Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore 2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

2017-2021 yy. Ilm-fan va innovatsiyalar bo'yicha Milliy ma'ruza

Published by Center for Scientific and Technical Information, 2022-08-01 13:36:31

Description: Ilmiy-texnik axborot markazi

Search

Read the Text Version

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Шубҳали журналларда мақола чоп этиш муаммоси ҳам пойтахт, ҳам вилоят илмий ва таълим муассасаларига хосдир. Бу факт ушбу йўналишдаги институтларнинг тавсия этилган нашриётлар билан ишлашни ташкил этиш воситалари ва механизмларидан паст даражада хабардорлигини кўрсатади. Journal of Critical Reviews 458 Journal of Advanced Research in 218 Dynamical and Control Systems 148 138 International Journal of Scientific and 89 Technology Research 30 26 International Journal of Advanced Science 25 and Technology 23 21 Indian Journal of Forensic Medicine and Toxicology International Journal of Current Research and Review International Journal of Psychosocial Rehabilitation International Journal of Emerging Trends in Engineering Research Plant Cell Biotechnology and Molecular Biology International Journal of Advanced Trends in Computer Science and Engineering 24-расм. 2020 йилда Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган Топ-10 журналларда маҳаллий олимлар томонидан чоп этилган мақолаларнинг сони Манба: Scopus маълумотлари 150

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган нашрларда маҳаллий олимлар томонидан чоп этилган мақолаларнинг аксарияти «Journal of Critical Reviews», «Journal of Advanced Research in Dynamical and Control Systems», «International Journal of Scientific and Technology Research», «International Journal of Advanced Science and Technology», «Indian Journal of Forensic Medicine and Toxicology» каби журналларга тўғри келмоқда (24-расм). Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, шубҳали журналларда чоп этилган мақолалар олимларнинг нафақат вақтини, молиявий ресурсларини, балки профессионал обрўсини йўқотишига олиб келади, яъни муаллифлар жаҳон илмий майдонида ўз тадқиқотлари натижаларини тақдим этиш имкониятидан маҳрум бўлишади. Бундан ташқари, салбий оқибатлар бутун маҳаллий илм-фан обрў- эътиборига таъсир қилади. Мақолани расмийлаштириш, мос нашрни топиш бўйича қийинчиликлардан қочиш учун, шунингдек, мақола чоп этиш жараёни муддатини қисқартириш истагида олимлар кўпинча ҳақ эвазига ушбу мажбуриятларни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган воситачиларнинг хизматларига мурожаат қилишади. Сўнгги уч йил мобайнида чет эллик олимлар билан ҳамкорликда ёзилган мақолалар сонининг камайишига ҳам таъсир қилган академик фирибгарликнинг бундай шакллари илмий жамоатчиликнинг асосий муаммосига айланди (25-расм). 151

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 55,0% 55,4% 34,3% 20,2% 2017 2018 2019 2020 25-расм. 2017–2020 йилларда халқаро олимлар билан ҳаммуаллифликда ёзилган, Scopus да чоп этилган мақолалар улуши Манба: https://scival.com/benchmarking/analyse Шу билан бирга халқаро кооперация – инновациялар, илм-фан ёки таълим билан боғлиқ тармоқлар ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир. Хорижий муаллифлар билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистонда қўллаш мумкин бўлган қимматли маълумотлар билан алмашиш жараёнини бошлаб беради. Шунингдек, журналларнинг иқтибос келтирилиш даражаси ва уларнинг илмий талабга эга эканлигини акс эттирувчи илмий журналларнинг тоифалари – барча тўрт квартиллардаги мақолаларнинг сони мутаносиб равишда ўсиб бораётганлигини таъкидлаш лозим. Шундай қилиб энг катта ўсиш 4-тартибли квартил (Q4) – Scopus маълумотлар базасидаги энг кам иқтибос келтириладиган журналлар бирлашмасига хосдир. Демак, агар 2019 йилда ушбу 152

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ журналларда 565 та мақола чоп этилган бўлса, бир йил давомида уларнинг сони қарийб 3,5 баробарга ошиб, 1948 тага етди. Таққослаш учун, энг нуфузли журналлардаги (Q1, Q2) мақолалар сонининг ўсиш даражаси анчайин паст бўлиб, бу ҳолат қуйидаги графикда яққол кўрсатилган (26-расм). Мақолаларни жаҳоннинг энг яхши журналларига, хусусан биринчи ва иккинчи квартиль (Q1, Q2) журналларига жойлаштириш учун талаблар учинчи ва тўртинчи квартиль журналларига қўийладиган талабларга нисбатан кучлироқ. Scopus маълумотлар базаларига киритилган журналлардаги барча мақолаларнинг 78,4% Q3 ва Q4 улушига тўғри келиши ҳам айнан мана шу шартларга боғлиқдир. 1948 127 142 565 1304 98 200 150 113599 104 275 247 2017 149 168 244 2018 2020 2019 Q1 (Топ 25%) Q2 (Топ 26-50%) Q3 (Топ 51-75%) Q4 (Топ 76-100%) 26-расм. Мақолаларнинг журналлар квартиллари бўйича тақсимланиши Манба: https://scival.com/overview/discipline?uri=Country/860 153

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Муаллиф илмий ишига олимлар ва тадқиқотчиларнинг қизиқишини баҳолаш кўрсаткичларидан бири – мақолаларни кўриб чиқишлар сони ҳисобланади. 27-расм чоп этилган мақолани кўриб чиқишлар ўртача сонининг тушишини акс эттиради. Шундай қилиб, агар 2019 йилда ўртача битта чоп этилган мақолага деярли 20 та кўриб чиқиш тўғри келган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 11 тани ташкил этади. Бундай динамика илмий ҳамжамиятнинг маҳаллий муаллифлар асарларига бўлган қизиқиши нашрлар сонидан кўра секин ўсиб бораётганини англатади. 30 27,2 19,7 41094 45000 17545 29697 10,7 40000 25 22,3 2020 35000 30000 20 25000 20000 15 15000 10000 10 13104 5000 0 5 2018 2019 0 2017 Кўришлар сони Хар бир нашрга ўртача кўришлар сони 27-расм. 2017–2020 йилларда Scopus да маҳаллий муаллифлар мақолаларининг кўриб чиқилиши Манба: https://scival.com/benchmarking/analyse Кўриб чиқишлар бўйича статистика кўрсаткичидан фарқли равишда, мақолаларга бир вақтда умумий иқтибос келтиришлар сони ҳам, битта мақолага иқтибос келтиришлар 154

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ сони ҳам камайиши кузатилади. 2020 йилда мақолаларга иқтибос келтиришлар камайиши сабабли, 2020 йил учун иқтибос келтиришларнинг ўртача қиймати 4 баробар тушиб кетди. Мақолалар умумий сонининг кўпайиши ва иқтибос келтириладиган мақолаларнинг камайиши муаллифларнинг диққат-эътибори иш сифатидан миқдорга ўтганлигини кўрсатади. 8 4440 3403 3795 2423 5000 5,3 2,5 4500 7 0,6 4000 2018 2019 2020 3500 6 7,6 3000 2500 5 2000 1500 4 1000 500 3 0 2 1 0 2017 Иқтибослар сони Бир нашр учун ўртача иқтибослар сони 28-расм. 2017–2020 йилларда Scopus да маҳаллий муаллифлар мақолаларидан иқтибос келтириш Манба: https://scival.com/benchmarking/analyse Илмий этикага риоя қилиш ва мақолалар чоп этиш фаоллиги ҳамда сифатини ошириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги олимлар фаолиятини яқиндан кузатиб, юртимиз илм-фани обрўсини тушириш хавфларининг олдини олиш бўйича чораларни кўрмоқда. 2020 йилнинг бошидан бери Инновацион ривожланиш вазирлиги олимлар учун SpringerLink (Springer Nature) ва Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) каби дунёдаги энг йирик илмий 155

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ нашриётларнинг электрон платформаларидан эркин фойдаланиш имконини таъминлади. Ушбу платформаларда дунёнинг энг етук олимлари томонидан чоп этилган мақолаларнинг тўлиқ матни мавжуд. Мазкур компанияларнинг вакиллари томонидан мунтазам равишда қуйидаги мавзуларда ўқув семинарлари ва вебинарлар ўтказиб келинмоқда: − «Тадқиқотларни ўтказиш учун илмий мақолалар ва баённомаларни танлаш»; − «Scopus ва Web of Science платформаларида индексланган журналларни танлаш»; − «Springer Nature journal Suggester ёрдамида мақола учун журналларни танлаш»; − «Юқори рейтингли журналларга мақолаларни тақдим этиш: умумий талаблар, тавсиялар»; − «Springer Nature нашриётига монография қандай тайёрланади ва тақдим этилади»; − «Илмий тадқиқотларни олиб бориш учун link.springer.com платформасидан фойдаланиш»; − «Тадқиқот мавзуси бўйича рейтинг журналларини танлаш. Йиртқич журналларга дуч келмаслик»; − «Қандай қилиб юқори сифатли мақола тайёрлаш ва уни рейтингли хорижий журналларда чоп этиш мумкин»; − «Хорижий рейтингли нашриётда қандай қилиб монографияни тайёрлаш ва чоп этиш мумкин». 2020-2021 йилларда жами 8 275 нафар киши иштирок этган 8 та кўчма ўқув семинарлари ва 90 та вебинарлар ўтказилди (2020 йил январь-декабрь ойларида 56 та вебинар ўтказилди, уларда 4 184 нафар киши иштирок этди; 2021 йил 156

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ январь-декабрь ойларида 55 та вебинар ўтказилди, уларда 4 091 нафар киши иштирок этди). Мазкур ҳолат илмий ахборотнинг юқори сифатли манбалари маҳаллий илмий жамоатчилик орасида талабга эга эканлиги, илмий адабиётни юклаб олиш кўрсаткичи эса асосан www.link.springer.com платформасидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўтказилган семинарлар ва вебинарлар билан боғлиқ эканлигини таъкидлаш имконини беради. Шундай қилиб, Springer Nature (2020 учун йиллик ҳисобот) томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2020 йилда link.springer.com платформасига Ўзбекистондан 7 454 нафар киши кирди, унинг натижаларига кўра умумий ташрифлар сони – 27 729 та, кўрилган саҳифалар сони – 185 719 та, мақолаларни юклаб олишлар – 79 401 тани ташкил этди. Шунингдек, 2019 йил август ойидан бошлаб, олимларнинг илмий мақолаларини юқори рейтингли илмий журналларда чоп этишга кўмаклашиш мақсадида, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой тажрибасига таянган ҳолда «Proofreading Service» бепул хизматини тақдим этмоқда. Техник талабларга мувофиқ расмийлаштирилган, юқори рейтингга эга илмий журналларда чоп этилиши режалаштирилган илмий мақолалар вазирликнинг [email protected] электрон манзилига инглиз тилида тақдим этилади. «Proofreading Service» хизмат кўрсатиши бошланганидан буён вазирликка жами 1025 та илмий мақола келиб тушди, улардан 169 таси танлаб олинди, 16 таси эса нуфузли илмий журналларда чоп этилди. 157

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Бундан ташқари, 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон олимлари ва тадқиқотчилари учун инглиз тили билими ва амалиётини такомиллаштириш бўйича 3 ойлик ўқув дастурини амалга оширишга қаратилган «English for Science» пилот дастури ишга туширилди. Лойиҳада 24 нафар олим иштирок этди. Пилот лойиҳа натижалари маҳаллий олимларнинг ушбу дастурга эҳтиёжи юқорилигини, инглиз тилини ўзлаштириш ва уни илмий фаолиятда (сифатли мақолаларни тайёрлаш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, хорижий ҳамкасблари билан илмий ҳамкорликни излаш ва ишлаб чиқиш) қўллаш имкониятларининг кенглигини намоён этди. 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг қўллаб- қувватловида ушбу лойиҳа 200 нафар тадқиқотчи олимларни қамраб олди, уни амалга ошириш муддати 9 ойга етказилди ва инглиз тилини янада чуқур ўрганиш дастури жорий этилди. Дастурнинг асосий мақсади қуйидаги вазифалардан иборат: − маҳаллий олимларнинг илмий-техник маълумотлар базаларидан сифатли фойдаланиши даражасининг ўсишини таъминлаш (масалан, Web of Science, Scopus, Springer, Wiley ва бошқалар). Одатда, бундай маълумотлар базаларидаги энг яхши мақолалар инглиз тилида чоп этилади; − нуфузли илмий журналларга мақолаларни тайёрлаш учун олимларни академик ёзув услубига ўқитиш; 158

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ − ўз тадқиқотлари ва натижаларини янада тижоратлаштириш бўйича хорижий молиялаштириш манбалари (грантлар)ни излашда олимларнинг фаоллигини оширишни ташкил қилиш орқали ўзбек олимларини халқаро даражага олиб чиқиш. Инглиз тилини ўқитиш дастури иштирокчиларини маҳаллий олимлар орасидан танлаб олиш учун мамлакатимизнинг барча олий ўқув муассасалари ва илмий- тадқиқот муассасаларига тегишли сўровлар юборилди, натижада 1 167 та талабнома келиб тушди. 14; Ижтимоий фанлар 7% 68; 34% Тиббиёт 32; 16% Техника фанлари/IT/Математика/Физика 33; Қишлоқ 17% хўжалиги/Биология/Геология 53; Кимё 26% 29-расм. Йўналишлар бўйича «English for Science» олимлар ва тадқиқотчилар учун таълим дастури иштирокчиларини тақсимлаш Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий- техник ахборот маркази маълумотлари 159

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Танлов жараёни уч босқичдан иборат бўлиб, улардан сўнг 200 нафар олим танлаб олинди. Улардан 68 нафари гуманитар фанлар, 53 нафари – тиббиёт, физика, 33 нафари – математика ва ахборот технологиялари, 32 нафари – биология, геология, 14 нафари – кимё йўналиши бўйича номзодлар эди (29-расм). Дастурни амалга оширишда иштирок этиш учун рейтингли журналларда илмий мақолалар чоп этиш бўйича катта тажрибага эга хорижий тадқиқотчилар таклиф этилди. Мамлакатда плагиатнинг олдини олиш ва илмий этикага риоя қилиш бўйича ишларни йўлга қўйиш мақсадида 2021 йилнинг март ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази миллий плагиатга қарши кураш тизими ва илмий чоп этилган мақолалар бўйича миллий маълумотлар базасининг электрон платформасини жорий этиш бўйича концепция ва амалга ошириш режаси лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжатда биринчи навбатдаги вазифа сифатида илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича ҳисобот ҳужжатлари, патент базаси, диссертациялар ва чоп этилган мақолалар фондини ўз ичига олган илмий-техник маълумотларнинг ягона Миллий базасини (марказий репозитарий) шакллантириш белгиланган. Ҳозирги вақтда ушбу маълумотларнинг барчаси Миллий кутубхона, Давлат архиви, Илмий-техник ахборот маркази, Интеллектуал мулк агентлиги, ОТМ ва ИТИлари каби ташкилотларда сақланмоқда. Ўзбекистон илмий журналларини халқаро маълумотлар базаларида илгари суриш маҳаллий илмий даврий 160

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ нашрларнинг сифатини ошириш йўналишларида ҳам кенг кўламли ишларни амалга ошириш лозим. Бугунги кунга келиб мамлакатда халқаро маълумотлар базаларида индексация қилинган атиги 2 та илмий журнал фаолият кўрсатмоқда. Булар «Гелиотехника» журнали (инглиз тилида: Applied Solar Energy импакт омил: 2019 йилда – 1,5; 2020 йилда – 2,0; Scopus да 1977-1990 йилларда, кейин 1995 йилдан ҳозирга қадар) ва Web of Science маълумотлар базасида ҳам индексланувчи «Табиий бирикмалар кимёси» журнали (инглиз тилида: Chemistry of natural compounds; импакт омил: 2019 й. – 1,0; 2020 й. – 1,2; Scopusда 1965 йилдан бери). Маҳаллий ва хорижий олимлар ушбу журналларда ўз мақолаларини чоп этишади. Журналлар халқаро илмий нашрлар орасида муносиб обрўга эга. Бироқ, Ўзбекистон учун иккита халқаро даражадаги журнал етарли эмас. Мисол учун, қўшни Қозоғистонда, охирги 10 йил ичида амалга оширилган ишлар натижасида Web of Science маълумотлар базасига 10 та журнал киритилди. Янги илмий журналларни яратиш ёки мавжуд нашрларнинг даражасини кўтариш керак. Бунинг учун ҳам илмий ва ташкилий чоралар, ҳам жиддий молиявий инвестициялар талаб этилади. Узоқ муддатдаги истиқболда бундай журналларнинг молиявий-хўжалик фаолияти орқали, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги рейтингини ошириш ҳисобига сарфланган ресурслар ўзини оқлайди. Юқорида айтилганларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, мамлакатимиз олимларининг мақола чоп этиш 161

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ фаоллигини ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда: − «Scopus» маълумотлар базасидан чиқарилган журналларда мақолалар чоп этишни олдини олишга қаратилган чоралар тизимини ишлаб чиқиш; − Илмий жамоатчилик ўртасида чет тилларини оммалаштириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш; − Илмий нашрлар учун миллий маълумотлар базасининг ягона электрон платформасини яратиш; − Плагиатга қарши миллий тизимни жорий этиш; − Жаҳоннинг етакчи маълумотлар базаларига маҳаллий илмий журналларни киритиш; − Ўзбекистонда «Илмметрия» асосларини жорий этиш; − ОТМ ва ИТМ ходимларига «Scopus» ва «Web of Science» маълумотлар базаларидаги илмий журналларда илмий мақолалар чоп этишга ёрдам бериш тизимини ишлаб чиқиш. 162

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2.5. Патент фаоллигининг таҳлили Мамлакат интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни янада кучайтириш мақсадида, қуйидаги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сонли «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Қарори; 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори. Бундан ташқари, 2020 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришда интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, ушбу соҳа ютуқларини юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотга айлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди. 163

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Шунинг учун, интеллектуал мулк тизимини ривожлантириш ва унга жиддий диққат-эътибор инновацион иқтисодий ривожланишнинг асоси сифатида кўриб чиқилиши керак ва юқорида кўрсатилган қарорлар қуйидаги соҳаларда ривожланишнинг устуворликларини аниқлаш учун бошланғич нуқта ҳисобланади: − интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш; − интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; − интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказишда иштирок этиш; − жамиятда ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш. Ихтирочилик фаоллиги – илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий ўқув муассасалари фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳамда илмий тадқиқот ва ишланмалар натижадорлигининг энг муҳим мезони ҳисобланади. Патент ахбороти таҳлили – бу технологиялар ва инновацияларни бошқаришнинг ҳам давлат, ҳам корпоратив даражадаги ноёб воситасидир. Ўз навбатида, патент фаоллиги 164

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ тўғрисида статистик маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш, шунингдек, унинг динамикасини, илмий-техник салоҳиятнинг жорий ҳолатини баҳолаш ва келажакни прогноз қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Ушбу таҳлил ҳар йили амалга оширилади ва унда миллий муассасалар маълумотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилади. 2020 йилда Интеллектуал мулк агентлигига тақдим этилган интеллектуал мулк объектлари учун талабномаларнинг ўсиш тенденцияси давом этди, бу мамлакатнинг энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади. Миллий талабнома берувчиларнинг фаоллиги ошгани ҳисобига ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларига патентлар, ЭҲМ дастурлари, маълумотлар базалари ва савдо белгиларига гувоҳномалар бериш учун талабномалар сони ортиб бормоқда. Бунга қисман пандемия ёрдам берди: бошланганидан кейин интеллектуал мулк объектлари (ИМО) ни рўйхатга олиш учун шахсий иштирок этиш талаб қилинмади – талабнома электрон шаклда топширилиши ёки электрон почта орқали Интеллектуал мулк агентлигига юборилиши мумкин бўлди. 2017-2019 йилларда интеллектуал мулкни рўйхатга олиш учун тақдим этилган талабномаларнинг умумий сони 19 019 тани ташкил этди. Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, 2019 йилда 7244 талабнома топширилди, бу охирги 3 йил учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2019 йилда тақдим этилган талабномалар 165

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ ҳажми 2018 йилга нисбатан 18,7 фоизга, 2017 йилга нисбатан эса – 27,7 фоизга ошди. 4319 3845 3835 1799 533 857 650 1093 543277229 77 146232 38 206270 50 2017 й. 2018 й. 2019 й. Ихтиролар Фойдали моделлар Саноат намуналари Махсулот белгилари Компьютер дастурлари ва маълумотлар базалари Селекцион ютуқлар 30-расм. 2017–2019 йиллар учун интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олишга тақдим этилган талабномаларнинг сони Манба: ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги йиллик ҳисоботи Пандемиянинг оқибатларидан бири жисмоний мулоқотларни чеклаш бўлди ва Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлари ёки экспертлари ҳар доим ҳам 166

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ талабномалар бўйича маслаҳат бера олмадилар, кирувчи ва чиқувчи ёзишмалар ҳар доим ҳам манзилга етиб бормади. Шу муносабат билан, 2020 йилда фойдали моделлар, ихтиролар, саноат намуналари ва савдо белгилари каби интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишга оид ҳужжатлар сезиларли даражада кам рўйхатга олинди. 2019 йилда 4 456 интеллектуал мулк объекти рўйхатга олинди, бу 2018 йил кўрсаткичига нисбатан 25,9% га кўпдир. Талабномаларни кўриб чиқишнинг ўртача муддатининг қисқариши бунинг эҳтимолий сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин. Фойдали модель патентини бериш учун келиб тушган талабномаларнинг сони аввалги йилларга нисбатан асосан миллий талабнома берувчилардан тушган талабномалар сони ошиши ҳисобига 34,5% га ошди (2019 йилда улар 277 та эди), унинг ўсиши 36% ни ташкил этди. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун келиб тушган талабномаларнинг ҳажми 13,7% га ошди (2019 йилда – 4319 та). Бу ҳам миллий талабнома берувчилар (12,7%га), ҳам хорижий талабнома берувчилар (12,4%га)нинг ошиши фаоллиги билан боғлиқ. Бу Ўзбекистонда интеллектуал мулк тизими фаолият кўрсатгандан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базаларини рўйхатга олиш учун талабномаларнинг келиб тушиши 2018 йил даражасидан 64,6% (1 799 та талабнома)га ошди. Бу республикада дастурий маҳсулотларни рўйхатга олиш механизмининг бутун муддати бўйича энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Селекцион ютуқларга патент беришга 167

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ талабномалар (77 та талабнома)ни тақдим этиш 54% га ошди. Ушбу кўрсаткичнинг ижобий динамикаси асосан текширув давомийлиги муддатларининг қисқариши туфайли таъминланди. Интеллектуал мулкнинг бошқа объектлари (саноат намуналари, ихтиролар) бўйича келиб тушган талабномалар сонининг камайиши кузатилмоқда. Аксарият ҳолларда сўровлар ва билдиришномалар, рад этиш ҳолатлари экспертиза босқичига тўғри келмоқда. Бу формулани тузиш талабларининг бузилиши, фoйдaли мoдeлнинг мoҳиятини ифoдaлаш ҳaмдa тaвсифгa тўлa мoс кeлиш талабига риоя этилмаслиги , дастлабки қидирувнинг тўлиқ эмаслиги сабабли юз бермоқда. Ихтироларга патент бериш учун 2019 йилда келиб тушган талабномалар сони 543 тани ташкил этди, бу эса 2018 йилга нисбатан 16,5% га камдир. Илмий даража (PhD, DSc)ни олиш учун патент бериш муддатларининг тезлашиши муносабати билан ихтиролар учун топширилган кўплаб талабномалар фойдали моделларга айлантирилди. 2019 йилда Интеллектуал мулк агентлигига саноат намуналари учун патент беришга талабномаларнинг келиб тушиши ўтган йилга нисбатан 15,2% га камайди (7-жадвал). Халқаро патент классифакацияси (ХПТ)нинг икки бўлими бўйича ихтироларга патентлаштириш талабномаларининг ижобий тенденцияси сақланмоқда: «Инсон ҳаётий эҳтиёжларини қондириш» – 35,7% талабномалар ва «Кимё ва металлургия» – 22,8% талабномалар. Энг кўп талабнома Тошкент шаҳридан келиб тушди – 232 та, кейинги ўринларда 168

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Наманган вилояти – 26 та, Навоий вилояти – 18 та, Тошкент ва Фарғона вилоятлари – ҳар бири 19 тадан талабнома. 7-жадвал. 2017–2019 йиллар учун талабнома берувчилар бўйича интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олишга тақдим этилган талабномаларнинг сони Объект 2017 й. 2018 й. 2019 й. Ихтиро Жами талабнома тақдим этилди, шу 553 650 543 жумладан: миллий талабнома берувчилар 357 470 374 хорижий талабнома берувчилар 196 180 169 Фойдали моделлар Жами талабнома тақдим этилди, шу 146 206 277 жумладан: миллий талабнома берувчилар 144 200 272 хорижий талабнома берувчилар 2 6 5 Саноат намуналари Жами талабнома тақдим этилди, шу 232 270 229 жумладан: миллий талабнома берувчилар 215 251 218 хорижий талабнома берувчилар 17 19 11 Товар белгилари Жами талабнома тақдим этилди, шу 3845 3835 4319 жумладан: миллий талабнома берувчилар 3195 3183 3586 хорижий талабнома берувчилар 650 652 733 ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базалари Жами миллий талабнома 1093 берувчилардан талабномалар тақдим 857 1799 этилди Селекцион ютуқлар Жами миллий талабнома берувчилардан талабномалар тақдим 38 50 77 этилди Ўсимликларнинг навларига 36 43 76 Ҳайвонларнинг зотларига 27 Манба: ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги йиллик ҳисоботи 169

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Фойдали моделларга талабномалар тематик равишда қуйидагича тақсимланади: «Инсон ҳаётий эҳтиёжларини қондириш» – 130 та талабнома, «Машинасозлик; ёритиш; иситиш; двигателлар ва насослар; қурол ва ўқ-дорилар; портлатиш ишлари» – 34 та талабнома, «Кимё; металлургия» – 27 та талабнома. Энг кўп талабнома Тошкент шаҳридаги муаллифлардан – 170 та, Бухоро вилояти – 26 та, Тошкент вилояти – 15 та талабнома келиб тушди. Саноат намуналарига талабнома берувчилар асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан эканлигини таъкидлаш мумкин. Товар белгиларига келадиган бўлсак, биринчи ўринни пойтахтлик талабнома берувчилар (2 513 та) қўлга киритишди, ундан кейинги ўринларни Тошкент (348 та) ва Сирдарё (300 та) вилоятларининг талабгорлари эгаллаб турибди. ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базалари учун келиб тушган энг кўп талабнома таълим, тиббиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига мувофиқ келади ва Тошкент шаҳрига тўғри келади. Селекцион ютуқларига талабномалар мавзуси асосан ўсимлик навларига бағишланган бўлиб, талабномалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчи ўринда туради. Юқоридаги кўрсаткичлардан ҳудудлар сезиларли даражада пойтахтдан ортда эканлиги кўриниб турибди, бу фарқни қисқартириш учун интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича республикадаги ислоҳотлар, патентларни рўйхатга олиш, талабномаларни расмийлаштириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини 170

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ таъминлашга қаратилган «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси» мавзусида кўпроқ семинарлар, тренинглар ўтказиш зарур. Ҳар йили Ўзбекистонда 4500 га яқин интеллектуал мулк объектлари, хусусан, 2 мингдан ортиқ товар белгилари рўйхатга олинади, бу иқтисодиёт тармоқлари ва уларнинг кўрсаткичлари ўсганлигининг яққол далили ҳисобланади. Жами 2017-2020 йиллар учун Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 10 028 та интеллектуал мулк объектлари рўйхатга олинди. Ушбу давр учун берилган муҳофаза ҳужжатларининг энг катта сони 2019 йилда – 2862 тани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 15% га кўпроқ. 2020 йилда рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектлари сонининг 31% га камайиши ва 1953 та муҳофаза ҳужжатларини ташкил этиши кузатилди. 2019 йилда берилган фойдали моделларга патентларининг умумий сони 2018 йилга нисбатан 34,1 фоизга ошди ва 110 та фойдали моделларни ташкил этди. Миллий талабнома берувчилар номига рўйхатдан ўтказилган фойдали моделларнинг улуши 98,2%, хорижий талабнома берувчилар улуши 1,8% ни ташкил этди. 2020 йилда эса фойдали моделларга 109 та муҳофаза ҳужжати берилди, шу жумладан 107 таси миллий талабнома берувчилар, фақат 2 таси хорижий талабнома берувчиларга тақдим этилди. 171

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ 2300 2205 2000 1459 205107124 219 82 176 378 278109107 110169 2017 2018 2019 2020 Ихтиролар Фойдали моделлар Саноат дизайнлари Махсулот белгилари 31-расм. 2017–2019 йиллар учун рўйхатга олинган интеллектуал мулк объектларининг сони Манба: ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги йиллик ҳисоботи 2020 йилда саноат намуналари учун 107 та патент берилди. 8-жадвал маълумотларига кўра, 2019 йилга нисбатан бу кўрсаткич 36,69% га камайди. 2019 йилда эса рўйхатдан ўтган саноат намуналарининг рўйхатга олинган умумий сони 4%га камайди. Ушбу интеллектуал мулк тури бўйича салбий динамика икки йилдан буён кузатилмоқда. 2020 йилда жами 1459 та товар белгиси рўйхатга олинди. Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилга нисбатан товар белгиларига қонуний муҳофазани тақдим этиш кўрсаткичи 33,8% га камайди. 2019 йилда рўйхатга олинган товар белгиларининг умумий сони 2205 тани ташкил этди, бу эса 2018 йилга нисбатан 10,3% га кўпдир. 172

8-жадвал. 2017–2019 йиллар учун талабнома берувчилар бўйича рўйхатга олинган интелл20е1к7тйу. ал мулк о2б0ъ18ейк.тларинин2г0с19ойн.и 2020 й. Рўйхатга олинди Рўйхатга олинди Рўйхатга олинди Рўйхатга олинди 2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГИнтеллектуал мулк АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИобъектлари Хорижий талабномаИхтиролар берувчилар Миллий талабнома берувчилар Жами Хорижий талабнома берувчилар Миллий талабнома берувчилар Жами Хорижий талабнома берувчилар Миллий талабнома берувчилар Жами Хорижий талабнома берувчилар Миллий талабнома берувчилар Жами 173 205 144 61 219 149 70 378 181 197 278 138 140 Фойдали моделлар 107 105 2 82 81 1 110 108 2 109 107 2 Саноат намуналари 124 102 22 176 159 17 169 151 18 107 100 7 Товар белгилари 2300 1820 480 2000 1572 428 2205 1669 536 1459 1285 174 Жами 2736 2171 565 2477 1961 516 2862 2109 753 1953 1630 323 Манба: ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги йиллик ҳисоботи

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ Уларнинг инсофсиз рақобат ҳолати деб тан олинганлиги бўйича 20 мингдан ортиқ товар белгисининг хатлови ўтказилди ва 15 та товар белгиси муаллифлик ҳуқуқи эгаларига қайтарилди. Бугунги кунга келиб, мамлакатимиз саноатининг атиги 72 та товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтди. Ихтироларга берилган патентлар сонининг кўрсаткичи ўтган йиллардаги кўриб чиқилмаган талабномалар сони, жорий даврда топширилган патент талабномаларининг сони, талабномаларнинг муваффақиятлилигини тасдиқлаш (топширилган талабномаларнинг сифати), шунингдек, патент бериш тўғрисида қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш муддатларига боғлиқ. 2020 йилда ихтироларга 278 та, шу жумладан, миллий талабнома берувчиларга 138 та ва хорижий талабнома берувчиларга 140 та муҳофаза ҳужжатлари берилди (8-жадвал). 2019 йилда ихтиро объекти рўйхатга олинган муҳофаза ҳужжатлари сони 2018 йилга нисбатан 72,6% га ошиб, 378 та ихтирони ташкил этди. Бу сўнгги беш йил давомида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Энг кўп миллий рўйхатга олишлар сони Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига тўғри келади. Хорижий талабнома берувчилар номига рўйхатга олинган товар белгиларининг энг кўп сони АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Корея Республикаси талабнома берувчиларига тўғри келади. Рўйхатга олинган дастурий маҳсулотлар сонининг кўпайиши ЭҲМ учун дастурларни рўйхатга олишнинг деярли 52,2% га ўсиши ҳисобига юз берди. 2020 йилда 55 та 174

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ селекцион ютуқлар рўйхатга олинди, бу 2019 йилги кўрсаткичга нисбатан 52,78% га кўпдир. Селекцион ютуқларга иккита талабнома хорижий талабнома берувчилар номига рўйхатга олинди (2017 ва 2020 йилда биттадан). Ушбу талабномаларнинг таҳлили жамият учун фойдаси, уларнинг маълум андозалардан тубдан фарқланиши, талабнома берувчиларнинг илмий салоҳиятининг ўсишидан далолат беради. Гарчи 2019 йилда 378 та ихтиро, 110 та фойдали моделлар, 169 та саноат намуналари, 36 та селекцион ютуқлар рўйхатга олинган бўлса-да, атиги 43 та ишланмалар тижоратлаштирилди. Ихтироларни тижоратлаштириш истиқболларининг йўқлиги ва мураккаблиги бунинг эҳтимолий сабаблари ҳисобланади. Президент Ш.М. Мирзиёев 2021 йилнинг 28 январида «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо қўйди, унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб: интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномалар нормаларидан келиб чиқиб, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинди; интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилди. Бунда, интеллектуал мулк объектини муҳофазага олиш учун топшириладиган талабнома бўйича дастлабки қидирув 175

2-БОБ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЮТУҚЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилди. 2021 йил 1 октябрга қадар давлат бошқаруви органлари, давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ўзига тегишли бўлган интеллектуал мулк объектлари ҳисобини тўғри юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни хўжалик муомаласига киритиш, илмий фаолият натижаларини тижоратлаштирилишига кўмаклашишга қаратилган Агентлик ҳузуридаги «Патент платформаси» ишга туширилади. Бу ҳам ишланмаларни баҳолашни йўлга қўйиш тизимини жорий этиш йўлидаги яна бир қадам бўлиб хизмат қилади. Агар патент тижоратлаштириш учун юборилмаса, у қийматга эга бўлмайди. 176

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР _________________________________________________________________________ 3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР _________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (29.10.2020 йилдаги ПФ-6097-сон)га кўра, муваффақиятнинг энг муҳим элементларидан бири илм- фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бугунги кунда Жаҳон банки, ЮНЕСКО, Ислом тараққиёт банки (ИТБ), БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси каби халқаро ташкилотлар билан истиқболли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу бобда илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантириш ҳақидаги ахборот келтирилди, Ўзбекистоннинг халқаро молия ва номолия ривожланиш институтлари, шунингдек, тегишли хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлиги ўрганилди. Халқаро дастурлар ва шартномалар доирасида амалга оширилаётган илмий ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшма дастурлари алоҳида кўриб чиқилди. 177

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР 3.1. Халқаро ривожланиш институтлари билан ҳамкорлик Жаҳон банки Ўзбекистоннинг энг йирик хорижий ҳамкорларидан бири Жаҳон банки ҳисобланади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда умумий қиймати 4,6 млрд. АҚШ долларидан ортиқ бўлган 32 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, айни пайтда қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларидан зиёд яна 12 та лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида турибди. Ушбу лойиҳалар муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва санитария, энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, COVID-19нинг соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва мамлакат фуқаролари учун таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Инновациялар ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш давлат ва хусусий секторда турли хил жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг янги тўлқинида янада долзарб мавзуга айлангани сабабли, 2020 йилда Жаҳон банки 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳасининг молиялаштиришини тасдиқлади, унинг ижрочиси этиб Инновацион ривожланиш вазирлиги белгиланди. Таъкидлаш керакки, Жаҳон банки бундай лойиҳаларни дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида амалга ошириш бўйича бой 178

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР тажрибага эга. Тобора кўпроқ эътибор танлов асосида саралаш, халқаро эксперт баҳолаши жараёнлари, фанлараро тадқиқот жамоалари, тадқиқотчилик фаолияти ва саноат ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш асосидаги молиялаштириш механизмларига қаратилмоқда. «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси Ўзбекистонда амалий ИТТКИларни рағбатлантириш ва ишланмаларни тижоратлаштириш учун янги воситаларни жорий этишга йўналтирилган. Ушбу лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари ва ОТМда халқаро миқёсдаги тадқиқотларни ўтказишга хизмат қилади, шунингдек, уларнинг иш натижаларини тижоратлаштиришга имкон беради. Қайта тикланадиган энергия манбалари, кам углеродли технологиялар, тиббиёт ва вирусология соҳасида турли мавзулар, жумладан, COVID-19 ҳамда илм-фан ва технологиянинг бошқа истиқболли йўналишлари тадқиқот мавзулари бўлиши мумкин. Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадқиқот натижалари асосида халқаро тақриз қилинувчи журналларда илмий мақолаларни чоп этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хорижий олимлар, венчур инвесторлари ҳамда фан, техника ва инновациялар соҳасидаги экспертлардан иборат Халқаро эксперт кенгаши молиялаштириш ва тегишли тадқиқот таклифларини танлаш бўйича қарорлар қабул қилади. Улар таклиф этилаётган тадқиқотларнинг илмий қиймати, инновацион салоҳияти ёки ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини акс эттирувчи аниқ ва объектив мезонларга асосланган бўлади. 179

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Лойиҳа маблағлари, шунингдек, Ўзбекистонда ИТТКИ ва инновацияларни тижоратлаштириш масалаларини тартибга солиш учун зарур бўлган ҳуқуқий базани тайёрлаш ҳамда ушбу соҳаларда тегишли институционал ислоҳотларни амалга ошириш учун сарфланади. Мисол учун, маҳаллий тадқиқотчилар ва тадбиркорларга илмий ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни тижоратлаштиришда ёрдам берадиган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги технологияларни трансфер қилиш бўйича ихтисослаштирилган тузилмани яратиш. Шундай қилиб, мамлакатда таклиф этилаётган тадқиқотларнинг илмий қиймати, инновацион салоҳияти ёки ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини акс эттирувчи мезонларга асосланадиган лойиҳа талабномаларини танлашда илғор халқаро тажриба қўлланилади. Ушбу тажриба муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, мазкур амалиёт келгусида Вазирлик фаолиятига татбиқ этилади. ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг илм-фан ва таълим соҳасидаги халқаро муносабатларини ривожлантиришдаги яна бир муҳим босқич ЮНЕСКО – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти билан ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик 2018- 2021-йилларга мўлжалланган Қўшма Ҳаракатлар режаси билан тартибга солинади. 180

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ЮНЕСКО бўлажак халқаро ҳамкорлик учун 17 та глобал мақсад – Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ, Sustainable Development Goals) эришиш бўйича амалга оширилаётган ишларга етакчилик қилмоқда. Барқарор ривожланиш мақсадлари 2015 йил якунидан берида «Мингйиллик ривожланиш мақсадлари»нинг ўрнига бутун жаҳонда ва мос равишда Ўзбекистонда ҳам ўзгарди. Барқарор ривожланиш концепцияси чекланган ресурслардан оптимал фойдаланиш ва экологик, ресурстежамкор, энергиятежамкор технологияларидан фойдаланиш, ижтимоий ва маданий тизимлар барқарорлигини сақлаб қолиш, биологик ва табиий тизимлар яхлитлигини таъминлашга қаратилган чора- тадбирлар амалга оширишни назарда тутади. БРМ-4 – Сифатли таълим Ўзбекистонда амалга оширилаётган БРМ дастурларидан бири ҳисобланади. Ўтган бир неча йил давомида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонасининг Таълим сектори «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида компетентликни ривожлантириш ва баҳолаш», «Мактабларда зўравонлик ва таҳқирлашларнинг олдини олиш бўйича ўқитувчилар учун қўлланма», «Дарсликларнинг гендер обзори бўйича қўлланма», «Гендер йўналтирилган ёндашувни ҳисобга олган ҳолда синфда ўқитиш соҳасида ўқитувчиларнинг салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўлланма» каби ресурслар, йўриқномалар ва қўлланмалар ишлаб чиқди. Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан 435 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилувчи 181

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ЮНEСКОнинг икки йиллик (2020-2022) «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида GPE–KIX (Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик) ташаббуси қисми сифатида Ўзбекистон Республикасида 16 та мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни қамраб олиб, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, ЮНЕСКО ўз аъзо давлатларига фан, технологиялар ва инновациялар (ФТИ)га инвестиция киритиш, миллий илмий сиёсатни ишлаб чиқиш ва уларнинг илмий тизимларини ислоҳ қилишда ёрдам кўрсатади. ФТИ ривожланишига кўмаклашиш ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда асосий сиёсий мақсадларидан бирига айланди. ФТИ барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ҳамда инклюзив ва барқарор саноатлаштиришни яратиш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантиришга қаратилган Саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма – БРМ 9 га эришиш учун ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Ўзбекистонда бу иш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) нинг молиявий кўмагида, 2019 йилнинг охирида бошланган эди. ЮНЕСКО-ИТБ лойиҳаси натижасида «Ўзбекистон Республикасида илмий- тадқиқот ишлари ва инновацияларни хариталаш» GO-SPIN фан, технология ва инновациялар соҳаси (фан, технология 182

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ва инновациялар соҳасидаги Сиёсат механизмларининг глобал обсерваторияси) даги «Ўзбекистон: мамлакат профили» тайёрланди. Ушбу нашр «Ўзбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларга мўлжалланган Миллий илмий-техник ва инновация сиёсати» дастурий ҳужжатининг асосини ташкил этади. Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасининг илмий- техник ва инновацион салоҳияти ва ФТИ соҳасидаги миллий сиёсатга тегишли таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни амалга оширишнинг асосий воситаларини аниқлаш мақсадида, юқорида кўрсатилган ишларга қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ЮНЕСКО ва ИТР билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳудудларида ФТИ ривожланишини тезлаштиришнинг жорий ҳолати, мавжуд муаммолари ва имкониятларини чуқур ўрганишга қаратилган тадқиқот ўтказилди. Ислом тараққиёт банки Ислом тараққиёт банки (ИИБ) билан ҳам илм-фан ва таълим соҳасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. 2019 йилда «Transformers Roadshow» илмий танлови бўлиб ўтди. Унда бутун Ўзбекистондан жами 50 дан ортиқ тадбиркорлар, олимлар ва новаторлар иштирок этди. Натижада, ҳар бир ғолиб 3 минг АҚШ доллари, Сенегалдаги 2019 йилги Transformers саммитига таклифнома ва Smart Impact Capital онлайн курсига кириш имконига эга бўлди. Шунингдек, ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46- йиллик йиғилиши доирасида 2021 йилда фан, технология 183

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ва инновациялар соҳасида «Трансформация жамғармаси асосида келажак инновацияларини намойиш этиш» конференцияси ташкил этилди. Анжуман чоғида тадбиркорлар ғояларини ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар яратиш ва Трансформация жамғармаси ёрдамида бутун дунёда инновацияларни татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама этилди. БМТ Тараққиёт дастури БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) Ўзбекистон ҳукуматининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергетика, давлат бошқаруви ва иқтисодий бошқаруви соҳасидаги кўплаб вазирликлари билан ўзаро манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сўнгги ўн йил мобайнида БМТТД Ўзбекистонда биринчи биосфера резерватини яратишда, Устюрт платосида республиканинг ноёб флора ва фаунаси харитасини яратишда ва баҳолашда ёрдам кўрсатиб келмоқда. БМТТДнинг Ўзбекистонда Мамлакат дастурининг амалдаги Ҳаракатлар режаси (2016-2020 йиллар) доирасида кўмаклашиши икки ўзаро бир-бирига боғлиқ мақсадларга эришишга қаратилган. Бу мақсадлар иқтисодий ва демократик ислоҳотларни амалга оширишда ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг миллий ва маҳаллий даражадаги ривожланиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш ва рағбатлантиришда ифодаланади. БМТТДнинг Ўзбекистондаги фаолияти икки тематик соҳаларга, яъни самарали бошқарув ва барқарор ривожланишга қаратилган. 184

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Фанлараро тадқиқотларни ўтказиш ва давлат бошқарувида инновацион ғояларни такомиллаштириш учун платформани яратиш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси кўмагида Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDG Innovations and Governance Lab) бўйича Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясини ишга туширди. Лабораториянинг асосий мақсади бошқарув қарорларини режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун давлат бошқаруви тизимида инновацион ёндашувлар, услублар ва ечимларни ўрганиш, синаб кўриш ва татбиқ этиш, бошқарув инновациялари соҳасидаги давлат хизматчиларининг омилкорлигини ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ва бизнес учун давлат хизматларининг сифати ва фойдаланиш имконини яхшилашдир. Шунингдек, турли тармоқлардаги илмий фаолиятда аёлларнинг фаоллигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон хотин-қизлари учун халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этиш ва тадқиқот фаолиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказилди. Ушбу тренингларнинг долзарблиги Ўзбекистон Глобал инновациялар индекси рейтингига кўра юқори 50 та мамлакатга киришни мақсад қилиб қўйгани, уни ҳисоблашда бошқа кўплаб кўрсаткичлар қатор давлатда чоп этилган мақолалар сони ва иқтибос келтирилиши инобатга олингани билан изоҳланади. Scopus маълумотлар базасига 185

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР кўра, 2015-2020 йиллар давомида топ-20 олимлар орасида фақат 3 нафар Ўзбекистон вакиллари бўлган, бу эса хотин- қизларни илмий фаолиятга жалб этишни ошириш зарурлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияси бир овоздан қабул қилинди. Шу муносабат билан, БМТТД инновацион технологияларни жорий этиш йўли билан Оролбўйи минтақасини қутқариш билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб- қувватламоқда ва биргаликда амалга оширмоқда. БМТнинг Аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси (ЮНФПА) ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда «Оролбўйи ҳудудининг яхши ҳимояланмаган ҳамжамиятларидаги иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларни ҳал қилиш учун ёшлар ва заиф аҳолининг мослашув салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали ижодий ва инновацион имкониятларини ривожлантириш» янги дастури ишга туширилди. Дастур Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлайдиган маҳаллий стартап инкубаторлари ва акселераторларни яратишни кўзда тутади. 186

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР 70 нафардан зиёд ёшлар дастурни амалга ошириш давомида бир қатор бизнес тренинглар, жамоавий ва индивидуал мураббийлик, шунингдек, маслаҳат ва коучинг машғулотларида иштирок этиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, БМТТД Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш ва самарадорлигини ошириш, ёшлар, аёллар, шунингдек, ногиронлар, аёллар бошчилигидаги оилалар, меҳнат муҳожирлари каби аҳолининг заиф гуруҳларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш учун қулай инфратузилмага эга ақлли ва рақамли жамоаларни илгари суришда ёрдам беради. Европа иқтисодий комиссияси Ислоҳотларни жадаллаштириш, миллий инновация тизимини такомиллаштириш, бозорга йўналтирилган миллий инновация тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ҳукумат, илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси билан мамлакат барқарор ривожланишини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида, «Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун инновациялар» таҳлилий ҳисоботи тайёрланмоқда. Ҳисобот жорий ислоҳотлар, барқарор ва инновацион ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган лойиҳаларни қўллаб- қувватлаш учун қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, айниқса пандемия даврида тадбиркорлик ва аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб- 187

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўрилаётган бошқа чора-тадбирлар бўйича масалаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Марказий Осиёда инновацион сиёсатнинг субминтақавий обзорини ишлаб чиқиш, инновациялар ва рақобатбардошлик бўйича амалий семинарларни ўтказиш, шунингдек, БМТ ЕИК кўмагида инновацион ва технологик ривожланиш соҳасида миллий меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Илмий-техник ахборот бўйича давлатлараро мувофиқлаштириш кенгаши Илмий-техник ахборот бўйича давлатлараро мувофиқлаштириш кенгаши (ИТАДМК) – МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (ҲРК) нинг давлатлараро илмий- техник ахборот алмашинуви тўғрисидаги битими доирасида давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун яратилган МДҲ тармоқлараро ҳамкорлик органи. ИТАДМКнинг асосий вазифалари аъзоларнинг давлатлараро илмий-техник ахборот алмашинувини ривожлантириш, давлатлараро илмий-техник ахборот алмашинуви учун устувор йўналишларини аниқлаш, аъзо давлатлар илмий ва ахборот ресурсларига кириш имкони учун ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлари, шунингдек, давлатлараро илмий ва техник ахборот алмашинувида ахборот тизимлари мослигини таъминлаш учун норматив- техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича 188

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР имкониятларини бирлаштириш ва саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳисобланади. МДҲга аъзо 9 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси вакиллари ИТАДМК аъзолари ҳисобланади. Ўзбекистон 2019 йилда ИТАДМК аъзолари таркибига кирди. Ўзбекистоннинг ИТА бўйича ҳукуматлараро битимларга қўшилиши унинг МДҲ мамлакатлари билан, жумладан, ИТАДМК майдонида илмий алоқаларни фаоллаштиришга қизиқиши ва интилишининг яна бир ёрқин далилига айланди. 2020 йилнинг 15 декабрида бўлиб ўтган ИТАДМКнинг 27-йиллик йиғилиши доирасида МДҲнинг Илмий-техник ахборот алмашинуви ва интеллектуал ҳуқуқларини бошқариш (инновациялар банки) рақамли платформасини яратиш бўйича янги концепция лойиҳасини тайёрлаш ташаббуси қўллаб-қувватланди. ИТАДМК фаолияти доирасидаги яқин ҳамкорлик ушбу ташкилотнинг кўплаб мамлакатлар аъзолари билан илмий алоқаларни яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистонда илмий- техник ахборот тизимини яратиш ва ривожлантириш бўйича мунтазам тажриба алмашишга хизмат қилади. 189

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР 3.2. Халқаро дастурлар ва шартномалар доирасида амалга оширилган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлиги халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора- тадбирларини амалга оширмоқда. Жами 62,9 млрд. сўмлик 70 та қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилди. Қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкор давлатлар орасида Россия, Беларусь, Германия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар бор. 2021 йилда жами 54,3 млрд. сўм миқдоридаги Ўзбекистон-Германия, Ўзбекистон-Туркия, Ўзбекистон- Хитой, Ўзбекистон-Ҳиндистон, Ўзбекистон-ЕИҚУ (Евросиё илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси) 55 та қўшма халқаро лойиҳаларни амалга ошириш мувофиқлаштирилди: − «Ўзбекистон-Германия» халқаро илмий лойиҳалар қўшма танловига тақдим этилган 68 та лойиҳанинг қўшма экспертизаси натижаларига кўра, жами 791,6 млн. сўм миқдоридаги 6 та лойиҳа молиялаштирилди; − «Ўзбекистон-Туркия» халқаро илмий лойиҳалар қўшма танловига тақдим этилган 39 та лойиҳанинг қўшма экспертизаси натижаларига кўра, жами 3,8 млрд. сўм миқдоридаги 4 та лойиҳа молиялаштирилди; − «Ўзбекистон-Хитой» халқаро илмий лойиҳалар қўшма танловига тақдим этилган 61 та лойиҳанинг қўшма 190

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР экспертизаси натижаларига кўра, жами 19,4 млрд. сўм миқдоридаги 20 та лойиҳа молиялаштирилди; − «Ўзбекистон-Ҳиндистон» халқаро илмий лойиҳалар қўшма танловига тақдим этилган 137 та лойиҳанинг қўшма экспертизаси натижаларига кўра, жами 27,3 млрд. сўм миқдоридаги 23 та лойиҳа молиялаштирилди; − «Ўзбекистон-ЕИҚУ» илмий лойиҳалари танловига тақдим этилган 37 та лойиҳадан жами 3,0 млрд. сўм миқдоридаги 2 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. Қўшма танловлардан ташқари, хорижий давлатлар билан ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари ҳам фаол амалга оширилмоқда. Беларусь Беларусь Республикаси билан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш илм-фан ва инновациялар соҳасидаги муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон-Беларусь илмий-техник ҳамкорлик дастури доирасида 2018 йилда 7,4 млрд. сўмлик 15 та қўшма илмий-техник лойиҳаларни бажариш якунланди, бир қатор муҳим илмий натижалар олинди. 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Беларусь илмий-тадқиқот ва олий ўқув муассасаларида 180 дан ортиқ олимларнинг қисқа муддатли илмий амалиётлари ташкил этилди. 191

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Шунингдек, 8 та илмий ходим Беларусь Миллий фанлар академиясининг институтларига аспирантурадан ўтишга юборилди. Яшнобод технопарки ва Беларусь миллий техника университетининг Политехника фан-технологиялари парки ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Янги INN технопарки негизида 25 та қўшма стартап лойиҳасини амалга ошириш бўйича танлов эълон қилиш бўйича келишувга эришилди. Қўшма илмий лойиҳалар доирасида Тошкент политехника университети ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти базасида иккита қўшма илмий лаборатория ташкил этилди. Беларусь тизимли таҳлил ва ахборот таъминоти институти Ўзбекистон Республикасидаги барча илмий муассасаларнинг илмий аудитларини олиб боради. Илмий аудит якунида мамлакатдаги фаннинг ҳозирги ҳолати ҳар томонлама таҳлил қилинади ва фанни ривожлантириш стратегияси бўйича тавсиялар ҳамда мавжуд имкониятлардан оптимал фойдаланиш бўйича муайян таклифлар ишлаб чиқилади. Буюк Британия Ўзбекистонда Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (ИТМ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий тажриба алмашиш дастури амал қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёш тадқиқотчилари Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида мунтазам равишда Марказий Осиё вакиллари учун яратилган ал-Бухорий ва ат-Термизий номидаги стипендиялар асосида малака оширади. Марказ томонидан Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети қошидаги Исломшунослик 192

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР илмий-тадқиқот маркази ва бошқа қатор муассасалар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Шунингдек, Буюк Британиялик ҳамкорлар билан биргаликда PIRLS (матнни ўқиш ва тушуниш сифатини халқаро тадқиқ этиш), TIMSS (математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш сифатини халқаро тадқиқ этиш), PISA (ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик сифатини халқаро тадқиқ этиш), TALIS (педагог корпусни халқаро қиёсий тадқиқ этиш) халқаро тадқиқотларни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилди. Мамлакатда халқаро таълим дастурлари ҳам фаол ривожланмоқда, шулардан бири «Creative Spark: Олий таълимда тадбиркорлик бўйича дастур» ҳисобланади. Creative Spark – бу Буюк Британиядаги олий ўқув муассасалари ва таълим муассасалари ҳамда лойиҳа иштирокчи-давлатлари ўртасидаги креатив иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур. Лойиҳада Марказий Осиё (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон), Жанубий Кавказ (Озарбайжон, Арманистон, Грузия) мамлакатлари ва Украина иштирок этмоқда. 193

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Ушбу дастур доирасида Буюк Британиядаги етакчи ОТМлари билан шериклик дастурлари тузилмоқда, улардан бири Ўзбекистондан учта ташкилот: Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ни ўз ичига олади. Ушбу дастурда ўзбек вакилларининг иштирок этишидан мақсад – мамлакатимиз ёшлари ва талабаларини креатив иқтисодиёт тармоқлари билан таништириш ва уларнинг таълим олиш йўли давомида чет эл тажрибасига асосланган тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади. Ҳамкорликда асосий эътибор ўзбекистонлик шериклар билан билим ва тажриба алмашиш ҳамда уларнинг маҳаллий даражада тадбиркорлик таълимини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик тафаккурини рағбатлантиришга қаратилади. Олий таълим сифатини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши томонидан олий ўқув муассасалари ва саноат ҳамда илмий- тадқиқот ишлари ўртасида барқарор алоқаларни ривожлантириш ва ушбу муҳим соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган дастур амалга оширилди. Дастур 320 та олий ўқув муассасаларининг илмий ишлар бўйича проректорлари, 65 та олий ўқув муассасаларининг докторантлари ва магистрантлари учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва олий ўқув муассасалари ўртасида энг яхши лойиҳа таклифи бўйича 194

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР танлов, Тадбиркорлик ва ғоялар ярмаркаси, олий ўқув муассасаларининг саноат билан алоқа қилиш стратегиясини аниқлаш бўйича давра суҳбати, лойиҳа менежменти, саноат стратегияси, миллий ва британиялик экспертларнинг лойиҳавий молиялаштириш, маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича индивидуал консультацияларидан иборат интерфаол инновацион тадбирлар орқали лойиҳаларнинг келгуси ишлари каби 3 босқични ўз ичига олди. Венгрия 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида стартап лойиҳалари учун танлов эълон қилинди. Натижада 2 млн. долларлик 9 та стартап- лойиҳа танлаб олинди. 2022 йилда қўшма стартап танловларининг 2-турини эълон қилиш ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Венгрия инновациялар ва технологиялар вазирлиги билан биргаликда умумий бюджети 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўзбек-венгер қўшма илмий лойиҳаларининг танловини эълон қилишга келишиб олинди. Венгрия олий ўқув муассасалари, шунингдек, илмий муассасалари билан ҳамкорликда ўзаро талаба ва олимлар алмашинуви амалга оширилади. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан университет инфратузилмаси ва лабораториялари негизида 25 нафар олим ва тадқиқотчиларни илмий-тадқиқот ишларини амалга 195

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ошириш учун стажировкага юбориш масаласи устида иш олиб борилмоқда. Этвос Лоран номидаги Тадқиқот тармоғи (Eotvos Lourand Research Network) билан ҳамкорликда Венгрия илмий-тадқиқот институтларида ўзбек олимларининг стажировкаларини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Венгрия ҳукумати билан «Hungaricum» стипендия дастури доирасида PhD даражасига ўқиш учун 50 та қўшимча квоталар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт фани учун 20 та квоталарни ажратиш тўғрисида келишувга эришилди. Германия Инновацион ривожланиш вазирлиги мунтазам равишда Ўзбекистон-Германия қўшма грантларини молиялаштириш дастурларини эълон қилади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Германия Федерал таълим ва тадқиқотлар вазирлиги (BMBF) ўртасидаги ҳамкорлик битими доирасида қўшма илмий лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда. Ақлли шаҳарлар технологиялари, маданий меросни сақлаб қолиш учун инновацион технологиялар, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, қишлоқ хўжалиги, агробизнес ва қишлоқ хўжалиги логистикаси учун технологиялар, яшил технологиялар, энергия тежовчи технологиялар, сунъий интеллект технологиялари, тиббиёт ва фармацевтика, биотехнологиялар каби йўналишлар бўйича қўшма танловлар ўтказилади. 196

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Мамлакатда инновацияларнинг замонавий инфратузилмасини шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Германия таълим ва фан вазирлиги билан биргаликда ёш олимлар учун грант асосида қисқа муддатли стажировкаларни мунтазам равишда ташкил этиб келмоқда. Хусусан, 2019 йилда олмон илмий ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ушбу масалани муҳокама қилиш мақсадида 12 нафар ўзбекистонлик олим ва тадқиқотчиларнинг Германияга ўқув сафари ташкил этилди. Шунингдек, тадқиқот фаолияти сифати ва илмий фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йилнинг август ойида олий ўқув муассасалари тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректорлари (ректор ўринбосарлари) учун бир қатор онлайн семинарлар ташкил этилди, уларда шунингдек, Рейн-Вестфаль Ахен техника университети ва Берлин транспорт тизимлари институтидан тадқиқотчилар иштирок этди. Илмий ва инновацион инфратузилмани яратиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Хусусан, \"MEDEG WarenhandelsGmbH\" компанияси билан биргаликда умумий фойдаланиш учун қўшма илмий лаборатория яратиш, шунингдек, \"LMS ConsultGmbH\" компанияси билан илмий мақсадларда фойдаланиш учун реагентларнинг ихтисослаштирилган омборларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. 197

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР Шу билан бирга, сунъий интеллектни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида Берлин техника университети қошидаги DAI лабораторияси, Илғор технологиялар немис-турк маркази ва Инновацион ривожланиш вазирлиги сунъий интеллект соҳасида ёш олимлар учун стажировкаларни ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида жами 250 минг евро қийматидаги «Замонавий инновация марказлари – 2022» техник ёрдам лойиҳаси доирасида Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг (GIZ) беғараз грантлари асосида 15 нафар ўзбекистонлик олим инновация соҳасидаги мутахассислар Германияга малака оширишга юборилади, халқаро экспертлар ёрдамида «Инновацион марказларни бошқариш тўғрисида»ги қўлланма ишлаб чиқилади ҳамда Германиянинг инновация соҳаси тўғрисидаги лицензияланган ҳужжатли фильмлар мамлакатимиз телерадиоканаллари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Ҳиндистон Ҳиндистонлик олимлар билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона инфратузилмасини бошқариш, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, олий таълимнинг турли йўналишларида қўшма 198

3-БОБ. ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР дастурларни амалга ошириш борасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мисол учун, 2019 йилда Тошкентда Амити университетининг филиали, Андижонда эса менежмент ва муҳандислик соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган Шарда университетининг филиали очилди. Биотехнологиялар ва агрокластерлар, чарм, тўқимачилик, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳиндистон Илм-фан ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма илмий-техник лойиҳалар танловини ўтказмоқда. Унинг натижасида 23 та 26,7 млрд. сўмлик энг истиқболли лойиҳалар танлаб олиниб, улар кейинги молиялаштириш учун тасдиқланди. NathBio-Genes биотехнология компанияси билан биргаликда Самарқанд вилоятида юқори технологиялар асосида элита уруғлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этилди. 24-25 февраль кунлари Андижон вилоятида Андижон давлат университети ҳудудида ҳинд компаниялари иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мини- технологиялар ва инновацион ишланмалар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазма Фарғона водийсида, қишлоқ хўжалик корхона ва ташкилотлари иштирокида ташкил этилди. Кўргазмада жами 50 та ташкилотнинг 100 дан ортиқ номдаги маҳсулотлари намойиш этилди. 199


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook