Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore ОРОЛБЎЙИ

ОРОЛБЎЙИ

Published by Nozim Tuygunov, 2020-10-26 12:05:28

Description: ОРОЛБЎЙИ- экологик инновациялар
ва технологиялар
ҳудуди

Search

Read the Text Version

ОРОЛБЎЙИ ТАБИАТИ

















Юқори даражадаги Халқаро конференция якунида иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ҳамда Оролбўйи минтақаси учун БМТ шафелигида инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашди, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этишнинг катта аҳамиятга эгалиги таъкидланди.







Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди учун самарали халқаро ҳамкорликни кучайтиришнинг муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидладилар; Минтақада жойлашган давлатлар, БМТ тузилмалари, молиявий ва донор ташкилотлар ўртасидаги мақсадли, кенг кўламли ва тизимли ўзаро алоқалар Оролбўйи ҳудудида энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга имконият яратишига ишонч билдирдилар; Конференция давомида аниқ инвестицион лойиҳалар ва дастурларни қўллаб- қувватлаш таъкидланганлиги учун халқаро ташкилотларга, молиявий институтларга ва донор-давлатлар Ҳукуматларига миннатдорчилик билдирдилар. Иштирокчилар юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқаро ташкилотлар ва донор-давлатлар Ҳукуматларини аниқ инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни молиявий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминловчи Оролбўйи ҳудудида мақсадли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда фаол бўлишга чақиришди. Халқаро конференция якунида экологик инновациялар ва технологияларни жорий қилиш бўйича устувор инвестицион лойиҳалар пакети шакллантирилди, шунингдек Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини ташкил қилиш Концепцияси лойиҳасига, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясига ҳамда Марказий Осиёда сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий дастурга киритиш учун таклифлар тақдим этилди. Халқаро конференция юқори савияда ташкил этилганлиги ва меҳмондўстлик учун конференция якунида барча иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига алоҳида миннатдорлик билдирилди. 164

Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 165


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook