ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АКАДЕМИЯСИ Ибраймов Асқар Есбосынович Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Тошкент – 2020
УЎК 378.42 КБК 74.202.1 А65 А.Е.Ибраймов. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни.ȀȀʢ˔ˎ˖˄ˋˌ ᠊˲ˎˎ˃ːˏ˃Ǥ – Тошкент: “Lesson press”, 2020, 108 бет. УЎК 378.42 КБК 74.202.1 Мазкур “Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни” номли ўқув-услубий қўлланмада масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш учун бошланғич таҳлил ўтказиш, ўқув жараёнини амалга оширишни лойиҳалаш, курс мазмунини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш, сифат ва самарадорликни баҳолаш усуллари ёритилган. Қўлланма масофавий малака ошириш тизимида фаолият юритадиган мутахассислар, методистлар, тьюторлар ва бошқалар фойдаланиш учун мўлжалланган. Тузувчи-муаллиф А.Ибраймов — педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, Бош прокуратура Академияси, Электрон таълим бўлими катта прокурори. Тақризчилар: Д.И.Нодиров — Бош прокуратура Академияси Электрон таълим бўлими бошлиғи; Ғ.Р.Отамуродов — педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази бош мутахассиси. ISBN: 978-9943-6361-2-0 Ушбу қўлланма Бош прокуратура Академиясининг 2020 йил 29 майдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган. © Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси, 2020
МУНДАРИЖА Кириш ................................................................................................................................................................... 4 I БОБ ПЕДАГОГИК ДИЗАЙННИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ...................................................... 5 1.1. Педагогик дизайн тушунчаси ............................................................................................. 6 1.2. Педагогик дизайннинг тамойиллари ........................................................................... 9 1.3. Педагогик дизайннинг моделлари ............................................................................... 10 II БОБ МАСОФАВИЙ МАЛАКА ОШИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ДИЗАЙНИ ................................. 13 2.1. Масофавий ўқитиш курсларини ташкил этиш мақсадида таҳлил ўтказишнинг аҳамияти ......................................................................................................... 13 2.2. Масофавий малака ошириш курсларини ташкил этишни лойиҳалаштириш ….....…......................................................................................................... 20 2.2.1. Масофавий малака оширишда модулли-жамғариладиган тизимдан фойдаланишнинг афзалликлари ........................................................................... 32 2.2.2. Бутун касбий фаолият давомида ходимнинг компетентлилик даражасини оширишнинг масофавий ўқитиш технологиялари ......... 39 2.3. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар .................................. 43 2.3.1. Масофавий курслар мазмунини белгиловчи асосий компонентлар . 44 2.3.2. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар таркиби ва уларни ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ................................................................................................. 46 2.3.3. Асосий ва қўшимча ўқув-методик материаллар таркиби ....................... 50 2.3.4. Асосий ўқув материалларни тайёрлашда мақсадлар ва кутилаётган натижаларни шакллантиришга қўйиладиган талаблар .......................... 54 2.3.5. Асосий ўқув материалларни ишлаб чиқишга қўйиладиган умумий ва педагогик-эргономик талаблар ........................................................................ 58 2.3.6. Назорат ишларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар ................. 64 2.3.7. Методик кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш йўналишлари ....... 72 2.3.8. Масофавий малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирокчилар таркиби ва уларнинг вазифалари ...... 75 2.3.9. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-методик материалларини экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказиш йўналишлари ва босқичлари .................................................................................... 78 2.4. Масофавий малака ошириш курсларни амалиётга жорий этиш моделлари ва технологиялари ................................................................................................. 81 2.4.1. Масофавий курсларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида жорий этишнинг дидактик хусусиятлари ва функциялари . 87 2.5. Масофавий малака ошириш курслари самарадорлигини баҳолашнинг босқичлари ва аҳамияти .................................................................... 92 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ................................................................................... 95 Иловалар .................................................................................................................................................. 97
Кириш Кириш XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган хал қаро таълим концепциясида “бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланди [6]. Бу узлуксиз таълим тизимида, жумладан малака ошириш тизимида ҳар бир ходимнинг бутун касбий фаолияти давомида ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ахборот- коммуникация ва масофавий ўқитиш технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди. Мустақиллик йилларида замонавий талаблар асосида таълим сифатини ошириш мақсадида малака ошириш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув дастурлари, ўқув-методик адабиётларини халқаро талаблар асосида янгилаш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби кенг қамровли ислоҳатлар натижасида малака ошириш тизимида ахборот-коммуникация ва масофавий ўқитиш технологияла рини қўллашга кенг шароитлар яратилди. Бугунги кунда малака ошириш тизимида ўқитиш усулларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Сабаби, шу кунга қадар давом этиб келаётган Ян Амос Коменский томонидан таклиф этилган синф- дарс шакли айнан малака ошириш тизимида моҳияти пасайиб бормоқ да. Жумладан, ходимларнинг малака ошириш муддати даврийлиги, мазмунининг бир хиллиги, ўқув жараёнига йўналтирувчи мотивацияларни шакллантиришнинг самарали механизми ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда баъзи объектив (малака ошириш муассасалари қувватларининг етишмаслиги)васубъектив(оилавийшароит,чеккаҳудудларданкелишнинг қийинлиги) сабабларга кўра синф-дарс шаклидаги машғулотларда тўғридан-тўғри иштирок этишда муаммолар мавжуд. Бу каби муаммолар замонавий технологиялар ривожланишида янада яққол кўзга ташланди ва малака ошириш курсларини ташкил этишда янгича ёндашувлардан фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда. Мазкур қўлланмада янгича атама сифатида “педагогик дизайн” тушунчасидан фойдаланилди ва масофавий малака оширишни ташкил этишнинг ўзига хос моделларидан фойдаланган ҳолда масофавий курсларни ташкил этишда бошланғич таҳлил ўтказиш, ўқув жараёнини амалга оширишни лойиҳалаш, курс мазмунини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш, сифат ва самарадорликни баҳолаш усуллари халқаро тажрибаларда мавжуд йирик мутахассисларнинг илмий-назарий ғоялари ва тавсиялари ҳамда муаллифнинг ушбу соҳадаги кўп йиллик тажрибаси асосида ёритилди. 4
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари I БОБ ПЕДАГОГИК ДИЗАЙННИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ Кейинги вақтларда ахборот-коммуникацион технологиялари ва илғор усуллар асосида таълим жараёнини самарали ташкил ташкил этишда педагогик дизайн тушунчаси юзага келмоқда ва бу йўналиш педагоги када янги атама сифатида педагогик дизайннинг назарияси ва кўпроқ даражада амалиётининг муайян ишланмаларни амалга ошириш давомида мунтазам равишда муҳимлиги ортиб бормоқда. Педагогик дизайн таълим жараёнининг турли хил ташкилий-педагогик шакллари, технологик, мазмунни шакллантириш, амалиётга жорий этиш ва бутун курснинг самарадорлигини баҳолаш каби барча компонетларни ўз ичига қамраб олиши назарда тутилади. Педагогик дизайн бир қатор тамойиллар асосида амалга оширилади. Жумладан, таълим олувчиларнинг диққатини тортиш, ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, янги материалнинг тақдим қилиниши, таълимнинг давом этиб бориши, амалиёт, тескари алоқа, баҳолаш, амалий сатҳга ўтказиш каби тамойиллар муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, халқаро тажрибаларда ўқув жараёнининг педагогик дизайнини ишлаб чиқишда яхши натижа берган ADDIE моделидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу модел курсни ташкил этишдан аввал таҳлил ўтказиш, курс мазмунини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш ҳамда курснинг сифат ва самарадорлигини баҳолаш назарда тутилади. 5
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари 1.1. Педагогик дизайн тушунчаси Сўнгги ўн йилликда хорижий мамлакатларда ҳозирги кундаги методикадан фарқли равишда педагогик дизайн тўғрисида етарлича тасаввур пайдо бўлди ва бу йўналиш янгидан ривожлана бошлади. Педагогик дизайн атамасининг инглизча варианти “instructional design”, яъни йўриқномалар ишлаб чиқиш дизайни маъносини билдиради. Лекин, ҳозирги кундаги мавжуд тажрибаларда бу атамани алмаштириш кераклиги таъкидланган, чунки шахсга йўналтирилган таълимда таълим олувчиларни ўқитувчи томонидан тузилган йўриқномалар билан чегаралаб, уларнинг эркинликларини чеклаш ва бунинг оқибатида таълим жараёни асосига путур етказиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги масала устида мунозаралар давом этмоқда. Бу атамани “алмаштириш учун энг қулай вариант “learning activities design”, яъни таълим олувчиларнинг ўқув фаолияти дизайни” бўлиши мумкинлиги таъкидланган [21]. Бу атама ҳозирги кунда шахсга йўналтирилган таълим шароитида амалга оширилаётган педагогик дизайннинг моҳиятини бирмунча аниқроқ акс эттиради. Педагогик дизайн таълимнинг турли ташкилий шакллари ва методларининг барча диапазонини қамраб олади. Педагогик дизайннинг асосида энг муваффақиятли ва энг самарали электрон ўқув материа ллари, яъни ахборот ва коммуникацион технологиялар воситаларидан фойдаланувчи турли таълим воситалари муаллифлари томонидан ишлаб чиқилган қонуниятлар ва тамойиллар ётади. Бу йўналиш педагогикада ва дидактикада бирмунча янги бўлгани учун педагогик дизайннинг назарияси ва кўпроқ даражада амалиётининг муайян ишланмаларни амалга ошириш давомида мунтазам равишда муҳимлиги ортиб бормоқда. Таълим жараёнининг юқори даражасини таъминлайдиган педагогик дизайннинг вазифаларини тўғри тушуниш учун бу атаманинг ўзини аниқ таърифлаш зарур. Педагогик дизайн бу — кўзланган педагогик натижаларга эришиш учун аниқ педагогик ҳаракатлар буюриладиган соҳа; курснинг аниқ мазмуни ва белгиланган таълим олувчиларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг билим ва кўникмаларида кутилган ўзгаришларни амалга ошириш учун энг яхши педагогик методлар тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнидан иборат. Педагогик дизайн, одатда, тизимли ўқитишнинг дастлабки босқичидан иборат бўлади. Педагогик жараённинг борган сари, айниқса, технологиялардан фойдаланиш натижасида, мураккаблашиб бориши билан педагогик дизайннинг аҳамияти ортиб бормоқда. 6
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари Педагогик дизайн жараён сифатида ўқитишнинг юқори сифатини таъминлаш учун ўқув ва педагогик назариялардан фойдаланган ҳолда педагогик спецификацияларни тизимли ишлаб чиқишдан иборат. У эҳтиёжлар ва таълим мақсадларининг таҳлилидан бошлаб бу эҳтиёжларни қондириш учун ўқитиш тизимини ишлаб чиқишгача барча жараёнларни қамраб олади. Педагогик дизайн ўқув материалларини ва фаолият турларини ҳамда методлар ва воситаларни ишлаб чиқишни кўзда тутади, яъни бунда гап ўқитиш тизими компонентларининг кўпроқ қисми дизайни, лойиҳалаштирилиши тўғрисида фикр юритилмоқда. Мавжуд хорижий манбаларда ушбу тушунчага турли нуқтаи назарлардан қаровчи бир нечта таърифлар учрайди. Хусусан, педагогик дизайн АҚШ Пенсильвания штати университети Амалий тадқиқотлар лабораториясининг \"Ўқув ва педагогик дизайн\" қўлланмасидан олинган талқинларидан айримларини келтирамиз [21]. Педагогик дизайн ўқув фани сифатида унинг доирасида педагогик стратегиялар, шу жумладан, уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги тадқиқотлар ўтказиладиган ва назариялар ишлаб чиқила диган билимлар соҳасидан иборат. Педагогик дизайн барча мураккаблик даражасидаги ҳам йирик, ҳам кичик фан блокларини ўрганиш жараёнини таъминлайдиган вазиятларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, баҳолаш ва сақлаш учун батафсил спецификацияларни яратиш тўғрисидаги фандан иборат. Шундай қилиб, педагогик дизайн бу — педагогик тизимларни тузиш мақсадига йўналтирилган жараён, яъни педагогик дизайн исталган педагогик жараённинг ажралмас қисмини ташкил қилиши билан процедуравий ва технологик механизм ҳисобланади, у туфайли ушбу педагогиктехнологияамалиётда,яъниўқувжараёнидареалқўлланишигача етиб боради. Педагогик дизайн тушунчаси бўйича соҳа мутахассислари М.Н.Краснянский, И.М.Радченко томонидан айрим фикрлар келтирилган [18]: Педагогик дизайн бу — таълим муаммоларини тушуниш, бу муам моларни ҳал этиш учун нима қилиш кераклигини англаш ва шу қарорни амалга ошириш учун тизимли жараёндан фойдаланиш (McArdle, 1991). 7
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари Педагогик дизайн бу — ўқитишга ёрдам берадиган шароитларини ишлаб чиқиш, уларни баҳолаш ва амалга оширишнинг батафсил тафсилотини яратиш фани (Richey, 1986). Педагогик дизайн бу — таълим эҳтиёжларини ва мақсадларини таҳ лил қилиш ва бу эҳтиёжларни қондириш учун билимларни бериш усул лари тизимининг яхлит жараёни (Briggs, 1977). Педагогик дизайн бу — у туфайли ўқитиш ва ўқув материалла ри жозибалироқ, самаралироқ, натижалироқ бўладиган педагогик инс трумент. 8
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари 1.2. Педагогик дизайннинг тамойиллари Педагогик дизайннинг тамойиллари. Кўз ланган мақсадга эришиш учун америкалик психолог, педагогик дизайннинг асосчиларидан бири ва таълим назарияси бўйича китоблар муаллифи Роберт Ганьенинг (Robert Mills Gagne) 8 та тамойили келтирилган [18]. 1. Таълим олувчиларнинг диққатини тортиш, ўқишга мотив лаштириш, мавзуга ва методларга қизиқиш уйғотиш. 2. Ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш. Бу ерда фақат “нега?” деган саволга жавоб берилмайди, балки жараённинг ўз натижаларидан кутиладиган муайян даража шакллантирилади. 3. Янги материалнинг тақдим қилиниши. Бу эса жараённинг энг мураккаб қисми, чунки инсон психикасига исталган янги материални танлаб идрок қилиш хосдир. Бу таълим олувчининг диққатини жиддий жиҳатларга қаратиб тутиб туриш имкониятини берувчи муайян элементларни олдиндан кўзда тутиш ва унга лойиҳанинг бош мақсадини энг тушунарли шаклда етказиш зарурлигидан иборат. 4. Таълимнинг давом этиб бориши. Бу ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларга раҳбарлик қилиш ва олинган материални узоқ муддатли хотирада тутиб туришга йўл-йўриқни семантик шакллантиришдан иборат. 5. Амалиёт. Олинган билимлар хали янги ва унутилмасидан олдин уларни реал шароитларда синаб кўриш ёки тегишли эксперимент билан ҳақиқатан тасдиқлаш зарур, бу назария билан унинг амалиётдаги татбиқини тушунарли қилади ва самарали боғлайди. 6. Тескари алоқа. Танланган таълим методини ва унинг самарадорли гини баҳолашни тезкор таҳлилсиз амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун курсни ишлаб чиқиш босқичидаёқ энг юқори даражада мослашувчан тескари алоқа тизими ўрнатилиши лозим. 7. Баҳолаш. Ўзлаштиришни ва ўқув курси самарадорлигини умумий баҳолаш амалга оширилади. 8. Амалий сатҳга ўтказиш. Таълим олувчиларга билимларни сақлаб қолиш ва уларни тўғри қўллашда ёрдам кўрсатиш. Бу ерда бешинчи тамойилдан фарқли равишда, амалий кўникмаларни курснинг бошланишидаги доирасида берилмаган янги шароитларга кўчириш аҳамиятга эга. Бу билимларни ўзлаштириш чуқурлигини баҳолаш имконини беради. 9
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари 1.3. Педагогик дизайннинг моделлари Халқаро тажрибаларда ўқув жараёнининг педагогик дизайнини ишлаб чиқишда яхши натижа берган ADDIE (Analysis, Design, Develop ment, Implementation, Evaluation) моделидан фойдаланилади [18]. ADDIE (Analysis, Design, Development, Implementation, Evaluation) модели маъноси таълим жараёнида таҳлил қилиш, ўқув жараёнини лойиҳалаш, мазмунни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва ўқув жараёни самарадорлигини баҳолашдан иборат (1-расм). 1-расм. Педагогик дизайннинг ADDIE модели Ушбу моделнинг ҳар бир компонентининг мазмун-моҳиятини қисқача кўриб чиқамиз. 1. Таҳлил. Бу ўқув курсининг мақсад ва вазифаларини аниқлашдан иборат. У курсларни ишлаб чиқишнинг энг аҳамиятли босқичи ҳисобла ниб, унда асосий таянч элементлар ажратиб белгиланади, таълим олувчил арнинг эҳтиёжлари ўрганилади ва ўқитувчининг вазифалари белгиланади, ўқитишнинг ўлчанадиган ва тушунарли мақсадлари ифодаланади, кўзда тутиладиган таълим олувчилар аудиторияси ва уларни ўқитиш шакллари, баҳолаш усуллари аниқланади, шунингдек, кутиладиган натижаларнинг рўйхати тузилади. 10
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари Таҳлил бажарилгандан кейин таълим мақсадларини аниқлаштириш мумкин, бу ўқув курсини лойиҳалаш, режалаштиришга киришиш имко нини беради. 2. Лойиҳалаш. Бу фақат ўқув дастурини лойиҳалаш эмас, у билан бирга, айниқса масофавий таълимнинг тегишли технологиялари, ўқитиш шакллари учун алоҳида аҳамиятли бўлган биринчи босқич саволларига боғлиқ ҳолда шакллантиришдир. Масалан, мустақил ва аудитория ўқув юкламасининг ўзаро нисбати, масофавий алоқа шакллари (чатлар, электрон семинарлар, вебинарлар) ва масофавий таълимга хос бўлган бошқа кўп шакллар. 3. Ишлаб чиқиш. Курсни ишлаб чиқишда масофавий курс нима учун яратилаётгани, нимага эришиш, охирида қандай натижа олиш кераклигини аниқ тушуниш дастлабки вазифа ҳисобланади. Кўпинча ўқув дастурларининг мақсадлари таълим олувчиларнинг реал ҳаётий мўлжалларидан сезиларли фарқ қилади, бу таълимда кутилган мақсад билан ҳақиқий ҳолат орасидаги номувофиқликнинг сабаби бўлади. Номувофиқлик эҳтимолининг олдини олиш учун мақсадлар глобал бўлмаслиги, балки таълим олувчиларнинг қизиқишлари ва ҳақиқий эҳтиёжларига жавоб берадиган бўлиши керак. Курснинг мақсадларини яхши тушуниш учун таълим олувчилар фаолиятининг аниқ натижасини тавсифлаб бериш, улар мавзуни, бўлимни, курснинг модулини ўрганиш давомида оладиган кўникмаларни ёзма равишда аниқ тайинлаш зарур. Таълим олувчиларнинг ўзлари ўқишл аридан кўзланган мақсадларни англашлари, олган билимларидан келгусида қандай фойдаланишлари мумкинлигини тушунишлари ўқув фаолиятига маъно-мазмун бахш этади ва мотивациянинг юқори даражасига олиб келади. 4. Амалиётга жорий қилиш. Бу босқичда ўқув курсининг ўқув-мето дик материаллари ўқув порталга юкланади, унинг ёрдамида таълим олув чилар материаллардан фойдалана оладилар. Бу босқич гўё кам аҳамиятли кўринишига қарамай, у ўқув материалларини амалиётда қўлланишини баҳолаш имконини беради. Айнан шу ўринда дарс ёки курс танланган аудиторияга мос келадими, йўқми эканлигини текшириб кўриш, унинг бажарилиши ва самарадорлиги тўғрисида дастлабки маълумотларни олиш, таълим олувчилар жамоаси билан алоқа ўрнатиш мумкин. 5. Баҳолаш. Бунда ўқув курсининг натижалари, самарадорлиги юзага чиқади. Жумладан, таълим олувчиларнинг курсни якунлагандан кейинги ютуқлари, камчиликлари таҳлил қилинади ва қўйилган мақсадларга қанчалик даражада эришилганлиги баҳоланади ҳамда ўз навбатида яна биринчи босқич — таҳлилга янгидан мурожат қилинади. Бу эса ўқув курсини ташкил этиш босқичларини қанчалик даражада қайта кўриб чиқиш, таҳрирлаш, ўзгартиришлар киритиш кераклигини аниқлаштириш имконини беради. 11
I боб. Педагогик дизайннинг методологик асослари Педагогик дизайннинг айнан шундай циклли схемаси ғоят сезиларли натижалар беради ва ўқув курсининг тузилиши билан боғлиқ кўп масалаларни комплекс ҳал этиш имконини беради. Амалда бундай схеманинг ҳар бир босқичда тескари алоқа мавжуд, шунинг учун тизим ўзини ўзи коррекциялайди. Ушбу қўлланмада, юқорида қайд этилган моделидан масофавий ўқитиш курсларини ташкил этиш масалаларида фойдаланилди, тўғрироғи амалиётда қўлланилди. 12
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни II БОБ МАСОФАВИЙ МАЛАКА ОШИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ДИЗАЙНИ 2.1. Масофавий ўқитиш курсларини ташкил этиш мақсадида таҳлил ўтказишнинг аҳамияти Масофавий ўқитиш курсларини ташкил этишда таҳлил босқичи — бу ўқув курсининг мақсад ва вазифаларини аниқлашдан иборат бўлиб, масофавий курсларни ташкил этиш учун энг аҳамиятли босқич ҳисоб ланади. Бу босқичда таълим олувчиларнинг эҳтиёжлари ўрганилади ва курсни ташкил этишнинг асосий ғоялари илгари сурилади, ўқитувчи ларнинг вазифалари прогнозлаштирилади, ўқитишнинг ўлчанадиган мақсадлари ифодаланади, кўзда тутиладиган таълим олувчилар ауди торияси ва уларни ўқитиш шакллари, усуллари, технологиялари аниқ лаштирилади, шунингдек, кутиладиган натижаларнинг рўйхати тузилади. Таҳлил жараёнида масофавий ўқитиш курсига жалб этиладиган таълим олувчиларнинг имкониятлари, шароитлари, ёши ва уларнинг тайёргарлик ҳолати, салоҳияти, таълим-тарбия олиш ёки малака ошириш учун қўйилган талаблари ўрганиб чиқилиши зарур ҳисобланади ва шунга кўра масофавий ўқитиш курсларини ишлаб чиқиш, ўқитиш шакллари, усуллари, технологияларини аниқлаштириш муҳим аҳамият касб этади. 13
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Бу ўз навбатида масофавий курснинг умумий самарадорлигига таъсир кўрсатадиган омилларнинг биридир, сабаби, масофавий ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралмасдан туриб амалга оширилиши жиҳатидан кундузги ўқитишни ташкил этишдан фарқ қилади. Бизнинг фикримизча, бу каби масалаларга ойдинлик киритиш учун таҳлил қилиш учун дастлаб узлуксиз таълим тизимидаги мавжуд бўлган таълим турларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида узлуксиз таълим тизими турлари мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълимдан иборатлиги қайд этилган [1]. Мазкур таълим турларининг ҳар бир босқичига қўйиладиган таълим- тарбия, илмий тадқиқот олиб бориш, малака ошириш тартиб-қоидалари ваколатли органлар томонидан белгиланган. Жумладан, ўқув курслар мазмунини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган талаблар, жумладан, мактабгача таълим тизими учун илк бор ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар, ўқувчилар ва талабаларни ўқитишнинг Давлат таълим стандартлари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар ва бошқа тартиб-қоидаларни таҳлил қилиш ва уларга асосан масофавий ўқитиш курсларини ташкил қилиш чораларини кўриб чиқиш лозим. Бизнинг фикримизча, масофавий ўқитиш курсларини узлуксиз таълим тизимининг барча турлари учун ташкил этиш мумкин, фақат, унда курсда ўқитиш шакллари, технологияларини танлаш, ўқув- методик таъминотни ишлаб чиқишда таълим олувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Узлуксиз таълим тизимининг дастлабки босқичлари таълим-тарбияга қўйилган талаблар ва давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилиб, асосан таълим-тарбия учун мажбурий белгиланган билим, кўникма, малака ва компетенциялар амал қилади, кейинги босқичлари олий таълимдан кейинги ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар асосида олиб борилиб, ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича чуқур билимлар олиш ва касбий фаолиятини такомиллаштириш, касбий эҳтиёжлар бўйича билим, кўник ма, малака ва компетенциялар ривожлантирилиши назарда тутилади. Масофавий ўқитиш курсларини ташкил этиш учун узлуксиз таълим тизими турлари босқичма-босқич қайд этилди ва масофавий курсларни корреспондентлик, кейсли, тармоқли, телевизион, мобиль ўқитиш моделлари ва синхрон, асинхрон, аралаш ўқитиш шакллари тизимлаш тирилди ҳамда таълим олувчиларнинг ёшига қараб педагогик ёки андро гогик ёндашув қилиш муҳим аҳамият касб этиши акс эттирилди (2-расм). 14
15 2-расм. Узлуксиз таълим тизимида
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни а масофавий ўқитиш технологиялари
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Бизнинг фикримизча, масофавий курсларни ташкил этишда, дидактиканинг қоидалари сифатида Кимни ўқитиш керак?, Нимани ўқитиш керак?, Қандай ўқитиш керак? деган саволларга ўз ўрнида ва ўз вақтида жавоб топиш жиддий аҳамиятга эга. Мазкур саволларга ўз ўрнида ва ўз вақтида тўғри жавоб топиш узлуксиз таълим тизимининг турли хил босқичларида турлича бўлади, шунинг учун масофавий курслар кимлар учун ташкил этилаётганлиги ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда аҳамиятли жиҳати шундаки, таълим олувчи аудиторияси хусусиятига кўра ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилиши, ўқитиш усуллари танланиши зарур, сабаби, аввал бошидан тўғри йўналиш олиш бутун курс самарадорлигини таъминлашга таъсир кўрсатади. Мазкур расмдан келиб чиқиб, узлуксиз таълим тизимидаги катта ёшдагилар ва ёшларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва унда айрим ўзига хос хусусиятларининг қиёсий таҳлилини қуйидаги жадвал мисолида кўриб чиқамиз. Катта ёшдагиларнинг таълим Ўқувчи, ёшларнинг таълим олишининг ўзига хос олишининг ўзига хос хусусиятлари хусусиятлари Ўқув дастур катта ёшдагиларнинг эҳти- Ўқув дастур аввалдан маълум бўл- ёжлари ва қизиқишлари асосида ишлаб ган, чегараланган билимлар доира- чиқилади. сида ишлаб чиқилади. Ўқув дастур ҳажми объектив (янги маъ- Ёшлар таълимида ўқув дастурлар лумотларни киритиш) ва субъектив ва уларда ўзлаштирилиши лозим (эҳтиёжлар, муаммолар) сабабларга бўлган билим ва кўникмалар асосан кўра қисқариши, кенгайиши, ўзгариши ўзгармас ҳисобланади. мумкин. Катта ёшдагилар касбий фаолиятга Ёшлар ўқитувчи томонидан қўйила- доир хусусий муаммоларни бартараф диган умумий муаммоларни ечиши этишга ҳаракат қилади. мумкин. Ўқитиш катта ёшдагиларнинг касбий ва Ўқитиш ёшларнинг дарсликларда ҳаётий эҳтиёжларига ва амалий фаолия- мавжуд бўлган билимларни мажбу- тига йўналтирилади. рий ўрганишига йўналтирилади. Ўзининг шахсий тажрибаси асосида Ўқитувчи ва бошқаларда мавжуд ўқийди ва тажрибасини янада ошириш бўлган тажрибаларни ўзлаштириш учун керакли маълумотлар олишга ҳа- орқали шахсий тажрибалар шакл- ракат қилади. лантирилади. 16
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Катта ёшдагилар касбий фаолиятида Ёшлар фақат машғулотларда маж- қўллаш учун зарур бўлган билим ва кў- бурий ўрганиши лозим бўлган, никмаларни ўзлаштиради. чекланган билим ва кўникмаларни ўзлаштиради. Ўқиш жараёнида асосий эътибор Ўқиш жараёнида асосий эътибор фаолиятини такомиллаштириш, касбий синовлар ва имтиҳонларни яхши эҳтиёж ва қизиқишларини қондиришга топшириш, яхши баҳолар олишга қаратилади. қаратилади. Катталар таълимида ўқитувчилар янги Ёшлар таълимида ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларни эгаллашда ўзлари асосан янги билимлар манбаи йўналтирувчи, маслаҳатчи бўлиб хизмат бўлиб хизмат қилади ва улар асосий қилади. билимларни беради. Ўқув жараёнида билим ва кўникмалар Ўқиш жараёнида ўзлаштирилган ўзлаштирилиши билан амалиётда билим ва кўникмаларни келажакда қўлланилади қўллаш назарда тутилади. Шунинг учун масофавий ўқитиш курсларини ташкил этишда узлуксиз таълим тизимининг босқичларида таълим олишга қўйилган талабларга кўра “Кимни ўқитиш керак?”, “Нимани ўқитиш керак?”, “Қандай ўқитиш керак?” деган саволларга жавоб топиш мақсадида амалга ошириладиган ишларни режалаштириш, яъни ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш, масофавий ўқитиш моделлари ва усулларини танлаш зарур. Шунингдек, таълим олувчилар аудиторияси ва уларнинг ёш хусусиятлари, масофавий шаклда кунлик ўқиши мумкин бўлган имкониятлари, шароитлари ҳамда узлуксиз таълим тизимининг ҳар бири босқичининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиқиш ва уларнинг натижаларининг таҳлилларига кўра масофавий курсларни ташкил этишни режалаштириш зарур. Бизнинг фикримизча, таълим олувчиларнинг ўзига хос хусусиятла рини ўрганишда — билим олишга қўйилган талаблар, масофавий ўқиш учун техник жиҳатдан таъминланиш ҳолати, мавжуд имкониятлари, шароитлари, иш фаолияти ва ўқишнинг кунлик режимлари ва бошқа жиҳатларини ўрганиш натижаларига кўра масофавий ўқитиш курсларини режалаштириш, ўқитиш технологияларини танлаш жиддий аҳамиятга эга. Масофавий ўқитиш курсларига жалб этиладиган таълим олувчиларнинг юқорида таъкидланган ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиқиш учун биринчи навбатда узлуксиз таълим тизимидан тегишли таълим олувчилар аудиториясини танлаш керак. Ушбу қўлланмада узлуксиз таълим тизимидан таълим олувчилар аудиторияси сифатида “малака ошириш тизими” мисолида масофавий 17
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни малака ошириш курсларини режалаштириш, ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва самарадорлигини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Маълумки, малака ошириш тизимига келганда, “масофадан ўқитиш” сўзи “масофавий малака ошириш” сўзига алмаштирилади. Масофавий малака ошириш курсига таълим олувчилар аудиторияси сифатида катта ёшдаги тингловчилар жалб этилади ва бунда андрогогик ёндашувдан фойдаланилади. Масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш учун аввал қуйидаги ҳолатлар таҳлил қилиниши лозим: • масофавий малака ошириш курсининг мақсади ва вазифалари тўғри қўйилиши; • масофавий малака ошириш курсига жалб этиладиган тингловчи ларнинг имкониятлари, шароитлари, асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий ўқиш имконияти; • тингловчиларнинг тажрибаси, касбий эҳтиёжлари, қизиқишлари каби омилларига кўра табақалаштириш; • тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятларига кўра масофавий ўқитиш моделлари, технологиялари, шаклларини тўғри танлаш; • масофавий курсга жалб этилган тингловчиларнинг ахборот- коммуникация технологиялари воситалари, Интернет тармоғидан фойдаланиш кўникмасига эгалиги ҳолати; • масофавий курснинг мазмуни тингловчиларнинг тайёргарлик даражаси, ёшига мослиги; • масофавий курс ўқув жараёни сифат ва самарадорлигини баҳолаш индикаторлари тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятларига мослиги. Шу каби ҳолатлар тўғри таҳлил қилинмаслиги ва ўз вақтида тўғри қарор қабул қилинмаслиги ташкил этилган масофавий курсларнинг умумий самарасиз бўлишига ва жуда кўплаб муаммолар юзага келишига олиб келади. Масалан, масофавий курсга жалб этиладиган тингловчиларнинг имкониятлари, шароитлари, асосий ишдан ажралмаган ҳолда масофавий ўқиш имконияти ўрганилмасдан масофавий курс ташкил этилса — ўқув жараёни давомида тингловчи машғулотларда фаол ёки умуман иштирок этолмаслиги мумкин, тингловчиларнинг тажрибаси, эҳтиёжлари, қизиқишлари каби омилларига кўра табақалаштирилмас лиги — тингловчини мақсадсиз, кераксиз ёки унинг учун зарурияти жуда паст бўлган билимларни олишга жалб этиш мумкин, масофавий курсга жалб этилган таълим олувчиларнинг ахборот-коммуникация техноло гиялари воситалари, Интернет тармоғидан фойдаланиш кўникмасига эгалиги ҳолати ўрганилмаслиги — тингловчининг масофавий курсда белгиланган вазифаларни бажаришни уддалай олмаслиги яъни ўқув материалларни ўзлаштиришда, топшириқлар жавобларини тизимга 18
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни юклаш, форум, веб-семинарларга қўшилиш, иштирок этиш ва бошқа вазифаларни талаб даражасида бажармаслиги мумкин. Бу каби муаммоли вазиятлар таҳлил босқичида аввалдан кўриб чиқилган ва ўқиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида тўғри қарорлар қабул қилинган бўлиши зарур. Юқорида таъкидланган ёки бошқа турли хил сабабларга кўра тингловчиларни мақсадли гуруҳлаштиришни режалаштириш мумкин. Мақсадли гуруҳларни тўғри режалаштириш — масофавий малака ошириш курсларини ташкил этувчига ҳам, тинглов чига ҳам ўқув фаолиятини сифатли ташкил этишга хизмат қилади. Бунда тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, масофавий курсларни тўлиқ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ёки маълум бир қисмини ишдан ажралган ҳолда кундузги шаклда ўтказишни назарда тутиш мумкин. Таҳлил бажарилгандан сўнг ўқув мақсадларини, курслар мазмуни, ўқитиш шакллари, методлари, воситалари, назорат қилиш усулларини аниқлаштириш зарур. Бу масофавий малака ошириш курсларини режалаштириш, ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишга киришиш имконини беради. Ўқув мақсадларини белгилашда мустақил ўзлаштириши мумкин бўлган мавзуларни масофавий равишда мустақил ва мураккаб мавзулар, амалий машғулотларни ишдан ажралган ҳолда таълим муассасасида ўтказишни режалаштириш мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, масофавий курсларни ташкил этувчининг маҳорати – узлуксиз таълим тизимининг барча турларининг ўзига хос хусусиятларини тўғри тасаввур қилиши ва таълим олувчилар аудиториясига кўра “Кимни ўқитиш керак?”, “Нимани ўқитиш керак?”, “Қандай ўқитиш керак?” деган саволларга ўз ўрнида, ўз вақтида тўғри жавоб топиши ва тўғри қарорлар қабул қилишидадир. 19
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.2. Масофавий малака ошириш курсларини ташкил этишни лойиҳалаш Масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш ташкилий- педагогик, мазмун, технологик, молиявий каби масалалардан иборат. Ташкилий-педагогик масалалар — масофавий малака ошириш курслари ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, унинг ҳуқуқий асос лари, намунавий ўқув режалар, дарс жадваллар ва бошқа тартиб-қоида ларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилишини назарда тутади. Мазмунга оид масалалар — масофавий малака ошириш курслари ўқув дастурлари, ўқув-методик материаллари, турли хил электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётда самарали фойдала нишни назарда тутади. Технологик масалалар — масофавий малака оширишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, замон талабларига мос равишда дастурий таъминотларни ўрнатиш ва фойдаланиш назарда тутилади. Молиявий масалалар — масофавий малака ошириш учун техник воситалар, дастурий таъминотлар ва бошқа жиҳозларни ҳарид қилиш, тьюторларнинг ўқув юкламалари ва бошқаларни моддий жиҳатдан молиялаштиришни назарда тутади. Мазкур қўлланмада масофавий курсларнинг ташкилий-педагогик, маз мун ва қисман технологик жиҳатларига оид масалалар кўриб чиқилади. Масофавий малака ошириш курслар тегишли соҳанинг ваколатли органи томонидан ўрнатилган талаблар асосида қуйидаги икки хил йўналишда, яъни ўқитишга мўлжалланган ва мустақил ўқишга мўлжалланган курслар шаклида ташкил этилади (3-расм). 20
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Масофавий курсларни ташкил этиш йўналишлари Ўқитишга мўлжалланган Мустақил ўқишга мўлжалланган курс курс 3-расм. Масофавий малака оширишни ташкил этишнинг умумий йўналишлари Масофавий малака оширишни ташкил этишнинг умумий йўналиш ларининг қисқача мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. 1. Масофавий малака оширишга (ўқитишга) мўлжалланган курс. Бундай курсларда тьютор билан тингловчининг ўзаро фаолияти маълум бир ўрнатилган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилади. Курсларнинг ўқув жараёни малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар, ўқув режа, ўқув дастурлар, ўқув машғулотлари (дарс) жадваллари асосида амалга оширилади ва назорат ишларини бажариш натижаларига кўра тингловчига курс якунида сертификат ёки бошқа назарда тутилган ҳужжат бериш назарда тутилади. 2. Мустақил равишда масофавий ўқишга мўлжалланган курс. Бундай курслар мустақил ўқишдан кўзланган мақсадига мувофиқ ташкил этилади ва ўқув жараёни эркин амалга оширилиши мумкин. Ушбу қўлланмада асосан ўқитишга (малака оширишга) мўлжалланган курсларни, яъни машғулотлар жадвали асосида тьютор билан тингловчининг ўзаро фаолиятидан иборат жараённи ташкил этиш масалалари батафсил, мустақил ўқишга мўлжалланган курсларни ташкил этиш эса қисман кўриб чиқилади. Маълумки, малака ошириш тизимида масофавий курсларни ташкил этишда ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларда белгиланган маълум бир талаблар, вазифаларга асосланиш талаб этилади. 21
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Асосий Яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, малака ҳужжат ошириш тизимида масофавий курсларни ташкил этишнинг бошланишида асосий ҳужжат сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасин инг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қарори муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳужжат билан малака ошириш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича бир қатор талаблар, вазифаларнинг белгиланганлиги умуман малака ошириш тизими ва масофавий малака ошириш курсла рини ташкил этиш занжирининг боши ҳисобланади. Жумладан, педагог кадрлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давом этиш муддати асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланди. Бунда малака оширишнинг тўғридан- тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланди. 2+2, 3+1 Ушбу талаб асосида малака ошириш ихтисос схемалари лаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% — бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ташкил этилиши мумкинлиги белгиланди. Бундан кўриш мумкинки, малака ошириш тизимида ўқув жараёнининг умумий давомийлигининг маълум бир қисмини масофавий шаклда ташкил этиш мумкин. Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва малака ошириш бўйича махсус виртуал курслар мавжуд бўлган тақдирда қўлланилиши назарда тутилади. Масофавий малака ошириш курсларининг давомийлиги анъанавий малака оширишга нисбатан фарқ қилади. Анъанавий малака ошириш тизимида ишдан тўлиқ ажралган ҳолда давомийлиги 4 ҳафта давом этадиган 144 соатга мўлжалланган ўқув дастурда, дарс машғулотлари ҳафтасига 36 соат, кунига 6 соатдан ташкил этилиши белгиланган бўлса, масофавий малака оширишда бу тартиб тингловчининг ишдан ажралмаганлиги, яъни иш фаолияти билан малака оширишни биргаликда олиб бориш зарурлигига кўра ўзгартиришлар киритилишига олиб келади. 22
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Жумладан, масофавий малака ошириш курсларида кунига 2 соат ўқиш мумкинлигидан келиб чиқиб белгиланади, демак бир кунда 2 соат, 1 ҳафтада 12 соат, 3 ҳафтада 36 соат кетма-кетлиги давомида малака ошириш мумкин. Жумладан, бир иш кунида 8 соат ишлаш керак бўладиган бўлса, унда тингловчи бир иш кунида 6 ёки 4 соат малака ошириши учун вақт ажратиши мураккаб масала ҳисобланади, ажратган тақдирда ҳам психологик ва физиологик омиллар таъсирида курс ўқув материалларини талаб даражасида ўзлаштиришга, амалиётда қўллашга улгурмаслиги мумкин. Бу ерда малака оширишга жалб этилган шахс – бир вақтнинг ўзида ҳам ташкилот ходими, ҳам малака ошириш курси тингловчиси эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Масофавий малака ошириш курсларини шундай режалаштириш керакки – малака оширишга жалб этилган ходимнинг бир кунда шахсий ҳаётига оид масалаларни бажарадиган вақтига ёки ҳаётда муқаддас бўлган оила даврасида бўлиш, фарзандлар тарбияси билан шуғулланадиган вақтларида малака ошириш курсида ўқиш мажбуриятини юкламаслик керак. Юқоридаги таъкидланган талаблардан келиб чиқиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда масофавий малака ошириш курслари давомийлигини аралаш шаклда — 1+1, 2+1, 2+2, 3+1 схемаси (курснинг маълум бир қисмини масофавий, қолган қисмини таълим муассасасида ўтказиш), шунингдек, тўлиқ масофавий шаклда — 1+0, 2+0, 3+0, 4+0 схемаси (курс давомийлигининг тўлиқ қисмини масофавий мустақил равишда ўқиш) асосида ташкил этиш моделлари прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш мисолида ишлаб чиқилди. Мазкур таъкидланган фикрлардан дастлаб, аралаш шаклда малака оширишни кўриб чиқамиз. Аралаш ўқитиш (Blended learning) — замонавий таълим технологияси бўлиб, унинг асоси “синф-дарс тизими” билан электрон таълимнинг бирлашуви концепциясидан иборат. Бу электрон таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий ўқув воситалари тақдим қиладиган янги дидактик имкониятларга асосланади. Шундай қилиб, 144 соатга мўлжалланган ўқув дастур асосида ташкил этиладиган малака ошириш курсини аралаш шаклда 1+1, 2+1, 2+2, 3+1 схемалари бўйича ўқув соатлари ва мавзуларни ҳафталик тақсимлаш ва модулли принцип асосида тақсимлаш орқали режалаштириш ва ташкил этиш мумкин (4-расм). 23
24 4-расм. Аралаш малака ошириш курсла ўқув соатлари ва мавзуларни ҳа
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни арининг давомийлигини режалаштиришда афталик кўринишида тақсимланиши
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур аралаш малака ошириш курсларининг давомийлигини режалаштиришда ўқув соатлари ва мавзуларни ҳафталик кўринишида тақсимланишида асос сифатида юқорида таъкидланган 4 ҳафтага мўлжалланган 144 соатли малака ошириш ҳисобланади. Бунда 144 соатли малака оширишнинг ўқув соатлари 100% ва ҳафталик 36 соатли юклама 25% деб олинади. Ушбу стандарт масофавий малака ошириш шароитида тингловчи кунига 2 соат ўқиши мумкинлигидан келиб чиқиб, тақсимланади. Бунда масофадан мустақил ўқишда 36:2=18:6=3 ва 36:3=12 соат бўлади, ишдан ажралган ҳолда таълим муассасасидаги машғулотлар эса 36:6=6 ёки 36:8=4,5 бўлиши мумин. Ушбу ҳисоб-китоблар асосида аралаш малака ошириш курсларининг давомийлигини 1+1, 2+1, 2+2, 3+1 схемасида режалаштириш ва ўқув соатларини ҳафталик кўринишида тақсимлаш мумкин. Уларнинг мазмун- моҳияти қуйидагилардан иборат: • аралаш курснинг 1+1 схемасида — ўқув соатларнинг умумий 144 соатлик ҳажмдан 36 соати масофавий малака ошириш ва 36 соати таълим муассасасида малака ошириши белгиланади; • аралаш курснинг 2+1 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 72 соат масофавий малака ошириш ва 36 соат таълим муассасасида малака ошириши белгиланади; • аралаш курснинг 2+2 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 72 соат масофавий малака ошириш ва 72 соат таълим муассасасида малака ошириши белгиланади; • аралаш курснинг 3+1 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 108 соат масофавий малака ошириш ва 36 соат таълим муассасасида малака ошириши белгиланади. Мазкур курсларнинг масофавий малака ошириш қисми асинхрон ва синхрон режимда, таълим муассасадаги қисми турли амалий хусусиятга эга бўлган машғулотлар шаклида амалга оширилиши назарда тутилади. Бундан ташқари, аралаш малака ошириш курсларининг давомийлигини режалаштириш ва ўқув соатларини модулли кўринишида тақсимланган ҳолда шакллантирилди. Бунда ҳафталик кўринишидан фарқи шундаки, модулли кўринишидаги тақсимотда ҳафталар охирида эмас, модуллар якунида оралиқ назорат ишлари бажарилади. Шунингдек, модуллар ҳажмини бир ёки бир нечта ҳафталар давомида ўзлаштириш учун режалаштирилади ва ҳафталик иш кунига мувофиқ 5 ёки 6 та мавзуни ўзлаштириш учун тақсимланади. Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, аралаш малака ошириш курсларининг давомийлигини 1+1, 2+1, 2+2, 3+1 схемалари бўйича ўқув соатларини модулли кўринишида тақсимлаш мумкин (5-расм). 25
26 5-расм. Аралаш малака ошириш курсла ўқув соатлари ва мавзуларни м
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни арининг давомийлигини режалаштиришда модулли кўринишида тақсимланиши
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур аралаш малака ошириш курсларини амалга ошириш тартиб- қоидаларидан келиб чиқиб, малака оширишни тўлиқ ишдан ажралмаган ҳолда масофавий курслар давомийлигини ҳафталик ва модулли режалаштиришни кўриб чиқамиз. Жумладан, аралаш малака оширишдан фарқли равишда масофавий малака ошириш тўлиқ ишдан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда мустақил ўқиш назарда тутилади, таълим муассасасида ўқиш эса назарда тутилмайди. Бунда юқорида таъкидланган анъанавий малака оширишдаги 4 ҳафтага мўлжалланган 144 соатли ўқув юклама 100% ва ҳафталик 36 соатли юклама 25% ва масофавий малака ошириш шароитида тингловчи кунига 2 соат ўқиши мумкинлигидан келиб чиқиб, тўлиқ масофавий шаклда мустақил ўқиш 36:2=18:6=3 ва 36:3=12 соат бўлади ҳамда масофавий малака оширишнинг умумий давомийлиги шу ҳисоб-китобдан келиб чиқади. Ушбу ҳисоб-китоблар асосида тўлиқ масофавий шаклда малака ошириш курсларининг давомийлигини 1+0, 2+0, 3+0, 4+0 схемасида режалаштириш ва ўқув соатларини ҳафталик ва модулли кўринишида тақсимлашнинг мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат: • масофавий курсларнинг 1+0 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 36 соати тўлиқ масофавий малака ошириш шаклида ва курс якунида юзма-юз ёки алоқа воситалар асосида якуний назорат ўтказилиши назарда тутилади; • масофавий курсларнинг 2+0 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 72 соати тўлиқ масофавий малака ошириш шаклида ва курс якунида юзма-юз ёки алоқа воситалар асосида якуний назорат ўтказилиши назарда тутилади; • масофавий курсларнинг 3+0 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан 108 соати тўлиқ масофавий малака ошириш шаклида ва курс якунида юзма-юз ёки алоқа воситалар асосида якуний назорат ўтказилиши назарда тутилади; • масофавий курсларнинг 4+0 схемасида — ўқув соатларининг умумий 144 соатлик ҳажмдан тўлиқ 144 соати тўлиқ масофавий малака ошириш шаклида ва курс якунида юзма-юз ёки алоқа воситалар асосида якуний назорат ўтказилиши назарда тутилади. Мазкур ҳисоб-китоблар асосида тўлиқ масофавий шаклда малака ошириш курсларининг давомийлигини 1+0, 2+0, 3+0, 4+0 схемасида режалаштириш ва ўқув соатларининг тақсимотининг ҳафталик кўри нишидаги чизмасини 6-расмда модулли кўринишида чизмасини 7-расмда кўриш мумкин. 27
28 6-расм. Масофавий малака ошириш курс ўқув соатлари ва мавзуларни ҳа
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни сларининг давомийлигини режалаштиришда афталик кўринишида тақсимланиши
7-расм. Масофавий малака ошириш курс ўқув соатлари ва мавзуларни м 29
сларининг давомийлигини режалаштиришда II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни модулли кўринишида тақсимланиши
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур аралаш ва масофавий малака ошириш курсларининг давомийлигини режалаштиришга оид чизмаларга назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг ҳар бирида олиб бориладиган машғулотлар турлари акс эттирилган. Ушбу машғулотларни олиб бориш тартиби ва мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат. Масофавий шаклда мустақил малака ошириш машғулотлари ва назорат турлари: асинхрон машғулотлар — масофавий туриб электрон ўқув ресурс ларини мустақил ўзлаштириш ҳисобланади; синхрон машғулотлар — масофавий туриб реал вақт режимида машғулотларни олиб бориш ҳисобланади; синхрон Flipped learning — ўқув жараёнининг асосий қисми бўлган дарс билан уйга вазифанинг ўрни алмаштирилиб, аввал уйга вазифани бажариш жараёнида видео, аудио ва бошқа интерфаол материалларни ўрганиш, бўлажак дарсга тайёргарлик кўриш ва мазкур ўзлаштирилган билимларини дарс жараёнида амалий қўллаш шаклида олиб борилади; синхрон очиқ дарс — анъанавий малака ошириш жараёнида ўтказиладиган очиқ дарслар билан мазмунан деярли бир хил бўлиб, фақат фарқи замонавий веб-конференция воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда синхрон яъни он-лайн режимида ўтказилади; таҳлилий хулоса — масофавий малака ошириш курслари якунида барча назорат ишларини умумлаштирган ҳолда таҳлилий хулоса тайё рланади ва тингловчилар курсни қандай якунлаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда махсус назорат натижалари инобатга олинади; синхрон назорат — малака ошириш курслари тўлиқ ёки қисман масофавий шаклда ташкил этилганида ўқув жараёнида ёки курс якунида назорат ишлари синхрон, он-лайн режимида ўтказилиши назарда тутилади. Таълим муассасасида ўтказиладиган машғулотлар ва назорат турлари: йўналтирувчи дарслар — аралаш курслар ташкил этилганда курс бошида йўналтирувчи хусусиятга эга бўлган маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар-тренинг, сайёр машғулот ва бошқа интерфаол машғулотлар шаклларида олиб борилади; мустаҳкамловчи дарслар — аралаш курслар ташкил этилганда курс якунида таълим муассасасида мустаҳкамловчи хусусиятга эга бўлган маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар-тренинг, сайёр машғулот ва бошқа интерфаол машғулотлар шаклларида олиб борилади; амалий машғулотлар — масофавий малака ошириш жараёнида ўзлаштирилган билимларини амалиётда қўллаш дарслари шаклида амалга оширилади; сайёр машғулотлар — масофавий малака ошириш жараёнида тингловчилар учун тегишли илғор таълим муассасалар ва бошқа ташкилотларда сайёр машғулотлар ва виртуал экскурсиялар ташкил 30
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни этилиши назарда тутилади; семинар-тренинг — малака ошириш курсларининг масофавий ва таълим муассасасида амалга ошириладиган қисмларида тьюторлар томонидан семинар-тренинглар ўтказилиши назарда тутилади; таҳлилий хулоса — масофавий малака ошириш курслари якунида барча назорат ишларини умумлаштирган ҳолда таҳлилий хулоса тайёр ланади ва тингловчилар курсни қандай якунлаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда махсус назорат натижалари инобатга олинади; якуний назорат — малака ошириш курслари таълим муассасаси ташкил этилганида курс якунида назорат ишлари юзама-юз ўтказилиши назарда тутилади. Мазкур машғулотлар ва назорат турларини олиб боришда яна бир аҳамият қаратиш керак бўладиган жиҳати, аралаш курсларида таълим муассасасида ташкил этиладиган машғулотлар шакли йўналтирувчи ва мустаҳкамловчи хусусиятлари мавжуд. Бундай ҳолатда айрим машғулотларни ва назорат турларини ўтказиш вақтларига ўзгартиришлар киритилади. 31
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.2.1. Масофавий малака оширишда модулли- жамғариладиган тизимдан фойдаланиш 3 йилда бир Ҳозирги кунда турли соҳаларда фаолият юри марта малака тадиган ходимларнинг аксарият қисми ҳар 3 йилда камида бир марта 144 соатдан иборат малака ошириш ошириш курсидан ўтиш тартиби ўрнатилган. Бундан кўриш мумкинки, тегишли соҳа ходимлари бутун касбий фаолияти давомида ўртача 35 – 40 йил фао лият кўрсатиши мумкин бўлса, унда улар бутун касбий фаолияти давомида 11 – 13 марта малака оши риш курсларидан ўтиши мумкин бўлади. Мазкур тизим асосида малака ошириш курслари қанчалик сифатли ташкил этилмасин, барибир ходимларнинг билим, кўникмалари замон билан ҳамнафас бўла олмайди. Сабаби, авваллари 3 йилда бир марта мустаҳкам олинган билим бир неча йилларгача ходимларнинг эҳтиёжини қондирган бўлса, ҳозирги кунда бундай ёндашув давр талабига тўғри келмай қолди. Чунки XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб саноат давридан ахборот технологиялари даврига ўтиши натижасида тегишли соҳаларга оид ахборотларни эгаллашга бўлган эҳтиёж кучайди. Бу эса, ўз навбатида ҳар бир тегишли соҳа ходимининг даврий малака ошириш курсларда белгиланган мавзулар доирасидаги билимларни эгаллаш билан чегараланиб қолмасдан, узлуксиз ижодий фаолият юритиши, тадқиқот қилиши ҳамда ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришга шароит яратиш муҳим вазифалар сифатида намоён бўлмоқда. Ҳозирги кунда давлатимизда даврий равишда 3 йилда бир марта малака ошириладиган тизимда турли хил салоҳиятга эга бўлган ходимлар учун ягона ўқув дастур асосида малака ошириш курслар ташкил этилиши сир эмас. Бундай малака оширишда қуйидаги каби камчиликлар бўлиши табиий: • амалдаги мавжуд малака ошириш курсларида даврийликнинг мавжудлиги, яъни ходимлар ҳар 3 йилда бир марта малака оширишга жалб этилиши лозим бўлган тартиб ўрнатилганлиги; • амалдаги даврий малака ошириш курсларни ташкил этишда тингловчиларнинг иш тажрибаси, маҳорати, билим даражаси, иш стажи каби хусусиятлари эътиборга олинмаслиги; • ўқув дастурлар фақат ўқитувчи томонидан ишлаб чиқилиши ва унда тингловчининг касбий эҳтиёжлари, муаммолари, шахсий қизиқишлари эътиборга олинмаслиги; • гуруҳларни шакллантиришда тингловчиларнинг тажрибаси, сало ҳияти ва бошқа омилларга кўра табақалаштирилмаслиги ва улар 32
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ягона ўқув дастур асосида малака ошириши ҳамда уларда танлаш учун вариатив ўқув дастурларнинг мавжуд эмаслиги; • амалдаги мавжуд малака оширишнинг — фан — илмий тадқиқот, амалиёт орасида интеграция мавжуд эмаслиги; • малака ошириш курслари ўқув жараёни тингловчиларнинг касбий билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш бўйича ишлашга қаратилмаганлиги; • тингловчилар бутун фаолияти давомида узлуксиз касбий компетентлилик даражасини ошириш учун мотивацияни шакллантириш усуллари мавжуд эмаслиги. Малака оширишда тингловчиларнинг касбий эҳтиёжларининг қаноатлантирилмаслиги, касбий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган аниқ натижаларга эришишга йўналтирилган курслар ташкил этилмаслиги таълим тизимидаги ислоҳ қилиниши керак бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам муаммоларни ижобий ҳал қилиш, тингловчиларнинг қизиқишлари, касбий эҳтиёж ларини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида амалдаги малака ошириш курсларининг ташкил этилиши ҳолатини ҳар томонлама тубдан қайта қўриб чиқиш зарур ҳамда жаҳон стандартлари асосида малака оширишни индивидуаллаштириш, мослашувчанлик даражалари юқори бўлган илғор шаклларни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу йўналиш бўйича халқаро тажрибалар таҳлил қилинганда узлуксиз таълим олиш муаммолари бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борилган. Шулардан айримларида амалдаги малака ошириш курслари муддати даврийлиги, мазмунининг бир хиллиги, ходимларнинг мустақил ва мунтазам ўз устида ишлаши, ўқув жараёнига йўналтирувчи мотивация ларни шакллантиришнинг самарали механизми ишлаб чиқилмаганлиги каби камчиликлар мавжудлиги таъкидланган. Шунинг учун жаҳон ва миллий тажрибалар асосида малака оширишни шахсга-йўналтириш, ўзини-ўзи ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари асосида касбий фаолияти давомида кундалик узлуксиз компетентлилик даражасини ошириш шаклларини жорий этиш лозим. Бу фикрнинг нақадар тўғрилигини қуйидаги жумлалар билан асослаш мумкин. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида, “Илғор педагогик технологиялар, таълимнинг янги шакл ва услублари, ўқув, шу жумладан, дифференциаллашган дастурлар амалиётга жорий этилади” деб таъкидланган. Бунда малака ошириш жараёнини узлуксиз модулли- вариатив ўқув дастурлар асосида ходимларнинг эҳтиёжи, хоҳиши, талаби, шарт-шароитдан келиб чиқиб ташкил этиш мумкин. Юқоридагикабикамчиликларниқисманбартарафэтишватаъкидланган истиқболли фикрларни рўёбга чиқариш мақсадида масофавий малака оширишда модулли-жамғариладиган тизимни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. 33
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Модулли-жамғариладиган тизим — бу ходимнинг касбий фао лияти давомида узлуксиз равишда қисқа муддатли ўқув курс ларини ўқиши ва уларнинг натижаларини жамғариб борилишини назарда тутади. Асосий мақсади — бу нафақат жараёнга, ҳажмга, балки мосла шувчан тизим сифатида биринчи навбатда малака оширишга бўлган касбий эҳтиёжга тез жавоб бериш, аниқ манзилли натижага эришиш ҳисобланади. Модулли-жамғариладиган тизимнинг самарадорлигининг асосий принципи тизимлилик ҳисобланиб, хусусиятлари қуйидагилардан иборат: • очиқлиги; • аниқ натижага йўналтирилганлиги; • ўзини-ўзи ривожлантириш, ўзгартириш учун шароит яратилиши; • тингловчининг касбий ва шахсий ривожланишини узлуксиз амалга ошириш имконияти яратилиши; • индивидуал таълим олиш траекториясининг яратилиши; • малака оширишнинг якуний натижаси амалиётга йўналтирилганлиги. Масофавий малака оширишни модулли-жамғариладиган тизим асосида ташкил этишнинг концептуал шарти — бу ўқув жараёнини ташкил этишда янгича ёндашувлар асосида, хусусан ўқув жараёнини индивидуаллаштиришга йўналтиришни ташкил этиш моделларини жорий этиш; бутун ҳаёти давомида таълим олиш стратегиясининг бир қисми сифатида малака ошириш сифатини бошқаришнинг илмий асосларини яратиш; катта ёшдагиларнинг бутун ҳаёти давомида таълим олишини малака ошириш тизимининг бир қисми сифатида баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Масофавий малака оширишнинг модулли-жамғариладиган тизим доирасида ўқитиш самарадорлигини баҳолаш икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчиси, малака ошириш натижасида касбий билим ва кўникмаларни ўзгартириш, иккинчиси, тингловчиларнинг фаолияти натижасини ўзгартириш. Модулли-жамғариладиган тизим даврий амалга ошириладиган малака оширишдан фарқли равишда, узлуксиз бутун касбий фаолияти давомида тингловчиларнинг қизиқишлари, касбий эҳтиёжлари, фаолиятидаги муаммолари, билимларидаги бўшлиқларини ўрганиш натижасида қисқа муддатли модулли ўқув курслар ишлаб чиқиш ва бу курсда тингловчига малака ошириши учун қулай вақтни танлаш имкониятини бериш каби афзалликлари мавжуд. Шунингдек, тингловчига гуруҳ ёки индивидуал равишда малака ошириш билан амалиётни интеграциялаш асосида узлуксиз таълим олиш имконияти ҳам яратилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, масофавий малака оширишни модул ли-жамғариладиган тизим асосида ташкил этиш асосида ходимларнинг касбий эҳтиёжларни манзилли қаноатлантириш ва малака оширишни индивидуаллаштириш, дифференциаллаштиришга имконият яратадиган механизм ишлаб чиқилди (8-расм) 34
8-расм. Масофавий малака ошири асосида циклли та 35
ишни модулли-жамғариладиган тизим II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ашкил этиш механизми
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур модулли-жамғариладиган тизим асосида масофавий малака оширишни ташкил этиш механизми ишлаши учун 3 йилда бир марта ташкил этиладиган даврий малака оширишнинг 144 соатга мўлжалланган ўқув дастури бир нечта модулларга бўлинади ва ушбу модуллар бўйича қисқа муддатли курслар 3 йил учун тақсимланади ва курслар шу йиллар давомида узлуксиз равишда ташкил этилади. Ўтказилган курсларнинг натижалари жамғарилиб борилади ва 3 йил ичида 144 соатга мўлжалланган ўқув дастурни тингловчилар тўлиқ ўзлаштиради. Бу механизмнинг муҳим жиҳати шундаки, жамғарилиб бориладиган ҳар бир қисқа муддатли модулли курснинг ўқув дастурларини шакллантириш 3 хил усулда амалга оширилади. Биринчи тингловчиларнинг касбий эҳтиёжлари, муаммолари, қизиқишлари ўрганилади, иккинчи тингловчилар диагностикадан ўтказилиши натижасида билимларидаги бўшлиқлар аниқланади, учинчи замонавий ўзгаришлар натижасида юзага келадиган талаб ва таклифлар асосида маълумотлар тўпланади. Мазкур маълумотлар тегишли мутахассислар томонидан таҳлил қилинади ва мазмунан оптималлаштириш ва вариативлаштириш орқали қисқа муддатли модулли курслар ўқув дастурлари шакллантирилади. Шакллантирилган ўқув дастурлар асосида интерфаол ўқув материаллар ишлаб чиқилади ва тингловчилар учун қулай вақтда масофавий курслар шаклида ташкил этилади. Бунда кўп сонли тингловчилар учун модулли- вариатив ўқув дастурларини танлаш ва шу асосида масофавий малака ошириш имкони яратилади. Масофавий малака оширишда модулли-вариатив ўқув дастурлардан фойдаланишнинг таҳлили қуйидагича хулоса чиқаришга имкон беради. • модулли-вариатив ўқув дастурлардан фойдаланиш жараёнида тьютор вазифасини ахборот берувчи ва назорат қилувчидан мувоффиқлаштирувчи, маслаҳатчилик даражасигача ўзгартириш мумкинлиги; • модулли-вариатив ўқув дастурларнинг замон талабларига тез мослашувчанлиги; • тингловчининг тайёргарлик даражаси, талаблари ва эҳтиёжларига мос вариатив дастур танлаб ўрганилиши; • модулли-вариатив дастур тингловчиларни табақалаштириш ва уларга индивидуал ёндашишга, мустақил ишлашига имкон бериши; • модулли-вариатив дастур тингловчининг истакларига биноан ишлаб чиқилганли ёки танланганлиги сабабли, уларнинг онгли равишда фаолликларининг таъминланиши; • замонавий педагогик технологияларни амалиётга тез ва оммавий кириб боришини таъминлаш ва бошқалар. Модулли-вариатив ўқув дастурлар асосида курсларни масофавий шаклда ташкил этиш анъанавий малака оширишга нисбатан жуда қулай ва бирмунча осонроқ ҳисобланади. 36
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Анъанавий малака ошириш курсларини вариатив дастурлар асосида ташкил этиш эса бир қанча мураккабликка олиб келади. Чунки, бир гуруҳга 25-30 нафардан малака оширувчи тингловчилар жалб этилади ва ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари ҳам бир гуруҳ учун ягона ўқув-режа асосида ҳисобланади. Агар вариатив ўқув режа асосида малака ошириш анъанавий шаклда ташкил этилса, тингловчини вариатив дастурлар сонига кўра бир нечта гуруҳга бўлиниши ва дарс жараёнини ҳам гуруҳлар сонига кўра бир нечта ўқитувчи олиб бориши керак бўлади ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари ҳам бир нечта гуруҳлар учун ҳисобланиши керак бўлади. Бу эса бир гуруҳ учун белгилаган ўқув юкламаларнинг ўрнатилган тартибдан ошиб кетишига олиб келади ва ўрнатилган тартиб-қоидалар бузилади. Шунинг учун анъанавий малака оширишга нисбатан масофавий малака ошириш курсларини модулли-вариатив дастур асосида ташкил этиш жуда қулай, чунки масофавий курсларда тингловчилар ўқув материалларни асосан мустақил равишда ўзлаштирганлиги туфайли ўқув жараёнини ташкил этишда салбий натижалар юзага келмайди. Сабаби, курсга қабул қилинган тингловчилар вариатив дастурлар асосида бир нечта гуруҳга бўлиниши мумкин, лекин тингловчилар асосан мустақил равишда малака ошириши, ўқув жараёнига оид маслаҳатлар тьюторлар томонидан тармоқ орқали ташкил этилганлиги сабабли, ўқув юкламаларининг ошиб кетишига олиб келмайди. Шунинг учун ҳам модулли-вариатив ўқув дастурлар асосида малака оширишни масофавий шаклда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, тингловчилар малакасини узлуксиз оширишни ташкил қилиш учун уларнинг касбий фаолиятларида аниқланган ёки тингловчи нинг ўзи англаган касбий қийинчиликлари, эҳтиёжлари асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, таълимнинг барча (формал, ноформал, информал) турларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Масофавий малака ошириш таълим дастури инвариант ва вариатив модуллар блокларидан иборат бўлиши унинг мукаммаллигига эришиш имконини беради. Инвариант модуллар блоки мазмуни барча тоифадаги малака ошириш курслари учун мўлжаланган бўлиб, ходимларнинг умумий тайёргарлиги, касбига қўйилган талабларга мувофиқлиги, тизимга қўйилаётган вазифалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жараёнга татбиқ этилаётган инновацион технологиялар ҳамда жамиятдаги ижтимоий- иқтисодий ўзгаришлар асосида шакллантирилади. Вариатив модуллар блоки индивидуал характерга эга бўлиб, ходимнинг касбий эҳтиёжларини тўлароқ қамраб олиш, тезкор таъминлаш, ўқитадиган фанига доир билим, кўникма, малакаларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш ҳамда муваффақиятли фаолият олиб бориши ёки касбий таълимини давом эттиришга йўналтирилади. Шу билан бирга, тингловчининг индивидуал таълим траекториясини 37
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни амалга оширишнинг самарали ечими сифатида модулли-жамғариладиган тизим хизмат қилиши ва уни эришилган натижаларини бошқариш электрон портфолио орқали амалга оширилиши зарур. Портфолио технологияси тингловчининг индивидуал таълим траекториясини бажаришдаги фаолияти маҳсулини аниқлаш, жамғариш, тартиблаштириш ва намойиш этиш имконини беради. Шундай қилиб, масофавий малака оширишни модулли-жамғарилади ган тизим орқали ташкил этишда тингловчиларнинг қизиқишлари, касбий эҳтиёжлари, фаолиятидаги муаммолари, билимларидаги бўш лиқларини ўрганиш натижасида қисқа муддатли модулли ўқув курслар ишлаб чиқиш ва курсни тингловчи учун қулай вақтда ташкил этишга имкон берадиган механизмни жорий этиш истиқболли кўринмоқда. 38
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.2.2. Ходимларнинг касбий фаолияти давомида компетентлилик даражасини оширишнинг масофавий ўқитиш технологиялари Ҳозирги кунда малака ошириш тизимида ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитиш технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Чунки, тегишли соҳага оид янгиликларни тезкорлик билан амалиётга жорий этишда ташкилотдаги ходимлар асосий шахс ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тегишли соҳаларга оид янгиликларнинг амалиётга қай даражада татбиқ этилиши асосан ходимларга боғлиқдир. Бу ўз навбатида тегишли соҳа ходимларининг замон талаблари асосида узлуксиз малака оширишларини таъминлаш вазифасини олдимизга қўяди. Мазкур вазифани анъанавий малака ошириш тизими асосида амалга ошириш бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради, чунки, деярли етмиш йил давомида ходимларнинг малакасини ошириш тизимида ўқитишнинг асосий воситаси сифатида китоб(дарслик)дан фойдаланишга асосланиб келинмоқда. Бу вазифани таълим жараёнига ахборот коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитиш технологияларини фаол тадбиқ этиш, ходимларнинг узлуксиз мустақил ўқиб билим орттириши учун зарур дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш асосида сифатли амалга ошириш мумкин. Халқаро тажрибалардан кўриш мумкинки, замонавий ахборот- коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитиш технологияларидан фойдаланиш малака ошириш тизимида таълим сифатини амалга оширишга хизмат қилади. Бунда ўқув предметлари бўйича махсус ишлаб чиқилган электрон ахборот-таълим муҳитлари ва масофавий шаклда ташкил этиладиган турли хил қисқа муддатли тадбирлар асосида ҳар бир ходимнинг узлуксиз мустақил ўқиб билим орттиришини ташкил этиш мумкин. Мавжуд халқаро тажрибаларнинг таҳлилларига кўра XXI асрда электрон ахборот-таълим воситаларининг кенг оммалашиши натижасида, таълимнинг кундузги шаклида фойдаланиладиган баъзи тушунчаларнинг инновацион ўзгаришига олиб келаётганлигини кўриш мумкин. Жумладан, “кутубхона”тушунчасидан“электронкутубхона”га,“дарслик”тушунчасидан “электрон дарслик”га, “лаборатория ишлари” тушунчасидан “виртуал лаборатория ишлари”га “аудитория” тушунчасидан “виртуал аудитория”га “ҳамкорлик” тушунчасидан “виртуал ҳамкорлик”га ва ниҳоят, “таълим муҳити” тушунчасидан “электрон ахборот-таълим муҳити” ҳамда “синф- дарс ўқитиш” тушунчасида “масофавий” ўқитиш тушунчисига ўтилмоқда. Бу каби инновацион педагогик ёндашувларнинг иш фаолиятига жорий этилиши асосан ходимларнинг мустақил ўқиб билим орттириши 39
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни ва ҳар бир ходимнинг бутун ҳаёти давомида “узлуксиз таълим” олишини фаоллаштирди. Бунда фанлар бўйича махсус ишлаб чиқилган ахборот- таълим муҳитлари ва масофавий ўқитиш асосида ходимларнинг касбий фаолиятига оид янгиликларни мустақил ўқиб билим орттириши, бутун ҳаёти давомида узлуксиз таълим олишини таъминлашга эришилади. Шу ўринда узлуксиз таълим олиш тўғрисида халқаро тадқиқотчилар фикр- мулоҳазаларнинг таҳлилини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Узлуксиз таълим ғояси XX асрда пайдо бўлган, лекин унинг манбаларини қадимги файласуфлар давридан топиш мумкин. Бу ғоянинг умуминсоний ва фалсафий аҳамияти катта, чунки унинг мазмун-моҳияти ҳар бир инсонга бутун ҳаёти давомида доимий такомиллашиш, ижодий ва касбий ривожланиш, билим, кўникма ва малакаларини узлуксиз равишда янгилаб бориш имкониятини таъминлаб беришдан иборат [10]. Узлуксиз таълим тушунчаси хорижий педагогик адабиётларда қуйидаги турли хил атамалар билан талқин қилинган, жумладан, «давомий таълим» (continuos education), «бутун ҳаёти давомида олинадиган таълим» (life- long education), «перманент (узлуксиз) таълим (itducation permanante)», давом эттирилган ёки узлуксиз таълим (continuing education), «реккурент таълим» (recurrent education), ва “асосий таълимдан кейинги олинадиган таълим (Weiterbildung education)”. Мазкур таърифларда ўхшашлик кўзатилиб, бунда шахснинг ижодий потенциалини ва маънавий дунёсини ҳар тарафлама бойитиб боришга йўналтирилган ҳамда босқичма-босқич ташкил этиладиган яхлит жараён ёки ўқув муассасаларида ва мустақил равишда ўқуб билим орттириш асосида маҳоратини такомиллаштириб боришга қаратилган тизимли фаолият жараёни кўринишида ифода этилади. XXI асрда ахборот технологияларининг жадаллик билан ривожла ниши тегишли соҳаларга оид ахборотларни кунлик эгаллашга бўлган эҳтиёж кучайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир соҳа ходими касбий фаолияти самарадорлигини оширишга доир кундалик ахборотларни узлуксиз равишда ўрганиб, ўз иш фаолиятига тўлиқ татбиқ қилиб бориши натижасидагина касбий фаолиятининг замон талаблари даражасида бўлишига эришилади. Нима учун кундалик, узлуксиз таълим олиш зарурияти юзага келмоқда? Чунки, авваллари мустаҳкам олинган билим бир неча йилларгача ходимларнинг эҳтиёжини қондирган бўлса, ҳозирда бундай ёндашувлар давр талабларига тўғри келмай қолди. Бу эса ҳар бир ходим жаҳондаги янгиликлардан доимий хабордор бўлган ҳолда фаолият кўрсатиши учун узлуксиз малака ошириши ло зимлигини кўрсатади. Бу каби замон талаблари асосида пайдо бўлаётган 40
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни талабларнинг тўлиқ амалга оширилишини кафолатлаш учун ҳар бир тегишли соҳа ходимларининг узлуксиз таълим олишларини таъминлаш- га шароит яратиш чораларини кўриш вазифасини қўяди. Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида ходимларга соҳага оид электрон таълим ресурсларидан самарали фойдаланиш ва глобал интер нет тармоғидан фаол фойдаланиш орқали мустақил равишда маълумот ларни қидириб топиш саралаш, таҳлил қилиш асосида танқидий ва ижодий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган, ходимнинг касбий фаолиятига оид маълумотлар асосида узлуксиз малака ошириш ларини таъминловчи ахборот-таълим муҳитини ишлаб чиқиш, масофавий шаклда қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Тадқиқотлар жараёнида ходимларнинг касбий фаолияти давомида компетентлилик даражасини кундалик ошириш мақсадида қуйидагиларни ўз ичига олувчи масофавий ўқитиш технологиялари ишлаб чиқилди. Жумладан, ходимлар касбий тайёргарлигидаги бўшлиқларни мустақил аниқлаш ва тўлдириб боришга ҳаракат қилиш, электрон таълим ресурсларидан мустақил фойдаланиш, мажбурий билиши лозим бўлган масалаларни ўрганиш, куннинг долзарб масалаларини ўрганиш, куннинг муаммоли масалаларини ўрганиш, муаллифлик ишланмаларга оид масалалар, илғор тажрибаларни ўрганиш каби қисқа муддатли ўқувлар ташкил этиш мумкин (9-расм). 9-расм. Ходимларнинг касбий фаолияти давомида тезкор малака ошириш траекторияси 41
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни Мазкур масалалар тегишли мутахассислар томонидан ўқитишга оид ўқувлар ва мустақил ўқиш шаклларида амалга оширилади. Бунда ходимларнинг бутун фаолияти давомида тезкор касбий тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бўшлиқлар билан ишлашга қаратилган масофавий ўқитиш технологияларини амалга ошириш мақсадида соҳага оид замонавий электрон таълим ресурсларидан узлуксиз мустақил фойдаланиш имкониятини яратиш, ходимларнинг лавозимлари ўзгарганда, янги лавозим бўйича билиши лозим бўлган билим ва кўникмалар бўйича мажбурий ўрганишга йўналтирилган ўқувлар ташкил этиш, ҳозирги кунда ахборот ҳажмининг кўпайиши ва кунлик янги маълумотлар пайдо бўлаётганлиги сабабли куннинг долзарб масалаларини ўрганиш бўйича ўқувлар ташкил этиш, тегишли соҳа фаолиятида суринкали кўзатиладиган муаммоли масалаларининг келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаш, соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижалари, янги ишлаб чиқилган илмий ишланмаларнинг амалиётдаги самарадорлиги масалаларига бағишланган муаллифлик ишланмаларга оид масалалар, шунингдек, соҳага оид жаҳон ва маҳаллий тажрибаларда мавжуд илғор тажрибаларни ўрганиш каби қисқа муддатли ўқувлар ташкил этиш назарда тутилади. Шунингдек, ходимларнинг касбий фаолияти давомида компетентлилик даражасини ошириш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиб бориш мақсадга мувофиқ, жумладан ходимларнинг ахборот-ресурсларни мустақил ўрганиши, илғор тажрибаларни ўрганиши, турли ўтказилган қисқа ўқувларда иштирок этиши асосида ўз касбий тайёргарлигидаги бўшлиқларни тўлдириб бориши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши ҳолатини ўрганиб бориши лозим. 42
II боб. Масофавий малака оширишнинг педагогик дизайни 2.3. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар Масофавий малака ошириш курслари мазмунини ишлаб чиқишга ваколатли органлар томонидан тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетентлик даражаларига қўйиладиган талаблар асосида ишлаб чиқилади. Унда албатта, масофавий малака ошириш курсларининг мазмунини ишлаб чиқишда намунавий (таянч) ўқув режа, ўқув дастур, ишчи ўқув режа, ишчи ўқув дастурлар асосий мазмунни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Мазкур ҳужжатлар асосида тегишли йўналишлар бўйича модуллар, мавзулар бўйича асосий ва қўшимча ўқув материаллар ишлаб чиқилади. Ўқув материалларнинг ўзлаштирилиши эса мавзулар мазмуни доирасида ишлаб чиқилган назорат топшириқлари асосида текширилади. Назорат ишлари бошланғич, жорий, оралиқ, якуний назорат турларида ҳамда махсус назорат шаклларида олиб борилади. Шунингдек, масофавий малака ошириш шароитида анъанавий малака оширишдан фарқли равишда тьюторлар ва тингловчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Шунингдек, ишлаб чиқилган масофавий малака ошириш курслари ўқув- методик таъминоти тегишли соҳа мутахассислари иштирокида экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказилиши назарда тутилади. 43
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130