Important Announcement
PubHTML5 Scheduled Server Maintenance on (GMT) Sunday, June 26th, 2:00 am - 8:00 am.
PubHTML5 site will be inoperative during the times indicated!

Home Explore Қодирова З.А. Халқаро меҳнат бозори ва миграция.

Қодирова З.А. Халқаро меҳнат бозори ва миграция.

Published by anyma666.rm, 2021-11-08 13:32:49

Description: Мазкур электрон дарслик халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг хусусиятлари ва амал қилиш механизмлари, шунингдек, халқаро меҳнат миграциясининг сабаблари ва омиллари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари масалаларига бағишланган. Дарсликда халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, халқаро меҳнат бозорининг асосий иштирокчилари, хусусан, ишчи кучини реципиентлари в донор мамлакатлар тўғрисида маълумотлар келтирилган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат бозорида тутган ўрни ва ўрни таҳлил қилинган.

Search

Read the Text Version

-“Шимол-жануб” ҳамкорлиги. Меҳнат миграциясини халқаро миқёсда тартибга солишда миграция жараёнлари билан боғлиқ бўлган минтақавий хужжатлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ўқув курслари, олий маълумот ҳақидаги диплом ва илмий даражаларнинг тан олиниши тўғрисидаги конвенциялар мавжуд бўлиб, 1979 йилда бундай конвенция Европа минтақаси мамлакатларида, 1983 йилда эса? Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларида қабул қилинди39. Аъзо мамлактлардаги диплом, илмий унвон ва даражалар ҳамда ишчиларнинг малакасини тасдиқловчи хужжатларнинг ўзаро тан олиши мазкур минтақадаги меҳнат ресурслари мобиллигининг ортишига яна бир туртки берди. Европа минтақавий меҳнат бозорининг асосий вазифалари қаторига инсон ресурcларига йўналтирилган инвестицияларни кўпайтириш, ёши катта кишиларнинг меҳнатини қўллаб-қувватлаш, шунингдек меҳнат муносабатларида гендер тенгликни сақлаш чора-тадбирлари киритилди. Европа мамлакатлар умумий меҳнат бозоридаги жараёнларга назар ташлар эканмиз, бу минтақадаги миллий давлатларнинг миллий меҳнат бозорларидаги роли камайиб кетгандек кўрингани билан, уларнинг тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар билан ҳамкорлик механизми ривожланиб бормоқда 40 . Сўнгги йилларга келиб, мамлакат меҳнат бозорида хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганларнинг улуши ортиб, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги бандликнинг қисқариши, тўлиқсиз бандликнинг ортиши, юқори малакали кадрларга бўлган талабнинг ортиши каби тенденциялар кузатилмоқда. Умуман олганда айтиш мумкинки, мавжуд муаммолар, яъни мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасидаги фарқлар ва шунингдек 39ЛяхТ.Б. Участие России в мировых миграционнных процессов.Канд.дисс.М: .2004.С.85. 40 БаженоваО.В.Мировой рынок труда в условиях глобализации.Канд.дисс. М.:2005. С.103. 50

минтақадаги миллий тўқисларга қарамай минтақада умумий бозорни яратиш ишлари муаваффақиятли кечмоқда ва ривожланмоқда. 3.3. НАФТА минтақавий меҳнат бозори 1994 йил 1 январдан кучга кирган Эркин савдо тўғрисидаги Шимолий Америка келишуви (NAFTA)га кўра, АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида капитал, товар ва хизматларнинг эркин ҳаракати йўлга қўйилди. Бироқ турли ҳил таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида келишувда минтақа ичида меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракатланиши таъминланмади. Аммо NAFTAнинг олдига қўйган мақсадларини тезроқ амалга ошириш ва Шимолий Америка минтақасида мутахассисларнинг меҳнат миграциясини амалга оширишларини енгиллаштириш мақсадида АҚШ, Канада ва Мексика томонидан NAFTA визалари жорий қилинди. Бу мамлакатлар ичида АҚШ ва Канада меҳнат ресурслари импортёри, Мексика эса меҳнат ресурслари экспортёри ҳисобланади. Ўзининг йирик диаспорасига эга бўлган мексикалик меҳнат мигрантларининг аксарияти АҚШда жойлашган бўлиб, улар мамлакатдаги жами мигрантларнинг тахминан 1/3 қисмини ташкил қилади. АҚШдаги мексикалик меҳнат мигрантлари асосан малакаси паст бўлиб, улар кўпинча кам иш ҳақи тўланадиган, “қора иш”ларга ёлланадилар. Мексикалик мигрантлар бошқа мигрантлар, яъни европалик, осиёлик, африкалик, жанубий ва марказий америкалик мигрантлардан фарқ қилиб, улар орасида эркакларнинг улуши катта. Уларнинг аксарияти паст малакали бўлиб, асосан ёшлардан иборат. АҚШдаги 25 ёшдан катта бўлган мексикалик мигрантларнинг атига 33%и маълумотга эга. Мексикаликларнинг Канадага меҳнат миграцияси эса, унчалик катта ҳажмни ташкил қилмайди. Шунингдек Канададаги аксарият мексикалик меҳнат мигрантлари бу вақтинчалик мавсумий мигрантлардир. Уларнинг асосий қисми бу ерга 1974 йилда имзоланган аграр соҳадаги вақтинчалик мигрантларни ёллаш дастури асосида ташриф буюради. 51

АҚШ миграция сиёсати эса тўрт йўналишга асосланади.1)оилаларнинг бирлашиши, 2) мутахассис тақчил бўлган соҳаларга ишчиларни қабул қилиш, 3)қочоқларни ҳимоя қилиш, 4)меҳнат ресурсларини етказиб берувчи мамлакатларни хилма-хиллаштириш. 1952 йилда қабул қилинган “Миграция ва фуқаролик тўғрисида”ги қонунда оилаларнинг бирлашишига урғу берилган бўлса, 1990 йилдан бошлаб АҚШ Конгресси иммигрантларнинг инсон капиталига, уларнинг таълим ва малака даражасига эътибор бера бошлади. Шу йили қабул қилинган “Иммиграция тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳар йили қирқ минг нафар юқори малакали кадрлар ва ўз бизнесини очмоқчи бўлган тадбиркорларга АҚШ томонидан виза берилади. Канада миграция сиёсати эса, малакали кадрларни жалб қилишга йўналтирилган бўлиб, бу борада мигрантларнинг ёши, тил билиши, малакаси, тажрибаси, таълим даражаси ва жамиятга мослашувчанлиги каби мезонлар етакчи ҳисобланади. NAFTA визалари уччала мамлакат томонидан ҳам тақдим этилади ва бу виза бирон бир мамлакат фуқаросининг қолган иккита мамлакатда савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида ишлаш хуқуқини беради. NAFTA визаси қуйидаги категориялар бўйича тақдим этилади: 1) Мамлакатга хизмат дорасида келган кишилар; 2)инвесторлар; 3)компаниялар ўртасидаги тажриба алмашиш дастури натижасида келганлар; 4)мутахассислар. Мексикаликлардан фарқли равишда канадаликларнинг АҚШга киришлари учун виза талаб қилинмайди, улар миграция ва фуқаролик хизмати бўлимида ТN (Trade NAFTA) мавқеъини қўлга киритишларининг ўзи етарли ҳисобланади. NAFTA визаси одатда бир йилга берилади ва зурурат бўлганда унинг муддати бир неча бор узайтирилади. Бироқ бошқа 52

визалардан фарқли равишда у доимий яшаш хуқуқига эга бўлиш имкониятини бермайди.41 1993 йилда 3 та мамлакат ўртасида меҳнат соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди. Мазкур келишувда қуйидаги масаларга алоҳида урғу берилди:  Меҳнат шароити ва турмуш даражасини яхшилаш;  Имкон қадар ХМТ тамойилларини амалга оширишга қўмаклашиш;  Янги технологияларни жорий қилиш ҳамда меҳнат самарадорлиги ва меҳнат сифатини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш42. NAFTA келишувида, тадбиркорлар, инвесторлар, юқори малакали кадрлар, профессионаллар, халқаро ташкилот ва компания хизматчилари каби вақтинчалик меҳнат мигрантларининг эркин ҳаракатланиши кўзда тутилган. Бундай механизм нолегал миграция ва чегара хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Аммо, NAFTAнинг асосий фаолияти эркин савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган бўлганлиги учун, унинг минтақавий меҳнат бозори мавқеъига эга бўлиш жараёнлари бироз суст кечмоқда. 3.4. Осиё минтақавий меҳнат бозори ва унинг таркибий қисмлари Осиё минтақасидаги миграция жараёнлари “вақтинчалик меҳнат миграцияси модели”га мос келади. Минтақадаги меҳнат миграцияси жараёнлари кўптомонлама оқимлардан иборат бўлгани учун, уларни шартли равишда бешта миграцион тизимостига ажратиш мумкин. Булар: Форс кўрфази араб мамлакатлари, Хиндистон суб минтақаси, Ҳиндиҳитойтизми, Гонконг-Тайвань тизими ва Шимолий Шарқий Осиё модели тизимостиларидар. 41Рафаэль Аларкон.Свободное движение квалифицированных мигрантов в Северной Америки. Миграции без границ. Эссе о свободном передвижении людей. 2009. С.275. 42Documets de droid sociale.Geneva.B.I.T. 1994/1. 53

1.Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши доирасидаги меҳнат миграцияси жараёнлари. Ушбу минтақадаги меҳнат миграцияси жараёнлари 1970 йилларда нефт саноатига асосланган мамлакатларнинг нефт нархининг кўтарилиб кетиши натижасида мисли кўрилмаган даромад манбаларига эга бўлиши билан шаклланган. Жамият ҳаётида диний қадриятлар ва турли ҳил маданий урф –одатларининг устун мавқеъга эга бўлиши Форс кўрфази минтақасидаги араб мамлакатларида меҳнат ресурсларининг касбий ва малакавий тайёргарлигининг узоқ йиллар давомида қуйи даражада сақланиб туришига сабаб бўлган. Шу сабабли бу мамлакатларда нефт саноати ҳисобига келаётган даромадлар эвазига янги инфратузилмани шакллантириш ва амалга оширишда ишчи кучи етишмовчилиги юзага келди. Юқорида таъкидланган омиллар, мазкур мамлакатларда яратилаётган кўплаб янги иш ўринларига хорижий меҳнат ресурсларини жалб қилиш заруриятини туғдирди. Бу борада, энг аввало мигрантлар қўшни араб мамлакатлари, кейинчалик Хиндистон, Покистон, Бангладеш, Шри Ланка, Филиппин ва Жанубий Корея каби Осиё мамлакатларидан ташриф буюра бошладилар. Бугунги кунда мазкур мамлакатларда меҳнат ресурслари таркибида хорижликларнинг улуши 70% гачани ташкил қилади. Ушбу минтақа бошқа мамлакатлардан меҳнат ресурсларини жалб қилишдек марказ вазифасини бажариш билан бир қаторда, фаол ички регионал интеграция алоқаларини ҳам олиб боради. Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгашига кирувчи олтита мамлакат яъни, Саудия Арабистони, Б.А.А., Қатар, Қувайт, Баҳрейн ва Уммон Султонлиги давлатлари биргаликда интеграцион гурухни ташкил қилади. 1983 йилда қабул қилинган келишувга мувофиқ, мазкур мамлакатлар доирасида товар, капитал, хизмат ва меҳнат ресурслари эркин ҳаракатланади. Ушбу Кенгашга аъзо мамлакатлар фуқаролари ҳамда уларнинг резидентлари минтақа бўйлаб ҳеч қандай чекловларсиз ва назоратларсиз ҳаракатланиш хуқуқига эгалар. 54

2. Хиндистон субминтақаси тизими. Мазкур минтақа донор мамлакатларни ўзида мужассамлаштирганлигига қарамай, ўз навбатида минтақа ичидаги меҳнат ресурсларини жалб қилувчи марказ ҳам ҳисобланади. Хусусан Хиндистонда Непал ва Бангледашдан, Покистонда эса Бангладеш, Мьянма ва Афғонистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган мигрантлар фаолият кўрсатади. 3. Ҳиндихитой тизими. Бу минтақадаги миграция ўчоқлари учта асосий марказда жойлашган. Биринчиси бу- Сингапур бўлиб, бу ерда филиппинлик ва индонезиялик меҳнат мигрантларининг сони кўп. Иккинчи марказ эса бу- ҳам қонуний, ҳам ноқонуний миграцияни жалб қилувчи Малайзиядир. Малайзияда дунёнинг 22 та мамлакатидан ташриф буюрган мигрантлар фаолият кўрсатади, уларнинг аксарияти эса Непал, Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам ва Бангладешдан келган меҳнат мигрантларидир. Минтақадаги учинчи миграция маркази эса, Таиланд ҳисобланади, бу ерга асосан Мьянма, Камбоджа ва Лаосдан меҳнат мигрантлари ташриф буюрадилар. Ўз навбатида ҳиндихитой тизимидаги асосий донор мамлакатлар бу Индонезия ва Филиппин хисобланади. 4. Гонконг-Тайвань тизими. Бу тизимда ўрин олган биринчи марказ Гонконгга филиппинлик мигрантлар кўплаб ташриф буюради. Иккинчи марказ бўлмиш Таиванда эса, Индонезия, Филиппин, Таиланд ва Вьетнамдан ташриф буюрган мигрантлар кўпчиликни ташкил қилади. 5. Шимолий-Шарқий Осиё тизими. Бу тизимда асосий меҳнат ресурсларини жалб қилувчи марказлар Япония ва Корея Республикасидир. Илгариданоқ паст малакали миграцияга қарши курашувчи Япониядаги меҳнат мигрантларининг аксариятини корейслар, хитойликлар, бразилияликлар ва филиппинликлар ташкил қилади. Корея Республикасининг миграция соҳасида қабул қилаётган турли ҳил стажировка дастурлари эса, Хитой ва МДҲ мамлакатларидан меҳнат ресурсларини жалб қилмоқда. Эндиликда Хитой хам халқаро меҳнат бозорида ўз иштирокини фаоллаштирмоқда. 55

Осиё минтақасидаги трансчегаравий меҳнат миграцияси жараёнлари қарийб қирқ йилдан бери ривожланмоқда. Кўриниб турибдики, минтақа ичидаги миграция жараёнлари жуда фаол ва кўп томонлама хусусиятга эга. Яъни, бир мамлакатнинг ўзи бир пайтда ҳам ишчи кучи экспортёри, ҳам унинг импортёри сифатида иштирок этмоқда. Шу ўринда мазкур минтақа ноқонуний миграциянинг ҳам улуши катталиги билан ҳам ажралиб туришини таъкдлаш лозим. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда: -Миграция жараёнларини тартибга солувчи миграция сиёсатида чекловчи хусусиятларнинг кўп учраши; -Ноқонуний миграцияга ташқи омилларнинг таъсир қилиши; -Географик омиллардан кўра, тарихий омил ва урф одатларнинг етакчилик қилиши; -Ноқонуний мигрантларни жалб қилишдан манфаатдор бўлган иш берувчиларнинг мавжудлиги. Бу борада иқтисодий ва миграцион сиёсатнинг ўзаро мувофиқ келмаслиги роль ўйнайди; -Ишга ёллаш тизимида махсус агентликларнинг роли муҳим бўлиб, аксарият ноқонуний миграция жараёнларининг шаклланишида уларнинг таъсири сезилади; -Миграция жараёнларининг ёпиқлик хусусияти ва унда иштирок этиш учун чекловларнинг кўплиги; Осиё минтақасидаги давлатларнинг иқтисодий тараққиёт даражаси турлича бўлса ҳам, улар ўртасида иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқлик асосида интеграция жараёнларини амалга оширишга бўлган интилиш кундан-кунга кучайиб бормоқда. Интеграция борасидаги қатор тўсиқларга қарамай, бугунги кунга келиб бундай жараёнларнинг ўзига хос осиёча модели юзага кела бошлади. Шу ўринда минтақадаги меҳнат миграцияси жараёнлари ҳалигача алоҳида мамлакатларнинг миграция сиёсатига асосланган бўлсада, аммо сўнгги йилларда бу борадаги минтақавий чора- тадбирларга ҳам эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 1999 йилда қабул қилинган ноқонуний миграция тўғрисидаги Бангкок 56

декларацияси, 2004 йилда Балида мигрантлар контрабандаси ва савдосига минтақавий миқёсда урғу бериш масаласига бағишланган симпозиум ва бошқалар бунга мисол бўла олади.Шунингдек мазкур мамлакатларда бўш иш ўринлари ва иш қидирувчилар тўғрисида маълумотлар жамланган умумий маълумотлар базаси ҳам яратилган. Бундай чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Осиё минтақаси мамлакатлари меҳнат миграциясини тартибга солишда бир томонлама ёки иккитомонлама тартибларнинг ўзи етарли эмаслигини, бу борада минтақавий миқёсдаги ёндашувдан кўпроқ самарага эга бўлишлари мумкинлигини тушуниб етмоқдалар. 1997 йилги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг Осиё мамлакатлари ўз олдиларига тўрт муҳим дастурни вазифа қилиб қўйдилар: 1.Ишсизларга иш топишга ёрдам бериш; 2.Янги иш ўринларини яратиш; 3.Аҳолининг ижтимой ҳавфсизлигини мустахкамлаш; 4.Меҳнат самарадорлигини ошириш, миллий меҳнат бозорларини реструктиризация қилиш; Мазкур мамлакатларда юқори малакали кадрларга талаб ошиб бораётгани сабабли кадрларни қайта тайёрлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, бу мамлакатларда меҳнатга асосланган соҳалардан илм-фанга асосланган соҳаларга ўтиш жадаллашмоқда. Осиё минтақасидаги мамлакатларнинг муваффақиятли ривожланишида кўп жиҳатдан уларнинг меҳнат ресурсларининг сифат ва сон жиҳати мувофиқ бўлиши ҳамда ундан самарали фойдаланилиши муҳим аҳамият касб этади. Африка минтақавий меҳнат бозори Африка Субсахро минтақаси ичида миграция фаол хусусиятга эга. Бу минтақада ташкил этилган субрегионал иқтисодий ташкилот ЭКОВАС (Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий уюшмаси) 1979 йилдаёқ минтақада жойлашган мамлакат фуқароларининг эркин ҳаракатланиши ва яшаш ҳуқуқи тўғрисидаги Баённомани қабул қилган. Бу ҳудудаги 57

миграция жараёнлари аъзо мамлакатларнинг интеграция алоқалари учун ҳаётий зарур бўлиб, унинг глобаллашув жараёнларидаги аҳамияти ҳам катта. Аммо ташкилотнинг миграция соҳасида қабул қилган бошқа хужжатлар каби мазкур Баённоманинг ҳам бу борадаги самараси ўта паст. 2008 йилга келиб, ЭКОВАС томонидан “Миграция муаммоларига умумий ёндашув” тўғрисдаги хужжатни қабул қилинди ва унда олтита асосий масалага эътибор қаратилди, яъни  ЭКОВАС ҳудудида кишиларнинг эркин ҳаракатланишини кафолатлаш;  Меҳнат мигрантларининг мобиллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда мигрантларни етказиб берувчи ва қабул қилувчи ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш;  Учинчи мамлакатларда,айниқса Африка,Европа ва Шимолий Америкада қонуний миграцияни оптималлаштириш;  Ноқонуний миграцияни самарали назорат қилиш;  Меҳнат мигрантлари ва доимий бошпана сўраган қочоқларнинг ҳимоя қилиш;  Аёл мигрантлар сонининг ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда миграция сиёсатига гендер таркибини киритиш43. 3.5. МДҲ минтақавий меҳнат бозори Собиқ Иттифоқ тизими парчалангач, мустақил давлатларнинг ичида миллий қонунчиликка асосланган миллий меҳнат бозорлари шакллана бошлади. Бироқ мазкур милллий меҳнат бозорларидаги яккалик ва ёпиқлик хусусиятларидан кўра, уларнинг ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосида фаолият юритиши кўпроқ кўзга ташлана бошлади. Бу борада 43 ЛебедеваЭ. Е. Миграционная политика Африки Южнее Сахары //Миграционные процессы в странах Азии и Африки: опыт государственного регулирования.Сборник статей. Москва ИМЭМО РАН. 2010.С.50. 58

дастлаб иқтисодий жиҳатдан катта аҳамият касб этмаган этник миграция, кейинчалик эса, меҳнат миграцияси жараёнлари ривожлана бошлади. Демографик жараёнларнинг характерига кўра, МДХ мамлакатларини қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин: 3.2. жадвал Демографик жараёнларнинг характерига кўра МДХ мамлакатларининг гурухланиши44 Мамлакатлар гурухи Хусусиятлар Депопуляция ва Бу гурухга Россия,Украина ва Белорусия киради. Ушбу аҳоли сонининг мамлакатларда депопуляция туғилиш суръатларининг қисқаришини қуйилиги ва ўлим даражасининг юқорилиги туфайли юзага бошдан кечираётган келган. Маълумотлрга кўра, 2050 йилга келиб, Россия аҳолиси мамлакатлар 112 млн кишини ташкил қилади ва у дунёда аҳоли сони бўйича 17-ўринга тушади (2010 йилда 9-ўринда бўлган.) Охирги йиллар Булар Арманистон,Грузия ва Молдовадир. Ушбу давомида аҳоли сони мамлакатлардаги сўнгги йилларда унча катта бўлмаган барқарор сақланиб ҳажмдаги эмиграция оқими кузатилсада, умумий аҳоли сони турган мамлакатлар деярли ўзгармаган. ХХI асрнинг биринчи Бу гурухга энг аввало Марказий Осиё ва Озарбайжонни ўн йиллигига қадар киритиш мумкин. Ушбу мамлакатлар ичида Ўзбекистон аҳолиси сони аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланади.Туғилиш барқарор равишда кўрсаткичлари Ўзбекистон ва Тожикистонда энг юқори бўлиб, ўсиб келган туғилишнинг энг қуйи кўрсаткичлари Қозоғистонда сақланиб мамлакатлар қолган. БМТ маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудида 24,6 миллион меҳнат мигрантлари мавжуд бўлиб, улар жами мигрантларнинг 11,5%ини ташкил қилган 45 . Меҳнат миграцияси МДҲ мамлакатларининг ижтимоий- 44 Новая модель рынка труда России:роль внешних факторов. под.ред. С.В.Рязанцева, В. А. Гневашевой. Монография. М., 2014. С.71,72. 45 Trends in international migrant stock:Migrants by destination and origin/ Бу ҳақида қаранг:Картирование нерегулированной миграции в Центральной Азии 2014.МОМ. Астана. 2015.С.15. 59

иқтисодий ҳамкорлигининг бир шакли бўлиб, у интеграция жараёнларининг самарали кечишига ҳисса қўшади. Минтақада бир томондан, ишчи кучи тақчиллигига учраган Қозоғистон ва Россия, бошқа томондан эса, ортиқча ишчи кучига эга бўлган қолган Марказий Осиё мамлакатлари биргаликда катта миқёсга ва барқарор географик йўналишларга эга бўлган Евраосиё миграция тизимостини шакллантиради. МДҲ мамакатларидаги меҳнат миграциясининг асосий сабаби- бу аъзо мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўртасидаги тафовут бўлиб, уларнинг географик, тил, тарих, маданият жиҳатдан яқинлиги, визасиз келишувларнинг амал қилиши, таълим дипломларининг ўзаро тан олиниши минтақада миграция жараёнларининг кенгайиши учун асос яратмоқда. МДҲ умумминтақавий ҳудудида меҳнат миграцияси қуйидаги босқичларда амалга оширилиши режалатирилган: 3.3. жадвал МДҲ умумминтақавий ҳудудидаги миграция босқичлари46 Босқичлар Хусусиятлар 1 босқич.  1)1992 йил октябрда “МДҲ мамлакатлари фуқароларининг унга аъзо мамлакатлар ҳудудида визасиз ҳаракатланиши Кўптомонлама тўғрисида”ги, 2)1992 йили 13 ноябрда “МДҲга аъзо мамлакатлар визаларининг ўзаро тан олиниши тўғрисида”ги , келишувлар асосида 3)1992 йил март ойида “МДҲга аъзо мамлакатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги хуқуқларининг МДҲ ташкил кафолатланиши тўғрисида”ги, 4)1994 йил барча МДҲ мамлакатлари томонидан “Ишчи кучи миграция соҳасида этилдан сўнг ҳамкорлик қилиш ва меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги, 5)1994 йил декабрда “Меҳнат бошланди. муҳофазаси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва яшаш мамлакатидан ташқарида бўлган ишчи томонидан олинган ишлаб чиқариш 2 босқич. жароҳатини аниқлаш тўғрисида”ги келишувлар имзоланди. Алоҳида мамлакатлар 1)Мамлакатлар ўртасида фуқароларнинг визасиз ўртасидаги икки ҳаракатланишлари тўғрисидаги ва меҳнат миграцияси томонлама соҳасидаги келишувлари имзолана бошланди. Бу борада Россия келишувлар асосида билан Арманистон, Белорусия, Украина, Молдова, Ўзбекистон меҳнат миграцияси ва Қозоғистон ўртасидаги келишувлар имзоланди, 2) 1998 тартибга солиш ва йилда ‘МДҲга аъзо мамлакатларниннг ноқонуний миграцияга ноқонуний қарши курашишдаги ҳамкорлиги тўғрисида”ги келишуви имзоланди. 3)Ноқонуний миграция, контрабанда, уюшган жиноятчилик ва қурол–яроғ остиш билан боғлиқ бўлган 46Расм муаллиф томонидан тузилган 60

миграцияга қарши муаммолар туфайли кўптомонлама келишувлардан икки курашиш бошланди томонлама келишувларга ўтилди, меҳнат миграциясини тартибга солишни чекловчи сиёсат бошланди. 3 босқич.  Бунга“Kоллектив хавфсизлик тўғрисда”ги Декларация, Меҳнат миграцияси Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти, Евроосиё иқтисодий давлатлараро Ҳамжамиятларини мисол қилиш мумкин. бирлашмалар  2000 йилга келиб Россия, Белорусия, Қозоғистон, асосида тартибга Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида ўз фуқароларининг солина бошланди. ўзаро визасиз харакатланишлари тўғрисидаги келишувларни имзоладилар. 4 босқич. Визанинг соддалаштирилган шакли асосида фаолият кўрсатиш “виза ассиметрияси тажрибасига асосланилади. МДҲ мамлакатлари ўртасида тарихан шаклланган маданий ва миллатлараро алоқалар, Собиқ ССР даврида иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш кучларининг нотекис тақсимланганлиги, мамлакатларнинг демографик салоҳияти ва улар ўртасидаги миграция оқимларининг мавжудлиги каби интеграцион омиллар МДҲ умумминтақавий меҳнат бозорини шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. МДҲ мамлакатлари орасида минтақавий интеграция алоқаларини ривожлантириш мақсадида аъзо мамлакатлар учун умумий меҳнат бозорини шакллантириш ва меҳнат миграциясини тартибга солиш Концепцияси ишлаб чиқилган. Мазкур бозорни шаклланиши МДҲ мамлакатларининг ижтимоий меҳнат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий асосларини босқичма- босқич ўзаро яқинлаштиришни тақазо этади. Бу борада МДҲ мамлакатларида меҳнат ва миграция масалалари бўйича Консультатив Кенгаш тузилган бўлиб, у минтақа меҳнат бозоридаги демографик ва миграцион ҳолатларни таҳлил қилади, унинг асосида ишчи кучини жалб қилиш квоталарини шакллантириш механизмларини ишлаб чиқади, давлатлараро меъёрий-хуқуқий хужжатлар лойиҳасини яратади, мамлакатларнинг умумий бозорга кириш вақтлари учун муддатлар ўрнатади47. МДҲ минтақавий меҳнат бозори қуйидаги Ана шундай босқич ва тамойиллар асосида шаклланмоқда: 47Концепцияпоэтапного формирования общего рынка труда и регулирования миграции рабочей силы государств – участников СНГ.М.:2000. 61

3.4. жадвал МДҲ умумий минтақавий меҳнат бозорини шакллантириш48 1 босқич.  Аъзо мамлакатлар фуқаролари минтақада эркин харакатланади, Давлатлараро келишувлар  ишчилар касбларига оид давлатлараро классификатор ишлаб имзоланади чиқилади, ва аъзо мамлакатларни  меҳнат мигрантларининг хуқуқий мавқеъи тўғрисидаги нг меъёрий- Конвенция ,миграция ҳамкорлигининг умумий тамойилари ва ҳуқуқий ноқонуний меҳнат миграцияси тўғрисидаги келишувларнинг лойиҳаси актлари ишлаб яратилади чиқилади  умумминтақавий бозорнинг маълумотлар базаси ишлаб чиқилади, 2 босқич. Умумий меҳнат  меҳнат мигрантларининг тез тиббий ёрдам хизматлари маҳаллий бозорининг аҳоли учун яратилган имкониятдан кам бўлмаган ҳолда фаолият таъминланади, кўрсатиш механизмлари  давлат бандлик ва миграция хизматларининг ҳамкорлигига ишлаб эришилади, чиқилади  таълим,илмий даража ва унвонлар тўғрисидаги давлат хужжатлари 3 босқич. ўзаро тан олинади. Умумий меҳнат бозори  Меҳнат, ижтимоий таъминот ва суғурта соҳасидаги қонунчиликлар шаклланиши яқинлаштирилади, ва фаолият кўрсатишининг  ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигидан суғурта механизмлари қилишнинг мажбурий тизими жорий қилинади, ишлаб чиқилади  умумий меҳнат бозорининг маълумотлар тизими шакллантирилади 4 босқич.  таълим стандартларининг умумий талаблари ишлаб чиқилади,  мигрантларга тил ўргатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади,  меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатиладиган мажбурий тиббий хизматларни кенгайтиришга эришилади.  Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига маҳаллий аҳоли учун яратилган шароитдан кам бўлмаган шароит яратилади;  МДҲ мамлакатларида бўш иш жойлари, яшаш шароитлари, иш ҳақи ҳақидаги маълумотларни тақдим этувчи давлатлараро автоматлашган ахборот тизим шакллантирилади;  Меҳнат мигрантларидан фойдаланиш ва уларнинг хақ- хуқуқларини ҳимоя қилинишини назорат қилиш бўйича давлатлараро келишувлар асосидаги механизмни яратилади;  МДҲ мамлакатларининг меҳнат миграцияси тўғрисдаги халқаро конвенцияларга қўшилади. Умумий минтақавий меҳнат бозорига тўлиқ эришилади. МДҲ минтақавий меҳнат бозорини яратиш сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилар:  МДҲ минтақавий меҳнат бозорининг шаклланишидаги тартибсизликларни бартараф этиш; 48Расм муаллиф томонидан тузилган 62

 миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича қарорларни мувофиқлаштириш;  ноқонуний миграцияга йўл қўймаслик чора- тадбирларини кўриш. Аъзо мамлакатларнинг меҳнат миграцияси жараёнларида ихтиёрий равишдаги иштироки, минтақада мигрантларнинг эркин ҳаракатланиши, уларга маҳаллий аҳоли билан тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг яратилишини таъминлаш МДҲ меҳнат бозорини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан ҳисобланади. БМТ прогнозларига кўра эса, минтақада жойлашган турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўсиши турлича бўлиб, 2050 йилга келиб минтақанинг умумий аҳолиси сони 2007 йилга нисбатан 37 миллион кишига қисқаради. 3.5. жадвал Собиқ Иттифоқ худудидаги мамлакатларда 2050 йилга қадар аҳоли сони (млн. киши)49 Мамлакатлар 2007 йил 2025 йил 2050 йил 2007-2050 йиллар 111,7 давомида аҳолининг 26,3 7,0 ўсиши (қисқариши) 3,3 Россия 141,9 129,3 2,9 -30,1 37,3 2,5 Украина 45,5 8,6 9,6 -19,1 3,9 13,0 Белорусия 9,6 3,9 38,6 -2,6 2,9 6,6 Молдова 4,1 9,5 6,7 -0,873 14,7 10,4 Грузия 4,3 34,0 239,2 -1,4 6,2 Арманистон 2,9 6,0 -0,493 8,7 Озарбайжон 8,5 265,5 1,0 Қозоғистон 14,8 -1,7 Ўзбекистон 27,3 11,2 Қирғизистон 5,3 1,2 Туркманистон 4,9 1,8 Тожикистон 6,6 3,7 МДҲ 276,3 -37,1 Манба:БМТ прогнозлари МДҲ мамлакатларини демографик прогноз характерига кўра, икки гурухга ажратиш мумкин: 49 Новая модель рынка труда России:роль внешних факторов. под.ред. С.В.Рязанцева, В. А. Гневашевой. Монография. М., 2014. С.77,78. 63

Биринчи гурух-Кавказорти ва Марказий Осиё мамлакатлари бўлиб, бу мамлакатларда айнан туғилиш кўрсаткичларининг юқорилиги ҳисобидан аҳоли сонининг барқарор ўсиши кузатилади. Иккинчи гурух-Россия, Украина, Молдова, Белорусия, Арманистон, Грузия ва Қозоғистондан иборат бўлиб, бу мамлакатларда келажакда туғилишнинг қисқариш ва юқори ўлим даражасининг сақланиб туриши натижасида аҳоли сони мунтазам қисқариб боради. Иккинчи гурухдаги баъзи мамлакатларда аҳоли сонининг мунтазам равишда қисқариши қуйидаги демографик, ижтимоий иқтисодий, геосисёсий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради:  мамлакат аҳолисининг қариши  пенсия ёшидагиларнинг кўпайиб кетиши  меҳнат қилиш ёшидаги аҳоли улушининг қисқариб кетиши  ишчи кучи тақчиллиги ва рақобатнинг ортиб кетиши Ушбу мамлакатлардаги айнан иш кучи тақчиллиги муаммосини меҳнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришга технолигияни кўпроқ жалб қилиш билангина ҳал қилиб бўлмайди. Бу борада ушбу мамлакатлар минтақадаги қўшни мамлакатлардан ишчи кучини кўпроқ жалб қилишда давом этишлари муқаррар бўлиб, бу ўз навбатида МДҲ умумминтақавий меҳнат бозорини ривожлантириш заруратининг қанчалик юқори эканлигини кўрсатади. Тўғри ва оқилона тартибга солинган ҳамда муваффақиятли ривожланиш тенденциясига эга бўлган, интеграция алоқаларининг жадаллашишида иштирок этадиган мустаҳкам минтақавий меҳнат бозорларини шакллантириш нафақат мигрантлар ва мамлакатлар учун қулайлик яратади, балки жаҳон меҳнат бозорининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун хизмат қилади. Шунингдек, реал фаолият кўрсатаётган умумий минтақавий меҳнат бозори аъзо мамлакатларнинг 64

манфаатларини максимал даражада ҳисобга олувчи, ҳуқуқий ва иқтисодий шароит ҳамда механизмларнинг яратилишига олиб келади. Назорат учун саволлар: 1. Минтақавий меҳнат бозори нима? 2. Минтақавий меҳнат бозори ва халқаро меҳнат бозорининг умумий жиҳатлари нималардан иборат? 3. МДҲ минтақавий меҳнат бозорининг етарли даражада ривожланмаслигига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда? 4. ЕИ минтақавий меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда? 4-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ Режа: 4.1. Халқаро меҳнат миграциясининг моҳияти 4.2. Миграция турлари 4.3. Халқаро миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар 4.4. Халқаро миграциянинг асосий вазифалари 5.5. Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи импортёрлари учун оқибатлари 4.6. Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи экспортёрлари учун оқибатлари 4.7.Хорижий пул ўтказмалари 4.8. “Ақлий салоҳият оқими” муаммосининг юзага келиши Калит сўзлар: меҳнат миграцияси, реципиент, донор, хорижий пул ўтказмалари, “ақлий салоҳият оқими”, миграцион салоҳият, моккисимон миграция, аҳоли миграцияси. 65

4.1. Халқаро меҳнат миграциясининг моҳияти Мамлакатнинг халқаро меҳнат бозорига интеграциялашувида ишчи кучи миграцияси муҳим омил ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий- ижтимоий ҳаётида мигрантларнинг эгаллаган ўрнига кўра мамлакатлар жаҳон меҳнат бозоридаги миграцион салоҳияти заиф, ўртача ёки юқори бўлган мамлакатларга таснифланади. 4.1.жадвал Мамлакатларнинг жаҳон меҳнат бозоридаги миграцион салоҳиятига кўра гурухланиши50 Мамлакатлар гурухи Хусусиятлари Миграция динамикаси ва 1.Ушбу мамлактларда миграцион салоҳиятнинг жаҳон меҳнат бозоридаги қуйилиги мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятининг миграцион салоҳияти саёз пастлиги билан изоҳланади. (5%гача) бўлган 2. Миграция ж араёнлари минтақавий ҳарактерга эга мамлакатлар. бўлиб, у асосан ижтимоий-иқтисодий беқарорлик билан (109 та мамлакат ёки жами боғлиқдир.Улар қаторига асосан Жанубий Саҳрода мамлакатларнинг 57,1%и) жойлашган Африка мамлакатлари киради Миграция динамикаси ва 1.Бу мамлакатларда меҳнат миграциясини чекловчи жаҳон меҳнат бозоридаги қонунчилик мавжуд. миграцион салоҳияти заиф 2.Халқаро мигрантларни қабул қилиш ва уларни (5-10%) бўлган мослашиши борасидаги механизмлар ишлаб мамлакатлар. чиқилмаган (28та мамлакат) Улар Бельгия, Дания, Голландия каби баъзи европа мамлакатларидан ташқари, ўз ҳудудига мигрантларни танлаб киритувчи, реципиент минтақавий марказлардир Миграция динамикаси ва 1.Бу мамлакатларда бозор иқтисодиёти ривожланган. жаҳон меҳнат бозоридаги 2.Аммо ушбу гурухга кирувчи баъзи Африка ва Лотин миграцион салоҳияти Америка мамлакатларида вазият бироз ўртача (10-20%) бўлган бошқача.Уларнинг меҳнат бозори катта бўлиб, ҳам мамлакатлар. малакали, ҳам малакасиз ишчи кучини жалб қилувчи, 50 Новая модель рынка труда России:роль внешних факторов. под.ред. С.В.Рязанцева, В. А. Гневашевой. Монография. М., 2014. С.24. 66

(19 та мамлакат) реципиент минтақавий марказларни намоён қиладилар. Миграция динамикаси ва 1.Ушбу икки гурухдаги мамлакатларда мигрант аҳоли жаҳон меҳнат бозоридаги сони барқарор ўсиб боради ва улар мамлакат ЯИМнинг миграция салоҳияти юқори катта қисмини яратади. (20-50%) бўлган мамлакатлар. 2.Шунингдек ушбу мамлакатларда меҳнат мигрантлари (16та мамлакат) контингентининг шаклланиши асосан иқтисодий омил Миллий иқтисодиётида билан изоҳаланди. меҳнат мигрантлари улуши 50%дан юқори бўлган мамлакатлар. (6 та мамлакат) Мамлакатлар ўзаро ишчи кучини алмашсаларда, халқаро меҳнат бозорига айнан меҳнат миграцияси туфайли жаҳон иқтисодиётининг атига 22% мамлакати фаол интеграциялашган бўлиб, бу мамлакатларда меҳнат миграциясининг миллий иқтисодиётга таъсири анча юқори51. Глобаллашув жараёнлари кишиларнинг дунё мамлакатлари бўйлаб харакатланиши учун тобора янги ва кенг имкониятларни яратмоқда. Бундай шароитда меҳнат миграцияси жараёнларининг мисли кўрилмаган даражада жадаллашиши ва халқаро меҳнат бозорининг борган сари кенгайиши кузатилмоқда. Халқаро меҳнат бозорининг шаклланишида меҳнат миграцияси муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам, халқаро меҳнат бозоридаги жараёнлар меҳнат миграцияси шаклида намоён бўлади. Меҳнат миграциясининг таърифларига тўхталадиган бўлсак, ушбу соҳада тадқиқот олиб борган олимлар ўз қарашларидан келиб чиқиб, меҳнат миграциясига турлича таъриф берганлар. Хусусан, А.Лукянова “Меҳнат миграцияси бу-меҳнат бозорида мигрантларнинг билим, кўникма ва қобилиятларини сотиш мақсадида аҳолининг турли муддат давомида мамлакат чегараси ичида ва ортида ҳудудий кўчишини англатади” деб таърифлайди 52 . Бу борада Д. Расулова “Аҳоли миграцияси -халқаро иқтисодий муносабатларнинг дастлабки кўриниши саналади. Мигрантлар яхши яшаш шароитларини топиш мақсадида йўлга чиқишлари, яъни 51Ўша жойда. 52 Лукьянова Ю.А. Трудовая миграция и ее регулирование в Ставрапольском крае.Канд.дисс.М:.2003.С.6. 67

мамлакатлар орасида меҳнат ресурслари миграциясини амалга оширсалар ташқи миграция саналади, агар бу бир мамлакат доирасида юз берса ички миграция ҳисобланади” деб таъкидлайди 53 . В. Ионцев эса, “Халқаро меҳнат миграцияси -бу ўз меҳнатга бўлган қобилиятини сотиш, яъни у ёки бу корхонада ишга жойлашиш ва ишлаш ҳамда у учун хақ олиш мақсадида давлат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ бўлган миграциядир” деб таърифлайди54. Демак, халқаро меҳнат миграцияси бу-меҳнат ресурсларининг даромад топиш ёки ўз даромадларини янада орттириш мақсадида ўз қобилияти, малакаси ва кўникмаларини мамлакат чегарасидан ташқарида сотишидир, деб таъриф бериш мақсадга мувофиқ бўлади. 4.2. Миграция турлари Миграция турларига келадиган бўлсак, бу борада олимлар меҳнат миграциясини турли нуқтаи назардан гурухларга таснифлайди. Хусусан, миграциянинг географик ва таркибий хусусияти, муддати, мақсади, сабаби, яшаш ва ишлашни чегараланиши, малакаси ва мигрантларнинг юридик мавқеъига кўра турлари ва йўналишлари фарқланади. Миграция таснифини қуйидагича кўринишда тасвирлашни мақсадга мувофиқ деб топдик: 53РасуловаД.В.Ишчи кучи миграцияси ривожланишининг назарий асослари.Т.:2010.Б.27. 54Ионцев.В.А.Международная миграция населения:теория и история изучения//Международная миграция населения: Россия и современный мир.Вып.№3.М.:1999.С.39. 68

4.1.расм.Миграция таснифи 69

Шу ўринда миграциянинг нисбатан замонавий тури бўмиш моккисимон бизнесга тўхталиб ўтиш жоиз. Бу миграция тури дунё миқёсида бир ёки бошқа мамлакатга бир неча маротаба қайта-қайта бориб келишдек иқтисодий туризмнинг шаклланишини изоҳлайди. Бунга Собиқ Иттифоқ худудидаги моккисимон (челнок) бизнесини мисол қилиб келтириш мумкин. Собиқ Иттифоқ худудидаги моккисимон миграцияниминтақа мамлакатларидаги меҳнат бозорларининг шакллланиши шароитидаги аҳоли бандлиги ва адаптациясининг янги шаклидир дея, мумкин таърифлаш55. 4.3. Халқаро миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар Мигрантлар бир ҳудудни чекланган имкониятлар билан тарк этиб, бошқа минтақаларга катта имкониятлар билан жойлашиб оладилар. Янги жойларни танлашдамигрантлар учун масофа муҳим роль ўйнайди. Улар асосан яқинроқ масофаларга жойлашишни истайдилар. Аксарият олимлар миграциянинг муҳим омили бу- иқтисодий омил деб ҳисоблайдилар.Одатда мигрантлар нисбатан иқтисодий ривожланган ҳамда технологик тараққиёт, алоқа, коммуникация, транспорт юқори даражада ривожланган ҳудудлар томон интилади. Миграцияни келтириб чиқарувчи омилларни обьектив ва субьектив омилларга ажратиш мумкин. Обьектив омиллар:  Экологик;  Этник;  ҳарбий-сисёсий;  иқтисодий;  ижтимоий;  демографик омиллар. Субьектив омиллар: 55 ДжамангуловК.Э.. Международная трудовая миграция на постсоветском пространстве. Канд.дисс.Новосибирск 2007.С.38. 70

 Психологик;  этно-психологик;  сиёсий-психолоик;  иқтисодий-психологик;  социал-психологик;  демографик-психологик омиллар. Шунингдек С. Рязанцев мазкур омилларга қўшимча равишда “қулайлилик омили”ни киртишни тавсия қилади. “Қулайлилик омили”- маълум бир ҳудуднинг маълум бир мигрант учун қанчалик жозибадорлигини ҳарактерлайди. Шу ўринда, “қулайлилик омили” ҳам ўз навбатида обьектив ва субьектив хусусиятларга эга. “Қулайлилик омили”нинг обьектив хусусиятлари сифатида экологик, этник, иқтисодий, географик қулайлик кабилар эътироф этилса, обьектив омилларнинг алоҳида шахс томонидан қай даражада қабул қилиниши унинг субьектив хусусияти сифатида қаралади56. Юқорида таъкидланган омиллар орасида иқтисодий омил меҳнат миграциясини келтириб чиқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки одатда кишилар нисбатан кам ривожланган ҳудудлардан нисбатан юқори ривожланган ҳудудларга ўзларининг иқтисодий ҳолатларини яхшилаш мақсадида кўчиб ўтадилар. С.Рязанцевнинг фикрича, кишилар нисбатан бой ҳудудларга эмиграция қилишларига қарамай, уларни бу ерда одатда хизмат кўрсатиш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби секторлардаги маҳаллий аҳоли бажаришни истамайдиган ва юқори малака талаб этмайдиган ишлар кутади57. Шунингдек, меҳнат миграциясини келиб чиқишига қуйидагилар сабаб бўлади: 56 РязанцевС.В.Миграционные процессы в Европе и их социально-экономические последствия(вопросы теори и методики исследования).М.: 2002.С.27. 57 Сristopher C.White.The relatioship between the international migration and regional integration.US.2011.P.68. 71

-Жаҳон иқтисодий тизимининг нотекислиги-яъни саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги даромад ва имкониятларнинг тенгсизлиги; -Демографик муаммолар– буни ривожланган мамлакатларда аҳолининг қариши ва мамлакат аҳолиси сонининг қисқариши, ўз навбатида ривожланаётган ва ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатларда туғилиш кўрсаткичларининг юқорилиги билан изоҳлаш мумкин; -турли мамлакатлар меҳнат бозоридаги дисбаланс.Буни ривожланаётган мамлакатларда меҳнат ресурсларининг кўплиги, ривожланган мамлакатларда эса, баъзи тармоқларга меҳнат ресурсларининг етишмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Хусусан, меҳнат ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатлардаги ишсизлик, қашшоқлик, аҳоли сонининг ўсиб кетиши ҳамда иқтисодий тушкунлик каби омиллар, уни импорт қилувчи мамлакатларда эса, меҳнат ресурслари танқислиги, иқтисодий ўсиш, бандликнинг ўсиши каби омиллар халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланишига сабаб бўлмоқда; -иқтисодий ва демографик тараққиёти ўртасидаги номутаносиблик – яъни иқтисодий ўсишнинг аҳоли ўсиш суръатларидан ортда қолиши; - мигрантлар меҳнатининг арзонлиги; -дунёда иқтисодий иқтисодий табақалашувнинг кучайиши; -иқтисодий ривожланиш натижасида ижтимоий алоқаларга путур етиши; -Донор ва рецепиент мамлакатлар ўртасидаги алоқалар; -Воситачилар институти (профессоналларнинг ҳаракати) -меҳнат ресурсларини экспорт қилувчи ва импорт қилувчи мамлакатлардаги ижтимоий ва солиқ тизимлари ўртасидаги тафовут Юқоридаги умумлаштирган ҳолда айтишимиз мумкинки, халқаро меҳнат миграциясини келтириб чиқарувчи омил ва сабаблар икки ҳил шаклда яъни, иқтисодий ва ноиқтисодий шаклда намоён бўлади. 72

Иқтисодий омилларга мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт даражаси, аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлар ўртасидаги тафовутлар, ноиқтисодий омилларга эса, диний, сиёсий, оилавий, этник каби омилларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 4.4. Халқаро миграциянинг асосий вазифалари Халқаро меҳнат миграцияси халқаро меҳнат бозорида бир неча аниқ функцияларни бажаради ва шу орқали жамият ривожланишига ўз таъсирини ўтказади. Бу функциялар қуйидагилардан иборат: 1. Аҳолини қайта тақсимлаш функцияси.Бу жараён ишлаб чиқариш кучларининг мамлакатнинг алоҳида ҳудудлари, туманлари, қишлоқлари ва шаҳарлари бўйлаб жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқ.Мазкур жараённинг ўзига хос жиҳати унинг ҳудудлараро хусусияти билан изоҳлади. 2. Селектив функция. Миграциянинг бундай функциясини турли хил ижтимоий-демографик гурухларнинг миграция жараёнларидаги нотекис иштироки ҳудудлардаги аҳоли таркибида сифат жиҳатидан ўзгаришлар кузатилишига олиб келиши билан изоҳлаш мумкин.Масалан, эркаклар ва меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг аёллар ва меҳнатга лаёқатсиз ёшдагиларга нисбатан меҳнат миграцияси жараёнларида фаолроқ иштирок этишлари миграциянинг селектив функциясини намоён қилади. Шунингдек, аҳоли таркибида маҳаллий аҳоли ва турли ҳил миллат вакиллари ўртасидаги нотекис тақсимланишлар хам кузатилади. 3. Ижтимоий-иқтисодий функциялар. Миграциянинг иқтисодий вазифаси ҳудудий тақсимланган ишлаб чиқариш воситаларини зарур бўлган ишлаб чиқариш кучлари билан бирлаштиришни таъминлашдан иборат. Иқтисодий вазифанинг миграциянинг умумий вазифалари бўлмиш жадаллаштириш, қайта тақсимлаш ва селектив вазифлар асосида тўлиқ бажарилиши ишлаб чиқаришнинг мулкий ва шахс воситалари ўртасидаги миқдор ва сифат жиҳатидан мутаносибликнинг таъминланишига олиб келади.Миграциянинг ижтимоий вазифаси эса бу яшаш жойни 73

ўзгартириш туфайли ўз эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришга интилишдир. Мазкур вазифа турмуш даражаси ва меҳнат мигрантларнинг ижтимоий ривожланишига хизмат қилади. Меҳнат миграциясиннг асосий ижтимоий вазифаси-бу индивид эҳтиёжларини қондириш бўлиб, унинг асосий иқтисодий вазифаси эса, - мамлакатнинг турли ҳил худудларидаги турли ҳил профил ва малакага эга бўлган ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг миқдор ва сифат жиҳатидан мувофиқ келишини таъминлашдан иборат58. 4.5. Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи импортёрлари учун оқибатлари Бугунги кунда глобал меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этувчи мамлакатлар қуйидаги уч гурухга бўлинади:  ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатлар (Миср, Хиндистон, Покистон, Филиппин, Шри Ланка, Бангладеш, Мексика, Тунис, Туркия),  ишчи кучини импорт қилувчимамлакатлар(Австралия, Ғарбий Европа мамлкатлари, АҚШ, Форс кўрфази мамлакатлари)  бир пайтнинг ўзида ишчи кучини экспорт ва импорт қитувчи мамлакатлар( Буркина–Фасо, Италия, Испания, Иордания, Ямайка, Таго, Мали, Сенегал ва Ж.А.Р.). Халқаро меҳнат бозорида иштирок этувчи мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишига мазкур бозордаги жараёнлар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бундай жараёнлар ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Уларнинг таъсири халқаро меҳнат бозорида иштирок этаётган мамлакатларнинг ишчи кучини экспорт ёки импорт қилиши билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин. 58 К.Э.Джамангулов. Международнаятрудовая миграция на постсоветском пространстве.Канд.дисс.Новосибирск 2007. С.15. 74

Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи импортёрлари учун ижобий оқибатлари: Ишчи кучи танқислигига учраган минтақаларни меҳнат ресурслари билан таъминлаш;  хорижликларни паст малакали ишларга ёллаган ҳолда маҳаллий аҳолини нисбатан мамлакали ишларга жалб қилиш; иммигрантларнинг қабул қилувчи мамлакатга келтирадиган даромадлари уларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетадиган даромадларидан кам бўлиши; мигрантларни жалб қилиш шароитида импортёр мамлакатларда ишчи кучи қийматининг пасайиши ва харажатларининг қисқаришига эришиш; мигрантларнинг жамғаришга мойиллиги туфайли нархлар ўсишининг тўхташи; нисбатан ёш ишчиларни жалб қилиш ҳисобига меҳнат ресурслари сифатининг ошиши; нисбатан арзон ишчи кучини жалб қилишда мамлакатлар ишлаб чиқариш харажатларининг қисқариши туфайли рақобатбардош махсулотларнинг ишлаб чиқаришлиши; малакали меҳнат ресурсларини импорт қилишда унга сарфаланадиган таълим ва касбий тайёргарлик харажатларининг тежалиши; -хорижий ишчилар ҳисобига қўшимча махсулот ва хизматларни истеъмол қилишга бўлган талабнинг ошиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва қўшимча бандлик рағбатлантирилиши; -хорижий ишчи кучига ишсизлик ҳамда инқироз каби ҳолатларида қўшимча амортизатор сифатида қаралиши ҳамда бундай шароитларда улар биринчилардан бўлиб ишдан бўшатилиши; -хорижий ишчи кучининг аксарият ҳолатларда пенсия ва ижтимоий таъминот тўловлар билан таъминланмаслиги. 75

Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи импортёрлари учун салбий оқибатлари:  иммигрантларнинг маҳаллий аҳоли эгаллаши мумкин бўлган иш ўринларига эгалиқ қилишлари;  иммигрантларнинг маҳаллий аҳолига нисбатан юқори иш ҳақи олиши мумкинлиги;  иммигрантларнинг паст малакалилари қабул қилувчи мамлакатларнинг ижтимоий соҳасига жиддий юк бўлиши;  мамлакатда ижтимоий беқарорлик даражасининг ортиши;  миллатлараро низоларнинг юзага келиши;  меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакатдаги аҳолининг сифат кўрсаткичларининг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлиги;  миграция жараёнлари копмлекс ҳолат бўлиб, уни соддалаштиришнинг қийин кечиши;  аҳоли этник таркибининг ўзгариб кетиши;  мамлакат чегараси билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келиши;  мигрантларнинг тўда-тўда, яъни компакт яшаб, мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириши;  бошқа миллат вакилларига нисбатан жамоатчиликда салбий фикрларнинг кучайиши;  иш ҳақи демпингининг юзага келиши;  миллатлараро зиддиятларнинг кескинлашиши;  меҳнат ресурслари импортёрларининг ресурсни, айниқса ишчи кучини тежовчи технологияларни жорий қилишга қизиқишнинг сусайиши. Одатда қимматбаҳо янги технологияларни сотиб олиб, уни ишга туширишга қараганда катта миқдорда арзон ишчи кучини ёллаш бир мунча қулай ва кам харажатли бўлганлиги боис баъзи корхоналар шундай йўл тутадилар. 76

4.6. Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи экспортёрлари учун оқибатлари Халқаро меҳнат миграцияси ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларда ҳам қатор салбий ва ижобий оқибатларга олиб келиши мумкин. Халқаро меҳнат миграциясининг донор мамлакатлардаги оқибатлари тўғрисида фикр юритганда,бу жараёнларнинг энг аввало демографик ҳолатга кўрсатадиган таъсирига эътибор қаратиш лозим. Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи экспортёрлари учун ижобий оқибатлари:  ишсизликни камайтиришга хизмат қилиши  миллий меҳнат бозоридаги босимни юмшашиши  ижтимоий барқарорликни таъминлаши  қўшимча даромад манбаини шаклланиши  пул ўтказмалари ҳисобига аҳоли даромадларининг ортиши  пул ўтказмалари эвазига аҳолининг турли қатламлари даромалари ўртасидаги фарқнинг камаяши  экспорт қилинган меҳнат ресурcларининг янги касбий малакага эга бўлиши ва у учун сарфланадиган харажатларнинг тежалиши;  мигрантлар ўз маблағларини Ватанларига инвестиция қилиш билан янги иш ўринларининг яратилиши ва ЯИМнинг ортишига хизмат қилиши Халқаро меҳнат бозорида меҳнат ресурслари экспорти билан шуғулланаётган мамлакатлар учун асосий иқтисодий самарадорлик бу пул ўтказмалари ҳисобанади. Меҳнат ресурслари экспортидан келувчи асосий даромад манбаларини қуйидагиларга ажратиш мумкин: -воситачи-фирмалар даромадидан солиқ; -мигрантларнинг ўз оила аъзолари ва қариндошларига бевосита юборадиган ўтказмаларидан солиқ; 77

-мигрантларнинг шахсий инвестициялари (узоқ муддат фойдаланиланиладиган товарлар сотиб олиш, кўчмас мулк сотиб олиш, қиматбаҳо қоғозлар сотиб олиш). Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи экспортёрлари учун салбий оқибатлари:  мамлакат аҳолисининг энг малакали қисмидан ажралиш хавфининг мавжудлиги;  маълумот даражаси паст бўлган мигрантларнинг махсус тайёргарлик талаб қилмайдиган хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, меҳмонхона, ресторан, саратарошхона каби хизмат кўрсатиш соҳаларида иш билан таъминланиш имкониятияга эга бўлиши;  меҳнат мигрантларининг истиқболи бўлмаган, зарарли ва оғир меҳнатларни бажаришлари.  мигрантларнинг чиқиб кетиши ички бозордаги рақобат курашининг сусайишига олиб келиши;  паст малакали мигрантлар келажакда ўз Ватанида интеллектуал билим эгаси бўлиш имкониятларини йўқотишлари;  паст малакали мигрантлар қабул қилувчи мамлакатдаги энг оғир ва хавфли ишлар бажаришлари;  хуфёна иқтисодиётнинг ўсиши;  малакали меҳнат ресурсларини йўқотиш яъни “ақлларнинг оқиб кетиши”;  нафақат товарларга, балки меҳнат ресурсларига бўлган хорижий талабга ҳам боғланиб қолиш;  капитал қўйилмаларининг ишлаб чиқариш ресурсларини ўзлаштиришдан уларни истеъмол қилишга йўналтирилиши ҳамда инфляциянинг ортиши; 78

 меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этувчи оила аъзоларининг узоқ муддат давомида алоҳида яшаши оиланинг бузилиб кетишига олиб келиши мумкинлиги;  эр ва хотиннинг узоқ муддат давомида алоҳида яшашлари туғилиш кўрсаткичларининг қисқаришига, меҳнат ресурслари сонининг ўсиш суръатларининг пасайишига ва мамлакат аҳолисининг қариш жараёни бир мунча тезлашишига сабаб бўлиши мумкин;  мамлакат ташқарисига ишлаш учун кетган мигрантларнинг фарзандларини тарбияси билан шуғулланиш имкониятларининг чегараланганлиги, улар орасида хуқуқбузарликлар, жумладан гиёҳвандлик ва бошқа жиноятларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин;  мигрантларни оғир меҳнат шароитларида узоқ вақт давомида “қора иш” ларда ишлаши уларни соғлиғини қисман ёки бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин;  жтимоий жиҳатдан хавфли касалликларни юқтирган мигрантлар уларни тарқатувчи сифатида ҳам жамиятга зарар келтириши мумкин.  донор мамлакатлардан кўплаб меҳнат ресурсларининг мамлакат ташқарисига чиқиб кетиши демографик салоҳиятга путур етказиши мумкин. 4.7.Хорижий пул ўтказмалари Ишчи кучи экспортининг муҳим ижобий оқибатларидан бири бу-пул ўтказмаларидир. Экспортёр мамлакат ташқи меҳнат миграцияси орқали мигрантларнинг пул ўтказмаларидан анча катта даромад олади. Бундай пул ўтказмалари мигрант оиласининг кундалик эҳтиёжларига сарфланиши билан бирга, узоқ муддат хизмат қиладиган товарлар сотиб олиш, турли хизматлардан фойдаланиш, қурилиш ишларини амалга оширишга ҳам йўналтирилади. Бу эса, ўз навбатида миллий иқтисодиётнинг тегишли тармоқларини ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилди. 2019 йилда халқаро мигрантларнинг пул ўтказмалари 714 млрд АҚШ долларни 79

ташкил қилди. Ушбу пул ўтказмаларининг 572 млрд долларни қуйи ва ўрта даромадли мамлакатлар йўналтирилган. Дунёдаги энг кўп пул ўтказмаларини қабул қилувчи мамлакатлар бу Ҳиндистон (83,1 млрд АҚШ доллари ), Хитой (68,4 млрд АҚШ доллари), Мексика (38,5 млрд АҚШ доллари), Филиппин (35,2 млрд АҚШ доллари) ва Миср (26,8 млрд АҚШ доллари) ҳисобланади59. Мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, пул ўтказмаларининг “цунами эффекти” одатда қисқа муддатли бўлиб, у оқилона сарфланишни талаб этади. Дунёнинг йирик донор мамлакатлари ҳисобланган Ҳиндистон, Покистон ва Мексиканинг тажрибасидан кўринадики, мигрантларнинг пул ўтказмаларини миллий иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилишини рағбатлантириш узоқ муддатли истиқболда самарадорликка эришиш учун катта имкониятлар яратади. Хусусан, Хиндистонда қайтадан тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳизмат қилиши мумкин бўлган дастгоҳ ва хом ашё импортида мигрантларга нисбатан бож имтиёзлари яратилган. Покистонда пул ўтказмаларини экспорт учун махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга инвестиция қилиниши учун махсус имтиёзлар белгиланган. Мексикада “Мигрантлар Ассоциацияси”нинг пул маблағлари уларнинг ўз шаҳар ва қишлоқларидаги инфратузилмани қайта таъмирлашга йўналтирилган тизими фаолият кўрсатади. Марокаш, Индонезия ва Филиппин каби мамлакатларда эса бундай пул маблағлари уй-жой қурилишига йўналтирилади. Умуман олганда, мигрантларнинг пул ўтказмалари оқимига қуйидаги омиллар таъсир қилади:  меҳнат мигрантларининг сони;  мигрантнинг иш ҳақи миқдори;  мигрантларни қабул қилувчи мамлакатдаги иқтисодий вазият; 59 Remittances//https://migrationdataportal.org/themes/remittances#:~:text=In%202019%2C%20in%20 current%20USD,(World%20Bank%2C%202020). 80

 юборувчи ва қабул қилувчи мамлакатлардаги омонатлар бўйича валюта курслари ва фоиз ставкалари;  сиёсий риск;  пул ўтказиш учун инфратузилманинг мавжудлиги;  оилавий аҳволи, қарамоғидаги шахсларнинг мавжудлиги;  уй хўжаликлари даромадлари даражаси;  мигрантнинг маълумот даражаси;  мигрантнинг хорижда ўтказадиган вақтининг муддати;  қабул қилувчи мамлакатда трансмиллий мигрантлар жамоаларининг ривожланиш даражаси. Пул ўтказмаларининг ҳажми ва частотаси мигрантлар гуруҳининг маданий ёки диний анъаналарига қараб, масалан, Янги йили, Рамазон охири, Рождество кабиларда ортиб туради. Шунингдек, иқтисодий инқироз, ҳарбий можаролар ёки табиий офатлар пайтида ҳамда қабул қилувчи мамлакатда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари кузатилганда ҳам пул ўтказмалари ҳажми ортади. Катта хажмдаги пул ўтказмаларини юбориш кўпинча мигрантнинг ватанига қайтиш эҳтимоли кучайганлигининг ва унинг инвестицион салоҳиятининг ўсиши натижасидир. 4. 8. “Ақлий салоҳият оқими” муаммосининг юзага келиши Ишчи кучи экспортининг энг катта салибий оқибатларидан бири бу- “ақлий салоҳият оқими”ҳисобланади. “Ақлларнинг оқиб кетиши” бу- юқори малакали мутахассиларнинг, потенциал мутахассис (стажёр, аспирант)ларнинг қайтмайдиган эмиграцияси бўлиб, иммиграция мамлакатларида уларни қандай йўл билан бўлса ҳам жалб қилиш борасида миграция сиёсати юритилади. Аксарият олимлар “ақлларнинг оқиб 81

кетиши” олимлар миграцияси ёки интеллектуал миграция билан тенг деб ҳисоблайдилар60. Ушбу тушунча 1950 йилларда инглиз олимларининг АҚШга оммавий эмиграциясини изоҳлаш билан пайдо бўлган. Ушбу даврдан то ҳозирги кунга қадар малакали мигрантларнинг глобал миграцияси кўпгина мамлакатларнинг келажаги учун жиддий муаммо туғдирмоқда. “Ақлларнинг оқиб кетиши” тенденцияси 1965 йилда АҚШда янги иммиграция қонуни қабул қилиниши билан бошланди, дейиш мумкин. Мазкур қонун АҚШга нисбатан кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардан юқори малакали кадрларни жалб қилиш учун хуқуқий асос бўлди ҳамда аввал бошдан АҚШга Канада ва Европанинг Германия ва Франция каби мамлакатларидан малакали кадрлар кета бошлади. Айни пайтда бу мамлакатлар уларни ўрнини Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги малакали мутахассислар эвазига тўлдира бошлади. 1990 йилларнинг бошларига келиб эса, “ақлларнинг оқиб кетиши” Шарқий Европа мамлакатлари ва Собиқ Иттифоқ мамлакаталаридаги мутахассисларни ҳам жалб қилувчи глобал характердаги жараёнга айланди. “Ақлий салоҳият оқими” қуйидаги салбий оқибатларга эга:  Демографик йўқотишлар  Мамлакат ривожи учун бой берилган имконият  Илмий техник тараққиёт суръатларининг секнилашиши  Иқтисодий ўсишнинг секинлашуви “Ақлий салоҳият оқими” муаммосини ҳал қилиш учун унинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш лозим. Бу энг аввало, донор мамлакатда илм- фанни етарли даражада молиялаштирилмаслиги, беқарор 60ИонцевВ.А. Международная миграция населения : Закономерности, проблемы, перспективы. Док.дисс.М.: 1999. С.156. 82

сисёсий ҳолат, ижтимоий келишмовчилик таҳдидлари, шунингдек, ёш олимларнинг уй жой билан боғлиқ муаммолари. “Ақлий салоҳият оқими”ни ҳал қилиш учун қуйидаги чора- тадбирларни амалга ошириш лозим: 1. Касбий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлкидаги илмий техник тадқиқот дастурларини амалга ошириш учун хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ташкил қилиш; 2. Миллий меҳнат бозорини ёш олимлар учун иш ўринларини таъминлаш борасида такомиллаштириш. Бу борада иш ўринларининг нафақат сони, балки сифатини ҳам ҳисобга олиш лозим; 3. Илмий техник тараққиётга хизмат қилувчи ёшлар учун уй- жой қуриш дастурларини ишга тушириш, миллий фан тараққиёт учун учун хизмат қилувчи кишилар учун турли ҳил ипотека кредитларини ривожлантириш; 4. Фанлар Академияларида иштирок этиш учун ёш олимларга квоталар ажратиш. АҚШнинг Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси тадқиқотларининг кўрсатишича, “ақлий салоҳият оқими”га нафақат донор мамлакатлардаги қуйи турмуш даражаси, балки мутахассисларда хориж мамлакатларига ўзининг саёҳатини молиялаштириш имкониятининг мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бюро мамлакатларининг ҳисоб китобларига кўра, донор мамлакатлар маҳаллий университет битирувчисини тайёрлаш учун ўртача 50 минг АҚШ доллари сарфлайди. Битирувчининг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши билан ушбу сарфланган пул йўқолади, лекин бу ҳали йўқотишларнинг ҳамммаси эмас. African Capacity Building Foundation фонди маълумотларига кўра, йилига Африка минтақасининг тахминан 20 минг юқори малакали кадрлари ўз бахтли ҳаётларини излаш мақсадида ўз Ватанларини тарк этадилар. Бу жараён оқибатида Африка мамлакатларида мунтазам равишда малакали ишчи кучи танқислиги муаммоси мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёти ва илм-фан соҳасининг 83

жадаллашишини сустлаштиради. Шунингдек, Фонд маълумотларига кўра, мутахассисларнинг мамлакатни тарк этишлари бюджет йўқотишлари (эмигрантлар ўз ватанида солиқ тўламайдилар)ига, янги иш ўринларини яратиш суръатларига, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигининг сусайишига олиб келади. Жаҳон Банки маълумотларига кўра, Африка мамлакатлари хорижлик дастурчилар, ўқитувчилар, муҳандис ва менежерларнинг иш ҳақи учун йилига ўртача 4 миллиард АҚШ доллари сарфлайдилар. Шу ўринда “ақлий салоҳият оқими” жараёнинг ижобий оқибатига ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Мамлкатга қайтиб келган малакали мигрантлар ўзлари билан билим, тажриба ва кўникма билан қайтадилар. Масалан, Тайваннинг юқори технологияли компанияларининг ярмидан кўпи АҚШдан қайтиб келган тайванликлар томонидан ташкил этилган. Хитойдаги йирик интернет компанияларининг аксариятини АҚШда таълим олган этник хитойликлар ташкил этганлар. Ҳиндистондаги ахборот коммуникация технологияларининг юқори даражада ўсиб кетиши 1970- 1980 йилларда АҚШга кетган ҳиндистонлик мутахассисларнинг 1990- йилларда мамлакатга қайтиб келиши сабаб бўлган. Хусусан, 20 та йирик ҳинд софтвеар компанияларининг 10 таси АҚШлик ҳиндлар томонидан, яна 4 таси эса улар билан ҳамкорликда ташкил этилган. Мутахассисларнинг мамлакатга қайтиб келиши натижасида хозирда ҳинд ахборот технологиялари компанияларининг мамлакат ЯИМнинг 7,5%ини таъминлашига ва 2 миллиондан ортиқ янги иш ўринларининг яратилишига замин ҳозирлади. Хорижда ишлаш учун кетган мутахассилар пул ўтказмалари ёки қандайдир ашёлар шаклида ўз ватанларига моддий ёрдам бериб турадилар. Аграр Ривожланиш Халқаро Фонди ҳисоб китобларига кўра, 2006 йилда ривожланган мамлакатларда ишлаган 150 миллион нафар мигрантлар ўз Ватанларига 300 миллиард АҚШ доллари ўтказганлар. Таққослаш ўрнида шуни айтиш мумкинки, ривожланaётган мамлакатларга ёрдам берадиган 84

халқаро донорлар 104 миллиард АҚШ доллари ҳажмида халқаро ёрдам дастурларини, 167 миллиард АҚШ доллари ҳажмида ушбу мамлакатларга хорижий инвестицияларни юборганлар. Жаҳон Банки маълумотлaрига кўра, баъзи мамлакатлардан чиққан юқори мансабдор шахслар ўз ватанларида кўпинча халқаро компаниялар филиалларини очишга кўмаклашадилар. Шунингдек, хориж мамлакатларига кўчиш истагида бўлган ва у ерда мувваффақиятга эришиш истагида бўлганларнинг ўз Ватанларида таълим ва малакага эга бўлишга катта куч сарфлашлари донор мамлакатда таълим тизимининг яхшиланишига ва аҳолининг таълим даражасини кўтарилигшига олиб келиши мумкин. Назорат учун саволлар: 1. Миграциянинг қандай турлари мавжуд? 2. Миграциянинг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. Ишчи кучи миграциянинг салбий ва ижобий оқибатларини санаб беринг. 4. “Ақлий салоҳият оқими”ни олдини олиш учун хукумат томонидан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим? 5-МАВЗУ. НОҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШИ Режа: 5.1. Ноқонуний миграциянинг моҳияти ва турлари 5.2.Ноқонуний миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар 5.3.Ноқонуний миграцияга қарши курашиш чора-тадбирлари 5.4. Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда ноқонуний миграцияга қарши курашиш 5.5. Ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатларда ноқонуний миграцияга қарши курашиш 85

Калит сўзлар: ноқонуний миграция, ярим ноқонуний миграция, ноқонуний мигрант, норасмий мигрант, ноқонуний бандлик, акт, конвенция. 5.1. Ноқонуний миграциянинг моҳияти ва турлари XX асрнинг ўрталаридан бошлаб жаҳондаги миграция жараёнларининг ривожланишида ноқонуний миграция ҳажмининг ортиб бориш тенденцияси кузатила бошланди. Ноқонуний миграцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб чора-тадбирларнинг амалга оширилишига қарамай, сўнгги ўн йилликда унинг ҳажми қисқариш ўрнига ортишда давом этмоқда. Ноқонуний миграция мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва хавфсизлик жараёнларига жиддий таъсир кўрсатувчи мураккаб ижтимоий- иқтисодий жараён ҳисобланади. Халқаро Меҳнат Ташкилоти бугунги кунда дунёдаги миграция оқимларининг 1/3қисмини ноқонуний деб ҳисоблайди. Ноқонуний мигрантлар асосан 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан сўнг юқори суръатлар билан ўсиб бораётган яширин иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатадилар. ЕИ мамлакатларида яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши ўртача 20%га тенг бўлиб, хусусан, Грецияда 30-35%, Италияда 27,8%, Испанияда 23,4%ни, аниқ миграция сиёсати ва қочоқларни қабул қилиш дастурига риоя қилувчи Ирландия, Франция ва Германияда эса, 14,9%-16,3%ни ташкил қилади61. 2000 йилларга келиб макроиқтисодий ҳолатнинг ёмонлашуви ва жаҳон мамлакатларида миграцияни назорат қилувчи чора-тадбирларнинг кескинлашуви, дунёдаги геоиқтисодий ҳолатнинг ўзгариши ва бошқа бир қатор омиллар ноқонуний миграция ҳажмининг бироз қисқаришига олиб келди. Бироқ мигрантларнинг ноқонуний кўчиш ва ишлашга, иш 61 Нелегальная миграция как фактор риска в странах ЕС// http://www.webeconomy.ru/index.php?page=cat&cat=mcat&mcat=223&type=news&newsid=2091 86

берувчиларнинг эса, ноқонуний ишчи кучидан фойдаланишга бўлган иштиёқи ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу борада меҳнат миграциясини қонуний шаклда амалга ошириш имкониятлари мавжуд бўлган нисбатан либерал иммиграция сиёсати олиб бораётган мамлакатларда ноқонуний миграция танлов мезонларидан ўта олмаганлар ва ноқонуний миграцияни кам харж деб ҳисоблаганлар учун альтернатив йўл ҳисобланади. Аксинча, қонуний кўчиб ўтиш ва мамлакатда қолиш имкониятлари чекланган яъни чекловчи иммиграция сиёсатини олиб бораётган мамлакатларда ноқонуний миграция аксарият мигрантлар учун хорижга кўчиб ўтишнинг ягона йўли ҳисобланади. Халқаро Миграция Ташкилотининг башоратларига кўра, 2030 йилга келиб, Ер шари аҳолисининг миграцион фаоллиги 300 миллион кишига етади ва уларнинг катта қисмини ноқонуний мигрантлар ташкил қилади. Россиялик демограф В.Щербаков нолегал миграцияни уч турга яъни яримқонуний, ноқонуний ва криминал миграцияга ажратади 62 . Шунингдек ноқонуний миграциянинг шакли ҳам уч ҳил кўринишда намоён бўлади: -Мамлакат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиш; -Мамлакатда ноқонуний равишда яшаш; -Ноқонуний бандлик, яъни махсус органлар рухсатисиз ишлаш. Қуйидаги категориялардаги кишилар ноқонуний мигрантлар ҳисобланади:  Шахсни тасдиқловчи хужжатсиз ёки ясама хужжат билан мамлакатга кириб келувчи ёки унда қолувчи хорижликлар;  Мамлакат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтувчи ҳамда мамлакатга кириши таъқиқланган мигрантлар;  Мамлакат худудида муддати ўтган виза билан яшовчи хорижлик фуқаролар, таълим олиш муддати тугагандан сўнг мамлакатни тарк 62 В.П.Щербаков. Роль трудовой миграции в развитии глобализационнных процессов в мировом.Канд.дисс. М.2012.С.43. 87

этмаган хорижлик талабалар ҳамда меҳнат шартномаси муддати тугаган хорижлик ишчилар;  Хорижлик фуқароларнинг мамлакат ҳудудида туғилган фарзандлари (Бу ҳолат турли мамлакатлардаги қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда қонуний ёки ноқонуний ҳисобланиши мумкин). Ноқонуний мигрантлар одатда арзон ётоқхоналар, омборхоналар ва корхоналарда яшайдилар. Ноқоуний меҳнат мигрантлари аксарият ҳолларда одам савдоси қурбони бўладилар. 5.2.Ноқонуний миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар Ноқонуний миграциянинг шаклланишига бир қатор демографик, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва сиёсий омиллар таъсир қилади. Аммо аксарият ҳолатларда ноқонуний миграциянинг асосий сабаби бу мамлакатлар иқтисодий тараққиёти ўртасидаги тафовутдир. Юқори турмуш даражасига эга бўлган мамлакатлар нисбатан кам ривожланган мамлакат фуқаролари учун жуда жозибадор бўлиб, уларга ўз фуқароларига нисбатан камроқ иш ҳақи тўлайдилар. Агар бу иммигрантлар ноқонуний бўлса унданда кам иш ҳақи тўлаш имконияти юзага келади. Айнан мазкур иқтисодий омил ноқонуний миграциянинг асосий сабаби ҳисобланади. Хорижий мамлакатга борган хар қандай мигрант ҳам қонуний равишда ишга жойлашиш имкониятга эга бўлмайди, натижада улар учун мамлакатда таъқиқланган шаклда ва жойларда ишлаш имкониятларини излайдилар. Ноқонуний миграциянинг сиёсий омиллари: 1) сиёсий таъқиб, сиёсий ҳокимиятнинг ўзгариши; 2) ирқий, этник ва диний дискриминация; 3) табиий офатлар; 4) хуқуматдаги ислоҳотлар. Ноқонуний миграциянинг хуқуқий омиллари: 88

1) давлат органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа институтларнинг давлат ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилига амал қилмаслиги; 2) Мамлакат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтувчи кишилар, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши курашувчи мансабдор шахслар томонидан хуқуқий негилизмнинг тарқалиши; 3) Бюрократик тўсиқлар. Ноқонуний миграциянинг иқтисодий сабабларини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: 1) Мамлакатдаги беқарор иқтисодий ҳолат; 2) Ишсизлик, иш хақининг ўз вақтида тўланмаслиги, ижтимоий таъминотнинг мавжуд эмаслиги каби ҳолатлар натижасида аҳоли турмуш даражасининг тушиб кетиши; 3) Нолегал миграция билан шуғулланувчи давлат ташкилотларининг етарличи молиявий таъминланмаслиги; 4) Ишчи кучини етказиб берувчи ёки уни қабул қилувчи мамлакатда чекловчи миграция сиёсатининг олиб борилиши. Шунингдек, мамлакат фуқаросининг ўз мамлакатида тортилиши мумкин бўлган жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида бошқа мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда кўчиб ўтиши ҳам ноқонуний миграция учун асос яратади. Ноқонуний миграциянинг оқибатлари қуйидагилардан иборат:  Иш берувчилар томонидан ноқонуний мигрантларга энг қуйи стандартларга мос меҳнат муносабатларини ташкил қилиниши;  Ноқоуний меҳнат мигрантларини ёллаш хавфсиз ва муносиб меҳнат қилиш шароитлари учун сарфланадиган маблағларнинг тежалишига олиб келиши;  Яшаш учун арзон бўлган ҳудудларда аҳоли сонинг кўпайиб кетиши ва ўта зич жойлашиши; 89

 Оилаларнинг бузилиши;  Нолегелал мигрантлардан фойдаланиш иш берувчининг ижтимоий ва хуқуқий ҳимоя тизимига сарфлайдиган харажатларини қисқаришига олиб келиши;  Хавфли касалликларнинг ривожланиш эҳтимолининг ортиши  Мигрантларнинг санитар гигиеник яшаш шароитларининг ёмонлашуви. 5.3. Ноқонуний миграцияга қарши курашиш чора- тадбирлари Ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётган турли ҳил ҳуқуқий актларни икки гурухга ажратиш мумкин: 1) Халқаро ҳуқуқий актлар; 2) Ҳукуматлараро ҳуқуқий актлар 1)Халқаро ҳуқуқий актларга БМТ доирасида қабул қилнган хужжатлар мисол бўла олади. Бу борада қуйидагиларни келтириш мумкин:  2008 йил 15 ноябрда Нью-Йоркда қабул қилинган БМТнинг “Трансмиллий ташкиллаштирилган жиноятчиликка қарши “ конвенцияси;  2000 йил 15 ноябрда Нью-Йоркда қабул қилинган БМТнинг “Мигрантларни қуруқлик, сув ва ҳаво орқали ноқонуний равишда олиб кириш тўғрисида”ги Протоколи. Мазкур Протоколда ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний равишда олиб кириш, ноқонуний равишда мамлакатга кириб келиш, шахсни тасдиқловчи ноқонуний хужжатлар тайёрлаш каби тушунчаларга изоҳ берилган. Ушбу хужжатлар асосида аъзо мамлакатлар ҳудудга нолегал кириш ва чиқиш, нолегал ўтказувчилар, нолегал хужжатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида ноқонуний миграцияга қарши ҳамкорликни амалга оширишлари лозим. БМТ конвенцияси ва протоколи аъзо мамлакатларга Протоколнинг 6- моддасида кўрсатилган жиноятчилик қурбонлари бўлган кишиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлган барча чораларни 90

кўриш маажбурияти юкланади. Шунингдек, Протоколда мигрантларнинг қайтиши ва қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган тартиб-қоидаларни ҳам тартибга солади. Ўз мамлакатида яшаш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда юқоридаги моддада санаб ўтилган жиноятчилик қурбонлари бўлган фуқароларни асоссиз равишда мамлакатга киритилмаслигига йўл қўймаслик уларнинг қайтиши ва қабул қилинишига ёрдам бериш аъзо мамлакатларнинг вазифаси ҳисобланади. 1958 йилда Женевада қабул қилинган “Очиқ денгиз ва ноқонуний мигрантларга қарши курашиш ҳақида”ги Женева ва 1982 йилда Монтего Бейда қабул қилинган “Денгиз ҳуқуқи тўғрисида”ги БМТ конвенциясида денгизга яқин жойлашган мамлакатлар ва уларда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари ўрин олган. Шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро хуқуқий актларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Буларга 1975 йилда Женевада қабул қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг “Миграция соҳасида суистеъмол қилиш ва меҳнат мигрантларига бўлган муносабатда тенгликни таъминлаш тўғрисидаги” конвенция. Унга кўра, ташкилотнинг барча аъзо мамлакатлари ўз юрисдикцияси доирасида ва бошқа аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликда қуйидаги мақсадларда зарур чора- тадбирларни амалга ошириши лозим: 1)хуфёна миграция харакатлари ва мигрантларни ноқонуний равишда ишга ёллашни олдини олиш; 2) ноқонуний ва хуфёна миграцияни ташкил қилувчиларга ҳамда ноқонуний шаклда иммиграция қилганларни ишга ёлловчиларга қарши курашиш. 1977 йилда Страсбургда қабул қилинган “Меҳнат мигрантларининг хуқуқий мавқеи тўғрисида”ги Европа конвенцияси. Ушбу конвенция мигрантларни ишга ёллаш шакли, меҳнат қиилиш шароитлари ва режими, тиббий кўрикдан ўтказиш, касбий имтиҳон, бошланғич ва тил тайёргарлиги, мигрантларнинг мамлакатга кириш ва чиқиш хуқуқлари, 91

оилаларнинг бирлашуви ва мигрантларнинг ватанларига қайтиши билан боғлиқ масалаларга бағишланган. 2)Ҳукуматлараро ҳуқуқий актлар 1)1998 йилда Москвада қабул қилинган “МДҲга аъзо мамлакатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашиш тўғрисида”ги келишув минтақадаги ушбу соҳадаги асосий халқаро хуқуқий хужжат ҳисобланади. Келишувда учинчи мамлакат фуқаролари бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган, МДҲ мамлакатларига кириш, чиқиш, унинг чегаралари доирасида ҳаракатланиш борасидаги ҳуқуқларини бузган ноқонуний мигрантлар масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, келишувда МДҲга аъзо мамлакатларнинг миллий қонунчилигида унинг худудига кириши борасидаги тартиб-қоидаларни бузган аъзо мамлакат фуқаролари масаласи ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, келишувда аъзо мамлакатларнинг нолегал мирантларни депортация қилиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда ноқонуний мигрантларга ва бу жараёнга жалб қилинган барча шахсларга жавобгарлик соҳасида ҳар бир аъзо мамлакатларнинг миллий қонунчилигини уйғунлаштириш йўналишларда ҳамкорлик қилишлари кўзда тутилган. Мазкур келишув доирасида мунтазам равишда шахсни тасдиқловчи ва мамлакат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи хужжатлар намунаси, ноқонуний миграция бўйича аниқланган каналлар ва келишувда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган; 2)1998 йилда Москвада қабул қилинган “МДҲга аъзо мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлиги тўғрисида”ги келишув. Ушбу келишув ноқонуний миграция, одам савдоси ва учинчи шахслар томонидан уларнинг эксплуатация қилиниши билан боғлиқ бўлган жиноятчиликни олдини олиш, уни аниқлаш, очиш ва уни тергов қилишга йўналтирилган. Ушбу ҳамкорлик асосан маълумотлар алмашинуви асосида йўлга қўйилади; 92

3)2004 йилда Остонада қабул қилинган “МДҲга аъзо мамлакатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашишдаги ҳамкорлиги тўғрисида”ги Концепция; 4) 2000 йилда Москвада қабул қилинган “Аъзо мамлакатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ мамлакатга кириши таъқиқланган ноқонуний мигрантлар тўғрисида”ги умумий маълумотлар базаси ҳамда “Ноқонуний миграция тўғрисидаги маълумотлар алмашинув тартиби ҳақида”ги Низом; 5)Юқорида келтирилган “Ноқонуний миграцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Келишув ва “Ноқонуний миграция қарши кураш тўғрисида”ги Концепция асосида асосида 2011 йилда Душанбеда “2012-2014 йиллар давомида МДҲга аъзо мамлакатларда ноқонуний миграция қарши курашиш тўғрисида”ги Дастур қабул қилинди. Шунингдек мамлакатлар ўртасида ҳам ушбу соҳада қуйидаги иккитомонлама ва учтомонлама келишувлар имзоланган: 1)2010 йилда Белорусия, Қозоғистон ва Россия Федерацияси ўртасида “Учинчи мамлакатлардан кириб келувчи ноқонуний миграцияга курашиш тўғрисидаги ” Келишув; 2) 2015 йилда Россия Федерацияси ва Словакия Республикаси ўртасида “Ноқонуний миграция қарши кураш тўғрисида”ги Келишув. Шунингдек, Россия Федерациясида 2006 йилда қабул қилинган “Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграцион ҳисобга олиш” тўғрисидаги 109-сонли Қонун, 2002 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисидаги” 1948-1-сонли Қонун, 2015 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Россия Федерациясида хорижлик фуқароларнинг хуқуқий ҳолати тўғрисидаги ” 62-сонли Қонунлар шулар жумласидандур. Россия Федерациясида 2015 йилга келиб миграция соҳасидаги қонунчиликнинг янгиланиши паспорт виза режимини қучайтириш, хорижлик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг рўйхатдан ўтиш тизимини тартибга солишга йўналтирилган эди. 93

Хулоса ўрни шуни айтиш мумкинки, ноқонуний миграция мамлакатдаги жамият ҳаётининг барча жабҳаларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли мамлакатлар ноқонуний мигрантларни кириб келиши ва чиқиб кетишини олдини олиш билан боғлиқ бўлган халқаро ҳуқуқий актларни ишлаб чиқишлари ва имзолашлари муҳим аҳамиятга эга. Аммо бу борада халқаро хуқуқий актларни ўзигина етарли эмас бўлиб, бу соҳада мамлакат ичида миллий қонунчилик доирасида ҳам ноқонуний миграцияга қарши мавқеъ мустаҳкамланиши лозим. 5.4. Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда ноқонуний миграцияга қарши курашиш Барча мамлакатларда бўлгани каби Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳам виза бериш ва чегараларни ҳимоя қилишнинг кескинлигига қарамасдан, ноқонуний миграция жараёнлари кузатилади. Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази ICMPDнинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ғарбий Европа мамлакатларида тахминан 2 миллиондан 6 миллионгача ноқонуний мигрантлар фаолият кўрсатади. Шунингдек мазкур ташкилотнинг маълумотларига кўра, Италияда 200 мингдан 1 миллионгача, Испанияда 150 мингтадан 700 мингтагача, Германияда 500 мингтадан 1,5 миллионгача, Францияда 300 мингтдан 500 мингтагача, Бельгияда 90 мингтадан 150 мингтагача ноқонуний мигрантлар истиқомат қиладилар. Европа Иттифоқи мамлакатларига йилига тахминан 500 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантлар кириб келади. Европа Иттифоқининг энг кўп ноқонуний мигрантлари тўпланган асосий мамлакатлfр бу -Италия, Испания, Греция ва Португалия бўлиб, мазкур мамлакатларнинг меҳнат бозорида сўнгги йиллардан айниқса паст малакали ишчи кучига бўлган талаб борган сари ошиб бормоқда. Мазкур тўрт мамлакатдан ташқари Франция, Голландия, Буюк Британия ва Германияда ҳам ноқонуний мигрантлар нисбатан кўп бўлиб, мазкур мамлакатларда ноқонуний мигрантларни легаллаштириш дастурлари амалга оширилмоқда. 94

Ноқонуний миграцияни рағбатлантирувчи омиллардан бири-бу мигрантлар интилувчи яқин жойлашган мамлакатлардаги миграция қонунчилигининг нисбатан либерал эканлиги билан изоҳланади. Бу борада Туркия Республикаси, Чехия, Венгрия, Албания, Словакия, Руминия, Польша ва Болгарияларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, Ғарбий Европа мамлакатларидаги ҳудудий кўчиб ўтишнинг кенг тарқалган шаклларидан бири ҳам айнан ноқонуний миграциядар. Иммиграцон хизматларнинг маълумотларига кўра, ноқонуний мигрантлар Европа Иттифоқи ҳудудига турли ҳил йўллар, хусусан, ясама хужжатлар, қалбаки визалар, сохта никоҳлар, темир йўл вагонлар остидаги бўш контейнерлар, цистерналар ва бошқалар орқали кириб келадилар. Ушбу мамлакатларга йўналган ноқонуний миграциянинг асосини ижтимоий-иқтисодий омиллар ташкил қилади, ноқонуний кўчиш эса, кескин миграция қонунчилиги ва қонуний равишда мамлакатга кириб келиш имкониятларининг камлиги билан изоҳланади. Шу ўринда, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатида аҳоли миграцияси муҳим стратегик йўналиш бўлиб, ушбу жараён унинг кенгайишида катта аҳмиятга эга. Бироқ ушбу кенгайиш билан бир қаторда ноқонуний миграциянинг ҳажми тобора кенгайиб бормоқда. Маълумотларга кўра, европаликларнинг ярмига яқини Европа Иттифоқининг кенгайиш фикрини қўллаб қувватласалар, қолган қисми эса, унинг кенгайиши Шарқий Европа мамлактларидан кириб келувчи арзон қонуний мигрантлар ҳисобига ишсизликнинг ортиши эҳтимолидан хавфсирайдирадилар. Хусусан, Германияда турклар ва курдларнинг, Францияда жазоирликларнинг, Буюк Британияда ҳиндлар ва покистонликларнинг ноқонуний миграцияси кўп кузатилади. Шу ўринда иммигрантларнинг аксарият қисми шахсий таклифлар билан туристик, таълим ва ишлаш визалари билан қонуний асосда мамлакатларга кириб келсаларда, виза муддатлари ўтиши билан улар мамлакатда қолиб кетгач ноқонуний мигрантларга айланадилар. 95

Албаттаки, ноқонуний миграциянинг Европа учун ижтимоий- иқтисодий жиҳатдан салбий оқибатлари талайгина. Чунончи, ноқонуний мигрантлар хар қандай шароитлар, хусусан, минимал иш ҳақи, максимал иш соати кабиларга мослашиб ишлаш учун тайёр бўладилар, натижада европа мамлакатларида мавжуд ижтимоий таъминотнинг бузилиши, чегаралар назорати, қочоқлар лагерлари, улар учун ижтимоий ва тиббий хизматлар, депортация кабилар учун йирик молиявий харажатларнинг юзага келиши кузатилади. Шу ўринда ноқонуний мигрантларнинг хавфсизлик жиҳатидан ҳам етарлича жиддий муаммолар туғдиришини эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Европа Иттифоқи мамлакатларида ноқонуний миграция қарши курашиш мақсадида 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб чекловчи чора- тадбирлар амага оширила бошланди. Хусусан, Бельгия хукумати ноқонуний мигрантларни ёллаган тадбиркорларга 500 минг франккача бўлган миқдордаги жарималар белгилаган. Франция, Люксембург ва Германияда эса бундай жарималар нафақат иш берувчиларга, балки ноқонуний ишга зёлловчиларга ҳам кенг қўлланилади ва ҳамда жазо чоралари ҳибсга олиш ва депортациягача боради. Европа мамлакатларидаги ноқонуний миграцияга қарши курашнинг муҳим қадамларидан бири бу -2000 йилда испан Севилиясида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммити бўлиб, унда Европада ноқонуний миграцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари аниқлаб олинган эди. Бу борада Испания, Италия, Буюк Британия каби ноқонуний миграция улуши юқори бўлган мамлакатларда ўз фуқароларининг Европа мамлакатларига ноқонунй равишда чиқиб кетишига тўсқинлик қилмаётган мамлакатларга нисбатан кескин иқтисодий санкцияларни қўллашни талаб қилганлар. Шунингдек, импортёр мамлакатлар орасида ноқонуний миграцияга қарши кураш чораларининг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда ривожланаётган мамлакатларга иқтисодий ёрдам бериш таклифлари ҳам илгари сурилган. Бироқ, Франция, Швеция ва Люксембург каби 96

мамлакатлар эса, Европа мамлакатлари яқин келажакда турмуш даражаси ва ижтимоий таъминотини иммигрантларнинг ёрдамисиз сақлаб қола олмаслигини ҳисобга олган ҳолда, мигрантларга нисбатан чекловчи эмас, балки тартибга солувчи чораларни кўриш лозим деб ҳисоблайдилар. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Европа мамлакатларида ноқонуний миграцияга қарши курашишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб олинган:  Иммигрантларнинг мамлакатга кириб келиши ва еу ерда бўлишини тартибга солувчи кескин қонунчилик актларини ва ҳуқуқий нормаларни жорий этиш (жумладан, виза хужжатлари стандартлари ва қочоқ мавқеъини қўлга киритиш муддатларини унификация қилиш);  Умумий чегаралар назоратини кучайтириш;  Чегара бўйлаб ҳамкорлик операцияларини ўтказиш;  Автомагистраллар, аэропортлар, денгиз йўллари ва темир йўл вокзалларида назорат пунктларини ҳимоя қилиш имкониятини берувчи умумий консуллик тизими ва чегара хизматини ташкил этиш;  Кириш визалари маълумотлар базасини ва Европа Иттифоқи мамлакалари ҳудудига кириб келиши учун визага эга бўлиши лозим бўлган ва визасиз ҳаракатланиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тайёрлаш;  Ташқи чегараларни кесиб ўтиш тартиблари тўғрисидаги қонунларнинг умумий базасини ишлаб чиқиш ва чегара хизматлари учун амалий қўлланма тайёрлаш;  Қўшма соҳил кучлари полиция кучларини ташкил этиш;  Тоғ ва ўрмон ҳудуларидаги чегараларни мустаҳкамлаш;  Баъзи бир мамлакатлар ўртасидаги чегараларни қисман тиклаш (Масалан, 1996 йилдан бошлаб Франция ва Бенилюкс ўртасида ҳамда Испания ва Португалия ўртасида чегра хизмати йўлга қўйилган); 97

 Контрабанда ва Европага ноқонуний равишда кишиларни олиб кириш билан шуғулланувчи халқаро (трансмиллий) жиноятчилик гурухларига қарши чораларни кескинлаштириш;  Ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш ва ўз фуқароларини Ватанига қайтириш муаммоси бўйича ҳамкорлик қилмайдиган мамлакатларга босим ўтказиш (Марокаш, Туркия, Албания); Умуман олганда, Европа Иттифоқи мамлакатлари минтақага нолегал мигрантларнинг чегаралар орқали транзит йўл билан кириб келишини аниқлш ва уни бартараф этишга доир чораларни ўз ичига олган ноқонуний миграцияга қарши умумий муросавий йўлни танлашга муваффақ бўлдилар. “Севилья декларация” сига мувофиқ қабул қилинган дастурга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш ишларини фаоллаштиришлари ва асосий эътибор иммигрантларни ўз иҳтиёри билан Ватанига қайтиб кетишларини таъминлашга йўналтирилган. Бунга мисол сифатида Австрия хукумати ташаббуси билн чечен қочоқларини Чечен Республикасига репатриация қилиш дастури амалга оширилаётганини келтириш мумкин. Шу ўринда минтақадаги ноқонуний мигрантларни оммавий равишда қонунийлаштириш кампанияси амалиётини давом эттираётган мамлакатларга нисбатан норозилик билдирилмоқда. Бундай мамлакатлар ноқонуний мигрантларга таваккал учун рағбат ва “мукофот” олиш имкониятларини яратиб бераёганликла айбланмоқдалар. Бундай чоралар Европа Итифоқининг умумий ташқи сиёсати ва хавфсизлигига жиддий зарар келтириши мумкинлиги таъкидланмоқда. Бундай йўналишдаги дастурларни амалга оширишнинг мураккаблигини, минтақадаги баъзи иш берувчилар ва мигрантларнинг ноқонуний миграциядан манфаатдор эканликлари билан изоҳлаш мумкин. Ноқонуний миграцияга қарши курашиш Россия Федерациясида ҳам долзарб аҳамиятга эга. Ноқонуний миграцига қарши курашиш тизимининг мукаммал эмаслиги мамлакатда тахминан 3-5 миллион атрофидаги хорижликларнинг ўз меҳнат фаолиятини расмий рухсатномасиз олиб 98

бораётганига сабаб бўлмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатларининг ноқонуний миграцияга қарши курашиш тажрибаси Россия Федеациясида ҳам оқилона чораларни ишлаб чиқилишига туртки бўлмоқда. Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин томонидан 2020 йил 13 июнда тасдиқланган “Россия Федерациясининг 2025 йилга қадар бўлган давлат миграция сиёсати тўғрисида”ги Концепциясида ноқонуний миграцияга қарши курашиш мамлакатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, максимал даражадаги ҳимояланганликни таъминлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Россия Федерациясининг давлат миграция сиёсатида ноқонуий миграцияга қарши кураш соҳаси қуйидаги асосий йўналишлардан иборат:  Ноқонуний миграцияга қарши курашишнинг хуқуқий базасини такомиллаштириш;  Россия Федерациясининг миграция қонунчилиги бузилиши учун жавобгарлик чораларини такомиллаштириш;  Россия Федерациясининг хуқуқий-норматив актларида иммиграция назорати тушунчасини мустаҳкамлаш, бунга ваколатли бўлган органларни аниқлаш орқали иммиграцион назорат тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;  Россия Федерацияси ҳудудига хорижликларнинг кириб келиши ва мамлакатда қолишини давлат назорати тизимини такомиллаштириш;  Шахсни аниқлаш имкониятини берувчи паспорт-виза ва бошқа хужжатларнинг ҳимояланишини ошириш ҳисобига ноқонуний миграция каналларини ташкил этишга қарши курашиш;  Реадмиссия тартибларини амалга ошириш учун инфратузилмани яратиш ва депортация ёки мамлакатдан маъмурий чиқариб юборилиши лозим бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таъминлаш учун махсус ташкилотларнинг фаолиятини йўлга қўйиш; 99


Like this book? You can publish your book online for free in a few minutes!
Create your own flipbook