ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА МИГРАЦИЯ З.А. ҚОДИРОВА
Қодирова З.А. Халқаро меҳнат бозори ва миграция.-Т. 2021. 314 бет. Мазкур электрон дарслик халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг хусусиятлари ва амал қилиш механизмлари, шунингдек, халқаро меҳнат миграциясининг сабаблари ва омиллари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари масалаларига бағишланган. Дарсликда халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, халқаро меҳнат бозорининг асосий иштирокчилари, хусусан, ишчи кучини реципиентлари в донор мамлакатлар тўғрисида маълумотлар келтирилган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат бозорида тутган ўрни ва ўрни таҳлил қилинган. Маъсул муҳаррир: Д.А.Ортиқова-и.ф.д.,профессор Тақризчилар: Р.В. Абдуллаев –Халқаро ислом академияси,профессори, и.ф.д. Н.Б. Холматов – Тошкент давлат шарқшунослик университети докторанти, и.ф.н. Дарслик Тошкент давлат шарқшунослик университети Ўқув-услубий кенгашининг 2020 йил июндаги 11-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган. Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2021 1
МУНДАРИЖА 1-мавзу КИРИШ 6 8 ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ 8 14 1.1. Жаҳон меҳнат бозори тўғрисидаги назарий қарашлар 1.2. 20 Халқаро меҳнат бозори-жаҳон меҳнат бозорининг муҳим 1.3. бўлаги сифатида 23 30 1.4. Глобаллашув шароитида халқаро меҳнат бозорининг 2-мавзу шаклланиши ва ривожланиши 30 2.1. Халқаро меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар 34 2.2. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ 35 КЎРСАТУВЧИ 2.3. РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР 38 2.4. ОМИЛЛАР 41 3-мавзу Халқаро меҳнат бозори шаклланишининг демографик 41 аспектлари 3.1. 45 Халқаро меҳнат бозоридаги жараёнларнинг ривожланишида 50 3.2. трансмиллий корпорацияларнинг ўрни ва аҳамияти 53 3.3. 58 3.4. Информацион технологияларнинг халқаро меҳнат бозорининг 64 3.5. ривожланишидаги роли 4-мавзу 65 Ташқи савдонинг эркинлаштирилиши- халқаро меҳнат 67 4.1. бозорига интеграциялашувнинг муҳим омили сифатида 69 4.2. 72 4.3. МИНТАҚАВИЙ МЕҲНАТ БОЗОРИ-ХАЛҚАРО МЕҲНАТ 73 4.4. БОЗОРИНИНГ БИР ҚИСМИ СИФАТИДА 4.5. 76 Регионаллашув шароитида минтақавий меҳнат бозорининг 4.6. шаклланиши ва ривожланиши Европа Иттифоқи минтақавий меҳнат бозори Нафта минтақавий меҳнат бозори Осиё минтақавий меҳнат бозори ва унинг таркибий қисмлари МДҲ минтақавий меҳнат бозори ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ Халқаро меҳнат миграциясининг моҳияти Миграция турлари Халқаро миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар Халқаро миграциянинг асосий вазифалари Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи импортёрлари учун оқибатлари Халқаро меҳнат миграциясининг ишчи кучи экспортёрлари 2
учун оқибатлари 4.7. Хорижий пул ўтказмалари 78 4.8. 80 5-мавзу “Ақлий салоҳият оқими” муаммосининг юзага келиши 84 5.1. 85 5.2. НОҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 87 5.3. 89 5.4. Ноқонуний миграциянинг моҳияти ва турлари 93 5.5. Ноқонуний миграцияни келтириб чиқарувчи омиллар 99 6-мавзу Ноқонуний миграцияга қарши курашиш чора-тадбирлари 103 6.1. Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда ноқонуний 103 6.2. миграцияга қарши курашиш 106 6.3. 110 6.4. Ишчи кучини етказиб берувчи мамлакатларда ноқонуний 115 миграцияга қарши курашиш ХАЛҚАРО МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ Меҳнат миграциясини тартибга солиш усуллари ва турлари Иммиграцияни тартибга солиш Эмиграцияни тартибга солиш Реэмиграцияни тартибга солиш 6.5. Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда халқаро 117 ташкилотларнинг ўрни 120 6.6. 121 6.7. Халқаро миграция ташкилоти ва унинг фаолияти 132 136 6.8. Халқаро меҳнат ташкилотининг миграция соҳасидаги 7-мавзу конвенциялари Халқаро миграция жараёнларини тартибга солишда БМТнинг аҳамияти ДУНЁДАГИ ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ РЕЦИПИЕНТЛАРИ 7.1. Ғарбий Европа минтақаси мамлакатлари ишчи кучи 136 реципиенти. 7.2. 144 7.3. Австралияда иммиграция жараёнлари. 146 8-мавзу 148 8.1. Канада иммиграция сиёсати 148 8.2. АҚШ-ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ИМПОРТЁРИ СИФАТИДА 150 8.3. АҚШда миграция жараёнларининг шаклланиши ва 152 8.4. ривожланиши. 153 9-мавзу 157 АҚШда иммиграция жараёнларини тартибга солиниши. АҚШ “ақлий салоҳият”ни жалб қилувчи етакчи мамлакат. АҚШ-йирик реципиент марказ сифатида ФОРС КЎРФАЗИ МИНТАҚАСИ МАМЛАКАТЛАРИ 3
ИШЧИ КУЧИ РЕЦИПИЕНТИ СИФАТИДА 9.1. Форс кўрфази минтақасининг миграция марказига айланиши 157 161 9.2. Форс кўрфази мамлакатларидаги миграция жараёнларининг ривожланиш босқичлари 163 166 9.3. Форс кўрфази умуммеҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятлари 170 171 9.4. Кадрларни «миллийлаштириш» сиёсати 175 175 9.5. “Амирлаштириш” сиёсати. 177 185 9.6. “Саудлаштириш” сиёсати. 189 10-мавзу ДУНЁДАГИ ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ДОНОРЛАРИ 189 10.1. Мексикада эмиграция жараёнлари. 190 10.2. Ҳиндистон йирик ишчи кучи донори сифатида. 193 10.3. Филиппин-йирик ишчи кучи экспортёри сифатида 199 11-мавзу ШИМОЛИЙ АФРИКА МИНТАҚАСИ 206 МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МЕҲНАТ 206 БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИ 29 11.1. Минтақада халқаро меҳнат миграцияси жараёнлари 224 ривожланишига таъсир этувчи омиллар 11.2 Шимолий Африка минтақасидан Европа Иттифоқи минтақаси мамлакатларига миграция жараёнлари 11.3. Миср Араб Республикаси йирик ишчи кучи экспортёри сифатида 11.4 Марокаш Қироллигидаги ишчи кучи миграцияси ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари 12-мавзу ОСИЁ-ТИНЧ ОКЕАНИ МИНТАҚАСИ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 12.1. Япония меҳнат бозорининг замонавий ҳолати, унинг таркибий тузилиши ва ривожланиш омиллари 12.2. Корея Республикасининг халқаро меҳнат бозоридаги иштирокининг ўзига хос хусусиятлари 12.3. Хитой Халқ Республикасининг миграция сиёсати 12.4. Малайзия ва Сингапурнинг халқаро меҳнат бозоридаги ўрни 232 13-мавзу 240 ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҒАРБИЙ ОСИЁДАГИ 13.1. ЙИРИК ИШЧИ КУЧИ ИМПОРТЁРИ ВА ЭКСПОРТЁРИ 240 СИФАТИДА Туркия Республикасида меҳнат миграцияси жараёнлари ривожланишининг ички ва ташқи омиллари 4
13.2. Туркияда миграция босқичлари 241 13.3. 242 Туркия Европа Иттифоқига ишчи кучини етказиб берувчи 13.4. йирик донор мамлакат сифатида 245 Туркиянинг Яқин Шарқ мамлакатлари билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари 13.5. Туркия Республикасининг ишчи кучи импортёрига айланиши 249 256 14-мавзу МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИ МЕҲНАТ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 256 14.1. Марказий Осиё минтақаси меҳнат миграцияси жараёнлари 258 юзага келишининг ички ва ташқи омиллари 263 14.2. Қозоғистон Республикаси минтақадаги ишчи кучи реципиенти сифатида 268 14.3. Марказий Осиё мамлакатларининг асосий ишчи кучи 268 экспортёрлари 278 15-мавзу ЎЗБЕКИСТОННИНГ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ 283 СОҲАСИДАГИ ХАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ 290 15.1. Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг 300 меъёрий-хуқуқий асослари 306 15.2. Россия Федерацияси-Ўзбекистоннинг меҳат миграцияси соҳасидаги муҳим ҳамкори 15.3. Ўзбекистондан узоқ хориж мамлакатларига ишчи кучи экспорти ТЕСТЛАР ГЛОССАРИЙ ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 5
КИРИШ Иқтисодий глобаллашув жараёни муракккаб ва зиддиятли жараён бўлиб, унинг кечиши ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Глобаллашув шароити бир томондан, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши дунё мамлакатларига инсоният яратган энг сўнгги ютуқлардан баҳраманд бўлиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, жаҳон тараққиётини рағбатлантириш каби ижобий оқибатларни келтириб чиқаради. Бошқа томондан эса, иқтисодиётнинг периферия моделини мустаҳкамланиши ва мамлакатларнинг ресурсларини йўқотишлари каби салбий оқибатларни ҳам кузатилишига олиб келади. Шунингдек, халқаро миграциянинг ҳам глобаллашув шароитидаги икки томонлама, яъни ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир даражаси ортиб бормоқда. Халқаро миграциянинг бу каби икки томонлама характерга эга бўлиши халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда кузатилмоқда. Хусусан миграция жараёнларининг халқаро миқёсида халқаро ташкилотлар билан алоҳида мамлакатларнинг манфаати бир-бирига тўқнаш келмоқда. Минтақавий миқёсда эса, минтақавий интеграцион гурухлар ўртасида миграция жараёнларини либераллаштириш тенденцияларининг учинчи мамлакатлар, яъни мазкур мамлакатлар гурухига кирмайдиган мамлакатларга нисбатан чеклашлар билан мос келмаслиги кузатилмоқда. Ўз навбатида аксарият ҳолатларда халқаро меҳнат миграциясининг мамлакатларнинг демографик ва иқтисодий ҳаётига таъсири сиёсий ва ижтимоий хавфсизлик муаммоларини кескинлаштирмоқда. Хусусан, халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланиши миллий меҳнат бозорларида ишчи кучи таклифи ва рақобати, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ва унга қўйиладиган талаб даражаси ҳамда таълим ва касбий тайёргарлик даражасининг ортишига олиб кела бошлади. Бу эса, ўз навбатида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигининг ўсишига асос бўлмоқда. Бироқ меҳнат мигрантларининг оқими реципиент 6
мамлакатларда этник ва сиёсий муаммоларни туғдириши билан бирга, меҳнат бозорларида дисбалансни келиб чиқиши, иш ҳақи миқдорининг пасайиб кетиши, маҳаллий аҳоли ўртасида ишсизликнинг юзага келиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеъларининг ёмонлашиши каби ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Реципиент мамлакатларда миграцияни чеклаш чора-тадбирларининг қўлланилиши ноқонуний мигрантлар оқимининг ортишига олиб келмоқда. Бироқ ноқонуний меҳнат мигрантлари оқимининг мавжудлиги арзон ишчи кучидан фойдаланиш имкониятини яратмоқда. Демак, жаҳон ҳамжамияти миграция жараёнларини глобал миқёсда тартибга солинишининг принципиал жиҳатдан янги бир бўсағасида турибди ҳамда юзага келган вазият меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланиши ҳамда турли йўналишларга эга бўлиши учун асос яратмоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон халқаро меҳнат бозорининг муҳим иштирокчиларидан бирига айланиб улгурган экан, бу борада халқаро меҳнат бозори ва ташқи миграциянинг ривожланиши, унинг асосий иштирокчиларининг мазкур бозордаги ўрни ва фаолияти, халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни каби масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларни шакллантириш борасида бўлажак мутахассисларга йўл кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. 7
1-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ Режа: 1.1. Жаҳон меҳнат бозори тўғрисидаги назарий қарашлар 1.2. Халқаро меҳнат бозори-жаҳон меҳнат бозорининг муҳим бўлаги сифатида 1.3. Глобаллашув шароитида халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши 1.4. Халқаро меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар Калит сўзлар: жаҳон меҳнат бозори, халқаро меҳнат бозори, ишчи кучи, меҳнат ресурслари, мигрант, меҳнат мигранти, интеграция, меҳнат бозори, глобаллашув, регионаллашув. 1.1.Жаҳон меҳнат бозори тўғрисидаги назарий қарашлар Глобаллашув шароитидаги жаҳон меҳнат бозорининг ривожланиши ва шаклланиши масаласига эътибор қаратилар экан, бу борада “жаҳон меҳнат бозори”, “глобал меҳнат бозори” ва “халқаро меҳнат бозори” каби тушунчаларнинг назарий асосларига эътибор қаратиш, уларнинг қанчалик умумий маъно касб этиши ва бир-биридан фарқи ҳамда амал қилиш функциялари ва механизмларини кўриб чиқиш, олимлар ва мутахассислар томонидан илгари сурилган ғоя ва фикрларни ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Аксарият адабиётларда халқаро меҳнат бозори ва жаҳон меҳнат бозорига, айримларида эса, ҳалқаро меҳнат бозори ва минтақавий меҳнат бозорига бир ҳил тушунча сифатида қаралади. R. Reynolds, S.Masters ва S. Moser каби кўпгина олимлар меҳнат бозорининг учта тури, яъни ҳудудий, миллий ва халқаро меҳнат бозорлари мавжуд деб ҳисоблашади1.Яна бир гурух тадқиқотчилар эса, юқоридаги меҳнат бозорларига кўишмча равишда жаҳон 1Reynolds R, Masters S.,Moser S. Economics of Labor. N.Y.:1992. Р.2. 8
меҳнат бозори тушунчаси ҳам мавжудлигига эътибор қаратган ҳолда, уни миллий меҳнат бозорларининг йиғиндиси сифатида талқин қиладилар2. Шу ўринда жаҳон меҳнат бозори тушунчасига доир турли ҳил назарий қарашларга эътибор қаратсак. 1.1.жадвал. Жаҳон меҳнат бозори тушунчасига доир назарий қарашлар3 Тадқиқотчил Таърифлар ар Э.Плетнев У жаҳон меҳнат бозори концепциясининг ривожланишига асос солган бўлиб, унинг фикрича, жаҳон меҳнат бозорига миллий меҳнат В.Ионцев бозорларининг мажмуаси сифатида эмас, балки “ўзига хос товар” бўлмиш меҳнат ресурслари экспорти ва импортининг ифодаси сифатида қараш В. Бёниннг лозим4. О. Баженова С.Рязанцев, Э.Плетнев фикрини давом эттирган ҳолда “жаҳон меҳнат бозори” В.Гневашова умумевропа ёки умумараб халқаро меҳнат бозори каби “халқаро меҳнат бозорлари”дан фарқ қилишини таъкидлаб, жаҳон меҳнат бозори бу- давлат ва минтақавий даражадаги аниқ белгиланган чегараларга эга бўлмаган, халқаро миграция жараёнлари, энг аввало ишчи кучи импорти ва экспорти натижасида шаклланадиган ва ривожланадиган, дунёнинг иқтисодий ҳудудидир, дея таъкидлайди5. У жаҳон меҳнат бозорига юзлаб мамлакатларнинг иқтисодиёти ва меҳнат ресурсларига таъсир қилувчи ҳамда жаҳон иқтисодиётининг интенсив глобаллашувида муҳим ўрин тутувчи аспект сифатида қараган6. Олима жаҳон меҳнат бозорида ишчи кучи олди-сотдиси жараёнлари амалга оширилишини ва мазкур бозорнинг ҳолати бевосита жаҳон хўжалигининг манфаатлари билан белгиланишини таъкидлайди7. Уларнинг фикрича, жаҳон меҳнат бозори ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф қонуни асосида шаклланадиган очиқ тизим бўлиб, унга бир пайтда 2БаженоваО.В..Мировой рынок труда в условиях глобализации.Канд.дисс. М.: 2005.С.53. 3 Расм муаллиф томонидан тузилган 4Плетнев Э.П. Международная миграция рабочей силы в капиталистической системы мирового хозяйства. М.:1962.376 с. 5 Ионцев В.А. Док.дисс. Международная миграция населения: Закономерности, проблемы, перспективы. М.:1999.С.117-118. 6 Reviewed Work: Studies in International Labour Migration by W. R. Böhning.Review by: Vernon M. Briggs, Jr. Journal of Economic Issues.Vol. 19, No. 3 (Sep., 1985), Рр. 864-866. 7БаженоваО.В.Мировойрыноктрудавусловияхглобализации. Канд. дисс.М.: 2005.С.55. 9
ҳам глобал омиллар, ҳам миллий иқтисодиётлар доирасидаги ишчи кучининг такрор барпо бўлиш хусусиятлари таъсир қилади8. Жаҳон меҳнат бозори ишчи кучига бўлган жами талаб ва таклиф асосида шаклланади. Жаҳон меҳнат бозоридаги жами талаб -хукуматлар, трансмиллий корпорациялар ва хорижий истеъмолчилар каби жаҳон хўжалиги субьектларининг маълум бир таълим ёки малакага эга бўлган ишчиларга нисбатан эҳтиёжи ва рақобатини англатади. Жаҳон меҳнат бозоридаги жами таклиф эса- меҳнат ресурсларининг сифат ва сон хусусиятларини ҳамда алоҳида мамлакат ёки минтақаларнинг глобал интеграцион жараёнларга жалб қилинганлиги билан белгиланади. Шундай экан, жаҳон меҳнат бозорининг кўлами бир тарафдан, миллий меҳнат бозорларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда чекланишга мойил бўлса, бошқа тарафдан эса, глобаллашувнинг ташқи омиллари таъсирида тобора кенгайишга мойилдир. Жаҳон меҳнат бозори- глобалва маҳаллий омиллар таъсирида шаклланувчи иккитомонлама жараён бўлиб, у миллий иқтисодиётларнинг иш билан бандлик соҳасидаги ички сиёсатга тўғридан- тўғри боғлиқдир. Жаҳон меҳнат бозори концепциясининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган олимлар Цвылев Р.И., Рыдванов Н.Ф., Жирицкий А.К.ларнинг фикрича, ҳар тарафлама мукаммал бўлган жаҳон меҳнат бозорининг шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади9: aлоҳида мамлакатлардаги юқори меҳнат самарадорлиги; хўжалик алоқаларининг интернационаллашуви; тўлиқ бозор муносабатлари; турли мулкчилик шакллари; миллий ва умуминсоний манфаатлар уйғунлиги. 8 Новая модель рынка труда России:роль внешних факторов. под.ред. С.В.Рязанцева, В. А. Гневашевой. Монография. М., 2014. С.12. 9 Цвылев Р.И., Рыдванов Н.Ф., Жирицкий А.К. Мировой рынок труда:новая реалность для России и СНГ. Наука.1995.С. 30. 10
Жаҳон меҳнат бозорининг шаклланишига ишлаб чиқаришнинг капиталистик усулининг юзага келиши сабаб бўлгани ва у ХIX асрнинг охирига келиб, миллатлараро ишчи кучи айирбошланиши юқори хажмга етганида пайдо бўлган 10 . Жаҳон меҳнат бозори қуйидаги босқичларда шаклланган: 1.2.жадвал Жаҳон меҳнат бозори шаклланишининг босқичлари11 Босқичлар Хусусиятлар Биринчи босқич. 1870-1914 йиллар. 1.Тармоқлараро савдонинг кенгайиши демографик омил ролининг Протоглобал меҳнат ортишига олиб кела бошлади. бозори 2.Ишчи кучининг сифати эмас, балки унинг сони муҳим аҳамиятга эга бўлди. Иккинчи босқич. 3. Миллий меҳнат бозорларининг жаҳон меҳнат бозорига 1950-1980 йиллар. интеграциялашувининг асосий механизми бу- халқаро меҳнат Минтақавий меҳнат миграцияси бўлди. бозорларининг 4. Капитал миграциясининг ортишига қарамай иш ўринларини шаклланиш босқичи яратишда трансмиллий омил етарлича туртки бўла олмади. Учинчи босқич. 1.Бандликдаги тармоқлараро ва тармоқлар ичидаги йирик силжишлар шароитида малакали меҳнатга бўлган талаб орта 1980 йиллардан бошлади. бошлаб хозирги 2.Мамлакатлар ўртасидаги рақобатнинг ортиши шароитида йирик кунга қадар. компаниялар хориждан нисбатан арзон ишчи кучини излай Миллий ва бошлади. минтақавий меҳнат 3.Экспортга асосланган илк зоналар пайдо бўла бошлади. бозорларининг 4.Малакасиз меҳнатнинг улуши етакчилик қилиб, уларга асосан глобал меҳнат ТМКлар томонидан талаб орта бошлади. 4.Иммигрантларнинг меҳнатига бўлган талабнинг ортиши кузатилди, халқаро меҳнат миграциясини тартибга солиш нисбатан эркин характер касб эта бошлади. 1.Илм-техникага асосланган тармоқ ичидаги савдонинг ортиши юқори малакали меҳнат мавжуд бўлган шароитдагина ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг специфик характерининг ортишига олиб келди. 2.Савдодаги қиёсий устунликлар ва ТМКларнинг “вертикал ихтисослашуви” шароитлари бир- бири билан мос кела бошлади. 3.Халқаро мигрантларга нисбатан чекловчи қонунчиликнинг кучайиши шароитида офшоринг ривожлана бошлади. 4.Ривожланаётган мамлакатларда норасмий бандликнинг кенгайиши шароитида ривожланган мамлакатларда бандликнинг уюштирилган янги шакллари пайдо бўла бошлади. 10 Ионцев В.А. Док дисс.Международная миграция населения : Закономерности, проблемы, перспективы Док.дисс.М.: 1999.С.157. 11 Новая модель рынка труда России:роль внешних факторов. под.ред. С.В.Рязанцева, В. А. Гневашевой. Монография. М., 2014. С.54. 11
бозорига 5.Ривожланган мамлакатлар томонидан халқар интеграциялашувин о миграция оқимларининг делибераллашувига қарамасдан, инг жадаллашиш интелектуал миграцияга устунлик берила бошланди ва жараёни. имммигрантларни жалб қилувчи янги марказлар пайдо бўлди. Жаҳон меҳнат бозорининг шаклланишида алоҳида мамлакатларнинг халқаро меҳнат тақсимоти тизимига жалб қилинганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши -ишлаб чиқаришнинг иккита асосий омили бўлмиш меҳнат ва капитал ҳаракатчанлигининг ортиши билан чамбарчас боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти- мамлакатларнинг маълум бир турдаги товар ёки хизматларни ишлаб чиқаришга ихтисослашишини ва ўз навбатида уларнинг аниқ бир ижтимоий-демографик тавсифга эга ишчи кучига бўлган талабини аниқлаб беради. Глобаллашув шароитида халқаро меҳнат тақсимоти тизимининг шаклланишида меҳнатнинг сифат жиҳатидан аҳамияти юқори бўлиб, у мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига қай даражада самарали интеграциялашганини белгилайди. Шунингдек, жаҳон меҳнат бозорида ишчи кучига талаб катта бўлган ва глобал меҳнат ресурслари муносабатларида рақобатбардош бўлган мамлакатларгина ютади. Замонавий ишчи кучининг таълим, малака ва самарадорлик каби хусусиятларигина уларнинг рақобатбардошлилигини таъминлай бошлайди. Эндиликда замонавий ҳудудий меҳнат тақсимоти алоҳида мамлакатлар ўртасида эмас, балки ҳар бирининг таркибида периферия ва марказлар бўлган Европа Иттифоқи, НАФТА, Осиё-Тинч океани минтақаси каби йирик минтақалар ўртасида амалга оширилмоқда. Айни пайтда бозорларнинг ўзгариши ва технологиялар трансферти бундай меҳнат тақсимотининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида хизмат қилади. Лекин, баъзи бир минтақалар, масалан Африка замонавий меҳнат тақсимотидан бутунлай четда қолганини ҳам айтиб ўтиш керак. Аксарият Африка мамлакатлари асосан иқтисодиётнинг аграр типини ўзларида 12
намоён этсаларда, улар меҳнатнинг саноат ишлаб чиқариши секторида қайта тақсимланишга жалб қилинганлар. Жаҳон меҳнат бозорининг шакланишига глобал яъни, талаб омиллари ва маҳаллий яъни, таклиф омиллари таъсир кўрсатади. Глобал омилларга транснмиллийлашув, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, меҳнат миграцияси киради. Маҳаллий омилларга эса, инсон салоҳиятининг сифати, мобиллик, ахборот технологияларнинг жорий қилиниш киради. Шу ўринда, сўнгги йилларда “глобал меҳнат бозори” ёки “меҳнат бозорининг глобаллашуви” деган тушунчалар қўлланилмоқда. Бундай тушунчалар айнан глобаллашув шароитида пайдо бўлаётган бўлиб, “глобал меҳнат бозори” ёки “меҳнат бозорининг глобаллашуви” ҳамда глобаллашув жараёнларининг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Глобаллашув шароитда миллий меҳнат бозорларининг ёпиқлик хусусиятлари тобора йўқолиб, улар ўртасида ишчи кучининг доимий характерга эга бўлган оқимлари юзага келади. Шу тариқа, глобаллашув шароитида жаҳон меҳнат бозорининг баъзи сегментларида глобал меҳнат бозорининг шаклланиш тенденцияларини кузатиш мумкин бўлади. Глобал меҳнат бозори -бу ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни хукуматлараро миқёсда тартибга солишда зарур меҳнат ресурсларини танлаб олиш жараёнларида қатнашадиган, хорижий ишчи кучининг харидорлари ва сотувчилари иштирок этадиган миллий даражадан юқори турувчи бирлашувдир. Шундай экан, айнан глобаллашув жараёнлари глобал меҳнат бозори шаклланишининг муҳим омили бўлиб, у нафақат иқтисодий ёки технологик соҳаларда, балки ижтимоий ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам юз бермоқда. Бу эса, жаҳон меҳнат бозорининг глобаллашуви жараёнлари юз бераётганидан, яъни глобал меҳнат бозори шаклланаётганидан далолат беради. “Глобал меҳнат бозори- бозор тармоқларининг миллий миқёсдан юқори бўлган даражаси бўлиб, бунда меҳнатга бўлган талаб ва таклифни тартибга солишнинг 13
давлатлараро механизми асосида ишчи кучининг харидорлари ва сотувчиларининг ўзаро ҳамкорлиги амалга оширилади” 12. Жаҳон меҳнат бозорининг ҳолати давлатларнинг иқтисодий ривожланиш суръатларига боғлиқ. Иқтисодий ўсиш ва пасайишлар даври жаҳон бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб ва таклифда бевосита акс этади. Мамлакат қанчалик йирик ва иқтисодий жиҳатдан кучли бўлса, унинг таъсири шунчалик юқори бўлади. Глобалашув жараёнлари глобал меҳнат бозорининг ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, 2000 йилларда глобал меҳнат бозоридаги меҳнат ресурслари сони 1,46 млрд кишига тенг бўлган бўлса, 2000 йиллардан кейин эса, у қарийб икки баробарга ошиб 2,93 млрд кишига етди. Бу борада 2000 йилларга қадар Хитой, Хиндистон ва МДҲ мамлакатлари глобал иқтисодиётдан ташқарида, кейинчалик эса унинг таркибида фаолият кўрсатгани маълум бўлган 13 . Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2019 йилга келиб жаҳон меҳнат бозоридаги жами ишчи кучи 3,48 млрд кишига етган14. 1.2.Халқаро меҳнат бозори-жаҳон меҳнат бозорининг муҳим бўлаги сифатида Жаҳон меҳнат бозори жами глобал меҳнат ресурсларининг йиғиндисини намоён қилса, ҳалқаро меҳнат бозори- меҳнат ресурсларининг халқаро ҳаракати натижасида юзага келадиган интеграциясини ифодалайди15. 12Безруков Д.А. Глобальный рынок труда:основные факторы формирования// Вестник. 2009. № 2 (26). С.6. 13В. RichardFreeman. The new global labor market//Focus.No1(26). 2008. P.2. 14 https://data.worldbank.org/indicator/SL.TLF.TOTL.IN 15 Рязанцев С.В.,Ткаченко М.Ф. Мировой рынок труда и международная миграция. Учеб.пособие. М.: 2010. С. 16. 14
“Жаҳон меҳнат бозори” тушунчасида ҳам, “халқаро меҳнат бозори” тушунчасида ҳам асосий эътибор глобал меҳнат ресурсларининг халқаро ҳаракатига қаратилган. Жаҳон меҳнат бозори- глобал меҳнат ресурсларининг йиғиндисини, халқаро меҳнат бозори эса, уларнинг интеграциясини ифода этади. Жаҳон меҳнат бозорида ҳажми жиҳатидан катта бўлган, минтақалараро юз берадиган, бир нечта мамлакатларни ўзида мужассам этган, мамлакат ёки шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнларига сезиларли таъсир ўтказа оладиган аҳолининг халқаро кўчиш жараёнлари юз беради. Жаҳон меҳнат бозори- миллий, минтақавий ва халқаро меҳнат бозорларини бирлаштиради ҳамда алоҳида минтақаларнинг меҳнат бозори ва миллий меҳнат бозорларидаги ишчиларнинг бандлиги йиғиндиси намоён қилади. Халқаро меҳнат бозори аниқ чегараларга эга бўлган, жаҳон меҳнат бозори эса, чегараларга эга бўлмаган бозор ҳисобланади. Жаҳон меҳнат бозори фақатгина ишчи кучининг халқаро миграцияси натижасида эмас, балки индивидуал, ўзига хос ижтимоий-иқтисодий характерга эга, нафақат алоҳида минтақаларнинг, балки бутун дунёнинг иқтисодий ҳолатига таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлган алоҳида миллий меҳнат бозорлари ҳисобидан ҳам шаклланади. Халқаро меҳнат бозори нафақат миллий меҳнат бозорларининг механик бирлашиши, капитал ва меҳнат миграцияси таъсирида ҳам шаклланади. Халқаро меҳнат бозори бу - ишчи кучининг харидорлари нисбатан арзон ёки малакали меҳнат ресурслари учун, ишчи кучининг сотувчилари эса, нисбатан юқори иш ҳақи учун рақобатлашадиган миллий миқёсдан юқори бўлган тузилмадир. Шуни эътиборга олиш лозимки, халқаро меҳнат бозорида характери жаҳон хўжалиги манфааатлари билан аниқланадиган ишчи кучи олди- сотдиси рўй беради. Бу борада жаҳон хўжалиги манфаатлари халқаро меҳнат ресурсларини ёллашнинг шароитларини, иш ҳақи миқдорини ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган характерни аниқлаб беради. 15
Демак, халқаро меҳнат бозорида зарур ишчи кучини танлаб олиш учун унга бўлган талаб ва таклиф давлатлараро миқёсда тартибга солинади ва мазкур бозорда мамлакат ташқарисидаги ишчи кучининг сотувчилари ва харидорлари доимий равишда фаолият кўрсатади. Халқаро меҳнат бозоридаги вазият бошқа барча бозорлар каби талаб ва таклиф асосида белгиланади. Халқаро меҳнат бозорининг шаклланишига бир-бири билан ўзаро боғланган иқтисодий, демографик ва сиёсий омиллар таъсир кўрсатади. Булар орасида иқтисодий омил энг муҳими бўлиб, қолган барча омиллар пировордида иқтисодий муаммоларга ёки иқтисодий оқибатларга олиб келади. Демак, халқаро меҳнат бозори энг аввало, иқтисодий миграция ёки меҳнат миграцияси ҳисобига шаклланади. Меҳнат мигрантларининг бошқа мамлакатга бориб ишлашларининг асосий сабаби бу уларнинг Ватанларидагига нисбатан юқорироқ иш ҳақи билан таъминланиш имкониятларининг мавжудлигидадир. Шундай экан, меҳнат миграциясининг муҳим омили бу- даромадлар ўртасидаги тафовутдадир. 1.3.жавдал Халқаро меҳнат мигрантларининг ишчи кучини қабул қилувчи ва етказиб берувчи мамлакатлар бўйича тақсимлани(киши.)16 Мигрантларн Меҳнат ресурсларини етказиб берувчи асосий донор мамлакатлар и қабул қилувчи Жами Бангладеш Хитой Ҳиндистон Мексика Россия мамлакатлар Федерацияси ва минтақалар 257 715 425 7 499 919 9 962 058 16 587 720 12 964 882 10 635 994 ЖАМИ 145 983 830 708 357 5 537 168 4 723 840 12 892 261 6 659 766 111 731 595 6 791 562 4 424 890 11 863 880 3 976 228 Ривожланган 72 621 минтақалар 164 846 887 3 907 679 9 201 838 13 833 347 2 700 280 Нисбатан кам 12 899 501 ривожланган 81 439 828 3 591 649 704 705 2 288 834 7 934 120 минтақалар 64 731 Юқори 10 914 651 591 54 032 465 329 1 594 даромадли 24 650 223 14 521 61 761 103 992 650 26 337 мамлакатлар 535 Ўрта даромадли мамлакатл ар Қуйи даромадли мамлакатлар Африка 16 International migrants: revision, 2017 16
Осиё 79 586 709 6 785 147 4 973 011 11 768 612 5 131 3 944 352 Қозоғистон 3 635 168 .. 2 215 .. .. 2 411 227 Шарқий Осиё 7 776 716 Хитой 999 527 25 637 4 028 071 59 168 2 199 19 094 Гонг-Конг 2 883 051 4 106 .. 9 164 .. 3 028 Япония 2 321 476 450 18 285 .. Корея 1 151 865 10 073 2 343 868 25 716 89 Республикаси 10 855 741 022 5 536 2 199 8 573 Жанубий Осиё 13 582 402 614 012 .. 4 500 Ҳиндистон 5 188 550 3 178 887 2 419 636 Эрон 2 699 155 3 139 311 197 423 .. .. 1 484 Покистон 3 398 154 7 035 .. .. 1 334 Жануби- 9 873 600 .. .. .. Шарқий Осиё .. 312 1 873 650 .. .. Малайзия 2 703 629 461 224 354 596 149 .. Сингапур 2 623 404 717 211 99 365 600 135 352 .. 83 279 10 575 154 788 .. .. 462 632 .. 9 162 .. Таиланд 3 588 873 1 445 76 595 8 934 578 2 783 .. Ғарбий Осиё 42 891 019 3 119 399 27 778 2 536 235 711 Исроил 1 962 123 18 497 111 803 Иордания 3 233 553 .. 585 5 956 .. Қувайт 3 123 431 11 715 20 936 1 157 072 .. 600 Ливан 1 939 212 381 669 1 521 .. .. Уммон 2 073 292 2 994 .. 1 201 995 .. 154 Қатар 1 721 392 276 518 2 387 658 488 .. .. Саудия 12 185 284 163 386 2 266 216 .. .. Арабистони 1 157 072 .. .. Сурия 1 013 818 .. .. .. Туркия 4 881 966 .. .. 615 180 .. БАА 8 312 524 388 3 310 419 .. 23 567 Европа 77 895 217 1 044 505 .. 1 307 007 120 787 Шарқий Европа 20 121 711 386 107 2 084 13 516 1 526 .. Россия 11 651 509 1 771 5 705 204 6 110 095 Федерация 471 .. 4 163 302 Украина 4 964 293 1 093 238 3 854 .. Ғарбий Европа 13 946 390 .. 912 300 15 171 .. Швеция 1 747 710 244 005 94 949 23 505 2 497 Буюк Британия 8 841 717 56 210 836 524 8 610 3 309 525 Шарқий Европа 15 957 631 7 448 192 185 58 782 439 722 Греция 1 220 395 228 353 6 625 9 967 19 675 Италия 5 907 461 119 831 288 557 138 802 388 48 399 Испания 5 947 106 29 326 34 773 8 982 228 179 Ғарбий Европа 27 869 485 9 634 207 278 189 006 49 074 53 209 Австрия 1 660 283 98 743 378 654 14 949 45 308 82 170 Бельгия 1 268 411 9 929 7 811 1 664 80 007 Франция 7 902 783 20 500 3 334 48 791 1 064 1 278 892 Германия 12 165 083 3 013 203 959 68 521 12 770 34 105 Голландия 2 056 520 1 074 157 190 28 912 18 329 14 447 Швейцария 2 506 394 5 069 331 078 19 791 4 577 64 965 Лотин 7 601 19 505 6 851 1 084 151 Америкаси ва 9 508 189 1 518 15 248 60 808 Кариб ҳавзаси 2 192 9 776 69 154 19 950 Шимолий 57 664 154 111 717 2 910 579 Америка 214 102 709 12 764 099 14 085 Канада 7 861 226 67 085 602 146 США 49 776 970 271 719 19 090 2 307 909 81 033 509 255 Океания 8 410 933 482 282 12 683 066 Австралия 7 035 560 52 698 122 327 408 880 84 905 Янги Зеландия 1 067 423 219 021 5 176 424 350 42 211 3 134 910 71 658 5 176 31 870 38 888 26 013 711 555 .. 5 830 1 570 2 422 998 576 811 472 931 95 067 17
Европа ва Осиё минтақаси жами халқаро меҳнат мигрантларининг 61%ини, яъни 150 миллион кишини жалб қилган. Шунингдек, халқаро мигрантларнинг қолган 22%и ШИмолий Америка, 9%и Африка, 4%и Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси ҳамда 3%и Океания мамлакларида жойлашган. Халқаро меҳнат мигрантларини жалб қилувчи анъанавий етакчи мамлакат бу- АҚШ ҳисобланади. 1970 йиллардан бери мамлакатдаги иммигрантлар сони 4 баробарга ошиб, 47 миллион кишига етган17. Халқаро мигрантлар учун жозибадор бўлган кейинги мамлакат эса- бу Германия бўлиб, бу мамлакатда тахминан 12 миллион нафар меҳнат мигрантлари фаолият кўрсатади18. Юқоридаги жадвалдан кўриб турганимиздек, ишчи кучини етказиб берувчи асосий йирик донор мамлакатлар бу- Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Бангладеш ва Покистон бўлиб, ушбу мамлакатлари жами эмигрантларнинг 50%ини экспорт қиладилар. БМТнинг ривожланиш дастурлари маълумотларига кўра, юқори даромадга эга бўлган мамлакатлардаги жон бошига ЯИМ қуйи даромадга эга бўлган мамлакатларга нисбатан 66 маротаба, ўртача даромадга эга бўлган мамлакатларга нисбатан 14 маротаба катта бўлиб, юқори даромадга эга бўлган мамлакатлардаги меҳнат мигрантлари ўз Ватанларидагига нисбатан 20–30 баробар кўп иш ҳақи оладилар 19 . Шу ўринда халқаро меҳнат бозори капитал харакатчанлигининг ортиши ва янги технологияларнинг пайдо бўлиши ҳисобидан ҳам шаклланиши мумкинлигини қайд этиш жоиздир. Бу ҳолда халқаро меҳнат бозори 17 Frequently Requested Statistics on Immigrants and Immigration in the United States// https://www.migrationpolicy.org/article/frequently-requested-statistics-immigrants-and-immigration- united-states 18https://en.wikipedia.org/wiki/Immigration_to_Germany#:~:text=Germany%20is%20the%20second %20most,14.8%25%20of%20the%20German%20population. 19Гагарин В.И. Россия в мировом процессе движения капитала и труда.Учеб.пособие. М.: 2007. С.147-148. 18
таркибига жаҳон бозорига чиқиш имкониятига эга бўлган ТМК ёки бошқа субьектларнинг ишчилари ёки давлат чегаралари орқали эркин харакатланувчи халқаро меҳнат мигрантлари киради. Шаклланаётган замонавий халқаро меҳнат бозори аниқ сегментланган характерга эга бўлиб, унинг доирасидаги ишчи кучи ҳаракатида ўз қонуниятларига эга бўлган бир қанча хусусий, нисбатан автоном ишчи кучи бозорлари шаклланади. Бу каби меҳнат ресурслари сегментацияси шаклланган халқаро меҳнат тақсимотини, ишчи кучи малакаси ва унга бўлган талабнинг ўзига хос хусусиятларини ўзида намоён қилади. Халқаро меҳнат бозорини сегментлаш ушбу бозорда иштирок этувчи ишчи кучи таркибидаги бир ҳилликни инкор қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, бу категориядаги меҳнат ресурсларида миллий боғланиш ҳисси сезиларли даражада сустлашади. У ўзида нафақат миллий хусусиятларни, балки халқаро тажрибани ўзлаштириш, халқаро муомала маданиятини англаш, нисбатан мобил ҳарактерга эга бўлиш, турли талабларга мослаша олиш хислатларини ҳам мужассамлаштириши лозим бўлади. Бундай хусусиятни айниқса, асли осиёлик бўлган мигрант- ишчиларда кузатиш мумкин. Таъкидланган омиллар, ўзига хос хусусият ва тенденцияларда халқаро меҳнат бозорининг асл шакли намоён қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, халқаро меҳнат бозорида ишчи кучининг сифатига, унинг умумтаълим ва ихтисослик бўйича тайёргарлиги ва малакасига энг юқори талаблар қўйилади. Ишга ёллашда замонавий ишчининг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш, шу орқали дунё миқёсида ишлаб чиқаришни илм-фанга асосланишининг умумий даражасини кўтариш борасидаги манфаатлари ётади. Бугунги кунга келиб, меҳнат салоҳияти фақатгина ишчи кучининг умумий сонини англатиш билан чегараланмайди. Асосий мезон бу-энг аввало ишчининг малакаси, қобилияти, ва унинг меҳнатга бўлган лаёқати билан аниқланадиган меҳнат сифатидир. 19
Сўнгги йилларга келиб, кўпгина мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ривожланганлик даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда малакали ишчи кучи тақчиллигига учрамоқда. Бу ҳолат аксарият шароитларда АКТларнинг юқори даражада ривожланиши ҳамда аксарият муҳандис-техник ишчиларнинг билимларига бўлган талабнинг кескин даражада ўзгариши билан изоҳланади. Ҳозирги даврда баъзи мамлакатларда зарур малакага эга бўлган ишчилар етишмаслиги бошқа мамлакатлардаги мутахассисларни вақтинчалик ишга ёллаш, малакали ишчи кучининг ҳаракатчанлигини фаоллаштириш, ишга ёллаш шароитларини диверсификациялаш ҳамда ушбу категориядаги ишчилар меҳнатини ташкил этиш ҳисобидан қопланмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, замонавий халқаро меҳнат бозорида паст малакали ишчиларининг ҳам алоҳида табақаси шаклланиб бормоқдаки, бундай айниқса, Ғарбий Европа мамлакатлари ўзига Африка, Осиё, Лотин Америкаси, МДҲ мамлакатларининг камбағал табақасини магнит каби тортмоқда. Демак, халқаро меҳнат бозорларида юқори малакали ва паст малакали кадрларнинг ҳаракатчанлиги, ўрта малакали кадрларнинг эса, миллий меҳнат бозорларига боғлиқлиги юқори, дейиш мумкин. 1.3.Глобаллашув шароитида халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши Иқтисодий соҳадаги глобаллашув жараёнлари жаҳон иқтисодиётининг турли секторларида авж олиши улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ортишига олиб келмоқда ва натижада миллий иқтисодиётларнинг ривожланиши ва барқарорлиги маълум маънода ўзаро боғланиб қолмоқда. Иқтисодий глобаллашув жараёнлари 1970-йиллардаги миграция оқимлари интенсивлашган, капитал ҳаракати фаоллашган ва халқаро савдо ҳажмлари кенгайган даврга бориб тақалади. 1980-йилларга келиб ривожланаётган мамлакатларнинг глобал бозорларга чиқиши глобаллашув 20
жараёнларининг кейинги тўлқинига туртки берган. Бу даврга келиб миграция жараёнлари ва капитал ҳаракати тобора орта бошлади. Глобаллашув бу -милллий чегараларни самарали тарзда “ювувчи” ҳамда капитал,товар ҳамда аҳолиси юқори суръатлар билан ўсиб бораётган мамлакатлардаги ортиқча ишчи кучининг ҳам эркин ҳаракатланишини таъминловчи жараёндир 20 . Дарҳақиқат, глобаллашув жараёнлари товар, капитал ва хизматлар билан бирга ишчи кучининг ҳам халқаро миқёсдаги ҳаракатига асос яратмоқда ва улар ўзаро чамбарчас боғланмоқда. Хусусан, маълум турдаги хизматларнинг савдоси ва иқтисодий жараёнларнинг интернационаллашувимазкур хизматларни кўрсатувчи ва ундан фойдаланувчи кишиларнинг миграциясини тақазо этади. Ўз навбатида, меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари мамлакатлар ўртасида капитал шаклида ҳаракатланмоқда. Демак, меҳнат бозорининг глобаллашуви ишчи кучининг халқаро миграцияси шаклида намоён бўлмоқда. Натижада, глобаллашув шароитида халқаро меҳнат миграцияси нафақат ривожланган, балки ривожланаётган мамлакатларнинг ҳам миллий меҳнат бозорларининг фаолият кўрсатишига ва уларнинг халқаро меҳнат бозорида тутган ўрни ва аҳамиятига ўз таъсирини ўтказади. 1970-1990 йилларга келиб меҳнат миграцияси ҳажмининг тобора кенгайиши ва миграция марказларининг шаклланиши кузатилди. Айнан йирик реципиент марказлар асосида халқаро меҳнат бозорлари ривожлана бошлади. Ҳозирги кунда дунёда қуйидагийирик халқаро меҳнат бозорлари фаолият кўрсатмоқда: АҚШ. АҚШда меҳнат ресурслари хорижликлар ҳисобидан шаклланган. АҚШ меҳнат бозори сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, мослашувчан ва мобил ишчи кучини ўзида жалб қилади. Марказга Европа мамлакатлари, Хиндистон ва Мисрдан малакали ишчи кучи катта 20Herman E.Daly.Population, migration and globalization//Population and it’s discontetns. One of 12 features in this issue. September/October 2004. World Watch Magazine.World Wathc Institue. www.worldwath/features/population. 21
миқдорда импорт қилинади. Шунингдек мамлакатга арзон хорижий ишчи кучини жалб қилиш тенденцияси ҳам авж олган. Хукумат малакали арзон ишчи кучини жалб қилиш мамлакатда шундай малакали ишчи кучини етиштиришдан кўра арзонроқ ва қулайроқ бўлади, деб ҳисоблайди. Сўнгги йилларда АҚШ бандлик сиёсатида бир қанча ўзгаришлар юз берди ва меҳнат муносабатлари анча эркинлаштирилди. Хусусан, ишчиларни ишга ёллаш ва бўшатиш тизимлари соддалаштирилди, вақтинчалик шартномалар қўллаш тизими кенгайтирилди, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича дастурларгаэътибор берилмоқда. АҚШ иқтисодий тизимининг мустахкамлиги ва бозор муносабатларининг барқарорлиги ишчи кучидан самарали фойдаланиш, уларнинг эгилувчанлиги ва мобиллигининг ортишига имконият яратади. Ғарбий Европа мамлакатлари.Ушбу марказдаги асосий реципиент мамлакатлар Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Бельгия, Швейия, Швецария, Нидерландиялардир. Бугунги кунга келиб, 1970 йиллардан фарқли равишда саноат ва қурилишда хорижий ишчи кучи сонининг қисқариб, хизмат кўрсатиш, молия тизими ва фундаментал тадқиқотларда уларнинг улушини ортиши кузатилмоқда. Австралия. Ушбу марказ Буюк Британия ва Янги Зеландиядан, Шарқий ва Марказий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан ишчи кучини жалб қила бошлади. Мамлакатда бизнесни ривожлантиришга бўлган жиддий эътибор инвестор-мигрантлар сонини ортишига хизмат қилмоқда. Нефт қазиб олувчи Яқин Шарқ мамлакатлари.Бу ҳудудда асосан Миср, Ироқ, Ливия, Сурия, Жазоир, Иордания, Покистон, Хиндиситон ва Филиппин каби давлатлардан келган хорижликлар фаолият кўрсатади. Мазкур худуддаги меҳнат миграцияси жараёнлари юқори суръатлар билан ривожланаётган нефт тармоқлари ва қурилиш секторини зарур ишчи кучи билан таъминлашгагина эмас, балки меҳнат мигрантларининг пул 22
ўтказмалари эвазига қолоқ ва қашшоқ мамлакатларга ёрдам беришга ҳам йўналтирилган. Осиё–Тинч океани минтақаси мамлакатлари. Мазкур халқаро меҳнат бозоридаги асосий реципиентлар- Япония, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Тайвань, Бруней ва Жанубий Корея мамлакатлари бўлиб, минтақада меҳнат миграциясининг уч хил шаклини кузатиш мумкин: 1)Малайзия, Гонконг, Тайвань ва Брунейдаги тартибга солинадиган миграция; 2)Шарқий ва Ғарбий Малайзия, Япония, Гонконг, Покистон ва Тайвандаги нолегал ва яширин миграция; 3)Япония, Гонконг, Тайвань ва Сингапурдаги юқори мамлакали кадрлар миграцияси. Лотин Америкаси. Минтақада Венесуэлла, Аргентина ва Бразилия қўшни мамлакатлардан ишчи кучини импорт қилади. Сўнгги йилларда бу ердаги ишчи кучи тақчиллиги муаммосининг чуқурлашуви мазкур мамлакатларнинг Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларидан ҳам меҳнат ресурсларини жалб қилиш бўйича махсус дастурлари ишга туширилишига олиб келди. Африка минтақаси. Мазкур минтақадаги асосий импортёрлар ЖАР, Ливия, Камерун ва асосий экспортёрлар Тунис ва Буркина –Фасо каби мамлакатлардир. Россия Федерацияси. 1990 йиллларнинг ўртасидан бошлаб Россия қазиб олиш саноати, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби тармоқларга МДҲ мамлакатлари, айниқса Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитойдан катта миқдорда ишчи кучини жалб қилувчи янги замонавий марказга айланди. ХХ асрнинг йирик миграция марказлари бу-АҚШ ва Европа ҳисобланган. Ушбу миграция марказлари миграция жараёнларининг интенсивлиги билан, Австралия эса, юқори малакали кадрлар импортига ихтисослашганлиги билан, қолган марказлар диний, маданий ва тил 23
жиҳатидан маҳаллий аҳолиги ўхшаш бўлган мигрантлар жалб қилишга урғу бериши билан ажралиб туришини алоҳида таъкидлаш лозим. 1.4. Халқаро меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар Глобаллашув шароитида иқтисодий жараёнларнинг халқаро алмашинув миқёси мисли кўрилмаган даражада ортиб кетиши кузатилмоқда. Ўз навбатида миграция жараёнлари бозор иқтисодиётининг глобаллашувига асос яратамоқда.Демак, халқаро меҳнат миграцияси замонавий иқтисодий глобаллашув жараёнларининг асосий кўринишларидан бирига айланди. Глобалллашув шароитида халқаро миграция жараёнлари таъсирида халқаро меҳнат бозорида қуйидаги қатор ўзгаришлар юзага келди: халқаро меҳнат миграциясининг миқёси ва йўналишлари тобора кенгаймоқда; халқаро мигрантлар таркибида вақтинчалик мигрантлар сони ортиб бормоқда; мигрантларни реципиент мамлакатларда қолиш давомийлигининг узайиши кузатилмоқда; меҳнат мигрантларининг малака, ёш, жинс ва этник таркиби ўзгармоқда; ноқонуний ва мажбурий миграция хажми ортиб бормоқда; меҳнат ресурсларининг сотувчилари ўртасидаги рақобат кучайиб бормоқда; мигрантлар камситилиши (дискриминацияси)нинг давом этиши кузатилмоқда; халқаро меҳнат миграцияси икки томонлама характерга эга бўлиб бормоқда; халқаро меҳнат миграциясида Россия Федерацияси иштирокининг ортиб бормоқда; 24
Глобаллашув шароитида иш ўринлари танқис ҳудудларга ишчи кучини жалб қилиш, ишчи кучи ортиқча бўлган ҳудулардан эса, улар танқис бўлган меҳнат бозорларига кўчиб ўтиш имкониятларининг яратилиши кузатилмоқда. Глобаллашув шароитида иқтисодий шароит ва имкониятлар ўртасидаги тафовутларнинг кескинлашуви халқаро миграция жараёнларида фаол иштирок этувчи мамлакатлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги демографик дисбаланс ва иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги тафовутнинг ортиб бориши, Совет Иттифоқининг парчаланиши ва унинг асосида “очиқ эшиклар” сиёсатига асосланган янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, шунингдек Осиё ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасининг баъзи мамлакатларида сиёсий беқарорликнинг юзага келиши халқаро миграция жараёнларининг интенсивлашувига ва меҳнат мигрантлари сонининг кутилмаган даражада ортиб кетишига сабаб бўлди. Халқаро Миграция Ташкилотининг прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб жами халқаро мигрантлар сони 230 млн кишига етиши керак эди21. Аммо халқаро мигрантлар сонининг бундай ҳажмга етиши 2013 йилга келибоқ юз берди ва улар дунё аҳолисининг 3,2%ини ташкил қила бошлади. 21 Рязанцев В.С., Ткаченко М.Ф. Мировой рынок труда и международная миграция. Учеб.пособие. М.: 2010. С.132. 25
1.1.-расм.Жами халқаро мигрантлар сони, млн киши22 2000-2019 йиллар давомида халқаро мигрантлар сони 64%га ортиб, 272 миллион кишига етди. Уларнинг 80 миллион нафари Осиёда ва яна 78 миллион нафари Европада тўпланган бўлиб, мазкур икки минтақа жами мигрантларниинг 61%ини жалб қилган. 1990-2013 йиллар давомида АҚШдаги мигрантлар сони 23 миллион кишига ортган бўлса, 2000-2013 йиллларда эса Осиёдаги мигрантлар сони 20 миллион кишига кўпайган23. Аксарият мигрантлар ривожланаётган мамлакатлардан чиқиб келаётганига қарамай, улар аввалгидек “жанубдан шимолга” ёки “ шарқдан ғарбга” йўналиши бўйича ривожланган мамлакатларга камроқ интилмоқдалар. Замонавий халқаро меҳнат бозорида мигрантларнинг 1/3 қисми ривожланаётган мамлакатлар ўртасида, яна шунча қисми эса, ривожланаётган мамлакатдан ривожланган мамлакатга миграцияни амалга оширмоқдалар. Эндиликда “жанубдан шимолга” йўналиши бўйича миграция қилувчилар сони “жанубдан жанубга” миграция қилувчилар сони билан тенглашмоқда. Етакчи реципиентлар қаторидан Саудия Арабистони, БАА, Қозоғистон, Исроил каби ривожланаётган мамлакатларнинг ўрин олиши, миграция оқимларида географик ўзгаришлар юз бераётганини кўрсатмоқда. 22Манба: International migration report 2017. UN. NY.2017. P.9. 23 International migration report 2017.UN. NY.2017.P.5. 26
1.2.расм. Халқаро мигрантларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти, млн киши24 Транспорт ва коммуникация алоқаларининнг ривожланиши ва бу соҳада рақобатнинг ортиши мамлакатлар ўртасидаги масофаларни ва йўл харажатларини қисқаришига олиб келмоқда. Мигрантлар учун авиа ҳаракатларнинг қулайлиги уларга узоқ масофадаги худудларга нисбатан қисқа фурсатларда етиш имкониятини бермоқда. Шунингдек ўз оиласидан узоқ мудддат алоҳида яшаш имконияти бўлмаган ва оила аъзолари учун хорижда сарфлайдиган маблағини тежаш истагида бўлган вақтинчалик меҳнат мигрантлари сонининг ортиб бориши ҳам кузатилмоқда. Жаҳон мамлакатлари қаторида ахборотлашган жамиятга ўтувчи мамлакатлар сонининг ортиши хизмат кўрсатиш тармоқларининг ривожланишига ва жами халқаро мигрантларнинг мазкур соҳада бандлк даражасининг 71%га етиши бўлишига сабаб бўлмоқда25. Натижада нафақат миллий меҳнат бозорларида, балки халқаро меҳнат бозорларида ҳам аёл мигрантларнинг сони ортиб бормоқда. Глобаллашув жараёнларига қадар меҳнат мигрантлари асосан эркаклардан иборат бўлиб, аёллар кўпинча оила аъзоларининг кўчиб келиши натижасида миграцияни амалга оширганлар. 1990 йилларнинг бошига келиб эса ривожланган мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг 50%ни аёллар ташкил қилган. 24Ўша жойда Р.25 25 UN agency data on labour migration shows 150 million migrants in global workforce // https://news.un.org/en/story/2017/01/548912-un-agency-data-labour-migration-shows-150-million- migrants-global-workforce 27
1.3. расм. Жами мигрантлар таркибида аёлларнинг улуши, %да26 Шунингдек, мигрантларнинг аксарият қисми ривожланаётган мамакатлардан ташриф буюрган бўлиб, улар нафақат ўзи, балки яқинларининг ҳам моддий таъминотини яхшилашни истайдилар. Бу ҳолат меҳнат мигрантлари орасида нафақат ўз Ватанига қайтиш истагида бўлган мигрантлар сонининг камайишига, балки аксинча яқинларини ҳам ўзи ишлаётган мамлакатга жалб қилишга уринаётган мигрантлар сонининг ортишига олиб келмоқда. Натижада меҳнат миграцияси янги мигрантлар оқимининг барқарор ўсиши билан белгиланувчи занжир шаклидаги тизимга айланиб бормоқда. Иқтисодий глобаллашув жараёни муракккаб ва зиддиятли жараён бўлиб, унинг кечиши ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Глобаллашув шароити бир томондан, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши дунё мамлакатларига инсоният яратган энг сўнгги ютуқлардан баҳраманд бўлиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, жаҳон тараққиётини рағбатлантириш каби ижобий оқибатларни келтириб чиқаради. Бошқа томондан эса, иқтисодиётнинг периферия моделини мустаҳкамланиши ва мамлакатларнинг ресурсларини йўқотишлари каби салбий оқибатларни ҳам кузатилишига олиб келади. Шунингдек, халқаро миграциянинг ҳам глобаллашув шароитидаги икки томонлама, яъни ҳам 26 International migration report 2017.UN. NY. 2017. P30. 28
ижобий, ҳам салбий таъсир даражаси ортиб бормоқда. Халқаро миграциянинг бу каби икки томонлама характерга эга бўлиши халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда кузатилмоқда. Хусусан, миграция жараёнларининг халқаро миқёсида халқаро ташкилотлар билан алоҳида мамлакатларнинг манфаати бир-бирига тўқнаш келмоқда. Минтақавий миқёсда эса, минтақавий интеграцион гурухлар ўртасида миграция жараёнларини либераллаштириш тенденцияларининг учинчи мамлакатлар, яъни мазкур мамлакатлар гурухига кирмайдиган мамлакатларга нисбатан чеклашлар билан мос келмаслиги кузатилмоқда. Ўз навбатида аксарият ҳолатларда халқаро меҳнат миграциясининг мамлакатларнинг демографик ва иқтисодий ҳаётига таъсири сиёсий ва ижтимоий хавфсизлик муаммоларини кескинлаштирмоқда. Хусусан, халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланиши миллий меҳнат бозорларида ишчи кучи таклифи ва рақобати, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ва унга қўйиладиган талаб даражаси ҳамда таълим ва касбий тайёргарлик даражасининг ортишига олиб кела бошлади. Бу эса, ўз навбатида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигининг ўсишига асос бўлмоқда. Бироқ меҳнат мигрантларининг оқими реципиент мамлакатларда этник ва сиёсий муаммоларни туғдириши билан бирга, меҳнат бозорларида дисбалансни келиб чиқиши, иш ҳақи миқдорининг пасайиб кетиши, маҳаллий аҳоли ўртасида ишсизликнинг юзага келиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеъларининг ёмонлашиши каби ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Реципиент мамлакатларда миграцияни чеклаш чора-тадбирларининг қўлланилиши ноқонуний мигрантлар оқимининг ортишига олиб келмоқда. Бироқ ноқонуний меҳнат мигрантлари оқимининг мавжудлиги арзон ишчи кучидан фойдаланиш имкониятини яратмоқда. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, глобаллашув жараёнлари меҳнат миграцияси жараёнларининг ривожланиши ҳамда турли йўналишларга эга бўлиши учун асос яратмоқда ва ўз навбатида меҳнат 29
миграцияси жараёнлари глобаллашган умумиқтисодий ҳудуднинг шаклланишида муҳим роль ўйнамоқда. Назорат учун саволлар: 1. Жаҳон меҳнат бозори ва халқаро меҳнат бозори тушунчалари ўртасидаги фарқларни изоҳланг 2. Халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва риводланишига қандай омиллар таъсир кўрсатган? 3. Халқаро меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар нималар иборат? 4. Халқаро меҳнат бозорида аёлларнинг улушини ортишига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда? 2-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР Режа: 2.1. Халқаро меҳнат бозори шаклланишининг демографик аспектлари 2.2.Халқаро меҳнат бозоридаги жараёнларнинг ривожланишида трансмиллий корпорацияларнинг ўрни ва аҳамияти 2.3. Информацион технологияларнинг халқаро меҳнат бозорининг ривожланишидаги роли 2.4. Ташқи савдонинг эркинлаштирилиши- халқаро меҳнат бозорига интеграциялашувнинг муҳим омили сифатида Калит сўзлар:аҳоли, демография, аҳоли қариши, меҳнатга лаёқатли аҳоли, трансмиллий корпорациялар, ташқи савдо, халқаро меҳнат мигрантлари, демографик ўсиш. 2.1. Халқаро меҳнат бозори шаклланишининг демографик аспектлари 30
ХХ асрга келиб меҳнат миграцияси жараёнлари ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатининг етакчи шаклларидан бирига, демакки, халқаро иқтисодий муносабатларнинг алоҳида соҳасига айланди. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлди: • хўжалик ҳаётининг интернационаллашуви; • ижтимоий-демографик ўзгаришлар; • илм-фан, техника ва информация соҳасидаги инқилоблар; • трансмиллий компаниялар фаолияти; • ташқи савдонинг либераллаштирилиши. Мазкур омилларнинг ҳар бири жаҳон меҳнат бозори шаклланишида ўз ўрни ва ролига эга бўлган.Бу омиллар ичида ижтимоий-демографик ўзгаришлар омили муҳим аҳамият касб этади.Бу борада тарихга назар ташласак, демографик омиллар ва уларнинг қанчалик кишиларнинг даромад топиш мақсадидаги миграция жараёнларига таъсир қилганининг гувоҳи бўламиз. Инсониятнинг бутун тарихи давомида Ер шарининг аҳолиси доимо барқарор суръатда ўсиб келган. Тахминий маълумотларга кўра, эрамиз бошида сайёрамизнинг аҳолиси 170 млн кишини ташкил қилган. Бироқ, ер шарининг демографик тарихида шундай даврлар ҳам бўлганки, бунда аҳоли сони нафақат ўсмаган, балки қисқарган ҳам. Масалан 1300-1400 йиллар давомида “бубон вабоси” натижасида Европа аҳолисининг чорак қисми қирилиб кетган. Колумбнинг Американи очиши эса, мазкур минтақа томон аҳолининг оммавий миграциясига сабаб бўлган. Миграциянинг айнан шу йўналиши бир неча юз йиллар давомида минтақалараро миграция жараёнлари ичида етакчи бўлиб қолган. Айнан миграция жараёнлари даврида Европалик мигрантлар ҳисобидан Шимолий Америка аҳолиси 7 бараварга, қулларни сотиш билан шуғулланган Африка аҳолиси эса бор йўғи 1,5 бараварга, Австралия ва Океания аҳолиси эса атиги чорак бараварга ўсган. ХХ асрнинг биринчи ярмига келиб эса, бўлиб ўтган иккита жаҳон уруши, кўплаб минтақавий ва маҳаллий келишмовчиликлар ва оғир 31
эпидемияларга қарамай, дунё аҳолси 1,5 бараварга ортиб, 2,5 млрд кишига ортди.Айнан шу даврда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги кескин номутансиблик (диспропорция)лар кузатила бошланди ва бу ўз навбатида демографик кўрсаткичларнинг ўзгаришига олиб келди. Яъни ХХ асрнинг 1 ярмида Осиё аҳолиси 1,5 бараварга, Африка аҳолиси 2 бараварга, Лотин Америка аҳолиси 2,5 бараварга ортган бўлса, дунёнинг қолган минтақаларида аҳоли сонининг қисқариши кузатилди. Аҳоли сонининг кескин ортиши тенденциялари эса, ХХ асрнинг 2- ярмига тўғри кеди. Яъни дунё аҳолисининг сони 1959-йилда 3 млрд. кишини, 1974 йилда 4 млрд. кишини, 1987 йилда 5 млрд. кишини, 1999 йилда 6 млрд. кишини ташкил қилди. 2014 йилда тақдим этилган маълумотлар эса бу кўрсаткични 7,2 млрд кишига етганини кўрсатмоқда.БМТнинг башоратларига 2050 - йилга келиб дунё аҳолиси 9,3 млрд. га етиши мумкин. Демографик ўсиш назарияси тарафдорларининг фикрича, демографик жараёнлар кўп жиҳатдан ижтимоий-иқтисодий омилларга бориб тақалади. Демографик ўсиш жараёнларининг ўзи эса аҳолининг такрор ишлаб чиқариш турлари (анънавий, кенгайтирилган, замонавий, депопуляция)нинг алмашишини изоҳлайди ва бу ўз навбатида жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва трансформациясини тақазо этади. Айнан аҳолининг такрор ишлаб чиқариш тури аҳолининг ёш таркибини аниқлайди. Аҳолининг ўсиш суръати ва ёш бўйича гурухларнинг улушига қараб дунё мамлакатлари аҳолиси “ёшариб бораётган ” ва аҳолиси “қариб бораётган” гурухларга бўлинади. Биринчи гурухга Осиё ва Африканинг ривожланаётган мамлакатларини, иккинчи гурухга иқтисодий ривожланган ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларни мисол қилиш мумкин. У ёки бу мамлакат аҳолисининг ёш таркиби мамлакатда туғилиш, ўлим даражаси ва аҳолининг табиий ўсиш суръатлари билан чамбарчас боғлиқ. Айнан бу кўрсаткичлар бўйича ҳам ёш таркиби турлари 3 гурухга ажратилади. Булар: 32
• Аҳоли сонининг прогрессив ёш таркиби, бунда аҳоли сони ортиб боради ва унинг таркибида болалар ҳамда ёшларнинг улуши катта (одатда 40%дан ортиқ) ва ёши катталарнинг улуши одатда 7% дан кам бўлади. Бунга мисол сифатида аксарият Осиё ва Африка мамлакатларини мисол қилиш мумкин. • Аҳоли сонининг стационар ёш таркиби - бунда аҳоли сони ўзгармайди, унинг таркибида ёшларнинг улуши тахминан чорак қисмни ташкил қилади, бунга мисол сифатида Аргентина, Ливан ва Таиландни келтириш мумкин. • Аҳоли сонининг регрессив ёш таркиби, бунда аҳоли сони қисқаради, унинг таркибидаги ёшлар улуши тахминан 1/5 қисмдан кам, ёши катталар улуши 1/10 қисмдан кўпни ташкил қилади. Бундай тенденция Европа мамакатлари, АҚШ, Канада ,Япония каби мамлакатларда кузатиляпти .Дунё мамлакатларида кузатилган ижтимоий- демографик ўзгаришлар халқаро меҳнат бозоридаги меҳнат миграцияси жараёнларининг шаклланиши ва ривожланишига асос яратади. Ўз навбатида меҳнат миграцияси ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва тақсимланиши ҳамда ишчи кучининг фаолият кўрсатиш шароитларининг ўзгариши натижасида меҳнатга лаёқатли аҳолининг ҳудудий кўчиши учун замин ҳозирлайди. Юқорида таъкидлаганимиздек аҳолиси “ёшариб бораётган” ва аҳолиси “ қариб бораётган” мамлакатлардаги меҳнат ресурслари дисбаланси ҳам айнан халқаро меҳнат миграцияси ҳисобига ҳал қиланади. Халқаро меҳнат бозоридаги миграция масалаларининг нисбатан фаол назарий ишланмалари ХХ асрнинг 60-йиллари охирига келиб иқтисодий ўсиш модели миқёсида ўрганила бошланди. Уларнинг асосий ғоясига кўра, халқаро ишчи кучи миграцияси –ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида иқтисодий ўсиш суръатларига ўз таъсирини ўтказади ва бу жараённинг асосий сабаби меҳнатга тўланадиган ҳақнинг мамлакатлар ўртасидаги тафовути билан изоҳланади. Шунингдек фан-техник 33
тараққиёти ҳамда мамлакатлар ривожланишидаги фарқларнинг ортиши ўз навбатида, турли малакали мутахассисларнинг ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлар томон миграциясининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Яъни, айтиш жоизки, халқаро меҳнат бозоридаги жараёнларнинг бугунга келиб жадал суръатлар билан ривожланишига нафақат мамлакатлардаги демографик омиллар, балки бу борада соф иқтисодий омиллар ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Бу омиллар энг аввало ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда яхши иш ўринлари ва ишлаш шароитларининг мавжудлиги, нисбатан юқори иш ҳақи, солиқларнинг камлиги кабилар билан, ишчи кучи чиқиб кетаётган мамлакатларда эса меҳнат бозоридаги имкониятлар нисбатан кам ва чегараланганлиги билан изоҳланади. Шунингдек, халқаро меҳнат бозоридаги миграция жараёнларининг жадаллашувида бевосита ижтимоий омиллар таъсири ҳам катта. Бундай омиллар мигрантларнинг таълим олишлари, ўз малакаларини оширишлари, шунингдек, хорижлик фуқаро билан никоҳдан ўтишлари каби имкониятларни яратади. 2.2. Халқаро меҳнат бозоридаги жараёнларнинг ривожланишида трансмиллий корпорацияларнинг ўрни ва аҳамияти Халқаро меҳнат бозорининг шаклланишига нафақат меҳнат миграцияси, балки трансмиллий оқимлар ҳам таъсир кўрсатади. Глобаллашув шароитида ривожланган мамлакатлар юқори технологик бўлмаган ишлаб чиқаришларини арзон ишчи кучига эга бўлган ривожланаётган мамлакатларга кўчирадилар. Масалан, Ғарбий Европа ўзининг текстиль ишлаб чиқаришини Жануби Шарқий Осиё минтақаси мамлакатларига, электроника ишлаб чиқаришини эса, Ғарбий Осиё мамлакатларига кўчирган. Ривожланган мамлакатлар учун ривожланаётган мамлакатлардан қуйи малакали ишчи кучини ёллаш эвазига ишлаб чиқаришни амалга ошириши арзонга тушади ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди. 34
Халқаро меҳнат бозорини иш билан таъминловчи йирик субьектларидан бўлмиш ТМКлар янги иш ўринларини яратишда катта ҳиссага эга бўлиб, улар ишлаб чиқариш жараёнида ишчилардан бирваракайига бир нечта миллий меҳнат бозорларида фойдаланадилар. Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёдаги 65 минг ТМКда 90 млн киши ёки дунё иқтисодиётида хизмат қилаётганларнинг хар 20-си иш билан банд. Дунёдаги етакчи 100 та ТМКда эса 15 млн.дан ортиқ киши иш билан банд. ТМКларда иш билан бандлик даражаси корхона фаолиятининг миқёси ва самарадорлигини характерловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Аксарият ривожланган мамлакатлардаги ТМКларнинг асосий иш ўринлари хорижда, ривожланаётган мамлакатларда эса, аксинча ТМК ташкил этилган мамлакатда яратилади. Таъкидлаш жоизки, ТМКлар хорижда иш ўринларини яратишда оффшоринг механизмини ҳам қўллайдилар. Оффшоринг меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга катта таъсир кўрсатади ва у ишчи кучи қиммат бўлган мамлакатдан ишчи кучи арзон бўлган мамлакатга томон йўналтирилади. Офшоринг таъсирида ривожланган мамлакатларда меҳнатни талаб қилувчи ишлаб чиқариш хориж мамлакатларига чиқариб юборилади ва натижада ишлаб чиқариш технология ва капиталга асосланиб, заманавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларга бўлган талаб ортади. Ривожланаётган мамлакатларда эса, оффшоринг таъсирида янги иш ўринлари яратилишига қарамай ишлаб чиқаришнинг меҳнатга асосланиши ортиб, унинг капитал ва технологияга асосланиши қисқариб кетади. Хусусан, географик ва сиёсий чегараларга қарамай Microsoft ва Apple каби йирик компанияларнинг ТМКлар фаолиятини кенгайтириши ахборот технологиялари соҳасидаги ишчи кучига бўлган талабнинг мисли кўрилмаган даражада ошиб кетишига олиб келди 27 . Демак, ТМКлар 27Эпплеярд Р.Миграция квалифицированных кадров в глобализированном мире //Мир в зеркале 35
фаолиятининг жадаллашуви натижасида халқаро меҳнат бозорига тобора кўпроқ ишчилар жалб қилинмоқда. 2.3. Ахборот технологияларининг халқаро меҳнат бозорининг ривожланишидаги роли Халқаро меҳнат бозорининг шаклланишида ахборот технологиялари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хорижлик тадқиқотчилар бандликнинг уч ҳил турини тавсифлайдилар: 1)АКТларини ишлаб чиқарувчи тармоқлардаги бандлик; 2)АКТдан фойдалануви тармоқлар; 3)АКТдан фойдаланмайдиган тармоқлардаги бандл28. Замонавий жаҳон меҳнат бозорининг ривожанишида АКТлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг хусусий секторида банд бўлганларнинг 4-10%и айнан мазкур соҳада фаолият кўрсатади. АКТ соҳасида бандлик улушининг ортиб бораётганини айниқса Осиёнинг Миср, Хитой, Хиндистон, Филиппин ва Шри-Ланка каби давлатларида кузатиш мумкин. Хусусан, Хитойда АКТ секторида дунё бўйича иш билан банд бўлганларнинг 35%и фаолият кўрсатади. Хиндистоннинг ҳам АКТ соҳасидаги юқори малакали меҳнат ресурсларидан Америка ва Европа корпорацияларида кенг фойдаланилмоқда. Шу ўринда Хитой ва Хиндистон АКТни ривожлантириш орқали қуйи даражада ривожланган халқ хўжалигини компенсация қилган саноқли мамлакатлар қаторидан ўрин олганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Халқаро миқёсда харакатланувчи ишчи кучининг асосий гуруҳларига АКТ бўйича мутахассиcлар ва бозор иқтисодиёти бўйича бошқарувчилар киради. Бундай мутахассисларга айниқса ривожланган, илмий тадқиқот ва международной миграции.№ 10.М.: 2002. C.102. 28Ark B., Inklaar R., Mg Guskin R. H. The conribution of ICT-producing and ICT-using industries pruductivity growh: A comparision of Canada, Europe and the United States// International productivity monitor. 2003.№ 6. P. 56-63. 36
тажриба конструкторлик ишларига катта миқдорда маблағ сарфлайдиган, ишчиларнинг ижодий фаолият учун тенги йўқ шароитлар ярата олган, халқаро иқтисодий, ижтимоий ва экологик дастурларни бажариш учун фойдаланиладиган, кўп миқдордаги илмий тадқиқот институтлари ва таълим муассасаларига эга бўлган мамлакатларда талаб катта. Бу каби мамлакатлар юқори иш ҳақи ҳамда касбий ва маданий даражани ўстиришнинг имкониятлари таъминланганлиги, оилалар учун юксак маданий ҳаёт даражаси ва таълим олиш шароитлари яратилганлиги билан ажралиб туради. Бундай сифатга эга халқаро меҳнат ресурсларининг умумий ишчи кучи таркибидаги улуши жуда катта бўлиб, бундай мутахассислар ахборот жамияти талабларига тўлиқ жавоб берадилар. Улар ўзларининг мобиллиги, мослашувчанлиги, ўз-ўзини ривожлантира олиши ва ижодкорлилиги билан ажралиб турадилар. Глобаллашув шароитида хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайиши ва бу соҳанинг мамлакатлар ЯИМдаги юқори улуши малакали кадрларга бўлган эҳтиёжнинг ортишига туртки бўлди. Шунингдек фан-техника инқилобининг юз бериши, АКТга асосланган янги тармоқларга бўлган талабнинг ортиши, ишлаб чиқариш ва ижтимoий ҳаётнинг турли соҳаларида янги технологияларни жорий қилиниши халқаро меҳнат бозорида янги сегмент, яъни фан-техник мутахассислар бозорининг шаклланишига сабаб бўлди. Халқаро меҳнат бозорининг ривожланишида муҳим роль ўйновчи омиллардан яна бири-бу технология ва инновациядир. Ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, қуйи даромад ва самарага эга бўлган аграр секторларда технологик янгиликларнинг жорий этилиши янги иш ўринларини яратиш заруратини қисқартирмоқда, аммо шу билан бирга янги иш ўринларини яратиши мумкин бўлган хизмат кўрсатиш ва юқори технологиялар соҳасига капитал қўйиш имкониятини берувчи меҳнат самарадорлигининг ортишига олиб келмоқда. Бунга мисол сифатида АҚШ ва Японияда 1980-1990 йилларда аграр соҳадаги ишчилар сони 2-3 37
бараварга қисқариб кетган пайтда технологик соҳаларда банд бўлган ишчиларнинг сони орта бошлаганини таъкидлаш мумкин. Бундан ташқари, Европада юқори ишсизлик даражаси кузатилган 1993-1996 йилларда офис ва заводларда технологияни жорий этишни кенгайтира бошлаган АҚШ иқтисодиётида 8 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Маълумки, меҳнатни тежовчи янги технологиялар энг аввало, ишчиларнинг қўшимча таълим олишларини тақазо этади, бироқ ишчиларнинг зарур малакага эга бўлиши технологияларнинг самарадорлигини орттиради. Бунинг ижобий томони шундаки, технологик тараққиёт ишчилардан янги малакани талаб қилади ва бу ўз навбатида ишчиларнинг таълим даражасини ортишига хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, юқорида таъкидланган мамлакатлардан фарқли равишда ривожланаётган мамлакатларда доимо арзон ишчи кучи рақобатбардош устунликка бўлади. Аммо технологияларни жорий қилиш ҳажмининг ортиб бориши билан бирга мазкур соҳада банд бўлганларнинг ва бу жараёнларнинг халқаро аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Аксарият мамлакатларнинг тараққиёт дастури информацион махсулотлар яратувчи соҳалардаги мутахассисларнинг бандлигини оширишга йўналтирилган. Ахборот хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида АҚШда “Миллий ахборот тизими”, Европада “Ахборот жамияти технологиялари”, “Электрон Европа”, “Европа ахборот жамияти” каби номлар билан танилган дастурлар қабул қилина бошланди. Бундан асосий мақсад ахборот хизматлари, электрон саноат ва АКТ секторларида янги иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш орқали бандлик муаммосини ҳал қилишга қаратилган. АКТлар ва иш билан бандлик ўртасидаги аниқ натижаларга эришиш энг аввало, макроиқтисодий омилларга, иқтисодий стратегияга ва ижтимоий-сиёсий вазиятга боғлиқ ҳолда ривожланади. Ўз навбатида меҳнат бозорининг интернационаллашуви ишчи кучини ёллашнинг АКТларга асосланган янги шаклларининг пайдо бўлишига олиб келади. 38
Ушбу омил ўтган аср охиридан бошлаб интелектуал миграциянинг ривожланишига ҳам туртки бермоқда. Авваллари бундай турдаги миграциянинг асосий жалб қилувчилари АҚШ, Европа, Канада ва Австрия ҳисобланган бўлса, эндиликда эса Япония, Корея, Сингапур, Малайзия ва Хитой каби мамлакатлар ҳам интелектуал меҳнат мигрантларини кўпроқ жалб қилишга интилмоқда. 2.4. Ташқи савдонинг эркинлаштирилиши- халқаро меҳнат бозорига интеграциялашувнинг муҳим омили сифатида Ташқи савдо ҳамда ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги ўзаро боғлиқликни намоён қилиш мақсадида, ҳаттоки Халқаро валюта Фонди ЯИМга бўлган экспортнинг нисбатини ўлчаш орқали ишчи кучининг глобал таклифи ғоясини илгари суради. Агар меҳнат ресурслари сони динамикаси шу нуқтаи назардан кўриб чиқиладиган бўлса, унда глобал ишчи кучини кенгайтиришга нафақат демографик омил, балки иқтисодиётнинг очиқлик даражасини кучайтириш, ташқи савдони кенгайтириш омили ҳам таъсир қилмоқда. Маълумки, ташқи савдони эркинлаштириш йўлини танлаган мамлакатлар учун бу омил иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратиш динамикасига сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ)га кирган мамлакат учун ташқи савдо режимининг бундай бир зумлик ўзгариши миллий иқтисодиёт учун асоратсиз ўтмайди. Албатта экспортга йўналтирилган тармоқлар бундан фойда кўрадилар, бироқ самарасиз ишлаб чиқариш соҳаларида юзага келган муаммолар меҳнат бозорида ўз аксини топмай қўймайди. Ташқи савдони эркинлаштириш шароитида ривожланган мамлакатларда меҳнатга асосланган секторларнинг қисқариши, техника ва капиталга асосланган тармоқларнинг кенгайиши кутилса, ривожланаётган мамлакатлар оламида эса, бунинг акси кузатилади. Ўз навбатида ривожланган мамлакатлардаги меҳнатга асосланган секторларнинг қисқариб кетиши мазкур секторда банд бўлган капиталларнинг бошқа тармоқларга йўналтирилишига, натижада улар 39
ўртасида иш ҳақи тафовутларининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Бироқ олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, ташқи савдони эркинлаштириш йўлини танлаган Шарқий Осиё мамлакатларида иш ҳақи ўртасидаги тафовутлар қисқарган, аксинча қатор ривожланган мамлакатлардаги юқори малакли ва паст малакали иш кучининг иш ҳақи ўртасидаги тафовутлари ортиб кетган. Бироқ, меҳнат бозоридаги сиёсатини иш ҳақини тартибга солиш билангина чеклаган баъзи ривожланган мамлакатларда паст малакалари кадрлар ўртасидаги ишсизликнинг ортиб кетиши кузатилган. Айнан ташқи савдони эркинлаштириш жараёнларида Лотин Америкаси каби баъзи ривожланаётган мамлакатларда профессионаллик учун тўловнинг ортиб бориши кузатилган. Савдони эркинлаштириш мамлакат соф экспортёр ёки соф импортёр бўлган секторлардаги нисбатан самарадор иш берувчиларнинг кенгайишини рағбатлантиради. Барча секторлардаги иш ўринлари халқаро миқёсда рақобатбардош бўлган иш берувчилар томонидан яратилади ва аксинча иш берувчилар халқаро миқёсда рақобатлаша олмайдиган тармоқлардаги иш ўринлари йўқолиб боради. ЖСТга аъзо бўлишдаги аксарият мамлакатларнинг миграцион оқибатлари турлича. Масалан, Россияда бир томондан, паст малакани талаб этадиган ишларни иммигрантлар бажариши туфайли мамлакат иқтисодиётида норезидент меҳнат мигрантларининг улуши ортиб кетган. Бошқа томондан эса, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий дисбалансни келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий ҳолатлар кўп учраб туради. Шунингдек, Молдова, Армения ва Грузия каби МДҲ мамлакатларининг ЖСТга аъзо бўлиши уларни Россияга меҳнат мигрантларини етказиб берувчи фаол иштирокчилардан бирига айлантирди. Шунинг учун ҳам миграцион режимнинг ўта эркинлаштирилиши мазкур мамлакатлардан ишчи кучининг чиқиб кетишини жадаллаштирмоқда. Назорат учун саволлар: 40
1. Халқаро меҳнат бозорининг шаклланишига демографик жараёнларнинг таъсири изоҳлаб беринг. 2. Халқаро меҳнат бозорининг кенгайишига трансмиллий корпорацияларнинг кўпайиши қандай таъсир кўрсатади? 3. Қандай ахборот технологияларининг ривожлании халқаро меҳнат бозорининг кенгайишига таъсир кўсатмоқда? 4. Ташқи савдо эркинлашуви мамлакатнинг халқаро меҳнат бозорига интеграциялашувига қандай таъсир кўрсатади? 3-МАВЗУ. МИНТАҚАВИЙ МЕҲНАТ БОЗОРИ-ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ БИР ҚИСМИ СИФАТИДА Режа: 3.1. Регионаллашув шароитида минтақавий меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши 3.2. Европа Иттифоқи минтақавий меҳнат бозори 3.3.Нафта минтақавий меҳнат бозори 3.4.Осиё минтақавий меҳнат бозори ва унинг таркибий қисмлари 3.5.МДҲ минтақавий меҳнат бозори Калит сўзлар: минтақавий меҳнат бозори, ЕИ, НАФТА, Ҳинди хитой тизими, регионаллашув, глобаллашув, паст малакали ишчи кучи, юқори малакали ишчи кучи 3.1. Регионаллашув шароитида минтақавий меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши Ҳозирги даврда жаҳон меҳнат бозорининг таркибий қисми бўлмиш минтақавий меҳнат бозорларининг шаклланиши ва тобора кенгайиб бориши глобаллашув ва интеграциялашув жараёнларининг нақадар авж олаётгани ва дунё бўйлаб ҳеч бир мамлакат унинг оқибатлари ва таъсиридан четда қолмаётганини кўрсатмоқда. Буни бевосита глобаллашув жараёнларининг замонавий тенденцияларидан бири ҳам бу- айнан регионаллашув эканлиги билан изоҳлаш мумкин. 41
Глобаллашув жараёнлари қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: 1. Биринчи босқич-иқтисодий тартибга солишнинг янги глобал институтларияратилади ва мавжудлари мустаҳкамланади. 2. Иккинчи босқич- айнан регионал яъни минтақавий интеграцион гурухлар шаклланади ва ривожланади29. Регионаллашув жараёнлари мамлакатларнинг ўзаро боғлиқлигини ва хўжалик субьектлари манфаатларининг миллий чегаралардан ташқарига чиқишини англатади. Регионал, яъни минтақавий интеграция- иқтисодий ривожланиш даражаси паст мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатдан ортда қолиб кетишидан сақлашга, глобал роқабатга дош бера олмайдиган ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга ҳамда жаҳон хўжалигида уларнинг ўз ўринларини топишларига имкон беришга йўналтирилган жараёндир 30 .Регионаллашув жараёнлари ривожланиши паст бўлган мамлакатларнинг тараққиётдан ортда қолишига ёки бу мамлакатлардан ривожланиш даражаси юқоририроқ бўлган мамлакатларнинг фойдаланиб қолишига эмас, балки мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг тенглашишига, ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлар ўртасидаги боғлиқликни ошириш, ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатларга ёрдам беришга эришишдир. Меҳнат бозорларининг регионаллашув жараёнлари бошқа бозорлар, яъни капитал, товар ва хизматлар бозорига нисбатан секинроқ регионаллашаётганини, мазкур бозорнинг иштирокчилари айнан инсонлар эканлиги ва уларнинг бошқа омилларга қараганда мобиллик даражаси ва қобилияти нисбатан паст эканлиги билан изоҳланади. Аммо кишиларнинг мамлакат чегаралари ўртасидаги ҳаракати минтақавий интеграция 29 БаженоваО.В. Мировой рынок труда в условиях глобализации. Канд.дисс. М.: 2005.С.27. 30 Ўша жойда.С.61. 42
жараёнларини жадаллаштирмоқчи бўлган хукуматлар учун жиддий туртки ҳисобланади. Мамлакатлараро минтақавий меҳнат бозорида минтақадаги меҳнат ресурслари танқис ва меҳнат ресурслари ортиқча бўлган мамлакатлараро ишчи кучи миграцияси шаклланади.Регионаллашув шароитида минтақавий меҳнат бозоридаги минтақавий меҳнат ресурсларини тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича ижтимоий-иқтисодий муносабатлар юзага келади. Минтақавий меҳнат бозори- умумий трансчегаравий минтақадаги меҳнат ресурсларидан фаол фойдаланишнинг зарурати ва потенциал имкониятларини минтақавий миқёсда амалга оширувчи халқаро муносабатлар тизимидир. Минтақавий меҳнат бозори миллий меҳнат бозорларига нисбатан кўпроқ сегментларга эга бўлади. Минтақавий меҳнат бозори миллий меҳнат бозорларининг йиғиндисигина эмас, балки сифат жиҳатидан янги хусусиятга эга бўлган, миллий миқёсдаги тартибга солиш механизмларини тугатмаган ҳолда минтақавий даражада тартибга солинадиган тузилмадир. Минтақавий меҳнат бозорини шакллантиришдан асосий мақсад бу- минтақадаги чегарадош мамлакатларнинг тарихий ва географик омиллар туфайли шаклланган ижтимоий, маданий ва ишлаб чиқариш алоқаларидан унумли фойдаланилган ҳолда, уларнинг ишсизлик ва аҳоли миграцияси каби ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишдир. Минтақавий меҳнат бозори дастлаб XVI асрдаёқ давлатларнинг чегаралари пайдо бўлиши билан шаклланган деб ҳисобланади. Бироқ, ХХ асрга келиб, халқаро интеграция алоқаларининг ривожланиши минтақавий меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланишини замон талабига айлантириб қўйди. Бу даврга келиб, ишлаб чиқариш омилларининг эркин харакатлана бошланиши, уларнинг харакатини чегараловчи давлат чекловларининг аста-секин бартараф қилиниши ҳамда интеграцион гурухлар ўртасидаги товар айланмасининг ортиши каби жараёнлар минтақавий меҳнат бозорларининг шаклланиши ва уларнинг халқаро 43
меҳнат миграцияси жараёнларида мустақил иштирок этиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Глобаллашув шароитида чегараларнинг тўсиқ ёки чеклов каби аҳамияти йўқолиб, унинг тобора мамлакатлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажариш роли ортиб бормоқда. Айнан меҳнат миграцияси жараёнлари мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг ювилишига сабаб бўлмоқда. Бандлик ва ишсизлик муаммоларини ҳал қилишда минтақадаги чегарадош давлатларнинг шу меҳнат ресурсларидан биргаликда фойдаланиши ва бу борада қўшни давлатларнинг аҳолисини ҳамкорликка чорлаши минтақада жойлашган мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг тобора шаффофланиши ва “юмшатилиши”га олиб келади. Минтақавий миқёсдаги умумий меҳнат бозорининг шаклланиши чегарадош мамлакатларўртасидаги юридик, миллий-этник, маданий ва бошқа тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этилишига олиб келади. Минтақавий меҳнат бозори тўрт босқичда шаклланади31: 1.Минтақавий меҳнат бозорининг ҳудудий-моддий жиҳатдан тизимланиши. Бу босқичда минтақавий меҳнат бозорининг чегаралари географик жиҳатдан аниқ қилиб белгилаб олинади. 2.Минтақавий умумийликни англаш. Бу босқичда минтақавий меҳнат бозорининг характери ва тури, унинг қадри ва аҳамияти ҳамда минтақанинг символи (рамзи) англаб олинади. Бунда минтақадаги чегарадош мамлакатларда ўзаро барқарор қўшничилик алоқалари ва ишончли ҳамкорлик тамойилларига урғу бериш зарурияти туғилади. 3.Минтақавий меҳнат бозорининг институционал ривожланиши. Бу босқичда минтақавий меҳнат бозорини шакллантиришнинг меъёрий- ҳуқуқий асослари яратилади ва бозор фаолиятининг институционал таъминоти яратилади. 31 БелицкийМ.Трансграничные рынки труда: методология, особенности формирования и проблемы развития//Журнал международного права и международных отношений. 2006 — № 3. www.evolutio.info 44
4. Минтақанинг барқарорлашуви. Ушбу якунловчи босқичда минтақанинг барқарор ривожланиш тенденциялари кузатилади ва унинг жаҳон меҳнат бозоридаги мавқеъи мустаҳкамланади. Минтақавий меҳнат бозорларининг шаклланишида мамлакатларнинг фақатгина географик ва ҳудудий яқинлиги эмас, балки қатор ижтимоий- иқтисодий ва тарихий мезонларнинг яқинлиги муҳим рол ўйнайди.Бу борада демограф Л.Рыбаковский мигрантларнинг хориж мамлакатларига бориб мослашиш жараёнларини уч гурухга ажратади. Булар қаторига олим мигрантларнинг ижтимоий-географик, ижтимоий-иқтисодий ва табиий-географик жиҳатдан мослашишларини таъкидлайди32. Шу сабабли ҳам аксарият минтақавий меҳнат бозорлари минтақавий интеграция гурухлар асосида тузилган. Шу тариқа айтиш мумкинки, жаҳон меҳнат бозори бир-бирини тақазо этадиган ва бутун халқаро меҳнат муносабатларини тартибга соладиган глобаллашув ва регионаллашув жараёнларининг кучли таъсири остида фаолият кўрсатади. Минтақавий меҳнат бозори кичик ижтимоий-иқтисодий тизим ости эмас, балки бир-бирига ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий жиҳатдан ўхшаш бўлган қатор мамлакатларни бирлаштирувчи йирик миллий миқёсдан юқори бўлган йирик бирлашувдир. Айнан минтақавий меҳнат бозорлари доирасидамеҳнат бозорларининг халқаро интеграциясининг юқори даражасига эришилади. Ҳозирги кунда жаҳон меҳнат бозорида бир қанча минтақавий меҳнат бозорлари шаклландики, уларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни мазкур бозорларнинг алоҳида мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёти ва жаҳон меҳнат бозорининг шаклланишига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Иқтисодиётда глобаллашув ва интернационаллашув жараёнлари жаҳон меҳнат бозори ва унинг асосий қисмлари бўлмиш минтақавий меҳнат бозорлари (еврора,осиё, араб)нинг босқичма-босқич шаклланишига олиб 32 РыбаковскийЛ.Л. Миграция населения(вопросы теории).Монография.М.: 2003. С.14. 45
келди.Бугунги кунда бундай минтақавий меҳнат бозорлари қаторига ЕИ, Осиё, Шимолий Америка ва МДҲ каби минтақаларни киритиш мумкин. 3.2. Европа Иттифоқи минтақавий меҳнат бозори Европа Иттифоқи минтақавий меҳнат бозори бугунги кунда энг тараққий этган ва минтақавий меҳнат бозори шаклланишининг барча босқичларини муваффақиятли босиб ўтган бозор ҳисобланади. Европа минтақавий меҳнат бозори барча аъзо мамлакатлар учун умумий хусусиятга эга бўлган қонун ва тараққиётнинг умумий стратегияси асосида фаолият кўрсатади. Европа минтақавий меҳнат бозори жаҳон меҳнат бозори билан фақатгина халқаро миграция жараёнлари бўйича алоқаларга киришибгина қолмай, балки унинг бозор структураси ва меҳнат муносабатлари бўйича бошқа мамлакат ва минтақалардан ажралиб турувчи муҳим бир бўлаги сифатида фаолият кўрсатмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатларига туғилиш кўрсаткичларининг қисқариши, мамлакат аҳолисининг қариб бориши, ривожланиш ва турмуш даражасининг юқорилиги билан изоҳланувчи ўртача умр кўриш давомийлигининг узайиши каби хусусиятлар хосдир. Европа Кенгашининг демография бўйича Қўмитасининг маълумотларига кўра, европаликлар 1960 йилда дунё аҳолисинининг 25%ини, 2000 йилда 17%ини ташкил этган, кейиги 40 йил ичида бу кўрсаткич 10%гача бўлиши башорат қилинмоқда. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2000-2013 йилларда Европа аҳолиси бор йўғи 3%га ёки 14,7 млн кишига кўпайди. Пронозларга кўра, 2000 йилда 728 млн кишидан иборат бўлган минтақа аҳолиси сони 2050 йилга келиб 600 млн кишига тенг бўлади. Мамлакатлар учун бундай салбий башоратлар айнан мигрантлар ҳисобига ижобий томонга ўзгарган. Хусусан, 2001-2011 йилларда биргина Англия ғазнасига 25 минг фунт стерлинг даромад айнан мигрантлар ҳисобидан келтирилган бўлиб, бу маблағ давлат томонидан 46
улар учун сарфланган маблағдан 34%га ортиқ 33 . Мазкур минтақа мамлакатларидаги мигрантлар сони 33 миллион кишига тенг бўлиб, уларнинг 14,3 миллиони аъзо мамлакатлар фуқароларидир. Мигрантларнинг 76%и минтақанинг йирик реципиентлари бўлмиш Германия(7 млн.), Буюк Британия(5 млн.), Италия (4,9 млн.), Испания (4,7 млн.) ва Франция(4,2 млн.)да жойлашган34. ЕИ минтақавий меҳнат бозори бугунги кунга қадар қуйидаги босқичларда шаклланиб келмоқда: 3.1.жадвал Европа Иттифоқи минтақавий меҳнат бозорининг шаклланиш босқичлари35 Йил Хусусиятлар 1960 й Ишчи кучининг эркин ҳаракатини таъминловчи дастлабки ҳуқуқий асос Марказий Европа бозорларига кириш имкониятига муҳтож бўлган Жанубий 1979 й Европалик мигрантлар учунгина яратилди. 1980 й Минтақа мамлакатларида ўқув курслари, олий маълумот ҳақидаги диплом ва 1985 й илмий даражаларнинг тан олиниши тўғрисидаги Конвенция имзоланди. 1986 й 1990 й Европа Ҳамжамиятига Греция, Испания ва Португалиянинг қўшилиши 1993 й натижасида Жанубий Европадан Марказий Европага катта миқдордаги 1994 й мигрантлар оқими кириб кела бошлади. 1996 й Бельгия, Ғарбий Германия, Люксембург, Голландия ва Франция томонидан 1997 й Шенген Келишуви имзоланди “Умумий Европа тўғрисида”ги қонун имзоланди. Бельгия, Ғарбий Германия, Люксембург, Голландия ва Франция томонидан Шенген Конвенцияси имзоланди. Европа Ҳамжамиятига кирувчи 12 та мамлакат томонидан “Умумий европа бозори”га ўтиш режаси тузилди. “Умумий европа меҳнат бозори” доирасида давлат бандлик хизматлари ўртасида трансмиллий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган “EURIES” – “Европа бандлик хизмати” дастури амалга оширила бошланди. Европа Ҳамжамиятига кирмайдиган мамлакатлар Норвегия ва Исландия, 2005 йилда эса Швеция Шенген конвенциясига қўшилдилар. Люксембургда бўлиб ўтган сессияда аъзо давлатларинг бандлик соҳасидаги умумий бозор доирасидаги мувофиқлаштирилган макроиқтисодий сиёсат йўналишларини аниқлаштириб берган келишуви имзоланди. 33 МакунинаИ.В., МиронцеваА.В.. Миграционная прививка Европы.Не все рецепты одинаково полезны// Научный журнал “Апробация” №. 7 (22). 2014. С.74-75. 34 Free movement and migration. Factsheet an online course (MOOC) for regional and local authorities// Europen Union. Comitte of the regions. P.1,2. 35Муаллиф томонидан тузилган 47
2000 й ЕИнинг шарқий йўналиш томон кенгайиши кузатилди ва ЕИдаги юқори ривожланган мамлакатлар нисбатан кам ривожланган европа мамлакатлари 2004 й учун меҳнат миграцияси эшикларини очиб бериши зарур эди. 1 май 2007 й Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг 10таси (Чехия, Кипр, Словения, Мальта, Венгрия, Польша, Словакия, Латвия, Латвия, Люфтганза,Эстония) Иттифоқга қўшилди. Руминия ва Болгария Иттифоқга қўшилди ва натижада мазкур минтақадаги эркин ишчи кучи миграцияси жараёнларининг ички меҳнат миграцияси жараёнларига айланиши учун асос яратди. Бугунги кунга қадар ЕИнинг янги аъзолари меҳнат бозори интеграциясига доир турли ҳил йўналишдаги фаолиятни амалга оширмоқдалар. Масалан, венгрияликларнинг тахминан 20-25 минг нафари Европада, хусусан 22 минг нафари Австрияда, 12 минг нафари Германияда ва 1 минг нафари Британияда меҳнат мигрантлари сифатида фаолият кўрсатади. Шунингдек, Венгрия, Чехия, Польша ва Словакия фуқароларининг кўпчилиги Германия в Австрияда меҳнат фаолиятларини амалга оширишга интиладилар. Хусусан, мазкур мамлакатлардаги мигрантларнинг 37%и Германияда, 24,4%и Австрияда, 6,4%и Британияда ва 4,1%и Францияда меҳнат эмиграциясини амалга оширишни истайдилар36. Шу ўринда ЕИда энг кўп мигрантларни қабул қилувчи учта асосий йирик мамлакат бу Испания, Британия ва Германия бўлиб, улар минтақадаги жами иммигрантларнинг 60%ини жалб қилганлар37. 2004 йилнинг охирларига келиб, “Hague” дастури асосида ЕИнинг мигрантлар интеграцияси сиёсатининг умумий тамойиллари қабул қилинди. 2005 йилнинг январь ойидан бошлаб иқтисодий миграцияни бошқаришнинг “Green book” деб номланган илк чораси ишга туширилди. 2005 йил декабр ойида эса, ЕИ мамлакатлари 2009 йилдан эътиборан 36 RangelovaR.Labor migration from east to the west in the context of European Union integration//Journal of labor and Social Affairs in Eastern Europe. Vol.12. No.1. 2009.P.37. 37 Сristopher C.White.The relatioship between the international migration and regional integration.US.2011.Р.151. 48
кучга кирувчи қонуний миграцияни бошқариш бўйича сиёсий режани қабул қилдилар, унинг асосий йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланди: 1. Мигрантларга таълим ва бандлик хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратган ҳолда меҳнат бозорларидаги мигрантларнинг барқарор интеграциясини амалга ошириш; 2. Ноқонуний миграцияни қисқартириш ва иқтисодиётнинг норасмий сектори улушини камайтириш; 3. ЕИ мамлакатларидаги реал меҳнат бозори талабларини ва иммигрантларнинг ролини аниқлаш, қабул қилувчи мамлакатлар ўртасидаги рақобатни кучайтириш; Мазкур интеграция жараёнларида қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва туризм каби соҳалардаги мавсумий характерга эга бўлган миграцияга эътибор қаратилди. Шунингдек, ЕИнинг шарқий, шимоли-шарқий ва Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги сиёсат билан боғлиқ бўлган “Global Approach to Migration” дастури қабул қилинди. 2008 йилда ЕИ мамлакатларида иммигрантларнинг ҳақ -ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юқори малакали кадрлар иммиграцияси шароитлари тўғрисидаги “Соmmon Framework Directives” дастури қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда асосий эътибор мигрантларни дискриминациясиз ва тенг ҳолда таълим олиш хуқуқларини таъминлаш ҳамда ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш масалаларига қаратилган. 2008 йил декабр ойида эса, Европа қочоқлари Пакти қабул қилинди ва унинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди38: -ЕИда оилавий ва меҳнат миграциясининг уйғунлигига урғу бериб, қонуний миграцияни тартибга солиш; -Ноқонуний миграцияга қарши курашиш; -ЕИ чегаралари назоратини кучайтириш; -Қочоқлар билан боғлиқ бўлган тартибга солишни уйғунлаштириш; 38 Rangelova R.Labor migration from east to the west in the context of European Union integration//Journal of labor and Social Affairs in Eastern Europe. Vol.12. No.1. 2009.P.54. 49
Search
Read the Text Version
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152
- 153
- 154
- 155
- 156
- 157
- 158
- 159
- 160
- 161
- 162
- 163
- 164
- 165
- 166
- 167
- 168
- 169
- 170
- 171
- 172
- 173
- 174
- 175
- 176
- 177
- 178
- 179
- 180
- 181
- 182
- 183
- 184
- 185
- 186
- 187
- 188
- 189
- 190
- 191
- 192
- 193
- 194
- 195
- 196
- 197
- 198
- 199
- 200
- 201
- 202
- 203
- 204
- 205
- 206
- 207
- 208
- 209
- 210
- 211
- 212
- 213
- 214
- 215
- 216
- 217
- 218
- 219
- 220
- 221
- 222
- 223
- 224
- 225
- 226
- 227
- 228
- 229
- 230
- 231
- 232
- 233
- 234
- 235
- 236
- 237
- 238
- 239
- 240
- 241
- 242
- 243
- 244
- 245
- 246
- 247
- 248
- 249
- 250
- 251
- 252
- 253
- 254
- 255
- 256
- 257
- 258
- 259
- 260
- 261
- 262
- 263
- 264
- 265
- 266
- 267
- 268
- 269
- 270
- 271
- 272
- 273
- 274
- 275
- 276
- 277
- 278
- 279
- 280
- 281
- 282
- 283
- 284
- 285
- 286
- 287
- 288
- 289
- 290
- 291
- 292
- 293
- 294
- 295
- 296
- 297
- 298
- 299
- 300
- 301
- 302
- 303
- 304
- 305
- 306
- 307
- 308
- 309
- 310
- 311
- 312
- 313
- 314
- 315