8.2. АҚШда иммиграция жараёнларини тартибга солиниши. 8.3. АҚШ “ақлий салоҳият”ни жалб қилувчи етакчи мамлакат. 8.4. АҚШ-йирик реципиент марказ сифатида. Калит сўзлар: иммиграция сиёсати, иммигрант, реципиент, юқори малакали ишчи кучи, паст малакали ишчи кучи, келишув, меморандум, грин карта. 8.1.АҚШда миграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши 2015 йил ҳолатига кўра, барча халқаро мигрантларнинг учдан икки қисми атиги йигирмата мамлакатда истиқомат қилишган. Уларнинг энг кўпи яъни 47 миллион нафари АҚШда жойлашган бўлиб, дунёдаги жами аҳолининг қарийб 1/5 қисми ушбу мамлакат улушига тўғри келади. Шунингдек, тахминан 12 миллион нафардан мигрантга эга бўлган Германия ва Россия Федерацияси дунё бўйлаб мигрантлар сони бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллайдилар. Шунингдек, кейинги ўринларда 10 миллион мигрант билан Саудия Арабистони, тахминан 9 миллион мигрант билан Буюк Британия 8 миллион мигрант билан БАА туради87. Сўнгги 40 йил ичида глобаллашув жараёнлари, ўзгарувчан меҳнат бозорлари, одамларнинг трансмиллий ҳаракатчанлиги АҚШ меҳнат ресурсларининг таркибий тузилишига жиддий таъсир кўрсатди. АҚШ давлат сифатида ташкил этилишидан олдин ҳам турли мамлакатлардан келган мигрантлар бу ерга сиёсий бошпана, иқтисодий имкониятлар ва диний эркинлик излаб келганлар. Америкалик зиёлилар, сиёсатчилар ва фуқаролар кўпинча АҚШни \"мигрантлар юрти\" деб аташади. Тарихан, АҚШга иммиграция қуйидаги асосий тўлқинлардан иборат бўлган: 87 International Migration Report 2015: Highlights // United Nations. Department of Economic and Social Affairs. Population Division. New York. 2016. P. 1-36 150
1- тўлқин. Мустамлакачилик давридан 1880 йилгача Шимолий Европадан, айниқса Англия, Германия ва Ирландиядан кўплаб мигрантлар ҳамда қул савдоси натижасида африкаликлар ва тўлқин сўнггида хитойлик мигрантларнинг оқими. 2- тўлқин. Тахминан 1880 йилдан 1920 йиллар оралиғида давом этган асосан Италия, Полша, Россия ва Венгрия каби Шарқий ва Жанубий Европадан, шунингдек Мексика ва Япониядан кириб келган оммавий иммиграция. Ушбу даврда мамлакатдаги хорижлик фуқаролар аҳолининг 15%ини ташкил қилган. Ушбу тўлқин Биринчи Жаҳон уруши муносабати билан 1917 ва 1921 йиллардаги белгиланган иммиграция тўғрисидаги чекловчи қонунлар, Буюк Депрессия ва Иккинчи Жаҳон уруши каби омиллар таъсирида охирига етди 3- тўлқин. Бу тўлқинга бир неча ўн йиллаб давом этган паст иммиграция даври хос бўлиб, мамлакатдаги иммиграция турғунлиги 1960-йилларда ниҳоясига етди. 1965 йилда “Иммиграция тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан АҚШ Конгресси мигрантларнинг миллий келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган квоталарини бекор қилди ва визаларни дунё бўйлаб адолатли равишда тақсимлай бошлади. 4- тўлқин. Иммиграцион янги қонунларга қўшимча равишда, глобал иқтисодий интеграция жараёнлари ва АҚШнинг Жануби-Шарқий Осиёга ҳарбий аралашуви ҳозирги кунгача давом этаётган иммиграциянинг тўртинчи тўлқинини келтириб чиқарди. Иммиграциянинг дастлабки тўлқинларида АҚШга ишчи кучи еказиб берувчи донор мамлакатларнинг 10 тадан 8 таси Европа мамлакатларига тўғри келган бўлса, бугунги кунда мигрантларнинг асосий қисми Лотин Америкаси, Осиё ва Кариб ҳавзалари мамлакатларидан ташриф буюрганлар. Шунингдек, ҳозирги мигрантлар ижтимоий-иқтисодий аҳволи турлича бўлиб, улар орасида аксарияти Европа ва Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган энг юқори маълумотли ва энг бадавлат, шунингдек, Лотин 151
Америкасидан келган энг қуйи маълумотли ва энг камбағал мигрантлар ҳам бор. 8.2. АҚШ-йирик реципиент марказ сифатида 2015 йилда АҚШдаги жами мигрантлар сони 47 миллион кишига тенг бўлиб, уларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши 14%ни ташкил этди 88 . Умумий мигрантлар таркибида 51%ини аёллар ташкил қилади. Ҳозирги вақтда АҚШда 12 миллион мексикалик, 2 миллион хитойлик, тахминан 2 миллион ҳиндистонлик ва 2 миллионлик филиппинлик мигрантлар фаолият кўрсатади. 8.1.-жадвал. Мигрантларнинг ёш структураси, 2015 йил89 АҚШдаги мигрантлар Дунёдаги халқаро мигрантлар 20 ёшгача 11% 20 ёшгача 15% 20-64 ёшлилар 76% 20-64 ёшлилар 75% 65 ва ундан катта 13% 65 ва ундан катта 13% ёшдагилар ёшдагилар Ўртача ёш 42 ёш (2000) йилда Ўртача ёш 39 ёш (2000 йилда 38 ёш) 38 ёш) Шу ўринда таъкидлаш жоизки, АҚШ ва дунёдаги умумий вазиятдан фарқли ўлароқ, 2000 ва 2015 йиллар орасида Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ва Океанияда халқаро мигрантларнинг ўртача ёшида аксинча пасайиш кузатилган. 88 Immigration yo the United States // https://en.wikipedia.org/wiki/Immigration_to_the_United_States#:~:text=In%20absolute%20numbers %2C%20the%20United,14.4%25%20of%20the%20U.S.%20population. 89 International Migration Report 2015: Highlights // United Nations. Department of Economic and Social Affairs. Population Division. New York. 2016. P. 1-36. 152
45 40,6 40 30,8 35 30 23,4 15,4 13,8 23,8 25 11,1 8,3 16,6 20 16,2 15 Ишлаб чиқариш ва Қурилиш ва техник Бошқарув ва юқори Савдо ва идора 10 транспорт хизмат малакали касблар ишлари 5 0 Хизмат кўрсатиш Маҳаллий ишчилар Мигрант ишчилар 8.1.-расм. Маҳаллий ишчилар ва мигрант ишчиларнинг тармоқлар бўйича бандлиги (%да) Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, мамлакатдаги мирантларнинг аксарияти хизмат кўрсатиш, қурилиш, транспорт ва қурилиш соҳасида, маҳаллий ишчилар эса, кўпроқ савдо ва идора хизматлари ҳамда юқори малакали касбларда фаолият кўрсатадилар. АҚШнинг меҳнат мигрантларига муҳтож эканлигини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: 1. Мавжуд ишсизлик даражасига қарамасдан иш берувчилар деярли хар ойда тўлдирилмаган иш ўринларига мигрантларни жалб қилишга харакат қиладилар; 2. Мигрантлар АҚШ иқтисодиёти учун муҳим бўлган бир қатор малакалар билан кириб келадилар; 3. АҚШ инсон капиталини сақлаб туриш учун глобал рақобатбардошликни ҳис қилади; 4. АҚШда маҳаллий аҳолининг қариб бориши туфайли тўлдирилмаган иш ўринлари ва иқтидорларнинг етишмаслиги мамлакатнинг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин; 153
5. Иммигрантлар ўз она тиллари кўникмаси ва халқаро алоқалари эвазига халқаро бизнес ва савдо соҳасида янги имкониятларни очадилар. Мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси қариб борар экан, мавжуд ва янги иш ўринларини тўлдириш мақсадида маҳаллий ишчи кучи тобора мигрантлар ва уларнинг оилаларига боғлиқ бўлиб қолади. Америка аҳолиси бугунги кунда 328 миллиондан ортиқ бўлиб, юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда. 2050 йилда бу кўрсаткич 438 миллионга етиши кутилмоқда. Аҳоли ўсишининг учдан бир қисмига иммиграция ҳисобига юзага келмоқда. 8.3. АҚШда иммиграция жараёнларини тартибга солиниши. Иммиграция нафақат миқдорий ўсишда, балки Америка аҳолиси таркибидаги сифат ўзгаришида ҳам муҳим омилдир. АҚШ ҳукумати ҳар йили юқори малакали хорижлик ишчиларини ёллаш учун квотани белгилайди ва бу тахминан йилига 140 минг кишини ташкил этади. Албатта бу мамлакат иқтисодиёти учун етарли эмас. Ушбу турдаги иш визаси билан ишлайдиганлар одатда АҚШда 6 йил қолишлари ва ишлашлари мумкин. Шу вақт ичида улар иш берувчи билан уни \"Яшил карта\" - доимий яшаш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги аризасини қўллаб- қувватлаши учун келишиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, алоҳида қадрланадиган ишчилар учун яна иккита визалар тоифаси мавжуд - улар \"миллий манфаатларга эга\" шахслар ва \"алоҳида қобилиятларга эга\" шахслар учун визалар бўлиб, бундай касб эгалари Меҳнат вазирлиги рухсатисиз ҳамда кафолатланган ишсиз тўғридан-тўғри миграция идоралари орқали мамлакатга кириб келишлари мумкин. Бунда мигрантларга юқори технологияли бизнес эгаларини мисол қилиш мумкин. АҚШда иммиграция оқимини бошқарадиган мигрантларнинг еттита турини ажратиш мумкин: паст малакали меҳнат мигрантлари; 154
қочқинлар; оилаларни бирлашуви орқали келган мигрантлар; иммиграцион лотерея дастури бўйича мамлакатга кирган шахслар; ноқонуний мигрантлар; юқори малакали мигрант мутахассислар; талабалар, магистрантлар ва докторантлар. Сўнгги икки тоифа - бу интеллектуал элиталарнинг мамлакатга жалб қилиш йўлларига киради. 8.4. АҚШ -“ақлий салоҳият”ни жалб қилувчи етакчи мамлакат АҚШда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш ва танлашнинг замонавий тизими тўрт босқичда амалга оширилган. 1-босқич.1947 йилда Маршалл режаси қабул қилиниши билан бир вақтда, америкаликлар бутун дунёдан одамларни оммавий равишда ўқишга таклиф қила бошладилар, уларнинг энг яхшилари охир-оқибат Америкада қолишди. 2-босқич. Урушдан кейин ҳукумат давлат университетларини яратишни рағбатлантира бошлади - бу бутун мамлакат бўйлаб олимларни \"ёйилишига\" имкон берди ва ҳозирда кўплаб бундай университетлар ҳақиқатан ҳам етакчи - Ель, Гарвард, Принстон универсттетлари билан рақобатлашмоқда. 3-босқич. Махсус солиқ режими ва ҳукуматнинг минимал аралашуви билан Силикон водийсининг яратилиши. 4-босқич. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, 1965 йилдан кейин АҚШ учинчи дунё мамлакатларидан келган мигрантлар ва малакали мутахассислар учун чегараларни очиб, ўз миграцион сиёсатини бутунлай ўзгартирди. Американинг интеллектуал иммиграцияни қўллаб-қувватлаш сиёсати нуқтаи назаридан унинг иккита жиҳати айниқса муҳимдир, яъни юқори малакали мутахассислар оқимини рағбатлантириш, бу АҚШ таълим 155
тизимидаги юкни енгиллаштиради ва уларни ўқитиш харажатларини камайтиради ҳамда хорижлик талабаларни Америка университетларида кенг миқёсда ўқитиш, бу АҚШда ишлаш ва яшаш жойини таъминлаш учун энг яхши кадрларни танлаб олиш имконини беради. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, интеллектуал ва айниқса таълим миграцияси, Жозеф Найнинг таниқли концепциясига биноан, \"юмшоқ куч\" нинг энг муҳим механизми сифатида қаралади П. Бурдие назарий моделига асосланиб, элита кўчиб юришини ҳам \"рамзий маданият пойтахти\"нинг ажралмас қисми сифатида кўриб чиқиш мумкин. Ушбу омилнинг аҳамияти ҳатто Маршалл режасини амалга ошириш пайтида, минглаб ёш немислар Америка университетларига таклиф қилинганида ҳам қадрланди. Уларнинг аксарияти Қўшма Штатларда қолишди ва уйга қайтганлар кўпинча янги сиёсий маданиятнинг ташувчиси бўлдилар. Шундан сўнг интеллектуал миграциянинг янги тўлқинлари - аввал Ғарбий Европа ва Япония, кейин Жанубий Корея, Тайван ҳамда Осиё ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида кузатилди. Шу тарзда Америка интеллектуал элитаси доимий равишда озиқлантирилди, бу эса, маълум соҳаларда юқори даражада ривожланган илмий мактабларга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни танлаб олиш имкониятини берди. Мамлакатдаги докторлик даражасининг учдан бир қисмини, шунингдек, муҳандисликда 57%ини, информатикада 54%ини ва физикада 51%ини хорижликлар қўлга киритадилар. Америка Қўшма Штатлари, рус олимларининг 28,7%ини, хусусан, рус биологларининг 46,5%ини, рус шифокорларининг 27,6%ини, рус математикларининг 24,4%ии, физикларнинг 22,8%ини жалб қилган. АҚШдаги профессионал миграция иш берувчиларнинг талабларига асосланади ва хорижий юқори малакали мутахассислар учун H1-B махсус иш визаси тақдим этилади. Бу борада талабгорларнинг маълумоти ва малакасига қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак: 156
АҚШда \"ихтисослик касби\" деб таснифланган касб бўйича АҚШнинг аккредитацияланган коллеж ёки университетларидан бирида бакалавр даражасидан кам бўлмаган таълимга эга бўлиши; Хорижда ушбу мутахассислик бўйича АҚШдаги бакалавр даражасидан кам бўлмаган таълимга эга бўлган бўлиши; Алоҳида фаолият йўналишлари бўйича бандликни таъминлаш имконияни берувчи АҚШнинг чекланмаган аккредитацияланган сертификатига эга бўлиш; таълим, касбий тайёргарлик ёки керакли маълумот даражасига тенг ихтисослик бўйича иш тажрибасининг тан олиниши; Америка Қўшма Штатлари унинг ҳудудида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони бўйича дунё мамлакатлари ичида етакчилик қилади ва хорижий талабаларнинг 22%ини жалб қилади. Хусусан, 1983-2003 йилларда АҚШда фан ва муҳандислик бўйича таҳсил олаётган талабалар орасида хорижликлар улуши 19%дан 27%га етган. Шунингдек, АҚШ 2001 йилда 79 минг кишини ташкил этган дунёдаги энг катта аспирантлар контингентини қабул қилади, бу соҳада унинг энг яқин рақобатчиси Буюк Британия бўлиб, бу кўрсаткич ушбу мамлакатда 34,5 минг кишини ташкил қилган эди. АҚШ ва Канададаги хорижлик олимларнинг тадқиқотлари хусусан, тайёрланган илмий нашрлар сонининг кўплиги, диссертацияларнинг қисқа муддатда тайёрланиши ва ҳимояларнинг юқори улуши ҳамда юқоририроқ иш ҳақи билан таъминланиши уларнинг маҳаллий аҳолига нисбатан фаолиятининг маҳсулдорлиги ва ютуқлари юқори эканлигидан далолат беради. Университетларда ва иқтисодиётнинг кенгроқ соҳаларида инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи янги билимлар ва технологик ечимларни яратиш жараёнида АҚШда ўқишни тугатгандан сўнг АҚШда ишлаш учун қолган битирувчилар зиммасига юкланган. 157
Г. Челларах, К. Мусcус ва А. Матонинг тадқиқотига кўра, АҚШда ўқишни тугатгандан кейин АҚШда қолган хорижлик битирувчиларининг ишлари патентлаш фаолиятига сезиларли ижобий таъсир кўрсатмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, университет битирувчилари орасида хорижликлар улушининг 10%лик пунктга ўсиши АҚШлик талабгорлар томонидан берилган патент талабномалари сонини 4,8 пунктга, университетлар томонидан олинган патентлар сонини 6 пунктга ва университетдан ташқари секторга берилган патентлар сонини 6,8 пунктга кўпайишига олиб келади. Мамлакат учун хорижлик битирувчиларнинг мавжудлиги иқтисодиётнинг кейинги инновацион ривожланишига йўналтирилган. Мигрантларнинг илмий ва технологик тараққиётига қўшган ҳиссасига тўхталинар экан, бу борада замонавий ҳаёт сифатига катта таъсир кўрсатадиган соҳаларда, яъни биринчи навбатда АКТ, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаларида хорижлик олимлар илмий- тадқиқот ишларига кенг жалб қилинаётганини таъкидлаш муҳимдир. АҚШ университетлари ва бошқа ўқув марказларида ишлайдиган хорижлик олимларнинг 24%и тиббиёт фанлари соҳасида, 17%и эса табий фанлар соҳасида фаолият кўрсатади. Тиббиёт соҳасидаги йирик жалб қилувчи марказлар қаторига Массачусетс технология институти, Стенфорд университети ва Берклидаги Калифорния университетларини мисол қилиш мумкин. Айнан мазкур марказларда тиббиёт соҳасидаги Америка Нобель мукофотига сазовор бўлганлар тўпланган бўлиб, уларнинг сонига бўйича ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёдаги АҚШнинг улуши 50%дан 74%гача кўтарилди ва ушбу университетларда сўнгги ўн йилликда ишлайдиган олимлар томонидан мамлакатдаги бошқа марказлар билан таққослаганда энг кўп патент олинган. АҚШда таълим бераётган ва ушбу мамлакатда илми даражага эга бўлган хорижликларнинг улуши 1973 йилдан 2003 йилга қадар муҳандислик фанларида 19%дан 40%гача, ахборот 158
технологиялари билан боғлиқ фанлар бўйича 1981 йилда 30% дан 44% гача ортган. Иммигрантлар АҚШнинг инновацион бизнесида ҳам муҳим ўринга эгалар. Хусусан, 1998 йилда Хитой ва Ҳиндистоннинг тадбиркорлари Силикон водийсидаги барча ИТ-компанияларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этиб, 52000 дан ортиқ кишини иш билан таъминладилар ва 17 миллиард долларлик даромад келтирдилар. Ванг энд Интел, е-Бэй, Инктоми, 3 Ком каби таниқли компаниялар таъсисчиларининг ёки президентларининг чорак қисми ҳам чет эл фуқаролари эди. Назорат учун саволлар: 1. АҚШ иимиграция сиёсатининг асосий босқичлари хақида маъумт беринг. 2. АҚШдаги асосий иммиграция виза турлари ҳақида маълумот беринг. 3. Меҳнат миграцияси соҳасидаги АҚШнинг йирик ҳамкорлари кимлар? 4. АҚШда таълим миграциясини ривожлантиришнинг асосий сабабларини изоҳлаб беринг. 9-МАВЗУ. ФОРС КЎРФАЗИ МИНТАҚАСИ МАМЛАКАТЛАРИ ИШЧИ КУЧИ РЕЦИПИЕНТИ СИФАТИДА Режа: 9.1. Форс кўрфази минтақасининг миграция марказига айланиши 9.2. Форс кўрфази мамлакатларидаги миграция жараёнларининг ривожланиш босқичлари 9.3. Форс кўрфази умуммеҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятлари 9.4. Кадрларни «миллийлаштириш» сиёсати 9.5. “Амирлаштириш” сиёсати. 9.6. “Саудлаштириш” сиёсати. Калит сўзлар: ФКАМҲ, кадрларни милийлаштириш, амирлаштириш, саудлаштириш, қувайтлаштириш, кафала,ёқилғи-энергетика инқирози, ноараб мамлакатлар. 159
9.1. Форс кўрфази минтақасининг миграция марказига айланиши Сўнгги бир неча ўн йиллардан бери Форс кўрфази минтақаси йирик миграция марказларидан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ушбу минтақадаги мигрантлар сони мигрантларнинг оила аъзолари, уй хизматчилари ва ноқонуний мигрантларни ҳисобга олмаганда 1975 йилда 2 миллион, 1990 йилда 6,7 миллион, 2000 йилда эса 10 миллион кишига, 2019 йилда 35 миллион кишига етди. Минтақадаги хорижий ишчи кучи минтақа мамлакатларида иш билан банд бўлганларнинг 2/3 қисмини ташкил қилади. ХХ асрнинг ярмига қадар Форс кўрфази минтақаси мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларда анча қолоқ ва ўрта аср тартиб қоидалари асосида бошқарилаётган мамлакатлардан ҳисобланган. Аҳолининг аксарият қисми қашшоқ бўлиб, уларнинг турмуш тарзи ўрта аср йиллардан бери ўзгаришсиз қолган, ижтимоий, иқтисодий ва коммуникация инфратузилмаси эса, бошланғич ҳолатда бўлган мамлакатлардан эди. Минтақадаги ҳолатнинг ижобий томонга ўзгариши нефт конларининг фаол эксплуатация қилиниши натижасида минтақа мамлакатларининг юқори суръалар билан ривожланиши ва катта сакрашни амалга ошириши сабабли юз берди. Мамлакатда катта миқёсда қурилиш ишларининг бошланиши, янги соҳа ва тармоқларнинг ривожланиши катта миқдордаги ишчи кучга бўлган талабнинг юзага келишига сабаб бўлди. Аммо маҳаллий аҳолининг таълим даражаси ўта қуйи бўлганлиги ва улар асосан савдо-сотиқ ишлари билан банд бўлишни афзал кўрганликлари сабабли уларни меҳнат бозорига фаол тарзда жалб қилиш имконияти бўлмаган. Шу сабабли минтақа мамлакатлари хорижий ишчи кучига бўлган катта миқдордаги эҳтиёж сеза бошлаганлар. Хусусан, хорижлик меҳнат ресурслари шаҳарлар, портлар, аэропортлар, автомобиль йўллари, қувурлар қурилишларига катта хажмда жалб этила бошлаганлар. Нефтдан келган даромадлар минтақада йирик лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини туғдирди. Бироқ меҳнат ресурсларининг 160
кам сонли эканлиги, яъни болалар улушининг юқорилиги, аёлларнинг жамият ҳаётига кам жалб қилинганлиги, мавжуд меҳнат ресурсларининг паст малака ва таълим даражасига эга эканлиги қўшимча меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг пайдо бўлишига олиб келди. Сабаби 1970 йилларга қадар маҳаллий аҳолининг аксарият қисми саноат технологиялари, ишлаб чиқаришни ва самарали менежменти ташкил қилиш каби масалаларга дуч келмаган. Шунингдек маҳаллий аҳоли орасида ишлашни ҳоҳламайдиганлар кўпчиликни ташкил қилган. Форс кўрфази минтақасидаги оммавий иммиграция 1973 йилда жаҳон бозорида нефт нархининг кескин кўтарилиши натижасида юзага келди. 1970 йилларга келиб хориий ишчи кучи иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида етакчи роль ўйнай бошлади. Минтақадааги иммигрантлар асосан иш ҳақи қуйи бўлган мамлакатлардан ташриф буюрганлар. Форс кўрфази минтақасида хорижликлар асосан хусусий секторда, маҳаллий аҳоли эса, асосан давлат секторида иш билан банд. Масалан, Қувайтда давлат секторидаги бандларнинг 93%ини маҳаллий аҳоли, хусусий сектордаги бандларнинг эса, 98%ини хорижликлар ташкил қилади90. Минтақада паст малакали меҳнат ресурслари билан бир қаторда юқори малакали меҳнат ресурслари ҳам мавжуд. Хусусан, улар таълим, соғлиқни сақлаш, мухандис-технологик ва молиявий консалтинг, инжиниринг, менежмент, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ахборот технологиялари ва ҳарбий-техник соҳаларда иш билан банд. Маълумотларга кўра, минтақадаги хорижлик меҳнат ресурсларининг сони бир неча ўн минг кишини ташкил этади. Масалан, Саудия Арабистонида 50 минг нафар америкаликлар, 118 минг нафар ғарбликликлар, БААда эса, 90 И.В.Мазеин.Иностранная рабочая сила в зоне Персидского залива:страны, которые пересталибыть арабскими//https://geo.1sept.ru/article.php?ID=200301102 161
461 минг нафар ғарбликлар, 50 минг нафар америкаликлар фаолият кўрсатади91. 1980 йилларга келиб араб монархиялари хорижий ишчи кучи таркибида қўшни араблар улушини камайтириш ва ноараб Осиё мамлакатларига урғу беришга эътибор қарата бошладилар. Бунга сабаб қўшни араб мамлакатлари билан юзага келган баъзи сиёсий масалалар сабаб бўлди. Шу сабабли ҳам минтақа мамлакатлари хукумати қўшни араб мамлакатлари фуқароларининг ишчи кучи сифатида бир қанча афзалликларга эга бўлсаларда, минтақада кўпчиликни ташкил қилиш жамиятнинг ички барқарорлигига салбий таъсир қилади, деган хулосага келдилар. Қўшна араб мамлакатларининг меҳнат ресурсларига боғлиқликни камайтириш ва меҳнат миграцияси соҳасида бошқа Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш борасида чора-тадбирлар амалга оширила бошланди. Бу борада араб мамлакатлари фуқароларига визалар беришни мураккаблаштириш, Осиё мамлакатлари фуқароларининг кириб келишини қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди. Осиё мамлакатларидан кириб келган меҳнат ресурслари нисбатан арзон, интизомли ва меҳнат қилиш шароитларига унчалик талабчан бўлмаган меҳнат ресурслари эди. Форс кўрфази араб мамлакатларида ҳиндлар ва покистонликлар кўпчиликни ташкил қилади. Масалан БААдаги ҳиндлар маҳаллий аҳоли ва хорижлик фирмалар ўртасидаги воситачилик, йирик савдо компаниялари, банклар ва экспорт-импорт опрецияларида фаоллар. Шунингдек, Саудия Арабистонида жанубий кореялик қурувчиларнинг ҳам фаолияти эътиборга молик. Шу билан бирга сўнгги ўн йилликларда Филлипин, Таиланд, Шри- Ланка, Индонезия ва Хитойдан хам мигрантлар сони ортиб бормоқда. Филиппинликларнинг аксарияти Саудия Арабистони, БАА ва Қувейтда 91www.wikipedia.org 162
фаолият кўратади. Филиппинлик мигрантларнинг 9/10 қисми Яқин Шарқ мамлакатларига миграцияни амалга оширади. 9.2.Форс кўрфази мамлакатларидаги миграция жараёнларининг ривожланиш босқичлари Форс кўрфази мамлакатларида иммиграция жараёнларининг ривожланиши бир неча босқичларда амалга оширилди: Биринчи босқич - 1945-1973 йиллар. Ушбу босқичда Форс кўрфази мамлакатларига хорижий ишчи кучи Миср, Яман, Уммон Султонлиги, Иордания каби қўшни араб мамлакатларидан кириб келган. Минтақа мамлакатларида араб меҳнат мигрантларининг улуши 80%га етган. Иккинчи босқич - 1974-1975 йиллар. 1973 йилдаги жаҳон энергетик инқирози нефт нархларининг кескин кўтарилишига ҳамда нефт саноати, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг кескин ортиб кетишига олиб келган. Икки йил ичида минтақадаги хорижий меҳнат ресурслари сони икки бараварга ортиб кетди. Аввалги йилларгидек, хорижлик ишчи кучининг 80%ини Яман, Миср, Иордания, Ливан, Сурия, Судан каби қўшни араб мамлакатлари фуқаролари ташкил қилган. Мигрантларнинг қолган қисмини Осиёнинг ноараб мамлакатлари фуқаролари ҳамда европаликлар ва америкалаликлар ташкил қилган. Учинчи босқич-1976-1979 йиллар. Ушбу босқичда минтақа мамлакатларидаги миграция оқимларининг янада кенгайиши кузатилган. Масалан, бу босқичда мисрликларнинг улуши 3 баробарга ортган. Аммо қўшни араб мамлакатлари Форс кўрфази минтақасидаги хорижий ишчи кучига бўлган тўхтовсиз ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондириш имкониятига эга бўлмадилар. Шу сабабли бу даврга келиб минтақадаги покистонлик мигрантларнинг улуши 6 баробарга, ҳиндларнинг улуши эса 3 баробарга ортди. Бу босқичга келиб минтақадаги мигрантлар орасида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган мигрантлар сони аста- секин орта бошлади. 163
Тўртинчи босқич -1980-1990 йиллар. Бу даврда минтақа мамлакатлари хукумати томонидан хорижий ишчи кучини ёллашни тартибга солина бошланиши, уларни чеклаш сиёсатига эътибор қаратилиб бошланишига қарамай меҳнат мигрантларининг оқими юқори суръатларда орта бошлади. Бу даврга келиб бандлик соҳасида ўзгаришлар кузатила бошланди, яъни эндиликда хизмат кўрсатиш соҳаларидаги бандлик масаласига эътибор қаратила бошланди. Шунингдек миграциянинг географик жиҳатдан хусусиятлари ўзгара бошлади. Хусусан, мигрантлар таркибида ҳиндистонликлар ва покистонликларнинг катта улушни ташкил қилишига қарамай, Индонезия, Таиланд, Филиппин каби Жануби Шарқий Осиё мамлакатларидан миграция оқимлари кенгая бошлади. Бешинчи босқич - 1990-1991 йиллар. Бу босқич Ироқ-Қувайт уруши даврига тўғри келиб, кўплаб меҳнат мигрантлари минтақадан чиқиб кета бошладилар. Хусусан, 1990 йилларда Кувайтдан 2 миллион меҳнат мигрантлари чиқиб кетган. Шунингдек, Саудия Арабистонидаги деярли барча яманликлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, 1990 йилларда Қувайтда 1110 нафар мигрантлар фаолият кўрсатган бўлиб, уларнинг 380 минг нафари иорданияликлар, 10 минг нафари мисрликлар, 160 минг нафари ҳиндлар, 90 минг шри ланкаликлар, 90 минг нафар покистонликлар, 70 минг нафар бангладешликлар, 35 минг нафар филиппинликлар, 35 минг нафар сурияликлар, 25 минг нафар ливанликлар, 20 минг суданликлар ва 30 минг бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган мигрнатлар фаолият кўрсатганлар. Ироқда эса 1990 йилларда 1,3 миллион нафар мигрантлар бўлиб, уларнинг аксариятини мисрликлар, иорданияликлар, покистонликлар, жанубий кореликлар ва филиппнликлар ташкил қилган92. 92 Трудовые миграции в странах Персидского залива//http://geolike.ru/page/gl_7404.htm 164
Олтинчи босқич-1990 йиллар. Бу босқич сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви ва 1990-1991 йилларда чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг қайтишга муваффақ бўлиши билан изоҳланади. 9.3.Форс кўрфази умуммеҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятлари Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши 1981 йилда тузилган бўлиб, 1982 йилга келиб ушбу ҳудудда эркин савдо зонаси ташкил қилинган. Форс кўрфази араб мамлакатлари хамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Қувайт, Баҳрейн ва Уммон Султонлиги киради. Умумий Божхона иттифоқини тузиш режаси 2001 йилда бошланган бўлиб, 2003 йилда бунга эришилган. Минтақада интеграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида ФКАМҲга аъзо бўлган ҳар олти мамлакат минтақа мамлакатлари фуқаролари учун қуйидаги йўналишларда тенгликни таъминлаши назарда тутилган: 1.Саёҳат ва яшаш жойи; 2. Давлат ва хусусий секторда бандлик; 3.Пенсия ва ижтимоий суғурта; 4.Касб ва ҳунар ўрганиш; 5.Барча иқтисодий фаолият, инвестициялар ва хизматлар; 6.Кўчмас мулкка эгалик; 7.Капитал ҳаракати; 8.Солиққа тортиш; 9.Акцияларни сотиш ва ташкил этувчи компаниялар; 10. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар. ФКАМҲда жами 56 миллон киши истиқомат қилади, уларнинг 27 миллиони яъни 48%и маҳаллий аҳоли, 29 миллони яъни 51%и хорижлик фуқаролар улушига тўғри келади. Хусусан Саудия Арабистонида 33,4 миллион, БААда 9,1 миллион, Қувайтда 4,6 миллион, Қатарда 2,7 миллион, Баҳрейнда 1,5 миллон, Уммон Султонлигида 4,6 миллон нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек Саудия Арабистонида 62,2%, БААда 12,6%, 165
Қатарда 12,7%, Қувейтда 301%, Бахрейнда 45%, Уммонда 56% аҳолини маҳаллийлар ташкил қилади93. Минтақа ичидаги асосий ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар бу- Қувайт, Қатар ва БААдир. Халқаро миграция ташкилотининг махлумотларига кўра, Саудия Арабистони ўз фуқароларини энг кўп экспорт қилган ва хорижликларни импорт қилган мамлакатдир94. Қатар ва БАА минтақа ичида иш қидирувчи саудияликлар учун энг жозибадор мамлакатлардан бўлса, Бахрейн ва Уммон эса бунинг аксидир. Саудия Арабистони, Уммон ва Бахрейнда ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичи юқори бўлгани учун ҳам ушбу мамлакатдан чиқиб минтақа ичида иш қидирувчилар сони кўпчиликни ташкил қилади. Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларда маҳаллий аҳоли орасидаги ишсизлик даражаси анча юқори бўлиб, хусусан бу кўрсаткич БААда 14%ни, Саудия Арабистонида эса 10%ни ташкил қилади. Қатар ва Қувейтда эса, бу кўрсаткич 3%га тенг. Шуни таъкидлаш жоизки, ФКАМҲК мамлакатларида ишсизлик даражаси айнан 30 ёшгача бўлган фуқаролар бўлганлар орасида юқори бўлиб, масалан Саудия Арабистонидаги 25-29 ёшлиларнинг 18%и ишсиздир95. ФКАМҲ минтақавий меҳнат бозорига давлат секторидаги иш ўринларининг асосан маҳаллий аҳоли, хусусий сектордаги иш ўринларининг эса, асосан хорижликлар ўртасида тақсимланганлиги, аёлларнинг, хусусан маҳаллий фуқаролар орасида аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштироки қуйи эканлиги билан характерланади. Маҳаллий аҳолининг хусусий секторда ишлашни истамаслиги сабабини давлат 93GCC: Total population and percentage of nationals ans non-nationals in GCC countries (national statistics, 2017-2018)(with numbers)//https://gulfmigration.org/gcc-total-population-and-percentage- of-nationals-and-non-nationals-in-gcc-countries-national-statistics-2017-2018-with-numbers/ 94Zahra R.Babar.Free mobility within the Gulf CooperationCouncil. Qatar.2011.P.4. 95Zahra R.Babar.Free mobility within the Gulf CooperationCouncil. Qatar.2011.P.20. 166
секторида иш ҳақининг нисбатан юқори эканлиги ва иш соатларининг нисбатан қисқа эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу минтақа мамлакатлари хусусий секторда юқори малакали меҳнат ресусрларига бўлган катта эҳтиёжга эгалар. Чунки ушбу минтақа мамлакатлари фуқаролари ичида илмий ёки техник малакага эга бўлган мутахассилар камчиликни ташкил қилади. 2001 йил декабр ойида имзоланган янги иқтисодий келишувга кўра, минтақа мамлакатлараро имзоланган битимга кўра, минтақа мамлакатлари фуқаролари минтақа ичида визасиз ҳаракатланиш, фуқароларнинг кенгашга аъзо мамлакатларда хар қандай мақсадда яшаш ва у ерда қолиш, ушбу мамлакатларда самарали иш билан банд бўлиш, ишга жойлашиш, маҳаллий аҳоли билан тенг даражадаги бериладиан нафақа, ижтимоий ҳимоя ва бошқа имтёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунингдек, ушбу битимда минтақа аҳолисининг имкониятларини оширишни мувофиқлаштириш, хусусан минтақада инсон ресурсларини ривожлантириш, уларга таълим бериш ва малакасини ошириш орқали кадрлар базасини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам ўрин олган. Минтақа мамлакатлараро юқори малакали ишчи кучи мобиллигини таъминлаш минтақа мамлакатларининг маҳаллий аҳолисининг тўлиқ потенциалини амалга ошириш имкониятини яратади. Минтақа ичидаги эркин ҳаракатланиш минтақа мамлакатлари фуқароларининг ўз маҳоратларидан минтақа меҳнат бозорини эркинлаштириш имкониятлари доирасида фойдалана олган тақдирда фойдали ҳисобланади. Минтақа мамлакатлари доирасида кўп функцияли смарт карталар ишлаб чиқилган бўлиб, у Кенгаш мамлакатлари фуқаролари учун аъзо мамлакатларга бориш, келиш ва унда бўлиш пайтида ID карта вазифасини бажаради. Хозирда бундай смарт карталарни минтақа мамлакатларида меҳнат қилаётган номаҳаллий фуқароларга ҳам берилиши масаласи кўрилмоқда. Шунингдек, келажакда ФКАМҲ мамлакатлари фуқаролари 167
учун умумий паспорт ва мазкур мамлакатларда саёҳат қилмоқчи бўлган учун умумий туристик виза ишлаб чиқиш масаласи ҳам келажакда муҳокама қилиниши режалаштирилган. Шунингдек минтақа Кенгаши томонидан хусусий секторда фаолият кўрстаувчи фуқароларнинг ҳам эркин харакатланиши масаласи кўриб чиқлмоқда, бу борада хусусий секторда ҳам хорижликлар ўрнига ФКАМҲ фуқароларини қўйиш имконияти юзага келганда устунлик бериш масаласи кўзда тутилмоқда. 9.4. Кадрларни «миллийлаштириш» сиёсати Форс кўрфази мамлакатларида хорижликлар нафақат фуқаролик, балки ҳарбий соҳада ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Хусусан ғарб мамлакатларидан ташриф буюрган ҳарбий маслаҳатчилар, техник консультанлар ҳамда қўшни араб мамлакатлари, Эрон ва Покистондан ташриф буюрган армия ва ички ишлар хизматчилари кўпчиликни ташкил қиладилар. Шу муносабат билан 1980 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Форс кўрфазининг барча монархияларида армиялар кадрларини миллийлаштириш, яъни бу соҳада хизмат қилувчи хорижликларни маҳаллий аҳоли билан алмаштириш сиёсати бошланди. Бу борада Саудия Арабистонида хорижликларнинг армияда хизмат қилиши қатъий таъқиқланган, Қувайт ва Қатарда армия таркиби қайта шакллантирилган. Натижада кўплаб яманлик, фаластинлик,ммисрлик ва эронлик ҳарбийлар ишдан бўшатилган. 1990 йилларга келиб маҳаллий аҳоли орасида ишсизликнинг ортиши ва миллий меҳнат бозорлари тобора хорижий ишчи кучига боғланиб қолиши ва меҳнат бозорларида рақобатнинг кучайиб кетиши натижасида минтақа мамлакатларида хукуматга қарши ҳаракатларнинг юзага келиши бошланди. Шу муносабат билан минтақа монархияларида бошқа соҳаларда ҳам кадрларни «миллийлаштириш» сиёсатига эътибор қаратила бошланди. Бу борада хорижлик ишчиларнинг шартномалари тугаши биланоқ мамлакатни тарк этишлари лозимлиги, улар томонидан шартномаларининг арзимас даражада бузилиши ҳолатлари юзага келганда уларни ишдан 168
бўшатилиши, мигрантларнинг аксариятига оила аъзоларини олиб келишига рухсат берилмаслиги, маҳаллий аҳоли ва хорижий меҳнат ресурсларининг ижтимоий ва хуқуқий жиҳатдан хуқуқларининг тенг бўлмаслиги, ҳар йили монархияларда муддати ўтган виза билан яшовчи мигрантларнинг депортация қилиниши (баъзи йилларда Саудия Арабистонидан муддати ўтган виза билан яшаётган мигрантларнинг 1 миллион нафари ҳар йили депортация қилинган) каби чора -тадбирлар буларнинг яққол намунаси эди. Кадрларни «миллийлаштириш» сиёатини олиб бораётган мамлакатлардан яна бири бу- Қувайт ҳисобланади. Ушбу мамлакатда умумий бандлар таркибида маҳаллий аҳолининг улуши 20%ни ташкил қилади. Қувейт хукумати бундай натижага дастлаб давлат секторида қўшимча иш ўринларини яратиш, маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг иш ҳақилар ўртасидаги тафовутни камайтириш, иш берувчиларга ишга ёлланувчиларни тиббий суғурта билан таъминлаш мажбуриятини юклаш орқали эришмоқда. 1997 йилда хорижий ишчи кучини йилига 10% маҳаллий аҳоли билан алмаштириш дастури бошланган бўлиб, у атиги 2 йилгина амал қила олди. Сабаби кейинги йилларда хорижликлар ўрнини босувчи малакали маҳаллий аҳоли топилмади. Уммон Султонлигида ҳам кадрларни милийлаштириш сиёсатига жиддий эътибор қаратилмоқда. Масалан 2005 йилда автобус ҳайдовчилари, ёқилғи станциялари ишчилари, сартарошларнинг маҳаллий ишчи кучидан иборат бўлиши билан боғлиқ режалар ишлаб чиқилган ва уммонликлар бу соҳаларга қайта тайёрланган. Кадрларни «миллийлаштириш» борасида Уммон Форс Кўрфази мамлакатлари орасида энг яхши натижаларга эришган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Масалан 1995-2005 йилларда хусусий секторда банд бўлган аҳолининг улуши 7%дан 48%га ўсишига муваффақ бўлган. Ҳозирда мамлакатда эътибор ўрта ва қуйи малакали мигрантларни ҳам маҳаллий меҳнат ресурслари билан алмаштириш масаласига эътибор қаратилмоқда. 169
Бахрейнда ҳам иммиграцияни чеклашга қаратилган сиёсатга урғу берилган. Мамлакатда аҳолини ишга ёллашни стимуллаштириш мақсадида битта хорижликни ишга ёлловчи иш берувчи 2 та маҳаллий ишчи кучини ишга ёллаш мажбурий қилиб белгиланган. Аммо бу чора-кутилган даражада ижобий натижа келтирмади, бунга сабаб соҳта хужжатлар асосида ишловчи кишилар сони ортиб кетди. Араб монархияларида маҳаллий аҳоли орасида кузатилаётган юқори ишсизликни ҳисобга олган ҳолда мазкур мамлакатлар меҳнат бозорларини ислоҳ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Мамлакатга арзон ишчи кучининг кириб келиши корхоналарнинг меҳнат ресурсларини тежовчи технологияларга йўналтирилган инвестициялар учун харажатларни тежаш ва маҳсулотнинг қўшимча қиймат солиғини оширишга хизмат қилувчи иш ўринларини яратишда муҳимдир. Ҳозирда хукумат томонидан хорижликларнинг нодавлат секторларида иш билан таъминланишларини рағбатлантириш, маҳаллий аҳолининг таълим олиш даражаси ва малакасини ошириш каби чора-тадбирлар фуқаролар учун меҳнат бозоридаги рақобатбардошликнинг ортишига олиб келади. Бундай чора- тадбирлар асосий ижтимоий босимни келтириб чиқарувчи ишсизликни камайтириш, саноат тармоқлари ва инфратузилманининг хорижий ишчи кучига боғлиқлигини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу ўринда араб монархияларидаги меҳнат иммиграцияси муаммоларини ҳал қилиш нафақат мамлакатлардан валютанинг чиқиб кетиши, ишсизлик, ижтимоий босим, қуйи даражадаги меҳнат самарадорлиги, ишлаб чиқаришнинг модернизациялашуви, маҳаллий аҳолининг маданиятидаги ўзгаришлар каби ички омиллар, балки бир қатор ташқи омиллар билан ҳам боғлиқдир. Яъни келажакда Форс кўрфази араб монархияларида инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий босқичи якунлангач арзон ишчи кучига бўлган талабнинг қисқариши натижасида иммиграциянинг чекланиши мазкур монархияларнинг асосий пул ўтказмаларини қабул қилувчи бошқа мамлакатлар билан халқаро 170
муносабатларига қандай таъсир кўрсатиши маълум эмас. Масалан, ФКАМҲнинг хорижий ишчи кучи импортини қисқартириш мақсадида Филиппиндан меҳнат мигрантларини импортини чеклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши натижасида Манилада филиппинлик ишчиларнинг иш ҳақини вақтида тўламагани учун хорижлик иш берувчилардан кунига 13 долларлик жарима солиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, шунингдек, филиппинлик ишчиларнинг минимал иш ҳақилари ойига 200 долардан 400 долларга етказилди. Айтиш мумкинки, глобаллашув ва ФКАМҲ мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётига жадал интеграциялашуви шароитида ишчи кучи импортига қарамлиги муҳим иқтисодий омил сифатида қолишда давом этади. Иқтисодий фаол аҳоли орасида кадрларни «миллийлаштириш» сиёсати олиб борилишига қарамасдан яқин келажакда хорижий ишчи кучининг кескин камайиши кузатилмайди. Монархияларда қурилиш “бум”и ниҳоясига етгач, хорижий ишчи кучига бўлган қарамликдан қутилиш ва маҳаллий аҳоли орасидаги ишсизликдан қутилиш мақсадида ушбу мамлакатларда нисбатан танлама иммиграция сиёсати амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Бу борада АҚШ ва Европа мамлакатлари тажрибасидан, хусусан иқтисодиётда талаб мавжуд бўлган мутахассисларнигина мамлакатга кириб келишини рағбатлантирувчи махсус дастурларни ишлаб чиқишдан фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай чора-тадбирларни энг аввало ёшлар орасида ишсизлик даражаси юқори бўлган Саудия Арабистони, Уммон Султонлиги, Бахрейн ва БААда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Минтақа мамлакатларида меҳнат миграцияси муаммосини ҳал қилишдда хорижий ишчи кучи нархини ошириш (махсус солиқни жорий қилиш орқали), маҳаллий аҳолининг малакасини ошириш бўйича янги дастурларни жорий қилиш, маҳаллий аҳолини ишга жалб қилган тадбиркорларга имтиёзлар бериш, фуқаролар томонидан талаб паст бўлган бўш иш ўринларини оммалаштириш каби чора-тадбирларни ўзида мужассамлаштириши мақсадга мувофиқ бўлади. 171
Хозирги пайтда араб монархияларидаги катта миқёсдаги меҳнат иммиграцияси мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилмаяпти, аксинча иқтисодий ўсишни рағбатлантирмоқда, ҳаттоки бу жарёнда мамлакатлар ютқазишдан кўра кўпроқ ютишмоқда. Демак, Форс Кўрфази араб мамлакатларининг олдида ишчи кучи миллий фондини ташкил этишдек муҳим вазифа кўндаланг бўлиб қолмоқда. Монархиялар хукумати мамлакатлар иқтисодиётининг хорижий ишчи кучига бунчалик юқори даражада боғланиб қолган бир пайтда кадрларни миллийлаштиириш сиёсати осонлик ва талофатларсиз ўтишига эришиш қийинлигини таъкидлайдилар. Араб монархияларида кадрларни «миллийлаштириш» сиёсатини режалаштирилган даражада олиб борилишига маҳаллий аҳоли орасида меҳнат интизомининг мавжуд эмаслиги, жамиятда боқимандалик кайфиятининг хукм суриши, арзон ишчи кучининг мавжудлиги, амалиётда миллий ва хорижий меҳнат бозори каби тушунчаларнинг мавжудлиги, паст малакали ишчи кучидан фойдаланувчи корхоналарнинг кўплиги каби бир қатор ижтимоий иқтисодий муаммолар халақит бермоқда. 9.5. “Амирлаштириш” сиёсати. 2003 йилнинг январ ойидан бошлаб БАА кенг миқёсдаги “амирлаштириш” сиёсатини олиб бормоқда. Ушбу сиёсат давлат ташкилотларида 90%, иқтисодий ва молиявий ташкилотларда 80% ва хуқуқ-тартибот соҳасида 60% кадрларни миллийлаштиришга йўналтирилган. Кейинги босқичда эса, таълим соҳасида 75% ва тиббиёт соҳасида 60% кадрлар амирлаштирилиши режалаштирилган. Шунингдек, диний соҳа ҳам амирлаштириш сиёсатидан четда қолмаган бўлиб, бу соҳа ходимларининг 60%ини маҳаллий аҳоли билан алмаштиришга эришилган. 2006 йилда БАА маҳаллий аҳоли орасида ишсизликни ва хорижий ишчи кучига боғлиқликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттиришини маълум қилган. Бу борада Абу Дабида ходимлар 172
бўйича менежерларнинг барчаси фақат маҳаллий ишчи кучидан иборат бўлиши режалаштирилган. Шунингдек хусусий секторда ҳам хорижлик меҳнат ресурсларини квоталаш масаласига эътибор қаратила бошланди. БААдаги деярли 90% хусусий сектордаги иш ўринларини Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган мигрантлар эгаллаган бўлиб, қурилиш соҳасидаги ишчилар асосан Хиндистон, Покистон, Бангладеш ва бошқа Осиё мамлакатларидан ташриф буюрганлар. Мамлакатда хизмат кўрсатиш тармоқларидаги ишчи кучи бўлган талаб ҳам йил сайин ортиб бормоқда. 9.6. “Саудлаштириш” сиёсати. 1990 йиллардан бошлаб Саудия Арабистони хукумати деярли барча соҳаларда саудлаштириш сиёсатини бошлади. Хукуматнинг 2030 йилгача бўлган режасига кўра, мамлакатдаги 7 миллионлик хорижий ишчи кучини 1 миллионга қисқартириш режалаштирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу режага эришиш учун хукумат ҳар йили тахминан 250 минг кишини қиролликдан қайтариб юбориши лозим. Мигрантлар депортацияси эса, мамлакат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, маълумотларга кўра, қироллик ғазнаси ҳисобидан ҳар йили тахминан 700 минг киши депортация қилинади. Аммо бошқа томондан социологларнинг башорати ҳам ижобий эмас, чунки уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар мамлакатда ҳолат ўзгармаса 2030 йилга келиб, қироллик аҳолиси 39 миллон кишига етиб, уларнинг 10 миллионини хорижликлар ташкил этиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида Саудия хукумати мамлакат иқтисодиётининг хорижликларга боғланиб қолишини олдини олиш мақсадида хуқуқий ва иқтисодий комплекс чора тадбирларни амалга оширмоқда. 2003 йилда Саудия Арабистонининг ички ишлар Вазирлиги хорижий ишчи кучи сонини қисқартириш бўйича 10 йиллик режасини эълон қилди. Унга кўра, 2013 йилга келиб мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари сони маҳаллий саудияликларнинг 20%идан ортмаслиги лозим эди. Шу тариқа 173
ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилга келиб хорижликлар сонини икки баробарга қисқартириш режалаштирилган эди. Шунингдек, мазкур режага кўра, катта миқдордаги хорижий ишчи кучи кириб келаётган мамлакатларга квоталар ўрнатиш, уларнинг сонини умумий иммигрантларнинг 10%и миқдори даражасида белгиланиши кўрсатилган. Бу борада Хиндистон, Покисон, Бангладеш, Миср ва Сурия каби мамлакатлар назарда тутилган бўлиб, уларнинг мамлакатдаги кадрлар билан боғлиқ роли 10%дан ошиб кетган. Бундан ташқари Саудия Арабистони меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги ҳар йили хорижликлар фаолият кўрсатиши ман қилинган соҳа ва мутахассисликлар рўйхатини эълон қилади. Масалан 2002 йилда Саудия Арабистони Қироллиги хукуматининг эълон қилинган фармонида маъмурий бошқарув, котибият хизматлари, давлат ва хусусий корхоналарнинг матбуот котиблари, автомобиль сотувчилиги, хаж мавсуми билан боғлиқ фаолиятлар каби 22 та соҳа ва мутахассиликлари бўйича хорижликларни ёллаш таъқиқланган. Шунингдек, ходимлари сони 20 киши ва ундан ортиқ бўлган иқтисодиётнинг барча тармоқ ва корхонларида кадрларнинг камида 30%и қироллик фуқаролари бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Бугунги кунга қадар саудлаштириш сиёсатининг муваффақияти сифатида 700 минг саудияликларни ишга ёлланганини таъкидлаш жоиз. Аммо масаланинг бошқа жиҳати ҳам шундаки, хукумат олий таълим муассаларини битирувчилари иш билан таъминлаш мақсадида уларни жалб қилиш учун давлат ташкилотларида иш ўринларини яратиб, давлат мансабдорлари сонини орттирмоқда. Шу ўринда саудлаштириш сиёсатининг асосий қийинчилиги асосан хорижликлар фаолият кўрсатаётган хусусий секторда кузатилаётганини таъкидлаш жоиз. Ушбу секторда иш хақининг нисбатан қуйи эканлиги ҳамда иш берувчи билан бўладиган ҳолатларда бу соҳада фаолият кўрсатувчиларни ишдан бўшатиш осон эканлиги боис хусусий секторда 174
асосан хорижликлар фаолият кўрсатади. Шундан келиб чиққан холда, ҳукумат хусусий сектордаги хорижликларни солиқ имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар эвазига саудияликлар билан алмаштиришни таклиф қилмоқда. Нефт, газ, заргарлик каби тармоқларда саудлаштириш жараёнларни бир неча йилларгача чўзилиши мумкин. Чунки бу соҳадан четлаштирилган гастербайтерларни ўрнини қоплаш ниятидаги малакали саудияликларни етишиб чиқишига 5-10 йил вақт кетади. Хукумат томонидан хар йил янги иш ўринларини яратиш ва саудияликларни ишга тайёрлаш борасида катта мидордаги пул маблағларини ва субсидия дастурлари ишга туширилган. Масалан, 2001 йилда хукумат томонидан 53 миллион АҚШ доллари ажратилган бўлиб, у таксист бўлиб ишлашни хоҳлаганларга автомобил сотиб олиш мақсадида берилган. Хусусий сектордаги иш берувчиларни саудияликларни ишга ёллашга қизиқтириш мақсадида хукумат томонидан Инсон ресурсларини ривожлантириш фонди ташкил этилган. Мазкур фонднинг вазифаси саудияликларни меҳнат малакасига ўргатиш, ўқув-ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш, саудлаштириш жараёнидаги йўқотишларни компенсация қилиш кабиларга маблағ ажратади. Хукумат саудлаштириш сиёсатига ёрдм берган тадбиркорларга давлат ёрдами ва қарзлари бериш кўзда тутилган. Аммо саудлаштириш сиёсатига қарамасдан хорижлик ишчи кучига бўган талаб ҳали ҳам юқорилигича сақланиб қолмоқда. Масалан, Мисрнинг меҳнат ва бандлик вазирлигининг хар йилги эълон қиладиган бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотномасида нафақат Мисрнинг, балки хориж мамлакатлари, айниқса Саудия Арабистони ва Қувайтдаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. Ушбу маълумотномаларда акс этган Мисрдаги иш ўринлари учун иш ҳақи 150- 800 миср фунтини ташкил қилса, Форс кўрфази мамлакатларида бир неча баробар юқори. 175
Ҳозирги кунда ҳам Форс кўрфази мамлакатларида шифокорлар, мухандислар, бухгалтерлар, ўқитувчилар ва қурувчиларга, бошқача қилиб айтганда ҳар қандай мамлакатнинг ўзагини ташкил қиладиган соҳа мутахассисларига талаб юқори. Туризм, чакана савдо ва саноат тармоқлари Саудия Арабистонида хорижий ишчи кучига боғланиб қолган соҳалардан ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш соҳасида банд бўлганларнинг 20%ини маҳаллий фуқаролар ташкил қилади. Минтақа мамлакатларида ишсизлик даражасининг ортиб боришига қарамасдан, консерватив мамлакат ҳисобланган Саудия Арабистонида аёлларни меҳнатга жалб қилиш ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда аёллар таълим, соғлиқни сақлаш, божхона, илмий, маданий ва диний ташкилотларда фаолият кўрсатмоқдалар. Ҳар 100 саудиялик аёлларнинг 90 таси макатабларда фаолият юритмоқда. Хусусий секторда эса, маҳаллий ва иммигрант аёлларни қўшиб ҳисоблаганда аёлларнинг улуши атиги 15%ни ташкил қилади. Бугунги кунда Саудияда иш билан банд бўлган аёллларнинг сони 200 минг кишига етган бўлиб, аёл меҳнат ресурсларининг салоҳияти йил сайин ортиб бормоқда. Хусусан, 4,5 мингта қизлар мактабида бугунги кунда 1 миллион нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар. Бу борада қизларнинг ўзлаштириш даражаси ҳам нисбатан юқори кўрсаткичга эга. Назорат саволлари: 1. Форс кўрфази минтақасидаги меҳнат миграцияси жараёнларининг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатган? 2. Форс кўрфази минтақаси мамлакатларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги асосий ҳамкорлар қайси мамлакатлар ҳисобланади? 3. Форс кўрфази минтақасидаги миграция босқичлари ҳақида маълмулт беринг 4. Саудлаштириш сиёсатининг асосий натижалари нималардан иборат бўлди? 10-МАВЗУ. ДУНЁДАГИ ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ДОНОРЛАРИ 176
Режа: 10.1.Мексикада эмиграция жараёнлари. 10.2.Ҳиндистон йирик ишчи кучи донори сифатида. 10.3.Филиппин-йирик ишчи кучи экспортёри сифатида. Калит сўзлар: эмиграция, эмигрант, ишчи кучи экспортёри, донор, пул ўтказмалари, паст малакали ишчи кучи, юқори малакали ишчи кучи, интелектуал миграция, таълим миграцияси. 10.1. Мексикада эмиграция жараёнлари. Мексикадан эмиграция жараёнлари тахминан бир аср олдин катта ҳажмда бошланган бўлиб, 1960-йилларга келиб мазкур жараён янада жадаллашди. Мексика туб аҳолисининг 11% дан ортиғи чет элда истиқомат қилади. Мексикалик мигрантларнинг 98%и АҚШда яшайди, уларнинг сони тахминан 28 миллион кишидан ортиқ бўлиб, яна тахминан 11 миллион нафар мексикаликлар ноқонуний тарзда фаолият кўрсатадилар ва яшайдилар. Ҳар йили Мексикадан АҚШга тахминан 600 минг киши кўчиб ўтади96. Юқори даражадаги ишсизлик, беқарор ижтимоий шароитлар ва жиноятчиликнинг юқори кўрсаткичлари Мексика жануби ва маркази аҳолисини шимолий штатларга, бошқа шаҳарларга, кейинчалик эса, АҚШга кўчиб ўтишга мажбур қилади. АҚШ иш берувчилари мексикаликларни жанубдаги ўз бизнесларини арзон, оддий ва солиқсиз ишчи кучи билан таъминлаш мақсадида ёллайдилар. 2017 йилда АҚШдан Мексикага хорижий пул ўтказмалари ҳажми 30 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 6,7%га, 2014 йилга нисбатан 25,3%га юқори кўрсаткични ташкил қилди. 96 Мексика занимает первое место в мире по числу эмигрантов//https://iz.ru/news/393764 177
АҚШдан йўналтирилган жами пул ўтказмаларининг бешдан бир қисми айнан Мексикага тўғри келади97. Мексика пул жўнатмаларини қабул қилиш бўйича дунёда учинчи ўринда турувчи мамлакат бўлиб, 2018 йилда 36 миллиард АҚШ доллари хажмидаги пул ўтказмаларини қабул қилган. Сўнгги ўн йилликда Мексикага пул ўтказмалари сезиларли даражада ўсган бўлса-да, ушбу ўсишнинг кўп қисми норасмий пул ўтказмаларининг расмий каналларига ўтаётган мигрантларга боғлиқ. Пул ўтказишнинг расмий каналларини қабул қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича Мексика ва Америка ҳукуматлари томонидан сўнгги ўн йилликларда муҳим ривожланиш кузатилди. Мексикада пул ўтказмалари мамлакат иқтисодиёти ва инфратузилмаси учун бир қатор имкониятлар яратади. Пул ўтказмалари хизматларига нисбатан юқори талаб мавжудлиги сабабли, кўплаб банклар пул ўтказмаларини иккинчи даражали даромад манбаи сифатида таклиф қиладилар. АҚШда меҳнат қилаётган мексикаликларнинг улуши қишлоқ хўжалигида 24,8%, текстиль саноатида 15,7%, кейтеринг хизматларида 11,9%, қурилишда 11,2%, уй хизматида 10,2%, тозалаш ва таъмирлаш ишларида 7,1%ни ташкил қилади. АҚШдаги жами мексикалик мигрантларнинг тармоқлар бўйича бандлигини кўриб чиқадиган бўлсак, уларнинг 32,4 %и раҳбарлик ва профессионал соҳада, 32,2%и менежерлик ва малакали хизматларни кўрсатиш соҳасида, 8,4%и паст малакали хизмат кўрсатиш соҳасида, 15,1 %и ярим малакали қўл меҳнати сохасида, 10,1%и 97 Международные денежные переводы мигрантов — важнейший источник финансирования развивающихся стран. Бюллетень о текущих тенденциях мировой экономики.№48.Сентябрь 2019.С.9. 178
паст малакали қўл меҳнати соҳасида, 1,6%и қишлоқ хўжалиги соҳасида иш билан банд98. АҚШдаги мексикаликларнинг 84%ини 18-64 ёшдагилар, 10%ини 65 ёшдан катталар ҳамда 4%ини 18 ёшгача бўлганлар ташкил қилади.Уларнинг ўртача ёши 43 га тенг99. Мексикалик иммигрантлар АҚШ ЯИМнинг 4%ини яратилишида иштирок этадилар100. Мексикалик мигрантлар АҚШдан ташқари Канада, Испания, Германия, Италия, Англия, Франция, Япония ва бошқа мамлакатларда истиқомат қиладилар. Мексикалик мигрантларнинг йирик популяциялари Гватемала, Коста-Рика, Куба, Бразилия, Колумбия ва Чили каби Марказий ва Жанубий Америкада ҳам мавжуд. Мексикалик меннонитлар Боливия, Аргентина ва Парагвайда жойлашганлар. Мексикаликлар Украина ва Саудия Арабистонида қурилиш ва нефтни қайта ишлаш бўйича пудратчилар сифатида иш олиб боришади. Сўнгги йилларда мексикалик бизнес ва техник мутахассислар Кения, Нигерия ва Жанубий Африка сингари Африка мамлакатларига кўчиб ўтмоқдалар. Канадада Мексика қишлоқ хўжалиги ишчиларини вақтинча ёллаш бўйича дастур мавжуд. Кўплаб мамлакатлар мексикаликларга илмий тадқиқотлар, коллеж ва университетларда ўқиш ва бошқа маданий алмашинув каби соҳаларда имкониятлар яратиб беришади. 10.2.Ҳиндистон йирик ишчи кучи донори сифатида. 2019 йил ҳолатига кўра, дунёда 272 миллион халқаро мигрантлар бўлиб, уларнинг 17,5 миллионини ҳинд эмигрантлари ташкил қилган. Хорижда энг 98Alejandro I. Canales. Mexican labour migration to the United Statesin the age of globalisation. Journal of Ethnic and Migration Studies.2010.August 4.P.750. 99 Mexican Immigrants in the United States//https://www.migrationpolicy.org/article/mexican- immigrants-united-states-2017#AgeEducationEmployment 100 Here's The Real Economic Impact Of Mexican Immigrants On The US //https://www.businessinsider.com/mexican-immigration-us-economy-2012-7 179
йирик мигрантлар бу ҳиндистонликлар бўлиб, кейинги ўринларда 11,8 миллион киши билан мексикаликлар, 10,7 миллион киши билан хитойликлар, 10,5 миллион киши билан россияликлар, 8,2 миллион киши билан сурияликлар туради. Шунингдек, 2019 йил ҳолатига кўра Ҳиндистонда 5,1 миллион нафар хорижлик эмигрантлар мавжуд101. Ҳиндистонлик мигрантлар дунёдаги жами мигрантларнинг 6,5%ини ташкил қилади. Шунингдек мазкур мамлакатдан эмиграция қилганларнинг 27%и яъни 4,7 милион киши ривожланган мамлакатларда, 85%и яъни 13,8 миллион киши юқори даромадли мамлакатларда, 13%и яъни 2,2 миллион киши ўрта даромадли мамлакатларда фаолият кўрсатадилар. 10.1.жадвал. Дунёдаги ва Ҳиндистонлик мигрантларнинг мамлакатлар бўйича тақсимланиши Реципиент Жами Ҳиндистон мамлакатлар Жами 257 715 425 16 587 720 Ривожланган мамлакатлар 145 983 830 4 723 840 Нисбатан кам ривожланган 111 731 595 11 863 880 мамлакатлар 164 846 887 13 833 347 Юқори даромадга эга бўлган Мамлакатлар Ўрта даромадга эга бўлган 81 439 828 2 288 834 мамлакатлар Қуйи даромадга эга бўлган 10 914 %651 465 329 мамлакатлар Манба:World migration Report 2019. Минтақалар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак ҳиндистонлик мигрантларнинг 71%и Осиё минтақасида, 0,1%и Европада ҳамда 17%и Шимолий Америкада жойлашган. 2017 йилда 16,5 миллион нафар ҳинд 101 https://economictimes.indiatimes.com/nri/nris-in-news/at-17-5-million-indian-diaspora-largest-in- the-world-un- report/articleshow/71179163.cms?utm_source=contentofinterest&utm_medium=text&utm_campaign =cppst 180
эмигрантларининг 11,7 миллон нафари Ғарбий Осиё, айнан ОПЕК мамлакатларида фаолият кўрсатганлар. 10.2. –жадвал. Ҳиндистонлик мигрантларнинг минтақалар бўйича тақсимланиши РЕЦИПИЕНТ МИНТАҚАЛАР ҲИНДИСТОН ЖАМИ 16 587 720 АФРИКА 103 992 ОСИЁ 11 768 612 Шарқий Осиё 59 168 Жанубий Осиё 2 419 636 Жануби Шарқий Осиё 354 596 Ғарбий Осиё 8 934 578 ЕВРОПА 1 307 007 Шарқий Европа 13 516 Ғарбий Европа 912 300 Шарқий Европа 192 185 Ғарбий Европа 189 006 ЛАТИН АМЕРИКАСИ ВА КАРИБ 15 248 ҲАВЗАСИ ШИМОЛИЙ АМЕРИКА 2 910 579 ОКЕАНИЯ 482 282 Манба:World migration Report 2019. Ҳар йили кўплаб ҳинд эмигрантлари иш излаш мақсадида хориж мамлакатларига, хусусан Афғонистон, Индонезия, Қувайт, Ливия, Малайзия, Уммон Султонлиги, Жанубий Судан, Сурия, Таиланд, БАА ва Яманга ташриф буюрадилар. Уларнинг аксарияти паст малакали ва таълим даражасига эга бўлмаган қора ишчилардир. Бундай меҳнат мигрантлари мамлакатни тарк этишларидан аввал эмиграция қилишлари учун рухсат олишлари ва рўйхатдан ўтишлари лозим. Шунингдек, Хиндистондан АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британияга юқори мамлакали кадрлар ва талабалар ҳам эмиграция қиладилар. Ушбу мамлакатларда меҳнат ва бандликни қонуний жиҳатдан яхши таъминланганлиги, эмигрантларнинг манфаатлари яхши ҳимояланланганлиги юқори малакали ишчиларн жалб қилинишига сабаб бўлади. Бундай малакага эга ишчилар мамлакатдан чиқиб кетиш учун 181
эмиграция рухсатномасини олишлари шарт эмас. Юқорида таъкидланган мамлакатлар эмиграция рухсатномасини талаб қилмайдиган мамлакатлар гурухига киради. Ҳиндистонлик эмигрантлар, млн киши БАА 000,6.я;н4в%; 0% Саудия Арабаистони 1,8; 13% 3,2; 24% Уммон 0,4; 3% Қувайт 2,3; 17% 2,2; 16% Буюк Британия АҚШ 0,8; 61%,1; 8%1,2; 9% Австралия Покистон Канада 10.1.расм.Ҳиндистонлик эмигрантларнинг асосий реципиет мамлакатлар бўйича тақсимланиши Хусусан, Ғарбий Осиё минтақасидаги ҳинд эмигрантларининг 37%и БААда, 24%и Саудия Арабистонида, 7%и Уммон Султонлигида, 7%и Қувайтда жойлашган бўлса, Жанубий Осиё минтақасида эса уларнинг 77%и Покистонда, Европада минтақасидаги ҳиндларнинг 65%и эса Буюк Британияда жойлашган. Шунингдек Ҳиндистоннинг Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқалари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу минтақанинг иқтисодий, сиёсий барқарорлиги ва замонавий инфратузилмаси ҳинд эмигрантлари учун жуда жозибадор бўлиб, бу минтақада нафақат малакали, балки паст малакали меҳнат ресурслари ҳам Ҳиндистонга нисбатан анча юқори иш ҳақи билан таъминланиш имкониятига эгалар. Минтақада 182
тахминан 7 милион ҳинд эмигрантлари фаолият кўрсатади, улар асосан нефт газ, савдо ва молиявий соҳада иш билан банд. Бугунги кунга қадар БАА, Қувайт, Уммон султонлиги, Бахрейн, Малайзия, Яман Иордания ва Қатар билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланган. Ҳиндистонлик эмигрантларнинг 2/3 қисми бешта мамлакат БАА, АҚШ, Саудия Арабистони, Покистон ва Уммонда жойлашган. Умуман олганда, Яқин Шарқ минтақасида ҳинд эмигрантларининг ярми, Буюк Британияда эса 5%и жойлашган. Ҳиндистоннинг Буюк Британия билан меҳнат миграция соҳасидаги ҳамкорлиги тарихий алоқаларга бориб тақалади. Буюк Британиянинг ўрта ва юқори жамиятига келиб қўшилган аксарият ҳинд эмигрантлари сифат жиҳатидан янги босқчига кўтарилганлар. Британиядаги дастлабки ҳинд эмигрантлари XVII асрда Британиянинг Омт Индия компанияси Ҳиндистонда ўз фаолиятини кенгайтириишни бошлаганда бошланган. Бу даврдан инглизлар ҳиндларни уй хизматчилари, қора ишчилар, денгизчилар сифатида олиб кира бошлаганлар. XIX асрга келиб Британияга паст малакали ҳинд эмигрантларининг катта ҳажмда кириб келиши муносабати билан бошқарув таъсирига эга бўлган ҳинд элиталари кўзга ташлана бошланди. Шу даврдан бошлаб Британия университетларида ҳинд талабаларининг ҳам сони орта бошлади. Шунингдек кўплаб ҳиндлар Британия армиясида хизмат ўтай бошладилар. Кейинчалик иккита жаҳон урушида ҳиндлар эпчил ва жасур хизматчи сифатида ўзларини намоён этдилар. Ҳинд армия хизматчилари Британия ва Ҳиндистон ўртасида бемалол ҳаракатланиш ва кейинчиалик ўша мамлакатда қолиш имкониятига эга бўлганлар. Британиянинг бошқа мустамлакалари каби Ҳиндистондан ҳам катта ҳажмдаги мигрантларнинг мамлакатга кириб келиши хукуматни миграция жараёнларини тартибга солишга ва уни хуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга мажбур қилди. 1947 йилда ҳиндлар ва мусуслмонлар ўртасидаги тўқнашув ҳамда иккинчи жаҳон урушидан кейин Британия ишчи кучи тақчиллиги муаммосининг юзага келиши мамлакатга ҳинд эмигрантлари оқимининг 183
кириб келишига сабаб бўлди. Британиянинг иимиграция қонунчилиги энг тарихий қонунчиликлардан бўлиб, 1973 йилда хорижликларнинг мамлакатга кириши ва бўлиши билан боғлиқ қонун қабул қилинган. 1948 йилда Британия фуқаролиги тўғрисида қабул қилинган Қонунга кўра, Ҳамкорлик мамлакатлари фуқаролари учун махсус миграциион мавқеъ берилиб, улар Британия ҳудудида оилалари билан эркин кириб чиқиш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. 1950 йилдаги молиявий иқтисодий инқироз шароитида ҳинд эмигрантлари, айниқса паст малакали эмигрантлар сони анча қисқарди. 1960 йилга келиб иқтисодий ҳолатнинг барқарорлашуви малакали кадрларга бўлган эҳтиёжнии юзага келтиради. Кадр тақчиллиги айнан Англиянинг марказий районлари, мамлакатнинг жануби ва шимолида кузатилгани учун, айнан мазкур ҳудуларда кейинчалик ҳинд диаспоралари марказлари шаклланишига олиб келди. Ҳинд эмигрантлари ушбу ҳудуларга оилалари билан кўчиб кела бошладилар. Бу даврда Ҳиндистон Британияни тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар билан таъминлай бошлади. Бундай эмигрантлар ривожланиш даражаси қуйи бўлган ва мигрантлар зич яшайдиган ҳудудларда фаолият кўрсатганлар. Кейинчалик мигрантлар ва маҳаллий аҳоли ўртаси зиддиятларнинг юзага келиши натижасида хукумат 1962 йилда Ҳамкорлик мамлакатларидан иммиграция тўғрисидаги имзоланган қонунга биноан ушбу мамлакатлардан мигрантлар кириб келишини чегараловчи бандлар киритилди. 1965 йилда Ҳамкорлик мамлакатларидан иммиграция бўйича “Оқ қитоб”да паст малакали мигрантларнинг кириб келишига кескин чегаралаш зарурати кўрсатилди. Колониал тизим парчалангач, Шарқий Африка мамлакатларидан мустақиллигини қўлга киритилгач, ушбу ҳудудлардаги ҳиндларнинг Британияга кейинги миграция тўлқинига туртки берди. Шарқий Африкадаги ҳинд жамиятлари малакали, муваффақиятли ва таъсирга эга меҳнат ресурслари бўлган. Миграциянинг ушбу тўлқинига жавоб бериш мақсадида 1962 йилда Британия хукумати зудлик билан Ҳамкорлик мамлакатларидан 184
иммиграция тўғрисидаги кейинги қонунни имзолади. Унга кўра, Британияга фақатгина ота-онаси ёки уларнинг ота-оналари Британияда туғилган ёки унинг фуқароси бўлган Британия паспорти эгалари миграция қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди. Шунга қарамай, 1960-1970 йиллар бошида 50 минг нафар Шарқий Африкадаги ҳинд эмигрантлари кириб келди ва Британиянинг энг етакчи ҳинд диаспорларига айланди. 1980 йилларда икки мамлакат ўртасидаги миграцион фаоллик халқаро муаммолар туфайли секинлашди. 1990 йиллларда миграция сиёсатининг кескинлашуи шароитида асосан соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ва телекоммуникация соҳасига ёш мутахассилар кириб келишда давом этди. Фаол тадбиркорлик қобилиятига эга юқори малакали ҳинд мутаҳассислари Британиядаги ҳинд жамиятининг муҳим қатламига айланди. Араб баҳори шароитида Буюк Британия бошқа Европа мамлакатлари каби қочоқларни қўллаб-қувватловчи ҳамда қонуний ва ноқонуний мигрантларни қабул қилувчи марказлардан бирига айланди. Шу шароитда ҳам Британия селектив миграция сиёсатига асосланиб, паст малакали, миллатчилик ва тартибсизлик кайфиятидаги кадрларни кириб келишини чегаралаб, мамлакат иқтисодиёти ва унинг илмий техник тараққиёти учун муҳим бўлган юқори малакали кадрларни қабул қилмоқда. Британиядаги ҳинд эмигрантларининг 40%дан ортиғи Лондон ва унинг атрофида яшайди. Ҳинд эмигрантларининг таълим даражаси бошқа мигрантларникига нисбатан юқори. Сўнгги йиларда жами берилган юқори мамлакали визаларнинг 58%и ҳинд эмигрантларига берилган. Юқори малакали ҳинд эмигрантларининг 52%и ахборот технологиялари, 12%и илмий техник фаолият, 12%и молия ва суғурта фаолияти соҳаларида иш билан банд. Ҳинд диаспорасининг Британия ЯИМдаги улуши тахминан 10%ни ташкил қилади . Шунингдек, Британия олий таълим муассасалридаги ҳинд талабалари ҳам кўпчиликни ташкил этади. 2001- 2010 йиллар давомида уларнинг сони 40 минг кишига етган. Британиядаги ҳинд талабалари энг интизомли 185
талабалардан бўлиб, уларнинг виза муддатлари тугагунча мамлакатни тарк этиш одатлари аҳамиятга эга. 2017 йил ҳалотига кўра виза муддат давомида мамлакатни тарк этган ҳинд талабаларининг улуши 97%ни ташкил қилади. Шунингдек ҳинд эмигрантлари тарихан Уганда, Кения ва ЖАРда ҳам кўпчиликни ташкил этади. Жаҳон Банки маълумотларига кўра, 2018 йилда хориждаги мигрантлар орқали Ҳиндистонга 80 милиллард АҚШ доллари кириб келган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилган нисбатан 16%га юқори. Ҳиндистоннинг асосий донор штатлари бу- Уттар Прадеш, Бихар, Тамил Наду, Керала, Андхра Прадеш, Ғарбий Бенгалия, Пунджаб, Раджастан бўлиб, жами эмигрантларнинг 80%и мазкур штатлар улушига тўғри келади. Хорижий пул ўтказмаларининг 60%и оилалар истеъмоли, 20%и банк депозитлари, шундан 8,3%-акциялар, сармояларга сарфланади. Хорижий пул ўтказмаларининг операциялари 70%ини 500$дан юқори суммани ташкил қилади. Ҳиндистонда хориждаги бадликни тартибга солиш тизимининг ўзига хос хусуситлари мавжуд. Айниқса паст малакали мигрантларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган “E-migrate“ тизими фаолияти эътиборга молик. Бу тизим Ҳиндистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Иммиграция Бюроси ҳамда 18 ECR Emigration chech requierd яъни эмиграцион назорат талаб қилинадиган мамлакатлар билан ягона платформага уланиб, эмигрантларнинг фаолияти назорат қилинади. Яъни эмигрант аэропортга етиб боргач паспорт назоратидан ўтишда эмиграция рухсатномасига эга бўлмаган бўлса у хорижга сафар қила олмайди. 1983 йилда қабул қилинган қонунга кўра, хориждаги ҳинд эмигрантлари, эмигрантларни ҳимоя қиши бош хизмати томонидан ҳимоя қилинади ва унинг вазифалари қуйидагилар иборат: 1. Эмигрантларга маслаҳат ва консультациялар бериш; 2. Мазкур қонун доирасида белгиланган барча бандлар ижроси таъминланишини назорат қилади; 186
3. Мамлакатни тарк этаётган ва унга кириб келаётган мигрантларни назорат қилиш ва текшириш; 4. Эмигрантдан у борган мамлакатда ва унга етиб боргунга қадар бўлган муносабат ва жараёнлар ҳақида билиши ва маълумот тўплаш; 5. Қайтиб келган мигрантларнинг адаптациясига ёрдам бериш. 10.3. Филиппинда миграция сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари Филиппин ишчи кучи экспортини қўллаб -қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасида энг оқилона сиёсат олиб борувчи мамлакатлардан бири сифатида тан оланади. Мамлакатнинг мигрантлар хақ-хуқуларининг ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсати 1995 йилда қабул қилинган “Меҳнат мигрантлари ва хориждаги филиппинликлар тўғрисида”ги актда ўз ифодасини топган бўлиб, унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат102: -Ноқонуний ишга ёллашга барҳам бериш. Бундай натижага эришишиш учун саёҳат, иш ва ишга ёллаш шарт-шароитлари ҳамда миграцияни амалга ошириш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни даврий нашрларда ҳар ойда эълон қилиш, шунингдек мигрантларнинг кетиши олдидан зарур бўладиган харажатлари ва оила аъзоларининг харажатлари учун 100 млн РНР миқдоридаги “Меҳнат мигрантлари қарз кафолати фонди”ни ташкил этиш кўзда тутилган. -Меҳнат мигрантларига ёрдам бериш. Меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакатларда уруш, эпидемия, табиий офат каби фавқулотда ҳолатлар юз берган пайтда филиппинлик меҳнат мигрантларини репатриация қилиш учун камида 100 млн РНР миқдоридаги “Тезкор репатриация фонди”ни ташкил қилиш режалаштирилган. -Меҳнат мигрантлари ташриф буюрган мамлакатларда уларнинг хақ-хуқуқларини ҳимоя қилиш. Бу борада меҳнат мигрантларига тиббий, 102 Kevin O'Neil.”Labor Export as Government Policy: The Case of the Philippine.Migration Information Source. Washington, D.C.Migration Policy Institute, January 1, 2004. 187
юридик маслаҳатлар бериш ҳамда уларнинг мамлакатга қайтиб келгач мослашиш жараёнларига тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш (малакавий тренинглар), меҳнат мигрантларининг кундалик яшаш ва ишлаш шароитларини мониторинг қилиш кабилар билан шуғулланувчи “Меҳнат мигрантлари ва хориждаги филиппинликлар ресурс маркази” фаолиятини йўлга қўйиш мақсад қилиб олинган. -Реинтеграция жараёнларига кўмаклашиш. Хусусан, турли хил дастурларни ривожлантириш ва маҳаллий бандликни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатга қайтиб келаётган меҳнат мигрантларининг Филиппин жамиятига реинтеграция қилишларига ёрдам бериш мақсадида мониторинг марказларини ташкил этиш чорасини кўриш назарда тутилган. -Меҳнат мигрантларига юридик хизматлар тақдим этиш, яъни меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакатларда фавқулотда ҳолатлар юз берган пайтларда филиппинлик мигрантлар ва хориждаги филиппинликларга юридик хизматлар кўрсатиш мақсадида хажми 100 млн РНР миқдоридаги “Юридик хизматлар фонди”ни яратиш режалаштирилган. Хозирги кунда юқорида келтирилган мазкур барча фонд ва марказларнинг тўлиқ фаолият олиб боришига эришилган. Филиппин бошқа жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан фарқли равишда хорижий мамлакатлар билан меҳнат миграциясини йўлга қўйиш ва меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш борасида дипломатик алоқаларга жиддий эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Филиппин 12 та мамлакат билан миграция соҳасидаги иккитомонлама келишувларни имзолаган. Мазкур келишувлар Яқин Шарқ мамлакатлари билан умумий ҳарактерга эга бўлса, Европа билан келишувларда қатор аниқ масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган. Хусусан, Швецария билан профессионаллар ва техник ходимларни қисқа муддатли ишлар учун айирбошлаш, Буюк Британия ва Норвегия билан тиббиёт соҳасидаги алоқаларини ривожланмоқда. Шунингдек, Тайван 188
билан эса филиппинлик мигрантларни ишга ёллашга ёрдам берувчи воситачи фирмаларсиз иш билан таъминлаш бўйича келишувлар амалга оширилмоқда. “Хориждаги филиппинликлар” қўмитасининг маълумотларига кўра, хорижда яшаётган ва фолият кўрсатаётган филиппинликлар сони 2019 йилда 12 млн кишига етган103. Филипппинлик мигрантларни энг кўп қабул қилувчи асосий бешта мамлакатлар қаторига АҚШ, Саудия Арабистони, Б.А.А., Канада ва Малайзия туради. Мазкур мамлакатлардаги филиппинлик эмигрантлар орасида ҳамширалар, ўқитувчилар ҳамда мухандислар кўпчиликни ташкил этади104. Хорижлик тадқиқотчи Эдита Тан томонидан Халқаро Миграция Ташкилоти учун ўтказилган сўровномалар натижаси филиппинликларнинг 1/3 қисми имконият туғилиши билан хорижда ишлашга боришга тайёр эканликларини кўрсатди. Филиппиндан катта миқдорда меҳнат ресурсларини экспорт қилиш хориждан мамлакатга кириб келаётган пул ўтказмалари ҳажмининг 1990- 2019 йиллар давомида 25 маротаба ортиб, 35,1 млн АҚШ долларига етишига олиб келди. Мазкур кўрсаткич Филиппин ЯИМнинг 10%ини ташкил қилди ҳамда мамлакатга кириб келаётган тўғридан- тўғри хорижий инвестицияларга нисбатан 5 маротаба ортиқ миқдорни ташкил қилди. 103 https://en.wikipedia.org/wiki/Overseas_Filipinos/ 104 Supply response of Filipino workers to world demand.Prepeared for IOM be Dr.Edita Tan.2009 International organization for migration. P.15. 189
10.2.-расм.Филиппинга юборилган умумий пул ўтказмалари Манба: Жаҳон банки маълумотлари http://data.worldbank.org/ Мамлакатнинг хорижга ишчи кучини экспорт қилиш сиёсати унинг хорижий валюта захираларининг кўпайишига, мамлакат тўлов балансининг ижобий томонга ўзгаришига, пул ўтказмаларини қабул қилувчи оилалар томонидан кичик корхоналарнинг ташкил этилишига ва таълим олиш учун шартнома тўловларини амалга оширилишига, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларининг билим ва кўникмаларининг ортишига замин яратди. Бундан ташқари меҳнат мигрантларининг хорижда ишлаши уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестициялар хажмининг ортишига ҳамда ички туризмнинг жонланишига туртки берди. Ушбу мамлакатдан хорижга чиқиб кетаётган меҳнат мигрантлари оқимининг кучайиб кетишига сабаб бўлаётган асосий омиллар сифатида иш ўринларининг етишмаслиги ва иш ҳақи даражасининг пастлигини кўрсатиш мумкин. Хориждан мигрантларнинг пул ўтказмаларининг кириб келиши уларнинг оилаларининг даромадалрини ошишига хизмат қилмоқда ва шунингдек ички истеъмолни рағбатлантириш ҳисобига ишлаб чиқаришни ривожланишига туртки бўлмоқда. Назорат учун саволлар: 1. Ҳиндистон ва Буюк Британия ўртасидаги меҳнат миграцияси ҳамкорлигининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 190
2. Мексикада ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланишига қанда омиллар таъсир кўрсатади? 3. Филиппинда эмиграция жараёнлари қандай тартибга солинади? 4. Донор мамлакатлар учун хорижий пул ўтказмаларининг аҳамияти нимада? 11-МАВЗУ. ШИМОЛИЙ АФРИКА МИНТАҚАСИ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИ Режа: 11.1. Минтақада халқаро меҳнат миграцияси жараёнлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар 11.2. Шимолий Африка минтақасидан Европа Иттифоқи минтақаси мамлакатларига миграция жараёнлари 11.3. Миср Араб Республикаси йирик ишчи кучи экспортёри сифатида Калит сўзлар:Шимолий Африка минтақаси, МАР эмиграция, эмигрант, ишчи кучи экспортёри, донор, пул ўтказмалари, паст малакали ишчи кучи, юқори малакали ишчи кучи, интелектуал миграция, таълим миграцияси. 11.1. Минтақада халқаро меҳнат миграцияси жараёнлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар Шимолий Африкадан меҳнат эмиграциясининг асосий сабабларидан бири бу- ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф номутаносиблигидан ташқари бу- ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар даромадлари ўртасидаги тафовутдир. Шунингдек, минтақа мамлакатларидаги бандликнинг қолоқ таркиби минтақадаги эмиграция жараёнларининг яна бир сабабини изоҳлайди. Шимолий Африка минтақаси мамлакатларидаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 30%дан ортиғи ривожланган мамлакатлардаги замонавий ва давлат томонидан субсидиялаштириладиган аграр сектор томонидан рақобатга учраган паст самарали қишлоқ хўжалиги соҳасида иш 191
билан банд. Бундай ҳолат миллионлаб деҳқонларни ички, минтақавий ва халқаро мигрантларга айланишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, ушбу йўналишдаги миграция жараёнларига минтақадаги сиёсий, диний, экологик, оилавий ва ижтимоий ривожланиш яхшироқ истиқболлари каби омиллар ҳам таъсир қилмоқда. Шимолий Африкадан чиқиб кетувчи эмигрантларни тўрт категорияга ажратиш мумкин. Булар иқтисодий меҳнат мигрантлари, бирлашаётган оила аъзолари, қочоқлар ва ноқонуний мигрантлар. Шимолий Африкадан ЕИга йилига тахминан 50 минг нафар талабалар, 100 минг нафар олимлар ва малакали мигрантлар кўчиб ўтадилар. Шунингдек, шимолий африкалик бизнесменлар ва профессионалларнинг, бизнес-иммигрант-инвесторларнинг миграцияси кенгайди. Сўнгги йилларда улар қаторига таълим миграцияси ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, минтақадан ЕИга чиқиб кетувчи мигрантларнинг қолиш муддатлари ҳам узайиб ўртача 10 йилга, хусусан, Германияда ўртача 20 йилга етган. 11.2. Шимолий Африка минтақасидан Европа Иттифоқи минтақаси мамлакатларига миграция жараёнлари Шимолий Африка минтақасидан меҳнат эмиграцияси жараёнлари Европа меҳант бозорининг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Шимолий Африка минтақасидан ишчи кучинининг импорт қилиниши ва Европадан капиталнинг экспорт қилиниши “глобал арзон ишчи кучи бозори”нинг шакллланишига имконият туғдиради. Шимолий Африка минтақасидан ЕИга йўналтирилган меҳнат миграциясининг ўзига хос хусусиятини унинг юқори жадаллиги ва доимий равишда кенгайиб бориши билан характерланади. БМТ маълумотларига кўра, Европа минтақасида расмий равишда рўйхатдан ўтган Шимолий Африка минтақаси мамлакатларидан келган мигрантлар сони 7 миллиондан ортиқ. Аммо Европа мамлакатларининг статистик манбалари маълумотларига кўра бу рақам, 12 миллионга етган. Рақамлар ўртасидаги бундай тафовутни минтақа 192
мамлакатларидан келган мигрантларнинг Европа фуқаролигини олишлари ва ноқонуний миграцияни ҳисобга олишнинг қийинлиги билан изоҳлаш мумкин. ЕИда фаолият кўрсатаётган шимолий африкалик мигрантлар сони 4,5 миллион кишидан ортиқ. Минтақадан ЕИга ташриф буюрган энг кўп сонли мигрантлар гурухини марокашликлар ташкил қилади. Уларнинг сони тахминан 3 миллион кишига тенг бўлиб, ЕИдаги минтақадан ташриф буюрган жами мигрантларнинг 42%ини ташкил қилади. Марокашликларнинг 46,5%и Францияда, 19%и Испанияда, 8-9%дан Голландия, Германия, Буюкбритания, Бельгия ва Италияда жойлашган. ЕИдаги Шимолий Африка минтақасидан ташриф буюрган иккинчи кўп сонли этник гурух бу жазоирликлардир. Уларнинг сони тахминан 2 миллион киши бўлиб, минтақадан ташриф буюрган жами мигрантларнинг 30%ини ташкил қилади. Уларнинг 80%и Францияда жойлашган. Шунингдек, ЕИдаги шимолий африкалик мигрантларнинг 15,7%ини тунисликлар бўлиб, уларнинг 64%и Францияда, 15%и Италияда жойлашган. Марокаш, Жазоир,Тунис ва Мисрдан ЕИга йўналтирилган меҳнат миграциядан фарқли равишда Ливиядан меҳнат эмиграцияси қисқа муддатли характерга эга бўлиб, уларнинг 60%и Италияга, қолган қисми эса асосан Испания, Буюк Британия ва Мальтага йўналган. Сўнгги ўн йилда шимолий африкалик мигрантларнинг ЕИга эмиграцияси тахминан икки бараварга ортиб, Европа мамлакатлари аҳолисининг 7-10%ини, меҳнат ресурсларининг 10-15%ини ташкил қилади. Шимолий Африкадан ЕИга йўналтирилган меҳнат миграциясиннг энг муҳим омилларидан бири- бу Европа Иттифоқининг ривожланган мамлакатларидаги демографик ҳолат, яъни аҳолининг қаришидир. Шу сабабли ҳам аҳолиси қариб бораётган ривожланган мамлакатлар аҳолининг табиий камайишини ортиқча демографик ўсиш ҳолати кузатилаётган Шимолий Африка минтақасидаги меҳнат ресурсларини жалб қилиш билан ҳал қилмоқда. Минтақа мамлакатларидаги демографик ўсиш йилига ўртача 193
1,6%ни ташкил қилади. ЕИдаги меҳнат ресурслари тақчиллиги муаммоси хориж мамлакатларидан истаган кишиларни мамлакатга кириб келиши учун имконият яратмайди, албатта. Бу борада ЕИ мамлакатлари селектив ёндашувдан, хусусан мигрантларнинг касб, малака таркибига эътибор қаратишдан кенг фойдаланмоқда. Хусусан, бу борада минтақадаги мигрантлар орасида асосий эътибор энг аввало иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларида ишлаш қобилиятига эга мутахассисларга, кейин эса, етарли даражадаги малакали ишчи кучи танқислигига учраган ўрта технологик даражадаги тармоқлар мутахассисларга талаб билдирадилар. Шимолий Африкадан ЕИ томон йўналтирилган эмиграция оқимларида сўнгги йилларда нафақат миқдорий, балки сифат кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, ушбу йўналишдаги миграция оқимларида ёшларнинг улуши 25%ни, аёлларнинг улуши эса 30%ни ташкил қилади, бу эса минтақада миграция феминазацияси кузатилаётганидан дарак беради. Минтақадан ЕИга қараб олимлар ва юқори малакали мутахассиларнинг оқими ортиб бормоқда. Минтақадан ақлий салоҳият оқими йилига 100 минг кишидан ортади ва бу жараёндан юзага келадиган йўқотиш 50-60 миллирд АҚШ долларини ташкил қилади.Шунингдек, бу йўналишда таълим миграциясининг ҳам йил сайин ҳажми ортиб бормоқда, йилига тахминан 50 минг киши таълим олиш мақсадида ЕИга кўиб ўтади. Шимолий Африка-ЕИ йўналишидаги миграция оқимининг 20%ини реэмиграция ташкил қилади. Шунингдек, асосан ливияликлар, тунисликлар ва мисрликлардан иборат бўлган професссионаллар ва ишбилармон кишиларнинг индивидуал миграцияси ҳам кенгайиб бормоқда. Мигрантларнинг пул ўтказмалари Шимолий Африка минтақаларидаги минглаб камбағал оилаларнинг турмуш даражасига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда. Бу борада пул ўтказмалари кишиларнинг озиқ-овқат махсулотлари, уй-жой, тиббий хизмат ва таълим каби энг асосий эҳтиёжларидан тортиб то жамғариш ва инвестиция киритишгача бўлган аҳмиятга эга. 194
11.3. Миср Араб Республикаси йирик ишчи кучи экспортёри сифатида Миср Араб Республикаси (МАР) Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик ишчи кучи экспортёри ҳисобланади. Минтақадаги жами ишчи кучи экспортининг 75%и МАРга тўғри келади. МАР эмигрантлар сони бўйича дунёда 12 ўринда туради. 2016 йил ҳолатига кўра дунёдаги жами мисрлик эмигрантлар сони 9,4 миллион кишини ташкил қилади, уларнинг 6,23 миллион нафари араб мамлакатларида, 1,5 миллион нафари АҚШда, 1,2 миллони Европада, 340 минг нафари Австралияда, 46 минг нафари Африкада истиқомат қилади ва фаолият кўрсатади105. МАРдан экспорт қилинадиган меҳнат ресурсларининг асосий қабул қилувчилари бу- Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Уммон Султонлиги ҳамда ЕИнинг Италия, Буюк Британия, Германия, Греция ва Голландия каби мамлакатлари ҳамда АҚШ, Канада ва Австралия ҳисобланади. Мисрлик мигрантларнинг тахминан 5%и ЕИда тўпланган бўлиб, уларнинг тахминан 40%и Италияда, 23%и Буюк Британияда, 10%и Германияда ва яна 10%и Голландияда фаолият кўрсатади. Хусусан, мисслик мигрантларнинг тахминан 3 миллиони Саудия Арабистони, 1,2 миллиони Иордания, 1 миллиони АҚШ, 765 минг нафари БАА, 600 минг нафари Канада, 560 минг нафари Италия, 500 минг нафари Қувейтда, 365 минг нафари Франция ва 345 минг нафари Австралияда жойлашган106. Мисрлик эмигрантларнинг вақт бўйича таснифига эътибор қаратадиган бўлсак, араб мамлакатлари, айниқса Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатларига йўналтирилган вақтинчалик эмиграция, ЕИ ва Шимолия Америка мамлакатлари томон йўналтирилган доимий эмиграция сифатида ҳарактерланади. Мисрлик 105 Egyptian diaspora // https://en.wikipedia.org/wiki/Egyptian_diaspora#:~:text=At%20the%20end%20of%202016,(mostly% 20in%20South%20Africa). 106 Сapmas, “egyptians abroad,” 195
вақтинчалик эмигрантлар таркибида нафақат юқори малакали, балки қуйи малакали мигрантлар ҳам мавжуд бўлиб, вақтинчалик эмигрантларнинг 90%ини эркаклар ташкил қилади. Вақтинчалик мигрантларнинг тахминан 85%и Саудия Арабистони, Ливия, Иордания ва Қувайтда жойлашган. Мисрнинг халқаро иқтисодий муносабатдар тизимида муҳим ишчи кучи донори сифатида иштирок этиши мамлакатда ишсизлик даражасининг қисқаришига, ижтимоий босимнинг камайишига, ишчиларнинг малакасини ошишига ҳамда катта миқдордаги пул ўтказмаларининг қабул қилишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2019 йил ҳолатига кўра, мамлакатга хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми 26 млрд АҚШ доллари ҳажмига етган бўлиб, ушбу пул ўтказмаларининг 1/3 қисми АҚШдан юборилади. SOURCE: World Bank, “Personal Remittances, Received (% of GDP),” accessed August 7, 2018, 11.1. расм. 1977-2017 йиллар давомида МАРга кириб келгн пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши, % МАРнинг меҳнат эмиграцияси тарихи 2 босқичга бўлинади: Биринчи ХIX аср va XX аср бошидаги араб мамлакатлари томон йўналтирилган юқори малакали кадрлар эмиграцияси бўлса, иккинчи босқич бу 1970 йиллардан бошлаб нефт қазиб олувчи Ливия, Ироқ ва ФКАМХК мамлакатлари томон йўналтирилган паст ва ўрта малакали кадрлар эмиграциясидир. 196
ХIX аср давомида мамлакатда олиб борилган чуқур модернизация жараёнлари таълимга эга бўлган элитанинг шаклланишига олиб келди. Улар орасида кўпгина мисрлик мутахассислар Шимолий Африка, Леванте, ва Форс кўрфази мамлакатларига мамлакат иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида юборилган. Жамал Абдул Носирнинг президентлиги даврида мамлакатда меҳнат эмиграцияси кескин чекланишига қарамасдан, юқори малакали кадрларнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаси мамлакатларида иш билан жойлашишларини молиялаштирди. 1967 йилдаги Араб Исроил урушидан кейин Мисрдаги иқтисодий ва сиёсий ҳолатнинг ёмонлашуви президент Анвар Садатнинг иқтисодиётда кенг қамровли эркинлаштириш жараёнларини амалга оширишига туртки бўлди. Айнан Анвар Садат томонидан мамлакат фуқароларининг эмиграцияни амалга ошириши бўйича чекловларни бартараф қилиши 1971 йилдан бошлаб иккинчи меҳнат эмиграцияси босқичининг юзага келишига сабаб бўлди. Мамлакатдаги юқори даражадаги ишсизлик даражаси ва иш ҳақининг қуйи эканлиги бу даврга келиб, айниқса 1973 йилдаги нефт инқирози шароитида минглаб юқори малакали ва қуйи малакали мисрлик ишчиларнинг Яқин Шарқ минтақасида иш қидириш учун кета бошладилар ва шу даврдан бошлаб хорижий пул ўтказмалари мамлакатнинг асосий даромад манбаларидан бирига айланди. 1970 йилларга қадар Ливия мисрлик эмигрантларни қабул қилувчи асосий мамлакатлардан бири бўлган. Ушбу мамлакатга ишлашга келган мисрликларнинг учдан бир қисми давлат бошқаруви, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида, чорак қисми эса қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатган. 1970 йилларнинг ўрталардан бошлаб эса мисрликлар Форс кўрфазидаги Саудия Арабистони, Қувайт, БАА ва Ироққа томон ишлаш мақсадида кўчиб ўтганлар. 1979 йилдан кейин нефт нархларининг тушиши нефт қазиб олувчи араб мамлакатларида мисрликларни ишга ёллаш хажмининг кескин қисқаришига олиб келди. Шунингдек, айнан 1980 йиллардан бошлаб мазкур мамлакатлар 197
нисбатан арзонроқ ва мамлакатнинг ички сиёсатига камроқ таъсир этувчи осиёликларни ишга ёллаши ҳам мисрлик эмигрантларнинг Форс кўрфази томон эмиграциясини қисқаришига сабаб бўлди. Шунингдек 1990 йиллардан бошлаб Форс кўрфази мамлакатларида кадрларни «миллийлаштириш» сиёсатига урғу берилиши ҳам мисрлик эмигрантлар оқимига ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек Форс кўрфази мамлакатлари томон доимий миграциянинг чекланиши, ушбу мамлакатлардаги мисрлик эмигрантлар сонини қисқаришига яна туртки бўлди. Ушбу феномен Иордания каби янги транзит миграция мамлакатлари томон мисрлик эмигрантлар оқимининг ошишига туртки берди Нафақат иқтисодий ўзгаришлар, балки урушлар ва сиёсий ўзгаришлар хориж мамлакатларида меҳнат қилаётган мисрлик мигрантлар ҳажмига таъсир кўрсатди, Хусусан, 1990 йиллардаги Ироқнинг Қувейтга хужуми даврида 1 миллионга яқин мисрликларни Ироқдан чиқариб юборилишига ва уларнинг аксарияти Саудияга жалб қилинишига олиб келинди. 2012 -2013 йилларда Миср Иордания муносабатларининг ёмонлашуви юзлаб мисрликларни Иорданияни тарк этишига олиб келди. Мисрлик эмигрантлар Жамал Абдул Насир давридаги эмиграцияга бўлган чекловнинг бекор қилиниши билан нафақат Яқин Шарқ мамлакатлари, балки Ғарбий Европа мамлакатларига ҳам эмиграция қилишни бошлаганла. Мисрликларнинг Ғарбга томон миграцияси дастлаб унчалик катта бўлмаган хажмдаги мисрлик талабаларнинг давлат гранти асосида ушбу мамлакатларга кўчиб ўтиши билан изоҳланади. Кейинчалик эса, минглаб мисрликлар ушбу мамлакатлар томон эмиграция қила бошалаганлар.Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Европа Иттифоқи ҳудудига имммиграция жараёнларининг кескин назоратига қарамай кўплаб мисрликлар Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтиб, асосан Жанубий Европа мамлакатларида паст малакали меҳнат ресурслари сифатида фаолият кўрсата бошлаганлар. Миср араб Республикасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор хужжатлар ишлаб чиқилган ва бу соҳа билан шуғулланувчи вазирликлар ва 198
ташкилотлар фаолият йўлга қўйилган. 1971 йилда мамлакат Конституциясида либерал эмиграция сиёсати белгиланган бўлиб, 1983 йилда қабул қилинган 111-сонли “Мигрантлар ва хориждаги мисрликлар фаровонлиги тўғрисида”ги қонунда унинг асоси мустаҳкамлаб қўйилган. Бу қонунда икки фуқароликка эга бўлиш, ҳамда доимий ва вақтинчалик мигрантлар тўғрисидаги тушунчалар ўрин олган. 1971 йилдан бошлаб Миср хориждаги мигрант фуқароларини мамлакатлардаги жойлашуви бўйича таснифлай бошлади ва 1983 йилга келиб бу таърифлар қонунда кўрсатилган тартибда мустаҳкамланади. Хусусан, араб давлатларида истиқомат қилаётган мисрликларни улар бир неча ўн йилдан бери ўша мамлакатда фаолият кўрсатаётгн бўлсаларда “вақтинчалик мигрантлар”, Австралия, Европа, Шимолий Америка каби мамлакатлардаги мисрликларни уларнинг мамлакатда қолиш муддатларидан қатъий назар доимий мигрантлар сифатида таснифлаганлар. Кейинчалик Мисрда мазкур доимий мигрантларнинг эҳтиёж ва истакларини қондириш мақсадида мазкур мамлакатлардаги диаспораларни ривожлантириш сиёсати ишлаб чиқилди. Миср ўз диаспоралари билан ҳамкорлик қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ташаббус ва чора - тадбирларни ишлаб чиқишни 1970 йилларда бошлаган. Бу борада хориждаги домий мигрантларни ўқимишли ва муваффақиятли деб қабул қилингани учун юқори ташкилотлар доирасида уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш, реэмиграцияни стимуллаштириш ва ақлий салоҳият оқимини олдини олиш ва “ақлий салоҳиятни ақл циркуляциясига айлантириш” борасида чора –тадбирлар ишлаб чиқила бошланди. Бу борада хориждаги доимий мигрантлар давлат томонидан тўлаб бериладиган саёҳатлар, элчихоналар ва консулликлар томонидан ажаратиладиган мақсадли ёрдамлар шулар жумласидандир. 2011 йилдан бошлаб Миср хукумати хориждаги ватандошларига парламент сайловларида овоз бериш хуқуқини берди. 199
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165
- 166
- 167
- 168
- 169
- 170
- 171
- 172
- 173
- 174
- 175
- 176
- 177
- 178
- 179
- 180
- 181
- 182
- 183
- 184
- 185
- 186
- 187
- 188
- 189
- 190
- 191
- 192
- 193
- 194
- 195
- 196
- 197
- 198
- 199
- 200
- 201
- 202
- 203
- 204
- 205
- 206
- 207
- 208
- 209
- 210
- 211
- 212
- 213
- 214
- 215
- 216
- 217
- 218
- 219
- 220
- 221
- 222
- 223
- 224
- 225
- 226
- 227
- 228
- 229
- 230
- 231
- 232
- 233
- 234
- 235
- 236
- 237
- 238
- 239
- 240
- 241
- 242
- 243
- 244
- 245
- 246
- 247
- 248
- 249
- 250
- 251
- 252
- 253
- 254
- 255
- 256
- 257
- 258
- 259
- 260
- 261
- 262
- 263
- 264
- 265
- 266
- 267
- 268
- 269
- 270
- 271
- 272
- 273
- 274
- 275
- 276
- 277
- 278
- 279
- 280
- 281
- 282
- 283
- 284
- 285
- 286
- 287
- 288
- 289
- 290
- 291
- 292
- 293
- 294
- 295
- 296
- 297
- 298
- 299
- 300
- 301
- 302
- 303
- 304
- 305
- 306
- 307
- 308
- 309
- 310
- 311
- 312
- 313
- 314
- 315