ОРОЛБЎЙИ – ЭКОЛОГИК ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲУДУДИ
Северное Аральское море Аральск Сирдарьё “Приаралье – зона экологический инноваций и техноло- гий” Жанубий Орол денгизи ОРОЛ ДЕНГИЗИ МундарижаМуйноқ Амударё Кириш .........................................................................................3 Биргаликда ҳаракат қилиш вақти келди....................................9 Инфографика. Таҳлил, баҳолашлар ва прогнозлар...................15 Ҳудуд трансформацияси. Оролбўйи – биргаликдаги ҳаракатлар......................................17 Тематик сессиялар. Конференция заминидаги мунозаралар...................................83 Инвестициялар – Оролбўйи ҳудудида инновацион тараққиётнинг асосидир.........................................................119 Орол денгизининг ўтмиши ва келажаги чорраҳасига назар...................................................................133 2
“Приаралье – зона экологический инноваций и техноло- гий” “Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган, Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурслари- дан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Бугунги куннинг асосий экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана, менинг қўлимда – Орол фожеаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй- ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда. Биз, БМТ томонидан Орол фожеасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастурнинг тўлиқ амалга оширили- ши тарафдоримиз”. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72–сессиясида сўзлаган нутқидан) 3
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Туркманистондаги Саммити 4
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди “...ишончим комилки, минтақамизда ноқулай экологик вазиятни тубдан яхшилаш учун қатъий ва ностандарт чора-тадбирлар зарур. Шу муносабат билан, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этаман. Ушбу ташаббус экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароит яратиш; “яшил иқтисодиёт”, экологик тоза, энергия ва сув тежайдиган технологиялар тамойилларини комплекс татбиқ этиш; чўлланиш ва экологик миграциянинг давом этишига барҳам бериш; экотуризмни ривожлантириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида умумий кучларимизни бирлаштиришга йўналтирилган. Бизнинг ташаббусларимизни ҳар томонлама муҳокама қилиш мақсадида келгуси йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Глобал экологик фонд кўмагида махсус конференция ташкил этилишини таклиф қиламиз. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 24 августда Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлисидаги нутқидан). 5
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Туркманбоши шаҳрида ўтказилган ОҚХЖ саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусга кўра 2019 йилнинг 24–25 октябрь кунлари Нукус шаҳрида БМТ шафелигида юқори даражадаги “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Халқаро конференция Оролбўйи ҳудудида атроф-муҳит ҳолатини ва минтақа аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган янги, инновацион ва замонавий технологик ечимларни амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ва инвестицияларни жалб қилишга янги туртки беришга қаратилган. Конференция ишида 28 та давлатдан 250 га яқин иштирокчи, шу жумладан нуфузли халқаро ташкилотлар – БМТ, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТ тараққиёт дастури, Марказий Осиё учун БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек хорижий Ҳукуматлар ҳамда “Western Export Solutions”, “Elion Group”, “United Phosphorus Limited” каби хусусий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди. 6
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 24-25 октябр 2019 давлат иштирокчи Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, “яшил” иқтисодиёт тамойиллари, экологик тоза, энергия ва сув тежайдиган технологияларни комплекс жорий этиш, чўлланиш ва экологик миграция давом этиши олдини олиш, экологик туризмни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди. Халқаро конференциянинг якуний натижалари Экологик инновациялар ва технологияларни жорий қилиш бўйича устувор инвестицион лойиҳалар пакети шакллантирилди; Оролбўйи ҳудудини барқарор ривожлантириш мақсадида инновацион ечимлар ва замонавий технологияларни тадбиқ этиш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича келгусидаги амалий чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди; Оролбўйи ҳудудини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг ташаббусини қўллаб-қувватлашга қаратилган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси лойиҳасига киритиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқилди; Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича Конференция коммюникеси қабул қилинди. 7
БИРГАЛИКДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида юқори даражадаги “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси қатнашчиларига йўллаган МУРОЖААТИ Ҳурматли конференция иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Халқаро конференция иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаш менга катта қувонч бағишлайди. Мен, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби жаноб Антонио Гутерришга Оролбўйи муаммоларига алоҳида эътибори ва Ўзбекистоннинг нуфузли Халқаро конференция ўтказиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб–қувватлагани учун ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу ташаббус, ўтган йилнинг август ойида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг мажлисида илгари сурилган ва ҳамкорларимиз томонидан қўллаб–қувватланган эди. Мен, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Германга, БМТ Бош котиби ёрдамчиси Абдула Мар Дьейега, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Питер Бурианга, халқаро ташкилотлар ва хорижий тадқиқот марказлари ҳамда дипломатик корпуснинг ҳурматли вакилларига тадбирни ташкил этишдаги ҳамкорлиги ва фаол иштироки учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. 10
“Приаралье – зона экологический инноваций и технологий” Ҳурматли конференция иштирокчилари! Оролнинг қуриши – замонамизнинг энг йирик глобал экологик фожеаси ва ўткир муаммоларидан биридир. Унинг оқибатлари бутун ҳудуднинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Сизга маълумки, Ўзбекистон Ҳукумати экологик ҳолатни барқарорлаштириш, Оролбўйи аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш бўйича қатъий ва изчил равишда комплекс чора–тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Оролнинг қуриган тубида 1 миллион гектарга яқин ерда ҳимоя экинлар, саксовул ва бошқа шўрланишга чидамли ўсимликлар экилди. Биз ҳаммамиз яхши тушунамизки, денгизнинг қуриши оқибатларини енгиб ўтиш учун халқаро кучларни бирлаштириш зарур. Манзилли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун, халқаро донорлик ҳамжамиятлари ресурсларини жалб этиш мақсадида, 2018 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан БМТ шафелигида ПП-4099 8 январь 2019 йил Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фонди ташкил этилди. Бугунги кунда атроф–муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистон Республикаси- да озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон билан биргаликда Европа Иттифоқи, Норвегия, Бирлашган Араб Амирлиги, Германия Федератив Республикаси, Япония, Европа инвестиция банки ва бошқалар фаол ҳаракат қилишмоқда. Бундан роппа-роса бир йил муқаддам ташкил этилган Оролбўйи халқаро инновация маркази экологик фожеа муаммосининг ечимига қаратилган инновацион ёндашувларни излаш ва ишлаб чиқиш масалаларига муносиб ҳисса қўшмоқда. Афсуски, Орол денгизини тўлалигича тиклашнинг имкони мавжуд эмас. Шунинг учун бизнинг олдимизда турган муҳим вазифа – Орол инқирозининг атроф-муҳитга ва ушбу ҳудудда яшовчи миллионлаб одамларнинг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини камайтиришдир. Биз Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш- ни таклиф этамиз. Сизнинг эътиборингизга экологик инновациялар ва технология- лар, “яшил” иқтисодиёт тамойиллари, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи ҳудудини “Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” сифатида эълон қилиш бўйича махсус резолюцияси, шунингдек ОҚХЖ таъсисчи давлатлари саммитида илгари сурилган Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳудудий дастурлари асосида минтақанинг барқарор иқтисодий–ижтимоий ривожланишини таъминлашга йўналтирилган Концепция лойиҳаси тақдим этилмоқда. Концепцияда ўз аксини топадиган Сизларнинг фикр ва таклифларингиз биз учун ниҳоятда муҳимдир. 11
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Аминманки, ушбу кенг кўламдаги лойиҳаларни амалга ошириш, бутун ҳудуд бўйлаб одамларнинг турмуш сифати ва даражасини оширишга, барқарор экотизим ва биохилма-хилликни тиклашга кўмак беради. Азиз дўстлар! Орол денгизининг қуриши, инсон томонидан атроф–муҳитга салбий таъсир кўрсатишнинг ёрқин мисолларидан биридир. Ўз навбатида, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш таъкидлаганидек, Оролбўйини қутқариш бўйича қилинаётган халқаро ҳаракатларнинг бирлаштирилиши “бутун дунёда бизнинг келгуси ҳаракатларимиз учун намуна бўлиши мумкин”. Аминманки, конференция натижалари Орол фожеаси оқибатларини бартараф этишдаги долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, “яшил” технологияларни, энергия ҳамда сувни тежовчи тизимларни татбиқ этиш, ҳудуднинг келгусида чўлланиши ва экологик миграциясининг олдини олиш чораларини кўриш, ҳудудга хориж инвестицияларини жалб қилиш борасида самарали платформа сифатида ўрин тутади. Конференция ишининг муваффақиятли ва сермаҳсул бўлишига тилакдошман”. 12
БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг юқори даражадаги “Оролбўйи – экологик инновация ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган ВИДЕОМУРОЖААТИ Мен, ушбу муҳим конференция иштирокчиларини қутлашдан хурсандман. Орол денгизининг йўқолиб кетиши ҳаётимиздаги энг катта экологик фожеалардан биридир. Орол ҳудудига 2017 йилда ташрифим давомида ҳис қилган шок ҳолатим ҳозиргача эсимдан чиққани йўқ. Инқирознинг оқибатлари атроф–муҳит, балиқчилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли саломатлиги учун ниҳоятда ҳалокатли таъсир кўрсатган. Иқлимнинг ўзгариши эса, ҳолатни янада мураккаблаштирган. Трансчегаравий ҳамкорлик – ҳудди янги технологиялар, янги инвестициялар ва комплекс стратегиялар каби ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Мен Ўзбекистон Ҳукуматининг бу конференцияни ўтказишга чақириғи ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Кўриб турганимиздек, ҳудудда тараққиётга имкон бор. БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасига ҳисса қўшиш билан бир қаторда, биз ночорликни сусайтиришимиз ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ҳаракатларимизни фаоллаштиришимиз мумкин. Тадбирни муваффақиятли ўтказишингиз учун менинг самимий тилакларимни қабул қилишингизни сўрайман. 13
ҲУДУД ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ОРОЛБЎЙИ – БИРГАЛИКДАГИ ҲАРАКАТЛАР
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Ачилбай Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари 16
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Орол денгизи ҳудудида экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуслари, Ўзбекистонда илк бора қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган устувор чора–тадбирларнинг бир қисмидир. Орол муаммосини ечиш масаласи табиатни муҳофаза қилиш, ижтимоий–иқтисодий ва сув хўжалиги соҳаларига оид Ҳукуматнинг бошқа қарорларида ҳам ўз аксини топмоқда. Шунингдек, денгизнинг қуриши оқибатларини бартараф қилиш халқаро ҳаракатларнинг фаол бирлашувини талаб этади. Шу муносабат билан биз, экологик муаммони ҳал этишда комплекс ёндашувни ёқлаган ҳолда, мазкур ҳудудни ривожлантириш бўйича, шу жумладан БМТ ва ҳудудий халқаро ташкилотлар томонидан тўлиқ хажмда охирги йиллар давомида қабул қилинган стратегия ва дастурларни амалга ошириш тарафдоримиз. Умид қиламизки, конференция иштирокчилари эътиборига тақдим этиладиган Орол ҳалокати оқибатларини камайтиришга қаратилган принципиал жиҳатдан муҳим саналган инновацион ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши бунга хизмат қилади. 17
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Борий Алихонов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спикерининг ўринбосари 18
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Ўтган 25 йилда мазкур ҳудудда жойлашган давлатлар томонидан Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш учун қатор чоралар кўрилди. Ўзбекистоннинг ОҚХЖга қўшган ҳиссаси ҳамда жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳисобига Ўзбекистон ҳудудида умумий қиймати 3,06 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги 350 та лойиҳа амалга оширилди. 2017–2021 йиллар учун мўлжалланган умумий қиймати 8,422 трлн. сўмдан ортиқ бўлган Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш Давлат дастури қабул қилинди. Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 279 та лойиҳадан иборат бўлган умумий қиймати 38 млн. АҚШ доллари қийматидаги дастур, 2019–2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга қаратилган 75 та лойиҳадан иборат умумий қиймати 3,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи Комплекс дастур, 2022 йилгача мўлжалланган қиймати 17 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи иқлим ўзгаришига мослашиш ва Орол денгизи хавзасида унинг оқибатларини юмшатиш дастури, шунингдек ўрмонзорларни тизимли ташкил қилиш бўйича устувор миллий дастурлар рўйхатига оид қўшимча чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Бугунги кунга қадар режалаштирилган 500 минг га майдоннинг 460 минг га қисмида ўрмонлар ташкил қилиш бўйича ишлар амалга оширилди. 2018 йил 24 августда Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган ОҚХЖ таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан билдирилган Оролбўйи ҳудуди бўйича ташаббус ва таклифларни амалга оширишни таъминлаш юзасидан “Йўл харитаси” алоҳида аҳамиятга эга бўлди. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди. Қайд этиб ўтиш керакки, БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фондини ташкил қилиш юзасидан Ўзбекистоннинг ташаббуси БМТ Бош котиби жаноб Антонио Гутерриш ва БМТ аъзолари, шунингдек бир қатор халқаро ташкилотлар ва давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, асосий шиори – “Биз келажак учун жавобгармиз” бўлган ва 2019 йил январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан атроф-муҳитнинг аҳоли саломатлиги ва генофондига салбий омиллар таъсирини пасайтиришга йўналтирилган амалий чора-тадбирлари амалга оширилмоқда ҳамда ушбу масалага кенг жамоатчилик қатламлари ва хорижий ҳамкорлар жалб этилмоқда. 19
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Наталья Герман – БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТнинг Минтақавий маркази раҳбари 20
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Сўнгги йилларда Марказий Осиё ўзининг сифат жиҳатдан янги ривожланиш босқичини ўтказмоқда, минтақа динамикасида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди. Бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама давлатлараро келишувларга эришилди, бешта давлат етакчилари минтақа кун тартибидаги долзарб масалаларни ечишда сиёсий жонбозлик кўрсатишди. Ушбу ҳаракатлар минтақадаги муҳим муаммоларнинг узоқ муддатли ечимини ҳамжиҳатликда излаб топишга интилаётган ҳудуд учун янги имкониятларни яратади. Бугунги кунда ушбу йўналишда мувафаққиятга эришиш имкониятлари ҳар доимгидан ҳам юқоридир. Таъкидлаш жоизки, охирги вақтларда Марказий Осиё давлатлари ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир қатор, шу жумладан сув муаммолари ва экологик масалалар борасида муҳим резолюциялар қабул қилинди. Хусусан, “Марказий Осиёда тинчлик, мустаҳкамлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш” резолюцияси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу резолюцияларнинг барчаси БМТ Бош котибининг “Фан, техника ва инновациялар – ривожланиш учун” маърузасида қайд қилинган. Ушбу нуқтаи назардан, конференциянинг асосий ғояси, яъни Орол муаммосини ҳал қилишнинг янгича усул ва ёндашувларини излаб топиш ва жорий этишнинг долзарблиги тўғрисидаги ғояга қўшилмасликнинг иложи йўқ. Биз учун ушбу муаммога халқаро ҳамжамиятнинг, яъни ЕИ, ЕХҲТ, Осиё тараққиёт банки каби ташкилотларнинг эътиборини қаратиш орқали янги босқичдаги ҳамкорликка эришиш талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси аллақачон мазкур йўналишда фаол ҳаракат қилишни бошлаган. Бунга БМТ билан ҳамкорликда Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил қилиш лойиҳасининг муваффақиятли бошланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил қилиш ғояси яққол далил бўла олади. 21
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Муса Ерниязов – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси 22
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Бугунги куннинг муҳим масаласи – Орол фожеасининг Оролбўйида яшаётган миллионлаб одамларнинг ҳаёт фаолиятига ва атроф– муҳитга ҳалокатли таъсирини камайтиришдир. Орол денгизи ҳудуднинг иқтисодиёти, ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши, аҳолининг бандлигини таъминлаш, барқарор ижтимоий инфратузилмани шакллантиришда муҳим роль ўйнади. Ўтмишда Орол денгизи балиқ овланадиган дунёнинг энг бой ҳудудларидан бири ҳисобланган. Оролбўйида яшовчи аҳолининг 80% дан ортиғи балиқ овлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва етказиб бериш билан шуғулланишган. Амударё ва Сирдарёнинг қуйилиш жойларидаги унумдор ерлар ҳамда юқори маҳсулдор яйловлар 100 мингдан ортиқ инсонларнинг чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш соҳаларида бандлигини таъминлаган. Шунингдек, денгиз бутун минтақада иқлимни бошқарувчи сув ҳавзаси сифатида об–ҳавонинг кескин ўзгаришини тартибга солиб турган, бу эса аҳолининг яшаш шароити, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экологик ҳолатга ижобий таъсир кўрсатган. Энди эса, ҳудуд Орол фожеасидан иқтисодиёт азият чекмоқда, ишсизлик даражаси ортган, ташқи миграция кучайган, аҳоли яшаш шароитининг сифати пасайиб кетиши кузатилмоқда. Охирги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан минтақага жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат ва халқаро институтлар кучларини бирлаштириш туфайли Оролбўйида янги иш ўринлари яратилмоқда ва мавжуд инфраструктура ривожланмоқда. Умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ доллари бўлган 800 та лойиҳани амалга оширишга мўлжалланган ва мисли кўрилмаган даражада кенг қамровли алоҳида давлат Дастури қабул қилиниши бунга имконият яратмоқда. Аммо, Орол фожеасининг бутун дунё миқёсидаги характерини инобатга олиб, дунё ҳамжамияти билан биргаликда манзилли ва тегишли молиялаштириш манбалари билан таъминланган лойиҳаларни амалга ошириш орқали ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш зарур. 23
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Абдулай Мар Дьейе – БМТ Бош котибининг ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастури администраторининг махсус маслаҳатчиси 24
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Мен бу ерда – яъни, илм–фан ва исломий ғоялар бешиги ҳисобланган Ўзбекистонда бўлишдан жуда хурсандман. Бугун шу ерда туриб, мен Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг айтган гаплари ва ҳаёт тарзи бўлган ҳадис илмининг ривожланишида етакчи ўрин тутган Имом ал–Бухорий, Имом ат–Термизийларнинг руҳиятини ҳис этиб турибман. “Сўз илми” каломининг асосий ижодкорлари – Абу ал-Муин ан-Насафий ва Абу Мансур ал-Мотрудийнинг донишмандликларини ҳис қиляпман. Фалсафа, математика ва астрономия илмларининг отаси ва етакчи олимлар бўлган Умар Ҳайём, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий ва Улуғбекларнинг илҳомларини туймоқдаман. Бежизга эмаски, Ўзбекистон ўзининг нуфузли – “мўъжизакор Шарқ тимсоли!” номига тўлиқ муносибдир. Мен Орол денгизига бағишланган ушбу конференция “Таъқиқланган санъат” музейи (И. Савицский музейи) жойлашган шаҳар – Нукусда ўтказилаётганидан жудаям мамнунман. Аминманки, ушбу жойнинг сеҳрли кучи конференциямизнинг ишларини йўналтириб, илҳомлантириб туради. Ўзбекистон Ҳукумати Орол денгизи ҳудудига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу Ўзбекистоннинг ривожланиш Стратегиясида яққол акс этган. БМТ кун тартибининг муҳим таркибий қисмида 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасида “Ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик” бош тамойил ҳисобланади. Ушбу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ўзининг ривожланиш стратегиясида Қорақалпоғистон аҳолиси манфаатларига асосий эътиборни қаратмоқда. Ўзбекистон ушбу мажбуриятни бажараётганини кеча Мўйноқда, йирик инвестициялар амалга оширилаётганлиги тимсолида кўрдик. Аҳолининг саломатлигига таҳдидни камайтириш, тупроқ деградациясининг олдини олиш мақсадида, Оролнинг қуриган тубини ўрмонзорга айлантириш ва тупроқнинг хусусиятларини тиклаш дастури амалга оширилмоқда. Минтақадаги мураккаб муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон БМТ тараққиёт дастури томонидан интеграциялашган ёндашув – яъни таҳлил, муқобил молиялаштириш, янги билим ва инновациялар, интеграциялашган сиёсат орқали қўллаб-қувватланади. Муваффаққиятга эришамиз ва унга эришиш зарур, зеро ҳақиқатдан ҳам – “Олтин бу водийлар, жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, Оламни маҳлиё айлаган диёр!”. 25
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Питер Буриан – Европа иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили 26
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Бугунги тадбир фавқулодда муҳим ва ўз вақтида ўтказилмоқда. Тўхтовсиз ҳаракат қилиш вақти келди. Оролбўйи билан боғлиқ мураккаб муаммони ҳал қилиш ва халқаро ҳамжамиятнинг ушбу муаммодан бохабарлигини оширишда Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси ва етакчилигини олқишламоқчи эдим. Биз Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан бошланган БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси кенг қамровли ташаббус сифатида муҳокама қилмоқдамиз. Бу Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш ҳамда ушбу ҳудудда яшовчи инсонларнинг зарурий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган чора– тадбирларга БМТ тизими томонидан билдирилган муносабатдир. Ушбу муаммони комплекс ва инновацион ёндашув йўли орқали ҳал қилиш учун, Ўзбекистоннинг Орол денгизи ҳудудини “экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш ҳақидаги ташаббусини қатъий маъқуллаймиз. Дарҳақиқат, XXI аср чақириғи XXI аср усулларини қўллашни талаб этмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ) биринчилардан бўлиб Фондни қўллаб–қувватлаш масаласини кўриб чиққан донорлардан бири бўлди ва мен Европа Иттифоқи ушбу жамғармасига умумий қиймати 5 млн. евро миқдоридаги ўз ҳиссасини қўшишни режалаштираётганлигини эълон қилишдан хурсандман. Биз шошилинч ва ҳал қилувчи ҳаракатлар талаб этилаётган муаммоларнинг миқёси ва ҳудудда иқлим ўзгариши оқибатида тез ўсиб бораётган босимни аниқ тушуниб турибмиз. Экспертларнинг фикрига кўра, ҳудудда сув масаласидаги ҳамкорликнинг етарли эмаслиги, келажакда ривожланиш учун жиддий хавф-хатар ва йирик сарф-харажатларни келтириб чиқаради. Ушбу соҳадаги ҳаракатсизлик туфайли йилига 4,5 млрд. АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланмоқда. Европа Иттифоқи минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қуватлашни давом эттириш қарорида қатъий. Айни вақтда, Европа Иттифоқи САWEP, “Марказий Осиёда сув-энергетик ва озиқ-овқат алоқалари бўйича диалог” ҳудудий лойиҳасини молиялаштириб келмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш лойиҳаларига Европа молия институтлари (ЕРРБ ва ЕИБ) инвестицияларининг улуши ортаётганидан мен янада хурсандман. Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасини қўллаб–қувватлаш учун ЕИБ томонидан 100 млн. евро инвестиция киритишга розилик билдириши бунга яққол мисол бўла олади. 27
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Баҳром Қўчқоров – Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси 28
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экологик фожеа оқибатларини юмшатиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Бугун гап Орол денгизини қайта тиклаш ҳақида кетмаяпти. Биз Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш, Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва гуллаб–яшнаётган ҳудудга айлантириш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга чақирмоқдамиз. Ушбу контекстда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббуси, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, “яшил” иқтисодиёт тамойиллари, экологик тоза, энергия ва сувни тежаш технологияларини тадбиқ қилиш, экологик миграция ва чўлланишнинг олдини олиш ва бошқа чора- тадбирларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш учун шароитлар яратиш мақсадида кучларимизни бирлаштиришга йўналтирилган. Бугунги конференция экологик фожеа ҳудудини гуллаб- яшнаётган ва барқарор ривожланаётган ҳудудга айлантириш учун биргаликдаги ҳаракатларнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишга қаратилган. 29
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Гуйчгелди Байжанов – ОҚХЖ ижроия қўмитаси раиси 30
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш натижасида вужудга келган экологик фожеа Орол денгизи ҳавзасида яшовчи миллионлаб одамларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, сув ҳавзасининг кескинлик билан саёзлашуви туфайли табиий ресурсларнинг таназзулга учраши, шу жумладан қирғоқбўйи ҳудудлари чўлланиши, табиий яйловлар сифатининг ёмонлашуви, тупроқ шўрланиши, шўрхоклар пайдо бўлиши ва биологик хилма-хилликнинг камайиши нафақат Марказий Осиё, балки минтақамизга туташ ҳудудлар учун ҳам жиддий хавф туғдирмоқда. 2018 йил 24 августда Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган ОҚХЖ таъсисчи давлатлари раҳбарларининг мажлисида қабул қилинган қўшма баёнотда “...томонлар Орол денгизи ҳавзаси, айниқса экологик инқирозга учраган ҳудудларда экологик вазият ва ижтимоий–иқтисодий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ муаммоларни комплекс тартибда ҳал этиш учун кучларни бирлаштириш муҳимлигини тан олишди” деб қайд қилинган. Орол денгизи ҳавзасидаги давлатларга ёрдам кўрсатиш Дастури (ОҲД–4) ОҚХЖ мақсадларига эришишнинг самарали воситаси бўлиб, Орол инқирози оқибатларини юмшатишнинг истиқболли дастурларини ва биргаликдаги амалий ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган. 31
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Андрей Худик – Белорусь Республикаси Табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири 32
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Шубҳасиз, барқарор ривожланиш учун сув муҳим омил ҳисобланади. Мазкур фактни ҳисобга олиб, сув ресурсларини бошқариш, трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида Белорусь Республикасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича бир қатор стратегик ҳужжатлар қабул қилинган ва уларнинг ижроси амалга ошириб келинмоқда. Белорусь Республикасининг Табиий ресурслар ва атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги ва Литва Республикасининг Атроф-муҳит вазирлиги ўртасида трансчегаравий ер усти сувларининг ҳолати бўйича маълумот алмашиш Техник протоколи, Россия Федерацияси билан трансчегаравий сув объектларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро келишув, Украина билан трансчегаравий сувлардан биргаликда фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тўғрисида ҳукуматлараро келишув ва бошқа шу каби ҳукуматлараро келишувларни амалга ошириш ижобий натижаларни бермоқда. “Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Белорусь сиёсатини кучайтириш, миллий қонунчиликка БРМни имплементация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Орол инқирози каби трансчегаравий экологик муаммони ҳал қилишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида гап кетганда Чернобил фожеасини ҳам эсга олмасликнинг иложи йўқ. Орол денгизининг қуриб бориши ва Чернобил фалокатининг салбий оқибатлари ўртасида маълум бир параллел чизиқ ўтказиш мумкин. Бу муаммолар ижтимоий-иқтисодий, экологик, тиббий- демографик масалалар, трансчегаравий ҳудудларнинг ифлосланиши билан боғлиқдир. Экологик муаммони ҳал этишнинг зарурий шартларидан бири – бу, минтақавий ҳамкорлик ҳисобланади. Шу муносабат билан, Орол бўйича ва Чернобил тематикаси бўйича муаммоларни ҳал қилиш учун қўшни давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий марказлар билан ҳам ҳамкорликни кучайтириш муҳим деб ҳисоблаймиз. 33
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири 34
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Марказий Осиёдаги сиёсий иқлимнинг ўзгариши кўплаб минтақавий тавсифдаги масалаларнинг ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлди. Чегара ҳудудлардаги сув хўжалиги объектлари ва улардан фойдаланиш бўйича деярли барча мунозарали масалалар тартибга солинди, асосий трансчегаравий дарёларда сувдан фойдаланиш режими ва сувнинг ҳажми юзасидан тезкорлик билан келишиб олинмоқда. Сув танқислиги таъсирини камайтириш бўйича ҳамкорликда ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ташаббусларидан бири – 2018 йилнинг августида бўлиб ўтган ОҚХЖ Саммитида Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифи ҳисобланади. Қабул қилинган Дастур минтақавий сувдан фойдаланишдаги ҳамкорлик даражасини кўтаришга, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни ва келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради. Томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий қилиш ва келгусида ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ердан фойдаланувчиларга давлат томонидан ушбу технология жорий қилинган ҳар бир гектар ер учун 8 млн. сўм ёки қарийб 900 доллар миқдорда субсидия ажратилиши белгиланди. Бундан ташқари, томчилатиб суғориш технологияси учун кредит олиш мақсадида мурожаат қилинганда, давлат томонидан 10 фоизлик ставка қопланади ва ердан фойдаланувчилар ер солиғидан 5 йилга озод қилинади. Бу йил 30 минг гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди ва 2025 йилга келиб эса қарийб бир миллион гектар ер сувни тежаш технологиялари билан қамраб олинади ва шунда томчилатиб суғориш майдони 250 минг гектардан ошиб кетади. Ўзбекистонда Амударё дельтасида кичик маҳаллий сув ҳавзаларини яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг амалга оширилиши натижасида эса муҳандислик инфратузилмаси яратилиб, Орол денгизининг жанубий минтақасидаги маҳаллий сув ҳавзалари базасида экотизим ва иқтисодий фаолият барқарорлиги учун мақбул сув горизонтини таъминлаш имкониятини беради. Бироқ, фақат Амударё орқали ушбу ҳудуднинг сув таъминоти сақланиб қолиш шарти билан барқарорликни таъминлаш мумкин. Бунинг учун биз Оролбўйи ҳудуди учун ушбу сув ҳажмларини кафолатлашимизга махсус ҳаракатларни қилишимиз талаб этилади. 35
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Иброҳим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири 36
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Концепциянинг мақсади – Орол денгизи ҳавзаси минтақасини табиий- экологик ва инсоният инқирози билан боғлиқ ҳудуддан, экологик инновациялар ва технологиялар, яшил иқтисодиётни тадбиқ этишга асосланган барқарор ижтимоий- иқтисодий ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича стратегик йўналиш ва ҳаракатлар режасини таклиф қилишдир. Охирги 25 йилнинг вазифалари Орол денгизи минтақасида яшаётган миллионлаб кишиларнинг табиий ресурслар базасига боғлиқлиги асосида, Орол денгизи муаммосининг салбий таъсирини камайтиришдан иборат бўлади. Бунинг учун яхши ўйланган, ривожланишнинг мақсадли ва ишончли молиялаштириш манбалари зарур бўлади. Шунга қарамасдан, ривожланиш муаммолари сақланиб қолмоқда ҳамда вақт ўтиши билан иқлим ўзгаришининг сезиларли салбий таъсири тобора кучайиб бораётганлиги ҳозирнинг ўзида Орол денгизи минтақасида сезилмоқда. Жорий ва истиқболдаги ушбу кўпсонли мураккаб ва ўзаро боғлиқ бўлган омиллар, кечиктириб бўлмас ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини, қўшимча равишда Орол денгизи минтақасида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва фаровонлиги асосини ташкил этадиган, экотизимни қайта тиклаш ва функционал яхлитлигига олиб борувчи амалий ишлар кўламини тубдан ўзгартириш муҳимлигини кўрасатади. Мазкур Концепция лойиҳалаштиришнинг қуйидаги тамойиллари асосида ишлаб чиқилган: Давлат-хусусий шерикчилиги, шерикчиликнинг барча турларини илгари суриш учун қонунчилик базасини яратиш, экологик муаммоларни ҳал этишда давлат иштирокини децентрализациялаш ва жамиятни янада фаол жалб этиш каби институционал иннновациялар; иқтисодий ва молиявий инновациялар – инновацион бизнес-моделлар тамойилига асосланган; “яшил” ва “айланма” иқтисод (чиқиндисиз, қайта тикланувчи, самарадор); янги динамик тарифларни киритиш; ташаббусларни молиявий қўллаб– қувватлаш (масалан, айланма жамғармалар, микро-молиялаштириш, экологик молиялаштириш ва бошқалар); сиёсий ва ҳуқуқий инновациялар – шу жумладан, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш, қишлоқ хўжалиги секторини келгусида диверсификация қилишни рағбатлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш; бир қанча хавфлар билан боғлиқ бўлган эҳтимоли мавжуд хавф-хатарларни баҳолаш, шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнида иқлимга тегишли хавф-хатарларга асосланган ёндашувлар асосида иш олиб бориш. 37
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Искандар Абдуллаев – МОМИҲ институтининг директори ўринбосари 38
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро сиёсий ҳамкорлиги яхшиланди. Жумладан, минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатлар яхшиланди, минтақавий алоқалар илиқлашди ва сув– энергетик масалалар бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Орол денгизи муаммосини ҳал қилишдаги янги ёндашувлари ишлаб чиқилди. Оролбўйи минтақасида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш бўйича Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ) қуйидагиларни таклиф қилади: Оролбўйи минтақасини МОМИҲнинг иқтисодий, туристик ва экологик йўлакларидан бирига киритиш; cавдо-транспорт имкониятларини кенгайтириш, МОМИҲ мамлакатларидаги товарлар ва транспортга хизмат кўрсатиш учун йўл ва логистик имкониятларни жорий этиш, МОМИҲ мамлакатлари сайёҳлари учун мунтазам экспедициялар, тур ва саёҳатлар ташкил қилиш. Экологик туризмни ривожлантириш; бизнес – яъни, қайта тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа иқтисодий имкониятлар бўйича Оролбўйининг имкониятлари, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича ҳар йили иқтисодий ва экологик ярмарка ва форумларни ўтказиш; Орол бўйича билимлар йўлагини яратиш, Орол муаммосини ўрганиш бўйича фанлараро Кенгаш; илмий-тадқиқотлар ўтказиш ва кузатув станцияларини яратиш ва Орол бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларини чоп этиш. 39
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Орол денгизи ҳавзасининг сув ресурслари (67,4%)78,3 км3 ҳажми (32,6%) шШҳааувкнзлдалалананрдииашнрииён: г йиллик умумий 3 ни ташкил этади 37,88 км3 116,2 кмКўп С и рдар А м ё у д а р ё Сирдарё ҳавзаси бўйича Амударё ҳавзаси бўйича 6,17 км3 (15%) 4,74 км3 (5%) Сув ресурслаурилнуишниг: 20% 40 Ўзбекистонда дарёларнинг умумий ҳавзалари оқимидан шаклланиш 20%
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 63,02 км /йилниЎзбекистоннинг умумий дарё ҳавзаларининг лимити йилига3 ташкил этади Амударё ҳавзаси бўйича Сирдарё ҳавзаси бўйича Кичик дарёларнинг сув ресурслари 38,93 км3/йил 17,29 км3/йил 6,8 км3/йил Ўтган асрнинг 80–йилларида 64,0 мамлакатдаги сув км3 ресурсларининг йиллик ҳажми и. Сўнгги 20 % га 30 йилда қисқарган Охирги даврларда 52,0 мамлакатимизда сув ресурсларининг йиллик км3 истеъмол ҳажми 2050 йилга келиб, Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурслари ҳавзаси кўп йиллик меъёрдан 5% дан 15% гача қисқариши мумкин. Ярим асрдан камроқ вақт мобайнида Орол денгизининг умумий ҳажми ўртача 12,9 км3 (2008–2018) ёки 4,5 марта қисқарган; сув сатҳи 29 метрга пасайган. 1960 йилдан буён денгизнинг сув ҳажми 14 мартага қисқарган, сув сатҳи майдони 8 марта қисқарган. 41
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди 1964 Орол Денгизнинг ҳудуди денгизининг 68,9 ҳолати минг км2 Умумий сув ҳажми 1083 км3 426Денгизнинг узунлиги км Денгизнинг эни 284 км 50-55 км3 Ҳар йили сув билан таъминланиш даражаси 1960–2019 1964 1083 куб. км йилларда Орол 1970 972 куб. км денгизи сув 1980 649 куб. км ҳажмининг 1990 335 куб. км ўзгариш 2000 169 куб. км динамикаси 2012 72 куб. км 2019 69,3 куб. км 0 200 400 600 800 1000 1200 68 м–42 Энг чуқур нуқтаси
2019 ОрОолрбоўлйбиўй–иэ–коэлкоолгиокгиикниннонвоацвиацялиаярлавравтаехтнеохлноолгиояглиаярлаҳрудҳууддиуди Шимолий денгиз 3,03 минг км2 Шарқий денгиз 1,28 минг км2 Ғарбий денгиз 2,68 минг км² Денгизнинг ҳудуди 9-11 км3 6,99 Ҳар йили сув билан таъминланиш даражаси тыс. км² Денгизнинг узунлиги Шимолий денгиз Шарқий денгиз Ғарбий денгиз 100,5 км 92,1 км 190,7 км 33,78 км Денгизнинг кенглиги 32,98 км 25,64 км Сув ҳажми 69,3 км3 Сувнинг шўрланиши 8 г/л 300-350 г/л 130 г/л Шимолий денгиз Шарқий денгиз Ғарбий денгиз Орол денгизининг шўрланиш даражаси 13–25 мартадан кўпроқ 43 ва бу кўрсаткич дунё океанининг минераллашиш даражасидан 7–11 марта юқори ҳисобланади. Бу ҳолат қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг кескин пасайишига олиб келган.
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Биохилма–хиллик Оролбўйи сув ҳавзаларида 38 га яқин балиқ турлари ва бошқа турдаги сув жонзотлари мавжуд бўлиб, улар (Бухоро кийиги, жайрон, Устюрт тоғ эчкиси) бугунги кунда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, сайғоқлар сони 1 млн. бошни ўсимликлар 638 та турни ташкил этади. Ҳозирги кунда Оролбўйи ўсимликлари ва ҳайвонлари генофондининг ярмидан кўпроғини йўқолган. Ўсимлик турларининг ўнлаб тури йўқолиб кетган, 90% мавжуд тўқайзорлардан 800 минг гектар майдондаги қамишзорлар ва ундаги мавжудотлар нобуд бўлган. Турон йўлбарси, Осиё гепарди, Устюрт тоғ эчкиси, йўл–йўл сиртлон каби эндемик ҳайвон турлари фақат суратлардагина қолган. Ўта мураккаб вазиятда сайғоқлар тўлиқ йўқолиб бормоқда. 11 минг балиқ тури, 12 турли кичик сут эмизувчилар, 26 та қуш тури, 11 та ўсимлик тури бугунги кунда Ўзбекистон Қизил китобидан ўрин олган. Кўлларнинг майдони қисқариши билан қушларнинг анъанавий миграцион йўллари ҳам бузилган. 20 тур сувнинг минераллашиши 11 тур 5 тур 0 тур 1 тур 44 1961 й. О1р97о0лйд. енгиз1и9д80айб. алиқ1т9у9р0лйа.рини2н0г10қйи.сқа2р0и1ш2 йи.
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди ? ?Семиздумлитовушқон ЖайроОнролбўйи ҳудудида ҳайвонот олами турларининг қисқариши Узун игнали типратикан X ? ?Бухорокийиги Асалҳўр Осиё гепарди Жайрон ? Чўл силовсини X X Каспий арслони ?Далматин бирқазони ?Эчкиэмар Усюрт тоғ эчкиси ?Мармар ўрдак ? Узун думли бургут ?Сув ҳавзаси ?Каттаоқ қарқараси бирқазон Оролбўйи ҳудудида ўсимликлар олами турларининг қисқариши ХХХ ? ? ? Lepidium subcordatun Malococarpus Суғдиёна лоласи botch. Et vved crithmifolius – Хива қиёғи Актава ковули Бузе лоласи Мягкоплодник критмо- (Lepidium subcordata 45 botch. Et vved) листный
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Иқтисодий таъсирлар Бевосита зарарлар Суғориладиган ерлар – 6,55 млн АҚШ доллари Жами қишлоқ хўжа- Балиқ хўжалиги ва балиқ овлаш – 28,57 млн АҚШ доллари лиги – 58,68 млн АҚШ Ондатра овлаш – 4,0 млн АҚШ доллари доллари Чорвачилик – 8,4 млн АҚШ доллари Дам олиш ва туризм – 11,116 АҚШ доллари 9,0Умумий йўқотишлар ммлнлнАҚАҚШШдмодллолнлалАраҚирШи доллари 4909,,628ИСЙшанлиоааблтчдлиақгииаркйиишлйлдиаўкгиқййўоўққототтииишшш––лар: 18,012,6БЖШауланикнқаирчқиқлааимйктиашхўинжшиалқлааишйгти–а–ишлаш– млнмАлҚнШАҚдШоллдаорлилари 46
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Билвосита йўқотишлар Йиллик ҳисобда умумий ижтимоий йўқотишлар: Аҳолининг кўчиб кетиши – 0,25 млн АҚШ доллари Мутахассисларни йўқотиш – 4,40 млн АҚШ доллари Саломатликка таъсир – 1,65 млн АҚШ доллари Умр кўриш давомийлигининг қисқариши – 3,51 млн АҚШ доллари Турмуш шароитларининг ёмонлашиши – 19,0 АҚШ доллари Жами: 28,81 млн АҚШ доллари Балиқчилик хўжалиги – 11,64 млн АҚШ доллари Ондатра саноати – 0,9 млн АҚШ доллари Гўшт ишлаб чиқариш саноати – 4,2 млн АҚШ доллари Орол денгизи ҳудудида экологик фожеа оқибатида бевосита ва билвосита тавсифдаги иқтисодий–ижтимоий йўқотишлар 144,83умумий млн АҚШ долларини ташкил этади. 47
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Иқтисодий таъсирлар Чорвачиликдаги йўқотишлар 1960 58,5 минг бош 1985 18,0 минг бош 2016 14,0 минг бош 48
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Балиқчилик билан боғлиқ йўқотишлар 1960 24,4 минг тонна 1985 3,3 минг тонна 2016 3,7 минг тонна 49
Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди Тупроқларнинг деградацияси ва чўлланиш жараёни Денгизнинг қуриган қисмида кенг кўламдаги туз майдонлари пайдо бўлган ва 5,5 млн гектардан ортиқ қисми Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган “Оролқум”ни хосил қилган. 150Денгизнинг қуриган тубидан йилига млн тонна туз, чанг ва қумлар атмосферага кўтарилиб, 1 000 км ҳудудга тарқалади, натижада тупроққа сингиб, ернинг унумдорлигига салбий таъсир қилади ва қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Туз–чангларнинг кўчиш жараёни 50
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165