Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore O'zbekistonda oliy ta'lim

O'zbekistonda oliy ta'lim

Published by Gaziyev S, 2023-05-19 13:39:31

Description: "O'zbekistonda oliy ta'lim" jurnali 2023-yil 1-soni nashr etildi.

Search

Read the Text Version

МИНБАРДА ЁШЛАР Назаримда, талабани бирон нарсани ўрганишга мажбурлаб эмас, қизиқтириб, шу фан унинг келажакда фаолият юритиши учун муҳим эканини англатибгина сифатли таълимга эришиш мумкин. Агар талабада шу фанни ўрганишга иштиёқ уйғонса, қўшимча билимларни ҳам мустақил ўзлаштиришга унда хоҳиш пайдо бўлади. Шаҳло ШАРИПОВА, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистранти: – Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси та- лабаларнинг мустақил фикрлаши, фаоллигининг ортиши, улар- да креатив фикрлаш амалий кўникмалариниг шаклланишида намоён бўлмоқда. Жумладан, кредит-модуль тизимининг олий таълимга жорий қилингани ўқитиш сифатини ошириш, шаф- фофликни таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим олув- чининг ҳақиқий билимини юзага чиқариш ҳамда талабанинг мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз усти- да ишлашига замин яратди. Таълимнинг барча босқичларида мустақил ўрганишнинг аҳамияти ортиб бормоқда десак, хато қилмаган бўламиз. Аудиторияда чекланган дарс соати мобайнида рассом тўлақонли асар яратолмаслиги, қўшимча мустақил дарс соатлари киритилишини тақозо этади. Талаба танлаган мавзусини атрофлича ўрганиши, у манзара бўлса, табиатга чиқиб кўриши, тарихий мавзу бўлса, китоблар ўқиши ва кенгроқ ўрганиши, инсон образи бўлса, у ҳақида маълумотлар тўплаши ва маълум билимлар асосида ўз асарини яратиши мустақил изланишни талаб этиши шубҳасиз. Менинг диссертация мавзуим “Ўзбекистон тасвирий санъатида Тамарахоним образи талқи- ни” деб номланади. Бугунги кунга қадар мустақил тарзда диссертацияга доир манбаларнинг асосий қисмини тўплаб, илмий адабиётлар ҳамда электрон маълумотлар базасидан фойдалан- моқдаман. Яъни, талабанинг ўзи учун масъулиятни ҳис қилиши, ҳеч кимнинг қистовисиз би- лим олишга уриниши, олинган илмнинг сифатли бўлишини таъминлайди. Мустақил билим олишда мақсадли ва режали ҳаракатланиш, қулай усул ва воситаларни аниқлаш ҳамда тўғри ёндашиш, ахборот манбаларидан унумли фойдаланиш, метод, усул ва воситаларни тўғри қўл- лай олиш қилинаётган ишнинг самарадорлигини оширади. Оиша СУЛТОНОВА, Ўзбекистон Миллий университети магистранти: – Мустақил таълим шаклининг асосий мақсади ўқитиш жара- ёнини индивидуаллаштиришдан иборат. У, аввало, таълим тизи- мида фаолият кўрсатаётган етакчи профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар тажрибаларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда сифатли таълимни таъминлашга хизмат қилади. Бунда талабанинг мустақил фикрлаш кўникмалари, ижодий қобилият ва касбий маҳо- ратларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилади. ISSN 2181-3051 Ўзбекистонда олий таълим / 2023 / №1 99 Высшее образование в Узбекистане — Higher education in Uzbekistan

МИНБАРДА ЁШЛАР Бугунги техника тараққиёти даври изланув- олади. Ҳатто ўз илмий ишларини масофавий чан мустақил таълим олувчиларга кўплаб ре- тарзда нашр этиш имкониятига ҳам эга бўлади. сурслар, электрон материаллардан эркин фой- Бу сайт жуда катта электрон илмий базани ўзи- далана олиш имконини беради. Бунга мисоллар да жамлаган бўлиб, мустақил таълим олувчилар келтирадиган бўлсак, интернет саҳифасидаги учун ҳам айни фойдали манзилдир. Ушбу таъ- https://unilibrary.uz – Ўзбекистон Республикаси лим тизимини “work and check” (Ишла ва тек- Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари- шир) шаклида, яъни мавзу юзасидан изланиб, нинг ягона электрон кутубхона ахборот тизими кўникмалар ҳосил қилиб, сўнгра уни устози ёр- илм талабида юрган барчага кенг кўламда бе- дамида таҳлил қилиш тариқасида олиб бориш пул ва беминнат хизмат кўрсатади. Ушбу сайт- мумкин. Бунда талаба ҳам назоратда, ҳам фао- дан расмий рўйхатдан ўтган талаба қидирув лиятда бўлади. бўлимидан ўзини қизиқтирган мавзу юзасидан керакли электрон ўқув адабиётлар, мақолалар, Таълимнинг сифатини ошириш мақсади- диссертация ва монографиялар билан таниша да янги техника ва технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий технология- лар асосида дарсларни ташкил этиш ва бу ти- зимда педагогик технологиялар асосида яра- тилган интерфаол усуллардан самарали фой- даланиш мақсадга мувофиқдир. Садоқат МАХСУМОВА ёзиб олди. 100 Ўзбекистонда олий таълим / 2023 / №1 ISSN 2181-3051 Высшее образование в Узбекистане — Higher education in Uzbekistan



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР ТЎПЛАМИ


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook