Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore 2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-08-01 13:36:31

Description: Ilmiy-texnik axborot markazi

Search

Read the Text Version

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 4 Бозорнинг 125 85 27 24 40 58 3 ривожланганлиги 126 87 57 4.1 Кредит 105 39 30 -48 4.2 Инвестициялар 127 115 8 11 12 107 -3 86 44 -66 46 4.3 Савдо, рақобат ва бозор 89 42 108 62 кўлами 118 131 5 Бизнеснинг 11 138 127 123 -49 11 4 ривожланганлиги 89 69 5.1 Ақлий меҳнат ишчи 135 91 93 -17 44 -2 ходимлари 5.2 Инновацион алоқалар 138 128 130 -7 10 -2 5.3 Билимларни 27 109 98 -16 -82 11 сингдириш 6 Билим ва 61 90 77 28 -29 13 технологиялар 6.1 Билимларни яратиш 75 84 77 -6 -9 7 6.2 Билимларнинг таъсири м/й 38 49 42 38 -11 7 6.3 Билимларни тарқатиш м/й м/й 131 102 м/й 131 29 7 Ижодий меҳнат 138 138 127 113 0 11 14 натижадорлиги 135 99 7,1 Ижодий номоддий 138 128 106 -3 10 22 активлар 7.2 Креатив товарлар ва 93 75 101 6 18 -26 хизматлар 7.3 Интернет-ижодкорлиги 126 126 126 122 0 0 4 Манба: The Global Innovation Index 2012, 2015, 2020, 2021 маълумотлари. 4-жадвал кўрсаткичлари вақтга боғлиқ бўлган 2-босқич маълумотлари ўтган йиллардаги (2015-2021 йиллар) салбий индикаторларнинг ижобий натижага «ўтиши» бўйича энг юқори натижадорликни намоён этаётганлигини кўрсатмоқда. Улар орасида «Сиёсий муҳит», «Регулятив муҳит», «Олий таълим», «АКТ», «Умумий инфратузилма», «Экологик барқарорлик», «Инвестициялар», «Ақлий меҳнат ишчи ходимлари», «Билимларни тарқатиш», «Ижодий номоддий активлар» ва бошқалар каби индикаторлар бор. 100

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Шунга мос равишда, ушбу ҳолат сўнгги йилларда Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни шакллантириш бўйича амалга оширилган мақсадли мажмуавий ислоҳотларнинг самарадорлигини тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг ГИИда «кучсиз» индикаторлари «Кучсиз» индикаторларни ягона маълумотлар базасига умумлаштириш Ўзбекистоннинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегиясида мувофиқлаштирилган ва мақсадга йўналтирилган ҳаракат чораларини шакллантириш имкониятини беради. Масалан, 2021 йилда 81 та умумий индикаторлар сирасидаги «кучсиз» индикаторлар сони 23 тани ташкил этди (5-жадвал). 5-жадвал. 2021 йилги рейтингда «кучсиз» индикаторлар – ортда қолаётган ва маълумотлари мавжуд бўлмаган индикаторлар т/б № Индикаторлар Балл Ўрни 1. 1.2.1 1. Бошқарув институтлари 17,5 126 2. 2.1.2 Меъёрий сифат м/й м/й 3. 2.1.4 2. Инсон капитали ва тадқиқотлар м/й м/й 4. 2.2.3 Бир ўқувчига нисбатан таълимга давлат 0,2 105 5. 2.3.3 харажатлари, ўрта таълим 0 41 6. 2.3.4 Ўқиш, математика ва табиий фанлар 0 74 бўйича баҳо, PISA Маҳаллий ОТМларда таълим олаётган хорижий фуқароларнинг сони Жаҳон илмий-тадқиқот ва тажриба- конструкторлик компаниялари, ўртача харажатлар QS рейтинги бўйича топ-3 университетлар орасидаўртача баҳоси 101

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 4. Бозорнинг ривожланганлиги 7. 4.1.3 Микромолия ташкилотларнинг ялпи 0 80 кредит портфели 8. 4.2.2 Бозор капитализацияси м/й м/й 9. 4.2.3 Венчур инвесторлар м/й м/й 10. 4.2.4 Венчур капиталини олувчилар м/й м/й 5. Бизнеснинг ривожланганлиги 11. 5.1.1 Илмий ҳажмдор тармоқлардаги бандлик,% м/й м/й 12. 5.1.5 Илмий даражалар билан ишлаётган аёллар м/й м/й 13. 5.2.1 Университетлар ва саноат ўртасидаги м/й м/й илмий ҳамкорлик м/й м/й 14. 5.2.2 Кластер ривожланишнинг ҳолати Хориждан молиялаштирилувчи 15. 5.2.3 тадқиқотлар ва ишланмаларга умумий 0 97 харажатлар (GERD) 6. Билим ва технологиялар 16. 6.1.2 Патент кооперацияси соҳасида халқаро 0 98 ҳамкорлик бўйича халқаро талабномалар 17. 6.1.4 Чоп этилган илмий-техник мақолалар 2,1 125 18. 6.2.3 Компьютер дастурий таъминотига м/й м/й харажатлар 7. Ижодий натижалар 19. 7.1.2 5000 та етакчи жаҳон брендлари орасида м/й м/й брендларнинг ЯИМдаги улуши 20. 7.1.4 АКТ ва ташкилий моделни яратиш м/й м/й 21. 7.2.3 Кўнгилочар ва медиа бозори м/й м/й 22. 7.3.1 Юқори даражадаги умумий доменлар 0 131 (gTLD) 23. 7.3.4 Мобиль иловаларни яратиш 0 99 Манба: The Global Innovation Index 2021 маълумотлари. Умуман олганда, ГИИдаги Ўзбекистон рейтингининг таҳлили ушбу йўналишда қуйидаги хулосаларни қайд этиш имконини беради: 1. Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган 102

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ислоҳотларнинг юқори натижадорлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши. «Мамлакатнинг кутилганидан юқори натижага эришиши» – ушбу эътироф ГИИ экспертлари томонидан мавжуд баҳолаш мезонлари натижасида ўз ифодасини топади. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг 2020-2021 йиллар учун ГИИ рейтингида юқори натижаларга эришиши бўйича экспертларнинг хулосаси кутилган натижалардан юқори деб эътироф этилди. 2. 2012-2021 йилларда ГИИда Ўзбекистон рейтингининг барқарор яхшиланишига қарамай, вақтга боғлиқ бўлган 2 даврга (2012-2015 йиллар ва 2015-2021 йиллар) бўлиниши энг фаол босқич – вақтнинг маҳсулдор даврини аниқлаш имконини берди. Шундай қилиб, 2-давр (2015-2021 йиллар) ГИИда мамлакат рейтингини такомиллаштириш бўйича энг фаол ва юқори натижадорликни намоён этди, деган хулосага келиш муҳимдир. Ўзбекистон рейтингини яхшилаш бўйича мақсадли фаолликни МДҲ давлатлари орасида ҳам қайд этиш мумкин. Шунга мос равишда, ушбу таҳлил сўнгги йилларда мамлакатимизда инновацион иқтисодиётни шакллантириш бўйича мамлакатимиз ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг юксак натижадорлигини асослаш имконини берди. 3. Ўзбекистоннинг «кучли» ва «кучсиз» кўрсаткичларини гуруҳлаш натижалари кейинги мақсадли ҳаракатларни шакллантиришни талаб қилади. 103

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёев томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизнинг 2030 йилга келиб ГИИ рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлар қаторига кириши бўйича рейтингдаги гуруҳлаштирилган «кучли» ва «кучсиз» йўналишлари 2022-2030 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегиясининг мувофиқлаштирилган ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. 104

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ _________________________________________________________________________ 2-БОБ. ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ _________________________________________________________________________ Жаҳон бозорларидаги глобал рақобат шароитида иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий омилларидан бири янги – технологиялар ва инновацияларни кенг қўллаш ва жорий этиш ҳисобланади. Кўпгина мамлакатлар томонидан илмий ташкилотлар ва кичик корхоналар (стартаплар)ни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан, 2017 йилда Ўзбекистон ҳам илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналарни ривожлантириш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг самарали фаолият юритишини оширишга қаратилган стратегияни амалга оширишга киришди. Шу билан бирга, давлат илмий-тадқиқот дастурлари доирасида ишлаб чиқувчи олимлар томонидан олинган энг муҳим, тижорий жиҳатдан жозибадор илмий-тадқиқот фаолият натижалари (ИТФН)ни аниқлаш бўйича ишлар бошланди. Ушбу бобда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг сўнгги йилларда турли соҳаларда эришган асосий ютуқларининг шарҳи келтирилган. Шунингдек, маҳаллий тадқиқотчи олимларнинг мақола чоп этиш ва патент фаоллигининг 105

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ кўрсаткичлари ўрганилди, уларнинг илмий ишларини илгари суришдаги асосий муаммолар ва тўсиқлар кўриб чиқилди. 2017-2020 йилларда ИТФН доирасида амалга оширилган илмий ва инновацион лойиҳаларнинг натижаларини тижоратлаштириш салоҳияти ёки инновацион жараёнга янада жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги борасидаги таҳлил алоҳида тақдим этилди. 106

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2.1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 1943 йили Тошкентда СССР Фанлар Академиясининг Ўзбекистон филиали сифатида ташкил этилган Ўзбекистон ССР Фанлар академияси негизида фаолият юритади. 1991 йилда Ўзбекистон ССР ФА таркибида 5 та бўлинма (физика ва математика, механика ва жараёнларни бошқариш, кимё ва технология фанлари ҳамда геофанлар, биология фанлари, ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича), Қорақалпоғистон филиали, 40 та илмий муассаса, жумладан 2 та илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва 6 та конструкторлик ташкилотлари мавжуд эди. Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (ЎзР ФА) таркибига 35 та илмий ташкилот, жумладан, 3 та музей, 4 та марказ, 3 та ҳудудий бўлим (Қорақалпоғистон бўлими, Навоий бўлими ва Хоразм Маъмун академияси), 27 та ИТМ, 2 та ишлаб чиқариш корхонаси («Тезлатгич» МЧЖ, «Радиопрепарат» МЧЖ), шунингдек, ЎзР ФАнинг Майданак баланд тоғ расадхонаси, 1 МВт қувватга эга Катта қуёш печи, Ядро тадқиқот реактори ва ядро физикаси қурилмалари мажмуаси каби йирик халқаро аҳамиятга эга ноёб илмий объектлар ва мажмуалар, шунингдек, Тошкентдаги ва Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Ботаника боғлари, Хоразм Маъмун Академияси, замонавий китоб сақлаш жойи билан Қадимий шарқ қўлёзмалари фонди, ЎзР ФА давлат музейлари – Ўзбекистон тарихи музейи, Темурийлар тарихи 107

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ музейи ва Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи экспозициялари ва бошқалар киради. ЎзР ФА олимларининг сўнгги йилларда эришаётган қуйидаги ютуқларини алоҳида таъкидлаш муҳим: Математика соҳасида: бутун дунё бўйлаб тан олинган оммавий хизмат кўрсатиш, эпидемиология, аэрогидродинамика, оптимал бошқарув, квант назарияси ва бошқа бир қатор муаммоларни ечишда қўлланиладиган ассоциатив бўлмаган алгебралар, стационар тасодифий жараёнлар, динамик системалар, каср тартибли дифференциал тенгламалар ва математик моделлаштириш назариялари ривожлантирилди. COVID-19 пандемияси шароитида коронавирус инфекцияси касаллиги сонининг кўпайиши муносабати билан ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти олимлари ва тадқиқотчилари беморларни хавф даражасига мувофиқ тақсимлашга имкон берадиган компьютер моделини ишлаб чиқдилар. Бирламчи аломатларни аниқлаш тартиб-таомили статистик тестлар натижаларига асосланган бўлиб, иккиламчи аломатларни аниқлаш тартиб-таомили чизиқли тарзда боғлиқ аломатларни бартараф қилди. Маълумотлар тўплами турли хил натижаларга эга бўлган 1 145 нафар касалхонага ётқизилган беморларни кузатишни ўз ичига олади. Олинган дастур таъминоти натижалари веб-сайтларда беморларни бирламчи тиббий-санитария ёрдами марказлари ёки катта реанимациявий бўлинмалари мавжуд бўлган ихтисослашган касалхоналарга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ишлатилади. 108

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Шунингдек, 2017 йилда академик Ш.Аюпов, физика- математика фанлари доктори К.Кудайбергенов, Б.Омиров, Ў.Розиқовнинг «Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш» фундаментал тадқиқоти учун фан ва техника соҳасида биринчи даражали Давлат мукофоти берилди. Астрономия соҳасида: Майданак баланд тоғ расадхонасида астрономлар томонидан дунё расадхоналари орасида биринчи бўлиб Катта айиқ юлдузлар туркумининг спирал галактикасида ўта янги юлдузнинг туғилиши қайд этилди. Физика соҳасида: юқори энергияларда адрон-ядро тўқнашувларида протон ҳосил бўлишининг феноменологик модели биринчи марта ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди; синишнинг мажмуавий кўрсаткичи «тенглик- вақт» симметриклигига эга ва фазода тез ўзгариб турадиган ночизиқли оптик муҳитларда ёруғлик нурларининг динамикаси аниқланди; қуёш энергетикасида ишлатиладиган юқори самарали кремний қуёш фотоўзгартгичлари бузилишларининг сабаблари аниқланди. Шунингдек, ион-плазма, лазер, ядро, радиация, кремний ва кўп компонентли яримўтказгич материаллар ишлаб чиқариш каби самарали технологиялар, ҳамда турли материалларнинг сиртини диагностика қилиш учун юқори сезгир усуллар ишлаб чиқилди. Турли радиоизотопларни ишлаб чиқариш технологияси яратилиб, Ўзбекистон даволаш муассасалари ва экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди. 109

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Кимё соҳасида: ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан нанокўламда кечувчи полимер тизимларда нанозаррачалар ва нано тузилмаларни шакллантиришда электрон-ион жараёнларни моделлаштириш услуби таклиф этилди, табиий ва синтетик полимерлар асосида нанотузилмали полимер тизимларнинг шаклланиш жараёнлари ўрганилди. ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари томонидан ўғит ишлаб чиқариш учун портлаш хавфи бўлмган, фосфорли аммиак селитрасининг технологияси илк маротаба ишлаб чиқилди ва татбиқ этилди, «Навоийазот» АЖ да юқори сифатли суперфосфат ва оҳак-аммиакли селитрани олиш технологияси модернизация қилинди; «Фарғонаазот» АЖ да кимёгар олимларнинг ишланмалари асосида азотли-фосфорли ўғит ва «Супер ХМД-с» «УзДЭФ» юмшоқ таъсир этувчи дефолиантларнинг ишлаб чиқарилиши амалга оширилмоқда. ЎзР ФА акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан 2017-2021 йиллар давомида қуйидаги натижаларга эришилган: − Бир қатор янги табиий бирикмалар, жумладан 17 та алкалоид, 36 гликозид, 19 терпеноид, 32 та полисахаридларнинг кимёвий тузилишлари аниқланди. Турли синф ва гуруҳларга мансуб 3 000 дан ортиқ янги органик бирикмаларнинг синтези амалга оширилди. 20 та оригинал дори воситалари ҳамда 8 та ИФА ва ПЗР диагностик тест-системалари яратилди. Улардан аритмияга қарши, 110

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ гепатопротектор, фитоэстроген, гипоазотемик, атеросклерозга ва вирусларга қарши таъсирга эга 7 та препарат клиник синовлардан ўтди, ҳамда 7 та препаратга клиник синовлар учун рухсат олинди. − Ўсимликлардан олинган 2 000 га яқин моддаларнинг биологик фаоллиги скрининги амалга оширилиб, улар орасидан аритмияга ва атеросклерозга қарши, кардиотоник, гипотензив, психотроп, нейропротектор, анаболик, оғриқ қолдирувчи, диабетга қарши, наркотикка қарши, гепатопротектор, цитотоксик, бактерия ва замбуруғларга қарши ҳамда бошқа фаолликка эга янги дори воситаларини яратишга истиқболли номзодларни аниқлаш имконини берди. Бир қатор моддалар (алкалоидлар ва уларнинг ярим синтетик ҳосилалари, фитоэкдистероидлар ва уларнинг ярим синтетик ҳосилалари) учун кимёвий тузилиш ва биологик фаоллик, шунингдек, токсиклиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланиб, тегишли биологик хусусиятларга эга керакли моддаларни олиш имконини беради. − Трициклик хиназолин алкалоидлари ҳосилалари мисолида мақсадли юқори биологик фаолликка эга янги бирикмаларни олиш тамойиллари ишлаб чиқилди. Дитерпен алкалоиди дигидроатизиннинг фармакологик хусусиятларини ўрганиш мобайнида унинг Nа-каналлари орқали ва бир вақтнинг ўзида ҳужайра саркоплазматик ретикулими рианодин рецепторлари орқали антиаритмик таъсирининг янги 111

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ туб механизмлари аниқланди. Истиқболли моддаларнинг фармакологик ва токсикологик хоссалари ўрганилди. − Нобель мукофоти лауреатлари А. Судзуки, И. Негиси ва Р.Хек томонидан ихтиро этилган кросс-бирикиш реакцияларини назарий ва амалий жиҳатдан қўллаш бўйича янги натижалар олинди. Трициклик хиназолин ҳосилаларининг оптик фаол марказларини хираль катализаторлардан фойдаланиб ҳосил қилиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Бир хил препаратни паст концентрацияларда ўсимлик ўсиши регулятори сифатида, юқори концентрацияларда эса гербицид, фунгицид ёки дефолиант сифатида қўллаш имконини берадиган янги кимёвий бирикмаларнинг бинар таъсири концепцияси таклиф қилинди ва ривожлантирилди. − ОИВ (ВИЧ) 3- ва 4-авлод, гепатит В ва С вируслари, шунингдек, сифилис касаллигини ташхислаш учун ИФА тест-системаларини ишлаб чиқариш ташкил этилди. Лейкозни ташхислаш «ПЗР-JAK2 V617F» ПЗР тест тўплами, SARS-CoV-2 коронавируси РНКни ажратиш учун «ЭНКОР» реагентлар тўплами, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларни аниқлаш учун қаттиқ фазали ИФА асосидаги скрининг тест система ишлаб чиқилди. SARS-CoV-2 коронавируси ва гепатит C вирусини аниқлаш учун ПЗР диагностика тўпламларини рўйхатдан ўтказиш учун ЎзР ССВга тақдим этилди. 112

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ − Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, 2021 йил институтда органик молекулаларни молекуляр даражада тадқиқ этиш имконини берувчи янги ядро магнит резонанси спектрометри JNM- ECZ600R ишга туширилди ва ЯМР Unity 400+ (Varian) спектрометрининг ишлаш қобилияти тикланди. Мазкур ЯМР спектрометрлар ёрдамида қисқа вақтларда олинган 1000 дан ортиқ моддаларнинг спектрлари натижалари нуфузли журналларда маколалар чоп этишга имкон берди. Спектрометрлар ёрдамида олинган натижалар тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун оригинал дори воситалар субстанцияларини яратиш борасида табиий биологик фаол моддалар ва уларнинг модифицирланган ҳосилалари, синтетик бирикмалар билан олиб бориладиган тадқиқотларни янада жадаллаштириш учун жуда зарур ва муҳимдир. Ушбу эришилган натижалар, хусусан ўсимликларни ботаник ва кимёвий тадқиқ этиш, ажратилган бирикмаларнинг биологик фаоллиги скринингини амалга ошириш, уларнинг фармакологик ва токсикологик хоссаларини (клиникадан олдинги синовлар) аниқлаш, субстанциялар ишлаб чиқариш технологиялари ва дори шаклларини яратиш ва уларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, дори воситаларининг клиник синовларини таъминлаш ва уларни халқ хўжалигига жорий этишни ўз ичига оладиган, институтда мавжуд бўлган ўсимликларни «конвейер» (комплекс) тадқиқ этиш 113

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ тизимини узлуксиз равишда ривожлантириш туфайли эришилди. Генетика соҳасида: ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари томонидан 2017-2020 йиллар давомида пахта, буғдой ва соя экинларининг генетик-селекцион тадқиқотлари натижасида пахта навлари учун 23 та патент, буғдой ва соя навлари учун 2 тадан патент олинди ва амалиётга татбиқ этилди. «Юксалиш», «Манзур», «Клейстогам-2», «Кеш-1», «Кеш-2», «Тошкент-2», «Зафар», Имкон», «Садаф», «Гулшан», «108-РФ», «АН- 18», «Шодлик-11», «АН-521», «УзФА-7В», «УзФА-715» ва «Сарбон» янги пахта навлари, «Оқ марварид», «Қайроқтош», «Эъзоз» ва «Илғор» – буғдой навлари, «Сочилмас», «Хотира» ва «Эҳтиёж» – соя навлари тез етилиш, ҳосилдорлик, ҳар хил абиотик ва биотик стрессларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда яратилган пахтанинг янги навлари 30 минг гектардан зиёд майдонда, буғдой навлари 1000 гектардан зиёд уруғлик кўпайтириш майдонларида экилмоқда. Бундан ташқари, ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган «Порлоқ» сериясидаги пахтанинг генетик модификацияланган навлари 2017 йилда республиканинг 7 та вилоятида 26 минг гектар майдонга экилди, 2018-2019 йилларда «Порлоқ» сериясидаги навлар учун ажратилган экин майдонлари 30 минг гектарга кўпайди; устувор маҳаллий пахта ген нокаут технологияси учун 2019 йил январида Миср ва Россия Федерацияси патентлари олиниши юқори 114

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ технологиялар соҳасидаги ютуқларнинг яна бир эътирофи ҳисобланади. Шунингдек, олимларнинг буғдой ва картошканинг янги биотехнологик навларини кўпайтириш бўйича ишланмаларини алоҳида таъкидлаш лозим. Ген-нокаут технологияси асосида «Бардош», «Оқ марварид», «Сангзор- 8» ва «Bоb white» (Triticum aestivum L) истиқболли буғдой навларининг агрономик кўрсаткичлари яхшиланди. Бунинг учун PHYA1 гени ўрганилди ва генларни трансформация қилиш учун махсус дизайн ишлаб чиқилди. Натижада, илдиз тизими узайтирилган, эрта гуллайдиган, йирик донли ва ижобий параметрларга эга бўлган янги биотехнологик буғдой нави олинди. РНК интерференциясидан фойдаланиб, агрономик хусусиятлари яхшиланган янги биотехнологик картошка нави (Solanum tuberosum L) учун бирламчи материал сифатида «Сарнав», «Дезире», «Атлант» навлари ишлатилди. Олинган биотехнологик картошка навлари катталиги, илдизпоялари сони, ривожланган илдиз тизими ва юқори ҳосилдорлиги билан бошқа навлардан фарқланади. Фармацевтика соҳасида: маҳаллий ўсимлик хом ашёси асосида 10 дан ортиқ янги асл маҳаллий дори препаратлари, шунингдек, 15 та янги препаратлар (Экдистен, Аюстан, «Рутан» ва бошқалар)нинг саноат ишлаб чиқариш технологиялари яратилди. Янги экологик тоза ва иқтисодий жиҳатдан самарали технологиялар бўйича биореактивлар ва доривор препаратлар субстанцияларини ишлаб чиқариш ташкил этилди, булар – 115

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Аллапинин (такомиллаштирилган технология бўйича), Флатерон, Ферулен, Цитизин, Цинарозид, Фланорин, қушқўнмас ва трибулустеррестрис қуруқ экстрактлари, Аконитин биореактиви ва ҳ.к.дан иборат. Аксаритмин, Антиаритмин, фармакопея глицерини, Нимесулид, Ибупрофен, Нитроксолин, Клемакодин, Аллергодаф, 6- метилурацил, Эритромицин, Метформин каби асл доривор препаратлар ва генерикларни ишлаб чиқариш ва тозалаш технологиялари яратилди. Хусусан, сўнгги йилларда ЎзР ФА акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтида қуйидаги оригинал дори воситалари ва генерикларни ишлаб чиқариш ҳамда тозалаш технологиялари яратилди: Аксаритмин, фармакопея талабига мувофиқ Глицерин, Нимесулид, Ибупрофен, Клемакодин, Аллергодаф, 6- Метилурацил, Эритромицин, Метформин, Магний сульфат, Гепалипин, қушқўнмас (Silybum marianum) ва трибулус (якорцы, Tribulus). Гипоазотемик таъсир қилувчи Цинарозид, антиаритмик таъсирга эга Аксаритмин, гепатопротектив Фланорин, антипростатик Ферулен, гипохолестеронемик Флатерон, антибактериал таъсир кўрсатувчи Нитроксолин, Софосбувир (вирусли гепатит C га қарши) субстанцияларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2019 йилда ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳузурида халқаро талабларга жавоб берадиган GMP талаблари бўйича доривор моддалар субстанцияларини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда ягона фармацевтика корхонаси ҳисобланган Илмий- технологик марказ очилди. Айни пайтда Марказда 200 116

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ тонна ўсимлик хом ашёси қайта ишланмоқда, тўлиқ қувватга ўтганидан сўнг 500 тоннадан ортиқ ўсимлик хом ашёси қайта ишланади ва 50 та импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган оригинал дори препаратлари ва қуруқ ўсимлик экстрактларининг субстанциялари ишлаб чиқарилади, ўсимлик хом ашёсини мажмуавий қайта ишлашнинг замонавий технологиялари жорий этилади. Институтнинг тажриба ишлаб чиқаришида Институт томонидан яратилган 30 дан ортиқ оригинал дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, қишлоқ хўжалиги ва ИФТ-диагностикумлари учун препаратларнинг субстанциялари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ЎзР ФА Микробиология институтида 4 турдаги оригинал пробиотик препаратлар – язвага қарши, диабетга қарши, микробиотани тикловчи хусусиятга эга бўлган Лактопрополис, Пробиокейр, Пробиомикс, Пробиоколит ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. ИТБ молиявий кўмагида йилига 672 кг пробиотик препаратларнинг тажриба-синов ишлаб чиқариши ташкиллаштирилди. Биотехнология соҳасида: хитиназа ва глюканаза миқдорини иммунофермент таҳлил қилиш йўли билан пахта янги навлари ва линияларининг вильтга қарши курашишини баҳолаш учун тест тизими ишлаб чиқилди; нанокўламда кечувчи полимер тизимларда нанозаррачалар ва нано тузилмаларни шакллантиришда электрон-ион жараёнларни моделлаштириш услуби таклиф этилди, табиий ва синтетик полимерлар асосида нанотузилмали полимер тизимларнинг шаклланиш жараёнлари 117

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ ўрганилди; рекомбинат оқсиллар, дурагайларни олиш технологиялари ишлаб чиқилди, вирусли, юқумли ва бошқа касалликларни аниқлаш учун янги диагностика тизимларини олиш мақсадида праймерларни лойиҳалаш ва синтез қилиш амалга оширилмоқда. Кардиопротектор, яллиғланишга қарши, психотроп ва бошқа фаолликларга эга потенциал самарали препаратларни аниқлаш учун саратон ҳужайраларининг ўсиши, инсектицидлар, нормал ҳужайра пролифераторлари, антиоксидантларнинг селектив ингибиторларини топиш мақсадида экстрактлар ва индивидуал бирикмаларнинг in vivo ва in vitro скрининги йўлга қўйилди ҳамда саратон ҳужайраларининг ўсишини ингибация қилувчи, шунингдек, микроорганизмларнинг чидамли штаммларига қарши антимикроб фаолликка эга янги моддалар аниқланди. 3-ва 4-авлод ОИВ, В ва С гепатити, шунингдек, сифилисни аниқловчи ИФТ тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўилди. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун қаттиқ фазали ИФТ асосида скрининг тест тизими ишлаб чиқилди. Фармацевтика, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва саноат учун рекомбинант оқсиллар, лимон кислотаси, акрилонитрил, ферментларни олишнинг микроб биотехнологиялари ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, энергетика ва кимё саноати учун микроб биологик препаратларни олиш технологиялари ишлаб чиқилди. \"ProbioKolit\" пробиотикли биологик фаол қўшимча юқори самарали ва шамоллашга қарши таъсирга эга. 118

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ \"ProbioKolit\" биологик фаол қўшимчаси инсон иммунитет тизимига антимикроб, умуммустаҳкамловчи ва ижобий таъсир кўрсатади. \"ProbioKolit\" беморларга ичак яллиғланиш касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этилади. \"ФИТОБИОСОЛ\" мажмуавий таъсир этувчи тирик бактериялар препарати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтида ишлаб чиқилган бўлиб, дон, дуккакли, техника ва сабзавот экинларининг кимёвий юкламасини камайтириш ва ҳосилдорлигини оширишга мўлжалланган. Препарат 2021 йилда микробиологик ўғит сифатида давлат рўйхатига (1А 2673- сон) олинди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий моддалар рўйхатига киритилди. \"MIKROUSTIRGICH\" – фаол маҳаллий микромицетларнинг истиқболли уюшмасига асосланган экологик тоза биологик маҳсулот. Ушбу биологик препарат таркибидаги фаол микроорганизмлар гиббереллин ва индолилуксус кислота синтези, целлюлоза парчаланиши, антибиотик ҳосил бўлиши ва ўсимликларни патоген замбуруғлардан ҳимоя қилиш хусусиятларига эга. \"ТРИХОСТИМ\" биопрепарати целлюлолитик ферментлар, ксиланаза, амилаза ферментлари, оқсил, ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган аминокислоталар, витаминларни ишлаб чиқарадиган маҳаллий микроорганизмларнинг штамми асосида яратилди. Биологик препарат хом овқатни юмшатиш, яъни ўз полисахаридларини осон ҳазм бўладиган углеводларгача 119

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ гидролиз қилиш қобилиятига эга. Шунингдек, у озуқа моддаларини оқсил, аминокислоталар, витаминлар ва минераллар билан бойитади. Биологик препаратни силос хамиртуруш сифатида ишлатганда ўсимликларнинг силос массаси таркибидаги полисахаридларни шакаргача фаол равишда гидролизлайди. Фармацевтика, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва саноат учун рекомбинант оқсиллар, лимон кислотаси, акрилонитрил, ферментларни олишнинг микроб биотехнологиялари ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, энергетика ва кимё саноати учун микроб биологик препаратларни олиш технологиялари ишлаб чиқилди. Биоакриламид ва биогел олиш биотехнологияси ишлаб чиқилди ва ушбу микроб биотехнологияси \"Навоийазот\"АЖ да татбиқ этиш босқичида бўлиб турибди. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария учун микроб биологик препаратларни олиш технологиялари ишлаб чиқилди. \"Имбиокон\", \"Бактовит\", \"ProBioKorm\" биологик маҳсулотлари озуқа сифатини яхшилаш ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг маҳсулдорлигини оширишга ёрдам беради. Препаратлар Давлат ветеринария қўмитасида рўйхатдан ўтказилди ва тегишли сертификатларга эга. Янги ишланмалар FAP-01493, FAP- 01679 ва FAP-01734 патентлари билан ҳимоя қилинди. Микробиология соҳасида: қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат, кимё, нефт-газ, тоғ-кон саноати, экология ва бошқалар учун қимматли биотехнологик салоҳиятга эга бўлган ноёб Микроорганизм культуралари 120

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ тўплами мунтазам тарзда янгиланиб туради. Тўплам микроорганизмларнинг биологик хилма-хиллигини акс эттиради ва мамлакат микроб генетик фондини сақланишини таъминлайди. Шунингдек, микробларга қарши, диабетга қарши, антиоксидант бирикмалар, пигментлар, фитоҳормонлар ва биопестицидлар продуцентлари олинди. Иммунология соҳасида: молекуляр диагностиканинг янги маҳаллий технологиялари, жумладан сурункали касалликлар нишонлари (биомаркерлар, ПЗР нишонлари), шунингдек, бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар (юрак-қон томир тизими, ёмон сифатли шишлар, юқумли, аутоиммун, метаболик ва эндокрин патологиялар) диагностикаси ва терапияси учун дори препаратларига таъсирчанлик ва патогенлик маркерлари, шунингдек, клиник тадқиқотларда ва индивидуал даволашга қаратилган тиббий амалиётда фойдаланиш мақсадида доривор препарат воситаларининг таъсир самарасини олдиндан айтишга қаратилган предиктив тест тизимлари ишлаб чиқилмоқда. Ботаника ва зоология соҳасида: Орол денгизи қуришининг таъсирига учраган чўл ҳудудларида, шунингдек, охирги музлик иқлими шароитларида устунлик қилувчи ўсимлик жамоаларининг замонавий ва 2070 йилгача динамикасини биоиқлимий моделлаштириш амалга оширилди; фауна мажмуаларини ривожланиш ва фаолият юритиш қонуниятлари аниқланди; Ўзбекистон Қизил китобининг икки жилдли флора ва фаунага бағишланган янги нашри тайёрланди; Ўзбекистоннинг 121

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ бешта маъмурий вилоятлари давлат ўсимлик кадастрининг намунавий маълумотнома нашрлари ва Тошкент вилояти умуртқали ҳайвонларни мониторинг қилиш тизимининг ахборот-услубий материаллари тўплами тайёрланди; Ўзбекистон шароитида мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларни сақлаш ва барқарор фойдаланиш бўйича самарали чора-тадбирлар ва ботаник-географик районлаштиришнинг янги схемаси ишлаб чиқилди, республика доривор ўсимликларининг интерфаол атласи тайёрланди. Сейсмология ва сейсмодинамика соҳасида: зилзила пайтида ер ости иншоотларининг сейсмодинамикасини ҳисоблаш ва сейсмик таъсирларда тебраниш сўндиргичларни ҳисобга олган ҳолда, бино ва иншоотларнинг кучланиш-деформация ҳолатини тадқиқ қилиш услублари ишлаб чиқилди; зилзила арафасида кучайиш (қуёш-ой) деформацияларининг фаоллашиш ҳодисаси аниқланди; республика ҳудудида кучли зилзилаларни башорат қилиш услубиёти ва умумий сейсмик районлаштириш хариталари яратилди. Шарқшунослик соҳасида: ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг доимий тўлдириладиган фондини каталоглаштириш амалга оширилди ва шу асосда, Ўзбекистон ноёб маданий-тарихий мероси каталоги ҳисобланувчи араб ёзувидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 26 мингдан ортиқ қадимги қўлёзмалар ва 39 мингта босма китобларни ўз ичига олган кўп жилдли «Шарқ қўлёзмалари хазинаси» биринчи марта алоҳида китоб сифатида ЮНЕСКО гранти 122

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ бўйича инглиз, рус ва ўзбек тилларида нашр этилди ва ушбу бой маданий-тарихий мерос кенг халқаро ҳамжамият мулкига айланди. Археология соҳасида: Самарқанд вилоятидаги шаҳардан ташқари сарой қалъасининг археологик қазишмаларида мусулмон давридан аввал яшаган ҳукмдорларнинг ҳашаматли шоҳ тураргоҳи ва уч поғонали шоҳсупа топилди, унинг деворида Марказий Осиё археологияси тарихида биринчи марта Буюк маъбуда Нанага сиғинишни акс эттирувчи 46 та ҳайкалдан иборат, ёғочга ўйилган кўп персонажли, кенг форматли композиция топилди, бу 2018 йилги ноёб тарихий кашфиёт ҳисобланади; Хоразм вилояти қадимий қабрлари қолдиқларини ўрганиш асосидаги археологик тадқиқотлар натижасида Қадимги Хоразм – Зардуштийлик ватани экани тўғрисидаги аввалги тахминлар ўз исботини топди; ривожланган шаҳар тузилмаси, бақувват истеҳком ва мустаҳкам иморатларга эга улкан Трансоксиана манзилгоҳига Александр Македонскийнинг милоддан аввалги 329-327 йилдаги юришлари вақтида асос солингани Кампиртепа тарихий археологик ёдгорлигидан топилган ишонарли материаллар билан тасдиқланди. Бу қадимги юнон тарихчиси ва географи Птолемей асарларида тилга олинган ва Марказий Осиёдаги юнон маданиятининг ноёб қадимий ёдгорлиги бўлган афсонавий Окс Искандарияси – Амударё (қадимда Окс) қирғоқларида эрамизнинг I аср бошларигача мавжуд бўлган порт шаҳар қолдиқларидир. «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш 123

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ стратегиялари» мавзусидаги халқаро конференцияда (Самарқанд, 2019 йил 26 август) Ўзбекистон археологларининг ушбу янги кашфиётига алоҳида эътибор қаратилди. Тарих соҳасида: тарих соҳасида йирик илмий асарлар, жумладан, «Ўзбекистон тарихи. Амир Темур ва Темурийлар даври» монографияси, икки жилдли «Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар)» шунингдек, ОТМ учун «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» дарслиги, ҳамда Ўзбекистон тарихининг турли муаммолари ва даврларига оид қатор ўқув нашрлари тайёрланди ва нашр этилди. Ҳозирда ушбу нашрлар республика олий ва ўрта таълим тизимида кенг қўлланилиб келмоқда. Антик давр ва ўрта асрларда Бақтрия-Тохаристон, Сўғд, қадимги Термиз, Хоразм, Чоч ва Фарғонанинг моддий ва номоддий маданияти ҳақида янги маълумотлар олинди. Адабиётшунослик ва тилшунослик соҳасида: глобаллашув давридаги ўзбек тили, унинг тарихий ривожланиш истиқболларини тадқиқ этиш натижалари асосида ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун «Она тили» (2017 й. ва 2018 й.) дарсликлари тайёрланди ва нашр этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ўқув жараёнига жорий этилди. \"Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари\" 100 томлик китобининг 20 томи чоп этилди. Музейшунослик соҳасида: Фанлар Академиясининг давлат музейлари – Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ва Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондлари ва 124

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ экспозициялари қадимий санъат намуналари ва қўлёзмаларнинг ноёб тўпламлари билан тўлдирилиши таъминланмоқда. Юқорида айтиб ўтилган ютуқлардан ташқари, ЎзР ФА илмий маҳсулотлари (радиоизотоплар, нурлантирилган топазлар, биологик ва доривор препаратлар, илмий журналлар ва бошқалар) экспорти (АҚШ, Германия, Франция, Италия, Бельгия, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Россия, Украинага) ҳар йили 5,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва сўнгги ўн йил давомида 2,8 баробарга ошди. ЎзР ФА институтларининг илмий-техник ишланмалар бўйича мавжуд имкониятлари келгусида экспорт салоҳиятини салмоқли даражада ошириш имкониятини беради. «Фан» нашриёти ва ЎзР ФАнинг илмий муассасалари энг муҳим илмий йўналишлар бўйича 20 та тематик илмий журналлар, жумладан, инглиз тилига таржима қилинадиган ва бутун дунё бўйича тарқатиладиган «Табиий бирикмалар кимёси» ва «Гелиотехника» – 2 та халқаро илмий журнал, шунингдек, «Фан ва турмуш» – «Наука и жизнь» илмий- оммабоп журналини нашр этади. Сўнгги йилларда ЎзР ФА олимларининг ҳар йили тўрт мингга яқин номдаги янги босма илмий маҳсулоти, шу жумладан, 100 дан ортиқ монография, улардан 65 таси халқаро ва хорижий илмий нашрларда, 60 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалари, 1,8 мингдан ортиқ илмий мақолалари, йирик халқаро ва республика илмий форумлар ва конференцияларда 2 мингта маърузалар тезислари ва 125

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ бошқалар нашр этилди. Ҳар учинчи иш етакчи халқаро ва хорижий илмий журнал ва нашрларда чоп этилди. 2017 йилдан бошлаб ЎзР ФА ва унинг илмий муассасаларининг халқаро илмий-техник ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашди. Масалан, Россия Фанлар академияси (РФ ФА) ва Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси (ҚР МФА) билан ҳамкорлик тўғрисида янги шартномалар тузилди, Хитой ФА, Туркманистон ФА ва Озарбайжон МФА билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тайёрланди. ЎзР ФА томонидан ЮНЕСКО, МАГАТЭ, ФАХА ва TWAS халқаро ташкилотлари, Россия, Украина, Беларусь, МДҲнинг бошқа мамлакатлари, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа фанлар академиялари билан самарали илмий алоқалар йўлга қўйилди. ЎзР ФА илмий ташкилотлари хорижий мамлакатларнинг қатор етакчи илмий марказлари ва ташкилотлари билан икки томонлама алоқаларни ўрнатди: − АҚШ (энергетика ва қишлоқ хўжалиги департаментлари, CRDF фонди, Техас университети); − Россия (ЯТБИ (Дубна ш.), М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Биоорганик кимё институти, А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника институти, Давлат Эрмитаж музейи ва бошқалар); − Буюк Британия (Кембриж университети, Британия Ядровий марказларни қўллаб-қувватлаш дастури); − Германия (DAAD дастури, Потсдам геодинамик маркази, Мартин Лютер номидаги университет, 126

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Германия археология институти, Ерни тадқиқот қилиш маркази ва бошқалар); − Франция (Миллий илмий тадқиқотлар маркази, Пьер ва Мария Кюри институти, Ницца университети), Хитой (Хитой ФА Шинжон филиали, Шанхай тиббий материаллар институти, Зилзилаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази ва бошқалар) ва бошқалар. Шунингдек, ЎзР ФАнинг Халқаро назарий физика маркази (Триесте ш., Италия), Калифорния, Стенфорд, Вашингтон университетлари (АҚШ), Франциянинг Лувр музейи ва Астрономия расадхоналари, шунингдек, Хитой миллий расадхоналари ва бошқа бир қатор хорижий мамлакатларнинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича тузилган икки томонлама шартномаларни биргаликда рўёбга чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Охирги йилларда ўтказилган 200 дан ортиқ йирик халқаро илмий-техник анжуманлар, илмий муассасалар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажмининг ошиши (радиоизотоп ва фармацевтика маҳсулотлари), халқаро патентлашнинг (ген-нокаут пахта технологияси – 40 та мамлакат, кремний олиш технологияси – 20 дан ортиқ мамлакат) фаоллашиши, маҳаллий олимларнинг Хитой, Россия, TWAS фанлар академияларининг хорижий аъзолари этиб сайланиши, Хитой ФА, TWAS мукофотларини олишлари ва олимларнинг хорижий мамлакатлар орденлари билан тақдирланиши (Франция, Германия, Греция) Ўзбекистон академик фанининг халқаро нуфузини оширишда муҳим роль ўйнади. 127

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида академик илм-фан соҳасидаги ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида жаҳон даражасидаги етакчи илмий мактабларни сақлаш ва ривожлантириш, мамлакат илмий салоҳиятини янада ошириш, инновацион жараённи такомиллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлик ва интеграцион алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда. Ўз анъаналарига содиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари давлатимиз тараққиёти ва Ўзбекистон халқи манфаати учун яратувчанлик ишларини давом эттирмоқдалар, улар ўзларининг янги илмий ютуқлари билан маҳаллий ва жаҳон илм-фан ва цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшишга тайёрдирлар. 128

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2.2. Илғор технологиялар маркази фаолияти Илм-фаннинг инсоният тараққиётидаги етакчи роли унинг давлат устуворликлари тизимидаги ўрнини белгилаб берди: бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида илм-фанни ривожлантириш умумдавлат аҳамиятига эга бўлган энг муҳим стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришни фаоллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, янги билимларни яратиш ва қўллаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги ПҚ-3674-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига айлантирилди. Марказ таркибига 4 та лаборатория киради. Биотехнологиялар лабораториясининг асосий йўналишлари ген муҳандислиги, фармакогеномика, микробиология, биотиббиёт, метаболомика ва хемометрикадир. Ген муҳандислиги ҳозирда фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги учун рекомбинант оқсил ва пептид препаратларини олиш технологиялари яратиш, ирсий ва бошқа касалликларнинг молекуляр- генетик тадқиқотларини олиб бориш билан шуғулланади. Экспериментал биофизика лабораторияси биологик фаоллик ва биологик фаол бирикмаларнинг молекуляр механизмлари таъсирини скрининг қилиш; патологиялар ривожланишининг молекуляр ва мембрана механизмлари; 129

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ ҳужайрали биотиббий технологиялар; ўсимликларнинг адаптив жавоб шаклланиши механизмлари ва атроф-муҳит ҳолатини мониторинг қилиш услубларини ишлаб чиқишга ўз эътиборини қаратади. Физик-кимёвий тадқиқот услублари лабораторияси ноорганик материалшунослик, нанотехнологиялар, оптика соҳасида тадқиқотлар олиб боради, шунингдек, жиклерлар, инжекторлар олиш технологияси ҳамда тоғ-кон, металлургия, автомобилсозлик, яримўтказгич, кимё ва озиқ-овқат саноати учун мураккаб ноорганик ва органик бирикмаларни элементли, фазали, молекуляр ва микроструктуравий таҳлили устида тадқиқотлар олиб боради. Геофизика ва наноминералогия лабораториясида сейсмик қидирув, электр қидирув, магнит қидирув, гравитацион қидирув, қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари, радиометрия, ядро геофизикаси ва иссиқликметрия ўтказилади, шунингдек, ультрадисперс минерал ажралиб чиқишларининг алоҳида ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг ўлчами, ҳеч бўлмаганда бир ўлчамда наношкалага кирувчи қимматбаҳо металларнинг табиий ва техноген бирикмаларининг физик-кимёвий хусусиятлари ўрганилади. ИТМда ёш олимлар ва талабалар, таниқли олимлар, технологлар ва саноат вакиллари фаолият юритади. Ҳозирги кунда унинг штати 124 киши, шу жумладан 82 нафар илмий ходим, 19 нафар фан доктори, 27 нафар фан номзоди ва PhD илмий даражасидаги тадқиқотчилардан иборат. 130

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Марказда 62 та миллий ва 4 та халқаро илмий лойиҳалар амалга оширилди. Ҳозирги кунда биотехнологияларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ислом тараққиёт банки лойиҳаси, илмий ходимлар алмашинуви бўйича Копенгаген университети ва Materia Medica Шанхай институти билан 2 та трэвел-грантлар амалга оширилмоқда. Марказ Nature, Nature communications, Scientific reports етакчи халқаро илмий журналларида чоп этилган мақолаларнинг сони бўйича мамлакатда етакчи ҳисобланади. COVID-19 пандемияси илм-фанни ўзгача идрок этишни тақозо этиб, унинг имкониятларини ўзгартириб юборди. 2020 йилнинг февраль ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги буюртмасига кўра олимлар маҳаллий тест тизимларини ишлаб чиқишга киришдилар. Март ойининг охирига келиб, ИТМ биотехнологлари жамоаси COVID-19 вируси геномининг уч қисмининг таҳлилига асосланган, бошқа аналоглардан фарқли ПЗР тест тизимини яратди. Президентнинг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони топшириқларини ижро этган ҳолда, коронавирус инфекциясига қарши маҳаллий вакцинани ишлаб чиқиш бўйича биотехнологик услублар ёрдамида коронавирусга қарши рекомбинант оқсил вакцинасини олиш учун 8 та конструкция, коронавирусга қарши ДНК вакцинасини олиш учун 2 та вектор конструкциялари, электропорация учун қурилма ва мақсадли компонентни тозалаш технологияси яратилди. Рекомбинант оқсилга қарши вакцина ЖССТ номзод вакциналари рўйхатига киритилди. 131

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2020 йилнинг апрелида Ўзбекистонда тарқалган коронавирус геномининг генетик кетма-кетлиги ўрганилиб, биринчи марта халқаро маълумотлар базасига киритилди. Эндиликда секвенлаштириш натижалари доимий равишда халқаро маълумотлар базаларига жойлаштирилмоқда. Илғор технологиялар маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология институти ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd (ХХР) компанияси ўртасидаги шартнома асосида, Марказ раҳбарлиги остида Хитой Фанлар академиясининг Микробиология институти, Sinopharm Group ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компаниялари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус вакцинасининг III босқич клиник текшируви ўтказилди. Тест синовларида жами 7 минг нафар ўзбекистонлик кўнгилли иштирок этди. Клиник тадқиқотга қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон коронавирус вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилди. ИТМ ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор илм-фан, бизнес ва инновацияларнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида CAT Science Accelerator – табиий фанлар соҳасида стартап лойиҳалар учун акселератор ишга туширилди, унинг асосий мақсади ёш олимларни ишбилармонлик кўникмаларига ўргатиш, лойиҳаларини тижоратлаштиришга йўналтириш, стартаплар учун бизнес- моделлар ва лабораторияларни яратиш, инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш ва дастлабки 2-3 йил давомида қулай шарт-шароитларни шакллантириш дан иборат. 132

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2018 йилда АҚШ элчихонаси кўлаб-қувватлови билан ёш стартап компаниялар учун GIST (\"Фан ва технология орқали глобал инновациялар\") минтақавий стартап тренинги ўтказилди, 2019 йилдан эса ИТМ GIST ҳамкори сифатида стартапларни ривожлантириш бўйича инновацион хабларнинг халқаро тармоғига киради. 2018 йилдан бери акселерация дастурининг 3 тури республика ҳудудлари, шунингдек, қўшни мамлакатларнинг 71 та жамоалари иштирокида ўтказилди, 30 та стартап лойиҳалар Россиянинг «Сколково» жамғармаси томонидан ташкил этилган интенсив тренингда қатнашди. 2019 йилда ИТМнинг улушли иштирокида диагностика тўпламларини ишлаб чиқариш (BiotestLab МЧЖ) ва invitro ўсимлик кўчатларини кўпайтириш (Agrowin МЧЖ) бўйича иккита янги стартап компаниялар ташкил этилди. Янги инновацион маҳсулотларнинг намуналарини моделлаштириш, макетлаштириш, тайёрлаш ва уларнинг синовларини ўтказиш учун MakerSpace ижодий устахонаси ташкил этилди ва фаолият юритмоқда. 2021 йил MakerSpace илмий устахонаси САТ ScienceBiotech акселерациявий дастури доирасида иштирокчи жамоалар учун илмий маҳсулотларнинг 5 та прототипини тайёрлади. Марказ лабораторияларининг эҳтиёжлари учун ПЗР бокси, магнит штативлар ва \"иш жойи\" штативлари яратилди ва ишлаб чиқарилди. Инновацион фаолиятни фаоллаштириш учун Марказ томонидан илмий ишланмалар ва интеллектуал мулк объектларини мунтазам равишда яратиш ва қўллаб- 133

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ қувватлаш, шунингдек, олимларнинг \"критик массаси\"ни (\"илмий кластер\" деб ҳам аталади) жамлаш, рақобатбардош технология ва илмий маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун уларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш бўйича вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Марказ негизида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент фармацевтика институти, Навоий давлат кончилик институти ихтисослашган кафедраларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Дания, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Беларусь, Қозоғистон давлатларида 16 та хорижий университет ва илмий-тадқиқот марказлари билан биргаликда илмий изланишлар олиб борилиб, илмий мақолалар ёзилмоқда \"Фан ва инновациялар\" халқаро конференцияси ҳар йили ўтказилмоқда. Копенгаген университети билан ҳамкорликда овқатланиш фанининг Ўзбекистон учун янги йўналиши – фудомикс ривожланмоқда. Бундай тадқиқотлар натижалари хавфсиз ва саломатлик учун фойдали озиқ- овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун янги технологияларни яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини оптималлаштириш, беморларнинг алоҳида гуруҳларининг овқатланиш тартибини ўзгартириш бўйича тавсиялардан иборат бўлади. Фудомикс бошқа нисбатан янги фан – аналитик кимё, информатика ва амалий математиканинг туташ жойида юзага келган хемометрика билан туташ нуқталарга эга. Масалан, хемометрика туфайли беморнинг тупук таркибини ўрганиб, жиддий касалликларни ташхислаш, қадимги тангалар ва бошқалар 134

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ каби археологик объектларнинг келиб чиқиш вақти ва жойини катта эҳтимоллик билан аниқлаш мумкин. Кўрсатилган ушбу ютуқлар билан бир қаторда Марказ лабораториялари томонидан: − генетик ва клиник-биокимёвий таҳлил учун 27 турдаги тест тўпламлари яратилди, лицензияланган тажриба-саноат ишлаб чиқариш участкаси базасида биринчи тўпламларни ишлаб чиқариш ташкил этилди; − COVID-19 ташхиси учун тест тизими яратилди ва расман рўйхатга олинди, эксклюзив ҳуқуқ асосида оммавий ишлаб чиқариш ташкил этилди; − коронавирусга қарши ген-муҳандислик вакцинасини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда; − киндик қон ҳужайраларини криоконсервация қилиш технологияси яратилди ва татбиқ этилди, трансплантология ва регенератив тиббиётда қўллаш имкониятини берувчи ўзак ҳужайралари банки яратилмоқда; − турли тери қоплами нуқсонларини даволаш ва тиклаш учун тўқима муҳандислик конструкцияларни олиш технологияси ишлаб чиқилмоқда; − генетик муҳандислик соҳасида хитойлик мутахассислар билан биргаликда микробга қарши хусусиятларга эга рекомбинант пептид олинди; − фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун микробга қарши препаратлар сифатида бактериоцинлар ва продуцент штаммларни ишлатиш методикаси ишлаб чиқилди; 135

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ − йирик муҳандислик иншоотларини доимий сейсмик мониторингини амалга ошириш учун Raspberry Pi ягона платали процессори базасида автоматик сейсмик станция яратилди; − Ўзбекистонда қимматбаҳо металл ва камёб металл конларини аниқлаш учун прогноз-қидирув ва геологик қидирув ишларининг илмий услубиёти ишлаб чиқилди; − археологик қазишмалар жараёнини аниқроқ режалаштириш учун ер остида жойлашган тарихий объектларни аниқлаш ва уларнинг уч ўлчамли тасвирларини олиш услубиёти ишлаб чиқилди; − юқори қувватли лазер нурланишининг қаттиқ таналар ва бошқалар билан ўзаро таъсирида янги композицион материаллар, микронли мембраналарни олиш технологиялари ишлаб чиқилди; − голографик микроскоп – органик ва тирик объектларни жонли кузатиш учун қурилма яратилди ва патентланди. Марказ ва унинг лабораторияларида фаолият юритаётган илмий жамоалар ўз олдиларига катта мақсадларни қўярканлар, бу вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириб келмоқдалар. Яқин келажакда нефтни қайта ишлаш саноати учун нанокатализаторлар, ўта мустаҳкам қурилиш материаллари каби янги технологиялар, услублар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш; олтин ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш бўйича геологик қидирув ишларининг самарадорлигини ошириш; археологик объектларни қидириш учун геофизик услубларни 136

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ муваффақиятли тарзда қўллаш; қишлоқ хўжалиги учун препаратлар ва диагностикумларни яратиш; янги фармацевтика препаратлари ва ДНК диагностикаси услублари, юрак хуружи, инсульт ва Паркинсон касаллигида ҳужайра ўлимини бартараф этиш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда Марказ зиммасига нафақат илмий ечимлар ва инновацион илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқиш, балки илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, мамлакатнинг инновацион экотизимини ривожлантиришни таъминлаш ва \"инновацион фикрловчи\" ёшларнинг янги авлодини тайёрлаш учун технологик майдонча ролини бажариш бўйича вазифалар қўйилган. 137

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2.3. Давлат илмий-тадқиқот дастурларнинг натижадорлиги Илмий дастурларнинг натижадорлиги таҳлили 2017- 2020 йиллар мобайнида амалга оширилган 997 дан ошиқ амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаларини (15-расм) қамраб олди. Уларнинг аҳамияти ва тижорий жозибадорликни баҳолаш мустақил экспертлар томонидан қуйидаги мезонлар асосида ўтказилди: − Тадқиқотнинг илмий янгилиги; − Тадқиқотларнинг инновационлиги; − Лойиҳанинг муҳим илмий ютуқлари; − Тижоратлаштириш салоҳияти. 701; 296; 70% 30% Фундаментал лойиҳалар Амалий лойиҳалар 15-расм. Тури бўйича лойиҳаларни тақсимлаш Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари 138

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 250 23,2% 25,0% 200 20,0% 15,7% 15,8% 150 13,6% 15,0% 10,6% 100 8,3% 10,0% 50 0,7% 3,0% 3,1% 3,2% 5,0% 2,6% 7 26 30 31 32 83 106 136 157 158 231 0 0,0% Лойиҳалар сони Улуши 16-расм. Илм-фан тармоқлари бўйича лойиҳаларнинг тақсимланиши Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари Лойиҳаларнинг саноат бўйича тақсимланиши шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш (23,2%), физика-математика 139

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ фанлари ва механика (15,8%), тиббиёт фанлари, фармакология ва фармацевтика (15,7%), техника фанлари (13,6%), шунингдек, иқтисодиёт, ҳуқуқ, филология, педагогика каби ижтимоий фанлар (10,6%) йўналишларига кўпроқ лойиҳалар тўғри келади; архитектура, қурилиш ва дизайн (0,7%), Ер ҳақидаги фанлар (2,6%), биология ва биотехнология (3,0%), тарих ва археология (3,1%), шунингдек, АКТ ва ахборотлаштириш йўналишларига камроқ лойиҳалар бағишланган (16-расм). Экспертларнинг баҳолаш натижаларига кўра, лойиҳаларнинг 90% дан ортиғи самарали эканлиги аниқланди ва ушбу лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларнинг аксарияти илмий ишларнинг юқори даражасини намойиш этди: фундаментал лойиҳалар орасида 276 (93%) таси, амалий лойиҳалар орасида – 620 (88%)таси самарали сифатида ижобий баҳоланди (17-расм). 296 701 276 (93%) 620 (88%) Фундаментал лойиҳалар Амалий лойиҳалар Натижадор лойиҳалар сони Жами лойиҳалар сони 17-расм. Фундаментал ва амалий лойиҳаларнинг натижадорлиги Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари 140

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Алоҳида тарзда энг маҳсулдор ташкилотлар ҳам қайд қилинди (18-расм). 25 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 100% 90% 93% 92% 90% 90% 80% 20 20 16 70% 15 14 15 13 13 60% 12 12 11 11 11 11 11 11 50% 10 10 10 10 10 10 10 9 9 9 9 8 40% 77 6 66 30% 55 55 5 5 3 3 44 4 20% 22 2 11 10% 0 0% Жами лойиҳалар сони Фундаментал лойиҳалар сони Амалий лойиҳалар сони Натижадорлиги (%) 18-расм. Энг натижадор ташкилотлар Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари 141

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 1% 31% Кимё технологияси ва саноат 5% 7% Қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик 26% Тиббиёт ва фармакология 30% Энергия ва ресурстежамкорлик, муқобил энергия манбалари ААххббоорроотт--ккоуммммууннииккаатцциияя ттееххннооллооггиияяллааррии Туризм доираси 19-расм. Йўналишлар бўйича тижоратлаштириш салоҳиятига эга илмий-тадқиқот лойиҳаларининг тақсимланиши Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари Шунингдек, олинган илмий-тадқиқот фаолият натижалари (ИТФН) (янги технологиялар, материаллар, услублар, усуллар, техника намуналари, техник, услубий, дастурий ҳужжатлар ва бошқалар), уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорлиги ва тижоратлаштириш салоҳияти (иқтисодий самарани олишга қаратилган янги ёки такомиллаштирилган товарлар, жараёнлар ва хизматларни ишга тушириш имкониятининг мавжудлиги), нашр этилган мақолалар ва олинган муҳофаза ҳужжатлари тўғрисидаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни 142

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ тизимлаштириш йўли билан юқори тижоратлаштириш салоҳиятига эга 146 та ишланмалар аниқланди: − Кимё технологиялари ва саноати – 46 та ишланмалар; − Қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик – 44 та ишланмалар; − Тиббиёт ва фармакология – 38 та ишланмалар; − Энергия ва ресурсларни тежаш, муқобил энергия манбалари – 10 та ишланмалар; − Ахборот-коммуникация технологиялари – 7 та; − Туризм соҳаси – 1 та ишланма. Инновацион жараён иштирокчилари-потенциал истеъмолчиларни аниқланган ишланмалари ҳақида хабардор қилиш учун: иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари, хусусий капитал (фондлар, банклар ва бошқа инвесторлар), ривожланиш институтлари, технологиялар трансфери ташкилотлари, олимлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг аниқланган ишланмалари ҳақида маълумот олиш учун https://online.pubhtml5.com/fkya/vtew/ ҳаволаси бўйича ёки QR коди бўйича фойдаланиш имкони бўлган махсус электрон каталог чиқарилди ва тарқатилди: Ўзбекистон Республикаси олимларининг тижорий жозибадор илмий ишланмалари каталоги 143

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2.4. Мақола чоп этиш фаоллигининг таҳлили Мақола чоп этиш фаоллиги – илмий мақолаларни чоп этиш сони ва мунтазамлиги, «иқтибос келтириш индекси» (ҳар бир мақола бўйича иқтибос келтириш), мақола ва бошқалар чоп этилган журналнинг импакт фактори каби омилларни ўз ичига олувчи илмий нашрлар кўринишидаги тадқиқотчи олимлар натижадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Илмий-техник ахборот маркази томонидан 2020 йил охирида бўйсунувида илмий ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган махсус сўров натижалари бўйича олинган маълумотларга кўра, 2017- 2020 йилларда маҳаллий тадқиқотчи олимлар томонидан 33 175 та илмий мақола чоп этилди (6-жадвал). 6-жадвал. 2017–2020 йиллар даври учун олимларнинг чоп этган мақолалари тўғрисидаги ахборот Номи 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й.* Жами Чоп этилган мақолалар, 7 638 8 031 9 959 7 547 33 жами 175 шу жумладан: республика нашрларида 4 797 5 337 5 905 4 299 20 338 халқаро нашрларда 2 841 2 694 4 054 3 248 12 837 Чоп этилган маърузалар ва 14 120 17 152 18 076 13 122 62 маърузаларнинг 470 тезислари, жами шу жумладан, қуйидаги доирада: республика 9 851 12 475 12 782 9 702 44 810 анжуманлари халқаро анжуманлар 4 269 4 677 5 294 3 420 17 660 Манба: Маълумотлар вазирлик ва муассасалар томонидан тақдим этилган 144

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 6-жадвал мақолаларнинг аксарияти республика журналлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда: 2017- 2020 йилларда уларда 20 338 та ишлар чоп этилган бўлиб, бу жами чоп этилган мақолаларнинг 62,2% ни ташкил этади. Шунга мос равишда, халқаро нашрларда чоп этилган мақолаларнинг улуши 37,8% дан ошмайди. Шунингдек, 2017-2020 йилларда республика ва халқаро анжуманлар тўпламларида 62 470 та маъруза ва тезислар чоп этилди. Бунда 44 810та ишлар республика тўпламларига жойлаштирилган бўлиб, бу умумий мақолалар сонининг 70% дан кўпроғини ташкил этади. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон олимларининг илмий ахборот алмашинуви ва мақола чоп этиш фаоллиги асосан МДҲ мамлакатлари илмий журналлари ва у ерда бўлиб ўтган халқаро анжуманларга асосланганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ҳолат, одатда, олимларнинг нуфузли журналларда мақола чоп этиш тажрибаси мавжуд эмаслиги сабабли юз бермоқда. Шунга қарамай, қуйида тақдим этилган диаграммалар маҳаллий олимларнинг хорижий журналларда мақола чоп этиш суръати барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Давлатимизнинг сўнгги йилларда илм-фан соҳасини ва таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги асосий чора- тадбирлари ушбу натижадорликнинг асоси ҳисобланади: − юқори рейтингли илмий журналларда мақолаларни жойлаштиришга доир талабгорлар ва докторантларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш; 145

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ − ОТМ ва ИТМларнинг илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш, мақола чоп этиш фаоллигини рағбатлантириш; − ОТМ ва ИТМларнинг илмий ахборотлар етакчи халқаро маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш; − олимлар ўртасида чет тилларни билиш даражасини ошириш. Web of Science халқаро илмий маълумотлар базасининг маълумотига кўра, 1991 йилдан бугунги кунгача бўлган даврда Ўзбекистон ҳисобига 15 361 та чоп этилган илмий мақола тўғри келади. 286 197 184 199 177 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й.* 20-расм. link.springer.com платформасида Springer Nature нашриёти журналларида Ўзбекистон олимлари томонидан чоп этилган мақолалар (*2021 йилнинг январь-июнь ойлари учун) Манба: Springer Nature маълумотлари 146

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Жаҳонга машҳур Springer Nature нашриётининг журналларида Ўзбекистон олимлари ҳар йили 200 дан ортиқ мақолаларни чоп этади. Springer Nature ҳисобот маълумотларига кўра, 2017-2020 йилларда link.springer.com платформасининг журналларида 866 та мақола, 2021 йилнинг январь-июнь ойида учун – 177 та мақола чоп этилди (20-расм). Шунингдек, Springer Nature маълумотларига кўра, 2017- 2021 йиллар учун Springer Nature нашриётида ўзбекистонлик олимлар томонидан китобларнинг бобларини чоп этиш сони 240 тани (2017 йилда – 11 та; 2018 йилда – 47 та; 2019 йилда – 40 та; 2020 йилда – 48 та; 2021 йилнинг январидан июнь ойига қадар – 94 та китоб боблари) ташкил этди. Бунда, мақолаларнинг энг катта улуши физика йўналиши бўйича чоп этилган (28%), ундан кейинги ўринларни муҳандислик фанлари (19%), математика (15%), фармацевтика (15%) ва бошқалар эгаллайди (21-расм). 15% 28% Физика 8% 19% Техника фанлари Фармацевтика 15% Математика 15% Кимё Бошқа фанлар 21-расм. 2020 й. Springer Natureда илмий йўналишлари бўйича энг кўп чоп этилган мақолалар Манба: Springer Nature маълумотлари 147

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Scopus – яна бир энг йирик халқаро илмий маълумотлар базаларидан бирида маҳаллий олимлар мақолаларининг миқдорий кўрсаткичи тобора ошиб бормоқда. 2017- 2021 йилларда жами 6 673 та илмий мақола чоп этилди. Шунга қарамай, 22-расм кўрсаткичлари ҳам салбий тенденциядан дарак бермоқда. Таҳлил қилинган давр мобайнида 1 565 (18,9%)та чоп этилган ишлар Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган журналларда жойлаштирилган, 2020 йилда эса ушбу кўрсаткич 34,3%, 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра – 6% ни ташкил этди. 1215 118 224 1 7 2323 1824 592 648 1306 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й.* Рўйхатдан чиқариб ташланган журналларда Индексланадиган журналларда 22-расм. 2017-2021 йиллар (*2021 йилнинг январь- сентябрь ойи учун)да Scopus маълумотлар базасида индексация қилинувчи ва ундан чиқариб ташланган журналларда маҳаллий олимлар томонидан чоп этилган илмий мақолаларнинг сони Манба: Scopus маълумотлари 148

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2020 йилда Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган мақолаларнинг энг кўп сони Ўзбекистон миллий университети (143 та мақола), Тошкент тиббиёт академияси (87 та мақола), Самарқанд давлат университети (65 та мақола) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти (64 та мақола) ҳиссасига тўғри келади (23-расм). Ўзбекистон Миллий университети 143 398 Тошкент тиббиёт академияси 87 157 317 Тошкент давлат техника университети 66 270 Самарқанд давлат университети 65 132 522 64 126 Тошкент педиатрия тиббиёт институти 5989 416 Урганч давлат университети 48 Тошкент ахборот технологиялари университети Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 43 механизациялаш муҳандислари институти 42 98 Самарқанд давлат тиббиёт институти 4263 Тошкент молия институти 38 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 37 87 Тошкент давлат транспорт университети 25 70 22 67 Бухоро муҳандислик-технология институти 17 65 Тошкент давлат аграр университети Қорақалпоқ давлат университети Жами 2020 й. чоп этилган мақолалар сони 2020 й. рўйхатдан чиқариб ташланган журналларда чоп этилган мақолалар сони 23-расм. 2020 йилда Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган журналларда илмий мақолаларни энг кўп чоп этган ташкилотлар Манба: Scopus маълумотлари 149


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook