Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Миллий маъруза - 2022 й.

Миллий маъруза - 2022 й.

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-12-21 06:00:01

Description: Миллий маъруза - 2022 й.

Search

Read the Text Version

Хоразм в. 13 4 753 10 3 256 3 1 497 Жиззах в. 11 3 641 6 2 417 4 1 056 1 169 Сурхондарё в. 11 4 116 9 3 058 2 1 058 *Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра. 2022 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 94,4 млрд. сўмлик 242 та илмий лойиҳа ишга туширилди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг жами 97,3 млрд. сўмлик 177 лойиҳаси молиялаштирилди. Шунингдек, илмий лойиҳаларга йўналтирилган катта миқдордаги маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги (54,3 млрд. сўм), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (46,8 млрд. сўм) ва Инновацион ривожланиш вазирлиги (26,9 млрд. сўм) илмий жамоаларига ажратилмоқда. 1.15-жадвал. Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг илмий фаолиятига оид давлат дастурлари доирасида 2022 йилда молиялаштириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумот т/р Вазирлик ва идоралар Жами лойиҳалар Сони млн. сўм Жами 929 464 729 1 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 242 94 355 2 Фанлар академияси 177 97 264 3 Бошқа ташкилотлар 108 61 026 4 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 100 46 851 5 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 99 54 267 6 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини 33 17 089 ривожлантириш вазирлиги 7 Инновацион ривожланиш вазирлиги 28 26 890 8 Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 14 4 944 9 Гидрометеорология хизмати маркази 12 6 220 10 Сув хўжалиги вазирлиги 12 5 906 11 Мудофаа вазирлиги 11 6 623 12 Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси 10 4 711 13 Давлат дин ишлари бўйича қўмитаси 8 3 183 14 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 8 3 734 15 Ипак ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси 6 2 834 16 Навоий кон-металлургия комбинати 6 2 133 *Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра. Шунингдек, “Ўзбекистон-Ҳиндистон”, “Ўзбекистон-Хитой” ва “Ўзбекистон-ЕАПИ” дастурлари доирасида жами 98,3 млрд. сўмлик 98 та халқаро қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. 2022 йилдан бошлаб Вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларига илмий лойиҳаларни электрон тартибда қабул қилувчи янгиланган www.grant.mininnovation.uz электрон платформаси ишга туширилди. Мазкур платформада ҳозирги кунда 1283 та фойдаланувчи, 15 та 50

техник эксперт, 131 та илмий экспертлар мавжуд, бундан ташқари мазкур платформа орқали 99 та тематик мавзулар тақдим этилган. Вазирлик илмий лойиҳаларни ҳамкорликда молиялаштириш учун хусусий сектор ва саноат ташкилотларини фаол жалб қилмоқда. 2022 йилда Вазирлик иштирокида тармоқ ва илмий ташкилотлар ўртасида жами 5,1 млрд. сўмлик 6 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Хўжалик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб этиш мақсадида 2022–2026 йилларга мўлжалланган 191,4 млн. АҚШ долларлик 42 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш йўналишида 2022 йилда жами 104 млрд. сўмлик 255 та илмий ишланма тижоратлаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 33 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди ҳамда 37,6 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди. 2022 йилнинг март ойида Вазирлик ташаббуси билан олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ ташкилотлари ва ҳудудлар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштириш Форумининг баҳорги босқичи ўтказилди. Бунда ҳудуд иқтисодиётида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий ишланмаларни жорий қилиш, илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда янги тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича 22,7 млрд. сўмлик 79 та шартномалар имзоланди. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш Форуми натижалари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола еки QR-код орқали олишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/ojyh/hlwe/#p=1. Тижоратлаштириш форуми натижалари Шунингдек, ОТМ ва ИТМлар билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва амалиётга татбиқ этишга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда, умумий қиймати 32,2 млрд. сўмлик 29 та ишланма тижоратлаштиришга тайёрлаш босқичида. Тижоратлаштиришга тайёр ишланмалар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола ёки QR-код орқали олишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/ojyh/yvjc/#p=1 51

Олий таълим муассасаларининг тижоратлаштиришга тайёр ишланмалари Ёшларни илм-фан ва инновация соҳасига жалб этиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзолари сони бугунги кунда 3600 нафарга етди, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 800 нафарга кўпайди. Мамлакат ҳудудларида 6 та тадбир ўтказилиб, уларга 1200 дан ортиқ иқтидорли ёшлар жалб этилди. Бундан ташқари, Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган республика миқёсида 3 та йирик танловлар ташкил этилди: “Бўлажак олим”, “Аёлларнинг бизнесга биринчи қадами” ва “Student Idea Challenge”. Уларда умумий ҳажми 20 млрд. сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилиши, ҳамда натижада янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Стартап лойиҳаларни Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали, шунингдек, давлат бюджетидан Вазирликка ажратилган маблағлардан молиялаштирилади. Бунда бир йилда камида икки марта стартап лойиҳалар танловлари эълон қилинади. 2022 йилда жами 29,1 млрд. сўмлик 44 та стартап лойиҳаси молиялаштирилди. Мамлакатимизда илмий тадқиқот ва ишланмалар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини кенг жорий этиш мақсадида инновацион инфратузилма фаол ривожлантирилмоқда. 2022 йилда 21 та инфратузилма объекти, жумладан, 10 та технопарк, 5 та инновацион марказ ва 6 та венчур фондлари ишга туширилди. Таъкидлаш жоизки, “Яшнобод” инновацион технопаркида 60 нафар резидент фаолият юритиб, 2022 йилда жами 407,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, бунда экспорт ҳажми 3,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек, технопарк фаолияти доирасида резидентлар томонидан 710 та янги иш ўринлар яратилди. “Яшнобод” инновацион технопарки резидентларининг маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола ёки QR-код орқали олишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/ojyh/wzeq/#p=1 52

“Яшнобод” инновацион технопарки резидентларининг маҳсулотлари Шунингдек, ҳудудларда инновацион инфратузилмани ривожлантириш дастурларини амалга ошириш доирасида Вазирлик томонидан ОТМ ва ИТМлар учун лаборатория жиҳозларини харид қилишга маблағлар ажратилди. Жумладан, ҳисобот даврида 20,7 млрд. сўмлик 43 турдаги лаборатория асбоб-ускуналарини хариди амалга оширилди. Ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш йўналиши бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда жами 28 та туман инновацион ҳудудларга айлантирилиб, улар негизида ҳокимликлар билан биргаликда илмий- инновацион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшма танловлар ўтказилмоқда. Ҳисобот даврида Вазирлик ҳудудий бошқармалари томонидан ҳокимликлар ва ташаббускорлар билан ҳамкорликда инновацион туманлар учун умумий қиймати 120,9 млрд. сўмлик 100 та лойиҳа молиялаштирилди, натижада 565 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳудудларнинг илмии ва инновацион фаолияти натижалари ҳақида батафсил маълумотни қуиидаги ҳавола еки QR-код орқали олишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/ojyh/ojxd/#p=1 Ҳудудларнинг илмий ва инновацион фаолияти натижалари Вазирлик томонидан ҳудудларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қуйидаги ишлар амалга оширилди: 53

− JICA Япония агентлиги билан ҳамкорликда 2022 йил март ойида Орол денгизининг қуриган тубидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежаш ҳамда тузни камайтириш муаммоларининг илмий ечимини таъминлаш ҳамда мавжуд илмий- инновацион салоҳиятни жалб этиш мақсадида “SATREPS-2020” – “Ўзбекистон-Япония” қўшма халқаро илмий лойиҳалар танлови эълон қилинди. Саралаш натижасида умумий қиймати 23,6 млрд. сўмлик 10 та лойиҳа молиялаштиришга танлаб олинди. − Орол денгизининг қуриган тубида Вазирлик томонидан ташкил қилинган “0-штаб” ҳудудида агротехник тадбирлар асосида Сирдарё ва Жиззах чўлларидан йиғилган ўсимликлар гермаплазмалари асосида 15 турдаги кўп йиллик ҳаётий шаклга эга (Halostachys belangeriana, Halocnemum strobilaceum, Kalidium capsicum, Salosola dendroides) ва бир йиллик ҳаётий шаклга эга (Salicornia europaea, Climacoptera intericata сингари) in vitro шароитида етиштирилган ўсимлик кўчатлари экилди. − Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилаётган лойиҳаларга кенг имкон яратиш мақсадида \"Оролбўйи илмий тажриба станцияси\"нинг моддий-техник базаси янгиланди. − “Аграр соҳада инновацион технологиялар ҳафталиги” ўтказилди ҳамда умумий қиймати 1,67 млрд. сўм бўлган 16 та шартнома ва 25 та келишувлар имзоланди. Шу билан бирга, Орол денгизининг қуриган тубидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган амалий ва инновацион лойиҳалар миллий танлови эълон қилинди ҳамда 16,2 млрд. сўмлик 5 та амалий ва 12 та инновацион лойиҳалар молиялаштирилди. Вазирлик томонидан илмий йўналишлар бўйича ёш тадқиқотчи олимлар учун грант асосида қисқа муддатли стажировкалар мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Шундай қилиб, ҳисобот даврида 137 нафар ёш олимлар АҚШ, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Италия, Полша, Россия, Словакия, Туркия, Чехия, Япония ва бошқалар каби 20 дан ортиқ мамлакатларда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илмий стажировка ўташ учун саралаб олинди. 2020 йилдан бошлаб Вазирлик томонидан Ўзбекистонлик олим ва тадқиқотчиларнинг академик инглиз тили даражасини, билим ва амалиётини такомиллаштириш бўйича ўқув дастурини амалга оширишга қаратилган “English for Science” лойиҳаси ишга туширилди. Дастур асосий мақсади маҳаллий олим-тадқиқотчиларнинг илмий-техник маълумотлар базаларидан сифатли фойдаланиши даражасининг ўсишини таъминлаш, нуфузли илмий журналларга мақолаларни тайёрлашда академик ёзув услубига ўқитиш, халқаро илмий анжуманларда иштирок этиш ва халқаро илмий алоқаларни ўрнатишдаги фаоллигини ошириш, ўз тадқиқотлари ва натижаларини янада тижоратлаштириш бўйича хорижий молиялаштириш манбалари (грантлар)ни излашда олимларнинг фаоллигини оширишни 54

ташкил қилиш орқали уларни халқаро даражага олиб чиқишдан иборат. Ҳар йили ушбу дастурда иштирок этишга танлов асосида 200 нафар ўзбекистонлик олим-тадқиқотчи саралаб олинади. 2022 йилда 1436 та (2021 йилга нисбатан 269 тага ошди) ариза келиб тушган бўлиб, уч босқичли танлов натижаларига кўра, гуманитар ва ижтимоий фанлар йўналиши бўйича 84 нафар, математика ва техника фанлари йўналиши бўйича 50 нафар, тиббиёт йўналиши бўйича 39 нафар, қишлоқ хўжалиги ва экология йўналиши бўйича эса 27 нафар талабгор саралаб олинди. Таъкидлаш жоизки, дастурни амалга оширишда, илғор хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда, юқори рейтингли журналларда илмий мақолаларни чоп этиш бўйича катта тажрибага эга хорижий тадқиқотчи ва экспертлар таклиф этилган. Шунингдек, олимларнинг илмий мақолаларини юқори рейтингли илмий журналларда чоп этишга кўмаклашиш мақсадида, 2019 йил август ойидан бошлаб Вазирлик инглиз тилидаги мақолаларни таҳрирлаш бўйича “Proofreading Service” бепул хизматини тақдим этмоқда. Техник талабларга мувофиқ расмийлаштирилган, юқори рейтингга эга илмий журналларда чоп этилиши режалаштирилган илмий мақолалар Вазирликнинг [email protected] электрон манзилига инглиз тилида тақдим этилади. 2022 йилда жами 135 та келиб тушган илмий мақолалардан 32 таси танлаб олиниб, таҳрирланди ва 11 таси нуфузли илмий журналларда чоп этилди. Сўнгги 5 йилда Вазирлик фаолиятини ОАВда кенг тарғиб қилишга қаратилган 300 та тадбир (конференциялар, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ва бошқалар) ўтказилди. Ушбу тадбирлар ҳақида телевидение, радио, газета, журнал ва веб-сайтларда (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар) 1500 тадан ортиқ материаллар жойлаштирилган, эфирга узатилган. Шунингдек, Вазирлик ҳузурида иккита даврий нашр чоп этилади: “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали ва “Innovator” илмий-оммабоп журнали. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сон Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий- тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, илмий ташкилотлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш мақсадида 2020 йил 11 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сон қарори қабул қилинди ва илмий ташкилотларнинг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низомга асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатимизда фаолият юритаётган 55

илмий ташкилотларнинг илмий ва инновацион фаолияти миллий рейтингини шакллантириш учун масъул этиб белгиланди. Вазирлик томонидан 30 та вазирлик ва идоралар тасарруфидаги 105 та илмий ташкилот тўғрисидаги расмий маълумотлар таҳлил қилиниб, ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти натижаларининг 75 та кўрсаткичидан иборат 2021 йил учун илмий ташкилотларнинг илмий- инновацион фаолияти миллий рейтинги тузилди. Рейтинг натижаларига кўра, биринчи тоифага – етакчи илмий ташкилотлар қаторига қуйидаги илмий ташкилотлар кирди: 1. Биоорганик кимё институти; 2. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти; 3. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти; 4. Илғор технологиялар маркази; 5. \"Пахтасаноат илмий маркази\" АЖ; 6. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази; 7. Зоология институти; 8. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти; 9. Ўсимлик моддалари кимёси институти; 10. В.И.Романовский номидаги Математика институти. Илмий ташкилотлар рейтинги бўйича батафсил маълумот 2-иловада келтирилган. Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тезкор ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини зарур, ишончли ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш ва миллий инновацион тизимнинг барча субъектларига сифатли ахборот-таҳлилий хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлик томонидан илмий-техник ахборот давлат тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга эришиш учун Вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди: − давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича 5300 тадан ортиқ ҳисобот ҳужжатларининг электрон шакллари маълумотлар базаси шакллантирилди. Тўпланган ҳисоботлар бўйича натижадорлик таҳлили амалга оширилди, тижоратлаштириш салоҳиятига эга илмий ва инновацион фаолият натижалари аниқланди; − илм-фан тармоқларига ахборот-таҳлил хизматларини кўрсатиш, жумладан, мамлакат ва дунёдаги энг янги инновацион технологиялар ва илмий ишланмалар тўғрисида дайжестларни тайёрлаш бўйича ишлар йўлга қўйилди. COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича дайжестлар кундалик равишда тайёрланмоқда ва чоп этилмоқда; − ОТМ ва ИТМларга илмий-техник ахборотнинг етакчи тўлиқ матнли маълумотлар базаларига кириш имконияти таъминланди, хусусан, Springer Nature ва Web of Science маълумотлар базаларига республика миқёсида 56

обуна ташкил этилди. Шунингдек, олим-тадқиқотчиларга ушбу маълумот базаларидан фойдаланиш бўйича мунтазам равишда вебинар ва семинар- тренинглар ўтказилмоқда, ҳамда техник ёрдам кўрсатилмоқда; − ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ЮНЕСКО ва Ислом тараққиёт банки “UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг фан, технологиялар ва инновациялар (ФТИ) соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.) лойиҳаси ишлаб чиқилди; − рақамлаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда, хусусан, Миллий илмий портали (nsp.gov.uz), Илмий-техник ахборотнинг ахборот- таҳлилий тизими (ias.gov.uz), \"Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси бўйича навигатор\" (nsp.gov.uz/regions), “Илмий-техник ва тадқиқот лабораторияларнинг ягона электрон базаси” (slab.gov.uz) каби онлайн тизим ва платформалар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (ЎзР ФА) турли илмий йўналишлар бўйича 35 та илмий-тадқиқот муассасаларидан иборат бўлиб, уларда 5760 нафар илмий ходим фаолият кўрсатмоқда (2022 йил ҳолатига кўра). ЎзР ФА илмий ташкилотларининг академик илм-фанни ривожлантириш, илм-фанни иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш соҳаси билан интеграциялашувида муҳим рол ўйнашини ҳисобга олиб, ҳукумат томонидан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Сўнгги 2 йил мобайнида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилаётган эътибор натижасида тизимда PhD- докторантлар сони 34 %га, DSc-докторантлар сони эса 20 %га ошди. Тизимда фаолият юритаётган ёш олимлар сони 41 %га ошди, илмий ходимларнинг ўртача ёши эса 47 ёшни ташкил этмоқда. Шунингдек, ЎзР ФА илмий ташкилотлари фаолиятини 2025 йилгача тизимли оптималлаштириш бўйича режалар қабул қилинган. Хусусан, 2020 йил июнь ойидан бошлаб айрим ходимларни (700 нафарга яқин) тўғридан-тўғри Давлат бюджетидан молиялаштиришдан хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда грант танловлари тизимига ўтказиш жараёни бошланди. Шундай қилиб, ЎзР ФА илмий ташкилотлари илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш талабларига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мунтазам ўтказиладиган танловларда иштирок этади ҳамда вазирлик ва 57

Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси ва бошқа халқаро дастурлари доирасида эълон қилинган танловларга лойиҳа таклифларини киритади. Ҳозирги кунда ЎзР ФА илмий ташкилотлари томонидан умумий қиймати 269,1 млрд. сўмлик 137 та лойиҳа амалга оширилмоқда, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 2 баробарга ошди (давлат бюджетидан тўғридан-тўғри молиялаштиришдан ташқари). 2021-2022 йилларда ЎзР ФА илмий ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун жами 350,2 млрд. сўмлик 158 та тематик мавзу тақдим этилди. Фан ва техника соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 7 та давлат билан ҳамкорликда умумий қиймати 112,2 млрд. сўмлик 98 та халқаро қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. ЎзР ФА илмий ташкилотлари фаолиятини янада оптималлаштириш мақсадида ЎзР ФА фаолияти ва натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва бу борада асосли таклифлар ишлаб чиқиш талаб этилади. Бундай таҳлил хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда илмий аудит ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин. Хусусан, кейинги йилларда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар самарадорлигини, жумладан, уларни тижоратлаштириш имкониятлари, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, кутилаётган натижалар ва ҳ.к.ни таҳлил қилиш зарурдир. Мазкур Маъруза доирасида ЎзР ФА илмий ташкилотларида фаолият юритаётган олимларнинг сўнгги йилларда эришган қуйидаги ютуқларини қайд этиш муҳим: Техника ва муҳандислик фанлари соҳасида ЎзР ФА М.Т.Уразбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан грунт билан ўзаро таъсирда бўлган ер ости иншоотлари сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқинлар назарияси яратилган6. Эластикликнинг уч ўлчовли динамик назарияси доирасида қалин пластиналар ва қобиқларни бимоментлик назарияси ишлаб чиқилган7. Таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тупроқ ва тоғ жинслари деформациясининг чизиқли бўлмаган қонунлари яратилди8. Структуравий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда грунтлар ва тоғ жинсларининг деформацияланишини чизиқли бўлмаган қонунлари ишлаб чиқилган. Маҳаллий хом ашёлардан қурилган темир-бетон ва металл конструкцияларни, шунингдек иншоотларни эксплуатациям даврида пайдо бўладиган шикастланишларни тўпланиш меъзонлари ишлаб 6 Нишонов Н.А., Хуррамов А.Ч., Рахматов Ш.Н. Напряженно-деформируемое состояние подземных полимерных трубопроводов при сейсмическом воздействии в виде реальных записей землетрясений // Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) - Volume 2, Issue 4, April, 2022. DOI: 10.24412/2181-2454-2022-4-450-459 7 Усаров М.К., Усаров Д.М. Теория толстых пластин переменной толщины с учетом бимоментов // Узбекский журнал проблемы механики – 2018. №3. С.6-11. 8 Султанов К.С., Логинов П.В., Салихова З.Р. Экспериментально-теоретический метод определения механических характеристик грунтов при динамических нагружениях // Известия РАН. Механика твердого тела - 2019. Т. 54. № 6. С. 915-928. 58

чиқилган. Замонавий ахборот технологиялари асосида синов машиналарининг ўлчов тизимлари такомиллаштирилган. Баъзи бир конструкцияларни физик-иеханик хусусиятлари ва мустаҳкамлик ҳарактеристикалари, шунингдек турли қурилиш материалларининг деформацияланиши қонуниятлари аниқланган. Шунингдек, институт томонидан ихтиёрий бурчак остидаги сейсмик таъсирлардаги тугунли уланишларга эга бўлган фазовий жойлашган қувур системалари сейсмодинамикасининг ишлаб чиқилган математик модел асосида, уч компонентали сейсмограмма кўринишидаги сейсмик тўлқинлар таъсирига ер ости қувурларини фазовий системаларини ҳисоблаш учун амалий дастурлар комплекси яратилган. Грунтли иншоотларнинг чидамлилиги, сейсмик мустаҳкамлиги ва барқарорлигини аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилишнинг янги усули яратилган. Мактаб биноларини сейсмик хавфсизлигини таъминлаш, уларни паспортлаштириш ва кучли зилзилалар пайтида шикастланишларни камайтириш учун олдини олувчи чораларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Тишли-ричагли дифференциал узатиш механизмларни (ТРДУМ) янги синфи ва уларнинг модификацияси яратилган9. Кўнчилик ва қишлоқ хўжалиги, пахта тозалаш машиналари, транспортировка қилувчи мослама ва механизмларининг самарали янги турлари яратилган. Кўсакларни геометрик деформациясини ҳисобга олган ҳолда очилган кўсакларни қарама қарши барабан шпинделлари билан ўзаро таъсири модели яратилган. Пахта териш машиналарининг вентиляторлари ҳамда дала профилини аппаратлар томонидан автоматик равишда такрорлайдиган тизимлари учун замонавий гидроузатгичлар ишлаб чиқилган ва синовлардан ўтказилган. Зилзила нуқталарини харитага тушириш, зилзилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатларини баҳолаш, шунингдек, сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларга қарши чора-тадбирларни режалаштириш учун ЎзР ФА Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институти томонидан интерфаол “Ўзбекистон сейсмологик атласи” ишлаб чиқилди ва жорий этилди10. Бундан ташқари, ADXL-345 рақамли mems-акселерометрлари ва ADRUINO UNO-3 микроконтроллери асосида зилзилалар пайтида тўлқин тезланишларини қайд этиш, шунингдек, сейсмик станциялар, сув омборлари ва тўғонлардаги бино ва иншоотларнинг сейсмик ҳолатини кузатиш учун мўлжалланган янги акселерометр ишлаб чиқилди. Сейсмик станцияларда, сув омборлари тугонларида, хамда бино ва иншоотлар сейсмик заифлигини мониторинг килиш максадида зилзилалар вактида 9 Рахмонов Х., Исмаилов С., Амиржонов А. Структурный анализ нового дифференциального передаточного механизма с симметричным перемещением центров вращения ведущих и ведомых зубчатых колес и его модификации // Universum: технические науки: электрон.науч. журн. – 2021. №4(85). 10 Подготовлен сейсмологический атлас Узбекистана // http://www.academy.uz/ru/news/ozbekiston- seysmologik-atlasi-tayyorlandi 59

тезланишларни учта горизонтал ташкил этувчилар буйича кайд килиш ва тармок буйича маълумотларни узатиш учун мулжалланган. Физика соҳасида ЎзР ФА У.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти томонидан илк бор эритмаларда С60 фуллерен макромолекулаларидан ташкил топган бир ўлчовли наноўлчамли нанотрубкалар синтез қилинди. Синтез қилинган С60 нанотрубкалари ўзига хос наноструктурага эга бўлиб, ноёб яримўтказгич хусусиятлар ва механик мустаҳкамликни намоён қилади. Шунингдек, институт томонидан илк бор эндофуллерен N@С6о ҳосил бўлиш эҳтимолигида водород атомларининг фуллеренга киритилишида водороднинг максимал энергияси аниқланди11. Цезий ионлари билан Si сиртини бомбардимон қилиб, атомлар ва кластер чангланишининг чегара температуралари иикиламчи ионлар масс- спектрометрия усулида аниқланди. Плазма ёрдамида аммоний перренатидан металлургик рений олиш технологияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу юқори сифатли ва юқори самарадорликка эга маҳсулот олиш имконини беради. Ишлаб чиқилган технология асосида яратилган лаборатория қурилмаси муваффақиятли синовдан ўтказилиб, юқори самарадорлик кўрсатди. Органик полимерлардан махсус усулларда тайёрланган ва кремний оксиди нанозаррачалари билан модификацияланган мембрана яратилди. Маҳаллий хом-ашёлардан узоқ фойдаланиш мудадтига эга ванадий оқувчан аккумулятори ишлаб чиқилган. Математик соҳасида В.И. Романовский номидаги Математика институти томонидан саноат худудлари атмосфераси холатини мониторинги ва прогнози учун дастурий маҳсулоти ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. «COVID-19 беморларини бошқариш учун вазиятни хавфини баҳолаш тизими», Дастурий таъминот Узбекистан Республикаси тез тиббий ёрдам тизимига жорий қилинди12. Кимё ва кимё технологиялари соҳасида ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан хитозан нанозаррачалар синтезининг кинетик қонуниятларини ионотроп гелшаклланиш усулида ўрганилилиб, \"Bombyx mori\" аскорбат хитозани ва наноаскорбат хитозаннинг биологик фаоллиги қишлоқ хўжалиги уруғларини капсулалашда ва экишдан олдин ишлов бериш жараёнида, ўсимлик патогенларининг олдини олишда биологик фаоллиги аниқланди. Наноаскорбат хитозаннинг соя барги ва илдизининг фузариоз касаллигига қарши антимикроблик хусусиятга эга эканлиги аниқланди ва сабзавот- полиз экинлари ўсишни жадаллаштирувчи таъсирга эга эканлиги 11 Коххаров А., Бахрамов С., Махманов У., Эсанов Ш., Асланов Б., Бекмуродов З., Синдаров Б. Получение нанотрубок фуллерена с60 в объеме испаряющихся капель раствора // лазерные, плазменные исследования и технологии - ЛАПЛАЗ-2021. Сборник научных трудов VII Международной конференции. Москва, 2021. Национальный исследовательский ядерный университет \"МИФИ\". С. 243-244. 12 Икрамов А., Хаджибаев А. «Система оценки рисков состояния для ведения больных COVID-19» Авторское свидетельство № DGU 09206 от 25.09.2020. 60

кўрсатилди. Картошка экинлари уруғлари хитозан (ХЗ) ва унинг ҳосилалари билан қайта ишланиб, препарат юқори самарага эга бўлган экологик хавфсиз полимер шаклдаги восита сифатида самарали қўлланиши мумкинлигини кўрсатди13. Техник углеродли юқори зичликдаги полиэтилен ва паст молекуляр оғирликдаги полиэтилен ва акрил кислотанинг пайвандланган кополимерларини ўз ичига олган чизиқли паст зичликдаги полиэтилен асосида композициялар олинди. Илк бор in situ шароитида хитозан билан барқарорлаштирилган ХЗ- Ag/Cu биметаллик нанозаррачалар олинди. Хитозан “Bombyx Mori” ва сукцинат ангидрид асосида 1 N-сукцинил ХЗ синтез қилинди ва структура, хоссалари аниқланди; уч компонентли ХЗ/Na-КМЦ/коллаген интерполиэлектролит комплекслар синтез қилинди ва стехиометрик уч компонентли полиэлектролит комплекс ҳосил бўлиши аниқланди. Шунингдек, куйган яралар ва чуқур яраларни даволашга мўлжалланган бактерицид, бактериостатик хоссага эга таркбида олдиндан режалаштирилган ўлчамли кумуш нанозарралари тутган биопарачаланувчан Na-КМЦ имплант-пленкаларининг принципиал технологик схемаси ва ишлаб чиқариш технологик схемалари ишлаб чиқилди. ЎзР ФА С.Юнусов номидаги Усимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ўсимликлар таркибидаги 170 дан ортиқ индивидуал моддалар ажратиб олинди, улардан 16 та янги иккиламчи метаболитлар олинди ва биологик скрининга берилди, биологик фаолликга эга 105 та модда мақсадли синтез қилинди. Табиатдан биринчи марта лиганд сифатида алкалоид гуруҳи тутувчи янги типдаги алкалоид ажратилди ва тузилиши турли физик кимёвий усуллар ёрдамида исботланди. Окса(тиа)диазол ва триазол, бензимидазол, бензоксазол, бензтиазол, бициклик-хиназолинлар, тиенопиримидинлар турли хил кимёвий ўзгаришлари натижасида 80 та янги моддалар синтез қилинди14. Alcea nudiflora ўсимлиги баргларидан олинган экстрактининг кимёвий таркиби ва СО2 инсектицид фаоллиги аниқланди15. Адаптоген, стресс-протекторлик, гиполипидемик, гипогликемик, паразитларга қарши, тутқаноққа қарши, психотроп, антидепрессант, яра даволовчи, антиоксидант фаоллигига эга бўлган истиқболли моддалар аниқланди. Институт томонидан яратилган гепатит С вирусига қарши “SOVONTA”16 самарали дори воситасининг 13 Pirniyazov, K.K., Tikhonov, V.E., Rashidova, S.Sh. Synthesis and properties of oligochitosan ascorbate from Bombyx mori. Bulletin of the University of Karaganda – Chemistry, 101(1), 91-98. https://doi.org/10.31489/2021Ch1/91-98 14 Yusupova U., Ramazonov Sh., Syrov V., Sagdullaev Sh. Phytoecdysteroids. Biological Activity and Applications - Springer Nature Singapore Pte Ltd. 2022. ISBN 978-981-16-6710-7. https://doi.org/10.1007/978-981-16-6711-4 15 Khidyrova N., Turaeva S., Rakhmatova M., Bobakulov Kh., Sagdullaev Sh., Zakirova R., Khodjaniyazov Kh., Torikai K. Compositional Analysis and Potent Insecticidal Activity of Supercritical CO2 Fluid Extracts of Alcea nudiflora L. Leaves // ACS Omega 2022, 7, 23, 19892–19897. https://doi.org/10.1021/acsomega.2c01688 16 Syrov V., Khushbaktova Z., Elmuradov B., Narbutaeva D., Oshchepkova Yu., Uzbekov V., Ziyaev A., Abdurazakov A., Aisa H., Shen J., Sagdullayev Sh. SOVONTA - synthetic analogue of sofosbuvir // XIII International Symposium on the Chemistry of Natural Compounds. 16-19.10.2019. P.215. 61

клиник синовлари ижобий натижалар бергани учун кенг ишлаб чиқаришга ва тиббиётда қўлланилишига рухсат берилди. ЎзР ФА Навоий бўлими томонидан инновацион ғоя, яъни пахта чигитини бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш инновацион услуби ишлаб чиқилди ва республикамизнинг Навоий, Сурхондарё, Тошкент ва Наманган вилоятлари пахта майдонларида тажриба синовларидан ўтказилди17. Ботаника соҳасида ЎзР ФА Ботаника институти томонидан Узбекистон маъмурий ҳудудлари флорасининг кадастри тузилди18. Узбекистон флораси 5 та янги тур билан бойитилди19. Узбекистон Қизил китобига киритилган 655 та ноёб ўсимлик турларининг популяциялари баҳоланди20. Вилоят ҳудудидан квоталар рўйхатига киритилган 30 та доривор ўсимликнинг тарқалиш жойлари ва заҳиралари аниқланди. Узбекистон флорасида мавжуд бўлган ўсимлик турларининг янги аннотациялашган конспекти яратилди. Гулли ўсимликларнинг замонавий классификацияси асосида Ўзбекистон Миллий флорасининг 4-6 жилдлари тайёрланди. Ёввойи доривор ўсимликлар рўйхати тузилиб, уларнинг захиралари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди. Турларнинг мониторингини юритиш, тадқиқот объектларига антропоген, иқлим ўзгариши омиллари таъсирини баҳолашга хизмат қиладиган рақамли платформа яратилди. Ўзбекистон халқ табобатида ишлатиладиган доривор ва йўқолиш хавфи остидаги ўсимликларнинг электрон депозитарийси яратилди. Зоология соҳасида Зоология институти томонидан Қорақалпоғистон умуртқали гелминтларининг таксономик таркибини тавсифланиб, паразитларнинг доминант турларининг биоэкологик хусусиятлари, уруғ нематодасига қарши курашда нематоцид таъсирига эга бактериал штаммлар аниқланди21. Термитларга қарши курашиш учун янги патоген заҳарли емлар ишлаб чиқилди. Дунё фаунасида судралиб юрувчиларнинг янги тури топилди. Фарғона водийсида яшовчи ноёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг молекуляр генетик таҳлили асосида Alsophylax sp. гекконларининг янги тури топилди22. 17 Интеграция науки и производства: Внедрение метода посадки капсулированных бентонитом семян хлопчатника // http://navoi.academy.uz/ru/news/ozbekiston-olimlari-chigitni-bentonit-bilan-qobiqlab-ekish- usulini-yolga-qoydilar 18 Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю. и др. Серия монографий «Кадастр флоры Узбекистана». – Ташкент: ФАН. 19 Бешко Н. Ю., Шомуродов Х.Ф., Рахимова Н. К., Шарипова В.К. Новые дополнения для флоры Узбекистана // Доклады Академии Наук РУз, 2019, №1. – С. 45–48. 20 Красная книга Республики Узбекистан: Редкие и исчезающие виды растений и животных (в 2-х томах). Т. 1. Растения. – Ташкент: Tasvir, 2019. – 356 с. 21 Каниязов А.Ж., Шакарбоев Э.Б. Гельминты ослов Каракалпакстана // Теория и практика борьбы с паразитарными болезнями – 2022. №23. С.218-2022. https://doi.org/10.31016/978-5-6046256-9- 9.2022.23.218-222 22 Новый для мировой фауны вид гекконов обнаружен в Ферганской долине // https://academy.uz/ru/news/dunyo-faunasi-uchun-yangi-bolgan-gekkon-turi-aniqlandi 62

Биотехнологиялар соҳасида ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази илк бор республикамизда кенг тарқалган коронавирус штаммларининг барча ДНК кетма-кетликларини аниқлади, натижада Ўзбекистон коронавирус вариантлари геномини тўлиқ ўқиган мамлакатлардан бирига айланди23. Маркер селекцияси технологияси ёрдамида пахтанинг Равнақ-1 ва Равнақ- 2 янги навлари яратилиб, фермер хўжаликларига жорий этилди. Ген-нокаут технологияси ёрдамида юқори сифатли Порлоқ-5, Порлоқ-6, Порлоқ-7 ва Порлоқ-8 пахта навлари, вилт касаллигига чидамли Бардош нави, шунингдек қурғоқчиликка, совуққа ва шўрланишга чидамли янги биотехнологик линиялар яратилди. Ген-нокаут технологияси ёрдамида серҳосил ва эрта пишадиган Бисёр ва Баркамол буғдой навлари яратилди. Картошка, анор ва узумни микроклонал кўпайтириш технологияси ўзлаштирилди. Геномика ва биоинформатика маркази олимлари АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти ва Калифорния университети билан ҳамкорликда турли касалликларга юқори даражада чидамли ингичка толали PSSJ-FRP01, PSSJ-FRP02 и PSSJ-FRP03 пахта навларини яратдилар24. Тарих ва археология соҳасида ЎзР ФА Миллий археология маркази томонидан “Ахсикент ва Фарғонанинг Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлари”, “Археология”, “Ўзбек тили тарихи” монографиялари нашр этилди. ЎзР ФА Шарқшунослик институтида Ўрта Осиё тарихининг қадимги ва ўрта асрлар даври йўналиши бўйича \"Хитой Халқ Республикаси тадқиқотларида Қорахонийлар хонлиги тарихи\" номли тадқиқот нашр этилди25; \"Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон: сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар\" (15 жилдли) монографияси26;\"Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари (Ўрта асрларда)\" тўплами; \"Мулла Шамсиддин Шавқий\" китоби27, \"Ўзбек халқининг Ўғуз таркибий қисми\" монографияси чоп этилди; Ўрта Осиёнинг тарихий жуғрофияси бўйича араб маълумотлари\" хронологиясининг 45 бети таржима қилинди. ЎзР ФА Санъатшунослик институти томонидан археологик манбалар асосида Ўзбекистоннинг қадимги ва кейинги даврлардаги қадимий санъати ва маданияти тадқиқ этилди. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Далварзинтепа ёдгорлигида археологик тадқиқотлар олиб 23 Abdullaev A, Abdurakhimov A, Mirakbarova Z, Ibragimova S, Tsoy V, et al. (2022) Genome sequence diversity of SARS-CoV-2 obtained from clinical samples in Uzbekistan. PLOS ONE 17(6): e0270314. https://doi.org/10.1371/journal.pone.0270314 24 Ulloa, M., Abdurakhmonov, I., Hutmacher, R., Schramm, T., Shermatov, S., Buriev, Z., Roberts, P., Ellis, M., & Payton, P. (2022). Registration of three Gossypium barbadense L. American pima-like germplasm lines (PSSJ- FRP01, PSSJ-FRP02, and PSSJ-FRP03) with improved resistance to Fusarium wilt race 4 and good fiber quality. Journal of Plant Registrations, 16, 626– 634. https://doi.org/10.1002/plr2.20230 25 Ходжаев А., Турдиева Д. Қорахонийлар хоқонлиги тарихи Хитой Халқ Республикаси олимлари тадқиқотларида – Т.: Фан зиёси, 2021 й. - 148 б. 26 Қўлдошев Ш. «Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар (XVIII-XIX асрнинг ўрталари)” – Т.:, 2021. 27 Абдулаҳатов Н., Қўлдошев Ш. Мулла Шамсиддин Шавқий. Монорафия. ― Т.: Ибрат медиа нашриѐти. 2021. – 336 б. 63

борилди. Қазишмалар давомида қадимий шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмидаги мудофаа деворлари ўрганилди, унинг ички қисми очилди, қурилиш давридаги ва кейинги даврлардаги ҳолати ўрганилди. Шарқшунослик ва исломшунослик соҳасида Шарқшунослик институти томонидан тарихий манбашунослик йўналиши бўйича \"Хоразм таърифи ва ундаги зиёратгоҳлар баёни\" асарининг 45 бети таҳрир ва таржима қилинди; рус тилига ўгирилди; Хондамирнинг \"Ҳабиб ас-сияр\" асарининг беш босма табоқ ҳажмидаги қисми рус тилига ўгирилди ва аннотацияланди; Хондамирнинг \"Хуласат ал- ахбар\" асаридан Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистон маданияти тарихига оид 18 саҳифадан иборат маълумотлар сўзма-сўз таржима қилинди; Хоразм эпиграфикасининг 2-жилди нашр этилди; «Жиззах обидаларидаги битиклар» номли китоб-албом тайёрланди; Абулғози Баҳодирхоннинг \"Шажарайи Турк\" асарининг танқидий матни ва тўлиқ визуализацияси яратилди, \"Манофеҳ ат-тужар фи масаил ал-бей\" рисоласининг 10 саҳифаси замонавий тилга таржима қилинди. Исломшунослик соҳасида Бурҳониддин Ал-Марғинонийнинг \"Мухторот Ан-Навозил\" номли асарининг 1-жилди нашр этилди, 2-жилднинг 10 саҳифаси илмий ва изоҳли таржима қилинди; Фахруддин Қозихоннинг \"Фатавои Қозихон\" асарининг 1-жилди араб тилидан ўзбек тилига илмий ва бадиий таржима қилинди. Мусулмон дунёсининг фалсафий ва илмий қарашларини ифодаловчи нодир манбалардан бири бўлган Юсуф Қорабоғийнинг “Рисолаи ботиния” асари форс тилидан таржима қилинди ва нашр этилди. Тилшунослик соҳасида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институти томонидан 100 жилдлик \"Ўзбек халқ ижодиёти ёдгорликлари\" тўпламининг 65 жилди илмий изланишлар, изоҳлар ва тақризлар билан, 100 жилдлик \"Ўзбек адабиёти дурдоналари\" тўпламининг дастлабки 50 жилд (10 жилд классик адабиёт ва 40 жилд замонавий адабиёт намуналари) академик нашрга тайёрланди. \"Ўзбек тили изоҳли луғати\" ва \"Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”нинг 1-5 жилдлари тўлдирилиб, лотин алифбосида тайёрланди, \"Ўзбек шевалари\" ва \"Антропоцентрик тилшунослик терминлари луғати\" нашрга тайёрланди; 5 жилдлик \"Навоий тили луғати\"нинг 2 жилди нашр этилди28. 28 “Навоий тили луғати”нинг иккинчи жилди нашр этилди // https://uza.uz/ru/posts/navoiy-tili-lugatining- ikkinchi-zhildi-nashr-etildi_349108?q= %2Fposts %2Fnavoiy-tili-lugatining-ikkinchi-zhildi-nashr-etildi_349108 64

1.3 Ўзбекистон илм-фани ва инновациялари олдида турган долзарб масалалар Турли хил глобал тенденциялар шаклланиб бораётган ҳозирги даврда илмий ва инновацион ҳамжамият бир қатор янги масалалар билан тўқнашмоқда. Бироқ бундай масалаларнинг барчаси ҳам фақат муайян бир мамлакат учун тегишли эмас: кўп нарса илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг жорий ҳолати, шунингдек, мамлакат мақсадлари туфайли юзага келадиган маҳаллий муаммолар билан чамбарчас боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, қуйида Ўзбекистон ҳозирги ривожланиш босқичида ва давлат сиёсатининг долзарб мақсадларини ҳисобга олган ҳолда юзага келган муаммолар келтирилди. Илм-фан ва инновациялар одидаги турган долзарб масалалар: 1. ИТТКИга харажатларнинг ЯИМдаги улушини ошириш. ИТТКИга жорий ҳаражатлар мамлакат ЯИМидаги дунёда ўртача улуш кўрсаткичларидан сезиларди даражада пастлигича қолмоқда. Рақобатбардош илмий ва инновацион фаолиятга эга бўлиш учун бу улушни босқичма-босқич ошириш керак. 2. ИТТКИга ички хусусий ҳамда хорижий маблағларни жалб қилиш. Давлат бюджетига тушадиган юкни камайтириш, шунингдек, молиялаштириш самарадорлигини ошириш учун кўпроқ хусусий ва хорижий капитални жалб қилиш зарур. 3. Кадрлар захирасини ошириш. Салоҳиятли кадрларнинг мамлакатдан кетиши Ўзбекистон учун долзарб муаммодир. Ўз илмий кадрларимизни сақлаб қолиш, хориждан кадрлар жалб қилиш, шунингдек, докторантларни янада кўпроқ тайёрлаш зарур. Кадрлар захирасини оширишнинг муҳим омили илмий ходимларга иш ҳақи миқдорини оширишдир. Малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг кейинги муҳим омили – таълим сифатини ошириш. 4. Барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ички ва ташқи интеграциялашув даражасини ошириш ва муаммоли масалаларни биргаликда тезкорлик билан ҳал қилиш имкониятини яратиш. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ҳиссасини ошириш. 5. Инновацияларни яратиш ва жорий этиш жараёнларини барқарорлаштириш ва кенгайтириш. Инновацияларни жорий этишнинг ҳозирги жараёнлари беқарор, мамлакатдаги инновацион фаолият билан шуғулланададиган корхоналар жуда кам ва улар бу соҳада рақобатбардошликни таъминлай олмайди. Инновацияларни, ижодий тадбиркорликни ривожлантириш ва амалга ошириш учун барқарор ва қулай экотизимни шакллантириш шарт. 6. Инновацияларни диверсификация қилиш. Жорий этилаётган инновацияларнинг аксарияти технологик инновациялардир. Маркетинг ва 65

ташкилий инновацияларни жорий этиш учун зарур шароит яратиш керак, чунки бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ва маҳсулотни илгари суриш масалаларини ҳал этмасдан, технологияларни ўзини жорий қилиш орқали рақобатбардошликни кутилган даражада ошириб бўлмайди. 7. Импортга қарамликни камайтириш учун маҳаллий инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Импорт қилинадиган инновацион маҳсулотларни босқичма-босқич миллий аналогларга алмаштириш миллий иқтисодиёт барқарорлигини оширади ҳамда глобал иқтисодий ва геосиёсий хавфларга боғлиқликни камайтиради. 8. Интеллектуал мулк объектларини (ИМО) тижоратлаштириш даражасини ошириш, интеллектуал мулк ҳуқуқи эгаларига тўловларни (роялти) тақдим этиш йўналишидаги ишларни фаоллаштириш. 9. Мамлакатда инновацион фикрлаш ва ижодкорлик муҳитини яратишда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари (ТИҚҚМ) фаолияти самарадорлигини ошириш. 10. Ҳудудий номутаносибликни камайтириш. Асосий муаммо – илмий ишланмалар ва инновацияларни жорий этишдаги номутаносиблик, негаки мазкур соҳадаги номутаносиблик иқтисодий номутаносибликка, ички миграция оқимларининг ўзгаришига ва алоҳида ҳудудларнинг ривожланишдан тўхташига олиб келади. Илмий марказларининг концентрацияси бир нечта ҳудулар доирасида бўлиши мумкин, аммо уларнинг фаолияти натижалари барча ҳудудларнинг эҳтиёжларига мос равишда тақсимланиши муҳим. 11. Илм-фан ва инновациялар инфратузилмасини, шунингдек, илмий жамоатчилик, бизнес ва фуқаролик сектори учун мулоқот майдонларини ривожлантириш. Замонавий ишланмаларни, технологиялар трансферини , тижоратлаштириш ва ғояларни масштаблаштиришни инфратузилмаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. 12. Барқарор ривожланишни рағбатлантириш. Дунё давлатларининг аксарияти ўзларининг узоқ муддатли стратегияларини БМТ БРМ ва барқарор ривожланишнинг халқаро шарномаларига мос равишда ишлаб чиққан тадқирдагина барқарор ривожланишга эришиш мумкин. Бироқ, ҳар бир мамлакатнинг стратегиясини ишлаб чиқишда унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун ушбу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади. 13. Маҳаллий экспертлар ҳамжамиятининг ривожланишига кўмаклашиш ва унинг халқаро экспертлар ҳамжамиятига қўшилишига кўмаклашиш. Замонавий илм-фан фанлараро ва халқаро экани инобатга олинса, нафақат ўз илмий ҳамжамиятини ривожлантириш, балки тезкор билим, технология ва тажриба алмашиш мақсадида унинг жаҳон илмий ҳамжамиятига интеграцияси учун шароитлар яратиш керак. 14. Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш. Шундай муаммолар борки, бутун жаҳон томонидан аҳамият қаратилиши учун улар етарлича катта бўлмаса ҳам, лекин бир мамлакат миқёсида улар катталик қилади. 66

Минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун маълум бир минтақада жойлашган мамлакатларнинг илмий жамоалари билан ҳамкорлик ўрнатиш талаб этилади. Бундай ҳамкорлик учун шароит яратиш минтақавий муаммоларни ҳал қилишнинг омилидир. 15. Рақамлаштиришда ортда қолишни бартараф этиш ва жаҳон ахборот маконига интеграцияни кучайтириш. Олимларнинг маҳаллий ва глобал маълумотлар базалари, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини осонлаштириш мамлакатдаги илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва тезлигини оширади. Замонавий олим учун маълумотлар базасини, алоқа жараёнлари ва хизматларни рақамлаштирилиши муҳим. 67

68

2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТДАГИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ 2.1 Ўзбекистон илм-фани ва инновацияларининг глобал рейтинглардаги ўрни Рақобатбардошлик – турли жиҳатларда ишлатиладиган кўп маъноли атама. Мазкур бўлимда Ўзбекистон Республикасининг илмий ва инновацион фаолият кесимидаги рақобатбардошлиги кўриб чиқилади. Уларнинг ўзаро алоқаларини баҳолаш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) томонидан таклиф қилинган кўрсаткичлар ишлатилган [29]. Улар орасидан мамлакатнинг рақобатбардошлиги билан эҳтимолий боғлиқ бўлганлари танланди [30]. Миқдорий кўрсаткичлар: ИТТКИ харажатлари, амалдаги патентлар сони, 1 миллион аҳолига нисбатан тадқиқотчилар сони, Ўзбекистон кўрсаткичларини етакчи давлатлар билан таққослаш мақсадида Nature Index бўйича нашрлар сони кўрилди (2.1-жадвал). Таққослаш учун ИТТКИ харажатлари мамлакат ЯИМ улушида дунёда энг юқори бўлган давлатлар, шунингдек, сўнгги маълумотларга кўра ушбу кўрсаткичларнинг жаҳондаги ўртача қийматлари танланди. Таҳлил жаҳон миқёсида рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун Ўзбекистон дунё бўйича ўртача кўрсаткичга, етакчилик учун эса бу борада энг ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларига мутаносиб бўлиши керак, деган тахминга асосланади. Дунёда ИТТКИ харажатларининг ЯИМдаги ўртача улуши 1,92 %ни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич бўйича етакчи бўлган Корея Республикасида бу қиймат 4,81 %ни ташкил қилади. Келтирилган етакчи мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткич Хитойда бўлиб, унинг ЯИМдаги улуши 2,4 %га тенг. Ўзбекистон учун бу қиймат 0,13 %ни ташкил қилади, яъни, жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан ёки Корея Республикаси кўрсаткичидан тахминан 10-30 баравар паст. WIPO маълумотларига кўра, дунёдаги амалдаги патентларнинг 21,1 %и АҚШга тўғри келади, иккинчи ўринда Хитой – 19,3 %ни, иккинчи ўринда Япония – 12,9 %ни ташкил этади. Ўзбекистонда амалдаги патентларнинг жаҳон қийматидаги улуши 0,01 %ни ташкил этди, бу етакчи мамлакатларга нисбатан анча кам. Дунёда 1 миллион аҳолига 1341 нафар тадқиқотчи тўғри келади. Корея Республикасида (етакчи) – 8713 нафар, Хитойда (келтирилган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткич) – 1584 нафар тадқиқотчи. Ўзбекистонда бу 29 Main Science and Technology Indicators, Volume 2021 Issue 1. OECD // URL: https://read.oecd- ilibrary.org/science-and-technology/main-science-and-technology-indicators/volume-2021/issue-1_eea67efc- en#page1 30 Dobrovic J. et al. Competitiveness measurement in terms of the Europe 2020 strategy //Journal of competitiveness. – 2018. – Т. 10. – №. 4. – С. 21-37. 69

кўрсаткич 1002 нафар бўлиб, дунё ўртача кўрсаткичидан 2 баравар, етакчи Корея Республикасидан эса 10 баравар паст. Ноширлик фаоллигини баҳолаш учун Nature Index рейтингидан фойдаланилди, чунки мақолаларнинг сони билан бир қаторда, уларнинг сифатини ҳам инобатга олиш талаб этилади. Nature Index рейтингида АҚШ етакчи бўлиб, унда индексдаги мақолалар умумий сонининг улуши 21,4 %ни, Хитой улуши эса 19,1 %ни ташкил этди. Рейтингда Ўзбекистон 179 та давлат орасида 74-ўринни эгаллаб, мақолалар умумий ҳажмидаги улуши 0,04 %ни ташкил этди. 2.1-жадвал. Мамлакат рақобатбардошлигини аниқлаш учун ишлатиладиган ИТТКИ кўрсаткичлари 2020 й. 2020 й. 2020 й. Сен. 2021–Авг. 2022 Ўзгарувчи ЯИМда ИТТКИ Амалдаги 1 млн. аҳолига Nature Index харажатлари патентлар тадқиқотчилар рейтингидаги нуфузли улуши (%) сони (та) сони журналларда (тўлиқ ставка иш мақолалари чоп этилган тадқиқочилар эквивалентида) улуши (%) Корея Р. 4,81 6,9 8 713 2,1 АҚШ 3,45 21,1 4 821* 21,4 Япония 3,27 12,9 5 454 3,9 Германия 3,13 5,3 5 393 7,3 Хитой 2,4 19,3 1 584 19,1 Дунё 1,92 100,0 1 341 100,0 Ўзбекистон 0,13 0,01 1002 0,04 *Мазкур манбалар асосида тузилган: [31], [32], [33], [34]. **2019 йилда АҚШда 1 миллион аҳолига тўғри келадиган тадқиқотчилар сони. ***Яшил рангда ҳар бир устун бўйича етакчи белгиланган, қизил – қолоқ. “Ўзбекистон” ва “Дунё” қаторлари етакчи ва қолоқ мамлакатларни аниқлашда инобатга олинмаган. ****Ўзбекистон бўйича 2021 йил маълумотлари. Глобал инновацион индекс – 2022 йил Инновацион фаолият кесимида мамлакат рақобатбардошлигини таҳлил қилиш учун Глобал инновацион индекс (ГИИ) кўрсаткичларидан фойдаланилди. Индекс бир нечта кичик индексларга (омилларга) бўлинади, уларнинг ҳар бири ўз навбатида оралиқ тоифаларга бўлинади. Мамлакатлар кесимидаги йиллик ҳисоботлар оралиқ тоифаларни \"кучли\", \"заиф\" ва бошқаларга ажратади. 31 Gross domestic spending on R&D. OECD // URL: https://data.oecd.org/rd/gross-domestic-spending-on-r-d.htm 32 Statistical Country Profiles. World Intellectual Property Organization // URL: https://www.wipo.int/ipstats/en/statistics/country_profile/ 33 Gross Domestic Expenditure on R&D per researcher. UNESCO // URL: http://data.uis.unesco.org/Index.aspx?DataSetCode=SCN_DS&lang=en 34 Country/territory research output table. Nature Index // URL: https://www.nature.com/nature-index/country- outputs/generate/all/global 37 Global Innovation Index 2022 // URL: https://www.globalinnovationindex.org/gii-2022-report 70

Ўзбекистоннинг инновацион йўлга ўтиши долзарблиги ва уни шиддат билан амалга ошириш зарурлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш стратегиясида мамлакатни 2030 йилга келиб, ГИИ рейтингининг 50 та ривожланган давлатларидан бирига айлантириш вазифаси қўйилди. 2015 йилдан бери узоқ давом этган танаффусдан сўнг Ўзбекистон 2020 йилда яна ГИИга кирди ва 93-ўринни эгаллади. 2021 йилда мамлакатимиз 7 поғонага, 2022 йилда эса яна 4 поғонага кўтарилиб, 132 та мамлакат орасида 82-ўринни эгаллади. Бу муваффақиятлар мамлакатимизда инновацион фаолликни рағбатлантириш борасида олиб борилаётган тизимли сиёсат самараларидан далолатдир. 2.1-расм. Инновациялар ва ривожланиш ўртасидаги ижобий муносабатлар *Куб сплайни шаклдаги тренд чизиғи 2022 й. ГИИ рейтингига киритилган барча мамлакатлар учун аҳоли жон бошига ЯИМнинг турли даражаларида инновацион самарадорликнинг кутилаётган даражаларини кўрсатади. 71

Ўзбекистон ГИИ рейтинги тарихида биринчи марта аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотда инновацияларга сарфланган маблағлар даражасидан қатъи назар, инновацион ривожланиш бўйича кутилганидан юқори бўлган ва ушбу соҳада юқори самарадорликка эришган 26 давлат қаторидан жой олди. ГИИ 2022 ҳисоботига кўра, экспертлар минтақалар кесимида 3 тадан мамлакатни \"2022 йилда инновациялар бўйича глобал етакчилар\" сифатида алоҳида қайд этдилар, Ўзбекистон ҳам илк бора мана шу эътироф этилган мамлакатлар сафидан ўрин олди. (2.2-жадвал). 2.2-жадвал. 2022 йилда инновациялар бўйича глобал етакчилар Дунё минтақалари / Инновациялар Дунё минтақалари / Инновациялар бўйича етакчиТоп-3 давлатлар бўйича етакчиТоп-3 давлатлар 1. Лотин Америкаси ва Кариб ороллари: 4. Жанубий-Шарқий Осиё ва Океания: 1. Чили 1. Корея Республикаси 2. Бразилия 2. Сингапур 3. Мексика 3. Хитой 2. Сахарадан Жанубга: 5. Шимолий Америка: 1. Жанубий Африка 1. АҚШ 2. Ботсвана 2. Канада 3. Кения 3. Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё 6. Европа: 1. Исроил 1. Швейцария 2. БАА 2. Швеция 3. Туркия 3. Буюк Британия 7. Марказий ва Жанубий Осиё: 1. Ҳиндистон 2. Эрон 3. Ўзбекистон *WIPO Global Innovation Index-2022 маълумотларига кўра. 2022 йилда Ўзбекистон инновацион фаолият натижаларига қараганда жорий қилинган инновациялар бўйича яхшироқ кўрсаткичларни намойиш этди. 2022 йилда Ўзбекистон инновацияларга қўшган ҳиссаси бўйича 68- ўринни эгаллади, бу 2021 ва 2020 йилларга нисбатан юқори. Инновацион фаолият натижаларига келсак, Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, бу ҳолат 2021 ва 2020 йилларга нисбатан юқори. 2.3-жадвал. Ўзбекистоннинг ГИИда рейтинги (2020–2022) Йил ГИИ рейтингдаги Инновацияларга Инновацион фаолият ўрни ҳиссаси натижалари 2020 93 81 118 2021 86 75 100 2022 82 68 91 *WIPO Global Innovation Index-2022 маълумотларига кўра. 2019 йилдан бери киритилган ГИИ рейтингидаги муҳим кўрсаткичлардан бири – \"Инновациялар соҳасидаги кутилган натижадан 72

юқори ютуқлар\" бўлиб, ҳар йили ГИИ экспертлари томонидан барча тўрт гуруҳ мамлакатлари учун жон бошига даромад даражаси бўйича тузилади. Ушбу рўйхатга инновацион ривожланиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган мамлакатлар киритилади, шу жумладан, бунда чекланган имкониятлар ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси инобатга олинади. Таъкидлаш жоизки, 2020 йилдан буён аҳоли жон бошига ўртача даромаддан паст мамлакатлар гуруҳидан Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Шу муносабат билан аҳоли жон бошига ўртача даромади паст бўлган мамлакатларни сарҳисоб қилиш ушбу гуруҳдаги энг ривожланаётган мамлакатларни аниқлаш имконини беради (2.4-жадвал). 2.4-жадвал. Аҳоли жон бошига ўртача даромаддан паст мамлакатлар гуруҳидаги “Инновациялар соҳасидаги кутилган натижадан юқори ютуқлар\"га эришган давлатлар т/р 2020 й. 2021 й. 2022 й. Ҳиндистон 1. Вьетнам Вьетнам Вьетнам 2. Украина Ҳиндистон Эрон 3. Ҳиндистон Украина Украина Филиппин 4. Молдова Республикаси Филиппин Марокко Монголия 5. Филиппин Мўғулистон Тунис 6. Мўғилистон Молдова Рес. Индонезия Ўзбекистон 7. Тунис Тунис Покистон 8. Кения Марокко Кения Танзания Рес. 9. Марокко Кения Зимбабве 10. Қирғизистон Танзания Республикаси 11. Сенегал Ўзбекистон 12. Индонезия Кабо-Верде 13. Салвадор Эл Салвадор 14. Зимбабве Қирғизистон 15. Ўзбекистон Покистон 16. Гондурас Боливия 17. Кабо-Верде Сенегал 18. Камбоджа Гондурас 19. Кот-д’Ивуар Камбоджа 20. Покистон Непал 21. Гана Гана 22. Миср Зимбабве 23. Камерун Египет 24. Боливия Шри-Ланка 25. Бангладеш Кот-д’Ивуар 26. Замбия Бангладеш 27. Нигерия Лао НДР 28. Лао ХДР Нигерия 29. Мьянма Алжир 30. Камерун 31. Мьянма 32. Бенин 33. Ангола *WIPO Global Innovation Index-2022 маълумотларига кўра. 73

2.3-жадвалдан кўриниб турибдики, 2020 йилдан буён ушбу рўйхатда Ўзбекистоннинг мавқеи ошиб бормоқда. Бу Ўзбекистонда рақобатбардош инновацион тизимни шакллантирилаётгани тўғрисида хулоса қилиш имконини беради. Ушбу кўрсаткич бўйича маълумотларга кўра, аҳоли жон бошига даромад даражаси бўйича ГИИ экспертлари томонидан Ўзбекистон билан бир қаторда бошқа МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия, Белоруссия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳам алоҳида қайд этилмоқда. 2.5-жадвал. 2022 й. ГИИда Ўзбекистонинг юқори ва паст кўрсаткичлари Юқори кўрсаткичлар Ранг Паст кўрсаткичлар Ранг 123 Бизнес юритиш сиёсати 22 Норматив муҳитнинг сифати 123 106 Талабалар ва ўқитувчилар нисбати, 37 Қонун устуворлиги ўртача 38 72 Илмий ва муҳандислик 6 Олий таълимнинг 125 мутахассисликлари битирувчилари, % ҳаракатчанлиги, % 93 ИТТКИга глобал корпоратив 124 Давлат рақамли хизматлари 46 инвесторлар, топ 3, млн. АҚШ 132 доллари 107 Ялпи капитал жамғариш, ЯИМнинг % 6 QS университети рейтинги, топ 3 Маҳаллий саноатни диверсификация 37 ISO экологик сертификатлар қилиш 14001/ ХҚП $ ЯИМ бўйича, млрд. Тадқиқотлар ва илмий ишланмалар Чет элдан молиялаштириладиган соҳасида университетлар ва саноат 29 ИТТРИга ялпи ичики харажатлар, тармоқлари ўртасидаги ҳамкорлик ЯИМ % Кластерларнинг ривожланиш ҳолати 27 Илмий-техник мақолалар/ХҚП $ ва унинг чуқурлиги ЯИМ бўйича, миллиард Келиб чиқиши бўйича фойдали 18 Юқори даражали умумий моделлар / миллиард Харид доменлар (TLD)/15-69 қобилияти паритети (ХҚП), $ ЯИМ Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, % 7 Мобил иловаларни яратиш/млрд ХҚП $ ЯИМ бўйича *WIPO Global Innovation Index-2022 маълумотларига кўра. Global Innovation Index 2022 рейтинги маълумотларига кўра, Ўзбекистон учун қуйидаги асосий хулосаларни чиқариш мумкин: 1. Ўзбекистон биринчи марта (2021 йилда) даромад даражаси аҳоли жон бошига ўртача кўрсаткичдан паст бўлган ГИИ рейтингининг биринчи ўнталигига кирди ва 2022 йилда бу позицияни сақлаб қолди. ГИИ рейтингининг методологияси макроиқтисодий кўрсаткичларга асосланади, бундай кўрсаткичлардан бири мамлакатда жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси, шунинг учун, ГИИ рейтингини ушбу кўрсаткич бўйича гуруҳлаш ва уларнинг йиғиндиси қуйидаги хулосаларга келишимизга имкон берди: 74

− аҳоли жон бошига даромад даражаси юқори бўлган мамлакатлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, мос равишда рейтингда ўртача, ўртача даромаддан паст ва аҳоли жон бошига даромад даражаси паст бўлган мамлакатлар сони камаймоқда; − энг рақобатбардош мамлакатлар жон бошига даромад бўйича гуруҳларнинг ҳар биридан биринчи ўнта мамлакатни ажратиш асосида аниқланди. Бундай гуруҳлаш барча гуруҳларда фаол рақобат кузатилганидан далолат беради ва мос равишда, ҳар бир гуруҳда ўз позицияларини сақлаб қолган мамлакатлар энг рақобатбардош ҳисобланади; − даромад даражаси аҳоли жон бошига ўртача кўрсаткичдан паст бўлган мамлакатлар гуруҳида Ўзбекистон биринчи бўлиб 2021 йилда ушбу гуруҳнинг биринчи ўнталигига кириб, 2022 йилда бу позицияни сақлаб қолгани аниқланди. 2. Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб ГИИ рейтингининг етакчи 50 мамлакатлари қаторига кириши мумкинлиги аниқланди ва асосланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёев томонидан 2030 йилга келиб мамлакатнинг ГИИ рейтингидаги етакчи 50 мамлакатлар қаторига киритиш бўйича қўйган вазифаси ушбу гуруҳни ўрганиш учун асос бўлиб хизмат қилди ва унинг натижаларига кўра, қуйидаги хулосаларга келинди: − 50 та илғор мамлакатлар гуруҳида 3 тоифадаги мамлакатлар иштирок этди: аҳоли жон бошига юқори даромадли мамлакатлар; ўрта даромаддан юқори мамлакатлар; ўрта даромаддан паст мамлакатлар. Паст даромадли мамлакатлар ушбу гуруҳга киритилмаган; − 50 та илғор мамлакатлар гуруҳида аҳоли жон бошига юқори даромадли мамлакатлар сонининг камайиб, ўртача даромаддан паст бўлган мамлакатлар сони кўпайди. Бу факт ГИИда юқори рейтингларга эришиш мамлакатнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражасига боғлиқ эмаслигини кўрсатди ва шунга мос равишда, мамлакатнинг инновацион ривожланишига тўсқинлик қилмайди, деган хулосага келишимизга имкон беради. Ушбу хулоса Ўзбекистон учун ҳам муҳимдир, чунки Ўзбекистон аҳоли жон бошига ўртача даромаддан паст бўлган мамлакатлар гуруҳига киритилган бўлиб, бу Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2030 йилга келиб мамлакатни ГИИ рейтингининг 50 та илғор мамлакатлари гуруҳига киритиш бўйича қўйилган вазифани амалга ошириш мумкинлигини тасдиқлайди. 3. Инновацион иқтисодиётни барпо этишда Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришилди. ГИИ рейтингидаги 2019 йилдан бери ҳисобга олинган муҳим кўрсаткичлардан бири – ГИИ экспертлари томонидан тузилган 75

\"Инновациялар соҳасидаги ютуқлар кутилган натижадан юқори\" кўрсаткичидир. Мазкур кўрсаткич таҳлили асосида, Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб даромад даражаси аҳоли жон бошига ўртача кўрсаткичдан паст бўлган мамлакатлар гуруҳига киритилганлиги аниқланди ва бу кўрсаткич 2019-2022 йиллар давомида мамлакат позициясининг йилдан-йилга ўсиб бораётганини аниқлаш имконини берди. Шунга кўра, Ўзбекистонда рақобатбардош инновацион иқтисодиёт шакллантирилмоқда, деган хулоса қилиш имконини беради. Бу фактни мамлакатнинг Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида инновациялар бўйича етакчиларидан бири (2022 йилда) сифатида тан олиниши ҳам тасдиқлайди. 4. Ўзбекистоннинг ГИИ рейтингининг 50 та илғор мамлакатлари гуруҳига киришида ҳамроҳлик қилувчи мамлакатлар аниқланди. ГИИ рейтингидаги Топ-50 мамлакатининг 2022 йилда жон бошига тўғри келадиган даромадлари бўйича таҳлили ва 2019-2022 йилларда \"Инновациялар соҳасидаги ютуқлар кутилган натижадан юқори\" кўрсаткичи ГИИ рейтингининг 50 та илғор мамлакатлари гуруҳига киришда Ўзбекистонга яқин бўлган мамлакатларни аниқлаш имконини берди, уларга мисол қилиб Вьетнам ва Ҳиндистонни олиш мумкин. Ушбу мамлакатлар рейтинг кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили шуни хулоса қилишга имкон берадики, Ўзбекистоннинг “Инсон капитали ва тадқиқотлар” индекси бўйича ортда қолган позициясини ҳисобга олиб, Ҳиндистон тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш керак, негаки, таҳлил қилинаётган даврда айнан ушбу мамлакатнинг кўрсаткичи юқорилиги қайд этилган. 5. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон энг юқори ўсиш даражасига эришган. МДҲ мамлакатлари учун ГИИ рейтинг кўрсаткичларининг таҳлили қуйидаги хулосаларга келишимизга имкон беради: − МДҲнинг кўплаб мамлакатларида энг кучли ва заиф индекслар бир-биридан унчалик фарқ қилмайди ва баъзи ҳолларда бир хил. Шунга қарамай, МДҲ давлатларининг ҳеч бирида “Инфратузилма” индекси кучли индекс сифатида қайд этилмаган; − МДҲ мамлакатлари орасида Арманистон \"Институтлар\" индекси ва Тожикистон \"Бизнесни ривожлантириш даражаси\" индекси бўйича юқори натижага эришди. Ўзбекистон \"Бозор ривожланиш даражаси\" индекси бўйича юқори натижани кўрсатди; − Ўзбекистоннинг ортда қолган кўрсаткичларидан бири \"Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар\" индексидир. Мамлакат ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, хорижий тажрибани ўрганиш Ўзбекистон учун фойдали бўлади. 76

2.2 Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларнинг халқаро ривожланиши Замонавий дунёда илм-фан ва илмий фаолиятнинг тўлиқ ишлаши ва ривожланиши учун халқаро алоқалар зарур. Давлат илм-фан ва инновациялар соҳасининг халқаро ривожланиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беради. Мамлакатимизда илм-фан ва инновацияларнинг халқаро ривожланишини таҳлил қилиш доирасида фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро алоқаларни ривожлантириш йўналишлари ўрганилди, ўтказилган тадбирлар, қўшма лойиҳалар ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг халқаро илмий-тадқиқот лойиҳалари умумий сони 118 тани, шу билан бирга, молиялаштириш учун топширилган аризалар сони 540 тани ташкил этди. Энг кўп молиялаштирилган тадқиқотларнинг улуши Ўзбекистон-Беларус қўшма лойиҳаларига тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича кучли бешликка Ҳиндистон, Хитой, Германия ва Туркия ҳам киради. 2.6-жадвал. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган халқаро илмий-тадқиқот лойиҳалари Ҳамкор давлат Молиялаш- Аризалар Самара- Жами Амалга тирилган сони дорлик молиялаш- ошириш лойиҳалар муддати тириш сони ҳажми (млрд. сўм) Ўзбекистон-Беларус 30 72 2,4 26,4 2021-2023 15 33 2,2 7,6 2019-2021 Ўзбекистон-Ҳиндистон 23 127 5,5 27,4 2021-2023 Ўзбекистон-Хитой 20 61 3,1 19,4 2021-2023 Ўзбекистон-Германия 10 71 7,1 -- 6 11 1,8 0,7 2019-2020 Ўзбекистон-Туркия 4 38 9,5 3,8 2020-2022 3 38 12,7 3 2021-2023 Ўзбекистон-Венгрия 3 12 4,0 2,9 2022-2023 Ўзбекистон-Россия 2 39 19,5 1,8 2019-2022 Ўзбекистон-ЕАПИ 2 38 19,0 3 2021-2023 Жами 118 540 4,6 96 - *Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра. Халқаро лойиҳа фаолиятининг умумий натижадорлиги 1 та муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳага 4,6 та тақдим этилган аризалар сонини ташкил этади. Мамлакатлар кесимида 2019-2020 йилларда Германия билан энг самарали ҳамкорлик олиб борилган – 1 та муваффақиятли лойиҳага 1,8 та ариза, Беларус билан эса – 1 та молиялаштирилган лойиҳага 2,5 та ариза тўғри келди. Кам самарали ҳамкорлик Россия билан – 1 та муваффақиятли лойиҳага 19,5 та ариза ва ЕАПИ билан – 1 та муваффақиятли лойиҳага 19 та ариза тўғри келди. 77

Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш 2022 йил давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 25 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилди. Вазирлик ва хорижий давлатлар ўртасидаги музокаралар натижасида умумий қиймати 15 млн. АҚШ долларлик 25 та (2021 йилга нисбатан 7 тага ортди) меморандум ва 90 млн. АҚШ долларлик 143 та (2021 йилга нисбатан 42 тага ортди) келишув имзоланди. Венгриянинг 12 та ташкилот ва компаниялари, жумладан, Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги, Инновациялар ва технологиялар вазирлиги, Саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар уюшмаси ва етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ўтказилган учрашувларда ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашишга келишилди. Россиянинг “Курчатов институти” илмий-тадқиқот муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ўртасида уч томонлама битим имзоланиб, унга кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди: − узумнинг 14 та маҳаллий қадимий навларининг тўлиқ геномлари нуклеотид кетма-кетлигини аниқлаш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази томонидан тақдим этилган ДНК-материаллари “Курчатов институти”даги катта ҳажмли ДНК-секвенаторларда жорий йил якунига қадар тўлиқ геномларини ўқиш (секвенс қилиш) учун қабул қилинди; − виночиликда ўзбек бренди сифатини ошириш учун янги штаммларни саноатга жорий қилиш мақсадида республикамизда мавжуд микроорганизмларнинг саноат штаммлари геномларини “Курчатов институти” саноат микроорганизмлар ноёб коллекциясида сақланаётган 25 мингдан ортиқ микроб штаммларига нисбатан қиёсий ўрганиш ишлари бошланди; − янги авлод секвенаторлари ва биореакторлари билан ишлаш бўйича илғор тажрибаларни ўзлаштириш мақсадида маҳаллий олим ва мутахассисларни “Курчатов институти”га қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш дастури ишлаб чиқилди. 2022 йил давомида Вазирлик томонидан 2 та халқаро тадбир ўтказилди, 25 та олий даражадаги учрашувлар ташкил этилди, 5 та халқаро ҳужжат имзоланди. Хусусан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар илм- фан ва техника бўйича раҳбарларининг олтинчи йиғилиши ўтказилди. Тадбирда Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистондан илм-фан, таълим ва инновациялар бўйича вазир ва вазир ўринбосарлари ҳамда 78

Покистон, Ҳиндистон, Хитой фавқулодда ва мухтор элчилари ташриф буюрдилар. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Туркия, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Венгрия, Греция, Беларус ва Россия мамлакатларига хизмат сафарлари ташкил этилиб, қуйидаги натижаларга эришилди: 1. Хитой ҳукумати, Эрон Фан ва технологиялар бўйича Вице- президентлиги, Эроннинг “Пардис” технопарки, Беларус Миллий фанлар академияси, “ЭCA” атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти каби ташкилотлар билан меморандум ва бошқа турдаги халқаро ҳужжатлар имзоланди. 2. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида фан, техника ва инновациялар бўйича Ҳукуматлараро битимни амалга ошириш дастури имзоланди ҳамда илм-фанни ривожлантириш ва шу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, COVID-19 пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва бошқа соҳаларда алоқаларни чуқурлаштиришга келишилди. Хитойнинг \"Zhifei Longcom\" компанияси билан биргаликда COVID-19 коронавирус вакцинасининг клиник синовларида иштирок этилди. ШҲТ мамлакатлари ўртасида телетиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ШҲТ телетиббиёт концепцияси ишлаб чиқилди. 3. Инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери йўналишидаги халқаро ҳамкорлик доирасида ижтимоий соҳа, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида республика ҳудудлари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки, ТİКА ва USAID ташкилотларининг 780 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб қилинди. 4. Ўзбекистон ва Татаристон Республикаси ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон-Татаристон қўшма стартап- лойиҳаларни амалга ошириш ва Татаристоннинг етакчи университетлари ҳамда “Иннополис” махсус иқтисодий зонасида “Инновацион менежмент” йўналишида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди. 5. Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги билан 2 млн. евролик стартап-лойиҳалар танловини ўтказиш, ўзбекистонлик ёш олим ва тадқиқотчилар учун Венгрия университетларида ва илмий-тадқиқот институтларида докторантура босқичида таҳсил олиш учун 50 та грант квотаси ва жисмоний тарбия ва спорт йўналиши учун қўшимча 20 та грант квотаси ажратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида 25 нафар ёш олимларни стажировкага юборишга келишилди. 6. Туркияга ташриф давомида 6 та келишув ҳужжатлари имзоланди. Натижада, 3 та илмий ва таълим муассасаларида 8 нафар ўзбекистонликлар учун докторантура дастури, 40 нафар ёш олимлар учун 4 та илмий 79

ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировка курсларини ташкил этиш, Ўзбекистонда маҳсулотларини маҳаллийлаштириш учун Туркия технопаркларининг 8 та резидентларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. 7. 2022 йилнинг 25-30 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси БААда бўлиб ўтган \"Dubai Expo-2020\" халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг миллий павильони ҳудудида инновациялар бўйича экспозиция тадбирларини ўтказди. Кўргазма доирасида тиббиёт, қишлoқ хўжалиги, экoлoгия, савдo, шаҳар инфратузилмаси, ахбoрoт технoлoгиялари, қурилиш ва бoшқа сoҳалардаги 20 га яқин иннoвациoн технoлoгиялар ва стартап-лoйиҳалари намoйиш этилди. Хусусан, топинамбурдан экспортбоп шифобахш биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш, тиббиётга ҳужайрали ва регенератив технологияларни жорий этиш, COVID-19га қарши вакцина ва дори воситаларини яратиш бўйича стартап ва лойиҳалар, шунингдек, Орол денгизининг қуриган туби ва экологик ҳолатини яхшилашга йўналтирилган “My garden in the Aral Sea” лойиҳаси намойиш этилди. Кўргазмада илк бор мамлакатимиз олимларининг биотехнология ва биомедицина соҳасидаги сўнгги ютуқлари намойиш этилди. Масалан, тери ва юмшoқ тўқималарнинг чуқур шикастланишларини давoлаш учун терининг биoэквиваленти учун ҳужайра кoмпoненти технoлoгияси, ички oрганлар касалликларини давoлаш учун катталар қoрин бўшлиғидаги ёғ ҳужайралари асoсида биoмедикал маҳсулoтлар ишлаб чиқилмоқда. Кўргазма давомида умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларлик шартномалар имзоланди, унга кўра, Ўзбекистондан парҳезбоп маҳсулотлар, металлургия саноатида қўлланиладиган бентонит гранулалари, қурилиш материаллари ва бошқалар экспорт қилинади. 8. 2022 йилнинг 18-21 август кунлари Саудия Арабистонига расмий ташриф амалга оширилди. Ташриф давомида Эр-Риёд шаҳридаги Қирол Абдуллоҳ номидаги Фан ва технологиялар университети (KAUST) ҳамда Жидда шаҳридаги Қирол Абдуллазиз номидаги Фан ва технологиялар шаҳарчаси (KACST) билан музокаралар олиб борилди ва шартномалар имзоланди. Шунингдек, Эр-Риёдда учта давлат идоралари вакиллари ҳамда Нура Маликаси номидаги университет ва Шаҳзода Султон номидаги университет президентлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар натижасида 20 нафар ўзбекистонлик ёш олимларни Саудия Арабистонининг илғор университет ва илмий марказларида малака оширишларини йўлга қўйиш, икки давлат олим-тадқиқотчилари ўртасида умумий қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг илмий-тадқиқот лойиҳалари танловлари бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, яқин истиқболда қуйидаги 3 та ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва имзолаш масаласини ўрганиб чиқишга келишилди: икки давлат ҳукуматлари ўртасида илмий-техник ва инновацион ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Қирол Абдуллазиз 80

университети ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси, Шаҳзода Султон номидаги университет ва Гулистон давлат университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси. 9. 2022 йил 17-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” мавзусида бешинчи \"InnoWeek.uz-2022\" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафта давомида жами 27 та халқаро тадбир ва 3 та кўргазма ташкил этилди. “InnoWeek.uz-2022” доирасида ташкил этилган кўргазмаларда 29 та маҳаллий ва 32 та хорижий ташкилотларнинг 850 тадан ортиқ турли ишланмалари ва замонавий инновацион технологиялари намойиш этилди. 27 та мамлакат ва 150 тадан ортиқ халқаро ташкилотлардан (Германия, Беларус, Туркия, Эрон, Жанубий Корея, Озарбайжон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Россия, БАА, Япония, Хитой, Венгрия ва бошқалар) 21 мингдан ортиқ вакиллар қатнашдилар. \"InnoWeek.uz-2022\" доирасида 120 та В2В учрашувлари ташкил этилиб, уларда инновацион маҳсулотларни харид қилиш ва янги ишланмалар/технологияларни жорий этиш бўйича жами 46,2 млрд. сўмлик 131 та битим тузилди, шунингдек, 6,1 млн. АҚШ долларлик 24 та савдо битимлари ва 9,4 минг АҚШ долларлик 14 та экспорт шартномалари имзоланди. Шунингдек, Туркия, Эрон, Хитой, Швейцария, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Озарбайжон ташкилотлари билан жами 78 млн. АҚШ долларлик 18 та инвестиция шартномалари ва 14,6 млн. АҚШ долларлик 13 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Германия, Венгрия, Жанубий Корея ва Эрон билан ҳамкорликда 2023 йилдан бошлаб республикамиз 28 та инновацион ҳудудларига технологияларни трансфер қилиш бўйича келишувларга эришилди. Стартап-лойиҳалар кўргазмасида 370 минг АҚШ долларлик 3 та экспорт шартномаси ва 1 та меморандум имзоланди. 81

82

3 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ЭКОТИЗИМИ ТАҲЛИЛИ 3.1 Илм-фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш тизими иштирокчилари харитаси Мамлакатда илм-фан ва инновацияларнинг самарали ривожланиши илмий жамоатчилик, бизнес ва давлатнинг узоқ муддатли самарали ҳамкорлигига қаратилган тизимли жараёнларнинг йўлга қўйилишини талаб қилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш экотизимини жадал шаклланаётган деб аташ мумкин. Давлат ислоҳотларни фаол амалга оширмоқда, барча иштирокчиларнинг ўзаро муносабатларига ёндашувлар ислоҳ этилмоқда, янги институционал тузилмалар яратилмоқда. Эндиликда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш учун рақобатни рағбатлантириш зарурияти юзага келди. 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясида инновацион экотизим ўзаро боғлиқ бўлган “тубдан янгиловчи” (disruptive), “барқарор” (sustainable) ва “самарадор” (efficiency) инновациялардан таркиб топган. “Тубдан янгиловчи” инновациялар янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизмат турларини ташкил қилишдан иборат бўлиб, аксарият ҳолатларда капитал талаб қилади, бироқ кўплаб янги иш ўринларини яратишга сабаб бўлиши билан катта аҳамият касб этади. “Барқарор” инновациялар — тез ўзгарувчан истеъмол бозорида “тубдан янгиловчи” инновацияларнинг барқарорлигини таъминлаш ва мунтазам тарзда такомиллаштириб боришдан иборат бўлиб, янги иш ўринларини яратмайди ва катта маблағ талаб қилмайди. “Самарадор” инновациялар “барқарор” инновацияларни арзонлаштириш ва кўламини кенгайтириш ҳисобига катта миқдордаги капитални яратади. Ўзбекистонда мавжуд илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш экотизими иштирокчиларини 6 гуруҳга бўлиш мумкин: давлат тизими (давлат бошқаруви); кадрлар тайёрлаш (таълим соҳаси); билим ва ғояларни шакллантириш; илм-фан ва инновацияларни молиялаштириш; инновацион ва илмий лойиҳаларни инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш ва тижоратлаштириш; илм-фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш маданиятини ривожлантириш. Давлат мамлакатнинг илмий ва инновацион салоҳиятини рўёбга чиқаришда тизимни ташкил этади. Инновацион ривожланиш вазирлиги бевосита илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга хизмат қилади, унинг таркибига 5 та асосий ташкилот киради: Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси, Илғор технологиялар маркази, Илмий-техник ахборот маркази, Ёшлар инновацион маркази ва Халқаро молекуляр аллергология маркази. 83

21 3.1-расм. Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш экотизими элементлари, 2022 й. *Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган. Шунингдек, илм-фан ва инновациялар экотизимининг ривожланиши комплекс жараёндир. Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишда Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш 84

вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа марказий давлат ва маҳаллий ижро органлари иштирок этади. Кадрларни тайёрлаш илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидандир. Илм-фан ва инновацион тадбиркорлик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш амалиётга йўналтирилганлик, халқаро интеграция ва долзарб билимларни талаб қилади. Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш билан ОТМлар ва Фанлар Академияси ИТМлари шуғулланади. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатимизда 80 та илмий ташкилотлар ҳамда 143 та ОТМ мавжуд бўлиб, улардан 115 таси маҳаллий ва 29 таси хорижий ва халқаро ҳамкорликдаги ОТМлардир. Мамлакат илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш экотизимининг алоҳида иштирокчилар гуруҳи – \"ақл марказлари\"дир. Уларнинг фаолияти стратегик муҳим соҳаларда сифатли тадқиқотлар олиб бориш орқали билим ва ғояларни шакллантиришга қаратилган. Мамлакатда жами 19 та таҳлилий марказлар фаолият кўрсатмоқда, уларнинг ярми – давлат илмий-тадқиқот муассасаларидир. Мамлакатда давлат ташкилоти шаклида жами 155 та илмий муассаса фаолият юритмоқда. Таъкидлаш жоизки, билим ва ғояларни яратиш функциясини экотизимнинг барча иштирокчилари бажариши мумкин. Илм-фан ва инновацияларни молиялаштириш юқори хавфли инвестиция саналади, негаки у узоқ муддатли молиялаштиришни талаб қилади ва аввалдан айтиб бўлмайдиган натижаларга олиб келади. Шунга қарамай, дунёнинг ривожланган мамлакатлари иқтисодиёти инновацияларни жорий этиш ва илм-фанни ривожлантиришга қаратилган. Ривожланаётган мамлакатларда ушбу соҳаларда молиялаштиришнинг “кескин” танқислиги кузатилади, шунинг учун иложи борича кўпроқ манбалардан молия жалб қилиш учун шароит яратиш талаб этилади. Хусусан, инвестицияларни жалб қилиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий молиявий воситалар учун қонун ҳужжатларини янгилаш ва ҳ.к. зарурати вужудга келади. Ўзбекистонда иккинчи даражали банклардан ташқари, илм-фан ва инновацияларни молиялаштириш билан шуғулланувчи тўртта давлат жамғармаси мавжуд, шунингдек, Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, БМТТД ва ЮНЕСКО каби бир қанча халқаро ташкилотлар фаолият юритади. Ўзбекистонда инновацион ва илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш учун махсус иқтисодий зоналар ва технопарклар ташкил этилган. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаб чиқариш, фармацевтика, машинасозлик, қурилиш каби устувор иқтисодиёт тармоқлари бўйича 23 та ЭИЗ ва 15 та технопарк мавжуд бўлиб, улардан 6 таси ёшлар технопаркларидир. Жами 9 та ҳудуд технопарклар билан қамраб олинган бўлса, Тошкент шаҳрида 5 та ва Андижон шаҳрида битта технопарк жойлашган. ЭИЗнинг вазифаларига маҳаллий ва хорижий капитални жалб қилиш, илғор технологияларни трансфер қилиш ва бошқарув тажрибасини жамлаш киради. Технопаркларнинг асосий вазифаси мамлакатнинг 85

инновацион инфратузилмасини ўз ичига олувчи инновацион фаолият субъектларини ташкил этишдир. Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларни оммалаштиришга, инновацион тизимнинг барча иштирокчилари ўртасида самарали алоқаларни шакллантиришга ёрдам берадиган маданиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Маданиятни шакллантирадиган энг муҳим воситаларга оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, платформалар (коворкинг, марказлар), кутубхоналар, тематик тадбирлар, омма фикрини шакллантурувчи етакчиларини жалб қилиш ва ҳоказолар киради. Мамлакатимизда “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси”, “Ўзбекистон Республикаси радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти”, “Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий- муҳандислик жамияти” фаолият кўрсатмоқда. Тизим иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари синергик таъсирга эга. Инновацияларнинг ривожланиши қуйидаги омилларни бирлаштириш орқали содир бўлади: билимларни яратиш, яъни тадқиқотлар, тадқиқотчилар ва бизнес вакилларининг кўникмалари, ресурс ва воситалар базаси, шунингдек, жамиятни шакллантириш ва ривожлантириш. Шу билан бирга, ривожланиш тартиби фарқ қилиши мумкин, аммо етишмаётган элементларни қоплаш талаб этилади, акс ҳолда инновацион жараён тартибсиз ва беқарор бўлади. 3.2 Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантиришда давлат, бизнес ва жамиятнинг роли ва таъсири Инновация ва илм-фанни ривожлантириш учун қулай муҳит яратишда барча манфаатдор томонларнинг фикрлари ва манфаатларини ҳисобга олиш керак: уларнинг роли ва таъсири якуний натижани белгилайди. Манфаатдор томонларнинг фаолиятини таҳлил қилиш учун ушбу тадқиқот доирасида илм-фан ва бизнес вакиллари билан сўровлар, эксперт учрашувлари, интервьюлар ва фокус-гуруҳлар ташкил этилди. Тадқиқот экотизим иштирокчиларининг ролини ўзаро эксперт баҳолаш усули ёрдамида ўтказилди. Мутахассислардан мамлакатда илм-фан ва инновациялар ривожланишининг ҳозирги натижалари ва келгусида ривожланиш истиқболларини баҳолаш сўралди. 1256 нафар илмий соҳада фаолият юритувчи ходимлар, жумладан докторантлар танлаб олинди. Сўров натижасида респондентларнинг аксарияти илм-фан ва технология соҳасини ривожлантиришнинг аҳамиятини юқори баҳолади. Энг юқори балл берган респондентлар улуши 66,5 %ни, мезон бўйича ўртача балл эса 8,91 баллни ташкил этди. 86

ЎзР илм-фани сифатини баҳолаш 20,88% 19,29% 14,02% 13,73% 7,30% 8,31% 8,09% 1,52% 2,53% 4,34% 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1 паст, 10 юқори баҳо 3.2-расм. Ўзбекистонда илм-фан сифати, 1 – паст, 10 – юқори Шу билан бирга, сўров иштирокчилари илм-фан ривожланишининг муҳимлигини 1 дан 10 гача бўлган миқёсда ўртача 6,15 баллга баҳоладилар. Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳимлигини баҳолаш 66,55% 0,14% 0,58% 1,30% 2,02% 5,13% 3,76% 6,65% 7,23% 6,65% 1 2 3 4 8 9 56 7 10 1 - паст, 10 - юқори 3.3-расм. Мамалакат илм-фани ва технологияларини ривожланиши муҳимлигини баҳоланг: 1 – умуман муҳим эмас, 10 – ўта муҳим Мамлакатда илм-фан ривожланишини чекловчи омилларнинг таъсир даражасини баҳолашда (3.1-жадвал) жавоблар қуйидагича тақсимланди: − Баҳолаш учун таклиф қилинган омилларнинг аксарияти респондентлар томонидан ўртача таъсирга эга деб баҳоланди. Булар, хусусан, илмий кадрлар тайёрлашнинг паст даражаси, илмий ташкилотларда академик эркинликнинг паст даражаси, илмий тадқиқотлар/лойиҳаларни амалга оширишда эскирган ёндашувлар, тадқиқотлар учун маълумотлар базаларининг ва улардан фойдаланиш имкониятининг қониқарли эмаслиги, интернетдан фойдаланиш ва рақамлаштириш даражасининг пастлиги, маблағ етишмаслиги, илмий фаолиятни қонуний тартибга солишнинг заифлиги, коррупция ва институтлар фаолиятининг шаффоф эмаслиги, илмий тадқиқотлар ва 87

ишланмалар иқтисодиётнинг реал сектори технологик эҳтиёжларига мос келмаслиги. − Лаборатория ва университетларда моддий-техник базанинг эскиргани ёки етишмаслиги, шунингдек, илм-фан етарли даражада молиялаштирмаслиги респондентларнинг аксарияти томонидан мамлакатда илм-фан ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. − Респондентлар илмий фаолиятни қонунчилик билан тартибга солишнинг заифлиги, тадқиқотлар қилиш учун маълумотлар базаларининг камлиги ёки улардан фойдаланиш имкониятининг етишмаслиги, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг реал сектор/бизнеснинг технологик эҳтиёжларига мос келмаслиги каби омилларни мамлакат илм-фани ривожига кам таъсир кўрсатади, деб баҳолашди. 3.1-жадвал. \"Мамлакатда илм-фан ривожланишини чекловчи омилларнинг таъсир даражасини баҳоланг\" деган саволга жавоблар тақсимоти, % % Таклиф этилган вариантлар Кучли Ўртача Кам Таъсири йўқ Мазкур омилга таъсир таъсир таъсир дуч келмаганман Илмий кадрлар тайёрлашнинг паст даражаси кўрсатади кўрса- кўрса- 9,46 Илмий ташкилотларда академик тади тади 10,05 эркинликнинг паст даражаси 23,99 11,75 Илмий тадқиқотлар / лойиҳаларни ташкил 16,01 40,50 15,99 этишда эскирган ёндашувлар 23,77 42,07 Лабораторияларда, университетларда ва 37,11 39,14 19,38 10,79 ҳ.ларда эскирган/етишмаётган моддий- техник база. 22,98 31,85 18,87 8,78 9,44 Тадқиқотлар учун маълумотлар базасининг камлиги ва улардан фойдаланишдаги 18,10 39,57 15,49 7,23 8,33 муаммолар (статистика, институтлар, 26,95 университетлар ва тадқиқот марказлари 13,85 38,10 20,93 8,74 7,78 маълумотлари, илмий мақолалар ва 19,19 38,03 адабиётларнинг халқаро маълумотлар 38,03 20,22 13,19 10,40 базалари) 17,62 7,78 9,62 Интернетга кириш ва рақамлаштиришнинг 35,81 21,67 12,82 13,63 ёмонлиги Молиялаштириш даражасининг пастлиги 20,59 9,04 15,37 (давлат ва хусусий) Илмий фаолиятни қонуний тартибга солиш даражасининг пастлиги Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг реал сектор/бизнеснинг технологик эҳтиёжларига мос келмаслиги Респондентларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистон илм-фанининг халқаро илмий ҳамжамиятга интеграциялашувининг ҳозирги даражасини ижобий баҳоламоқда, 21,6 % эса кўрилаётган чора-тадбирларни самарали эмас деб ҳисоблайди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, олимларнинг 16,11 % бу саволга жавоб беришдан бош тортган. 88

Ўзбекистон илм-фанининг халқаро илмий 36,71% ҳамжамиятга интеграциялашувининг ҳозирги даражаси самарали, деб ҳисоблайсизми? Ҳа Деярли ҳа 25,58% Деярли йўқ 9,39% Йўқ 12,21% Жавоб беришга 16,11% қийналяпман 3.4-расм. Сизнингча, Ўзбекистон илм-фанининг халқаро илмий ҳамжамиятга интеграциялашувининг ҳозирги даражаси самаралими? Респондентларнинг фикрига кўра, илмий ҳамкорлик учун энг жозибали мамлакатлар Япония (18 %), Германия (15 %) ва Россия (13 %). 3.5-расмда респондентлар томонидан энг кўп тилга олинган мамлакатлар ажратиб кўрсатилган. Ўзбекистон илм-фан соҳасида қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак? (респондентларнинг %и) Россия Германия Австралия 20 Италия 15 АСШҚША Франция 10 Япония 5 ИИзрсариоилль 0 Англия Канада Корея Сингапур ХКиитотйай ХинИднидстиоян МСДНХГ БоДшрқуагЕиИе сдтарвалнатылЕарСи 3.5-расм. Ўзбекистон илм-фан соҳасида қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак? (респондентларнинг %и) 3.6-расмда кўрсатилганидек, респондентларнинг 68,28 %га кўра, Ўзбекистонда ёш олимлар учун яхши шароитлар яратилган. Фақат 89

40 ёшгача бўлган ёш олимларнинг жавобларини ҳисобга олинса, респондентларнинг 67,19 % ушбу фикрга қўшиладилар. Ўзбекистонда ёш олимлар учун яхши шароитлар яратилган деб ҳисоблайсизми? Ҳа 42,56% Деярли ҳа 25,72% Деярли йўқ 8,67% Йўқ 13,44% Жавоб беришга 9,61% қийналябман 3.6-расм. Ўзбекистонда ёш олимлар учун яхши шароитлар яратилган деб ҳисоблайсизми? Жорий йил бошида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ёшлари ўртасида илм-фан ва инновацияларга қизиқиш даражасини аниқлаш мақсадида сўров ўтказилди. Респондентларнинг аксарияти – 95 % – мамлакатда илм-фанни ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 79 %и Ўзбекистонда илм-фан билан шуғулланишни даромадли иш деб билади, 19 % эса тескари фикрда. Ушбу жавобларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида берилган – 30 %. Респондентларнинг атиги 23 % олим бўлишни хоҳламаслигини айтган бўлса, 70 % бундай имкониятдан воз кечмасликларини билдирдилар. Респондентларнинг 85 % қандайдир ихтиро қилишни хоҳлайди, бунда аёл-қизларга нисбатан эркакларнинг улуши кўпроқ бўлиб, мос равишда 87 % ва 82 %ни ташкил этади. 10 респондентлардан 9 таси илм-фан янгиликлари билан қизиқади. Ихтиро қилиш истагида бўлган респондентлар орасида уларнинг қуйидаги соҳаларга қизиқиши кўпроқлиги аниқланган: 1) Техник соҳалар: энергетика, транспорт, қурилиш ва бошқалар – 17 % учун. 2) IТ ва сунъий интеллект – 14 % учун. 3) Физика, математика – 10 % учун. 4) Тиббиёт, фармацевтика – 10 % учун. Ҳудудларда сезиларди фарқ кузатилади. \"Сизнингча, Ўзбекистонда олима аёллар учун яхши шароитлар яратилганми (БРМ 5)?\" деган саволга фақат аёл олималар томонидан жавоб берилган (3.7-расм). Респондентларнинг 70,41 %ига кўра, Ўзбекистонда 90

олималар учун яхши шароитлар яратилган, қолган респондентлар эса \"йўқ\" ёки \"деярли йўқ\" вариантларини танлаган. Ўзбекистонда олима аёллар учун яхши шароитлар яратилган деб ҳисоблайсизми (БРМ 5)? Ҳа 42,12% Деярли ҳа 28,29% Деярли йўқ 8,64% Йўқ 11,23% Жавоб беришга қийналяпман 9,72% 3.7-расм. Ўзбекистонда олима аёллар учун яхши шароитлар яратилган деб ҳисоблайсизми (БРМ 5)? Аксарият респондентлар илмий инфратузилма даражасига 5 балли шкала бўйича 3 (41,4 %) ва 4 балл (32,3 %) баҳо бердилар. Респондентларнинг 18,13 %и инфратузилма даражасига \"1\" ва \"2\" баҳо қўйдилар. \"Ҳудудингизда тўлақонли илмий инфратузилмани шакллантириш учун нималар етишмаётганини белгиланг\" деган саволга респондентлар мамлакатда моддий-техник базанинг етишмаслиги, лабораторияларнинг замонавий эмаслиги, ҳудуларда илмий ва электрон кутубхоналар мавжуд эмаслигини ва илмий адабиётлар етишмаслигини таъкидладилар. Илмий инфратузилма даражасини баҳолаш 41,47% 32,30% 5,85% 12,28% 8,09% 12345 1 - паст бахо, 5 - юқори бахо 3.8-расм. Ҳудудингиздаги илмий инфратузилма даражасини баҳоланг (тадқиқот марказлари, лабораториялар, кутубхоналар ва бошқалар.), унда 1 – жуда ёмон, 5 – жуда яхши. Респондентларнинг 55,49 %ининг фикрича, мамлакат аҳолиси орасида илм-фан етарлича оммалашмаган. 91

Сизнингча, мамлакатда илм-фан аҳоли ўртасида етарли даражада оммалаштириляптими? Ҳа 16,98% Деярли ҳа 19,87% Деярли йўқ 19,51% Йўқ 35,98% Жавоб беришга қийналяпман 7,66% 3.9-расм. Мамлакат аҳолиси орасида илм-фан етарлича оммалашган деб ўйлайсизми? Респондентларнинг аксарияти мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали илм-фанни тарғиб қилиш ва аҳоли ўртасида илм-фанни оммалаштириш учун илмий журналистикани ривожлантиришга эҳтиёж мавжуд деб ҳисоблайди. Шунингдек, олим мақомини яхшилаш ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, илмий фаолиятни молиялаштириш ҳажмини ошириш зарур. Респондентларнинг фикрича, агар \"олимнинг мақоми Олимпия ўйинлари ёки ижодий мусобақа совриндори сифатида кўтарилса, ёш авлод ва жамият фанга қизиқади\". Респондентларнинг фикрича, мамлакат аҳолиси орасида илм-фанни оммалаштиришнинг асосий тенденциялари қуйидагилардир: оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот, илмий-оммабоп дастурлар ва журналларни яратиш; моддий рағбатлантириш ва илм-фанни молиялаштириш ҳажмини кўпайтириш; мактаб ўқувчилари ва бакалаврларларни касбга йўналтириш, ўрта таълим сифатини ошириш; олимлар мақомини ошириш ва жамоатчилик олдида рағбатлантириш; илмий тадбирлар, халқаро конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил этиш. 3.2-жадвал. \"Аҳоли орасида илм-фанни оммалаштириш учун қандай тадбирлар зарур?\" деган саволга жавобларнинг тақсимланиши, % № Респондентларнинг тавсиялари % жавоблар 1 Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот, илмий-оммабоп дастурлар ва журналлар яратиш 38,6 % 2 Моддий рағбатлантириш ва молиялаштиришни кўпайтириш 24,4 % 3 Мактаб ўқувчилари ва бакалаврлар ўртасида касбга йўналтириш, ўрта 15,3 % ва олий таълим сифатини ошириш 10,2 % 4 Олимлар мақомини ошириш ва жамоатчилик олдида рағбатлантириш 11,5 % 5 Илмий тадбирлар, халқаро конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил этиш 92

Тадқиқотнинг асосий хулосалари: Респондентлар мамлакатда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш муҳимлигини юқори баҳолайдилар. Мамлакат илм-фани ривожланишини чекловчи асосий омиллар лабораториялар, университетлар моддий-техник базасининг эскиргани ёки етишмаслиги, молиялаштириш ҳажмининг камлиги. Респондентлар олимлар маошининг пастлигини мамлакат илм-фани ва инновациялар ривожига тўсиқ бўлувчи омил сифатида кўрсатмоқдалар. Аксарият ёш олимларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ёш олимлар учун яхши шароитлар яратилган, аммо муаммолар ҳам аниқланган: уй-жой топиш ва олишдаги қийинчиликлар, иш ҳақининг пастлиги ва илмий- тадқиқот институтларидаги эскирган лабораториялар. Ўзбекистонда олима аёллар учун яхши шароитлар яратилган, аммо ушбу сўров иштирокчиларининг атиги 33,45 % аёллардир. Респондентларнинг атиги 40 % ўз минтақасидаги илмий инфратузилмадан мамнун. Респондентларнинг 55 %га кўра, илм-фан мамлакат аҳолиси орасида етарлича оммалашмаган. Мамлакатда инновациялар ривожланишининг жорий ҳолати ва салоҳиятини баҳолаш мақсадида бизнес вакиллари орасида алоҳида сўров ўтказилди. Тадқиқотда 30 та йирик бизнес вакилларидан иборат вакиллик гуруҳи иштирок этди. Респондентларнинг 55 %га кўра, давлат илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш учун етарли маблағ ажратади. 24 % сўров иштирокчилари молиялаштириш миқдорини кам деб ҳисоблайдилар, респондентларнинг 20,69 % бу саволга жавоб беролмаган. Давлат илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш учун етарли маблағ ажратадими? Ҳа 34,48% Деярли ҳа Деярли йўқ 10,34% 20,69% 13,79% 20,69% Йўқ Жавоб беришга қийналяпман 3.10-расм. Давлат илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш учун етарли маблағ ажратадими? 93

Янги ишланмалар учун молиялаштириш манбалари таҳлили шуни кўрсатадики, давлат томонидан молиялаштириш энг осон ва қулай молиялаштириш манбаи ҳисобланади (қўшимча маълумот учун 3.3-жадвал). Кўплаб респондентлар хорижий молиялаштириш манбалари ва ўз маблағларини ҳам кўрсатганлар. Сўров иштирокчиларининг фикрига кўра, банк кредитлари ва хусусий капиталдан фойдаланиш имконияти ниҳоятда паст. 3.3-жадвал. \"Мамлакатдаги янги ишланмаларни молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятини баҳоланг\" деган саволга жавобларнинг тақсимланиши, % Молиялаштириш Мавжуд Мавжуд Мавжуд Мавжуд Жавоб турлари бўлса бўлмаса эмас бериш 34,62 керак 15,38 қийин Хусусий молиялаштириш 51,85 23,08 керак 7,41 19,23 7,69 Ҳукумат томонидан 29,17 29,63 4,17 3,70 молиялаштириш 16,67 7,41 16,67 Хорижий фондлар, 37,50 41,67 4,17 12,50 халқаро грантлар 12,50 Банк кредити 33,33 16,67 Ўз маблағлари 33,33 16,67 12,50 12,50 Сўров иштирокчиларининг ярмидан ками – 43 % – Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар ва ишланмалар сифати бизнес эҳтиёжларига жавоб беради, деб ҳисоблайди, 30 % эса аксинча. Респондентларнинг тўртдан биридан кўпроғи жавоб беришга қийналди. Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар ва ишланмалар сифати бизнес эҳтиёжларига жавоб берадими? Ҳа 10,00% 33,33% Деярли ҳа 10,00% Деярли йўқ 20,00% Йўқ 26,67% Жавоб беришга қийналяпман 3.11-расм. Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар ва ишланмалар сифати бизнес эҳтиёжларига жавоб берадими? 94

Иштирокчиларнинг аксарияти бизнес ва илм-фан ўртасидаги ўзаро муносабатларни жуда паст баҳоладилар. Респондентларнинг 26,67 % томонидан 3 балл берилган. Бизнес ва илм-фан ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўртача баҳоси 10 баллдан 3,87 баллни ташкил қилади. Бизнес ва илм-фан ўртасидаги ўзаро муносабатларни баҳолаш 26,67% 20,00% 16,67% 13,33% 10,00% 6,67% 6,67% 0,00% 0,00% 0,00% 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1 балл - паст даража, 10 балл - юқори даража 3.12-расм. Бизнес ва илм-фан ўртасидаги ўзаро муносабатларни баҳолаш Респондентларнинг фикрига кўра, мамлакат илмий маҳсулотлари асосий етказиб берувчилари – тадқиқот институтлари (56,67 %), хусусий компаниялар ва ихтисослаштирилган тадқиқот марказларидир (13,33 %). 3.13-расм. Сизнинг фикрингизча мамлакатдаги илмий ишланмалар қайси ташкилотлар томонидан етказилиши керак? 95

Мамлакатда инновацион фаолиятни чекловчи омилларнинг таъсир даражасини баҳолаш масаласига қуйидаги жавоблар олинди. 3.4-жадвал. \"Мамлакатда инновацион фаолиятни чекловчи омилларнинг таъсир даражасини баҳоланг\" деган саволга жавобларнинг тақсимланиши, % Тавсия этилган вариантлар Таъсир Таъсир % Мазкур Таъсири даражаси даражаси Таъсир омилга дуч йўқ Бизнес томонидан даражаси келмаганман 11,11 инновацион кучли ўртача 12,00 маҳсулотлар/хизматлар учун 11,11 44,44 паст 7,41 7,41 талаб (қизиқиш) йўқлиги 16,00 28,00 25,93 – 8,00 Интернетга кириш ва 48,15 33,33 44,00 – – рақамлаштиришнинг салбий 40,00 32,00 11,11 ҳолати 16,00 4,00 3,85 Инновацияларни амалга 44,00 36,00 – оширишда техник билим ва 16,00 4,00 тажрибанинг етишмаслиги 19,23 42,31 – Бозорлар ва технологиялар 26,92 7,69 ҳақида маълумот 48,15 25,93 3,85 етишмаслиги 22,22 3,70 7,69 Инновацион 38,46 34,62 маҳсулотлар/хизматлар 23,08 3,85 – сотиб олиш учун аҳоли / 19,23 38,46 ташкилотлар даромад 30,77 7,69 даражасининг пастлиги 34,62 26,92 Янги технологияларни жорий 42,31 19,23 23,08 7,69 этиш ва трансферининг 19,23 19,23 давлат механизмларининг йўқлиги Лабораторияларда, университетларда ва ҳ.к.да моддий-техник базанинг етишмаслиги/эскиргани. Бозорни ўрганиш ва инновацион маҳсулотлар/хизматларни тарғиб қилиш учун маркетинг соҳасида малакали кадрларнинг етишмаслиги Маҳаллий даражада инновациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларининг йўқлиги Халқаро миқёсда инновациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларининг йўқлиги Коррупция, шаффофлик даражасининг пастлиги 96

Мамлакатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳужжатларини олиш жараёни халқаро даражага мос келадими? Ҳа 20,00% 33,33% Деярли ҳа 13,33% Деярли йўқ 6,67% Йўқ Жавоб беришга 26,67% қийналяпман 3.14-расм. Мамлакатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳужжатларини олиш жараёни халқаро даражага мос келадими? \"Мамлакатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳужжатларини олиш жараёни халқаро даражага мос келадими?\" деган саволга респондентларнинг ярми \"Ҳа” ёки “Деярли ҳа\" деб жавоб берди, 26,67 % бу саволга жавоб беришдан бош тортди. 97

98

4 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР РИВОЖЛАНИШИ ИСТИҚБОЛЛАРИ 4.1 Илм-фан ва инновациялар ривожланишининг глобал тенденциялари Бугунги кунда ҳар бир мамлакат глобал тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга интилмоқда, негаки, мазкур соҳалар халқаро муносабатларнинг кенг тизимини ўзида мужассам этган. Трендларни ўрганиш келгуси йилларда мамлакат қандай қийинчиликлар ва имкониятларга дуч келишини тушунишга имкон беради. ЮНЕСКОнинг 2021 йилги илмий ҳисоботида сўнгги беш йил ичида илм- фан ва инновациялар соҳасида дунё бўйлаб қуйидаги ўзгаришлар юз берганини қайд этган: [35] 1. Мамлакатлар, даромад даражаларидан қатъи назар, рақамли ва \"яшил\" жамият моделларига ўтишга алоҳида эътибор беришни бошладилар. Барча мамлакатлар у ёки бу тарзда ўз ривожланиш моделларини, жумладан БМТнинг 17 та Барқарор ривожланиш мақсади (БРМ)ни ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқишга интилишмоқда. ЮНЕСКО ҳисоботида БМТ БРМларига эришишнинг долзарблиги таъкидланган. Яшил технологияларга кўпроқ маблағ сарфланаётганига қарамай, барқарор ривожланиш ҳали глобал миқёсда илмий фаолиятнинг асосий йўналишларидан бирига айланмаган. 2. Ҳукуматлар технологиялар трансферини осонлаштирадиган янги сиёсий воситаларини ишлаб чиқишга интилмоқда. Бизнес ҳар доим ҳам барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашдан бевосита манфаатдор эмас, чунки у ижтимоий эмас, балки ўз фойдаси ва харажатлари билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади. Ҳукуматлар бизнесни ушбу жараёнга жалб қилиш учун янги имтиёзларни ишлаб чиқишга мажбур: масалан, инвестициялар эвазига корхоналарнинг лабораториялардан фойдаланишини таъминлаш. 3. Бугунги кунда 80 % мамлакатлар ЯИМнинг 1 %дан кам улушини илм- фанга ажратади ва билим, тажриба ҳамда технологияларни қолган 20 % мамлакатлардан қабул қилади [36, 3-с]. “Катта йигирматалик” давлатларига ИТТКИ, илмий мақолалар, патентлар ва тадқиқотчилар учун сарфаланадиган ҳаражатларнинг 90 %и тўғри келади. Баъзи мамлакатлар илмий салоҳиятни оширишга уриниб, илмий-тадқиқот харажатларини эмас, тадқиқотчилар сонини сезиларли даражада оширадилар, натижада ҳар бир тадқиқотчи учун илмий-тадқиқот харажатлари камаяди. 4. COVID-19 пандемияси билимларни жамлаш тизимларининг ривожланишига туртки бўлди. Пандемия ва унинг ижтимоий-иқтисодий 35 Доклад ЮНЕСКО по науке. Наперегонки со временем: за более умное развитие. Рабочее резюме // ЮНЕСКО. – 2021. – 60 с. 99


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook