II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.1. Масофавий курслар мазмунини белгиловчи асосий компонентлар Масофавий малака ошириш курслари мазмунини ишлаб чиқишга ваколатли органлар томонидан тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетентлик даражаларига қўйиладиган талаблар, малака талаблари асос ҳисобланади. Мазкур талаблар асосида тегишли йўналишлар бўйича малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш учун намунавий (таянч) ўқув режалар, ўқув дастурлар, малака талаблари, баҳолаш тизими каби муҳим ўқув компонетлари ишлаб чиқилади. Малака ошириш курслари мазмунини белгиловчи асосий императив компонентлар таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин (10-расм). 10-расм. Малака ошириш курслари мазмунини белгиловчи компонентларнинг таркибий қисми Мазкур расмда малака талаблари таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат бўлиб, уларни қуйидагича ифодалаш мумкин: билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш; кўникма — ўзлаштирилган билимларни таниш вазиятлар, ҳолатларда қўллай олиш; малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш; компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолияти давомида қўллай олиш қобилияти. Булардан келиб чиқиб, масофавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ни инобатга олган ҳолда масофавий малака ошириш курсларининг ўқув- меъёрий ҳужжатлари сифатида тегишли йўналишларнинг ўқув-режа, дастурлари, асосий ва қўшимча ўқув материаллари, назорат ишлари ва баҳолаш тартиби, методик кўрсатма ва тавсияларини ишлаб чиқиш ва уларни албатта экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказиш керак булади. Шундай қилиб, масофавий малака ошириш курслари мазмунини ишлаб 44
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни чиқишнинг асосий императив (қатъий талаб қилинадиган) компонент лари таркиби қуйидагилардан иборат (11-расм). 11-расм. Масофавий малака ошириш курслари мазмунини белгиловчи асосий императив компонентлар Мазкур масофавий малака ошириш курслари мазмунини ишлаб чиқишнинг асосий императив компонентларнинг қисқача мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. 1. Ўқув-меъёрий (айрим) ҳужжатлар. Масофавий малака ошириш курслари мазмунини белгиловчи ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг таркиби намунавий (таянч) ўқув режа, ўқув дастур, ишчи ўқув режа, ишчи ўқув дастур, дарс жадвалдан иборат бўлади. Мазкур ҳужжатлар модулли принцип асосида ишлаб чиқилади. 2. Асосий ва қўшимча ўқув материаллар. Ўқув режада берилган фанлар, модуллар, мавзулар бўйича асосий ва қўшимча ўқув материаллар ишлаб чиқилади. Бунда асосий ўқув материаллар сифатида дарслик, ўқув қўлланмалар асосида маъруза матнлари, амалий машғулотлар, назорат материаллари, аудио, видео материаллар ва бошқалар тайёрланади. 3. Назорат ишлари ва баҳолаш тартиби. Курснинг ўқув режасида берилган фанлар, модуллар, мавзулар мазмуни доирасида назорат ишлари ишлаб чиқилади. Назорат ишлари бошланғич, жорий, оралиқ, якуний назорат турларида олиб борилади. Шунингдек, махсус назорат ўтказилиши назарда тутилади. 4. Методик кўрсатмалар ва тавсиялар. Масофавий малака ошириш шароитида анъанавий малака оширишдан фарқли равишда тьюторлар ва тингловчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 5. Экспертиза ва тажриба-синов. Ишлаб чиқилган масофавий малака ошириш курслари ўқув-методик таъминоти тегишли соҳа мутахассислари иштирокида экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказилади. Мазкур масофавий малака ошириш курслар мазмунини белгиловчи асосий императив компонентларнинг сифатли ишлаб чиқилиши умумий курснинг самарали ташкил этилишига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. 45
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.2. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар таркиби ва уларни ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари Масофавий малака ошириш курслари мазмунини белгиловчи айрим ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг таркиби намунавий (таянч) ўқув режа, ўқув дастур, ишчи ўқув режа, ишчи ўқув дастур, дарс жадвал дан иборат бўлиши ва улар модулли принцип асосида ишлаб чиқилиши юқорида таъкидланди. Буларнинг таркибий қисмини қуйидагича акс эттириш мумкин (12-расм). 12-расм. Масофавий малака ошириш курсларининг мазмунини белгиловчи ўқув-меъёрий ҳужжатлар таркиби Мазкур расмдаги масофавий малака ошириш курсларининг мазму нини белгиловчи айрим ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат: намунавий (таянч) ўқув режа — таълим муассасасида ўқитиладиган ўқув фанлари, модуллар номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг йўналишлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳи собланади; намунавий ўқув дастури — таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанлари, модулларининг мақсад ва вазифалари, мавзулар мазмуни ва ўрганишга ажратилган вақт ҳамда тингловчиларга қўйиладиган компетенциялар белгиланган ҳужжат ҳисобланади; ишчи ўқув режа ва ўқув дастур — намунавий ўқув режа ва ўқув дастур асосида ишлаб чиқиладиган, курс таркиби ва уни ўрганиш учун зарур вақт ҳажмини белгилайдиган, тингловчиларнинг таълимий хусусиятини инобатга олган ҳолда маълум бир фоизда мавзуларга ўзгартиришлар киритилиб бориладиган ҳужжат ҳисобланади; дарс (ўқув машғулотлари) жадвали — ўқув режа ва дастурларда белгиланган мавзулар асосида ўқув машғулотларини ташкил этишни тартибга солувчи ҳужжат ҳисобланади. 46
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув режа, ўқув дастурларида ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг йўналишлар бўйича тақсимоти, ўқув фанларининг мақсад ва вазифалари, мавзулар мазмуни ва ўрганишга ажратилган вақт ҳамда тингловчиларда шакллантириладиган ва ривожлантириладиган компетенциялар белгиланади. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув режа, дастурлари ҳар бир модули маълум вақт давомида ўрганишга мўлжалланган ва аниқ белгиланган билимлар ва кўникмалар ҳажмидан иборат бўлади ва унинг сифати назорат ишлари билан аниқланади. Модулли ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда модуллар сони курснинг ҳажмидан келиб чиқади ва бунда битта модул ҳажмининг катталашиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратилади. “Чунки катта ҳажмдаги модуллар тингловчиларда ўқишга бўлган қизи қишнинг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши билан хавфли саналади” [11; 16-б.]. Модулли ўқув режа ва дастурлар мазмунини шакллантиришга қуйидаги каби талабларни қўйиш мумкин: • ўқув дастурнинг асослилиги — ўқув дастурлар мазмунини тегишл и соҳа ходимларининг малакасини оширишга қўйиладиган талаблар асосида шакллантириш; • ўқув дастурнинг долзарблиги — ўқув дастур модуллари мазмуни бугунги кундаги долзарб масалалардан иборат бўлиши; • ўқув дастурнинг муаммолилиги — ўқув дастур модуллари мазмуни бугунги кундаги маълум бир муаммоларнинг ечимига қаратилганлиги; • ўқув дастур эҳтиёжларга асосланганлиги — ўқув дастурлардаги модуллар мазмуни тингловчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида ишлаб чиқиш; • ўқув дастур диагностика натижаларига асосланганлиги — ўқув дастур модуллари тингловчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган диагностика натижаларида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида тузилганлиги. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, масофавий малака ошириш курсларида ўқув жараёни машғулотлари таркиби анъанавий малака оширишдагидан фарқ қилади. Жумладан, анъанавий малака оширишда ўқув машғулотларни олиб бориш шакллари — маъруза, амалий машғулот, семинар, кўчма (сайёр) машғулот, лаборатория иши, мустақил таълим кабилардан иборат бўлса, 47
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни масофавий малака оширишнинг ишдан ажралмаган қисмида — булар ўрнига синхрон (масофавий туриб реал вақт режимида машғулотларни олиб бориш) ва асинхрон (масофавий туриб электрон ўқув ресурсларини мустақил ўзлаштириш) режимларида ўқитиш ва назорат ишларидан иборат бўлади, ишдан қисман ажралган ҳолда (аралаш курсларда) таълим муассасасида амалга ошириладиган машғулотлар йўналтирувчи, мустаҳкамловчи, амалий машғулотлар, семинар-тренинг, кўчма (сайёр) машғулот, лаборатория ишларини бажаришдан иборат бўлади (13-расм). 13-расм. Анъанавий ва масофавий малака ошириш курслари ўқув машғулотлари турларининг қиёсий таҳлили Мазкур машғулотлар ишдан ажралмаган ҳолда масофавий мустақил ўқиш учун алоҳида ҳамда таълим муассасасида ташкил этиладиган машғулотлар учун алоҳида режалаштирилади. Жумладан, ишдан ажралмаган ҳолда масофавий мустақил ўқиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади: • синхрон режимда ўқитишда тьютор ва тингловчи томонидан жонли равишда машғулотлар ўтказилади. Бу машғулотлар видео конференция, вебинар, чат каби тингловчилар тўғридан-тўғри иштирок этиши талаб қилинадиган тадбирлардан иборат бўлади; • асинхрон режимда ўқитишда масофавий туриб электрон ўқув ресурслари мустақил ўзлаштирилади. Бунда тингловчилар ўқув режада белгиланган модуллар бўйича ўқув материалларни мустақил 48
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ўзлаштириш ва тегишли назорат топшириқларни бажариш, қўшимча ўқув ресурслар мазмунини ўзлаштиришлари назарда тутилади; • назорат ишларда тингловчилар ўзлаштириши режалаштирилган модуллар бўйича бошланғич назорат ва ўқув жараёни давомида модуллар ва мавзулар бўйича ўқув материаллар ўзлаштирилишини текшириш учун жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларидан иборат бўлади. Ўқув режанинг ишдан ажралган ҳолда таълим муассасасида ташкил этиладиган қисми қуйидагича бўлиши мумкин: • йўналтирувчи машғулотлар масофавий малака ошириш курс ларининг бошланишида таълим муассасасида ташкил этилади ва унда мустақил ўқиш жараёнида назария билан амалиётни интеграция лашга йўналтирилади; • мустаҳкамловчи машғулотлар масофавий малака ошириш курс ларининг охирида таълим муассасасида ташкил этилади ва унда масофавий курс мустақил ўқиш давомида олинган билимларни аудиторияда амалий қўллаш, илғор муассасаларда тажриба алмашиш шаклларида олиб борилади; • амалий машғулотларда тингловчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда мустақил ўзлаштирилган билимларини амалий машғулотлар да амалда қўллаш ишлари амалга оширилади, шунингдек, назарий билимларни амалиётда қўллаш ва мустаҳкамлаш мақсадида лаборатория ишлари ташкил этилади; • семинар-тренинглар тингловчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда мустақил ўзлаштирилган билимларини интерфаол ўқитиш усуллари асосида чуқурлаштирилади ва мустаҳкамланади; • кўчма(сайёр)машғулотлартингловчилармустақилўқишжараёнида ўзлаштирилган билимларини амалиётда етакчи ташкилотлар, муассасалар билан тажриба-алмашиш, амалиётда қўллаш шаклида ўтказилади. Дарс (ўқув машғулотлар) жадвали — синхрон, асинхрон режимларида ўқитиш, модуллар, мавзуларни ўқиш ва назорат ишларини бажариш муддатларивауларгамасъул,тьюторларкўрсатилганҳолдаишлабчиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланади. Бунда тингловчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда кунига 2 соат ўқиши мумкинлиги ҳисобга олинади. Мазкур машғулотлар турлари асосида ишдан тўлиқ ва қисман ажралиш ҳолатига кўра масофавий малака ошириш курсларининг ўқув режалари мавзуларни ҳафталик ва модуллар бўйича тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади. 49
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.3. Асосий ва қўшимча ўқув-методик материаллар таркиби Масофавий малака ошириш курслари ўқув-методик материалла рини ишлаб чиқиш анъанавий малака оширишга қараганда бир мунча фарқ қилади, чунки, масофавий малака ошириш асосан тингловч и ларнинг мустақил ўқишига қаратилади. Жумладан, масофавий малака ошириш курсининг ўқув-методик ма териаллари шундай ишлаб чиқилган бўлиши керакки, бунда тингловчи ўқитувчи раҳбарлигида бажариладиган фаолиятдан мустақил равишда ташкил қилинадиган фаолиятга ўта олиши, ўқитувчи назоратини ўзини- ўзи назорат қилиш билан максимал даражада алмаштира олиши керак. Шунинг учун масофавий малака ошириш курси модуллари ўқув материалларини ишлаб чиқувчи тьютор аввалдан модуллар мазмуни, ўқитиш шакллари, назорат қилиш усулларини аниқ тасаввур қилиши ва шундан кейингина модуллар таркибидаги ҳар бир ўқув элементларини ишлаб чиқиши зарур. Масофавий малака ошириш курслари ўқув-методик материаллари таркиби асосий ва қўшимча ўқув материаллари ҳамда курсга оид турли хил адабиётлар ва бошқа ахборот манбаларидан иборат бўлади. Бунда асосий ўқув материаллар тингловчилар томонидан мажбурий ўрганилиши лозим бўлиб, уларнинг ўзлаштирилиши назорат топшириқ лари асосида текшириб борилади. Асосий ўқув материаллар масофавий курсларни жорий этиш моделлари, ўқитиш технологиялари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ҳамда масофавий курс ўқув портали имкониятларидан келиб чиқиб, турлича тақдим этилиши мумкин. Масалан, слайдлар шаклда бўлиши мумкин. Қўшимча ўқув материаллар эса тингловчиларга асосий билимларни ўзлаштиришда ёрдамчи сифатида берилади ва уни ўқиш тавсиявий хусусиятга эга бўлади ҳамда уларни ўзлаштирганлик даражасини текширишни модуллар якунида назорат ишларини бажаришда инобатга олиниши мумкин. Мазкур ўқув материаллар асосида масофавий малака ошириш курсларининг модуллари мазмуни шакллантирилади. Модулларда эса қуйидагилар бўлиши лозим. Жумладан, ўқув мақсадлар ва кутилаётган натижалар, глоссарий, кўргазмали ўқув материаллар, виртуал лабораториялар ва тренажерлар, видео, аудио материаллар, қўшимча ўқув материаллар, диагностик саволлар, ўзини-ўзи текшириш учун топшириқлар, жорий, оралиқ, якуний назорат учун топшириқлар, адабиётлар, ахборот манбалари рўйхатидан иборат бўлади. Ушбу умумий маълумотларни қуйидагича акс эттириш мумкин (14-расм). 50
51 14-расм. Масофавий малака ошириш кур материаллар
рсларининг асосий ва қўшимча ўқув-методик II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ри таркибий қисми
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Юқорида масофавий малака ошириш курслари мазмуни таркибида мавжуд бўлиши лозим бўлган элементларнинг батафсил рўйхати берилган. Албатта, модулларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, битта модул ушбу рўйхатдаги элементларнинг айримларини ўз ичига олиши ҳам мумкин. Модуллар бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқувчилар мазкур таркибни синчковлик билан танлаши, уни тингловчилар тушуниши учун қулай шаклга айлантириши ва визуал ўқув материалларини қуйидаги таркибда ишлаб чиқиши муҳим ҳисобланади. Асосий ўқув материаллар. Масофавий малака ошириш курсига оид дарсликлар, ўқув қўлланмалар асосий ўқув материаллар ҳисобланади. Улар масофавий курсларда асосан ихчамлаштирилган, масофавий ўқи тишда ахборот узатиш технологияларига мослаштирилган ёки интерф аол слайдлар ҳамда турли хил аудио, видео ва медиа ўқув материаллар шак лида тақдим этилиши мумкин. Асосий ўқув материалларда ўқув мақсадлар ва кутилаётган натижалар аниқ белгиланади. Унда ўқув материалларда мураккаб тушунчалар, атамалар глоссарий сифатида берилади. Глоссарий — ўқув материаллари матнида учрайдиган асосий мураккаб тушунчалар, атамалар ва таърифларнинг шарҳи ҳисобланади. Глоссарий тингловчиларга ўқув материалларнинг мазмунини ўзлаштириш учун зарур ва мураккаб бўлган сўзлар, атамалар ва қисқартиришларнинг маъносини аниқ тушуниб ўзлаштиришларига ва келгусида тушунган ҳолда амалда қўллашга ёрдам беради. Глоссарий ўқув порталда асосий матн билан автоматик ҳосил қилинадиган гиперҳаволалар орқали боғланган бўлиши талаб этилади. Глоссарий айрим ҳолларда ўзбек тили билан бирга рус ва инглиз тилларида ҳам акс эттирилиши мумкин. Асосий ўқув материаллар мазмунини ўзлаштиришини текшириш мақсадида ўзини-ўзи текшириш учун топшириқлар ва жорий назоратлар берилади. Булар ҳар бир мавзунинг ўқув материалларини ўз вақтида мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, масофавий курсларда анъанавий ўқитишдан фарқли равишда асосий ўқув материаллар сифатида турли аудио, видео материаллар виртуал лаборатория ва тренажерлар ва бошқалардан кенг фойдаланилади. Қўшимча ўқув материаллар. Қўшимча материаллар сифатида мавзуларга оид зарурий меъёрий ҳужжатлар, иккинчи даражали ўқув қўл ланмалар, видео, аудио материаллар, турли хил тренажерлар, кўргазмали материаллар берилади. Масофавий малака ошириш курси ўқув порталида қўшимча материаллар шарҳлари, изоҳлари билан жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ, унда уларнинг ҳар бири нима учун зарурлиги тушунтирилади. Барча қўшимча материаллар тингловчи танишиши учун қулай жойда жойлаштирилиши лозим. Бунда асосий мақсадларнинг бири тингловчи мавзуларни ўзлаштиришда бошқа жойлардан маълу мотлар қидиришга эҳтиёж сезмаслиги зарур. 52
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Адабиётлар ва бошқа ахборот манбалари рўйхати. Масофавий малака ошириш курсида ўқув материалларга фойдаланилган ва фойдаланилиши лозим бўлган адабиётлар рўйхати берилиши керак. Бу рўйхатга қуйида гилар киради: • меъёрий ҳужжатлар рўйхати; • асосий ўқув адабиётлари рўйхати; • қўшимча ўқув адабиётлари рўйхати; • Интернет тармоқларидаги манбалар рўйхати; • ОАВ материаллари рўйхати. Фойдаланилган ва цитаталар олинган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида шакллантирилади. Бу рўйхатга масофавий курсни ишлаб чиқишда асосланилган ҳамда улардан зарур маълумотлар олинган адабиётлар ва бошқа манбалар юқорида келтирилган кетма-кетликда киритилади. Турли манбалардаги ўрганиш учун зарур бошқа ахборот, ҳар бир ресурснинг аннотацияси билан берилиши мақсадга муқофиқ. Масофавий малака ошириш курсининг ўқув-методик таъминоти фақат мустақил матнли материаллардан иборат бўлиб қолмай, балки зарур ахборотни тегишли тармоқларда излаш, тьютор билан ҳам ва бошқа тингловчилар билан ҳам ёзишма, маълумотлар алмашиш, маълумотлар базаларига, Интернет тармоғидаги маълумотларга мурожаатларни ҳам ўз ичига оладиган яхлит жараёндан иборатдир. Бунда масофавий малака ошириш ўз моҳиятига кўра индивидуаллаштирилган, яъни якка тартибдаги таълим бўлишини ҳисобга олган ҳолда билимларни ўрганиш ва ижодий фаолиятнинг ҳар хил турлари жараёнида ҳамкорлик қилиш назарда тутилади. Масофавий курс ўқув-методик комплексини ишлаб чиқиш мазмунан анчагина мураккаб муаммолардан бири бўлиб, унинг сифат даражаси масофавий курсларнинг сифат ва самарадорлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Масофавий курслар мазмунини ишлаб чиқишда қўйидаги каби асосий қоидаларга эътибор қаратиш лозим ҳисобланади: • агар масофавий ўқитмоқчи бўлаётган фан ёки модулни кундузги таълим тизимида ўқитилаётган бўлса, демак бунга тегишли дарслик лар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари мавжуд бўлади. Бундай ҳолда фақат ушбу материалларни масофавий ўқитишга мослаштириш қолади холос. Агар масофавий ўқитиш учун ўқув материалларини янгидан ишлаб чиқилса, унда бу жараён узоқ вақт давом этадиган ва қиммат жараён ҳисобланади; • масофавий курсни ишлаб чиқувчи аввалдан модул мазмуни, ўқитиш, назорат усулини аниқ тасаввур қилиши ва шундан кейингина тегишли масофавий курснинг ўқув-методик материалларини ишлаб чиқиши лозим. 53
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.4. Асосий ўқув материалларни тайёрлашда мақсадлар ва кутилаётган натижаларни шакллантиришга қўйиладиган талаблар Масофавий малака ошириш курслар мазмуни мақсадлари аввало малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши ҳамда ҳар бир курснинг мақсадлари ўқув дастурларда аниқ ва равшан ифодаланган бўлиши лозим. Ҳар қандай йўналишдаги модуллар ва уларнинг мавзулари қўйилган ўқув мақсадларига мос бўлиши талаб этилади. Агар курснинг бошланишида тингловчи қандай билимлар ва кўникмаларни эгаллаши белгилаб қўйилган бўлса, бу курсдаги ҳар бир модул ва бутун курс яхлит ҳолда мақсадига эришишга хизмат қилади. Мақсадлар шундай қўйилиши керакки, унга эришилганликни оддий назорат воситалари орқали, ҳаттоки курсга алоқаси бўлмаган одам томонидан ҳам осон текшириладиган бўлиши лозим. Бошқача айтганда, мақсадлар ўқув курсини ва унинг моделларини ўзлаштириш бўйича кутилаётган натижадар кўринишида шакл лантирилиши лозим. Масофавий малака ошириш курсида уни ўзлаштиришнинг бош натижаларини акс эттирувчи 5-6 та мақсад шакллантирилиши мумкин. Мақсадларни шакллантиришдан олдин материал қайси даражада ўзлаштирилиши кераклигини белгилаш лозим. Бунда албатта курс малака ошириш учун мўлжалланганлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Жумладан, катта ёшдаги “ўқувчилар” бўлмиш тингловчиларнинг “ўзини-ўзи бошқара оладиган индивид сифатида ҳис қилишлари”, “ҳаётий ва касбий тажрибага эгаликлари”, “ўқиш орқали ўзининг муҳим ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга ва маълум мақсадларга эришишга интилишлари”, “ўқиш давомида эгаллаган билими, кўникма ва малакаларини кечиктирмасдан амалиётга татбиқ қилишга шайланганликлари” каби мотив ва омилларни инобатга олиш лозим. Америкалик психолог ва педагог Б.Блум билиш ва эмоционал соҳадаги педагогик мақсадларнинг таксономиясини яратган. У Блум таксономия си деб номланади. (Таксономия — борлиқнинг мураккаб тузилган соҳаларини таснифлаш ва системалаштириш назарияси). У тафаккурни билиш қобилиятлари ривожланишига мувофиқ равишд а олти даражага ажратади. Унга кўра тафаккурнинг ривожланиши билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, умумлаштириш, баҳолаш даражаларида бўлади. Шу ҳар бир даража қуйидаги белгилари билан ифодаланади (15-расм). 54
55 15-расм. Дидактик мақсадни
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни и шакллантиришнинг даражалари
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Ушбу расмдаги дидактик мақсадларни шакллантириш даражаларининг қисқача мазмун-моҳияти (индикаторлари) қуйидагилардан иборат. 1. Эслаб қолиш (билиш) — дастлабки тафаккур даражаси бўлиб, бунда таълим олувчи атамаларни айта олиш, аниқ қоидалар, тушунчалар, фактлар ва шу кабиларни билишга айтилади. (индикаторлари — асосий тушунчалар, фактларни эслаб қолиш, такрорлаш, мустаҳкамлай олиш, ахборотни етказа олиш, айтиб бера олиш, ёзиш, ифодалай олиш, фарқлаш, таний олиш, гапириб бериш, такрорлаш, айрим тушунчаларни аниқлаштириш, тасдиқлаш ва бошқалар). 2. Тушуниш — даражасидаги тафаккурга эга бўлганда эса, таълим олувчи фактлар, қоидалар, схема, жадвалларни тушунади. Мавжуд маълумотлар асосида келгуси оқибатларни тахминий тафсифлай олади. (индикаторлари — фикрларни, тушунчаларни тушуниш, тан олиш, асослаш, яққоллаштириш, белгилаш, тушунтириш, таржима қилиш, қайта тузиш, ёритиб бериш, изоҳлаш, тавсифлаш, таснифлаш, ойдинлаштириш, муҳокама қилиш, ахборотни қайта ўзгартириш, сабаб- оқибат боғлиқликларини тавсифлаши ва бошқалар). 3. Қўллаш — даражасидаги тафаккурда таълим олувчи олган билимларидан фақат анъанавий эмас, ноъаъанавий ҳолатларда ҳам фойдалана олади ва уларни тўғри қўллайди. (индикаторлари — билимлардан амалда фойдаланиш, қўллаш, жорий қилиш, намойиш қилиш, ўргатиш, аниқлаш, амалга ошириш, татбиқ қилиш, муаммоларни ҳал қилиш, ишларни алгоритм бўйича амалга ошириш ва вазиятларни соддалаштира олиш). 4. Таҳлил қилиш — даражасидаги тафаккурда таълим олувчи яхлитнинг қисмларини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ажрата олади, фикрлаш мантиқидаги хатоларни кўради, фактлар ва оқибатлар орасидаги фарқларни ажратади, маълумотларнинг аҳамиятини баҳолайди. (индикаторлари — маълумотларни таҳлил қила олиш, маълумотларни фарқлаш, ажратиш, таққослаш, келтириб чиқариш, табақалаштириш, тартиблаштириш, ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиш, тахмин қилиш, башорат қилиш, ёйиш, тақсимлаш, текшириш, гуруҳлаш ва бошқалар). 5. Умумлаштириш — даражасидаги тафаккурда таълим олувчи ижо дий иш бажаради, бирор тажриба ўтказиш режасини тузади, бирнечта соҳалардаги билимлардан фойдаланади. Маълумотни янгилик яратиш учун ижодий қайта ишлайди. (индикаторлари — бирлаштириш, режалаштириш, ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, комбинациялаштириш, тузиш, лойиҳалаш, янгилик яратиш). Баҳолаш — даражасидаги тафаккурда таълим олувчи мезонларни ажрата олади, уларга риоя қила олади, мезонларнинг хилма-хиллиги ни кўради, хулосаларнинг мавжуд маълумотларга мослигини баҳолайди, фактлар ва баҳоловчи фикрлар орасидаги фарқларни ажратади. (индикаторлари — бирор бир маълумотни асослаш, тасдиқлаш, ҳимоя 56
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни қилиш, танлаш, мезонларни ишлаб чиқиш, фактлар ва ҳодисаларни баҳолаш, танқид қилиш, хулосаларни шакллантириш ва бошқалар). Шунингдек, бу каби кўникмалардан сўнг, таълим олувчида яратиш кўникмаларини шакллантириш мумкин. Яратиш (индикаторлари — янги ишланмалар яратиш, йиғиш, шакллантириш, лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, тадқиқот қилиш, муаллифлик қилиш ва бошқалар). Ушбу мақсадлар даражалари тўғрисидаги маълумотларни тинглов чиларнинг ўзлаштириш даражасини илмий асосланган ҳолда холисона баҳолаш учун ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Масофавий курсни ўрганишда ўзлаштиришнинг кутилаётган даражасини акс эттирувчи 5-6 та мақсадлар шакллантирилиши мумкин. Бунда тингловчиларнинг барча фанлар ва айниқса, мутахассислик фан лари бўйича юқори даражадаги ўзлаштиришларига эришиш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. 57
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.5. Асосий ўқув материалларни ишлаб чиқишга қўйиладиган умумий ва педагогик-эргономик талаблар Масофавий малака ошириш курслари ўқув режасида белгиланган модулларнинг мавзулари бўйича асосий ва қўшимча ўқув материаллар синхрон ва асинхрон режимларда ўқишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ўқув материалларнинг мазмунан сифатли тайёрланганлиги ва ундан амалиётда фойдаланиш учун қулайлиги таъминланганлиги курсни ишлаб чиқувчининг маҳоратига боғлиқ. Шунинг учун масофавий малака оширишни сифатли ташкил этиш курсни лойиҳалаш босқичида ҳам ва ундан фойдаланиш босқичида ҳам устувор ҳисобланади. Масофавий малака ошириш курслари ўқув материалларининг тузилиши жиҳатидан анъанавий малака ошириш курслари ўқув материалларидан қисман фарқ қилади, жумладан, масофавий курсда ўқув материалларни ўзлаштириш учун кўрсатмалар ва тавсиялар, ўзлаштиришини босқичма- босқич текширувчи интерфаол назорат саволлар ва турли хил синовлардан муваффақиятли ўтишга йўналтирувчи барча зарур маълумотлар бўлиши талаб этилади. Умумий талаблар сифатида масофавий малака ошириш курсларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: • модуллилик — масофавий курс ўқув материаллари модуллилик принципга асосланганлиги ва ҳар бир модулда қўйилган дидактик мақсад ва кутилаётган натижаларга эришганлик даражасини текшириб бориш учун махсус топшириқлар ишлаб чиқиш; • дидактик тизимлилик — ўқув материалларни ишлаб чиқишда турли самарали метод, восита, шакллар ва бошқалардан фойдаланишни назарда тутиш; • мотивлаштирувчанлик — тингловчида мотивацияни ошириш учун биринчидан, ўқув вазифалар тингловчилар тайёргарлигига мослиги ва ўзлаштириладиган билимлар келгусида ҳаёти ёки иш фаолиятида аҳамиятга эга бўлиши, иккинчидан, ўқув материаллар масофавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш; • асослилик — ўқув материалларни тингловчилар учун белгиланган билим, кўникма, малака ва компетенциялар асосида ишлаб чиқиш; • долзарблик — ўқув материаллар мазмуни бугунги кундаги долзарб масалаларга бағишланганлиги; • муаммолилик — ўқув материаллар мазмуни маълум бир йўналиш даги муаммоларнинг ечимига қаратилганлиги; • эҳтиёжларга асосланганлик — ўқув материаллар мазмунини тегиш 58
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ли соҳа ходимларининг эҳтиёжларини ўрганиш асосида ишлаб чиқиш; • диагностикага асосланганлик — ўқув материалларини тегишли соҳа ходимлари орасида ўтказилган касбий диагностика натижаларида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида ишлаб чиқиш; • мослашувчанлик — ўқув материалларни ишлаб чиқишда тинг ловчиларнинг мулоқот тили, билими ва иш кўникмаларини ҳисобга олиш, яъни унда муайян тараққиётга эришиб бориш давомида ўрганилаётган муаммонинг мураккаблик даражасини ошириб боришга қаратиш; • йўриқлилик — ўқув материалларни ўзлаштириш, топшириқларни бажаришда йўналтирувчи жумлалар ҳамда зарур тушунтиришлар билан таъминланган бўлиши, ўрганиш жараёнидаги барча қийинчиликлар курсни ишлаб чиқувчилар томонидан олдиндан кўрилган ва тегишлича ҳисобга олинган бўлиши (топшириқларни бажариш ёки синов саволлари бўйича тўғри жавобга олиб борувчи йўл-йўриқлар, турли машқларни бажариш вақтида огоҳлантирувчи ёки йўналтирувчи товушлар, ёзувлар, автожавоблар каби); • етарлилик — ўқув материаллар мазмуни қўйилган дидактик мақ садга эришишга етарлилиги таъминланганлиги; • ортиқчамаслик — ўқув материалларда ўқув мақсадларга эришиш учун тўғридан-тўғри хизмат қилмайдиган ва тингловчиларнинг эътиборини асосий ўқув материалдан чалғитадиган ортиқча маълумотлар киритилмаганлиги; • такрорламаслик — ўқув материалларда тингловчига аввалдан маълум бўлган маълумотлар баён қилинмаслиги; • чекланганлик — масофавий малака ошириш курси ишдан ажрал маган ҳолда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, ўқув мате риаллар ҳажми анъанавий малака оширишга нисбатан чекланганлиги ёки қисқартирилганлиги; • интерфаоллик — ўқув материалларда тингловчиларнинг интерфаол мулоқот қилиш имкониятини юзага келтирувчи ўқув элементларнинг мавжудлиги; • кўргазмалилик — ўқув материаллар тингловчини қизиқтириши учун визуал бўлиши ва ўқув материал мазмунини англаш, тушуниб етиш, эслаб қолиш имконини берадиган кўргазмали иллюстрациялар, тасвирлар, графиклар, жадваллар, чизмалар, схемалар, расмлар, хариталар, анимация эффектлари, уч ўлчамли видео контентлар ва бошқа мультимедиали ўқув воситалари асосида ишлаб чиқилганлиги; • тизимлилик — битта модул ёки мавзу доирасидаги ўқув материаллар олдинги модул ёки мавзу материаллари билан мантиқий боғланган бўлиши; • изчиллик — мавзулар бўйича ўқув материаллар тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантириш 59
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни мақсадида изчил ёритилганлиги; • гиперматнлилик — ўқув материалининг турли қисмлари орасида интерфаол гиперҳаволалар мавжудлиги ва уларда ички ва ташқи ахборот манбаларига мурожаат қилиш имконияти яратилганлиги; • мураккабликнинг даражалилиги — билишга оид фаолликни рағ батлантирувчи, оддийдан мураккабга принципи асосида тушуниш даражаси ва қизиқишни оширувчи элементларнинг мавжудлиги; • техник қулайлик — ўқув материаллардан фойдаланишда техник ва дастурий таъминотнинг максимал даражада қўлайлиги ва ортиқча ҳаракатлар, сарф-ҳаражатлар талаб этилмаслиги; • амалиётга йўналтирилганлик — масофавий малака ошириш курс лари ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилиши имкониятларидан келиб чиқиб, ўқув материаллар амалиётда қўллашга қаратилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги; • аниқ натижага йўналтирилганлик — курснинг ўқув материаллари аниқ бир натижаларга эришишга йўналтирилганлиги. Шунингдек, курснинг мазмунини очиб берадиган матнлар, тегишли иллюстрациялар, жадваллар, схемалар, диаграммалар, глоссарий ва таърифлар, курснинг бошқа саҳифаларига ва Интернет тармоғидаги бошқа ахборот манбаларига ҳаволалар ҳамда бўлим бўйича асосий хулосалар берилади. Ҳар бир модул сарлавҳага эга бўлиши лозим. Ушбу бўлимга тегишли, лекин дастурга кирмаган саволлар рўйхатини шу саволлар билан факультатив танишиш мумкин бўлган манбаларни кўрсатган ҳолда ва қўшимча маъруза материалларини киритиш мумкин. Мазкур талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув материалларини жорий этиш экспертиза хулосалари ва тажриба-синов натижалари асосида амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади. Масофавий малака ошириш курсини модуллилик принципи асосида ишлаб чиқишнинг қуйидаги бир қанча афзалликларини кўриш мумкин: • курс мазмунини тингловчининг касбий тайёргарлиги, тажрибаси хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш имконияти мавжудлиги; • курс мазмунини муаллиф томонидан тезкорлик билан ўзгартириш орқали жаҳон ва республикада кузатилган янгиликларни кечиктирмасдан киритиб бориш мумкинлиги; • модул ва мавзулар бўйича ўқув материаллар ҳажмини исталган вақтда маълум бир даражада ўзгартириш имконияти; • турли хил модуллар ва мавзуларни ўзаро интеграция қилиш имкониятининг мавжудлиги. Мазкур афзалликлар масофавий малака ошириш курслари ўқув жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 60
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Масофавий малака оширишда эргономик талаблар. Эргономик талаблар масофавий малака ошириш курсида компьютер, планшет, телефон каби воситалари орқали амалга оширилганда экранга чиқариладиган ўқув материаллар ҳар томонлама сифатли тайёрланишида муҳим аҳамият касб этади. Чунки масофавий курс ўқув материалларини ўқиш анъанавий шаклдаги китобларни ўқишдан фарқ қилади, шунинг учун масофавий курсда ўқув материалларни эргономик талаблар асосида сифатли тайёрлаш талаб этилади. Бунга эришиш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур. 1. Масофавий курсда асосий ўқув материалларни тақдим этишда матннинг ҳажмини анъанавий ўқув нашрларига нисбатан тахминан 50% га қисқартириш керак. Асосий ўқув материалларнинг барчасини интерфаол шаклда слайдларга жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ. Слайдларда тақдим қилинган ахбо рот ҳажми тахминан 12 пунктли шрифт билан бир интервалда, ҳошиялари ҳар томондан 2,5 см. Қолдирилган ҳолда ёзилган, хатбоши (абзац)лар бир-биридан бўш сатрлар билан ажратилган саҳифага мувофиқ бўлиши керак. Шрифтлар масофавий курсда режалаштирилган тингловчиларнинг ёшига мувофиқ бўлиши керак. 2. Слайдлар сарлавҳалари максимал маъно юкламасига эга бўлиши, шунчаки асосий матнга қўшимча бўлмаслиги керак. Тингловчи сарлавҳа билан танишганида тегишли бўлимда ёки абзацда гап нима ҳақида боришини аниқ тасаввур қилиши керак. Слайднинг ичидаги матнлар зарур ҳолларда алоҳида микроблокларга ёки мантиқий фрагментларга ажратилиши ва улар ҳам албатта алоҳида аниқ ифода қилинган сарлавҳага эга бўлиши лозим. Слайдларда тақдим этилган ахборот \"давоми бор\" тамойили бўйича жойлаштирилмагани маъқул, бундай ахборот нисбатан тугалланган мазмун юкламасига эга бўлиши керак. 3. Ахборот тингловчилар томонидан осон ва тез идрок қилиниши учун асосий мазмунни ҳамда кўзга яхши ташланмайдиган жойларда жой лашган объектларни, сўзларни, қисмларни энг самарали воситалар, турли хил кўринишдаги шрифтлар билан ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. 4. Шрифтлар сифатида кертиксиз Arial, Verdana, Tahoma каби шрифтлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Кейинги вақтларда амалиётда ушбу шрифтлардан кенг фойдаланилмоқда. 5. Асосий матн чап томонидан текисланиши керак. Агар барча сатрларнинг бошланиши горизонтал бўйича битта даражада бўлса, матнни ўқиш марказдан ёки ўнг томондан текисланган матнга нисбатан сезиларли тезлашади. Шунга қарамай, матннинг айрим катта бўлмаган фрагментларини ўнг томондан ёки марказдан текислаш мумкин. 6. Материалларни ўқиётган вақтда матн қўзғалмас бўлиши мақсадга 61
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни мувофиқ, ҳаракатланадиган, милтиллайдиган ёки ўлчамлари ўзгариб турадиган матн статик матнга нисбатан сезиларли даражада ёмон идрок қилинади. 7. Саҳифанинг фони ва матни ўзаро контрастли рангларда бўлиши керак. Энг яхши аниқликка оқ фонда қора белгилардан фойдаланилганда эришиш мумкин. Саҳифа фонининг ранги учун ёки бир хил ранг ёки контрастлилиги энг кам бўлган нақшдан фойдаланиш мумкин. Фонда тасвирлар бўлганда улар матнни одам кўзи билан таниб олишни қийинлаштиради. 8. Турли символлар, математик формулалар слайд матнига фақат GIF-файллар кўринишида шаффоф фон билан қўйилиши керак. Бу фойдаланувчининг компьютерида шу мақсадлар учун қўлланиладиган махсус шрифтлар бўлмаслиги мумкинлиги билан боғлиқ. 9. Агар экранда бир вақтда тақдим қилинадиган объектлар сони кўп бўлса, уларни маъноси бўйича гуруҳлаштириш керак. Саҳифада кичикроқ иллюстрация, график, диаграмма ва бошқаларни жойлаштириш тавсия қилинади, бунда асосий материал илгаригидек, матн ва жадваллар билан тақдим қилиниши керак. 10. Овоз билан бирга фойдаланилганда овозли ва кўринадиган қаторлар ўзаро боғлиқ, мос бўлишига эътибор қаратиш керак. Ўқув материалларни тайёрловчи матнда сийқаси чиққан бир қолипдаги маълум гаплар, такрорлашлар, жаргон сўзлар ва ифодалардан фойдаланишга йўл қўймаслик керак. 11. Масофавий курслари тармоқ орқали ташкил этилганида асосий ва қўшимча ўқув материалларни — RTF, MS Word, PDF ва аудио, видео шакл ларида юклаб олиш, нашр қилиш имкониятлари мавжуд бўлиши керак. 12. Анимация фақат электрон тренажёрларда, виртуал лаборатория ишларида, амалий кўникмаларни такомиллаштиришни кўзда тутадиган қисмларда тақдим қилиниши керак. Масофавий ўқитиш курсининг ахборот қисмида анимациядан кам фойдаланиш лозим. Бу ҳаракатланаётган тасвир одамнинг периферик кўриш қобилиятига кучли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Шунингдек, веб-дизайнда анимациядан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади: • ўтиш жараёнларини кўрсатиб бериш учун; • ҳаракатнинг йўналганлигини кўрсатиш учун; • вақт ўтиши билан рўй берадиган ўзгаришларни кўрсатиб бериш учун; • саҳифанинг алоҳида соҳасида акс эттирилган ахборотни алмаштириш учун; • график тақдимотни бойитиш учун; • ҳажмли структураларни кўринадиган (визуализация) қилиш учун; • эътиборни жалб қилиш учун. 62
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 13. Слайдларда видео материалдан фойдаланилганда тингловчилар видеоматериалнинг мазмуни тўғрисида тасаввурга эга бўлиши учун асосий ёки олдинги саҳифага видеоматериалдан бир нечта кадрларни жойлаштириш ва баъзи тавсиялар, кўрсатмаларни бериш мақсадга мувофиқ. 14. Видео маърузадан фойдаланишда 90 минут давом этадиган материалнинг ҳаммасини узлуксиз видеоёзув сифатида жойлаштириш шарт эмас. Унинг ўрнига бундай маърузани ҳар бири алоҳида сюжетга эга қисмларга бўлиш мумкин. Маърузанинг қисмлари орасида қисқа сўров ўтказилиши зарур. 15. Ахборотни оммавий маъруза кўринишида баён қилишдан ташқари видео маърузалардан муайян механизмларнинг ишлашини, технологик схемаларни, табиат ҳодисаларини намойиш қилиш, яъни назарий билимлардан амалиётда фойдаланилишини кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин. Бу ҳолда видео маърузалар ёрдамчи механизм сифатида қўлланилади. Видео маърузалардан фойдаланишнинг бошқа варианти - амалий вазиятларни таҳлил қилиш ва кейин гуруҳларда муҳокама қилиш учун материал сифатида қўллашдан иборат. Бундай вариант маърузани таълимнинг асосий элементи деб ҳисоблашга асосланади. 16. Видео маърузада маърузачининг матнни ўқиши, умуман маъруза қилиши, маълумотларни тушунтириш эмоционал хусусиятга эга бўлиши керак, у риторик саволлар, аудиторияга мурожаатларни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқ. Маърузачи нутқи интонация, талаффуз, овоз жарангининг тозалиги бўйича намунали бўлиши керак. Маърузачи матнида штамплар (сийқаси чиққан бир қолипдаги маълум гаплар), такрорлашлар, жаргон сўзлар ва ифодалардан фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди. 63
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.6. Назорат ишларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар Назорат ишлари масофавий малака ошириш курси ўқув режасининг ҳар бир модули ва мавзуси бўйича ўқув материалларнинг ўзлаштирилишини текшириш мақсадида ишлаб чиқилиши талаб этилади. Жумладан, қоида тариқасида ҳар бир модул ва мавзу ўзлаштирилиши таълим олувчиларнинг назорат топшириқларига жавоб беришлари билан тасдиқланиши лозим. Топшириқлар айнан ўқув материаллар мазмунидан тузилиши, жавоблари эса ўқув материал ичидан топилиши талаб этилади. Масофавий малака ошириш курсларида назорат ишларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим: • назорат ишларининг мақсадини белгилаш, бошқа топшириқлар билан алоқасини таъминлаш; • назорат ишларининг турини аниқлаш (индивидуал, гуруҳларда ишлаш ва бошқалар); • назорат ишларини текшириш турини аниқлаш (автоматлаштирилг ан, қўлда текшириш, ўзаро текшириш); • назорат ишларини ишлаб чиқишда мавзуни такрорлаш, янги маълумотларни ўрганиш ва қидириш, билимларни янги вазиятларда қўллаш ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратиш; • назорат ишларини бажариш учун аниқ кўрсатмалар бериш; • назорат ишларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. Назорат топшириқларини қуйидаги талаблар асосида ишлаб чиқилиши зарур: • мазмунлилиги – масофавий курсда ўқув материалнинг мазмунига тушуниб етмаган ҳолда жавоб бериш мумкин бўлган назорат топшириқлар бўлмаслиги; • ўрганилаётган материалга мослиги — назорат топшириқларнинг барча жавоблари, яъни тўғрилари ҳам, нотўғри жавоблари ҳам ўрганилаётган ўқув материалига мос бўлиши; • фикрлашга йўналтирилганлиги — назорат топшириқлари ижодий саволларга жавоб бериш, ёзма топшириқлар, лойиҳаларни бажариш, диаграммалар тузиш, амалиётга йўналтирувчи, масалалар ечиш, форумда муҳокама қилиш, суҳбат, Интернет тармоғида излаш ва бошқа турдаги вазифаларни бажаришга қаратилганлиги; • креативлик — назорат топшириқларнинг жавоблари фақат \"топа билиш\"га эмас, тингловчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккури, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилганлиги; • қатъийлик — тингловчидан назорат топшириқларини бажаришни 64
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни таълимнинг дедуктив ва индуктив методларини қўллашга оид ҳаракатларни талаб қиладиган бўлиши; • тезкорлик — масофавий курс жараёнида тезкорлик билан тинг ловчиларнинг жавобларидаги типик хатоларни аниқлаш, улар тўғрисида огоҳлантириш ва уларга йўл қўймаслик, уларни тузатиш тўғрисида консультатциялар бериб бориш таъминланганлиги. Индикаторлар Масофавий малака ошириш курсларида тинг ловчиларнинг ўқув материалларни ўзлаштириши нинг у ёки бу даражасини текшириш учун турли хил тест саволлари мавзуларни ўзлаштиришга қўйилган дидактик мақсадлар асосида ишлаб чиқилиши зарур. Жумладан, дидактик мақсадлар даражаларининг қисқача мазмун-моҳияти (инди каторлари) қуйидагилардан иборат: 1. Эслаб қолиш (индикаторлар — ўқув материалларни такрорлаш, асосий тушунчалар ва фактларни эслаб қолиш, айрим тушунчаларни аниқлаштириш, тасдиқлаш ва бошқалар). 2. Тушуниш (индикаторлар — ўқув материалларни, фикрларни, тушунчаларни тушуниш, тан олиш, изоҳлаш, тавсифлаш, таснифлаш, муҳокама қилиш, ахборотни қайта ўзгартириш, сабаб-оқибат боғлиқ ликларини тавсифлаши ва бошқалар). 3. Қўллаш (индикаторлар — билимларни янги вазиятларда қўллаш, муаммоларни ҳал қилиш, намойиш этиш, ишларни алгоритм бўйича амалга ошириш ва вазиятларни соддалаштира олиш). 4. Таҳлил қилиш (индикаторлар — маълумотларни таҳлил қила олиш, маълумотларни фарқлаш, ажратиш, таққослаш, тартиблаштириш, ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиш, тажриба-синов, тестлаш, тадқиқ қилиш ва бошқалар). 5. Умумлаштириш (индикаторлар — бирлаштириш, режалаштириш, ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, комбинациялаштириш, тузиш, лойиҳа лаш, янгилик яратиш). 6. Баҳолаш (индикаторлар — бирор бир маълумотни асослаш, тасдиқлаш, ҳимоя қилиш, танлаш, мезонларни ишлаб чиқиш, фактлар ва ҳодисаларни баҳолаш, танқид қилиш, хулосаларни шакллантириш ва бошқалар). Ушбу мақсадлар даражалари тўғрисидаги маълумотларни таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини илмий асосланган ҳолда холисона баҳолаш учун ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Масофавий малака ошириш курсларида кундузги ўқитишдан фарқли равишда топшириқларнинг бир нечта вариантлари бўлиши зарур, бу топшириқлар локал ва глобал тармоқ орқали тез тарқалиши билан боғлиқдир. 65
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мавжуд тажрибдан маълумки, масофавий малака ошириш амалиётида кўпинча ўзини-ўзи текшириш учун топшириқларда ҳам, умумий монито ринг қилишда ҳам қуйидаги келтирилган 4 турдаги саволлар қўлланилади: • рўйхатда берилганлардан битта ёки бир нечта жавобни танлаш (билимларни тезкорлик билан текширишнинг тест усуллари, ёдлаш, тан олиш, фарқлашга асосланган); • қисқа жавобни талаб қиладиган саволлар (масалан, асосий терминни аниқланг, формула асосида ҳисобланг); • батафсил ёзма жавоблар талаб қиладиган саволлар (кўникма ва малакаларни текшириш учун) — мақолалар, резюме, таҳлил қилиш; • реал ҳаётий вазиятларда таълим олувчининг ҳаракатларини баҳолаш га имкон берадиган муаммоли-вазиятли саволлар ва топшириқлар. Масофавий курсда назорат топшириқлари сифатида қуйидагиларни намуна сифатида кўриш мумкин [26]: Битта тўғри жавобли тест — бунда саволга берилган жавоблар бир нечта вариантдан иборат бўлиб, улардан биттаси тўғри жавоб бўлади. Тингловчига жавоблар рўйхатидан битта тўғри жавобни танлаш таклиф қилинади. Мисол сифатида тест намунаси қуйидаги шаклда берилади. Битта тўғри жавобли тест учун савол Вазифа. Қуйидаги видеороликни кўриб чиқинг ва масофавий курслар қандай шаклда олиб борлишини аниқланг. Жавобларнинг вариантлари A Синф-дарс шаклида B Мустақил таълим шаклида C Сиртқи таълим шаклида D Экстернат таълим шаклида Кўп танловли тест — бунда саволга берилган жавоблар бир нечта вариантдан иборат бўлиб, улардан бир нечтаси тўғри жавоб бўлади. Тингловчига жавоблар рўйхатидан бир нечта тўғри жавобни танлаш так лиф қилинади. Мисол сифатида тест намунаси қуйидаги шаклда берилади. Бир нечта тўғри жавобли тест саволи Вазифа. Қуйидаги диаграммани таҳлил қилинг ва тингловчилар масофавий шаклда бир кунда неча соат ўқиши мумкинлигини аниқланг. Жавобларнинг вариантлари – 5 соат – 2 соат – 6 соат – 2,5 соат 66
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Тўғри/Нотўғри ёки Ҳа/Йўқ жавобли тест — бундай тест топшири ғида бирорта тасдиқ таклиф қилинади, тингловчига эса уни Тўғри ёки Нотўғри деб ҳисоблашини билдириш имконияти берилади, шунингдек, бу каби саволга Ҳа ёки Йўқ деб жавоб бериши ҳам мумкин. Мисол сифатида ушбу шаклга қуйидаги тест намунаси берилади. Тўғри/Нотўғри ёки Ҳа/Йўқ жавобли тест саволи Савол. Масофадан ўқитиш курслари асинхрон ва синхрон режимларда олиб борилиши тўғрими? Жавобларнинг вариантлари – Нотўғри / Йўқ – Тўғри / Ҳа Қисқа жавобли тест — бундай тест топшириғига жавоб сифатида сон, сўз ёки қисқа ибора берилади. Топшириқ жавоблари сўз ёки қисқа ибора бўлганида, тингловчи хатолик билан ёзмаслиги учун улар бир маъноли, аниқ ёзиладиган сўзлардан иборат бўлиши зарур. Мисол сифа тида қисқа жавобли тест намунаси қуйидаги шаклда берилади. Қисқа жавобли тест саволи Вазифа. Қуйидаги видеороликни кўриб чиқинг ва масофавий курсда дарсни ким олиб боришини аниқланг. Жавобларнинг вариантлари Тьютор Жавоби сондан иборат тест — бу қисқа жавобли тест топшириғига ўхшаш бўлиб, ундан фарқи шундаки, жавоб албатта сон шаклида жавоб беришга мўлжалланган бўлади ва жавобда маълум даражада узлуксизлик бўлиши мумкин ва тьютор тўғри жавобларнинг узлуксиз кетма-кетлиги диапазонини кўрсатиб беради. Мисол сифатида ушбу тест намунаси қуйидаги шаклда берилади. Жавоби сондан иборат бўлган тест саволи Савол. Қуйидаги видеороликни кўринг ва ... таълим муассасасида масофадан ўқитиш қачондан бошланган ва ҳозирги кунга қадар нечта йўналиш бўйича қанча ходим малака оширган? Сонли жавобларнинг вариантлари ... таълим муассасасида масофадан ўқитиш ... йилдан бошланган ва ҳозирги кунда ... дан камроқ йўналишда ...... дан кўпроқ ходимлар малака оширган. 67
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Савол жавобларини тартиб билан жойлаштириш топшириғи — бунда савол шундай тузиладики, жавоблар бирор бир тартиб-қоидалар асосида кетма-кетликда жойлаштирилиши талаб этилади. Мисол сифатида савол жавобларини тартиб билан жойлаштириш тести намунаси қуйидаги шаклда берилади. Тартиб билан жойлаштириш топшириғи саволи Вазифа. Қуйидаги назорат ишларини масофадан ўқитиш курсларида ўтказиш тартибига кўра жойлаштиринг. Жавобларнинг вариантлари – Бошланғич назорат – Оралиқ назорат – Якуний назорат – Жорий назорат Мосликни аниқлашга топшириқ — бунда асосий атамалар, жумла лар тўғрисига ва уларнинг таърифлари аралаштирилган ҳолда берилади, тингловчилар эса уларнинг ўзаро тўғри жойлаштириши, жавоблар тўғрилигига кўра мосликларини аниқлаши лозим бўлади. Мисол сифатида мосликни аниқлашга қаратилган топшириқ тести намунаси қуйидаги шаклда берилади. Мосликни аниқлашга қаратилган топшириқ вазифаси Вазифа. Масофадан ўқитишда назорат ишлари ва уларга берилган таърифларни мослаштиринг. Жавоблар: асосий сўзлар, жумлалар ва унга мос жавоблар Жорий назорат — модуллар ўзлаштирилиши текширилади Оралиқ назорат — ўқув режа асосида курс бошида ўтказилади Бошланғич назорат — мавзулар ўзлаштирилиши текширилади Бўш қолдирилган сўзлар ўрнига зарур сўзларни ёзиш топшириғи — бу топшириқда маълум бир фикрларнинг орасида айрим сўзлар тушириб қолдирилади ва уни тингловчига топиш ва бўш қолдирилган жойга ёзиш таклиф этилади. Мисол сифатида ушбу топшириқ қуйидаги шаклда берилади. Бўш қолдирилган сўзлар топшириғи вазифаси Вазифа. Қуйидаги жумлада бўш қолдирилган жойларга зарур бўлган сўзларни ёзинг. Асосий фикрлар ва бўш қолдирилган жойлар Масофавий ўқитиш курслари ўқув жараёни ... ва ... режимларда олиб борилади. 68
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Бўш қолдирилган сўзлар ўрнига жавоблар ичидан тўғрисини танлаш топшириғи — бунда маълум бир фикрларнинг айрим сўзлари тушириб қолдирилади ва тингловчи таклиф этилган бир нечта жавоб вариантлари ичидан тўғрисини танлаши лозим бўлади. Мисол сифатида бўш қолдирилган сўзлар ўрнига жавоблар ичидан тўғрисини танлаш топшириғидан намуна қуйидаги шаклда берилади. Бўш қолдирилган сўзлар ўрнига жавобни танлаш вазифаси Вазифа. Қуйидаги берилган жумлада бўш қолдирилган сўзларга мос жавобларни танланг. Асосий фикрлар ва бўш қолдирилган жойларга жавоб вариантлари Масофадан ўқитиш курслари ўқув-методик таъминоти таркиби ва тузилиши модулли принцип асосида ишлаб чиқилади. илмийлик Бўш қолдирилган сўзлар ўрнини тўғри жавоблар билан тўлди риш — бу топшириқда маълум бир фикрларнинг орасида айрим сўзлар тушириб қолдирилади ва тингловчига бир нечта жавоблар вариантлари ичидан тўғрилари билан бўш қолдирилган жойларни тўлдириш таклиф этилади. Мисол сифатида ушбу топшириқ қуйидаги шаклда берилади. Бўш қолдирилган сўзлар ўрнини жавоб билан тўлдириш вазифаси Вазифа. Қуйидаги фикрда бўш қолдирилган сўз ўрнига жавоб вариантлар ичидан тўриси билан тўлдиринг. Асосий фикрлар ва бўш қолдирилган жойларга жавоб вариантлари Масофадан ўқитишда реал вақтда олиб бориладиган машғулотлар ... ўқитиш режими дейилади. асинхрон синхрон Бу турдаги топшириқлар бир нечта саволлар ва тегишлича сондаги жавоблардан ташкил топади ва ҳар бири учун фақат битта жавоб тўғри бўлади. Тингловчи эса савол учун унга мос бўлган жавобни танлаши керак. Эссе — бир нечта гаплар ёки абзацлардан иборат бўлган фикрларини жавоб сифатида ёзиши керак бўлган топшириқ. Унга тингловчилар томонидан ёзилган жавоблар тьютор томонидан қўлда баҳоланади. Намуна сифатида қуйидаги расмни келтириш мумкин. Эссе ёзиш бўйича топшириқ Вазифа. Масофавий малака оширишнинг моделлари ҳақида қисқача эссе ёзинг. Эссе учун ёзилган жавоб ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 69
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Объектни танлаш — масофавий курс ўқув материалларида назорат топшириқлари сифатида маълум бир объектини ёки майдонни танлаш вазифасини қўйиш мумкин. Намуна сифатида қуйидаги топшириқни келтириш мумкин. Объектни танлаш топшириғи вазифаси Қуйидаги видео материал билан танишинг ва масофавий курсда неча фоиз назорат топширилари борлигини аниқланг. Объектни танлаш топшириғи жавоби 30% 30% 30% 30% 30% 30% 40% ... 40% ... 40% Объектни танланган жойга қўйиш — бунда маълум бир объект ларни вариант сифатида берилади ва улар ичидан тўғри танланиши лозим бўлган жойга вариант сифатида берилган объектларнинг бирортасини олиб бориб қўйиш керак бўлади. Намуна сифатида қуйидаги топшириқни келтириш мумкин. Объектни танланган жойга қўйиш вазифаси Қуйидаги расмлар ичидан кейс технологияни акс эттирувчи расмни каттакча ичига жойлаштиринг. Объектни танланган жойга қўйиш топшириғи жавоб вариатлари ... ... Умуман олганда, юқорида таъкидланган тест топшириқларини бажариш жараёнида нотўғри жавобларни қатъий тўғри натижалар чиқарилгунича кўрсатмаслик маъқул. Кўпгина тингловчилар одатда, қолган топшириқлар сони камлиги рағбатлантирилиши, бажарилган топшириқларнинг сони кўплиги эса, камроқ рағбатлантирилиши мавжуд тажрибалардан маълум. Шунингдек, масофавий малака ошириш жараёнида юқоридаги каби интерфаол тест топшириқлар билан бирга амалий топшириқлар, машқлар ҳам берилади. Амалий топшириқларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин. Файл кўринишида бажариладиган топшириқ — тингловчи томони дан бажарилган топшириқнинг натижаларини битта файл кўринишида масофавий ўқитиш порталига жойлаштирилади ва тьютор томонидан тегишли мезонлари асосида баҳоланади. Матн кўринишида бажариладиган топшириқ — тингловчи томони дан жавобнинг матни бевосита масофадан ўқитиш порталида топши риқлар жавобларини киритишга мўлжалланган дарчага киритилади ва тьютор томонидан тегишли мезонлари асосида баҳоланади. 70
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Ўқув порталдан ташқарида бажариладиган топшириқ — тинглов чидан бирор бир топшириқ жавоби ўқув порталга юклаши назарда тутилмайди. Бажарилган топшириқлар текшириш ва баҳолаш учун тьюторга қоғозга нашр қилинган ҳолда тақдим қилинади. Мазкур назорат топшириқлари таълим билан амалиётни интеграциялашга, яъни ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллашга қаратилган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур, бу тингловчиларнинг мотивациясини сезиларли даражада оширишга ва курснинг мазмунига янада қизиқишни уйғотиши ҳамда маълум бир даражада ўзлаштириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 71
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.7. Методик кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш йўналишлари Масофавий малака ошириш курсларида тингловчилар учун методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши лозим. Чунки, анъанавий малака ошириш (синф-дарс) шаклида тингловчилар бевосита ўқитувчи раҳбарлигида ўқиса, масофавий малака ошириш курсида мустақил равишда таълим олади. Бундай ҳолда методик кўрсатмалар ва тавсиялар тингловчиларни қўйилган мақсадга эришишга йўналтириб боришга хизмат қилади. Методик кўрсатмалар ва тавсиялар масофавий малака ошириш шароитида, асосан тингловчи кўпроқ мустақил ишлайдиган шароитларда зарур ҳисобланади. Методик кўрсатмалар — масофавий малака ошириш курслари ўқув материалини ўзлаштириш, яъни курсда белгиланган мақсадларга эришишнинг маълум даражада батафсил ишлаб чиқилган қадамба-қадам йўриқномаси ҳисобланади. Методик тавсиялар — масофавий малака ошириш курслари ўқув мате риалларини ўзлаштириш, электрон таълим ресурслари билан ишлашни турли хил усулларда амалга ошириш бўйича тавсиялардан иборат. Методик кўрсатмалар ва тавсиялар соҳанинг малакали мутахассислари томонидан тьюторлар ва тингловчилар учун масофавий курсда мустақил ўқиш учун ва таълим муассасасида йўналтирувчи ва мустаҳкамловчи машғулотлар учун ишлаб чиқилиши мумкин (16-расм). 16-расм. Методик кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш йўналишлари Тьюторлар фаолиятини самарали ташкил этиш, турли хил назорат топшириқларини тегишли мезонлар асосида баҳолаш, синхрон, асинхрон режимидаги машғулотларни ўтказиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 72
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Тингловчилар учун масофавий малака ошириш жараёнида кўпроқ мустақил ишлайдиган шароитларда ўқув фаолиятини осонлаштиришга хизмат қиладиган методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Методик кўрсатмалар ва тавсияларни қуйидаги йўналишларда тайёрлаш мумкин (17-расм). 17-расм. Масофавий малака ошириш курсида фойдаланиладиган методик кўрсатмалар ва тавсиялар таркиби Мазкур чизмада кўрсатилган масофавий малака ошириш курсида фойдаланиладиган методик кўрсатмалар ва тавсиялар таркибининг мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. Масофавий малака ошириш курсида ўқув жараёнини олиб бориш бў йича методик кўрсатмалар ва тавсияларда қуйидагилар акс эттирилади: • масофавий малака ошириш тартиб-қоидалари; • курс ва модулларни ўқишнинг умумий давомийлиги; • мустақил ўрганиш ва топшириқларни бажариш вақтлари; • синхрон, асинхрон машғулотларда иштирок этиш; • амалий, семинар, муҳокама машғулотларда иштирок этиши; • масофавий ўқиш учун тингловчига қўйиладиган талаблар; • мустақил, гуруҳларда ва тьютор билан ишлаш; • курсни муваффақиятли якунлаш шартлари. Масофавий малака ошириш курсида ўқув жараёнини олиб бориш учун машғулотлар жадвали ишлаб чиқилиши зарур, у тингловчиларн инг ўқиш вақтини тўғри режалаштиришга ёрдам беради. Мазкур машғулотлар жадвали курснинг ўқув режасига мувофиқ тузилади. Масофавий малака ошириш курсида ўқув порталда мустақил ишлаш бўйича методик кўрсатмалар ва тавсияларда қуйидагилар акс эттирилади: • асосий ва қўшимча электрон ўқув ресурслар билан ишлаш; • ўқув порталнинг функциялари ва интерфейси билан ишлаш; • тьютор ва бошқалар билан қайта алоқа воситасидан фойдаланиш; • дастурий таъминотга қўйилган талаблар ва улар билан ишлаш; 73
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни • ўқув жараёнида ишлаш учун зарур қўшимча воситалар; Масофавий малака ошириш курсида модуллар мазмунини ўрганиш бўйича методик кўрсатмалар ва тавсияларда қуйидагилар акс эттирилади: • модул мазмунининг тингловчилар учун аҳамияти ва роли; • модул мақсади ва кутилаётган натижалари; • модулни ўрганишда тингловчининг вазифалари; • модулни ўрганиш вақтларини режалаштириш ва ташкил этиш; • модулга оид асосий, қўшимча материаллар ва адабиётлар билан ишлаш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар. Масофавий малака ошириш курсида назорат ишларини бажариш ва баҳолаш тартиби бўйича методик кўрсатма ва тавсияларда қуйидагилар акс эттирилади: • курсда қўлланиладиган назорат ишлари турлари; • ўзини-ўзи текшириш синовлари; • назорат ишларини бажариш (қайта) шартлари ва муддатлари; • амалий машғулотларни бажариш бўйича тавсиялар; • баҳолаш мезонлари ва тартиби (балл кўрсаткич ва даражалари); • якуний назоратга тайёрланиш бўйича маслаҳатлар; • назорат ишлари якуни бўйича қабул қилинадиган қарорлар. Тескари (қайта) алоқа қилиш бўйича методик кўрсатмалар — масофавий курсда \"тингловчи — тьютор — тингловчи\" мулоқотларини ташкил қилиш аҳамиятли элемент ҳисобланади. Бунда методик маслаҳатларнинг сони ва даражаси ўзгарувчан бўлиб, ўқитишнинг бошланишида макс имал бўлиши ва ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилиб борилиши давомида бу даража пасайиб борилиши назарда тутилади. Шундай қилиб, умуман олганда методик кўрсатмалар ва тавсиялар масофавий курсда ўқув жараёнига оид вазифаларини бажаришга бўлган яхлит қарашларини ифодалаши ҳамда қўйилган дидактик мақсадларга эришиш учун билимни шакллантириш, мустаҳкамлаш ва кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади. 74
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.8. Масофавий малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирокчилар таркиби Иштирокчиларни аниқлаштириш лозим, сабаби масофавий малака оширишни ташкил этиш — бу жамоавий иш ҳисобланади. Мазкур жамоада тегишли вазифаларига кўра қуйидагилар иштирок этиши мумкин: жамоа раҳбари — масофавий курсларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда жамоанинг барча иштирокчиларининг ишларини умумий бошқаради; педагогик дизайнер — масофавий таълим бўйича мутахассис сифа тида масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш учун курс бошлашдан олдинги таҳлилни ўтказиш, курсларни режалаштириш, курс мазмунини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, сифат ва самарадорлигини баҳолашга қўйиладиган талаблар, илғор усулларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий иш бўйича таклифлар беради; методист-эксперт — масофавий таълим бўйича мутахассис сифатида курслар мазмунини экспертизадан ўтказиш, ўқитиш моделлари, дидактик тизимни шакллантириш ва унинг амалиётдаги самарадорлигини баҳолаш ҳамда жараён иштирокчиларига методик ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширади; курс координатори — масофавий курслар ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш — тингловчиларни курсга қабул қилиш, расмийлаштириш, гуруҳ шакллантириш, асинхрон ва синхрон режимида ўқитишларни ташкил этиш, тьюторлар ва тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўқув жараёнининг умумий мониторингини олиб бориш каби ишларни амалга оширади; курс админстратори — серверлар, компьютерларга зарур техник хизмат кўрсатиш, локал, глобал тармоқларнинг узлуксиз фаолият кўрсатишини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ходимлар ва тингловчиларнинг тармоқдан самарали фойдаланишда ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширади; курс ишлаб чиқувчи (муаллиф) — тегишли фанлар, модулларнинг ўқув-методик материалларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва уларни шахсий кабинети орқали тармоққа жойлаштириш, заруриятга кўра ва тингловчиларнинг таклифлари асосида қайта таҳрирлаш, тузатиш ҳамда мунтазам такомиллаштириб бориш ишларини амалга оширади. Бунда муаллифлик ҳуқуқига оид материалларни тайёрловчи “курс муаллифи”, мавжуд материалларни мослаштирувчи эса “курсни ишлаб чиқувчи” деб юритилади; тьютор — масофавий малака оширишда ўқув машғулотларни олиб бориш, назорат ишларини баҳолаш, тингловчилар билан доимий алоқа 75
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ўрнатиш орқали методик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини олиб боради; веб-дизайнер — масофавий курслар ўқув материалларини техник томондан дизайн қилиш, оддий матнларни турли хил кўргазмали шаклга келтириш, медиа элементларини ишлаб чиқиш каби ишларни амалга оширади; экспертиза ишчи гуруҳи — янгидан ишлаб чиқилган ўқув-методик материалларни экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказиш ишларини амалга оширади; тингловчи — масофавий малака ошириш курсига касбий билим, кўникма ва малакасини янгилаш ва чуқурлаштириш учун жалб этилган катта ёшдаги таълим олувчи ҳисобланади. Мазкур иштирокчилар таркиби ва уларнинг вазифаларини умумлаштирадиган бўлсак, масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-методик материаллари дастлаб курс ишлаб чиқувчи муаллифлар томонидан ишлаб чиқилади ва экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказиш учун тақдим этилади. Экспертиза ва тажриба-синов ишлари белгиланган тартибда ва босқичларда амалга оширилади. Дастлабки экспертиза жараёнида тайёрланган масофавий курс ўқув материалларининг сифат баҳоланади ва амалиётга жорий этиш даражаси аниқлаштирилади. Ўқув-методик материаллар ижобий баҳоланганида амалиётга жорий этиш мақсадида масофавий курс ўқув портали орқали ва тегишли ўқитиш моделлари асосида амалиётга жорий этилади. Бунда курсларини амалиётга жорий этиш ишлари курс координатори ва админстраторлари томонидан амалга оширилади. Масофавий малака ошириш курслари машғулотлар жадвалига асосан асинхрон ва синхрон ўқитиш режимларида ишдан ажралмаган ва ишдан қисман ажралган ҳолда амалга оширилади. Бунда тингловчилар ўзларига бириктирилган курслар бўйича ўқув модуллар мавзулари мазмунини ўзлаштиради ва унга оид тегишли топшириқларни бажаради. Шундай қилиб, масофавий малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирокчилар таркиби ва уларнинг функционал вазифаларига кўра кетма-кетли қуйидаги расмда акс эттирилган (18-расм). 76
77 18-расм. Масофавий малака ошириш ку жорий этишда иштир
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни урсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга рокчилар таркиби
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3.9. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув- методик материалларини экспертиза ва тажриба- синовдан ўтказиш йўналишлари ва босқичлари Экспертиза ва тажриба-синов масофавий малака ошириш курслари нинг ўқув-методик материаллари ишлаб чиқилиши якунлангандан сўнг, унинг сифатини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Экспертиза ушбу соҳадаги юқори малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Экспертиза курсни яхши деб топганидан кейин курс тайёр деб ҳисобланади ва навбатдаги жараёнларни амалга оширишга киришилади. Экспертиза Масофавий малака ошириш курслари — кўп ўлчовли тузилишга эга бўлиб ҳисобланади, шунинг учун ҳам унинг сифати ва самарадорлигини баҳолаш жараёнида қуйидаги структуравий-функционал, мазмун, методологик, технологик жиҳатларига эътибор қаратиш зарур. Структуравий-функционал жиҳатида янгидан ишлаб чиқилган масофавий курс ўқув-методик материалларининг таркибий тузилиши таълим муассасаси томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқлиги ва бошқа барча зарур ўқув элементларининг мавжудлиги кўриб чиқилиши лозим. Бунда асосан курсни ишлаб чиқувчилар билан масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш ва назорат қилишга масъуллар, ходимлар биргаликда кўриб чиқилиши назарда тутилади. Мазмун жиҳатида масофавий курс мазмунини малака оширишга қўйилган малака талаблари, соҳалар бўйича тингловчиларнинг эгаллаши лозим бўлган компетенциялари, курснинг дидактик мақсадларига ва вазифаларига мувофиқлиги таҳлил қилинади. Курс ўқув-методик материалларининг мазмуни долзарблиги, материалнинг янгилиги, тўлиқлиги ва мантиқий мувофиқлиги ва бошқалар баҳоланади. Методологик жиҳатида ўқув-методик материалларининг мазмуни, таркибий тузилиши умумий масофадан ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларига мослиги масофадан ўқитиш бўйича етарли тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан кўриб чиқилади. Бунда асосан масофавий ўқитиш шароитида тьюторлар ва тингловчилар фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ўзаро муносабатлари, назорат материаллари ва курсларни ташкил қилишнинг бошқа педагогик ва психологик жиҳатлари баҳоланади. 78
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Технологик жиҳатида ўқув-методик материаллар масофадан ўқитиш портали ва бошқа дастурий таъминотларга жойлаштиришга мос равишда ишлаб чиқилганлиги, эргономик талабларга риоя қилинганлиги, жумладан, бир хил типда тайёрланганлиги, шрифтлари, ранглари оптимал танланганлиги каби бир қатор параметрлари соҳанинг ахборот- коммуникация технологияларини жорий этишга масъул ходимлари, веб- дизайнерлар ва курсни ишлаб чиқувчилар билан биргаликда ўрганилади. Мазкур талабларга асосланган ҳолда янгидан ишлаб чиқилган ўқув- методик материалларни экспертизадан ўтказишни қуйидаги босқичларда амалга ошириш мумкин: • дастлаб ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилган кафедра, бўлимлар, марказлар ички йиғилишларида муҳокамадан ўтказиш; • ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилган таълим муассаса ёки ташкилотда кенгайтирилган семинарларда муҳокамадан ўтказиш; • соҳанинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда тақризлаш ва бошқа фикрларини ўрганиш асосида баҳолаш; • ҳамкасблар ва тингловчилар иштирокида синов тариқасида курс ташкил этиш асосида тажриба-синовдан ўтказиш; • муҳокамалар, тақризлашлар, тажриба-синов ишларида аниқланган камчиликларни қайта таҳрирлаш ҳамда курсни амалиётга жорий этиш; • курсни амалиётга жорий этиш жараёнида тингловчиларнинг фикрларини ўрганиш орқали баҳолаш ва узлуксиз такомиллаштириб боришга эришиш. Экспертизада иштирок этган ҳар бир мутахассис таълим муассасаси томонидан таклиф этилган шаклга кўра экспертиза хулосасини тузиши мақсадга мувофиқ. Барча эксперт хулосалари таълим муассасасининг тегишли йиғилиши, методик кенгашларида муҳокамадан ўтказилиши ва тегишли қарорлар қабул қилинишини назарда тутиш лозим. Масофавий малака ошириш курсининг ўқув-методик материаллари доимий янгиланишни ва такомиллаштиришни талаб қилади. Сабаби, курс малака оширишга мўлжалланганлиги, соҳага оид янгиликларни тезкорлик билан етказиш лозимлиги ҳамда катта ёшдаги тажрибали амалиётчи мутахассислар томонидан асосли фикрлар билдирилиши натижасида курс такомиллаштирилиб борилиши зарур. Масофавий курс мазмунини такомиллаштиришда муҳим қадамлардан бири, бу дастлабки экспериментал жорий этиш босқичи ҳисобланади. Бу босқич жорий этилган курсни амалда баҳолашга ва унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга имкон беради ҳамда дастлабки натижалар асосида камчиликларни бартараф этиш учун курсни ишлаб чиқувчилар томонидан синчковлик билан таҳлил қилиниши ва уни кейинги ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлади. 79
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мезонлар сифатида масофавий малака ошириш курслари ўқув- методик материалларини баҳолашда қуйидагиларга эътибор бериш керак: • ўқув-методик материаллар мазмуни масофавий малака ошириш курсини ташкил этиш мақсадида ўтказилган таҳлил натижаларига асосланилганлиги; • масофавий курснинг ишчи ўқув режа, дастурлари ўрнатилган талаб лар асосида шакллантирилганлиги; • ўқув-методик материаллар тингловчиларга қўйилган малака талаблари, компетенцияларга мослиги ва андрогогик талабларга роия қилинганлиги; • ўқув-методик материаллар малака оширишнинг масофавий, аралаш, қисқа муддатли, модулли курсларда машғулотларни олиб боришга мослаштирилганлиги; • курснинг асосий ва қўшимча ўқув материаллари, адабиётлар рўйхати мазмунан ва таркиб жиҳатдан тўғри шакллантирилганлиги; • ўқув-методик материалларда модуллар ва мавзуларда дидактик ўқув мақсадлар ва кутилаётган натижалари тўғри қўйилганлиги; • ўқув-методик материаллар модуллилик, дидактик тизимлилик, мотивлаштирувчанлик, асослилик, долзарблик, муамолилик, эҳтиёжлар, диагностикага асосланганлик, йўриқлилик, етарлилик, ортиқчамаслик, такрорламаслик, чекланганлик, интерфаоллик, кўргазмалилик, тизимлилик, изчиллик, гиперматнлилик, мураккабликнинг даражалилиги, техник қулайлик, амалиётга йўналтирилганлик, аниқ натижага йўналтирилганлиги каби талаблар асосида ишлаб чиқилганлиги; • ўқув-методик материаллар матнлари эргономик талабларга риоя қилинган ҳолда шакллантирилганлиги; • назорат топшириқлари ўқув-методик материаллар мазмуни асосида ҳамда уни ишлаб чиқишга қўйилган талаб асосида шакллантирилганлиги; Мазкур талаблар асосида масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-методик материалларини баҳолаш экспертиза жараёнининг сифатли ташкил этилишига олиб келади. 80
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.4. Масофавий малака ошириш курсларини амалиётга жорий этиш моделлари ва технологиялари Масофавий малака ошириш курсларини амалиётга жорий этиш учун мавжуд бўлган моделлар ва технологиялардан ҳозирги кунда кенг қўлланилиши мумкин бўлган кейсли, тармоқли, мобил ўқитиш ва аралаш ўқитиш моделлари ва синхрон, асинхрон ўқитиш режимларидан фойдаланиш мумкин. Мазкур моделлар ва ўқитиш технологияларини қуйида батафсилроқ кўриб чиқиш мумкин. Кейсли ўқитиш. Бунда янгидан ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар махсус тўплам “кейс” кўринишида тингловчиларга мустақил ўрганиш учун берилади ва унга тьютор томонидан вақти-вақти билан маслаҳатлар бериб, ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар белгиланган жадвал асосида назорат қилиб борилади. Тьюторлар билан юзма-юз учрашув вақти-вақти билан белгиланган кунларда бўлади, бошқа вақтларда эса керакли маслаҳатни телефон, факс, электрон почта орқали олиши мумкин. Курс охирида имтиҳонлар юзма-юз ёки тегишли алоқа воситалари орқали амалга оширилади. Тармоқли ўқитиш. Бунда локал ва глобал тармоқларга ўқув-методик материалларни жойлаштириш ҳамда турли хил интерфаол алоқалар воситасида тьютор билан тингловчиларнинг ўзаро ўқув фаолиятини ташкил этиш орқали амалга оширилади. 81
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Бу бугунги кунда истиқболи порлоқ ва ривожланиб бораётган масо фавий ўқитиш технологияси ҳисобланади, сабаби у ўқувни ташкил қилиш учун, хусусан ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан, Интернет тармоғининг кенг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш имконини яратади. Мобил ўқитиш. Бунда тингловчилар масофавий малака оширишда ўзларининг шахсий мобил телефонларидан фойдаланган ҳолда ўқишлари назарда тутилади. Бу усулдан ҳозирги кунда кичик ҳажмдаги масофавий курсларни жорий этишда фойдаланиш мумкин. Шуни аниқлаштириш керакки, албатта масофавий курслар тегишли ўқув режалар асосида ташкил этилади. Мобил ўқитишда эса таълимга оид маълум бир парча ларни ўқиш билан тегишли фанлар ўқув режаси билан барча компонет лар (мазмун, шакл, метод, восита, назорат) асосида ташкил этиладиган курсларни аралаштириб юбормаслик керак. Шунингдек, масофавий малака ошириш жараёнини синхрон ва асин хрон ҳолатида амалга ошириш мумкин. Синхрон ўқитиш режими — реал вақтда масофавий малака ошириш ҳисобланади ва бу видеоконференция, чат, вебинарлар асосида реал вақтда маълумотлар алмашишлар орқали олиб борилади. Синхрон ўқитиш тегишли модуллар бўйича масъул тьюторлар реал вақтда ичида видеоконференция, чат, вебинар каби воситалар асосида масофавий машғулотлар олиб борилади, машғулотлар жараёнида турли хил педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилади. Асинхрон ўқитиш режими — бунда ўқитиш ҳар бир тингловчининг ўзи учун қулай бўлган турли вақтларда мустақил ўқиш шаклида амалга оширилади. Бундай ўқитишда таълим муассасасидан узоқда бўлган тингловчилар мустақил шаклда тегишли ўқув дастурлари бўйича ягона ўқув-методик материаллар асосида таълим олишади. Асинхрон ўқитишда ҳар бир тингловчиларнинг ўзи учун қулай бўлган турли вақтларда махсус ўқув порталга жойлаштирилган ўқув-методик материалларини мустақил ўзлаштиради ва ўзлаштирилган билимлари турли хил интерфаол ва амалий топшириқлар орқали назорат қилинади. Мавжуд тажрибалар шуни кўрсатадики, юқорида таъкидланган ўқитиш моделлари, ўқитиш режимларидан бир нечтасидан баравар ўқув жараёнида фойдаланиш самарали ҳисобланади. Умуман олганда таълим жараёнини ташкил этишда турли хил моделлар, ўқитиш технологиялари мавжуд. Шундан ҳозирги кунда юқоридагиларни бирлаштирган ҳолда амалда қўллаш ва модел сифатида энг кўп фойдаланиладиган масофавий, аралаш таълим моделларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Масофавий модель таълим жараёнида тьюторлар ва тингловчилар масофа ва вақт бўйича ажралган бўлишидан иборат. Масофавий ўқитишни тьютор билан тингловчилар орасидаги 82
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни муносабатлар масофадан амалга ошириладиган ва ўқув жараёнига хос бўлган интернет технологияларининг специфик воситалари ёки интерфаолликни кўзда тутадиган бошқа воситалар билан амалга ошириладиган барча компонентлар мақсад, мазмун, метод, шакл, воситаларини ўзида акс эттирадиган таълим шакли ҳисобланади. Аралаш модель. Таълимнинг аралаш модели юқорида айтиб ўтилган иккита модель ўртасидаги маълум маънодаги ўзаро келишувга ўхшайди. Бу моделни амалга оширишнинг маҳсулдорлиги таълим технологиялари, методлари ва воситаларининг энг мақбул бирикувини таъминлашга бевосита боғлиқ. Ҳозирги кунда аралаш таълим энг оммалашган модель ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, тингловчилар бирламчи билимлар ва кўникмаларни масофавий курсларда олиши, аудитория машғулотларида янада чуқурроқ билим олиш ва олинган билимни тьютор раҳбарлигида қўллашга ўрганилади. Бу модел тьютор томонидан тингловчиларнинг мустақил ўрганишлари учун материалларни жиддий тайёрлаш, назорат тизимини батафсил ўйлаб чиқиш, аудиториядаги ва тармоқдаги ўзаро фаолиятни самарали қўшиб олиб бориш ва бошқаларни назарда тутади. Юқоридаги таъкидланган талаблардан келиб чиқиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда масофавий малака ошириш курсларини амалга ошириш модели 1+1, 2+1, 2+2, 3+1 схемаси (курснинг маълум бир қисмини масофавий, қолган қисмини таълим муассасасида ўтказиш), шунингдек, тўлиқ масофавий шаклда — 1+0, 2+0, 3+0, 4+0 схемаси (курс давомийлигининг тўлиқ қисмини масофавий мустақил равишда ўқиш) асосида ташкил этиш мисолида ишлаб чиқилди. Бунда ишдан ажралган ҳолда масофавий малака ошириш курслари асинхрон, синхрон ўқиш режимларида ва назорат ишларини бажариш орқали, таълим муассасасида ташкил этиладиган машғулотлар йўналтирувчи ва мустаҳкамловчи хусусиятга эга бўлган ҳолда ташкил этилади. Курсларни ташкил этишдан аввал курс давомийлиги ва модулларни ўзлаштириш, назорат ишларини бажариш муддатлари аниқ белгиланади. Ўқув жараёнининг олиб борилиши координатор ва тьютор томонидан бевосита кузатуви ва алоқа ўрнатиши асосида амалга оширилади. Якуний назорат ишлари масофавий малака ошириш шаклига, яъни аралаш ёки тўлиқ масофавий шаклда ташкил этилишига кўра назорат ишлари синф-дарс шаклида ёки синхрон назорат шаклида олиб борилади. Асинхрон ва синхрон ўқитиш натижаларида тингловчиларнинг ўзлаштириш ва машғулотларда иштирок этиш ҳолати бўйича таҳлилий хулоса тайёрланади. Курс якунида якуний назорат ишлари натижаларига кўра тингловчилар курсни муваффақиятли ёки муваффақиятсиз тугатганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур вазифалар қуйидаги 19 ва 20 расмларда акс эттирилган. 83
84 19-расм Аралаш шаклда малака ош
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни шириш курсларини ташкил этиш модели
20-расм. Масофавий малака ошир 85
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни риш курсларини ташкил этиш модели
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Масофавий малака оширишни курсларини амалиётга жорий этишни такомиллаштириш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган педагогик технологияларнинг турли йўналишлари мавжуд бўлиб, улардан асосийлари эмпирик, когнитив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, адаптив, инклюзив каби технологиялардан иборат. Бу йўналишларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат. Эмпирик — (тажриба) сезги аъзолари орқали билим олиш. Бунда асосий эътибор сезги аъзоларининг табиий ривожланганлик имкониятларига таянган ҳолда билим бериш ва уларни янада такомиллаштириб боришга қаратилади. Когнитив — (билишга оид) атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар доирасини кенгайтириш технологияси ҳисобланади. У табақалаш (таркибий қисмларга ажратиб ўрганиш) тафаккурини шакллантириш, билиш эҳтиёжларини ривожлантиради. Эвристик — (ҳақиқатни топиш) йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан таълим бериш тизими ҳисобланади. Топқирлиқ, фаолликни ривожлантиришга хизмат қилувчи, ўқув-изланиш таълим методи. Оптималлашган (кўп вариантлардан энг маъқулини, мосини, мувофиғини танлаш) тафаккурни ривожлантиради. Креатив — (ижодий) тадқиқот характерига, хусусиятига эга бўлиб, таълим олувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал ривожлантиради. Инверсион — (алмаштириш) ахборотларни турли томондан ўрганиш, ўрнини алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, тафаккур (фикрлаш) тизимини шакллантиради. Интегратив — (яхлитлаш) ахборотларни ташкил қилувчи чексиз кўп кичик қисмларнинг ўзаро ажралмас боғлиқлиги уларнинг яхлитлиги, бир бутунлиги асосида ягона тўғри хулосани аниқлаш. Адаптив — (мослаштириш) ахборотларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш жараёнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш, мослаштириш асосида кутилган натижага эришиш. Инклюзив — (тенглик) ўқитувчи билан таълим олувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш. Шу билан бирга, имконияти чекланган таълим олувчиларни соғлом таълим олувчилар билан биргаликда ўқишини ташкил қилиш ҳисобланади. 86
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.4.1. Масофавий курсларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида жорий этишнинг дидактик хусусиятлари ва функциялари Масофавий малака ошириш курсларини амалиётга жорий этишда тармоқли ўқитиш ва мобил ўқитиш моделлари асосида локал ва глобал тармоқларга ўқув-методик материалларни жойлаштириш ҳамда турли хил интерфаол алоқалар воситасида тьютор билан тингловчиларнинг ўзаро ўқув фаолиятини ташкил этиш орқали жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу моделлар бугунги кунда истиқболи порлоқ ва ривожланиб бораётган масофавий ўқитиш моделлари ҳисобланади, сабаби у ўқувни ташкил қилиш учун, хусусан ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан, Интернет тармоғининг кенг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш имконини яратади. Шунинг учун кейинги йилларда бутун дунёда масофавий ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланилаётганлиги ва уларнинг таълим тизимидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлигидан келиб чиқиб, масофавий курс лар шароитида ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик хусусиятлари ва функцияларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Масофавий малака ошириш жиҳатидан ахборот-коммуникация технологияларин инг дидактик хусусиятлари ва функциялари ҳақида фикр юритилганда, иккита муҳим омилни ёдда тутиш керак. Биринчиси. Ўқитиш (мустақил ўқиш эмас), таърифига кўра, тьютор ва тингловчининг ўзаро фаолиятини ўз ичига олади. Шу тарзда тьютор нинг ўқув жараёнида мавжуд бўлиши мажбурий ҳисобланиб, у ўқув жараёнини бошқариш функциясига эгадир. Иккинчиси. Ҳар бир ўқув жараёни муайян дидактик концепцияга асосланади ва у мазмун, усуллар, ташкилий шакллар, ўқув воситаларини танлашни белгилайди. Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологияларидан масоф а вий малака оширишнинг технологик асоси сифатида фойдаланиш бўйича жуда кўплаб фикрлар мавжуд, бу техник алоқа воситаларининг, хусусан ахборот-коммуникация технологиялари воситаларининг имкониятлари ошиши билан боғлиқ. Ушбу ахборот технологиялари воситаларининг дидактик хусусиятлари туфайли қуйидаги омиллар масофавий малака оширишнинг турли моделлари учун асос бўлиб хизмат қилади: • ҳар қандай ҳажмдаги, ҳар қандай турдаги визуал ва овозли, статик ва динамик, матнли ва графикли маълумотларни исталган масофага 87
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни тезкор равишда узатиш имконияти мавжудлиги; • маълумотларни компьютер ва ўқув портал хотирасида керакли вақт давомида сақлаш, таҳрирлаш, ишлов бериш, нашр қилиш каби имкониятларнинг мавжудлиги; • дидактик мақсадлар учун махсус яратилган мультимедиа маълумот лари ва тезкор алоқа ёрдамида интерфаолликни таъминлаш имконияти мавжудлиги; • турли хил электрон таълим ресурсларига ва Интернет орқали бутун дунё бўйлаб кўплаб конференция алоқаларга кириш имконияти мавжудлиги; • реал вақт режимида турли аудио, видео конференциялар ва бошқа алоқаларни ташкил қилиш имконияти мавжудлиги; • ҳар қандай таълим олувчи, соҳа мутахассислари ва бошқалар билан суҳбатлашиш савол-жавоб қилиш имконияти мавжудлиги. Бу каби ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик имкониятлари ва функциялари қўйилган таълим мақсадларига эришиш учун қизиқиш уйғотади. Шундай қилиб, педагогик муаммоларни ҳал қилиш учун ахборот-ком муникация технологияларидан қандай фойдаланиш лозим. Уларнинг дидактик вазифалари нималардан иборатлигини кўриб чиқамиз. • тингловчиларга тезкор маслаҳат, методик, техник ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш; • масофавий курслар асосида тингловчиларнинг касбий фаолияти давомида узлуксиз таълим олишини таъминлаш; • масофавий малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг қизиқ тирган саволлари бўйича тезкор маълумот бериш орқали билим ва кўникмаларни ривожлантиришга эришиш; • тьюторлар ва тингловчилар орасида мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, бунда фикрларни қисқа ва аниқ билдириш, бошқаларнинг фикрини тинглаш, мунозарали муҳитга мослашиш, ўз фикрларини асослаш, исботлаш ва шу каби кўникмаларини ривожлантириш; • амалий машғулотлар учун мўлжалланган машғулотларни виртуал мо деллаштирилган муҳитда ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш; • турли хил манбалардан маъумотларни олиш, саралаш, қайта ишлаш ва мустақил равишда масофавий маълумотларни юбориш ва қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Булар ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик функ циялари ҳисобланади ва бу каби имкониятлардан келиб чиқиб, масофавий малака ошириш курсларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида махсус ўқув портал асосида жорий этиш ва уларнинг дидактик функцияларини блокларга ажратган ҳолда кўриб чиқиш мумкин (21-расм). 88
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130