Шунингдек, 2005 йилда мамлакатда хориж фуқароларининг мамлакатга кириб келиши, қолиши ва чиқиб кетишини тартибга солувчи “Иммиграция ва қочқинлар тўғрисда”ги 88-сонли қонун ҳам қабул қилинди. Бу борад Миср Халқаро меҳнат ташкилотининг бир нечта шартномалари, 1951 йилдаги “Қочқинлар тўғрисида”ги конвенцияни ва 1967 йилда унинг протоколини, 2000 йилда “Одам Савдоси тўғрисида”ги протоколларини ратификация қилди. Бугунги кунда Миср Африка, Араб давлатлар лигаси, Суб-Сахро мамлакатлари ҳамжамиятига аъзо бўлиб, улар билан муайан даражада миграция соҳасида ҳамкорлик қилади. Минтақадаги беқарорлик ва Ўрта ер денгизи орқали Европа мамлакатлари томон йўналтирилган тартибсиз миграция жараёнларининг кенгайиши Мисрнинг халқаро меҳнат бозоридаги стратегик аҳамиятининг ортишига хизмат қилмоқда. 2016 йил март ойида Европа Иттифоқи-Туркия келишувига мувофиқ, Жанубий Европа мамлакатларигаи тартибсиз миграцияни олдини олиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар модели Шимолий Африка мамлакатлари учун ҳам қўлланила бошланди. 2017 йил агуст ойида Германия Миср билан Миср соҳилларини тарк этувчи мигрантлар оқимини чеклаш борасидаги келишувига эришди. Бу келишувни Миср ташқи ёрдамга эришиш ва янги иш жойларини кўпатириш борасидаги имконият сифатида қабул қилмоқда. 11.4. Марокаш Қироллигидаги ишчи кучи миграцияси ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари Глобаллашув шароитида жаҳон меҳнат бозорининг фаол иштирокчиларидан бирига айланган Марокаш Қироллиги ҳам халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш борасида тажрибага эга бўлган мамлакатлардан бири хисобланади. Марокаш Европага катта миқдордаги меҳнат ресурсларини етказиб бериш ва Африка минтақасида энг кўп хорижий пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича етакчи мамлакат деб тан олинади. Унинг географик жойлашуви ва тарихий алоқалари мамлакатдаги меҳнат ресурслари экспортини ривожланишига ёрдам берди 200
ва хорижда мамлакат аҳолисининг 10%ига тенг миқдорда бўлган Марокаш диаспорасини шаклланишига туртки бўлди. Мамлакатда миграция жараёнларининг шаклланиши 1912-1956 йиллар давомида Марокашнинг Франция мустамлакаси бўлган даврларга тўғри келади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда иқтисодий ўсишнинг жадал суръатлари ва унинг оқибатида юзага келган малакаси юқори бўлмаган ишчи кучига бўлган талаб ортиши каби “тортувчи” омиллар натижасида 1962-1972 йиллар давомида Марокашдаги меҳнат эмиграцияси жараёнлари миқёсининг кенгайиши кузатилди. Европанинг бир қатор мамлакатлари хусусан, Германия, Франция, Бельгия ва Голландия билан меҳнат ресурсларини ёллаш тўғрисидаги мамлакатлараро келишувларни имзолаш билан Марокаш хукумати ишчи кучи экспортини кенг миқёсда қўллаб-қувватлай бошлади107. Марокаш хукумати томонидан меҳнат миграциясига мамлакатдаги ишсизлик каби ижтимоий муаммоларнинг вақтинчалик ечими сифатида қаралди ва Европадаги меҳнат фаолияти давомида зарур билим ва кўникмаларни эгаллаган меҳнат мигрантлари кейинчалик яна ўз Ватанларига қайтиб келадилар, деган фикрлардан келиб чиқиб,бу жараёнлар рағбатлантирилди. Бироқ Марокашдан Европага ишлаш ниятида кетган меҳнат мигрантларнинг аксарияти у ерда доимий яшашга қолди. Айниқса 1973 йилдаги нефт инқирози натижасида Марокашда юзага келган иқтисодий беқарорлик хориждаги кўпчилик марокашлик мигрантларнинг хавфсиз ва иқтисодий барқарор бўлган Европа давлатларида қолиб кетишларига сабаб бўлди. Бундан ташқари оилаларнинг қайтадан бирлашиши ва кейинги авлодларнинг ўзаро оила қуришлари каби тенденциялар натижасида Европа мамлакатларидаги марокашлик мигрантлар сонининг тобора ортиб боришига олиб келди108.Бунинг оқибатида 1972-2014 йиллар 107 Hein de Haas.Moroccos migration transition:Trends,determinants and future scenarios//MDR working Paper № 3.Migration and Development Revisited.The Netherlands.2005. Р.11. 108Ўжа жойда.Р.16 201
давомида хорижда яшовчи марокашлик мигрантларнинг сони ўн баробарга ошиб, 300 минг кишидан 3,4 млн кишига етди109. Шу ўринда ташқи омиллар билан бир қаторда баъзи “итарувчи” ички омиллар ҳам Марокашда меҳнат эмиграцияси жараёнларининг фаоллашувига сабаб бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Марокаш аҳолисининг катта қисми анъанавий тарзда қишлоқ жойларда истиқомат қилган ва қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётида ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда алоҳида ўринга эга бўлган. Лекин, таҳлиллар шуни кўрсатдики, мамлакат аҳолисининг умумий сонида қишлоқларда яшовчиларнинг улуши сезиларли даражада қисқарган. 2014 йилда мазкур кўрсаткич 43%ни атшкил этган. Мустақилликка эришгандан сўнг Марокаш хукумати иқтисодий омиллар билан бир қаторда балки сиёсий омилларни ҳам ҳисобга олган ҳолда меҳнат миграцияси жараёнларини қўллаб-қувватлашни давом эттирди. Меҳнат миграциясини рағбатлантиришга, айниқса қишлоқ жойларда вужудга келган ижтимоий ва сиёсий аҳволни яхшилаш чораси сифатида қарала бошланди 110 . Бундан ташқари миграция жараёнлари хукуматга ёш аҳолининг сиёсий фаолиятга аралашувини нейтраллаштиришда ва уларнинг оилалари учун қўшимча даромад манбаини шакллантиришда қўл келди. Мамлакатда эмиграция жараёнлари бир нечта босқич амалга оширилди. Миграциянинг авжига чиққан биринчи оқими 1968-1972 йилларга тўғри келиб, бу даврда Европадаги индустриал ўсишдек “тортувчи” омил Марокашдан катта миқдордаги меҳнат ресурсларини экспорт қилишга туртки бўлди. Бу давр мобайнида мамлакат ташқарисига чиқиб кетганлар сони сони 588 минг кишини ташкил этди. 109Жахон банки маълумотлари www.data.worldbank.org. 110Hein de Haas.Migrants change the appearance of Morocco//MDR working Paper№ 5. Migration and Development Revisited.The Netherlands 2005.Р.3. 202
1990 йиллларнинг бошларида Европа мамлакатлари виза келишувларини мураккаблаштиришига қарамай, биргина 1988-1992 йиллар давомида миграциянинг 611 миннг нафар марокашликларнинг мамлакатдан чиқиб келишлари билан боғлиқ бўлган иккинчи йирик тўлқини юзага келди. Бу даврда биринчи оқим билан чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг ўз оила аъзолари ва қариндошларини чақириб олишлари ва уларнинг фарзандларини ўз ватандошлари билан турмуш қуришлари натижасида эмиграция жараёнларининг яна фаоллашуви кузатилди. Меҳнат миграциясининг учинчи, энг кучли тўлқини 1998-2002 йилларга тўғри келди. Бу даврда меҳнат миграциясини юзага келтирувчи “итариб чиқарувчи” омиллар муҳим роль ўйнади. Яъни, мазкур оқим 1999- 2000 йилларда мамлакатда рўй берган қурғоқчилик сабабли ва унинг оқибатида юзага келган иқтисодий стагнация сабабли анча кучли бўлди. Бу даврда мамлакатдан чиқиб кетган мигрантлар сони рекорд даражани яъни, 755 минг кишини такшил этди ва хорижда яшаётган марокашликлар сони 2,5 млн.га етди ва мамлакат умумий аҳолисининг 8%ини ташкил қилди111. 11.2.-расм. Марокашда соф миграция ҳажми,минг киши Манба:Жахон банки маълумотлари 111 SorensenN.N. Migrant remittances as a development tool: The case of Morroco, Danish Institute for Development Studies.Copenhagen.: 2004.P.9. 203
Марокаш Режалаштириш Юқори Қўмитасининг маълумотларига кўра, 2006 йилда хорижда яшовчи марокашликлар сони 3,3 млн кишига етган бўлиб, бу кўрсаткич мамлакат аҳолисининг 10%ини ташқил қилди112. Хорижда яшовчи жами марокашликларнинг 86%и Европада, уларнинг аксарияти яъни 1/3 қисми эса Францияда истиқомат қилади.(4.9.- расм).Бундай ҳолатни бевосита колониал ўтмиш ва географик яқинлик билан боғлаш мумкин. Француз тили Марокашдаги норасмий иккинчи тил бўлиб, давлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, йирик ва ўрта хажмдаги компаниялар, француз тилида сўзлашувчи мамлакатлар билан халқаро алоқалар ҳамда халқаро дипломатияда ундан кенг фойдаланилади. 11.3.-расм.Хорижда яшовчи марокашликлар Манба: http://www.hcp.ma/ Марокаш иқтисодиётида меҳнат мигрантларининг хорижий пул ўтказмалари муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган.Чунончи, 2001 йилда хорижий пул ўтказмалари миқдори ривожланиш учун ажратилган ёрдам маблағидан олти маротаба, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдоридан беш маротаба, шунингдек туризм ва қишлоқ хўжалиги экспорти даромадларидан ҳам бир неча маротаба катта ҳажмга эга бўлган. 112 Lochery T. Development in Morocco: Re-examining the effect of remittance flows, 2008.P.6. 204
11.4.-расм.Меҳнат мигрантлари орқали Марокашга кириб келган пул ўтказмаларининг ҳажми, АҚШ доллари Манба:Жахон банки маълумотлари Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасининг ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатлари иқтисодий тарққиёти билан меҳнат миграцияси жараёнлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида қатор тадқиқотлар олиб борган олим Хэин де Хааснинг фикрича, 2004 йилда хорижий пул ўтказмалари миқдорининг 4,2 млрд АҚШ долларига етиши Марокашнинг ривожланаётган мамлакатлар ичида энг кўп хорижий пул ўтказмаларини қабул қилувчи бешинчи йирик давлатга айланишига сабаб бўганини таъкидлайди113. 2014 йилга келиб эса, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳисобидан Марокаш ЯИМнинг деярли 7%ига тенг бўлган, яъни 6,8 млрд АҚШ доллари миқдоридаги халқаро пул ўтказмалари кириб келган. Хозирги кунда Марокаш Миср билан бир қаторда Африка минтақасидаги энг кўп хорижий пул ўтказмаларини қабул қилувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. 113 Hein de Haas. The impact of international migration on social and economic development in Moroccan sending regions: a review of empirical evidence. International Migration Institute. 2007.Р.5. 205
Гарчанд Марокашга юборилган шахсий пул ўтказмалари 2006-2014 йиллар давомида 1990 йилларга нисбатан уч баробарга ортган бўлсада, унинг ЯИМдаги улуши 6,8-9% даражада сақланиб қолди. 11.5.-расм.Марокашга кириб келган шахсий пул ўтказмаларининг ҳажми, ЯИМга нисбатан %да Манба:Жахон банки маълумотлари Кейинги йиллар давомида шахсий пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши сезиларли даражада қисқариб, 2012 йилда 6,8%ни ташкил этди. Бунинг сабаби 2000 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Марокаш иқтисодиётининг барқарор ўсиб келаётганида кўриш мумкин. Пул кўринишидаги шахсий пул ўтказмаларидан ташқари марокашликлар уй-жой анжомлари, мебель, автомобил, кийим-кечак ва бошқалар кўринишидаги натурал ўтказмаларни ҳам ўз оила аъзоларига юборадилар. Хорижлик тадқиқотчи М.Сассин тадқиқотлари Марокашдаги натурал ўтказмалар жами ўтказмаларнинг 25-33%ини ташкил қилишини таъкидлайди114. Бундан ташқари хориждаги марокашликлар пулларини ўз мамлакатлари иқтисодиётига инвестиция шаклида ҳам киритадилар. 114 Sasin.Morocco’s migration: The profile and impact on households, 2008. Бу хақида қаранг: Ozge Bilgili.Migration in Morocco:History, current trends and future prospects//Paper Series:Migration and Development country profiles.P.35. 206
Норезидент марокашликларнинг ўз ватанларига киритган инвестицияларнинг 80%и уй-жой секторига йўналтирилган115. Марокашдаги меҳнат миграцияси жарёнларини ўрганиш шуни кўрсатадики, мамлакатдаги ортиқча меҳнат ресурсларининг мавжудлиги, қишлоқ ҳудудларида иш ўринларининг етишмаслиги, иш ҳақининг нисбатан паст даражада эканлиги каби “итариб чиқарувчи” омилларнинг чуқурлашуви ва кескинлашуви, ташқаридаги яъни, хориж мамлакатларидаги ишчи кучининг танқислиги, ишлаш ва яшаш учун қулай бўлган шароитлар ва нисбатан юқори даромадга эга бўлиш имкониятлари каби “тортувчи” омилларнинг жозибардорлигини оширади. Назорат саволлари: 1. Шимолий африка минтақасидаги ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатди? 2. МАР ва Европа мамлакатлари ўртасидаги халқаро меҳнат миграцияси ҳамкорлигининг асосий йўналишлари нималардаг иборат? 3. Марокаш Қироллигда асосий “итариб чиқарувчи” омиллар нималардан иборат? 4. МАРда эмиграция жараёнлари қандай тартибга солинади? 12-МАВЗУ. ОСИЁ-ТИНЧ ОКЕАНИ МИНТАҚАСИ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Режа: 12.1. Япония меҳнат бозорининг замонавий ҳолати, унинг таркибий тузилиши ва ривожланиш омиллари 115 Bilgili O’. Migration in Morocco:History, current trends and future prospects//Paper Series:Migration and Development country profiles.P.36. 207
12.2. Корея Республикасининг халқаро меҳнат бозоридаги иштирокининг ўзига хос хусусиятлари 12.3. Хитой Халқ Республикасининг миграция сиёсати 12.4. Малайзия ва Сингапурнинг халқаро меҳнат бозоридаги ўрни Калит сўзлар: “бир умрлик ишга ёллаш”, HSFP визалари, JET дастури, “Nikkeijin”лар, “zainichi”лар, 3D Job. 12.1. Япония меҳнат бозорининг замонавий ҳолати, унинг таркибий тузилиши ва ривожланиш омиллари Жаҳон иқтисодиётида ҳар қандай ривожланган ва юқори суръатлар билан ривожланаётган мамлакатларда туғилиш даражасининг қисқариши ва маҳаллий аҳоли таркибида қариялар улушининг ортиши мамлакатда ишчи кучи танқислиги муаммосининг келиб чиқишига олиб келади. Табиийки, бундай муаммога учраган аксарият мамлакатлар вазиятни хорижий ишчи кучини жалб қилиш эвазига ҳал қилишга уринадилар. Аҳоли таркибида хорижликларнинг улуши юқори бўлган мамлакатлардаги ҳолат бунинг яққол намунасидир. Хусусан, жами аҳоли таркибида хорижликларнинг улуши АҚШда 15%, Канадада 21,9%, Австралияда 28,3%, Европа Иттифоқи мамлакатларида ўртача 12%, Форс кўрфази араб мамлакатларида ўртача 63%ни ташкил қилади.Аммо ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олган Япония бундан мустасно бўлиб, дунёдаги энг моноэтник ушбу мамлакатдаги127 миллионлик аҳолининг бор йўғи 1,8%ини хорижликлар, деярли 98%ини японлар ташкил қилади116. Япониянинг ташқи дунё масаласидаги сиёсати анча мураккаб жараёнларни босиб ўтган бўлиб, мамлакат кўп йиллар мобайнида ташқи дунёдан узилиб қолган ва 1854 йилга келибгина у ташқи дунёга ўз эшикларини очган. 116 https://www.macrotrends.net/countries/JPN/japan/immigration-statistics 208
Японияда иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллардан бошлаб юқори иқтисодий ўсиш суръатларининг кузатилиши мамлакатда қишлоқдан шаҳарга томон ички миграция оқимларининг жадаллашувига, шаҳарларнинг кенгайишига ва 1980 йилларга келиб мамлакатда урбанизация даражасининг 60%га етишига олиб келди.Бундай юқори иқтисодий ўсиш шароитида мамлакатда ишчи кучига бўлган талабнинг ортиши аксарият японларнинг хорижларга бориб ишлаш иштиёқининг тушиб кетишига, аксинча хорижликларнинг Японияга кириб келиш истагининг ортишига олиб келди. Аммо, ҳукуматнинг миллий меҳнат бозорини тартибга солишнинг ўзига хос механизмлари ва мамлакатга хорижликларни кириб келишининг кескин чекланиши билан боғлиқ сиёсати 1990 йилларга қадар Япониядаги иммигрантлар улушининг қуйи суръатларда сақланиб туришига ёрдам берди. Хусусан, миллий меҳнат бозорида япон компанияларнинг ишчиларни “бир умрлик ишга ёллаш” тизими яъни доимий бандлик ва доимий бўлмаган бандлик асосида фаолият кўрсатиши кўп жиҳатдан хорижликлар учун ноқулайлик туғдирган. “Бир умрлик ишга ёллаш”тизими 1950-1960 йилларда мамлакатдаги юқори иқтисодий ўсиш шароитида япон корхоналари малакали ишчи кучи танқислиги муаммосига учраган пайтда шаклланган.Ишга ёллашнинг бундай тизими зарур ишчиларни моддий ва маънавий таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ёрдамида узоқроқ ёки домий муддат давомида банд қилишга қаратилган.“Бир умрлик ишга ёллаш”тизимининг ижобий оқибатлари унинг оммалашувига, ҳаттоки 1980 йилларга келиб мамлакатда меҳнат ресурсларини бошқариш моделига айлани шига олиб келди. Бир умрлик ишга ёлланганлар, яъни доимий бандлар қуйидаги йўналишларда доимий банд бўлмаганларга нисбатан устунликка эга бўлганлар: 1. Малака ошириш шароитларининг таъминланиши; 209
2. Компания ичида таълим олиш асосида хизмат пиллапояларида кўтарилиш; 3. Иш стажи ҳамда бошқа моддий ва маънавий чоралар ҳисобига иш ҳақи ортишининг қафолати. Ушбу тизим асосан йирик компанияларда кенг қўлланилиб, унинг баъзи бир элементлари ўрта ва кичик корхоналарда баъзи мутахассисларга қўланилиши мумкин. Ушу тизимнинг бундай кенг қулоч ёзиши унинг нафақат япон халқининг психологик ва ижтимоий қарашларига мос келиши, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали эканлиги билан изоҳланди. Узоқ муддатли бандлик, малака ошириш, хизмат бўйича кўтарилиш кафолатини тақдим этувчи ушбу тизим ишчиларнинг меҳнатига бўлган рақобатнинг ортишини, ёлланувчиларда компанияга бўлган содиқликнинг шаклланишини ва унинг муваффақиятларидан манфаатдор бўлишинирағбатлантиради. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат самарадорлигининг ортишига, меҳнат интизомининг яхшиланишига ва ишлаб чиқариш маданиятининг ортишига хизмат қилади. Нафақат юқори малакали, балки қуйи малакали маҳаллий мутахассилар доимий бандлик асосида ишга ёлланишлари мумкин. Аммо хорижликлар аксарият ҳолларда доимий бўлмаган бандлик асосида фаолият кўрсатадилар. Доимий бўлмаган бандлик тизимида меҳнат ресурсларининг 38%и иш билан банд бўлиб, уларнинг иш ҳақи домий бандлар иш ҳақисининг 60%ини ташкил қилади. Шунингдек, доимий бўлмаган бандлар компания ичидаги малака ошириш имкониятларидан фойдалана олмайди. Япон корхоналари иш ҳақини тайинлашда эса, ишнинг натижасига эмас, меҳнат жараёнига эътибор қаратилади. Иш ҳақи тайинлашда ишчининг тажрибаси, техник малакаси, касбий билимлари, ижодий фаолияти, етакчилик қобилияти, интизомлилиги ва компания фаолиятига жавобгарлиги каби салоҳиятини ҳисобга олинади.Табиийки, бундай салоҳият хорижликлар орасида нисбатан паст бўлади ва уни ошириш имкониятлари айнан доимий бандлик тизимида юқори бўлади. 210
1950-1980йиллар давомида мамлакатда юқори иқтисодий ўсиш шароитида бир умрлик ёллаш тизими анча самарали фаолият кўрсатган. Хусусан, ёшларнинг меҳнат бозорига осон кириб келиши (хар йили апрель ойида янги битирувчилар ишга олинади ва шунча пенсионерлар яъни 65 ёшдан катта бўлганлар ишдан бўшатилади) натижасида ишчи кучининг доимий янгиланиб бориши кузатилган ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши иш хақи ҳажмининг ҳар йили ўсишига туртки берган. 1990 йиллардан кейин мамлакатда моддий фаровонликнинг ортиши ва турмуш даражасининг яхшиланиши билан ёш японларнинг карьерага бўлган эътиборларининг ортиб кетиши, оила қуришга шошмасликлари, кеч турмушга чиқишлари, туғилажак фарзандлар сонининг камайиши каби омиллар бошқа ривожланган мамлакатлар сингари Японияда туғилиш кўрсаткичларининг қисқаришига ва маҳаллий аҳолининг қариб боришига, натижада ҳукуматнинг хорижий ишчи кучини жалб қилиш масаласига эътибор қаратишига туртки бўла бошлади. Бу борада ҳукумат 1952 йилда қабул қилинган “Иммиграция назорати ва қочоқлар тўғрисида”ги қонунни 1990 ва 2018 йилга келиб қайтадан кўриб чиқишга ва япон жамиятининг ўзига хос хусусиятлари ва тараққиётидан келиб чиққан ҳолда уни ўзгартириш билан боғлиқ чораларни кўришга мажбур бўлди. Япон ҳукумати имммиграция соҳасида бир қанча мигрантлар тоифалари бўйича визалар жорий этган бўлиб, уларни жиддий назорат қилади. Шу ўринда ҳукуматнинг қуйи малакали кадрлар миграциясини кескин чеклашини, юқори малакали кадрлар оқимини эса рағбатлантиришини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айнан 1990 йиллардан бошлаб ҳукумат малакасиз ишчиларга визалар тақдим этишни бекор қилди ва аксинча юқори малакали ишчилар ва оилавий визалар беришни рағбатлантира бошлади. Мамлакатда юқори малакали кадрларни жалб қилиш сиёсати япон жамоатчилиги томонидан ҳам кенг маъқулланади. Японияда юқори 211
малакали хорижий мутахассислар яъни Highly Skilled Foreign Professional (HSFP) визалари олимлар, тадқиқотчилар, мухандислар ва ишбилармонларни жалб қилишга қаратилган. Бундай виза эгалари ўз ота- оналари, турмуш ўртоқлари ва уй хизматчиларини ўзлари билан олиб келиш хуқуқига эга бўладилар. 2012 йилда очилган ушбу виза дастлаб 313 кишига берилган. Сўнгги йилларда айниқса мамлакатда инновацияларни жадалаштириш ва иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ҳукумат қўшимча равишда хорижликларни ёллашга интилмоқда. Чунончи, 2017 йилда 10 572 та юқори малакали кадрлар жалб қилинган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 15 386 тага етган, 2022 йилга келиб эса уларнинг сонини 20 минг кишига етказиш режалаштирилган. Хусусан, уларнинг 57%и Хитой, 7%и АҚШ, 4%и Хиндистон ва 32%и бошқа мамлакат мигрантларига тўғри келади117. 2017 йилда жалб қилинган 10 572 нафар хорижлик юқори малакали кадрларнинг 2/3 қисми яъни 66,1%и хитойликлар бўлган. Шунингдек ушбу виза эгаларининг 67,7%и эркаклар бўлиб, уларнинг ўртача ёши 32,7 га тенг. Шунингдек мазкур ишчиларнинг 77,4%и бакалавриатурадан кейинги таълим магистратура ёки докторантурани тамомлаганлар 118 . Юқори малакали кадрвизасига эга бўлганларнинг 79%и техник фаолият, 15%и тадқиқот ва 6%и бизнес 117David Green.Low Benefit with a High Cost: An Assessment ofJapan’s Highly Skilled Foreign Professional Visa.2017.P.415 118Over 15,000 highly skilled foreign professionals in Japan:two-thirds of them Chinese.Referenced Announcement// Evaluation of Plan to Accept Highly Skilled Foreign Professionals –Opinion Based on Evaluated Results// https://jopus.net/en/news/soumu-evaluation-20190625.htmlwo-thirds of them Chinese 212
фаолияти билан банд 119 . Уларнинг ўртача ойлик иш хақи йилига 7.57 миллон иенни ташкил қилади120. Шунингдек, Япония 1993 йилдан бошлаб техник стажёрларни ёллаш дастури асосида хорижликларни жалб қила бошлади. Япония бундай визалар асосида ривожланаётган Осиё мамлакатларидан қисқа муддатларга Япония бизнесининг тажриба ва технологиялари билан танишиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларни ўз ватанларига етказишлари мақсадида ишчиларни ёллай бошлади. Японияда техник стажёрлар 2006 йилда 70 519 кишини, яъни хорижликларнинг 3%ини ташкил қилган бўлса, 2016 йилда уларнинг сони 212 510 кишига яъни хорижликларнинг 9%ига етган121, 2019 йилга келиб эса уларнинг улуши 20%га етган122.Ушбу дастур дастлаб, яъни 1993 йилда 17 та соҳа мутахассиларини жалб қилган, 2000 йилга келиб унга қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, 2017 йилга келиб эса тиббиёт ходимлари ҳам киритилган. Бугунга келиб ушбу дастур доирасида 77 ҳил касб категориялари бўйича 139 ҳил меҳнат фаолият камраб олинган ва уларнинг мамлакатда қолиш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилди. Ушбу дастур ишга тушган дастлабки йилларда техник стажёрлар таркибида хитойликларнинг улуши юқори бўлган.Аммо Хитойдаги иқтисодий ўсиш бундай турдаги мигрантлар сонининг қисқаришига туртки берди.2016 йилга келиб техник стажёрлар таркибида вьетнамликлар улушининг ортиб 119David Green .Low Benefit with a High Cost: An Assessment ofJapan’s Highly Skilled Foreign Professional Visa.2017.P.415 120Over 15,000 highly skilled foreign professionals in Japan:two-thirds of them Chinese.Referenced Announcement// Evaluation of Plan to Accept Highly Skilled Foreign Professionals –Opinion Based on Evaluated Results// https://jopus.net/en/news/soumu-evaluation-20190625.htmlwo-thirds of them Chinese 120David Green .Low Benefit with a High Cost: An Assessment ofJapan’s Highly Skilled 121 David Green. As Its Population Ages, Japan Quietly Turns to Immigration. March. 2017.//https://www.migrationpolicy.org/article/its-population-ages-japan-quietly-turns-immigration 122 Kato Makoto. Sign of the Times: Japan Changes Immigration Policy to Allow Blue-Collar Workers.Nov.2018.//https://www.nippon.com/en/in-depth/a06002/sign-of-the-times-japan-changes- immigration-policy-to-allow-blue-collar-workers.html 213
кетишига сабаб бўлди. Аммо Вьетнамда ҳам кузатилаётган иқтисодий ўсиш шароитида Японияда Камбоджа ва Мьянмалик техник стажаёрлар сонининг ортишига сабаб бўлди. 2018 йилда Японияда иммиграция сиёсатининг қайта кўриб чиқилиши натижасида техник стажёрларни ортиқча иш соатларида ишламасликлари ва иш ҳақилари ўз вақтида тўлиқ тўланишини ҳукуматнинг ўз назоратига олган. Ҳукумат томнидан хорижлик талабаларни жалб қилиш масаласига хам жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, улар ўқув йилида давомида қисман, яъни ҳафтасига 20 соат, кунига эса 4 соат ишлашга, таътил пайтларида эса тўлиқ ишлашга рухсат берувчи визалар асосида жалб қилинмоқда.1983 йилда ҳукумат интернационаллашув мақсадида 2000 йилга келиб хорижлик талабалар сонини 100 минг кишига етказишни режалаштирган эди, аммо бу режа 2003 йилга келиб бажарилди. 2006 йилда хорижлик фуқаролар таркибида хорижлик талаба визасини қўлга киритганлар улуши 6,3% (131.8789 киши)ни, 2016 йилда эса 11% (257,739)ни ташкил қилган. 2018 йилга келиб улар жами хорижлик ишчиларнинг 20%ни ташкил қилган.2018 йилда қабул қилинган янги иммиграция сиёсатга кўра эса, 2020 йилга келиб хорижлик талабалар сонини 300 минг кишига етказиш режалаштирилган. Шу ўринда хорижлик талабаларга фақатгина магистрантлар эмас, балки япон мактабларига ўқишга келадиган талабалар ҳам киришини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек Японияда юқори халқаро нуфузга эга бўлган JET (Япон алмашиш ва таълим дастури) дастури фаолият кўрсатади. Бу дастур хорижликларга мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилидан дарс бериш имкониятини беради. Хозирда Япония йилиги 40 та мамлакатдан бу дастур учун талабномаларни қўлга киритади. Шунингдек 1990 йилларда Японияга катта оқимдаги “Nikkeijin”лар кириб кела бошлади.“Nikkeijin”лар- келиб чиқиш япон бўлган Жанубий Америка фуқаролари бўлиб, улар Перу ва Бразилияда ўз диаспораларини шакллантирганлар.1990 йилда келиб чиқиши япон бўлганларнинг 214
мамлакатга кириши учун қулай муҳит яратилиши жуда ҳам кўплаб паст малакали мигрантларнинг кириб келишига сабаб бўлди. Аммо 2008 йилда АҚШдаги Lehman Brothers компаниясининг банкротга учраши Япониянинг ишлаб чиқаришнинг қисқаришига ва экспортга бўлган талабнинг камайишига олиб келди. Натижада япон компаниялари хорижликларни ишдан бўшатишга мажбур бўлди ва ҳукумат томонидан уларнинг иш топишларига ёрдам бериш мақсадида махсус касбий таълим ва тайёргарлик дастурлари ишга туширилди. Шунингдек ушбу шароитда айнан“nikkeijin”ларни Японияни тарк этишлар учун махсус схема асосидаги дастурлар ишга туширилди. Шу ўринда мамлакатдаги баъзи ижтимоий муаммолар, хусусан,“nikkeijin”ларнинг фарзандлари учун таълим тизимининг етарлича тайёр эмаслиги уларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун яна бир омил бўлди. Хусусан, мамлакатни тарк этмоқчи бўлган хар бир“nikkeijin” га 3 минг АҚШ доллари, унинг қарамоғида бўлган ҳар бир кишига 2 минг АҚШ доллари берилган. Бундай имкониятдан тахминан 20 минг “nikkeijin”ларни фойдаландилар ва уларнинг маълум қисми эса ўз ҳисобларидан мамлакатни тарк этдилар. Натижада 2008-2010 йилларда Бразилия ва Перулик япон иммигрантлари сони 87 минг кишига қисқарди ва бу камайиш кейинги йилларда ҳам давом этди. Шунингдек мамлакатдаги хорижликларнинг энг катта улуши, яъни 38%ини доимий резидентлар бўлмиш “zainichi”лар ташкил қилади. “Zainichi”лар- бу асли мамлакатнинг собиқ мустамлакалари бўлмиш Корея, Тайвань, Хитойдан келиб чиққан ва иккинчи жаҳон урушидан кейинг япон фуқаролигини йўқотган аҳолидир. Япониядаjus sanguinisқоидаларига амал қилингани учун фуқароликни туғилган жойига қараб эмас, балки келиб чиқишига қараб белгиланади, яъни туғилганлар фуқароликни ота - онасининг фуқаролигидан келиб чиқққан ҳолда оладилар Шу сабабли ҳам“zainichi”ларЯпонияда туғилган ва яшаган учинчи ва тўртинчи авлод вакилларининг фарзандлари булсаларда, улар хорижлик сифатида тан олинадилар ва ҳукуматнинг иммиграция ситатистикасида хорижлик 215
фуқаролар сифатида рўйхатга олинадилар.“Zainichi” махсус доимий резидентлари ва бошқа узоқ муддат қолиш хуқуқига эга бўлган хорижлик фуқаролар жами хорижликларнинг 53%ни ташкил қилади. Кейинги йиллар мамлакатда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолатлар Яплония миграция сиёсатига бўлган муносабатни ўзгартиришни тақазо этмоқда. Хусусан, мамлакатда фертиллик кўрсаткичи 1,4га тенг бўлиб, гарчанд ўрнини босиш суръати 2,1 га тенг бўлиши лозим. Япон аҳолиси йилига 400 минг кишига қисқармоқда ва мамлакатдаги 65 ёшдан катта бўлган аҳоли дунёдаги энг юқори улушга, яъни 28%га етди123. Шунингдек, мамлакатдаги иш ўрни мавжудлиги суръати охирги 44 йилдаги рекорд даражага етиши, яъни ҳар 100 кишига 160та иш ўрни тўғри келиши Японияда ёши катталар бажара олмайдиган ва ёшлар бажаришни истамайдиган ишлар кўплигини англатмоқда124. Бошқа тарафдан эса, башоратларга кўра Япония аҳолиси 2065 йилга келиб, 30%га қисқариб, 127 миллион киши 88 миллион кишига тушиши ҳамда 65 ёшдан катта бўлган аҳолининг улуши 38%га етиши кутилмоқда 125 . Иш билан банд бўлган 65 ёшдан катта бўлганлар 8,07 миллион кишини, яъни жами ишлаётганларнинг 12,3%ини ташкил қилади 126 . 65 ёшгача бўлган меҳнат ресурслари сонининг қисқариши, туғилишнинг камайиши, ортиқча ишлаш соатларининг камайтирилиши 123Tomahiro Osaki. Japan passes controversial new immigration bill to attract foreign workers. The Japan times News. Dec.7.2018. //https://www.japantimes.co.jp/news/2018/12/07/national/politics- diplomacy/japan-set-enact-controversial-immigration-bill-paving-way-foreign-worker- influx/#.XcuJGa_VDIU 124 Bryan Lufkin.More seniors, more foreigners: How Japan is changing. BBC.Dec.11. 2018. //https://www.bbc.com/worklife/article/20181210-more-seniors-more-foreigners-how-japan-is- rapidly-changing 125Tomoko Otake. Japan's population projected to plunge to 88 million by 2065 //https://www.japantimes.co.jp/news/2017/04/10/national/social-issues/japans-population-projected- plunge-88-million-2065/#.XchanNIzbIV 126 Обзор рынка труда и занятости: количество пожилых работников превысило 8 миллионов//https://www.nippon.com/ru/features/h00179/ 216
каби омиллар ишчи кучи танқислиги муаммосини кескинлаштирмоқда.Бу муаммо эса 65 ёшдан катта бўлганларни ишга ёллаш ва миграция ҳисобига ҳал қилинмоқда. Япония Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра 60 ёшдан катта бўлганларнинг 42%и кучи етгунина қадар ишлашини, аксарият қисми эса 70- 80 ёшдан кейин ҳам ишлашни ҳохлашларини маълум қилганлар. Бошқа тарафдан эса, мамлакатда хорижлик фуқароларни «миллийлаштириш» сиёсати мавжуд бўлган бўлсада, аммо у нисбатан мураккаб. Сўнгги йилларда бу жараён енгиллаштирилишига қарамай унинг улуши ханузгача қуйилигича қолмоқда. Яъни йилига тахминан 1000 нафар хорижлик фуқаро миллийлаштирилсада, аммо доимий яшаш хуқуқини қўлга киритганлар учун 30 мингга яқин визалар жорий этилади. Бошқача қилиб айтганда узоқ муддатга келган хорижлик резидентлар япон фуқаролигини эмас, балки яшаш хуқуқини қўлга киритадилар. Бу эса ҳукумат олдига иммиграция қонунчилигини қайта қшриб чиқиш заруратини қўйди.Шу муносабат билан 2018 йилда мамлакатда янги миграция сиёсати ишлаб чиқилди. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб юқори малакали кадрларнинг доимий яшаш тартиби енгиллаштирилди, бу эса хорижлик ишчилар учун бериладиган визалар сонининг кўпайишига ва улар истаса доимий яшаш хуқуқига эга бўлишларини таъминланишига асос яратди.Мигрантлар резидентлик визаси ёки доимий яшаш хуқуига эга бўлишлари учун улар ўзларининг виза турларини ўзгартириш хуқуқи билан узлуксиз 10 йил давомида мамлакатда яшашлари лозим бўлади. Масалан, хорижлик мамлакатга талаба визаси билан кириб келиши, кейинчалик техник стажёр визасига, ундан кейин эса, махсус ишлаш визасига эга бўлиш ва мамлкатда яшаш хуқуқини қўлга киритиши мумкин. Доимий яшаш хуқуқига эга бўлган юқори малакали кадр мамлакатда беш йил яшагач япон фуқаролигига эга бўлиш мақсадида ариза топшириш имкониятига эга бўлди. Агар улар Япония фуқароларининг тумуш ўртоқлари бўлса улар 217
учун бу муддат бундан ҳам кам. Шунингдек баъзи хорижликларни японлар билан турмуш қуриш ва уларнинг фарзандлари япон фуқаролигини олиш хуқуқига эга бўлдилар. Бундай юқори малакали кадрларга 10 йил муддатга виза берилади ва маълум бир талабларга жавоб берган оила аъзоларига ҳам яшаш учун рухсат берилади. Шунингдек, ишчи кучи танқис бўлган соҳа мутахассислари, хусусан, таҳлилчилар, консультантлар, тадқиқотчилар, савдо ва молия соҳа мутахассилари, молия махсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қурувчилар, умумий овқатланиш, балиқчилик, транспорт воситалари таъмири, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаси ҳодимлари каби белгиланган 14 соҳа вакилларига 5 йиллик виза берилиши кўзда тутилган. Улар одатда чекланган меҳнат малакасига эга бўлганлари учун уларга оила аъзоларини олиб келишга рухсат берилмайди. Янги қонунга кўра, виза эгаларининг ўз оила аъзоларини олиб келишларини таъқиқланиши оиласиз кишиларнинг кириб келишига ва уларнинг японлар билан оила қуришига туртки беради. Аввалги миграция сиёсатига асосан, 1970-1980 йилларга қадар хорижлик фуқаролар япон фуқаролари эга бўлган бир қатор ижтимоий имтиёзлар, хусусан давлат томонидан уй билан таъминланиш, миллий тиббий суғурта, давлат секторида иш билан таъминлаш кабилардан аксарият ҳолларда фойдаланмаган. Япониянинг иқтисодий тараққиётга ва ўзининг халқаро даражадаги мавқеини мустаҳкамлашга бўлган интилиши туфайли ҳукумат томонидан инсон ва меҳант мигрант хуқуқлари соҳасидаги бир қатор халқаро конвенция ва келишувларнинг имзоланиши, Японияда яшаётган хорижликларга ҳам тенг имкониятларни яратиш заруратини юзага келтирди. Эндиликда “Zainichi”лар учун ҳам давлат хизматларидан фойдаланишда дискриминацион тўсиқлар анча бекор қилинди. Бундай хизматлар қаторига миллий тиббий суғурта ва пенсия тизимидан фойдаланиш, уларнинг фарзандларини давлат мактабларига 218
бориш хуқуқлариини киритиш мумкин. Аммо уй -жойга эга бўлиш билан боғлиқ бўлган нотенглик хозирча бартараф этилмаган. Мамлакатдаги оқилона сиёсат туфайли кириб келаётган мигрантлар асосан “ҳоҳланган” мигрантлардир. Мамлакатга қочоқларнинг кириб келиши ҳали ҳам қаттиқ назоратда бўлиб, 2015 йилда қочоқ сифатида тақдим этилган аризалар сони 7,5 мингтага етган бўлсада, уларнинг 27 тасигина бошпанага эга бўлди. 2018 йилда Японияда мигрантлар сони 6,6%га ўсиб, рекорд даража яъни, 2,73 миллион кишига етди. Миграция бюроси вазирлиги маълумотларига кўра, бундай ўсиш хорижлик талаба ва техник стажёр виза эгалари сонининг ўсиши ҳисобидан амалга ошди ва уларнинг таркибида вьетнамликлар кўпчиликни ташкил қилади. Мигрантларнинг 2,4 миллиони ўрта ва узоқ муддат яшовчи мигрантлардир. 2018 йилда Япония ҳукумати томонидан молиялаштириладиган дастурлар асосида 337 минг нафар хорижлик талаба ва 328 минг нафар техник стажёрлар кириб келган.Ҳар иккала турдаги виза эгаларининг сони 2017 йилга нисбатан 20%га ошган.Мамлакатдаги мигрантлар дунёнинг 195 мамлакатидан ташриф буюрган бўлиб, улар орасида сон жиҳатидан хитойликлар (764 720 киши), кореяликлар (449 634 киши), вьетнамликлар (330 835 киши) етакчилик қилади. Доимий яшаш хуқуқига эгалар сони 771 568 кишини ташкил қилади127. Умумий аҳоли таркибида хорижий ишчи кучининг улуши барқарор ўсиб, 1990 йиллардаги 0,7%дан 2018 йилдаги 1,8%га етди. Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги 127Magdakena Osumi. Number of foreign residents in Japan rose 6.6% in 2018, while number of overstayers grew almost twice as much, government data shows//https://www.japantimes.co.jp/news/2019/03/22/national/number-foreign-residents-japan-rose- 6-6-2018-number-overstayers-grew-almost-twice-much-government-data-shows/#.XchSTNIzbIU 219
маълумотларига кўра 2017 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра 1 278 000 нафар хорижлик меҳнат мигрантлари фаолият кўрсатган128. 3000000 2730000 2500000 2000000 201291261341521043877 1500000 1686567 1000000 1381097 1075626 500000 692651712854725139770342802422850775 0 1960 1965 1970 1975 1980 1985 1990 1995 2000 2005 2010 2015 2018 Мигрантлар сони 12.1.расм. Японияда мигрантлар сони Манба:Japan Immigration Statistics 1960-2019 //https://www.macrotrends.net/countries/JPN/japan/immigration-statistics Янги миграция сиёсатига кўра кейинги 5 йил давомида мамлакатга 345 минг нафар хорижлик кириб келишини режалаштирган.2025 йилга келиб Японияда паст малакали кадрлар сони 500 минг кишига етиши режалаштирилган 129 . 2020 йилда Токио олимпиадаси арафасида ҳукуматқурилиш, хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш каби ўрта малакали ишчилар учун бериладиган визалар сонини икки баробарга оширишни режалаштирмоқда130. Шу ўринда, Япониянинг Аичи ва Оита префектураларида гул ва сабазавот ўстириш соҳасидаги ишларга Ўзбекистонликлар ишга таклиф 128 Kato Makoto. Sign of the Times: Japan Changes Immigration Policy to Allow Blue-Collar Workers.Nov.2018.//https://www.nippon.com/en/in-depth/a06002/sign-of-the-times-japan-changes- immigration-policy-to-allow-blue-collar-workers.html 129 Chizuko Hayakawa. Japan’s new foray into immigration policy. Sep.27. 2018. //https://www.ictsd.org/opinion/japan 130 David Green. As Its Population Ages, Japan Quietly Turns to Immigration. March. 2017.//https://www.migrationpolicy.org/article/its-population-ages-japan-quietly-turns-immigration 220
қилинмоқда. Ишга ёллаш Ташқи меҳнат миграцияси Агентлили ва Япониянинг Уно корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширишмоқда. Ушбу ишга 20-28 ёшлар оралиғидаги аёллар таклиф қилинган. 2019 йилнинг 13-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегациясининг Японияга ташрифи чоғида техник ходимларни тайёрлаш дастурини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзоланди. Япония Ўзбекистоннинг янги иммиграция сиёсати доирасидаги ишчи кучи экспортерлари мамлакатига киритиш истагида эканлигини билдиради. 12.2. Корея Республикасининг халқаро меҳнат бозоридаги иштирокининг ўзига хос хусусиятлари Корея Республикаси халқаро миграция жараёнларида кўп йиллар давомида Осиёнинг меҳнат ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатларидан ҳисобланади. 1960-1970 йиллар давомида 2 миллиондан ортиқ кореяликлар даромад топиш мақсадида хориж мамлакатларига кўчиб кетганлар, минглаб фуқаролари Форс кўрфази ва Германиянинг нефт саноатида фаолият кўрсатганлар. 1980 йиллардан бошлаб Корея Республикасидаги юқори иқтисодий ўсиш ва мамлакатдаги демографик ҳолатнинг ўзгариши хорижга эмиграция қилувчи кореяликлар сонининг кескин қисқаришига олиб келди. 1990 йилларга келиб баъзи саноат тармоқларида ишчи кучи танқислигининг юзага келиши муносабати билан Корея Республикаси аста-секинлик билан меҳнат ресурсларини импорт қилувчи мамлакатга айлана бошлади. Кореяда инновацион технологиялар, юқори технологиялар, медицина каби соҳаларда ҳам юқори малакали ва ҳам паст малакали ишчи кучига талаб сезади. Корейс халқининг турмуш даржасини ортиши аксарият маҳаллий аҳоли орасида оғир, малака талаб қилмайдиган, паст иш ҳақига эга бўлган ишларни қилишни истамаслиги, шунингдек, бу мамлакатда ҳам туғилишнинг қисқариши, аҳолининг қариши каби омиллар остида 221
малакали ишчи кучининг етишмаслиги халқаро миграция жараёнларини ривожланишига туртки берди. Сўнгги 20 йил давомида Корея Республикасида доимий ёки узоқ вақт яшаётган хорижликлар сони мунтазам равишда ортиб бормоқда. Кореядаги хорижликлар сони хориждаги этник корейсларнинг маҳаллий корейслар билан оила қуриши, стажёр гастербайтерлар, талабалар ва магистрантлар, шартнома бўйича ишловчи хорижликлар ва ноқонуний меҳнат мигрантлари ҳисобидан ортмоқда. Мамлакатга хорижликлар асосан Хитой, МДҲ, Монголия, Вьетнам, Жануби Шарқий Осиё ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрадилар. Корея Республикаси хукумати талаб юқори бўлган хорижлик мутахассиларни жалб қилиш бўйича турли дастурларни ишлаб чиқмоқда. Пойтахт адиминистрацияси Сеулдаги хорижликлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятини енгиллаштириш мақсадида 15 та махсус халқаро зона («Global Zones») лар ташкил қилишни режалаштирган. 1994 йилда Корея хукумати томонидан хорижликларни саноат стажировкаси дастури асосида жалб қилиш дастури йўлга қўйилди. Дастурга мувофиқ хорижликлар Кореяда техник тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтишлари кўзда тутилган. Мазкур дастур дастлаб вақтинчалик ишга ёллаш тизими сифатида корейс фирмаларига ёрдам бериш ва хориждан келган ишчиларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган. Хусусан, 1993 йилда бу дастур бўйича бир йил муддатга кириб келувчилар сони 10 минг кишини ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб уларнинг сони 2 баробарга ортган. Уларнинг қолиш муддати эса 2 йилга чўзилган. 1994 йилда қўшимча 10 мингта, 1995 йилда эса 40 мингта хорижлик ишчи кучининг ишлашига рухсат берилган. Кейинчалик бундай стажёрларнинг мамлакатда қолиш муддати 3 йилдан 5 йилга етказилган. Бунинг асосий сабаби юқори таълим даражаси ва мутахассилик эга бўлган маҳаллий аҳолининг 3D Job – dirty, difficult and dangerous (кир, қийин ва 222
хавфли) бажаришни истамаслиги билан изоҳланади. Кореяда бунда дастур асосида ишга ёллашни Корея инсон ресурсларини ривожлантириш агентлиги бошқаради. Мамлакатда 2003 йилда “Хорижликларни ишга ёллаш тўғрисида”ги қонунга кўра, барча хорижлик ноқонуний мигрантларга миграция идораларидан рўйхатдан ўтиш ва ишчи визани қўлга киритиш ва шу орқали қонуний мавқеъга эга бўлиш имконияти таклиф қилинган ва бу тизим асосида ишга ёллаш “Эркин ёллаш тизими” деб номланди. Бу борада хукумат хорижликларга дифференциал ёндашиб, табиийки хориждаги этник корейсларга устунлик берилган. Уларга иш билан таъминланишда кенгроқ имкониятлар яратилган бўлиб, улар қурилиш корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳалари, ижтимоий таъминот ва умумий овқатланиш каби тармоқларда ишга жойлашишлари мумкин. Бундай тармоқлардаги иш ўринлари меҳнат бозорида юқорироқ мавқеъга эга бўлиб, у ерда ишга жойлашиш давомий ва юқори иш ҳақи билан таъминлаш хусусиятига эга. Кореяга ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатлардаги хукумат агентликлари ўз фуқароларини Кореяга юборишда ишчининг ёши, иш тажрибаси, корейс тилини билиш даражаси, таълим ва соғлиғи билан боғлиқ мезонлар асосида номзодларни танлаб олади. Шунингдек донор мамлакатларда 150 соатлик тайёрлов курслари йўлга қўйилган бўлиб, унда корейс тили, корейс маданияти, ишга ёллаш тизими, техник хавфсизлик каби йўналишларда таълим берилади. 2019 йилга келиб Кореядаги хорижликлар сони 2,5 миллин кишига етган бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилда 1,9 миллион, 10 йил олдин эса 910 минг кишини ташкил қилган. Хусусан, Кореядаги Хитойдан келганлар сони тахминн 1 миллион киши бўлиб, жами хорижликларнинг 50%ини ташкил қилади. Кейинги ўринларда эса 150 минг киши билан Вьетнам (7,3%), 140 минг киши билан АҚШ (6,8%), 100 минг киши билан Таиланд (5%), бешинчи ўринда эса, 55 минг кишидан Ўзбекистон ва Филиппин 223
(3%) туради. 2007-2016 йиллар давомида 27 минг нафар ўзбекистонликлар Кореяга ишлаш учун юборилганлар. Кореянинг Ўзбекистондан меҳнат ресурcларини қабул қилиш квотаси йилига 3 минг кишини ташкил қилади. Корея Республикасидаги мигрантларни қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин: 1)Шимолий Кореядан кўчиб келганлар; 2)Корея Республикаси фуқароларининг турмуш ўртоқлари; 3)МДҲ мамлакатларидан келган паст малакали этник корейслар; 4)Бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган паст малакали ва малакали ишчи кучи. Шунингдек, Кореяга АҚШ, Европа ва Россиядан юқори малакали мутахассислар хам хусусий шартномалар асосида ташриф буюрадилар. Шунингдек, Корея Республикаси Хитой, Россия, Қозоғистон этник корейсларни таклиф қилмоқда Кейинги ўринларда эса хитойликлар, вьетнамлар, монголлар туради. Вьетнамлик ва монгол меҳнат мигрантлари интизомли эканликлари, маҳаллий халққа ташқи кўринишидан жиҳатидан ўхшашлиги билан аҳамиятга эга. Вьетнамлик аёл мигрантлар ичида Кореялик эркакларга турмушга чиқувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мамлакатдаги иқтисодий ўсиш суръатлари мамлакатда турмуш даражасининг кўтарилишига олиб келган бўлсада, мамлакатдан хорижга чиқиб кетувчи корейслар ҳам учраб туради. 2018 йилда 7,4 миллион нафар корейслар хориж мамлакатларига, хусусан ривожланган мамлакатларда доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар. Уларнинг аксарият қисми Хитой, АҚШ, Канада, Японияда жойлашган бўлиб, улар ўзлари ва фарзандлари учун янада сифатли ҳаёт излаш мақсадида эмиграция қиладилар. Мамлакатдаги корейс университетларига кириш учун рақобат юқори бўлгани учун, хорижга кетган маҳаллий аҳоли инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатда яшаш ва хориж университетларида таълим олиш Кореяда ва хорижда юқори иш ҳақи тўланадиган иш жойларига ўрнашиш имкониятини беради, деб ҳисоблайдилар. Шунингдек уларнинг 224
мамлакатни тарк этишларига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бу- Кореядаги ҳаётнинг юқори даражадаги интизомга ва рақобатбардошликка асосланганлигидадир. Масалан, Корея OECD мамлакатлари ичида иш соатининг узунлиги бўйича иккинчи ўринда туради. Шунингдек, 1960 йиллардан бошлаб Кореядан АҚШга томон ҳам миграция жараёнлари жадал суръатлар билан ўсиб борган. 2017 йил ҳолатига кўра, тахминан 1 миллион жанубий кореяликлар АҚШда истиқомат қилган бўлиб, улар АҚШдаги 44,5 миллон хорижликларнинг 2,4%ини ташкил қилганлар131. АҚШда 1965 йилда қабул қилинган “Иммиграция тўғрисида”ги қонун осиёлик мигрантларнинг мамлакатга кириб келиши билан боғлиқ бўлган тўсиқларни олиб ташланишига сабаб бўлган. Хусусан, АҚШдаги жанубий кореяликлар сони 1960 йилдаги 11 минг кишидан 2017 йилга келиб 1,1 миллион кишига етди 132 . АҚШдаги кореяликлар бошқа мигрантларга нисбатан юқори маълумот ва ижтимоий иқтисодий мавқеъи билан ажралиб турадилар. АҚШда кореялик талабалар хитойлик ва ҳиндистонлик талабалар билан бирга йирик учликни ташкил қиладилар. Бугунги кунда АҚШда 54,600 нафар кореялик талабалар таълим оладилар. АҚШдаги кореяли иммигрантлар бошқа хорижликлар ва маҳаллий аҳолига нисбатан юқори таълим даражасига эгалар. Хусусан, уларнинг 34%и бакалавр даражасига эга бўлиб, бу кўрсаткич мамлакатдаги бошқа хорижликлар орасида тахминан 18%га, маҳаллий аҳоли орасида 20%га тенг. Шунингдек корейслар орасида диплом ёки касбий даражага эга бўлганлар улуши 20%га тенг бўлиб, бу бошқа хорижликлар орасида 13%га, маҳаллий аҳоли орасида эса 12 %га тенг. АҚШдаги кореялик иммигрантларнинг ярмидан кўпи бошқарув, бизнес, фан ва санъат соҳасида фаолият кўрсатадилар, ушбу соҳада банд 131Allison O’Connor and Jeanne Batalova.Korean Immigrants in the United States.April 10, 2019 132Allison O’Connor and Jeanne Batalova.Korean Immigrants in the United States.April 10, 2019 225
бўлганлар бошқа хорижликлар орасида 32%ни, маҳаллий аҳоли орасида эса 39%ни ташкил қилади. Коресларнинг энг кам қисми, яъни 3-8 %и фаолият кўрсатадиган соҳалар бу табий ресурслар, қурилиш,таъмирлаш, ишлаб чиқариш, траспорт ва етказиб бериш хизматидир133. АҚШдаги кореяликларнинг ўртача иш ҳақи нисбатан юқори бўлиб, 1 йилда тахминан 65 минг АҚШ долларига тенг. Бошқа хорижликлар учун эса бу кўрсаткич 57 минг АҚШ долларини, маҳаллий аҳоли учун 61минг АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, 2017 йилда АҚШда миллийлаштирилган корейс фуқароларининг улуши 63%га тенг бўлган. Яъни мазкур 63% корейслар АҚШга 2000 йилгача, 21%и 2000 -2009 йиллар оралиғида, 17%и эса 2010 йилдан бошлаб кириб келганлар. 2018 йилда АҚШдан Кореяга 6,9 миллиард АҚШ доллари юборилган бўлиб, 2017 йилда у 6,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган. Бу кўрсаткич 1990 йилга нисбатан 3 баробар юқори бўлган134. Шунингдек жанубий кореяликлар нафақат АҚШ, балки бошқа мамлакатларда ҳам яшайдилар ва меҳнат қиладилар. Масалан, уларнинг сони Японияда 593 минг кишини, Хитойда 191 минг кишини, Канадада 131 минг кишини ташкил қилади. Шунингдек, 2018 йилда Қозоғистонга ташриф буюрган энг йирик хорижликлар гурухи бу корейслар бўлган. БМТнинг аҳолишунослик ташкилоти маълумотларига кўра, Қозоғистон 2018 йилда 63 минг нафар жанубий кореяликларни қабул қилган. 11.3. Хитой Халқ Республикасининг миграция сиёсати Хитой Халқ Республикаси ташқи миграция сиёсатида икки йўналишда фаолият кўрсатади, яъни ишчи кучини экспорт қилиш ва ишчи кучини импорт қилиш. Хар икки йўналишдаги сиёсат Хитойда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатда ишчи кучи экспорти 1978 йилга қадар 133 MPI tabulation of data from the U.S. Census Bureau 2017 ACS 134 Ўша жойда 226
чекланган бўлиб, 1990 йилларга келиб ушбу жараён мамлакатда жадаллашиб кетди. Хитой Халқ Республикасида ишчи кучи экспорт жараёнлари 1977 йилларда бошланган бўлиб, бошқа донор мамлакатларга нисбатан анча жадал суръатлар билан ривожланган. Хитой меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотларига кўра, 1979-1988 йиллар давомида мамлакатда ишчи кучи экспортининг ўсиш суръатлари йилига 47,1%ни ташкил қилган. Таққослаш ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу кўрсаткич мазкур даврда ишчи кучи донорлари бўлмиш Филиппинда 14,9%, Хиндистонда 22,4%, Таиландда 30,8%ни ташкил қилган. 1990 йилларда ишчи кучини экспорт қилиш жараёнларини ислоҳ қилиниши натижасида бу жараёнлар янада жадаллашди. Мамлакатда ишчи кучи экспорти жараёнлари юқори суръатлар билан ўсган бўлсада, эмигрантларнинг умумий аҳоли таркибидаги улуши 0,08%га тенг. Бу кўрсаткич Хиндистонда 0,2%, Бангладешда 0,64%, Покистонда 0,8%, Шри-Ланкада 1,2%, кореяда 2% ва Филиппинда 8%га тенг135. Хориж мамлакатларида фаолият кўрсатаётган хитой фуқароларини қуйидаги категорияларга ажратиш мумкин: Бир томондан хитой хукумати ёки хитой фирмалари, бошқа томондан эса, хорижий хукумат, фирма ёки жисмоний шахс билан тузилган халқаро меҳнат шартномалари асосида фаолият кўрсатаётган ишчилар; Халқаро тендерлар асосида хитой ва хорижий компаниялар ўртасида тузилган халқаро лойиҳаларни бажариш бўйича шартномаларга мувофиқ фаолият кўрсатаётган ишчилар; Менежерлар, техниклар ва тренерлар каби хорижий хитой корхоналарида фаолият кўрсатаётган экспертлар ва малакали ишчилар; 135 А.Г. Ларин .Мировая китайская диаспора и новая миграционная концепция России// http://www.demoscope.ru/weekly/2015/0637/analit03.php 227
Хитой худудида хорижликлар томонидан ёлланган ишчилар; давлат агентликлари ёрдамида хорижда фаолият кўрсатаётган ишчилар; Шахсий шартнома асосида фаолият кўрсатувчи меҳнат мигрантлари. Ишчи кучи экспортини кенгайтириш ва хорижда фаолият кўрсатаётган хитой фуқароларига хизмат кўрсатишни мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатда Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги хориждаги ишчиларга ҳамкорликда хизмат кўрсатишга, Меҳнат вазирлиги хориждаги хитойликларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга маъсул қилиб тайинланган. 1992 йил 14 ноябрда Меҳнат вазирлиги томонидан хориждаги ишлашни хохловчиларни бандлигини таъминлаш, уларга хизмат кўрсатишни таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва сакнциялашмаган эмиграцияни олдини олишга йўналтирилган “Хориждаги иш билан бандликни бошқариш қоидалари”ни қабул қилди. Ишчи кучини хорижга экспорт қилувчи давлат ташкилотлари мазкур қоидаларга амал қилган ҳолда фаолият кўрсата бошлади. Воситачи сифатида фаолият кўрсатувчи ушбу фирмалар хорижга кетувчи ишчилар билан бирга, хориждаги иш берувчиларга молиявий хизмат кўрсатадилар. Мазкур фирмалар хитой фуқароларини хорижда иш билан таъминланиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, хорижда ишлаш истагидагиларни ёллаш, меҳнат шартномалари ёки хорижлик иш берувчилар билан келишувларни имзолашда ишчиларга маслаҳат бериш, ишчиларга кетиш олди касбий тайёргарлик курсларини таклиф қилиш ва хорижда уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хизматларини таклиф қилади. Ўз навбатида хорижга кетаётганлар мазкур воситачи фирмаларга маълум миқдорда депозит қўйишлари лозим бўлиб, бу депозит улар мамлакатга қайтиб келгач қайтариб берилади. Ишга жойлашиш бўйича келишувлар ва шартномалар ишчилар ва воситачи фирмалар ўртасида тузилади ва унда меҳнат қилиш шароити ,иш 228
вақти давомийлиги, иш хақи, ишчининг хуқуқ ва мажбуриятлари кабилар акс этади. Хорижда ишловчилар реципиент мамлакатларда қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган бандлик шартларига амал қилишлари лозим. Воситачи фирмалар ишчилар томонидан қонун бузилганлик ҳолатлари бўйича ўз мажбуриятни зиммаларига оладилар. Хитойда ишчи кучи экспортини кенгайтириш мақсадида ишчи кучи экспортининг анъанавий шакли, яъни халқаро лойиҳаларни бажариш бўйича шартномалар орқали фаолият кўрсатишдан кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунда Хитойда аксарият ривожланаётган мамлакатларда қўлланилаётган, янги ва нисбатан автоном ишчи кучи экспорти сиёсати йўлга қўйилган. Бундай сиёсатдан одатда юқори даражадаги таълим даражасини талаб қилмайдиган ва техник кўникмалари етарли бўлган хорижга оғир қўл меҳнати, масалан, кўмир қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ишлари, бино ва йўл қурилиши, портларда юкларни ортиш каби ишларда қўлланилади. Хитой меҳнат ресурсларига бой бўлсада, унинг хорижий бозорлардаги ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ муаммоларга эга эмас. Бу Хитой ҳукуматининг хориж хукуматлари ишчи кучи экспорти бўйича билан иккитонлама ва кўптомонлама келишувларни имзолашга чақирмоқда. Хитой хукумати ишчи кучи экспорти халқаро меҳнат бозорларининг юқори, ўрта ва қуйи малакали ишчиларга бўлган талабни қондириши лозим эканлигини ҳисобга олади. Хитойда юқори малакали ишчилар сифатида юқори разрядга эга бўлган муҳандислар, экспертлар, мутахассислар ва олимлар, ўрта малакали ишчилар сифатида хитой медицинаси мутахассислари, хитой кураш усталари, цигун мутахассилари, қишлоқ хўжалиги мутаҳассилари ва артислар, қуйи малакали ишчилар сифатида эса, қурувчилар, уй хизматчилари, санитар ишчилар, шахта ва нефт қазиб олувчилар экспорт қилинади. ХХР АҚШ,Германия ва Японияга катта миқдордаги дастурчиларни экспорт қилади. 229
1978 йилдан бошлаб Хитойга қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, таълим олиш, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда турли ҳил бизнес фаолияти билан шуғулланиш мақсадида кириб келадиган хорижликлар сони мунтазам равишда орта бошлади. Хитой хукумати мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишини жадаллаштириш мақсадида кўплаб хорижлик экспертларни ишга жалб қила бошлади. Хорижликлар саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва мудофаа соҳасини модернизациялашнинг муҳим буғини сифатида қаралади. Шу сабабли ҳам Хитойда хорижлик муҳандислар, олимлар, бошқарув ходимлари, техник ва юқори малакали ишчиларга юқори иш ҳақи таклиф қилинади. Сўнгги йилларда талабалар ва илмий тадқиқот вакилларини мамлакатга жалб қилиш Хитойнинг узоқ муддатли стратегияларидан бирига айланган. Хитойга хорижликларни жалб қилиш тамойиллари 1995 йил 25 августда қабул қилинган хорижлик экспертларнинг фаолиятини ташкиллаштирувчи агентликлар тўғрисидаги хужжатда ўз аксини топган. Хорижликлар фаолиятини ташкиллаштирувчи агентликлар қуйидаги мажбуриятларга эгалар: Хитойда ишлаш иштиёқида бўлган хорижликларнинг малакасини аниқлаш. Яъни хорижлик экспертлар техник инструктаж ва консультациялар, касбий таълим, маъруза ўқиш ва тадқиқот олиб бориш сифатига эга бўлишлари лозим; Хорижлик экспертларга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш, маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, бошқарув жараёнларини таҳлил қилиш ҳамда консультациялар ўтказишга ёрдам беришлари лозим; Экспертларнинг иш бошлашлари учун тайёргарлик жараёнларини амалга оширадилар ва уларга ёрдам берадилар. Хитой хукумати экспертлар билан бир қаторда малакали хорижлик ишчи кучига ҳам эхтиёж сезадилар. Аммо экспертлардан фарқли равишда 230
хорижлик ишчилар хеч қандай имтиёзларга эга эмаслар. Қонунга кўра, хитойлик иш берувчи ва ишчи ўртасида меҳнат шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга имзоланади ва шартнома ҳисоб- китоблар тўлиқ амалга ошириб бўлингачгина янгиланиши мумкин. Бундай ҳолатда хорижлик ишчи меҳнат шартномаси тугашига 30 кун қолганида бандликни бошқариш органларига унинг фаолиятини узайтириш борасида мурожаат қилиши ва зарур бўлган расмиятчиликлардан қайтадан ўтиши лозим бўлади. Хорижлик ишчиларнинг иш ҳақи маҳаллий ишчиларникидан кам бўлмаган миқдорда қилиб белгиланди. Аммо уларнинг иш соати, дам олиши ва таътили муддатлари, меҳнат хавфсизлиги ва ижтимоий таъминоти масалалари хукуматнинг мувофиқ кўрсатмалари асосида белгиланади. Хитой диаспораси дунёдаги энг катта диаспоралардан ҳисобланади. Унинг вакиллари дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қиладилар. Хитой диаспораларининг энг катта қисми тахминан 70%и АСЕАН мамлакатларида истиқомат қилади. АСЕАН мамлакатларининг баъзи тармоқларининг деярли хитой диаспоралари қўлида. Масалан, Таиландда савдо ва саноат соҳасидаги инвестицияларнинг 90%и хитойликлар улушига тўғри келади. Хусусан, хитойликлар Сингапур аҳолисининг 75%ини, Малайзия аҳолисининг 23%ини, Таиланд аҳолисининг 14%и, Брунеи аҳолисининг 10%ини ташкил қилади136. АСЕАН мамлакатларида хитойликлар чакана савдодан тортиб кўчмас мулк, меҳмонхона бизнеси, молия ва банк соҳаси кабиларгача шуғулланади. Шунингдек, хитойликлар металлургия, кимё, енгил ва озиқ овқат, электроника ва коммуникация ускуналари ҳамда фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатадилар. Шунингдек, уларнинг қурилиш, агробизнес ва қазиб олиш соҳаларидаги иштироки юқори улушга эга. 136 www.wikipedia.org. 231
Хитойлик мутаҳассиларнинг хориж мамлакатларида қадрланишларига уларнинг меҳнатсеварлиги, оқиллиги, эҳтиёткорлиги, тез ўрганишга мойиллиги ҳамда тадбиркорлик қобилиятлари билан изоҳлаш мумкин. ХХР маълумотларига кўра, 1980 йиллардан бери тахминан 10 миллион киши тарк этган бўлиб, уларнинг аксарияти ривожланган мамлакатларга қолган қисми Жануби Шарқий Осиё мамлакатларига томон йўналтирилган. Жануби Шарқий Осиё мамлакатларидаги хитойликларнинг аксарияти мухандис техник мутахассилар, аграр соҳа вакиллари, ўқитувчилар, қурувчилар ва ижод вакилларидир. Экпертларнинг фикрича сўнгги 10 йилликда эмиграция қилаётган хитойликларнинг аксарияти таълим даражасига эга бўлган, орасида хориж мамлакатларида таълим олганлари ҳам учрайдиган, даромад топиш мақсадида эмас, балки сифатли ҳаёт кечириш мақсадида эмиграция қиладиган, юқори даражада мобил бўлган оқимлардан иборатдир. Шунингдек, хитойликлар ривожланган мамлакатларда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Масалан, АҚШда истиқомат қилувчи хитойликлар бошқа этник гурухларга қараганда таълим ва даромад даражаси анча юқори ҳисобланади. АҚШдаги хитой диаспораси тахминан 3,8 миллион кишини ташкил қилади. АҚШдаги хитойликларнинг аксарияти кичик ва ўта бизнес соҳасида банд бўлсада, уларнинг 50%дан ортиғи юқори технологиялар, илмий тадқиқотлар, таълим, банк ва юриспруденция соҳасида фаолият кўрсатувчи малакали профессионаллардир. Шунингдек, Силикон водийсидаги илмий кластерларда фаолият кўрсатаётганларнинг тахминан 10%и хитойликлар улушига тўғри келади. Хитойликлар ривожланган мамлакатларда тадбиркорлар, тадқиқотчилар, муҳандис технологлар, менежерлар сифатида фаолият кўрсатиб инновацион махсулотларни ишлаб чиқишда ўзларининг катта улушларини қўшмоқдалар. Шунингдек, АҚШдаги хитойлик янги мигрантлар таркибида таълим ёки стажировка мақсадида америка университетларига ташриф буюрувчи 232
ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Аксарият хитойлик талабалар АҚШда университетларни тугатгач мазкур мамлакатларда юқори малакали ишчи кучи сифатида қолиб кетадилар. Одатда бундайлар жами таълим олгани келаётганларнинг 40%ини ташкил қилади. АҚШда таълим олиб, Хитойга қайтганларнинг аксарияти икки томнлама иқтисодий ва дипломатик алоқалар тизимидаги резерв кадрларни намоён қилади. Уларнингт тахминан 40%и грин карталарга эга. АҚШ “ақлий салоҳият”ни ушлаб қолиш мақсадида хитойлик талабаларга халқаро ташкилотлар орқали турли ёрдамлар билан қўшимча имтёзлар яратиб беради. 2018 йил ҳолатига кўра, хорижда таълим олаётган хитойлик талабалар сони 662 минг кишига етган бўлиб, айна шу йил ҳолтига кўра таълимни тугатиб Хитойга қайтган талабалар сони 519 минг кишига етган. 1978 йилдан бери хорижда таълим олган хитойлик талабалар сони 5,86 миллион кишини ташкил этган бўлиб, уларнинг 3,65 миллиони таълимдан сўнг Хитойга қайтишга қарор қилган137. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатдаги экологик ноқулай шароит, коррупция, фарзанд кўриш сонининг чекланиши ва турли ғоявий қарашларга нисбатан назоратнинг кучайиши АҚШга хитойлик инвестор мигрантлар ҳам оқиб келмоқда. АҚШда инвестицион мигрантлар махсус ЕВ5 дастури асосида қабул қилинади. Унга кўра, иқтисодиётга 500 минг АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган хорижлик грин картага ва доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай картага эга бўлганлар ичида хитойликлар сони кўпчилик қилди. Шунингдек хитойликлар бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам фаолият кўрсатадилар. Масалан, умумий аҳоли таркибида хитойликлар Канадада 4,3%ни, АҚШда 1,2%ни ташкил қилади. Россияга келадиган бўлсак, хитойликлар бу ерда Марказий округларда, асосан Москвада истиқомат қиладилар. Россияда Хитойликларнинг тахминан 35%и савдо- 137 ZOU SHUO .Chinese students studying abroad up 8.83// http://www.chinadaily.com.cn/a/201903/28/WS5c9c355da3104842260b30eb.html 233
сотиқ, 32%и қурилиш, 18%и қишлоқ хўжалиги ҳамда 7%и қайта ишлаш саноатида фаолит кўрсатади. Хориждаги хитойликлар сони тахминан 50 миллин кишига тенг бўлиб, уларнинг аксарият қисми Жанубий Осиё мамлакатларида яшайди ва фаолият кўрсатади. 2018 йил ҳолатига кўра хориждаги хитойликларнинг 34,2 миллиони Осиё минтақасида, 9,5 миллони Америкада, 2,2 миллиони Европада, 1,4 миллиони Океания мамлакатларида, 1,1 миллион Африка минқасида жойлашган 138 . Хитойликларнинг хорижга эммиграция қилишларига қуйидаги омиллар туртки беради: фарзандларининг хориж ҳаётига тез интеграциялашишларига бўлган умид (56%), хориж маданиятига бўлган қизиқиш (32%), соғлиқ бўлган булган муаммолар (31%), муваффақиятли кўчиб ўтган дустлар тажрибаси, Хитой иқтисодиётига бўлган ишончсизлик ҳамда қулай иммиграция сиёсати. 12.4. Малайзия ва Сингапурнинг халқаро меҳнат бозоридаги ўрни Жануби Шарқий Осиё минтақаси доирасида 2 хил йўналишда миграция жараёнлари ривожланган. Минтақадаги асосий ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатлар бу Лаос (1 миллион эмигрант), Камбоджа (1 миллион эмигрант), Мьянма (2,2 миллион эмигрант), Вьетнам (1,3 миллион эмигрант) ва Индонезия (1,з миллион эмигрант)дир. Ушбу мамлакатларда аҳоли ўсиш суръатларининг юқори эканлиги ва ёшларнинг кўплиги туфайли иқтисодий ривожланиш даражаси юқори бўлмаган шароитда ортиқча меҳнат рессурлари муаммоси юзага келган. Минтақадаги асосий импортёр мамлакатлар Сингапур, Таиланд ва Малайзия ҳисобланади. Хусусан, 2015 йил ҳолатига кўра, минтақадаги мигрантларнинг 21%и Сингапурда, 35%и Таиландда, яна 35% Малайзияда жойлашган бўлиб, АСЕАН ичидаги миграциянинг 90%и мазкур 3та мамлакат улушига тўғри келади. Ушбу мамлакатларда меҳнатга асосланган махсулотлар нархининг ўсиши, уларнинг рақобатбаордошлигини тушишига 138https://www.statista.com/statistics/632850/chinese-nationals-number-overseas-by-continent/ 234
сабаб бўлгани учун, ушбу мамлакатлар арзон ишчи кучини жалб қилишга қизиқадилар. Шунингдек, мамлакат аҳолисининг қариб боришини кузатилиши ва аҳолининг моддий фаровонлигини ортиши натижасида қора ишларни бажаришга бўлган иштиёқининг йўқлиги уларни ишчи кучи импортёрларига айлантирган. Шу сабабли ҳам минтақадаги мигрантларнинг катта қисмини ўрта ва қуйи малакали ишчилар ташкил қилади. Масалан юқори малакали мигрантлар Малайзияда 10%ни, Таиландда 3,1%ни ташкил қилади. Малайзия ва Сингапурнинг иқтисодиётининг ривожланишида қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш соҳасида арзон хорижий ишчи кучидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлиб, нолегал мигрантларни ҳисобламаганда бундай категориядаги мигрантлар Малайзия ва Сингапурда иш билан бандларнинг 30%ини ташкил қилади. Иммиграция жараёнлари Сингапурнинг иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. XIX аср ва XX асрнинг биринчи 10 йиллигида мамлакат аҳолиси сони асосан иммигрантлар ҳисобидан ўсган. Булар асосан Сингапурга пул топиш мақсадида келган эркак мигрантлар бўлган. ХIX асрнинг охирида 140 минг аҳоли бўлиб, уларнинг атига 9,5 мингтаси Сингапурлик ва малайлар бўлган. Мигрантларнинг бундай оқими 1930 йиллагра қадар давом этган. 1932 йилда иммиграция тўғрисида қабул қилинган қонунга кўра, мигрант эркакларнинг кириб келишига чекловлар қўйила бошланган. 1953 йилда ишга тушган янги иммиграцион қонунчилик Сингапур ва Малайзияга иммиграциянинг кескин қисқаришига сабаб бўлди. Мамлакатда савдо, саноат ҳамда бошқа кам ривожланган соҳалар учун зарур бўлган мутаҳассиларгагина мамлакатга кириш ва яшаш учун рухсат берилган. Ушбу қонунчиликка кўра, Малайда туғилган ёки доимий яшаб келган инглиз фуқаролари ва Малай фуқароларига мамлакатга кириб чиқиш эркин бўлган. Бугунги кунда Сингапурнинг 5,4 резидентларининг чора кқисми хорижлик фуқаролар бўлиб, уларнинг катта қисми юқори малакали 235
ишчилар, қолган қисми эса, мамлакатдаги университет талабаларидир. Мамлакатдаги мигрант ишчилар меҳнат квалификациясига кўра таснифланади. Таиланд, Филиппин, Шри Ланкадан асосан паст малакали ишчилар кириб келади. Улар юқори малакали ишчилардан фарқли равишда Сингапурда доимий яшаш хуқуқига эга бўла олмайдилар ва бундай мигрантлар меҳнат шартномаси тугаши биланоқ мамлакатни тарк этишлари лозим. Улар Сингапур резидентлари билан никоҳ қуришлари ҳам мумкин эмас. Гонконг, Япония, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари ва Австралиядан ташриф буюрган ва мамлакатга инвестиция киритган профессионал тадбиркорларга мамлакатда 2-10 йил муддат яшагач, мамлакат фуқаролигини олиш таклиф қилинади. Албатта инвеситиция ҳажми катта миқдорни талаб қилади. Бундай имкониятни қўлга киритган тадбиркорлар фуқаролик талабини тўлдиришда турмуш ўртоғи, 21 ёшгача бўлган оила қурмаган фарзандлари учун фуқаролик сўраш имкониятига эга. Фуқароликка ота-онасини ҳам ўтказиш ниятида бўлган тадбиркорлар қўшимча инвестиция киритишлари лозим бўлади. Шунингдек, бундай имкониятга эга бўлган тадбиркорлар 5 йил муддат давомида ҳисоб рақамидан фақатгина фоиз даромадалари, капитал ўсиши даромадалари ва дивидент даромадларини ечишлари мумкин бўлади. Бундай иммиграцион сиёсат 1953 йилда Британия бошқаруви давридаёқ қабул қилинган эди. Ҳозирги кунда Сингапурдаги хорижий ишчи кучи бозорида малайзиялик мигрантлар етакчилик қилади. Уларнинг улуши тахминан 50%ни ташкил қилади, ундан кейин эса 18% билан филиппинликлар, 12% билан таиландликлар, 10%дан индонезияликлар ва шри ланкаликлар ва 5% билан бангладешликлар ташкил қилади. Халқаро меҳнат миграцияси Сингапурда касбий дисбалансни юмшатишга, ички бозордаги қайсидир соаҳаларда ишчи кучи тақчиллиги ёки ортиқчалигини ҳал қилишга, мамлакатнинг нафақат иқтисодий, балки унинг ижтимоий ва маданий интеграциясини ҳам жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Демак, Сингапур 236
меҳнат ресурслари тақчиллиги муаммосини хал қилиш мақсадида халқаро меҳнат бозорида ишчи кучи реципиенти сифатида намоён бўлмоқда. Сингапурга кириб келаётган кадрларнинг сифати масаласига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, малакали мутахассилар, талабалар ва етакчи хорижий унтверситет ва коллеж битирувчиларини махсус дастурлар ёрдамида танлаб олиш орқали назорат қилинади. Мамалкатга кириб келаётган паст малакали ишчилар асосан уй хўжалиги ва қурилишда иш билан банд. Иқтисодий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, миграция жараёнларини самарали тартибга солиш боорасида ЖШО мамлакатларида ичида Сингапур тажрибаси муваффақиятли ҳисобланади. Юқорида таъкидлаганимиздек, аҳолининг қариб бориши ва иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсиши шароитида мамлакат иқтисодиётининг малакасиз ва паст малакали ишчи кучига қарам эканлигини ҳисобга олинган. Хусусан, мамлакатда халқаро меҳнат миграцияси назорати мамлакатда ишлаш учун чекланган муддатлар давомида рухсат бериш, малакасиз ишчилар учун солиқ тўлаш ҳамда ишлаб чиқаришнинг алоҳида тармоқлари бўйича шаффоф квоталиш тизимини жорий этган. Солиқ ва квоталаш миқдорини аниқлашда мамлакат иқтисодий рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш ва ижтимоий уйғунликни таъминлаш омиллари ҳисобга олинади. Сўнгги маротаба саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги хорижий ишчи кучига бўлган квоталар қисқартирилиб, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида қурилиш соҳасида хорижликларни ишга ёллаш солиғи оширилди. Кескин чеклов ўрнатиш ўрнига солиқ солишнинг ўзгарувчан ва мослашувчан тизимини ишлатиш хорижлик ишчи кучига талаб ортган шароитда уларни кўпроқ ёллаш имкониятини яратади. Аксарият малакасиз мигрантлар давлат томонидан лицензияга эга бўлган, ишга ёллаш тўғрисидаги қонунга мувофиқ меҳнат шартномасига эга бўлган, рекруитинг агентликлари орқали қонуний каналлар орқали ёлланади. 237
Меҳнат мигрантлари орасида аёл мигрантлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Улар асосан уй хўжалиги, умумий овқатланиш соҳаларида фаолият кўрсатадилар. Аксарият ошпазлар ва энагалар асосан Филиппиндан келади. Мамлакатдаги аёл мигрантларнинг 75%и Филиппиндан, қолган 25%и Шри Ланка ва Индонезиядан келади. Малайзия хукумати 1990 йилларда меҳнатга асосланган тармоқларда малакасиз ва қисман малакали ишчи кучига бўлган талабни қондириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича узоқ муддатли стратегияни амалга оширишда малакали ишчи кучига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда ишчи кучини импорт қилиш вазифасини қўйди. Орадан 30 йил муддат ўтган бўлсада, ҳанузгача қишлоқ хўжалиги, саноатнинг ёғочсозлик ва текстиль, электроника тармоқлари, қурилиш ва баъзи хизмат кўрсатиш соҳалари хорижий ишчи кучига боғланиб қолган. Малайзияда халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишда уч хил йўналишдаги механизмдан, яъни ишлаш учун рухсат бериш, хорижий ишчи кучидан фойдалангани учун солиқ тўлаш ва мамлакат ичида меҳнат мигрантларини назорат қилиш усулларидан фойдаланилади. Хорижлик мигрант мамлакатга меҳнат фаолияти ва мамлакатда қолиш муддати кўрсатилган меҳнат шартномасига асосан кириб келади. Мамлакатда ишчи кучи миграциясини тартибга солиш тартиб қоидаларига кўра, ишчи кучи етказиб берувчи мамлакат ва тармоқдан келиб чиққан ҳолда хорижий ишчи кучи сонига бўлган квота тизими амал қилади. 12 та мамлакат, яъни Камбоджа, Лаос, Индонезия, Мьянма, Филиппин, Таиланд, Вьетнам, Ҳиндистон, Непал, Қозоғистон, Туркманистон и Ўзбекистан фуқароларигагина имзоланган меморандумга кўра вақтинчалик ишлаш рухсатномаси берилади ва улар асосан саноат ишлаб чиқариши, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маиший хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсатадилар. Вақтинчалик ишлаш учун рухсатномани олиш тизимида бюрократик тўсиқлар жуда кўп. Бундай рухсатномани меҳнат вазирлиги тақдим этади. 238
Бунинг учун Малайзияда ишлаш истагида бўлган номзод ўз Ватани ва Малайзияда тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳамда ўзи ҳақида маълумот тақдим этиши лозим бўлиб, бундай жараёнлар 3 ой муддат давом этади. Шунингдек номзодлар 45 ёшгача бўлиб, улар ўз оила аъзоларини олиб келиш ва ишлаш муддати давомида оила қуриш хуқуқига эга эмаслар. Бундай талабни бажармаган мигрантлар депортация қилинади. Компаниянинг экспорт салоҳияти, молиявий таъминоти ва амалга ошириладиган лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир компаниядаги мигрантларнинг максимал сони белгиланади. Хорижлик мигрантни ишга ёллайдиган иш берувчи иқтисодиёт тармоғи, мигрантнинг малакасидан келиб чиққан ҳолда, турлича миқдордаги солиқни тўлайди ва мигрантнинг меҳнат шартномаси муддати тугаши билан мамлакатдан чиқиб кетишини кафолатловчи молиявий таъминотни амалга оширади. 2013 йилдан бошлаб солиқ тўлаш вазифаси мигрантнинг бўйнига юклатилган. Масалан, ушбу солиқнинг миқдори саноат ва қурилиш корхоналарида тахмина 600АҚШ долларини, қишлоқ хўжалигида 360АҚШ долларини ташкил қилади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган 11чи 5 йиллик режасида иқтисодий ўсишни жадаллаштириш мақсадида миграция жараёнларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилган бўлиб, хорижлик мигрантларнинг улушини меҳнатга лаёқатли аҳолининг 15%идан оширмаслик режалаштирилган. Ҳозирда бу кўрсаткич 30%ни ташкил қилади. 2017 йилда хукумат мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар сонини қисқартириш мақсадида шу йилнинг 30 июнига қадар иммиграция офисларидан вақтинчалик ишлаш рухсатномасини олишни талаб қилди. Бу жараёнда иш берувчи иммиграция хизматига мурожаат қилиб, расмий ишлаш рухсатномаси бўлмаган ишчисига мамлакатда бир йил давомида қолишга рухсат берувчи Enforcement Card – Е картани олиши, бу давр 239
мобайнида ишчи мигрант ўз мамлакатидан хорижда ишлаш учун зарур бўлган хужжатларни олиши ва у қайтадан хорижий меҳнат мигранти сифатида расмийлаштирилиши кўзда тутилган эди. Бироқ кутилган 600-800 минг нафар меҳнат мигрантларининг 85 мингтаси бундай имкониятдан фойдаланган бўлиб, қолганлари яширинишга ёки мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилганлар Табиийки, бундай сиёсатдан арзон ишчи кучи тақчиллигига учраган ва қонунан аксарияти хорижий ишчи кучини ёллаш хуқуқига эга бўлмаган кичик ва ўрта корхоналар азият чекмоқдалар. Британия колониал иқтисодий ривожланиш сиёсати таъсирида Малайзия ХIX асрда юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эга бўлди. Плантациялар, қалъа конлари, автомобил ва темир йўл каби транспорт инфратузилмалари, хизмат кўрсатиш тармоқлари асосан Хиндистон, Хитой ва Индонезиядан келган мигрантлар ҳисобидан ривожланди. Британия мустамлака бошқаруви ва хусусий сектор меҳнат миграцияси жараёнларларида муҳим роль ўйнаган. Қонуний ва ноқонуний йўллар билан кириб келаётган меҳнат мигрантлар маълум ўзига хос қобилиятлари билан ҳам давлат, ҳам хусусий секторнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондирган. Иммгрантлар аста-секинлик билан Малайзиянинг доимий яшовчи аҳолисига, уларнинг авлодлари эса мустақилликдан сўнг унинг фуқароларига айлана бошлади. Мустақиллкидан сўнг мамлакатдаги юқори иқтисодий ўсиш ички меҳнат бозорида ҳаракатланаётган малазияликлар ҳамда Индонезия, Таиланд, Филиппин ва бошқа Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган меҳнат мигрантлари ҳисобидан амалга оширилди. Давлат томонидан чекка ҳуддуларни ўзлаштиришга қаратилган сиёсати мамлакатдаги ички миграция жараёнларини жадаллаштирди. Сўнгги 30 йилдаги юқори иқтисодий ўсиш суръатлари Малайзия меҳнат бозорида юзага келган хорижий ишчи кучига бўлган талабни қондириш мақсадида халқаро меҳнат миграцияси 240
жараёнларини жадаллаштирди. Улар айниқса қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кенг тарқала бошлади. Мамлакатда урбанизация жараёнларининг ривожланиши, аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштирокининг ортиши, малайларнинг моддий фаровонлигининг яхшиланиши туфайли уй хизматчиларига бўлган дастлабки ички миграция, кейинчалик эса, ташқи миграция жаарёнлари ҳисобидан қондирила бошланди. Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳмонхона ва ресторанларда ҳам хорижий мигрантлар фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бундай паст малакали ишлардан ташқари мамлакатда ҳамширалар, текстиль, электроника ишлаб чиқариш, озиқ овқат, мебель ишлаб чиқариш соҳаларида малакали ва ярим малакали мигарнтларга бўлган талабни юзага келтирди. Ҳозирги кунда хорижий меҳнат мигрантларининг 37% саноат ишлаб чиқариши, 24% қишлоқ хўжалиги, 22% уй хизмати, 9% қурилиш ва 8% хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсатадилар. Шунингдек, Малайзияда Жанубий Ҳиндистондан ташриф буюрган ҳиндлар, кўпчиликни ташкил қилади. Миграциянинг кейинги тўлқинларида эса, индонезияликлар ва филиппинликлар кўпчиликни ташкил эта бошлаган, хусусан, мамлакатдаги мигрантларнинг 42,6%ини индонезлардан иборат. Тил ва маданий жиҳатдан ўхшашлик, умумий ташқи кўриниш бу омилларнинг барчаси индонезиялик ва филиппинликларнинг Малайзияга миграциясини енгиллаштиради. Уларнинг аксарияти уй хизматлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа жисмоний меҳнат талаб қилувчи соҳаларда фаолият кўрсатади. Кўриб турганимиздек, мазкур минтақа мамлакатларида қуйидаги умумий хусусиятлари мавжуд: 1) Мазкур мамлакатларда хукумат томонидан меҳнат мигрантлари учун улар диаспораларни шакллантирмасликлари учун кескин чекловчи чоралар қўлланилади; 241
2)Мигрантлар асосан маданий жиҳатдан яқин бўлган қўшни мамлакатлардан ташриф буюрадилар; 3)Мигрантларнинг касбий ва жинсий таркиби кескин назорат қилинади. Назорат саволллари: 1. “Бир умрлик ишга ёллаш тизими” ҳақида маълумот беринг 2. Корея Республикаси ва АҚШ ўўртасидаги меҳнат миграция ҳамкорлигиниинг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтинг 3.ХХРдаги иммиграция жараёнлари қандай тартибга солинмоқда? 4.Малайзия ва Сингапурдаги меҳнат миграцияси жараёнлари ўртасида қандай ўхшашликлар мавжуд? 13- МАВЗУ. ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҒАРБИЙ ОСИЁДАГИ ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ИМПОРТЁРИ ВА ЭКСПОРТЁРИ СИФАТИДА Режа: 13.1. Туркия Республикасида меҳнат миграцияси жараёнлари ривожланишининг ички ва ташқи омиллари 13.2. Туркияда миграция босқичлари 13.3. Туркия Европа Иттифоқига ишчи кучини етказиб берувчи йирик донор мамлакат сифатида 13.4. Туркиянинг Яқин Шарқ мамлакатлари билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари 13.5. Туркия Республикасининг ишчи кучи импортёрига айланиши Калит сўзлар: Туркия Республикаси, меҳнат миграцияси, эмигрант, пул ўтказмалари, Европа Иттифоқи, реэмиграция,паст малакали ишчи кучи, оилалар бирлашуви 242
13.1. Туркия Республикасида меҳнат миграцияси жараёнлари ривожланишининг ички ва ташқи омиллари Туркия Республикасининг географик жойлашувининг қулайлиги, яъни унинг Осиё, Европа ва Африка минтақаларининг чоррахасида жойлашганлиги мамлакатдаги миграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай имконият яратди. Ҳозирги кунда Туркия Республикаси бир пайтнинг ўзида ҳам эмиграция, ҳам иммиграция, ҳам транзит миграция марказларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг эмиграция сиёсати қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: - хорижда яшовчи ва меҳнат қилувчи турк фуқароларининг ўз оилалари билан бирга яшашлари, фарзандларининг зарур таълим олишлари ҳамда уларнинг маданий ва ижтимоий эҳтиёжларининг қондирилиши учун зарур чора -тадбирларни амалга ошириш; -меҳнат мигрантларининг оила аъзолари билан алоқада бўлишларини кафолатлаш; -меҳнат мигрантларининг ўз Ватанларига қайтиб келишларига ёрдам бериш; -эмиграция жараёнларининг қонуний ва мунтазам тусга эга бўлишига эришиш; -хориждаги турк диаспораси билан мунтазам алоқада бўлиш; -турк эмигрантларининг пул ўтказмаларини жалб қилиш; -хориждаги турк фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини такомиллаштириш; -хорижда турк тадбиркорлигини ривожлантириш; -Туркия иқтисодиётини ривожлантириш учун турк меҳнат мигрантларининг малака ва кўникмаларидан самарали фойдаланиш ва уни мамлакатга олиб кириш механизмларини такомиллаштириш. 13.2. Туркияда миграция босқичлари 243
Мамлакатда миграция жараёнлари дастлаб мамлакатнинг ички миқёсда амалга оширилган бўлиб, турк тадқиқотчиси Али Беркер Туркиядаги ички миграция жараёнлари қарийб 50 йил давомида учта босқичда амалга оширилганлигини таъкидлайди139. Биринчи босқич 1950 йиллар ва 1960 йилнинг биринчи қисмини қамраб олади. Бундан қишлоқдаги “итариб чиқарувчи” омиллар туфайли шаҳарга миграция бошланди. Қишлоқ хўжалигида меҳнатга асосланган технологиядан капиталга асосланган технологияга ўтиш, қишлоқ аҳолисининг кўпайиб кетиши ва ер етишмаслиги кабилар шундай омил бўлиб юзага чиқди. Ўз навбатида шаҳардаги индустриаллашув натижасида меҳнат ресурслари танқислиги, ишлаш ва яшаш учун яхши шароитлар, таълим ва таббиётдан сифатли хизмат олиш имкониятлари “тортувчи омил” сифатида юзага келди. Мазкур давр охирига келиб шаҳар жойларида яшайдиган аҳолининг улуши 38%га етди. Иккинчи босқич 1960 йилларнинг иккинчи ярмида бошланиб, 1970 йилларнинг охирига қадар давом этди. Бу босқичда шаҳар аҳолисининг улуши 44%га етди. Бу даврга келиб, “итариб чиқарувчи” ва “тортувчи” омиллар қаторига нвестиция омили ҳам қўшилди. Бунда транспорт, коммуникация, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига катта миқдордаги инвестициялар жалб қилиниши уларни жадал ривожланишига олиб келди. Учинчи босқич эса, 1980-2000 йилларга тўғри келди ҳамда коммуникация ва ахборт технологияларига киритилаётган инвестициялар аҳолининг кўчишига таъсир қилувчи ҳар қандай тўсиқларнинг бартараф этилишига олиб келди ва шаҳар аҳолисининг улуши 66%га етди. 1950-1980 йиллар оралиғида Туркия Республикаси меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш орқали ишсизлик муаммосини юмшатиш ҳамда эмигрантларнинг хорижий пул ўтказмалари ҳисобидан келаётган 139 BerkerAli.Labor market consequences of internal migration in Turkey//Economic Development and cultural change.Vol.60.No.1.Chicago. 2011.P.203. 244
даромадлар эвазига миллий иқтисодиётнинг тикланишига ёрдам бериш мақсадида меҳнат ресурслари экспортига асосланган мамлакатга айланди. Туркия Республикаси халқаро меҳнат бозорида иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа мамлакатларига, 1970-йилларининг ўрталаридан бошлаб Форс кўрфази мамлакатларига ҳамда 1990-йиллардан бошлаб МДҲ мамлакатларига меҳнат ресурслари экспортини амалга оширишда иштирок этган мамлакат ҳисобланади. 13.3. Туркия Европа Иттифоқига ишчи кучини етказиб берувчи йирик донор мамлакат сифатида 1961 йилдан бошлаб Туркия Республикаси Конституциясига мувофиқ, фуқароларнинг хориж мамлакатларига эркин бориб келиш хуқуқининг кафолатланиши мамлакатда меҳнат ресурслари миграциясининг оммавий тарзда тус олиб кетиши учун хуқуқий асос яратиб берди. Бу даврда мамлакат аҳолисининг катта қисми қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилган бўлиб, улар орасидаги ишсизликнинг, айниқса яширин ишсизлик даражасининг юқори эканлиги, инфляция кўрсаткичининг бир неча йиллар давомида юқори даражада сақланиб туриши, шу билан бирга иш хақи даражасининг пастлиги каби ҳолатлар мамлакатда миграция жараёнларининг шаклланиши учун ички омил бўлиб хизмат қилди. Бошқа томондан эса, Ғарбий Европа мамлакатларида уруш йиллари вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш ва паст малакани талаб қилувчи ишларни бажариш учун арзон ишчи кучига бўлган талабнинг юқорилиги турк меҳнат миграциясининг шаклланиши учун ташқи омил вазифасини ўтади. Шунингдек Туркия Республикасининг иқтисодий ривожланиш бўйича биринчи беш йиллик (1962-1967 йиллар) режасида ортиқча ишчи кучини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида урғу берилди. Бу борада Туркия хукумати қатор Европа мамлакатлари хусусан, Германия, Бельгия, Австрия, Голландия, Франция, Швеция ва Швецария билан икки томонлама манфаатларни хисобга олган ҳолда меҳнат миграцияси соҳасидаги келишувларни имзолай бошлади. 245
Туркиядан хорижга ишчи кучини экспорт қилиш жараёнлари бир нечта босқичда амалга оширилди. 1961 йилдан бошлаб Туркияда меҳнат миграциясининг миқёси аста-секин кенгайиб, 1964 йилга келиб, у ўзининг энг чўққи нуқтасига етди ва мамлакатдан 66 минг нафар меҳнат ресурслари экспорт қилинди. 140 Аммо 1966-1967 йилларда рецессия даврининг бошланиши ишчи кучи экспорти хажмининг қисқаришига олиб келди. Чунончи, 1967 йилда хорижда ишлаш истагида навбатда турган турк фуқароларининг сони 900 минг кишини ташкил қилган бўлсада, атига 9 минг киши хорижга бориб ишлаш имкониятига эга бўлди141. Рецессия даври тугагач, оммавий тусдаги меҳнат миграциясининг янги тўлқини юзага келди. Хусусан, бу пайтга келиб мамлакатдан йилига 100 минг нафар меҳнат ресурслари экспорт қилина бошланади. Туркиядан меҳнат ресурсларини бундай катта хажмда экспорт қилиш 1974 йилга қадар, яъни 1973 йилдаги нефть инқирозининг Европа мамлакатлари иқтисодиётига таъсир этгунига қадар давом этди. Расмий маълумотларга кўра, 1961-1974 йиллар давомида мамлакатдан жами 790 минг нафар меҳнат ресурслари Европа мамлакатларига экспорт қилинган 142 . Мазкур меҳнат мигрантларининг 81% ўша даврда меҳнат ресурсларини ёллашда монопол хуқуққа эга бўлган Германияга, 7% Францияга, 5% Австрияга ва 3 % Голландияга экспорт қилинган 143 . Эмигрантларнинг 1/3 қисми Туркиянинг йирик ва ривожланган шахарлари Истамбул, Анкара ва Измирдан ташриф буюрган бўлиб, уларнинг маълум бир қисмини шахарлик малакали ишчилар, катта қисмини эса, қишлоқ худдудларидан аввал шахарларга, кейинчалик эса хорижга эмиграция қилган паст малакали ишчилар ташкил қилган. 140 Turkey Country and Research areas Report.Project Paper #5. P.24. 141Ўша жойда. 142 Tusaid (2006:64) . Бухақида қаранг: Turkey Country and research areas Report.Project Paper #5/ P.83. 143 Turkey Country and research areas Report.Project Paper.#5/ P.24. 246
1970 йиллардан кейин Ғарбий Европа мамлакатларида саноат ишлаб чиқаришининг илм-фан асосида ташкил этилиши паст малакали ишчи кучига бўлган талабнинг қисқаришига олиб келди. Бу даврга келиб, Европа мамлакатларида янги меҳнат мигрантларининг кириб келиши кескин назорат қилинибгина қолмай, балки уларнинг мамлакатдан чиқиб кетишлари қўллаб-қувватлана бошланди. Хусусан, 1983 йилда Германияда “Хорижликларни Ватанларига қайтаришга кўмаклашиш тўғрисида”ги қонунга кўра, мамлакатни тарк этаётган хар бир меҳнат мигрантига 10,5 минг марка миқдорида, у билан бирга чиқиб кетаётган ҳар бир оила аъзоси учун эса 1,5 минг марка миқдорида пул маблағи ваъда қилинган, Франциядан чиқиб кетаётган меҳнат мигрантига эса, 70-100 минг франк миқдорида пул маблағлари берилган. Аммо ушбу мамлакатлардаги турк меҳнат мигрантларининг маълум қисмигина мазкур имкониятлардан фойдаланиб ўз Ватанларига қайтиб кетганлар. Масалан, Германиядан Туркияга қайтиб кетганлар сони 200 минг кишини ташкил қилган 144 . Уларнинг аксарият қисми ўз Ватанларида Европада тўланган миқдорда иш хақиги эга бўла олмасликлари сабабли бундай таклифларни рад этганлар. Кейинчалик турк оилаларнинг бирлашиши, яъни меҳнат мигрантларининг ўз оила аъзоларини чақириб олишлари ҳамда ноқонуний миграциянинг кенгайиши сабабли Европа мамлакатларида турк эмигрантларининг сони ортишда давом этган. 13.4. Туркиянинг Яқин Шарқ мамлакатлари билан меҳант миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари 1974 йилдан кейин турк меҳнат мигрантларига Европа “эшиклари”нинг ёпилиши, улар учун Форс кўрфази мамлакатлари “эшиклари”ининг очилиш даврига тўғри келди. Туркиядаги миграция жараёнлариннг навбатдаги тўлқинига айнан 1973 йилдаги нефт нархининг 144 БольшоваН. Германия: мигранты турецкого происхождения почти не вовлечены в политическую жизнь. Источник: Портал МГИМО. 16.08.13. http://www.mgimo.ru/news/experts/document240923.phtml 247
кескин кўтарилиб кетиши туртки берди. Хусусан нефтдан келадиган даромадлар эвазига Ироқ, Ливия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби араб мамлакатларида янгидан янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши хориждан меҳнат ресурсларини импорт қилиш заруриятини юзага келтирди. Туркиядан араб мамлакатларига экспорт қилинган меҳнат ресурсларининг хажми 1975-1980 йиллар давомида қарийб 75 минг кишини, 1980-1990 йиллар давомида эса 400 минг кишини ташкил қилди. Қиёслаш мақсадида шуни айтиш мумкинки, 1961-74 йиллар давомида, яъни миграциянинг биринчи тўлқинида хорижга экспорт қилинган турк фуқароларининг 97,5% Европа мамлакатларига тўғри келган бўлса, 1981-1990 йиллар давомида уларнинг 97,7%и араб мамлакатларига тўғри келди145. Аммо 1990 йилларга келиб Форс Кўрфази минтақасида худди 1970 йилларда Европа мамлакатларида бўлгани каби ишчи кучига бўлган талабнинг қисқариши туфайли араб мамлакатларида турк меҳнат мигрантларининг сони икки бараварига камайиб кетди. 1990 йилларга келиб собиқ Иттифоқнинг парчаланиши натижасида юзага келган янги мустақил давлатларда иқтисодиётни янада ривожлантиришга қаратилган дастурларининг ишлаб чиқилиши ва унга турк қурилиш компанияларининг жалб қилиниши миграциянинг кейинги тўлқинига туртки берди. 1996-200 йиллар давомида 65 минг нафар, 2001- 2005 йиллар давомида эса 90 минг нафар турк мигрантлари МДХ мамлакатларига ташриф буюрдилар. Мазкур тўлқин аввалги тўлқинлар каби катта миқёсга эга бўлмасада, аммо 1996-2000 йиллар давомида Туркиядан чиқиб кетган мигрантларнинг 60%ини, 2001-2005 йилларда эса қарийб 50%ини жалб қилган146. 145 Tusaid (2006:64) бухақида қаранг Turkey Country and research areas Report.Project Paper #5/ P.83. 146Tusaid (2006:64).Бухақида қаранг: Turkey Country and research areas Report.Project Paper #5/ P.83. 248
2006 йилга келиб, хорижда истиқомат қилувчи туркияликлар сони 3,4 миилион кишига етди ва уларнинг тахминан 1 миллионини қонуний равишда ишловчи меҳнат мигрантлари ташкил қилди. Жами мигрантларнинг 66%и, қонуний мехнат мигрантларининг эса 70%и Германияда яшайди 147 . 2019 йил ҳолатига кўра, хорижда яшовчи турк фуқароларининг сони 3,9 миллион кишига етган. Бугунги кунга келиб хорижда истиқомат қилувчи турк фуқароларини қуйидаги категорияларга ажратиш мумкин: -1960-1980 йиллар оралиғида мамлакатдан чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг ўз оила аъзоларини чақириб олишлари эвазига шаклланган турк диаспораси; -Европа мамлакатларидаги турк қочоқлари; -Хорижда ноқонуний равишда вақтинча яшайдиган эмигрантлар; -Шартнома асосида хорижга ишга юборилган паст малакали меҳнат мигрантлари; -Сўнги 20 йил ичида фаоллашган, профессионал ва юқори малакага эга бўлган мехнат мигрантлари; Шу ўринда, ишчи кучи экспортёрлари учун муҳим даромад манбаи ҳисобланган пул ўтказмаларининг ҳажми ва унинг аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. 1960-1970 йиллар давомида турк меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари мамлакатга келаётган хорижий валюта тушумларининг асосий қисмини ташкил қилиб, тўлов баланси холатининг яхшиланишига хизмат қилганини алоҳида таъкидлаш лози. Агар, 1964 йилдаги хорижий пул ўтказмалари 8,1 млн АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 1970 йилда 273 млн АҚШ долларига етди. 1974 йилга келиб жами хорижий пул ўтказмалари Туркия экспортининг 90%ига тенг бўлди 148 . 147 TMLSSS:2003. Бухақида қаранг:Labor migration and remitances:some implications of turkish migration in Germany.P.4. 148 Akkoyunlu S. ,Siliverstovs. B. The role of remitances in migration decesion:Evidence from Turkilsh Migration//Discussion Papers 691.Berlin: 2007.P.8. 249
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165
- 166
- 167
- 168
- 169
- 170
- 171
- 172
- 173
- 174
- 175
- 176
- 177
- 178
- 179
- 180
- 181
- 182
- 183
- 184
- 185
- 186
- 187
- 188
- 189
- 190
- 191
- 192
- 193
- 194
- 195
- 196
- 197
- 198
- 199
- 200
- 201
- 202
- 203
- 204
- 205
- 206
- 207
- 208
- 209
- 210
- 211
- 212
- 213
- 214
- 215
- 216
- 217
- 218
- 219
- 220
- 221
- 222
- 223
- 224
- 225
- 226
- 227
- 228
- 229
- 230
- 231
- 232
- 233
- 234
- 235
- 236
- 237
- 238
- 239
- 240
- 241
- 242
- 243
- 244
- 245
- 246
- 247
- 248
- 249
- 250
- 251
- 252
- 253
- 254
- 255
- 256
- 257
- 258
- 259
- 260
- 261
- 262
- 263
- 264
- 265
- 266
- 267
- 268
- 269
- 270
- 271
- 272
- 273
- 274
- 275
- 276
- 277
- 278
- 279
- 280
- 281
- 282
- 283
- 284
- 285
- 286
- 287
- 288
- 289
- 290
- 291
- 292
- 293
- 294
- 295
- 296
- 297
- 298
- 299
- 300
- 301
- 302
- 303
- 304
- 305
- 306
- 307
- 308
- 309
- 310
- 311
- 312
- 313
- 314
- 315