Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore ОРОЛБЎЙИ

ОРОЛБЎЙИ

Published by Nozim Tuygunov, 2020-10-26 12:05:28

Description: ОРОЛБЎЙИ- экологик инновациялар
ва технологиялар
ҳудуди

Search

Read the Text Version

III сессия Сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш билан биз юқори технологияларга асосланган экологик инновациялар ва технологияларга талабни рағбатлантирамиз ва зарурий шароитни яратамиз. Ўзбекистон сармоядорларга экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, “яшил” иқтисодиёт тамойилларини комплекс жорий этиш ҳамда инвестициялардан самарали фойдаланиш учун қулай шароит ва ҳуқуқий муҳит яратиб бермоқда. Вадим Соколов ОҚХЖ Агентлиги раҳбари 102

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, чекланган сув ресурсларидан оқилона ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш масалалари мамлакатни кейинги ривожлантириш сиёсатининг устувор йўналишлардан биридир. Пахта экиладиган майдонлар қиқартирилиб мева- сабзавот ва полиз экинлари етиштириладиган майдонлар кенгаймоқда. Натижада 2020 йилга келиб картошка етиштириш 35 фоизга, сабзавотлар 30 фоизга ўсиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологияларни амалиётда тобора кўпроқ қўллашмоқда. Томчилатиб суғоришдан фойдаланилганда сув сарфи анъанавий суғоришга нисбатан сезиларли даражада камаяди, масалан картошкани суғоришда 50 % гача, маккажўхорини суғоришда 25 % гача сув тежалади. Бундан ташқари, унумдорлик ўртача 30% га ортади. Баҳодир Холиқов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари 103

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Марказий Осиёда қарийб 60 миллион одам яшайди ва минтақа атроф-муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, сув ресурсларини барқарорлик билан бошқариш ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Минтақанинг иқлим ўзгариши оқибатларига юқори даражада таъсирчанлиги, шунингдек аҳолининг ўсиши, урбанизация ва истеъмол одатлари ўзгариши билан боғлиқ тобора ортиб бораётган қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда экологик муаммолар атроф-муҳит ва Марказий Осиё давлатлари аҳолиси учун жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда. Шу сабабли сув танқислиги ва иқлим ўзгаришлари шароитида минтақавий ҳамкорлик ҳамда миллий ва минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини тан олиш керак. Дуглас Марк Смит Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти (IWMI) бош директорининг ўринбосари 104

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Ўзбекистон Ҳукуматининг янги йўналишларга (Орол инқирози муаммоларини ҳал қилишга) эътибор қаратиши денгизнинг қуриган тубида ўрмонзорлар яратиш билан бирга, дарёлар сувининг йўқолишини камайтириш ва Хоразм коллекторидан 3 км3 сувни Оролбўйига йўналтириш ҳисобига қурғоқчил йилларда камида 5 км3 ва қолган йилларда 8 км3 сув билан барқарор таъминлашни талаб этади. Шу билан бирга, Амударё дельтасидаги иншоотларнинг тўлиқ комплексини (қурилишини) тугаллаш ва Междуречье сув омбори сиғимини 800 млн. м3 сувга етказиш керак. Виктор Духовний Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалиги- ни мувофиқлаштириш комиссияси Илмий-ах- борот маркази директори 105

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Сув барча давлатлар, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларининг келажакда барқарор иқтисодий ривожланиши гаровидир. Миллий ва минтақавий даражадаги сув соҳасидаги ҳамкорликнинг умумий манфаатларни бирлаштиришига урғу бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Барча манфаатдор томонларнинг эҳтиёжи ишончли трасчегаравий ҳамкорлик моделига қўшилган тақдирда, сув ресурларини барқарор бошқариш минтақанинг иқтисодий ривожланишида муваффақиятга эришишнинг калити бўлиши мумкин. Доминик Петтер Ўзбекистондаги Швейцария Миссияси раҳбари ўринбосари 106

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти минтақада етакчи ихтисослашган олий таълим муассасаларидан бири сифатида барча ҳамкорларни қўллаб-қувватлайди ва минтақанинг сув ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш бўйича конструктив ҳамкорлик доирасида фаол иштирок этишга чақиради. Биз минтақада сув ресурсларини барқарор бошқариш жараёнида ихтисослашган олий таълим муассасалари, илмий- тадқиқот институтлари ва сув хўжалиги ташкилотлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қиламиз. Шунингдек, бизнинг фикримизча, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: сув таълим тизимини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, ҳамкорликда ўқув дастурлари ва манбаларини ривожлантириш ва бирлаштириш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш; кадрлар малакасини ошириш; минтақадаги барча давлатларда “таълим-фан-ишлаб чиқариш” интеграцияси муаммоларига эътибор қаратиш. Абдуҳаким Салоҳиддинов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меха- низациялаш мухандислари институти проректори 107

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Трансчегаравий ҳавзаларда механизм – ҳамкорликнинг асоси ҳисобланади. Бу ҳуқуқий ва институционал, миллий келишилган, ўзаро манфаатли тизимдир. Халқаро ҳуқуқсиз ёки ундан ташқарида, трансчегаравий ҳавзаларда сув ресурсларини бошқаришнинг реал бирлашган тизимини яратиш мумкин эмас. Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш минтақавий дастурининг лойиҳаси – бу жуда қизиқ ҳужжат, “...” ҳаракат йўналиши учун яхши заҳира бўлиб, унда қайси йўналишда ҳаракат қилиш кераклиги акс эттирилади. Сергей Виноградов Данди университети профессори, Халқаро сув ҳуқуқи бўйича эксперт 108

Суғоришнинг асосий тамойиллари ва амалиёти: барқарор қишлоқ хўжалиги – қишлоқ хўжалигининг ўғитлар, пестицидлар ва шўрланишдан ифлосланиш таъсирини камайтиришни назорат қилишга ҳамда сув ифлосланишига сезиларли таъсир кўрсатишини англаб етишдир; иқтисодий барқарорлик – сув ресурсларини тўғри назорат қилиш фермерлар учун сарф-харажатларни қисқартириш, ифлосланишни камайтириш ва самарадорликни оширишдир; ижтимоий барқарорлик – фермерлар учун ижтимоий ва иш шароитларининг яхшиланиши сув ресурсларини яхши бошқаришга кўпроқ эътибор қаратиш имкониятидир; экологик барқарорлик – сув ресурсларини яхши бошқариш табиий муҳит ва ёввойи табиатга фойда келтиришидир; аниқ экинларга эътибор қаратиш – аниқ турдаги экинлар мисоли ҳамма учун яхши амалиёт бўлиши мумкин. Доктор Франк Райсбек Гумбольт номидаги Берлин университети



IV СЕССИЯ Чўлланиш, экологик миграциянинг олдини олиш ва экотуризмни ривожлантириш

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди “Кузупчи” услубида кўкаламзорлаштириш кенг кўламдаги юқори технологик ишлаб чиқариш занжири бўлиб қолмоқда. Бир туп дарахт экишга тахминан 10 сония вақт кетади. Тупроқ лакриция билан бойитилади, бу доривор ўсимликнинг илдизи азотни бириктириш хусусиятига эга бўлиб тупроқни янада унумдор қилишга ёрдам беради. Кенг далаларда картошка, бақлажон, қовун, помидор, тарвуз, кунгабоқар, маккажўхори ва ҳатто лаванда етиштирилади. Ушбу усулни Оролбўйи ҳудудида ҳам қўллаш мумкин. Жанг Жишу “Elion Group” компаниясининг экологияни қайта тиклаш бўйича вице-президенти 112

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Ҳозирги кунга қадар Урмия кўли ҳам йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. 1998 йилда бошланган қурғоқчилик, атрофдаги шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг кўл сувидан меъёридан ортиқ фойдаланиши, шунингдек кўлга қуйиладиган дарёларда тўғонлар қурилиши туфайли Урмия кўли ҳудуди 70 % дан кўпроқ камайди. Агар кўл бутунлай қуриб қолса, унинг ўрнида 10 млрд. тонна туз қолади ва 14 млн. га яқин одам ўзи туғилган ўлкасини тарк этишга мажбур бўлади. Ҳар йили кўлдан 3 млрд. м3 сув буғланади. Кўлда вазиятни яхшилашнинг асосий мақсади биз ҳозир кўриб турганимиздек: кўл сувидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишни 40 % камайтириш; янги инфратузилма ёрдамида кўлга сув қуйилишини яхшилаш; ер ости ва ер юзасидаги сувлар ишлатилишини назорат ва мониторинг қилишни кучайтириш; кўлни муҳофаза қилиш ва хавфларни бошқариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хуссеин Шахбаз Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинларини ривожлантириш жамғармаси бош директори 113

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 2018 йилгача ўрмон хўжаликлари томонидан ҳар йили 18-20 минг га майдонда иҳота ўрмонлари ташкил этилди. 30 йил давомида 400 минг га атрофида иҳота ўрмонлари ташкил қилинди. 2018-2019 йилларда 461 минг га майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ташкил қилинди. 2020 йилда 700 минг га режалаштирилган. Ушбу тадбирларга 2 000 дан ортиқ одам, 400 дан ортиқ техника ва 3 та авиация жалб этилиши кўзда тутилган. 2,5 минг тонна саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланади. Биз БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан беш йилга мўлжалланган “Миллион туп мевали дарахт эк” компаниясига старт бердик. Абдушукур Хамзаев Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари 114

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 2019 йилдан буён Қорақалпоғистондаги меҳмонхоналардан фойдаланган чет эллик сайёҳлар сони 16 779 кишига етди, улардан 1994 киши Мўйноқ шаҳрига ташриф буюрди. Мўйноқда бир нечта сайёҳлик лойиҳалари амалга оширилди. Ҳунармандлар ҳиёбони, балиқчилар уйи музейи, музейлар ва янги меҳмон уйлари қурилди. Ушбу ҳудудда ҳар йили турли хил фестиваллар ва байрамлар ўтказилмоқда. Улуғбек Қосимхўжаев Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи 115

Мевали дарахтлар экиш маданияти асрлар давомида қарор топган ўзбек оилаларининг анъаналаридан биридир. “Миллион туп мевали дарахт эк” миллий компанияси ушбу маҳаллий анъанага асосланади. Умид қиламизки, бу миллий даражада атроф-муҳитни қайта тиклаш учун барқарор ривожланиш моделига айланади ва қишлоқ оилаларининг турмуш даражасини оширишга ёрдам беради. Хелена Фрейзер БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори





ИНВЕСТИЦИЯЛАР – ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИДИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази Орол денгизининг қуриган қисмида илмий-тадқиқот ва амалий ишларни кенгайтириш, Оролбўйи ҳудудида экотизимни яхшилаш учун тадқиқотларнинг илғор тажрибаларини ва инновацияларни жорий этиш, чўлни кўкаламзорлаштириш, қурғоқчиликни бошқариш, чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ҳал этиш бўйича ташаббусларидан бирининг тимсоли Халқаро инновация марказининг ташкил этилиши бўлиб, Оролбўйидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш масаласига юқори даражада эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради. Уни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA, Дубай) ўртасида Меморандум имзоланди. Марказнинг асосий вазифалари Орол денгизининг қуриган қисмида илмий-тадқиқот ва амалий ишларни кенгайтириш, экотизимни яхшилаш учун илғор тажрибалар ва инновацияларни жорий этиш, чўлларни кўкаламзорлаштириш, қурғоқчиликни бошқариш, чорвачиликни ривожлантиришдан иборат.

Орол ҳавзасидаги дарёларнинг дельталарига туташ ҳудудларда ва Орол денгизининг қуриган тубидаги шўрланган тупроқларда агроэкотизимларнинг унумдорлигини ошириш; Шўрланган ерлар ва таназзулга учраган яйловларда турли хилдаги шўр, қурғоқчилик ва совуққа чидамли экинлар, дарахт ва бутасимон ўсимликларни синаб кўриш учун кўргаз- мали тажриба-синов майдонларини ташкил этиш; Оролбўйида сув ва ер ресурсларининг унумдорлигини тиклаш ва янада яхшилашга қара- тилган инновацион технологиялар ва ёндашувларни халқаро ташкилотлар билан ҳамкор- ликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш; Сув ресурсларидан, шу жумладан шўрланган тоифалардан унумли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ннновацион технологиялар ва ёндашувларни илгари суриш ва тақдимот қилиш, Оролнинг қуриган тубидаги чўл қум барханларини ўрмонзорларга айлантириш, агроўрмончилик; Чўл яйловларда ем-хашак тайёрлашни ва чорвачиликни ташкил этиш, шўрланган ва де- градацияга учраган ерларнинг унумдорлигини яхшилаш, шўр ва қурғоқчиликка чидамли янги ва ноанъанавий ўсимликларни диверсификация қилиш ва кенг жорий этиш, уларнинг селекцияси, етиштирилиши ва уруғчилиги масалаларини такомиллаштириш; Қишлоқ хўжалигини шўрланган ерларда ташкил этишнинг муқобил тизимларини жорий этиш ва такомиллаштириш, Орол ҳавзасидаги доривор, техник, манзарали ва бошқа ўсимликлардан барқарор фойдаланиш учун табиий яйловлардаги хом-ашё ўсимликлари- дан фойдаланиш; Яйловларнинг маҳсулдорлигини бошқариш ва такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулот- ларини қайта ишлаш, маркетинг ва экспортини ўз ичига олган ҳайвонлар зотларининг генетик сифатини тиклаш ва яхшилаш бўйича чоралар ва институционал ёндошувларни ишлаб чиқиш; Қурғоқчиликнинг олдини олиш ва юмшатиш ҳамда маҳаллий аҳолининг иқлим ўзгариши- га мослашиши бўйича чора-тадбирлар комплекси ва миллий ҳаркатлар режасини ишлаб чиқиш; Орол денгизи қуришининг салбий экологик ва ижтимоий оқибатларини бартараф этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик алоқаларини ривожлантириш; Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазиятни, аҳолининг турмуши, даромадлари ва фаро- вонлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ва ёндашувлар ишлаб чиқиш, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш; Орол денгизи ҳудудида илмий тадқиқотлар олиб боришда илмий-тадқиқот муассасала- рига кўмаклашиш; халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда, чет эллик шерик­ лар билан, шу жумладан, халқаро дастурлар ва жамғармалар грантларини жалб қилиш орқали илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш.

Жамғармани шакллантириш Жамғарма томонидан молиялашти- манбаалари риладиган фаолият йўналишлари Инновацион ривожланиш ва Орол денгизининг қуриган тубида новаторлик ғояларини қўллаб- экотизимни ва барқарор ҳаёт фаолиятини қувватлаш жамғармаси маблағлари; ривожлантириш, синовлар учун тажриба Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик майдонларини яратиш; халқаро маркази (ICBA) томонидан ажратилган маблағлар (in-kind); Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон яратиш учун кўчатларнинг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант юқори унумдор уруғларини танловлари натижасида ажратилган тайёрлаш; маблағлар; Қурғоқчиликни бошқариш ва унинг Лойиҳаларни молиялаштириш учун оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришларига Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки томонидан мослаштириш, шунингдек давлат-хусусий ажратилган маблағлар; шерикчилик салоҳиятини ташкил этиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш бўйича тадбирлар; Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донор- Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик мамлакатларнинг грантлари; бўйича ишларни ташкил этиш; Юридик ва жисмоний шахсларнинг, Халқаро инновация марказини юқори шу жумладан Ўзбекистоннинг технологияли ускуналар билан жиҳозлаш, норезидентлари хайрия ёрдамлари; зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи Қонунда таъқиқланмаган қисмлар билан таъминлаш; бошқа манбалар. Халқаро инновация марказини жорий, моддий-техник таъминлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш; Марказ фаолиятини молиялаштириш дастлабки босқичда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Оролбўйи минтақаси учун инвестиция лойиҳалари 1 Оролқумнинг яшил белбоғи Мақсад “Оролқумнинг яшил белбоғи” бўйича экологик таълим асосларини Миқдор яратиш, ўқитувчилар ва инструкторлар салоҳиятини ошириш, ёшларни Ташаббускор жалб қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш 70 000 АҚШ доллари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қошидаги Инновацион технологиялар ва экологик инновациялар маркази 2 Оролбўйи минтақасида иссиқ ҳаво шарларида аэронавтика имкониятидан фойдаланган ҳолда туризмни ривожлантириш бўйича инновацион креатив хизматларни жорий этиш Мақсад Оролбўйи минтақасида IT-технологиялардан фойдаланган ҳолда экологик, Миқдор этник–маданий, маърифий, археологик ва қишлоқ туризмини ривожланти- Ташаббускор риш ва даражасини ошириш 1 млн. 814 минг АҚШ доллари Ўзбекистон аэронавтика федерацияси

Чўл ҳудудида конденсацияловчи қурилмалар 3 ёрдамида тоза ичимлик суви олиш лойиҳаси- ни ишлаб чиқиш Мақсад Чўл ҳудудида тўлиқ алоҳида энергия ва сув таъминотига Миқдор эга бўлган замонавий ижтимоий–техник даражадаги аҳоли Ташаббускор пункти барпо этиш 585 минг АҚШ доллари Гидрометеорология илмий–тадқиқот институти 4 Оролбўйи минтақасининг аҳоли пунктларидаги ижтимоий объектларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш Мақсад Қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш орқали Оролбўйи Миқдор минтақасининг олис қишлоқ аҳоли пунктларидаги ижтимоий Ташаббускор объектл­ арнинг энергия ва иссиқлик таъминотини яхшилаш 263 минг АҚШ доллари Ўзбекистон экологик ҳаракати, “Solar Technologi” МЧЖ 5 Орол денгизининг қуриган тубидаги 100 минг гектар майдонда аэроқурилмалар ёрдамида Мақсад кенг кўламли экиш тадбирларини амалга Миқдор ошириш Орол денгизининг қуриган тубида қум кўчишини ўрмон мелиорация йўли билан барқарорлаштириш орқали Оролбўйи минтақасида эколо- гик вазиятни яхшилаш 3 млн. 177 минг АҚШ доллари Ташаббускор Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги корхоналари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда

6 Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжаликларида теракчилик саноатини ривожлантириш Цель Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон фонди ҳудудида 200 га Сумма терак плантацияларини ташкил этиш орқали теракчилик Инициатор саноатини ривожлантириш 1 млн. 70 минг АҚШ доллари Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги корхоналари 7 Оролбўйи аҳолисининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш Мақсад Оролбўйида ичимлик сувининг сифатини Миқдор ва ичимлик суви ҳавзаларини яхшилаш Ташаббускор 200 минг АҚШ доллари Ирригация ва сув муаммолари илмий–тадқиқот институти 8 Орол денгизининг қуриган тубида ўсадиган Atriplex pratovii ўсимлигининг тузга чидамли генларининг хусусиятларини ўрганиш Мақсад Орол денгизининг қуриган тубида ўсадиган Atriplex pratovii ўсимли- Миқдор гининг тузга чидамли генларининг молекуляр-биологик ва Ташаббускор биокимёвий хусусиятлари ва унинг ген–банкини яратиш 450 минг АҚШ доллари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти

9 Орол денгизининг қуриган тубида тарқалган Lycium ruthenicum Murr. ва Nitraria schoberi I. ўсимликларининг Мақсад биоэкологик хусусиятлари ва кимёвий таркибини ўрганиш Миқдор Ташаббускор Орол денгизининг қуриган тубида тарқалган Lycium ruthenicum Murr. ва Nitraria schoberi I. ўсимликлари популяциясидан ажратилган биологик фаол бирикмалар- нинг биоэкологик хусусиятлари, физик–кимёвий хусусиятларини аниқлаш, шунингдек уларнинг ресурс салоҳиятини баҳолаш 300 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти 10 Dunaliella salina микро сув ўтларидан биомасса олиш ва артемия микро-қисқичбақалари цисталарини ишлаб Мақсад чиқариш технологиясини синаб кўриш учун тажриба Миқдор миниплантациясини қуриш Ташаббускор Тижорат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини синаб кўриш учун тажриба миниплантациясини қуриш: Dunaliella salina микро сув ўтларининг қуруқ биомассаси, артемия микро-қисқичбақалари цисталари, β-каротин кукуни ва мой экстрактини олиш 320 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти 11 Орол денгизининг қуриган тубидан туз тарқалиши ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш Мақсад Тупроқ эрозиясининг олдини олиш, ем–хашак ўсимликларининг Миқдор мослашиши, бутасимон ўсимликларни ривожлантириш Ташаббускор 113 минг 500 АҚШ доллари Атроф–муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти

12 ГИС технологияларини қўллаган ҳолда ўсимлик ва ҳайвонот биохилма–хиллигини комплекс ўрганиш Цель Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳужжатлаштириш, шунингдек, Сумма ГИС технологияларини қўллаган ҳолда географик хариталар тузиш Инициатор 2 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 13 Оролбўйида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғини яратиш ва ривожлантириш Мақсад Орол денгизининг қуриши ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари Миқдор шароитида экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва кўпайтиришнинг Ташаббускор комплекс тизимини яратиш 20 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 14 Қуёш фотоэлектр станциясини ва автоном электр таъминотидаги қуёшли қишлоқни яратиш Мақсад Объектларнинг энергия таъминотига ишонч ва экологик хавфсиз- Миқдор ликни ошириш учун қуёш энергияси замонавий технологиялари- Ташаббускор нинг имкониятларини намойиш этиш 492 минг 850 АҚШ доллари “Эко–Энергия” илмий–тадқиқот маркази

15 “Сайгачий” мажмуйи буюртма қўриқхонаси экологик туризмини ташкил этиш Мақсад Табиий ҳудудларни қўллаб–қувватлаш, маҳаллий аҳолининг ижтимоий–иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш учун Миқдор “Сайгачий” мажмуи қўриқхонасида экотуризмни ривожлантириш Ташаббускор ва оммалаштириш 80 минг 700 АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 16 Орол денгизи йўқолиб кетишининг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда алтернатив сув таъминоти манбаси сифатида Амударё делтаси- да чучук ер ости сувлари линзаларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар- ни ишлаб чиқиш Мақсад Ҳудуднинг гидрогеологик ва гидроэкологик ҳолатини баҳолаш, чучук ер ости сувларини қидириш учун гидрогеологик тадқиқотлар ўтказиш Миқдор мақсадида қулай жойларни ажратиш Ташаббускор 115 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 17 Оролбўйи минтақасида деградацияга учраган тупроқларнинг агрокимёвий таҳлили, диагностика ва мониторинг қилиш учун лабораториялар ташкил қилиш Мақсад Қорақалпоғистон Республикаси тупроғи мисолида тупроқнинг кимёвий Миқдор деградациясини бартараф этиш ва олдини олиш ҳамда тупроқ унумдорлиги- Ташаббускор ни тиклаш бўйича комплекс мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун физик-кимёвий тадқиқотлар ўтказиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш 1 млн. АҚШ доллари Оролбўйи халқаро инновация маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

18 Орол денгизининг қуриган қисмидаги ерларда ем-хашак тайёрлаш ва чорвачи- ликни ривожлантириш мақсадида барқарор ўсимликлар ва кўчатларни ўстириш Мақсад технологияларини такомиллаштирган ҳолда, оқава сувлардан фойдаланиш орқа- Миқдор ли биоценозни тиклаш ва агробиоценоз моделини яратиш Оқава сувлардан фойдаланган ҳолда ем-хашак тайёрлаш ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида барқарор ўсимликлар ва кўчатларни ўстириш технологияларини такомил- лаштирган ҳолда Орол инқирози эпимарказининг бир хил жойларида табиий биоценоз инқирозини тиклаш ва агробиоценозга ўтишни илмий-техник асослаш 774 минг АҚШ доллари Ташаббускор Оролбўйи халқаро инновация маркази 19 Орол денгизининг қуриган ҳудудида биологик қўшимчалар (БД) ёрдамида сувда эрийдиган интерполимер комплекслар Мақсад (ИПК) билан тупроқни мустаҳкамлаш орқали чанг ва туз Миқдор бўронларининг олдини олиш Ташаббускор Орол денгизининг қуриган ҳудудида биологик қўшимчалар (БД) ёрдамида сувда эрийдиган интерполимер комплекслар (ИПК) билан тупроқни мустаҳкамлаш орқали чанг ва туз бўронларининг олдини олишга йўналтирилган ишлар 300 минг АҚШ доллари Илғор технологиялар маркази, Москва давлат университети, Оролбўйи халқаро инновация маркази 20 Орол денгизининг қуриган тубини мониторинг қилиш Мақсад Орол денгизнинг ҳолати ва Оролбўйидаги ўзгаришларни баҳолаш ҳамда етказиб берилаётган сувнинг экологик ҳолати ва самарадорлигини ошириш учун космик Миқдор кузатувлар ва ер усти экспедициялари ёрдамида Орол денгизи дельтаси ва қуриган Ташаббускор тубининг ҳолати мониторингини ташкил этиш 251 минг АҚШ доллари Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази

21 Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ва Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси илмий-ахборот марказлари негизида Марказий Осиё экспертлари платформасини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳамда Оролбўйи ва Орол денгизининг собиқ акваторияси экологик ҳолатини яхшилаш бўйича қуйида жойлашган давлатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш Мақсад Барқарор ривожланиш ва хавфсизлик бўйича, шу жумладан кескин геосиёсий ва Миқдор демографик ўзгаришлар таъсирида минтақавий хавф-хатарлар ортиши шароитида Марказий Осиё давлатлари манфаатларини боғлайдиган сценариалар, стратегиялар Ташаббускор ва сиёсий муносабатларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун турли йўналишдаги экспертларни бирлаштириш 230 минг АҚШ доллари Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази (ИАМ ДСХМК), Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази (ИАМ ДБРК), турли хил соҳалар ва давлатлар тадқиқотчилари, Марказий Осиё давлатларининг академик ва тадқиқот институтлари. Минтақавий ташкилотлар CАIАG. Халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар: БМТ, Халқаро молия институтлари, халқаро илмий-тадқиқот институтлари, Марказий Осиё бўйича дастурлар, дунёнинг турли давлатлари университетлари 22 Оролбўйи ҳудудида сув айланишининг сунъий генерациялаш технологиясидан фойдаланиш Мақсад Ҳудудда сув заҳиралари ва экологик мувозанатни қайта тиклаш Миқдор мақсадида иқлим ҳодисаларига сунъий таъсир кўрсатиш йўли билан Ташаббускор Оролбўйи муаммоларини комплекс ҳал этиш 3 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти

23 Оролбўйи ва Орол денгизининг қуриган тубида кичик авиация ёрдамида гранулаланган уруғлардан ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этиш технологиясини жорий қилиш Мақсад Ўрмон мелиорацияси усулида қум кўчишини барқарорлаштириш Миқдор йўли билан Оролбўйида экологик ҳолатни яхшилаш Ташаббускор 170 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 24 Инновацион услубда тоғ олди ҳудудларида булутларни ҳайдаш йўли билан Орол денгизига қуйилувчи дарёларда сув оқимини ошириш имкониятларини баҳолаш Мақсад Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг тоғ ва тоғ олди Миқдор қисмларида ёғингарчиликни кўпайтириш сув оқими миқдорини ошириш ва Оролбўйи ҳудудига сув етказиб бериш имкониятларини яратади 345 минг АҚШ доллари Ташаббускор Наманган давлат университети



ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ЎТМИШИ ВА КЕЛАЖАГИ ЧОРРАҲАСИГА НАЗАР

ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ТААССУРОТЛАРИ ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИГАН ТУБИ БЎЙЛАБ ПАРВОЗ 134

Мен, шу йилнинг май ойида Мўйноқда бўлган эдим ва қандай ўзгаришлар бўлганлигини кўраяпман, ярим йил ичи- да халқ учун жуда катта ўзгаришлар қилинган. Бу, албатта, таъсирли. Мўйноқдаги тўқимачилик фабрикасида 700 ки- шилик иш ўринлари ташкил этилган. Инвесторлар томони- дан Мўйноқ хотин-қизлари учун меҳнат шароитини яратиш имконияти топилганлигидан жуда ҳам мамнунман. Хелена Фрейзер БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Конференция иштирокчилари Мўйноқда ҳам бўлишиб, у ерда таҳсинга лойиқ ишлар олиб борилаётганлигини ўз кўзлари билан кўрдилар Абдула Мар Дьейе БМТ Бош котибининг ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастури администраторининг махсус маслаҳатчиси 135

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу муаммога алоҳи- да эътибор қаратаётганлигини таъкидламоқчи эдим. Биз- нинг Мўйноққа ташрифимиз чоғида ҳудудни кузатишимиз, Ўзбекистон томонидан жуда катта кўламдаги олиб борилган ишлар, ушбу босқичда реал ҳолатда нималарни амалга оши- риш мумкин эканлигига тўғридан-тўғри далил бўла олади. Биз улкан ҳудудларни кўрдик, бу жуда таъсирли. Орол денгизининг қуриган туби миллионлаб гектарни ташкил эта- ди. Саксовуллар экилган ва улар ўз натижаларини бермоқда. Бу ишлар жуда, жуда таъсирлидир! Наталья Герман БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Бу ташаббус айнан сизнинг Президентингиз томонидан илгари сурилгани жуда муҳимдир ва бугун биз ушбу дастур ўз натижаларини бераётганлигини кўраяпмиз Питер Буриан ЕИнинг Марказий Осиёдаги махсус вакили 136

Тинимсиз қурғоқчилик туфайли Оролнинг сув юзаси 14 марта қисқарди, қирғоқ юзлаб километрга чекинди, сув сатҳи эса 40 метрга пасайди. Орол денгизининг қуриши туфайли ҳудудда 70% дан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашди, экин майдонларига Орол инқирозининг салбий таъсири жараёни давом этмоқда. Муса Ерниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Биз барчамиз ҳаёт бу ерда яхши томонга ўзгараётганлигини кўряпмиз. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тадбиркорлик ривожлан- моқда, инновацион технологиялар жорий қилинмоқда. Биз барчамиз бу қа- дамлар жуда тўғрилигини ва муваффақиятли натижалар эканлигини кўриб турибмиз. Томаш Холид Конференция иштирокчиси (Польша) 137

Бугунги кунда сизнинг Президентингиз томонидан қилинаётган ишлар – бу қаҳрамонлик, тарихий воқеадир! Бу, авваламбор, инсонлар ҳақида қайғуришдир! Биз қачонлардир денгиздан нафас олиб яшаган, бугун эса у ер саҳрога айланган шаҳарда бўлдик. У ерда ҳозир янги иш ўринлари, яшаш учун ажойиб имкониятлар яратилган. Андрей Худик Белорусь Республикаси Табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Энг асосийси Ўзбекистонда соғлом замонавий молиявий тизимни яратишдир. Фақат шундай тизим ташқи ва ички инвестицияларни, шу жумладан экология соҳасига жалб қилиш имкониятига эга бўлади. Шу сабабли - банк тизимини такомиллаштириш, биржаларни мустаҳкамлаш, молиявий тартибга солишнинг сифатини ошириш, молия институтлари фаолиятини жадаллаштириш энг асосийдир. Бен Слей БМТ Минтақавий бюросининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича катта маслаҳатчиси 138

139



Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди ОРОЛБЎЙИ - ЭКОЛОГИК ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲУДУДИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН ЎТКАЗИЛГАН ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА КОММЮНИКЕ Нукус шаҳри, 2019 йил 24-25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига кўра 2019 йилнинг 24-25 октябрь кунлари Нукус шаҳрида БМТ шафелигида юқори даражадаги “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида 28 та давлатдан 250 га яқин иштирокчи, шу жумладан нуфузли халқаро ташкилотлар – БМТ, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТ тараққиёт дастури, Марказий Осиё учун БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек ҳорижий Ҳукуматлар ҳамда “Western Export Solutions”, “Elion Group”, “United Phosphorus Limited” каби хусусий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Конференция доирасида мавзуга оид сессиялар ва 4 та секция йиғилишлари ўтказилди, шунингдек Орол денгизининг қуриган тубидаги ҳудудга ташриф уюштирилди. Иштирокчилар Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини ташкил қилиш Концепцияси, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси, шунингдек Марказий Осиёда сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий дастур лойиҳаларини муҳокама қилишди. Орол денгизининг қуриши муаммоси – миллий ва ҳудудий чегаралардан ташқарига чиққан фожеа эканлигини конференция давомида кенг оммага етказишга эришилди. Шубҳасиз, бу бугунги даврда энг йирик глобал экологик фожеаларидан бири бўлиб, экологик, иқлимга оид, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатларга олиб келади, Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар ва умуман глобал экотизимнинг барқарор ривожланишига бевосита таҳдид солади. Орол денгизини тўлиқ қайта тиклаш аллақачон имконсиздир, бироқ у билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мумкин. Бугунги кунда энг муҳим вазифа 141

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Орол инқирозининг атроф-муҳитга ва Оролбўйи минтақасида яшовчи миллионлаб одамларнинг ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш, шунингдек иқлим ўзгаришининг янада ёмонлашувини олдини олиш ёки юмшатишдир. БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, мустаҳкамлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги 72/283–сон Резолюцияси қоидалари, шунингдек ўзаро манфаатли минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, Халқаро конференция иштирокчилари қуйидагиларни эътироф этдилар: Орол денгизи қуришининг ёмонлашиб бораётган оқибатлари юзасидан ҳавотир билдирдилар; Оролбўйи минтақаси учун БМТ шафелигида Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (КШТЖ) ташкил этилганлиги ва унинг фаолияти Оролбўйи ҳудудида экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этишга ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қаратилганлигини қўллаб-қувватладилар, шу билан бирга донор-давлатлар ва халқаро ташкилотларни КШТФ фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирдилар; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этишнинг катта аҳамияти ва унинг фаолияти экотизим ва барқарор ҳаёт шароитини яхшилашга, шунингдек Орол денгизининг қуриган тубидаги шўрланган ерларда турли муаммоларнинг ечими ҳамда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этишга қаратилганлигини таъкидладилар; Ўзбекистон Республикасининг экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга: “яшил” иқтисодиёт тамойиллари, экологик тоза, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни комплекс жорий этиш, келгусида чўлланиш ва экологик миграциянинг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган ташаббусини қўллаб-қувватладилар; Оролбўйи ҳудудини “Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг таклифи мамнуният билан қабул қилинди; Ўзбекистон Республикасининг Оролбўйи минтақаси муаммоларини комплекс ҳал қилиш бўйича, муаммога инновацион ечимлар ва ёндашувларни жалб қилган ҳолда тубдан янги чораларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар; Орол фожеасининг салбий оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш 142

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 143

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 144

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 145



МЎЙНОҚ БУГУН






Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook