Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Масофавий_ўқитиш_педагогик_дизайн_2020_й_QR_code

Масофавий_ўқитиш_педагогик_дизайн_2020_й_QR_code

Published by elyoreb02, 2021-09-14 07:30:26

Description: Масофавий_ўқитиш_педагогик_дизайн_2020_й_QR_code

Search

Read the Text Version

89 21-расм. Масофавий малака ошириш жорий этишда иш

ш курсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни штирокчилар таркиби

II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Масофавий малака ошириш курслари ўқув портали блокларининг ҳар бирида жойлаштирилиши мумкин бўлган ўқитишнинг императив компонентлари ва асословчи, йўналтирувчи маълумотларини қуйидагича акс эттириш мумкин. Ўқитишнинг императив компонентлари қуйидагилардан иборат: • бошқарув блоки — блокларнинг ҳаммасини бирлаштирувчи ва бошқарувчиҳисобланади.Бошқарувблокидаўқувпорталданрўйхатдан ўтиш, ўқув режа ва дастурлар, ўқув жараёни муддатлари, машғулотлар жадваллар, гуруҳларни шакллантириш, электрон журнал, тьюторлар ва тингловчиларнинг ўқув фаолияти мониторинги, қайта алоқа, эълонлар доска, портфолио тизими фаолияти ва бошқа элементлар юритилади; • ташкилий-методик блоки — курснинг қисқача аннотацияси, мақсад ва вазифалари, ўқув режа ва дастурнинг қисқача тавсифи, ўқиш давомийлиги, ўқишни олиб боришнинг қисқача тартиби, дастурий таъминотга қўйиладиган талаблар, курсни муваффақиятли ўзлаштириш учун тингловчилардан талаб этиладиган билим ва кўникмалар ёритилади; • мазмун ва ўқиш блоки — бунда асосан ўқув режада берилган фанлар, модуллар, мавзулар бўйича асосий ва қўшимча ўқув материаллар таркиби ва мазмуни, тавсия қилинадиган адабиётлар ва бошқа электрон манбалар берилади; • интерфаол фаолият қисми — масофавий курс интерфаол ўқитиш тизимидан таркиб топган бўлиб, масофавий таълим жараёнини турли хил форумлар, чатлар, вики, вебинар, твиттер, email, вики-вики, видео, телеконференция ва бошқа воситалар орқали “тингловчи — тьютор — тингловчи”нинг ўзаро ҳамкорлик, қайта алоқа, интерфаол фаолияти амалга оширилади; • назорат қисми — ўқув жараёнида ўтказиладиган бошланғич, жорий, оралиқ, якуний назорат ҳамда махсус синов ишларини асинхрон ва синхрон шаклларда ҳамда ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, электрон кутубхона ва медиатека блокида меъёрий ҳужжатлар, турли хил адабиётлар, мультимедиали материаллар, ОАВ материаллари, турли хил электрон манбалар ва бошқа электрон шаклдаги материаллар жойлаштирилади ва уларнинг ҳар бири ҳавола аннотацияси билан бўлиши назарда тутилади. Асословчи ва йўналтирувчи блокида қуйидаги каби маълумотлар акс эттирилади: • таништириш қисми — тизим раҳбарлари, курс координатори, курс админстратори, курс муаллифи, курс тьютори ҳамда методист- экспертлар тўғрисида маълумотлар ва улар билан алоқа ўрнатиш манзиллари ёритилади. Бунда мутахассисларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, фотосуратлари, лавозими, илмий даража, унвонлари, 90

II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни қисқача ижодий биографиялари, илмий ижодий ишлари ёритилиши тавсия этилади; • асосий ҳужжатлар ва талаблар блоки — бунда таълим стан­ дартлари, малака талаблари, компетенциялар рўйхати, масофавий ўқитишнинг тартиб-қоидалари берилади; • методик кўрсатмалар ва тавсиялар блоки — бунда “Ўқув моду­ лини ўрганиш бўйича методик кўрсатмалар”, “Тингловчиларнинг мустақил ишлашлари бўйича методик кўрсатмалар”, “Назорат ишлари турлари ва уларни баҳолаш тартиби” ёритилади. 91

II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.5. Масофавий малака ошириш курслари ўқув жараёнини баҳолаш Баҳолаш масофавий малака ошириш курсларида ўқув жараёни сифати ва тингловчиларнинг ўқув фаолиятини самарали, холисона назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мазкур масаланинг ижобий ҳал қилиниши масофавий курс ўқув жараёнининг самарали ташкил этилишига хизмат қилади. Масофавий курсларда назорат ишлари асинхрон ва синхрон режимда амалга оширилади. Жумладан, асинхрон режимда (форум, вики-вики, тивиттер, форумдаги мунозаралар, видео алоқа режимидаги давра суҳбатлар, мавзулар доирасида веб-квести) ва синхрон режимда (чат, вебинар, видеоконференциялар) тингловчиларнинг фаолиятини кузатиб бориш орқали амалга оширилади. Шунингдек, назорат иши сифатида ҳисобот, малака иши, курс иши, реферат, веб- квест, лойиҳалаш, сўровнома ўтказиш усулларидан ҳам фойдаланилади. Масофавий малака ошириш курслари ўқув жараёнила назорат ишларини амалга ошириш вақтлари, турлари ва шакллари қуйидаги кўринишда ташкил этилади (22-расм). 22-расм. Масофавий малака ошириш курсларида назорат ишлари турлари ва уларни ўтказиш вақтлари 92

II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур чизмадаги назорат ишлари турларининг мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. Бошланғич назорат — малака оширилиши режалаштирилган мо­дул­ лар бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малакалари ва компе­ тенц­ ияларини аниқлашга йўналтирилган синовдан иборат бўлиб, мазкур синов асосида тингловчиларнинг билимларидаги бўшлиқларни аниқлаштириш, қайси мавзуларга кўпроқ вақт ажратишни билиб олиш ва шунга кўра уларнинг индивидуал режасини шакллантириш, шунингдек, бу тьюторга тингловчилар билан қандай қилиб бирга ишлаш кераклиги бўйича фаолиятини режалаштириш имкониятини беради. Жорий назорат — ўқув режада берилган мавзулар бўйича ўзлаш­ тирилган билимларни текшириш, ўзини-ўзи синаб кўриш, ўзини-ўзи баҳолаш, қайта такрорлаш, ўз хатоликларини тузатиш, таҳрирлаш ва билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Жорий назорат ҳар бир мавзу бўйича турли хил топшириқлар, батафсил ёзма иш, муаммоли-вазиятларни ҳал қилиш ёки бошқа вазифаларни бажаришни ўз ичига олиши мумкин. Оралиқ назорат — ўқув дастурда берилган ҳар бир модулнинг асосий ва қўшимча материалларининг тўлиқ мазмунини қамраб олган турли хил топшириқлар, тест синови орқали тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ҳамда компетентлигини ҳар томонлама текшириш назарда тутилади. Жорий ва оралиқ назоратларнинг аҳамияти шундан иборатки, тингловчилар масофавий курсда ўқиш давомида ўқув материални қанчалик даражада ўзлаштираётганлигини ўз вақтида билиб боришдан иборат. Якуний назорат — умумий курс бўйича якуний имтиҳон, суҳбат, чиқиш тести, турли хил лойиҳалар, малака иши ҳимояси ва бошқа шаклларда ўтказилади. Юқорида таъкидланган барча назорат ишларининг сифатли бажарилиши учун уларнинг ҳар бирини бажариш шартлари, йўналтирувчи кўрсатмалар, баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши зарур. Шуни ёдда тутиш керакки, масофавий курсда тьютор томонидан баҳоланадиган назорат ишларини ўз вақтида текшириш зарур. Ўз вақтида текширилмаган назорат ишлари тингловчилар томонидан мунтазам равишда ишлашида мотивациясини пасайтиришга олиб келади. Тингловчилар қайси назорат ишини қайси вақтда бажариш кераклиги бўйича муддатлар аниқ кўрсатилиши зарур, бу жараённи тартибга солиш учун машғулотлар (дарс) жадвали ёрдам беради, унда топшириқларни бажариш ва текшириш муддати кўрсатилади. Бундай жадвални тузиш ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларнинг фаолиятини тўғри режалаштиришга, ортиқча ишлар қилинмаслигига ёрдам беради. Махсус назорат — махсус назорат нимага керак? Масофавий курсда тингловчиларнинг ўзлаштирилган билим сифат даражаси тўғри амалга оширилган назоратга боғлиқ, бу масофавий ўқитишга нисбатан кўпинча 93

II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни шубҳа остига олинади. Чунки масофавий ўқиётган тингловчининг ўрнига бошқа одам кириши ва топшириқларни бажариши мумкин, бу ҳолатни масофавий ўқитиш шароитида тўлиқ назоратга олиш қийин масала ҳисобланади. Айниқса, масофавий курсларда синовлар фақат тест шаклидан иборат бўлганда назоратда холисликни таъминлаш жуда муаммодир. Шунинг учун ўқув жараёнида тингловчиларга фикрлашга йўнал­ тирилган топшириқлар бериш ва уни тьюторлар томонидан қўлда текширилиши муҳим аҳамият касб этади. Бунда фақат топшириқнинг тўғри ёки нотўғри бажарилганлигини баҳолаш билан чекланмасдан, балки унинг мустақил бажарилганлик даражасини, мустақил ёндашувини аниқлаш, жавобнинг аниқлиги, фикрлашнинг чуқурлиги, берилган жавоби мазмунини тўлиқ тушунганлиги, мустақил ишларни бажаришга ва уни амалиётда қўллашга тайёрлигини, берилган жавоб бўйича баҳслаша олиш қобилиятини ҳам баҳолаш зарур. Тингловчиларнинг масофавий курсда мустақил ўқиганлигини аниқлаш учун курс элементлари билан ишлаш бўйича кўникмасини аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқ. Масофавий шакл бўйича ташкил қилинган курс дастурини тўлиқ ўз­ лаштирган ва якуний назоратдан мувафаққиятли ўтган тингловчиларга курсни якунланганлиги тўғрисида ҳужжат берилишини назарда тутилади. Шунингдек, масофавий малака оширишда фақат тингловчилар томонидан ўзлаштирилган билимини баҳолаш билан чекланиб қолмасдан, масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш босқичларини, яъни курсни ташкил этишдан аввалги таҳлил қилиш, режалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш босқичлари ҳам баҳоланади. Бунда курсни таҳлил қилиш босқичида ўқув курсининг мақсад ва вазифаларини аниқлаш, тингловчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва ўқитувчининг вазифаларини белгилаш, ўқитишнинг ўлчанадиган ва тушунарли мақсадларини ифодалаш, кўзда тутиладиган таълим олувчи­ лар аудиторияси ва у билан ишлаш шакллари, баҳолаш усулларини аниқлаш ишлари, режалаштириш босқичида ўқув режа, дастурларни лойиҳалаш, масофавий ўқитишнинг технологиялари, ўқитиш шаклларини тўғри танлаш ишлари, ишлаб чиқиш босқичида ўқув материалларни ишлаб чиқишга қўйиладиган методик, техник, эргономик талаблар асосида шакллантирилганлиги, амалиётга жорий этиш босқичида масофавий малака оширишни амалиётга жорий этиш моделлари ва технологиялари ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари воситалари тўғри танланганлиги ва амалиётда технологик ва мазмун жиҳатдан самарадорлиги кузатилганлиги каби жиҳатларининг ҳаммаси баҳола­ ниши зарур ва баҳолашлар натижалари асосида тегишли босқичларда амалга ошириладиган ишларга тузатишлар киритилади. 94

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. — Тошкент: Шарқ, 1997. — Б. 20 – 29. 2. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури // Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. — Тошкент: Шарқ, 1997. — Б. 31 – 61. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й, 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасиниошириштизиминиянадатакомиллаштириштўғрисида”ги 25-сон қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда. 2012 й., 33-34-сон, 390-модда. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5438-сон Фармони // Lex.uz 6. Inncheon declaration // Education 2030: Towards inclusive and euitable quality education ang lifelong learning for all (Word Education Forum, 19- 22 may 2015, Incheon, Repubic of Korea). 7. Андреев А.А. Дидактические основы дистанционного обучения в высших учебных заведениях: дис. … док. пед. наук. – М.: 1999. — 289 с. 8. Асқаров А.Д., Масофавий ўқитиш таълим шаклининг ривожланиш босқичлари ва моделлари // Замонавий таълим 2015, 10. 59-65 б 9. Воронина Д.В. Педагогический дизайн как средство развития учебной мотивации студентов дистанционной формы обучения / Ярославский педагогический вестник — 2016 - №5 135-140 ст. 10. Ганченко, И.О. Развитие личности педагога в системе непрерывного профессионального образования. Дис. д-ра пед. наук: М., ЗГЕ, 2005. 224 с. 11. Дистанционное обучение. / Под ред. Е.С.Полат. – М.: Владос, 1998. — 192 с. 12. Жўраев Р, Юлдашев М, Рахманқулова Н, Бахрамов А, Закиров А. Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштириш. — Тошкент: “ООО ADAD PLYUS”, 2014, 160 бет. 95

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 13. Ибрагимов А.А. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини кўп векторли ёндашув асосида такомиллаштириш. // пед. фан. бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати - Тошкент, 2018. — 56 б. 14. Ибраймов А. Effectiveness of Teachers Professional Development through Distance Learning Courses // Eastern European Scientific Journal. — Германия. 2015. №4. — Б. 118–125. 15. Ибраймов А. Масофавий ўқитиш тизимини ташкил этиш ва ўқув курслари мазмунини ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари // ЎзМУ хабарлари. — Тошкент, 2016. — №1/5 — Б. 110–113. 16. Ибраймов А. Масофадан ўқитишнинг метод, технология ва воситаси // Муғәллим ҳәм үзликсиз билимлендириў. — Нөкис, 2010. — №4. — Б. 30–35. 17. Йўлдошев Ж.Ғ, Усманов С.А. Замонавий педагогик технологияларни амалиётда жорий қилиш. Т., “Fan va texnologiya”, 2008, 132 б. 18. Краснянский М.Н., Радченко И.М. Основы педагогического дизайна и создания мультимедийных обучающих аудио, видео материалов // Учебно-методическое пособие. Тамбов. 2006 г. 55 ст 19. Кузнецов В.М. Реализация модульно-накопительной системы в повышении квалификации педагогов-краеведов / Вестник ЮУрГУ, № 38, 2011. 84-89 ст. 20. Методические рекомендации по подготовке учебно-методических пособийдля обучения с применением дистанционных образователь­ ных технологий. бишкек: крсу, 2013. 41 с. 21. Моисеева М.В., Полат Е.С., Бухаркина М.Ю., Нежурина М.И. Интернет- обучение: технологии педагогического дизайна / под ред. кандидата педагогических наук. М.В.Моисеевой. — М.: Издательский дом “Камерон”, 2004. – 216 с. 22. Никуличева Н.В. Внедрение дистанционного обучения в учебный процесс образовательной организации: пр. пособие / Н.В. Никуличева. – М.: Федеральный институт развития образования, 2016. — 72 с. 23. Теория и практика дистанционного обучения / Под редакцией Е.С.Полат. — М.: Академия, 2004. — 416 с. 24. Токарский Б.Л., Инкижинова С.А. Дидактические и социальные аспекты дистанционного обучения: учеб. пособие / Б.Л. Токарский, С.А. Инкижинова. — Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2011. — 52 с. 25. Чичерина Н.В., Зайцевская А.А. Модульно-накопительная система повышения квалификации сотрудников университета / Высшее образование в России. №6, 2016. 35-41 ст. 26. https://www.ispring.ru 96

Иловалар Иловалар 1-илова 97

Иловалар 2-илова 98

99

Иловалар 3-илова

100

Иловалар

101

Иловалар 4-илова

102

Иловалар 5-илова

103

Иловалар 6-илова

104

Иловалар 7-илова

105

Иловалар 8-илова



9-илова

Қайдлар учун _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________

Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Муҳаррир Н. Ниязова Мусаҳҳиҳ М. Талипова Дизайн ва саҳифаловчи А. Абрайқулов Босишга рухсат этилди 12.06.2020 й. Бичими 60х84 1/16 Офис қоғози. Ризограф усулда. Times гарнитураси. Шартли босма табоғи 6,75. Нашр. ҳисоб табоғи 5,3. Адади 50 нусха. Буюртма № 12-06 “IMPRESS MEDIA” МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Манзил: Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6.


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook