Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore 2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-08-01 13:36:31

Description: Ilmiy-texnik axborot markazi

Search

Read the Text Version

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ штаммларнинг 84 фоизи «ҳинд» (дельта), 7,0 фоизи «британча», 7,0 фоизи Ухань ва бир фоизи «бразилия» штаммларига тўғри келади. SARS-CoV-2 тўлиқ геномини янги авлод секвенлаш усули ёрдамида ўрганишда 39 та намунада 223 та мутация аниқланган, улардан 113 таси коронавирус эволюциясига таъсир этувчи оқсилдаги аминокислоталарнинг ўзгаришига олиб келадиган мутациялардир. Коронавирус билан касалланган беморларнинг генетик тадқиқотлари шуни кўрсатдики, вируснинг кириб бориши учун жавобгар бўлган рецепторнинг АСЕ-2 генида делеция мавжуд беморларда инфекция даражаси, шунингдек, касаллик кечишининг оғирлиги кўрсаткичи 2,7 баробар юқори. 3. Пассив иммунизация технологиясини яратиш мақсадида, янгича ёндашув асосида ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган турли қишлоқ хўжалиги ҳайвонларидан (сигир ва эчки) SARS-CoV-2 вирусини АСЕ2 рецепторлари билан боғловчи нейтраллаштирувчи фаолликка эга шифобахш сут олинди. Эмлашдан сўнг сутдаги зардобнинг нейтралловчи фаоллик титри 100% ни ташкил қилиши аниқланди. Бу натижалар Вена тиббиёт университетида (Австрия) тирик SARS-CoV-2 вируси ва Vero Е6 ҳужайралари ёрдамида қайта тасдиқдан ўтказилди. Сутни зарарсизлантириш қобилияти ишлаб чиқарилган сут ҳажмига ва ҳайвоннинг кунлик овқатланишига қараб 40% га баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат 50

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ стандартига мувофиқ амалга оширилган Холдер пастеризацияси сигир сутининг нейтралловчи хусусиятини сақлаб қолганлиги аниқланди. Пастеризациядан сўнг сутда RBD-доменига ва вируснинг S-протеинига G-синф антитаналари фаол тарзда сақланиб қолиши аниқланди. Олинган маълумотларга асосланиб, эмланган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг сутини стандартлаштириш платформаси ишлаб чиқилди. Бу кейинчалик одамларни, айниқса, фаол иммунизация қилиш мумкин бўлмаган хавф гуруҳидаги аҳолини пассив иммунизация қилиш учун фойдаланиш имкониятини беради. 4. COVID-19 пневмонияси бўйича интенсив терапиянинг асосий йўналишлари бўйича протоколлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларда атипик ўткир респиратор дистресс синдроми ривожланишининг патогенетик босқичларини аниқлаш билан бронхоалвеоляр тизимнинг шикастланиш механизмлари ва морфофункционал белгилари аниқланган. COVID-19 интенсив терапия протоколларини оптималлаштириш интенсив терапия бўйича ўлим даражасини 28,4% дан 20,2% гача ва гуруҳ бўйича 9,4% дан 2,5% гача (агонал ҳолатда келтирилган беморлар бундан мустасно) камайтириб, даволаш самарадорлиги 89,8% дан 95,9% гача ортди, реанимация бўлимида қолиш вақтини 11 кундан 9 кунга камайтирди, шу жумладан инвазив ўпкани сунъий шамоллатиш давомийлигини 10 кундан 8 кунга ва «Сипап» ускунасига улаш давомийлигини 51

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 8 кундан 5 кунга қисқартириш имконини берди. 5. Коронавирусдан кейинги асоратларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши натижасида 2020 йилда қандли диабет билан оғриган беморларнинг ўлим даражаси 4,3 фоизни ташкил этгани, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар юқори эканлиги аниқланди. Шу билан бирга, қандли диабети бор беморлар асосан COVID-19 асорати туфайли келиб чиққан юрак-қон томир касалликлари (57,9 % ҳолларда) ва инсульт (16 % да ) сабаб вафот этган. Бироқ, 2021 йилда қандли диабет билан касалланган беморларда COVID-19 ни ташхислаш, унинг олдини олиш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмлар ҳамда олиб борилаётган илмий изланишлар ва ушбу гуруҳ беморларни эмлаш туфайли ўлим даражаси камайди ва 1,7 % ни ташкил этди. COVID-19нинг болалардаги оқибатларини ўрганиш шуни кўрсатдики, SARS-CoV-2 вирусининг цитотоксик таъсири остида беморларнинг танасида иммун тизимининг ишдан чиқиши юзага келиб, ошқозон ости бези бета-ҳужайралари деструкцияси ва яллиғланиш жараёни фаоллашуви кузатилмоқда, бу эса гомеостазнинг бузилиши ва метаболик касалликлар, шу жумладан углевод алмашинуви бузилишига олиб келади ва ҳатто вирусли инфекциянинг симптомсиз кечишида болаларда қандли диабет ривожланишининг бевосита сабабчиси бўлиши мумкин. 6. Хитой Фанлар академияси Шанхай Материаллар ва тиббиёт институти томонидан SARS-CoV-2 га қарши «Рутан» доривор препаратининг вирусга қарши 52

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ фаоллигини ўрганиш шуни кўрсатдики, Сумах ўсимлигидан ажратилган «Рутан» Rhuscoria (Тоtum) вирус репликацияси (кўпайиши)ни камайтириши ҳамда вируснинг инсон организмига чиқарадиган фаол оқсилларини парчалаши (протеаза фаоллиги) каби 2 та асосий терапевтик хусусиятга эга эканлиги аниқланди. Олинган натижалар СOVID-19 билан касалланган 6-18 ёшли болаларда «Рутан» 25 мг дан фойдаланишда ножўя таъсирлар йўқлигини кўрсатди, р>0,05 касаллигининг енгил ва ўрта оғирликда кечишида яллиғланиш кўрсаткичлари (СРБ, IL6, ферритин, Д-Димер, прокальцитонин ва бошқалар) яхшиланди. «Рутан» препаратини СОVID-19 комплекс терапиясида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, «Рутан» препарати касалликнинг енгил ва ўртача оғир шаклларини даволаш протоколига киритилиб, «COVID-бокс» рўйхатидаги дори-дармонлар таркибига қўшилди. Шу билан бирга, янгича ёндашув асосида «Рутан» (70%) ва Хитойлик ҳамкорлар яратган янги V116 (ремдивир) орал препарати (30%) аралашмаси (70:30 нисбатда) тайёрланиб, ўта самарали синергетик дори препарати олинди. Ҳозирда унинг клиник олди синовлари олиб борилмоқда. «Рутан» вируснинг қолдиқ оқсилларини парчалашни (протеаза фаоллиги) таъминлаб, қисман вирус геномининг кўпайишини (инвертаза фаоллиги) пасайтирса, V116 орал препарати вируснинг кўпайишини фаол тарзда пасайтиради. COVID- 19га қарши синергетик самарага эга бўлган ушбу янги 53

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ дори устида тадқиқотлар давом эттирилмоқда. 7. 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг 14 та ҳудудида қон зардобида (асосан тиббиёт ходимлари) SARS-CoV-2 IgG антитаначалари ва S-RBD га антитаначалар мавжудлиги ИХЛА усулида текширилди. COVID-19 билан касалланган беморларда антитаначалар мавжудлиги бўйича эпидемиологик тадқиқотлар Ўзбекистонда расман қўлланилаётган COVID-19 га қарши барча вакциналар IgG SARS-CoV-2 ва S-RBD антитаначалар ишлаб чиқариш билан гуморал иммунитет ҳосил қилишини тасдиқлади. S-RBD га антитаначалар даражаси IgG SARS-CoV-2 антитаначалари даражасидан ошади, бунда антитана ишлаб чиқариш даражаси турли вакциналар учун тахминан бир хил (1200-1400) ва ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи дозасидан кейин бироз юқорироқ (1600 гача) бўлиши кузатилди. Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи дозаси иммунитетнинг давомийлигини самарали кафолатлаши кўрсатиб берилди. Ўзбекистонда барча турдаги вакциналар билан тўлиқ эмлашдан сўнг эса касаллик 76,5% ҳолатларда қониқарли, 8% ҳолатда ўртача оғир, 2,4% ва 1,3% ҳолатда оғир ва ўта оғир шаклларда кечиши кузатилди. IgG ва IgG S-RBD синф нейтраллаштирувчи антитаначалари даражаси камида 6 ой давомида касал бўлганларда юқори даражада (300 – 500 Аu\\ml) ижобий бўлиб қолмоқда (тадқиқотлар давом этмоқда). Гибрид эмлаш тури бўйича эмланганларнинг (турли вакциналар) таҳлили (n=20) унинг яхши бардошлилиги, 54

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ареактогенлиги ва юқори иммунологик самарадорлигини кўрсатмоқда (ўртача IgG = 87,89 Au/мл; S-RBD = 700,42 Au/мл). Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида соҳани ривожлантиришнинг стратегик вазифалари белгиланди. Концепцияда белгиланган вазифалар амалий натижасини бера бошлади. Математика соҳасида – иссиқлик электростанцияларида энергия тежамкорлиги ва ускуналарнинг ишлаш муддатларини узайтириш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилди ва амалиётда синовдан ўтказилмоқда. Халқаро олимпиадаларда талабалар 2020 йилда 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, 2021 йилда эса 5 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритди, ўқувчилар эса 2021 йилда 1 та кумуш, 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Физика соҳасида – конструкцион металлар – пўлат, титан қотишмаларини юқори сифатда пайвандлаш материаллари ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда Жанубий Корея корхоналарида саноат синовларидан ўтказилмоқда. Кимё соҳасида – мис таркибли рудалардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш учун маҳаллий хом ашёдан импорт аналогига нисбатан 2 баробар арзон янги маҳаллий кимёвий реагент – флотореагент ихтиро қилинди ва кончилик саноатига жорий этиш мақсадида, йиллик қуввати 500 тоннадан иборат кичик инновацион 55

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ишлаб чиқариш ташкил этилди. Биология соҳасида – биринчи марта Ўзбекистон худудида яшовчи аҳолининг генофонди ўрганилиб, ўзбек миллатининг генетик келиб чиқиши ва Ўзбекистон ҳудудларида яшовчи этник гуруҳларнинг хилма-хиллиги ўрганилди. Натижада дунё популяцион генетик картасига ўзбек миллати генетик коди киритилди ва нуфузли илмий журналларда чоп этилди. Геология соҳасида – Устюрт, Бухоро-Хива, Хисор, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм ҳудудларининг углеводород ресурс базаси сўнгги 5 йилда 10 фоизга оширилди. Шунингдек, техноген чиқиндиларни қайта ишлашнинг янги технологияларини жорий этиш натижасида, кончилик соҳасида йилига қўшимча 792,6 тонна мис ва 10 тонна кумуш ишлаб чиқариш имконияти яратилди ва йилига 15,0 млн. долларлик иқтисодий самарага эришилмоқда. Археология соҳасида – ўзбек давлатчилигининг 2,5 минг йиллик тарихини акс эттирувчи «Учтепа- Булоқмозор» археологик ёдгорликлари топилмалари асосида «Мовий осмон остидаги музей» археологик объекти ташкил этилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида – узун толали ғўзанинг ўта ҳафли фузариоз вилт касаллигига чидамли 3 та янги линиялари яратилиб, АҚШлик ҳамкорлар билан биргаликда рўйхатдан ўтказилди. Фармацевтика соҳасида – короновирус инфекциясига қарши 7 турдаги янги маҳаллий номзод 56

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ вакцина яратилди, ундан 6 таси клиник олди синовларига етказилди, 2 та маҳаллий вакцина ЖССТ томонидан номзод вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирги кунда ҳайвонларда лаборатория синовлари ўтказилмоқда. Шунингдек, «Рутан» препарати даволаш протоколига киритилди, маҳаллий тест- диагностикумлар яратилди. Энг муҳими, хитойлик ҳамкорлар билан ҳаммуаллифликда коронавирусга қарши янги вакцина яратилди, тижоратлаштириш натижасида 21,5 млн. дозада вакциналар ишлаб чиқарилиб, аҳолига эмланиш учун етказиб берилди. 2019-2021 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган лойиҳаларнинг асосий натижалари тўғрисида https://online.pubhtml5.com/fkya/qkuw/ ҳавола ёки қуйидаги QR-код орқали маълумот олишингиз мумкин: 2019-2021 йилларда амалга оширилган илмий лойиҳаларнинг асосий натижалари Инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш йўналишида Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида 57

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари: − инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилишни танлов асосида молиялаштириш; − илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба- конструкторлик ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш; − илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни молиялаштириш; − илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш; − илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни (патентларни) хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни сақлаб туриш харажатларини қоплаш; − ОТМ ва ИТМларнинг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаш; − Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосий вазифаларини рўёбга чиқариш тадбирларини, шу жумладан, илмий- 58

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ инновацион акселератор ва бизнес- инкубаторларни ташкил этиш, ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида иқтидорли ёшлар малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш; − ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлардаги (марказлар, университетлар ва бошқалар)даги илмий стажировкаларини молиялаштириш; − Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижий давлатлар мутахассисларининг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш; − Вазирликнинг Илмий-техник ахборот марказини, нашриётини, шунингдек, Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказларини, маслаҳат ва ахборот марказларини, илмий лабораторияларни уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда 59

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ молиялаштириш ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлаш; − Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини моддий- техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, уларнинг ходимлари малакасини ошириш ва хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш; − Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш; − бошқа тадбирларни, шу жумладан Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш. Давлат раҳбарининг жамиятда хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича топшириғига мувофиқ, 2021 йилнинг сентябрь ҳолати бўйича Вазирлик томонидан эълон қилинган грант дастурлари доирасида жами 141,75 млрд. сўм миқдорида 106 нафар олима аёл лойиҳалари уч йил муддатга молиялаштирилди. Шунингдек, мақсадли лойиҳалар ва хорижий ҳамкорлар билан қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ҳолати бўйича жами 79,6 млрд. сўм миқдорида 95 та қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилди. Россия, Беларусь, Германия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Венгрия 60

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ва бошқалар қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкор мамлакатлар қаторига киради. Ушбу ҳамкорликлар ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича батафсил маълумотлар учинчи бобда берилган. Хусусий сектор маблағларини илмий фаолиятга жалб этиш мақсадида хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилди. 2020 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги 18 та тармоқ ташкилотларига 143,9 млрд. сўм ажратиш бўйича келишувларга эришди, шундан 51,9 млрд. сўми 17 та ихтисослаштирилган илмий ташкилотларга юборилди. Мисол учун, фармацевтика соҳасида «Torimed Pharm» МЧЖ лицензия шартномалари асосида Биорганик кимё институти томонидан ишлаб чиқилган «Рутан» (гриппга қарши таблеткалар), «Тимогель» (юқумли жароҳатларни даволаш учун малҳам), «Полигель» (ультра-диагностика учун гель малҳам) препаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шунингдек, «Jurabek Laboratories Ltd» МЧЖ саноат майдончасида «Тимоптин 100 мкг №5» иммуномодуляцион препаратини ишлаб чиқариш учун лицензия шартномаси имзоланди. «Кимёвий технологиялар» МЧЖ билан биргаликда Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан яратилган «Кўмир брикетларини ишлаб чиқариш учун импорт ўрнини босувчи маҳаллий боғловчи модда» ишланмаси тижоратлаштирилди. 61

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан яратилган дигидроатизин гидрохлорид ва «Дангшень» препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Laxisam фармацевтика компанияси билан лицензия шартномаси имзоланди ва клиник тадқиқотлар давом этмоқда. Параллель равишда «Радикс» МЧЖ фармацевтика компанияси «Аллалгин» оғриқ қолдирувчи ва маҳаллий анальгетик препаратини ишлаб чиқариш борасида клиник тадқиқотларни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрламоқда. Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун венчур молиялаштиришни татбиқ этиш ва хўжалик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сон Фармони қабул қилинди, унга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги 684-сон қарорига кўра «UzVC» миллий венчур фонди таъсис этилди, унинг мақсади – инновацион ғоялар ва стартап-экотизимни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш ҳисобланади. Фонд юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштиришга хизмат қилади. Вазирлар Маҳкамасининг юқорида зикр этилган қарори билан фонд масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилиши, унинг 15 млрд. сўм миқдоридаги бошланғич устав капитали 62

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Вазирликка ажратилган Давлат бюджети маблағларидан шакллантирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 29 мартдаги 57-П-сон буйруғига мувофиқ, компаниянинг устав капиталини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танлов ўтказилди, 25 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар билан Буюк Британиянинг «Sturgeon Capital» компанияси унинг ғолибига айланди. Шунингдек, фонд фаолияти доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди ва Ўзбекистонда венчур экотизимини ривожлантириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий фаолликни ривожлантиришга қаратилган USAID «Future Growth Initiative (FGI)» дастури доирасида венчур молиялаштириш бўйича юқори малакали мутахассис, «Vitosha Venture Partners» венчур компанияси бош директори Макс Гурвиц маслаҳатчи сифатида жалб қилинди. 2021 йилнинг май ойида UzVC Миллий венчур фонди Ўзбекистон венчур капитали уюшмаси (UZVCA) билан биргаликда Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё венчур форумини ўтказди. Форумда маҳаллий венчур фондларидан ташқари, акселераторлар ва инновация соҳаси иштирокчилари, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва АҚШ вакиллари иштирок этди. Форум якунлари бўйича қўшма фондларни ташкил этиш ва стартапларни биргаликда 63

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Хўжалик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб этиш мақсадида 2019-2021 йилларга мўлжалланган 63 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жами 44,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган: 2019 йилда – 15,1 млн. АҚШ долл., 2020 йилда – 24,5 млн. АҚШ долл. ва 2021 йил сентябрь ҳолатига кўра – 4,9 млн. АҚШ долл. Ўз навбатида, 2021-2023 йилларда умумий қиймати 185,1 млн. АҚШ долл. тенг бўлган 33 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш йўналиши бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят марказларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Инновация марказлари ташкил этилмоқда, улар негизида хокимиятлар билан биргаликда илмий ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшма танловлар ўтказилмоқда. Ғолибликни қўлга киритган лойиҳалар 50% – республика бюджети ва 50% маҳаллий бюджет маблағларидан тенг улушларда молиялаштирилмоқда. Инновацион ҳудудга айлантирилаётган 13 та туманда 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, умумий қиймати 125,9 млрд. сўмлик 137 та лойиҳа доирасида 1 290 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 80 та корхонада 230 та маҳсулот ишлаб чиқарилиб, умумий қиймати 28,9 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди. 64

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 3-расм. Ҳудудий инновацион марказларининг умумий кўрсаткичлари Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ҳудудларида амалга оширилаётган ишланмаларнинг асосий натижалари тўғрисида https://online.pubhtml5.com/fkya/xlpd/ ҳавола ёки қуйидаги QR-код орқали маълумот олишингиз мумкин: Инновацион ҳудудларида амалга оширилаётган ишланмаларнинг асосий натижалари 65

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни жадал жорий этишни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтиришда илм-фан ҳиссасини ошириш, шунингдек, илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг истиқболли маҳаллий ютуқларини илгари суришнинг самарали механизмларини яратишга қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг янги тизими яратилди. 2018-2021 йилларда жами 228,8 млрд. сўмлик 372 та илмий ишланма тижоратлаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 235,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Улар орасидан: − «Шўрланган тупроқларда тузларни самарали ювиш бўйича «Биосолвент» препаратини ишлаб чиқиш»; − «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида оддий суперфосфат ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш»; − «Нефть ва газ тармоғида ишлатиладиган техник сульфанолни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш»; − «Енгил углеводородлар йўқотилишини камайтириш ва резервуар ичида тўсатдан чиққан ёнғинни ўчириш учун сузувчи понтон»; 66

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ − «Нанокомпозит катионитидан фойдаланган ҳолда сувнинг кимёвий таркибини ўзгартириш учун ускуна»; − «FOSSTIM», «RIZOKOM» ва бошқа биоўғитларни ишлаб чиқиш каби лойиҳалар ўрин олган. 4-расм. Тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Шу жумладан, 2020 йилда 42 та илмий ишланмалар тижоратлаштирилди, 41,7 млрд. сўмлик илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 33,2 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди. 2021 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 144 та ишланмалар тижоратлаштиришгача тайёрлаш босқичида турибди. Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистон ҳудудларидаги ОТМ ва ИТИ билан 109,4 млрд. сўмдан ортиқ 67

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ миқдордаги жорий этишга тайёр илмий ишланмаларни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Тармоқлар кесимида тижоратлаштиришгача тайёрлаш босқичидаги лойиҳалар сони, ҳамда яратилган ишчи ўринлар сони 5- ва 6-расмларда кўрсатилган. Қишлоқ хўжалиги 37 Энергетика 12 Фармацевтика Тўқимачилик ва енгил саноат 8 8 Тиббиёт 8 Чорвачилик 7 6 Қурилиш 4 Кимё саноати 3 3 Транспорт 3 Сув саноати 3 Озиқ-овқат саноати 2 Нефть ва газ саноати 2 IТ-технологиялари 1 Балиқчилик 1 Йўл қурилиши 1 Электротехника 1 Таълим Йоғ-мой саноати 5-расм. Тармоқлар кесимида тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари сони Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари 68

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 6-расм. Тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари доирасида яратилган ишчи ўринлар сони Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Вазирлик томонидан тижоратлаштирилган илмий ишланмалар ҳақида https://online.pubhtml5.com/fkya/ywsq/ ҳавола ёки қуйидаги QR-код орқали маълумот олишингиз мумкин: Тижоратлаштирилган илмий ишланмалар 69

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Ўзбекистонда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бажарилган ишлар Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги Ўзбекистонда инновация тизимини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга замин яратди. 2020 йилнинг октябрида эришилган келишувлар натижасида Жаҳон банки ушбу мақсадлар учун 50 млн. АҚШ долларини ажратади. Таъкидлаш керакки, Жаҳон банки бундай лойиҳаларни дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида амалга ошириш борасида катта тажрибага эга. Бунда танлов асосида молиялаштириш механизмлари, халқаро эксперт баҳолаш жараёнлари, фанлараро илмий жамоалар ҳамда тадқиқот фаолияти ва саноат ўртасидаги муносабатларнининг мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ўзбекистон Миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси Ўзбекистонда амалий ИТТКИларни рағбатлантириш ва ишланмаларни тижоратлаштириш учун янги воситаларни жорий этишга қаратилган. Шунингдек, компаниялар, тадбиркорлар, бозорда талаб катта бўлган инновацион стартапларга грантлар кўринишида корхона даражасида инновацияларни рағбатлантириш учун лойиҳавий молиялаштириш кўзда тутилган. Лойиҳа учта асосий компонентдан иборат. 1-компонентнинг мақсади халқаро сифат стандартларига эришиш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштириш учун тадқиқот салоҳиятини ошириш ҳисобланади. 70

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 2-компонент – хусусий секторда инновацияларни рағбатлантириш, 3-компонент эса ислоҳотларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат секторининг фан-техника ва инновация сиёсати соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. 2021 йилнинг октябрь ойида 1-компонент доирасида лойиҳаларни молиялаштириш бўйича танлов эълон қилинди. Алоҳида эътибор маҳаллий ва хорижий олимлар (шу жумладан, чет элда яшаётган ватандошлар) томонидан берилган қўшма тадқиқотлар бўйича таклифлар, тадқиқотчилар ва хусусий секторнинг ҳамкорликдаги қўшма тадқиқотлари учун таклифлар, шунингдек, мамлакатнинг бўлажак илмий-тадқиқот салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ёш олимларнинг таклифларини кўриб чиқишга қаратилмоқда. Танлов икки асосий мезонга асосланади: илмий аҳамиятга ҳамда ижтимоий ва/ёки иқтисодий долзарбликка эгалиги. Танлов илм-фаннинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, COVID-19 муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва кам углеродли технологиялар билан боғлиқ таклифлар устувор тарзда кўриб чиқилади. Ёшларни илм-фан ва инновация соҳасига жалб этиш бўйича ишлар фаол тарзда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб- қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, иқтидорли ёшларнинг 71

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси ташкил этилди. Ёшлар академияси аъзолари сони бугунги кунда 2800 нафарга етди. Мамлакат ҳудудларида 15 та раҳбар тайинланди, 60 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди, Жамғармага 10 млрд. сўм маблағ йўналтирилди ва 83 та лойиҳа амалга ошириш босқичида турибди. Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 4 та: «Ғоялар генераторлари», «Стартаплар», «Бизнес вакиллари», «Бўлажак академиклар» платформалари яратилди. 1. «Ғоялар генераторлари» – Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси; 2. «Стартаплар» – ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси; 3. «Бизнес вакиллари» – фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада 72

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси; 4. «Бўлажак академиклар» – юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакат илм- фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси. Ёшлар Академияси фаолияти доирасида умумий қиймати 35 миллиард сўмлик 6 та йирик танлов ташкил этилиб, 115 та лойиҳа амалга оширилди, уларнинг якунланиши бўйича 567 та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, 2020 йилда ўтказилган «Энг яхши 20 та стартап лойиҳалар» танлови доирасида 519 та лойиҳа аризалари қабул қилинган бўлиб, улар орасидан 438 таси олий ўқув муассасалари ва 81 таси бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган. Танлов натижаларига кўра, жами 1,342 млрд. сўм миқдоридаги 20 та стартап лойиҳалар танлаб олинди. Ўзбекистонда стартапларни ривожлантириш йўналиши бўйича умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон «Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Стартап» лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом қабул қилинди. Низом стартап лойиҳаларнинг асосий тушунчалари ва амалга ошириш тамойилларини белгилайди. Ушбу 73

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Низомга мувофиқ тасдиқланган стартап лойиҳалар Илм- фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб- қувватлаш жамғармаси орқали, шунингдек, давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган маблағлардан молиялаштирилади. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги бир йилда камида икки марта стартап лойиҳалар танловларини эълон қилади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2019 йилдан бери умумий миқдори 46,8 млрд. сўмлик жами 58 та лойиҳалар молиялаштирилди, шундан 48 таси – стартап лойиҳалар (40,6 млрд. сўм) ва 10 таси – инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳалари (6,2 млрд. сўм), улар орасида: − «Қуддус артишокидан доривор биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш»; − «Технологиялар оламига илк қадам»; − «1UZ DIRECTOR ташкилотлар фаолиятини назорат ва мониторинг қилишнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш»; − «Госсиполда мойсиз қурилиш битумини ишлаб чиқариш технологиясини қўллаш»; − «ARM эргономик манипуляторини ишлаб чиқаришда қўллаш»; − «Биокимёвий қон таҳлили учун диагностик тўпламларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш»; 74

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ − «Озуқа навлари ва дурагайлари чиқиндиларидан гранулаларни ишлаб чиқариш»; − «Ўзбекистонда халқаро стандартларга мувофиқ маҳаллий хом ашёдан диабетик ҳолва ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни яратиш бўйича биринчи инновацион лойиҳа»; − «Юқумли касалликлар диагностикаси ва профилактикасини такомиллаштириш, гўшт ва сут маҳсулотлари сифатини яхшилаш, касалликларни қўзғатувчилар манбаини яхшилаш ҳисобига касалликларнинг эпидемиологик аҳамиятини камайтириш учун маҳаллий инновацион препаратларни жорий этиш» лойиҳаларини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 сентябрдаги 721-сон «Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг Ўзбекистондаги биринчи «тезлаткичи» – C.A.T. Science Accelerator илмий стартап- акселератори яратилди. Стартап акселераторининг асосий вазифаси лойиҳавий ўқитиш, тренингларни ўтказиш, маҳсулотни ривожлантириш учун лабораторияларни тақдим этиш, лойиҳанинг бизнес моделини яратиш, стартаплар мавжудлигининг дастлабки 2-3 йилида имтиёзли шарт- шароитлар яратиш ҳисобланади. 2019 йилда Марказ томонидан илмий институт ва ОТМларнинг 60 нафар ёш олимларидан иборат 20 та стартап 75

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ жамоа тайёрланди, стартаплар танловига 10 та лойиҳа тақдим этилди, улардан 4 таси Инновацион ривожланиш вазирлиги жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда. 2020 йилда республика ҳудудлари ва Марказий Осиё мамлакатларидан 22 та стартап жамоа акселерациядан ўтди. 2020 йил 7 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистондаги биринчи илмий акселератор финалига энг кучли 12 та жамоа чиқди. 7-расм. Тармоқлар кесимида 2019-2021 йилларда молиялаштирилган стартап лойиҳалар Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги робототехника бўйича мунтазам равишда мусобақалар ўтказиб туради. 2019 йилда мамлакат ёшлар терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган Халқаро робототехника 76

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ олимпиадасида иштирок этиб, жами 7 та медални (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини) қўлга киритди. 2020 йилнинг сентябрь ойида «Technoways» инновацион марафони ташкил этилди. Марафонда 11 жамоадан 50 нафар иштирокчи қатнашди. Натижада 4 та лойиҳа бизнес- фаришталар томонидан молиялаштирилди. Бундан ташқари, 2021 йилда Ёшлар академияси томонидан янги инновацион ишланмаларни ривожлантиришга қаратилган «ХАКАТОН» марафони ўтказилди. Хорижда Facebook, Google ва TechCrunch каби АТ соҳасининг деярли барча етакчилари мунтазам равишда бундай марафонларни ўтказиб туриши эътиборга лойиқ. Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини реал секторга жорий этиш учун қулай шарт- шароитларни яратиш мақсадида 2021 йилда Тошкент, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида Ёшлар технопарклари қурилиши бошланди. Инновацион инфратузилмани яратиш борасида бугунги кунда Ўзбекистонда 15 та инфратузилма объекти, жумладан, 9 та технопарк, 1 та бизнес-инкубатор, 1 та бизнес-акселератор, 2 та инновацион марказ ва 2 та инновацион полигонлар фаолияти йўлга қўйилган. 2022 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида Ёшлар технопарклари ташкил этилади. 2018-2021 йиллар мобайнида Яшнобод инновация технопарки резидентлари сони 57 тага етди, 1107 та янги иш ўринлари яратилди (2019 йилда – 140 та, 2020 йилда – 77

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 370 та, 2021 йилда – 597 та), 304,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, бунда экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 4,9 млн. АҚШ доллари (2019 йилда – 1,2 млн. АҚШ доллари, 2020 йилда – 1,4 млн. АҚШ доллари, 2021 йилда – 2,3 млн. АҚШ доллари) ни ташкил этди. Умуман олганда Технопарк резидентлари қарийб 9,4 млрд. сўм (2019 йилда – 1,1 млрд. сўм, 2020 йилда – 3,4 млрд. сўм, 2021 йилда – 4,9 млрд. сўм) инвестиция киритдилар. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ««Яшнобод» Инновацион технопарки дирекцияси» ДУК резидентлари тўғрисида https://online.pubhtml5.com/fkya/pvsd/ ҳавола ёки қуйидаги QR-код орқали маълумот олишингиз мумкин: ««Яшнобод» Инновацион технопарки дирекцияси» ДУК резидентлари каталоги 2018-2021 йилларда республика ҳудудларида янги инновацион инфратузилма объектлари яратилди. Хусусан: − Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 884-сонли қарорига мувофиқ, «Андижон тажриба- кўргазма майдони»ни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 10 хил доривор ўсимликлар (амарант, киноа, стевия, аглаонема пикок, қушқўнмас, ҳелба ва 78

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ бошқалар) 8 гектар майдондаги тажриба участкасига экилди. − Сирдарё вилоятидаги Сабзавот ва полиз экинлари бўйича илмий уруғчилик станциясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 1,4 млрд. сўм маблағ ажратилди. − Нукус шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида Стартап инновацион марказ ташкил этилиб, унинг қурилиши учун «Startap innovation Company» МЧЖ томонидан 1,18 млрд. сўм маблағ ажратилди. − Халқаро молекуляр аллергология марказига Мўйноқ туманида Инновацион телетиббиёт клиникасини яратиш ва уни замонавий инновацион технологиялар билан жиҳозлаш учун 673,9 млн. сўм маблағ ажратилди. − Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлар технопарки»ни зарур лаборатория ва техник жиҳозлар (асбоблар) билан таъминлаш учун 553,1 млн. сўм маблағ ажратилди. − Фарғона шаҳрида Ёшлар инновацион маркази, Урганч шаҳрида DATA инновацион ўқув маркази ташкил этилди. Олимлар ва тадқиқотчиларнинг тадқиқотлари натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Қарши давлат университети ҳудудида Ёшлар технопарки қурилади. Таъкидлаш жоизки, ҳудудларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятида ҳаводан сув ишлаб чиқариш учун «Watergen Technology», умумтаълим мактаблари учун «Q-scan» ва «Электрон қўнғироқ» лойиҳалари амалга 79

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ оширилди; Сурхондарё вилоятида «Ўсимликлар клиникаси» ва «Ақлли станция», Фарғона вилоятида «Q-box» ва «Ақлли мактаб» ўқув офлайн ресурслари ишлаб чиқилди. 68,8 млрд.сўм 70,8 млрд.сўм (60 турда) (209 турда) 9,4 млрд.сўм 18,3 млрд.сўм (21 турда) (37 турда) 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й. 8-расм. 2018-2021 йилларда лаборатория жиҳозларини сотиб олиш харажатлари Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Шунингдек, ҳудудларда инновацион инфратузилмани ривожлантириш дастурларини амалга ошириш доирасида 2018-2021 йилларда илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари учун 167,3 млрд. сўм миқдорида 327 та лаборатория жиҳозлари ва ускуналари сотиб олинди Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 80

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Қарори, шунингдек, илмий ташкилотлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 274-сон «Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди ва Илмий ташкилотларнинг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унга мувофиқ, вазирлик мамлакатда фаолият кўрсатаётган илмий ташкилотларнинг Миллий рейтингини шакллантириш учун масъул этиб тайинланди. Рейтинг 3 гуруҳга бўлинган 27 та кўрсаткич бўйича аниқланади: I. Кадрлар салоҳияти кўрсаткичлари: − Тадқиқотчиларнинг илмий салоҳияти; − Асосий штатдаги ёш олимларнинг улуши; − Илмий ходимларнинг ўртача ёши; − Ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг улуши; − Тадқиқотчиларнинг ҳаракатчанлиги (хорижий илмий ташкилотларда маъруза ўқиш ва семинарлар ўтказиш, хорижий тадқиқотчиларга илмий раҳбарлик қилиш); − Педагогик анъаналар асосида илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги; − Докторлик (DSc ва PhD) диссертацияларини ҳимоя қилиш самарадорлиги; − Илмий даража олиш самарадорлиги; − Диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилган докторантлар ёки мустақил тадқиқотчилар (PhD ва DSc) улуши. 81

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ II. Давлат дастурлари, халқаро грантлар ва иқтисодий шартномалар доирасида илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш натижаларининг кўрсаткичлари: − Фундаментал лойиҳаларнинг улуши; − Амалий лойиҳаларнинг улуши; − Инновацион лойиҳаларнинг улуши; − Халқаро ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг улуши; − Халқаро грантларнинг улуши; − Бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш (хўжалик шартномалари асосида). III. Чоп этилган мақолаларнинг кўрсаткичлари, илмий натижалардан фойдаланиш, татбиқ этиш ва тижоратлаштириш: − Халқаро кўрсаткичлар бўйича чоп этилган илмий мақолалардан иқтибос келтириш; − Халқаро илмий журналларда, маҳаллий илмий нашрларда чоп этилган мақолалар ва монографияларнинг улуши; − Илмий ташкилот томонидан конференциялар ёки семинарларни ўтказиш; − Тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ва бюджетдан ташқари қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали олинган маблағлар миқдори; − Тадқиқот натижаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш; − Илмий ҳажмдор маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги (экспорт) улуши; − Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини бевосита синовдан ўтказиш учун ишлаб чиқаришда инфратузилманинг мавжудлиги; 82

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ − Илмий ташкилотда экспериментал ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжудлиги; − Инновацион акселераторлар ва инкубаторларнинг яратилиши ва тўлақонли ишлаши; − Ёш олимлар учун ижодий ва тажриба устахоналарини яратиш ва фаолият юритишини таъминлаш; − Лабораторияларнинг жиҳозланганлик даражаси; − Муассаса расмий веб-сайтининг Миллий қидирув тизимидаги ўрни. Ўсимлик моддалари кимёси институти 90,77 79,95 Биоорганик кимё институти 77,81 76,19 Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш 76,05 агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти 75,37 75,05 “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти 74,23 73,63 Илғор технологиялар маркази 72 “Фан ва тараққиёт” ДУК Геномика ва биоинформатика маркази Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти 9-расм. 2020 й. Илмий ташкилотларнинг миллий рейтингига кўра Топ-10 тадқиқот муассасалари Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари 83

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 9-расмдан кўриниб турибдики, 2020 йил рейтингига мувофиқ Ўсимликлар кимёси институти, Биоорганик кимё институти ва Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти энг кучли илмий-тадқиқот институтларининг биринчи учлигига кирди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилган ҳисоб- китобларга кўра, юқорида қайд этилган ташкилотлар докторлик (DSc, PhD) диссертацияларини ҳимоя қилиш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, илмий ҳажмдор маҳсулотларни экспорт қилиш, илмий ходимларнинг штат таркибида ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг улуши каби мезонларга мувофиқ юқори натижаларни кўрсатди. 31 Беларусь Россия 86 Корея Республикаси 9 Германия 12 12 153 АҚШ 23 Австрия БАА Бошқалар 10-расм. 2020-2021 йилда қисқа муддатли илмий стажировкадан ўтган ёш тадқиқотчи олимларнинг сони Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари 84

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Вазирлик томонидан илмий йўналишлар бўйича ёш тадқиқотчи олимлар учун грант асосида қисқа муддатли стажировкалар мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Шундай қилиб, сўнгги 3 йил ичида 783 нафар ёш тадқиқотчи олимлар кимё, биология, геология, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, физика, математика, ижтимоий фанлар (тилшунослик, тарих, археология, педагогика), энергетика ва бошқа соҳаларда чет элда қисқа муддатли (икки ойлик) илмий стажировкадан ўтдилар. 3314 1433 1657 927 836 1009 113300 441 286500 101 68 84 143 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й. 2022 й. Фалсафа доктори (PhD) Фан доктори (DSc) Стажёр-тадқиқотчи 11-расм. Ўзбекистонда фалсафа докторлари (PhD), фан докторлари (DSc) ва тадқиқотчи стажёрларни тайёрлашга ажратилган квоталарнинг сони Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 22 майдаги 304-сон 85

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, олий малакали илмий ва илмий- педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича ўз тасарруфидаги илмий ва таълим ташкилотларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни асосида 2017 йилнинг 1 июлидан фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc)ни тайёрлаш бўйича мамлакатда олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки босқичли тизими, шунингдек, тадқиқотчи стажёрларни тайёрлаш бўйича тизим жорий этилди. Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш учун ажратилган квоталар сони режали равишда ортиб бормоқда (11-расм). Ўз навбатида, илмий-техник ахборотнинг давлат тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тезкор ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини зарур, ишончли ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш ва миллий 86

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ инновацион тизимнинг барча субъектларига сифатли ахборот-таҳлилий хизмат кўрсатиш учун жуда муҳимдир. Шу мақсадда, 2019 йилнинг охирида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази ишга туширилди. Марказ ўз фаолияти давомида қуйидаги натижаларга эришди: − 2017-2019 йиллар даврида давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича ҳисобот ҳужжатларининг электрон шакллари маълумотлар базаси шакллантирилди (2000 тадан ортиқ лойиҳалар бўйича 5100 тадан ортиқ ҳисоботлар миқдорида). Тўпланган ҳисоботлар бўйича натижадорлик таҳлили амалга оширилди, тижоратлаштириш салоҳиятига эга илмий ва инновацион фаолият натижалари аниқланди; − Илм-фан тармоқларига ахборот-таҳлил хизматларини кўрсатиш, жумладан, мамлакат ва дунёдаги энг янги инновацион технологиялар ва илмий ишланмалар бўйича дайжестлар ва бюллетенлар тайёрлаш бўйича ишлар йўлга қўйилди. COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича дайжестлар кундалик равишда тайёрланмоқда ва чоп этилмоқда; − ИТМ ва ОЎҚларга SpringerLink (Springer Nature), Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) ва бошқа шу каби илмий- техник ахборотнинг етакчи тўлиқ матнли маълумотлар базаларига кириш имконияти таъминланмоқда, ўқув вебинарлари ўтказилмоқда (110 тадан ортиқ семинар ва вебинарлар), техник қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда; 87

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ − ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ЮНЕСКО ва Ислом тараққиёт банки «UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ишлари ва инновацияларни хариталаш» шарҳи чоп этилди, унда фан, технологиялар ва инновациялар (ФТИ) соҳасида Ўзбекистон Республикасининг муҳим тавсифномалари тақдим этилди. Биринчи марта ҳудудларнинг илмий-техник ва инновацион салоҳиятининг таҳлили ўтказилди; − Рақамлаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда: Ўзбекистон ва жаҳон илмий жамоатчилиги вакиллари маҳаллий илм-фан ютуқлари, сўнгги воқеалар ва бўлажак илмий тадбирлар ҳақида ва бошқалар билан танишиб чиқишлари мумкин бўлган Миллий илмий веб- портали (www.nsp.gov.uz) ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳаси ривожланишининг статистик маълумотлари ва кўрсаткичларини тўплаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш жараёнларини оптималлаштириш учун Илмий-техник ахборотнинг ихтисослашган ахборот-таҳлилий тизими (www.ias.gov.uz) ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6079-сон фармонининг 21-иловаси 20-бандига мувофиқ \"Инновацион фаолият бўйича навигатор\" 88

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ (www.navigator.uzmip.uz) марказлашган ахборот ресурсини яратиш бўйича Миллий илмий порталида интерактив харита кўринишида Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигаторига 62 та соҳа ташкилоти (инвестиция компаниялари, IТ-парклар, консалтинг фирмалар, коворкинг марказлари, технопарклар, бизнес акселераторлар, махсус иқтисодий зоналар, эркин иқтисодий зоналар, кичик иқтисодий зоналар, илмий лабораториялар) тўғрисидаги маълумотлар базалари ишга туширилди. Яқин келажакда Ўзбекистонда илмий-техник ахборотнинг тўлақонли, самарали фаолият кўрсатадиган давлат тизимини яратиш мақсадида Марказ илмий ва инновацион лойиҳалар, патент базаси, диссертациялар, рефератлар ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар фонди бўйича ҳисобот ҳужжатларини ўз ичига олувчи илмий-техник ахборотнинг ягона Миллий маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, илмий статистикани йиғиш ва қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш, ИҲТТ мамлакатларида эътироф этилган илмий ва инновацион фаолиятни баҳолаш усулларига мослаштириш (Фраскати қўлланмаси, Осло қўлланмаси, Канберра қўлланмаси) бўйича комплекс ишларни амалга оширишни режалаштирган. 89

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 1.3. Глобал инновацион индекс рейтингида ислоҳотларнинг жаҳон миқёсида эътироф этилиши Глобал инновацион индекс (ГИИ) – бу инновацион фаолият соҳасида 130 дан ортиқ мамлакатларнинг йиллик рейтинг ва таҳлилий шарҳи бўлиб, унинг асосида мамлакатлар натижадорлиги бўйича сараланади, пировардида жаҳон ҳамжамияти учун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ривожланишининг барометри бўлиб хизмат қилади. ГИИ рейтинги 7 та асосий йўналишлардан иборат: 1. Бошқарув институтлари; 2. Инсон капитали ва тадқиқотлари; 3. Инфратузилма; 4. Бозорни ривожлантириш; 5. Бизнесни ривожлантириш; 6. Билим ва технология соҳасидаги натижалар; 7. Ижодий натижалар. Барча йўналишлар мамлакат ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий ва институционал асосларини бевосита қамраб олувчи 21 та таркибий кичик блоклар ва 80 та индикаторларга асосланади. Рейтинг ҳар йили тузилади ва эришилган натижаларнинг таҳлили шаклланаётган инновацион иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва умуман бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолаш имконини беради. ГИИ мутахассислари хулосасига кўра, рейтингнинг муҳим кўрсаткичларидан бири – «Мамлакатнинг 90

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ кутилганидан юқори натижага эришиши» кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич даромад даражаси бўйича мамлакатларнинг қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: − даромади юқори даражали мамлакатлар; − даромади ўртачадан юқори даражали мамлакатлар; − даромади ўртачадан қуйи даражали мамлакатлар; − даромади қуйи даражали мамлакатлар. 1-жадвал. Даромаднинг турли хил даражаларидаги инновацион фаолиятнинг натижалари, 2021 й. ГИИ кўрсаткичи Даромади Даромади Даромади Даромади юқори ўртачадан ўртачадан қуйи Ривожланишнинг ушбу даражаси даражали юқори қуйи даражали учун кутилаётган мамлакатлар даражали даражали мамлакатлар натижаларидан мамлакатлар мамлакатлар юқори Швейцария Хитой Вьетнам Руанда кўрсаткичларга Швеция Болгария Ҳиндистон Малави эришган АҚШ Таиланд Украина Мадагаскар мамлакатлар Буюк Британия Бразилия Филиппин Тожикистон Корея Республикаси Эрон Монголия Буркина-Фасо Нидерландия Жанубий Молдова Уганда Африка Финляндия Республикаси Тунис Мозамбик Сингапур Перу Марокаш Мали Дания Малайзия Кения Того Германия Туркия Танзания Нигер Франция Россия Ўзбекистон Эфиопия Япония Черногория Кабо-Верде Гвинея Гонконг Сербия Сальвадор Яман Исроил Мексика Қирғизистон Коста-Рика Канада Шимолий Покистон Македония Исландия Беларусь Боливия Австрия Грузия Сенегал Ирландия Колумбия Гондурас 91

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Норвегия Арманистон Камбоджа Эстония Ямайка Непал Бельгия Босния Гана ваГерцеговина Люксембург Озарбайжон Зимбабве Чехия Иордания Замбия Австралия Албания Миср Манба: The Global Innovation Index 2021 маълумотлари Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг 2021 йилда эришган натижалари ГИИ экспертлари томонидан даромаднинг ўртачадан қуйи даражаси билан мамлакатлар (1-жадвал) учун кутилганидан юқори натижага эришиш сифатида қайд этилди. Мамлакатда олиб борилаётган фаол ижтимоий- иқтисодий сиёсат 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган илмий-техник ислоҳотларга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Жаҳон ҳамжамиятида мамлакатнинг рақобатбардошлик даражаси ва унинг инновацион тараққиётини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсади этиб белгиланди. Стратегиянинг бош мақсадига эришиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб ГИИ рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш асосий вазифалардан бири этиб кўрсатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон ушбу рейтингда 2012 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ва 2012- 92

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 2021 йиллар маълумотлар базаси эришилган натижаларни умумлаштириш имконини беради. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг самарали даврини аниқлаш учун уларни вақтга боғлиқ бўлган 2 даврга бўлиш мақсадга мувофиқдир: 1. 2012-2020 йиллар – ГИИ рейтингида пассив иштирок этиш, яъни Ўзбекистон бу даврда ушбу рейтингда иштирок этмаган ва қиёсий кўрсаткичлар фақат 2015 ва 2020 йилларда (йиллик оралиқ маълумотларсиз) қўлланилган; 2. 2020-2021 йиллар – Инновацион ривожланиш вазирлиги саъй-ҳаракатлари натижасида ГИИ рейтингида мамлакатнинг фаол иштирок этиш даври. 2-жадвал. 2012-2021 йилларда ГИИда Ўзбекистон рейтинги 2012 йил 2015 йил 2020 йил 2021 йил Мамлакат Ўрни Мамлакат Ўрни Мамлакат Ўрни Мамлакат Ўрни Бенин 125 Ангола 120 Руанда 91 Албания 84 Мадагаскар 126 Бутан 121 Эль- 92 Кения 85 Сальвадор Ўзбекистон 127 Ўзбекистон 122 Ўзбекистон 93 Ўзбекистон 86 (+5) (+29) (+7) Танзания 128 Свазиленд 123 Қирғизистон 94 Индонезия 87 Камбоджа 129 Замбия 124 Непал 95 Парагвай 88 Манба: The Global Innovation Index 2012, 2015, 2020, 2021 маълумотлари Умуман олганда, Ўзбекистоннинг 2012 йилдан 2021 йилгача ГИИдаги рейтинги барқарор яхшиланиши кузатилмоқда. Шундай бўлса-да, агар биринчи босқичда рейтингнинг 5 позицияга яхшиланишига эришилган бўлса, 93

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ иккинчи босқичда салмоқли ривожланиш кузатилади, яъни 2021 йилда жами 36 та позицияга юқорилаган (2-жадвал). Россия 51 48 47 45 +2 Беларусь 78 53 64 62 +2 Арманистон 69 61 61 69 -8 Қозоғистон 83 82 77 79 -2 Озарбайжон 89 93 82 80 +2 Қирғизистон 109 109 94 98 -4 Ўзбекистон 127 122 93 86 +7 Тожикистон 108 114 109 103 +6 2012 й. 2015 й. 2020 й. 2021 й. 12-расм. 2015-2021 йилларда МДҲ мамлакатларининг ГИИдаги рейтинги. Манба: The Global Innovation Index 2012, 2015, 2020, 2021 маълумотлари. Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари орасида ГИИ рейтингида унчалик юқори бўлмаган кўрсаткичларига қарамай ва мамлакатнинг 2016-2019 йиллардаги рейтингда иштирок этмаётганлиги, умуман олганда, натижадорликка салбий таъсир кўрсатмади. Шундай қилиб, МДҲ мамлакатлари бўйича қиёсий таҳлил МДҲ давлатлари 94

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ ўртасидаги рейтингдаги ўрнини яхшилаш бўйича Ўзбекистоннинг натижадорлигининг юқори суръатларини қайд этиш имконини беради (12-расм). +39 -37 +39 +101 -34 +12 +25 133 767772 111 125 138 138 138 106 101 85 127 9594 72 72 123 127 113 89 89 90 77 61 35 2724 2012 2015 2020 2021 13-расм. Ўзбекистон бўйича ГИИ рейтинги йўналишларининг кўрсаткичлари (2012-2021 йиллар) Манба: The Global Innovation Index 2012, 2015, 2020, 2021 маълумотлари Барча мамлакатларнинг умумий рейтинг кўрсаткичи 7 та асосий йўналишларнинг натижадорлилигига асосланган бўлиб, улар ўз навбатида 81 та 95

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ индикаторларнинг натижадорлигидан иборат. Шундай қилиб, барча 7 та йўналишларнинг таҳлили инновацион иқтисодиётни шакллантириш асосида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида давомий ислоҳотлар натижадорлиги 2021 йилда «Бозорнинг ривожланганлиги» (+101), «Инфратузилма» (+39); «Институтлар» (+39); «Ижодий меҳнат натижадорлиги» (+25) каби кўрсаткичларда ўз аксини топганлигидан далолат бермоқда (13-расм). Яхшиланган кўрсаткичлардан ташқари, 13-расм тегишли чора-тадбирларни талаб қиладиган ортда қолаётган йўналишларни аниқлаш имконини беради. Масалан, «Инсон капитали ва тадқиқотлари» ва «Бизнеснинг ривожланганлиги» кўрсаткичлари шулар жумласидандир. 96

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 1.4. Ўзбекистоннинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишлари: Ўзбекистоннинг «кучли» кўрсаткичларини сақлаб қолиш ва «кучсиз» кўрсаткичларини яхшилаш Ўзбекистоннинг ГИИда «кучли» кўрсаткичлари Йиллик рейтингларни тузишда ГИИ мутахассислари ҳар бир мамлакат бўйича «кучли» ва «кучсиз» кўрсаткичларни алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Шунга мос равишда, турли йиллардаги «кучли» кўрсаткичларни ягона маълумотлар базасига умумлаштириш эришилган натижаларни қайд этиш имконини беради, муҳими эса уларни сақлаб қолиш ва янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдир (3-жадвал). 3-жадвал. 2020-2021 йилларги ГИИ рейтингида Ўзбекистоннинг «кучли» кўрсаткичлари № ГИИ экспертлари хулосаси бўйича 2020 2021 «кучли» кўрсаткичлар йилда йилда рейтинг рейтинг 1.3.1 Бизнесни очиш енгиллиги 2.1.1 8 8 Таълимга давлат харажатлари 2.1.5 (ЯИМдан %) 31 28 Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ўзаро 2.2.2 нисбати, ўрта таълим 38 37 3.1.3 Илм-фан ва муҳандислик соҳасидаги 3.2 битирувчилар (%) 77 Электрон ҳукумат хизматлари 48 46 Умумий инфратузилма 41 37 97

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ 3.2.3 Капиталнинг ялпи жамланиши 87 (ЯИМдан %) 4 Бозорнинг ривожланганлиги 27 24 4.2.1 Миноритар инвесторлар ҳимоясининг 36 36 оддийлиги 6.1.1 Келиб чиқиши бўйича патент 45 47 талабномалари 6,2 Билимларнинг таъсири 49 42 6.2.1 Киши бошига ЯИМ ўсиш суръати 12 8 7.2.1 Маданий ва ижодий хизматлар 33 95 экспорти Манба: The Global Innovation Index 2020, 2021 маълумотлари ГИИ “кучли” Иқтисодий блок: кўрсаткичларининг - Бизнесни очиш енгиллиги; - Капиталнинг ялпи жамланиши (ЯИМдан %); гуруҳланиши -Умумий инфратузилма; - Бозорнинг ривожланганлилиги; - Миноритар инвесторлар ҳимоясининг оддийлиги; - Келиб чиқиши бўйича патент талабномалари; - Киши бошига ЯИМ ўсиш суръати. Ижтимоий блок: - Таълимга давлат харажатлар (% ЯИМ); - Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ўзаро нисбати, ўрта таълим; - Илм-фан ва муҳандислик соҳасидаги битирувчилар (%); - Электрон ҳукумат хизматлари; - Билимларнинг таъсири; - Маданий ва ижодий хизматлар экспорти. 14-расм. Ўзбекистоннинг ГИИда «кучли» кўрсаткичларининг гуруҳланиши 98

1-БОБ. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИСЛОҲОТЛАРИ Умуман олганда, «кучли» кўрсаткичларни умумлаштириш уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимига бевосита алоқадорлигини белгилаш имконини беради, буни яққол кўриш учун, кўрсаткичларни 2 та асосий қисмга ажратиш мумкин: ижтимоий ва иқтисодий (14- расм). Шунга мос равишда мамлакатдаги ижтимоий- иқтисодий аҳволнинг яхшиланиши тегишли даврда ГИИ рейтингининг яхшиланган кўрсаткичларида ўз аксини топади. Ижобий рейтинг натижаларининг ўсиши билан бир қаторда, ўтган йиллардаги салбий субиндексларнинг (4-жадвал) ижобий натижага «ўтиши»ни қайд этиш муҳим аҳамиятга эга. 4-жадвал. 2012-2021 йилларда Ўзбекистон кўрсаткичларининг рейтинги Рейтинг Ўзгариш 2015 й. 2020 й. Йўналишлар ва 2012 й. 106 95 2021 й. 2012- 2015- 2020- гуруҳлар 133 94 2015 2020 2021 йй. йй. йй. 1 Институтлар 27 11 1 1.1 Сиёсий муҳит 128 115 98 95 13 17 3 129 1.2 Регулятив муҳит 117 121 107 107 8 14 0 35 1.3 Бизнес муҳит 2 76 72 72 41 4 0 99 2 Инсон капитали ва м/й 76 77 72 -41 -1 5 тадқиқот 111 92 2.1 Таълим 29 52 42 -27 -23 10 2.2 Олий таълим 95 73 68 4 22 5 2.3 Тадқиқотлар ва 92 94 95 92 -2 -1 ишланмалар (R&D) 3. Инфратузилма 101 72 72 10 29 0 3.1 АКТ 93 72 65 -1 21 7 3.2 Умумий инфратузилма 87 73 41 37 14 32 4 3.3 Экологик барқарорлик 124 132 101 111 -8 31 -10 99


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook