1973-74 йилдаги нефт инқирозидан кейинги йиларда мигрантларнинг пул ўтказмалари қисқариб кетди. 1964-2005 йиллар давомида Турк фуқароларини энг кўп қабул қилган мамлакат Германиядан турк мигрантлари томонидан жами 47,5 миллирд евро миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди. Айнан шу даврда Германиядан Туркия иқтисодиётига кириб келган капитал оқими 17,8 миллиард еврони ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажми 4,2 миллиард еврони такшил қилди149. Гарчанд хорижий пул ўтказмалари хеч қачон мамлакат ЯИМнинг 3,6%идан ортиқ хажмни ташкил қилмаган бўлсада, аммо у савдо дефицитини қоплашнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилди 150 . 1980 йилларда хорижий пул ўтказмалари савдо баланси тақчиллигининг 50%ини қоплаган бўлса, 1990 йилларга келиб 35%инигина қоплади. Хорижий пул ўтказмалари хажмининг 1980 йиллардан кейин қисқариб борганини бир томондан турк эмигрантлари сонининг қисқаргани билан, бошқа томондан эса, юқорида таъкидланган оилаларнинг бирлашиши сабабли хорижда турк фуқароларининг кўпчилиги доимий яшаш хуқуқини қўлга киритишлари билан изохлаш мумкин. Шунингдек мазкур хорижий пул ўтказмалари 1994 ва 2001 йилларда Туркияда бўлиб ўтган иқтисодий инқироз холатларининг салбий таъсирни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, хорижий пул ўтказмалари турли хил ташқи молиявий оқимлардан фарқли ўлароқ тўғридан- тўғри уй хўжаликларига ва алоҳида шахсларга йўналтирилганлигини эътироф этиш керак. Туркия хукумати пул ўтказмаларини турли хил имтиёзли фоз ставкалари ва махсус инвестиция схемалар асосида кўпроқ жалб қилишга харакат қилди. Хусусан, хукумат томонидан “Ишчи Инвестиция банк”лари ташкил этилиб, бу банклар меҳнат мигрантларининг пул ўтказмаларини 149Ўша жойда .2007.P.7. 150 Turkey Country and Research areas Report.Project Paper #5/ P.32. 250
турли хил индустриал лойиҳаларга киритилишини таъминлаганлар ҳамда қайтиб келган мигрантлар ўз маблағлари киритилган корхоналарда ишлаш имкониятига эга бўлганлар. Шунингдек хукумат томонидан махсус кооперативлар ташкил этилиб, уларнинг аъзолари хорижда ишлаган пулларини турли хил тижорат ва инфратузилма лойиҳаларига сарфлашлари шарти билангина хорижда ишлаш хуқуқини биринчилардан бўлиб қўлга киритганлар. Шу билан бирга узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол товарларини олиб кираётган меҳнат мигрантлари қисман бож тўловларидан ҳам озод қилинганлар. 13.1-расм.Туркияда хорижий пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши,% Манба:Жаҳон банки маълумотлари Жахон Банки маълумотларига кўра, Туркия ривожланаётган мамлакатлар ичида хорижий пул ўтказмалари хажми бўйича 1980 йилларда учинчи, 1995 йилда иккинчи, 2000 йилда тўртинчи ва 2002 йилда эса ( 1,9 миллард АҚШ доллари) ўн еттинчи ўринни эгаллаган мамлакат ҳисобланган. 13.5. Туркия Республикасининг ишчи кучи импортёрига айланиши Таъкидлаш жоизки, Туркиянинг халқаро меҳнат бозоридаги меҳнат ресурслари экспортёри сифатидаги иштироки сўнггги йилларга келиб анча қисқарди. Жаҳондаги етакчи эмиграция марказларидан бири бўлишда 251
давом этаётган мамлакат айнан 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб иммиграция ва транзит миграция марказларидан бирига айлана бошлади. Туркия хукумати томонидан малака ва кўникмага эга бўлган турк меҳнат мигрантларининг ЕИда қолиши вақтинчалик характерга эга бўлади деган қарашлари ўзини оқламади ва миграциянинг биринчи тўлқинидаёқ мамлакатдан чиқиб кетган мигрантларнинг ўз оила аъзоларини чақириб олишлари билан якунланди. Шунинг учун 1980 йилларга келиб Туркия хукумати қарийб йигирма йилдан бери давом этиб келаётган меҳнат ресурслари экспорти ва ундан келадиган хорижий пул ўтказмаларига боғлиқликдан воз кечиш борасидаги саъи ҳаракатларни амалга ошира бошлади. Туркиядаги миграция тўлқинларини кўриб чиқар эканмиз, 1981-1990 йиллар оралиғидаги эмиграция миқёслари сўнгги бора катта хажмни ташкил қилганининг гувоҳи бўламиз. 13.2.-расм.Туркияда соф миграция,минг киши Манба:Жаҳон банки маълумотлари 1990 йиллардан бошлаб мамлакатдан чиқиб кетаётган умумий мигрантлар сонининг йил сайин қисқариб боришини айнан шу даврдаги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўсиш билан боғлаш мумкин. 1980 йилларнинг бошида хокимият тепасига келган Тургут Озал 252
томонидан олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, давлат мулкини хусусийлаштириш, субсидияларни камайтиририш, савдони эркинлаштириш, нарх назоратини камайтириш, фоиз ставкаларини назорат қилишни тўхтатиш каби чора-тадбирлари ўз самарасини бера бошлади. Мазкур ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволининг яхшиланиши ва иқтисодий ўсишнинг 10%гача етишини таъминлади.151 13.3-расм.Туркияда ЯИМнинг ўсиш суръатлари (%) Манба:Жаҳон банки маълумотлари Натижада мамлакатнинг ривожланиш йўналиши импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиётдан экспортга йўналтирилган иқтисодиётга асослана бошлади. Тургут Озал томонидан олиб борилган ислоҳотлар мамлакат иқтисодиётининг эркинлаштирилишида муҳим аҳамият касб эта бошлади. Бу даврда Ташқи савдо тақчиллигини қисқартириш ва иқтисодий ўсишни жадаллаштириш борасида катта муваффақиятларга эришилди. Иқтисодий ислоҳотлар ташқи савдо соҳасида хамкорлар билан алоқаларнинг ривожланиши ва экспорт бозорларининг кенгайиши учун имконият яратди. 2002 йилдан бошлаб Туркияда ташқи савдо ва экспортнинг ўсиш хажми сезиларли равишда орта бошлади. 2002-2008 йиллар оралиғида Туркия экспорт хажмининг тахминан 4 бараварга ортишига эришилди. 151 Demographic and economic impact of turkish labor migration to the EU.P.12. 253
13.4.-расм.Товар ва хизматларнинг ЯИМдаги улуши, %да Манба:Жаҳон банки маълумотлари Бироқ мамлакат ички жамғармалари ҳажмининг зарур инвестициялар учун етарли эмаслиги сабаб ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш зарурати катта миқдордаги капитал импортини талаб қила бошлади.Чунончи, мамлакатда узоқ муддат давомида инфляция даражасининг юқори кўрсаткичларни ташкил қилиб келгани ҳамда 1970 йилларнинг охиридаги иқтисодий беқарорлик холатлари аксарият инвесторларнинг мамлакатга кириб келишини тўхтатиб қўйган эди. Шунингдек 1990 йилда Ироқнинг Қувайтга юриши, ислом фундаментализмининг ривожланиши ва баъзи вақтинчалик макроиқтисодий муаммолар хам хорижий инвесторлар учун мамлакат жозибадорлигини камайтириб юборган эди. 1989 йилга келиб капитал хисобининг конвертирланишига ва турк лирасининг тўлиқ конвертацияланишига эришиш мамлакат иқтисодиётига йўналтирилган қисқа муддатли инвестицияларнинг катта миқдорда оқиб келишига туртки бўлди. 2000 йиллардан бошлаб Туркия хорижий инвесторлар учун катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида танила бошлади. 254
13.5.-расм.Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар,АҚШ доллари Манба:Жаҳон банки маълумотлари Мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тоборо ривожланиб келаётган либерал иқтисодий сиёсат хорижий инвесторларни истиқболли лойиҳаларни яратиш ва ривожлантиришга ундай бошлади. Экспортга йўналтирилган эркин иқтисодиётга асосланиш режаси мамлакатда махаллий ишлаб чиқаришнинг ривожланишига, ўз навбатида кейинги йилларда Туркиядан чиқиб кетувчи меҳнат мигрантлари сонини қисқаришига сабаб бўлди. Хусусан,сўнгги йилларга келиб Туркиядан Европа мамлакалари томон эмиграция хажми йилига 50-60 минг кишига қисқара бошлади. Шунингдек, бу даврга келиб мамлакатдан чиқиб кетувчи эмигрантлар сонининг қисқариши билан бир қаторда динамик тарзда ривожланиб келаётган Туркия Республикасига хориж мамлакатларидан меҳнат иммигрантлари ва хориждаги турк фуқаролари ҳам кириб кела бошлади. 2000 йилларда мамлакатдаги иқтисодий холатнинг беқарорлашувига қарамай, йилиги 250 минг киши Туркияга иммигрант сифатида кириб келишда давом этди 152 . Германия Федерал статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра, 2009 йилда биргина 152 Secil Pacaci Elitok,Thomas Straubhaar.Turkey as a migration in the Middle East.Vol.13.No.2.2011.P.110. 255
Германияга 30 минг киши Туркиядан кириб келган бўлса, шу йили 40 минг киши Германиядан Туркияга чиқиб кетган153. Хозирги кунда эмиграция марказидан иммиграция марказига айланган Туркия Республикаси турли хил малака ва кўникмага эга бўлган меҳнат мигрантларини ўзига жалб қилган бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 1)Қочоқ меҳнат мигрантлари. 1979 йилда Эрон Ислом Республикасидаги давлат тўнтаришидан азият чеккан қочоқлар ҳамда 1988, 1990 ва 1991 йиллардаги Ироқда нотинч сиёсий ҳолат сабабли мамлакатни тарк этган қочоқлар ва улар таркибидаги меҳнат мигрантлари 2)Домий бўлмаган иммигрантлар.1) Африка, Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидан Туркия орқали Европага легал ва нолегал эмиграция қилувчи транзит иммигрантлар. 2) Одатда мамлакатга легал равишда кириб келган, бироқ мамлакатда қолиш муддати ўтиб кетган ва ўзини вақтинчалик иш билан банд қилган доимий бўлмаган мехнат иммигрантлари. Улар орасида уй хўжалиги, кўнгил очар соҳалар, туризм, тўқимачилик каби секторларда банд бўлган аёлларнинг сони кўпчиликни ташкил этади. 3) Мамлакатга қонуний равишда кириб келувчи ва ўз муддатида қонуний равишда чиқиб кетувчи доимий иммигрантлар. Жумладан: -Собиқ Иттифоқ мамлакатлари, Болқонбўйи мамлакатлари ва Яқин Шарқ минтақасидан келувчи меҳнат иммигрантлари. -Турк фуқаролигидан воз кечган, асли келиб чиқиши турк бўлган ЕИ фуқаролари - Туркияда яшаш хуқуқига эга бўлганлар, талабалар, мамлакатда кўчмас мулкка эга бўлган нафақахўрларлардан иборат бўлган АҚШ ва ЕИнинг туб ахолиси 153 German Federal Statistical Office(Destatis):Press Release (No. 185/2010-05-26;Weisbaden) 256
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Туркия хукумати томонидан узоқни кўзлаб олиб борилган иқисодий ислоҳотлар мамлакатнинг меҳнат ресурслари экспорти ва хорижиий пул ўтказмаларига боғлиқлигидан воз кечиш имконияти юзага келтирди. Иқтисодий ислоҳотлар мамлакатда қайта ишлаш саноатининг тараққий этишига, озиқ-овқат махсулотлари, автомобил ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол махсулотлари экспорти ҳажмининг кенгайишига хизмат қилди. Туркия ўзини ўзи озиқ- овқат махсулотлари билан таъминлай олиши билан бир қаторда Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига ҳам озиқ-овқат махсулотларини экспорт қилувчи муҳим мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Шунингдек, мамлакатда юзага келган қулай инвестицион иқлим туризм сохасига инвестицияларнинг кириб келишига, банк тизимининг ривожланишига ҳамда транспорт тизимининг модернизациялашувига олиб келди. Натижада 1990 йилларга келиб Туркия учун халқаро хизматлар бозорида ҳам рақобатлашиш имкониятлари туғилди. Бу имкониятлар мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётида тутган мавқеъининг ортишига олиб келди. Шунингдек юзага келган қулай шарт шароитлар янги лойиҳалар ва иш ўринларининг яратилишига, меҳнат бозори иштирокчилари ўртасида рақобатнинг шаклланишига, ишсизлик муаммосини юмшатиш билан бир қаторда хориждан меҳнат ресурсларини жалб қилишга асос бўлиб хизмат қилди. Айтиш мумкинки, халқаро меҳнат бозорида донор мамлакат сифатида иштирок этиб келган Туркия Республикаси глобалашув шароитида рецепиент мамлакат сифатида ҳам фаол иштирок этмоқда. Назорат учун саволлар: 1. Туркия Республикасида миграция жараёнлари қандай босқичларни босиб ўтган? 2. Туркиянинг ЕИ билан миграцион ҳамкорлик йўналишлари хақида маълумот беринг 3. Туркия Республикаси фуқаролари қандай реэмиграцяи дастурларидан фойдаланганлар? 4. Туркия республикасининг ишчи кучи экспортёридан импортёрига айланишига қандай омиллар таъсир кўрсатди? 257
14-МАВЗУ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИ МЕҲНАТ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Режа: 14.1. Марказий Осиё минтақаси меҳнат миграцияси жараёнлари юзага келишининг ички ва ташқи омиллари 14.2. Қозоғистон Республикаси минтақадаги ишчи кучи реципиенти сифатида 14.3. Марказий Осиё мамлакатларининг асосий ишчи кучи экспортёрлари Калит сўзлар:этник миграция, ишчи кучи экспортёри, ишчи кучи импортёри, “ақлий салоҳият оқими”, Марказий Осиё, ишсизлик, ортиқча ишчи кучи, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар. 14.1. Марказий Осиё минтақаси меҳнат миграцияси жараёнлари юзага келишининг ички ва ташқи омиллари 1990 йилларга келиб Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида меҳнат миграцияси жараёнлари ривожлана бошлади. Мазкур мамлакатлар ичида Қозоғистон асосн ишчи кучи импортёри ва экспортёри, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ишчи кучи экспортёри сифатида намоён бўла бошладилар. Минтақада эмиграция жараёнлари дастлаб асосан МДҲ мамлакатлари миқёсида ривожланди ва унга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: Иқтисодий омил. Бир томондан, донор мамлакатларда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг кўпчиликни ташкил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, иш ҳақининг пастлиги, юқори ишсизлик, иш ўринларининг етишмаслиги, кенг тарқалган қашшоқлик, ортиқча ишчи кучи каби “ички” омилларнинг, бошқа томондан, қабул қилувчи мамлакатда бўлгани каби Россияда катта меҳнат бозори, диверсификациялашган иқтисодиёт, кўплаб соҳалар ва минтақаларда ишчиларга эҳтиёж, иш ҳақининг юқори даражаси, ҳаётнинг сифати каби \"жалб қилувчи\" омиллар 258
мавжудлигида эди. Кейинги иқтисодий омил бу -ишсизлик даражаси бўлиб, ушбу кўрсаткич Қозоғистонда -5,2%, Россияда- 5,5%, Қирғизистонда-8,4%, Тожикистонда -11,6%ни ташкил қилган эди. Ижтимоий-демографик омил. Россияда 1990- 2010 йилларда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони камайиб, аҳоли қариб борган. Бу Россия меҳнат бозорида меҳнат ресурслари тақчиллигини юзага келтирди, меҳнат ресурслари учун рақобатни кучайтирди ва бошқа мамлакатлардан меҳнат миграциясини жадаллаштирди. Россия учун меҳнат мигрантларининг асосий донорлари бўлган Марказий Осиё республикаларидаги демографик вазият мутлақо тескари бўлиб, прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони Ўзбекистонда 6,4 миллионга, Тожикистонда 2,8 миллионга, Туркманистонда 900 мингга ва Қирғизистонда 600 мингга кўпаяди. Маданий ва тарихий омил. Ҳозирги вақтда собиқ СССР давлатлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларга ва асосий алоқа воситаси сифатида рус тилидан кенг фойдаланишга асосланган Евросиё миграция тизимости шаклланган. Марказий Осиёлик мигрантларнинг рус тилини билиш ва рус аҳолисининг менталитетини тушуниши уларнинг у ерда иш топиш имкониятларини сезиларли даражада оширади. Россия Федерациясида меҳнат мигрантларининг аксарияти ижтимоий тармоқлар, оилавий алоқалар, хусусий воситачилар ва бошқалар орқали ишга киришади. Афсуски, мигрантларни иш билан таъминлашда давлат тузилмалари ва хусусий бандлик агентликларининг роли жуда пастлигича қолмоқда. Демак, Марказий Осиё минтақасидаги миграцион тизим минтақа мамлакатларининг иқтисодий ривожланишидаги нотенгликлар, демографик салоҳият ўртасидаги фарқ ҳамда миллий меҳнат бозорларидаги мувозанатсизлик билан изоҳланади. Минтақадги меҳнат миграциясидан келадиган фойдани максималлаштириш учун мамлакатлар билан миграция соҳасида хамкорлик алоқалари йўлга 259
қўйилган бўлиб, бу борада Россия ва Қозоғистон, Росия ва Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида бир қатор келишувлар имзоланган. 14.2. Қозоғистон Республикаси минтақадаги ишчи кучи реципиенти сифатида Қозоғистонда эмиграция жараёнлари жараёнлари 1987 йилда Cобиқ Иттифоқ тизимида қайта қуриш жараёнлари даврида бошланган бўлиб, уни ҳозирги кунга қадар 4та тўлқин билан изоҳлаш мумкин. 1-Босқич.1987-1991 йиллар. Бошқа республикаларга нисбатан солиштирганда Қозоғистонда эмиграция жараёнлари энг юқори кўрсаткичга эга бўлган. Хусусан, 1987 йилда 7,1 минг киши (Собиқ Иттифоқдан жами 39,1 минг киши), 1988 йилда 23,6 минг киши (Собиқ Иттифоқдан жами 108,2 минг киши), 1989 йилда 53 минг киши (Собиқ Иттифоқдан жами 235,0 минг киши) эмиграция қилган. 1991 йилга келиб бу кўрсаткич 77,9 мингтага етиб, уларнинг 92,6%и Германияга, қолган асосий қисми Греция,Исроил ва бошқа мамлакатларга кўчиб ўтган. 2-Босқич. 1992-1998 йиллар. Бошқа Марказий Осиё мамлакатлари каби геополитик ўзгаришлар, иқтисодий инқироз ва мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтиши шароитидаги МДҲ мамлакатлариаро ва унинг ташқарисига оммавий, мажбурий эмиграция жараёнлари. 3-Босқич. 1999-2003 йиллар. Мажбурий миграциянинг камайиши, эмиграция суръатларининг қисқариши ҳамда мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатнинг барқарорлашуви шароитида бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан тартибга солинмаган меҳнат иммиграциясининг юзага келиши. 4-Босқич. 2004-2008 йиллар. Бу даврда ижобий сальдонинг шаклланиши, репатриантлар сонининг ортиши, нисбатан барқарор иқтисодий ўсиш шароитида хорижий ишчи кучи сонининг ортиши каби ижобий миграция тенденциялари кузатилди. Шу билан бирга тартибга солинмайдиган меҳнат иммиграцяси ҳажми кенгайишда давом этди. 260
Қозоғистонда 1990 йиллар оммавий мажбурий эмиграция жараёнлари даври бўлиб, 1994 йилда унинг авж даврига тўғри келган. Шу йили мамлакатдан 481 минг киши чиқиб кетган бўлиб, сальбий сальдо 410 минг кишини ташкил қил қилган. Бунинг асосий сабаби 1990 йилларда мамлакатда иқтисодий инқироз ҳолати, турмуш даражасининг пасайиб кетиши, миллатчилик кайфиятининг юзага келиши, шунингдек, этник камчиликни ташкил қилганларга нисбатан дискриминацион муносабатнинг юзага келишида бўлди. Дискриминация муносабатлари айниқса моддий ресурсларни қайта тақисмлаш ва хусусийлаштириш, олий маъмулотга эга бўлиш имкониятларининг камайиб кетиши, яъни давлат гранти, бепул таълим олиш имкониятлари кабиларда сезилди. 1990 йилларнинг охирига келиб, эмиграция суръатлари қисқара бошлади, 1999 йилдан бошлаб салбий сальдо ҳажми камая бошлади. 2004 йилда сўнгги 36 йил мобайнидаги биринчи ижобий миграция сальдоси, 2,7 минг киши қайд этилди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич миқдори юқори суръатлар билан орта бошлади. Эмиграция жараёнларида аввалгидек руслар, украинлар, белоруслар, татарлар ва немислар каби славян гурухлариинг ҳаракати кузатилди. Юқорида таъкидланганидек, аҳоли сонинг қисқаришида нафақат эмиграция жараёнлари, балки ўлим даражасининг, хусусан, болалар ва оналар ўлими, болалар орасида касалликларнинг тарқалиши, ўртача умр кўриш давомийлигининг қисқариши нафақат мамлакатдаги иқтисодий ҳолат, балки тиббий хизмат кўрсатиш ва ходимлар сифатининг тушиб кетиши билан ҳам боғлиқ бўлган. Натижасида 2002 йилга келиб аҳоли сони 10%га қисқарган. Шу йиллари мамлакат меҳнат бозорида ўз-ўзини банд қилувчилар сони кўпайиб, уларнинг улуши 43%га етди. Ўз-ўзини банд қилувчиларнинг аксарияти моккисимон савдо, уй хизмати ва турли хизматларни кўрсатиш билан банд бўлганлар. 1990 йиллардаги катта ҳажмдаги эмиграция жараёнлари Қозоғистонда инсон капиталининг йўқотилишига, юқори малакали кадрларнинг камайиб 261
кетишига олиб келди. Хусусан, 1992 -2006 йиллар мабайнида мамлакатдан 3,1 миллион киши чиқиб кетган бўлса, уларнинг 2 миллиони қайтмаган. Мамлакатдан чиқиб кетганларнинг 65%и меҳнат қилиш ёшида бўлиб, уларнинг 45%и ўрта ва олий маълумотга эга бўлганлар. 1995-2004 йиллар давомида 152 949 та олий маълумотли, 36 947 та тугалланмаган олий маълумотлилар ва 383705 ўрта маълумотли мутахассилар мамлакатни тарк этганлар. Мамлакатни тарк этган олий маълумотлиларнинг 25,8% техник таълим, 20,6% педагогик, 10,4%и тиббий, 10% иқтисодий, 6,5% архитектуа қурилиш, 5,2% қишлоқ хўжалиги, 2,4%и юридик таълимга эга бўлган. Шунингдек, ақлий салоҳият оқимига талабалар миграцияси ҳам катта ҳисса қўшган ҳисобланади. Оролманларнинг иммиграцияси ҳисобига мамлакатда аҳоли сони барқарорлашган бўлсада, аммо сифати жиҳатидан яхшиланмади. Чунки оролманларнинг маҳаллий аҳолига нисбатан таълим ва касбий даражаси пастроқ бўлган. 2000 йилларга келиб Қозоғистон ҳам ишчи экспортёри, ҳам ишчи кучи импортёрига айланди. Мамлакатда малакали ишчи кучига бўлган талабнинг ортиши натижасида хорижликларни квота тизим асосида ишга олиш йўлга қўйилди. Статистик маълумотларга кўра, Қирғизистон, Тожикистова Ўзбекистонлик эмигрантларнинг хар тўртинчиси Қозоғистонда фаолият кўрсатган. 2000 йилларга келиб, мамлакатда ташқи миграция жараёнлари барқарорлаша бошлади. Қозоғистонга дастлабки иммиграция жараёнлари Ўзбекистон, Хитой, Туркманистон ва Монголия мамлакатларидаги этник қозоқлар(оролман) яъни репатриантларнинг кириб келиши билан бошланди. Мамлакатнинг иммиграция сиёсатида айнан репатриантларнинг мамлакатга қайтиши ҳамда уларнинг жанубий ва ғарбий ҳудудларга жойлаштирилиши кўзда тутилган эди. Қозоғистонга иммиграция жараёнларида анъанавий миграция оқимлари еткачилик қилади. 2004 йил ҳолатига кўра, иммигранларнинг 95%и МДҲ мамлакатларидан, хусусан, уларнинг 36%и Қирғизистон, 30%и Қозиғистон, 262
24,6%и Тожикистондан ташриф буюрган. МДҲдан ташқари мамлакатлардан келганларнинг 22,6%и Хитой, 21,55и Германия, 21,4%и Турикядан ташриф буюрганлар. Шу ўринда Хитойнинг Марказий Осиё мамлактларига хитой товарлари учун минтақавий бозор сифатида қараши, минтақа мамлакатларида энергия ресурсларига қизиқиши, уларнинг Европа мамлакатларига чиқиш учун транзит коридор вазифасини бажаришларига қизиқиши туфайли Хитойнинг минтақада бир қанча энергетик, транспорт каби инфратсруктура лойиҳаларини йўлга қўйиши минтақада хитойлик имммигрантлар сонининг ортишига олиб келди. Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳри,Чимкент вилояти, Жанубий Қозоғистон, Ғарбий минтақа ва Остона хорижий ишчи кучини қабул қилувчи марказлар ҳисобланади. Дастлабки учта марказда МДҲ мамлакатларидан мигрантлар кўпчиликни ташкил қилади. Ғарбий минтақада эса, асосан МДҲ мамлакатлари ва узоқ хориж мамлакатлари билан хукуматлараро келишилган квота миқёсида малакали мигрантлар нефт қувурларини, нефт ва газни қайта ишлаш, инфратузилма ва коммуникция обьектларини қуришга жалб қилинганлар. Қозоғистонга Қирғизистоннинг ёшлар орасидаги ишсизлик даражаси 20%га етган Ош, Джаллалабад, Боткент вилоятларидан ташриф буюрадилар. Улар асосан Нурсултоннинг тамакичилик ва сабзавотчилик тармоқларида фаолият кўрсатадилар. Шунингдек, Бишкекдан Нурсултонга врачлар, дастурчилар, таржимонлар, сартарошлар, қурувчилар ва энагалар ҳам ишлаш учун борадилар. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Андижон, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистондан Жанубий Қозоғистон вилоятларига пахтачилик, сабзавотчилик ва полизчилик, ошпазлик, новойлик, темирчилик, кулочилик ишларига борадилар. Остона ва Нурсултонга жами қурувчи мигрантларнинг 50%и жалб қилинган бўлиб, мазкур икки шаҳарга қурувчиларни етказиб беришда Туркия етакчилик қилади. Шарқий Қозоғистонга эса, асосан россиялик мигрантлар энергетика, кўмир ва метални қайта ишлаш саноатига кириб 263
келадилар. Павлодар, Акмолик ва Остонада квота тизим бўйича тожикистонликлар ва хитойликлар фаолият кўрсатади. Охирги йилларга келиб Қозоғистон эътиборини Тошкент, Бишкек, Самарқанд ва бошқа Марказий Осиё шаҳарларидаги юқори малакали мутахасисларни жалб қилишга қаратган. Жанубий Қозоғистондаги иммигранларнинг асосий оқими, яъни 56%и 3-9 ойгача муддатга келади. Қозоғистондан ишчи кучи экспорти жараёнлари асосан Россия томон йўналтирилган бўлиб, мазкур мамлакатдан Россияга ишлаш учун кириб келганлар жами МДҲ мамлакатларидан кириб келганларнинг 1,1%ини ташкил қилган. Қозоғистондан кескин эмиграция жараёнлари 2007 йилга келиб ўсиб, шу йили 7,6 минг киши, 2009 йилда 11,2 минг киши мамлакатни тарки эди. Жаҳон молиявийиқтисодий инқирози шароитида бу ҳолат қисқара бошлади. 2000 йиллар давомида Қозоғистонга меҳнат мигрантлари сифатида миллион кишидан ортиқ мигрантлар кириб келган бўлиб, улар мамлакат ЯИМнинг 10 -12%ини яратишда иштирк этганлар. Қозоғистондан чиқиб кетувчиларнинг аксарияти шаҳар аҳолиси бўлиб, 2017 йилда 37,7 минг киши эмиграция қилган бўлса, уларнинг 54%и малакали кадрлар ҳисобланади. Бундай ҳолат мамлакатга инновацион ва технологик фаолият билан шуғлланишга қодир бўлган хорижий малакали ишчиларни жалб қилиш заруратини туғдиради. 1993 йилда жорий қилинган квота тизими асосида 2,1 минг киши кириб келган бўлса, бундай тизим асосида 2017 йилда 41,7 минг киши кириб келган. Қозоғистон хукумати ноқонуний мигрантларни қонунийлаштириш мақсадида 2006 йилда “Амнистия тўғриси”даги қонунни қабул қилди. Унга кўра, 2006 йилнинг июнь ойига қадар кириб келган мигрантларга қонуний мавқеъи берилиб, 3 йил муддат давомида ишлаш хуқуқига эга бўлганлар. Натижада шу йили 165 минг нафар ноқонуний мигрантлар фаолияти қонунийлаштирилган. 2013 йилда бундай имконият уй хизматчилари учун 264
берилган. Шунингдек 2013 йилда Қозоғистонда “Реадмиссия тўғрисида“да ҳам қонунни имзолади. 2017 йилдан бошлаб хорижий мутахассиларни ишга жалб қилиш мақсадида қуйидаги тамойиллар амалга оширила бошланди: Иш берувчилар ҳар бир хорижий ишчи кучи учун солиқ тўловларини амалга оширадилар. Унинг миқдори меҳнат мигрантининг малакаси ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Бундай ставкаларнинг ўрнатилиши иш берувчиларга малакасиз эмас, аксинча малакали ишчи кучини жалб қилишни қулай ва фойдали қилиб қўяди. Агар хорижлик малакали меҳнат мигрантининг соҳаси устувор аҳаимиятга эга бўлса, у ўзи мамлакатга келиб, иш қидириб жойлашиш имконият кенгайди. 14.3. Марказий Осиё мамлакатларининг асосий ишчи кучи экспортёрлари Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий ривожланиш суръатлари, иқтисодиёт тармоқларининг модернизациялашуви ва ундаги таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасига замонавий техника ва технологияларнинг кириб келиши, ишчи кучига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ўзгариши ҳамда 1980-1990 йиллар давомидаги туғилишнинг юқори суръатлари-миллий меҳнат бозоридаги босимнинг ортишига олиб келди. Юзага келган вазиятни самарали тартибга солиш мақсадида давлат томонидан янги иш ўринларини ташкил этиш, кадрларни қайта тайёрлаш, хусусий бизнес учун кенг имкониятларни жорий қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш билан бирга мамлакатда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларига ҳам эътибор қаратила бошланди. Йиллар давомида асосан ички миграция жараёнлари билан чекланган республикада мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида этник миграция жараёнлари ривожланди. Бунда асосан ўз Ватанига қайтишиштиёқида 265
бўлган (русслар 45-48%, татарлар 16-17%, украинлар 5-6%, еврейлар 5-9%, немислар 2-3% 154) этник гурухларнинг эмиграцияси кузатилди. 1990 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошига келиб мамлакатимизда даромад топиш иштиёқидаги ўзбекларни ҳам ўз ичига олган меҳнат эмиграцияси жараёнлари ривожлана бошлади. Бу даврга келиб меҳнат миграцияси жараёнларининг фаоллашиши нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг қўшни мамлкатларида ҳам кузатила бошланди. Хусусан, Қозоғистондан 3 млн, Тожикистондан 700 мингга яқин, Қирғизистондан 360 минг ва Ўзбекистондан бир миллионга яқин киши айнан меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этган бўлиб155, уларнинг айниқса МДҲ мамлакатлари доирасидаги ҳаракати фаол хусусият касб этган. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ичида меҳнат миграцияси соҳасидаги асосий ҳамкори бу-Қозоғистон Республикаси ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги меҳнат миграцияси кўпроқ мавсумий ҳарактерга эга бўлиб, Қозоғистондаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аксарият қисми мамлакат жанубидаги қурилиш ва қишлоқ хўжалигининг пахта, тамаки етиштириш каби соҳаларига жалб қилинади. 1997-2006 йиллар оралиғида ики мамлакат ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнлари ўта фаоллашган бўлиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга кириб борган меҳнат мигрантлари сонининг барқарор ўсиши кузатилган. 154 Максакова Л.,Мамадалиева Х.Узбекистан:современные демографические тенденции//Демоскоп Weekly.№617-618.3-6 ноября. М.: 2014.С.14. 155Абдуллаев Е.В.Трудовая миграция как феномен развивающегося общества.Трудовая миграция в Республике Узбекистан:Социальные,правовые и гендерные аспекты.Т.: 2008.С. 14. 266
14.1.расм.Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан миграция алмашинуви(1997-2007) (киши).156 Қозоғистон Республикасининг статистик маълумотлари 1999-2006 йиллар давомида мамлакатдаги иммигрантларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлардан иборат бўлганини ва улар МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрган жами мигрантларнинг 56,7%ини ташкил қилганини кўрсатади. Аммо кейинги йиллар давомида Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминлана бошланиши, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш борасидаги чора-тадбирларнинг жадаллаштирилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича кенг имкониятларнинг яратилиши ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида миграция соҳасидаги келишувнинг имзоланиши каби омиллар Қозоғистон томон меҳнат миграцияси оқимлари қисқаришига сабаб бўлди. Статистик маълумотлар сўнгги йилларда Ўзбекистондан Қозоғистонга томон миграция ҳажми жами миграция ҳажмининг 38%ини ташкил қилгани кўрсатмоқда. 14.2. расм.Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида миграция алмашинуви, киши (2011-2015 йиллар)157 Қозоғистон хуқумати мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашда қонуний меҳнат миграциясининг аҳамиятини ҳисобга олган 156 Зимовина.Казахстан в системе миграционного взаимодействия стран Центральной Азии// Вестник КарГУ.2010.http://articlekz.com/article/5482 157Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари 267
ҳолда, мавжуд бўлган реал талабдан келиб чиқиб, квоталаш тизимига ўзгатиришлар киритди. Меҳнат миграцияси масалалари бўйича Қозоғистон Республикасининг қонунчилик актларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга мувофиқ, 2014 йилнинг январидан бошлаб, МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрган меҳнат мигрантлари уй хўжалиги хизматлари, яъни болалар парвариши, хонадонлар хизмати, қурилиш, уйларни таъмирлаш каби ишларни махсус рухсатнома асосида қонуний равишда амалга оширишлари мумкин бўлди. Шунингдек, ҳар бир қозоғистонлик жисмоний шахс бештагача бўлган мигрантни ишга ёллаши ва ҳар бир мигрант икки минимал иш ҳақи миқдорида даромад солиғи тўлаши зарурлиги белгилаб қўйилди. Бундай тизимнинг жорий қилиниши бир томондан мавсумий иш билан бандликнинг нисбатан узоқ муддат давомида таъминланишига, бошқа томондан эса, хорижий меҳнат ресурсларига ўз Ватани ва оиласини унчалик узоқ бўлмаган муддатга тарк этиш имкониятини беради. 2016 йил ҳолатига кўра, Қозоғистондаги меҳнат мигрантларининг тахминан 1 миллион нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади158. Шу ўринда турли ҳил манбаларда келтирилган рақамларнинг ўзаро мос келмаслик ҳолатлари эътиборни тортади. Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг статистик манбаларида мигрантлар сони бўйича сезиларли тафовутлар кузатилади. Бунинг сабабларидан бири аксарият мигрантлар хорижда ишлаш учун мамлакатимиздан чиқиб кетаётганлигини ошкор қилмайди. Бундан ташқари, Қозоғистонга миграцияни амалга оширганларнинг ҳаммаси ҳам меҳнат мигрантлари эмас, балки Ўзбекистондан Қозоғистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган этник қозоқлар ва қорақалпоқлардан иборат эканини ҳисобга олиш лозим. 158Узбекистан лидирует по количеству трудовых мигрантов в Казахстан //https://camonitor.kz/30692- uzbekistan-lidiruet-po-kolichestvu-trudovyh-migrantov-v-kazahstane.html 268
Қирғизистондан эмиграция жаранёлари бошқа Маркази Осиё мамлакатлари каби Совет Итифоқнинг парчаланиб кетиши билан бошланган. Бу даврда нафақат мамлакатдан чиқиб кетувчилар сони ортган, балки унга кириб келувчилар сони ҳам қисқариб кетган. Миграцион қисқаришнинг юқори чўққиси 1993 йилда қайд этилган бўлиб, шу йили 144 минг киши мамлакатни тарк этган. 1989-1998 йиллар давомида миграцион қисқариш 381 минг кишини, яъни аҳолининг 9%ини ташкил қилган. 1990 йилларнинг иккинчи ярмида мамлакатдан эмиграция ҳажми қисқарган бўлсада, 1999 йилда иқтисодий инқироз ва мамлакат ичидаги ички сиёсий ҳолат шароитида яна орта бошлаган. 2000 йиллардаги миграцион қисқариш асосан анаъанавий марказлар Россия ва Қозоғистонга эмиграция ҳисобидан юз берди. Қиргизистоннинг яқин миграция ҳамкорлиги асосан учта мамлакат Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга тўғри келади. Жами эмигрантларнинг 80%и ушбу мамлакатларга кўчиб ўтган. 1990 йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида йилига тахминан минг киши эмиграция қилган бўлса, 2000 йилларга келиб бу жараён бир неча 100 кишигача қисқариб кетди. 1990 йилларда узоқ хориж мамлакатлари Германия, АҚШ, Исроилга ишлаш учун кетганлар жами эмигрантларнинг 15 -20%ини ташкил қилган бўлса, 2000 йиллар давомида бу йўналиш деярли қисқариб кетди. 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида 411 минг киши Тожикистоннинг ишлаш мақсадида тарк этган, бу ўтган йили шу даврга нисбатан 26%га юқори. Шунингдек, бу даврдан меҳнат миграциясидан қайтиб келганлар сони 280 минг кишини ташкил қилади. Россияда тахминан 1 миллон нафар тожикистонлик мигрантлар фаолият кўрстатадилар. Уларнинг ўртача пул ўтказмалари 145 долларни ташкил этади. Хусусан, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 350, Арманистонга 305, Озарбайжонга 295 ва Қирғизистонга 200 АҚШ долларини ташкил қилади. Тожикистонга пул ўтказмалари мамлакат ЯИМнинг 35%ини ташкил қилади. 269
Назорат учун саволлар: 1. Марказий Осиё мамлакатларида миграцяи жараёнларининг юзага келишига қандай омиллар таъсир кўрсатди? 2. Минтақанинг асосий экспортёр ва импортёр мамлакатларини кўрсатинг. 3. Қозоғистонда юқори малакали кадрлар эмиграциясига қандай омиллар тасир кўрсатди? 4. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги миграция ҳамкорлигининг асосий йўналишларини кўрсатинг. 15-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ СОҲАСИДАГИ ХАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ Режа: 15.1. Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг меъёрий-хуқуқий асослари 15.2. Россия Федерацияси-Ўзбекистоннинг меҳат миграцияси соҳасидаги муҳим ҳамкори 15.3. Ўзбекистондан узоқ хориж мамлакатларига ишчи кучи экспорти Калит сўзлар: этник миграция, ишчи кучи экспортёри, ишсизлик, ортиқча ишчи кучи, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, пул ўтказмалари, “Cаноат стажировкаси”, “Эркин ёллаш тизими”, ноқонуний миграция, патент. 15.1. Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг меъёрий-хуқуқий асослари Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида меҳнат ресурсларининг хориж мамлакатларида иш билан банд бўлиши, унинг тартиби ва талаблари ҳамда унинг амал қилиш механизмаларини тартибга солиш ва такомиллаштириш каби масалаларга ҳам эътибор берилган бўлиб, ҳозирда бундай асосларнинг мажудлиги аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш, ишсизликни олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларини қонуний асосга қўйиш 270
ҳамда ушбу соҳадаги ҳалқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўтган давр мобайнида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ва хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистондаги касбий фаолияти тўғрисида”ги Қарори, “Ўзбекистон Республикаси фуқарларининг хориждаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарорлари қабул қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини қонуний тарзда амалга оширишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланишини таъминлаш мақсадида 1994 йил Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан қўшма равишда “Миграция соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум ва “Аҳолини кўчиб ўтиш жараёнларини бошқариш тўғрисида”ги шартномалар имзоланди.1997 йилда эса, ушбу Меморандум асосида Бишкек шаҳрида миграция жараёнларини бошқариш бўйича минтақавий марказни яратиш мақсадида миграция соҳасидаги ҳамкорлик дастури қабул қилинди. 2002 йилда эса мазкур мамлакатлар ўртасида “Аҳоли миграция жараёнларини тартибга солиш” бўйича шартнома имзоланди. 2003 йил 12 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижлардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарорининг қабул қилиниши эса, Ўзбекистон фуқароларининг хорижда ишлашини таъминлайдиган меҳнат органлари инфратузилмасининг ташкил этилишига замин яратди. 271
Шунингдек, 2018 йил 6 сентябрда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва хусусий агентликларга фуқароларни хорижда ишлаш юбориш учун учун рухсат берилди. Маълумки, Республикадан ташқарида меҳнат қилиш истагида бўлган фуқароларнинг кўпчилиги Россия Федерациясига миграцияни амалга оширадилар. Икки томонлама ўзаро манфаатларни кўзлаган ҳолда, 2007 йилга келиб Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама келишув имзоланди. Меҳнат миграцияси жараёнларини хуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи ушбу битимга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудига кириши, у ерда бўлиши ва чиқиши Россияда белгиланган қонунлар доирасида, ҳамда Ўзбекистон билан Россия давлатлари иштирок этаётган халқаро шартномаларга мувофиқамалга оширилиши белгилаб қўйилди. Битимда ноқонуний миграция ва унинг салбий оқибатлари олдини олишҳамда одам савдоси хавфини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини ўша ердаги иш берувчилар билан меҳнат шартномаси тузган ҳолда ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) буюртмачилари билан фуқаровий-ҳуқуқий шартнома тузиш асосидагина амалга оширишлари зарурлиги ҳақидаги нормалар ўз аксини топган. Тадқиқотлардан маълумки, Россия Федерациясида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг деярли ярми қурилиш соҳасида меҳнат қилади. Одатда бу соҳада бахтсиз ҳодисалар юз бериши эҳтимолининг юқорилиги, бундай ҳолатларни олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишни тақазо этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароси Россиядаги иш берувчининг айби билан вафот этса ёки иш жараёнида ногирон бўлиб қолса, иш берувчи Россия қонунчилигида назарда тутилган компенсация тўловларини тўлаб бериши, агар вафот этса, бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ёки консуллик муассасасини хабардор 272
қилиши, марҳумнинг жасадини,унинг мол-мулкини ва маблағларини ватанига жўнатиш билан боғлиқ барча ҳаражатларни тўлаб бериши (агар меҳнат шартномасида бошқача шартлар назарда тутилган бўлмаса) лозимлиги белгилаб қўйилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси билан ташқи меҳнат миграция соҳасида яна учта келишувни имзолади.Мазкур келишувлар ноқонуний мигрантларни депортация қилиш, ноқонуний миграцияни олдини олиш ва меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланди 159 . Келишувларда меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мигрантларининг дам олиш ва тиббий хизмат кўрсатишдан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ўз аксини топган. Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат мигрантларига тиббий хизмат кўрсатиш Россия Федерациясининг қонунчилигига мувофиқ иш берувчининг маблағи ҳисобидан амалга оширилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Икки мамлакат ўртасидаги келишувда Россия Федерациясида қонуний асосда фаолият олиб бораётган меҳнат мигрантларининг ишлаш шароитлар ва уларнинг иш ҳаққилари масаласи ҳам ўз аксини топган. Бунда Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат мигрантига тўланадиган иш ҳақи миқдори худди шу лавозимда ишлаётган, шундай мутахассислик ёки ихтисосликка эга бўлган хамда худди шундай ишларни бажарувчи россиялик учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги, шунингдек, уларнинг меҳнат шароитлари Россия фуқаролариники билан бир ҳил бўлиши қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.Битимда мигрантлар ишлаб топган иш ҳақини Ўзбекистонга ўтказишлари мумкинлиги ва уларнинг даромадини солиққа тортилиши Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги ва икки давлат ўртасидаги солиққа доир халқаро шартномаларга мувофиқ тартибга солиниши масаласи ҳам ўрин олган. 159www.uzembassy.ru 273
Шунингдек 2015 йил 1 январдан бошлаб Россияда меҳнат қилиш мақсадида визасиз келишув асосида кириб келувчи хорижликлар юридик шахслардан ишлашга рухсатнома ўрнига патентга эга бўлишлари лозимлиги белгилаб қўйилди. Мазкур патентга эга бўлиш учун меҳнат мигрантининг “рус тили” ҳамда “Россия тарихи ва қонунчилиги”ни билиши, наркомания, ОИТС ва бошқа юқумли хасталиклар билан касалланмаган бўлиши, “ихтиёрий тиббий суғурта тўғрисида”ги келишувга эга бўлиши, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган аванс тўловини амалга оширганликларини тасдиқловчи хужжатлар бўлиши лозим. 2017 йил 21 декабрда “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро Битимнинг кучга кириши мигрантлар сони, мутахассислиги ва уларни қабул қилувчи минтақани реал эҳтиёжга мос ҳолда аниқлаш ҳамда Россиянинг ваколатли органлари томонидан меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳақи талабларига риоя этиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, тиббий ва ижтимоий суғурта, хусусан пенсия билан таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатланган тартибни жорий қилиш бўйича иккитомонлама ҳамкорлик қилиш имкониятини яратди. Хусусан, 2017 йилда “Ростовский порт”, Россиянинг “Хорижий иш кучи ва бандлик” маркази ҳамда ТММА ўртасида учтомонлама Баённоманинг имзоланиши, Санкт-Петербургнинг “Центр трудовых ресурсов” номли мухтор институти ҳамда россиялик иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига амал қилишларини назорат қилиш ва хорижий ишчиларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда квоталар белгилашга маъсул бўлган Россиянинг Бандлик ва меҳнат федерал хизмати вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи, шунингдек Россияда ишлаш учун патент рухсатномасини олишда талаб этиладиган тест синовини ўтказиш, мигрантларни ўқитиш ва ҳужжатларни рамийлаштириш мақсадида 274
Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида меҳнат мигрантларини ўқитиш ва мослаштириш марказларининг ташкил этилиши кабилар икки мамлакат ўртасидаги замонавий ҳамкорлик алоқаларининг яққол намунасидир. Республиканинг ташқи меҳнат миграцияси борасидаги яна бир ҳамкори бу Корея Республикаси ҳисобланади. 1995 йилда икки мамлакат ўртасидамеҳнат миграцияси соҳасидаги дастлабки келишувнинг имзоланиши билан Ўзбекистон фуқароларининг «Саноат стажировкаси дастури” асосида Кореяга юборилиши йўлга қўйилди160. Унга мувофиқ, мигрантлар бир йил давомида шогирд сифатида, кейинги икки йил давомида эса ишчи сифатида фаолият кўрсатишларига келишиб олинди. Мазкур дастур асосида ишга ёлланувчи мигрантлар “D-3”, яъни “саноат стажёри” туридаги виза билан таъминлангачгина, Кореяда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритишлари белгилаб қўйилди. Кореяда ишлаш ҳуқуқига эга бўлган мигрантларнинг тайёргарликдан ўтишлари ва адаптация жараёнларига тайёрланишлари учун Корея хукуматининг тўрт миллион долларлик гранти асосида Тошкент шаҳрида махсус касбий ўқув маркази қурилиб, ўз фаолиятини бошлади. 2003 йилдан бошлаб Корея хукумати хориждан меҳнат ресурсларини ёллашда “Бандликка рухсат бериш тизими” (Employment Permit System -ЕРS) ёки “Эркин ёллаш тизими” асосида иш юрита бошлади ва меҳнат мигрантлари учун махсус визаларни жорий қила бошлади161. Бундай вазият Корея Республикасининг миграция соҳасида ҳамкорлик қилувчи мамалакатлар билан келишувларни янгиланишига сабаб бўлди. Натижада бошқа 14 та хориж мамлакатлари 162 қатори 2006 йилда 160www.migration.uz 161 Young-bum Park.South Korea:Balancing Labor Demand with strict controls. www.migrationinformation.com 162Корея билан ЕРS келишувини имзолаган мамлакатлар:Бангладеш,Комбоджа,Хитой, Шарқий Тимор,Индонезия,Қирғизистон,Монголия, Мьянмар, Непал, Покистон, Шри Ланка,Тайланд, Филиппин,Ўзбекистон ва Вьетнам. 275
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Корея меҳнат вазирлиги ўртасида “Бандликка рухсат бериш тизими” ёки “Эркин ёллаш тизими” асосида Кореяга ишчиларни юбориш тўғрисидаги Меморандум имзоланди. 2007 йилнинг бошида эса, мазкур Меморандум доирасида Кореяда ишлаш истагида бўлган меҳнат мигрантларидан корейс тилидан тест ўтказиш тўғрисидаги келишув ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва Корея Инсон Ресурсларини Ривожлантириш Хизматининг мажбуриятлари тўғрисидаги келишувлар имзоланди. Таъкидлаш керакки, Кореяга вақтинчалик хорижий меҳнат ресурслари кириб келишини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган “Эркин ёллаш” ёки “Бандликка рухсат бериш тизими”га мувофиқ бериладиган визалар бир-биридан фарқ қилади. Яъни “Асосий бандликка рухсат бериш” дастурида хорижликлар учун Е-9 визаларини ва “Ишлаш ташрифи” дастурида хориждаги корейслар учун Н-2 визалари берилади163. 2006 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасида имзоланган янги Меморандумга кўра, 25 ёшдан катта, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган корейслар учун Н-2 визалари 5 йил муддатга берилади. Кореяда ишлаш истагида бўлган 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари эса Е- 9 визалари билан 3 йил муддат давомида Кореяда яшаш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Бироқ улар Н-2 визаси эгаларидан фарқли равишда кейинчалик ўз ҳохишлари билан иш жойларини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар ва оила аъзоларини ўзлари билан олиб кела олмайдилар. “Эркин ёллаш тизими”да Е-9 виза эгаларининг меҳнат шартномалари уларнинг иш берувчилари томонидан янгиланади.Уларнинг уч йиллик муддатлари тугагач, бир йил муддат давомида мамлакат 163 Jung-Eun Oh,Don Kwan Kang,Julia Jiwon Shing.Migration Profile of the Republic of Korea. IOM MRTC Research report Series. № 1. Korea. 2011-1. Р. 30-40. www.iom-mrtc.org 276
ташқарисида яшаб, кейин яна қайтадан Кореяда ишлаш учун ўз номзодларини тақдим этишларига рухсат бериши мумкин. Келишувга кўра, мамлакатимиздан Корея Республикасига кетаётган мигрантларнинг 98%ни 21 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. 15.1.расм.Кореяда Республикасида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантларининг ёш бўйича таркиби Манба:Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Келишувда кўзда тутилганидек, ҳозирги кунда Кореяда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари санаси бир ой олдин белигаланиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кунда корейс тилидан имтиҳон топширадилар. Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар тиббий кўрикдан ижобий ташхис билан ўтиб бўлгачгина, ишга талабномани тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан юқорида қайд этилган босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг исм шарифлари кодланган рўйхат Корея инсон ресурслари ривожлантириш хизматига юборилади. Мазкур хизмат томонидан бўш иш жойлари борлиги ҳақида вакансия тармоқларида эълон берган, камида 14 кун муддатдан кейин КореяКичик ва ўрта бизнес Федерацияси ёки тумандаги ишга ёллашни қўллаб- қувватлаш марказидан хориждан меҳнат ресурслари ёллашга рухсат сўраган иш берувчиларга номзод меҳнат мигрантларининг рўйхатлари тақдим этилади.Рўйхатдаги номзодлар тўплаган баллари, малакалари, жинси, ёши ва бошқа кўрсаткичларига қараб мавжуд вакансияларга мос равишда танлаб олинадилар. Иш берувчилар Корея инсон ресурслари 277
ривожлантириш хизмати орқали ишчиларга меҳнат шартномаларини тақдим этадилар.Меҳнат шартномасига рози бўлган ва уни имзолаган ишчилар махсус ўқув марказида ўқитиладилар ва мослашиш жараёнларига тайёрланадилар. Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги орқали топширилган меҳнат мигрантларининг виза тақдимномалари ва виза талабномалари тайёр бўлгач, улар Агентлик бошқаруви остида талаб қилинган ҳужжатлари билан тайинланган кунда Кореяга кириб борадилар164. Ўзбекистон ва Корея ўртасида имзоланган Меморандум Кореяда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишларида ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Яъни “Эркин ёллаш тизими” Кореядаги меҳнат мигрантларига давлат томонидан амалга ошириладиган ижтимоий ҳимоялаш дастурларида иштирок этиш имкониятини беради.Меҳнат мигрантлари Кореяда иш бошлашлари билан иш жараёнида олинган жароҳатлар ва орттирилган касалликдан ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш дастури доирасила, яъни- “Ишчининг суғурта ҳақи” билан таъминланадилар. Иш жараёнида шикастланганлар ишчилар маҳаллий ишчилар каби компенсация ва тиббий ёрдам билан таъминланадилар.Иш жараёнида шикастланган ёки касалланган ишчиларга учун мақсадида ўртача иш ҳақининг 70%, унинг ишга чиқмаган кунлари учун “вақтинчалик ногиронлик тўлови”, даволаниб бўлиб ҳам тузалмаганларга эса “доимий ногиронлик тўлови”, деб юритиладиган ёрдам пули тўланади.Бундай ҳолатга тушган ишчилар ўз малакаларини тиклаш мақсадида қайта ўқишни истасалар, улар учун ўқитиш тўловлари ҳам амалга оширилади.Шунингдек, иш жараёнида “лаёқатсизлик даражаси меъёрлари”да белгиланган жароҳат ёки касалликни орттирган, ҳамда икки 164www.migration.uz 278
йил ва ундан ортиқ муддатда соғайиб кетмаган ишчилар бир йилгача “шикастланган-касаллик учун тўлов” билан таъминланадилар. Тўлиқ даволаниб бўлишига қарамай, кун бўйи ёки вақти- вақти билан шифокор назоратига муҳтож бўлганларга эса “тиббий хизматга муҳтожлик нафақаси” тўланади. Агар ишчи иш вақтида ҳалокатга учраб вафот этса, боқувчисини йўқотган оила аъзоларига алоҳида тўлов пули тўланади.Бу тўлов ўртача ойлик миқдорида 1300 кун ёки 3 йилу 8 ой учун бир мартталик нафақа сифатида тўланади,шунингдек, ишчининг дафн маросимини ўтказадиган шахсга ўртача ойилик миқдорида 120 кунлик қўшимча харажат пули тўланади.Мазкур харажатларнинг барчаси“Ишчининг суғурта ҳақи” дастури томонидан қопланиши кўзда тутилган165. 2008 йилдан бошлаб меҳнат мигрантларини қайта тайёрлаш учун кетадиган сарф харажатларни қисқартириш ҳамда иш берувчиларга тажрибага эга бўлган меҳнат мигрантларини сақлаб туриш имкониятини яратиш мақсадида Кореяда Е-9 визаси билан ишлаётган меҳнат мигрантларига узлуксиз 5 йил муддат давомида яшаш ва ишлаш ҳуқуқи берилди. Бундай ҳуқуқнинг берилиши ўз навбатида меҳнат мигрантига ҳам қўшимча яна 2 йил муддат давомида даромадларини кўпайтириш имкониятини яратди. 2012 йилда Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси тўғрисидаги Меморандум янгиланди. Ундан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жамоат агентликлари орқали юбориш ёки қабул қилишда ошкораликни таъминлашда давом этиш, пул ўтказмаларидан олинадиган комиссия тўловларни камайтириш ва ўзбек ишчиларнинг Корея Республикасида ноқонуний равишда фаолият кўрсатишларини олдини олиш каби масалалар ўрин олди. 165www.migation.uz 279
15.2. Россия Федерацияси-Ўзбекистоннинг меҳат миграцияси соҳасидаги муҳим ҳамкори Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги муҳим ва асосий ҳамкори бу Россия Федерацияси бўлиб, мамлакатимиздан чиқиб кетаётган меҳнат мигрантларининг катта қисми мазкур мамлакат томон йўналган. 1990 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси жараёнлари Россия Федерациясида юзага келган миграцион вазият билан ҳамоҳанг тарзда ривожланди, дейиш мумкин. Хусусан 1996-2001 йиллар оралиғида Россия Федерациясида сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви, МДҲ мамлакатларидан келувчи мажбурий мигрантлар сонининг қисқариши, меҳнат мигрантлар учун қатъий чекловларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек янги аср бошига келиб мазкур мамлакатда иқтисодий ўсишнинг кузатилиши, ўз навбатида бу ерда аҳоли турмуш даражасининг ортиши ва янги иш ўринларининг яратилиши каби ҳолатлар даромад топиш мақсадидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Россия томон йўл олиши учун ташқи “жалб қилувчи” омил бўлиб хизмат қилди. Аксарият МДҲ мамлакатлари каби, ўзбекистонликлар учун ҳам кириш визаларининг талаб қилинмаслиги ва уларда бу мамлакат ҳақидаги тарихий тасаввурнинг мавжудлиги янги асрнинг биринчи ўн йиллигида Россияга эмиграция қилувчи ватандошларимиз сонининг кескин ортишига сабаб бўлди. 15.2.расм.Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги миграция сальдоси, киши (1997-2016йиллар)166 Статистик маълумотлар Россияга ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг энг кўп ташриф буюрган пайти 2007 йилга тўғри келганини ва бу даврда уларнинг сони 660 минг кишига етганини кўрсатади. 2011 йилда расман ишлаш учун 399 минг, хусусий 166Манба: Россия Федерацияси Марказий Банки маълумотлари// www.cbr.ru 280
корхоналарда ишлаш учун эса 478 минг киши патент олган бўлиб, бу даврда жами 877 минг нафар ўзбекистонликлар расмий равишда Россияда фаолият кўрсатганлар167. Уларнинг этник таркибига келсак, уларнинг 39%и руслар, 15%и татарлар ва 14%и ўзбеклардан иборат бўлган168. Ўзбекистонлик мигрантлар Россиянинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва хорижий ишчи кучига бўлган талаби юқори ҳисобланган Олтой ўлкаси, Красноярск, Самара, Астрахан, Владимиров, Саратов, Орлов, Пенза, Брянск, Омск областлари ҳамда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ишлайдилар. 2004 йилдан бошлаб, Красноярскда ўзбекистонлик мигрантларнинг ижтимоий-хуқуқий адаптациясига кўмак берувчиТММА қошидаги минтақавий бюронинг вакиллиги ҳисобланган “Cодружество узбекистанцов” номли кенгаш фаолият кўрсата бошлади. Шунингдек, 2008 йилдан бошлаб Рязань ва Самара областларига Ўзбекистон фуқароларини меҳнат шартномаси асосида ишлаш учун уюштирилган ҳолда юбориш, 2013 йилдан бошлаб эса, Красноярскда мигрантларни қисқа муддатли касбий тайёргарликдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Петербург Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси раиси Д.Чернейконинг маълумотларига кўра, бугунги кунда Петербургдаги 250 минг нафар мигрантларнинг 60%ини ўзбекистонликлар ташкил қилади.Шу сабабли ҳамСамарқанд шаҳрида кадрларни танлаб олиш борасида тўғридан-тўғри Петербургдаги 3,5 минг корхона билан ҳамкорлик қилувчи мазкур кўмитанинг филиали ташкил этилди. Шунингдек, Россия ИИВнинг Новосибирск вилояти бўйича Бош Бошқармаси маълумотларига кўра, Новосибирск ҳудудида 2016 йилда 20 минг нафар, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 12 минг нафар Ўзбекистон фуқароси патентга эга бўлган169. 167Труд и занятость в России.М.2011.С.302. демографический доклад.Отв. 168 Население России 2009.Семнадцатый ежегодный редакторА.Г.Вишневский.М.2011.С.258. 169Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати 281
Статистик манбалар Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг таркибида ўрта ва ўрта махсус таълим даражасига эга бўлганлар кўпчиликни, яъни 76%ни ташкил қилишини кўрсатади170. (12- Илова). Ватандошларимиз асосан енгил санот, машинасозлик, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлиб, хусусан, уларнинг 45,2%и қурилиш, 12,9%и савдо, 8,6%и қайта ишлаш саноатида ва 8,2%и қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатади171. Шу ўринда меҳнат мигрантларининг пул ўтказмаларига эътибор қаратар эканмиз, маълумотларга кўра, 2006 йилда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмаларининг 56,6% Россия Федерацияси улушига тўғри келган172. Бу даврда Россиядан хорижга юборилган пул ўтказмаларининг катта қисми ҳам айнан Ўзбекистонга тўғри келган. Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикасининг таҳлили 2006-2017 йиллар давомида бу жараённинг бир текис кечмаганлигини, хусусан, жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози бошлаган даврда пул ўтказмалари миқдори бир мунча пасайган бўлса, кейинги даврларда мунтазам ўсиш тенденцияси кузатилганини кўрсатади. 2013 йилга келиб Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари хажми рекорд даражага етиб, 6,63 млрд долларга тенг бўлди ва у мамлакат ЯИМнинг тахминан 10%ини ташкил қилди173 170Манба:Труд и занятость в России. 2015 171Зайончковская. Ж.А.Миграция населения из стран Центральной Азии. Трудовая миграция в Республике Узбекистан:Социальные, правовые и гендерные аспекты.Т.2008. стр 33. 172 International money transfer services market in Uzbekistan Development, competition and trends. Prepared for international development center. Prepared by Antimonopoly policy improvement center under the state committee of the Republic of Uzbekistan on demonopolization,support of competition and entrepreneurship. Canada. P 51. 173 Максакова Л.П., МамадалиеваХ.Х.Узбекистан:современные демографические тенденции// Демоскоп Weekly.№ 617-618.3-6 ноября.М.2014.С.16. 282
15.3.расм.Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари, млн. АҚШ доллари (2007-2015 йиллар)174 2015 йилга келиб, Россиядаги иммиграция қонунчилигининг бу даражада кескинлашуви ва мамлакатдаги иқтисодий беқарорлик каби омиллар, бошқа томондан эса, сўнгги бир неча йиллар давомида Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш тенденцияларининг кузатилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги чора– тадбирларнинг ўз натижасини бера бошлаши ва кўплаб янги иш ўринларини ташкил қилиниши каби омиллар Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонининг ва улар юборадиган пул ўтказмалари ҳажмининг бир мунча қисқаришига сабаб бўлди. 2019 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 4,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди, бу кўрсаткич 2018 йилда 3,33 млрд АҚШ долларига тенг бўлган эди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида етакчилик қилади175. Ҳозирги кунда Россиянинг “Хаска”, “Каспий Полимер”, “Весна” “Шахты”, “Барнаул”, “Трикотаж”, “Железногорск”, “Мосгортранс”, “Н- одежда”, “Вологодский подшипниковый завод” каби корхоналаридаги бўш иш ўринларига ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари уюштирилган шаклда юборилмоқда. Мазкур корхоналарда меҳнат мигрантларига сувоқчилик, бетон қуйиш ва тош кесиш каби ишларга ўртача 40 минг рубль, тикувчилик, қадоқлаш, техник-технолог, техник-механик каби ишларга 20- 174Манба:Россия Марказий Банки маълумотлари 175 Денежные переводы в Узбекистан из России достигли пика за 5 лет// https://www.spot.uz/ru/2020/03/17/russia/ 283
40 минг рубль, ҳайдовчиликка 40-60 минг рубль миқдоридаги иш ҳақи таклиф қилинмоқда. Мазкур корхоналарда иш берувчи томонидан меҳнат мигрантининг яшаши, овқатланиши ва йўл харажатларининг тўлиқ қопланиши кўзда тутилган. Шу ўринда юқоридаги вакансиялар ичида тикувчилик цехларида аёл мигрантларга бўлган талаб катта бўлиб, 2017 йилда 344 нафар ўзбекистонлик тикувчилар орасидан 156 нафари танлаб олинган. Россия Ички Ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россиядаги жами мигрантларнинг 10%ини ташкил қилувчи ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони 2017 йилда тахминан 1 миллион кишига етган. Мамлакатдаги жами меҳнат қилиш патентларининг ярмидан кўпи, яъни 800 мингтаси ўзбекистонликлар учун расмийлаштирилган. Ҳар йили тахминан 2 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари Россияга миграцияни амалга оширадилар176. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистондан Россияга 918 минг киши ишлаш мақсадида ташриф буюрган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистонда Россиянинг донорлари мамлактлари бўйича етакчилик қилади 177 . Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистондан 13,2 минг нафар фуқаро доимий яшаш учун хориж мамлакатларига чиқиб кетган бўлса, уларннг 37,7%и яъни 4,9 минг нафари Россияга кўчиб ўтган178. Кейинги йиллар давомида меҳнат мигрантларининг малака ва таълим даражасига жиддий эътибор қаратилиши мамлакатимиздан МДҲ мамлакатлари томон махсус тайёргаликкка эга бўлган меҳнат 176 Ежегодно в Россию выезжает свыше 2 млн мигрантов из Узбекистана, мы должны стремиться сделать весь этот поток организованным – министр// https://podrobno.uz/cat/uzbekistan-i-rossiya-dialog-partnerov-/ezhegodno-v-rossiyu-vyezzhaet- svyshe-2-mln-migrantov-i/ 177 Узбекистан стал главным официальным поставщиком рабочей силы// https://www.rbc.ru/newspaper/2019/08/19/5d5560979a7947af4fa8a883 178 https://ria.ru/20200127/1563907227.html 284
ресурсларининг кўчишини, ноқонуний миграция ҳажмининг қисқаришини, мигрантларнинг ижтимоий-хуқуқий жиҳатдан ҳимояланишлари таъминланадиган оқимларнинг ҳаракатланишини тақозо этади. 15.3. Ўзбекистондан узоқ хориж мамлакатларига ишчи кучи экспорти Ҳозирги иқтисодий ривожланиш даврида Ўзбекистон Республикаси меҳнат миграцияси соҳасида нафақат яқин хориж мамлакатлари, балки узоқ хориж мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. Тадқиқотларинг кўрсатишича, Ўзбекистондаги ташқи миграция оқимларининг 10-15%и узоқ хориж мамлакатларига тўғри келади ва бугунги кунда республикамизнинг миграция алоқалари доирасига АҚШ, Исроил, Япония, Германия, Британия ва Корея каби давлатлар киради179. Бундай ҳамкорлар қаторидан муносиб ўрин олган Корея Республикаси шартнома асосида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг катта қисмини жалб қилган. 51,25 миллион кишилик аҳолига эга бўлган Корея Республикасида хорижликлар сони2,04 миллион кишини ташкил қилади 180 . Ҳозирги даврда Кореяда фаолият кўрсатаётган иммигрантларни икки йирик гурухга ажратиш мумкин. Биринчи гурухни АҚШ, Япония ва Германия каби мамлакатлардан келган асосан юқори даромадга эга инвесторлар, профессионаллар ҳамда санъат ва спорт соҳасидаги кишилар, иккинчи гурухни эса, Хитой, Вьетнам, Индонезия ва МДҲ мамлакатларидан келган, кам иш ҳаққи билан таъминланган ҳамда аксарият ҳолда профессионал бўлмаган ишчилар ташкил қилади181. 179Расулова Д.В..Ишчи кучи миграцияси ривожланишининг назарий асослари. Монография. Т.: 2010. Б. 95. 180 http://countrymeters.info 181Ўша жойда 285
1990 йилларнинг бошига келиб, Корея Республикаси иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ўсиши ҳамда ишсизлик кўрсаткичларининг қуйи суръатларни ташкил қилиши туфайли хукумат маҳаллий аҳоли бажаришни ҳоҳламайдиган ишларга хориждан паст малакали ишчи кучини жалб қилишга мажбур бўла бошлади. Хукумат томонидан иммиграция жараёнларини эркинлаштирилиши Кореядан Япония мустамлакачилиги даврида Хитой ва МДҲ мамлакатларига кетиб қолган этник корейслар билан бир қаторда мазкур мамлакатларлардаги туб аҳоли яъни руслар, тожиклар, қозоқлар ва хусусан, ўзбекларнинг ҳам кириб келишига имконият яратди. Бироқ бу жараён мамлакат корхоналаридаги ноқонуний мигрантлар сонининг ортиб кетишига олиб келди. Шу туфайли иммиграцияни тартибга солиш ва ноқонуний мигрантлар сонини қисқартириш мақсадида хукумат донор мамлакатлар билан махсус дастурлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш чораларини кўра бошлади. 1993 йилдан бошлаб Корея ишчи кучи экспортёрлари билан “Саноат cтажировкаси дастури” асосида меҳнат ресурсларини қабул қилиш ҳақидаги келишувларни амалга ошира бошлади. Кореяда стажёрларни қабул қилиш учун 145.5 минг квота белгиланган бўлиб, улардан 130 мингта ўрин саноат стажёрлари учун ажратилди182. 1997 йилдаги Осиё инқирозининг Корея Республикасига таъсири мамлакат иқтисодиётидаги баъзи тармоқларни вақтинчалик меҳнат мигрантлари ёрдамисиз фаолият кўрсата олмаслигини намоён қилди ва бундай мигрантларга бўлган талабнинг ортиши Кореяга юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонини йилига 1000 кишига етишига сабаб бўлди. 1995-2007 йиллар оралиғида айнан “Саноат стажировкаси дастури” асосида Кореяда 19 мингта ўзбекистонлик иш билан таъминланиши учун имконият яратилди.183 182Doo-Sub Kim,Cheong-Seok Kim.The population of Korea. The Republic of Korea.2004.P.309. 183www.uzembassy.ru 286
15.4.расм.“Саноат Стажировкаси” дастури асосида Ўзбекистондан Корея Республикасига ишлаш учун юборилган мигрантлар сони, киши184 2006 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Корея Меҳнат вазирлиги ўртасида “Бандликка рухсат бериш тизими” асосида Кореяга ишчиларни юбориш тўғрисидаги Меморандум имзоланди185. Е-9 визаси асосида ишлашнинг анча қулайлиги ва у меҳнат мигрантларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишларини таъминлаши Кореяда жами иш билан бандлар таркибидаги хорижликлар улушининг икки баробарга ортишига олиб келди ва 2006 йилда бу кўрсаткич 28,8%га етди186. 2008 йилда бошланган жаҳон-молиявий иқтисодий инқирози шароитида маҳаллий аҳоли орасида ишсизлик муаммосини юмшатиш мақсадида хорижликларни ишга ёллаш квотаси уч бараварга, яъни 100 минг кишидан 34 минг кишига, хорижлик этник корейсларни ёллаш квотаси икки бараварга қисқартирилиб 17 минг кишигача тушди187. Бироқ инқироз шароитида ҳам саноат соҳаларида, айниқса ёғоч ва ёғоч махсулотлари, металл, резина, пластик, текстиль ва озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш каби тармоқларда ишчи кучи танқислиги муаммоси кескинлаша бошлади. Шу сабабли ҳам Kорея Республикасининг бошқа 15 та миграцион ҳамкорларини қатори Ўзбекистондан ҳам жаҳон 184Манба: ТММА маълумотлари 185www.migration.uz 186Гоффе.Влияние кризиса на занятость и безработицу.Мировая экономика и международные отношения.Учебное пособие.№ 8.М.: 2012.С.38. 187South Korea foreign labor quota cut to one- third 287
молиявий-иқтисодий инқирози шароитларига қарамай айнан мазкур тармоқларга катта миқдордаги ишчи кучи экспорти давом этди. Расмий маълумотлар шундан далолат берадики, Е-9 визаси асосида фаолият кўрсатувчи меҳнат мигрантларининг 76,3% ишлаб чиқаришда, 5,8% қурилиш, 5,4% қишлоқ хўжалиги ва 2% балиқчилик соҳасида фаолият кўрсатадилар 188 . Жумладан, Е-9 визасига эга ўзбекистонлик мигрантлар ҳам “Korean Foreign Workforce Policy”Committee, яъни, “Корея хорижий меҳнат ресурслари сиёсати”қўмитаси рухсат берган бешта соҳа ва тармоқлар, яъни ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларида фаолият олиб борадиган 300 кишидан ортиқ бўлмаган кичик ва ўрта бизнес корхоналарида иш билан таъминланиш хуқуқига эгалар189. Шунга мувофиқ ҳозирда Тошкент шаҳридаги касбий тайёргарлик марказида машинасозлик, электроника, ахборот технологиялари ва транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича юзлаб ёшлар Кореяга ишлаш учун тайёрланмоқдалар. 2011 йилда Кореяда ишлаётган барча хорижликларнинг 235 мингтасини ёки 22%ини E-9 виза эгалари ташкил қилган бўлиб, мазкур виза эгалари сонинг кўплиги бўйича Ўзбекистон фуқаролари МДҲ мамлакатлари ичида биринчи ўринда туради. Уларнинг сони 13,2 мингдан зиёд бўлиб, Кореядаги жами мигрантларнинг 6,2%ини ташкил қилади190. Кореядаги Н-2 виза эгаларининг сони 302 минг киши бўлиб, улар жами хорижликларнинг 27,4%ини ташкил қилади. Бундай визага эга ўзбекистонлик корейслар сони 7,8 минг кишини ташкил қилади 191. Н-2 виза эгалари орасида ҳам МДҲ фуқаролари ичида ўзбекистонлик этник корейслар катта улушни ташкил этади. Шунингдек, EPS тизими асосида 188Jung-Eun Oh,Don Kwan Kang,Julia Jiwon Shing.Migration Profile of the Republic of Korea. IOM MRTC Research report Series. № 1. Korea. 2011.P.30-40. // www.iom-mrtc.org 189Тан Soo Kee.Foreign workers policies and issues in south Korea: Focus on the workers from the South East Asian Region.Р.551. // https://core.ac.uk/download/pdf/51180008.pdf 190 Jung-Eun Oh,Don Kwan Kang,Julia Jiwon Shing.Migration Profile of the Republic of Korea. IOM MRTC Research report Series. №1.Korea.2011. P.22. //www.iom-mrtc.org 191Ўша жойда. Р 39-41. 288
Кореяга кириб келиб жами мигрантларнинг 15,8%и ноқонуний мигрантлар бўлиб, уларнинг6,3%и Ўзбекистон фуқароларидир192. ТММА маълумотларига кўра, 2007-2018 йиллар давомида “Бандликка Рухсат бериш Тизими” асосида 31,6 мингта Ўзбекистон фуқаролари Кореяга ишлаш учун юборилган. 3.7-расм. Ўзбекистондан ТММАорқали Кореяга юборилган меҳнат мигрантлари сони,киши (2007-2017 йиллар)193 1995-2017 йиллар давомида Ўзбекистондан Кореяга жами 46 минг нафар меҳнат мигранти юборилган бўлиб, уларнинг 25 мингтаси мамлакатга қайтиб келган ва 20 мингтаси айни пайтда Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. 2017 йилда фуқароларни олдиндан кўниктириш ва мослаштириш марказларида таълим олган 3500 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Корея Республикаси, Россия ва Японияга ташкилий равишда ишлашга жўнатилган194. Бугунги кунда Корея Республикасида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони 55 минг кишига тенг бўлиб, у хорижликларнинг 3%ини ташкил қилади.Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Флиппин билан биргаликда Корея Республикаси учун бешинчи йирик ишчи кучи донори бўлган мамлакат ҳисобланади195. 192 Korea and Uzbekistan renew their MOU.Dec 18, 2012.Source:Ministry of Employment and Labor//www.korea.net 193ТММА маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган 194Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати 195 Узбекистан занял 5 место по числу мигрантов в Южной Корее //https://regnum.ru/news/society/2292339.html 289
Шу ўринда, мамлакатимизнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Япония, Польша, Латвия, БАА, Малайзия, Янги Зеландия ва Австралия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ташкил қилиш тўғрисидаги музокаралар олиб борилаётганини таъкидлаш лозим 196 . Хусусан, 2015 йилда ТММА ва Япониянинг “Чуо Сангьё Шинко” Ассоциацияси ўртасида стажёрларни техник тайёрлаш дастури бўйича имзоланган келишувга кўра, япон томони талабларига жавоб берувчи мутахассислик бўйича тажриба ва кўникмага эга бўлган, Японияда техник стажировка ўташ даражасида япон тилини биладиган Ўзбекистон фуқаролари мазкур мамлакатда меҳнат стажировкасини ўташлари мумкин. 2017 йилнинг феврал ойидаЯпонияда техник таълим олиш учун 16 нафар Ўзбекистон фуқароларига рухсат берилди ва уларяпонкомпанияларида меҳнат стажировкаларини ўтамоқдалар. 2017 йил 13 май куни Япониянинг йирик компаниялари ва ижтимоий таъминот корпорациялари бошқарувчилариТошкентга ташриф чоғида томонлар мазкур йирик компанияларига Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш ва жалб қилиш, Фарғона вилоятида Японияда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун кадрларни тайёрлаш марказини очиш ҳамда ТММА ва Япония компаниялари ўртасида меҳнат миграцияси бўйича Меморандум имзолаш масалалари муҳокама қилинди.Бугунги кунда Япония меҳнат бозорида тиббиёт ходимларига эҳтиёж катта бўлиб, 2017 йил ноябрь ойигача ижтимоий таъминот муассасаларига 35 нафар ва 1 йил муддатда минг нафар Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш учун жалб қилишга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек ҳозирги кунда Япониянинг Уно корпорацияси 20-28 ёшлар оралиғидаги ўзбек аёлларини боғдорчилик ва дехқончилик соҳаларига ишга таклиф қилмоқда. Номзодларни танлаб олиш Япониянинг “Хориж фуқаролари учун техник 196www.uzembassy.ru 290
малака ошириш дастурини тегишлича амалга ошириш тўғрисида ва хориж техник малака оширувчиларни ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги Қонун”га мувофиқ ТММА томонидан амалга оширилади.Танловдан ўтган фуқаролар ТММА ҳузуридаги мослаштириш ва ўқитиш марказида ўқитилиб жорий йил ноябрь ойида Японияда меҳнат фаолиятларини бошлашади. 2017 йилда Польшанинг “Арроw” ишга жалб қилиш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув ва Польшанинг 10 гаяқинкомпаниялари билан Ахдлашув баёнлари имзоланди.Шунингдек, Польшанинг “JPConstruct sp.z.o.o.” қурилиш компанияси билан Варшава шаҳридаги қурилиш лойиҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бўйича ўрнатилган алоқалар доирасида Польшада йилига 2500 нафар Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш режалаштирмоқда.Бугунги кунда фуқароларни Польшада уюштирилган тартибда ишга жойлаштириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги Битим лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистоннинг келажакда ҳам халқаро меҳнат бозорига интеграциялашув жараёнлари фаоллашар экан, узоқ хориж мамлакатлари билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлиги Корея Республикаси билан йўлга қўйилган муносабатлар каби ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади Назорат саволлари: 1. “Эркин ёллаш тизими” ҳақида маълумот беринг. 2. “Саноат стажировкаси” дастурининг камчиликлари нималардан ибора эди? 3. Ўзбекистон узоқ хориж мамлакатлари билан қайси йўналишларда миграцион ҳамкорликни амалга оширади? 4. Нима учун МДҲ меҳнат бозори ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун жозибоадор ҳисобланади? 291
ТЕСТЛАР 1. “Демография” сўзининг маъноси нима? А. “Демос” – халқ, “графо” - тасвирлаш Б. Демос” – халқ, “графо” - маълумот C. “Демос” – одам, “графо” - ўрганиш Д. “Демос” – миллат, “графо” - тарифлаш 2.Ёшлар салмоғи билан кексалар салмоғи тенг бўлганда қандай ёш таркиби кузатилади? А. Стационар Б. Прогрессив C. Регрессив Д. Прогрессив – стационар; 3.Аҳоли ўртасидаги ўлим жараёнида қандай омиллар таъсир кўрсатади? А. иқтисодий-ижтимоий Б. эндоген ва экзоген C. табиий, экзоген Д.табиий, сиёсий 4.Биринчи бўлиб фанга “миллионер шаҳар” иборасини ким киритган? А. А. И. Воейков Б. Н. Н. Бараниский C. Ю. Г. Саушкин Д.Фридрик Рацел; 5. Аҳоли географиясининг энг муҳим тушунчаларидан бири-бу…. А. Аҳолини ҳудудий жойлашуви Б. Аҳолини иш билан таминлаш C. Миллатларни бирлаштириш Д.Аҳолини гуруҳлантириш 6. Дунёда аҳоли энг зич жойлашган нечта регион ажратилган? 292
А. 4 та Б 3 та C. 5 та Д.6 та 7. Ўзбекистонда дастлабки мукаммал аҳоли рўйҳати қачон ўтказилган? А. 1989 йил; Б. 1936 йил; C. 1898 йил Д.1926 йил 8. Аҳолини миграцион ҳаракатларида нима ҳисобга олинади? А. Аҳоли таркиби Б. Ҳудудий фарқлиликлар C. Аҳолини маданияти ва турмуш шароити Д.Ҳудуднинг ишлаб чиқариш мажмуи 9. Ўзбекистонда аҳоли зич жойлашган худудларни белгиланг. А. Фарғона водийси, Зарафшон, Хоразм Б. Фарғона водийси, Сурхандарё, Бухоро C. Самарқанд, Мирзачул, Навоий Д. Тошкент, Мирзачул, Хоразм 10. Ўзбекистонда ўртача аҳоли зичлиги қанча? А. 56-57 киши Б. 48-49 киши C. 60-61 киши Д. 52-53 киши 11. Аҳолининг сифатий хусусиятларига: А. Аҳолининг сонинг ўзгариши Б. Иқтисодий меҳнатда аёлларнинг салмоғи C. Аҳолининг узоқ умр кўриш даражаси Д.Аҳолининг маълумотлилиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилияти. 293
12. Демографик жараёнларга қайсилар киради?. А. Тўғилиш, ўлим, никох, ажралиш, оила Б. Тўғилиш, никох, оила, ёш таркиб C. Аҳолининг сифтий ва миқдорий кўрсатгичлари Д.Тўғилиш, ўлим, миграция, урбанизация 13. Дастлабки аҳоли рўйҳатлари қайси мамлакатларда ўтказилган? А. Миср, Хитой, Рим, эрон Б.Миср, Хитой, Византия C. Эрон, Япония Д. Миср, Рим, Юнонистон, Византия 14. “Демографик портлаш” жараёни қандай мамлакатлар учун хос? А. ривожланаётган Б. ривожланган; C. бир миллатли Д.тўғри жавоб йўқ 15. Халқаро статистикада неча ёшгача бўлганлар меҳнатга яроқли аҳоли ҳисобланади? А. 13-60 ёш Б. 18-55 ёш C. 15-64 ёш Д.15-65 ёш 16. “Миграция салдоси” нима? А. Кўчиб келганлар билан кўчиб кетганлар орасидаги фарқи Б. Кўчиб келганлар сони C. Иммигрантлар ва имигрантлар сони Д.Миграцион ҳаракатлар 17. Меҳнатга яроқли аҳоли қандай гуруҳларга бўлинади? А. сиёсий, актив ва сиёсий, пассив аҳоли Б. Иқтисодий C. реал мавжуд аҳоли Д.Сиёсий актив, иқтисодий актив аҳоли 294
18. Аҳолининг ўсишини тўхтатиш ва унинг камайиб бориш жараёни нима деб айтилади? А. Депопуляция Б. Прогрессия C. Демографик жараён Д.Демографик сиёсат 19. Маълум бир ҳудудда яшовчи инсонлар гуруҳи деганда нима тушнилади? А. Аҳоли Б. Миллат C. Ела Д.Қабила 20. Демографик сиёсат нима? А. Аҳоли копайишини бошқаришга қаратилган сиёсат Б. Деъўуляция сиёсати C. Давлатни бошқариш сиёсати Д.Аҳоли жойлаштириш сиёсати 21. Урбанизация нима? А. Шаҳарлашиш жараёни Б.Аҳолининг копайиши C. Демографик танглик Д.Деморграфик фаоллик 22. Аҳоли копайишининг бир турдан иккинчи турга ўтиши нима дейилади? А. Демографик ўтиш Б. Демографик танглик C. Демографик фаоллик Д.Демографик ҳолат. 23. Демографик портлаш нима? А. Аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши Б. Аҳолининг механик ҳаракати 295
C. Аҳолининг камайиши Д.Демографик сиёсат 24 . Меҳнат миграцияси бу: А. Бошқа мамлакатлар фуқароларининг мамлакатига кириш; Б. Бошқа мамлакатлар фуқароларининг мамлакат идан чиқиш; C. Бир мамлакатдан бошқасига меҳнат ресурслари ҳаракати; Д. Илгари мамлакатдан чиқиб кетган фуқароларнинг қайтиши. 25. Европада меҳнат миграцияси оқимининг асосий таркибий компонентлари кимлар ? А. қочоқлар; Б. каммалакалимеҳнатресурслари; C. юқорималакалимеҳнатресурслари Д. талабалар 26. Энг муҳим ижтимоий-иқтисодий йўқотишлар донор мамлакат томонидан нима оқибатида амалга ошади? А. “ақллиларнинг оқими”; Б. Малакасиз меҳнат ресурсларининг миграцияси; C. Ноқонуний иммиграция; Д. Бошқа мамлакатлардан бошпана сўраган шахслар 27. Яқин Шарқ минтақасидаги халқаро мигрантларни қабул қилувчи асосий мамлакатлар қайси? А. СаудияАрабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт Б. СаудияАрабистони, Иордания, Қувайт C. Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар Д. Қувайт, Қатар, Исроил 28. Форс Кўрфази мамлакатларида мигрантларнинг гендер мутаносиблиги қандай? А. эркаклар>аёллар Б. эркаклар<аёллар C. эркаклар=аёллар Д. маълумот йўқ 296
29. Форс кўрфази минтақасида халқаро мигрантлар сони ортиши бўйича энг паст кўрсаткич қайси мамлакатда кузатилади? А. СаудияАрабистони Б. Бирлашган Араб Амирликлари C. Қувайт Д. Қатар 30. Европа Иттифоқи минтақасида муҳожирлар энг кўп мамлакат қайси ? А.Германия Б.Франсия C.Испания Д. Италия 31.ЕИ мамлакатлари мигрантларининг асосий қисми қайси минтақадан ташриф буюрган? А. Осиё ва Африка Б. Осиё C. Африка Д. ҒарбийЕвропа 32. Латвия мамлакатига иммиграция қилиш бўйича юқори турувчи мамлакатлар? А. Германия, Голландия, Эстония Б. Франция, Германия, Норвегия C. Германия, Франция, Швейсария Д. Норвегия, Голландия, Швеция 33. Польшага миграция қилиш бўйича ЕИ минтақасида етакчи мамлакатлар қайси ? А. Германия, БуюкБритания, Голландия Б. Франция, Германия, Норвегия C. Германия, Франсия, Норвегия Д. Голландия, Швеция, Норвегия 34. Осиё минтақасидаги меҳнат ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатлар келтирилган қаторни аниқланг 297
А. Мянма, Лаос, Камбоджа Б. Вьетнам, Камбоджа, Малайзия C. Сингапур, Мянма, Лаос Д. Филлипин, Малайзия, Вьетнам 35. Осиё минтақадаги меҳнат ресурсларини импорт қилувчи мамлакатлар келтирилган қаторни аниқланг А. Мянма, Лаос, Камбоджа Б. Вьетнам, Камбоджа, Малайзия C. Сингапур, Таиланд, Малайзия Д. Сингапур, Малайзия, Индонезия 36.Қочоқларни қабул қилишда етакчи бўлган даватлар? А. Испания, Норвегия, Польша Б. Германия, Франсия, Италия, C. Буюк Британия, Испания, Латвий, Д. Швеция, швецарий, Австрия 37.Германияга хорижий талабалар асосан қайси минтақадан ташриф буюрадилар? А. Осиё Б. АҚШ C. Африка Д. Европа 38.Гермниядаги қочоқларнинг 50%дан ортиқ улуши қайси мамлакатлар улушугиа тўғри келади? А. Сурия, Иордания, Яман Б. Сурия, Ливан, Ливия C. Афғонистон,Покистон, Миср Д. Сурия, Ироқ, Афғонистон 39. Қайси соҳа вакиллари Латвияда фаол равишда кўчиб кетмоқдалар? А) Таълим Б) Уй хизмати 298
C) Тиббиёт Д) АКТ 40. Латвияда мигрантларнинг аксарияти қайси соҳада иш билан банд? А) Техника Б) Тиббиёт C) Таълим Д) Қишлоқ хўжалиги 41. Франциядаги минтақавий мигрантларнинг аксарият қисми қайси давлатдан? А) Германия Б) Полша C) Голландия Д) Белгия 42. Францияда расман мигрант кимларни аташади? А) Францияда яшовчи ва Франция фуқароси бўлмаан шахс Б) Францияда яшовчи, туғилган пайтда Франция фуқароси бўлмаган, франсиядан ташқарида туғилган шахс C) Францияда яшамайдиган мамлакат фуқароси Д) Франциядан ташқарида туғилган, аммо Францияда яшовчи, мамлакат фуқароси 43. ЕИнинг қайси давлатига энг кўп қочиқ кириб келади? А) Франция Б) Италия C) Германия Д) Испания 44. Латвияда олий маълумотли кишиларнинг эмиграциясига асосий сабаб нима? А) Итисодий инқироз Б) Иш жойларининг қисқариши C) Хориждаги қулай ижтимоий таъминот Д) Барч жавоблар тўғри 299
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165
- 166
- 167
- 168
- 169
- 170
- 171
- 172
- 173
- 174
- 175
- 176
- 177
- 178
- 179
- 180
- 181
- 182
- 183
- 184
- 185
- 186
- 187
- 188
- 189
- 190
- 191
- 192
- 193
- 194
- 195
- 196
- 197
- 198
- 199
- 200
- 201
- 202
- 203
- 204
- 205
- 206
- 207
- 208
- 209
- 210
- 211
- 212
- 213
- 214
- 215
- 216
- 217
- 218
- 219
- 220
- 221
- 222
- 223
- 224
- 225
- 226
- 227
- 228
- 229
- 230
- 231
- 232
- 233
- 234
- 235
- 236
- 237
- 238
- 239
- 240
- 241
- 242
- 243
- 244
- 245
- 246
- 247
- 248
- 249
- 250
- 251
- 252
- 253
- 254
- 255
- 256
- 257
- 258
- 259
- 260
- 261
- 262
- 263
- 264
- 265
- 266
- 267
- 268
- 269
- 270
- 271
- 272
- 273
- 274
- 275
- 276
- 277
- 278
- 279
- 280
- 281
- 282
- 283
- 284
- 285
- 286
- 287
- 288
- 289
- 290
- 291
- 292
- 293
- 294
- 295
- 296
- 297
- 298
- 299
- 300
- 301
- 302
- 303
- 304
- 305
- 306
- 307
- 308
- 309
- 310
- 311
- 312
- 313
- 314
- 315