2-илова ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ ВА ПАРВАРИШЛАШ ҚЎЛЛАНМА Тошкент – 2022 йил
Мазкур қўлланма теракнинг адсорбент хусусиятларини камайтириш мақсадида республика ҳудудларининг тупроқ иқлим шароитига мос ҳолда етиштириш, экиш ва парваришлашга оид илмий асосланган тавсияларни ўз ичига олади. Қўлланмадан республикамиз ҳудудларида аллергик реакцияларнинг олдини олиш мақсадида экиладиган теракнинг навлари, аллергия қўзғатишнинг абсорбция ҳолатини олдини олиш мақсадида тераклар атрофида экиладиган ўсимликлар бўйича таклиф ва тавсиялар ҳам ўрин олган. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология Маркази томонидан дарахтларнинг аллерген таъсири бўйича ўтказилаётганн аэробиологик мониторинг натижалари билан ҳам танишиш мумкин. Мазкур қўлланмадан қишлоқ хўжалиги субъектлари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари, уй хўжаликлари (хонадонлар) маҳаллалар томонидан республиканинг барча ҳудудларида турли ҳудуд ва тупроқ-иқлим шароитларида терак навларини танлаш, экиш, парваришлаш, уни бошқа дарахтлар билан биргаликда экишни ташкил этишда фойдаланиш тавсия этилади. Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиялар Инновацион ривожланиш вазирлигида ташкил этилган олим ва мутахасслардан иборат ишчи гуруҳнинг 2022 йил 14 апрелдаги хулосаси асосида чоп этишга тавсия этилган. Шунингдек, агротехнологияга оид тавсиялар Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2017 йил 14 октябрдаги 10-сон мажлис баёни билан маъқулланган. 2
МУНДАРИЖА КИРИШ 5 8 1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ 10 ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ 12 1.1. Агроиқлим минтақалари 14 1.2. Ўрта Сирдарё агроиқлим минтақаси учун терак дурагайлари 16 (уч йиллик кузатишлар) 17 24 1.3. Қуйи Амударё агроиқлим минтақаси учун терак дурагайлари 25 (икки йиллик кузатишлар) 26 2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 2.1. Қатор ораларига ишлов бериш 2.2. Экиш учун тавсия қилинадиган терак турлари 2.3. Кўчатларни экишга қўйиладиган талаблар 2.4. Теракни қаламчадан кўпайтириш 2.5. Суғориш 3.ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ 27 3.1. Теракнинг тарихи ва қисқача тавсифи 28 3.2. Терак навлари 30 3.3. Терак етиштириш 31 3.4. Кўчат ўтқазиш қоидалари 33 3
МУНДАРИЖА 3.5. Терак парвариши 34 3.6. Теракларни кесиш 34 3.7. Суғориш 35 3.8. Тупроқни бўшатиш 35 3.9. Озиқлантириш 35 3.10. Қишга тайёрлаш 35 3.11. Касалликлар ва зараркунандалар 36 3.12. Теракнинг шифобахш хусусиятлари 36 3.13. Теракнинг одам организмига салбий таъсири 37 3.14. Теракдан фойдаланиш соҳалари 37 4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК 39 МОНИТОРИНГИ 46 5. ҲУДУДЛАР ИҚЛИМИГА МУВОФИҚ ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАК ТУРЛАРИ ЯКУНИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 48 4
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ 5
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ Ўзбекистонда терак маҳаллий аҳоли томонидан ҳам, саноат мақсадларида ҳам ёғоч тайёрлаш учун энг кўп фойдаланиладиган дарахт тури ҳисобланади. Бу ҳол дарахтнинг тез ўсиши, юқори маҳсулдорлиги, физик ва механик хоссалари, кўпайишининг қулайлиги ва республика бўйлаб тарқалганлиги билан изоҳланади. Маҳаллий аҳоли ва фермерлар ўзларидаги ҳар қандай қулай жойда терак етиштирмоқда. Терак экинлари кўп функцияли бўлиб, улардан мелиоратив ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Фойдали хусусиятларнинг комбинацияси нуқтаи назаридан, терак бошқа дарахт турлари орасида деярли ҳеч қандай рақобатчига эга эмас. Дурагай тераклардан фойдаланганда, унинг афзалликлари янада ортади. Тераклар, биологиясига кўра, Ўзбекистонда фақат суғориладиган ерларда ўсиши мумкин. Шу сабабли, қиммат суғориладиган экин майдонларининг қишлоқ хўжалиги айланмасидан бегоналаштирилиши натижасида етказилган йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун бир вақтнинг ўзида етиштирилган дарахт турларининг маҳсулдорлигини ошириш билан дарахт кесиш айланмасини камайтириш керак. Дастлабки синовларда мақсадга мос натижаларни кўрсатган дурагай тераклар бу тадбирлар учун мос келади. Ўтган асрнинг 50—60-йилларидан бошлаб Ўзбекистонда теракларни дурагайлаш бўйича ишлар кенг олиб борилмоқда. Олимлар томонидан ўзлари яратган ва хориждан келтирилган дурагай теракларни иқлимлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Дурагай тераклар бўйича Ўзбекистон- Туркия лойиҳаси асосида юртимизга жаҳон селекциясига оид 70 дан ортиқ терак дурагайларининг қаламчалари келтирилди. Бир қанча ўрмон хўжаликларида ҳамда республика ўрмон хўжалиги илмий-амалий маркази ҳудудида улардан она плантациялар яратилди. 6
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ Теракчиликни ривожлантиришнинг давлат миқёсидаги аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 8-февралдаги 62- сонли қарорида қайд этилган бўлиб, унда ўрмон хўжалигини яхшилаш бўйича илмий тадқиқотларни кучайтириш, теракларнинг янги истиқболли навларини, шаклларини ҳамда бошқа тез ўсадиган маҳаллий ва интродукцияланган дарахт турларини танлаш назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 23-августдаги “Ўзбекистонда целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун терак дарахти шаклида маҳаллий хомашё олиш тўғрисида”ги ПҚ-3244-сон қарори билан дурагай терак етиштириш технологиялари бўйича илмий изланишлар истиқболлари тасдиқланди. Бунинг учун маҳсулдорлиги ва ўсиш суръати юқори бўлган гибрид тераклар мос келади. Мазкур бобдаги тавсиялар КҲА-9-048-2015 “Ўрта Сирдарё ва Қуйи Амударё агроиқлим минтақаларида жаҳон селекцияси дурагай теракларининг клонларини иқлимлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш” лойиҳасининг (раҳбари: қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Э.К.Ботман ва кичик илмий ходим Ж.Бабоджонов) илмий-тадқиқот ишлари бўйича материаллари асосида ишлаб чиқилган. 7
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ 1.1. АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИ Ўзбекистон-Туркия қўшма лойиҳаси асосида мамлакатимизга жаҳон селекциясининг дурагай теракларининг бир неча ўнлаб клонлари (72 та клон) келтирилди. Бу клонлар коллекциялари Жомбой, Жиззах, Қўқон, Тошкент, Хоразм ўрмон хўжалиги корхоналари ҳудудларида, шунингдек, Элликқалъа ботаника боғи ҳамда Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-амалий маркази ерларида ташкил этилган. Ушбу клонларни ўрганишнинг дастлабки натижалари уларнинг ўсиши ва маҳсулдорлигининг яхшилигини ҳамда маҳаллий шароитларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли эканлигини кўрсатди. Бироқ бу клонларни ҳам мамлакат ўрмон хўжалигида, ҳам аҳоли учун кенг фойдаланишга тавсия бериш ва оммавий фойдаланишга тавсия этиш учун дастлаб уларни иқлимлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш зарур. Мазкур тадқиқотлар республиканинг турли агроиқлим минтақаларида етиштириш учун керакли дурагайларни аниқлаш имконини беради ва кейинчалик уларни ушбу ҳудудларда етиштириш учун тавсия этишга асос бўлади. Мазкур тадқиқотда Г.П.Озолин томонидан таклиф қилинган агроиқлим минтақаларида иқлимлаштириш асос қилиб олинган. Ўзбекистон ҳудудида 5 та агроиқлим минтақа мавжуд (1-жадвалда ушбу барча ҳудудларнинг тавсифи келтирилган): − Қуйи Амударё; − Ўрта Сирдарё; − Фарғона; − Зарафшон-Қашқадарё; − Сурхондарё. Баён этилаётган ишлар Ўрта Сирдарё ва Қуйи Амударё агроиқлим минтақаларида амалга оширилди. 8
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ Ўрта Сирдарё агроиқлим минтақасига Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари киради. Бу ҳудуд шимоли-шарқдан Пском ва Чотқол тоғ тизмалари, жанубда Туркистон тоғ тизмаси, ғарбда Қизилқум чўллари билан чегараланган. Иқлимий жиҳатдан бу ҳудуд иссиқдан совуққа кескин ўтиш, қиш ва ёзнинг юқори ҳарорати, нисбий намликнинг пастлиги, ёғингарчиликнинг камлиги, қуёш нурининг юқори кучланишли билан ажралиб туради. Бу ерда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 130-150С гача ўзгариб туради, январда унинг кўрсаткичлари – 10-30C, мутлақ минимал – 340С (Мирзачўл паст текислиги), июлда + 270-300С, энг юқори ҳарорат 460C. Вегетация даврининг давомийлиги 205-217 кунни ташкил қилади. Қиш-баҳор даврида ёғингарчилик миқдори 268-367 мм ни ташкил қилади. Ёз қуруқ ва иссиқ. Нисбий намлик июль ойида (соат 13:00 да) 41-46 фоизни, август ойида эса бундан кам миқдорни ташкил қилади. Ҳудуднинг аксарият қисмида шамол мўътадил, фақат Мирзачўл даштининг жануби-шарқий қисмида кучли (30 м/с гача) бўлиб, кўпинча чанг бўрони кузатилади. Ўзбекистоннинг Қуйи Амударё агроиқлим минтақаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ўз ичига олади. Қуйи Амударё минтақасининг иқлими континентал ҳисобланади. Унинг текис бўлган шимолий қисмидан совуқ ҳаво массалари шимолдан (Арктикадан) ва шимоли-шарқдан (Сибирдан) эркин кириб боради. Бу ҳудудда қиш совуқ - январь ойида ўртача ҳарорат -4,5 ... -7,60C оралиғида. Совуқ ҳаво массалари узоқ давом этган январь ойида ҳарорат -32 ... -33оС гача тушади. Бу ерда ёз иссиқ ва қуруқ. Июль ойида ўртача ҳарорат +26...+27°С, баъзан +44...+46°С гача кўтарилади. Амударёнинг қуйи оқимидаги ҳудуд республикада энг кам ёғин (йилига 80-100 мм) тушадиган ҳудуд ҳисобланади. Минтақанинг йирик сув ҳавзаларидан узоқлиги, текис ҳудуд ва ёздаги юқори ҳаво ҳарорати бунга сабаб ҳисобланади. Ёғингарчилик, асосан, баҳорда, нам ҳаво массалари ғарб ва шимоли-ғарбдан кириб келганда содир бўлади. Қор камдан-кам ёғади ва унинг қоплами юпқа. Буғланиш йилига 2000 мм бўлиб, бу ёғингарчиликдан 20 марта кўп. 9
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ 1.2. ЎРТА СИРДАРЁ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАСИ УЧУН ТЕРАК ДУРАГАЙЛАРИ (УЧ ЙИЛЛИК КУЗАТИШЛАР) Мазкур агроиқлим минтақасида танасининг баландлиги ва диаметри бўйича назорат кўрсаткичларидан сезиларли даражада юқори бўлган ITA-199, UAS-235, 89.M.047 ва P.4.202 дурагайлари таклиф этилади. 2017 йилда ушбу дурагайларнинг барчасида ўсиш 2 метрдан зиёд, тўрттасида эса 3 метрдан ва биттасида 4 метрдан зиёд бўлган. Бу энг яхши дурагайларнинг барчаси 2017 йилда танасининг диаметри 30 мм дан ошган, улардан бири 40 мм дан ва иккитаси ҳатто 50 мм дан ошган. 2- ва 3-жадвалларда ушбу дурагайларнинг баландлиги, танасининг диаметри ва йиллик ўсишининг ўртача қийматлари ҳақида маълумот берилган. Ҳарорат режими Аёзсиз Ўртача ҳарорат, оС даврнинг Агроминтақа кунларда Мутлақ Ўртача йиллик Соат 13:00 да номи давомийлиги минимум Мутлақ ёғингарчилик, ўртача йиллик максимум мм нисбий намлик, % йиллик январь июль Қуйи Амударё 180-205 11,0-12,1 - 4,5-6,9 27,0-27,4 - 32,0 44,0 79-87 41-43 205-217 13,0-15,0 -1,0-3,0 27,0-30,0 - 34,0 46,0 268-367 41-46 Ўрта Сирдарё 208-218 12,8-13,8 -1,3-3,5 26,3-28,0 - 27,0 44,0 98-226 42-48 203-235 46,0 125-328 37-42 Фарғона 220-260 13,4-15,1 0-1,0 25,9-29,6 - 27,0 48,0 Зарафшон- 360 39 Қашқадарё 15,6 1,1-2,0 28,4 - 23,0 Сурхондарё 1-жадвал. Ўзбекистоннинг агроиқлим минтақаларининг хусусиятлари 10
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ Дурагай 2017 йилдаги 2016 2017 Сақланиб Дарахт Назорат ва номи ўртача қиймат йилда йилда қолиш танасининг вариант ўртача ўртача назоратга Ўртача 486,8±5,95 ўсиш ўсиш даражаси, % нисбатан ўртасидаги ITA-199 680,0±28,21 фарқ UAS-235 629,4±39,54 210,9 бўйи, % P.4.202 735,0±69,19 173,5 0,0 89.M.047 623,8±39,46 214,4 223,5 100,0 275,5 6,7 322,6 92 139,7 3,6 360 92 129,3 3,6 423,0 25 151,0 3,4 302,5 54 128,1 2-жадвал. Дурагай тераклар танасининг баландлиги ва ўртача йиллик ўсиши, см Дурагай 2017 йилдаги 2016 2017 Сақланиб Дарахт Назорат ва номи ўртача қиймат йилда йилда қолиш танасининг вариант ўртача ўртача назоратга Ўртача ўсиш ўсиш даражаси, % нисбатан ўртасидаги ITA-199 фарқ UAS-235 бўйи, % P.4.202 89.M.047 54,7±0,90 21,7 28,3 92 100 0,0 65,8±4,21 21,5 34,3 92 120,4 2,6 67,8±6,61 24,6 37,2 25 123,9 2,0 90,8±13,8 23,1 57,8 54 166,1 2,6 82,5±7,43 51,2 150,9 3,7 3-жадвал. Дурагай терак танасининг диаметри ва ўртача йиллик ўсиши, мм 11
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ 1.3. ҚУЙИ АМУДАРЁ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАСИ УЧУН ТЕРАК ДУРАГАЙЛАРИ (ИККИ ЙИЛЛИК КУЗАТИШЛАР) Мазкур агроиқлим минтақасида танасининг баландлиги ва диаметри бўйича назорат кўрсаткичларидан сезиларли даражада яхши бўлган тўртта дурагай - CARPACCIO, D.92.258, 12\\14, 89.M.044 тавсия этилади. Бу дурагайларни минтақанинг иқлим шароити – қишки ҳароратнинг пастлиги, шўрланган тупроқли ва юқори даражадаги минераллашган ер ости сувлари билан фарқланиб турадиган шимолий ҳудудлар учун тавсия этилиши мумкин. Дурагай 2017 йилдаги 2016 2017 Сақланиб Дарахт Назорат ва номи ўртача йилда йилда қолиш танасининг вариант қиймат ўртача ўртача назоратга ўсиш ўсиш даражаси, % нисбатан ўртасидаги фарқ бўйи, % CARPACCIO 528,8±21,42 230,5 298,3 71 143 7,2 D.92.258 565,9±24,44 239,9 326,0 96 153 7,8 12\\14 482,1±19,62 221,1 261,0 71 130,3 5,5 89.M.044 476,7±33,16 247,5 229,2 38 128,9 3,2 4-жадвал. Дурагай тераклар танасининг баландлиги ва ўртача йиллик ўсиши, см 12
1. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ АГРОИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИДА ДУРАГАЙ ТЕРАКЛАРИНИ ИҚЛИМЛАШТИРИШ Дурагай 2017 2016 2017 Сақланиб Дарахт Назорат ва номи йилдаги йилда йилда қолиш танасининг вариант ўртача ўртача ўртача назоратга қиймат ўсиш ўсиш даражаси, % нисбатан ўртасидаги фарқ бўйи, % CARPACCIO 58,5±2,96 25,5 33 71 132,5 3,0 D.92.258 59,4±2,24 25,3 34,1 96 134,4 3,5 12\\14 55,3±4,03 21,6 33,7 71 125,2 2,0 89.M.044 57,8±4,34 23,8 34 38 130,8 2,4 5-жадвал. Дурагай терак танасининг диаметри ва ўртача йиллик ўсиши, мм Кўп йиллик дарахт турларини уч ёки икки йиллик кузатиш уларнинг маълум бир яшаш муҳитида етиштиришга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида аниқ хулосалар чиқариш учун етарли эмас. Назорат даврида дарахт танасининг ўсиши кутилганидан кескин фарқ қилган бир қатор дурагайлар мавжуд. Шу каби, баъзи дурагайларнинг кўрсаткичлари назорат миқдоридан кам фарқ қилсада, амалда кутилганидан юқори бўлганлиги уларни ўрта муддатли истиқболда кузатишни ҳамда шунинг натижаларига кўра якуний хулосалар чиқариш лозимлигини талаб этади. 13
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 14
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Олимлар томонидан олиб борилган узоқ йиллик тадқиқот ва илмий изланишлар асосида ҳудудларда теракнинг Туранғил терак, Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Калифорния тераги, Бақа (бахофена) терак каби турларини экиш тавсия этилади (илова қилинади). Баҳор мавсумида – 15 апрелга қадар бўйи 1,5-2,5 метргача бўлган терак кўчатларини қатор оралиғи 2,5-3,0 метр схемада экилиши, 1,5 метр оралиқда ариқ тортилиб, ўзаро 70 см оралиқда экилиши мақсадга мувофиқ. Экилган терак кўчатларига ўз вақтида агротехник тадбирлар кўрсатилса, кўкарувчанлик даражаси 95-98 фоизни ташкил этади. 15
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 2.1. ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ − биринчи йилда кўчатларнинг қатор ораларини 4 марта юмшатиш тавсия этилади ва камида 2 марта ўсимликлар ораси чопиқ қилинади; − иккинчи йилдан бошлаб танасидаги пастки ён шохлар кесиб ташланади. Иккинчи йил кузга бориб, терак кўчатларининг бўйи 4 метр ва ҳатто ундан ҳам ошади. Танасининг йўғонлиги эса 3,5-4,0 см ни ташкил этади; − учинчи йил баҳорда теракларга шакл бериш ишлари амалга оширилади. Дарахтнинг қийшик ва шикастланган шохлари олиб ташланади. Танасининг ер юзидан 1,5-2,0 метргача бўлган ён новдалари ҳам кесилади. 16
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 2.2. ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТЕРАК ТУРЛАРИ Мирза терак Ўзбекистонда, айниқса Фарғона водийсида кенг (Populus pyramidalis) тарқалган, фақат маданий ҳолда ўстирилади. Унинг ватани Афғонистон ва Ҳимолай тоғлари ҳисобланади. Дарахтнинг бўйи 40 м, диаметри 1 м, пўстлоғи сариқ-кул ранг. Шохлари юмалоқ, яшил-кул ранг. Танаси цилиндр шаклида, яшил, ялтироқ, туксиз. Баргининг бўйи 5-7 см, кенг учбурчаксимон, юз томони яшил, орқаси оч сариқ рангда. Кучаласининг бўйи 4-10 см, эни 0,8-0,9 см, кўп гулли (72 та гули бор), пояси туксиз. Гули 1,5 м ли туксиз бандда жойлашади. Урғочи гулли терак кучаласи эркак гулли теракларникига нисбатан калта ва ингичка (бўйи 5-6 см, эни 4 мм, 57 та гули бор), гули 1 мм, туксиз бандда жойлашади. Бу терак МДҲ нинг Европа қисмида, Кавказда, Қримда ва Ўрта Осиё республикаларида кўп экилади. Афғонистонда, Ҳимолайда, Ўрта Ер денгизи атрофи мамлакатларида, Кичик Осиёда, Эронда учрайди. Бу терак уруғдан ва қаламчадан яхши кўпаяди. Тез ўсади. Шўртоб тупроқли ерларда ҳам ўсади, иссиққа ва қурғоқчилликка чидамли. Ёғочидан қурилишда кенг фойдаланилади. Аҳоли яшайдиган жойларни кўкаламзорлаштиришда жуда катта аҳамиятга эга. 17
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Болле тераги Баландлиги 35 м гача боради ва цилиндр (Populus bolleana) шаклидаги танасининг диаметри 1,5 метргача етади. Теракнинг бу турини қалин қилиб ўтқазганда, унинг танаси тўғри ўсади. Танасининг ва шохларининг пўстлоғи ёзда кулранг, зайтунсимон яшил ва қишда эса деярли оқ рангда бўлади. Пўстлоғининг тўқималари, дарахт қариганда, танасининг пастки қисмидан ёрила бошлайди. Барглари йирик, калта поялардагиси туксиз, новдалардагиларнинг остки томони туклар билан қопланган. Бу терак баҳорда барвақт гуллайди. Кучалаларнинг узунлиги 8 см гача боради. Чангчи гули 4-5 та, чангдорлиги қизил, чанглари тухумсимон сариқ. Жуда тез ўсади. Тупроғи шўрланган ва сизот сувлар ер бетига яқин жойлашган ерларда ўсишга мослашган. Тупроқнинг қурғоқчилик шароитига бардош бера олади, тупроқни бостириб суғоришга нисбатан ҳам унчалик таъсирчан эмас. Иссиққа чидамли. Поясидан тайёрланган қаламчалари орқали кўпаяди, бунда кўчатларнинг тутиб кетиши 95 фоизгача боради. 18
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Бақа (бахофена, чинни, Бўйи 35-40 м га етади. Пўстлоғи оқиш ёки oқиш кўк) терак яшил ранг. Шох-шаббаси қалин, силлиқ.оч яшил (Populus bachofenii) рангда. Новдалари баҳорда кулранг яшил. Барг куртаклари 3-5 мм узунликда, гул куртаклар 7 мм узунликда бўлади. Барглари тухумсимон-юмалоқ бўлиб, узунлиги 10-12 см. Бу терак барг ёзишдан олдин март- апрель ойларида гуллайди. Гуллари сариқ, яшил, айрим жинсли бўлади. Урғи овалсимон, оч-қизғиш, узунлиги 1,5 мм. 1 гр оғирликдаги уруғларда 2,5 минг уруғ мавжуд. Уруғлар экилгач, 1-2 кунда униб чиқади. Терак Россияда, Европадан то Шимолий Америкагача тарқалган. У япроқли ва аралаш ўрмонларда бошқа дарахтлар билан бирга ўсади. У совуққа чидамли. Тупрокка талабчан, нам тупрокни хохлайди, қурғокчиликка чидамсиз. Ўрмон мелиорациясида алоҳида ўринга эга. Иҳота сифатида экиш учун ҳам тавсия қилинади. У Ботаника боғида ўстирилади. Ёруғсевар, иссиққа, сояга чидамли, тупроқ шароитига нисбатан талабчан. 19
2. ТЕРАК ҚАЛАМЧАЛАРИ ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Қора терак Баландлиги 30 м, диаметри 1,5 м, шох-шаббаси (Populus nigra) кенг, пирамида шаклидаги дарахт бўлиб, танаси шохланган. Пўстлоғи тўқ кул рангда. Барглари тухум ёки дельтасимон, бўйи 3-5 см, эни 3,5 см. Эркак гулли куртакларининг бўйи 10-12 мм, тухумсимон, жигар ранг, туксиз. Кучаласининг бўйи 6,9 см, эни 1 см, кўп гулли, гули 24 та бўлиб, туксиз калта бандда жойлашади. Урғочи гулли куртакларининг бўйи 14-16 мм, силлиқ, яшил-қўнғир рангда, елимли, туксиз. Кучаласининг бўйи 5-7 см, эни 0,8 см, калта тукли, гули 33-40 та бўлиб, 15 мм ли гулбандчада жойлашади. Гулён баргчалари пардасимон, учбурчак шаклда, учи узун киприкли. Кўсаги тухумсимон ёки юмалоқ бўлиб, бўйи 5-7 мм, эни 3,5-5 мм, уч паллали, туксиз, майда дўмбоқчали. Уруғи йирик бўлиб, бўйи 2 мм, эни 1 мм, оқ, чўзинчоқ. Ёғочи оқ, ўзаги қўнғир рангда, юмшоқ, енгил бўлиб, қийшаймайди, ёрилмайди, кейинчалик қораяди. Шунинг учун ҳам у қоратерак деб аталади. Ёғочида целлюлоза 50% ни ташкил этади. Ўқ илдизи сершох. Сув босишига ва совуққа чидамли. Қора теракнинг кўп хили бўлиб, улар барг пластинкасининг тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Қоратерак уруғдан ҳамда қаламчадан яхши кўпаяди, тез ўсади. Кучсиз шўртоб тупроқли ерларда ўса олади. Бу терак асосан дарё бўйларида ўсади. МДҲ нинг Европа қисмида ва Ўрта Осиё республикаларида жуда кўп экилади. 20
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Туранғил терак Бўйи 18 м га, диаметри 80-90 см га етадиган (Populus pruinosa) дарахт. Шох-шаббаси кенг, диаметри 10 м келади. Танаси қинғир-қийшиқ ўсади. Пўстлоғи аввало яшил, сўнг сарғиш-кул рангда, чуқур тик ёриқли бўлади. Баргларининг бўйи 3,5 см, эни 4 см, буйраксимон. Эркак гулли куртакларининг бўйи 12-13 мм. Кучаласининг бўйи 4-5 см, эни 1-1,5 см, цилиндирсимон, қизил рангда бўлиб, кўп гулли. Урғочи гулли куртакларининг бўйи 10-12 мм, чўзинчоқ устки томони букик тузилган, учи бир оз тўмтоқ новдага ётиқ жойлашади, ғишт ёки яшил- қўнғир рангда. Кучаласининг бўйи 3,5 см, эни 1,5 см, тухумсимон, яшил-новвоти рангда, 20-32 та гулли. Туси сарғиш ёки оч сариқ, кумуш ранг узун туклари бор, бу туклар уруғга нисбатан 5,5 марта узун. Туранғил теракнинг ёғочи оқ, қаттиқ бўлади. Илдизи ўқ илдиз, сершоҳ, оч сариқ юмшоқ, пўстлоғи қўнғир рангда. Ўрта Осиёда ва Қозоғистондаги барча дарёлар бўйида, шўртоб тупроқли ерларда туранга билан бирга ўсади ва қалин ўрмонзорлар ҳосил қилади. Уни шўртоб тупроқли туманларда аҳоли яшайдиган жойларни кўкаламзорлаштиришда кўплаб экиш тавсия этилади. Туранғил терак Эрон ва Хитойнинг ғарбида учрайди. 21
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Қизил терак Бинафша барглари бўлган узун бўйли, қуюқ терак (Populus deltoides purple бўлиб, хиёбонлар ва боғларда қўлланилиши tower) мумкин. У вертикал равишда ўсади ва кесишсиз қолса, баландлиги 25 м гача етади. Шунга кўра, ўтган йил ўсишини 10-20 см қолдириб, эрта баҳорда кесиш тавсия этилади. Бир йил ичида у 50 см га ўсади ва баландлиги 15 метрга ва кенглиги 3-4 метрга этади. Теракни ёшлигида кесиш орқали шакллантириш керак, шунда унинг барглари каттароқ бўлади. Баргларнинг қуюқ бинафшаранг ранги тўлиқ қуёш ёки ярим сояда бўлганда сақланади. Вегетация даврида баргларининг бинафша ранги кейинроқ яшил ва кузда сариқ рангга ўзгаради. Бу терак унумдор, намлиги мўътадил бўлган тупроқни афзал кўради. Унга тупроқ оддий боғ тупроғидан, торф ва қумдан 3:2:2 нисбатда тайёрланади. Экиш ҳандағи чуқурлигининг 1/4 қисмига дренаж тайёрланади. Унинг ёшлигида қуруқ ҳавода ҳафтасига 2-3 челак сув билан суғориш керак. Совуққа ва турли касаллик ва зараркунандалар чидамлилиги юқори. Уни аҳоли яшайдиган жойлар, маҳаллалар ва уй боғларида экиш учун тавсия этилади. Туранғил теракнинг ёғочи оқ, қаттиқ бўлади. Ўрта Осиёдаги дарёлар бўйида ўсади, Эрон ва Хитойнинг ғарбида учрайди. 22
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Калифорния тераги Баландлиги 50 метргача етади. Танасининг (Populus trichocarpa) диаметри 0,5-2,5 м бўлиб, қийшиқ ўсади. Пўстлоғи рангли, силлиқ, оқ ясмиқчали. Катта ёшида у тўқ кул рангга киради ва бўйига чуқур ёрилади. Теракнинг бу нави даврий равишда пўст ташлаб туради. Барглари овал бўлиб, бўйи 6-9 см, эни 2-3 см ўлчовга эга. Барг куртаклари яшил-қўнғир рангли, елимсиз ва ҳидли. Новда баргининг юз томони тиниқ яшил, орқа томони кумуш рангда, туксиз, қуёш нурида кумушдек товланади. Эркак гули кучаласининг бўйи 10 см, 1,5 мм ли кўп гуллари туксиз бандда жойлашади. Урғочи гули кучаласининг бўйи 8 см. эни 2 см, кенг тухумсимон, уч паллали, тукли. Ёғочи оқ, юмшоқ, ўзаги жигар рангда. Ўқ илдизи сершох. Бу терак қаламчадан яхши кўпаяди, тез ўсади, 4-5 йил муддатда ёғоч махсулоти олиш мумкин. У, асосан, АҚШ ва Канадада дарё, кўл ҳамда Тинч океани қирғоқларида учрайди. Тоғли минтақаларда денгиз сатҳидан 1800 м баландликкача кўтарилади. У ёлғиз (алоҳида) ва бошқа дарахтлар билан бирга ўсади. Бу тур манзарали дарахт сифатида ўстирилади, тез ўсиши ва хушбўй барглари билан баҳоланади, унинг ҳидини 100 м дан ошиқ масофадан сезиш мумкин. Теракнинг илдизлари инвазив бўлиб, бино ва иншоатларга яқинроқ экилган бўлса, уларнинг пойдеворига зарар етказиши мумкин. 23
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 2.3. КЎЧАТЛАРНИ ЭКИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР Кўчатлар доимий ўсиш жойига эрта баҳор (март) ёки кеч кузда (октябр- ноябр) экилади. Кўчатлар 40х40х40 см қилиб тайёрланган экиш чуқурчаларига экилади. Экишдан олдин кўчатнинг илдиз қисми лой қуйқасига ботириб олинади. Илдизлар кўмилаётганда улар юқорига чиқиб қолмаслиги, илдиз атрофида ҳаво қолиб кетмаслиги лозим. Кўчатлар экилган заҳотиёқ ҳар бир кўчатга 10 л сув берилади. Қаламчалардан теракзор барпо этилганда жўякларга қадалган терак қаламчаларига 800 м3/га миқдорида суғорилади. Йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш, гуруҳ тарзида экиш ва маданий ўрмонларини барпо этишда 1,0-1,5 м, аҳоли гавжум ҳудудларда 2,0-2,5 м ли кўчатлардан фойдаланилади. Биринчи йили кўчатлар 10-12 маротабагача суғорилади, тупроқлар 3-4 маротаба юмшатилади. Кўчатларнинг тез ривожланиши учун иккинчи йилдан бошлаб минерал ўғитлар (март, суғориладиган шароитда ҳар бир дарахтга 50 г аммиакли селитра) билан озиқлантириш тавсия этилади. Теракзорлар қандай схемаларда барпо қилинишидан қатъий назар экишдан олдин экиладиган ерни кузда 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Мана шундай ерлар баҳорда чизелланиб, бороналаниб, ёввоий ўтлардан тозаланади. Шундан кейин ерларга қозиқ, қоқилиб, ип билан экиш режаси тортилади. Кўчатлар ва қаламчалар экилган куниёқ суғорилиши лозим, шунда уларнинг 90-100 фоизининг ўсиши ва сақланиб қолиши таъминланади. 24
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР 2.4. ТЕРАКНИ ҚАЛАМЧАДАН КЎПАЙТИРИШ Терак қаламчалари ўсимликда шира харакатлари тўхтаган вақтда, яъни декабрь-март ойларида тайёрланади. Қаламчалар пишган, соғлом стандарт новдалардан тайёрланади. Қаламчалар узунлиги 20-25 см бўлиши керак. Қаламчалар ўткир қайчилар ёрдамида кесилиши шарт. Қаламча 10-120о нишабликда, куртакдан камида 1 см тепа қисмидан кесилади. Қаламчалар диаметри 1-2 см оралиғида бўлиши шарт. Бундан қалин ёки ингичка бўлишига йўл қўйилмайди. Юмшатилган тупроқда махсус ўткир учли мосламаларда ҳандақлар ковланиб, қаламчаларнинг учидан биринчи куртаккача бўлган қисми тупроққа суқилади ва атрофи табиий зичлик меъёрида босилади. Қаламчага қўйиладиган талаблар: − узунлиги 20-25 см; − диаметри 1,0-2,0 см; − биринчи учки куртак ва юқори кесилган жой орасидаги масофа 1,5-2,0 см; − хеч қандай касаллик ва зараркунандалар аломатлари бўлмаслиги керак; − механик шикастланишлар бўлмаслиги керак. Қаламчалар 50-100 тадан бир хилда боғламлар қилиб, экиш мавсумигача кўмилади. Экишдан 5-7 кун олдин иссиқ (+210С дан паст бўлмаган) хоналарда сув ва ўстирувчи стимуляторлар билан ҳам намланиб экишга тайёрланади. 25
2. ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАКЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР Қаламчаларни об-ҳаво шароитига қараб, март-апрель ойларида, куртаклар уйғонмасдан, илдизлар ўсишни бошламасдан экиш лозим. Терак қаламчаларини доимий жойга экишда, 1 погонометрга 4 та қаламча (яъни қаламчалар ораси 25 см) қадаш тавсия этилади. Кейинги йил баҳорда, тутган қаламчалардан ҳосил бўлган кўчатлар сийраклаштирилиб, бошқа жойга кўчирилади. 2.5. СУҒОРИШ Кўчатлар ва қаламчалар биринчи ва иккинчи йил тупроқ таркиби ва ер ости сувларининг сатҳига қараб, 8-12 мартагача суғорилади. Суғоришлар оралиғи июнь-август ойларида 15 кундан ошмаслиги керак. Суғориш меъёри гектарига ўртача 700-800 куб метрни ташкил қилади. Суғориш тупроқни юмшатиш билан бирга олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 26
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ 27
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Бир вақтлар терак йўллар бўйлаб, шаҳарларда, боғларда ва майдонларда энг кенг тарқалган дарахт эди. У аҳоли пунктлари қиёфасини ўзгартириш ва ўзининг виқори, гўзаллиги ва нафислиги билан эътиборни тортибгина қолмай, балки атмосферадаги кислород миқдорини кўпайтиришга, саноат корхоналари ва автотранспорт томонидан чиқадиган карбонат ангидридни камайтиришга ёрдам беради. 3.1. ТЕРАКНИНГ ТАРИХИ ВА ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ Бундан бир неча юз йил олдин терак халқ дарахти, ҳуқуқ, эркинлик ва мустақиллик рамзи ҳисобланган. Унга кўра муҳим шартномалар тузилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган, содиқ ва садоқатлик учун қасамёд қилинган. Хитой анъаналарига кўра, терак қарама- қаршиликлар: инь ва янь, қора ва оқ, охират ва бошланиш, жасурлик ва нафислик тимсоли ҳисобланади. Қадим замонлардан бери теракнинг салбий энергияни ўзлаштириши, уй- жойни ёмон ниятлар ва ёвуз руҳлардан ҳимоя қилиши ҳақида афсоналар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Кўпчилик терак ёнидан ўтаётганда одам ҳам маънавий, ҳам жисмоний яхшиланади, тозаланади, ёмон фикрлардан холис бўлади. Дарахтнинг асл номи лотинча \"populous\" (халқ) сўзидан “Попол” деган фикр бор. Кейинчалик рус тилида тополь сўзи билан ўзгариб кетган. Теракнинг 100 дан ортиқ турлари мавжуд, баъзилари ноёб (қора терак) ҳисобланади ва Қизил китобга киритилган. Хитой, Aмерика, Осиё, Шарқий Aфрика, Россия ҳудуларида тарқалган. 28
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Терак тез ўсади. Расмий равишда рўйхатга олинган максимал ёши 150 ёш. Ёши 400 ёшдан ошган қора терак борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Дарахтнинг баландлиги 10 метрдан 40 метргача, кенглиги (тож билан бирга) - 2,5 метрдан 12 метргача. Поясининг диаметри 4 метр бўлган терак рўйхатга олинган. Барглилар тоифасига киради. У кучли илдиз тизимига эга. Қаттиқ совуққа чидамли ва шунинг учун, ҳар хил иқлим шароитида ўсади. Тупроқнинг Таркибига алоҳида талаби кузатилмаган. Теракнинг тожи қалин ва кенг бўлади. Йиллар ўтиб, дарахт шохлари қурий бошлайди. Пўстлоғи кулранг, вақт ўтиши билан ёрилиб кетади. Ёзда теракнинг урғочи намуналари аллергия тарқатувчи гулчангини тарқатади. Шу сабабли, аллергияга мойил бўлган одамларда безовталаниш юзага келади. Гуллаш ҳарорат ва минтақага қараб, апрель ойининг охирида - май ойининг ўрталарида содир бўлади. Ўзбекистон Республикасида терак пахмоқлари май ойининг охири - июнь ойининг бошларида кузатилади. Терак гулларидаги гулчангларнинг кўплиги улардан асалариларнинг асал тўплашига имкон беради. Терак ўз жинсини ўзгартира оладиган камёб дарахтлардан бири ҳисобланади. Эркак намуналари аёл намуналарига хос бўлган сирғаларни ишлаб чиқаради. Одатда бу ҳолат ҳавонинг юқори ифлосланиши ва атроф-муҳитнинг бузилиши билан боғлиқ. Терак ижобий фазилатлардан ташқари, баъзи салбий хусусиятларга ҳам эга: − пахмоқнинг мавжудлиги аллергияга мойил одамларни маълум вақтга уйларини тарк этишга ва тераксиз ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур қилади; 29
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ − дарахтнинг мўртлиги хусусий уйлар учун катта хавф туғдиради. Ҳатто енгил шамол бўлса ҳам, қуруқ шохлар дарахт танасидан синиб тушади ва томни ёриб ўтиши, асфалт қопламасига ва яқин атрофда турган машинага зарар етказиши мумкин. 3.2. ТЕРАК НАВЛАРИ Теракнинг “Кулранг”, “Оқ”, “Берлин”, “Петровский”, “Хушбўй”, “Боллеан”, “Дафна” каби 100 дан ортиқ навлари бор ва уларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида хусусиятларига эга. Селекционерлар томонидан теракнинг қишга чидамли гибрид навлари яратилган. Баъзи турлари саноатда қўлланилади. Масалан, “Тронко”, “Калиберджинский”, “Стреловидний” ва “Гулливер” навидан биологик ёқилғи олинади. Теракнинг асосий навлари. “Richardii” навли оқ терак паст бўйли бўлиб, секин ўсади, илдиз тизими кам ривожланган. Баргларининг қуйи қисми оқ, юқори қисми эса сарғиш-лимон рангида. Бир дарахт тўнкасига экилганида, у катта ва қаттиқ барглар чиқариб, бир ярим метр баландликка етади. Қаттиқ совуқ ва намгарчиликдан қўрқмайди. «Aurora» навли катта баргли терак 9 метргача ўсади. Қаттиқ совуқларга чидамсиз. Шохчалар бироз музлаши мумкин, аммо ўсиб чиққан куртаклар устида узунлиги 10 сантиметрга етадиган катта барглар ҳосил бўлади ва уларда пушти ёки крем доғлари пайдо бўлади. Ёзда уларнинг ранги оч яшил рангга ўзгаради. Титроқ терак мавсумда 1 метргача ўсади. Барглари сариқ. Алоҳида парвариш талаб қилмайди, қаттиқ қишларни мукаммал даражада ўтказади. Аммо қаттиқ қурғоқчиликда тез-тез суғориш талаб этилади. 30
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Мирза теракнинг ватани Aфғонистон. Ўртача баландлиги 30 метр. Юпқа, ташқи кўринишидан устунга ўхшайди. Барглари олмос шаклида ёки учбурчак шаклида. Эрта гуллайди, барглари кузнинг ўрталарида тушади. Катта яшил майдонларни яратиш мақсадида аҳоли яшаш пунктларда экилган. Қора терак ерга чуқур кириб борадиган ривожланган илдиз тизимига эга. Қизил китобга киритилган. Улар Қора терак яқинида ўсадиган олма, нок ва бошқа мевали дарахтлар учун ҳимоячи ҳисобланади. Терак илдизидан кўпайтирилади. У, асосан, ландшафт дизайни учун ишлатилади. Италия теракларини экиш учун майдонни тўғри танлаш керак. Ер ости сув сатҳининг 4 метрдан яқин бўлишига йўл қўйилмайди. Максимал ҳароратнинг - 28оС даражага тушишига бардош бера олади. 40 метргача ўсади. Танасининг диаметри бир метргача етади. 3.3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ Кўпайтиришнинг иккита усули маълум: – уруғлик ёрдамида; – қаламчалар ёрдамида. Уруғлар ёрдамида кўпайиш. Теракларни уруғлардан етиштириш усули истисно ҳолатларда қўлланилади, чунки бунда турли қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Уруғлар янги йиғиб олинган ёки ихтисослаштирилган кўчатхоналарда сараланган бўлиши керак. Уруғларни йиғиш биланоқ, келгуси кунларда экиш керак. Aкс ҳолда, уларнинг униб чиқиши даражаси пасайиб боради. 31
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Сараланган уруғларни танлашда қуйидагилар тавсия қилинади: харид қилишда кичик идишга торф ва қум аралашмаси бўлган махсус тупроқ солиб униб чиқишини кузатиш керак. Дастлабки саралаш жараёни уруғ танлашда зарурий шарт ҳисобланади. Ёш куртаклар бир неча ойдан кейин пайдо бўлади. Вегетатив усулда кўпайтириш. Терак новдалари тез ва осон илдиз отади. Қаламчаларни сув қуйилган идишга солиш ёки нам тупроққа қадаш керак. Қаламчалар - теракнинг бир ёшли новдалари бўлиб, эрта баҳорда ёки кеч кузда, шарбат дарахт танасидан тушмасдан аввал кесиб олинади. Каттароқ шохлардан кесилган ингичка шохчаларга устунлик бериш керак. Уларнинг устида куртаклар жойлашган бўлиши керак. Қаламчанинг узунлиги бир метрга яқин бўлади. Қаламчалар кузда ёки баҳорда экилади. Улар энг яхши илдизни шу даврда отади. Экиш даври баҳорга, охирги қор эриган вақтга тўғри келади. Кузда эса дарахтлардан барглар тушишини кутиш керак. Бир йиллик новдалар кесилгандан сўнг, дарҳол 17-20 сантиметр бўлакларга бўлинади. Муҳими, ҳар бир қаламчада тирик куртаклар мавжуд бўлиши керак. Кўчат поясининг юқори қисми мўл намланган тупроққа ботирилади. Бундан ташқари, куртаклари билан кесганда, камида 7 сантиметри сиртда қолиши керак. Қаламчалар 15 сантиметр оралиқ масофада экилади. Суғориш мунтазам равишда амалга оширилади. Тўғри парвариш қилиш куртаклардан янги новдаларнинг пайдо бўлишига имкон беради. Қисқа вақт ичида уларнинг узунлиги 15 сантиметрга етади. Сентябрга келиб, ёш дарахт 1 метргача ўсади. 32
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Кўчатларни танлашга жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. Илдизларда турли доғлар, моғор ва бошқа нуқсонлар бўлмаслиги керак – булар нотўғри парваришлаш белгисидир. Соғлом кўчатлар яхши ривожланган илдиз тизимига эга бўлади. Бир йил ўтгач, қаламчалар доимий ўсадиган жойга экилади. 3.4. КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ ҚОИДАЛАРИ Aсосий шарт – кўчат ўтқазиш учун тўғри жойни танлаш. Терак ёруғликни яхши кўрадиган дарахтлар тоифасига киради. Шунинг учун экиш учун соя доимий бўлмайдиган жойни танлаш керак. Шохларининг мўртлиги ва уларнинг синиб тушиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, экиш жойида елвизак бўлмаслаги лозим. Тупроқ таркиби алоҳида аҳамиятга эга эмас. Қуриган ва қуруқ тупроқлар теракка ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, нам ва бой ерларда теракнинг тез ўсиши кузатилади. Энг кенг тарқалган Мирза теракни экиш пайтида кўчатлар орасидаги масофа 1,5 Х 3,0 метр ёки 2,5 Х 4,0 метр бўлиши керак. Экиш ҳандақининг чуқурлиги, ҳатто ёш дарахтларда ҳам кучли илдиз тизимининг мавжудлиги туфайли 1 метр бўлиши керак. Сифатли дренаж тизимини яратиш жуда муҳимдир. Бунинг учун шағал, синган ғишт ёки қурилиш чиқиндилари ҳандақнинг қуйи қисмига жойлаштирилади. Илдизнинг бўйни 1,5-2 сантиметргача тупроқ қатламига киритилади ёки ерга бир текис жойлаштирилади. Aниқ маълумотни кўчатхоналардан олиш мумкин. Шуни эсда тутиш керакки, ҳандақлар орасидаги масофа танланган терак турига боғлиқ. Теракнинг физик-механик кўрсаткичларига риоя қилиш керак, чунки бу дарахтнинг ўсиш ва ривожланиши даражасига таъсир қилади. 33
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Ҳандақнинг деворлари ва пастки қисми текисланган ва ғовак тупроқ қатламига эга бўлиши керак. Бу кўчатнинг яхши ўсишига ижобий таъсир қилади. Дастлаб ҳандаққа қозиқ, кейин кўчат қўйилади. Олинган тупроқ кейинчалик ҳандаққа яна қайтарилиб, эҳтиёткорлик билан сиқилади ва суғоришга осон бўлиши учун томонлар ҳосил бўлади. Бўшатилган ер ўрнига 2:2:3 нисбатда қум, торф ва тупроқдан иборат тупроқ аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Экиш жараёнида нитроаммофос ёки универсал кемира (1 квадрат метр учун 120 г) ўғитини қўшиш мақсадга мувофиқдир. Дарахтнинг танаси таянчга боғланади. Мутахассислар теракни баҳорда ўтқазишни тавсия қилади. Кузда экиш пайтида кўчатга зарар етиши ва ёмон ўсиши мумкин. Экиш тугаши биланоқ, кўчат сув билан мўл-кўл суғорилади. Ҳаддан ташқари намлик буғланишига йўл қўймаслик учун, магистрал атрофидаги ер қиринди ва торф билан мулчаланади. 3.5. ТЕРАК ПАРВАРИШИ Терак алоҳида парваришга муҳтож эмас. Бироқ, унинг ўсиши ва ривожланиши унга вақтида бериладиган сувдан, санитар шакллантириш учун кесишдан ҳамда озиқлантиришдан бевосита боғлиқ ҳисобланади. 3.6. ТЕРАКЛАРНИ КЕСИШ Кесиш икки хил бўлади: шакллантириш ва санитария. Уларнинг орасидаги фарқлар қуйидагича: Шакллантирувчи кесиш. Ёш дарахтни экишдан сўнг, фақат битта вертикал куртак сақланиб қолади, бунинг натижасида дарахт танаси юқорига чўзилади. Тож шаклланиши асосий шартдир. У силлиқ, яхши ишланган, турли йўналишларда новдаларсиз бўлиши керак. Устунли терак шакллантирувчи кесишга муҳтож эмас. 34
3. ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Кесиш учун енг яхши вақт эрта баҳор ёки эрта қишдир. Ҳар қандай ҳолатда, шарбатларнинг ҳаракати тўхтаган бўлиши керак. Кесилган жойларга махсус мой билан ишлов берилади. Кесиш охирида дарахтни озиқлантириш, яхшилаб суғориш ва танаси атрофида тупроқни юмшатиш керак. Aгар керак бўлса, дарахтни тўнкасигача кесиб ташлаш мумкин. Тез орада унда ёш куртаклар пайдо бўлади, улар ҳам, заруратга кўра, кесилиши ва шакллантирилиши мумкин. 3.7. СУҒОРИШ Экилганининг биринчи йилида терак мунтазам равишда (ойига камида 3 марта) мўл-кўл, тоза сув билан суғорилади. Бир дарахтга камида 2,5 челак сув сарфланади. Қуруқ мавсумда суғориш миқдори ортади. 3.8. ТУПРОҚНИ БЎШАТИШ Ёш дарахт экилганидан кейинги биринчи йилда, ҳар бир суғориш охирида унинг танаси атрофидаги тупроқ бўшатилиши керак. Шунда намлик тупроққа эркин киради, у ерда қолади ва сиртда қаттиқ қобиқ ҳосил бўлмайди. Қор эриши охирида дарахт атрофидаги ер 15 см чуқурликда найзаланади. Худди шу иш кузда амалга оширилади. Олти ёшдан бошлаб, терак остидаги тупроқни бўшашишга ҳожат қолмайди. Дарахт атрофига майсазор ўтларини экиш мумкин. 3.9. ОЗИҚЛАНТИРИШ Биринчи озиқлантириш кўчат экиш пайтида бўлади. Кейинчалик, дарахт атрофига азотли ўғит сепиш керак. 3.10. ҚИШГА ТАЙЁРЛАШ Терак етарли даражада қишга чидамлилиги туфайли, қишга алоҳида тайёргарликка муҳтож бўлмайди. Бироқ баъзи ишларни барибир бажариш керак. Aёзли кунлар бошланишидан олдин, дарахт танаси атрофидаги тупроқ 15 сантиметргача чуқурлаштирилади. Ёш илдиз тизими тушган барглар, ўрилган ўтлар билан изоляция қилинади. Мулчалашда дарахт қириндиси ва торфдан фойдаланиш керак. 35
3.ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ 3.11. КАСАЛЛИКЛАР ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАР Терак касалликлар ва зараркунандаларга чидамли ҳисобланади. Бироқ, ўсимликка зарар етказадиган қуйидаги ҳашаротлар ва касалликлар мавжуд: − некроз; − дарахт саратони; − ёш баргларни истеъмол қиладиган кичик ҳашаротлар. Терак-арча ширасига қарши курашда карбофос (пуркаш) ёрдам беради. Фосфорорганик инсектицидлар терак куясига қарши самарали восита ҳисобланади ва ундан дарахтда кўп сонли қурт ва қумурсқалар пайдо бўлган тақдирда фойдаланиш керак. Қўтир ва занг коллоидни олтингугурт бартараф этади. 3.12. ТЕРАКНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ Терак пўстлоғида танинлар, алкалоидлар ва гликозидлар мавжуд бўлиб, улардан тайёрланган дамламалар тинчлантирувчи малҳам воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, улар асаб тизимини тинчлантиришга қодир. Боғловчи моддалар мавжудлиги сабабли, қайнатмалар узоқ вақт давомида ҳазмни яхшилашда ишлатилган. Терак куртакларидан тайёрланган дамламалар инсон танасида юзага келадиган яллиғланиш жараёнларини тўхтатиши, иммунитетни ошириши ва ички органларнинг ишини янада уйғунлаштириши мумкин. 36
3.ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Терак баргларининг инфузиони терининг шикастланган жойларига дока бинтларини қўллаш орқали яраларни даволайди. Терак ўз ичига олган препаратлар инсоннинг асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, тинчлантиради, депрессияни, апатияни бартараф қилади ва уйқуни мўътадиллаштиради. Қуритилган ва кукун шаклидаги терак куртаклари, бошқа ингредиентлар билан аралаштирилган ҳолда сочларни мустаҳкамлаш, ёшлик ва гўзаллик бериш учун ишлатилади. Ушбу аралаш соч фолликулаларига ижобий таъсир кўрсатади, уларни мустаҳкамлайди ва соч ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. 3.13. ТЕРАКНИНГ ОДАМ ОРГАНИЗМИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар бўлса, таркибидаги танинлар мавжудлиги сабабли, терак асосидаги препаратлардан фойдаланишни истисно қилиш керак. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай дори-дармонларни шифокор кўрсатмаси бўйича ва фақат у билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак. 3.14. ТЕРАКДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАЛАРИ Теракдан асосан, саноат мақсадларида фойдаланилади. Ундан гугурт, кўмир, фанера, қоғоз тайёрланади. Дурадгорлар ва ўймакорлар терак дарахтини кам ишлатадилар. Яна бир ижобий жиҳат: теракнинг тез ўсиши табиий ресурсларни қисқа вақт ичида тўлдириш имконини беради. Терак қорақарағай ва қарағайга қараганда кўп миқдорда кислород ишлаб чиқариш қобилияти билан баҳоланади. Терак тупроқ ва ҳавонинг сезиларли ифлосланишига бардош бера олади, доимий равишда карбонат ангидридни кислородга қайта ишлайди. Ушбу хусусиятлар туфайли теракни хиёбонлар ва истироҳат боғларида, автомобил йўллари ва темир йўллар бўйлаб экиш тавсия этилади. Aсосий камчиликлардан бири - пахмоқнинг мавжудлиги ва унинг абсобент сифатида аллергия одамга реакциясини узатишидан иборат. 37
3.ТЕРАК ЕТИШТИРИШ, ЭКИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Терак пахмоқлари Теракнинг ижобий хусусиятлари салбийларидан кўпроқ. Қаҳатчилик даврида теракнинг илдиз қатлами қуритилиб, унга қўшилган ва нон пиширилган. Терак кўртаклари ҳар хил микроэлементларга бой, шунинг учун яшил барглар ва ёш новдалар уруш пайтида ва урушдан кейинги очарчилик йилларида истеъмол қилинган. Ҳозирги вақтда балиқ овлаш тўрлари учун пўкаклар дарахтнинг қобиғидан тайёрланади. 38
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ 39
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Эндиликда ҳар йили куз ва баҳор ойларида экиладиган дарахтлар парваришига, уларнинг кейинги тақдирига ҳам эътибор қаратилиши лозимлиги белгиланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали, шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Ҳозирда барча шаҳар ва қишлоқларда дарахт экиш бўйича кенг кўламда иш олиб борилаётгани таҳсинга сазовор. Айни пайтда мутахассислар экиладиган дарахт турларини танлашга ҳам эътибор қаратиш, бунда қатор омилларни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлаб ўтмоқда. Хусусан, айрим дарахт ва ўсимликлар гуллаганида аллергияга мойил кишилар айнан шундан азият чекади. Бунда шамол орқали чангланувчи ўсимликлар ўзидан кўп миқдорда чанг тарқатади. Шу билан бирга, турли ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолининг муайян ўсимликларга нисбатан аллергик таъсирчанлиги бир-биридан фарқ қилади, деб таъкидлайди шифокорлар. Шунингдек, дарахт чанг туфайли юзага келадиган аллергиянинг кенг тарқалишига иқлим ўзгариши ҳам таъсир кўрсатмоқда. Баҳорнинг эрта келиши, қиш мавсумининг илиқ бўлиши айрим ўсимликларнинг эрта гуллашига сабаб бўлмоқда, дарахтларнинг ноодатий тарзда йилига бир неча бор гуллаши ҳолатлари кузатиляпти. АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГ - ҳудуд ҳавосининг ҳолатини, унинг ифлосланишини ва унда содир бўлаётган табиий ҳодисаларни кузатиш, шунингдек, ҳавонинг ҳолатини, ифлосланишини баҳолаш ва прогноз қилиш тизимидир. 40
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ Ўсимлик чанги — бу таркиб жиҳатдан углевод, оқсил ва оз миқдорда ёғдан иборат чанг уруғлари бўлиб, улар ҳаводаги турли зарарли моддаларни ўзига сингдиради ва ўсимлик чангининг иммуногенлигини оширади. Ҳаводаги зарарли газ, тамаки тутуни, ультрабинафша нурланишлар уруғ чангининг антиген таркибини ўзгартиради. Шунингдек, ташқи муҳитдаги мазкур омиллар аллергияга мойил кишиларнинг аллергик сезувчанлигини кучайтиради. 2018 йили Республикамизда профилактик тиббиёт йўналишларини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратилиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аллергия чақирадиган ўсимликларнинг чангланиши, аҳолининг молекуляр сезгирлик профили ва аллергик касалликларнинг клиник зўрайиши (ринит, бронхиал астма) ўртасидаги боғлиқлик гулчанг мониторинги ва мультиплекс аллергия чиплари ҳамда вилоятлардаги клиник патронажлар ёрдамида ўрганилди. Тошкент шаҳрининг икки ҳудудида гулчанги қопқонлари ўрнатилган бўлиб, бутун шаҳар бўйлаб мунтазам равишда аэробиологик мониторинг ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда қўшимча 8 та қурилма ўрнатиш режалаштирилган. Халқаро молекуляр аллергология маркази олимлари томонидан ўсимликлардан гулчанги тарқалиши харитаси тузилган. Ушбу харита VPPS 2010 чанг қопқонларидан бир йил давомида олинган маълумотларга асосланган. Мазкур чанг қопқонлари — аэробиологик мониторинг станцияларида ўсимлик чанглари ва бошқа манбалар орқали пайдо бўладиган чангларга нисбатан аллергияни назорат қилиш имконини беради. Март ойи мониторинги натижалари 1-расмда келтирилган. 41
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ 42 1-расм. Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан 2022 йил март ойида олиб борилган аэробиологик мониторинг натижалари
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 1021 нафар беморда аллергияга таъсирчанликни ўрганиш ва мультиплексли аллергочип усулида диагностика қилиш натижасида аҳолининг сарв (кипарис), қорақайин (бук), хурмо, зайтун, оқ қайин, юнон ёнғоғи, қора терак ва ўрмон ёнғоғи (лещина) дарахтларига нисбатан аллергияси юқорилиги аниқланди. Шаҳар ва қишлоқларимиз кўча ва хиёбонларига, хонадонларга экилган бу турдаги дарахтлар энг кўп аллергия чақиради. Диагностика натижасида иштирокчиларнинг 0,7 фоизида терак гулчангларига сенсибилизация (мойиллик, сезгирлик) мавжудлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан иштирок этганларда (569 киши) бу кўрсаткич 1,2 фоиздан ошмаган. Аммо уларнинг сарв гулчангларига сезгирлиги 27 фоизни ва қайинга нисбатан сезгирлиги 16 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, 13 турдаги манзарали дарахтлар гулчанги тарқатиши аниқланган. Бундай ҳолат энг кўп терак, қарағай ва сарв (кипарис) дарахтларида, камроқ тол, эман, қайрағоч ва шумтолда учрайди. Шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш учун ўсимликлар танлашда, аҳолининг аллергик реакцияси эҳтимолини ҳисобга олиш, илк бор экиладиган ўсимликларнинг аллерген таъсирини ўрганиш лозим. Тадқиқот натижаларига кўра, Тошкент шаҳар инфратузилмаси, иқлими ва тупроқ шароити, шаҳарсозлик меъёрларига ва автомобиль қатнови кўчалари учун мос келадиган жами 26 турдаги манзарали бута ва дарахт экиш тавсия этилди. Минтақамизда қайин гулчанги миқдори минимал даражада бўлса-да, мазкур дарахтга нисбатан аллергия 16,5 фоиз ҳолатда қайд этилган. Фарғона водийсида эса аллергик сезувчанлик сарвга нисбатан кўпроқ кузатилди. 43
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ Тадқиқотлар қайин гулчангининг сарвга нисбатан юқори аллергик кўрсаткичини ва аллергияни кенг тарқалишини кўрсатди. Чинор, жўка, эман, мажнунтол чанги концентрацияси жуда юқори бўлишига қарамай, тадқиқотда қатнашган республикамиз аҳолиси орасида уларга нисбатан аллергия аниқланмади. Олинган маълумотларга кўра, тураржой объектлари атрофида чинор, жўка, эман, мажнунтол экишни тавсия этиш мумкин. Бу аҳоли ўртасида аллергик реакциялар ривожланишининг олдини олишда кўмак беради. Сарв, хурмо, зайтун, қайин, ёнғоқ, қора терак каби дарахт ва буталарни Ўзбекистон шароитида етиштириш аллергия нуқтаи назаридан мақбул саналмайди. Халқаро молекуляр аллергология маркази шаҳар ва турар жойлар учун манзарали ўсимликлар танлашда аҳолининг уларга нисбатан аллергик реакциясини ҳисобга олишни, шунингдек, ландшафт дизайнида кенг тарқалмасдан олдин янги киритилган ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини ўрганиш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар ўтказишни таклиф қилади. Шундай қилиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда манзарали ўсимлик ва дарахтларнинг аллергияга сабаб бўлмайдиган турларидан фойдаланишни тавсия қилади. Буталардан сурия атиргули, ҳинд настарини, дейсия, ялтироқ баргли лигуструм, зирк, испан дроки, пираканта, қора маржон, шилви турлари, қорсимон мевали бута, Европа форзицияси, оддий сирень, наъматак, магония аллергия чақирмаслиги аниқланган. Игна баргли дарахтлардан Ғарб туяси, Шарқ биотаси, тиканли қорақарағай экиш саломатликка салбий таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, Канада багриянниги, читалпа, ипак акацияси, туранғил, скумпия, сумах, корнус, дўлана, калина аллерген тарқатмайдиган ўрта бўйли дарахтлар сарасига киради. 44
4. ДАРАХТЛАРНИНГ АЛЛЕРГЕН ТАЪСИРИ АЭРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ Ўз навбатида, мевали дарахтлар аллергия пайдо қилмаслигини ҳам эслатиб ўтиш лозим. Мевали дарахтлар асосан ҳашаротлар орқали чангланади, чанги нисбатан оғир бўлгани учун ҳавода учиб юрмайди. Демак, шаҳар шароитида ҳам манзарали дарахтлар қаторида мевали дарахтларни экиш анъанасини тиклашимиз лозим. Мевали дарахтлар ҳам атроф-муҳитга фойда, меваси истеъмол қилинади, ҳам аллергия чақирмайди. Дарахт экишда яна бир жиҳатга аҳамият беришимиз керак. Гап шундаки, айрим дарахтлар бир жинсли, икки уйли бўлиб, оталик ва оналик туплар алоҳида- алоҳида ўсади, оталик кўчатлар гулчанги тарқатади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда эса кўпинча айнан мана шу оталик дарахтлардан фойдаланиш кўпроқ кузатилади. Негаки, улар мева тугмагани боис, меваси ерга тушмайди ва бу қулай саналади. Аммо айнан оталик туплар гулчанги тарқатгани боис, аллергик ўчоқ саналади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахтлар заминимизни яшилликка буркаши, чиройига чирой қўшиши билан аллергияга мойил минглаб кишиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиши лозимлигини унутмайлик. Хориждан келтирилган манзарали дарахтларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермайди. Шунинг учун кўкаламзорлаштириш жараёнларида анъанавий мевали дарахтлардан фойдаланиш энг мақбул ечимдир. 45
5. ҲУДУДЛАР ИҚЛИМИГА МУВОФИҚ ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАК ТУРЛАРИ 46
5. ҲУДУДЛАР ИҚЛИМИГА МУВОФИҚ ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕРАК ТУРЛАРИ Ҳудудлар Терак турлари Қорақалпоғистон Республикаси Туранғил терак, Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Калифорния Андижон вилояти тераги, Бақа (бахофена) терак Бухоро вилояти Жиззах вилояти Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Калифорния тераги, Бақа Қашқадарё вилояти (бахофена) терак, Қизил терак Навоий вилояти Наманган вилояти Мирза терак, Оқ терак, Калифорния тераги, Болле тераги, Бақа Самарқанд вилояти (бахофена) тераги, Туранғил терак Сирдарё вилояти Сурхондарё вилояти Мирза терак, Оқ терак, Калифорния тераги, Болле тераги, Бақа Тошкент вилояти (бахофена) терак Фарғона вилояти Хоразм вилояти Туранғил терак, Мирза терак, Калифорния тераги, Оқ терак, Болле Тошкент шаҳар тераги, Бақа (бахофена) терак Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Калифорния тераги, Бақа (бахофена) терак, Туранғил терак. Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак, Калифорния тераги, Қизил терак Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Калифорния тераги, Бақа (бахофена) терак Туранғил терак, Калифорния тераги, Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак Туранғил терак, Мирза терак, Калифорния тераги, Оқ терак, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак, Калифорния тераги Мирза терак, Оқ терак, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак, Қизил терак Туранғил терак, Оқ терак, Калифорния тераги, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак Мирза терак, Оқ терак, Калифорния тераги, Болле тераги, Бақа (бахофена) терак 47
ЯКУНИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР Ҳудудларда терак дарахтини кўпайтиришда унинг аллергик салоҳиятини камайтириш усулларини жорий этиш бўйича таклифлар. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва терак дарахтини кўпайтиришда аллергик реакциялар юзага келишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди: биринчи, терак дарахтининг ўзбекистонлик олимлар томонидан яратилган дурагай навларининг фақат эркак намуналарини экиш; иккинчи, терак дарахтининг аллергик таъсирини камайтириш мақсадида уларни Каштан (Quercus castaneifólia), Оддий эман (Quercus robur), Дала чинори (Acer campestre L), Оқ акация (Robinia pseudoacacia) каби кам аллергенли дарахтлар билан биргаликда экиш; учинчи, кўкаламзорлаштиришни режалаштиришда гулчанг доналарининг ҳажми ва вазнини, бир квадрат метрга тўғри келадиган гулчанглар сонини, чангланиш мавсуми ва динамикасини, кўп тарқалиш муддатини (кунлар сонини), гулчангларнинг аллерген салоҳиятини ҳисобга олиш. Шунингдек, Қарағай (Ulmus pinnato-ramosa Dieck), Қайрағоч, Оқ мажнунтол (Salix alba) каби дарахтларнинг паст аллергенлиги боис улардан ландшафтни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. 48
Search
Read the Text Version
- 1 - 49
Pages: