Ноқонуний миграцияга қарши кураш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни, шу жумладан, миллий даражадаги, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш; Ноқонуний миграцияга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, қўшма идоралараро оператив-профилактик чораларни амалга ошириш; Россия Федерациясининг миграция қонунчилиги бузилишини олдини олиш мақсадида фуқаролар ва иш берувчиларниг информацион ва тушунтириш ишларини кучайтириш. 5.5. Ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатларда ноқонуний миграцияга қарши курашиш Ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларда миграция стратегияси қуйидаги йўналишларга асосланса мақсадга мувофиқ бўлади: 1. Фуқароларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши, қабул қилувчи мамлакатларда уларнинг ҳуқуқларининг таъминланиши, статистик ҳисоб олиб борилиши ва иш билан таъминлашдаги воситачилар фаолиятини назорат қилиш; 2. Хорижда фаолият кўрсататаётган фуқароларнинг реэмиграция ва реинтеграцияси бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. Халқаро меҳнат миграцияси жараёнлари Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги иқтисодий муаммоларни ечишнинг муҳим механизми сифатида амал қилмоқда. Аммо МДҲ мамлакатларининг аксарияти хорижда фаолият кўрсатаётган фуқаролари тўғрисида аниқ маълумотга эга эмаслар. Қуйида МДҲ ҳудудидаги донор мамлакатларда миграция стратегиясини самарали амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларни кўриб чиқиш мумкин: 1.Миграция оқимини назорат қилишда статистик ҳисобга олишнинг мукамаллашган тизими муҳим аҳамиятга эга. Бироқ МДҲ 100
мамлакатларидаги мавжуд ҳисобга олиш тизими методологиясининг кўрсатишича, донор мамлакатлардаги эмиграция ҳисоби ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлардаги иммигрантлар ҳисоби билан мос келмаслигини кўрстамоқда. Бу борада Тожикистонда юритилаётган миграцион ҳисоб ҳақиқий ҳолатга нисбатан яқин бўлиб, қолган мамлакатларда мамлакатдан чиқиб кетуви фуқаролар сони кескин камайтирилиб кўрсатилади. 5.1.жадвал Хорижда ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларни ҳисобга олиш тизимини ташкил қилиниши Мамлакат Ҳисобга олиш тизимининг асоси Озарбайжон Хорижда фаолият олиб бораётган меҳнат мигрантларини ҳисобини Арманистон юритмайди. Озарбайжон миграция кодексида мамлакат чиқиб кетувчи фуқаролар қабул қилувчи мамлакатда консулликда ҳисобдан ўтишлари мумкинлиги ва мазкур маълумотлар Озарбайжон давлат миграция хизматига тақдим этилиши кўзда тутилган. Хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳисобини юритмайди Қозоғистон Хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳисобини юритмайди Қирғизистон Ташкиллаштирилган тартибда хорижга ишлаш учун юборилганларни ҳисоблаш орқали Молдова Меҳнат мигранти мамлакатни тарк этгунга қадар хорижлик иш берувчи ва фуқаро ўртасида тузилган шахсий меҳнат шартномалари орқали Тожикистон Хорижга чиқиш мақсадини кўрсатувчи миграцион ҳисоб карточкалари орқали Узбекистон Хорижда ишлаш учун олинган рухсатномалар бўйича Украина Хорижда иш билан таъминлаш лицензиясига эга бўлган ташкилотлар маълумотлари ва хорижлик иш берувчи жисмоний шахслар билан имзоланган шартномалар орқали Манба: МДҲ хукуматлараро статистик қўмита ва миллий статистик агентликлар маълумотлар 2.Ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатлар қонунчилигида фуқароларни хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатдан қонуний чиқиб кетиши ва хорижда қонуний равишда яшаш тартиблари аниқлаштирилиши лозим. Хорижда ишлаётган ёки иш излаш 101
мақсадида чиқиб кетаётган фуқароларнинг хуқуқий мавқеъини мустаҳкамлаш меҳнат эмиграциясини тартибга солиш борасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. МДҲ мамлакатларининг қонунчилигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, минтақа мамлакатлари ичида фақатгина Белорусия ва Молдованинг миграцион қонунчилигида ишлаш ёки иш излаш мақсадида хорижга чиқиб кетувчи меҳнат мигрантларииинг мавқеи “меҳнат эмигранти” термини билан аниқлаштирилган бўлиб, бу ҳолат ушбу мамлакатларнинг бундай категориядаги мигрантларни нисбатан тўлиқ ҳисобга олиш ва уларнинг хорижда бўлиш вақтида зарур ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлашга бўлган интилишидан дарак беради. Арманистон, Қозоғистон ва Украинадан ташқари аксарият МДҲ мамлакатларининг қонунчилигида лицензияга эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки давлат миграция ташкилотлари (Ўзбекистонда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги) хорижда иш билан таъминлашга ёрдам бериши мустаҳкамлаб қўйилган. Хорижда иш билан таъминлашга ёрдам бериш ва ушбу ташкилотларнинг мажбуриятини назорат қилиш масалаларининг қонуний жиҳатдан мустаҳкамланиши Россия Федерациясига йўналтирилган миграция оқимининг тобора қонунийлашишини жадаллаштирмоқда. Шу ўринда Белорусия, Молдова, Қирғизистон ва Тожикистон каби МДҲ мамлакатлари хориждаги ўз меҳнат эмигрантларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида нисбатан фаол. Бунга мисол сифатида Белорусия қонунчилигида хорижда иш билан таъминлаш жараёнидаги иштирокчиларнинг мажбуриятлари ва уларнинг меҳнат эмигрантлари олдидаги жавобгарликлари атрофлича баён этилган. Ўз навбатида Арманистон, Қозоғистон ва Украина ушбу соҳадаги қонунчилик борасида нисбатан нофаол ҳисобланадилар. Ноқонуний миграцияни назорат қилишда мамлакатлар ўртасидаги иккитомонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Озарбайжон ва 102
Қозоғистондан ташқари аксарият МДҲ мамлакатлари ишчи кучини қабул қилувчи йирик марказ бўлмиш Россия Федерацияси билан иккитомонлама келишувларга эгалар. Озарбайжон, Белорусия ва Қозоғистондан МДҲнинг бошқа мамлакатларидан фарқли равишда Россия Федерацияга у қадар катта миқдордаги ишчи кучи экспорт қилинмаслиги боис ФМС (Федерал Миграция хизмати) ваколатхоналарига эга эмаслар. Қонунчилик базаси таҳлилининг кўрсатишича, Россия Федерациясига ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларни икки гурухга ажратиш мумкин.Булар: 1. Меҳнат эмиграциясини назорат қилувчи мамлакатлар-Белорусия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон; 2. Меҳнат эмиграциясини заиф даражада назорат қилувчи мамлакатлар- Озарбайжон, Арманистон,Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина. Ноқонуний меҳнат миграциясини назорат қилишда меҳнат мигрантларининг реэмиграция ва реинтеграция масалаларига қонуний асосда эътибор қаратиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Афсуски аксарият МДҲ мамлакатларида меҳнат мигрантларининг қайтиши билан боғлиқ бўлган самарадор механизмларга миграция қонунчилигида етарлича эътибор қаратилмаган. Аксарият ҳолатларда ишлаш эмас, балки бошқа мақсадларда хорижга кетган мамлакат фуқароларининг қайтиши масаласига эътибор қаратилади. Масалан, Қозоғистон қонунчилигида оролманларнинг, Қирғизистонда кайралманларнинг, Украинада этник украинларнинг қайтиши билан боғлиқ хуқуқ ва кафолатлари масаласига эътибор қаратилган. Меҳнат мигрантларининг ватанларига қайтиши билан боғлиқ жараёнларга уларнинг хориждаги меҳнат ҳуқуклари поймол бўлган ҳолатларда ёрдам бериш чораси сифатида қаралади. Хориждан қайтган меҳнат эмигрантларининг билим ва молиявий имкониятларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган аниқ ишлаб чиқилган стратегиянинг мавжуд эмаслиги, меҳнат реэмиграциясининг салоҳиятини пасайтиради. 103
Шу тариқа МДҲ ҳудудида меҳнат эмиграцияси масаласининг ҳанузгача тартибга солиниш даражаси миллий, иккитомонлама ва минтақавий миқёсда нисбатан заифлигича қолмоқда. Бу борада минтақа мамлакатлари учун Россия Федерацияси асосий ишчи кучини жалб қилувчи марказ бўлгани учун ишчи кучини қабул қилувчи ва экспорт қилувчи мамлакатларда миграция қонунчилигини унификация қилиш статистик ҳисоб юритиш, миграция оқимини назорат қилиш, иш берувчилар томонидан мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя қилиниши билан бир қаторда ноқонуний эмигрантлар сонини ҳам қисқаришига хизмат қилади. Назорат учун саволлар: 1. Ноқонуний миграциянинг ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда? 2. Реципиент мамлакатларда ноқонуний миграцияга қарши курашишда қандай чора-тадбирлар амалга оширилади? 3. Донор мамлакатларда ноқоуний миграцияга қарши курашишда қандай чора-тадбирлар амалга оширилади? 4. Ноқонуний миграцияга қарши курашишда қандай меъёрий-хуқуқий асослар мавжуд? 6-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ Режа: 6.1. Меҳнат миграциясини тартибга солиш усуллари ва турлари 6.2. Иммиграцияни тартибга солиш 6.3.Эмиграцияни тартибга солиш 6.4.Реэмиграцияни тартибга солиш 6.5.Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг ўрни 6.6. Халқаро миграция ташкилоти ва унинг фаолияти 104
6.7. Халқаро меҳнат ташкилотининг миграция соҳасидаги конвенциялари 6.8.Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда БМТнинг аҳамияти Калит сўзлар: халқаро меҳнат миграциясини тартибга солиш, ХМТ, БМТ, конвенция, протокол, акт, ратификация, хартия. 6.1. Меҳнат миграциясини тартибга солиш усуллари ва турлари Меҳнат миграциясининг салбий оқибатларини камайтириб, унинг ижобий оқибатларини ошириш мақсадида кўпгина мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган мазкур жараённи давлат томонидан тартибга солиниши билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Давлат томонидан меҳнат миграциясини тартибга солишнинг оқибатлари мунозараларга сабаб бўлиши туфайли мазкур жараённи тартибга солиш нафақат иммигрантларни жалб қилиш ва миграцияни рағбатланириш, балки миграция оқимларини қисқартиришга ҳам йўналтирилиши мумкин. Халқаро ишчи кучи миграцияси жараёнларига давлатнинг аралашуви унинг ташқи савдо оқимларини тартибга солишдаги иштирокидан анча эрта бошланган. ХVIII асрнинг охирларидаёқ Англияда саноат ишчиларининг эмиграция қилишларини ман қилувчи қонун қабул қилинган. XIX аср давомида аксарият европа мамлакатлари номақбул шахсларнинг мамлакатга кириб келишини чекловчи қонунларни қабул қилишган. Шу пайтдан бошлаб мамлакатлар миграция жараёнларини тартибга солувчи, баъзилари ҳозирги кунда ҳам амал қилаётган икки томонлама конвенцияларни қабул қила бошлаганлар. Меҳнат миграциясини миллий ва халқаро миқёсда тартибга солиш механизми қуйидагилардан иборат: Тегишли давлат институтларини яратиш; Ишчи кучи импорти ва экспортининг норматив ҳуқуқий регуляторлари; 105
Халқаро келишувлар (иккитомонлама ва кўптомонлама); Ишчи кучининг сифати билан боғлиқ бўлган талаблар(таълим тўғрисдаги сертификат, мутахассислик бўйича иш стажи); Тўридан-тўғри квоталар ёки ишчи кучини импортини билвосита тартибга солиш; Иқтисодий мезонлар бўйича тартибга солиш; Ишчи кучи импортини таъминловчи маъмурий чоралар; Оммавий эмиграция ҳудудларига иқтисодий ёрдам кўрсатиш; Эмиграцион муҳитни шакллантириш; Валюта ва банк сиёсати (валюта қўйилмалари бўйича имтиёзлар, маҳаллий банкларнинг хориждаги филиалларини очиш, хорижий банклардан фойдаланиш); Молиявий сиёсат; Инвестиция ва солиқ сиёсати; Божхона сиёсати ва бошқалар. Миграция жараёнларини тартига солишда ҳар бир мамлакат миграция сиёсатининг турларида қуйидаги устувор йўналишлари амал қилади: Шенген мамлакатлари: Мигрантларнинг меҳнат бозорига киришда кескин чекловчи сиёсатнинг ишлаб чиқилиши; Қўшни мамлакатларни миграцияни назорат қилиш режимига қўшиш. Марказий, Шарқий ва Жанубий Европа мамлакатлари-Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига номзод мамлакатлар: Миграцияни тартибга солувчи қонунчилик тузилмалари ва хуқуқий асосларни ЕИҲга кириш билан боғлиқ бўлган талаблар билан мувофиқлаштириш Шенген мамлакатлари ва ЕИҲга номзод мамлакатларнинг миграция сиёсати бир нечта умумий йўналишларни қамраб олади: 106
Чегара назоратини кучайтириш, мигрантлар оқимини назорат қилиш бўйича миллий ва халқаро чора-тадбирларни кучайтириш; Ноқонуний миграция ва бандлик билан курашиш, ноқонуний мигрантларнинг иш берувчилари билан курашиш; Нафақат қабул қилувчи, балки донор мамлакатлар ўртасида ҳам ҳамкорликни яхшилаш чораларини кўриш; Донор мамлакатлар ва буфер мамлакатлар щртасидаги виза режимларини кучайтириш. Транзит мамлакатлар-Собиқ Иттифоқ, Туркия ва Мағриб мамлакатлари: Чегара назоратин кучайтириш ва ноқонуний миграцяига қарши курашиш; ЕИҲ ва буфер мамлакатлари билан қочоқларга бошпана бериш доирасида ҳамкорлик қилиш. Ғарбий Европа мамлакатларининг донор ва транзит мамлакатларга таъсир қилиш йўналишлари: Мигрантларни назорат қилишни ташкил этишда уларга ёрдам бериш; Ушбу мамлакатлар иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида савдо ташаббусларини ривожлантириш; Мигрантларни қатиб келишлари учун донор мамлакатларда сиёсий ҳолатни яхшилашга кўмак бериш; Барқарор ривожланиш имкониятиларини таъминлаш. 6.2. Иммиграцияни тартибга солиш Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда миграция жараёнларини тартибга солиш мигрантларнинг юридик, сиёсий ва касбий мавқеи, миллий иммиграция хизматлари ҳамда кўпгина давлат келишувлари тўғрисидаги қонунчиликларни ўзида мужассам этади. Хорижий ишчи кучидан фойдаланадиган деярли барча мамлакатларнинг давлат ташкилотлари 107
хорижий ишчи кучини танлаш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича мақсадли йўналтирилган сиёсатни олиб борадилар. Ишчи кучин қабул қилувчи мамлакатларда меҳнат миграциясини тартибга солиш ўзида қуйидагиларни мужассамлаштиради: -иммигрантларнинг иш билан банд бўлгани учун солиқ тўлаши; -мигрантларни қабул қилишда мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритувчи мигрантларга афзаллик бериш; -иммигрантлар меҳнатидан фойдланувчи тадбиркорларнинг солиққа тортилиши; -иммигрантларнинг мамлакатда қолиш давомийлигини чеклаш. Шунингдек мамлакатларда хорижий ишчи кучидан фойдаланишда ман қилиш шаклида касбий ва тармоқ чекловлари ҳам амал қилиши мумкин. Бу борада аниқ ман қилишлар хорижликлар шуғулланиши мумкин бўлмаган касбларга йўналтирилган бўлади. Шунингдек, иммиграция тартибларини бузганларга нисбатан қонун доирасида санкция (депортация, жарималар, қамоқ жазоси)лар тайнланади. Бундай санкциялар мигрантларнинг ўзларига, шунингдек, уларнинг мамлакатга ноқонуний кириб келишлари ёки ноқонуний ишлашларига ёрдам бераётган шахсларга қаратилиши мумкин. Мамлакатда ишсизлик даражаси ортган ҳолатларда давлат қуйидаги чораларни кўриши мумкин: -иммигрантларни кириб келишини чеклаш; -хорижий ишчиларни ўз ватанларига мажбурий равишда чиқариб юбориш (депортация); -меҳнат мигрантларининг ихтиёрий равишда кўчиб ўтишлари (репатриация)ни рағбатлантириш. Бугунги кунда миграция оқимларини нафақат иккитомонлама, балки кўптомонлама хукуматлараро келишувлар асосида ҳам тартибга солинади. Бунга мисол сифатида Шенген келишуви, Шимолий Европа мамлакатлари умумий меҳнат бозорини ташкил этиш тўғрисидаги келишувларни 108
келтириш мумкин. 1991 йилда ЕИ мамлакатлари томонидан ноқонуний мигрантлар оқимини олдини олиш борасида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ва турли хил механизмлар ишлаб чиқилган. Аксарият ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар иммиграцияни тартибга солишда селектив усулдан фойдаланадилар. Бундай усулнинг моҳиятини давлатнинг мамлакат учун зарур бўлган бир қатор категориядаги ишчиларнинг кириб келишига қаршилик кўрсатмаслиги, қолганларининг эса, кириб келишига тўсқинлик қилиши билан изоҳлаш мумукин. Қабул қилувчи мамлакат тилини билувчи юқори малакали мигрантлар дарҳол мамлакатнинг нетто-солиқ тўловчисига айланадилар. Бундай сиёсатдан АҚШ, Канада, Буюк Британия каби бой мамлакатлар кўп фойдаланадилар. Жалб қилиниши афзал кўриладиган иммигрантларнинг рўйхати турли мамлакатларда турлича бўлсада, одатда улар қуйидаги категорияларга тегишли бўлади: 1) Қурилиш, қишлоқ ва уй хўжалиги, мавсумий каби оғир, зарарли, кир ва малакасиз ишларни минимал иш хақи эвазига бажаришга тайёр бўлган ишчилар; 2) Дастурчилар, ихтисослашган мутахассислар каби янги ва истиқболли тармоқлар учун мутахассислар; 3) Олмос кесувчилар, суръат реставраторлари, врачлар, даволашнинг ноанаънавий усуллларини қўлловчи ноёб касб вакиллари; 4) Мусиқачилар, артистлар, олимлар, спортчилар каби жаҳонга танилган мутахассислар; 5) Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатга ўз фаолиятини кўчириб ўтказувчи, инвестиция киритувчи ва янги иш ўринларини яратувчи йирик ишбилармонлар. Аксарият реципиент мамлакатларда иммигрант учун рухсатнома иш берувчи ва ишга ёлланувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ва Меҳнат вазирлиги хулосасига таяниш асосида тақдим этилади. Ушбу 109
хулосада иммигрантга таклиф қилинаётган иш ёки меҳнат талаб этилаётган махсус малака ёки бошқа сабаб туфайли маҳаллий ишчилар томонидан бажарила олмаслиги кўрсатилиши лозим. Иммиграция учун норматив хуқуқий асос бир қанча қонун ва қонуности актларига таянади. Унга қуйидаги хусусиятлар хос: 1. Хорижий ишчи кучига бўлган сифат жиҳатидан талаблар. а)Таълим тўғрисидаги сертификат. Иммигрантларнинг таълимига бўлган минимал талаблардан бири бу- тўлиқ ўрта мактабни ёки касбий техник таълим муассасасини тугатганлигидир. Аксарият ҳолатларда таълим тўғрисидаги дипломни қабул қилувчи мамлакатда қайта тасдиқлаш ёки баҳолаш зарурати туғилади. б)Мутахассислик бўйича иш стажи: Одатда 2 йилдан 5 йилгача. Масалан, Кипрда 2 йил, Австралияда 3 йил, АҚШда 5 йил. 2. Шахсий чекловлар. Бундай чекловлар қуйидагилар: a) иммигрантларнинг соғлиғи билан боғлиқ бўлиб, наркоманлар, руҳий касал кишилар, ОИТС билан касалланганлар мамлакатга киритилмайди. б) Ёшга бўлган талаблар.Одатда 20-40 ёш атрофидагиларга талаб юқори. с)Иммигрантларнинг сиёсий ва ижтимоий кўриниши. Аксарият ҳолларда аввал жиноий фаолият, террористик гурухларга аъзолик каби жиноятлар учун судланганларнинг мамлакатга кириб келиши таъқиқланади. 3)Миқдорий квоталаш. Квоталаш тизими бутун иқтисодиёт, алоҳида тармоқлар, корхоналар ёки йил давомида кириб келадиган имммигрантларнинг сонига нисбата ўрнатилиши мумкин. 4)Молиявий чеклов. Баъзи реципиент мамлакатларда фирмалар маълум даражадаги айланма, сотув ҳажмига эришгач ёки давлат бюджетига маълум бир тўловларни амалга оширгач хорижий ишчи кучини жалб қилиш хуқуқига эга бўлади. Шунингдек реципиент мамлакатга қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган аниқ бир миқдордаги инвестицияни мамлакат иқтисодиётига киритишга, ушбу капиталнинг қонунийлигини исботлашга ва ва маълум миқдордаги иш ўринларини яратишга тайёр 110
бўлган кишиларнинг иммиграция қилиш хуқуқига эга бўлиш ҳолатлари кўп учрайди. 5)Вақт билан боғлиқ бўлган чекловлар. Аксарият ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар ўз худудларида хорижий ишчиларнинг қолишининг максимал муддатларинини белгилаб қўйган. Бу муддат тугаши билан иммигрант мамлакатни тарк этиши ёки унда қолиш муддатини узайтириши лозим. 6)Географик устунликлар. Бундай чекловлар маълум бир мамлакатлардан кириб келаётган иммигрантларга нисбатан миқдорий квоталарни ўрнатилиши билан амалга оширилади. Бу борада инсон хуқуқларининг поймол бўлишини олдини олиш мақсадида хукумат томонидан географик квоталар доирасида маълум бир географик худуддан иммиграция қилиш хуқуқини берувчи лотереялар ташкил қилинади. Бундай амалиётдан АҚШ кенг фойдаланади. 7)Ман қилишлар. Ман қилишлар аниқ ва яширин турларга бўлинади. Аниқ ман қилишларга хорижликлар фаолият кўрсатиши мумкин бўлмаган ва фақатгина маҳаллий аҳоли ишлаши мумкин бўлган тармоқ ва мутахассисликларни белгиланиши мисол бўла олади. 8)Санкциялар тизими. Иммиграция тартиблари (депортация, пул шаклидаги жарима ва ёки озодликдан махрум қилиш) бузилган ҳолларда қонун билан асосланган санкциялар қўлланилади. Бундай санкциялар бевосита иммигрантнинг ўзи ёки унинг мамлакатга ноқонуний равишда кириб келиши ёки ишлашига ёрдам берувчиларга нисбатан қўлланилади. 6.3.Эмиграцияни тартибга солиш Эмиграция сиёсатининг асосини ишчининг мамлакатдан чиқиб кетиши, унинг хорижда бўлиши ва ватанига қайтиши билан боғлиқ бўлган реэмиграция циклининг тўлиқ 3та фазаси тартибга солиниши ташкил қилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотига кўра, эмиграция сиёсати ишсизликни қисқартиришга, экспорт-импорт операцияларини баланслаштириш учун валюта ўтказмаларининг кириб келишига, меҳнат 111
мигрантига хорижда муносиб турмуш даражасини таъминланишига, мигрантнинг хорижда ўзлаштирган касб ва таълимининг ўз ватанига қайтиб келган талабга мослаштиришга йўналтирилган бўлади. Ушбу мақсадда қулай эмиграцион муҳитни яратиш каби билвосита ҳамда эмиграция оқимларининг ҳажми ва таркибини тартибга солувчи тўғридан тўғри усуллардан фойдаланилади. Билвосита усулллар 1)Хориждан келадиган валюта ўтказмаларини рағбатлантириш ва улардан самарали фойдаланиш воситалари; А) Миллий банкларда валюта қўйилмалари учун имтиёзлар тақдим этиш (ички депозитларга қараганда хорижий валюта демпозитларига нисбатан юқори фоизлар, депозитларни солиқдан озод этиш, хорижий валюталар учун имтиёзли телеграф ва почта тарифлари). Эмигрантлар зич жойлашган ҳудудларда маҳаллий банкларнинг филиаллари ташкил этилади. Бу борада экспортёр мамлакатлар ўз филиалларини очиш билан бирга эмигрантларнинг хорижий пул ўтказмалари жараёнларини енгиллаштириш мақсадида хорижий банкларга ёрдамга келадилар. Б)Меҳнат эмигарантларига солиққа тортилмайдиган кимматбаҳо қоғозларни сотиш. Масалан, Ҳиндистонда эмиграциянинг дастлабки босқичларида меҳнат мигрантларига солиққа тортилмайдиган ва тўлов фақатгина рупияда амалга оширилиши мумкин бўлган давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш таклиф қилинган. В)Товар, ер ва ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун валюта маблағларидан фойдаланиш учун қулай муҳитни яратиш. Масалан Покистон хукумати меҳнат мигрантларига индивидуал қурилиш амалга ошириш, саноат обьектлари ва инфратузилма обьектларини қуриш мақсадидаги ерларни сотиб олишлари учун қулай муҳим ва режим яратиб беришга ҳаракат қилган. 112
Г) Консультациялар ўтказиш функциясига эга бўлган махсус давлат ташкилотларини ташкил этиш. Бундай усулдан Ҳиндистонда фойдаланилган. 2. Қайтиб келаётган мигрантлар учун бож имтиёзлари. Бундай усулдан деярли барча донор мамлакатлар фойдаланадилар. Бу борада ишлаб чиқариш ва истеъмол товарлари учун бож имтиёзлари бир- биридан фарқланади. Ишлаб чиқариш маҳсулотлари учун бож имтиёзлари валюта ўтказмаларини хусусий бизнесга йўналтиради ва инвестиция сиёсатини стимуллаштиради. Истеъмол товарлари учун бож имтиёзлари танқис бўлган маҳсулотлар билан бозорни тўйинтиришга хизмат қилади. Масалан, Бангладеш хукумати мигрантларга 40 дан ортиқ хом- ашёдан то товаргача бўлган маҳсулотларни имтиёзли бож тарифлари бўйича мамлакатга олиб киришларига рухсат беради. 3.Хорижда фаолият кўрсатаётган эмигрантларни қайтариш ва ўз ватанида иш билан таъминлаш мақсадида бир қатор мамлакатларда амалга ошириладиган қўшимча эмиграция дастурлари. Бевосита усуллар 1) Меҳнат миграцияси субьектлари яъни, воситачи фирмалар ва меҳнат мигрантларига бўлган талаблар. Хорижда иш билан таъминлаш билан шуғулланувчи фирмаларга бўлган талаб анча кескин бўлиб, бундай фирмаларга лицензияга эга бўлишлари учун ташкилий ва моддий-техник базага, ахборот компютер тизимига, касбий тайёргарлик тизимига, эмигрантларга тил ўргатиш имкониятига, яқин соҳа бўлган халқаро туризмда тажрибага, ишончли халқаро алоқаларга, зарур малакага эга бўлган кадрларга, ўз фаолияти режаси билан боғлиқ бўлган илмий асосга, ўз фаолияти натижалари бўйича моддий (молиявий) кафолат ва юридик жавобгарликка эга бўлиши лозим. Меҳнат мигрантининг хорижга бориб ишлаши учун тўсқинлик қиладиган омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: аризачининг ўзи 113
тўғрисидаги хужжатли маълумотларнинг далили йўқлиги, милий иқтисодиётда танқис бўлган касб эгаси эканлиги, молиявий қарздорлигинингг мавжудлиги, ариза берувчининг чақириқ ёшига етганлиги ёки оиладаги мажбуриятларини бажармаганлиги, унинг тергов остида эканлиги, хафвсизлик органлари билан тартибга солинмаган муносабатлари, меҳнат эмиграциясининг қайтиш характерининг мавжуд эмаслиги, форс-мажор ҳолатларнинг юзага келиши, мигрантнинг умумқабул қилинган нормаларни бажариш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ўз бўйнига олмаслиги кабилардир. 2) Ташқи меҳнат бозорларини забт этишни енгиллаштириш учун ишлаб чиқилган кенгайтирилган сиёсат усуллари: ишчи кучи демпинги, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар экспортини рағбатлантириш (яъни хорижда маҳаллий товарлар экспорти билан шуғулланувчи кишилар хорижда иш билан таъминланади), хорижда узоқ муддат давомида ишлаш учун шароит яратиш (масалан, ёлланган ишчиларни нафақат обьектларни қуриш, балки уларни эксплуатациси учун таъминлаш), ўз эмигрантларининг географик жойлашуви ва касбий таркибини кенгайтириш, реципиент мамлакатлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тизимини мувофиқлаштириш, баъзи ҳолларда кадрлар қабул қилувчи мамлакатлар ҳисобидан ҳам тайёрланади, воситачилик хизматлари учун тўловларни тартибга солиш. 3)Таркибий сиёсат. Унинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: танқис соҳа ёки мутахасслик вакилларининг хорижга чиқиб кетишини ва ишчи кучи танқис бўлган ҳудудларда кадрлар оқимини олдини олиш. Таркибий сиёсатнинг асосий элементлари бу– хорижга чиқиш паспортларини чеклаш, маълум бир категориядаги ишчиларни хорижга чиқишини ман қилиш (бевосита ёки билвосита) ва эмиграция квотларини жорий қилиш, давлат ҳисобидан олинган таълимни олгандан сўнг хорижда ишлаётган муддатларни белгилаш, бандлик мезони бўйича 114
афзаллика эга ҳудуддарни ажратиш, меҳнат эмигрантлари учун валюта тўловлари ставкаларини хилма хиллаштириш. 4)Меҳнат миграцияси бўйича халқаро келишуларни бажарилишини назорат қилиш мақсадида махсус фонд ва ваколатхоналарни ташкил этиш йўли билан иқтисодий ва ижтимоий кафолатларни таъминлаш мақсадида иккитомонлама келишувлар ва хорижда ишлаш учун ишчи кучини ёллашнинг шартнома шаклидан фойдаланган ҳолда, меҳнат эмигрантларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари, мигрантларнинг хуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган мунозарали масалаларни ҳал қилиш. Бу борада махсус фондларни ташил қилиш тажрибаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари қаторига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг хуқуқларига риоя қилинишини назорат қилиш билан бирга ўз ватанига қайтаётган мигрантларнинг тиббий хизмат билан таъминланиши, уй-жой қурлиши, мактаб тармоқларини кенгайириш ва бошқа эҳтиёжлари учун маблағ жамғариш кабилар киради. Ҳар бир мамлакат хукумати миграция сиёсатининг йўналиши ва мақсадини аниқлашда суверен ҳуқуққа эга бўлишини ҳиобга олган ҳолда, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш чора- тадбирларини ишлаб чиқишда халқаро ташкилотларнинг хужжатларида ўз аксини топган маълум хуқуқий нормалар ва стандартларга амал қилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солувчи мамлакат халқаро кенвенцияларни ратификация қилар экан, бу борада у халқаро хуқуқ нормалари миллий қонунчиликдан юқори туришини тан олади. Бу эса, мамлакатнинг жаҳон хўжалигига интеграциясида ҳамда ҳимояга мухтож бўлган меҳнат мигрантларининг хориждаги хуқуқларининг кенгайишида муҳим аҳамиятга эга. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан давлат органларининг хориждаги ва хорижда ишлаш ниятидаги мигрантларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш функцияларини 115
модификация қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Хусусан, хукумат томонидан қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади: 1) Ривожлантирилиши зарур бўлаган тармоқ ва кичик бизнес соҳаларини аниқлаш; 2) Қайтиб келган мигрантларга корхоналар очишда ёрдам бериш; 3) Мигрантларга имтиёзли кредитлар тақдим этиш. Давлатнинг эмиграция сиёсати қуйидаги йўналишлардан иборат: Меҳнат миграциясини рағбатлантириш; Меҳнат миграциясини чеклаш; Реэмиграция учун шароит яратиш; Реэмигрантларнинг ватанларида мослашишлари учун шароит яратиш. 6.4.Реэмиграцияни тартибга солиш Мамлакатдаги ишсизликнинг асосий сабабини мамлакатга кириб келаётган катта миқдордаги иммигрантларга боғловчи касаба уюшмалари томонидан босимнинг ортиши туфайли аксарият ғарб мамлакатлари 1970 йиллардан бошлаб иммигрантларни ўз ватанларига қайтиб боришга рағбатлантирувчи дастурларни ишлаб чиқа бошладилар. Реэмиграцияни рағбатлантириш мақсадида қуйидаги 3та дастурдан кенг фойдаланилади: 1. Моддий компенсация дастурлари. Бундай моддий компенсация реципиент мамлакатдаги фаолиятини муддатидан аввал тарк этган иммигрантларга тақдим этилади. Бундай тўловлар бюджет таркибидаги харажатларга қўшимча юк туғдирмайди, чунки улар ижтимоий суғурта ёки пенсия фонди ҳисобидан тўланади. Реэмиграцияни рағбатлантириш дастурларидан ХХ асрнинг 1970- 1980 йилларда Германия ва Франция хукумати фойдаланган. Германияда бундай дастурлар 1975 йилдан бошлаб амал қила бошлаган бўлсада, дастлаб ундан кўпсонли миллат вакиллари греклар, турклар ва югославлар фойдаланган. Бундай тўловлар иммигрантларга улар ўз ватанларига қайтиб 116
кетгач орадан ярим йил муддат ўтибгина амалга оширилган. 1983 йилдан бошлаб эса, Германияда бундай моддий ёрдам барча хорижликлар, хусусан, ишсиз хорижликларга ҳам тақдим этила бошланган. Германия ИИВ маълумотларига кўра, 1984-1987 йиллар давомида бу каби моддий таъминот билан тахминан 250 минг хорижлик мамлакатни тарк этган. Францияда эса, моддий тўловлар билан репатриация қилиш дастурлари кўп босқичли шаклда амалга оширилган бўлиб, 1977-1983 йиллар давомида 144 минг нафар хорижлик моддий таъминот билан Францияни тарк этган. 2.Касбий тайёргарлик дастури. Бундай дастурлар иммигрантларнинг ўз ватанларига қайтишлари ва у ерда уларнинг юқори иш ҳақи ва истиқболли иш ўринларида иш билан таъминланишларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган. Бундай дастурлар Европанинг 3 та мамлакати Германия, Франция ва Швейцарияда 1970 йилларнинг бошидан бошлаб амалга оширила бошланган. Аммо бу турдаги дастурлар репатриацияни заиф даражада рағбатлантира олган. Биринчидан, хорижликларнинг реципиент мамлакатда ўзлаштирган малака ва кўникмалари ўз ватанларидаги касбларга бўлган талаб билан доим ҳам мос келмаслигидадир. Иккинчидан, донор мамлакатларнинг аксарияти мавжуд бўлган иқтисодий қийинчиликлар туфайли ўз меҳнат мигрантларининг ватанларига қайтишларидан манфаатдор эмаслар. Учинчидан, меҳнат мигрантлари ўз ватанларидаги иқтисодий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, реэмиграция қилиш ва яхши иш ўрни излашдан кўра реципиент мамлакатдаги қуйи иш ҳақи билан таъминланишни афзал кўрганликлари учун Ғарбий Европа мамлакатларида узоқроқ муддатга қолишга интилганлар. Тўртинчидан, меҳнат мигрантлари қуйи даражадаги дастлабки таълимга эга бўлганликлари учун уларнинг махсус касбий билим олишлари осон кечмас эди. 3.Оммавий эмиграция мамлакатларига иқтисодий ёрдам бериш дастурлари. Ривожланган мамлакатлар ишчи кучи экспортёр мамлакатлари билан мигрантларнинг пул ўтказмаларини бир қисмини инвестиция шаклида ўтказишлари ва давлатнинг маълум маблағини реэмигрантлар учун иш ўрни 117
яратувчи корхаларни ташкил этишга йўналтирилган келишувларни имзолаган бўлиб, бу донор мамлакатдаги янги миграция оқимини бир оз бўлсада тўхтатиб туришга хизмат қилган. Бундай корхоналар, кооперативлар, қўшма корхоналар ва акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилган бўлиб, бундай дастурлардан европа мамлакатлари кенг фойдаланган. Тарихий тажрибанинг кўрсатишича, реэмиграцияни стимуллаштирувчи дастурларнинг аксарияти кутилган натижаларни олиб келмади. Буни асосий сабабини ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатнинг шарт-шароитлар туфайли ўз меҳнат мигарнтларининг реэкспортидан манфаатдор эмасликлари билан изоҳлаш мумкин. 6.5.Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг ўрни Халқаро меҳнат миграциясини муҳим аҳамияти шундаки, мазкур жараённи тартибга солиш аҳоли кўчишининг турли босқичларида таъсирга эга бўлган ва бир- бирига мос бўлган манфаатга эга бўлган икки ва ундан ортиқ субьектлар томонидан амалга оширилади. Агар импортёр мамлакат мигрантнинг мамлакатга кириб келиши ва ундан фойдаланишга жавобгар бўлса, экспортёр мамлакат мигрантларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ва хориждаги манфаатларининг ҳимоя қилинишини тартибга солишга маъсул ҳисобланади. Аксарият холларда импортёр ва экспортер мамлакатларнинг манфаатлари бир-бирилар билан чамбарчас боғлиқдир. Импортёр ва экспортёр мамлакатларнинг ўзаро манфаатлилигининг хуқуқий томони бу мазкур жараённинг миграция масалаларидаги икки ёки кўптомонлама келишувлар шаклида амалга оширилади. Халқаро Меҳант ташкилотининг бандлик доирасидаги 1976 йилда Халқаро конференцияда қабул қилинган Харакатлар дастурига мувофиқ, ишчи кучини ёллаш жараёнлари импортёр ва экспортёр мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда икки ёки кўптомонлама келишувлар асосида амалга оширилиши лозим. 118
Ҳозирги кунда аксарият БМТ доирасидаги ташкилот ва уюшмалар, шунингдек, минтақавий бирлашмалар аҳоли миграцияси ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ бўлган муаммолар билан шуғулланмоқда. Хусусан, БМТнинг аҳолишунослик бўйича қўмитаси аҳоли миграцияси соҳасидаги миллий дастурларни субсиядилаштириш билан шуғулланувчи махсус фондга эга. БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги Фонди UNFPA 1969 йилда ташкил этилган. UNFPA БМТ Бош Ассамблеясининг ёрдамчи ташкилоти ҳисобланади. UNFPAнинг бош офиси Нью Йоркда жойлашган. Ривожланиш масалалари билан шуғулланувчи ушбу халқаро ташкилотнинг асосий вазифаси эркаклар, аёллар ва болаларнинг соғлом турмушга бўлган тенг хуқуқлилигини таъминлаш ва уни сақлаш учун тенг имкониятларга эга бўлишдан иборат. Бугунги кунда аҳолишунослик билан боғлиқ бўлган масалалар, яъни демографик таълимни такомиллаштириш, демографик маълумотлардан фойдаланиш ва таҳлил қилишда миллий салоҳиятни ошириш, демографик таҳлил натижаларини мамлакатнинг ижтимоий сиёсатига жорий қилиш эътибор марказида бўлмоқда. Бу борада UNFPA демографик маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва демографик башоратларни ишлаб чиқиш, турли ҳил тадқиқотларни олиб бориш ҳамда миллий ижтимоий-иқтисодий сисёсат ва дастурларни ишлаб чиқишда демографик маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлайди. Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. ХМТ 1919 йилда ташкил топган бўлиб, у 1946 йилдан бери БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилоти ҳисобланади. Мазкур ташкилот ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилашга чақиради. ХМТнинг асосий вазифаси ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, барчани самарали ва тўланадиган иш ҳақи билан таъминлашдан иборатдир. ХМТ доирасида иш ҳақи, иш куни давомийлиги, таътил ва меҳнат муҳофазаси соҳаларида меҳнат стандартларини белгиловчи конвенция ва тавсиялар қабул қилинади. 119
ХМТнинг асосий вазифалари қуйидагилар: 1) ижтимоий меҳнат муаммоларини ҳал қилишга қаратилган мувофиқлаштирилган сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш; 2) конвенция ва тавсиялар шаклидаги халқаро меҳнат нормаларини қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; 3) ХМТга аъзо мамлакатларнинг ижтимоий меҳнат муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш; 4) инсон ҳуқуқларини (меҳнат, мажбурий меҳнат, дискриминация, коллектив музокалар соҳаларида) ҳимоя қилиш; 5) ижтимоий-меҳнат муносабатларида тадқиқот олиб бориш ва уларни чоп этиш. ХМТ уч томонлама тамойилга асосланади-яъни ташкилот доирасидаги музокаралар ҳуқумат вакиллари, касаба уюшмалари ташкилотлари ва аъзо мамлакатларнинг иш берувчилари ўртасида амалга оширилади. 1919 йилдан бери ХМТ томонидан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида 187 та конвенция ва тавсиялар қабул қилинган. Халқаро меҳнат конференцияси (ХМК)-ХМТнинг бош органи бўлиб, у камида бир йил бир мартта чақирилади. Конференцияда ижтимоий меҳнат соҳасидаги халқаро нормалар кўриб чиқилади ва қабул қилинади ҳамда умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган масалалар муҳокама қилинади. Халқаро меҳнат бюроси (ХМБ)- ХМТнинг доимий котибияти ҳисобланади. Ташкилот бюджети икки йилга қабул қилинади. Бюджет юкини тақсимлаш учун ХМТга аъзо мамлакатлар сонига БМТ бадаллари ҳажми қўлланилади. БМТ таркибидаги қочқинлар бўйича Олий Комиссар бошқармаси 1950 йилнинг 14 декабрида ташкил этилган. Ушбу ташкилот қочоқларни ҳимоя қилиш, узоқ муддатли қарорларни амалга ошириш ва энг муҳими репатриация масалаллари билан шуғулланади. 1951 йилда қочоқлар мавқеъига доир БМТнинг халқаро конвенцияси қабул қилинди. Ушбу 120
конвенциянинг қабул қилиниши қочоқларга ёрдам беришнинг хуқуқий асосини яратиб берди. Қочқинлар бўйича Олий Комиссар бошқармасининг бошқарув органи Ижро кенгаши бўлиб, у БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий қўмитаси (ЭКОСОС) тмомнидан сайланган 79 та аъзо мамлакатлардан иборат. Қочқинлар бўйича Олий Комиссар бошқармаси умумжаҳон миқёсда қочоқларни ҳамда ирқи, дини, сиёсий мавқеъи ва жинсидан қатъий назар бошқа кишиларнин эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишни таъминланиши бўйича халқаро фаолиятни мувофиқлаштиради. Унинг асосий мақсади қочоқларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади. Мазкур ташклот ҳар бир кишининг қочоқ бўлиши, бошқа мамлакатда бошпана топиши ва ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтиши хуқуқига эга бўлиш билан боғлиқ бўлган ҳолат билан таъминланишига ҳамда қочоқлар билан бўлган ҳолатни узоқ муддат давомида тартибга солнишига эришишга интилади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти қошидаги Миграцияни доимий назорат қилиш тизими миллий иммиграцион бошқарувлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Европада эса, меҳнат мигрантларининг хуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича Миграция масалалари бўйича хукуматлараро кўмита шуғулланади. 6.6. Халқаро миграция ташкилоти ва унинг фаолияти Халқаро миграция ташкилоти 1951 йилда ташкил қилинган миграция соҳасидаги ягона хукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Унга аъзо мамлакат сони 173 тага тенг бўлиб, уларнинг 8 таси кузатувчи мақомига эга. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида жойлашган халқаро миграция ташкилотининг 400 дан ортиқ офисларида 5600 дан ортиқ киши фаолият кўрсатади. Халқаро миграция ташкилотининг асосий вазифалари: фуқароларнинг режалаштирилган ва тартибга солинган мигациясини амалга ошириш, қочоқларнинг кўчиб ўтишини ташкил этиш, “ақлий 121
салоҳият оқими”ни олдини олиш, миграция масалалари бўйича маслаҳатлар беришдан иборат. Халқаро миграция ташкилотининг фаолияти инсонпарвар ва тартибга солинган миграция ҳамма учун фойдали ва қулай тамойилига асосланади. Ушбу тамойил хукумат ва мигрантларга хизмат кўрсатиш ҳамда тавсиялар бериш йўли билан амалга оширилади. Халқаро миграция ташкилоти миграцияни бошқаришнинг тўрт асосий соҳасида, яъни миграция ва тараққиёт, миграцияга кўмаклашиш, миграцияни тартибга солиш ва мажбурий миграция йўналишларила фаолият кўрсатади. Ушбу йўналишдаги комплекс чора тадбирлар миграция соҳасидаги ҳалқаро қонунчиликни илгари суриш, стратегияни ишлаб чиқишда муҳокама ва кўмаклашиш, мигрантлар хуқуқларини ҳимоя қилиш, мигрантлар соғлиғи, шунингдек, миграциянинг гендер баҳоси кабиларни ўзида мужассам этган. 6.7. Халқаро меҳнат ташкилотининг миграция соҳасидаги конвенциялари Меҳнат эмиграциясига эҳтиёж сезган ихиёрий мамлакат учун комлекс чора-тадбирлар дастури мавжуд бўлиб, бундай мамлакатлар учун энг биринчи ва асосий қадам бу –миграция соҳасидаги конвенцияларни ратификация қилишдир. Хусусан, меҳнат миграциясини халқаро миқёсда тартибга солишда фаол иштирок этиб келаётган ХМТ томонидан ишлаб чиқилган конвенция ва тавсиялар муҳим аҳамиятга эга. ХМТ томонидан бугунги кунга қадар 188 та конвенция ва 200 та тавсиялар қабул қилинган. Унинг 8 та асосий конвенцияси мавжуд бўлиб, уларда мажбурий меҳнат, бандлик соҳасидаги дикриминация, ишчиларнинг тенгилиги, тенг рағбатлантириш, ишга ёллашнинг минимал ёши, ёш болалар меҳнати, коллектив музокаралар олиб бориш каби долзарб масалалар ўрин олган. ХМТ ўз фаолияти давомида меҳнат миграцияси жараёнлари ва меҳнат мигрантлари хуқуқлари ҳимояси масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Бу борада ташкилот томонидан 122
1919 йилда “Меҳнат мигрантларининг хуқуқлари тўғрисида”ги 97-сонли Конвенция ва 1975 йилда “Миграция соҳасидаги суистеъмоликлар ва меҳнат мигрантларига имконият ва мурожаатларда тенгликни таъминлаш тўрисида”ги 143-сонли Конвенция ҳамда 1949 ва 1975 йилларда қабул қилинган “Меҳнат мигрантлари тўғрисида”ги 86-сонли ва 151-сонли тавсиялар қабул қилинган63. 6.1-жадвал. “Миграция тўғрисидаги халқаро хартия”нинг мазмуни64 ХМТнинг“Меҳнат мигрантларининг ХМТнинг “Миграция соҳасидаги хуқуқлари тўғрисида”ги 97-сонли Конвенцияда суистеъмоликлар ва меҳнат уни ратификация қилган мамлакатда: мигрантларига имконият ва меҳнат мигрантларига тўлиқ ва ишончли маълумотни тақдим этувчи мурожаатларда тенгликни таъминлаш бепул хизмат кўрсатиш муассалари бўлиши лозимлиги; тўрисида”ги 143-Конвенцияда эмиграция ва иммиграция соҳасида уни ратификация қилган мамлакатда: чалкашликлар ва ноаниқ маълумотларга етакловчи тарғибот ва ташвиқот меҳнат мигрантларининг ҳақ- ишларига қарши курашиш; ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши; меҳнат мигрантларининг мамлакатга кириб келиши, яшаши ва уни тарк ўз ҳудудида ноқонуний равишда этиши жараёнларини енгиллаштириш; яшаётган, ишлаётган ёки мазкур ҳудудни меҳнат мигрантларига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши ва гигиена кесиб ўтаётган ноқонуний мигрантларни шароитлари яратилиши, доимий равишда аниқлашга интилиши; меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари мамлакатга кириб келган ёки хуфёна ноқонуний меҳнат уни тарк этган вақтда уларнинг соғлиғи қониқарли аҳволда эканлигини миграциясини амалга оширувчи ва тасдиқланиши, ноқонуний меҳнат миграциясини қонуний меҳнат мигрантларини уларнинг дини, ирқи, ижтимоий келиб ташкиллаштирувчи иш берувчиларга чиқиши,жинсидан қатъий назар мамлакат фуқаролари билан тенг қарши нафақат ўз мамлакати доирасидаги даражада ишлаш шароитлари, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя билан қонунчилик асосида балки ХМТнинг бошқа аъзолари билан ҳам ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозимлиги; ноқонуний меҳнат миграцияси ташкилотчилари ва иштирокчиларини маъмурий, фуқаровий, жиноий жавобгарликка тортиш ва қамоқ жазосини бериш; қонуний равишда ишлаб юрган меҳнат мигрантининг оддий бир сабаб билан ишини йўқотиши туфайли унга ноқонуний мигрант ёки қонунга хилоф равишда мамлакатда яшаётган мигрант 63 Promoting decent work in Eastern Europe and Central Asia.ILO.2012.P.16. http://www.ilo.org/ 64Расм муаллиф томонидан тузилган. 123
таъминланиши; сифатида қаралмаслиги лозимлиги каби конвенцияни ратификация қилган масалаларга эътибор берилган66. мамлакат ТМТнинг бошқа аъзолари билан миграция соҳасида хукуматлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши лозимлиги каби талаблар ҳам ўрин олган65. Мазкур конвенциялар ратификациясининг сўнгги ўн йилликда суст боришини меҳнат мигрантларининг, айниқса ноқонуний мигрантларнинг умуминсоний ҳуқуқлари ва стандартларининг тан олинишида сиёсий қаршиликларнинг мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. Аммо шу ўринда ушбу конвенцияларни ратификация қилган мамлакатларнинг меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш ва бошқариш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг хуқуқ ва эркинларини таъминлаш ҳамда ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида ижобий ютуқ ва натижаларга эришиб келаётганига алоҳида урғу бериш зарур. Хусусан, ХМТнинг меҳнат миграцияси соҳасида муносиб иш ўринларини яратиш, меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миграция соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш каби масалалар бўйича чора - тадбирлари ва талаблари қатор мамлакатларда ўз самарасини бермоқда. Бундай мамлакатлар қаторидан реципиент, донор, ҳам транзит миграция мамлакатлари ўрин олган бўлиб, бундай конвенциялар миграция жараёнларини самарали бошқариш, иқтисодий фаолликни қўллаб- қувватлаш ҳамда меҳнат мигрантларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.Бу борада энг аввало, меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакатлардаги ҳолатга эътибор бериш лозим. 6.2-жадвал. Меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакатларда ХМТ Конвенциялари талабларининг бажарилиш ҳолатлари67 65 Patrick Taran, Eduardo Geronimi.Globalization,labor and migration:protection is paramount. ILO programme. P.12-13.Geneva. 2002. 66 Ўша жойда 67Расм муаллиф томонидан тузилган 124
ХМТ Конвенцияси ХМТ Конвенциялари талабларининг бажарилиш ҳолатлари бўйича мисоллар талаблари Франция унга донор бўлган мамлакатлар билан ҳамкорликда Муносиб ва самарали ривожланиш дастурлари фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ундан нафақат рецепиент, балки донор мамлакатлар,меҳнат ишчи ўринларини мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам наф кўрмоқдалар. Бундай дастур рецепиентлар учун ишчи кучи танқислиги яратиш мақсадида муаммосини ҳал қилишда, демографик босимни юмшатишда, ноқонуний миграцияни назорат қилишда қўл келади. Донор иқтисодий ва мамлакатлар учун эса, бу дастур визаларга эга бўлишни енгиллаштириш, пул ўтказмалари ҳажмини кенгайтириш, ижтимоий сиёсатни меҳнат мигрантларининг эркин ҳаракатланиши ва реэмиграциясини таъминлайди 68 . Ҳозирги кунда ишлаб чиқиш ва бундайдастурлар Германия ва Туркия, Италия ва Сенегал ҳамда Испания ва Эквадор мамлакатлари ўртасида ҳам амалга ошириш имзоланган. Қонуний Франция Меҳнат Кодексининг 341-моддасидабарча меҳнат мигрантлари ҳаттоки қонуний мавқеъга эга бўлмаган мигрантларгамеҳнат мигрантлар ҳам Франция фуқароларига нисбатан қўлланиладиган меҳнатга ҳак тўлаш тўғрисидаги қонунлардан қонунчилиги ва ва уларнинг мавқеъларига мос меҳнат шартномаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари белгилаб қўйилган. ижтимоий ҳимоя масаласида мамлакат фуқаролари билан тенг имкониятлар яратиш га қаратилган миллий сиёсатни ишлаб чиқиш Рецепиент ва донор Британия касаба юшмалари конгресси (BKT) ва Португалия меҳнат мигрантлари умумконфедерацияси (СGTP-IN) ўртасида мамлакатлардаги имзоланган келишувга кўра, (СGTP-IN) аъзолари бўлган португалиялик меҳнат мигрантлари BKT уюшмаларида меҳнаткашлар аъзоликни қўлга киритишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган. Информацион кампаниялар томонидан меҳнат мигрантларига уюшмалари ўртасида иш берувчиларнинг йўл қўядиган суистеъмолликлари билан курашиш тўғрисида португал тилида тушунтириш ишлари маълумотлар олиб боради. Шу билан бирга СGTP-IN бу каби келишувларни португал меҳнат мигрантларини қабул қилувчи бошқа алмашиниш ва Испания, Люксембург ва Швецария билан ҳам имзолаган. аъзолик бадалларини ўтказиш бўйича иккитомонлама ва кўптомонлама келишувларни имзолаш Меҳнат миграцияси, Австралия статистика бюроси меҳнат миграцияси мигрантларнинг масалаларини ҳам ўз ичига олган ойлик таҳлилларини олиб жинси, ёши, малака боради. Иммиграция Вазирлиги мамлакатга кириб келаётган ва бошқа мезонлари хорижий ишчилар сони, уларнинг тармоқлар бўйича бўйича бандлиги, миграция қонун-қоидаларининг бузилиш маълумотларни ҳолатлари, визани қўлга киритишдаги протекционистик тўплаш ва таҳлил тарифлар тўғрисидаги статистик маълумотларни ўзида жам қилишда хукумат ва этган ҳисоботларни доимий равишда тақдим этиб боради. унинг органлари Шунингдек, вазирлик меҳнат бозоридаги мигрантларнинг 68 MatinS., MartinP., WeilP.Fostering cooperation between source and destination countries.Migration information resource.October 2002. //www.migrationinformation.com 125
салоҳиятини тажрибалари тўғрисидаги маълумотларни ҳам такомиллаштириш ва тўплайди.Масалан LSIA таҳлили малакали кадрлар визасига уларни меҳнат эга бўлган мигрантлар бўйича, SDAS таҳлили эса яшаш миграцияси ҳуқуқини қўлга киритган собиқ хорижлик талабалар бўйича сиёсатида қўллаш таҳлилий фаолият олиб боради. зарурияти Коста-Рикадаги Статистика ва аҳолини рўйхатга олиш миллий институти ҳар йили уй хўжаликларининг кўп тармоқли таҳлилини ўтказади, унда шахснинг қайси мамлакатдан кириб келгани, мамлакатда яшаётган муддати ва пул ўтказмалари каби саволлар ҳам ўрин олган. Бундай статистик ҳисоботлар Ирландия Марказий Статистик Бюроси ва Португалия Миллий Статистика Институти томонидан ҳам ўтказилади. Ишчи кучи Канаданинг миграция сиёсатига мувофиқ малакали кадрлар, танқислиги ва мутахассислар ва интелектуал меҳнат мигрантларининг мигрантларнинг мамлакатга кириб келишлари уларнинг махсус балларни бандлик таркиби, жамлашларига асосланади. Бу балларда мигрантнинг ёши, уларнинг малака таълим даражаси, инглиз ёки француз тилини билиши даражаси акс этган кабилар намоён бўлади. Мигрантларни бундай мезон асосида таҳлиллар ўтказиш қабул қилиш мамлакатнинг юқори малакали кадрларга бўлган тизимини яратиш. узоқ муддатли эҳтиёжини қондириш сиёсатига қаратилган. Меҳнат Янги Зелендияда малакали кадрларни қабул қилиш кенг мигрантларининг қўллаб-қувватланади ва уларнинг интеграциясини ижтимоий енгиллаштирувчи маълумотлар мажмуаси тақдим этилади. интеграциясини Мазкур мажмуада мамлакатда яшаш, таълим, соғлиқни енгиллаштириш ва сақлаш, меҳнат, бизнес, транспорт, давлат ҳокимияти, жамият ҳаётидаги қонунчилик, банк операциялари ва ҳуқуқий масалалар каби иштироки ошириш маълумотлар ўрин олган. Шунингдек, мигрантлар учун уч тилдаги махсус веб-сайт фаолият кўрсатади.Ижтимоий интеграцияни фаоллаштириш мақсадида мигрантларнинг инглиз тили курсларига боришлари учун имкониятлар яратилган. Голландияда хам меҳнат мигрантлари учун ташкил этилган голланд тили ва касбий тайёрлик курслари уларнинг меҳнат бозоридаги мавқеъини яхшиланишига олиб келди. Швеция Интеграция Бюроси меҳнат мигрантларининг чегараланган муддат ичида иш билан таъминланишини субсидиялаштиради ва уларнинг меҳнат малакаси ва кўникмаларига эга бўлиш имкониятини яратиб беради. Ўта зарур бўлган Буюк Британия Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг “Cоғлиқни соҳалардаги сақлаш ходимларини ишга ёллаш тўғрисида”ги норма ва ишчиларни қоидаларида тиббиёт ходимлари етишмовчилиги хавфи йўқотишниолдини юқори бўлган тахминан 150 та ривожланаётган олишда меҳнат мамлакатлардан тиббиёт ходимларини ишга ёллаш мумкин мигрантларини эмаслиги белгилаб қўйилган.Ҳозирги кунда Буюк Британия ёллаш этикасига билан Хиндистон, Испания, Хитой, Филиппин, Жанубий амал қилиш, циклик Африка мамлакатлари ўртасида тиббиёт ходимларини ишга миграция ва ёллаш тўғрисидаги иккитомонлама келишувлар имзоланган. реинтеграцияни Масалан, бу борада 2003 йилда Жанубий Африка ва Буюк кенгайтириш, меҳнат Британия ўртасида имзоланган “Тиббиёт ходимлари, мигрантларининг уларнинг билим ва кўникмаларини алмашиш тўғрисида”ги капитал, малака ва Меморандум фаолият кўрсатади. Унга кўра, Британиянинг 126
технологияни ўз давлат секторидаги соғлиқни сақлаш мауссасаларида мамлакатларига олиб жанубий африкалик тиббиёт ходимларининг таълими киришларини тўғрисидаги дипломлари тан олинади, уларнинг аниқ муддат рағбатлантиришга давомида ишлашига рухсат берилади, зарур малака ва қаратилган сиёсатни билимни эгаллаган тиббиёт ходимларининг Жанубий ишлаб чиқиш Африкага реэмирацияси қўллаб қувватланади69. Меҳнат 2001 йил Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтган мигрантларига Умумжаҳон Конфедерациясида ирқчилик, дискриминация ва нисбатан ирқчилик ксенофобияга қарши кураш олиб борувчи дастур қабул ва ксенофобияга қилинган. Унга кўра, қонуний меҳнат мигрантлари мамлакат қарши курашиш,уни фуқаролари билан тенг иқтисодий,ижтимоий ва таълим олдини олиш хуқуқларига ва баъзи сиёсий хуқуқларга эга бўладилар70. борасида сиёсат ва Голландияда ишга ёллаш ва меҳнат қилиш шароитлари дастур ишлаб бўйича тенгликни таъминлаш мақсадида иш берувчилар учун чиқилиши, уларнинг интизом кодекси киритилди. Бу борадаги мониторинг тизими меҳнат бозоридаги эса, қарорлар қабул қилишда мигрантларнинг фуқароларга мавқеъини яхшилаш нисбатан иштирокини аниқлашга ёрдам беради. мақсадида касбий Голландиянинг LTO-Nederland ташкилоти ҳамда Ижтимоий таълим олиш ва Бандлик масалалари Вазирлиги касаба уюшмалари билан имкониятини яратиш ҳамкорликда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган антидискриминацион дастурни ишлаб чиққанлар ва уни молиялаштирадилар71. Қонуний меҳнат ЕИнинг қонунчилигига кўра, нафақат ЕИ, балки учинчи мигрантларининг мамлакат фуқароларининг ҳам ижтимоий таъминотдан мамлакат фойдаланиш хуқуқи сақланади.Италияда ЕИлик бўлмаган фуқаролари каби тенг меҳнат мигрантларининг иш ўринларини йўқотишлари равишда миллий муносабати билан уларнинг мамлакатда яшаш хуқуқини қонунчилик ва берувчи рухсатномалари олиб кўйилмаслиги йўлга қўйилган. ижтимоий таъминот Уларнинг яшаш хуқуқини берувчи рухсатномаларининг тизимидан муддати тугагунига қадар улар иш билан таъминловчи фойдаланишлари, ташкилотлардан рўйхатдан ўтишлари мумкин72. иш йўқотиш Канаданинг ижтимоий таъминот бўйича имзолаган ҳолатларида иккитомонлама келишувларида барча қонуний меҳнат қайтадан иш мигрантлари мамлакат фуқаролари билан тенг бўлган топишлари учун ижтимоий таъминотга эга бўлишлари, уларнинг иш мамлакат ўринларини алмаштиришлари мумкинлиги ва иш ўрнини ўз фуқаролари каби айбисиз йўқотган мигрантга бошқа иш қидириш учун муддатга эга мамлакатда қолиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилди73. бўлишлари лозимлиги Энди эса, эътиборни донор мамлакатларга қаратсак. 6.3-жадвал. 69 Publications and Statistics. www.dh.gov.uk 70Описание мероприятий по предупреждению дискриминации.www.wisdom.at/ilo.index.aspx 71Ўша жойда 72Доклад Комитета экспертов о применении Конвенций и РекомендацийМОТ. 2002 г. 73 ILO migration Survey. 2003.Country summaries.Geneva ILO. 2004. 127
Меҳнат ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатларда ХМТ Конвенциялари талабларининг бажарилиш ҳолатлари74 ХМТ Конвенцияси талаблари ХМТ Конвенциялари талабларининг бажарилиш ҳолатлари бўйича мисоллар Меҳнат миграциясини 2003 йилда қабул қилинган меҳнат миграцияси самарали бошқариш масалалари бўйича Анд хужжати унга аъзо мамлакатлар (Боливия, Венесуэлла, Эквадор, мақсадида иккитомонлама, Колумбия ва Перу) фуқароларининг ишлаш мақсадида тўсиқларсиз мазкур мамлакатлар ичида минтақавий ва кўптомонлама кўчиб юриши ва вақтинчалик яшашини таъминлашга қаратилган. келишувларни имзолаш билан Филиппинда иккитомонлама халқаро келишувлар асосида ишчиларни ёлловчи хорижий иш меҳнат мигрантларининг бу берувчилар, бандлик хизмати агентликлари ва бошқа хукуматларнинг назорати асосида мунтазам ҳудудларда эркин равишда меҳнат ресурсларини таклиф қилинади. ҳаракатланишини Филиппиннинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги қошида ташкил этилган POEA маъмурияти хорижда енгиллаштиришга қаратилган хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, имзоланган меҳнат шартномаларини тасдиқлаш, сиёсатни амалга ошириш ишчи кучини ёллашдаги суистеъмолликларга йўл қўйилмаслиги ва бу борадаги қонун бузувчиларнинг Меҳнат вазирликларининг жиноий жавобгарликка тортилишини назорат қилиш билан шуғулланади. Шунингдек POEA хорижда меҳнат миграцияси ишлаш истагидаги мигрантларни ҳомиладорлик ҳамда ОИТС текширувларидан ўтишларини талаб бошқарувидаги ролига урғу қилади. бериш ва улар қошида меҳнат Филиппиндаги POEA ташкилоти одам савдосига қарши кураш кампанияларини ташкил қилади, миграцияси масалалари билан меҳнат мигрантлари учун зарур маълумотни улар мамлакатдан чиқиб кетгунига қадар тақдим этади, шуғулланувчи бўлимлар хорижда меҳнат мигрантларининг хуқуқларини бузилиши масалаларини кўриб чиқади ҳамда ташкил этиш, уларнинг реципиент мамлакатлардаги филиппинликларга ёрдам беради. Шунингдек мамлактда ишчи кучи мигрантларини ҳақ- импортида бир неча маротаба суистеъмолликларга йўл қўйган мамлакатларга мигрантларни экспорт ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши хукумат томонидан тўхтатилади. қилишдаги ролини ошириш POEA ўзининг веб-сайтида лицензияга эга бўлган хусусий бандлик хизмати агентликлари, хориждаги Одам савдосига қарши бўш иш ўринлари ва у ердаги Филиппин хукумати консулликларининг манзиллари хақида мунтазам курашиш, мигрантлар равишда маълумотлар тақдим этиб боради ҳамда шубҳали агентликлар ва меҳнат ресурсларини эксплуатациясини олдини ёллашда иштирок этиши мумкин бўлмаган тузилмалар ҳақида тавсиялар беради. Хориждаги олиш, айниқса аёллар ва ёш Филиппин консулликларида аёл меҳнат мигрантларига одам савдоси масалаларида батафсил болаларнинг ҳуқуқларининг поймол қилинишига ҳамда мигрантларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатларни олиб қўйилишига йўл қўймаслик чора- тадбирларини амалга ошириш Миграция жараёнлари давомида суистеъмолликларга йўл қўяётган жисмоний ва юридик шахсларни жазолаш ва уларга нисбатан санкциялар эълон қилиш, одам савдоси каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида бу ҳақида етарлича маълумотлар тарқатиш ва ундан аҳолининг 74Расм муаллиф томонидан тузилган 128
хабардор бўлишини маълумот берувчи аёл ходимлар фаолият кўрсатади. таъминлаш POEA расмий каналлар орқали мамлакатдан чиқиб кетаётган меҳнат мигрантларига хориждаги Мамлакатдан чиқиб ижтимоий ва меҳнат шароитлари, ҳаётни суғурталаш ва пенсия таъминоти, тиббий суғурта, кетаётган, ҳамда қайтиб меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини таълим олиши ҳамда қарз олиш тартиблари келаётган меҳнат масалаларига бағишланган тайёрлов курсларини ташкил этади. мигрантларига зарур Меҳнат мигрантларига банк консорциумларидаги маълумотларни тақдим этиш, ҳалқаро жамғарма ҳисобларидан фойдаланиш ҳамда пул ўтказмаларини арзон тарифлар бўйича амалга улар учун маъмурий ошириш ҳуқуқини берувчи ID карталарини тақдим этади. Мамлакатга қайтиб келаётган меҳнат жараёнларни енгиллаштириш мигрантларига эса мамлакатда хусусий бизнес юритишлари учун имтиёзли фоиз ставкалари ва арзонлаштириш, уларнинг асосида кредит олиш ҳамда субсидиялаштирилган стипендияларга эга бўлиш каби стимуллаштирувчи орттирган билим ва имкониятларни тақдим этади. МексиканингАҚШдаги консулликлари инсон тажрибларини тан олиш ва хуқуқлари бузилиши қурбонлари учун юридик хизмат ва ёрдамларни тақдим этади ҳамда балоғатга сертификатлаштириш етмаган мигрантлар учун махсус дастурларни амалга оширади. Консуллик томонидан мигрантга у Мигрантлар томонидан хақиқатдан ҳам хорижда яшовчи мексикалик эканини тасдиқловчи махсус карта тақдим этилади. корхоналар ташкил Мазкур карта банклар, полиция махкамалари ва бошқа ташкилотларда мигрантнинг шахсини этилишини ва уларнинг ўз тасдиқловчи муҳим хужжат вазифасини бажаради ҳамда у қонуний мавқеъга эга бўлмаган мексикалик ватанларига самарали мигрантларга катта ёрдам беради. Бу хужжат АҚШнинг аксарият банкларида меҳнат равишда сармоя мигрантларининг ҳисоб рақамлари очишлари учун алтернатив хужжат ўрнини босиши билан бир киритишларини қаторда пул ўтказмаларини амалга оширишда арзон тарифлардан фойдаланиш имкониятини яратади. рағбатлантириш, уларга солиқ Хориждаги Шри-Ланка консулликлари миграциядан азият чеккан аёлларни қўллаб-қувватлаш, иш имтиёзларини тақдим этиш ва берувчилар томонидан уларнинг паспортлари олиб қўйилган тақдирда уни қайтариш, тўланмаган иш арзон тарифлар асосидаги пул ҳаққини ундириб бериш, уларнинг реэмиграцияга кўмаклашиш учун зарур бўлган ижтимоий ва ўтказмаларини таклиф қилиш моддий ёрдамни кўрсатадилар. Шри-Ланканинг хорижда иш билан таъминлаш Бюроси томонидан Реципиент мамлакатларда ҳам ташкил хайрия Фондларига шри-ланкалик мигрантлар ёрдам сўраш мақсадида нафақат ўз эркак, ҳам аёл меҳнат мамлакатларида балки реципиент мамлакатларда мигрантлари кириши мумкин бўлган ҳамда уларга зарур маълумотни тақдим эта оладиган, самарали консулликлар фаолиятини йўлга қўйиш Миграция соҳасидаги суистеъмолликларни, мигрантларни ноқонуний тарзда хорижга юбориш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш чораларини қабул қилиш мақсадида хукуматнинг ижтимоий ҳамкорлар билан биргаликдаги чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқиш 129
ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Фонд томонидан мигранларга даволаниш учун тиббий суғурта, ҳаёт суғуртаси ва турли ҳил ижтимоий ёрдам турлари тақдим этилади. Шри-Ланканинг хорижда иш билан таминлаш Бюроси бугунги кунда меҳнат ресурсларини ёлловчи агентликлар фаолиятини тартибга солиб туради. Ишга ёлловчи Шри Ланкадаги ишга ёлловчи агентликлар хорижда агентликларнинг суғурта ёки иш билан таминлаш Бюросига таъминот кафолат мажбуриятларига эга тўловларини амалга оширишлари ва банк бўлишлари лозимлиги кафолатини тақдим этишлари лозим, чунки бу кафолатлар агентликлар томонидан шартномаларнинг бузилиш холатлари кузатилганда Бюро томонидан тортиб олинади. Меҳнат ресурсларини қабул Шри Ланкадаги хорижда иш билан таминлаш қилувчи ва етказиб берувчи Бюроси қонун ва тартибларнинг бузилиш мамлакатлар меҳнат ҳолатларида агентликларнинг лицензиясини бекор мигрантларини ишга ёллаш қилади. Реципиент мамлакатлардаги Шри-Ланка билан шуғулланувчи консулликлари рўйхатдан ўтказган агентликларгина агентликлар фаолиятини ишчи кучини ёллашда иштирок этиши мумкин. лицензиялаштиришга муҳим Агентликлар Бюронинг махсус ёзма рухсатномасиз эътибор қаратиши реклама ва эълонлар жойлаштириши ёки иш берувчилар билан музокараларга киришиши мумкин эмас. Меҳнат мигрантлари ўз паспортларида чиқиб кетиш визалари ҳамда кафолат штампларига эга бўлмасдан туриб мамлакатни тарк этишлари мумкин эмас. Улар тўлашлари лозим бўлган бож тўловлари ҳам агентлик томонидан амалга оширилади. Меҳнат муносабатлари ва хорижда ишга жойлаштириш вазири ва Бюронинг мансабдор шахслари шри- ланкалик меҳнат мигрантларининг зарур ҳимоя билан таъминланганини текшириш учун реципиент мамлакатларга мунтазам равишда ташриф буюрадилар. Ҳозирги кунда Шри- Ланканинг ишга ёллаш агентликлари ва Форс Кўрфази мамлакатлари, Сингапур ва Гонконг хукуматлари билан уй хизматчилари тўғрисидаги ҳамкорлик шартномалари имзоланган75. Қонуний меҳнат Туркия Республикаси Конституциясининг 118- мигрантларининг мамлакат моддасида барча меҳнат мигрантлари қонунда кўзда фуқаролари билан тенг тутилган узоқ муддатли суғурта билан равишда миллий қонунчилик, таъминланадилар. Филиппиндаги ишга ижтимоий таъминот тизими, жойлаштириш агентликлари ҳар чоракда меҳнат бандлик, оналикни ҳимоя мигрантларининг ижтимоий таъминот тизимига пул қилиш, иш ҳаққи ва иш тўловларини амалга оширадилар 76 . Марокашнинг 75 ILO:Application of international labor stamdarts 2005 (1),Report of the Comittee of experts of appplication of Conventions and Recommenndations,Report (III).International Labor Conference 93 rd Session, 2005.Р.365. 76www.sss.gov.ph. 130
жойини йўқотиш, меҳнат Франция, Испания ва Нидерландия билан ижтимоий ҳимояси ва гигиенаси таъминот соҳасида имзолаган келишувларига кўра, соҳаларидан фойдаланишлари меҳнат мигрантлари бепул тиббий хизматдан фойланадилар. Шу ўринда, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини поймол қилиш, миграциия соҳасида суистеъмолликларга, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш мақсадида ХМТ конвенцияларида белгилаб берилган талабларнинг ҳам реципиент, ҳам донор мамлакатларида аъло даражада бажарилишини кўришимиз мумкин. Бунга мисол сифатида “одам савдоси” бўйича Европа Иттифоқи Директив Кенгаши, болалар ва аёллар савдосига қарши кураш Меконг субминтақавий лойиҳаси (Вьетнам, Камбоджа, Лаос, Таииландва Хитойда амалга оширилади), уй хизматчилари сифатида банд бўлган меҳнат мигрантлари ташкилотининг Respect Европа тармоғи, кишиларни ноқонуий равишда чегарадан олиб ўтиш ва савдо қилиш ҳамда у билан боғлиқ трансчегаравий жиноятлар масалалари бўйича Бали Коференцияси 77 , Буюк Британия,Таиланд ва Камбоджа ҳамда Таиланд ва Лаос ўртасидаги “Одам савдосининг олдини олиш тўғрисида”ги келишув 78 , Нигерия одам савдосини таъқиқловчи миллий институтини79 келтириш мумкин. Юқорида қайд этилган хорижий мамлакатлар тажрибаси ХМТ конвенцияларини ратификация қилган мамлакатларда меҳнат миграциясини тартибга солишнинг самарали шакллари фаолият кўрсатаётганини ҳамда меҳнат мигрантларининг хуқуқларини таъминлаш имкониятлари кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. Шу ўринда, ХМТнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги конвенцияларининг мамлакатлар томонидан ратификация қилиниши қуйидаги имкониятларни яратишини таъкидлаш жоиз: 77www.baliprocess.net 78www.mfa.go.th. 79 AdepojuA. Review of research and data human trafficking in Sub-Saharian Africa.International Migration.Vol.43.2005. 131
Миллий миграция сиёсати ва у билан боғлиқ хуқуқ нормаларининг асосини ишлаб чиқиш ва ташкил қилишга эришиш; Донор мамлакатлар хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишини талаб қилишига эришиш; Кишиларнинг хуқуқ ва эркинларини хурмат қилиш ҳамда ҳимоя қилиш орқали ижтимоий интеграцияга эришиш; Меҳнат мигрантларининг хуқуқларини юридик жиҳатдан тан олинишига эришиш ва уларнинг бузилишига қаршилик кўрсатиш; Ноқонуний миграцияни қисқартириш ҳамда одам савдоси ва ишчи кучини ноқонуний равишда чегаралардан олиб ўтишга қарши курашиш; Қонуний, адолатли ва ижтимоий йўналтирилган меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш учун иккитомонлама ва кўптомонлама ҳамкорлик бўйича аниқ тавсияларга эга бўлиш; Ҳуқуқ нормаларининг бажарилиши бўйича хисоботлар тақдим этиш ва у билан боғлиқ текширувлардан ўтиб туриш билан халқаро характердаги тавсияларга эга бўлиш80. ХМТ талабларининг бажарилиши бўйича хориж мамлакатлари тажрибасини таҳлил қилар эканмиз, улар орасида МДҲ мамлакатларининг иштироки нисбатан суст эканлигини кўришимиз мумкин. Мазкур конвенциялар минтақада жойлашган Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Молдова давлатларидагина қабул қилинган. Олима Л.П.Максакованинг фикрича, Ўзбекистон томонидан “Миграция тўғрисидаги халқаро хартия”нинг ратификация қилинишига қуйидаги омиллар тўсқинлик қилмоқда: 80Руководство по ратификации Международной Конвенции о защите прав всех трудящихся- мигрантов и членов их семьи.Международный Оргкомитет кампании по ратификации Конвенции о правах мигрантов.Июль.2012.С.7. www.migrantsrights.com 132
халқаро конвенциянинг ратификацияси ўтиш иқтисодиёти шароитида Узбекистон учун бажарилиши қийинроқ кечадиган мажбуриятларни юклайди. Масалан, қонунчилик соҳасида аниқ чораларни кўрилишини талаб қилади; меҳнат миграциясига оид шакллантирилган миллий қонунчиликни халқаро конвенцияларга мослаштириш катта хажмдаги ишни талаб қилади; мазкур конвенцияларни имзоланиши катта миқдордаги молиявий харажатларга олиб келади81. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон томонидан мазкур конвенцияларнинг имзоланиши меҳнат мигрантларининг хуқуқий ҳимоясини таъминлайди, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш имкониятини кенгайтиради, миллий миграция сиёсатининг ишлаб чиқилиши ҳамда бу соҳадаги халқаро хамкорлик алоқаларини ривожланишидаги юридик асосни ташкил этади. Ўзбекистонда меҳнат миграциясини оқилона тартибга солишда унинг халқаро меъёрий талаб ва стандартларга мос равишда фаолият олиб бориши бу соҳадаги ҳуқуқий ва институционал асосни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. ХМТнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги конвенцияларининг бажарилиши бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мазкур конвенциялар энг аввало донор мамлакатларнинг манфаатларига ҳизмат қилади. Аммо унинг реципиент мамлакатлар учун ҳам бир қатор қулай имкониятларни яратиб беришини Европа мамлакатлари тажрибасида кўра олдик. Шундай экан, донор мамлакатлар томонидан мазкур конвенцияларнинг ратификация қилиниши ҳамда уни ратификация қилган мамлакатлар билан миграция соҳасидаги 81Л.П.Максакова.Трудовая миграция в Узбекистана и защита прав мигрантов. Защита прав трудящихся-мигрантов в стран ЦВЕ и СНГ и перспективы присоеденения к Конвенции ООН 1990г. Отчет для ЮНЕСКО.С.133. 133
алоқаларнинг ривожлантирилиши меҳнат миграциясининг салбий оқибатларини камайтириб, унинг ижобий аҳамиятини ортишига хизмат қилади. 6.8.Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда БМТнинг аҳамияти Мигрантларнинг халқаро меҳнат бозоридаги ҳаракати ижобий оқибатлар билан бирга салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Меҳнат миграциясининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий оқибатлари меҳнат бозоридаги жараёнларни миллий ва халқаро миқёсда тартибга солиб туриш муҳим ва долзарб эканлигидан далолат беради. Одатда, меҳнат миграцияси миллий миқёсда мамлакатлардаги қонунлар ва талаблар асосида, халқаро миқёсда эса, нуфузли ташкилотлар яъни, ХМТ, БМТ хужжатлари, шунингдек мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама келишувлар асосида тартибга солинади. Меҳнат миграциясини миллий миқёсда тартибга солиш хукумат томонидан миграция тўғрисидаги махсус қонун ва қарорларни қабул қилиш билан амалга оширилади. Аммо меҳнат миграциясини бошқаришда халқаро меҳнат миграцияси муҳитини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Меҳнат мигрантларини ҳимоя қилишда халқаро миқёсда умумий мақсадларга эга бўлиш ва хукуматлараро ҳамкорликка эришиш жуда зарур. Бу борада минтақавий миқсёдаги давлатлараро бирлашмалардан ташқари, меҳнат соҳасидаги миллий қонунчилик тизимини яқинлаштириш ва умумийлаштиришда халқаро ташкилотлар ва уларнинг конвенциялари ҳамда тавсиялари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу борада энг аввало, меҳнат стандартлари ва меҳнат ресурсларига бўлган талабларни умумийлаштириш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, миллий меҳнат бозорлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда. Меҳнат миграцияси соҳасида Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро миграция ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва унинг 134
бўлинмалари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар самарали фаолият олиб боради. 6.4.-жадвал. “Миграция тўғрисидаги халқаро хартия”нинг мазмуни82 БМТнинг “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги халқаро конвенциясида уни ратификация қилган мамлакатда: мигрантларга нафақат ишчи сифатида, балки шахс сифатида қараш лозимлиги, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари миллий қонунчилик ёки халқаро келишувларга мувофиқ бошқа мамлакатга бориш ва ишлаш хуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи хужжатга эга бўлишлари лозимлиги, меҳнат мигрантларининг хуқуқларига нисбатан дискриминация қилинмаслиги, реципиент мамлакатлар инсон хуқуқлари бўйича халқаро келишувларга мувофиқ ўз худудидаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаши, ноқонуний мигрантларга муносабатда ҳам асосий инсон хуқуқларига риоя қилиниши, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ноқонуний ва хуфёна тарзда яшаши ва ишлашига қарши чоралар кўрилиши меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари фикр,виждон ва дин эркинлигига эга эканлиги, уларга нисбатан тазйиқ,таҳдид ва зўравонлик каби ҳолатларнинг қўлланилмаслиги; уларни ҳимоя қилишда минтақавий, иккитомонлама ва кўптомонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. 1990 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 45/158 резолюцияси билан қабул қилинган ва 2003 йил 1 июлда кучга кирган, универсал характердаги “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги халқаро конвенция муҳим аҳамиятга эга. Конвенциянинг фаолият соҳасига кишиларни миграцияга тайёрлаш, уларни мамлакатдан чиқиб кетиши, транзит миграция, хорижда яшаш муддати, иш ҳақи, ишга ёллаш механизмлари, шунингдек ўз ватанига қайтиб келиши кабиларни ўзида мужассам этган бутун миграция жараёнлари киради. 2014 йил декабр холатига кўра, 47 та давлат БМТнинг мазкур халқаро конвенциясини ратификациялаштирган ва яна 19 та давлат уни имзолаган 83 . Конвенцияни ратификациялаштирган давлатларнинг кўпчилиги донор мамлакатлар бўлиб, бунинг сабабини ушбу Конвенция 82Расм муаллиф томонидан тузилган. 83www.wikipedia.org. 135
энг аввало эмигрантларининг хақ-хуқуқларини халқаро миқёсда ҳимоялашга қаратилгани билан изоҳлаш мумкин. Эътиборлиси шундаки, ишчи кучини катта миқдорда қабул қилувчи ҳеч бир мамлакат шу кунга қадар мазкур конвенцияни ратификациялаштирмаган ҳам, имзоламаган ҳам. Юқорида таъкидланган ХМТнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги 97 ва 143-сонли конвенциялари ҳамда БМТнинг меҳнат мигрантлари масаласидаги халқаро конвенцияси биргаликда “Миграция тўғрисидаги халқаро хартия”ни ташкил этади. Мазкур хартия мигрантларнинг мавқеъини ҳимоя қилиш ҳамда миграция жараёнларини тартибга солишдаги кенг халқаро норматив асосни тавсия этади ва унинг умумий аҳамияти қуйидагилар билан изоҳланади: мазкур конвенциялар мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳимояловчи миллий сиёсат ва халқаро тажрибани шакллантиришнинг хуқуқий асосини аниқлаб беради; хартия миграция сиёсатини ишлаб чиқиш, маълумотлар алмашиш, мигрантларни маълумот билан таъминлаш, уларнинг реэмиграция ва реинтеграциясига ёрдам бериш масалаларида миллий сиёсат ва хукуматлараро ҳамкорлик учун аниқ йўналишларни таклиф этади; 143-сонли конвенция ва БМТнинг халқаро конвенцияси халқаро меҳнат стандартларига жавоб берувчи мигрантларни эксплуатация қилинишига қарши ва муносиб меҳнат шароитларини яратишга йўналтирилган жиҳатларни ўзида мужассам этган. Шунингдек, бу икки конвенцияда ноқонуний мигрантлар муаммосини ҳам хукуматлараро ҳамкорлик асосида ҳал этиш лозимлигини маълум қилинади; мазкур конвенциялар ноқонуний мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилишдаги миллий қонунчилик асосини тўлдирган ҳолда реципиент ва донор мамлакатларга ноқонуний мигрантларни минимал даражада бўлса ҳам ҳимоялашни таклиф қилади; 136
мазкур конвенциялар асосан қонуний меҳнат мигрантлари масаласига тегишли бўлсада, бироқ улар ҳақ-ҳуқуқсиз қолган, одам савдоси қурбонлари каби мигрантларнинг ҳам ҳимоясини таъминлаши мумкин. Қатор мамлакатлар халқаро конвенция низомларини ўзларининг миграция масаласидаги миллий қонунчиликларига асос ва нусха қилиб олганлар. Масалан, Бельгия, Португалия, Испания каби европа мамлакатларининг миграция соҳасидаги миллий қонунчилиги халқаро конвенция низомлари билан тўлиқ мос келади84. Европа Иттифоқининг 11 та аъзоси ХМТнинг иккала конвенциясини ҳам ратификация қилган 85 . МДҲ мамлакатларида ичида Тожикистон биринчилардан бўлиб уччала конвенцияни ҳам ратификация қилган86. Назорат учун саволлар: 1. Халқаро меҳнат миграциясини тартибга солишнинг қандай усуллари мавжуд? 2. Халқаро меҳнат ташкилотининг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. Халқаро меҳнат миграцияси тартибга солишга қаратилган қандай конвенциялар мавжуд? 4. “Миграция тўғрисидаги халқаро хартия” ҳақида маълумот беринг. 7-МАВЗУ. ДУНЁДАГИ ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ РЕЦИПИЕНТЛАРИ Режа: 7.1. Ғарбий Европа минтақаси мамлакатлари ишчи кучи реципиенти. 84Таран П.Глобализация и трудовая миграция:необходимость политики основанной на правах человека// Век глобализации 1/2010. – С.66-86. 85 Бельгия, Франция, Германия, Италия, Нидерланды, Норвегия, Португалия, Словения, Испания, Швеция, Буюк Британия. 86Таран П.Глобализация и трудовая миграция:необходимость политики основанной на правах человека//Век глобализации 1/2010. –С.66-86. 137
7.2. Австралияда иммиграция жараёнлари. 7.3. Канада иммиграция сиёсати. Калит сўзлар: ЕИ, иммиграция сиёсати, иммигрант, реципиент, юқори малакали ишчи кучи, паст малакали ишчи кучи, келишув, меморандум 7.1. Ғарбий Европа минтақаси мамлакатлари- ишчи кучи реципиенти ХХ асрнинг ўрталарига қадар ўзи ишчи кучи донори бўлган Ғарбий Европа мамлакатлари АҚШ ва Канададан фарқли равишда кенг кўламли иммиграция оқимларини жалб қилмади. Аммо Иккинчи Жаҳон урушидан кейин вазиятнинг ўзгариши минтақани иммиграция марказига айланишига сабаб бўлди. Бунинг сабабини уруш пайтида вайрон бўлган Ғарбий Европа иқтисодиётининг туғилиш даражаси юқори бўлган ва ортиқча ишчи кучига эга бўлган мамлакатлардан иш кучини жалб қилиш зарурлигини тақозо этгани билан изоҳлаш мумкин. Минтақа мамлакатларининг хориждан ишчи кучини жалб қилишини мамлакатлардаги ишсизлик суръатларининг қуйи даражада бўлганини англатмайди. Бунинг сабабини Ғарбий Европа минтақаси мамлакатлари туб аҳолиси кам ҳақ тўланадиган, оғир ва кир ишларни бажаришни хоҳламагани, минтақада аҳолининг географик мобилллигининг паст бўлгани билан изоҳлаш мумкин. Масалан, 1970 йилда 262 минг киши Францияда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган бўлсада, шу йили Германияга 600-700 минг нафар хорижлик ишчилар жалб қилинган. Бу борада айниқса ижтимоий ва иқтисодий ночор давлатлар аҳолиси, айниқса малакасиз меҳнат ресурслари Ғарбий Европадаги кам маошли ишларда ҳам ўз мамлакатларига қараганда кўпроқ пул ишлашлари мумкинлигини тушунганлари учун ҳам ҳар қандай ишни бажаришга тайёр эдилар. Урушдан кейинги йилларда минтақада хорижлик ишчилар асосан қишлоқ хўжалиги, кейинчалик тоғ-кон саноати ва саноат ишлаб чиқариши соҳаларида фаолият кўрсатганлар. Масалан 1973 йил бошида Германияда 138
жами ишчи кучининг 10,8% хорижлик ишчилар бўлсада, аммо уларнинг айрим соҳаларда, айниқса меҳнат шароити ёмон ва иш ҳақи паст бўлган корхоналардаги улуши анча юқори бўлган. Швейцарияда эса, 1965 йилда саноатнинг айрим соҳаларида ишчи кучининг ярмидан кўпроғини меҳнат мигрантлари ташкил этган. Иммиграциянинг дастлабки босқичларида Италия қашшоқлик ва ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳамда ортиқча ишчи кучига эга бўлган мамлакат сифатида ажралиб турган. 1946-1956 йилларда ҳар йили ўртача 150 минг италиялик Швейцария ва Францияга кўчиб ўтган. \"Италия тўлқини\" Германияга камроқ таъсир кўрсатган бўлиб, бунинг сабаби Германиядаги юқори ишсизлик даражаси (1951 йилда 9%) ва Шарқдан келган мигрантларнинг катта қисми (8,5 млн. киши) мавжуд бўлганидадир. Бироқ 1960 йилларга келиб минтақа мамлакатларида саноат ва иқтисодиётнинг фаол ривожланиши туфайли Ғарбий Европа мамлакатлари ишчи кучи танқислиги муаммосини янада чуқур ҳис эта бошладилар. 1960- 1964 йилларда испанларнинг Францияга миграцияси йилиги 90 мингдан 170 минггача, Швецарияга эса 6 мингдан 80 минггача, ўз навбатида португалияликларнинг Францияга миграцияси 5 мингдан 48 минг кишигача кўтарилди. Шунингдек, бу даврга келиб, Италияда иқтисодий ривожланиши тезлашиши ушбу мамлакатдан келадиган меҳнат мигрантлари оқимини камайишига олиб кела бошлади. 1960-йиллардан бошлаб Италия, Испания, Португалия ва Грециядан келган меҳнат мигрантлари аста-секин Югославия ва учинчи дунё мамлакатларининг меҳнат мигрантлари билан алмаштирила бошланди. Бундан ташқари, Франция, Голландия, Буюк Британия ўзининг собиқ колонияларидан келган мигрантлар ҳисобига меҳнат ресурсларини тўлдирган бўлсалар, илгари мустамлакаси бўлмаган Германия асосан ўзаро меҳнат шартномасига эришган Туркиядан ишчилар импортига таянар эди. Шунингдек турк меҳнат мигрантлари сони Францияда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Хусусан, Францияда 1961 йилда 6 минг 700та, 1970 йилда 139
429 мингга, 1976 йилда 1 миллионга яқин, 1990 йилларнинг ўрталарида эса 2 миллиондан ортиқ турк мигрантарлари мавжуд бўлган. Минтақадаги меҳнат мигрантлари дастлаб вақтинчалик ишчилар ҳисобланар, шартнома муддати тугаши билан ўз ватанларига қайтишлари лозим бўлган. Уларнинг аксарияти паст малакали бўлиб, яхши бўлмаган шароитларда яшаганлар. Кўпинча меҳнат мигрантлари учун иш берувчилар махсус уй-жойлар берилар, маҳаллий аҳоли билан алоқалар чекланар, яшаш жойининг тилини ўрганишга мажбурланмас эди (чунки корхоналарда таржимонлар мавжуд бўлиб, иш берувчилар этник келиб чиқишига қараб ишчиларни ёллашга ҳаракат қилдилар). Биринчи энергетик инқироздан ва юзага келган ишсизликдан сўнг, Ғарбий Европанинг асосий импортёр мамлакатлари ишчиларни қабул қилишни тўхтатишга қарор қилдилар. Бу борада нафақат янги меҳнат мигрантларини қабул қилмаслик балки, баъзи Европа мамлакатларида хорижлик ишчиларни ватанига қайтаришда ёрдам берадиган дастурлар ишлаб чиқилди. Айрим меҳнат мигрантлари ушбу ёрдамдан фойдаландилар, аммо баъзилари ватанларига қайтиб кета олмасликларини ва яхши иш топа олмасликларини англаб, ундан бош тортдилар. Бу асосан иқтисодиётда ёки меҳнат бозорида яхшиланиш бўлмаган учинчи дунё мамлакатлари фуқароларига хос эди. Европа мамлакатларига меҳнат миграцияси каналларининг ёпилиши хорижлик мигрантларнинг оқимининг сезиларли даражада пасайишига олиб келмади. Мигрантлар оилаларни бирлаштириш, бошпана ва ноқонуний иммиграция каби бошқа усулларидан фойдалана бошладилар. Европа Иттифоқининг 2020 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий мақсадларидан бири бу -ёшлар, қариялар ва паст малакали ишчилар, шунингдек қонуний мигрантларнинг меҳнат фаоллиги ошиши фонида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг иш билан таъминланишининг 75%га эришишдир. Европа статистика хизмати маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи аҳолисининг ўсиши (2014 йил 1 140
январ ҳолатига 507,4 миллион киши) асосан миграция ҳисобига содир бўлди. ЕИнинг прогнозларига кўра, Европа Иттифоқининг иқтисодий фаол аҳолиси 2020 йилга келиб 7,5 миллион кишига ёки 2,2 фоизга, миграциядан ташқари эса 11,7 миллионга ёки 3,5 фоизга камаяди. Бунга жавобан, Комиссия Европа Иттифоқи ҳудудида меҳнат ресурслари мобиллигини оширишни, шунингдек, учинчи давлатлардан келган ишчилар сони ва сифатини оптималлаштиришни таклиф қилмоқда. 2010-2013 йилларда Европа Иттифоқида истиқомат қилувчи хорижликларнинг умумий сони аҳамиятсиз даражада ўзгарган (тахминан 20,4 миллион киши) ва бу йиллар давомида Европа Иттифоқи аҳолисининг қарийб 4 фоизини ташкил қилди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ хорижликлар яшаш ҳуқуқига эга бўлдилар (қарийб учдан бир қисми оилаларнинг бирлашиши туфайли, 22-23%и - ишга жойлашиш, маълумот олиш ва бошқалар асосида). 2012 йил давомида Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан 1,7 миллион мигрант, асосан Германия, Буюк Британия, Италия, Франция ва Испанияга келган. Маҳаллий аҳолига нисбатан энг кўп ташриф буюрувчилар Люксембург, Кипр, Малта ва Белгия бўлди. Кўпгина Европа Иттифоқи мамлакатларида, хусусан Словакия, Польша, Латвия, Германия, Болгария ва Мальтада мигрантларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил этса, Кипр, Франция, Италия, Испания ва Ирландиядаги меҳнат мигрантлари орасида аёллар кўпчиликни ташкил қиладилар. Минтақадаги мигрантларнинг 85%и меҳнатга лаёқатли (15-64 ёш) шахслардир. Европа Иттифоқи ҳудудида мигрантларнинг ўртача ёши туб аҳолининг (42 ёш) ёшидан анча паст. 2014 йилга келиб, биргина Германияда 7 миллионга яқин хорижликлар ёки аҳолининг 8,7%и истиқомат қилганлар. Сўнгги йигирма йил ичида Германияга иммиграция географияси сезиларли даражада ўзгарди. Хусусан, мамлакатдаги мигрантлар таркиби қуйидагича: Туркияликлар-2,1 миллион киши; 141
Югославиялик сиёсий қочқинлар -1,3 миллион киши; Польшаликлар-600 минг киши; Болгарлар-147 минг киши; Руминияликлар-267 минг киши; Хорватияликлар-20 минг киши; Италиянлар, греклар ва бошқалар Шу ўринда ҳозирда Германияда вазият малакали мигрантлар фойдасига ўзгариб бормоқда. Меҳнат мигрантларнинг кўпи юқори малакага эга. 18-24 ёшдаги янги келган мигрантларнинг 85%и мактаб шаҳодатномасига эга. Мамлакатда университетлар юқори малакали мутахассисларни жалб қилишда катта рол ўйнайди. Шунингдек, Франция ва Буюк Британияда юқори малакали мутахассисларга ишлаш учун рухсатномалар беришнинг тезлаштирилган тартибини жорий этди. Минтақа мамлакатларид бўлгани каби Германия ва Францияда ҳам муҳандислар, АКТ мутахассислари, металлга ишлов бериш ва электротехника соҳасида юқори малакали мутахассислар, ўқитувчилар, энагалар, шифокорлар, ҳамширалар, логистика ва меҳмондўстлик соҳасидаги мутахассисларга талаб катта. Бундан ташқари, ахборот технологиялари соҳасида мутахассисларни, асосан Ҳиндистондан жалб қилиш учун Германия ҳар йили 20 минг виза ажратади. 2001-2010 йиллар оралигида қўлга киритилган патентларни яратишда иштирок этган мигрантларнинг қарийб 7,4%и Германия ҳиссасига тўғри келади. Бу дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Шуни таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатларнинг аксарияти энг кўп кўрсатилган патент муаллифлари орасида мигрантларнинг улуши юқорилиги билан ажралиб туради. Германияда иммигрантларнинг улуши барча муваффақиятли патентларнинг муаллифлари орасида 20% ни ташкил қилади. Шундай қилиб, мигрантлар энг қиммат ва талаб қилинадиган ихтиро ва технологияларни яратишда иштирок этадилар. 142
Халқаро Миграция Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда дунёда барча мигрантлар, қочоқлар, қонуний ва ноқонуний мигрантларнинг ярми Ғарбий Европада жойлашган. Ривожланган давлатлар аҳолисининг ўсишидаги аниқ иммиграция улуши деярли ярмига этади, Ғарбий Европада эса 80% дан ошади. Иммигрантлар минтақа мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишига катта ҳисса қўшадилар. Масалан, 1972 йилда Германияда меҳнат миграциясининг авжига чиққан даврда меҳнат мигрантлари мамлакат ЯИМнинг 30%дан кўпрогини кўпроғини ишлаб чиқаришда иштирок этган, арзон, паст малакали мигрантлардан кенг фойдаланиш қатор анъанавий саноатнинг ишлаши учун асос бўлган (масалан, Белгияда мигрантлар барча кончиларнинг ярмини, Швецарияда қурилиш ишчиларининг 40%ини ташкил қилади). Шунингдек, минтақа мамлакатлари иқтисодиётига қўшни этник тадбиркорлар ва ишчиларни бирлаштирган этник бизнес ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу бизнес асосан, хизматлар ва савдо соҳасида, биринчи навбатда, кўчалар ва биноларни тозалаш, транспорт, ресторан, меҳмонхона ва сайёҳлик бизнеси, озиқ-овқат, кийим-кечак ва чарм буюмлар савдоси, кир ювиш тизимида маиший хизмат кўрсатиш, сартарошлар, шунингдек, банк, суғурта соҳаларида юқори даражада ривожланган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, тадбиркорлик ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш иммигрантлар орасида маҳаллий аҳолига қараганда кўпроқ учрайди. Юқори малакали ишчи кучи иқтисодий ривожланишга узоқ муддатли ижобий таъсир кўрсатишга мойил, аммо малакасиз ишчи кучининг таъсири жуда мунозарали. Иккинчидан, маълум бир соҳада арзон ишчи кучининг кенг жалб этилиши меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келиши мумкинлиги, иккинчи томондан, ишчиларнинг танқислиги ҳар қандай ишлаб чиқаришга зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, бўш иш жойларининг мигрантлар билан тўлдирилиши маҳаллий ходимлардан кўра самаралироқ фойдаланишга ва уларнинг малакасини оширишга ҳисса қўшади ва шу тариқа уларнинг иш маҳсулдорлигини оширади. 143
Иммигрантлар иш ҳақининг сезиларли даражада тежалиши тадбиркорларнинг даромадларини кўпайтиради ва инвестицион фаолликнинг ўсишига ёрдам беради. 7.2. Австралияда иммиграция жараёнлари АҚШ ёки Канада сингари Австралия ҳам мигрантларнинг меҳнати билан яратилган. Австралияга иммиграция австралиялик аборигенларнинг аждодлари қитъага Жануби-Шарқий Осиё ва Янги Гвинеянинг ороллари орқали кириб келишлари билан бошланган. 1788 йилда Янги Жанубий Уелсда Британия мустамлакаси ташкил этилиши билан европаликларнинг Австралияга доимий иммиграцияси бошланган. 1901 йилдан бошлаб мамлакат “Оқ Австралия” сиёсатига амал қилган ва Иккинчи Жаҳон урушидан кейингина ундан воз кечган. 1945 йилдан бери Австралияга 7 миллиондан ортиқ киши кўчиб ўтган. 1970-йилларнинг охиридан бошлаб мамлакатга Осиёнинг мамлакатларидан ҳам мигрантларнинг кириб келиши Австралияни кўп миллатли мамлакатга айлантирди. Статистика маълумотларига кўра, Австралияда ҳар тўрт кишидан бири хорижда туғилган. Австралия жамияти ҳаётидаги сезиларли ўзгаришларга ва унинг дунёдаги мавқеига қарамай, иммиграция ва унга боғлиқ ҳодисалар ижтимоий ҳаётнинг асосларидан бири бўлиб қолмоқда. Замонавий Австралия иммиграциясининг ўзига хос хусусияти, бу- иммигрантларнинг келиб чиқиши турли-туманлиги. Агар 1940 йилларнинг охирида Австралиядан ташқарида туғилганлар орасида Буюк Британиялик иммигрантлари 66,7% улуш билан етакчилик қиган бўлса, 2000 йилга келиб, уларнинг улуши 26%ни, бошқа Европа мамлакатларининг вакиллари 28% (Германия-116 минг, Италия-228 минг киши)ни, Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар 24% (Хитой-182 минг, Вьетнам-177минг, Филиппин-125 минг, ЖАР-109 минг киши)ни улушни ташкил қила бошлади. Шунингдек, мамлакатдаги русийзабонлар жамияти ҳам кенгайиб, ҳозирда уларнинг сони 144
60-70 минг кишини ташкил қилади. Австралияда туғилганлар аҳолининг 2%га тенг бўлиб, уларнинг сони тахминан 442 минг кишига тенг. Иммигрантлар таркибидаги таркибий ўзгаришлар Австралия ҳукумати сиёсатидаги ўзгаришлар, хусусан, \"европалик бўлмаган\" мамлакатлардан одамлар оқимини чеклайдиган \"Оқ австралиялик\" тушунчасининг рад этилиши натижаси бўлди. Ушбу йўналишда биринчи қадам 1958 йилда “Миграция тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан амалга оширилди ва натижада мигрантнинг бирон бир европа тилини билиши учун мажбурий ёзма тест бекор қилинди. Шунингдек, \"Осиё мамлакатларининг таниқли ва юқори малакали вакиллари\"ни Австралия иммигрант сифатида қабул қилинишига рухсат берилди. 1966 йилда Австралиядаги Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар сонининг барқарор ўсиши даври бошланди, шундан кейин мамлакат ҳукумати ушбу тоифадаги мигрантларнинг фуқаролигини олишни кутиш муддатини 15 йилдан 5 йилгача қисқартирди ва бу борада осиёликлар европаликлар билан тенг ҳуқуққа эга бўлди. Шу билан бирга, осиёлик мигрантларни \"таниқли ва юқори малакали\" танлаш мезони \"малакали\" мезони билан алмаштирилди, бу уларнинг сонини 1966 йилда 746 кишидан 1971 йилда 2696 кишига етишига сабаб бўлди. Мамлакатда дискриминация сиёсатидан бутунлай воз кечиш 1973 йилга тўғри келди. Бу борада “Фуқаролик тўғрисида”ги қонунга Австралия фуқаролари билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлган британиялик мигрантларнинг имтиёзларини бекор қилиш учун ўзгартириш киритилди. Австралияда уч йил муддат давомида доимий яшаб келган барча иммигрантларни “«миллийлаштириш»”га рухсат берилди. Селектив доимий иммиграция учун асос сифатида иммигрантларнинг учта тоифаси белгилаб олинди: оилавий синф, гуманитар синф ҳамда иқтисодиётнинг ишчи кучи етишмайдиган тармоқларида ишлайдиган малакали мутахассислар. Австралиянинг ҳозирги миграция сиёсати қуйидаги мақсадларга эришишга йўналтирилган: 145
Малакавий хусусиятлари ва касбий тажрибаси мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларига мос келадиган мигрантларни жалб қилиш; ноқонуний иммиграцияга қарши кураш; кўп маданиятли жамият тамойилларини ишлаб чиқиш. Австралия ҳукуматининг меҳнат иммиграцияси соҳасидаги асосий мақсади- иш берувчилар манфаатлари ва ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мувозанатини сақлаган ҳолд малакали ишчилар оқимини таъминлашдир. Малакали ишчи иммиграцияси дастури қуйидагилардан иборат: мустақил касбий (профессионал) иммиграция; ички меҳнат бозоридаги вакант иш ўринларига талабгорлар топилмаган ҳолатларда австралиялик иш берувчилар ҳомий сифатида намоён бўлувчи “ҳомийлик иммиграцияси”; Австралияда яқин қариндошлари бўлганлар учун “оилавий- ҳомийлик иммиграцияси” . Дастур маълумоти, малакаси ва иш тажрибаси Австралия иқтисодиёти манфаатларига мос келувчи ва мамлакат меҳнат бозорида талаб қилинадиган касбларнинг расмийлаштирилган махсус рўйхатидан ўрин олган касб эгаларининг иммиграцияси учун имконият яратишга қаратилган. Иммигрант- талабгорни баҳолаш балллик тизимга асосланган бўлиб, унда мигрантнинг ёши, таълим даражаси, малакаси, мутахассислик бўйича иш стажи ва тилни билиши каби мезонларга эътибор қаратилади. Ҳомий томонидан таклиф этилган мигрантларнинг ўтиш баллари нисбатан пастроқ қилиб белгиланган. 1999 йил 1 июлдан бошлаб Иммиграция Департаменти миграцион визаларнинг мустақил тоифаси учун амалдаги тартибга бир қатор ўзгартиришлар киритиб, унда талабгорлар учун минимал талаблар белгиланиб, уларнинг бажарилмаслиги виза олишлари тўсқинлик қилиши таъкидланган. Талабгорларнинг ўтиш балини ҳисоблаш тизимига ҳам сезиларли ўзгартиришлар киритилди. Бу борада баллар миқдори касб 146
турларидан келиб чиққан ҳолда фарқланиши, инглиз тилини билиш учун балл бериш тизимида ўзгаришлар киритилиши, баъзи касб эгаларидан махсус тил тестини топширишни талаб қилиниши, қўшимча иш стажи (минимал даражадан ташқари) ҳамда Австралия меҳнат бозорида етишмаётган касблар рўйхатига киритилган бўлса касб эгалари учун ва ариза берувчининг турмуш ўртоғининг малакаси учун баллар белгиланган. Австралиялик иммиграциянинг турли хил категориялар бўйича таснифлануви виза турлари мавжуд: • Касбий малакавий визалар - Австралияда ишлаш визалари одатда юқори малакали ишчиларга берилади. Талабгорлар баллик тизим асосида баҳоланади. Ушбу визалар ҳомийлик асосида ҳам тақдим этилади. • Таълим визалари - Австралия ҳукумати халқаро талабаларни Австралияда ўқишга фаол равишда рағбатлантиради. Талабалик визаларининг бир нечта тоифалари мавжуд, уларнинг аксарияти таълим муассасасининг розилик таклифини талаб қилади. • Оилавий визалар – Бундай визалар кўпинча Австралиядаги оилавий алоқалар асосида берилади. Австралияда оилавий визалар, шу жумладан, ўзаро ҳамкорликка ота-она ва турмуш ўртоқ визалари мавжуд. Иш ва оилавий визалар кўпинча Австралия фуқаролигини олиш имкониятини яратади. Бироқ, бундай талабгорлар Австралияда камида тўрт йил давомида доимий равишда, камида бир йил давомида резидент сифатида яшаган бўлиши талаб қилади. • Инвестор визалари - хорижлик сармоядорлар Австралияга бизнес ёки инвестиция киритиш орқали мамлакатда 4 йил яшагач ва имтиҳон топширгач фуқароликка эга бўлишлари мумкин. 7.3. Канада иммиграция сиёсати. Канадада йиллар давомида юқори мамлакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда ортиқча ишчи кучини чиқариб юбориш имкониятини яратувчи дастурий-мақсадли ёндашув асосига қурилган 147
иммиграцион тартибга солиш тизими йўлга қўйилган. 2015 йилдан бошлаб мамлакатда Янги Зеландия ва Австралия тажрибасига асосланган ва мамлакат хусусиятлари билан уйғунлаштирилган иммиграция сиёсати амалга оширила бошланди. Мамлакатнинг иммиграция сиёсатини қуйидаги тамойиллар асосланади: Бўш иш ўринларини тўлдиришда Канада фуқаролари ва доимий аҳолига устуворлик бериш; Канадада хорижлик фуқаролар фақат қонуний равишда фаолият кўрсатишларига эришиш; Канадада доимий ва вақтинча меҳнат мигрантларини қабул қилишнинг асосий дастурлари қуйидагилардан иборат: Доимий иммиграция: Федерал малакали ишчи дастури; Федерал малакали савдо дастури; Канада тажрибасига эга бўлганлар учун федерал дастур; Вақтинчалик меҳнат миграцияси: • Вақтинчалик хориж ишчилари учун дастур; • Халқаро мобиллик дастури; • Халқаро истеъдодлар (Global Talrnt Stream) Доимий иммиграция дастурлари: • Федерал малакали ишчилар - уларнинг малакалари ва иқтисодий истиқболларини баҳолаш асосида доимий яшашни таъминлайди.Улар учун қуйидаги талаблар белгиланган: • иш тажрибаси (касб, иш стажи, унинг табиати, тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган иш куни); • тилни билиш (ёзиш, ўқиш, тушуниш, гапириш) - тест / юқори талаблар; • маълумот даражаси (Канада гувоҳномаси ёки дипломи, хориж дипломининг Канада талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш - 148
тасдиқланган агентликнинг Таълим Маслаҳатларини Баҳолаш сертификати). Юқоридаги минимал талаблар бажарилган тақдирда талабгор унинг ёши, маълумоти, иш тажрибаси, ишга таклифнинг мавжудлиги, маҳаллий шароитларга мослашганлиги каби мезонлар асосида баҳоланади. Бундан ташқари, мамлакатга киргач талабгорнинг оиласининг мавжудлигини ҳисобга олиш, уларни қўллаб-қувватлаш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим. Талабгорнинг оилага эга бўлиши ҳам унга қўшимча баллга эга бўлиш имкониятини яратади. • Малакали мутахассислар учун федерал дастур - малакали мутахассислар учун доимий яшаш хукуқини беради. Бу борада минимал талабларга тил билими (ёзиш, ўқиш, тушуниш, гапириш) - тест, иш тажрибаси (сўнгги 5 йил ичида тўлиқ 2 йил иш билан банд бўлгани), талабгорнинг миллий малака тизимига мослиги, камида 1 йил муддатга иш таклифи ёки Канада ҳудудида берилган профессионал сертификат мавжудлиги. Назорат учун саволлар: учун қандй 1. Европада иммиграция жараёнлари ривожланиши омиллар таъсир кўрсатган? 2. “Оқ Австралия” тушунчаси хақида маълумот беринг. 3. Австралия иимграция сиёсатинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 4. Канададаги асосий иммиграция виза турлари ҳақида маълумот беринг. 8-МАВЗУ. АҚШ-ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ИМПОРТЁРИ СИФАТИДА Режа: 8.1. АҚШда миграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши. 149
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165
- 166
- 167
- 168
- 169
- 170
- 171
- 172
- 173
- 174
- 175
- 176
- 177
- 178
- 179
- 180
- 181
- 182
- 183
- 184
- 185
- 186
- 187
- 188
- 189
- 190
- 191
- 192
- 193
- 194
- 195
- 196
- 197
- 198
- 199
- 200
- 201
- 202
- 203
- 204
- 205
- 206
- 207
- 208
- 209
- 210
- 211
- 212
- 213
- 214
- 215
- 216
- 217
- 218
- 219
- 220
- 221
- 222
- 223
- 224
- 225
- 226
- 227
- 228
- 229
- 230
- 231
- 232
- 233
- 234
- 235
- 236
- 237
- 238
- 239
- 240
- 241
- 242
- 243
- 244
- 245
- 246
- 247
- 248
- 249
- 250
- 251
- 252
- 253
- 254
- 255
- 256
- 257
- 258
- 259
- 260
- 261
- 262
- 263
- 264
- 265
- 266
- 267
- 268
- 269
- 270
- 271
- 272
- 273
- 274
- 275
- 276
- 277
- 278
- 279
- 280
- 281
- 282
- 283
- 284
- 285
- 286
- 287
- 288
- 289
- 290
- 291
- 292
- 293
- 294
- 295
- 296
- 297
- 298
- 299
- 300
- 301
- 302
- 303
- 304
- 305
- 306
- 307
- 308
- 309
- 310
- 311
- 312
- 313
- 314
- 315