўллашга, тўғри стра­тегик ва тезкор қарорлар қабул қилишга ўргатишдан иборат. Вазиятлар таҳлили методининг асосида муайян ҳолатда келиб чиқадиган вазиятни таҳлил қилишга ва амалий ечимини ишлаб чиқишга йўналтирилган гуруҳнинг ҳамкорликдаги иши ётади. Кейс таҳлилининг натижаси — таклиф қилинган алгоритмларни баҳолаш ва энг яхшисини қўйилган муаммо асосида танлашдан иборат. Вазиятлар таҳлили методи: а) қўйилган саволга битта маънодаги жавоб бўлмайдиган, тўғрилиги даражаси бўйича рақобатлашадиган бир нечта жавоблар бўладиган, ҳақиқат плюралистик бўлган фанлар бўйича билимлар олиш учун мўлжалланган. Тьюторнинг вазифаси — таълим олувчиларни ягона эмас, кўп ҳақиқатларни олишга, яратилган муаммоли майдонда мўлжал ола билишга ўргатишдир; б) билимларни яратишга, таълим берувчи билан таълим олувчининг ҳамижодкорлигига йўналтирилган. Бундан вазиятлар таҳлили методининг анъанавий методикалардан тамойилиал фарқи бўлган билимларни олиш жараёнидаги демократия — бир таълим олувчининг моҳиятан муаммони муҳокама қилиш жараёнида иштирок этаётган бошқалар билан тенг ҳуқуқлилиги келиб чиқади; в) қўллаш натижалари фақат билимлар эмас, балки касбий фаолият кўникмалари ҳам ҳисобланади. Ушбу методни қўллашда маълум қоидалар бўйича муайян, одатда, реал ҳаётда рўй берган вазиятнинг модели ишлаб чиқилади; таълим олувчилар олишлари керак бўлган билимлар ва амалий кўникмалар комплекси акс эттирилади. Бунда тьютор бошловчи ролида, саволларни чиқарувчи, жавобларни ҳисобга олувчи, мунозарани қўллаб-қувватловчи, яъни 52

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ҳамижодкорлик жараёни диспетчери ролида бўлади. Вазиятлар таҳлили методининг афзаллиги фақат билимлар олиш ва амалий кўникмаларни шакллантириш эмас, таълим олувчиларнинг қадриятлар тизимини, уларнинг касбий нуқтаи-назарларини, ҳаётий установкаларини, ўзига хос касбий оламни ҳис қилиш ва дунёни ўзгартириш фаолиятларини ривожлантириш ҳисобланади. Вазиятлар таҳлили методи назарий билимларни амалий вазифаларни ҳал этишда қўллаш имконини берувчи воситадир. У мустақил фикрлаш, тинглаш ва альтернатив нуқтаи назарни ҳисобга олиш, ўз фикрини далиллар билан айтиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу метод ёрдамида таълим олувчилар таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини намоён қилиш ҳамда такомиллаштириш, жамоада ишлашни ўрганиш, қўйилган муаммонинг энг рационал ечимини топиш имкониятларига эга бўладилар. Сифатли кейсга қуйидаги талаблар қўйилади: • яратиш мақсади аниқ қўйилади; • тегишлича қийинлик даражасига эга бўлади; • жуда тез эскирмайди, долзарблигини сақлайди; • типик вазиятларни намоён қилади; • таҳлилий тафаккурни ривожлантиради; • баҳсларни келтириб чиқаради; • бир нечта ечимга эга бўлади. Масофавий ўқитишда вазият (кейс) муаммоларнинг муҳокамаси ташкил этиладиган махсус веб-саҳифада жойлаштирилади. Кейин келиб чиққан муаммоларни муҳокама қилиш учун қандай билимлар талаб қилинишини ва бу билимларни қаердан олиш мумкинлиги аниқланади (сайтларнинг ёки бошқа ахборот манбаларининг манзиллари кўрсатилади). Бундай аниқ вазиятларга, аниқ тақдирларни кўриб чиқишга бағишланган мунозаралар у ёки бу тушунчани чуқурроқ ҳис қилиш имконини беради. Тадқиқотчилик методи. Бу эгалланган билимлардан биргаликда ёки индивидуал фаолиятда фойдаланиш, мустақил танқидий фикрлаш, муаммони илмий таҳлил қилиш, ижодий изланишларни ривожлантиради. Муомала маданиятида, ҳамкорликдаги ижодий фаолият орқали муаммони ҳал этишда илмий ёндашишга ундайди. Ахборот-рецептив методи. Бу тьютор билан таълим олувчининг бирга ишлашини тушунтириш-иллюстратив усул билан ташкил этиш ҳисобланади. Бу метод таълим олувчиларнинг масофавий ўқишида назарий материаллари, лаборатория ишлари, намойиш тажрибалар ва мавзулар бўйича анимацияли иловалар, виртуал тренажёрлар асосида билимларни таълим олувчиларга етказишда қўл келади. Бунда тьютор тайёр ахборотни етказади, таълим олувчи эса, ахборотларни қабул қилади, тушунади ва ўз онгида шакллантиради. Бу метод асосида билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш мумкин, лекин ижодий қобилиятни оширишни таъминламайди. 53

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Репродуктив метод тьютор томонидан тайёр билимнинг етказилиши ва қабул қилиниши билан боғлиқ. Бу методларга ҳикоя, тушунтириш, маъруза, намойишли тажрибалар, ўқув дарслик билан ишлаш, компьютер технологиялари ва бошқалар киради. Ушбу методлар масофавий ўқитиш жараёнида тьютор ва таълим олувчи ўртасидаги ўзаро фаолиятнинг умумий педагогик ҳаракатларини қамраб олади. 3. Масофавий таълимни ташкил қилишда интерфаол методлар энг кўп маҳсулдор ҳисобланади. Масофавий таълимни ташкил қилиш интерфаоллик (инглизча interaction — ўзаро фаолият) тамойилига асосланади, уни педагогикада қуйидагича тушунилади: 1) ўзаро биргаликда фаолият олиб бориш қобилияти ёки ким биландир (одам билан) ёки нима биландир (масалан, компьютер билан) диалог режимида бўлиш; 2) компьютер тармоқлари ва Интернет ресурсларидан фойдаланиб ўқитишни ташкил қилиш. Интерфаол методлар — билиш фаолиятини ташкил қилиш усуллари бўлиб, унда: а) доим иштирокчиларнинг диалоги бўлади; б) таълим олишнинг қулай шароитлари яратилади; в) билиш жараёнига гуруҳдаги барча таълим олувчилар қолдирмасдан жалб қилинади (ҳар бирининг жараёндаги улуши аҳамиятли, ҳар ким умумий ишга ўзидан нимадир қўшади; иш давомида билимлар, ғоялар, фаолият усулларининг алмашуви боради); г) тьютор таълим олувчиларни мустақил изланишга ундайди, тайёр билимларни бермайди, яъни педагогнинг фаоллиги таълим олувчиларнинг фаоллигидан орқада бўлади. Шунингдек, интерфаол методлардан таълим жараёнида фойдаланиш қуйидагиларга асосланади: • ахборот таълим тизимида жавобсизликнинг йўқлиги; • таълим олувчиларнинг фаоллиги (ҳар бир таълим олувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчиси бўлади); • тенглик (ҳамма иштирокчилар ёши ва тажрибасидан қатъий назар тенг); • индивидуаллик (ҳар бир таълим олувчи ўз шахсий фикрини айтиш ҳуқуқига эга); • танлаш эркинликлари (машғулотда интерфаол методлардан фойда­ ланиб олинган ахборот — фаолият учун қўлланма эмас, фикрлаш учун, англаб танлаш учун материаллардир). Интерфаол методларни қўллаш натижасида машғулотлар самарадор­ лиги ортади, таълим олишга қизиқиш намоён бўлади, коммуникатив кўникма ва малакалар, режалаштириш кўникмалари ва таҳлил қилиш қобилиятлари, ўз ҳатти-ҳаракатларига масъулиятли муносабат шакл­ 54

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ланади; янги компетенциялар ўзлаштирилади. Масофавий ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланишнинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти интерфаол таълим жараёнида ўзаро фаолият қилувчи субъектларнинг юқори даражадаги ўзаро йўналтирилган фаолликлари ва иштирокчиларнинг эмоционал бирлашуви билан боғлиқ. Интерфаол методларга таянган ҳолда индивидуал, жуфтликдаги, гуруҳли иш, лойиҳа фаолияти, ролли ўйинлар ташкил қилинади, ҳужжатлар ва турли ахборот манбалари билан ишлаш амалга оширилади. Амалий машғулотларни ўтказишда фойдаланиладиган методлар. Тегишли фанларни ўрганишда унинг амалий жиҳатларини ўқитиш методлари муҳим ҳисобланади. Чунки ўқитишда эгаллаган назарий билимларни лаборатория ишларини ташкил этиш ва ўтказишда, масалалар ечишда, намойиш тажрибалар ўтказишда ва бошқаларда қўллаш орқали мустаҳкамлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Мазкур вазифанинг бажари­ лиши масофавий ўқитиш жараёнида анъанавий шаклдан фарқли равишда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Лойиҳалаш методи. Бу таълим олувчиларнинг турли ғояларига доир режалаштириш ишларини бажариш бўйича мустақил ишлаш қобилиятини кўрсатишига, ўзининг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишга йўл очиб берадиган ўқитиш жараёнини назарда тутади. Лойиҳалаш методи муаммони ҳал этиш йўлларининг кетма-кет, босқичма-босқич, тушунган ҳолда ҳамда аниқ далилларга таяниб, қўйилган мақсад сари дадил қадамлар билан бориш демакдир. Натижада яхлит умумлаштирилган аниқ мақсадга эришилади. Лойиҳалаш усулида олинган назарий билимлар, кузатиш маълумотлари, аниқ бир маҳсулотни яратишда қўл келадиган ишларни, уларни тақдимот ва дискуссиялар орқали ҳимоя қилиш, бунда ақлий ҳужум ҳамда ролли ва ишга оид ўйинлардан ҳам самарали фойдаланиш назарда тутилади. Масофадан ўқитишда интернет тармоғи орқали лойиҳалардан кенг фойдаланилади. Бунда лойиҳада қатнашаётган таълим олувчиларнинг фаолиятлари умумий кўринишда бўлиб, мақсад ва ўзаро келишган ҳолда танланган методлар ва усуллар ҳамкорликда эришиладиган натижаларга йўналтирилган бўлади. Интернет тармоғи орқали бажариладиган лойиҳа ишларида таълим олувчилар ўз шерикларини кўрмасликлари мумкин. Лекин кичик гуруҳларни тузишда айрим таълим олувчиларнинг олдиндан тармоқ орқали мулоқат қилиш орқали таниш бўлиб қолганликларини ҳисобга олиш керак бўлади. Бунда таълим олувчилар ўзаро электрон почта, чат, форум каби алоқа воситалари ёрдамида мулоқотда бўладилар. Маълумот­ лар йиғилиб бориши билан лойиҳа бошқарувчиси муаммони умумий тарзда муҳокама қилиш жараёнини ташкил этади. Бунинг учун тегишли алоқа воситалари очилади, дискуссия ўтказилади ёки on-line режимида 55

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими давра суҳбати ташкил этилади. Лойиҳалаш методи асосида таълим олувчиларнинг билимларни ўзлаштириш, ижодий тафаккурини рағбатлантириш, мустақил равишда ўз билимини ривожлантириш ва турли хил электрон дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар, мультимедиали иловалар ва бошқа электрон таълим ресурслари билан ишлашда танқидий фикрлашини ривожлантириш имкониятлари яратилади. Ҳамкорликда ўқитиш. Ҳамкорликда ўқитиш машғулотлари шакл­ла­ри қуйидагилардан иборат. Ҳамкорликда ўқитиш педагогик жараённи такомиллаштириш ва уни таълим олувчи шахсига йўналтиришга асосланган. Бу технологиялар ижодкор шахсини шакллантиришга йўналтирилган ижодий муҳитни яратиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳамкорликда ўқитиш машғулотларининг асосий жараёнлари: ҳам­ корликда фикр алмашиш, суҳбат, таҳлил, музокара, амалий вазифалар бажариш, бирор нарсани қуриш, ясаш, масалалар ечиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ҳамкорликда ўқитиш машғулотларини ташкил этишда: тьютор-кичик гуруҳ, тьютор-катта гуруҳ, тьютор-таълим олувчи, таълим олувчи-таълим олувчи жуфтликда ишлаш ва бошқа ташкилий шакллар қўлланилади. Ҳамкорликда ўқитиш — бу тьюторнинг таълим тарбия жараёнида таълим олувчилар гуруҳи, якка таълим олувчи ҳамда бутун аудитория билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил қилиш билан биргаликда, таълим олувчиларнинг ҳам ўзаро қўллаб-қувватловчи ҳамкорлигини амалга оширишдаги инструктаж ва интерфаол жараёнларни ифодаловчи оммалашган иборадир. Ҳамкорликда ўқитиш методлари қуйидаги бешта хусусиятга эга. 1. Таълим олувчилар биргаликда, умумий топшириқ, ёки ўқитилаётган фаолият устида ишлашади, бу гуруҳий иш орқали яхши ўзлаштирилади. 2. Таълим олувчилар 2-5 аъзодан иборат таркибда кичик гуруҳларда биргаликда ишлашади. 3. Таълим олувчилар умумий вазифаларнинг ечимини топишга эришиш ёки ўрганиш фаолиятини амалга ошириш учун гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ижтимоий қабул қилинган хулқ-атвор мезонларига риоя қилишади. 4. Таълим олувчилар ижобий ва мустақил бўлишади. Умумий вазифаларнинг ечимини топишга эришишга ёки ўрганиш фаолияти бўйича ишларни ташкил этиш, таълим олувчиларнинг бир-бирларига кўмаклашишлари талаб этилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлади. 5. Таълим олувчилар ўз ишлари натижасида ёки бошқача айтганда, ўқишга, таълим олишга, шахсан масъулиятли ва жавобгардирлар. Ҳамкорликда ўқитиш қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради: • таълим олувчиларнинг ўрганиш жараёнини такомиллаштиради; 56

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими • таълим олувчиларга улар ўртасида тақсим қилиниб, ўзлаштирилган когнитив ахборотлар тўпламини беради; • таълим олувчиларда материални ўрганишга иштиёқ уйғотади; • таълим олувчиларнинг ўз шахсий билим ва дунёқарашларини ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради; • ахборотларни икки томонлама алмашиш самарадорлигини оширади. Ҳамкорликда ўқитиш технологиялари ҳамкорлик педагогикаси асосида шаклланган бўлиб, у анъанавий педагогикадан қуйидагича фарқ қилади. Анъанавий таълимда ўқитувчи педагогик жараённинг субъекти, таълим олувчи эса объекти деб қаралади. Ҳамкорлик педагогикасида эса таълим олувчи ўз ўқув фаолиятининг субъекти сифатида қаралади. Бунда ўқитувчи ва таълим олувчи педагогик жараённинг субъектлари сифатида тенглашиб, ҳамкорлик педагогикаси жараёни ҳосил бўлади. Улар ўзаро ҳамкор, ҳамижодкор, ҳамиштирокчи бўладилар. Ҳамкорлик педагогикаси таълим олувчининг таълим-тарбия олиш мотивларини ривожлантириб бориш орқали ҳамда ўқув-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш тамойилларини амалга татбиқ қилган ҳолда юқори натижаларга эришишни таъминлайди. Геймификация — бу ўқув жараёнида ўйинли вазиятлар бўлмаган ҳолда ўқувга оид ўйин элементларидан фойдаланиш ҳисобланади. Геймификациядан кўзланган асосий мақсад — таълим олувчиларни ўқув жараёнида турли хил билишга оид ўйинлар орқали фаоллаштиришдан иборат. Геймификациянинг турлари сифатида қуйидагиларни кўриш мумкин. Жумладан, ўқув жараёнига оид қилинаётган ишнинг мазмунини ўзгарти­ риш ва уни янада ўйинни қўллашга имкон берадиган топшириқлардан фойдаланиш орқали ўйинни одатий жараёнига айлантириш ҳамда ўқув жараёни мазмунини ўзлаштиришни осонроқ қилиш учун турли хил рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш, бунда асосийси, таълим олувчи нима учун рағбатлантирилганлигини тушуниши лозим. Бунда ўқитувчи нафақат яхши ишни, балки таълим олувчилар томонидан кўрсатилган янгича маҳоратларини ҳам рағбатлантирилиши ўқув жараёнининг самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. Шундай қилиб ўқитишнинг методларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, масофавий дидактик тизимда фойдаланиладиган ахборот- коммуникация технологиялари ва масофавий ўқитиш технологиялари ўқитиш тизимининг барча компонентларига таъсир кўрсатади: масалан, мақсад, мазмун, ўқитишнинг методи, ташкил этиш шакли ва ўқитиш воситаси, бу ўз навбатида педагогиканинг жуда долзарб масалаларини қўйиш ва ечишга имконият яратади. 57

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.5. Масофавий ўқитишда фойдаланиладиган воситалар Масофавий ўқитиш жараёнида ўқитиш воситалари ўқув мазмунини тақдим этиш, таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришга хизмат қилади [12, 19, 20, 22, 26, 31, 37, 38, 43, 48]. Масофадан Воситалар масофавий ўқитиш жараёнида би- ўқитиш лим олиш, кўникмаларни шакллантириш манбаси ҳисобл­ анади. Кенгроқ маънода ўқитиш воситалари воситалари масофавий ўқитиш тизимида таълим мақсадларига эришишга ёр­дам берувчи барча воситалар ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, ўқув материалларини намойиш қилиш учун қурилмалар, техник воситалар тўплами назарда тутилади. Уларнинг вазифаси оламни бевосита ва билвосита билишни осонлаштиришга хизмат қилишдан иборат. Ўқитишнинг анъанавий шаклида ўқитиш воситалари объектив — дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, компьютер, слайдлар, синф доскасидаги ёзувлар, плакат, кодоскоп, магнитофон, лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари кабилар ва субъектив — ўқитувчи нутқи, намунаси, муайян фаолиятига оид мисоллар ва бошқалар ҳисобланади. Шунингдек, ўқув жараёнида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган 58

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими тарқатма материаллар — карточкалар, саволномалар, йўриқномалар, қизиқарли савол ва топшириқлар, амалий ишни ташкил этиш бўйича технологик хариталар ва ҳоказолардир. Таъкидлаш жоизки, масофавий ўқитишда ҳам босма ўқув материаллар кўринишидаги анъанавий ўқитиш воситалари кенг қўлланилади. Шу билан бир қаторда, масофавий ўқитишда анъанавий ўқитиш воситалари­ нинг ўрни ва аҳамиятини сақлаган ҳолда, замонавий ахборот-коммуни­ кация технологиялари воситаларига асосий устунлик берилади. Бунинг асосида ўқув материалларининг ҳар бири ўзига хос дидактик имконият­ ларга эга бўлган бир неча хил ўқитиш воситалари билан акс эттирилади. Масофадан ўқитиш воситалари ва коммуникация шаклларини танлаш орқали ўқув ахборотни тасаввур қилишнинг уч турини кўрсатиш мумкин. 1. “Бирлик медиа” — қандайда бир ўқитиш воситаси ва ахборот етказиб бериш каналидан фойдаланишни назарда тутади. Масалан, ўзаро хат ёзишув, ўқув радиоси ёки телекўрсатув орқали ўқитиш. Бундай ўқитиш моделида устунликка эга ўқитиш воситаси график ва чоп этилган материаллари бўлади. Икки томонлама коммуникация амалга оширилмайди, шунинг учун бу масофавий ўқитиш методини анъанавий ўқитишга яқин деб қараш мумкин. 2. “Мультимедиа” ўқитишнинг ҳар хил воситаларидан фойдаланишни назарда тутади: чоп этилган ўқув қўлланмалари, компьютер ўқитиш тизимида ҳар хил аудио ва видеоёзув ташувчилари. Бунда ахборотни “бир томонга” етказиш чекланган, икки томонлама коммуникацияда устун­ ликка эга. Кундизги ўқитишнинг элементларидан фойдаланиш лозим: таълим олувчи ва тьюторнинг шахсий учрашуви, якунловчи ўқув семинарлари ёки консультациялар ўтказилади, имтиҳон қабул қилиш юзма-юз бўлади ва бошқалар. 3. “Гипермедиа” — масофавий ўқитиш моделининг учинчи авлоди, компьютер телекоммуникациялари устунлик қиладиган замонавий ахборот технологиялардан фойдаланилади. Бунда оддий шакл сифатида электрон почта, телефон ва видеоконференциялар ҳамда аудио ўқитиш қўлланилади. Интерфаоллик. Шу ўринда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларининг дидактик функцияларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бунда жуда кўпчиликнинг жадаллик билан ахборот- коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланишнинг энг биринчи сабабларидан бири бу — маълумотлар алмашиш тезлиги, интерфаоллиги ҳисобланади. Масофадан ўқитиш жараёнида интер­ фаоллик асосий тушунчадир. Масофадан ўқитиш жараёнида интерфаоллик электрон таълим ресурслари, дидактик мақсадларга йўналтирилган дастурий таъминотлар ва бошқа маълумотлар базалари билан ишлашда ҳамда ўқув жараёнидаги иштирокчиларнинг фаол мулоқотлар ўрнатишида зарур ҳисобланади. 59

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Бунда турли ўқув воситалари билан ишлашда интерфаоллик қуйидаги дидактик муаммоларни ҳал қилиш имкониятини яратади: дифференциал ўқитиш — бунда масофавий ўқитиш курси ўқув мате­ риалларини, турли электрон таълим ресурсларини таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш назарда тутилади. Битта ўқув дастур, битта курс бўлиши мумкин, аммо таълим олувчиларнинг тайёргарлик ҳолатидан келиб чиқиб, чуқур билим беришга йўналтирилган интерактив ўқув элементларидан фойдаланиш мумкин; таълим олувчиларни фаоллаштириш — ўқув дастурда белгиланган мазмун асосида турли электрон таълим ресурслари, турли хил мурак­ кабликдаги топшириқларни бажариш, қўшимча маълумотлар олиш, ижодий фаолият юритишга имконият яратиш орқали ва ўқув мате­ риалларни тушуниш, янги билимларни ўзлаштириш, мавзуга оид кўникмаларни ривожлантиришга йўналтириш ҳамда назорат ишларини бажариш жараёнида йўл қўйган хатолиги бўйича маълумотлар олиш ва унинг асосида ўзини ўзи тузатиш, қайта ишлов бериш имкониятларини яратиш мумкин; билим олиш фаолияти давомида тармоқнинг турли хил ахборот манбаларидан фойдаланиш — масофавий ўқитиш курси ўқув жараё­ нид­ а турли хил ишлаб чиқилган интерфаол маълумотлардан базавий билимларни тўлдириш, янгилаш ўрганилаётган ҳодисалар тўғрисида мустақил фикрларини ривожлантириш учун фойдаланиш мумкин; ўқув материал билан мустақил ишлаш — асосий ўқув материаллар, иккинчи даражали материалларни яратиш, таҳрирлаш, ижодий, интеллектуал фаолият сифатида мустақил маҳсулотни лойиҳалаш; билимлардаги бўшлиқларни тўлдириш, илгари олинган билим­ ларни чуқурлаштириш, зарур кўникмаларни шакллантириш, тако­ миллашти­риш бўйича мустақил фаолият — мустақил фаолият юритиш орқали ҳар бир таълим олувчи билимлардаги бўшлиқларни тўлдириш, илгари олинган билимларни чуқурлаштириш, зарурий кўникмаларни шакллантириш ва такомиллаштиришга эришиш назарда тутилади; базавий назарий билимларни ривожлантириш — янги ўқув мате­ риалларни тақдим этишда визуализация қилиш муаммосини ҳал қилишга ёрдам берадиган мультимедия воситалари ёрдамидан фойдаланиш; ақлий меҳнат маданиятини шакллантириш — зарур маълумот материаллари, луғатлар, энциклопедиялар ва бошқаларга кириш асосида ақлий меҳнат маданиятини шакллантиришга эришиш. Масофадан ўқитишда тьютор-таълим олувчи, таълим олувчи-таълим олувчи ва бошқа иштирокчилар билан мулоқот ўрнатишини ташкил этилишини ҳам замон талаблари асосида амалга ошириш мумкин, бунда қуйидаги имкониятларни кўриб чиқиш мумкин: таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти — гуруҳларда ишлаш жараёнида ўзаро ёрдамдан фойдаланиш, бир топшириқни бажа- 60

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими риш жараёнида ролларни тақсимлаш, турли хил интеллектуал қоби­ лиятларни, маълумот билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, масофавий ўқиш жараёнида турли хил муаммоли методлардан фойдала­ ниш имконини берадиган ҳамкорликнинг кичик гуруҳларидаги бирга­ ликдаги фаолиятини таъминлашга хизмат қиладиган машғулотларни ташкил этиш; фикрлар алмашиш — масофавий ўқитишни синхрон режимда амалга оширишда таълим олувчиларни турли хил катталикдаги гуруҳларда фикр алмашишларини ташкил этиш; таълим олувчиларнинг фаолиятини назорат қилиш ва бошқа- риш —масофавий ўқитиш курсларида ўқув фаолиятини назорат қилиш ва бошқарувни асосан фанлар, модуллар бўйича масъул тьюторлар томонидан амалга оширилишини таъминлаш; тьюторлар билан маслаҳатлашишлар — масофавий ўқитиш жа­ раёнида ҳар бир таълим олувчи тьюторлардан тегишли маслаҳатлар олиш орқали курсни муваффақиятли якунлашга эришиш; ўқув жараёнининг бевосита иштирокчилари бўлмаган ташқи ҳамкор­лар билан алоқалар — таълим олувчиларга тегишли ўқув жараёни иштир­ окч­ иси бўлмаган, лекин таълим олувчининг билим олишида фойдали бўладиган мутахассислар билан алоқа қилиш; бошқа минтақалар ва мамлакатлардаги лойиҳа фаолиятидаги ҳамкор­лар билан қўшма фаолият — ўқув жараёнига алоқадор бошқа минтақалар ва мамлакатлардаги ҳамкорлар билан қўшма фаолият юритиш. Буларнинг ҳаммаси ахборот-коммуникация технологияларининг айрим дидактик функциялари ҳисобланади, булар ахборот узатиш тезлиги билан таъминланадиган интерактивликлар ҳисобланади. Шундай қилиб, уларга қуйидаги қўшимча дидактик функ­цияларн­ и киритиш мумкин: тасвирлаш — мураккаб фанларни ўқитиш, реал ҳолатда кўз билан кўриш имконияти чекланган жараёнларни мультимедиа воситалари ёрдамида тасвирлаш орқали билим олиш имкониятларини кенгайтириш; эшитиш материалларидан фойдаланиш — кўриш, ўқиш билан бир­га тинглаш орқали таълим олувчиларнинг зарурий кўникмаларини ривожлантиришга эришиш; статик ва динамик кўргазмали воситалардан фойдаланиш — масофавий ўқитиш курслари мазмунини сифатли ўзлаштириш мақсадида турли хил кўргазмали воситалардан фойдаланиш; мустақил лойиҳалаш, ижодий фаолият — мустақил равишда муль­ тимедия воситалари, кўргазмали қуроллар, статик, динамик воситалардан кенг фойдаланган ҳолда мустақил лойиҳалаш, ижодий фаолият юритиш кўникмаларни ривожлантириш; график объектларни яратиш ва таҳрирлаш — ижодий ишларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; 61

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими виртуал лаборатория, амалий ишларни ташкил этиш — турли хил бил­ им соҳаларида реал ҳолатда ўтказиладиган лаборатория машғулот­ лари, тажрибалари, турли амалий машғулотларни виртуал моделлаш­ тирилган муҳитда ташкил этиш ва ўтказиш; виртуал экскурсияни ташкил этиш — турли соҳалар, фанлар, мавзулар бўйича виртуал экскурсияларни ташкил этиш. Юқорида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари восита­ ларининг дидактик функциялари имкон қадар етарлича ёритилди, лекин бу функциялар янги техник воситалар яратилиши билан янада такомиллашиб боради. Лекин уларнинг асосий функциялари сифатида турли анимациялар, мультимедиа маълумотлари билан ишлаш, тезкор маълумотлар алмашиш каби интерфаолликни кўришимиз мумкин. Бунда сифатли ташкил этилган масофавий курслар таълим олувчиларнинг мустақил равишда танқидий фикрлаш, интеллектуал ривожланиши каби жиҳатлари билан устунликка эга. Масофавий ўқитишда ахборот-коммуникация технология воси­тала­ рининг ўрни ва аҳамияти. Кейинги йилларда бутун дунёда масофавий ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан кенг фойдаланилмоқда ва уларнинг таълим тизимидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу мақсадда масофавий ўқитишда ахборот- коммуникация технологиялари воситаларининг дидактик хусусиятлари ва функцияларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ўқув воситаларининг дидактик хусусиятлари ва функцияларининг асосий мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. Маълум бир ўқув воситасининг дидактик хусусиятлари деганда — ушбу воситанинг белгилари, асосий характеристикалари, дидактикага муҳим бўлган асосий хусусиятлари билан бошқалардан ажралиб туришини тушуниш мумкин. Ўқув воситаларнинг ушбу характеристикалари дидактик мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган реал хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Дидактик хусусиятлар ва функциялари. Ўқув воситаларининг дидактик функциялари уларнинг муайян дидакт­ ик мақсадларга эришиш учун ўқув жараёнидаги ўрни сифатида тушун­ илади. Дидактик функцияларни аниқроқ тушуниш учун биз “функция” тушунчасига мурожаат қилишимиз мумкин (лотинча таржимада — бажариш, амалга ошириш), яъни бу маълум муносабатлар тизимида уларга киритилган хусусиятларнинг ташқи кўринишидир. Шундай қилиб, ўқув воситаларининг дидактик функциялари дидактик мақсадларга эришиш учун ўқув жараёнида қўлланиладиган ўқув воситаларининг ташқи кўринишидир. Ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик хусусият­ лари ва функциялари. Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологияларидан масофавий ўқитишнинг технологик асоси сифатида фойдаланиш бўйича жуда кўплаб фикрлар билдирилди, бу техник 62

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими алоқа воситаларининг, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларининг имкониятлари ошиши билан боғлиқ. Ушбу ахборот технологиялари воситаларининг дидактик хусусиятлари туфайли қуйидаги омиллар масофавий ўқитишнинг турли моделлари учун асос бўлиб хизмат қилади: • ҳар қандай ҳажмдаги, ҳар қандай турдаги визуал ва овозли, статик ва динамик, матнли ва графикли маълумотларни исталган масофага тезкор равишда узатиш имконияти мавжудлиги; • маълумотларни компьютер хотирасида керакли вақт давомида сақлаш, таҳрирлаш, ишлов бериш, нашр қилиш каби имкониятларнинг мавжудлиги; • дидактик мақсадлар учун махсус яратилган мультимедиа маълумот­ лари ва тезкор алоқа ёрдамида интерфаолликни таъминлаш им­ конияти мавжудлиги; • турли хил электрон таълим ресурсларига ва Интернет орқали бутун дунё бўйлаб кўплаб конференция алоқаларга кириш имконияти мавжудлиги; • реал вақт режимида турли аудио, видео конференциялар ва бошқа алоқаларни ташкил қилиш имконияти мавжудлиги; • ҳар қандай таълим олувчи, соҳа мутахассислари ва бошқалар билан суҳбатлашиш савол-жавоб қилиш имконияти мавжудлиги. Бу каби ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик имко­ ниятлари ва функциялари қўйилган таълим мақсадларига эришиш учун қизиқиш уйғотади. Шундай қилиб, педагогик муаммоларни ҳал қилиш учун ахборот- коммуникация технологияларидан қандай фойдаланиш лозим. Уларнинг дидактик вазифалари нималардан иборат? • таълим олувчиларга тезкор маслаҳат, методик, техник ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш; • узлуксиз таълим тизимининг исталган босқичида масофавий ўқитишни қўллаш; • масофавий ўқитиш жараёнида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволлари бўйича тезкор маълумот бериш орқали билим ва кўникмаларни ривожлантиришга эришиш; • таълим олувчилар ва тьюторлар орасида мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, бунда фикрларни қисқа ва аниқ билдириш, бошқаларнинг фикрини тинглаш, мунозарали муҳитга мослашиш, ўз фикрларини асослаш, исботлаш ва шу каби кўникмаларини ривожлантириш; • амалий машғулотлар учун мўлжалланган машғулотларни виртуал моделлаштирилганмуҳитдаўтказишкўникмалариниривожлантириш; • турли хил манбалардан маъумотларни олиш, саралаш, қайта ишлаш ва мустақил равишда масофавий маълумотларни юбориш ва қабул 63

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Бизнинг фикримизча, булар, қисқача қилиб айтганда, ахборот-ком­ муникация технологияларининг дидактик функциялардир. Бироқ масофавий ўқитиш жиҳатидан ахборот-коммуникация техно­ логияларининг дидактик хусусиятлари ва функциялари ҳақида фикр юритилганда, иккита муҳим омилни ёдда тутиш керак. Биринчиси. Ўқитиш (мустақил ўқиш эмас), таърифига кўра, тьютор ва таълим олувчининг ўзаро фаолиятини ўз ичига олади. Шу тарзда тьюторнинг ўқув жараёнида мавжуд бўлиши мажбурий ҳисобланиб, у ўқув жараёнини бошқариш функциясига эгадир. Иккинчиси. Ҳар бир ўқув жараёни муайян дидактик концепцияга асосланади ва у мазмун, усуллар, ташкилий шакллар, ўқув воситаларини танлашни белгилайди. Халқаро тажрибаларда масофавий ўқитиш воситалари сифатида қуйидагилар эътироф этилган: • электрон дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик қўлланмалар; • ўқув-методик мажмуалар (ўқув дастури, ўқув қўлланма, тавсиялар, адабиётлар рўйхати, глоссарий, назорат саволлари, ўзлаштиришни назорат қилиш воситаларининг қоғоз нусхалари ва электрон шакли); • аудио ва видео ўқув-ахборот материаллари; • компьютерли ўқитиш дастурлари, мультимедиали иловалар; • виртуал лаборатория машғулотлари; • электрон тренажёрлар; • электрон кутубхоналар ва медиатека; • электрон таълим ресурслари ва манзиллар; • виртуал моделлаштирилган муҳит; • назоратни амалга оширувчи дастурлар. • қағоз шаклида дарслик ва ўқув қўлланмалар ва бошқа. Масофавий ўқитишда қайси ўқитиш воситасидан фойдаланишдан қатъий назар, таълим олувчиларга мустақил ўқиш, қўшимча адабиётларга кам мурожаат этиш ҳамда тьютор билан доимий маслаҳат килиш имконияти таъминланиши зарурлиги мавжуд тажрибаларда таъкидланган. Жумладан, айрим адабиётларда масофавий ўқитиш учун дидактик электрон материалларни ишлаб чиқишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши таъкидланган: • электрон ўқув қўлланмаларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга зарур бўлган маълумотларнинг тўлиқлиги ва бунда таълим олувчиларнинг қўшимча таълим олиш маълумотларга мурожаатини минималлаштирилган ҳолда тақдим этилганлиги; • электрон ўқув материаллар модулли тамойилга асосланган ҳолда фойдаланишга мўлжалланганлиги; • ўқув материалларни ўрганиш ва мустақил ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар батафсил берилганлиги; 64

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими • ўқув материалларни назорат ишлари, изоҳли луғатлар, ўзини-ўзи текшириш учун саволлар ва бошқа турли ўқув топшириқлар каби мажбурий элементларни тақдим этилганлиги. Электрон кўринишдаги ўқув қўлланмалар гиперматнларнинг тақдим этил­ иши жиҳатидан анъанавий дарсликлардан сезиларли даражада фарқ қилади ва бу ўз навбатида таълим олувчиларнинг мотивациясини оширишга хизмат қилади. Масофавий ўқитишда фойдаланиладиган бир нечта электрон кўри­ нишдаги ўқув воситаларни кўриб чиқамиз. Электрон дарслик — бу давлат таълим стан­ дарти талаблари асосида юқори илмий ва услубий даражада яратилган, муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган билимларни берувчи манба сифатида белгиланадиган элек­ трон нашр ҳисобланади . Электрон дарсликда материалнинг босма нусхаси билан таққосла­ниши иложи борича ихчам тақдим этилади ва аниқ тузилади. Мавжуд адабиётларда электрон дарсликлар қуйидаги дидактик вазифаларни бажариши таъкидланган: • рағбатлантириш (таълим олувчиларни фанни ўрганишга йўналтир­ иш, уларда фан асосларини ўзлаштиришга нисбатан ижобий муносабат ва қизиқишни шакллантириш); • ахборот узатиш (таълим олувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ҳажмини кенгайтириш); • назорат-тузатиш (машқ қилиш; таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, таълим олувчиларда ўзини баҳолаш, тузатиш лаёқати ва зарур кўникма, малакаларни шакллантириш учун машқларни тавсия этиш); • мувофиқлаштириш (материал устида ишлаш жараёнида таълимнинг бошқа воситалари — хариталар, кўргазмали материаллар ва бош­ қаларни жалб этиш); • ривожлантириш-тарбиялаш (дарслик мазмунининг таълим олувчи­ ларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиши, китоблар билан ишлаш жараёнида улардан меҳнатсеварлик, фаол фикрлаш, ижодий қобилият каби сифатларни шакллантириш); • ўқитиш (дарслик билан ишлашда мустақил билим олиш учун зарур бўлган конспект ёзиш, умумлаштириш, асосийсини ажратиб кўрсатиш, мантиқий эслаб қолиш каби малакаларни ривожлантириш). 65

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Электрон шаклдаги ўқув қўлланмалар — бу дарсл­ ик таркибини кенгайтирувчи ва тўлдирув­ чи, босма иллюстратив материаллар, мульти­ медиа элементлари ва интерфаол ҳаволаларга мос келадиган тузилиши ва таркибига мос келадиган электрон шаклда тайёрланган электрон нашр. Электрон шаклдаги ўқув қўлланмалардан масофавий ўқитиш жара­ ёнида кенг қўлланиш мумкин, бу иллюстратив материаллар, мультимедиа элементлари ва интерфаол ҳаволалардан кенг фойдаланиш имкониятини беради. Электрон таълим ресурси — бу электрон шаклда тақдим этиладиган, ўз ичига предметлар мазму­ ни ва медиамаълумотларни оладиган электрон таълим ресурси ҳисобланади. Одатда, электрон таълим ресурслари — бу элементлар ва манбалар бўлиб, уларни танлаш ўқув мақсадларидан келиб чиқади. Электрон таълим ресурси масофавий ўқитиш жараёнида электрон шаклда тақдим этиладиган медиамаълумотлардан кенг фойдаланиш имкониятини беради ҳамда электрон таълим ресурслари элементлар ва манбалар бўлиб, уларни танлаш ўқув мақсадларига эришиш учун хизмат қилади. Электрон кутубхона — бу ахборот тизими бўлиб, глобал маълумотлар тармоқлар орқали турли хил электрон ҳужжатлар тўпламларини сақлаш ва самарали фойдаланиш имконини беради. Элек­ трон кутубхона навигация ва қидириш восита­ лари билан таъминланган турли хил электрон ҳужжатлар тўпламидир. Масофадан ўқитиш жараёнида асосий ва қўшимча ўқув материаллардан фойдаланилади, бунда қўшимча ўқув материалларни ўқув порталда сақлаш ва ундан исталган пайтда таълим олувчиларга фойдаланиш имкониятини яратишда электрон кутубхонанинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. МЕДИАТЕКА Медиатека — ”Медиа” (лат. мedia — medium сўзидан келиб чиқиб — восита, воситачи) — бу нафақат аппарат воситалари, балки қўшимча қурилмалардан алоҳида сақланадиган ва тарқатиладиган сақлаш воситаси ва қўшимча равишда ахборотнинг ўзи ҳисобланади. 66

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Медиатека атамаси бирмунча янги бўлиб, биринчи марта 1991 йилда педагогик адабиётларда “медиа” ва “медиатека” номлари билан таълимга кириб келди. “Медиа” (лат. мedia — medium сўзидан келиб чиқиб — восита, воситачи) — бу нафақат аппарат воситалари, балки қўшимча қурилмалардан алоҳида сақланадиган ва тарқатиладиган сақлаш воси­ таси ва қўшимча равишда ахборотнинг ўзи ҳисобланади. Масофадан ўқитиш курсларида медиатека қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: • машғулотлар учун мультимедиа материаллари; • мультимедиали энциклопедиялар, луғатлар; • интерфаол репетиторлар; • таълим олиш ва уни ривожлантиришга оид дастурлар; • медиа объектларини йиғиш (аудио, видео, мультимедиа манбалари ва бошқалар); • таълим олувчилар томонидан тайёрланган лойиҳалар тўпламлари ва якуний мультимедиа тақдимотлари. Китоблар медиатеканинг асосини ташкил этади. Ҳар қандай медиатеканинг асоси — ҳужжатлар тўпламидир, шу жумладан босма нашрларнинг электрон нусхалари (китоблар, даврий нашрлар), аудио ва видео материаллар ва бошқалар. Ушбу фонд тьюторлар ва таълим олувчилар учун мўлжалланган ва дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва материаллар, қўшимча ўқиш учун адабиётлар, маълумотномаларни ва бошқаларни ўз ичига олади. “Медиамарказ” ва “Медиатека” таърифларида коммуникация ғояси ҳам мавжуд, чунки бу ўқув юртида жойлашган ушбу таркибий бўлинма интеграциялашган ахборот-таълим муҳити бўлиб, унда ўқув жараёни иштирокчиларининг когнитив ва коммуникатив фаолиятини ташкил этишда янги шакллар пайдо бўлиши мумкин — қидирув ва изланишлар олиб бориш. Шу билан бирга, медиатека томонидан тақдим этилган турли хил манбалардан танқидий фикрлаш кўникмаларини, таълим олувчиларнинг бир-бири билан алоқа қилиш қобилиятини ва бошқаларни ривожлантирмасдан туриб фойдаланиш мумкин эмас. Электрон тренажёр — бу индивидуал ўрганиш учун воситадир, бу сизга матн киритиш, график объектлар билан ишлашнинг автоматик кў­ никмалари, ёзма ва оғзаки сўзлашув навиция­ ларини машқ қилиш, диагностика ва ўқув функцияларини бажариш имконини беради. Диагностика функцияси таълим олувчининг билимлари, қобилиятлари ва кўникмаларини аниқлашга ёрдам беради ва ўрганиш функцияси тьюторнинг ўқув материалларини ўзлаштириш ёки аниқланган бўшлиқ­ ларни бартараф этиш бўйича ишларининг кучайишида намоён бўлади. 67

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Компьютер ўқув дастурлари — дастурий-ме­ тодик комплекслар, ўқитишга йўналтирилган дастурий воситалар, ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурлар, бу воситалар предмет доирасида акс этади, уни ўрганишнинг у ёки бу технологияси амалга оширилади. Компьютер ўқув дастурларининг ўқув жараёнида бажарадиган асосий функциялари сифатида қуйидагиларни кўришимиз мумкин: • ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференцияллаш; • диагностика учун назорат ўтказиш ва аниқланган хатоликларни тузатиш бўйича қайта алоқа қилишни амалга ошириш; • ўқув фаолиятида ўзини ўзи назорат қилиш ва тузатишни амалга ошириш; • кўп меҳнат талаб қиладиган ҳисоблаш ишларини компьютерда тезкорлик билан бажариш ҳисобидан ўқиш учун етарли вақт ажратишга эришиш; • ўқув маълумотларини визуаллаштириш; • ўрганилаётган жараёнлар ёки ҳодисаларни моделлаштириш ва имитация қилиш; • табиий ҳолатда ўтказиладиган лаборатория ишлари ва тажрибаларни виртуал муҳитда амалга ошириш; • турли хил вазиятларда оптимал қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантириш; • назарий, кўргазмали таққослаш фикрлашини ривожлантириш; • дастурий воситаларнинг визуаллиги ва ўйинли вазиятлари билан ўқишга бўлган мотивацияни кучайтириш; • когнитив фаолияти маданиятини шакллантириш ва бошқалар. Компьютерли ўқитиш дастурлари ўз ичига қуйидаги замонавий босқичларни олади: электрон дарсликлар, назорат қилувчи компьютер дастурлари, луғатлар ва ўқув ахборотларининг маълумотлари баъзаси, масалалар тўплами ва мисоллар, ҳар турли машғулотлар учун компьютер иллюстрациясини қўллаб-қувватлаш ва бошқалар. Компьютерли ўқитиш тизими ўқув курсининг дастурий таъминотини назарда тутиб, узоқ оралиқдаги компьютер билан модем алоқаси ёрдамида ёки интернет орқали амалга оширилади. Дидактик аудио ва видео ўқув материаллари — масофавий ўқитиш курсларида дидактик аудио ва видео ўқув материаллари, видеомаърузалар жуда фойдали воситалардан бири ҳисобланади. Булар ҳар бир мавзунинг мазмун-моҳиятини таъ­ лим олувчиларга етказиш ва қўйилган дидактик мақсадга эришишда яхши ёрдамчи воситалардир. 68

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Видеомаърузалар ва бошқа аудио, видео материалларни исталган жойда ва вақтда кўриш, эшитиш мумкин. Бу кўплаб таълим олувчиларга соҳанинг энг яхши, тажрибали тьюторлари ва мутахассисларнинг маърузаларини тинглаши, кўришига имкон беради. Бунда видео материаллар катта дидактик юкни ўз зиммасига олишига тўғри келади, чунки анъанавий аудиторияда етказиш мураккаб бўлган ҳолатларни видеолар орқали кўргазмали, анимацион, образли етказишга тўғри келади. Видеоматериалларнинг ушбу имкониятлари туфайли бошқа ўқув қўлланмалар, китоблардан устунлик қилиши мумкин. Шунинг учун видео материалларда тушунтирилиши лозим бўлган маълумотларни сифатли ишлаб чиқилиши учун замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Виртуал конструкторлар — бу математик ва жисмон­ ий ҳақиқатнинг визуал ва рамзий модел­ ларини яра­тишг­ а ва бундай моделлар билан тажриба ўтказишга имкон берадиган дастурий воситалар ҳисобланади. Виртуал конструкторлар ўзлаштирилиши лозим бўлган маълумот­ ларни моделлаштириш ва визуаллаштириш орқали таълим олувчиларга етказиш имконини беради. Бу таълим олувчиларнинг ўқув вазифала­ рини моделлаштирилган муҳитда бажариш кўникмаларини ривожлан- тиришга хизмат қилади Синов муҳити — автоматлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш ва қўллаш имконини беради, бунда таълим олувчи тўлиқ ёки қисман компьютер орқали топшириқ олади ва топшириқнинг натижаси автоматик равишда тўлиқ ёки қисман баҳоланади. Масофавий ўқитиш курсларида назорат қилиш асинхрон ва синхрон режимда амалга оширилади: асинхрон режимда (форум, вики-вики, тивиттер, форумдаги мунозаралар, видео алоқа режимидаги давра суҳбатлар, мавзулар доирасида веб-квести) ва синхрон режимда (чат, вебинар, видеоконференциялар) таълим олувчиларнинг фаолиятини кузатиб бориш орқали амалга оширилади. Шунингдек, назорат иши сифатида ҳисобот, малака иши, курс иши, реферат, веб-квест, лойиҳалаш, портфел, сўровнома ўтказиш усулларидан ҳам фойдаланилади. Шундай қилиб, масофавий ўқитишда фойдаланиш учун қайси восита танланишига қарамасдан, таълим олувчиларга мустақил ўқиш имкониятини таъминлаши керак ва қўшимча адабиётларга кам мурожаат этиш имконини яратиши, шунингдек, тьютор билан мунтазам маслаҳат килиши лозим. 69

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.6. Масофавий ўқитишни ташкил этиш шакллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари Таълим жараёнининг мақсади, вазифалари ва мазмуни даврлар ўтиши билан кенгайиб бориши натижасида унинг шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги даврда жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши ўқитиш шаклларига ҳам ўзгаришлар киритишга таъсир қилмоқда. Бугунги кунда узлуксиз таълим тизими ўқитиш технологияларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Шу кунга қадар давом этиб келаётган Ян Амос Коменский томонидан таклиф этилган синф-дарс шакли ўз кучини йўқотиб бораётганлиги сезилмоқда. Чунки синф-дарс шаклининг ўқув жараёни қатъий ўрнатилган дарс жадвал, назорат, давомат асосида олиб борилиши, бу ўқитишни индивидуаллаштириш, ижодий потенциални кучайтириш, таълим олувчиларнинг шахсий қизиқиш ва индивидуал хусусиятларини амалга оширишга ожизлик қилади. Ўқитишнинг анъанавий шакли бўлган синф-дарс тизимида ўқитиш жараёнида маъруза, семинар, лаборатория ишлари, амалий машғулотлар, масалалар ечиш, намойиш тажрибалар ўтказиш, назорат иши, малака иши, назорат тести, консультация ва мустақил ишлар каби ўқитишнинг энг таниқли шакллари ишлаб чиқилган. Уларнинг барчаси масофавий ўқитиш тизимида ўзининг ўрнига эга. Масофавий ўқитиш тажрибаси бугунги кунда таълим жараёнининг энг оптимал шакл, метод, воситаларини тизимлаштиришга имконият ярата­ ди. Масофавий ўқитиш шакллари А.А.Андреев, Е.С.Полат, И.М.Ибрагимов, В.А.Куклев, А.Л.Сафонова, М.И.Солодкова, В.П.Тихомиров ва бошқалар­- нинг ишларида ёритилган [12, 20, 22, 30, 40, 43, 48, 53, 54]. 70

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Концептуал Концептуал ғоялар масофавий ўқитиш курсларини педагогик замонавийталабларасосидаташкилэтишдамаълум қоидалар бир ташкилий-педагогик, дидактик, технологик ва бошқа қоидаларга асосланиш кераклигини билдиради ва бу масофавий ўқитиш жараёнини ташкил этишда сифат ва самарадорликка эришишга хизмат қиладиган ғоялар ҳисобланади. Масофадан ўқитиш курсларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш учун қандай концептуал педагогик қоидалар мавжудлигини кўриб чиқиш мумкин. 1. Ўқув жараёнининг марказида таълим олувчининг мустақил билим олиш фаолияти туради (ўрганиш, ўқитиш эмас). Ҳозирги кунда ахборотлашган жамиятда таълим бериш, мустақил билим олиш ва уларни амалиётда қўллаш одамларнинг ҳаёти давомида заруриятга айланди. 2. Масофадан ўқитиш таълим олувчиларга исталган жойда ва вақтда билимни олиш имконини берадиган мослашувчан таълим тизими ҳисобланади. Бунда таълим олувчи нафақат маълум бир кўзланган билимларни ўзлаштиради, балки мустақил билим олишга, маълумот билан ишлашга ўрганади, келажакда амалиётда қўллаш мумкин бўлган амалий усулларни ўзлаштиради ҳамда бу борада етарли даражада турли жиҳатдан компетентлилик даражаси ошади. 3. Мустақил равишда билимларни эгаллаш нофаол бўлмаслиги керак, аксинча, билим фаолияти фақат билимларни ўзлаштириш билан чекланиб қолмаслиги, балки атрофдаги мавжуд турли муаммоларини ҳал қилиш учун уларни қўллашни таъминлаши керак. Бундай машғулотлар давомида таълим олувчилар, аввало, билимларни қандай эгаллашни ва амалда қўллашни ўрганишлари зарур бўлган ўқув воситалари ва маълумот манбаларини излашлари ва топишлари ҳамда ушбу маълумотлар билан ишлаш имкониятига эга бўлишлари керак. 4. Тармоқда таълим олувчиларнинг мустақил (индивидуал ёки гуруҳий) фаолиятини ташкил этиш камида кунлик ўқиш, ҳар бир таълим олувчининг ички хусусиятларини очишни рағбатлантирадиган ва шу билан бирга шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантиришга ёрдам берадиган энг янги педагогик технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади. Аввало, лойиҳа услубидан кенг фойдаланиш, ҳамкорликда ўқитиш, тадқиқот, муаммоли усуллар, кўп босқичли ўқитиш, модулли ўқитиш ва бошқалардан фойдаланиш зарур. 5. Масофавий ўқитиш ўзига хос хусусиятига кўра бир вақтнинг ўзида нафақат тьютор билан, балки бошқа иштирокчилар билан ҳам алоқа, турли хил билим ва ижодий фаолият жараёнида ҳамкорлик қилиш имкониятини истисно этмаслиги керак. Ижтимоийлаштириш муаммолари масофавий ўқитиш учун жуда долзарбдир. 71

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 6. Масофадан туриб ўқитиш у ёки бу дифференциацияни назарда тутади, чунки у дастлаб таълим хизматларига қаратилган. Бинобарин, кўп даражали ўқитиш технологиялари ёки дидактикада маълум бўлган, ишлатилган ахборот технологиялари воситаларида мавжуд бўлган дифференциаллаш бошқа усуллари жуда зарурдир. Масофадан ўқитиш курслари таълим олувчиларнинг фаолиятини батафсил режалаштиришни, уларни ташкил этишни, машғулотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ баён қилишни, зарур ўқув материалларини етказиб беришни ўз ичига олади. Масофавий ўқитиш жараёнида ўқитиш шакллари сифатида электрон маъруза, видеоконференция, вебинар шаклидаги семинар машғулотлари, ахборот технологиялари (электрон почта, телефон ва бошқа) ёрдамида амалга ошириладиган маслаҳатлар, виртуал моделлаштирилган муҳитда ўтказиладиган амалий машғулотлар, мустақил ишлаш каби машғулот турларидан, тест синови, турли лойиҳалар ҳимояси ва бошқалардан фойдаланилади. Юқорида қайд этилган ўқитиш шаклларини масофавий ўқитишда фойдаланишнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқамиз. Маъруза — таълим олувчиларни назарий тайёрлашга қаратилган ўқув машғулотларининг асосий шакли ҳисобланади. Масофавий ўқитишда маърузага бўлган умумий, яъни илмийлик, шакл ва мазмун бирлиги, ўқув машғулотининг бошқа турлари билан алоқаси каби талаблар сақланиб қолади. Маърузаларнинг мақсади — фан бўйича илмий билимларнинг тизимли асосини бериш, маълум бир фан соҳасидаги муаммоларни, ҳолати ва тараққиёт истиқболларини очиб бериш, энг мураккаб ва муҳим масалаларга эътибор қаратишдир. 72

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Масофавий ўқитиш тизимида маърузалар ўтказишга турли хил ёндашувлар мавжуд. Улардан маъқули “Электрон маъруза”. Электрон маъруза ўз ичига маъруза матнларидан ташқари, яна қўшимча материал­ лар — илмий мақолалар, ўқув қўлланмалар, лаборатория ишлари, намойиш тажрибалар, масалалар ечишни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ва бошқа ўқув материалларини олади. Электрон маъруза таълим олувчини ўйлашга, фикрлашга, таҳлил қилишга, матннинг тушунарсиз ёки мураккаб жойларига кўп марталаб такроран мурожаат қилишга имконият яратади. Масофавий ва анъанавий ўқитиш шаклларида маърузанинг фарқларни таҳлил қилиш ҳамда шу ҳар икки ўқитиш шаклларининг афзал ва камчилик жиҳатларини илмий асослаш орқали ушбу шакллардан тегишли ўринларда фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш мумкин эканлиги кўриниб турибди. Шундан келиб чиққан ҳолда, анъанавий ва масофавий ўқитиш шакллари орасидаги фарқларни айрим машғулот турлари мисолида кўриб чиқамиз. Жумладан, ушбу шакллар орасидаги фарқларни маъруза машғулоти мисолида қуйидаги жадвал кўринишида ифодалаш мумкин (1-жадвал). 1-жадвал Масофавий ва анъанавий ўқитиш жараёнида маърузанинг амалга оширилишининг қиёсий таҳлили № Масофавий ўқитиш Анъанавий ўқитиш Маърузани ўтказиш жойи ва Маърузани ўтказиш жойидан қатъий вақти аниқ белгиланади, тас- назар, уни исталган жойдан туриб ҳамда диқланган жадвал асосида таш- 1 таълим олувчи ўзига қулай вақтда тинг­ кил этилади. Таълим олувчилар гуруҳ бўлиб лаши, кўриши, ўқиши мумкин. иштирок этадилар. Маърузани баён қилиш давомида 2 Ҳар бир таълим олувчи мустақил ишти- қисқача ёзиб олинади. рок этиши ва ўрганиши мумкин. Атамаларнинг изоҳи таълим олувчига маълумот тарзида оғза- 3 Таълим олувчи маъруза материалларини ки етказилади. тўлиқ ҳолда олиш имконияти мавжуд. Ўқув материали фақат маъруза жараёнида баён этилади. 4 Атамаларнинг изоҳи таълим олувчига глоссарий кўринишида етказилади. Ўқув материалнинг кўргазмали тақдимоти учун плакат ёки виде- 5 Ўрганилаётган материални бир неча мар- опроектордан фойдаланилади. та такроран ўрганиш имконияти мавжуд. Ўзлаштириш тьютор билан жонли Материални тақдим этиш учун компью­ алоқа ва ўзаро таъсирлашув орқа- тер технологияларидан (аудио ва видео ли амалга оширилади. 6 воситалар, мультимедиа, виртуал модел- лаштирилган муҳит) фойдаланилади. Ўзлаштириш компьютер технологияла- 7 ри воситасида тьютор билан реал алоқа орқали амалга оширилади. 73

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Масофавий ўқитишда маърузалар тьютор билан жонли алоқа қилишни инкор қилмайди, шу билан бирга, у бир қатор устунликка ҳам эга. Жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб маърузаларни анимацияли ва виртуал кўринишда ташкил этиш мумкин бўлиб, бунда маърузаларни хоҳлаган вақтда ва хоҳлаган жойда, масофа­дан туриб ўрганиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, таълим жараёнида ўқув материалларини амалий жиҳат­дан ўзлаштириш мақсадида амалий машғулотлар ташкил этилади. Амалий машғулотлар назарий билимларни тегишли усулларда амалий ишларни бажариш орқали ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш учун хизмат қилади ва ўз навбатида таълим жараёнининг муҳим компонентларидан ҳисобланади. Амалий машғулотларни ўтказишда масофавий ва анъанавий ўқитишдаги шакллари орасида фарқлар мавжуд. Анъанавий ўқитишда махсус асбоб- ускуналар ва жиҳозлар керак бўлади, масофавий ўқитишда эса зарур бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозлар компьютерда дастурлаш орқали моделлаштирилади ҳамда уни виртуал моделлаштирилган муҳитда ўтказиш мумкин. Айрим амалий тажрибаларга асосланадиган экспериментал фанларни ўқитишда назарий билимларни тегишли намойиш тажрибалар ўтказиш, лаборатория ишларини бажариш ва масалалар ечиш асосидагина пухта мустаҳкамлаш мумкин. Шу сабабли назарий билимлар беришни амалиёт билан боғланган ҳолда амалга ошириш таълим олувчиларнинг тегишли йўналиш бўйича компетентлилик даражасини оширишга хизмат қилади. Назария билан амалиётнинг ўзаро алоқаси таъминланганда индукция методи асосида жараён ва ҳодисаларнинг турли далиллари мазмунини таҳлил қилиб, умумий хулосалар чиқариш, дедукция методи асосида умумий хулосалар асосида айрим мустақил фикрларга келиш каби 74

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими жараёнлар асосида ўрганиш мумкин. Шунингдек, лаборатория иши махсус виртуал конструкторлар, тренажёрлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, вазифаларни тўғри шакллантириш, таълим олувчиларга тренажёрлар ёки конструктор билан тўғридан-тўғри боғланиш, уларни бажариш бўйича кўрсатмалар бериш, бажарилган иш натижаларини қандай етказиш кераклиги муҳимдир. Бунда осон ва мураккаб тажрибаларни, шу билан бирга, анъанавий ўқитишда ўтказиш қийин ёки имкони бўлмаган тажрибаларни ҳам масофавий шаклда ўтказиш имкони мавжуд бўлади (2-жадвал). 2-жадвал Масофавий ва анъанавий ўқитишда амалий машғулотларни ташкил этиш усулларининг қиёсий таҳлили № Масофавий ўқитиш Анъанавий ўқитиш 1 Амалий машғулотларда белгиланган Фақат аудиторияда бажариш вазифалар ва топшириқларни исталган мумкинлиги, узоқ масофадан ба- жой ва вақтда масофадан туриб бажа- жаришнинг имкони йўқлиги. риш мумкинлиги. 2 Амалий машғулотларни ўтказиш учун Амалий машғулотларни ўтказиш махсус асбоб-ускуналар талаб этилмас- учун махсус асбоб-ускуналар лиги ва уларнинг муддатлари ва жиҳоз- талаб этилиши ва уларнинг муд- ларнинг эскирмаслиги. датлари ва жиҳозлар эскириш мумкинлиги. Амалий машғулотларни режа асосида Амалий машғулотларнинг режа ўрганишдан ташқари исталган вақтда асосида ташкил этилиши, ўрга- 3 қайта такрорлаш, ўрганиш имконияти- ниш, қайта такрорлаш, ўрганиш нинг мавжудлиги. имкониятининг камлиги. Ҳар бир таълим олувчи амалий машғу- Ҳар бир таълим олувчи амалий лотларга мўлжалланган жиҳозлардан машғулотларга мўлжалланган 4 исталган жойдан фойдаланиш имкони- жиҳозлардан фойдаланиш имко- яти мавжудлиги. ниятларининг чекланганлиги. Ҳар бир таълим олувчи узлуксиз ра- Ҳар бир таълим олувчи узлук- вишда мустақил ишлаши ва амалиётда сиз равишда мустақил ишлаши 5 қўллаш учун кўплаб қайта такрорлаш ва амалиётда қўллаш имкони имконига эгалиги. чекланганлиги. 6 Амалий машғулотларни ташкил этиш Амалий машғулотларни ташкил ва ўтказиш учун барча дидактик мате- этиш ва ўтказиш учун дидактик риаллар: назарий материал, видеодарс, материалларни турли жойлардан синовлар базаси, электрон кутубхона- қидириш лозимлиги. нинг мавжудлиги. Моделлаштирилган жараёнлар ком- Моделлаштирилган жараёнлар- 7 пьютер экранида масофавий шаклда ни электрон ташувчиларга ёзиб олиш орқали етказиш кераклиги. кўргазмали намойиш қилиниши. 75

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, амалий машғулотларни анъанавий таълим шароитида ўтказиш учун махсус асбоб-ускуналар талаб этилади ва моддий-техник базаси талаб даражасида бўлмаган таълим муассасалар учун уларни ўтказиш қийинчилик туғдиради, аммо бу муаммоларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида виртуал моделлаштирилган муҳитда ташкил этиш ва ундан хоҳлаган вақт ва жойда масофадан туриб фойдаланиш мумкин. Бунинг натижасида эса, ҳар бир таълим олувчи ўз компьютерида мавжуд бўлган гўёки ўзининг хусусий амалий машғулот ўтказадиган хонасига эга бўлади, деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, семинар машғулотларини анъанавий ўқитишда ишдан ажралган ҳолда белгиланган вақтда ташкил этилса, масофавий ўқитишда эса, семинарларни форум, чат, видеоконференция, вебинар шаклида ишдан ажралмаган ҳолда ташкил этиш мумкин. Ҳозирги кунда масофавий ўқитишда семинарларни ўтказишда интернет орқали веб-технологиялардан кенгроқ фойдаланилмоқда. Шундай технологиялардан бири вебинар ҳисобланади ва уни батафсилроқ кўриб чиқамиз. Вебинар — махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда интернет орқали таълим олувчилар билан интерфаол ўқув машғулотларини ўтказиш шаклидир. Вебинар термини инглизча “webinar” сўзидан олинган бўлиб, “тармоқ орқали семинар” маъносини билдиради. Бунда тьютор ва таълим олувчи бир биридан маълум бир узоқликда жойлашган ҳолда интернетга уланган компьютер орқали ўқитиш, ўрганиш бўйича биргаликда фаолият юритади. Вебинарда таълим олувчилар ва тьютор турли хил давлат, шаҳар, туманларда жойлашганлигига қарамай нафақат бир бирини кўради, эшитади, бир бири билан савол жавоб қилиши, ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин. 76

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Тьютор вебинар орқали машғулот ўтказиш вақтида матнли ҳужжат­ лар, турли хил мультимедиали воситалар асосида тақдимот қилиши ва унинг виртуал доскасига семинар мавзусига оид турли хил ёзувлар ёзиш ва расмлар чизиб кўрсата олиши яъни анъанавий шаклда электрон доскада иш юритгандек фаолият олиб бориши мумкин. Вебинарнинг пайдо бўлиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1980 йиллар охирида биринчи матнларни ёзиш орқали маълумотлар алмашиш тизимлари яратилган (масалан, Internet Relay Chat). 1990 йил­ ларда янада такомиллаштирилган веб-чатлар, бир вақтда кўпчилик билан матнли ёзувлар алмашиш дастурлари яратилган. Кейинчалик эса бу тажрибалар асосида интернет орқали амалга ошириладиган турли хил видео алоқа воситалари ва вебинар (webinar) ўтказиш дастурлари ишлаб чиқила бошлади. “webinar” терминли савдо белгиси АҚШдаги бир нечта IT-компания­ лари асосчиси Эрик Р.Корб (Eric.R.Korb) томонидан 1998 йили рўйхатдан ўтказилган, лекин ҳозирги кунда мазкур термин InterCall компаниясига тегишли. Вебинарларни ташкил этувчи дастурий таъминот нафақат тармоқ орқали семинарлар, балки маъруза ўтказиш имконини ҳам беради. Вебинар иштирокчиларининг сони бир нечта одамдан бир нечта минг иштирокчигача бўлиши мумкин. Иштирокчилар сони дастурий таъминот имкониятларига ҳамда вебинардан рўйхатдан ўтиш шартларига ҳам боғлиқдир. Бугунги кунда ўтказилган вебинарлардан иштирокчилари­ нинг сони энг кўп бўлган онлайн бизнес-семинарда иштирокчилар сони 12 012 нафарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич жаҳон рекорди сифатида эътироф этилган ва Геннисс рекордлар китобига киритилган. Вебинарни ташкил этиш учун қуйидаги асосий учта босқичга эътибор қаратиш лозим. 1) Техник таъминот 2) Вебинарни ўтказиш учун тайёргарлик 3) Вебинарни ўтказиш. Техник таъминот — вебинарни сифатли ўтказиш учун тьютор ва таълим олувчиларда қуйидаги техник таъминот бўлиши зарур. 1) Микрофон 2) Наушник 3) Веб‐камера 4) Компьютер 5) Камида 2 Мбит/сек тезликка эга бўлган интернет. Вебинарни ўтказиш учун тайёргарлик — вебинарни ўтказиш тьютордан юқори даражадаги тайёргарликни, шунингдек, “педагогик, психологик, эргономик ва бошқа нуқтаи назардан пухта ва обдон ўйланган ишланмалар ишлаб чиқишни” талаб этади. Биз бу тайёргарликнинг асосийси ҳисобланган техник ва педагогик таркибини ажратамиз. Вебинардан аввалги техник тайёргарлик — алоқа каналларини, 77

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими овоз ва видео сифатини, дастурий маҳсулотнинг барча асбоб-ускуналари ишлашини текширишга қаратилган. Техник тайёргарликнинг вазифаси вебинар давомида ўрганиш сифатини пасайишига ва таълим олувчиларда хизмат кўрсатишга бўлган салбий муносабат шаклланишига олиб келувчи муаммоларга йўл қўймаслик. Вебинарнинг педагогик тайёргарлиги — унинг мақсад ва вазифа­ ларини белгилашдан иборат. Бу — таълимнинг режалаштирилган натижаларини умумлашган баёни, яъни таълим олувчи таълим якунида эгаллаши керак бўлган билимлар, кўникмалар, малакалар, операциялар, ижтимоий ҳулқ-атвор усуллари тўплами мазмунини ишлаб чиқиш; вебинарларнинг дастурий таъминоти йўриқномасидан фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва таълимни ташкил қилишнинг мазкур инновацион шаклига хос бўлган психологик-педагогик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларни баён қилинаётган масалалар мазмунига киритишни ўз ичига олади. Вебинар ўтказиш методикаси интернет-муҳитнинг ўзига хослик­ ларини инобатга олган ҳолда юзма-юз маърузалар ва семинарлар ўтказиш методикасидан бир мунча фарқ қилади. Сифатли вебинар ўтказиш учун қуйидаги каби юқори даражадаги талаблар қўйилади: • ахборотни аудиторияга содда, мантиқий, тушунарли тарзда етказиш; • вебинар олиб борувчининг ташкилотчилик қобилиятлари; • интерфаол мулоқотни қўллаб-қувватлаш кўникмалари; • ахборотни максимал даражада тўлиқ баён қилиш малакаси билан бир вақтда вебинар ўтказишнинг юқори суръати; • аудитория диққатини жамлаб туриш маҳорати. 78

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Видеоконференция. Анъанавий ташкил этиладиган конференция масофавий ўқитишда видеоконференция шаклида ташкил қилиниши ва ўтказилиши мумкин. Ушбу шакл сизга воситачилик алоқаларини жонли, тўғридан-тўғри яқинлаштиришга имкон беради ва шу билан тьютор ва таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг самарадорлигини оширади. Бир нечта нуқталарни улаб бўлган видеоконференциялар учун махсус платформалардан фойдаланилади. Видеоконференцалоқа дастурлари турли шаҳарларда, турли қитъаларда жойлашган ёки бўш жой ва вақт билан ажратилган иштирокчиларга бир- бирларини кўриш ва эшитиш, шахсий учрашувнинг самарасини тўлиқ ва самарали яратишга имкон беради. Видеоконференцияни тайёрлаш ва ташкил этиш унинг мақсади, таълим олувчиларига боғлиқ. Ушбу шакл нафақат масофавий ўқитишда, балки учрашувлар, илмий ва амалий семинарлар ва конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқаларда ҳам қўлланилиши мумкин. Ушбу шаклни муваффақиятли амалга ошириш шартларидан бири бу яхши техник таъминот ва Интернетга ишончли уланишдир. Бундан ташқари, видеоконференция дастури, учрашув форматини ўйлаб кўриш муҳимдир. Қуйидаги жадвалда масофавий ва анъанавий ўқитишда семинарлар ўтказишнинг фарқлари акс эттирилди (3-жадвал). 3-жадвал Масофавий ва анъанавий ўқитишда веб-семинарларни ташкил этилишининг қиёсий таҳлили № Масофавий ўқитиш Анъанавий ўқитиш Семинар иштирокчилари аниқ Семинар иштирокчилари ўзлари учун белгиланган жойда ва вақтда 1 қулай жойда ва вақтда иштирок этади- иштирок этадилар. лар. Семинарнинг бошидан охирига- ча қатнашиш талаб қилинади. Бир неча қадам кейинга қайтиб олдин- ги фикрларни бемалол ўқиш, хоҳлаган Аниқ бир мавзу бўйича белги- 2 вақтда муҳокамага қўшилиши имкони ланган вақтда ташкил этилган семинарда иштирок этилади. мавжуд. Иштирокчилар сони чекланган бўлади. Мавжуд семинарлардан таълим олувчи Тьютор иштирокчиларни бево- 3 ўзи истаган мавзулардаги семинарлар- сита кузатади. Семинарда фақат белгиланган ни танлаши мумкин. жойдаги иштирокчилар қатна- шиши мумкин. 4 Иштирокчилар сони чекланмайди. 5 Тьютор иштирокчиларни масофадан туриб экран орқали кузатади. 6 Семинарда бир нечта ҳудудлардаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. 79

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Бу жадвалдан кўринадики, масофавий семинарнинг асосий ютуғи иштирокчилар сони чекланмагани ва турли ҳудудлардан туриб иштирок этиш имконияти яратилишидан иборат. Семинарларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофадан туриб ўтказилганда бир вақтнинг ўзида кўп ҳаттоки, минглаб таълим олувчилар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, семинарлардан ташқари масофавий ўқитишда маслаҳатлар телефон, электрон почта, видеоконференциялар орқали амалга оширилади. Маслаҳатлар тьютор­ лар томонидан долзарб масалалар бўйича тезкор маълумотлар бериб бориш имкониятини беради. Таълим жараёнида маъруза ва амалий машғулотларда таълим олувчининг ўқув материалини назарий ва амалий жиҳатдан ўзлаштириш даражасини текшириш учун назорат қилиш усуллари мавжуд. Бунда ўзлаштириш даражасини текширишнинг асосий усулларидан бири тест усулидир. Масофавий ўқитишда тест назорати жуда кенг қўлланилади. Чунки, тест усули масофавий ўқитишда таълим олувчиларнинг мустақил ўқиш жараёнида ўз-ўзини назорат қилишлари учун қулай, шу билан бирга, мустақил машқ қилиш имконини беради. Масофавий ўқитишда тест ўтказиш, назоратнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади, шу муносабат билан тадқиқотчилар тестга ва ундан фойдаланиш усулларига қўшимча талаблар киритилиши мумкин. Қуйида уларни умумлашган кўринишда келтирамиз. 1. Ҳар бир мавзу бўйича тест топшириқлари етарлича кўп бўлиши керак, тестларнинг ўзи эса хилма-хил бўлиши лозим. 2. Тестнинг мураккаблиги тизимли бўлиши керак. 3. Текширишни осонлаштириш учун тест ёпиқ турда бўлгани маъқул. 4. Тестлар очиқ ҳолатида бўлиши, бунда таълим олувчилар тест ўтказиш давомида ихтиёрий манбадан фойдаланишлари мумкин. 5. Олинган тест натижалари ҳақида таълим олувчиларга иложи борича тезроқ (энг яхшиси унинг тугаши билан) хабар берилиши керак. Тест ўтказиш бўйича адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, турли 80

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими даражадаги билим, малака ва кўникмаларни аниқлаш учун тестдан фойдаланиш имкониятлари ишонарли исботланмоқда. Тест назоратидан фойдаланиш ҳар бир таълим олувчининг билимни қанчалик даражада ўзлаштирганлиги ҳақида тьюторга минимал хатоликдаги маълумотларни олиш имконини беради. Шу боис бугунги кунда кўпчилик тадқиқотчилар масофавий ўқитишда тестдан кўп фойдаланиш йўлидан боришмоқда. Мазкур йўналишдаги тажрибаларнинг таҳлилига кўра кўпчилик мутахассислар билимни баҳолашда тестни танлашади ва унинг афзаллиги сифатида кўп сонли таълим олувчиларнинг билимини тезкор текшириш ва ўзлаштиришни бир хил кўринишда намоён қилиш имкониятини таъкидлашган. Лекин баъзи мутахассислар тест билан биргаликда фанга оид берилган савол, машқ ва топшириқларни ҳам маъқуллайдилар. Аммо баҳолашнинг тест усулининг устун томонлари бўлишига қарамай, у компетентлик ва ривожланиш ёндашувига йўналтирилган масофавий ўқитиш тизимида баҳолашнинг ягона тизими бўла олмайди. Сабаби, масофавий ўқитиш курсларида таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилишда масофавий ўқитиш қоидаларига кўра турлича баҳолаш шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай баҳолаш шаклларига диагностик (старт) саволлар, ўз-ўзини текшириш учун машқ ва топшириқлар, тьютор баҳолайдиган топшириқлар киради. Қуйида масофавий ва анъанавий ўқитишда назорат ишларини ўтказишнинг фарқларини кўриб чиқамиз (4-жадвал). 4-жадвал Масофавий ва анъанавий ўқитишда назорат ишларини ўтказишнинг қиёсий таҳлили № Масофавий ўқитиш Анъанавий ўқитиш 1 Ахборот-коммуникация технология- Қоғозда нашр этилган тестлардан лари ёрдамида электрон тестлардан фойдаланилади. фойдаланилади. Баҳолаш ахборот-коммуникация Баҳолаш тьютор томонидан муайян 2 технологиялари ёрдамида объектив даражада субъектив амалга ошири- амалга оширилади. лади. 3 Тест синовидан ўтиш исталган жой- Тест синовини ўтказиш учун аниқ дан туриб ва исталган вақтда амал- жой ва вақт белгилаб қўйилади. га оширилади. Тест саволларининг барча турлари Тест саволларининг барча турлари (тўғри жавобни танлаш, мосликни (тўғри жавобни танлаш, мосликни 4 танлаш қисқа жавоб бериш, бўш танлаш, қисқа жавоб бериш, бўш қолдирилган жойлар ўрнини тўлди- қолдирилган жойлар ўрнини тўлди- риш ва ҳ.к.) электрон бажарилади. риш ва ҳ.к.) қоғозда бажарилади. 5 Тестлардан асосан компьютер орқа- Тестлардан компьютер орқали фой- ли фойдаланилади. даланиш мумкин. 81

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Жадвалдан кўриниб турибдики, тестдан фойдаланишнинг масофавий шакли бирмунча афзалликларга эга. Назорат ишлари масофавий ўқитишда муҳим элемент сифатида назарда тутилади. Масофавий шаклга эга бўлган ўқув жараёнининг тезкор-фаолият компоненти анъанавий ёндошувлардан сезиларли даражада фарқ қилади. Анъанавий аудиторияда тьютор ҳар доим ёнида бўлади, муайян вазифада нима қилиш кераклигини аниқлаштириш, таълим олувчини тўғри йўналишга йўналтириш, хатти-ҳаракатларини тўғрилаш, қўйилган саволларга жавоб бериш имкониятига эга. Масофадан ўқитиш жараёнида таълим олувчиларнинг саволлари ишларни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаракатларда эмас, балки фақат мазмунда пайдо бўлиши учун вазифани шакллантириш жуда муҳимдир. Тьютор яқин жойда бўлмаса, унда савол берадиган ҳеч ким йўқ, яъни тезкор жавоб олишнинг имкони йўқ. Шунингдек, билимларни баҳолашнинг якуний шакли сифатида якуний имтиҳонлар ўтказилади. Масофавий ўқитишда имтиҳонлар қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин: • тест ўтказиш — белгиланган жадвалга мувофиқ белгиланган вақтда, синов вақти чекланган ҳолатда ўтказилади. Якуний тестлар тўпламининг саволлари тасодифий танловидан иборат бўлиши мумкин; • лойиҳани ҳимоя қилиш — маълум бир лойиҳани бажариш талабларига кўра юзма-юз ёки видеоалоқа дастурлари ёрдамида амалга оширилади; • суҳбат — бу имтиҳон саволларига жавоблар шаклида ташкил этиладиган имтиҳон бўлиб, у ҳам юзма-юз ёки онлайн режимида ўтказилади. Таълим олувчига берилган саволларга жавоб тайёрлаш учун вақт берилади. Барча тест топшириқлари, имтиҳон саволлари, лойиҳаларни ҳимоя қилиш тартиби ва якуний ишларнинг ҳар қандай шаклини баҳолаш мезонлари таълим олувчиларга олдиндан маълум бўлиши керак. Шундай қилиб, масофавий ва анъанавий ўқитишда маъруза, амалий машғулотлар, семинарлар, назорат ишлари ташкил қилиш ва ўтказиш усулларини қиёсий таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, анъанавий ўқитишда таълим олувчи берилган материални ўқийди ва амалий машғулотларни бевосита таълим муассасасида бажаради, масофавий ўқитишда эса, таълим олувчи қаердалигидан қатъий назар, ўзи мустақил равишда ахборотлар билан ишлайди ва электрон тармоқлар орқали бошқалар билан ўз тажрибаларини алмашиш имкониятларига эга бўлади. 82

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Консультациялар — бу ўқув материалларни мустақил ўрганишда таълим олувчилар билан ишлаш, уларга ёрдам кўрсатиш тарзида ўтка­ зиладиган машғулотларнинг бири бўлиб, индивидуал ва гуруҳлараро бўлиши мумкин. Консультациялар вақтида таълим олувчининг индивидуал хусусиятларидан интеллектуал, ахлоқ сифатлари, айниқса, онг ва психологик хусусиятларидан диққат, хотира, ўйлаш, фикрлаш қобилиятлари юзага чиқади. Масофадан ўқитиш тизимида консультацияларда асосан замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланилади: улар телефон, электрон почталар, видео ва телеконференциялар ҳисобланади. Замона­ вий ахборот технологиялари воситаларини танлаш тьютор ва таълим олув­ чининг мавжуд моддий техник баъзаси имкониятларидан келиб чиқади. Консультациялар қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин: • онлайн (синхрон) — видеоалоқа дастурлари (Skype, Messenger, вебинарлар учун платформалар) ва чатлардан фойдаланган ҳолда; • оффлайн (асинхрон) — масофавий ўқитиш учун веб-сайтда, форумда электрон почта орқали шахсий хабарлар. Масофавий ўқитишда тегишли фанлар бўйича мураккаб ёки долзарб масалалар юзасидан тьютор ва таълим олувчи орасида консультациялар юқорида таъкидланган воситаларнинг бирортаси орқали амалга оширилади. Чат — чат иштирокчиларга реал вақт давомида синхрон равишда ёзма мулоқот қилиш им­ кониятини беради. Чат бир марталик тадбир бўлиши ёки ҳар куни ёки ҳар ҳафтада бир вақтда такрорланиши мумкин. Чат-сессиялар сақланиб қолади ва ҳамма ёки айрим фойдаланув­ чиларнинг кўриши учун имконият берадиган бўлиши мумкин. Масофавий ўқитиш жараёнида махсус чат кабинетлар ташкил этилади. Форум — бу тьютор билан таълим олувчилар ҳамда таълим олувчиларнинг бир-бирлари билан мулоқотларини амалга оширишнинг жиддий воситаси ҳисобданади. Бу мулоқот тури асинхрон деб номланади, у “бир вақтда рўй бермайдиган”, деган маънони билдиради. Форум мулоқотнинг асинхрон тури бўлгани туфайли, тингловчилар­ нинг жавоб беришда шошилмасликлари ва тайёрлаган маълумотларини жўнатишдан олдин текшириб кўришлари имкони берилади. Курснинг 83

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ушбу элементи ёрдамида кўп сонли мунозаралар ташкил қилиш ва ўтказиш мумкин. Форум таълим олувчиларнинг саволлар беришлари ва бошқа таълим олувчиларнинг саволларига жавоб беришлари имкониятини беради. Бу эса, курсни ўрганиш жараёнида мунозаралар олиб боришга имкон беради. Ўқитувчи савол бериши мумкин, таълим олувчи эса, фақат унга жавоб беради. Агар таълим олувчилар бошқаларнинг жавобларини кўришлари мумкин бўлса, бунда улар бошқаларнинг қўйилган масалани қандай ечаётганларини кўришларига имкон беради. Таълим олувчилар учун форум ташкил қилишда тьютор уларнинг таълим жараёнидаги фаолиятини бошқариши зарур. Масофадан ўқитишни ўрганиш графигида тьютор таълим олувчиларнинг саволларга жавоблар беришларининг ҳамда шу ҳақда улар юборадиган хабарлар устидан назоратнинг қандай даврийликда олиб борилиши тўғрисида хабардор қилиши лозим. Шунингдек, тьютор тингловчиларнинг форумдаги фаолликларини баҳолаш мезонларини ўрнатиши ҳам зарур. Таълим олувчиларнинг иштирокини рағбатлантиришнинг пировард стратегик вазифаси уларнинг мустақил форумлар ўтказишлари ҳисобланади Янгиликлар форуми. Масофавий курсни ташкил қилишда нолинчи модулда автоматик ҳосил бўлади (MOODLE платформасида). Унда мавзулар фақат тьюторлар томонидан киритилади. У курснинг асосий (базавий) элементи бўлиб, уни йўқ қилиш мумкин эмас. У тьютор билан таълим олувчи орасидаги асосий алоқа воситаси ҳисобланади. Чунки бу форумда курснинг барча иштирокчилари автоматик сақланадиган ҳолатда ёзилган бўлади, ундан зарур эълонларни, воқеалар ва бошқалар ҳақидаги ахборотларни тарқатиш ва муҳокама қилиш учун фойдаланиш жуда қулай. Вики — битта лойиҳа устида бир нечта кишининг биргаликда ишлаш имкониятини берадиган восита ҳисобланади. Вики блогларга ўхшаган бўлиб, фарқи викида ҳар бир таълим олувчи мазмунни кенгайтириши, таҳрир қилиш­ и, шарҳлар қолдириши ва бошқалар мумкин эмас. Масалан, таълим олувчилар курсни ўрганиб боришлари давомида ушбу воситанинг имкониятларидан фойдаланиб биргаликда конспект тузишлари мумкин. Таълим олувчилар викига янги мақолаларни қўшишлари, мақолаларнинг мазмунини ўзгартиришлари, шарҳлар ёзишлари мумкин. Мустақил иш — бу анъанавий ўқитиш тизимида барчага маълум шакл. Лекин у масофавий ўқитишда асосий ҳисобланиб, таълим олувчиларнинг мустақил иши индивидуал, жуфтли ёки гуруҳли бўлиши мумкин. Мустақил 84

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими иш жараёнида гуруҳ таълим олувчилари орасида ўзаро ёрдам беришни ташкил этиш ўзининг ижобий томонларини кўрсатиши тажрибалардан маълум. Масофадан ўқитишда мустақил ишлар, кўрсатмалар ва эслатмалари шу жумладан тьюторнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган маълумотлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Мустақил ишлар турлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумин: • назарий материални мустақил ўрганиш, илмий ва ўқув адабиётларини ўқиш; • маъруза ва семинарларга тайёргарлик кўриш; • топшириқларга жавоб тайёрлаш; • имтиҳонга тайёргарлик кўриш. Масофавий ўқитиш курсларида самарали ўқиш учун, таълим олувчилар мустақил таълим олиш кўникмаларини, ўқув материаллар билан мустақил ишлашни, режалаштириш методларини эгаллаган бўлиши лозим. Шунинг учун бир қатор мустақил ишларини қисқача мазмун-моҳиятини кўриб чиқамиз: • адабиётлар билан ишлаш — ҳар қандай ўқув фаолиятининг ажралмас таркибий қисмидир, чунки адабиёт билимларни олиш мумкин бўлган асосий восита ҳисобланади; • интернет ресурсларидан фойдаланиш — глобал тармоқ манбалари билан ишлашда таълим олувчида маълум бир керакли материалларни танлаш кўникмасига эга бўлиш керак. Сабаби, кўпинча Интернетдан топилган маълумотлар керакли талабларга жавоб бермайди. Интернетда тақдим этилаётган катта ҳажмдаги маълумотларни қандай қайта ишлашни ўрганиш, муҳим қисмни ажратиб олиш, зарур жойларини ўзига қайд этиш муҳим аҳамият касб этади. Агар асли матн фойдаланиш жараёнида ўзгаришсиз қолдирилса, унда, албатта, манба муаллифига мурожаат қилиш керак. Маъруза ва семинарларга тайёргарлик — бунда мустақил иш сифа­ тида қуйидагилар кўринади: • олдинги маърузани ўқиш — маърузага тайёргарлик кўришда аввалги маърузанинг мазмунини такрорлаш тавсия этилади, қўшимча ўрганишни ва тьюторнинг жавобларини аниқлаштиришни талаб қиладиган қисмларни аниқлаш; • маъруза материаллари ва бошқа маълумот манбаларини таққос­ лаш — маърузани, унинг асосий ғояларини такрорлаш жараёнида тавсия этилган манбалардан фойдаланган ҳолда эслатмаларни маълумотлар билан тўлдириш тавсия этилади; тушунарсиз сўзларни ёзиш, маъруза ва дарсликда берилган маълумотни кенгайтириш, унинг тушунчасини ошириш учун мўлжалланган луғат ёрдамида уларнинг маъносини аниқлаш; • кейинчалик аниқлаштиришни талаб қиладиган масалалар — 85

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими маърузанинг мазмунини ишлаш жараёнида, унинг форматидан қатъий назар (онлайн ёки офлайн) қўшимча тушунтиришларни талаб қиладиган масалаларни шакллантириш ва уларни таниқли алоқа каналлари орқали: суҳбат орқали, ёзишмалар орқали, шахсий хабарларда ва бошқа таниқли шаклларда маърузачига етказиш тавсия этилади. Бундай иш ўқув материалини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради; • тьютор томонидан тавсия этилган адабиётлар билан тани­шиш — замонавий технологиялар тьютор томонидан тавсия этилган адабиётларни қидиришда чексиз имкониятларни таклиф этади, бу ерда таълим олувчи у ёки бу ўрганилган саволга батафсил жавоб олиши мумкин. Топшириқларга жавоб тайёрлаш — ўқув материалини бирлашти­ риш ва ундан аввалдан хабардорликни ташкил этишнинг самарали шаклларидан бири топшириқларга жавобларни тайёрлашдир. Топшириқларни тайёрлашда тьютор учун қуйидагилар муҳим: • топшириқни тўғри шакллантириш; • муаммоларни аниқлаш; • топшириқни бажариш учун мақолалар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни, бошланғич манбаларни ўрганишни тавсия қилиш; • топшириқни бажараётган таълим олувчи қайси йўналишни аниқ кўрсатиши керак (уни қайердан олиш керак, у билан нима қилиш керак, нимани бириктириш керак, қайси форматда, қайси ҳажмда ва бошқалар). Таълим олувчига қуйидагилар тавсия этилади: • топшириқни диққат билан ўқиш; • асосий масалани таъкидлаш; • тавсия этилган манбаларни синчковлик билан ўрганиш; • саволга жавобни талабларга мувофиқ ҳажмда ва форматда тайёрлаш. Вазифани бажараётганда белгиланган муддатларга риоя қилиш муҳимдир. Имтиҳонга тайёргарлик кўриш — электрон ўқитиш ва масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш имтиҳонга тайёргарликни яхшилаши мумкин. Бундай ҳолда тайёргарлик алгоритми қуйидагича бўлиши мумкин. 1. Керакли адабиётларни йиғиш. Тавсия этилган манбалар рўйхати одатда порталда ва курс дастурида оммага тақдим этилади. Манбаларнинг ўзи анъанавий кутубхонада ёки Интернетда бўлиши мумкин. 2. Устуворликни аниқлаштириш. Ҳар бир масала учун тегишли маълумотларни топиш муҳимдир; ишончли манбалардан фойдаланган ҳолда илмий терминологияни ўрганиш. Атамаларни билиш ва тушуниш масалаларни ўрганишга янада мазмунли ёндошишга имкон беради. Ҳар бир жавобнинг мазмуни ва шаклини баҳолаш, янада мураккаб 86

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими саволларни аниқлаш ва улар билан имтиҳонга тайёргарлик кўришни бошлаш тавсия этилади. 3. Тайёргарлик режими. Имтиҳонга тайёргарлик жараёнида ақлий меҳнат билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият тури билан чалғиб, қисқа танаффуслар қилиш фойдалидир. 4. Ўрганилганни такрорлаш. Кейинги саволларни ўрганишни бошлашдан олдин, ўрганилган нарсаларни такрорлаш учун бир неча дақиқа вақт ажратиш тавсия этилади. Бу келажакда тўсқинликсиз трансляция қилиш учун тегишли билимларни олишимизга имкон беради. Модулли-вариатив ўқув дастурлар асосида масофавий курслар ташкил этиш. Масофадан ўқитиш курсларини ягона модулли ўқув дастур ва бир нечта модулли ўқув дастурлар асосида ташкил этиш мумкин. Агар бир нечта, аниқроғи бир нечта вариантдаги модулли ўқув дастурлар асосида ташкил этилса бу модулли-вариативли ўқув дастурлар асосида ташкил этилган ҳисобланади. Курслар бу шаклда ташкил этилганда таълим олувчиларга ўзларининг тайёргарлик даражаси, эҳтиёжлари, шарт-шароити, касбий-педагогик маҳоратига кўра ўқув дастурларни танлаши ва шу асосида масофавий ўқиш имкони тўғилади. Масофадан ўқитиш жараёнида модулли-вариатив ўқув дастурлардан фойдаланишнинг таҳлили қуйидагича хулоса чиқаришга имкон беради. • модулли-вариатив ўқув дастурлардан фойдаланиш жараёнида тьютор вазифасини ахборотчи-назоратчиликдан то мувофиқлаштирувчи - маслаҳатчилик даражасигача ўзгартириш мумкинлиги; • модулли-вариатив ўқув дастурларнинг замон талабларига тез мослашувчанлиги; • курс самарадорлиги мазкур дастур сифатига бевосита боғлиқлиги; • таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси, талаблари ва эҳтиёжларига мос вариатив дастур танлаб ўрганиши; • вариатив дастур таълим олувчиларни табақалаштириш ва уларга индивидуал ёндашишга, мустақил ишлашига имкон бериши; • вариатив дастур таълим олувчининг истакларига биноан танланганлиги сабабли, уларнинг онгли муносабати ва фаолликларининг таъминланиши; • замонавий педагогик технологияларни амалиётга тез ва оммавий кириб боришини таъминлаш ва бошқалар. Масофадан ўқитиш жараёнида модулли-вариатив ўқув дастурлардан фойдаланиш орқали юқорида таъкидланган бир қатор натижаларга эришиш мумкин. 87

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.7. Масофавий ўқитиш курсларида назорат ишларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари Масофавий ўқитиш таълимнинг янги шакли сифатида, ўқув материалларини тақдим этиш, тьютор ва таълим олувчи орасидаги ўзаро алоқа усуллари ҳамда ўқув жараёни сифатини назорат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари билан анъанавий ўқитишдан фарқ қилади. Масофавий курсларни ташкил этишда унинг ўқув жараёни сифатини холис ва самарали назорат қилиш катта аҳамиятга эга бўлиб, мазкур масаланинг ижобий ҳал қилиниши масофавий ўқитиш жараёнининг самарали амалга оширилишини, таълим олувчининг билим, кўникмалари қўйилган та­ лаблар даражасида бўлишига хизмат қилади [10, 12, 15, 20, 22, 41, 4, 48]. Масофавий ўқитишнинг назарияси ва амалиётида таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилишда қуйидаги назорат қилиш талаблари ўрнатилган: • назоратнинг индивидуал характери, ҳар бир таълим олувчининг индивидуал таълим траекториясига боғлиқ ишларини назорат қилишни амалга оширувчи талаблар; • тизимлилик, ўқитиш жараёнининг ҳар бир босқичини мунтазам назорат қилишни ташкил этиш; • таълим олувчиларнинг қизиқишини оширишни таъминловчи турли хил ўқитиш шаклларидан фойдаланиш асосида тегишли мақсадларга эришиш; • ҳартамонлома,буўқувдастуринингҳарбирбўлиминиқамроболишини назорат қилишни, таълим олувчиларнинг назарий билимларини, 88

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими амалий кўникма ва компетенцияларини текширишни таъминлашни ўз ичига олиш; • назоратнинг объективлиги, бу тюторнинг таълим олувчилар ўрганишидаги камчиликларга, уларнинг психофизик ривожлани­ шининг психо-педагогик хусусиятларига асосланган субъектив ва баҳолаш хатоликларини муҳокамаларига қаратилганлиги. Юқоридаги талабларга амал қилиш масофавий ўқитиш жараёнида таълим олувчиларга ўзларининг вазифаларини ишончли бажариш ва баҳолашни таъминлайди. Масофавий ўқитиш шароитида қуйидаги омиллар ўқув фаолиятини мониторинг қилиш шаклларини танлашга таъсир қилади: • ишончлилик (тьютор назорат ишини ким бажарганлигини аниқ билиши керак); • тезкорлик (тьютор таълим олувчидан жавобни қанчалик тез олади ва таълим олувчи тьютордан қанчалик тез бўлса, ўқув жараёни шунчалик самарали бўлади); • қайта алоқанинг мавжудлиги (назорат тадбиридан кейин таълим олувчи тьютордан шарҳлар ва фикрлар билан жавоб олиши керак); • иш фойдаланилган педагогик технологияларга мувофиқлиги (агар лойиҳа усули масофавий ўқитишнинг асоси бўлса, у ҳолда назорат шакли тугалланган лойиҳанинг тавсифи, уни тақдим этиш, ҳимоя қилиш бўлади; агар бу индивидуал топшириқ бўлса, назорат шакли синов ёки ҳисобот мавҳум бўлиши мумкин ва ҳоказо); • машғулот мазмунига мувофиқлиги (ўрганилаётган материал қанчалик қийин бўлса, назоратнинг янада мураккаб шаклларидан фойдаланиш керак; масалан, нафақат синов билан чекланиб қолмай, балки лойиҳани ҳимоя қилиш, ижодий топшириқ, тьютор билан онлайн интервю ва бошқалар). Анъанавий ўқитишда баҳоловчи ва натижавий компонент кўпинча назоратнинг баъзи оралиқ турлари ва якуний шаклларига (тест, имтиҳон, курс) тушади ва бу уни жуда субектив қилади. Масофавий ўқитиш сизга бутун ўқиш даври давомида назоратни очиқ ва объектив қилишга имкон беради (Интернетда янги иш шаклларини жалб қилиш орқали). Масофавий ўқитиш жараёнида самарали назоратни ташкил этиш учун тьютор биринчи навбатда қандай мақсадни қўйишини, қандай натижа кутишини, таълим олувчи савол бериш ва тўлиқ жавоб олиш учун қандай қадамларни қўйиши кераклигини аниқлаб олиши керак. Амалиёт шуни кўрсатадики, катта назорат ишларини бир неча босқичларга бўлиш тавсия этилади ва шу билан таълим олувчининг топшириқни бажаришини осонлаштиради ва тьютор уни тезда текшириши мумкин. Бундан ташқари, таълим олувчини замонавий илмий адабиётлар билан таништириш жуда муҳимдир; унга илмий мақолалар ўқишни ўргатиш, аннотациялар тузиш, дайджест, изоҳлар, шарҳлар тузиш, тақризлар ёзиш — бу ҳар қандай 89

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими соҳанинг мутахассиси бажариши керак бўлган кичик ҳажмдаги ёзма иш турлари. Масофавий таълим тизимида назорат қилиш шакллари тестлар, семинарлар, турли хил вазифалар, лойиҳалар, форумлар, чат, викилар ва бошқаларни ўз ичига олади. Ўқув фаолиятини назорат қилишни ташкил этишда ўзлаштирилган билимларни ким баҳолайди деган савол жуда муҳимдир. Бу тьютор, бошқа таълим олувчилар, коллектив лойиҳанинг иштирокчилари, автоматлаштирилган тизим, таълим олувчининг ўзи ва бошқалар бўлиши мумкин. Масофавий ўқитиш курсларида таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятининг сифатини баҳолашда турли хил шакллар ва методлардан фойдаланилади, баҳолаш ишларини тьютор томонидан қўлда баҳолаш ва компьютер ёрдамида автоматик равишда баҳоланади. Тьютор. Баҳолаш ишлари тьютор томонидан амалга оширилганда, таълим олувчининг тьютор билан шахсий алоқа ўрнатиш ва у таълим олувчининг мувафф­ ақиятини кузатиб бориши ҳамда унинг ўқув фаолиятини бошқариши зарур бўлади. Бундай назоратнинг самарадорлиги курснинг ўзига хос хусусиятла-­ рига, ишлатилган ўқув ва назоратни ташкил этиш шаклларига ва тью­торга бириктирилган таълим олувчилар сонига боғлиқ. Тьютор томонидан ўтказиладиган назорат ишлари қуйидаги турларга бўлинади: • қайд қилинувчи, тютор ёрдамида таълим олувчининг ихтиёрий бир топшириғини бажариш жараёнининг ўрнатилганлиги; • текширувчи, тютор томонидан таълим олувчиларнинг билим, кўник­ ма ва малака, компетенцияларини эгаллаганликларини аниқлаш. • якуний аттестацияда эришилган билим, кўникма, малака ва ком­ петенцияларининг Давлат талабларига мос келиши. Бошқа таълим олувчилар. Масофавий ўқитиш­ да ёзма ишларнинг жуфт ёки гуруҳли текшируви кўпинча қўлланилади. Тьютор ўқув гуруҳини жуфтларга ажратади. Ҳар бир таълим олувчи ҳисобот ишини тайёрлаб, уни тармоқ орқали таҳлил қилиш учун шеригига топширади. У асарни ўқийди, баҳолайди, хулосасини резюмега ёзади ва асл ёзма асар билан бирга тьюторга юборади. Ушбу мақсадлар учун масофавий ўқитиш технологиялари элементларидан фойдаланиш тавсия этилади — 90

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими форум, сўров, семинар ва бошқалар. Тасодифий жуфтликлар намунасидан фойдаланиш мумкин. Бироқ, ҳар бир таълим олувчи ишни ўз вақтида бажара олмаслигига тайёр бўлишингиз керак ва шу билан унинг шериги уни бажаришига йўл қўймайди. Шунинг учун тьютор таълим олувчиларни чалғитмасликлари ва улар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирмаслик учун ушбу элементни бошқаришда эҳтиёт бўлишлари муҳимдир. Коллектив лойиҳанинг иштирокчилари. Ҳам- корлик масофавий ўқитиш ишларида кенг қўлланилади. Тьютор уч ёки тўрт таълим олув­ чига битта вазифани беради, вазифаларни тақ­ симлайди ва ҳар бир иштирокчи учун вазифани белгилайди. Кейин курснинг махсус танланган қисмида (форум, wiki) гуруҳ ҳар бир иштирокчининг топшириқларини муҳокама қилади ва умумий топшириқнинг ягона версиясини тузади, у тьюторга юборилади. Бундай ҳолда, жамоавий назорат “ҳар бири учун” тамойилига мувофиқ амалга оширилади. Кейин ҳисобот материаллари жамоатчилик эътиборига тақдим этилади, биргаликда муҳокама қилинади ва баҳоланади. Бундай ҳолатда тьюторнинг вазифаси курсни кузатиш ва мунозарани тузатиш масаласини кўриш керак бўлади. Автоматлаштирилган тизим. Масофавий ўқи­ тишда кўплаб назорат топшириқлари стандарт­ лаштирилган­лиги сабабли электрон тест тизи­ мини яратиш қулай. Энг оддий (лекин кўпинча самарасиз) усул, тест саволларини таклиф қилинган жавоб вариантлари билан ишлатиш бўлиши мумкин. Назорат топшириқларини беришнинг янада самарали варианти очиқ савол турлари бўлиб, вазифаларни тасодифий равишда тақдим этиш, оддий банкдан саволларни тасодифий танлаб олиш, чекланган жавоб вақти ёки уринишлар сони билан тақдим этиш. Масофадан ўқитиш курсларида ўқув материалларни замонавий методлар ва воситалар асосида ўрганиш давомида уларнинг мустақил билим олиш фаолияти сифатини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилади. Масофадан ўқитиш курслари сифати кўрсаткичларининг йиғиндисини бир неча компонентларга ажратилган ҳолда амалга ошириш мумкин: • таълим олувчиларнинг контингенти ва тьюторларнинг салоҳияти компьютер саводхонлиги бўйича классификацияси; • анъанавий, инновацион таълим технологияларини назарда тутувчи 91

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ҳамда оддий, компьютер технологияларига асосланган ва бошқа фаол методлардан фойдаланилиши; • мустақил ўқишда таълим олувчининг салоҳияти ва қобилияти; • тьюторлар таркибининг маҳоратлилиги ва тажрибалилиги; • масофавий ўқитиш курслари ўқув жараёнини ташкил этиш даражаси; • масофавий ўқитиш курсига қадар таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси; • локал ва глобал тармоқлар сифатини ўз ичига олувчи ўқув жараёнини моддий техник баъзасини таъминлаш сифати. Мазкур компонентлар масофавий ўқитиш курсларининг сифатини назорат қилиш муаммоларини ҳал этиш унинг Давлат таълим стандарт­ лари талаблари ва бошқа талабларга мувофиқлиги, масофавий ўқитиш тизимини самарали бўлиши учун тамойилиал аҳамиятга эга. Масофавий ўқитиш жараёнида ваколатли орган томонидан ўрнатилган талабларга кўра таълим олувчилар ўзлаштиришини назорат қилишнинг асосан қуйидаги иккита шакли қўлланилади: 1) Ички назорат — дастлабки назорат, жорий назорат, оралиқ ва якуний назоратлардан иборат. Ички назорат — ўзини ўзи назорат қилиш ҳисобанади. Бу назорат шак­ ли кириш тести орқали дастлабки назорат, ўқитиладиган фан мавзулари бўйича жорий назорат ва модуллар якунида оралиқ назорат турларини ўз ичига олади. Якуний назорат — курс якунида ўқув модуллари бўйича якуний (давлат) аттестация синови (чиқиш тести), турли ҳимоя ишлари­ ни ўз ичига олади. Ички назорат таълим олувчиларнинг ўзини ўзи назорат қилиши ҳамда тюторларнинг масофавий таълим жараёнини тўлиқ амалга ошириши ва таълим олувчиларнинг ўзлаштиришларини назорат қилиб борилишидан иборат. 2) Ташқи назорат — соҳанинг ваколатли органлари томонидан аттес­ тация ва тезкор диагностика шаклида амалга оширилади. Ички назоратни ўтказиш вақти, турлари ва шакллари қуйидаги жадвалда келтирилган. Назоратни ўтказиш Назорат тури Назорат шакли вақти Дастлабки назорат Модуллар бўйича тест Курс бошланиши вақтида Жорий назорат саволлари Оралиқ назорат Мавзуларни ўзлаштириш Якуний назорат Тютор ва компютер жараёнида томонидан баҳоланадиган Модуллар якунида топшириқлар Компютер томонидан Курс якунида баҳоланадиган тестлар Чиқиш тести, малака иши, лойиҳалар ҳимояси 92

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Дастлабки назорат — дастлабки назорат ўқитиладиган модуллар бўйича таълим олувчиларнинг билим, кўникма, малака, компетенция­ ларини аниқлашга йўналтирилган. Бошланғич назорат натижалари тьюторга таълим олувчилар билан бирга ишлаш учун ўз ишларини режалаштириш, билимларидаги бўшлиқларини диагностика қилиш, қайси мавзуларга кўпроқ вақт ажратишни аниқлаш, таълим олувчининг индивидуал траекториясини шакллантириш учун имконият беради. Жорий назорат — модуллар бўйича ўқув материалларни ўзлаштириш жараёнида таълим олувчиларнинг билимларини ўзлаштирганлигини текшириш, таълим олувчиларнинг ўз-ўзини текшириш ва кундалик назорат қилиш мақсадида ўтказилади. Жорий назоратга мавзуни ўрганишдан олдин бериладиган турли хил диагностик саволлар ва мавзуни ўзлаштирганлигини текшириш ва билимларини мустаҳкамлаш мақсадида бериладиган турли хил машқ ва топшириқлар киради. Бунда ҳар бир янги мавзу бўйича ўқув материалларини ўқиш, ўрганиш олдидан таълим олувчига турли хил диагностик саволлар берилади, бу диагностик саволлар жорий назорат жараёнида берилса ҳам, аслида шу мавзу бўйича бошланғич назорат ҳисобланиб, тьюторлар ёки компьютер томонидан баҳоланмайди, фақат таълим олувчига ўрганмоқчи бўлиб турган мавзуга киришиш, янги мавзу ҳақида ўйлаш, фикрлаш, тасаввурга эга бўлишига ёрдам беради ҳамда мотивациясини оширишни таъминлашга хизмат қилади. Диагностик саволларга жавоб бергандан кейин таълим олувчилар тегишли модулларнинг мавзуларини ўқишади ва ҳар бир ўқиган мавзусини қанчалик ўзлаштирганлигини текшириш ва мавзу бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида уларга таклиф этилган машқ ва топшириқларни бажаришади. Мазкур машқ ва топшириқлар қуйидаги шаклларда бўлади; • мавзуларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб тузилган саволларга қисқача фикр билдириш ёки эссе ёзиш; • саволга берилган бир нечта жавоб ва фикрлар вариантларидан тўғри, мосини танлаш; • савол ёки топшириқ сифатида берилган схемалар ёки жадвалларни тўлдириш; • қоидалар, асосий тушунчалар, олимлар фикрлари, жумладан тушириб, бўш қолдирилган сўзларнинг ўрнини тўлдириш; • берилган асосий иборалар ва тушунчаларга таърифни тўғри ёзиш; • тўлиқ берилмаган фикрларни давом эттириб тўлдириш; • мавзулар матнларидан алоҳида аҳамиятга эга бўлган фикрларни танлаш; • cаволларга жавоб ёзиш. Мазкур машқ ва топшириқларни баҳолаш икки хил усулда: компьютер 93

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими томонидан автоматик равишда ва тьютор томонидан амалга оширилади. Компьютер томонидан автоматик равишда баҳоланадиган топшириқларга саволнинг мазмунига мувофиқ равишда тегишли турлардаги тестлар тузилади. Бундай тест турларига кетма-кетликни аниқлаш, мосликни топиш, кўп қийматли, тўлдирувчи ва бошқа тестлар кириб, бунда ҳар хил турлардаги тестлардан фойдаланиш имкони ҳосил бўлади. Турлича тестлардан фойдаланиш эса, таълим олувчиларни бир нечта жавоблар орасидан тўғри жавобни топиш бўйича фақат битта шаклдаги вазифаларни бажариш эмас, балки уларни ўйлашга, мулоҳаза юритишга, таҳлил қилишга ундайди. Эссе шаклдаги “Фикрингизни баён этинг”, “Саволларга жавоб беринг” каби ёзма топшириқлари эса, баҳолаш мезонлари асосида тьютор томонидан баҳоланади ва ҳар бир қўйилган баҳога изоҳ ёзилади. Жорий назорат масофавий ўқитиш жараёнида ўта муҳим дидактик ғояга эга бўлиб, таълим олувчиларнинг ўқув жараёнидаги натижаларини ҳолислик билан баҳолаш, йўл қўйилган хато, камчиликларни ўз вақтида тузатиш имконини беради ҳамда албатта, натижаларга кўра, тьюторларнинг навбатдаги иши давомида ҳисобга олиниши зарур бўлган вазиятларни аниқлаштиришга ёрдам беради. Оралиқ назорат — ҳар бир модул охирида модулнинг мазмун- моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган тест синови ўтказилишини назарда тутади. Оралиқ назорат таълим олувчиларнинг модул бўйича берилган ўқув материалларини қай даражада ўзлаштирганликларини текширишлари учун берилади. Бу назорат орқали таълим олувчи ўзини холисона баҳолаши, лозим топганда, модулни қайта ўрганиб чиқиши мумкин бўлади. Оралиқ назорат ишлари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: • таълим олувчиларнинг ўқув модуллари бўйича белгиланган та­ лабларда кўзда тутилган асосий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирганлиги; • таълим олувчиларнинг ўқув модуллари бўйича асосий ва қўшимча манбалардан фойдаланиш кўникмаларини ўзлаштирганлиги; • таълим олувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларни ўрганиши ва педагогик фаолиятда қўллаш кўникмаларини эгаллаганлиги; • таълим олувчилар томонидан инновацион педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини ўзлаштириши; • таълим олувчиларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси. Оралиқ назорат топшириқларини баҳолаш 100 баллик тизимда амалга ошириш мумкин ва оралиқ назорат топшириқлари учун белги­ ланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам натижага эришган таълим олувчини оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган деб ҳисоблаш мумкин. 94

Якуний назорат — таълим олувчининг масофавий ўқиш жараёнида эгаллаган билим ва кўникмаларини аниқлаш ҳамда ўқиш сифати мониторингини олиб бориш учун ўтказилади. Бу назорат курс якунида таълим олувчилар ўқув материалларини қанчалик ўзлаштирганликлари, шу материалларда берилган вазифаларни қанчалик даражада бажара олишларини аниқлаш ва шу асосда уларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини текшириб баҳолаш мақсадига хизмат қилади. Ушбу назорат материаллари бутун курс мазмунини қамраб олган якуний тест саволлари ва турли хил лойиҳа ишларини ҳимоя қилишдан иборат бўлади. Шундай қилиб, таълим олувчилар масофавий ўқитиш учун тайёрланган модулли курс ўқув материалларини ўзлаштирганлигини аниқлаб бориш учун ҳар бир модулда кўзда тутилган мақсад ва унинг мазмун-моҳиятига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган барча турдаги топшириқларни, тегишли назорат турларини ўқиш даврида бажаришдир. Масофавий ўқитиш курслари сифатини назорат қилишда қуйидаги педагогик методлардан кенг қўлланилди. Ўқув фаолиятини кузатиш методи. Масофавий ўқитишда таълим олувчилар ва тьюторлар виртуал аудиторияда бўлишади, шунинг учун ўқув фаолиятини бевосита анъанавий методлар асосида кузатиш метод­ лари билвосита кузатиш методлари билан алмаштирилади. Масофавий ўқитиш ўқув портали ўқув ҳаракатларни назорат қилишга имкон беради. Тьютор таълим олувчи қачон ва қандай кетма кетликда ўқув материал­ ларни ўрганиб борганлиги, унинг у ёки бу модулларни ўрганишга қанча вақт сарфлаганини, тестларини бажаришини ва қандай хатоликларга йўл қўйганликларини кузатади. Тест ўтказиш методи. Масофавий ўқитиш тизимида асосий эътибор ўқитиш тестларига берилади. Улар ўқитиш сифати ва ўқитиш жараёни интеграцияси алоқасини таъминлайди. Масофавий ўқитиш тизимида, ўқув портал тест ўтказишнинг мослашувчан ташкил этилишига имконият беради. Тест ўтказиш ўқитиш ва назорат қилиш режимида бўлиши мумкин. Назорат қилиш режимида таълим олувчи ҳар бир топшириқнинг натижаси ва тест баҳосини топшириқни бажариш якунида кўради. Ўқитиш режимида ҳар бир топшириқ текширувга юборилиши мумкин, унда топшириқни бажаришнинг аниқ варианти кўзга ташланади. Тест ўтказиш натижалари тьютор ва компьютер томонидан баҳоланади. Тестдан ўтиш учун бир нечта уринишлар ва вақт лимити ҳам берилади. Тест методлари асосида билимларни назорат қилиш самарадорлиги кўпинча тест топшириқлари сифати билан аниқланади. Анкета ўтказиш усули. Масофавий ўқитишда жорий назоратни ўтказишда турли анкета саволлардан фойдаланиш жуда маъқул келади. Анкета мослашувчан инструмент ҳисобланади. Шу боис, саволларни кўплаб турли усулларда бериш мумкин. Таълим олувчиларнинг масофавий 95

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ўқитиш курсларида ҳар бир мавзуни ўзлаштиргандан сўнг анкетадан фойдаланилади. Бунда таълим олувчи қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ўз ўқув муваффақиятларига эришганлигини ўзи баҳолайди: тушундим, мустақил еча оламан, бировнинг ёрдами билан еча оламан, тушунмадим, еча олмайман. Анкета икки вазифани бажаради: 1. Ўқув материалларнинг мазмуни асосида таълим олувчилар ўзининг ўқув фаолиятидаги эришган натижаларини ўзи баҳолай олиши. 2. Уларнинг тьюторлар томонидан баҳоланиши. Олинган натижалар асосида тьюторлар тадбирларга тузатиш киритиш имконига эга бўладилар. Ўзини-ўзи текшириш. Бу таълим олувчиларнинг мустақил билиш фаолиятини таъминловчи асосий факторлардан бири ҳисобланади. Ўзини-ўзи назорат — бу қўйилган топшириқларни текширишда ўзини кўрсатувчи, иш жараёнида ўзини танқидий баҳоловчи, камчиликларни тузатувчи фаолият шакли ҳисобланади. Таълим олувчилар жавобгарлиги ва максимал мустақиллиги масофа­ вий ўқитишда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ҳал қилувчи омиллари ҳисобланади. Таълим олувчиларнинг масофавий ўқитиш курсларида ўз-ўзини назорат қилиши жуда муҳим. Таълим олувчиларга тестларни кўп марта бажаришга ва бажарилган ишлардан олинган натижаларни ўзи назорат қилишга имконият берилади. Бунга нотўғри бажарилган топшириқларни кўриш, улардаги тўғри жавобларни аниқлаш ҳам киради. Бу ўз навбатида ўқув билиш фаолиятини фаоллаштиради. Лойиҳалаш методи асосида баҳолаш. Масофадан ўқитиш жараёнида лойиҳалаш методи асосида ҳам таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мумкин. Бу тьюторларга таълим олувчиларни яхшироқ билиб олишга ва уларнинг тайёргарлик даражасини батаф­ силроқ текширишга имкон беради. Ушбу усуллар асосан субъектив бўлиб, масофавий ўқитишнинг барча иштирокчиларининг бевосита шахсий алоқаларига асосланади. Лойиҳалаш усули орқали таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини баҳолашнинг мумкин бўлган турлари сифатида қуйидагиларни кўриш мумкин: • тегишли мавзу бўйича ёзма иш тайёрлаш (индивидуал равишда, бошқа таълим олувчилар билан биргаликда ёки лойиҳа доирасида иштирок этадиган гуруҳнинг бир қисми сифатида); • бошқа таълим олувчининг ишига референт сифатида намунавий баҳо бериш — тегишли мавзу бўйича лойиҳада иштирок этаётган таълим олувчилар бошқа таълим олувчиларнинг ишига намунавий баҳо бериши; • суҳбат — масофавий ўқитиш жараёнида асинхрон ва синхрон режимларда тьютор ва таълим олувчиларнинг суҳбатини ташкил этиш асосида баҳолаш; 96

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими • битта ўқув гуруҳда иштирок этаётганларни бошқа таълим олувчилар томонидан баҳолаш; • таълим олувчининг ўзини-ўзи баҳолаш. Масофавий ўқитиш жараёнида таълим олувчиларнинг ўқув фаолияти­ ни назорат қилишни ташкил қилишнинг ушбу усуллар синхрон режимда жуда яхши қўлланилиши мумкин. Масофавий ўқитишда синхрон машғулотларда таълим олувчиларни қуйдаги мезонлар бўйича баҳолаш мумкин: • мунозарадаги фаоллик даражаси; • муҳокама мавзуси бўйича саволлар бериш қобилияти; • саволларга оқилона жавоб бериш қобилияти; • хабардорлик, дастлабки маълумот манбаларини билиш даражаси; • ўрганилаётган мавзу бўйича атамалар ва тушунчалардан тўғри фой­ даланиш қобилияти; • асосий ғояни таъкидлаш қобилияти. Рейтинг. Билиш фаолиятига бўлган мотивларни шакллантиришда турли хил рейтинг тадбирлардан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Бу таълим олувчилар фаолиятининг самарасини оширишга, қизиқишини шакллантириш ва уни ушлаб туришга, олинган натижаларга жавобгар­лик ҳиссини ривожлантиришга таъсир этади. Масофавий ўқитиш курсла­рида таълим олувчиларнинг алоҳида вазифалар ва умумий топшириқлар­нинг рейтингини шакллантириш лозим. Бу ўз навбатида баҳолашнинг балли рейтинг тизимини ташкил этишга имкон беради. Шундай қилиб, масофавий ўқитиш тизимида ўқув фаолияти сифатини назорат қилишнинг педагогик метод ва воситалари, қайта алоқани таъминлашга, барча ўқитиш босқичларида билимларни ўзлаштириш даражасини белгилашга, олинган ахборотлар асосида ўқув жараёнининг тьюторлар томонидан таҳрирлаш, тўғрилаш ва ўқув жараёни самарасини аниқлашга йўналтирилади. 97

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.8. Аралаш ўқитиш (Blended learning) сифатида “Flipped Class” технологиясининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу таълим тизимида педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, масофавий ўқитиш ҳамда муаммоли-вазиятли услублар каби замонавий таълим технологияларини кенг жорий этиш имкониятларини кенгайтирди. Маълумки, замонавий таълим технологияларини жорий этиш маълум бир муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Жумладан, ҳозирги кунда таълим тизимида мавжуд бўлган дидактик тизимлар, кўпчилик ҳолатда дарс жараёнида маъруза қилиш, намойиш этиш, эшитиш ва ёзиб олиш каби ўқитиш парадигмасига асосланган. Ушбу дидактик тизимда асосий вазифани тьютор бажаради, таълим олувчи эса кўпроқ пассив билим олувчи ҳисобланади. Бундай маъруза шаклида ўқитишда таълим олувчилар кўпинча тьютор томонидан дарс жараёнида биринчи марта айтилган маълумотларини тушунишга ҳаракат қилади ва улар бу маълумотларнинг мазмун-моҳияти хақида чуқурроқ ўйлашга улгурмайди ва тезкорлик билан тьюторнинг сўзларини ёзиб олиш билан банд бўлади. Халқаро мутахассислардан бири К.Д.Мулдров фикрича, тьютор маъруза шаклидаги дарсда ўқитишнинг дифференциал ёндашувини тўлиқ амалга ошира олмаслиги, ҳар бир таълим олувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга ололмаслиги, ўқув материалларни ўзлаштиришининг тегишли суръатини таъминлай олмаслиги мумкин. Бу ҳолат ҳозирги кунда бутун дунёда муаммо сифатида қаралмоқда ва мазкур муаммони бартараф этиш учун таълим олувчиларнинг мустақил таълим олишини ташкил этишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Юқорида таъкидланган муаммоларнинг ечимини топиш ва илгари сурилган ғояларни амалга оширишга йўналтирилган замонавий ўқитиш шаклларидан бири — аралаш ўқитиш (Blended learning) ҳисобланади. Аралаш ўқитиш — замонавий таълим технологияси бўлиб, унинг асоси “синф-дарс тизими” билан электрон таълимнинг бирлашуви концепциясидан иборат. Бу электрон таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий ўқув воситалари тақдим қиладиган янги дидактик имкониятларга асосланади. Аралаш ўқитишнинг кенг тарқалган усулларидан бири — бу “Flipped Class” педагогик технологияси асосида ўқитиш ҳисобланади [20, 21, 32, 35, 39, 44, 53, 59, 65, 67, 68]. 98

III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими “Flipped Class” инглизча сўз бўлиб, русчада — “Перевернутый класс”, ўзбекчада “Тескари дарс, синф”, “Ўрин алмаштирилган дарс, синф”, “Илгарилама дарс, синф”, “Олдиндан тайёрланиш дарси, синфи” маъно­ ларига тўғри келади. Буларнинг орасидан ушбу педагогик технология­ нинг хақиқий мазмун-моҳиятига энг яқин бўлган ном сифатида ўзбек тилида “Олдиндан тайёрланиш дарси, синфи” номини танлаш мумкин. “Flipped Class” технологиясида ўқув жараёнининг асосий қисмлари бўлган дарс билан уйга вазифанинг ўрни алмаштирилиб, аввал уйга вазифани бажариш жараёнида видео, аудио ва бошқа интерфаол материаллар ўрганилади ва бўлажак дарсга тайёргарлик кўрилади, кейин дарсда мавзу мазмунини амалда қўллаш масалалари кўрилади. Таълим олувчи дарсгача бўлган вақтда исталган жой ва вақтда ўзига қулай ҳолда ўрнашиб ўтириб, тьютор томонидан тақдим этилган видео, аудио ва бошқа интерфаол материалларни ўрганади. Барча фактлар ва номлар ихчам видеога бир неча минутга жойланган бўлади. Бунга ауди­ торияда мавзуни тушунтиришга кетадиган вактдан камроқ вақт кетади. Чунки дарсда бўладиган турли ташкилий ишларга вақт сарфланмайди. Дарсдан олдин мустақил ўзлаштириш дарсдаги мавзуни янгидан тушунтиришга кетадиган вақтни тежайди ва ушбу бўшаб қолган вақтдан мавзуга тегишли муаммоларни ҳал қилишга, билимлар ва кўникмаларни амалда қуллашга ва таълим олувчилар билан янги ўқув маҳсулотлар яратишга йўналтирилади. Ушбу масалада соҳа мутахассисларидан бири бўлган М.Симонованинг фикрича, ушбу технология “дарсдан ташқарида мустақил ишлаш, дарсда вақтни тежашга ва тўғридан-тўғри дарсда ўқув материал мазмунини тушунишни чуқурлаштиришга ёрдам беради”. 99


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook