ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АКАДЕМИЯСИ Ибраймов Асқар Есбосынович Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Тошкент – 2020 йил
УЎК 378 КБК 74.202 A65 А.Е.Ибраймов. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими. // Амалий қўлланма. – Тошкент: “Lesson press”, 2020, 112 бет. УЎК 378 КБК 74.202 Мазкур “Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими” номли амалий қўлланмада дидактиканинг методологик асослари, масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари, моделлари, дидактик тизим сифатида таълим мазмуни, ўқитиш тамойиллари, ўқитишни ташкил этиш шакллари, методлари, ўқитиш воситалари, ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш турлари, шакллари ва бошқа замонавий ўқитиш усуллари ёритилган. Қўлланма масофавий ўқитиш тизимида фаолият кўрсатадиган тьюторлар ва таълим олувчилар ҳамда бошқа мутахассислар учун мўлжалланган. Тузувчи-муаллиф А.Ибраймов — педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, Бош прокуратура Академияси Электрон таълим бўлими катта прокурори. Тақризчилар: Б.Нуритдинов — педагогика фанлари номзоди, Бош прокуратура Академияси бўлим прокурори; Э.Шерманов — педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқармаси бош мутахассиси. ISBN: 978-9943-6364-5-3 Ушбу қўлланма Бош прокуратура Академиясининг 2020 йил 29 майдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган. © Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси, 2020
МУНДАРИЖА Кириш ........................................................................................................................................ 4 I БОБ ДИДАКТИКАНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ............................................... 5 1.1. Дидактиканинг мазмуни ва тузилмаси .................................................... 5 1.2. Дидактиканинг категориялари ва тамойиллари ҳақида тушунчалар ............................................................................................................... 8 II БОБ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ АСОСИЙ ДИДАКТИК ТУШУНЧАЛАРИ 11 2.1. Масофавий таълим бўйича асосий тушунчалар ................................ 11 2.2. Масофавий ўқитишнинг замонавий моделлари ….....…..…….......... 16 III БОБ МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ ДИДАКТИК ТИЗИМИ .................................. 29 3.1.Масофавий ўқитишда дидактик тизимнинг тузилиши ва уларнинг мазмун-моҳияти ....................................................................... 29 3.2. Масофавий ўқитишнинг мақсади ва мазмуни ….....…........……........ 32 3.3. Масофавий ўқитишнинг умумий ва хусусий тамойиллари ........ 38 3.4. Масофавий ўқитишнинг методлари ва усуллари ...….......……........ 45 3.5. Масофавий ўқитишда фойдаланиладиган воситалар ................... 58 3.6. Масофавий ўқитишни ташкил этиш шакллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ….....…........……........................................................ 70 3.7. Масофавий ўқитиш курсларида назорат ишларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ...................................................................... 88 3.8. Аралаш ўқитиш (Blended learning) сифатида “Flipped Class” технологиясининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ........................................................ 98 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................................................. 106
Кириш Кириш XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу узлуксиз таълим тизимида ва бутун ҳаёт давомида ҳар бир шахснинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация ва масофавий ўқитиш технологияларидан фойда ланиш имкониятини кенгайтирди. Мустақиллик йилларида замонавий талаблар асосида таълим сифати ни ошириш мақсадида таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув дастурлари, ўқув-методик адабиётларини халқаро талаблар асосида янгилаш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида ахборот-коммуникация ва масофавий ўқитиш технологияларини ҳамда ўқитишнинг интерфаол методларини қўллашга шароитлар яратилди. Умуман олганда бугунги кунда узлуксиз таълим тизимида ўқитиш, технологияларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Чунки, шу кунга қадар давом этиб келаётган Ян Амос Коменский томонидан таклиф этилган синф-дарс шаклининг аҳамият пасайиб бораётганлиги сезилмоқда. Синф-дарс шакли индивидуаллаштириш, ижодий потен циални кучайтириш, шахсий қизиқишларни инобатга олишда ожизлик қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда анъанавий таълим шакллари билан биргаликда масофавий ўқитиш технологиялари кенг жорий этилаётганлиги аҳамиятлидир. Бу яна шуниси билан аҳамиятлики, ҳозирги кунда янги авлод шахсий компьютердан эркин фойдалана олиши ва ҳар бир шахс ва таълим муассаса Интернет тармоғидан моҳирлик билан фойдаланиши билан боғлиқдир. Мазкур қўлланмада ўқитишнинг синф-дарс шакли билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофавий ўқитишнинг дидактик асослари, асосий дидактик тушунчалари, ўқитиш моделлари ҳамда масофадан ўқитишнинг дидактик тизими сифатида таълим мазмуни, ўқитиш тамойиллари, ўқитишни ташкил этиш шакллари, методлари, ўқитиш воситалари, ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш турлари ва бошқа замонавий ўқитиш усуллари мавжуд тажрибалар, илмий тадқиқотларга асосланган ҳолда атрофлича ёритилди ҳамда маълумотларнинг визуаллигини ошириш мақсадида Интернет тармоғида мавжуд турли хил расмлардан кенг фойдаланилди. 4
I боб. Дидактиканииг методологик асослари I БОБ ДИДАКТИКАНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 1.1. Дидактиканинг мазмуни ва тузилмаси Мазкур қўлланмада масофавий ўқитишнинг дидактик жиҳатларини ёритишдан олдин, дидактиканинг методологик асослари сифатида дидактиканинг мазмун-моҳияти, унинг категориялари, тамойиллари ва бошқа асосий тушунчаларни ёритиб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. Дидактика — таълим жараёнида билим бериш, ўқитиш назарияси би лан шуғулланадиган педагогиканинг мустақил бўлимидир. Бу йўналиш бўйича республикамизнинг бир қатор олимлари томонидан илмий изланишлар олиб борилган ва илмий асосланган адабиётлар нашр этилган. Мазкур мавжуд адабиётларга асосланиб дидактиканинг мазмуни ва тузилмаси, дидактиканинг келиб чиқиши ва ривожланиши, дидактиканинг объекти, предмети, вазифалари ва унинг категориялари, тамойиллари ҳақида тўхталиб ўтамиз [11, 16, 23, 25, 33, 34, 55]. Дидактика — юнонча (грекча) «didakticos», «didasko» сўзидан олинган бўлиб, «ўқитиш», «ўргатиш» деган маъноларни англатади. «Дидактика» сўзининг маънавий таржимаси «Таълим назарияси» дейилади. Таълим назарияси — таълим-тарбия жараёнида амал қилиниши шарт бўлган таълим жараёни тушунчаси ва моҳияти, таълим тамойиллари, таълим мазмуни, таълим методлари, шакллари ва воситаларини ўз ичига олади. Таълим назариясининг асосий моҳияти таълимни ташкил этишдан иборатдир. Таълимни ташкил этишдан мақсад — таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. Дибдоашктлиакнағниичнг Дидактиканинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, тушунчалари дидактика «didasko» сўзи билан боғлиқ ҳисобланади. Мазкур атама ўзининг чуқур тарихий илдизларига эга. Жумладан, милоддан аввалги V асрда Афинада мактаб ўқитувчиларини дидаскало (юнонча «didasko» — мен ўқитаман сўзидан), ўқувчиларни уйдан мактабгача ва мактабдан уйгача кузатиб борувчи қулларни педагоглар (юнонча «пайс» — бола, «агогейн» — етак ловчи сўзларидан) деб атаганлар. 5
I боб. Дидактиканииг методологик асослари «Дидактика» атамасини биринчи бўлиб немис педагоги Вольфганг Ратке (1571–1635 йй.) қўллаган ва ўзининг маърузалар тўпламини «Дидактика» ёки «Ўқитиш санъати» деб атаган. Яъни, ўқитиш санъати дидактика деб аталади [11]. Дидактикани илмий билимлар тизими сифатида биринчи бўлиб чехиялик педагог олим Ян Амос Коменский (1592–1670) ўқитиш тамо йиллари ва қоидаларини баён қилган ҳолда ишлаб чиққан. У ўзининг «Буюк дидактика» асарида ўқитиш назариясининг асосий масалаларини, таълим мазмунини, дидактик тамойилларни, ўқитишнинг синф-дарс тизимини ташкил этиш масалаларини ўрганиб чиққан. Дидактика номи остида Коменский “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати”, деб тушунган. Шунингдек, кейинчалик дидактиканинг асосий мазмун- моҳиятини ишлаб чиқишда И.Г.Песталоцци, Ф.И.Гербарт, К.Д.Ушинский, В.П.Острогорский, П.Ф.Каптерев, Ю.К.Бабанский, П.Н.Груздев, М.А.Данилов, Б.П.Есипов, Л.В.Занков, М.Н.Скаткин каби олимлар шуғулланишган ва катта натижаларга эришган. Юқорида таъкидланган олимлар ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дидактиканинг асосий мазмун-моҳияти масофавий ўқитиш курсларининг мазмунини ишлаб чиқиш ва курсларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ишларини амалга оширишда методологик асос бўлиб хизмат қилади. Дидактика ўқитишнинг умумий қонун ва қонуниятларини аниқлаб бериш билан бирга ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш усуллари учун асос бўлиб хизмат қилади. Дидактика бутун педагогик фаолият учун, яъни таълим-тарбия билан шуғулланувчиларнинг назарий ва амалий ҳаракат лари учун методологик асос вазифасини бажаради. Дидактика таълим жараёнида «нимага ўқитиш керак?», «нимани ўқитиш керак?» ва «қандай ўқитиш керак?» каби саволларга жавоб беради. 1 Нимага 2 Нимани 3 Қандай ўқитиш керак? ўқитиш керак? ўқитиш керак? Дидактика 6
I боб. Дидактиканииг методологик асослари Дидактиканинг «нимага ўқитиш керак?», «нимани ўқитиш керак?» ва «қандай ўқитиш керак?» каби саволлари анъанавий ўқитиш жараёнида қандай амал қилиши кўп йиллик тажрибалардан маълум. Масофадан ўқитиш жараёнида эса бу саволлар шакл жиҳатидан қисман ўзгартириш- лар олиб кириши мумкин, асосан қандай ўқитиш керак деганда, бу анъанавий ўқитиш, яъни синф-дарс шаклида ўқитиш тизимидан масофа вий ўқитиш фарқ қилади. Дидактиканинг тадқиқот объекти — таълим-тарбия жараёнидир. Тадқиқот предмети — таълим-тарбия жараёни ва унинг қонуниятлари ҳисобланиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчи — «таълим-тарбия олувчи», «таълим-тарбия берувчи», «ўқув дастур, дарслик ва бошқа дидактик материаллар» ҳамда «ўқитишнинг усул ва услублари», «ўқитишнинг техник воситалари» орасидаги функционал алоқадорликлардир [23]. Таълим-тарбия жараёнида дидактиканинг вазифалари қуйидаги лардан иборат. Биринчиси — билим эгаллаш ҳамда уларни кўникма ва малакага айлантириш қонуниятларини аниқлаб бериш. Иккинчиси — таълим мазмунининг тузилиши ва ҳажмини белгилаш. Учинчиси — таълим-тарбия беришнинг шакллари ва усулларини такомиллаштириш. Туртинчиси — яхлит таълим-тарбия жараёнини таълим олувчилар нинг тарбияланганлик ҳолатига ижобий таъсирини таъминлаш. Шунингдек, дидактиканинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат. Буларнинг барчаси ўқитувчининг таълимий, тарбиявий, ривож лантирувчи вазифаларини амалга оширишида ўз аксини топади. Дидактикани умумий ва хусусий шаклда кўриш мумкин. Умумий дидактика ўз навбатида айрим фанларга оид усуллар билан жуда мустаҳкам боғланган бўлиб, уларга оид маълумотларга таяниб ўқитишнинг умумий қонуниятларини очиб беради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Хусусий дидактика — муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари, усуллари, воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика фанлари ҳам педагогика фанлари туркумининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади. У умумий дидактика ютуқлари асосида ривожланади ва унинг назарий умумлашмаларига асосланган ҳолда такомиллашиб боради. Муайян бир фанга тадбиқ этилган дидактик қонуниятлар, ўша предметнинг умумий жиҳатларини қонунийлаштиради ва уларда ўқитишнинг универсал жиҳатлари намоён бўлади. Масофадан ўқитиш жараёнида ҳам анъанавий ўқитиш каби умумий ва хус усий дидактика қонуниятлари ва дидактик вазифалар асос ҳисоб ланади. 7
I боб. Дидактиканииг методологик асослари 1.2. Дидактиканинг категориялари ва тамойиллари ҳақида тушунчалар Дидактика категорияларини ажратиш — уни аниқ таркиблашти ришга ва энг аҳамиятли таркибий қисмларини ва йирик модул ларини белгилашга имкон беради. Умумий кўринишда категория (юнонча. «kategoria» — эътироф этиш, фикр айтиш) нарсаларнинг энг аҳамиятли алоқаларини, борлиқ ҳодисаларини акс эттиради [11]. Дидактика Дидактика категориялари сифатида қуйидаги категориялари ларни ҳисоблаш мумкинлиги мавжуд тажрибаларда таъкидланган. Жумладан, таълим мазмуни, ўқитиш тамойиллари, ўқитишни ташкил этиш шакллари, ўқитиш методлари, ўқитиш воситалари ва ўқитиш жараёни кабилар таълим жараёнининг асосий компонентларидир. Шунингдек, билим, билим олиш, таълим, кўникма, малакалар ва сўнгг и пайтларда асосий дидактик категориялар сирасига таълимнинг дидактик тизими ва таълим технологияси каби тушунчаларни ҳам дидактика категориялари сафига киритиш илгари сурилмоқда [34]. 1. Билим — шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи; 2. Билим олиш — идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни; 3. Кўникма — олинган билимларга асосланиб қўйилган вазифалар ва шартларга биноан бажариладиган ҳаракатлар йиғиндиси; 4. Малака — онгли хатти-ҳаракатнинг автоматлаштирилган таркибий қисми; 5. Таълим — таълим олувчиларга назарий билимларни бериш асо сида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён; 6. Таълим методлари — таълим жараёнида қўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи усуллар мажмуи; 7. Таълим мазмуни — шахснинг ақлий ва жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, дунёқараши, одоби, хулқи, ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёргарлик даражасини шакллантириш жараёнининг моҳияти; 8. Таълим воситалари — таълим самарадорлигини таъминловчи объектив (дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма, проектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна, 8
I боб. Дидактиканииг методологик асослари телевизор, радио, компьютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси, муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оид мисоллар ва ҳоказолар) омиллар; 9. Таълим жараёни — ўқитувчи ва таълим олувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён; 10. Таълим мазмуни — давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти; 11. Таълим мақсади (ўқиш, билим олиш мақсади) — таълимнинг аниқ йўналишини белгилаб берувчи етакчи ғоя; 12. Таълим натижаси — таълим якунининг моҳиятини қайд этувчи тушунча; ўқув жараёнининг оқибати; белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси; 13. Таълимни бошқариш — таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш; 14. Таълим тизими — таълим олувчига таълим-тарбия беришда дав лат тамойиллари асосида фаолият юритаётган барча турдаги ўқув-тарбия муассасалари мажмуи. Дидактик Дидактик тамойиллар. Дидактик тамойил — тамойиллар таълим жараёнига қўйиладиган асосий дидактик талаб ҳисобланади. «Тамойил» сўзининг маъноси хулқнинг, хатти-ҳаракатнинг асосий қоидаси, етакчи ғоя деганидир. Бу таълим жараёни қонуниятлари, мазмуни ва методларини белгилаб берувчи ўқитиш тамойиллари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг педагогик маҳорати ва таълим олувчининг ўрганувчанлик фаолиятини бир қолипга солиб, белгиланган мақсадга эришишни таъминлайдиган қоидалар мажмуаси таълим жараёнида қўлланиладиган дидактик тамойиллар моҳиятини ташкил этади. Дидактик тамойиллар назарий ва амалий таълимда мақсад, мазмун, методлар, ташкил этиш шакллари, ўқитиш воситалари ва усуллари, меҳнат ва тарбиявий фаолият, таълимнинг турли босқичлари ҳамда педагогик ва меҳнат жараёнлари, таълим олувчиларнинг жамоавий ривожланиши ва ҳар бирининг алоҳида ривожланиши ўртасидаги алоқадорликларни акс эттиради. Дидактика тамойилларининг тарихи шуни кўрсатадики, ўқитувчилар дарс олдидан кўзланган мақсадларига кўп куч ва вақт сарфламай аниқ етишлари учун, бир неча авлод олимлари изланишлар олиб бориб, дидактика тамойиллари мажмуаси яратилишига сабабчи бўлган. Бу 9
I боб. Дидактиканииг методологик асослари соҳадаги тажрибалар шуни кўрсатадики, қонуният турғун бўлиб, улар асосида яратилган қонун ва тамойиллар ўзгариб туриши ҳам мумкин экан. Баъзи эски тамойиллар ўрнига бошқа янги тамойиллар кирити- лиши мумкин экан. Я.А.Коменский ўзининг «Буюк дидактика» асарида дидактиканинг тамойилларини ишлаб чиққанидан бошлаб уларни деярли барча педагог олимлар кўриб чиқдилар, лекин ўқитиш тамойилларининг сони ва мазмунини белгилаш хусусида ҳозирги кунгача бир фикрга келинмаган. Дидактика тадқиқотчиларидан айримларининг асарларида турли тамойиллар тавсия этилган. Масалан, М.И.Скаткин узлуксиз таълим тамойилини ҳисобга олиб ўқитишнинг мустақил билим олишга ўтиш тамойили жорий этилишини таклиф қилади, шунингдек, ўқишга ижобий муносабатни шакллантиришга катта эътибор бериб, таълим ижобий асосда олиб борилиши тамойилини мақсадга мувофиқ деб билади. Ю.К.Бабанский дидактиканинг янги йўналишларидан бири — опти маллаштириш назариясини ишлаб чиқиб, мана шу назариянинг амалий йўналишини акс эттирадиган учта янги тамойилни тавсия қилади. Булар: 1) таълимнинг оғзаки, кўрсатмали ва амалий, репродуктив ва изланишли, шунингдек, бошқа методлари ҳамда усулларини тўғри бирлаштириш; 2) таълимнинг дарс, дарсдан ташқари, шунингдек умумсинф, гуруҳий ва якка тартибдаги шаклларини тўғри бирлаштириш; 3) таълим олувчиларнинг ўқишга ижобий муносабатини кучайтириш, уларда билишга қизиқишни, билимларга эҳтиёжни таркиб топтиришдан иборатдир. Бу тамойиллар ҳали барқарор тизимга кирмаган, лекин тажрибали педагоглар педагогиканинг тегишли мавзулари ва бўлимларини ўтишда улардан фойдаланмоқдалар. Ўқитишнинг ҳар хил тамойиллари тавсия этилган ва этилаётган бўлса- да барча тадқиқотчи-дидактлар учун умумий қатор тамойиллар мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Ўқитишнинг тарбияловчи ва камол топтирувчи тамойили. 2. Илмийлик, тизимлилик ва изчиллик. 3. Таълимнинг ҳаёт билан боғланиши. 4. Онглилик ва фаоллик. 5. Кўрсатмалилик. 6. Тушунарлилик. 7. Пухталик. Барча фан ўқитувчилари ана шу тамойилларга риоя қилишлари керак. Аммо фанларнинг мазмунига, таълим олувчиларнинг ёш хусусиятларига, кўрсатмали қўлланмалар мавжудлигига боғлиқ ҳолда тамойилларнинг нисбати ҳамда мазмуни ўзгаради. Лекин ҳар қандай фанни ўқитишда жонли мушоҳада, яъни нарсалар ва ҳодисаларни муайян идрок этиш, фикрлаш тамойилларига амал қилиш, бошқача айтганда, назарий хулосаларни тушуниш ва билиш, уларни ҳаётда қўллай олиш зарур. 10
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари II БОБ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ АСОСИЙ ДИДАКТИК ТУШУНЧАЛАРИ 2.1. Масофавий таълим бўйича асосий тушунчалар Ҳозирги кунда анъанавий таълим шакллари билан биргаликда масофавий таълим технологиялари жадаллик билан кенг жорий этил моқда. Бу ҳозирги ёшларнинг, яъни янги авлоднинг кўпчилиги шахсий компьютердан эркин фойдалана олиши ва ҳозирги кунда ҳар бир таълим муассасаси, ҳар бир шахс Интернет тармоғи ва ундаги маълумотлардан моҳирлик билан фойдаланишига боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу мавзуга киришиш жараёнида аввал, масофавий таълим бўйича халқаро мавжуд тажрибаларга тўхталиб ўтиш ва унинг асосий дидактик тушунчаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, кўпинча электрон ўқитиш, масофавий таълим технологиялари ва шулар каби тушунчалар санаб ўтилишини учратамиз. Бу тушунчалар ўхшашми, улар орасида фарқлар борми, улар бир бирининг ўрнини босадими, уларни бирлаштириш мумкинми деган саволларга атрофлича жавоб топишга ҳаракат қиламиз. 11
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари 01 Асосий атамалар Масофавий таълим Хорижий давлатлар олим технологиялари ларининг адабиётларини таҳ лил қилиш шуни кўрсатадики, Элўеқкитртионш ўМқаистоифашдан ҳозирги кунда “масофавий ўқитиш”, “электрон ўқитиш”, 03 02 “e-learning”, “компьютер техно логияларини қўллаб ўқитиш”, “масофавий таълим техно логиялари”, “тармоқ ичида ўқитиш” (таълим дастурларини амалга оширишнинг тармоқли шакли), “виртуал ўқитиш” ва бошқа тушунчалар мавжуд. Мазкур тажрибаларда “масофавий ўқитиш” — инглизча “distance lear ning” атамасидан “distance education” яъни “масофавий таълим” атамасини кенгроқ тушунча эканлигини таъкидлашган. Бу атамани кенгроқ тушунча деб ифодалашнинг сабаби инглизча “learning” сўзи ўзининг асосий маъносида “ўрганиш” ёки “ўргатиш” маъносини билдириб, ушбу инглиз муаллифлари учун “distance learning” ифодаси масофавий ўқитишнинг мустақил ўқишдан фарқ қиладиган фақат бир жиҳати бўлган “learn- ing”, яъни тьютор билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ўқишни билдиради. “distance education” — “Масофавий таълим” атамаси эса, таълим жараёнининг барча жиҳатларини ўз ичига қамраб олади. Бу тушунчалар, бир томондан ўхшаш бўлиб, улар битта ҳодиса — ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий қилишни билдиради. Бошқа томондан эса, ушбу тушунчаларнинг таърифлари орасида фарқлар ҳам бўлиб, бу тушунчаларнинг маънолари бир хил эмаслиги таъкидланган [12, 13, 19, 20, 22, 36, 37, 48, 50, 57-69]. Ушбу тушунчаларнинг айримларига мавжуд тажрибалардан келиб чиқиб, тўхталиб ўтамиз. Масофавий Масофавий таълим. Масофавий таълим техно таълим логиялари — бу таълим олувчи ва педагог ходимнинг тўлиқ ёки қисман масофадан ўзаро фаолиятида асосан ахборот ва телекоммуникация технологияларини қўллаб амалга ошириладиган таълим технологиялари тушунилади. 12
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Масофавий таълим соҳасида нуфузли назарий ишланмалар мавжуд лигига қарамасдан, таълим жараёнини ташкил қилиш шакли сифатида ҳозирда масофавий таълим технологиял аридан фойдаланиш кенгроқ ҳисобланади. Масофавий таълим технологияларини қўллашда таълим олувчи машғулотда қатнашмайди, лекин топшириқларни бажаради ва тьютор билан электрон почта орқали мулоқот қилади ёки тьютор таълим олувчиларга дарсдан ташқари вақтда блог ёки сайт орқали консультация беради. Масофавий таълим технологиялари кундузги, сиртқи, кундузги-сиртқи; экстернат шаклларида; таълимнинг маълум босқичларида; асосий ва қўшимча таълим дастурларини амалга оширишда қўлланилиши мумкин. Масофавий таълим технологияларида қўлланиладиган алоқа усули ҳар турли бўлиши мумкин. Улар электрон почта орқали ёзишмалар, шахсий сайтлар/блоглар орқали мулоқотлар, материалларни турли электрон ресурслар ёрдамида ўрганиш ва бошқалардан иборат. Шундай қилиб, масофавий таълим технологияларига локал ўрнатилган дастурлар ва тренажёрлар бўйича ўқитиш ҳам киради. Баъзан масофавий таълимнинг эскираётган технологияларига ахборот-коммуникация тармоқларидан фойдаланмасдан амалга ошириладиган ўзаро фаолият (телерадиоэшиттириш, телефония, материалларни почта орқали жўна тиш) ҳам киритилади. Масофавий Масофавий ўқитиш. “Масофавий ўқитиш” атама ўқитиш си, юқорида айтилганларнинг энг биринчи бўғини бўлиб, Висконсин штати Университети томонидан 1892 йилдан бошлаб сиртқи (коррес пондентлик) курсларда қўлланилган. Масофавий деб масофадан туриб ташкил қилинган таълим тушунилган. Унга “корреспондентлик ўқитиш”, “уйда ўқиш” ва бошқалар синоним ҳисобланган. Хорижий давлатларда масофавий ўқитиш бўйича бир қатор муасса салар ва олимлар томонидан изланишлар олиб борилган ва масофавий ўқитиш ҳақида турлича фикрларни билдиришган. Американинг масофавий ўқитиш ассоциацияси мутахассислари (The United States Distance Learning Association — USDLA) масофавий ўқитиш деганда — таълим олувчи ва тьюторнинг турли географик маконда бўлганлари ҳолда, ўқув жараёнини ташкил этиш учун электрон воситалар ва нашр қилинган қўлланмалардан фойдаланиб ўқитишни тушунишган. Масофавий ўқитиш соҳаси бўйича хорижлик мутахассислардан бири “distance education” атамасини тушунтириш борасида масофавий ўқитиш жараёнининг икки асосий белгисини кўрсатади: таълим беришнинг 13
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари нашр шаклида ва видео ёки аудио-ёзма усулда бўлишини, шу билан бирга, коммуникациянинг ташкил этилиши масофавий туриб турли хил замонавий техника воситалари билан алоқа қилиш эканини таъкидлайди. Шунингдек, МДҲ давлатлари олимлари ва етакчи мутахассислари А.А.Андреев, Е.С.Полат, А.М.Бершадский, В.М.Монахов, В.А.Сластенин, В.П.Тихомиров, И.К.Шалаев, А.В.Хуторский, М.В.Моисеева каби мутахас сислар томонидан масофавий ўқитиш тушунчаси ва у билан боғлиқ бошқа атамалар кенг таҳлил қилинган. Е.С.Полат масофавий ўқитишни тьютор ва таълим олувчиларнинг ҳамда таълим олувчиларнинг бир-бирлари билан ўзаро фаолиятлари масофавий амалга ошириладиган ва интернет-технологиялар ёки бошқа интерфаол технологияларга хос махсус воситалар орқали амалга ошириладиган ўқув жараёнига хос бўлган барча компонентларни (мақсадлар, мазмун, методлар, ташкилий шакллар, таълим воситалари)ни акс эттирадиган мустақил таълим шакли сифатида таъкидлайди. А.А.Андреев турли таърифларни таҳлил қилиб, масофавий ўқитиш таълим берувчилар ва таълим олувчиларнинг ўзаро ва таълим воситалари билан биргаликдаги фаолияти уларнинг макон ва замонда жойлашиш ларига инвариант бўлган ўзига хос махсус дидактик тизимда амалга ошириладиган интерфаол фаолиятларининг мақсадга йўналтирилган, ташкил қилинган жараёни, деган хулосага келади. Эйдос Маркази мутахассислари А.В.Хуторский ва бошқалар масофавий ўқитиш тушунчасини шундай талқин қилишади: ўқитиш субъектлари (таълим олувчилар, педагоглар, тюторлар ва бошқалар) макон ва вақт бўйича бир-бирларидан узоқда туриб телекоммуникация воситалари ёрдамида умумий ўқув жараёнини амалга оширади. МЭСИ мутахассислари В.П.Тихомиров ва бошқалар томонидан масо фавий ўқитиш деганда шундай таълим технологияси тушуниладики, бунда тьютор ва таълим олувчи турли жойларда жойлашган бўлади ҳамда ўқитиш воситаси сифатида кейс-технология, ТВ-технология ва тармоқ технологияларидан фойдаланилади. М.В.Моисееванинг ишида масофавий ўқитиш сиртдан ўқишнинг бир тури, яъни компьютер телекоммуникациялари, замонавий янги ахборот технологиялари воситаларидан максимал даражада фойдаланиш ва ўқув жараёнининг барча қатнашувчилари орасида фаол ахборот алмашиш назарда тутилиши кераклиги тушунтирилади. Мазкур фикрларни умумлаштирилган ҳолда мутахассислар масофавий ўқитишни тьютор билан таълим олувчилар орасидаги муносабатлар масофадан туриб амалга ошириладиган ва ўқув жараёнига хос бўлган интернет технологияларининг специфик воситалари ёки интерфаолликни кўзда тутадиган бошқа воситалар билан амалга ошириладиган барча компонентлар (мақсад, мазмун, метод, шакл, воситалари)ни ўзида акс эттирадиган таълим шакли сифатида таъкидлайдилар. 14
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Электрон Электрон ўқитиш — маълумотлар базасида мав ўқитиш жуд бўлган ва таълим дастурларини амалга оширишда фойдаланиладиган ахборот ва унга ишлов берувчи ахборот технологиялари, техник воситалар ҳамда кўрсатилган ахборотни алоқа линиялари бўйича узатишни, таълим олувчилар ва педагог ходимларнинг ўзаро фаолия тини таъминлайдиган ахборот-телекоммуникацион тармоқларни қўллаб таълим фаолиятини ташкил қилишдан иборат. Электрон ўқитиш муайян электрон ахборот-таълим муҳитида ўқиш ва ўқитиш фаолиятини, таълимнинг барча жараёнини назарда тутади. Электрон ўқитиш билимлар базаси мавжуд бўлишини тақозо қилади. Электрон ўқитишни амалга ошириш учун электрон таълим ресурсларига киришни ва таълим олувчиларнинг педагог ходим билан биргаликдаги фаолиятини ташкил қилишга ёрдам кўрсатувчи виртуал муҳит яратилиши лозим. Демак, “масофавий таълим технологиялари” ва “электрон ўқитиш” тушунчалари бир хил нарсани билдирмайди ва алоҳида қўлланилиши мумкин. Фақат айнан электрон ўқитишни амалга оширишда масофавий таълим технологиялари зарур шарт ҳисобланади. Мазкур соҳада анча вақтдан бери расмий бўлмаса ҳам ўрнашган яна бир атама — e-learning (electronic learning дан қисқартма) ҳисобланади. Хорижий таълим тизимида бу атама ХХ асрнинг охирида пайдо бўлиб, масофавий ва анъанавий таълим интеграциясининг натижаси сифатида қўлланилади. Ҳозирда бу атама замонавий ахборот технологиялари ва Интернетдан фойдаланиб ўқитишни билдиради. Е-learning очиқ таълимни ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Унинг шиори — “исталган жойда, исталган вақтда”. Кўриниб турибдики, “e-lear ning” ва “электрон ўқитиш” бир хил тушунчалар эмас. Шу билан бирга, “e-learning” умум қабул қилинган, лекин расмий манбаларда ҳеч қаерда учрамайдиган атамадир [20]. Шундай қилиб, мавжуд адабиётлардан масофавий таълим техно логиялари, масофавий ўқитиш, электрон ўқитиш бўйича турли хил тушунчаларни ўргатиш мумкин. Ушбу қўлланмада масофавий ўқитиш яъни тьютор билан таълим олувчилар орасидаги муносабатларни масофадан туриб амалга оширила диган ва ўқув жараёнига хос бўлган интернет технологияларининг специфик воситалари ёки интерфаолликни кўзда тутадиган бошқа воситалар билан амалга ошириладиган барча компонентлар (мақсад, мазмун, метод, шакл, воситалари)ни ўзида акс эттирадиган таълим шакли сифатида кўриб чиқилади. 15
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари 2.2. Масофавий ўқитишнинг замонавий моделлари Масофавий ўқитиш жараёнини амалга оширишда интерфаолликни таъминлаш мақсадида асосан ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, интернет технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг барча компонентлар мақсад, мазмун, метод, шакл, воситаларини амалда қўллаш назарда тутилади. Бунда, албатта, ўқитиш технологияларини ва ўқитиш моделларини аниқлаштириб олиш мақ- садга мувофиқдир. Технология деганда билимларни узатиш ва ўзаро фаолиятни ташкил қилиш инструменти назарда тутилади. Масофавий Ўқитиш модели — машғулотларда муайян мақсад ўқитиш лар ва иш шароитларига мувофиқ равишда тьютор томонидан таълим методининг индивидуал моделлари интерпретацияси ҳисобланади, айрим адабиётларда ўқитиш модели атамаси, ўқув жараёнини схематик кўринишда ифодалаш маъносини англатиши ва у педагог томонидан ташкил қилиниши ҳамда амалга оширилиши таъкидланган. Масофавий ўқитиш моделларининг турли муалл ифлар томонидан ишлаб чиқилган айрим классификациял арини кўриб чиқамиз. Масофавий ўқитиш соҳасида етакчи мутахассислардан бири И.Ибрагимов моделлар бевосита ўқитишда қўлланиладиган технологик, педагогик ва ташкилий компонентларга боғлиқлигини таъкидлайди [26]. 16
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Бунда биринчи компонент бевосита ўқув материалларини яратишда, узатишда, тизимлаштиришда қўлланиладиган ахборот технологияларини ўз ичига олади. Уларни шартли равишда иккита тоифага бўлиш мумкин: • интерфаол (электрон дарсликлар, ўргатувчи дастурлар, маълумотлар, билимлар базаси, web-сайтлар, аудио, видео воситалар ва бошқалар); • ноинтерфаол (босма материаллар, аудио, видео файллар ва бошқалар). Иккинчи компонент ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган усул ва услубларни қамраб олади. Масофавий ўқитишда қўлланиладиган услубларга қуйидагиларни киритиш мумкин: • тьютор иштирокисиз ўқитиш методикаси ёки мустақил ўқиш (ўқитишда тьютор фаолиятини минималлаштириш ёки ўқув ресурсларидан фойдаланиб ўқитиш методикаси); • индивидуаллаштирилган ўқитиш ва ўқиш методикаси (якка таълим усулида ўқитиш: тьютор-таълим олувчи ёки таълим олувчи-таълим олувчи); • тьютор ёки эксперт ёрдамидан фойдаланиб ўқитиш методикаси (ўқитишда асосий вазифани ўқув материалларини етказиб берувчи ахборот технологиялари орқали бажарилади); • ўқув жараёнида иштирок этувчиларнинг фаол ҳамкорлигига асосланган ўқитиш методикаси (ҳамкорликда ўқитиш: тьютор-таълим олувчилар ва таълим олувчилар-таълим олувчилар). Учинчи компонент эса, таълим муассасаси ташкилий тузилмасининг ўзига хослиги билан тавсифланади: университетда ташкил этилган масофавий ўқитиш бўлимлари; университетлар концорциуми; очиқ университетлар; виртуал университетлар. Шундай қилиб, мазкур компонентлар ва бошқа ёндашувлар асосида масофавий ўқитишнинг турли хил моделларини мавжуд тажрибалардан келиб чиқиб, қуйидаги кўринишларини кўриб чиқамиз. Бирламчи. Бу моделда ўқув жараёни асосан масофавий ўқитиш шароитида ташкил этилади ва кундузги шаклда ўқитиш жараёнини ташкил этиш назарда тутилмайди. Бу жараённи амалга оширишда тегишли йўналишлар бўйича тьюторлар ва таълим олувчиларнинг ўзаро алоқалари ўрнатилади. Иккиламчи. Бу моделда ўқув жараёнини кундузги таълимда ташкил этилиши, шунингдек, аралаш шаклда, яъни бир қисми кундузги яна бир қисми масофавий шаклда ташкил этилиши назарда тутилади. Бунда ўқув дастурлари ва ўзлаштирилган билимларини баҳолаш, мониторинг қилиш усуллари бир хилликда амалга оширилади. Аралашган. Бу моделда таълим олувчилар тегишли йўналишлар бўйича ўқув материалларининг бир қисмини масофавий ўқитиш шароитида яна бошқа қисмини паралель равишда кундузги ўқитиш шаклида ўқиш лозим бўлиб, кундузги ўқитиш билан масофавий ўқитиш ўқув жараёнлари интеграция қилинади. 17
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Консорциум. Консорциумда икки таълим муассасаси биргаликда, ҳамкорликда иш олиб боради, бунда курс ўқув-методик материалларини ишлаб чиқиш ва масофавий ўқитиш жараёнидаги вазифаларни ўзаро бўлиб олган ҳолда амалга оширилади. Франчайзинг. Бунда иккита таълим муассасаси ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув материалларни бир-бири билан алмашиши назарда тутилади. Бунда масофавий ўқитиш бўйича тажрибаси мавжуд таълим муассасалари бошқа тажрибаси кам таълим муассасаларига курс ўқув материалларини тақдим этиши мумкин. Валидация. Бу моделда таълим муассасалари масофавий ўқитишни ташкил этиш бўйича ишларни тенг бўлишиб олиш бўйича келишувларни амалга оширади. Масалан, қайсидир таълим муассаса ўқув курсларини ишлаб чиқса, қайсидири ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бошқалар. Узоқлашган аудитория. Бу моделда ахборот-коммуникация техно логиялари воситаларидан, телевизон кўрсатувлардан кенг фойдаланиш назарда тутилади. Исталган таълим муассасасида ташкил этилган курс синхрон шаклда видеоконференция, вебинар, телевизион кўрсатувлар орқали узоқда жойлашган аудиторияларга машғулотлар олиб борилади. Бунда таълим олувчилар кундузги ўқитиш жараёнида қатнашиши назарда тутилмайди. Лойиҳалар. Ушбу моделдан давлат миқёсидаги йирик лойиҳаларни жорий қилишда фойдаланилади. Бунда асосий иш соҳа мутахассислари томонидан илмий-методик марказларда бажарилади. Бунда асосий белги ланган ишлар амалга оширилганидан сўнг лойиҳа ишлари тўхтатилади. Шунингдек, хорижий давлатларда мавжуд масофавий ўқитишнинг қуйидаги моделларини келтиришган: 1. Консультацион. Бу моделни ташкил қилиш таълим олувчилар мунтазам бўладиган махсус консалтинг марказларида улар билан тьюторлар биргаликда фаолият олиб борадиган шароитларда амалга оширилади. Тьюторларнинг вазифасига масофавий маърузаларни тинглашни ташкил қилиш ҳамда таълим олувчиларга консультациялар бериш, уларга тавсиялар тақдим қилиш ва тушунтиришлар бериш киради. Таълим назорати мустақил ишлаш учун берилган топшириқларнинг бажарилишини текшириш орқали амалга оширилади. 2. Ёзишма. Бу модель таълим жараёни иштирокчилари орасида шахсий алоқа бўлмаслигини назарда тутади. Ўқув материалларини алмаштириш, шунингдек, топшириқларни бериш ҳамда консультация жараёни почта, факслар, телефонлар ёки компьютер тармоқлари ресурслари орқали амалга оширилади. 3. Бошқариладиган таълим. Бу моделда таълимий материаллар мустақил ўрганилади, ўзлаштириш даражаси эса тест синовлари тизими орқали назорат қилинади. Соҳа мутахассиси А.А.Андреев масофавий ўқитиш моделлари 18
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари бўйича қуйидагиларни келтирган: 1. Корреспондентлик. Тьюторлар ва таълим олувчилар орасидаги ўзаро фаолият тўлиғича почта орқали ёзишмалар воситасида ўтади ва юзма-юз мулоқот ҳам ва видео ёки аудио алоқа воситалари ёрдамидаги мулоқот ҳам бўлмайди. 2. Кейсли. Методик-дастурий тўпламни ўз ичига олган, барча билимлар структуралаштирилган ва ўзаро мантиқий боғланган ҳолдаги таълим материаллари комплексларини таълим олувчилар томонидан мустақил ўзлаштиришга асосланади. Машғулотлар ва сессиялар (“ўқиб чиқишлар” ҳам) асосан таълим муассасасида ва унинг ҳудудий таркибий бўлинмаларида ўтказилади. 3. Вахтали. Таълим жараёнини ташкил қилишнинг вахтали методи масофавий ўқитиш технологиялари билан қўшилган ҳолда таълимнинг истеъмолчига томон ҳаракати ва таълим хизматларини тармоқли ташкил қилиш тамойилларини амалга оширади. 4. Телевизион ўқитиш. Таълим жараёнини ташкил қилиш учун радиотрансляция тармоқлари ва телевидениенинг қувватлари, имко ниятлари ва ресурс потенциалини қўллашни назарда тутади. 5. Телеиштирокчилик. Фойдаланувчига, масалан, махсус қурилмалар (телебошқарилувчи роботлар) ёрдамида ўзининг жисмоний мавжуд жойидан бошқа жойда бўлиши ва таъсир ўтказиши таассуротини олиш имкониятини беради. 6. Тармоқ орқали ўқитиш. Таълим жараёни фақат Интернет имконият лари ёрдамида амалга оширилади. Соҳа мутахассиси Е.С.Полатнинг тахминий вариантлари бўйича масофавий ўқитиш моделлари: 1. Экстернатга ўхшашликдаги таълим. Таълим дастурлари давлат таълим стандартларига мувофиқ ва таълим муассасасида стационар таълим олиш имконига эга бўлмаган шахслар учун йўналтирилган. 2. Битта олий ўқув юрти негизидаги университет таълими. Бу моделни анъанавий кундузги бўлими бор бўлган олий ўқув юрти томони дан амалга оширилиши мумкин. Бу модель бўйича ахборот-коммуникация технологияларни қўлланадиган масофавий таълим, асосий — кундузги таълимга нисбатан қўшимча ҳисобланади. 3. Бир нечта таълим муассасаси ҳамкорлигига асосланган ўқиш. Бир компания аъзоси бўлган ташкилотлар ходимлари биргаликда уму- мий методик ва таълимий материаллардан фойдаланиб масофавий таълимнинг ўқув режаларини яратадилар. Компания аъзолари сифатида фақат олий ўқув юртлари ва уларнинг таркибий бўлинмалари эмас, балки радио ва телекомпаниялар, бошқа жамоатчилик, ахборот ва таълим ташкилотлари ҳам бўлиши мумкин. 4. Ихтисослаштирилган ташкилотлар негизидаги масофавий ўқитиш. Бу модель фақат масофавий таълим дастурларини амалга 19
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари ошириш учун махсус таъсис қилинган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. 5. Автоном ўқитиш тизимлари. Бу модель компьютерли ташувчи лардаги материаллардан ҳамда радио ва теледастурлардан, қўшимча босма маҳсулотлардан фойдаланишга асосланади. 6. Мультимедиа комплекслари қўлланиладиган ноформал ўқитиш. Бу модель бўйича таълим жараёнларини амалга ошириш учун асосий восита мустақил таълимга йўналтирилган дастурлар ҳисоб ланади. Бунда таълим олувчиларнинг малакали консультациялар олиш лари учун имкониятларни таъминлаш кўзда тутилади. Ушбу 6 та моделнинг асосий вазифалари таълим олувчиларга мавжуд ўқув дастурлар доирасида турли соҳалар бўйича билимларини ошириш, тўлдириш имкониятини бериш, турли хил курслар якунида тегишли малака даражасини эгаллаганлик тўғрисида ҳужжат олиш, узлуксиз таълим тизими босқичларида турли таълим дастурлари асосида сифатли таълим беришни таъминлашдан иборат. Юқорида таъкидланган ўқитиш моделлари ва технологияларидан келиб чиқиб, айримларини умумлаштирган ҳолда қуйидаги масофавий ўқитишнинг корреспондентлик, кейс, телевидение, тармоқли, мобиль ўқитиш усулларини алоҳида қайта кўриб чиқишимиз мумкин. Корреспондентлик таълими. Тьюторлар ва таълим олувчилар орасидаги ўзаро фаолият тўлиғича почта орқали ёзишмалар воситасида ўтади ва юзма-юз мулоқот ҳам ва видео ёки аудио алоқа воситалари ёрдамидаги мулоқот ҳам ўтказилиши назарда тутилмайди. Корреспондентлик ўқитиш масофавий ўқитишнинг энг бошланғич усулларидан бири бўлиб, ўқув жараёнида ўқитувчи (тьютор) билан таълим олувчи орасидаги ўзаро фаолияти тўлиқ анъанавий почта орқали ёзишмалар асосида амалга ошириш назарда тутилади ва бу усулдан ҳозирги кунда деярли фойдаланилмайди, лекин имконияти чекланган ўқувчиларни соғлом ўқувчилар билан биргаликда ўқишини ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин. Кейсли ўқитиш. Бу технологияда ўқув-методик материаллар махсус тўплам “кейс” кўринишида таълим олувчига мустақил ўрганиш учун берилади ва унга тьютор томонидан вақти-вақти билан маслаҳатлар бериб, ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар белгиланган жадвал асосида назорат қилиб борилади. 20
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Тьюторлар билан юзма-юз учрашув вақти-вақти билан белгиланган кунларда амалга оширилади, бошқа вақтларда эса керакли маслаҳатни телефон, факс, электрон почта орқали олиши мумкин. Курс охирида имтиҳонлар юзма-юз ёки тегишли алоқа воситалари орқали амалга оширилади. Tелевизион ўқитиш. Таълим жараёнини ташкил қилиш учун радиотрансляция тармоқлари ва телевидениенинг қувватлари, имкониятлари ва ресурс потенциалидан фойдаланиш орқали масофадан ўқитиш назарда тутилади. Таълим беришнинг анъанавий усулига қараганда телевидение орқали таълим бериш қатор афзалликларга эга. Биринчидан, телевидение орқали таълим бериш сифати анча юқори, чунки машғ улотларни юксак малакали педагоглар тайёрлайдилар. Иккинчидан, телевидение орқали маъруза вақтида анча кўп кўргазмали воситалардан фойдаланиш имкони туғилади. Одатдаги аудитория машғулотларида эса бунинг имкони йўқ. Учин чидан, телевизор орқали берилган маърузаларни айни бир вақтнинг ўзида минглаб таълим олувчилар тинглаши мумкин. Бу усуллар узоқ туманларда яшагани боис тажрибали тьюторлар маърузасидан ва янги ўқув дарсликлардан фойдаланиш имконига эга бўлмаган аҳоли учун қўл келади. Анъанавий ўқитиш усулига таққослаганда телевизион таълим нинг камчилиги шундан иборатки, бунда шахсий мулоқотлар, тьютор ва таълим олувчи ўртасида ўзаро алоқа мавжуд эмаслиги бу технологиянинг камчилиги сифатида эътироф этилади. Тармоқли ўқитиш. Тармоқли технология локал ва глобал тармоқлар орқали таълим олувчиларни ўқув-методик материаллар билан таъминлаш ҳамда турли хил интерфаол алоқалар воситасида тьютор билан таълим олувчининг ўзаро ўқув фао лиятини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Бу бугунги кунда истиқболи порлоқ ва ривожланиб бораётган масо фавий ўқитиш технологияси ҳисобланади. Чунки у ўқувни ташкил қилиш учун, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан, Интернет тармоғининг кенг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш имконини яратади. Мобил ўқитиш. Бунда таълим олувчилар масо фавий ўқитиш жараёнида ўзларининг шахсий мобил телефонларидан фойдаланган ҳолда ўқишлари назарда тутилади. 21
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Бу усулдан ҳам ҳозирги кунда кичик ҳажмдаги масофавий курсларни жорий этишда фойдаланиш мумкин. Шуни аниқлаштириш керакки, албатта, масофавий курслар тегишли ўқув режалар асосида ташкил этилади. Мобил ўқитишда эса таълимга оид маълум бир парчаларни ўқиш билан тегишли фанлар ўқув режаси билан барча компонетлар (мазмун, шакл, метод, восита, назорат) асосида ташкил этиладиган курсларни аралаштириб юбормаслик керак. Шунингдек, масофавий ўқитиш ўқув жараёнини синхрон ва асинхрон ҳолатида амалга ошириш мумкин. Синхрон ўқитиш режими — реал вақтда масофа вий ўқитиш. Бундай ўқитишни ташкил этиш воситаларига видеок онференция, чат, вебинарлар асосида реал вақтда хабарларни алмашишлар киради. Синхрон ўқитишда тегишли модуллар бўйича масъул тьюторлар реал вақт ичида видеоконференция, чат, вебинар каби воситалар ёрдамида масофавий машғулотлар олиб бориш, машғулотлар жараёнида турли хил педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилади. Асинхрон ўқитиш режими — ҳар бир таълим олувчининг ўзи учун қулай бўлган турли вақтларда мустақил ўқиш шаклида амалга оширилади. Бундай ўқитишда таълим муассасасидан узоқда бўлган таълим олувчилар мустақил шаклда ўқув- методик материаллар асосида таълим олишади. Асинхрон ўқитишда ҳар бир таълим олувчининг ўзи учун қулай бўлган турли вақтларда махсус ўқув порталга жойлаштирилган ўқув-методик материалларини мустақил ўзлаштиради ва ўзлаштирилган билимлари турли хил интерфаол ва амалий топшириқлар орқали назорат қилинади. Мавжуд тажрибалар шуни кўрсатадики, юқорида таъкидланган ўқитиш моделлари, ўқитиш режимларидан бир нечтасидан баравар ўқув жараёнида фойдаланиш самарали ҳисобланади. Умуман олганда, таълим жараёнини ташкил этишда турли хил моделлар, ўқитиш технологиялари мавжуд. Шундан ҳозирги кунда юқоридагиларни бирлаштирган ҳолда амалда қўллаш ва модел сифа тида энг кўп фойдаланиладиган анъанавий, масофавий, аралаш таълим моделларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. 22
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари FACE — TO – FACE Анъанавий модель ўқитишнинг кундузги машғ улотларга қатнаб ўқиладиган синф-дарс тизимини назарда тутади. Ушбу анъанавий модел, яъни Ян Амос Коменский томонидан таклиф этилган синф-дарс шакли ҳозирги кунда ўз кучини йўқотиб бораётганлиги сезилмоқда. Чунки синф-дарс шаклининг ўқув жараёни қатъий ўрнатилган дарс жадвал, назорат, давомат асосида олиб борилиши, бу ўқитишни индивидуаллаштириш, ижодий потенциални кучайтириш, таълим олувчиларнинг шахсий қизиқиш ва индивидуал хусусиятларини амалга оширишга ожизлик қилади. Синф-дарс тизими ХVII асрда машҳур чех педагоги Ян Амос Коменский томонидан асосланган. Педагогнинг “Буюк дидактика” асарида мазкур тизимнинг асослари баён этилган. Унда ўқув йили, ўқув куни, дарс, машғулотлар орасидаги танаффус, ўқув таътиллари каби тушунчалар ҳам асосланган. Distance education Масофавий модель таълим жараёнида тьют орлар ва таълим олувчилар масофа ва вақт бўйича ажралган бўлишидан иборат. Масофавий ўқитишни тьютор билан таълим олувчилар орасидаги муносабатлар масофадан туриб амалга ошириладиган ва ўқув жараёнига хос бўлган интернет технологияларининг специфик воситалари ёки интерфаолликни кўзда тутадиган бошқа воситалар билан амалга ошириладиган барча компонентлар мақсад, мазмун, метод, шакл, воситаларини ўзида акс эттирадиган таълим шакли ҳисобланади. Масофавий ўқитиш асосланадиган технологиялар турли босқичлардан ўтиб келмоқда, жумладан, телефон, факс, оддий почта, телевидение ва бошқалардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда масофавий таълим модели интернет-технологияларга асосланади. 23
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Оммавий очиқ он-лайн курслар (МООС) масофавий таълим моделининг бошқа кўриниши бўлиб, уларни МООС — Massive open on- line courses деб ҳам номланади. Бу жаҳон таълим тизимидаги оммалашган тенденциялардан бири ҳисобланади. Агар электрон ўқитишда таълим олувчи мустақил равишда (амалда педагогнинг иштирокисиз) материални ўзлаштиришга қодир бўладиган электрон ахборот-таълим муҳити мавжуд бўлиши жиддий шарт ҳисобланишидан келиб чиқадиган бўлсак, шундай таълим айнан оммавий очиқ он-лайн курсларни ўзлаштиришга мисол бўлади. МООСнинг дастлабки мақсади таълимни очиқ қилиш, турли мамла катлардан бўлган кўп сонли таълим олувчиларнинг бепул олий таълим олишлари учун имконият яратишдан иборат. МООСни университетлар нинг анъанавий он-лайн курсларидан қуйидаги иккита асосий белгилари ажратиб туради: 1) очиқлик — исталган киши он-лайн курснинг иштирокчиси бўлиши мумкин; 2) масштаб — курсда чекланмаган сондаги одамлар иштирок этиши мумкин. МООС исталган фанни ва соҳани қулай вақтда ва таълим олувчи учун мос жадалликда ўрганиш имконини беради. Бу моделда муайян таълим олувчи амалда тьютор билан контактда бўлмайди, аммо бу камчиликни таълим олувчилар жамоаси билан электрон ахборот-таълим муҳитидаги мулоқот тўлдиради. Шунинг учун бу моделдан малака ошириш, мустақил таълим олиш учун фойдаланиш қулай. МООС А.А.Андреевнинг фикрича, шартли равишда иккита синфга ажралади: сОООК (коннективистик курслар) ва хОООК (кўринишидан, “Х” авлод билан туғилган курслар). хОООК кундузги таълим фаолиятидан Интернет муҳитидаги айрим хусусиятлари билан нусха кўчиради (имитация қилади). Масалан, хОООК машғулотларининг асосий турлари бу — маърузалар, семинарлар, мус тақил ишлаш учун топшириқлар ва бошқалар. Дастурлар курснинг муаллифи томонидан тузилади, унинг ўзи таълим мақсадлари (натижалари)ни белгилайди. Умуман олганда, бу анъанавий кундузги таълимга ўхшаш бўлади. сОООК бошқа йўналишга эга. Масалан, таълим олувчилар (тьютор эмас) таълим мақсадларини қўядилар, индивидуал ўқув йўналишини белгилайдилар. Уларнинг биргаликдаги фаолияти, албатта, янги таълим лойиҳасини яратиш билан давом этади. Бундай лойиҳа, эҳтимол, тьюторга ҳам номаълум бўлиши мумкин. 24
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Аралаш модель. Таълимнинг аралаш модели юқорида айтиб ўтил ган иккита модель ўртасидаги маълум маънодаги ўзаро келишувга ўхшайди. Бу моделни амалга оширишнинг маҳс улдорлиги таълим технологиялари, методлари ва воситаларининг энг мақбул бирикувини таъминлашга бевосита боғлиқ. Ҳозирда аралаш таълим энг оммалашган модель ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, таълим олувчилар бирламчи (таянч) билимлар ва кўникмаларни электрон курсларда оладилар; аудитория машғулотларида улар қўшимча, янада чуқурроқ билимлар олиш ҳамда олинган билимла рини тьютор раҳбарлигида қўллашга ўрганиш имконига эга бўладилар. Ушбу моделни қўллаш тьютор томонидан таълим олувчиларнинг муста қил ўрганишлари учун материалларни жиддий тайёрлаш, назорат тизимини батафсил ўйлаб чиқиш, аудиториядаги ва тармоқдаги ўзаро фаолиятни самарали қўшиб олиб бориш ва бошқаларни назарда тутади. Шунингдек, масофавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари анъанавий таълимга нисбатан афзалликларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. ўхқоисМтхиаушссоунфсиианявгтилўйзаиргиа Хусусиятлари бўйича соҳа мутахассислари фикр лари турлича бўлишига қарамасдан, деярли барча муаллифлар масофавий ўқитишнинг қуйидаги асосий хусусиятлари мослашувчанлик, модуллилик, қулайлик, иқтисодий самарадорлик, алоқанинг тезк орлиги, қам ровнинг кенглиги, технол огиклик, ижтим оий тенг лик, тьюторнинг янгича роли, сифатнинг ўзига хос назорати ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради. 1. Мослашувчанлик — ўқув жараёнини вақтга, жойга ва ўқиш мудда тига мувофиқ танлаш, амалга ошириш мумкинлиги. Масофавий ўқитиш тизимида таълим олувчилар асосан маъруза ва семинар кўринишидаги узлуксиз машғулотларга қатнашмайдилар, балки ўзларига қулай бўлган вақтда, жойда ва қулай тезликда ишлаш имкониятига эга бўладилар. 2. Модуллилик — модулларда тақдим этилган масофавий ўқитишнинг мазмуни, таълим олувчига шахсий билим олиш эҳтиёжига мос равишда индивидуал таълим траекториясини яратиш имконини беради. 3. Қулайлик — таълим олувчиларнинг яшаш жойига ва иқтисодий имкониятларига боғлиқ эмаслиги; 25
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари 4. Иқтисодий самарадорлик — иқтисодий самарадорлик, таълим муассаса ҳаражатлари (коммунал харажатлар, эгаллаган майдон тўлови ва ҳоказо) ҳамда таълим олувчи харажатлари каби (йўл ҳақи, турар жой харажатлари ва ҳоказо) қисқаради. Таълим хизматларига қилинадиган сарф харажат анъанавийдагига нисбатан тахминан 50-60 % га қисқариши мумкин. 5. Алоқанинг тезкорлиги — тьютор ва таълим олувчи орасидаги тезкор ўзаро қайта алоқанинг мавжудлиги. 6. Қамровнинг кенглиги — яъни масофавий ўқиш маълум сондаги таълим олувчиларга мўлжалланадиган аудитория, хона талаб қилмаслиги сабабли исталган сондаги таълим олувчиларни масофавий ўқитиш билан қамраб олиш имкони мавжудлиги. 7. Технологиклик — ўқиш жараёнида янги ахборот ва коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш. 8. Ижтимоий тенглик — соғлиги ва ижтимоий-иқтисодий шароитидан қатъий назар, масофавий шакл орқали ўқишда ҳамма учун яратилган шароит ва имкониятнинг бир хиллиги. 9. Интернационаллик — таълимий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда таълим хизмати бозоридаги жаҳон ютуқларини экспорт ва импорт қилишда қулай ва тезкор имкониятлар мавжудлиги. 10. Ўқитувчининг янгича роли — тьютор махсус психологик-педа гогик ва ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида таълим олув чиларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятларини ташкил этувчи, уларнинг шахсий-касбий ривожланишларидаги маслаҳатчи-устоз эканлиги. 11. Таълим сифатининг ўзига хос назорати — масофавий ўқитишда назорат шакли сифатида масофавий имтиҳонлар, суҳбатлар, амалий, курс ва лойиҳа ишлари, экстернат, компьютерли интеллектуал тест ўтказувчи тизимлар қўлланилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, масофавий ўқитиш сифатининг назорати муаммолар ечими, таълим стандартига мослиги таълимнинг барча тизими муваффақияти учун аҳамиятга эга. Шундай қилиб, масофавий ўқитиш таълим жараёнининг асосини таълим олувчининг мақсадга йўналтирилган ва назорат қилинадиган интенсив мустақил иши ташкил этади. У белгиланган жадвал бўйича ўзи учун қулай жойда мустақил ўқиши, тюторлар билан телефон, факс, электрон почта орқали алоқа ўрнатиши мумкин. Масофадан ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири таълим олувчининг педагогсиз компьютер билан фоал мустақил ишлаши, бу ўз навбатида, таълим олувчи замонавий телекоммуникация воситалари дан фойдаланиши кераклигидир. Олимларнинг фикрича, янги термин “масофавий ўқитиш” телекоммуникация ва замонавий ахборот технологияларидан педагогик жараёнларда мақсадга мувофиқ самарали фойдаланиш билан боғлиқ, бу эса ўқув жараёнини самаралироқ бошқар иш имкониятини беради. 26
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари Масофадан Афзалликлари ҳақида фикр юритилганида, албатта, ўқитишнинг масофавий ўқитишнинг анъанавий ўқитишга афзалликлари нисбатан ташкилий-педагогик, мазмун, технологик, молиявий ҳамда таълимни индивидуаллаштириш ва дифференцияллаштириш томонларидан бир қатор афзалликлари, устунликлари мавжуд ҳисобланади. Юқоридаги таъкидланган барча фикрлардан келиб чиқиб, масофавий ўқитишнинг таълим тизимида устунликлари қуйидагилардан иборат: • масофавий ўқитиш очиқ ҳисобланади, ҳамма хоҳл аганларга таълим олиш имкониятларини беради; • масофавий ўқитиш турли хил даражадаги ўқув дастурларидан фойдаланиш имконини беради; • масофавий ўқитиш таълим олувчининг билим олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади; • масофавий ўқитиш индивидуаллашган ва дифференциациялашган ўқитишнинг вазифаларини ечишга имконият яратади; • масофавий ўқитиш таълим олувчига яшаш жойини ўзгартирмасдан, ишдан ажралмаган ҳолда ўқиш имкониятини яратади; • масофавий ўқитиш кадрларни тайёрлашдаги устунлиги, тьюторнинг касбий маҳорати даражасини оширишга имконият яратади, ходимларнинг етишмаслигини компенсация қилиш ва ўқув курсининг даврли такрорланишини қисқартириш имконини беради; • масофавий ўқитиш маҳаллий ва хорижий электрон таълим ресурсларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратади; • узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинлари ва ҳаёт муаммолари ни ҳал қилишга ёрдам берадиган билимларни узлуксиз эгаллаш имкониятини беради; • ўзига қулай бўлган вақтда ва исталган жойда мустақил равишда ўрганишини ташкил этиш ва ўзига зарур бўлган таълим воситаларини эркин танлаш, олиш имкониятини яратади; • ўқув жараёнини мустақил равишда узлуксиз ёки вақти-вақти билан таълим олиш эҳтиёжини бошқариш имкониятини беради; • таълим олувчининг қандай ёшда бўлишига қарамасдан, турли хил таълимга оид манбалардан чексиз фойдаланиш имконияти яратилади; • таълим муассасаларида шакллантирилган ноёб ўқув дастурларини бирлаштириш имкониятини беради; • таълим сифати ва жамиятнинг таълим олиш даражасини ошириш имконини яратади; • малакали ва сифатли мутахассисларни тайёрлашга бўлган эҳтиёжни 27
II боб. Масофавий таълимнинг асосий дидактик тушунчалари қондириш имкониятлари кенгаяди; • аҳолининг ижтимоий ва касбий мослашувчанлиги, унинг тадбиркорлик ва ижтимоий фаоллиги бўйича онгини ва мустақил фикрлаш қобилиятини оширади. Умуман олганда, масофавий ўқитишни узлуксиз таълим тизимида фойдаланиш бўйича жаҳонда етарлича тажриба тўпланган ва уларнинг таҳлилининг кўрсатишича масофавий ўқитиш, анъанавий таълим муассасаларидаги ўқитишга қараганда арзонга тушади. Масофадан Келажаги ҳақида фикр юритилганда, ўқитишнинг ўқитишнинг масофавий шакли жаҳонда кундан-кунга кенгайиб бормоқда, XXI аср охирига бориб, масофавий ўқитиш келажаги бутун дунёни қамраб олиши кутилмоқда. Шунингдек, кўпчилик олимлар томонидан масофавий ўқитиш учинчи минг йилликда истиқболли таълим тизими бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, келгусида ўқитишнинг масо фав ий шаклидан фойдаланиш кундан-кунга долзарблашиб боради ва у ўзининг афзаллик жиҳатлари билан анъанавий ўқитишдан сезиларли даражада фарқланади. 28
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими III БОБ МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ ДИДАКТИК ТИЗИМИ 3.1.Масофавий ўқитишда дидактик тизимнинг тузилиши ва уларнинг мазмун-моҳияти Масофавий ўқитишда дидактик тизим — бу масофавий ўқитишда таълим жараёни ва натижаларининг таркиби жиҳатидан мураккаб тизим ҳисобланади. Дидактик тизимнинг асосий элементлари тьютор ва таълим олувчининг фаолияти билан боғлиқ масалалардан иборат бўлиб, ўқитиш жараёни ва таълим олувчининг ўқув фаолияти ҳисобланади. Дидактик Дидактик тизим (юнонча “systema” — яхлит тизим қисмлардан ташкил топган, бирлаштириш) — маълум мезонлар асосида таълим жараёнининг яхлит ҳолатини белгилаш, ажратиб кўрсатишдан иборат. Дидактик тизимни анъанавий, илғор (прогрессив), замонавий каби гуруҳларга ажратиш мумкин. 29
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Биз ушбу қўлланмада В.А.Хуторской, В.И.Андреев томонидан ёритил ган дидактик тизимни масофавий ўқитиш шароитида таҳлил қилишни батафсил кўриб чиқамиз. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими қуйидаги компонентларни ўз ичига олади. Масофавий ўқитиш мақсади Масофавий ўқитиш Масофавий ўқитиш Масофавий натижалари қонуниятлари ўқитиш мазмуни Масофавий Масофавий ўқитиш ўқиш Масофавий Дидактик шароит Масофавий ўқитиш назорати Масофавий ўқитишни ташкил қилиш ўқитиш методлари Масофавий ўқитиш воситалари Масофадан ўқитишнинг дидактик тизими Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими компонентларнинг мазмун- моҳияти қуйидагилардан иборат: • масофавий ўқитиш мақсади — масофавий ўқитиш жараёнининг ол диндан башоратланадиган натижаси ва унинг аниқловчи компонент и ҳисобланади, мақсадлар асосан таълим мазмунини белгилайди; • масофавий ўқитиш мазмуни — масофавий ўқитиш курсларида ўзлаштирилиши лозим бўлган ўқув материаллар, билим, кўникма, малака ва компетенциялар; • масофавий ўқитиш қонуниятлари — анъанавий ўқитиш шаклида ўрнатилган асосий қонуниятлар масофавий ўқитиш жараёнида ҳам асосий қонуният бўлиб хизмат қилади; • масофавий ўқитиш тамойиллари — масофавий ўқитиш жараёни нинг мақсадлари ва қонуниятларига мувофиқ ҳолда унинг мазмуни, ташкилий шакллари ва методларини белгиловчи асосий (раҳбарий) қоидалар; • масофавий ўқитиш методлари — масофавий ўқитиш курсларида таълим берувчилар билан таълим олувчиларнинг қўйилган таълимий мақсадларига эришишга йўналтирилган биргаликдаги фаолият усуллари; 30
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими • масофавий ўқитиш воситалари — масофавий ўқитиш курсларида билимлар олиш ёки кўникмаларни шакллантириш манбалари; • масофавий ўқитиш шакллари — таълим жараёнини ташкил қилишнинг ташқи томони; тизимнинг энг қарам компоненти; чунки таълимни ташкил қилиш шакллари юқорида санаб ўтилган ҳамма компонентларга боғлиқ равишда ҳал этилади; • масофавий ўқитиш назорати — масофавий ўқитиш курсларида таълим олувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текшириш, баҳолаш ва уларнинг муайян даврда тегишли фанлар, модуллар бўйича таълим олганлик даражаларини аниқлаб бориш ҳисобланади. Бу борада агар ўқитиш технологияси ҳақида фикр юритиладиган бўлса, у таълим тамойиллари, методлари, воситалари ва шаклларини ўз ичига олади. Масофавий ўқитишда қўйилган таълим мақсадлари ва мазмун анъанавий таълим дастурларига мувофиқ ташкил қилиниши назарда тутилади. Лекин ўқув материалларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш шакли, тьюторлар билан таълим олувчиларнинг ҳамда таълим олув чиларнинг бир бирлари билан ўзаро алоқа, муносабатлар ўрнатиш шакллари анъанавий таълимдан фарқ қилади. Масофавий ўқитишни ташкил қилишнинг дидактик тамойиллари ҳам анъанавий таълимдаги билан деярли бир хил. Фақат улар масофавий ўқитишнинг ўзига хос хусу сиятларига кўра тўлиқтирилиши, айрим ҳолатларда янгидан киритилиш и мумкин. Бу таълимнинг педагогик технологияларига ҳам тегишлидир. Шундай қилиб, дидактик тизимнинг компонентларини белгилаш масофавий ўқитиш ва ахборот-коммуникация технологиялари, интернет тармоғи имкониятлари асосида эмас, балки таълимнинг умумий концепцияси асосида белгиланади. Ўз навбатида таълим шакли таълимнинг умумдидактик мақсадлари ва методларини амалга оширишда жиддий ўзига хосликни киритади. Таълимнинг ҳамма шаклларида шахсга йўналтирилган ёндашув бош ўринда туради ва уни турли воситалар билан амалга ошириш мумкин. 31
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.2. Масофавий ўқитишнинг мақсади ва мазмуни Масофавий ўқитишнинг умумий устувор мақсадлари — таълим олувчиларнинг интеллектуал ва билиш фаолликларини рағ батлантириш, ўқув мотивациясини кучайти риш, мустақил таълим олиш қобилиятлари ва кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. Масофавий ўқитиш моделини яратишнинг асоси таълим олувчиларда мутахассис шахсининг базавий сифатларини ривожлантириш мақсадлари ҳам ҳисобланади. Уларга, аввало, танқидий ва ижодий тафаккур, коммуникатив, креатив ва рефлексив қобилиятлар киради. Ушбу мақ садларга ўқув мотивациясини, ўзини ўзи ривожлантириш ва мустақил таълим олишга онгли равишда интилишни шакллантириш ҳам киради. Бу мақсадларга эришиш таълим олувчилардан қуйидаги тўртта ривож ланиш босқичидан ўтишни талаб қилади. Мақсадга эришиш учун тўртта ривожланиш босқичи 02 04 Билимлардан Тушунишга Кўникмаларга Креативликка 01 03 32
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Мазкур мақсадга эришиш учун 4 та ривожланиш босқичининг мазмун моҳияти қуйидагилардан иборат [20]: • тегишли ахборотни ўзлаштириш натижаси сифатида концепциялар, назариялар ва ғояларни ўрганиш бўйича билимлардан, • намунавий ўқув топшириқларини ечиш учун маълум назарияларни қўллаш ва ўзлаштирилган таълим мазмунини қайта тиклаш сифатидаги тушунишга, • ўзгарувчан шароитда ностандарт масалаларни ечиш учун олинган билимларни қўллаш имконини берувчи кўникмаларга, • ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, ностандарт муаммоли вазиятларни мустақил ифодалаш ва ҳал қилиш, зиддиятларни кўра билиш қобилияти сифатидаги креативликка. Агар таълим жараёнининг мақсад компоненти, яъни таълим бериш нинг исталган босқичида мақсадни қўйиш зарурлиги ҳақида фикр юритиладиган бўлса, масофавий режимда бу талаб мажбурий ҳисобланади. Таълим олувчи муайян машғулотнинг мақсадини англаб етиши, уни қабул қилиши ва ўқув материалини тушунтириб, изоҳлаб бериши керак. Ҳар бир ўқув машғулоти учун мақсадни фақат тьютор шакллантириши керак эмас, балки мақсад таълим олувчи учун тушунарли бўлиши, уни қабул қилиши ва биргаликдаги иш давомида амалга оширилиши керак. Бу демак, тьютор мақсадни қўйиш билан бирга, таълим олувчи томонидан машғулот якунида олинадиган натижани башоратлаши кераклигини билдиради. Агар анъанавий таълимда бу амалга оширилмай қолиши мумкин ва аҳамияти кам бўлса, масофавий ўқитишни ташкил қилиш учун эса, мақсад компоненти жиддий аҳамиятга эга. Бажарилаётган вазифанинг мақсадини тушунмаслик, таълим олувчининг салбий муносабатини келтириб чиқаради, бу эса вазифани бажармаслик ёки уни сифатсиз ишлаб чиқишга (кўчириб ёзиб олиш, кўр-кўрона нусха олиш, компиляция, билим олиш ва тушунишга эмас, баҳо олишга интилиш ва бошқалар) олиб келиши мумкин. Шунингдек, ўқитиш мақсадини тегишли йўналишлар бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш тизимида ҳам қаралади. Мақсаднинг ўзи иерархик тузилишга эга. Жумладан, ўқув фанининг мақсади мутахассисни тайёрл аш мақсадларидан бири бўлиб, мавзуни ўрганиш мақсади — ўқув предмети мақсадининг бир элементи ҳисобланади. Ўқув (таълим) мақсади — бу ўқув жараёнини ташкил этишнинг бошланғич ва талаб даражада билимларни ўзлаштириш. Таълим мақсадини бундай умумий педагогик тушуниш шуни кўрсатадики, масофавий ўқитиш умуман таълим мақсадларини белгилаш учун тубдан янги нарсаларни олиб келмаслиги керак. 33
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Масофавий ўқитиш мазмунини танлашда умумий тамойиллар ва тавсиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, лекин бунда узоқ масофада бўлган, ҳаёт фаолиятининг алоҳида графиги ва анъанавий таълим олишга физиологик имконияти йўқ бўлган таълим объекти, субъектига бўлган қўшимча чекловларни ҳисобг а олиш лозим. Бундан ташқари, масофавий таълимда ҳамма мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга ошириб бўлмаслигини ҳисобга олиш зарур. Ўқиш мазмунини ижтимоий буюртманинг педагогик модели сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари, ўқув жараёни, уни амалга ошириш усуллари ва ташкилий шакллари, қоида тариқасида, унинг мазмунига қараб белгиланади. Масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш мазмунини ишлаб чиқишда таълим объектига (субъект) қўшимча чекловларни ҳисобга олиш керак. Масалан, у узоқ масофада жойлашган бўлиши мумкин ёки ҳаётида махсус вақт жадвалига эга бўлиши ёки анъанавий таълим шакллари асосида ўқишга физиологик имконсизлиги бўлиши мумкин. Масофавий ўқитишда ўқув курслари мазмуни блок-модулли кетма- кетликдаги тузилишга эга бўлади. Бу таълимни субъектив асосга кўчириш, таълим олувчилар билан ишлашни индивидуаллаштириш ва табақалаштириш, индивидуал ёрдам ҳажмини белгилаш, тьютор билан таълим олувчининг мулоқоти шаклини ўзгартириш имконини беради. Ўрганилаётган материални мантиқий тугалланган қисмларга: битта савол — битта аниқ жавоб бериш борган сари кўпроқ оммалашмоқда. Бундай ёндашув муаллифдан (тьютордан) назарий материални саводли ишлаб чиқиш ва уни маъно жиҳатидан тугалланган қисмларга ажратишни талаб қилади. Курсларнинг мазмуни ҳақида фикр юритганда, таълимнинг масофавий шакли назариётчилари бутун таълим жараёнининг таянч схемаси ўзгарганлигини таъкидламоқдалар. Анъанавий таълимни шартли равишда “ўқитувчи — дарслик — таълим олувчи” формуласи билан тасаввур қилиш мумкин. Масофавий таълимда таълим олувчиларнинг индивид уал ижодий билиш фаолиятининг аҳамияти ортиши билан бирга, аслини олганда, дарсликнинг ҳам роли ортади. Гиперматнли техноло гиялар берадиган имкониятлар туфайли таълим олувчилар электрон материал билан ишлаш жараёнида зарур билимларни оладилар ва фой дали кўникмаларни эгаллайдилар. Шундай қилиб, таълим жараёнининг янги “таълим олувчи — дарслик (ўқув материаллари, ахборот-таълим муҳити) — тьютор” схемаси ҳосил бўлади. 34
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Таълим жараёнининг ташкил этилиши кетма-кетлигининг эски ҳолати 01 02 03 Ўқитувчи Дарслик Таълим олувчи Таълим жараёнининг ташкил этилиши кетма-кетлигининг замонавий ҳолати 01 02 03 Таълим олувчи Дарслик Тьютор Бу ерда тьютор функцияларининг бир қисми таълим муҳити фойдасига қайта тақсимланиши билан кўп жиҳатдан боғлиқ ҳолда оралиқ қисмнинг, яъни дарсликнинг роли ҳал қилувчи бўлиб, у асосий компонент бўлиб қолади. Тьюторни компьютер билан алмаштириш тўғрисида фикр юритиш учун ҳеч қандай асос йўқлиги шак-шубҳасиз, чунки масофавий ўқитишда таълим олувчининг иши, албатта, тьютор ва бошқа таълим олувчилар билан доимий алоқалар орқали қўллаб-қувватланиши лозим. Умуман олганда, юқорида таъкидланган дидактик тизим асосида қуйидагича дидактик модел умумий ҳолда шакллантирилди. 35
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Мақсад ва мазмунни белгилаш компоненти Мақсад: таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини чуқурлаштириш ва янгилашни масофавий шаклда амалга ошириш Малака ошириш мазмуни Мазмунни белгиловчи Давлат таълим ва сифатига қўйиладиган асосий меъёрий стандартлари ва ўқув ҳужжатлар Давлат талаблари дастурлари Концептуал компонент Илмий-методик ёндашувлар: Илмий-методик тамойиллар: андрогогик, компетенциявий, лойиҳалаш, касбий йўналтириш, ҳамкорликда синергетик, тизимли-фаолиятли, ўқитиш, таълим жараёнини индивидуал амалиётга йўналтирилганлик, шахсга лаштириш, таълим жараёнини йўналтирилганлик, эвристик ёндашувлар. инсонпарварлаштириш, модулли ўқитиш, кўргазмалилик тамойиллар. Мазмун компоненти Модулли ўқув дастурлари, фан назарияси ва ўқитиш методикаси, фанни ўқитишга педагогик технологияларнинг татбиқи, фанни ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш модуллари ўқув-методик таъминоти, қўшимча материаллар, методик тавсиялар. Технологик компонент Ички Ўқув материалларини мустақил ўрганиш, ижодий машқ, топшириқларни ва назорат тармоқ орқали оралиқ назоратларни бажариш, тармоқ орқали консультация- ларда, контакт-сессия машғулотларида, вебинарларда иштирок этиш. Восита- Виртуал лаборатория ишлари, виртуал намойиш тажрибалар, электрон лар дарслик ва ўқув қўлланмалар, фанга оид ахборот-таълим муҳити, масофавий ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган дастурий таъминотлар. Техноло- Педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, модулли ўқитиш гиялар технологияси, кейс-технология, тармоқ технология, мобил технологиялари. Методлар Ахборот-рецептивли, репродуктивли, муаммоли, эвристик, илмий тадқиқотли, амалий, лойиҳалаш, кузатиш, якка ва ҳамкорликда ўқитиш ва бошқа методлар. Назорат-баҳолаш компоненти Ўз-ўзини Ўз-ўзини таҳлил қилиш, эссе, савол-жавоб, тест, диагностик саволлар, машқ, назорат топшириқлар, ташхислаш, тузатиш, амалиётда қўллаш, қиёслаш, хулосалаш. Ички Кириш тести, жорий, оралиқ назоратлар, чиқиш тести, малака иши ҳимояси, назорат курс элементлари билан ишлаш кўникмаларини аниқлаш бўйича синов. 36
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Масофавий ўқитишнинг дидактик модели таркиби — мақсад ва мазмунни белгилаш, концептуал, мазмун, технологик, баҳолаш-назорат компонентларини ўз ичига олади. Моделнинг мақсад ва мазмунни белгилаш компонентида: моделнинг мақсади — таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини чуқурлаштириш ва янгилашни масофавий амалга оши ришдан иборат; моделнинг мазмуни — малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйила диган Давлат талаблари, Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлар, дарслик, ўқув қўлланма ҳамда бошқа ўқув-методик адабиётлар асосида белгиланади. Концептуал компонентида таълим олувчиларни масофавий ўқи тиш — андрогогик, компетенциявий, лойиҳалаш, синергетик, тизимли- фаолиятли, амалиётга йўналтирилганлик, шахсга йўналтирилганлик, эвристик ёндашувлар ва касбий йўналтириш, ҳамкорликда ўқитиш, таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, индивидуаллаштириш, модулли ўқитиш, кўргазмалилик тамойиллари асосида амалга оширилиши назарда тутилади. Мазмун компоненти таълим олувчиларни масофавий ўқитиш курси модулли ўқув дастурлари, фаннинг назарияси ва ўқитиш методикаси, ўқитишда педагогик технологиялардан ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, турли хил методик таъминот ва қўшимча материаллар, методик тавсиялардан иборат. Технологик компоненти таълим олувчиларни масофавий ўқитиш жараёни қуйидаги 4 та ўқитиш шакл асосида олиб борилиши назарда тутилади. Улардан биринчиси — ўқув материалларини мустақил ўқиш ва мавзуларга оид ижодий топшириқларни бажариш; иккинчиси — тармоқ орқали машғулотларда иштирок этиш; учинчиси — тармоқ орқали оралиқ назорат ишларини бажариш; тўртинчиси — таълим муассасасидаги машғулотларда иштирок этиш шаклларида ташкил этилиб, ўқув жараёни синхрон ва асинхрон ўқитиш режимлари асосида амалга оширилади. Назорат-баҳолаш компонентида таълим олувчиларни масофавий ўқитиш курсларини ташкил этишда унинг ўқув жараёни сифатини холисона ва самарали назорат қилиш катта аҳамиятга эга бўлиб, мазкур масаланинг ижобий ҳал қилиниши масофавий ўқитиш жараёнининг самарали амалга оширилишини, яъни таълим олаётганларнинг билим, кўникма ва малакалари қўйилган талабларга мос даражада бўлишини таъминлашга хизмат қилади. 37
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.3. Масофавий ўқитишнинг умумий ва хусусий тамойиллари Масофавий ўқитишда дидактик тамойиллар — умумий мақсади ва қо нунларига мувофиқ ўқув жараёнининг мазмунини, ташкилий шакллари ва услубларини белгилаб берувчи асосий қоидалар ҳисобланади. Педагогика ривожланиши билан тамойилларининг ўзига хос муҳим жиҳатлари, функ циял ари ва бошқа хусусиятлари ўзгариб боради [12, 19, 20, 22, 38, 43, 48]. тМиташасмнофионйагидалунмлауўрмқииий Умумий педагогик-психологик тамойиллар си фат ида илмийлик, тушунарлилик, онглилик ва фаоллик, мустаҳкамлик, тизимлилик ва изчиллик, муаммолилик, диалоглилик ва амалиётга йўналганлик тамойиллари масофавий ўқитиш учун ҳам хос бўлган тамойиллар ҳисобланади ва уларга яна қуйидагилар ни масофадан ўқитиш учун умумий жиҳатдан хизмат қиладиган тамойиллар сифатида киритиш мумкин: 1) кўргазмалилик тамойили. Бу тамойил масофавий ўқитишда энг муҳим ҳисобланади, бу ерда у визуализация тамойили ҳолатига ўтади. Масофавий ўқитишда кўргазмалилик (визуализация)ни амалга ошириш ўрганувчига тақдим этилган ахборотни яхшироқ тушуниш ва эслаб қолишга ёрдам беради ҳамда миянинг мураккаб нарсани яхлит сифатида идрок этиш бўйича имкониятларини кенгайтиришга имкон беради. 2) биргаликдаги фаолият тамойили таълим жараёнини режа лаштириш, амалга ошириш, баҳолаш ва коррекциялаш бўйича таълим 38
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими олувчининг тьютор билан биргаликдаги ишини кўзда тутади. 3) фасилитация тамойили инглизча facilitate сўзидан олинган бў либ ёрдамлашмоқ, енг иллаштирмоқ, имкон туғдирмоқ, шароит яратмоқ маъноларини билдиради. Бу тамойилни мутахассислар томонидан педагогик категория — таълим олувчилар томонидан ўз индивидуал моҳиятларини, мустақилликларини англашлари, ўзларини ўз ҳаётий вазиятларининг муаллифи ва ижодкори сифатида идрок этишларига шароитлар яратиш учун меъёрий қоида сифатида қаралади. Фасилитация тамойилининг бош ғояси таълим олувчининг ижодий имкониятларига таяниш, унинг ўзини ўзи долзарблаштириш ва ўзини намоён қилишга интилишини қўллаб-қувватлашдан иборат. Анъанавий ўқитиш методикаси ишонтириш, тушунтириш, талаблар, яъни педагогик таъсир кўрсатишнинг ташқи кучи билан шахсга таъсир қилишга асосланган. Фасилитация тамойилига таяниш бошқани, яъни психологик қулай шароитлар ва шахснинг ўзини ўзи ривожлантириши учун дастлабки шарт-шароитларни яратиш билан таълим олувчини фаолиятга фаол қамраб олишни назарда тутади; 4) рефлективлик тамойили таълим олувчилар томонидан таълим жараёнининг барча параметрларини, фаолият усулларини, энг асосийси эса — ўзларидаги ўзгаришларни англаб етишларини назарда тутади. 5) таълимни индивидуаллаштириш ва табақалаштириш тамо йили таълим йўналишини таълим олувчининг таълимий эҳтиёжлари ва мақсадлари, тажрибаси, тайёргарлик даражаси, ўқитиш муддатлари, жойи, вақти ҳамда турли дастурлар бўйича қобилиятлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда танланиши ва тузилишини билдиради. 6) таълимни ташкил қилишда шахсий-фаолиятли ёндашув тамойили. Муваффақиятли таълим бериш учун таълим олувчининг хусусиятларини, унинг мотивлари ва мақсадларини, унинг бетакрор психологик тузилишини атрофлича ҳисобга олиш зарур. Тьютор таълим олувчининг қизиқишлари, билим ва кўникмалари даражасидан келиб чиққан ҳолда ўқув мақсадини белгилайди, бутун таълим жараёнини шакллантиради, йўналтиради ва корректировка қилади. Фаолият компонентининг ҳам аҳамияти кам эмас, чунки масофавий таълимнинг муваффақияти таълим олувчининг мақсадга йўналтирилган ва жадал мустақил ишлаш кўникмаларини эгаллаганлиги даражасига бевосита боғлиқ. Таълим олувчи фақат тьютор томонидан таклиф этилган тайёр билимларни ўзлаштирибгина қолмасдан, балки уларни излашда фаол иштирок этади, ахборотлар билан ишлаш усулларини эгаллайди. Масофавий ўқитиш бўйича тажрибалар таҳлили шуни кўрсатадики, юқорида таъкидланганлар етарли эмас. Мавжуд тажрибаларни ўрганиш натижаларида масофавий ўқитиш тизимига хос бўлган аниқ тамойиллар ни аниқлаштириш мумкин. 39
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими тМиташасмноифонйагидалхнулсаўурқсииий Хусусий тамойиллар масофавий ўқитишни ташкил этишнинг концептуал асосини ташкил этади. Булар масофавий ўқитиш қонуниятларини акс эттирадиган ва ўқув жараёнининг мақсади, вазифаларини қўйиш, мазмунини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, унинг умумий самарадорлигини аниқлаштириш учун қўйиладиган талабларни белгилайдиган умумий қоидалар бўлади. Масофавий ўқитишнинг ўзига хос тамойиллари сифатида қуйида гиларни келтириш мумкин: Масофавий ўқитишни лойиҳалашда педагогик ёндашувнинг устув орлиги тамойили. Бунинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, масофавий ўқитиш муҳитини лойиҳалашни унинг назарий концепция ларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кўзда тутилган ишларнинг дидактик моделларини яратишдан бошлаш зарур. Таълим муассасаларида ўқув жараёнини компьютерлаштириш бўйича орттирилган тажрибалар тизимнинг педагогик жиҳати устувор бўлган тақдирда, у самаралироқ кечади, деб таъкидлаш имконини беради. Масофавий ўқитишнинг мавжуд таълим олиш шаклларига зид эмаслиги тамойили. Лойиҳаланаётган масофавий ўқитиш муҳити зарур ижтимоий ва иқтисодий самара берадиган бўлиши учун яратиладиган ва амалга татбиқ қилинадиган ахборот технологиялари анъанавий таълим тизимида ёт элемент бўлиб қолмаслиги, балки унга табиий равишда интеграциялашуви зарур. Ўқитиш мақсади билан мазмуннинг боғлиқлиги тамойили. Бунда масофавий ўқитиш тизими фаолияти ва ўқув курслар мазмуни Давлат таълим стандартлари ва бошқа талабларнинг меъёрий талабларига мувофиқ бўлиши зарур. Ахборот коммуникация-технологиялари воситаларини қўллаш нинг педагогик мақсадга мувофиқлиги тамойили. Бу тамойил етакчи педагогик тамойил бўлиб, масофавий ўқитиш тизимини ташкил этиш, лойиҳалаштиришнинг ҳар бир қадамига педагогика нуқтаи назаридан баҳо бериб боришни талаб қилади. Масофавий ўқитиш тизимида кенг миқёсда фойдаланиладиган ахборот технологиялари воситалари ўқитиш тизимининг барча компонентларига, яъни ўқитишнинг мақсади, мазмуни, ўқитиш воситалари, ўқитиш шакли ва методларига ўз таъсирини кўрсатади. Бу ўз навбатида, билимларни эгаллаш борасидаги мустақиллик, ижодий имкониятлар, аналитик ва танқидий фикр юритиш, унинг интеллектуаллиги, комил инсонни тарбиялашдек мураккаб ва педагогикада ўта долзарб вазифаларни ҳал этишда турли ахборотлар манбалари билан ишлай олишга ёрдамлашади. Коммуникатив маконининг очиқлиги тамойили. Компьютер теле 40
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими коммуникация алоқалари ёрдамида амалга оширилаётган масофавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш, долзарб ўқув объектлари билан боғлиқ таълим олувчилар фаолияти натижаларини очиқдан-очиқ муҳокама қила олиш ва уларнинг ишларини ўз вақтида тузатиш имконини беради. Турли хил воситалардан (графика, анимация, товуш ва ранглар, махсус эффектлар, гиперматнлардан) фойдаланиш ўқув ишлари жараёнига мустақил ижодий ёндашишни кучайтиришга имкон яратади. Таълимнинг регламентлилиги тамойили. Шундай фикр борки, масофавий ўқитиш тизимида таълим вақти қатъий регламентланмаган ва таълим олувчи учун мустақил ишлаш графигини киритиш мақсадга мувофиқ эмас. Лекин амалиёт бунинг аксини, яъни қатъий назорат ва режалаштириш бўлиши кераклигини кўрсатади. Модуллилик тамойили. Масофавий ўқитиш курси мазмунини ишлаб чиқишда модулли тамойил ётади. Модул — бу бирор мақсадга қаратилган функционал қисм бўлиб, унда ўқув мазмуни ва уни эгаллаш технологиясининг бирлашмаси акс этади. Модулни шакллантириш учун ўқув дастур асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир алоҳида модул ўқув фанининг маълум бир соҳасига оид тушунча ва тасаввурларни қамраб олади. Ўқитиш мазмуни эса, мақсадга мувофиқ равишда ўзлаштиришни амалга оширадиган ва ниҳоясига етган мустақил яхлит маълумотлар тўпланган блокдан иборат бўлади. Мустақил ўқишнинг устуворлиги тамойили. Бу тамойилни таълим муассасаси учун анъанавий бўлган мустақил ўқиш амалиёти сифатида эмас, балки таълим жараёнини ва ундаги таълим олувчининг ролини тамойили жиҳатдан қайта ўзгартириш сифатида тушунилади. Шу муносабат билан курс тьюторининг роли ҳам, мажбуриятлари ҳам ўзгаради. Бошланишида тьютор курсни ишлаб чиқишга, ахборот манбаларини танлашга, топшириқларни шакллантиришга ва бошқаларга жиддий ёндашуви керак. Кейинчалик у профессионал консультант вазифасини бажариши лозим. Албатта, бундай фаолият тури таълим олишга нисбатан, айнан таълим олишга, ўрганишга эмас, юқори мотивацияга эга бўлишни назарда тутади. Биз бирор нарсани ўрганишни бошлаганимизда бизнинг онгимизда маълум вазифа, якуний мақсад бўлади; биз таълим олаётганимизда эса, ахборотни ишлаб чиқамиз ва ўзимизнинг ҳаётий қисмимизга айлантирамиз. Таълим олиш — ҳодиса эмас, амалда ҳар ким бутун ҳаёти давомида жалб қилинадиган бўлиши лозим бўлган давомли жараёндир. Бошланғич билимлар тамойили. Масофавий ўқитиш тизимини муваффақиятли амалга ошириш учун таълим олувчи масофавий ўқитиш технологиялари ва воситаларидан фойдаланиш ва уларни ишлатиш бўйича бошланғич билим ва малакага эга бўлиши керак. Масалан, масофавий таълим олувчининг компьютерда мустақил ишлашига, локал ва глобал тармоқлар орқали тегишли маълумотларни қабул қилиб олиш ёки юбориш каби амалларни бажаришига тўғри келади. Бунинг учун эса ундан маълум 41
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими даражадаги компьютер саводхонлиги ҳамда локал ва глобал тармоқларда ахборот алмашувини амалга ошириш малакасига эга бўлиш талаб этилади. Таълим олувчиларнинг бундай бошланғич билим ва малакаларга эгалиги ёки эга эмаслиги масофавий ўқитишнинг умумий самарадорлигига таъсир кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланади. Индивидуаллаштириш тамойили. Бу тамойилга кўра бошланишида индивидуал билим даражасига эга бўлган таълим олувчиларнинг ҳар бири ўқишнинг охирида ушбу фанни ўзлаштирганлиги ёки ўзлаштирмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун хизмат қиладиган базавий билимлар даражасига эга бўлиши керак. Бу тамойилни амалга ошириш учун таълим жараёнини индивидуал режалаштириш қўлланилади. Бунинг учун умумий базавий ўқув дастуридан ҳар бир таълим олувчининг бошланишдаги билимлари даражасига мувофиқ равишда унинг индивидуал ўқув дастури ажратилади. Агар таълим олувчининг дастлабки билимлари даражаси паст бўлса, бу ҳолда индивидуал дастур амалда базавий дастурни такрорлайди. Агар таълим олувчининг дастлабки билимлари даражаси етарлича юқори бўлса, бу ҳолда индивидуал дастур базавий дастурнинг фақат ўрганилмаган бўлимлари ва мавзулари қисмини ўз ичига олади. Бу тамойилни реал ўқув жараёнида бажариш учун масофавий ўқитиш тизимида кириш ва жорий назорат турлари ўтказилади. Кириш назорати кейинчалик фақат ўқишнинг индивидуал режасини тузиш эмас, зарур бўлса, агар таълим олувчининг дастлабки тайёргарлик даражаси паст бўлган ҳолларда унинг муваффақиятли ўқиш имкониятига эга бўлиши учун етишмайдиган билим ва кўникмаларини тўлдириш мақсадларида қўшимча тайёргарлик ўтказиш имконини беради. Жорий назорат эса, таълим жараёни йўналишини қайта таҳрир қилиш имконини беради. Интерфаоллик тамойили. Бу тамойил масофавий ўқитиш дидак тикасининг етакчи талабини очиб беради. Бу талабга кўра таълим олувчи курсда ўқиш даврининг бутун давомида ўзининг ўқув фаолияти тьютор нинг тегишли фаолияти билан биргаликда ўтаётганлигини, агар тьютор билан бевосита ўзаро ҳамкорлик кўзланмаса, унда сезиларли тескари алоқа билан, таълим олувчининг ҳаракатларига дастурий воситаларнинг жавоби билан биргаликда ўтаётганлигини реал ҳис қилиши лозим. Тажрибалар шуни кўрсатадики, масофавий ўқитиш жараёнида таълим олувчилар орасида ўзаро маълумотлар алмашиш уларнинг тьютор билан боғланишларидан ҳам кўра кўпроқ амалга оширилар экан. Шунинг учун ҳам бу тамойилга мувофиқ масофавий ўқитишни амалга ошириш, масалан, компьютерли видеоконференция ўтказишда ўқув жараёнининг барча қатнашувчиларга электрон манзилларни маълум қилиш керак бўлади. Идентификациялаш тамойили. Бу тамойил таълим олишнинг мустақиллигини назорат қилиб бориш зарурлигидан иборат. Таълим олувчиларни идентификациялаш хавфсизлик бўйича умумий тадбир ларнинг бир қисми ҳисобланади. Ҳар турли кўринишдаги топшириқлар 42
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими ни бажаришдаги мустақилликни назорат қилиш юзма-юз контактдан ташқари турли хил техник алоқа воситалари ёрдамида амалга ошири- лиши мумкин. Шундай қилиб, айни вақтда масофавий ўқитишнинг бир қатор асосий тамойиллари шаклланган ва унинг хусусиятлари аниқланган бўлиб, терминологик базаси ва тушунчалари ҳам ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирги кунда масофавий ўқитиш тизимини ташкил этиш ва жорий этиш учун етарлича илмий-назарий база мавжуд ҳисобланади. Масофадан Ёндашувлар ҳақида фикр юритилганда, масо ўқитишга фавий ўқитиш жараёнини амалга оширишда илёмнидйаш-муевтлоадрик таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида синергетик, фаолиятли- компетентли, амалиётга йўналтирилган, эвристик, кластерли, акмеологик, футуралли каби илмий- методик ёндашувларга асосланиш мумкин ва бу ўз навбатида ўқув фаолиятини тизимлаштиришга ва самарадорликни оширишга хизмат қилади. Синергетик ёндашув — масофавий ўқитиш жараёнида таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришда узлуксиз ҳамкорлик ўрнатиши, бир-бирига кўмаклашиш ва ёрдам бериши, ўқув материалларидан биргаликда фойдаланишни билдиради. Шу билан бирга, бир мавзуни тушунтириш ёки битта мақсадга эришиш учун фойда берадиган бир нечта воситалардан фойдаланиш синергетик ёндашувнинг муҳим компонентларидан эканлигини англатади. Фаолиятли-компетентли ёндашув — масофавий ўқитиш курсларида тьюторларнинг таълим олувчиларга назарий билимларни бериш, амалий машғулотларни тушунтириш, ўзлаштириш назоратини олиб бориш ва бошқа ишларни юқори компетентликда бажаришни билдиради. Компетентли ёндашув тьютор ўз соҳасини чуқур билиши, педагогик жараёнларни ташкил этиш, бошқариш, сифат ва самарадорлигини таъминлаш йўналишидаги билими, кўникма ва малакаларини амалиётда тўлиқ қўллаш маҳоратига эга бўлишини назарда тутади. Бунда фаолият турининг ҳар бири бўйича таълим-тарбиявий омилларни комплекс ҳолда ҳисобга олиш, мавжуд таълим муҳит имконияти даражасида ўқитиш фаолиятли-компетентли ёндашув ҳисобланади. Амалиётга йўналтирилган ёндашув — масофавий ўқитиш жара ёнини амалиёт билан боғлаб олиб бориш, дарслар мавзуси бўйича ҳаётий мисоллар, фактлардан кенг фойдаланиш, таълим олувчиларнинг ўрганаётган билимларини турли ҳаётий вазиятларда амалда қўллай оладиган бўлишларини таъминлаб боришга хизмат қиладиган ёндашув ҳисобланади. 43
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Эвристик ёндашув — бу масофавий ўқитиш жараёнида жуда сама рали ёндашувлардан бири бўлиб, йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан ўқитиш тизими, топқирлик, фаолликни ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим методи, таълим жараёни ўқув-изланишдан иборат бўлиб, оптималлаштирилган тафаккурни ривожлантиради. Масофадан ўқитишни эвристик ёндашув асосида амалга ошириш бутун ўқув жараёни давомида таълим олувчиларнинг компетентлигини, фаолликларини ошириш, ижодкорлик қобилиятини, танқидий тафаккурини ривожлантириш имконини беради. Кластерли ёндашув — туркумларга ва боғлиқликларга ажратган ҳолда ўргатиш. Турли воқеа, ҳодиса, жараёнларни ва уларнинг таркибига тегишли атамалар билан боғлиқ тушунчалар тизимлари, гуруҳларини мантиқий боғлиқликда ўрганиш усули бўлиб, турли нуқтаи назарлардан таҳлил қилиш, фикрлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш имконини беради. Масофадан ўқитишни кластерли ёндашув асосида амалга ошириш уларнинг турли фанга оид тушунчаларни атрофлича кенг ва самарали ўрганиш имкониятини беради. Акмеологик ёндашув — таълим олувчи ўз фаолиятида биринчи навбатда, ўз имкониятларига ишончи, мустақил тайёргарлиги, ўзини рўёбга чиқариши туфайли юқори натижаларга эришади. Лекин акмеологиядан фойдаланган ҳолда, у ҳамма нарсага бир мунча тезроқ, самаралироқ ва ҳаёт йўлида ўзини нималар кутаётганини билган ҳолда эришиши мумкин. Масофадан ўқитишни акмеологик ёндашув асосида амалга ошириш уларнинг истиқболдаги мақсадларни белгилашлари ва бу мақсадларга бирмунча тезроқ, самаралироқ ва ҳаёт йўлида ўзларини нималар кутаётганини билган ҳолда эришишлари имкониятини яратишга хизмат қилади. Футуралли ёндашув — бу келажакка йўналтирилган ёндашувни билдиради. Бунда турли даражадаги яқин ва узоқ келажаклар назарда тутилиши мумкин. Масалан, келгуси ҳафта, келаси ой, чорак, ўқув йили учун нималарнидир мўлжаллаб ишлаб чиқиш, режалаштириш, тадбирлар ташкил қилиш кабилар шулар жумласидандир. Футуралли ёндашув таълим олувчига фақат бугунги кундаги билимлардан фойдаланиш эмас, балки уларни келажакда янада ривожлантириб бориш асосида қўллаш орқали ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бунда масофавий ўқитиш курсида тегишли мавзу бўйича мавжуд ахборотларни жамлаган ҳолда фойдаланиш кўникма ва малакаларини яхши эгаллаш таълим олувчининг ўз-ўзини баҳолашини оширади, уни энг такомиллашган янги ўқитиш усулларини яратишга ундайди. Бундай футуралли ёндашув бор имкониятларни концентрациялаш, ўқитишнинг замонавий жамият ривожланиши тенденцияларига мослигини таъминлаб бориш имкониятини беради. 44
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 3.4. Масофавий ўқитишнинг методлари ва усуллари Кейинги йилларда масофадан ўқитиш жараёнини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида замонавий ўқитиш методларидан фойдаланишга эътибор қаратилмоқда. Замонавий методларни масофавий ўқитиш шароитида асинхрон ва синхрон ўқитиш режимларида мос ҳолда қўллашни такомиллаштириш умумий таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. Халқаро тажрибалардан кўриш мумкинки, масофадан ўқитиш жараёнида интерфаол усуллардан борган сари кенг фойдаланилмоқда [12, 19, 20, 22, 31, 38, 43, 48]. Масофадан Масофадан ўқитишнинг моделлари асосида ўқитиш замонавий ўқитиш методларини қўллаш натижа сида таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил методлари қилиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрини баён қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, мунозара, баҳс олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга таълим олувчиларнинг билимларни ўзлаштириш фаоллигини оширишга хизмат қилади. Одатда анъанавий таълим жараёнида қўлланиладиган бир қатор за монавий методлар масофавий ўқитиш жараёнида ҳам қўлланилади. Лекин масофавий ўқитиш шаклининг ўзига хос хусусияти ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда таълим бериш усуллари бошқача тарзда ташкил этилади. 45
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими Бунда масофавий ўқитишнинг қандай модел асосида яратилганлиги муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Асосан, масофавий ўқитиш жараёнида методлар синхрон ва асинхрон ўқитиш режимларига мос равишда қўллаш назарда тутилади. Масофадан ўқитиш шароитида замонавий методларни қўллаш натижасида таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, зарурий хулосалар чиқариш, ўз фикрини эркин баён қилиш, уни асосланган ҳолда ҳимоя қила билиш, фаол мулоқот, мунозара, баҳс олиб бориш кўникмалари ривожланиб боради. Бу методлар масофавий ўқитишда тьюторлар ва таълим олувчилар ўртасидаги фаолликни ошириш орқали таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга ҳамда интерфаол методларни қўллаш орқали машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, анъанавий ўқитишдан фарқли равишда масофавий ўқитиш тизимида методларни синхрон ва асинхрон ўқитиш режимларига мос ҳолатда қўллашда таълим олувчиларнинг ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, бутун гуруҳ жамоаси бир бўлиб ишлаш учун топшириқлар бериш, ёзма ишлар бажариш умумий ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга эга ҳисобланади. Масофавий ўқитиш технологиялари замонавий таълим методларини қўллаш имкониятларини кенгайтиради. Уларга қуйидагиларни тақдим қилиш киради: а) ўқув материалини (электрон кутубхоналарда, видео форматида, квестлар кўринишида ва бошқалар); б) ҳар хил турдаги топшириқларни (тест ёки матн шаклида, квестлар, кейслар, ўрганиш учун мақолалар тўплами кўринишида ва бошқалар); в) таълим олувчилар ва таълим берувчиларнинг турли форматдаги саволлари ва жавобларини (форум, чат, интернет-конференция, шахсий хабарлар тизими, видеомурожаат ва бошқалар); г) таълим натижаларини (шахсий кабинет, таълим жараёни иштирокчилари учун уларга маълум логинлар ва пароллар бўйича кўриш учун очиқ кундалик) ва бошқалар. кМтлиаашссосифмфеатдиоакдналцўаиқряииси Классифакациялаш орқали масофавий ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган методларни бир нечта гуруҳларга ажратиш мумкин. Соҳа мутах ас сислари масофавий ўқитиш жараён ида фойдала ниладиган методларни классифик ация қилиб, барча методларни ўзига хос хус усиятларига, уларни амалда қўллаш аҳамияти ва ўрнига кўра қуйидаги 4 та гуруҳга бирлаштирган. 46
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 1. Таълим олиш жараёнида тьюторлар билан таълим олувчилар нинг биргаликдаги фаолиятининг минимал ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда таълим ресурсларини мустақил ўқишни таъминлашга қаратилган методлар. Бу методлар асосида масофавий ўқитишда ўқув дастурдан келиб чиқиб, модуллар ва мавзулар бўйича турли хил таълим ресурсларидан фойдаланиш назарда тутилади. Бунга электрон дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар, виртуал лаборатория ишлари, виртуал тренажёрлар ва бошқа тармоқ орқали тақдим этилувчи материаллар киради. 2. Бир таълим олувчининг тьютор ёки таълим олувчининг якка ёки бошқа таълим олувчилар билан ўзаро мулоқот қила олишидан иборат ўқитиш ва ўқишнинг индивидуаллаштирилган методлари (якка тартибдаги таълим методи). Бу методлар масофавий ўқитишда телефон, электрон почта, турли хил мавзудаги форумлар, интерфаол ҳамкорлик қилиш дастурлари асосида амалга оширилади. 3. Таълим олувчилар коммуникацияда фаол роль ўйнамайдиган, тьютор томонидан ўқув материалини баён этишга асосланган методлар (бир киши кўпчиликни ўқитиш). Бу методлар анъанавий ўқитиш тизимига хос бўлиб, замонавий ахборот технологиялари асосида янгича ривожланиб бормоқда. Масалан, синф- дарс шаклида аудиторияда ўтказиладиган маърузалар ҳозирги кунда масофавий ўқитишда видео ва вебконференция, вебинар шаклларида ўтказиладиган маърузаларга алмаштирилади. 4. Ўқув жараёнининг барча иштирокчилари орасидаги ўзаро фаол алоқа (“кўпчилик-кўпчиликка” таълими)ни тавсифловчи методлар. Бу методларнинг аҳамияти шундаки, улардан фойдаланиш, ахборот- коммуникация технологияларининг жадаллик билан ривожланиб бориши билан боғлиқ равишда сезиларли даражада ўсиб боради. Бу методлар таълим олувчиларнинг кичик гуруҳларга бўлиниб биргаликда, ҳамкорликда ўқитишга йўналтирилганлиги билан масофавий ўқитишга катта қизиқиш уйғотишга сабаб бўлади. Шунингдек, ушбу методлар шахсга йўналтирилган ўқитиш муаммоларини ечишни самарали ҳал этиши мавжуд тажрибалардан маълум. Шунингдек, масофавий ўқитиш назариясида таълим методлари турли асослар бўйича классификацияланади: • амалга оширилаётган масофавий ўқитиш моделлари ва турларига боғлиқ равишда; • таълим олувчиларнинг билиш фаолияти хусусиятлари бўйича методларнинг умум қабул қилинган классификациясига мувофиқ; • тьютор билан таълим олувчининг ўзаро муносабатлари шаклига боғлиқ равишда (интерфаол методлар). Буларни батафсилроқ кўриб чиқамиз. 47
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими 1. Амалга оширилаётган моделлар (анъанавий, масофавий, аралаш) ва масофавий таълим турлари (кейс-технология, тармоқ орқали, трансляцияли)га боғлиқ ҳолда қуйидаги методлар гуруҳлари фарқланади: а) фаол ўзаро муносабат. Бу ўқув жараёнининг барча иштирокчилари орасидаги, кўпроқ тармоқ орқали ўқитишдаги, фаол ўзаро муносабатдир. Бу методларнинг ривожланиши жамоавий ўқув дискуссиялари ва конференциялар ўтказиш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни бажариш ва бошқалар билан боғлиқ. б) таълим олувчининг таълимий ресурслар билан ўзаро муносабатини ташкил қилиш. Бу мустақил ўқиш ва кейс-технологияли ўқишга хос бўлган тьютор ва бошқа таълим олувчиларнинг энг кам иштирокида ташкил қилинади. в) индивидуаллаштирилган ўқитиш ва таълим бериш, тармоқ орқали ўқитишда ҳам қўлланилади, улардан фойдаланишда таълим олувчининг тьютор билан ва бошқа таълим олувчилар билан яккама-якка ўзаро муносабати имконияти бўлади; г) таълим олувчининг коммуникацияда фаол роли бўлмаслиги, яъни аудио- ёки видео ташувчиларга ёзилган маърузаларни қўллаш ва уларни тьютор ёки эксперт (бу ТВ-технологиялар учун кўпроқ хос) томонидан тақдим қилинадиган ўқув материали асосидаги электрон маърузалар билан тўлдиришдан иборат. 2. Масофавий ўқитишда умумий дидактик методлар ахборот- коммуникация технологиялари орқали мустақил равишда назарий материалларни ўрганиш асосида тьютор ва таълим олувчининг ўзаро интерфоал алоқаси орқали амалга оширилади. Мавжуд тажрибалар шуни кўрсатадики, И.Я.Лернер томонидан ишлаб чиқилган ўқитишнинг 5 та умумий дидактик методи анъанавий ўқитишда қўлланилмоқда, улар ахборот-рецептив, репродуктив, муаммоли ўқитиш, эвристик ва илмий-тадқиқот методларидан иборат. Булар масофавий ўқитиш жараёнида ҳам қўлланилиш аҳамиятига кўра — эвристик, муаммоли, тадқиқот; камроқ даражада — ахборот-рецептивли, репродуктив методлар шаклида амалга оширилади. Мазкур методлар масофавий ўқитиш жараёнида тьютор ва таълим олувчининг ўзаро алоқасида педагогик таълим беришнинг барча жиҳатларини қамраб олади деб ҳисоблаш мумкин. Умумдидактик методлар орасида эвристик методлар масофавий таъ лим иштирокчилари ўзаро муносабатларининг самарали усули сифатида энг кўп эътиборли ҳисобланади. Бу методлар тьютор томонидан фақат оддий эмас, мураккаб масалаларни ҳам ижодий, ностандарт ечишни ўргатишда фойдаланиладиган турли йўллар ва усуллар тўпламидан ибо рат. Эвристик методлар масаланинг ечимига бевосита олиб борадиган аниқ қоидалардан фойдаланиш имконини бермайди. Эвристик метод — 48
III боб. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими бу йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан ўқитиш тизими, топқирлик, фаолликни ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим методи бўлиб, ўқув-изланишли таълим жараёнидан иборат ва таълим олувчида оптималлаштирилган тафаккурни ривожлантиради. Эвристик методлар гуруҳига дискуссия, ролли ўйинлар ва ишчанлик ўйинлари, вазиятлар таҳлили ва бошқалар киради. Эвристик методлардан айримларини кўриб чиқамиз: Мунозара (дискуссия) (лотинча discussion — тадқиқот, кўриб чиқиш, таҳлил) жамоа иштирокидаги очиқ баҳс бўлиб, унинг мақсади турли нуқтаи назарларни аниқлаш ва солиштириб кўриш, ҳаққоний фикрни излаш ва аниқлаш, баҳсли масаланинг тўғри ечимини топишдан иборат. Баҳс-мунозара бирор бир натижага эришишда ёки бир фикрга ёки хулосага келишда энг самарали усул ҳисобланади. Мунозарани ўтказиладиган мавзу тайёргарлик кўриш учун аввалдан савол мазмунини тақдим этиш ва уларга иштирокчилар тайёргарлик кўришига имконият яратиш мақсадга мувофиқ. Мунозара ҳудди семинардагидек савол-жавоб тарзида ўтказилмайди. Бунда таълим олувчилар қизғин равишда ўзларининг фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини асосли равишда ҳимоя қиладилар. Лозим топилган тақдирда турли манбалардан мисоллар келтирган ҳолда ўз ғояларида қатъий турадилар. Бунда ўзгаларнинг ҳам фикр-мулоҳазаларига ҳурмат билан қараган ҳолда иш олиб бориш керак бўлади. Тьютор эса тармоқ орқали таълим олувчиларнинг фикрларини тўғри йўналтириб туришдан иборат бўлади. Агар таълим тармоқ орқали моделда ташкил қилинган бўлса, мунозара форумда ёки чатда, вебинарда ўтказилади. Топшириқлар, тавсиялар, маслаҳатлар, эслатмалар олдиндан тьютор томонидан жойлаштирилади. Ҳамма иш қатъий жадвал бўйича олиб борилади, бу жадвал таълим олувчиларга доим танишиш мумкин бўлган ҳолда бўлиб, унда ҳар бир мунозара иштирокчисининг фаоллиги автоматик режимда кўриниб туради. Мунозаралар масофавий ўқитишнинг бошқа моделларида ҳам шундай тартибда, фақат ҳар бир моделнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Бунда тьютор топшириқларни, йўл-йўриқларни, маслаҳатларни, турли хил эслатмаларни эълонлар доскасига ёзиб қўяди ва таълим олувчилар улардан фойдаланган ҳолда баҳс-мунозарада қатнашадилар. Барча таълим жараёни эълонлар доскасида кўрсатиб қўйилган қатъий график асосида олиб борилиши зурур. Бу ўз навбатида қатнашувчиларнинг фаоллик даражаларини реал баҳолашда жуда керак бўлади. Мунозара аралаш таълим моделида ўтказилганда тайёргарлик иши (ахборотни излаш, гуруҳларда муҳокама қилиш, тьютор билан консультация, айрим топшириқларни бажариш)ни масофавий шаклда, охирги якунловчи мунозарани эса, очиқ машғулотда — агар шундай имконият бўлса, ўтказиш мақсадга мувофиқ. 49
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114